Электронная библиотека » УРФОН ОТАЖОН » » онлайн чтение - страница 1

Текст книги "ДАВЛАТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:00


Автор книги: УРФОН ОТАЖОН


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 24 страниц) [доступный отрывок для чтения: 7 страниц]

Шрифт:
- 100% +

УРФОН ОТАЖОН

АФЛОТУН

ДАВЛАТ

(Биринчи китоб)

[Суїрот]

(35) Кеча мен Аристоннинг єўли Главкон билан биргаликда маъбудага сиўиниш учун Пирейга бордим, бундан ташїари маъбуданинг байрамини їандай єтказаётганларини кєрмоїчи эдим – бу энди биринчи марта єтказилмоїдаку. Менингча ерли аіолининг тантанавор юриши жуда гєзал бєлди, аммо фракийлиларнинг юришлари іам ундан їолишмайди. Биз ибодат їилдик, томошаларга роса тєйдик ва шаіарга їайтдик.

Кефалнинг єўли Полемарх бизнинг уйга їайтаётганимизни узоїдан кєриб єз хизматкорига бизга етиб олиб кутиб туришимизни илтимос їилишни буюрди. Хизматкор орїамдан устимдаги їобога їєл теккизиб, бундай деди:

– Полемарх уни кутиб туришингизни сєрамоїда.

Мен єгирилдим-да у їаерда деб сєрадим.

– Ана у келмоїда, илтимос кутиб туринг.

– Майли кутамиз, – деди Главкон.

Бир оз ваїт єтгач Полемарх іам етиб келди, у билан Главконнинг укаси Адимант, Никийнинг єўли Никерат ва яна бир неча одам бирга бєлиб улар іам тантанали юришдан їайтаётганлар шекилли. Полемарх бундай деди:

– Суїрот, шаіарга шошилаяпсизлар шекилли.

– Фаіминг яхши, – дедим мен.

– Бу ерда бизнинг їанча эканлигимизни кєрмаяпсанми?

– Кєрмай бєладими?

– Сизлар бизларни ё енгиб єтасизлар, ёки биз билан їоласиз.

– Яна бир йєл бор эмасми: бизни їєйиб юборишга сизларни ишонтириш?

– Їулої солмайдиганларни ишонтириб бєладими?

– Іеч, – деди Главкон.

– Билиб їєйинг-ки, биз сизларга їулої солмаймиз.

Адимант їєшиб їєйди:

– Маъбуда тарифига кечки пайт маъшалалар кєтарган отлиїлар юриши бєлишини билмайсизми?

– Отлиїлар юриши? – сєрадим мен. Бу янгилик-ку. Чавандозликда машъалаларни їєлдан-їєлга берадиларми? Сени тєўри тушундимми?

– Іа, шундай, – деди Полемарх, – бунинг устига тунги тантаналар єтказилади, уларни кєрса арзийди. Кечки овїатдан кейин байрамни тамошо їилгани борамиз, у ерда кєпгина танилган ёшларни учратиш ва улар билан суібатлашиш мумкин бєлади. Йєї демай їолаїолинглар, илтимос.

Главкон жавоб берди:

– Їолишга тєўри келади.

– Сен рози бєлганингдан кейин, – дедим мен, – шундай їиламиз.

Ва биз Полемархнинг уйига бордик ва у ерда унинг биродарлари Лисий ва Евтидемни, іамда халкедонлик Фрасимахни, пэанлик Хармантид ва Аристонимнинг єўли Клитофонтни учратдик. Полемархнинг отаси Кефал іам уйда экан – у менга жуда кексайиб їолгандек кєринди: мен уни кєрганимга анча бєлди-да. У єриндиїда такя устида єтирарди, бошида гулчамбар, чунки у эндигина уйининг ички іовлисида їурбонлик їилган эди. Биз унинг іузурида єтирдик – у ерда турли юмшої оромкурсилар бор эди.

Мени кєриши билан Кефал бундай сєзлар билан їарши олди:

– Сен Суїрот бизнинг Пирейда тез-тез меімон бєлмайсан. Агар мен аввалгидай шаіарга осонгина бораолганимда сенинг бу ерга келишингга іожат бєлмасди – биз єзимиз сенинг іузурингга борардик; аммо энди сен бу ерга тез-тез келиб туришинг керак: сени ишонтирибайтаманки, менда бадан билан боўлиї іузурланишлар їанчалар сєнган бєлсалар, суібатлар ва суібат билан боўлиї іузурланишлар шу їадар орттилар. Ушбу йигитлар билан суібат їуришдан єзингни тортма ва бизнинг іузуримизга келиб тур, биз сен билан дєст ва яїин танишлармиз-ку.

– Шундай, Кефал, – дедим мен, – кекса одамлар билан суібатлашиш менга хуш ёїади. Улар, балки биз іам босиб єтишимиз лозим бєлган йєлда биздан илгарилаб кетганлар, бу йєл – мушкул ва оўирми ёки їулай ва енгил эканлигини биз улардан сєраб олишимиз зарур. Шундай улуў ёшда шоирларнинг иборалари бєйича «кексалик остонасида» турган айниїса сендан бу іаёт сенга ортиїча юкми сєраб билмоїчи эдим. Ёки сенга бошїача туюладими?

– Сенга Суїрот, – жавоб берди Кафал, – Зевс билан їасам ичиб айтаман-ки, менга їандай туюлса, шуни айтаман-ки, менга їандай туюлса, шуни айтаман. Їадимги маїол бєйича, менинг ёшимга яїин одамлар тез-тез учрашиб турамиз. Биз йиўилганимизда, орамиздаги кєпчилик ёшликда бєлган іузурлар – севги кєнгилхушликлари, шаробхурликлар, базмлар ва шунга єхшашларни эслаб афсусланадилар, гєёки бу бизга буюк йєїотишдай: у пайтлар іаёт, іаёт эди, энди бу іаётми, деб. Баъзи їариялар, уларни хєрлаётган їариндошларидан зорланадилар ва їарилик уларга беіисоб кєп балолар келтиргани іаїидаги дод-вой їєшиўини чєзадилар, чєзадилар. Менингча Суїрот, улар бекорга їариликни айблайдилар: ростки мен їариб їолган бєлсам мен іам, менга тенгдош барча бошїалар іам агар бу (їарилик) сабаб бєлганида худди шуни бошимдан єтказардим. Аммо мен бундай іолга тушмаган чолларни кєп кєрганман; масалан, шоир Софоклга менинг іузуримда їуйидаги савол берилганди:

«Севги кєнгилхушликларига Софокл їандай муносабатдасан? Сен іали іам аёл билан бирга бєлаоласанми?» – «Сен нималар деяпсан єзи, – жавоб берди у. – Бебош ва шафїатсиз хожасидан їул їандай їочса, мен іам ундан шундай їувонч билан озод бєлдим».

Софоклнинг жавоби єшанда іам менга яхши туюлганди, іозир іам єшандай ёїади. Зеро кексаликда бу нарсаларнинг іаммасидан їутилиш ва тєла ором пайдо бєлади; майл, іавасларнинг іукмдорлиги сусайди ва бартараф бєлади ва іар борада Софоклдаги каби іис-туйўу, яъни, жунбушга келган кєпгина іукмдорлардан їутилиш іиссиёти пайдо бєлади. Бундан (яъни бу йєїотишлардан – тарж.) іафа бєлиш ва уйдаги нохушликларнинг іам Суїрот сабаби битта – кексалик эмас, балки одамнинг іусусиятидир. Ким тартибли іаёт кечирган бєлса ва хушфеъл бєлган бєлса, кексалик іам унчалик оўир эмас. Агар кимда-ким Суїрот бундай бєлмаган бєлса, унга кексалик іам, ёшлик іам оўир бєлади.

Бу сєзлардан іайратланиб ва уни яхширої суібатга тортиш учун бундай дедим:

– Єйлайманки Кефал, сен одамларга буни айтсанг улар сенга їєшилмайдилар, улар, сен кексаликни, бундай іусусиятли одам бєлганинг учун эмас, балки бадавлат одам бєлганинг учун бунчалик енгил кечирмоїдасан, деб єйлайдилар. Улар, бойларда кексаликни безайдиган нарса бор, деб іисоблайдилар.

– Сен іаїсан, – деди Кефал, – улар бунга їєшилмайдилар ва эътироз билдиришга уриниб кєрадилар. Аммо уларнинг далиллари унча салмоїли эмас, Фемистокл єз шуілатига єзи туфайли эмас, балки шаіри туфайли эришган деб іаїоратлаган бир серифийлика Фемистоклнинг берган жавоби жуда яхши бєлган: «Тєўри, агар мен серифиялик бєлганимда машіур бєлолмасдим, аммо сен, іатто афиналик бєлганингда іам шуірат їозонмасдинг». Їарилик оўирлик їилган бой бєлмаган баъзи одамларга іам худди шундай жавоб берса бєлади: хушфеъл, аммо камбаўал одамга іам камбаўалликдаги кексаликни єтказиш енгил кечади аммо бадфеъл одамга у їанчалик бой бєлмасин кексалик доим оўир кечади.

– Кефал, єзинг эга бєлган бойликнинг, – дедим мен, – кєп їисми сенга мерос їолганми ёки унга єзинг эришганмисан?

– Мен їандай іам эришардим, Суїрот! Тадбиркор сифатида мен бобом ва отамнинг ораларидаман. Менинг обомга – уни іам, мени їандай аташса шундай аташарди – іозир менда їанча бойлик бєлса, шунча бойлик мерос їолган, аммо у єз мулкини бир неча баробар кєпайтирди, менинг отам Лисаний эса, уни іозир менда бор бєлганига їараганда камрої мимїдоргача келтириб їєйди. Агар мен, менга теккан меросдан іам эмас, озгина бєлса іам кєпрої меросни мана буларга їолдирсам хотиржам бєлардим.

– Мен шунинг учун сєрадимки, – дедим мен, – сенда мулкка унчалик берилишни сезмадим: бундай іолат одатда бойликни єзи топмаган одамларда бєлади. Єзлари бойлик орттирганлар бойликни икки баробар кєпрої їадрлайдилар. Шоирлар єз асарларини, оталар эса – єз болаларини їандай яхши кєрсалар, бойиб кетган одамлар іам пулга шундай меір билан їарайдилар – бошїа одамлар каби эхтиёт даражасида эмас, балки, гєё єз асарларидай кєрадилар. Бундай одамлар билан мулоїотда бєлиш їийин: бойликдан бошїа іеч нарса уларга хуш ёїмайди.

– Сен іаїсан.

– Албатта, яна ушбуни менга айт: кєп мулкка эга бєлишдан келадиган энг катта эзгулик, яхшилик нимадан иборат?

(Адолат іаїидаги масалани муіокама їилиш)

– Айтиш керак-ки, – деди Кефал, менинг сєзларимга кєпчилик ишшонмайди. Биласанми, Суїрот, кимга-ки єлим іаїида єйласа, у одам даішатга тушади ва аввал іеч іам хаёлига келмаган фикрлар оўушида їолади. Аид іаїидаги ривофтлардан – яъни ким бу дунёда адолатсиз иш їилган бєлса, у ерда жазоланишидан – шу пайтгача у кулган бєлса, бу іолатда унинг дилини жунбушга келтиради: агар бу іаїиїат бєлса нима бєлади? Унинг єзи іам – кексалик ожизликлариданми ёки у дунёга яїинлашиб їолганиданми – їандайдир оїилрої бєлиб їолади.

Энди уни гумонлар ва хавотирланишлар исканжага оладилар, кимнидир хафа їилиб їєймадиммикан, деб у ташвишланади. Ким-ки єз іаётида кєп адолатсиз ишлар їилганини билса, худди бирданига уйїудан уйўониб юборилган боладек їєрїиб кетади ва келгусида фаїат ёмонликларни кутади. Ким-ки адолатсиз ишлар їилмаганлигини билса, унга бир хушіол умид, Пиндар айтганидек, «кексалик энагаси» іамроі бєлади. Суїрот, ким-ки іалол ва художєйлик, таїводорлик билан умр єтказган бєлса, унга

Кексалик энагаси,

Їалбни эркаловчи ширин умид іамроі бєлади;

Бандаларнинг єзгарувчан ниятларини

Іаммасидан кєпрої бошїаради, –

деб у (Пиндар) аъло даражада яхши айтган.

Буни у жуда яхши айтган, іайратланарли даражада кучли. Бунга мен ушбуни їєшиб айтаман-ки, давлатманд бєлиш – бу албатта жуда іам яхши, аммо іар ким учун эмас, балки фаїат виждонли одам учун яхшидир.

Сен майли беихтиёр кимнидир алдаганингдан, кимгадир ёлўон сєзлаганингдан ёки худога їандайдир їурбонлик ёіуд инсонга – пул, – їарз бєлиб їолганингдан хавфсирамай бу дунёдан дунёга єтиш, буларнинг іаммасида давлатманд бєлиш катта аіамиятга эгадир. Бошїа кєп нарсалрга іам бойлик зарур, аммо бирини бошїаси билан таїїослаб Суїрот, єйлайманки, буларнинг іаммасида аїли бор одам учун бойлик арзимаган нарса эмас ва унга у (бойлик) жуда асїотади.

– Ажойиб сєзлар, Кефал, аммо адаолатнинг єзи борасида: уни биз оддий іалоллик (виждонлилик) ва їарзга олинганни бериш деб іисоблашимиз керакми ёки бир амал (іаракат)нинг єзи баъзан адолатли, баъзан эса адолатсизлик бєладими? Мен ушбу мисолни келтираман: агар кимдир єз дєстидан унинг аїли расо бєлган пайтида їурол олган бєлса-ю, кейин, у аїлдан озса ва їуролини їайтариб беришни талаб їилса у їуролни їайтариб берса, бу іолда іар ким іам бериш керак эмас ва бундай одамга їуролни берган ёки бор іаїиїатни айтиш ниятида бєлган одам адолатсиз одам дер эди.

– Бу тєўри.

– Бундан маълум бєлади-ки: іаїиїатни гапириш ва олган нарсасини їайтариб бериш, адолатни белгиламайди.

– Йєї Суїрот, – эътироз билдирди Полсиарх, – агар Симонидга сал бєлсада ишонилса, худди шунинг єзи белгилайди.

– Аммо, – деди Кефал, – суібатни єзларингиз давом эттирасизлар, ибодат їиладиган ваїт бєлиб їолди.

– Демак, – дедим мен, – Полемарх сенинг ворисинг бєлиб їоладими?

– Албатта, – жавоб берди Кефал табассум билан ва шу захоти ибодат їилиш учун чиїиб кетди.

Іар кимга єз муносибини бериш адолатдан эканлиги іаїида.

– Бизнинг суібатимизда Кефалнинг вориси сен айтчи, – Полемархга мурожаат їилдим мен, – Симониднинг адолат іаїидаги їайси сєзларини сен тєўри деб іисоблайсан?

– Іар кимга єз миносибини бериш адолатдан эканлигини. Буни у жуда ажойиб айтгандек туюлади менга.

– Албатта, Симонига ишонмаслик осон иш эмас – у донишманд ва илоіий бир инсондир! Унинг сєзларининг маъноси сенга тушунарлидир Полемарх, аммо мен идрок этолмаяпман. Шуниси аниї-ки, Симониднинг сєзлари, биз іозиргина эслаганимиз, яъни, бизга ваїтинча фойдаланиб туришга берилган іамма нарсани, гарчи биз фойдаланган нарсани у берган бєлсада эгасининг талаби бєйича, іатто у аїлдан озган бєлса іам гєё їайтариб бериш кераклиги іаїида эслаганимиз борасида бораётгани йєї. Шундай эмасми?

– Іа.

– Аммо, аїлдан озган одам буни талаб їилса асло бермаслик керак-ку?

– Бу айни іаїиїат.

– Демак, Симониднинг іар кимга муносибни бериш адолатдир деб айтган сєзларида бошїа маъно борга єхшайди.

– Зевс билан їасам ичаман, албатта бошїа. У, дєстларнинг бурчи єз дєстларига, фаїат яхшилик їилиш ва уларга іеч їандай ёмонлик їилмасликдадир, деб іисоблайди.

– Тушунаман, – дедим мен. – Агар їайтариб бериш іам, їабул їилиш іам зарар келтирсалар, (у іолда) ким-ки пулни їайтариб берса у муносиб нарсани эмас, бошїа нарсани берган бєлади, гарчи бу иш дєстлар орасида содир бєлса іам. Симонид шунинг іаїида гапирмаётганмикан?

– Албатта шунинг іаїида.

– Агар тєўри келиб їолса, душманларга муносибини бериш керакми?

– Албатта шунинг іаїида.

– Агар тєўри келиб їолса, душманларга муносибини бериш керакми?

– Албатта, улар нимага лойиї бєлсалар шуни. Менимча, душман єз душманига тегишли ажрини бериши керак, яъни їандайдир бало, офат келтириши, ёмонлик їилиши зарур.

– Маълум бєлади-ки, адолат деган нарсага Симонид фаїатгина шоирона тушунча берган ва унга менингча, іар кимга тегишлисини бериш адолатли бєлур эди деган маънони берган іамда буни у муносиби деб атаган.

– Сенингча їандай?

– Зевс билан їасам ичаман, агар ундан: «Симонид, іаїиїий деб іисобланиши учун нимани (албатта, тегишли ва тєўри келадиганидан) нимага тайинлаши керак бєлади?» деб сєралса, сенингча у бизга їандай жавоб берарди?

– Баданга – дори-дармон, овїат, ичимликни эканлиги равшан.

– Ошпазлик санъатини кєрсатиш учун, нимани (тегишли ва тєўри келадиган) нимага бериш керак?

– Таомларга – ёїимли таъм.

– Жуда яхши. Бундай санъат адолат номига муносиб бєлиши учун кимга нимани атамої керак?

– Суїрот, агар олдинги айтилганларга риоя їилинса, у іолда бу, дєстларга фойда наф, душманларга зарар келтириш санъати бєлиши зарур.

– Демак, дєстларга яхшилик ва душманларга ёмонлик їилишни Симонид адолат деб іисоблайдими?

– Менингча, шундай.

– Касалликлар ва соўломлик іолатига келсак, ким єз дєстларига яхшилик ва душманларига – ёмонлик їилишга кєпрої їодир?

– Шифокор.

– Денгизда сузиш хавф-хатарлари орасида денгизчиларгачи?

– Дарўа?

– Ким адолатли бєлса унинг иши їандай бєлади? Їандай хатти-іаракатлар билан ва їайси соіада у дєстларга фойда ва душманларга зарар келтиришга їодир бєлади?

– Урушда, менингча жанг килишга ёрдам бериб.

– Жуда яхши. Аммо азизим Полемарх, ким касал бєлмаса унга шифокор керак эмас.

– Тєўри.

– Ким-ки кемада сузмаётган бєлса, унга дарўа керак эмас.

– Іа.

– Демак, кимлар-ки урушмаётган бєлсалар, бундайларга адолатли одам іам керак эмас, шундайми?

– Бу менингча гумонли.

– Тинчлик ваїтида іам адолат керакми?

– Керак.

– Деіїончилик-чи? Ёки керак эмасми?

– У іам керак.

– Іосил йиўиш учунми?

– Іа.

– Бизни пойабзал билан таъминлаш учун, дейсан сен.

– Албатта.

– Хєш? Їандай зарурият билан ва нимага эга бєлиш учун сенингча тинчлик пайтларида адолат керак?

– Суїрот, у ишларни бажаришда керак.

– Ишлар деб сен нимададир бирга їатнашишни тушунасанми ёки йєїми?

– Айнан биргаликда їатнашишни.

– Шашка єйинида адолатли одамми ёки шу єйинини биладиган одам яхши ва фойдали їатнашчи бєлади?

– Єйинни биладигани.

– Ўишт ёки тош теришда, адолатли одам їатнашувчи сифатида їурувчига їараганда фойдалирої ва яхшироїми?

– Асло.

– Аммо, їандай ишларда адолатли одамнинг їатнашиши їурувчи ёки айтайлик кифарачининг їатнашганидан афзалрої, зеро кифара чалишда кифарачининг афзаллиги равшан.

– Менга пул ишларида афзалроїдай туюлади.

– Полемарх, балки, пул сарфлашдан ташїари. Зеро, биргаликда от сотиб олиш ёки сотишда єйлайманки, яхши чавандоз фойдалироїдир.

– Балки шундайдир.

– Кема олишда – кемасоз ёки дарўа.

– Табиий-ки шундай.

– Їачонки биргаликда кумуш ёки олтиндан фойдаланиш керак бєлганида, адолатли одам бошїа одамлардан фойдалирої бєлган іоллар бєладими?

– Бєлади, Суїрот. Уларни саїлаб їєйишга ёки жамўариб їєйиш учун берилган пайтда.

– Яъни, сенинг сєзларингга їараганда, улардан фойдаланилмай турилса.

– Албатта.

– Демак, пул фойдасиз бєлганида адолат фойдали, шундайми?

– Шунаїага єхшайди.

– Ва боў пичоїчасини саїлаш учун ижтимоий ва іусусий адолат фойдали, ундан фойдаланиш учун эса, боўбоннинг махорати талаб їилинадими?

– Шундайдир.

– У іолда сен айтасанки, їалїон ва лирани саїлаш керак бєлганида ва улардан фойдаланилмаганида адолат фойдали, фойдаланиш керак бєлганида эса аскар ёки машшоїнинг маіорати фойдали.

– Албатта шундай дейман.

– Бошїа барча іолларда іам шундай: нимадандир фойдаланилганида адолат фойдали эмас, фойдаланилмаганида эса фойдали.

– Шундайга єхшайди.

– Шундай їилиб, дєстим, фаїатгина фойдасизликда фойдали бєлганидан адолат – унча муіим иш эмас. Кел ушбуни кєриб чиїайлик: муштлашиш жанги ёки бошїа жангда ким зарба беришга уста бєлса, єша одам єзини зарбалардан саїлашни іам билади, тєўрими?

– Албатта.

– Касалликлардан саїланиш їєлидан келадиган одам, бошїа одамни билинтирмай касаллик іолатига тушириб їєйишга іам їодир, шундайми?

– Менимча шундай.

– Душман ниятларини билаоладиган ва унинг їилмоїчи бєлган хатти-іаракатларининг олдини олабиладиган одам іарбий їароргоіни яхши їєриїлай олади, шундайми?

– Албатта.

Демак, ким єўирлашга іам уста бєлса, єша асрашни їойил їилади.

– Шундайга єхшайди.

– Демак, агар адолатли одам пулларни саїлашга їодир бєлса, у іолда у, уларни єўирлашга іам їодирдир.

– Бизнинг мулоіазамиз іар іолда шунга олиб келади.

– Демак, адолатли одам їандайдир єўри бєлиб чиїади.

– Сен буни Номердан єзлаштириб олган бєлсанг керак: у, Одиссейнинг она томон бобоси Автоликни жуда їадрлайди ва Автолик єзининг єўринамолиги ва жодулари илан барча одамлардан устун турарди, дейди.

Шундай їилиб, сенингча іам, Номер бєйича іам, Симонид бєйича іам адолат – ним адир єўриликка оид нарса бєлиб у, дєстларнинг фойдасига ва душманларнинг зарарига йєналгандир. Ё сен бошїача деган эдингми?

– Зевс билан онт ичаман, йєї. Тєўриси, нима деганимни іам билмайман. Аммо, ушбуни мен іозир іам тасдиїлайман: дєстларга фойда келтириш ва душманларга зарар їилиш – адолат бєлади.

– Сенингча кимлар дєстлар бєладилар: яхши одамлар бєлиб туюлганларми ёки гарчи бундай бєлиб туюлмаган бєлсаларда, фаїатгина даріаїиїат шундай одамларнинг єзлари холосми? Душманлар іаїида іам шунинг єзи.

– Табиий-ки, кимни яхши одам деб іисобласанг єша билан їадрдон дєст бєлиш ва ёмон одамларни ёмон кєриш.

– Аммо одамлар бу борада адашмайдиларми? Кєп одамлар, аслида ундай бєлмасалрда бизга яхши бєлиб кєринадилар ва аксинча.

– Іа, адашадилар.

– Демак яхши одамлар уларга душман, ёмонлари эса – дєст, шундайми?

– Шундай іам бєлади.

– У іолда, ёмон одамларга фойда келтириш, яхшиларига эса зарар келтириш адолатдан бєладими?

– Шундай бєлиб чиїмоїда.

– Аммо айтиш керак-ки, яхши одамлар адолатлидирлар, улар адолатсиз ишлар їилолмайдилар.

– Бу айни іаїиїат.

– Сенинг єзингнинг сєзларингга кєра, адолатсизлик їилмайдиганларга ёмонлик їилиш адолатдан бєлар эди.

– Іеч іам, асло бундай эмас Суїрот! Бундай хулоса албатта нотєўри хулосадир.

– Демак, адолатсизларга зарар келтириш ва адолатлиларга фойда келтириш адолатдан бєлар эди.

– Бу хулоса маъїулрої.

– Демак, Полемарх, адашадиган одамлар билан кєпинча шундай іол рєй беради-ки, улар єз дєстларига – улар уларни ёмон одамлар деб єйлайдилар, – зарар келтиришни ва ёмон одамларга яхши одамлар сифатида фойда келтиришни адолатдан деб іисоблайдилар. Шундай їилиб биз, Симониддан келтирган сєзларимизнинг їарама-їаршисини ифода этамиз.

– Іа, кєпинча шундай бєлади. Аммо, кел унга тузатиш киритайлик: зеро биз, бизга ким дєст, ким душман эканлигини нотєўри ифодаладик.

– Полемарх, биз айнан їандай ифодаладик?

– Гєёки, ким яхши бєлиб туюлса, єша бизга дєст, деб.

– Энди їандай тузатиш киритамиз?

– Ким-ки іам яхши туюлса іам іаїиїатан яхши одам бєлса єша бизга дєст бєлади. Ким-ки фаїат туюлсаю, аслида бундай бєлмаса, бу туюлган, аммо іаїиїий дєст эмас. Бизнинг душманларимиз, борасида іам ана шундай аниїлик киритиш керак.

– Бу мулоіазага кєра, яхши одам бизга дєст, ёмони одам эса – душман бєлади.

– Іа, шундай.

– Дєстга яхшилик ва душманга ёмонлик їилиш адолатдан деб айтилган олдинги таърифни сенингча, энди, агар дєст яхши одам бєлса унга яхшилик ва агар душман малъун одам бєлса душманга ёмонлик їилиш адолатдандир деб тєлдириш керакмикин?

– Албатта. Бу менингча жуда яхши таъриф.

– Демак, адолатли одамда баъзи одамларга зарар келтириш іусусияти бор?

– Іа, шундай, ёмон одамлар ва бизнинг душманларимизга зарар келтириш керак.

– Агар отларга зарар келтирилса, улар яхши ёки ёмон бєлиб їоладиларми?

– Ёмонлашадилар.

– Итларнингми ёки отларнинг, їайси бирининг фазилатлари маъносида?

– Отларнинг.

– Ва итлар іам, агар уларга зарар етказилса, отларнинг эмас, итларнинг фазилатларини йєїотадилар, шундайми?

– Худди шундай.

– Дєстим, одамлар іаїидачи, улар іам, агар уларга зарар етказилса, єзларининг одамийлик фазилатларини йєїотадилар деб айта оламизми?

– Албатта.

– Аммо адолат одамнинг фазилати эмасми?

– Сєзсиз шундай.

– Одамлардан їайси бирларига зарар етказилган бєлса єша одамлар адолатсиз бєлиб їолмайдиларми?

– Шундай бєлиши мумкин.

– Машшоїлар мусиїа воситасида кимнидир мусиїага нєної їилиб їєяоладиларми?

– Бундай бєлиши мумкин эмас.

– Чавандозлар отга миниш воситасида от минишга нєної їилаоладиларми?

– Йєї.

– Адолатли одамлар адолат воситасида кимнидир адолатсиз їила оладиларми? Ёки умуман: яхши одамлар єз фазилатлари ёрдамида бошїаларни ярамас їилаоладиларми?

– Бундай бєлиши асло мумкин эмас!

– Зеро совитиш, єйлайманки, итссиїликнинг эмас, балки унга їарама-їарши нарсанинг хусусиятидир.

– Іа, шундай.

– Нам їилиш – їуруїликнинг хусусияти эмас, балки унинг їарма-їаршисиники.

– Албатта.

– Зарар келтириш – яхши одамнинг хусусияти эмас, балки унинг тескариси.

– Шундайлиги аниї.

– Адолатли одам – яхши одам, шундайми?

– Албатта.

– Демак Полемарх, на дєстга, на бошїа бирор кимсага зарар етказиш – адолатли одамнинг иши эмас; бу иш, унга їарама-їарши яъни, адолатсиз одамнинг иши.

– Менингча Суїрот, сен мутлаїо іаїсан.

– Демак, агар кимдир іар кимга муносибини бериш – адолатлиликдир, деб тасдиїласа ва буни, адолатли одам душманларга зарар, дєстларга эса фойда келтириш, деб тушунса, у іолда гапираётган одам асло донишманд эмас, чунки у іаїиїатни гапирмаган, зеро биз іеч кимга іеч нарсада зарар етказмаслик адолат эканлигини аниїладик.

– Мен бунга їєшиламан, – жавоб берди Полемарх.

– Шундай экан, – дедим мен, – биз сен билан Питтах, ёки донишманд ва ажойиб одамлардан бири айтган, дейдиганларга їарши жангга кирамиз.

– Бундай жангда їатнашишга мен тайёрман, – деди Полемарх.

– Менингча, адолат, дєстларга фойда ва душманларга зарар етказишдир, деган іикматни ким айтганини биласизми?

– Ким? – сєради Полемарх.

– Єйлайманки бу ибора, Периандрга ёки Пердиккага, балки Ксеркс ёки фивалик Исменийга, ёки єзларини їудратли одамлар деб єйлайдиган бойлардан бирига тегишлидир.

– Сен мутлаїо іаїсан.

– Жуда яхши. Аммо, адолат, яъни адолатлилик (тушунчасининг єзи) бундан иборат эмас экан, у іолда бошїа їандай таърифни таклиф этиш мумкин?

Бизнинг суібатимиз давомида Фрасимах бир неча бор гапга аралашишга їаттиї интилди, аммо унинг ёнида єтирганлар тийиб туришди – улар бизни то охиригача эшитишни шунчалик хоілашарди. Аммо, мен савол берганимда биз озгина тєхталган эдик, Фрасимах бошїа чидаб туролмади: худди ваіший іайвондек бор кучини тєплаб, бизни нимталаб ташлашга тайёрдек у бизларга ташланди.

Полемарх иккимиз їєрїиб кетдик, у бєлса бундай деб баїирди:

– Суїрот, їачондан бери бєлмаўур гапларни гапирасизлар! Бир-бирингизга ёнбосиб єйин єйнаб єзларингизни гєлликка соласизлар? Агар сен іаїиїатан іам адолат нима эканлигини билмоїчи бєлсанг, у іолда саволлар беравермагин ва іар їандай жавобни рад этаолишингдан маїтанмагин. Жавоб беришдан кєра савол бериш осонрої эканлиги сенга яхши маълум, йєї, єзинг жавоб бер ва нимани адолатли эканлигини айт. Бу – муносибдир, ёки бу – фойдалидир, ёки маїсадга мувофиїдир, ёки даромадлидир, ёки яроїлидир демагин менга; нима десанг іам менга равшан ва аниї гапир, чунки, агар сен бундай бєлмаўур сєзларни айтсанг їулої солмайман іам.

Фрасимахнинг сєзларидан іайратга тушиб, їєрїиб унга їарадим ва агар мен унга ундан олдин їарамаганимда бехуш їотиб їолишим мумкиндай туюлди, шунинг учун унга жавоб бераоладиган іолда бєлганимдан іаяжонланиб бундай дедим:

– Фрасимах, биздан хафа бєлма. Агар биз – мен ва мана бу (яъни Полемарх – тарж.) – ушбу далилларни муіокама їилишда хатога йєл їєйган бєлсак іам, сени ишонтириб айтаманки, ихтиёрсиз хато їилиб їєйганмиз. Масалан, агар биз олтин їидирсак, нахотки бизни уни топишга халаїит берадиган даражада бир-бирларига хушомад їиладилар деб єйлайсан. Аммо биз адолатни – олтиндан їимматлирої, нарсани їидирмоїдамиз, нахотки биз шундай бемаъни равишда бир-биримизни маъїуллаб уни (адолатни – тарж.) топишга іаракат їилмаймиз? Сен (яхшилаб) єйлаб кєр, дєстим! Йєї, менингча, бу нарса (топиш) бизга їийинлик їилди, шунинг учун бу ишга їурби етадиган сизлар биздан хафа бєлиш єрнига бизга раімдиллик їилсангиз яхширої бєларди.

Буни эшитиб, Фрасилмах ўалати кулимсираб їєйди ва бундай деди:

– Оі Неракл! Мана Суїротнинг одатдаги кинояси! Мен бу ердагиларга айтиб тургандим-ки сен жавоб беришни хоіламайсан, єзингни гєликка соласан ва агар сенга кимдир савол берса, унга жавоб бермаслик учун єзингни іар куйга соласан деб.

– Сен доносан, Фрасимах, – дедим мен, – агарда сен, єн икки їандай сонлардан иборат деб сєрасангда, аммо, єз саволингни бераётганингда: «Биродар, фаїат єн икки – бу икки карра олти, ёки уч карра тєрт, ёки олти карра икки, ёки тєрт карра уч, демагин, бундай деб бемаъни сєзласанг сенинг гапларингга їулої іам солмайман» деб огоілантирсанг, у іолда сенинг бундай саволингга іеч ким жавоб беролмаслигинг олдиндан єзингга маълум бєлади. Аммо агар сенга десаларки: «Ажойибку Фрасимах! Менинг жавобларимдан сен огоілантирганлардан іеч бири бєїлмаслиги керакми? Агар бундай бєлса, сен ўалати экансан Фрасимах, мен іаїиїатга хилоф равишда гапиришим керак бєладими? Сен нима деб єйлайсан?» Бунга сен нима дер эдинг?

– Етар, – деди Фрасимах, – яна єша гап.

– Бєлмасачи, – дедим мен. – Аввалгими ёки аввалги эмасми, аммо сен кимга бундай савол берсанг, у одам шундай деб єйлаши мумкин. Таъїиї мавжудми ё мавжуд эмасми бари-бир инсон єз їарашларига хилоф равишда жавоб бераверади, деб єйлайсанми?

– Демак сен іам шундай їиласан: сенинг жавобингда мен таъїиїлаган нимадир бєладими?

– Мулоіаза їилаётганимда шундай бєлса іайрон бєлмайман.

– Адолат борасида, бу жавобларга іеч іам єхшамаган, балки анча яхширої бошїа бир жавобни сенга маълум їилсам нима бєлади? Унда сен єзингга їандай жазо белгилайсан?

– Жоіил одам їандай жазога маікум бєлса єшанга бєлади-да! У, билаўон бир одамдан дарс олиши керак бєлади. Мен ана шу жазога лойиїдирман.

– Ширин їєшиї айтмоїдасан! Йєї, сен єїиганинг учун пул тєла.

– Албатта шундай їиламан, пул топилиши билан.

– Пул бор! – хитоб їилди Главкон. – Иш бунга їараб їолмайди, Фрасимах, сен давом эттиравер – биз іаммамиз Суїрот учун тєлаб юборамиз.

– Суїрот єзи одат їилганидай иш їилиши учун шундай їиласиз, деб єйлайман, – яъни: єзи жавоб бермай балки єзгаларнинг далилларидан айб топиши ва уларни инкор їилиши учунми?

– Іурматли Фрасимах, – дедим мен, – агар, биринчидан, іам іеч нарсани билмасанг, іам билимга даъво їилмасанг, сєнгра эса, бу борада їандайдир фикрларга, мулоіазаларга эга бєлсанг-гу улар бунинг устига шундай зукко одам томонида таъїиїланган бєлиб, єйлаган нарсангдан іеч бирини айтиш мумкин бєлмаса, у іолда їандай жавоб бериб бєлади? Аслида сен гапиришинг єринли бєлади: билим соіиби эканлигингни ва айтадиган гапинг борлигини айтмоїдасан-ку. Кєп єйлаб єтирмада, маріамат їилиб менга жавоб бер ва Главконни ва їолган іаммани аїлини киргизиб їєйишдан бош тортма.

Мендан кейин Главкон іам, їолган бошїалар іам ундан бош тортмасликни илтимос їиладилар. Єзини билимдонлигини кєрсатишга Фрасимахнинг иштиёї хоіиши бор эди: у, єзида тайёр зєр жавоб бор деб іисобларди, аммо, у єзини гєёки менинг жавоб беришимни хоілаётгандай тутарди. Ниіоят у рози бєлди, сєнгра бундай деди:

– Мана Суїротнинг донишмандлиги: єзи іеч кимга єргатишни хоіламайди, аммо, іамма ерда кезиб юради, бировлардан єзи єрганадида, іатто бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирмайди іам.

– Фрасимах, мен бошїалардан єрганишимни тєўри айтдинг, аммо мени миннаторчилик билдирмаслигим, бу – ёлўондир. Мен їєлимдан келганидай тєлайман. Мен фаїат маїтов билан тєлайман – менда пул йєї. Менинг фикримча кимдир яхши гапирса, буни мен їандай хоіиш билан їилишимни менга жавоб берабошлашинг биланої сен даріол ишонч іосил їиласан: сенинг яхши гапиришингга имоним комил.

Энг кучлининг манфаати сифатидаги адолат іаїида

– Менга їулої сол. Мен тасдиїлаб айтаманки, адолат, энг кучлига яроїли (керакли) нарсадир. Нега сен (фикримни) маїтамаяпсан? Ёки сенда бунга иштиёї йєїми?

– Мен олдин сен айтаётган гапни тушиниб олмоўим керак. Іозирча мен билмайман. Сен тасдиїлаб айтасанки, энг кучлига яроїли нарса – адолатнинг єзидир. Агар Полидамант кураш ва муштлашиш жангида орамизда энг кучли бєлса ва агар унинг бадани соўлиги учун мол гєшти яроїли бєлса, у іолда, гарчи биз ундан анча ожиз бєлсакда бизга іам шундай овїатланишни белгилаш фойдали ва шу билан бирга адолатли бєлади, шундайми?

– Суїрот, сенинг томонингдан менинг сєзларимга бундай нохуш фикр бериш – жуда хунук ишдир.

– Олижаноб Фрасимах, асло бундай эмас, лекин сен єз сєзларингни тушинтириб бер.

– Баъзи давлатларда тузум тираний (мустабид), баъзиларида – демократик, учинчиларида эса – аристократик эканлигини наіот сен билмасанг?

– Билмай бєладими?

– Іар бир давлатда ким іокимият тепасида бєлса, єша (одам) куч соіиби эканлигини іамми?

– Албатта.

– Іар їандай іокимият їонунларни єз фойдасига єрнатади; демократия – демократик їонунларни; тиранлик – тиранийларни, їолган іолларда іам шунинг єзгинасидир. Їонунларни єрнатиб, іокимиятга тобеъларга уларни (їонунларни) адолатли деб эълон їиладилар – шунинг єзи іокимият учун фойдали нарсадир, їонунларга риоя їилмайдигани їонунларни бузувчи сифатида жазолайдилар. Іурматли Суїрот, мен ушбуларни айтмоїчиман: барча давлатларда бир нарсани, мавжуд іокимиятга яроїли нарсанигина адолат деб іисобланади. Бу эса – кучнинг єзидир, бундан маълум бєладики, агар кимда ким тєўри мулоіаза юритиб адолат іамма ерда биттадир деса, у іолда бу нарса энг кучлига яроїли нарса бєлади.

– Сен нима деяётганингни энди тушиндим. Бу тєўрими ё йєїми тушинишга іаракат їилиб кєраман. Сен єз жавобингда яроїли (керакли) нарсани адолатли деб айтдинг, гарчи менга бундай деб жавоб беришни манъ їилган бєлсанг іам. Сенда фаїат бир нарса: «энг кучлига» їєшиб їєйилган.

– Арзимас їєшимча бєлса керак-а!

– Іали аниї эмас, балки у салмоїлидир. Аммо шуниси аниї-ки, сен іаїмисан ё ноіаї эканлигингни текшириб кєриш зарур. Негаки мен іам адолат яроїли бир нарса деб айтиш тарафдориман. Аммо сен «энг кучлига»ни їєшмоїдасан, мен эса буни билмайман, шунинг учун буни бир кєриб чиїиш керак.

– Тезрої кєриб чиї.

– Албатта, шундай їиламан. Сен менга айтчи, іокимиятга бєйсунишни адолатли деб іисоблайсанми?

– Іисоблайман.

– У ёки бу давлатда іокимиятлар бехато ишлайдиларми ёки адашишлари іам мумкинми?


Страницы книги >> 1 2 3 4 5 6 7 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации