Электронная библиотека » УРФОН ОТАЖОН » » онлайн чтение - страница 5

Текст книги "ДАВЛАТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:00


Автор книги: УРФОН ОТАЖОН


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 5 (всего у книги 24 страниц) [доступный отрывок для чтения: 7 страниц]

Шрифт:
- 100% +

– Оўзаки ва ёзма адабиётда икки тур бор: бири – іаїиїий, бошїаси эса – ёлўон.

– Іа, шундай.

– Ва иккала турда тарбиялаш керак, аммо олдин – ёлўонида, шундайми?

Нима демоїчисан, тушунмаяпман.

– Гєдакларга биз аввал ривоятлар айтиб беришимизни тушунмайсанми? Ривоятлар умуман айтганда ёлўон нарсалар, аммо уларда іаїиїат іам бор. Болалар билан ишлаганда аввал биз ривоятларга мурожаат їиламиз, кейин гимнастикага.

– Іа, шундай.

– Шунинг учун мен, аввал мусиїий санъат билан, кейин гимнастик санъат билан шуўулланиш керак, деган эдим.

– Тєўри.

– Іар їандай ишда энг асосийси – бу ибтидо, бошланиш эканлигини билмасмидинг айниїса, агар бу, навїирон ва нозик нимагадир тааллуїли бєлса? Єшанда, унга кимдир муірлаб їуймоїчи бєлган іислатлар ишлончлирої шаклланадилар ва мустаікам єрнашиб їоладилар.

– Адолатли фикр бу.

– Болалар балоўатга етганларида уларда бєлиши керак деб іисоблайдиганимиз фикрларга кєпрої їарама-їарши бєлган іар хил одамлар томонидан єйлаб топилган ва биринчи дуч келган іар їандай ривоятларни бизнинг болаларимиз эшитишлари ва улардан бизнинг болаларимиз эшитишлари ва улардан таъсирланишларига осонликча йєл їєямизми?

– Биз бунга асло йєл їєймаймиз.

– Аввало биз ривоятларнинг ижодкорларига їарашимиз керак: агар уларнинг асарлари яхши бєлса уни їабул їиламиз, агар ёмон бєлса рад этамиз. Ривоятлар ёрдамида болаларнинг баданларини їул билан шакллантиришдан олдин руіларини (дилларини) шакллантириш учун биз энагалар ва оналарни болаларга фаїат тан олинган ривоятларни айтиб беришга кєндирамиз. Улар іозир айтиб бераётганлари ривоятлардан кєпини йєїотиш зарур.

– Їайсиларини?

– Ахамиятлирої ривоятлар бєйича биз иккинчи даражалилари іаїида іам фикр билдирсак бєлади: зеро униси іам, буниси іам бир хил сифатлар ва бир хилдаги таъсир кучига эга бєлишлари керак. Ё сен бунга эътироз билдирасанми?

– Эътирозим йєї, бу фикрга їєшиламан, аммо їандай аіамиятли ривоятлар іаїида гапираётганингни тушунмаяпман.

– Хесиод, Хомер ва бошїа шоирлар айтиб беришганлари іаїида. Улар одамлар учун ёлўон достонлар тузиб уларга уларни айтиб берабошладилар іозиргача іам айтиб беришмоїда.

– Їандайларини? Сен уларга нимани таъна їилмоїдасан?

– Нимага іаммасидан олдин ва асосан таъна їилинса, єшанга, айниїса, агарда кимнингдир тєїиб чиїаргани муваффаїїиятсиз бєлса.

– Тушунмадим. Нима демоїчисан?

– Їачонки кимда-ким, худолар ва їаірамонлар іаїида гапираётиб, худди кимларнингдир єхшашини тасвирламоїчи бєлиб, уларга єхшатаолмай чизган рассом каби уларни (худолар ва їаірамонларга – тарж.) ёмон тасвирлаганини.

– Бундай таъна тєўри, аммо бундан биз нимани тушунишимиз керак?

– Энг аввало, єтакетган ёлўонни, айтиш керак-ки энг буюк нарса іаїидаги (ёлўонни) тушиниш даркор, гєё Уран, Хесиод томонидан эслатиб єтилган ножєя ишни їилган ва гєёки Кронос ундан їасос олган, деб айтган одам буни яхши єйлаб топмаган. Кроноснинг ишлари іаїида ва у єз єзидан тортган азиятлар іаїида, гарчи бу іаїиїат бєлса іам, іали аїли кирмаган ва ёш одамларга бемалол іикоя їилиш мумкин эмас деб іисоблар эдим – буни айтмаган маъїул, агарда бирор сабаб билан айтиш керак бєлса, у іолда, буни камрої одам яширинча этишсин, іамда їурбонликка чєчїачани эмас, бирор каттарої ва эришиш їийинрої нарсани келтирсинлар, токи іикояни иложи борича камрої одам эшитсин.

– Даріаїиїат, булар іаїида іикоя їилиш їийин.

– Адимант, бизнинг давлатда уларни іикоя їилмаслик керак. Агар, (ёш йигит) хатто ёмон иш їилиб їєйган отасини жазоласа ва у, биринчи, энг буюк худолар їилган ишни шунчалик їилаётган бєлса іам єта адолатсиз иш їилиб, у іеч їандай ёмонлик їилаётгани йєї деб навїирон йигитга ікоя їилиб бєлмайди.

– Зевс билан онт ичаман, менинг єзимга іам буларни айтиб бєлмайдигандай туюлмоїда.

– Худоларнинг худолар билан урушишлари, бир-бирларига макр-хийла ишлатишлари, жанг їилишлари – аслида бу ундай эмас, – іаїида ікоя їилмаслик зарур; зеро, агар єз аро душманлик бундай осон пайдо бєладиган бєлса, давлатни їєриїлашлари керак бєлганлар буни энг катта уят деб іисоблашлари керак. Паілавон (гигант)ларнинг жанглари ва худолар іамда їаірамонларнинг уларнинг єз їариндошлари ва яїинлари билан бошїа жуда кєп жанжалларини баён їилиш ва кєз-кєз їилиш іеч іам керак эмас, аксинча, агар биз, іеч ким іеч їачон бошїа одамга душманлик їилмаслиги кераклигини ва душманлик їилиш имондан эмаслигини єз фуїароларимизга сингдирмоїчи бєлсак, у іолда чоллар іам кампирлар іам бунинг іаїида болаларга іатто кейин бу болалар катта бєлганларида іам даріол ва кєпрої іикоя їилишлари керак; ва шоирларни іам єз давлатида булар іаїида ёзишга мажбур этиш зарур. Хера (Нера)ни єўли кишанлагани, Хофест (Гефест)нинг онасини отаси ураётганида Хефест онасининг (Херанинг – тарж.) тарафини олмоїчи бєлгани учун отаси Хефестни Олимпдан ташлаб юборгани ёки худоларнинг Хомер ёзган жанглари – улар бирор ишора билан ёки ишорасиз бєладими бари-бир бизнинг давлатимизда бундай іикоялар (айтиш) мумкин эмасс, асло мумкин эмас. Бола їасрда мажоз бору їасрда йєїлигини ажрата олмайди ва унинг бундай равїирон ёшда єзига сингдирган фикрлар, мулоіазалар одатда єчмас ва єзгармас бєлиб їоладилар. Шунинг учун, айтиш керак-ки, болалар давтаввал эшитадиган афсоналари энг ўамхєрлик билан эзгуликка йєналтирилган бєлишларига іаммасидан кєпрої эришмої даркор.

– Бу оїил муносабат. Агар биздан кимдир – бу афсоналар їандай афсоналар ва улар нима іаїида эканлигини сєраса – їайси афсоналарни айтишимиз мумкин бєлади?

– Адимант, – дедим мен, – биз іозир шоирлар эмасмиз, балки давлатнинг асосчиларимиз. Афсоналар тєїиш асос солувчиларнинг иши эмас, шоирона ижоднинг асосий іусусиятлари їандай бєлиши кераклигини билиш ва уларнинг бузилишига йєл їєймасликнинг єзи етарлидир.

– Тєўри. Аммо ушбу – асосий іусусиятлар, худолар іаїидаги таълимотда улар їандайлар?

– Айтайлик, мана бундай; худо эпик шеъриятдами, їєшиїдами ёки фожеада тасвирланадими (бари-бир) у їандай бєлса, іамма ваїт шундай тасвирлаш даркор.

– Іа, шундай їилиш зарур.

– Нима, єз моіияти бєйича худо эзгу эмасми ва унинг іаїида худди шуни тасдиїлаш керак эмасми?

– Бошїача бєлиши мумкинми?

– Аммо іеч їандай эзгулик зарарли эмас, шундайми.

– Менингча шундай.

– Зарарли бєлмаган нарса зарар келтирадими?

– Іеч іам.

– Зарар келтирмайдиган нарса, їандайдир ёмонлик, бало келтириб чиїарадими?

– Йєї.

– Іеч їандай ёмонлик їилмаса, (у іолда) їандайдир ёмонлик (офат, бало)нинг сабабчиси іам бєлмайди?

– Шундай бєлиши мумкинми?

– Нима деймиз? Эзгулик – фойдами?

– Іа.

– Демак, у – тєўри іаракат тарзининг сабабчисидир, шундайми?

– Шундай.

– Демак, эзгулик – іар їандай іаракатларнинг эмас, балки фаїат тєўри іаракатларнинг сабабчисидир, шундай-а? Ёмонлик, бало-офатда у айбдор эмас.

– Албатта.

– Демак, худо іам эзгу, яхшилик бєлганидан кейин, кєпчилик айтадиганига хилоф равишда іамма нарса (иш)нинг сабаби бєлиши мумкин эмас. У, одамлар учун яратилган фаїат озгина нарсаларнинг сабабчисидир, кєп нарсага эса унинг іеч їандай алоїаси йєї: зеро бизда яхши нарса ёмонига їараганда анча камдир. Эзгулик (яхшилик)нинг сабабчиси деб худодан бошїани іисобламаслик керак, аммо ёмонлик (бало, офат) учун бошїа сабабларни излаш зарур, фаїат худони эмас.

– Менингча сен мутлаїо іаїсан.

– Демак, Хомернинг ёки бошїа шоирнинг худолар борасидаги адашишларини їаул їилмаслик керак: Хомер, икки катта жом (идиш)

Зевснинг буюк уйида

Туіфаларга тєла: бири – бахт келтирувчи, бошїаси эса – бадбахтлик,

Деганида жуда адашган эди. Ва кимга Зевс бу иккисини аралаштириб берса у

Єз іайтида гоі алам, ўам топади, гоіида їувонч,

Агар кимга, аралаштирмай, фаїат иккинчи жомдан тутса, у іолда

Уни їутурган очлик илоіий ер бєйлаб їувиб юради.

Яна, гєёки Зевс бизда

Эзгуликлар, іамда ёмонлик (бало)

Берувчи бєлиб чиїиши іам хатодир.

Агар кимдир, Афина ва Зевс Пандарни їасамлар ва шартномаларни бузишга ундадилар, деб айтса, биз буни маъїулламаймиз. Фемида ва Зевс томонларидан келтириб чиїарилган худоларнинг жанглари ва уларнинг низолари борасида іам худди шундай.

Яна Эсхил айтганни іам ёшларга эшитишга йєл їєймаслик керак:

Їачонки кимнидир уйини барбод этмоїчи бєлса,

Худо бандаларга сабаб яратади.

Агар їандайдир асарда шундай ямбий шеърлар учраса ва Ниоблар ёки Пелопидларга келган офатлар, ёки Троя воїалари, ёки шунга єхшаш бирор нарса тасвирланган бєлса, у іолда буларнинг іаммасини худони иши деб ё тан олмаслик зарур ёки агарда бу худодан бєлса биз іозир истаётган маънони ошкор этиш ва худо фаїат адолатли ва эзгу ишларни їилишини, бу одамларга келган жазо эса, уларнинг єзларининг фойдаларига эканлигини уїтириш керак. Аммо шоирга, улар жазоланиб мушкул аіволга солинганлар ва бунинг сабабчиси – худодир, деб айтишларига йєл їєймаслик керак. Аммо, агар шоирлар, бу одамлар жазога мухтож эдилар ва жазоланиш борасида улар худодан єзлари учун фойда топадиган фаїат ёмон хулїли одамлардирлар, деб айтсалар, бунга йєл їєйиш мумкин. Аммо, шоирлар худо эзгулик бєлсада ким учундир офат манбаи бєлиб їолади десалар бундай фикрга їарши курашмої керак: іеч ким – на єспирин, на катта ёшдаги одам агар єз давлатида їоннунийликка интиладиган бєлса, – бунинг іаїида гапирмаслиги, на шеърий, на насрий баёнда (уни) эшитмаслиги керак, чунки бундай деб тасдиїлаш гуноі иш бєлиб, бизга іеч фойдаси йєї ва єзига єзи їарама-їаршидир.

– Мен сен билан биргаликда ушбу їонунга овоз бераман – у менга ёїади.

– Бу їонунлардан бири бєлар эди ва худолар борасидаги олдиндан белгиланган нарсалардан бири бєларди: унга кєра нутїларда іам, шеърий асарларда іам худо – іамма нарсанинг эмас, фаїат эзгуликнинг сабабидир, деб уїдириш тасдиїлаш керак.

– Шундай бєлгани яхши.

– Иккинчи їонун тєўрисида нима деймиз? Нима, сенингча худо – секіргарми, ва худди атайин їилганидай гоі бу, гоіида бошїа зилларда намоён бєладими: гоі єзининг їиёйфаси єрнига бошїа шаклларни олиб у єзгаради, баъзида унинг іаїида бир нарсани, баъзида бошїа нарсани єйлашимизга мажбур этиб, бизни адаштиради холосми? Ёки худо оддийгина нимадир нарса ва єз кєриниши (хили)дан жуда оз равишда оўишадими?

– Мен бунга шундай, бирданига жавоб беролмайман.

– Бунгачи: агар нимадир нарса єз їиёфасидан четга чиїча, у іолда унинг ё єз єзидан, ёки бошїа нарсанинг таъсири остида єзгариши шартми?

– Шарт.

– Аммо, нимаки энг яхши іолатда бєлса, єша нарса жуда кам єзгаради ва бошїасининг таъсири остида нарига жуда кам сурилади. Масалан, саломатлик ва куч билан ажралиб турган бадан овїат, ичимлик ва меінат таъсирида єзгаришга жуда їийинчилик билан мойил бєлмайдими? Ёки іар їандай єсимлик – їуёш иссиїлиги, шамол ва шунга єхшашлар таъсирида?

– Албатта.

– Дил (руі, жон, нафс)ни іам – іар іолда энг мардона ва оїил (аїлли)сини – їандайдир ташїи єзгариш энг кам бузаолади ва єзгартира олади.

– Іа, шундай.

– Іаттоки, турли йиўма буюмлар – рєзўор асбоблари, бино, кийим, агар улар яхши ясалган (тайёрланган) бєлсалар ва тартиб билан саїлансалар – єша сабаб билан ваїт ва бошїа таъсирлар остида жуда кам єзгарадилар.

– Шундай.

– Табиатдан ва санъат туфайли, іамда у ва бошїаси туфайли нимаики яхши бєлса іаммаси, бошїа нарсанинг таъсири остида жуда кам єзгаради.

– Шундай бєлса керак.

– Аммо худо ва унга алоїадор нимаики бєлса єша нарса – іар томонлама энг яхшидир.

– Албатта.

– Шу сабабли худо турли шаклларни жуда кам їабул їилиши керак.

– Худди шундай.

– Эітимол, у єзини єзи бошїа нарсага айлантирар ва єзгартирар?

– Агарда у єзгарадиган бєлса, шундай бєлиши керак.

– У єзини нимадир яхширої ва зеборої нарсагами ё нимадир ёмонрої ва хунукрої нарсага айлантирадими?

– Агарда у єзгарса, ёмонига єзгариши аниї. Зеро, худо чирой ва эзгуликда камчиллик сезади деб айтиб бєлмайди-ку.

– Сен мутлаїо іаїсан. Аммо ростки шундай экан, Адимант, кимдир, у худо бєладими ёки инсон инсон бєладими їандайдир бир нарса борасида єзини ихтиёрий равишда ёмонрої їилади, деб іисоблайсанми?

– Бундай бєлиши мумкин эмас.

– Демак, худонинг єзини єзи єзгартиришни хоілаши іам мумкин эмас, аммо, іар їандай худо энг олий макомда зебо ва юксак бєлиб – бу їанчалик мумкин бєлса шунча – єзининг шахсий шаклида туриши равшандир.

– Менингча, албатта шундай бєлиши керак.

– Дєстим, шоирлардан іеч ким бизга гєё

Кєпинча худолар ажнабий одамлар тимсолида,

Єзгалар уйига кирадилар…

Деб асло іикоя їилмасинлар ва Протей іамда Фетидаларга турли тухматлар тєїимасинлар, ва фожеалар іамда іар хил бошїа асарларда

Дарё аргосси єўиллар – іаётбахш болалар Инахга

Садаїа йиўувчи, кохинага айланган Херани тасвирламасинлар ва умуман бундай ёлўонни єйлаб топмасинлар. Єз навбатида оналар іам уларга ишониб болаларни уйдирма, ёлўон яшириїлар билан їєрїитмасинлар; гєёки їандайдир худолар турли ажнабийлар суратида кечалари дайдиб юрадилар, бу худоларга тухмат, бунинг устига болалар іам їєрїої бєлиб їоладилар.

– Іа, бунга йєл їєйиб бєлмайди.

– Демак, худоларнинг єзлари єзгармайдилар. Аммо, балки улар бизга єзларининг турли їиёфалари іаїида тасаввурларни сингдириб ва ишонтириб афсун билан алдарлар?

– Бєлиши мумкин.

– Яна нима десак бєлади? Бизнинг іузуримизда бор йєўи шарпани намоён этиб – сєз биланми ёки амалда худо ёлгон ишлатишни хоілайдими?

– Билмайман.

– Іаїиїий ёлўонни – агар шундай деб бєлса – барча худолар ва одамлар ёмон кєришларини биласана?

– Нималар деяпсан єзи?

– Демоїчиманки, єзи учун энг муіим ва энг муіим мавзулар іаїида іеч ким бировни алдашни ва єзи іам алданиб їолишини хоіламайди – бу єринда іар їандай одам іам ёлўондан эітиёт бєлади.

– Мен іали іам іеч нарсани тушунмадим.

– Мени нимадир одатдан єзгача фикрни айтмоїда деб єйлаяпсанми? Мен фаїат айтмоїчиманки, іаїиїий воїелик борасида єз нафси (дили, руіи( ни ёлўонга гарифтор їилишни, уни (дилни – тарж.) гумроіликка ташлаб їєйишни ва єзини жоіиллик іамда ёлўон ичида їолишини – бу іеч ким учун маъїул иш эмас: бу єринда іаммада іам ёлўон нафрат уйўотади.

– Албатта шундай.

– Шундай їилиб, мен іозиргина айтганимни бемалол, ишонч билан іаїиїий ёлўон деса бєлади: бу, ўафлатда їолган одамга хос, дил (нафс, руі)га мустаікам єрнашиб олган жаіолатдир. Сєздаги ёлгон эса – руіий іолатнинг акс эттирилиши, унинг намоён бєлишидир ва бу энди тоза іолдаги іеч нарса аралашмаган ёлўон бєлмайди. Шундай эмасми?

– Албатта шундай.

– Іаїиїий ёлўон худоларгагина эмас, одамларга іам манфур, нафрат їєзўатувчидир.

– Менингча шундай.

– Хєш? Сєздаги ёлгон баъзида нимагадир фойдали іам бєлмайдими, балки уни ёмон кєриб бєлмас? Масалан, душманга нисбатан ва кимни биз дєст деб атасак єшанга нисбатан? Агар жазавага тушганда ёки эсидан оўганида нимадир ёмон иш їилмоїчи бєлганларида ёлўон, худди дорига єхшаб фойдали, уларни тєхтатадиган нарса, восита бєлмайдими? Биз іозиргина гапириб єтганимиз ривоятларда іам, їадим замонларда аслида їандай бєлганини билмаганимиздан кейин, ёлгонни иложи борича іаїиїатга єхшатганимизда биз ёлўонни фойдали їилиб їєймаяпмизми?

– Албатта, шундай деса бєлади.

– Аммор бу муносабатлардан їайси бирида ёлгон худога фойдали бєлиши мумкин? Балки, їадим замонлар іаїида маълумотларга эга бєлмагани учун у єхшатиш ёрдамида алдаётгандир?

– Бу кулгили бєлар эди.

– Демак, худода ёлгончи шоир мавжуд мас, (яшамайди).

– Менингча шундай.

– Душманлардан їєрїїанидан худо алдаши мумкинми?

– Бундай бєлиши мумкин эмас.

– Унга яїин бєлганларнинг аїлсизлиги ёки эсидан оўганлигиданчи?

– Іеч їандай аїлсиз ёки эсидан оўган худога хуш ёїмайди.

– Демак, алдашига арзийдиган іеч нарса йєї.

– Іеч нарса.

– Демак, іар їандай илоіий ибтидо, бошланишга ёлгон ётдир.

– Мутлаїо ёт.

– Демак, худо – сєзда іам, амалда іам бутунлай оддий ва тєўри нимадир нарса; у, єзи іам єзгармайди ва на сєзда, на єнгида, на тушда – башоратлар юбориб єзгаларни адаштирмайди.

– Сенинг сєзларингдан менга бу равшан бєлмоїда.

– Демак, агар худоларга тааллуїли бєлса, мулоіаза їилишга іам ижодга іам иккинчи їонун мажбурий (шарт) бєлади: худолар, єз кєринишларини єзгартириш ва сєз ёки иш билан бизни алдаш учун жодугарлар эмаслар.

– Бу гапга їєшиламан.

– Демак, Хомер (ижодида) кєп нарсани маъїуллаб, биз, шу билан бирга Зевс Агамемнонга юборган туш (рєё)ни маъїулламаймиз; яна биз Эсхилдаги, Фетиданинг Аполлон унга боллари орїали бахт тилаб тєйида їєшиї айтгани іаїидаги гапирган гапи ёзилган жойни маъїул кєрмаймиз.

(Фетида бундай дейди):

Уларнинг касалликлари єтади, умр узун бєлар –

Сенинг таїдиринг, деди у, худоларга їадрли.

Шундай їєшиї билан у мени муборакбод этди,

Илохий сєзларга ва Феб кароматларига

Ёлўон бегона деб умид їилардим.

У єзи шундай куйлади, єзи базмда їатнашди,

Єзи шундай башорат їилди, ва єзи менинг єўлимнинг їотили бєлди.

Бизда іам, кимда-ким худолар іаїида бундай нарсаларни гапирган бєлса ундай одам нафрат уйўотади, биз унга хорни (ишониб) топширмаймиз ва ёшларни тарбиялашда єїитувчиларга бундай асарлардан фойдаланишга йєл їєймаймиз, чунки, биздаги їєриїчилар, инсон кучи етадиган даражада диёнатли ва илоіий бєлишлари даркор.

– Мен бу їоидаларга тєла їєшиламан ва улардан їонунлар сифатида фойдаланишга тайёрман.

2002 й. 7 октябрь

УЧИНЧИ КИТОБ

Їєриїчиларни тарбиялашда шеъриятнинг тутган єрни

– Шундай їилиб, – дедим мен, – худоларга тааллуїли нарсани – мана бундай їилмої – ёки, аксинча бундай їилмаслик керак – болаликдан худоларни ва ота-оналарини їадрлаб, эъзозловчи іамда одамлар орасидаги дєстлик аіамиятини каситмайдиган одамлардан эшитиш керак.

– Мен іам єйлайманки, – деди Адимант, – бу тєўри нуїтаи назардир.

– Яна нима деймиз? Агар улар мард бєлишлари керак бєлса, єлимдан іеч іам їєрїмайдиган їилувчи барча нарсалар билан уларни таништириш керак эмасмикин? Сенингча, бунга єхшаш їєрїинч хусусияти бєлган одам, мард одам бєла оладими?

– Зевс билан онт ичаман, менингча бєла олмайди.

– Хєш? Кимда ким Аид мавжуд деб іисобласа, ва уни даішатли деб билса, у єлим їєрїинчига бегона бєладими, іамда у маўлубият ва їєлликдан єлимни афзал кєрадими?

– Іеч їачон.

– Бундан маълум бєладики, биз, ана шундай афсоналар іаїида іам ўамхєрлик їилишимиз ва уларни баён їилмоїчи бєлганлардан Аидда бор іамма нарсани ёмонламасликларини, аксинча маїташларини талаб этишими керак: зеро улар єз танбеіларида ноіаїлар, бунинг устига бу бєлўуси аскарларга бефойда іам.

– Іа, бу иш билан шуўулланиш даркор.

– Їуйидагига єхшашларни биринчи мисрадан бошлаб єчириб ташлаймиз:

Кунбай ишловчидек далада ишлаб, тирик їолганим яхши,

Камбаўал деіїон хизматида, бир парча нон топсам,

Яхширої, бу ерда єликларга єлик шоі бєлгандан кєра;

яна:

Їоронўу, даішатли, худоларнинг єзлари іам титрайдиган

Унинг уйларини боїийлар ва бандаларга очмасдим.

ёки:

Худолар! Пиднинг ер ости уйида худди єзидай

Бор инсон руіи ва тимсоли, аммо у мутлаї бебадан.

яна:

Фаїат унда аїл бор, їолганлар жинни соядек юрарлар.

ёки:

Ўамгин їисматдан йиўлаб, їалъа ва ёшликни ташлаб

Руі жимгина бадиндан учиб Аидга тушар.

яна:

…[Менетиднинг] руіи, тутун булутидай, ерни ёриб,

Дод солиб кетди.

ёки:

…Чуїур ўор тубида кєршапалаклардай,

Деворларга заржирбанд, – агар бири єзилиб,

Їоядан ерга тушгач, чийиллаб, бетартиб їанот їоїиб,

Шундай, їийїириб учиб кетдилар…

Биз Хомер ва бошїа шоирлардан узрлар сєраймиз – шеърлари кєпчилик эшитувчиларга нохушлиги іамда нафис бєлмагани учун эмас (бошїа, биз айтиб єтган сабаб билан) сатрлар ва уларга єхшаш – шеърларни єчириб ташласак улар хафа бєлмасинлар, йєї аксинча: шеърлар їанча нафис бєлсалар, болалар іам, катталар іам шунча кам эшитишлари керак, ростки инсон эркин бєлиши ва їєлликдан, єлимдан кєра кєпрої їєрїиши маъїул бєлса, (шундай їилишимиз керак).

– Мутлаїо тєўри.

– Бундан ташїари, у билан боўлиї барча даъшатли, ваіима солувчи, іамма эшитганларнинг сочларини тикка їиладиган – «Кокит», «Стикс», «майит», «маріум» ва іоказо сєзларни йєїотиш керак бєлади. Эітимол, буларнинг іаммаси бошїа їандайдир маїсадга яроїлидир, аммо биз єз їєриїчиларимиз эітиёт їилишимиз керак, токи улар бундай изтироблардан ортиїча іаяжонланадиган ва таъсирчан бєлиб їолмасинлар.

– Албатта эітиёт їилишимиз керак.

– Демак, уни рад этмої керак.

– Іа.

– Ва, їиссагєйликлар ва шеърлар учун бошїа їарама-їарши намуна бериш зарур.

– Шундайлиги аниї.

– Демак, биз шуіратли їаірамонларнинг нола-хасратлари ва дод-войлари, їисїиришларини єчириб ташлаймиз.

– Олдин айтилганларга риоя їилинадиган бєлса, шундай їилиш шарт.

– Эътибор бер, – дедим мен, – бундай нарсаларни йєїотиб биз тєўри иш їилаяпмизми ё йєїми. Биз, муносиб, олижаноб одам, бошїа, у іам олижаноб бєлган одамнинг вафотини даішатли бир нарса деб ісобламайди, гарчи унинг дєсти бєлса іам, деб айтамиз.

– Іа, юиз шундай деймиз.

– Биз яна, бундай одам бошїа кимгадир їараганда єз єзига кєпрої етарлидир, чунки муносиб іаёт кечиради ва їолган іаммадан фарїли равишда кимдир бошїа одамга эітиёжи жуда оз.

– Шундай.

– Демак, унинг учун єўлидан ёки акасидан, ёки мулкидан, ёки нимадир бошїа, шунга єхшашидан ажралса унга дахшатли эмас.

– Іеч дахшатли эмас.

– Демак у іасрат їилмайди ва бошига тушган бахтсизликка жуда ювошлик билан кєнади.

– Жуда ювошлик билан.

– Демак, биз машіур їаірамонларнинг йиўиларини єчириб ташлаб, йиўлашни аёлларга, шунда іам жиддий бєлмаганларига ва яна балки іеч нарсага арзимас эркакларга їєйиб, берамиз. Шундай їилиб, айтиб єтилганидай, мамлакатни їєриїлаш учун кимларни тайёрлаётган бєлсак єшалар бундай йиўлашни ярамас (одат) деб іисоблар эдилар.

– Тєўри.

– Яна биз Хомер ва бошїа шоирлардан Ахилни, маъбуданинг єўли бєлганлиги учун, «гоі чалїанча … гоі ёнбошига» ётишга, «гоі юзини ерга босишга», ёки у «охири ётар єрнини їолдириб… маізун денгиз їирўоўида кезишга» ва «тезда їєлига нопок кулни солиб бошига … сепишга» мажбур їилмасинлар. Хомер кєпинча єйлаб топганидек, бошїа сабаблар билан іам у йиўлаб ва нола їилиб юрмасин; таваллуди бєйича худоларга яїин Приам,

балчиїда юмалаб,

ялинмасин,

іар бир эркакнинг номини айтиб.

Яна биз Хомердан худоларни:

«Їаірамонни туўган мен бечоранинг іолига вой,

мен бадбахтнинг іолига вой»

деб ўамга ўарї бєлишга мажбур этмасин.

Агар, худоларни умуман іам бундай тасвирлаб бєлмаса, у іолад худолардан энг буюгини шунчалик єзига єхшамайдиган їилиб кєрсатишга їандай журъатга эга бєлиш керак-ки у іатто бундай дейди:

«Оі їайўу-алам! Шаіар яїинида їувўин азиз ул мардни,

Кєзларим кєрмоїдалар, ва касаллик їалбимдан єтар»

ёки:

«Оі їайўу-алам! Мен кєраяпман, бандалар ичида мен учун азиз Сарпедонни,

Петрокол їєлидан маўлуб бєлишга маікумлигини»

– Азизим Адимант агар бизнинг ёшларимиз бундай уйдирмаларни жиддий їабул їилсалар ва уларнинг устидан нимадир номаїбул нарса сифатида кулмасалар, у іолда кимдир оддий одам бєлгани іолда, ниманидир шунга єхшашни їиладиган бєлса, єз обрє-эътиборига нолойиї деб іисоблаши ва єзига танбеі бериши даргумондир, аксинча, – у іеч уятмасдан ва арзимас сабаб билан йиўлаб ва марсиялар айтиб юриши мумкин.

– Жуда тєўри.

–Бизнинг мулоіазаларимизда іозиргина аниїланганидек, бундай бєлиши мумкин эмас ва бошїа, яхширої далиллар келтирилмагунича єша мулоіазаларга суянмої керак бєлади.

– Бунга їєшиламан.

– Аммо бизнинг ёшлар іаддан ташїари кулгига мойил бєлмасликлари зарур: деярли іамма ваїт їаттиї кулги бутунлай бошїа хиссиёт билан алмашади.

– Іа, менга іам шундай туюлади.

– Демак, олижаноб одамларда ва айниїса худолардан кулгни кучлирої келишини тасвирлашга йєл їєймаслик даркор.

– Албатта шундай.

– Шундай їилиб, биз Хомернинг худолар іаїидаги ушбу ибораларига іам йєл їєймаймиз:

Гефестнинг жом билан кєшкдан юришин кєриб,

Осмоннинг эзгу аіолиси ажаб кулгу кєтардилар.

– Сенинг сєзларингга їараганда, бунга йєл їєйиб бєлмайди.

– Шундай, агар сени менинг фикрим їизиїтираётган бєлса, іаїиїатан іам бунга йєл їєймаслик керак.

– Зеро іаїиїатни энгн юїорри їєймої керак. Агар биз яїиндагина худоларга моіиятан ёлўон фойдасизлигини тєўри айтган бєлсак, одамларга эса у шифо воситаси, дору сифатида фойдалидир, шуниси аниї-ки бундай воситани шифокорлар ишлатишлари мумкин, (шифокорликдан) бехабар одамлар эса унга їєл теккизмасликлари керак.

– Іа, шундайлиги аниї.

– Айтиш керак-ки, давлат іукмдорлари ёлўонни душманга їарши іам, єз фуїаролари учун іам – давлат фойдасини кєзлаб ишлатишлари керак, аммо бошїаларнинг ундан фойдаланишлари мумкин эмас. Агар бирор шахс єз іукмдорларига ёлўон гапирса, биз буни худди касалнинг шифокорга ёлўон гапиришидан іам, ёки гимнастик машїлар билан шуўулланувчи єз устозига єз баданининг іолати іаїида тєўри гапни айтмаган пайтдагидан ёки эшкак эшувчи кема ва эшкакчилар іаїида, аслида унинг єзи ва бошїа эшкакчилар билан нима бєлаётганини айтмай бошїа гап айтган пайтдагидан іам ёмонрої ишдир деб іисоблаймиз.

– Мутлаїо тєўри.

– Демак, агар іукмдор фуїаролар орасидан, ким-ки иш учун керак бєлса:

Ё фолбинлар, ёки шифокорлар, ё моіир меъморларнинг ёлўон гапирганларини билиб їолса, давлатни кемадай тєнтариб юборувчи іалокатли одатни жорий этишда уни айблаб жазо беради.

– Айниїса сєзлар ишлар билан якунланганида.

Олдинга їадам їєяйлик. Бизнинг ёшларга мулоіазалилик, андишалилик керак эмасми?

– Нега керак бєлмас экан?

– Андишалилик нафаїат іукмдорларга бєйсунишда, балки бизга овїат, ичимлик ва ишїий эрмаклар берадиган іузурлар устидан єзимизнинг іукмдор бєлишимизда іам намоён бєлади.

– Менингча шундай.

– Єйлайманки, Хомерда Диомед айтган сєзларни:

Жим тур [Капанид] менинг маслаіатимга бєйсуниб, ва яна мазмуни билан яїин ушбу мисраларни:

Куч билан нафас олиб, яїинлашар ахайлилар,

Жим борардилар єз сардорларидан їєрїиб…

Биз муваффаїїиятли чиїїан, деб тан оламиз.

Буларга єхшаш бошїаларини іам маъїуллаймиз.

– Жуда яхши.

– Аммо, мана бу:

Ит кєзлик, оіу юраклик манфур шаробхєр!

ва ундан кейинги мисралар – уларни яхши деб бєладими? Умуман, оддий одамлардан бирининг єз нутїида ёки шеърида іукмдорлар борасида шундай дейиши яхшими?

– Йєї, жуда ёмон.

– Єйлайманки, агар ёшлар бундай сєзларни эшитсалар уларнинг андишали бєлишларига бу сєзлар ёрдам бермайдилар. Айтиш керакки, бундай нарсалар іузурбахш бєлишлари мумкин, бунда іайрон їоларли нарса йєї. Ёки сенга бошїача туюладими?

– Худди шундай.

– Бунга нима дейсан?

Нон ва гєшт тєла тєкин дастурхон

Атрофида єтирибдилар…кратердан іаётбахш май

Їуяди соїий ва мастона їадахларда узатар уни…

ва бу гєзал, деган донишмандни шеърда тасвирланса, бундай сєзларни эшитаётган ёш йигитнинг сбар-їаноатли бєлишига ёрдам берадими? Ёки мана бу:

Аммо очликда єлишдан ёмони йєї бизга,

ёки, Зевс іаїида іикоя їилиб, гєёки барча худолар ва одамлар ухлаб ётганларида ва фаїат у бедор бєлганида, барча єйлаб їєйган нарсаларини ишї иштиёїида унитиб, Херани кєриши билан эітирос єтида шундай куйди-ки, іатто хобхонага кирмай, шу заіоти ерда у билан їовушишни хоілади ва бундай эітирос іатто «меірибон ота-оналардан яширинча» биринчи висол чоўида іам бєлмаганига иїрор бєлди. Худди шундай сабаб билан Гефест томонидан Арес ва Афродита іам биргаликда занжирбанд этилган эдилар.

– Зевс билан онт ичаман, буларнинг іаммаси номуносиб туюлмоїда.

– Аммо, машіур одамлар томонидан кєрсатиб єтилган ва эслатиладиган матонат єрнакларини кєриш іам, эшитиш іам зарур, масалан, мана буни:

Кєкрагига уриб у [безовта] юракка деди:

Юрак, итоат їил: сен энг пасткашликка іам чидаансан,

– Мутлаїо тєўри.

– Бизнинг тарбияланувчиларимизга порахєр ва манфаатпараст бєлишга іам йєл їєймаслик лозим.

– Іеч іам.

– Їєшиїларда:

Туіфалар іаммани – худоларни іам, буюк шоіларни іам хурсанд їилади,

деб куйланишини улар эшитмасликлари керак.

Туіфаларни їабул їилиш ва ахейлиларга ёрдам беришни, агарда туіфалар бєлмаса єз ўазабидан чекинмаслик іаїида Ахилга шєё оїилона маслаіат берган Ахилнинг мураббийси Фениксни іам маїтаб бєлмайди. Биз яна Ахилга номуносиб бєлган барча нарсалар билан іам келиша олмаймиз, масалан, гєёки у шунчалик манфаатпараст бєлганки, Агамемнондан туіфалар олган, ёки эваз пули олиб майит танасини берган, бєлмаса бундай їилмас эди, деганлари билан їєшилмаймиз.

– Бундай ишлар маїтовга сазовор эмаслар.

– Аммо бу Хомер бєлгани учун, Ахиллни бундай тасвирлаш гуноілигини айтишга ва бу іол бошїа шлоирлар томонидан іам тасдиїланишига ишонишга журъат їилолмайман. Аммо, їаранг Ахилл Аполлонга мана бундай дейди:

Сен мени алдадинг оі худолар аро энг ёмони!

................................................................................

Мен єч олардим сендан, агар менда бєлса имконият!

Іаттоки оїимга іам – зеро у худо – Ахилл бєйсунмади ва у билан жанг їилишга тайёр эди. Яна, бошїа бир оїим, Сперхейга баўишланган кокиллари іаїида Ахилл бундай деди:

Жасур Патрокл Ахиллнинг кокилларин олиб кетади,

Патрокл эса єшанда єлган эди. Ахилл бундай деганига ишониб бєлмайди. Гєёки Ахилл Патроклнинг їабри атрофида Гекторни судраб юргани, гєёки у, дафн гулхани учун асирларни сєйгани іаїидаги іикоялар – буларнинг іаммасини биз ёлўон деган бєлардик. Бизнинг ёшларимиз, гєёки Ахилл, маъбуда ва пелейнинг – жуда мулоіазали инсоннинг ва бунинг устига Зевснинг набирасининг – єўиллари, донишманд Хирон тарбиялаган Ахиллнинг, єзида бирданига иккита бир-бирига їарама-їарши касалларни – манфаатпарастлик билан тубанликни, бошїа тарафдан эса, худолар ва одамлар менсимасликни їєллаб-їувватлайдиган ўулўулага шунчалик тєлиб—тошганига ишонишларига йєл їєймаймиз.

– Сен іаїсан.

– Гєёки Посейдоннинг єўли Тесей ва Зевснинг єўли Пирифий дахшатли їароїчилик їилишгат журъат їилганларига, ва умуман гєёки худо ва їаірамонларнинг єўилларидан кимдир дахшатли, їабиі ишлар їилишига (іозир уларга шундай тухматлар їилинмоїда) биз іеч іам ишонмаймиз ва бундай іикояларга йєл їєймаймиз. Бундан ташїари: биз шоирларни, ё ушбу ишлар бошїа одамлар томонидан їилинган ёки агар улар їилган бєлсаларда улар худоларнинг болалари эмаслар деб тасдиїлашга; ва бундан кейин бошїача іикоя їилмасликка мажбур їиламиз. Гєёки худолар бало-офат туўдирадилар ва гєёки їаірамонлар одамлардан іеч їанча іам яхши эмаслар деган эътиїодга бизда ёшларни ишонтиришга іаракат іам їилмасинлар. Биз олдин іам айтиб єтганимиздек, бу гуноі иш ва нотєўридир – зеро биз, худолар бало-офат (ёмонлик) туўдираолмайдилар, деб исбот їилдик.

– Албатта.

– Бунинг іаїида эшитиш іам зарарли: іар ким іам унда єзидаги ёмонликни кечиради, чунки унинг ишончи комилки, бундай ишларни їиладилар ва їилганлар.

Худоларга їариндош бєлганлар,

Ва Зевсга яїинлар; Идей тоўлари аро

У ерда оталари Зевснинг їурбонлик їилинадиган жойи

Уларда аждодлари генийлар їони їуриб їолмаган.

Бизнинг ёшларда иллатларга мойиллик туўдирмасинлар деб ушбу афсоналарни іикоя їилишимизни тєхтатишимиз керак.

– Мутлаїо тєўри.

– Нима іаїида гапириш ва нима іаїида гапирмаслик кераклигини аниїлаш учун бизда асарларнинг яна їайси хили їолди? Худолар іаїида, іамда генийлар, їаірамонлар іаїида ва ким Аидда бєлса, єшалар іаїида нималар дейиш кераклигини айтиб бєлик.

– Айтилди.

– Одамлар іаїида айтишимиз їолди шекилли?


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации