Электронная библиотека » УРФОН ОТАЖОН » » онлайн чтение - страница 7

Текст книги "ДАВЛАТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:00


Автор книги: УРФОН ОТАЖОН


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 7 (всего у книги 24 страниц) [доступный отрывок для чтения: 7 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Мусиїий ва гимнастик тарбиянинг єз аро боўлиїлиги

– Ёшлар мусиїий санъатдан кейин гимнастикани єрганишлари керак.

– Албатта.

– Бу борада іам болаликдан бошлаб бутун іаёти давомида астойдил тарбиялаш зарур. Бу ерда иш бундай (сен іам буни іал їилганинг яхши):

Одамнинг бадани яхши руіий іолат келтириб чиїаради, деб іисобламайман; менингча, аксинча бєлади, яхши руіий іолат єзининг эзгу сифатлари билан баданнинг энг яхши іолатини таъминлайди. Сенингча їандай?

– Менингча іам шундай.

– Шундай їилиб, агар биз їєриїчиларимизнинг маънавий їиёфалари іаїида етарли даражада ўамхєрлик їилсак ва кейин уларнинг аїл-идрокларига баданга яхши, астойдил тарбия беришни буюрсак, єзимиз эса кєп гапириш єрнига бир нечта намуналар кєрсатиш билан чеклансак, биз тєўри иш їилган бєламизми?

– Албатта.

– Уларнинг маст бєлиб їолишдан саїланишлари кераклиги іаїида биз гапириб єтдик. Єзингнинг іатто їаердалигингни іам билмайдиган бєлиб ичиб олиш кимгадир бошїа одамга мумкиндиру їєриїчига мумкин эмас.

– Агар їєриїчининг єзи їєриїчига мухтож бєлса кулгили бєларди.

– Уларнинг овїатланишларичи? Зеро бу одамлар – энг буюк мусобаїанинг їатнашчиларидир. Шундай эмасми?

– Іа, шундай.

– Паілавонларнинг (атлетларнинг) іаёт шароитлари уларга тєўри келадими?

– Балки (тєўри келар).

– Аммо бу серуйїулик олиб келади ва саломатлик учун хавфли. Бу полвонлар умр бєйи ухлайдилар ва уларга тайин этилган тартиботни безишлари билан їаттиї касал бєлиб їолишларини сезмаганмисан?

– Іа, мен буни кєп кузтганман.

– Іарбий паілавонлар янада мукаммалрої тайёргарликка мухтождирлар: улар итдаги каби сезгига, жуда єткир кєзга, яхши эшитиш їобилиятига эга бєлишлари ва іарбий юришларда сувнинг єзгариши, турли овїатлар, жазирама ёки серёнўин кунлар уларнинг саломатлигига путур етказмаслиги учун улар жуда соўлом бєлишлари зарур.

– Менга іам шундай туюлади.

– Аммо, энг яхши гимнастик тарбия биз іозиргина таілил этганимиз мусиїа санъатига яїин эмасми?

– Буни сен їандай тушунасан?

– Бундай тарбия, айниїса іарбий иш борасида, оддий ва муносиб бєлиши керак.

– Тушунмадим.

– Буни іатто Хомердан билса бєлади. Сен биласанки, іарбий юриш пайтида Хомер їаірамонларни, гарчи бу Геллеспонтда, денгиз бєйида рєй бераётган бєлса іам на балиї билан, на їайнатилган гєшт билан овїатлантирмайди, балки фаїат їовирилган гєшт беради, бу эса аскарларга їулайдир: зеро олов, айтиш керак-ки, іамма жойда іам шундай їєл остида ва идиш олиб юришнинг хожати йєї.

– Іа, бу анча їулай.

– Билишимча Хомер зираворларни іам іеч эсламайди. Айтиш керакки паілавонлар іам буни биладилар: кимда-ким єз баданини яхши іолатда ушлаб турмоїчи бєлса, бу нарсалардан у єзини тайиши зарур.

– Тєўри, улар буни биладилар ва ундан єзларини саїлайдилар.

– Кєриниб турибди-ки, сен буни тєўри, деб іисоблар экансан, демак сен сиракуз дастурхонини ва сицилийча турли-туман таомларни маъїулламайсан, шундайми?

– Маъїулламайман.

– Демак, агар єз баданини яхши іолатда саїлашни хоіласаю коринфлик їиз унга ёїиб їолса, сен буни іам хуш кєрмайсана?

– Албатта шундай.

– Ва аттик пишириїлари, гарчи улар хуш тамълиги билан машіур бєлсаларда?

– Албатта.

– Єйлайманки, бундай овїатланиш ва іаёт тарзини, бир пайтнинг єзида барча мусиїий пардалар ва барча усул (ритм)ларда ёзи лган мелий шеърият ёки їєшиїїа тєўри єхшатдик.

– Албатта.

– Ранг-баранглик у ерда бебошлик, ахлоїсизликни, бу ерда эса – касалликни келтириб чиїаради. Оддийлик эса мусиїий сенъатда дил (руі)га вазминлик, яхши ффеъл, гимнастика сохасида – бадан саломатлигини беради.

– Мутлаїо тєўри.

– Давлатда ахлоїсизлик тартибсизлик ва касалликлар авж олганида, кєпгина суд маікамалари ва касалхоналар очишга тєўри келмайди? Їачонки кєпгина олижаноб одамлар жиддий шуўуллансалар суд маікамаси иши ва шифокорлик эъзоз, іурматда бєлмайдиларми?

– Іа, шундай бєлади.

– Агар шифокорлар ва моіир іакамлар (судялар)га нафаїат ёмон одамлар ва іунармандларгина эмас, іатто кимлар эзгулик йєсинида (айнан: эзгу пардада – тарж.) тарбия олганликларига даъво їилсалар єшалар іам эітиёжманд бєлсалар, фуїароларнинг ёмон ва уятли тарбия олганларига бундан іам кучлирої, каттарої далил келтира оласанми? Адолат іаїида єзининг шахсий тушунчалари бєлмагани учун бегона одамларнинг їарорларидан, худди улар (їарорлар) їандайдир іукмронлардай ва іамма нарсани іал їила оладиганларидай фойдаланиш эітиёжи сенингча шармандалик ва тарбиясизликнинг аниї белгиси эмасми?

– Бу энг шармандали іолдир.

– Инсоннинг єз умрининг кєп їисмини суд маікамаларида жавобгар ёки даъвогар сифатида єтказиши, аммо єзининг тарбиясизлиги туфайли, адолатсизлик їилишга уддабурон, жазодан саїланиб їолиш учун турли хийлалар іамда ноїонуний йєлларни биладиган одамман, деган ишонч билан яна кеккайиб юриши ва буларнинг іаммаси арзимас, іеч їиммати йєї иш учун бєлиши сенда янада шармандалирої іолат бєлиб туюлмайдими? Єз іаётини, пинакка кетиб бошини кєтаролмайдиган іакам (судя)га иши тушмайдиган тарзда їуриш їанчалик зебо ва яхши эканлиги унга номаълумдир.

– Іа, бу янада шармандалирої.

– Яраланиб олинган жароіатлар ёки їандайдир йилдан-йилга їайтарилиб турадиган касалликлардан эмас, балки, бекорчилик ва биз олдин эслатиб єтганимиз єша іаёт тарзидан пайдо бєлган даволанишга эхтиёж бу шармандалик эмасми? Намликлар ва буўланишлар у іолда худди ботїокликдаги сингари туриб їоладилар ва бу, топїир Асклепиадларнинг касалликларга «шамол» ва «іолсизланиш» деб ном беришларига ундайди.

– Іаїиїатан іам булар касалликларнинг янги ва бемаъни номларидир.

– Асклепий даврида мавжуд бєлмаган, дей єйлайман. Троя остонасида унинг єўиллари, яраланган Еврипилга менингча шилимшиї яллиўланиш келтириб чиїарадиган, кєп арпа ёрмаси ва їирўичланган пишлоїдан солиб шароб ичирган аёлга танбеі бермаганлар. Асклепийнинг єўиллари Патроклнинг давлаш тадбирларига іам эътироз билдирмаганлар.

– Шундай аіволда бєлган одам учун іаїиїатан ўалати ичимлик!

– Агар сен, у пайтларда, Геродикнинг пайдо бєлишидан олдин, айтишларича Асклепиадлар касаллик іозирги даволаш услубини билмаганларини іисобга олсанг унчалик ўалати бєлмайди. Геродик эса, гимнастика єїитувчиси бєлган, Касал бєлиб їолганида у даволаниш учун гимнастик машїларни їєллаган; олдин бу билан у єз-єзини кейин эса яна кєп бошїа одамларни їийнаган.

– Їайси тарзда?

– У єз ажалини нарига сурди; у єз касаллигига їанча їарамасин, – касаллик оїибати єлим эди, ва даволанишга іам єйлайманки кучи етмасди, шунинг учун у іеч нарса билан шуўулланмай, фаїат даволаниб ва машаїїат чекиб яшарди, бу билан у єзига одат бєлиб їолган іаёт тарзини бузмасликка іаракат їиларди. Ана шундай, узуликсиз єлиш іолатида, у єзининг донолиги шарофати билан кечсайиб, їариб-їартайгунича яшади.

– Унинг санъати уни яхши мукофотлабди!

– Асклепий ўофилликдан ёки тажрибасизликдан єз авлодларига даволашнинг бу тури іаїида іеч нарса айтмаганини фаімламаган одамга ана шундай, їилмишига яраша бєлади. Їонуний тартибга риоя їиладиган іар бир одамга жамиятда їандайдир бир иш белгиланганини ва бутун умр єз касалликларини беіуда даволаш билан шуўулланмай, ана шу вазифани бажариши зарурлигини Асклепий билар эди. Їизиўи шундаки, бунинг тасдиўини хунармандларда кєрамиз, бой ва яхши іаёт кечирувчиларда эса бу сезилмайди.

– Сен нимани назарда тутмоїдасан?

– Дурадгор касал бєлиб їолганида, шифокорога їустирадиган ёки ичини бєшаштирадиган дори сєраб мурожаат їилади, токи шу йєл билан касалликдан їутилсин, бєлмаса у куйдиришни ёки тилиб кесиб їєйишни сєрайди. Агар унга узої муддатли даволанишни тайинласалар, бошни єраб (ётишни) буюрсалар ва іоказо, у даріол касал бєлиб юришга ваїти йєїлигини, агар касалликка эътибор берилса ва зарурий ишни назар-писанд їилинмайдиган бєлса, яшашнинг іам іожати їолмаслигини айтади. Бундай хилдаги шифокор билан хайр-маъзур їилиб єзининг одатий іаёт тарзига їайтади ва агар тузалиб кетса, єз иши билан шуўулланишни давом этади; агарда унинг бадани касалликкка бардош бермаси, ажил етади ва ташвишлардан їутилади.

– Бундай одам шифокорликдан худди шундай фойдалангани маъїул.

– Унинг їандайдир иши борлиги ва агар бу ишни бажармайдиган бєлса унинг яшашининг іам хожати йєїлиги учун шундайдир?

– Шундай бєлса керак.

– Айтиб єтганимиздек, бой одамда эса, агар воз кечишга мажбур бєлса, іаёт, бєлмай їоладиган бундай мажбурий иш йєї.

– Аммо буни одатда тан олмайдилар.

– Сен Фокилиднинг, іаёт шароитлари таъминланганидан кейингина єзида бадан їувватини ривожлантириш керак деган сєзига їєшилмасанг керак?

– Буни олдинрої бошлаш керак, деб єйлайман.

– Бу масалада Форкилид билан жанг їилиб єтирмаймиз, бой одамга бунинг іаїида гам ейиш керакми ва агарда у бу машўулот билан шуўулланмаса іаёт унга іаёт бєлмай їолмайдими ёки эътиборларини ишдан чалўитганидан ва Фокилиднинг маслаіатлари умуман олганда іеч нарсага іалаїит бермаганидан, фаїат дурадгорла ва бошїа соіиби хунарларга єз касалликлари билан машўул бєлиш мумкин эмасми, яхшиси шуларни єз єзимиз учун аниїлаб олайлик.

– Зевс билан онт ичаман, – деди Главкон, – агар єз бадани іаїидаги бундай ортиїча ўамхєрлик оддий гимнастика чегараларидан єтиб кетса жуда іам халаїит беради: у іолда бу уй-рєзўор ишларида іам, іарбий юришларда іам ўашни келтиради ва шаіар іокимияти вакилларида іам нохушдир (?)

– Аммо энг асосийси, бундай ортиїча ўамхурлик іар їандай билимларни олиш (єрганиш)га, фикрлашга ва єз устида ишлашга тєсиї бєлиб хизмат їилади: чунки одамларга доимо, уларнинг бошлари оўриётгандай ёки айланаётгандай туюлади, бунда улар фалсафага айб їєядилар, шунинг учун їаерда ушбу ўамхурлик бош бєлса (раібарлик їилса, асосий бєлса), єзининг эзгу, яхши ишини ривожлантиришга тєсиї бєлади, негаки ушбу ўамхурлик туфайли иносн єзини абадий касал деб гумон їилади ва іамма ваїт баданида оўриї іис їилади.

– Бу іаїиїатга єхшайди.

– Бу Асклепийга іам маълум бєлган деб айтсак бєлармикин: кимнинг бадани табиатдан соўлом бєлса ва ким соўлом іаёт тарзида яшаса, аммо бирон-бир ўайриоддий касалликка дучор бєлса, бундай одамларга ва бундай іолатда їандай даволаниш Асклепий айтиб єтган – у одам дори-дармон ва кесиб-тилишлар билан касалликни йєїотиши керак, аммо шу билан бирга, ижтимоий ишларга путур етмаслиги учун одатдаги іаёт тарзини саїлаши зарур. Бутун умр давомида давом этадиган ички касалликлар бєлган іолда Асклепий, у беморнинг іаёт тарзини єзгартириб ва касалликни чєзиб, бу инсоннинг арзимас іаётини чєзиш бунинг устига яна, табиийки худди шундай (яъни, касалманд – тарж.) авлодни келтиришга имкон бериш, іамда беморнинг аіволини енгиллатишга уриниб кєрмаган. Асклепий, кимда ким инсонга берилган муддатда яшашга їодир бєлмаса, уни даволаш іам керак эмас, чунки бундай одам єзи учун іам, жамият учун іам бефойда, деб іисобларди.

– Сен, Асклепий жамият іаїида їайўурган, демоїчимисан?

– Буниси аниї. Унинг єўиллари іам унинг шундай бєлганини кєрсатдилар. Єзларининг шифокорлик санъатларини Троя остонасидаги жангда мен їандай айтаётган бєлсам худди шундай їєллаб їандай машіур бєлганларини сен кєрмаяпсанми? Ёки, Пандарнинг камони єїидан яраланган Менелай жароіатидан улар.

Юмшатувчи маліам їєйиб жароіатга, їон чиїардилар, буни сен эслайсанми?

Нима ейиш ва ичиш кераклиги іаїида улар Еврипилга тайин этганларидан Менелайга кєпрої нарсани тайинламадилар, чунки агар инсон жароіат олганидан олдин соўлом бєлса ва батартиб іаёт тарзида яшаса, уни даволаш учун дори-дармоннинг єзи етарлидир, іаттоки у іозиргина май, асал, арпа ёрмаси ва їирўичланган пишлої аралаштирилган ичимликни ичиб юборган бєлса іам. Табиатдан касал яна бунинг устига єз нафсини тиёлмайдиган одамнинг іаётини Асклепийлар унинг єзи учун іам, атрофидагилар учун іам бефойда деб билардилар, шунинг учун улар, агар бундай бемор Мидасдан іам бой бєлсада уни парваришлаш ва даволашга хожат йєї деб іисоблар эдилар.

– Агар сенга ишонадиган бєлсак, Асклепийнинг єўрилари жуда фаросатли бєлган эканлар.

– Улар шундай іам бєлишлари керак, гарчи бизнинг бу фикримизга на фожеъа ёзувчилар (трагиклар), на Пиндар їєшилмасалар іам: гарчи Асклепий Аполлоннинг єўли бєлса іам, бари-бир, єлим тєшагида ётган бир бойни даволаш учун пора олди, шунинг учун у яшин тушиб куйиб кул бєлди, дейдилар улар. Аммо биз, айтиб єтган гапларимиздан келиб чиїиб на униси, на буниси борасида уларга (яъни, фожеъанавислар ва Пиндарга – тарж.) ишонмаймиз: агар у, худонинг єўли бєлса, деймиз биз, манфаатпараст бєлмас эди, агарда у манфаатпараст бєлса, худонинг єўли бєлмаган.

– Бунинг мутлаїо тєўрилиги аниї. Ушбунинг борасида Суїрот нима дейсан: бизнинг давлатимизга яхши шифокорлар керак эмасми? Кимнинг їєлидан иложи борича кєп соўлом ва касаллар єтган бєлса єшалар кєпрої шундай (шифокорлар) бєлишлари мумкиндир. Худди шунга єхшаб, іакам (судья)лар іам: єз табиий їобилиятлари бєйича іар хил бєлган одамлар билан ким кєпрої муомала їилган бєлса єша іакамлар, іакамларнинг яхшисидир.

– Албатта улар энг яхши шифокорлар бєлишлари керак. Биласанми, мен кимларни шундай деб іисоблайман?

– Маріамат їилиб айт менга.

– Іаракат їилиб кєраман. Аммо сен єз саволингда бир-бирига єхшамаган икки нарсани бирлаштирдинг.

– Тушунмадим, нима демоїчисан?

– Ким болалигидан бошлаб єз фанини єрганишдан ташїари, иложи борича кєпрої бутунлай нажотсиз касалларни кєрга бєлса, яна єзи іам турли касалликларни бошидан кечирган ва табиатан унча соўлом бєлмаган бєлса єшалар энг яхши шифокорлар бєлар эдилар. Зеро, менингча бадан билан баданни даволамайдилар – ундай бєлмаса шифокорнинг єзининг баданининг аіволи йєл їєйиб бєлмас даражада аянчли бєларди, – йєї, баданни дил (руі, їалб, нафс) билан даволайдилар, агарда шифокорнинг їалби ёмон бєлса ёки ёмон бєлиб їолса, бундай дил (їалб) билан яхши даволаб бєлмайди.

– Бу тєўри.

– Іакам (судья) эса, дєстим, дил (їалб, руі) билан диллар (їалблар, руілар, жонлар)ни идора їилади. Унинг ёшлигидан бошлаб ахлоїсиз диллар орасида тарбияланиши, муомала їилиши, унинг їалби (руіи, дили) турли-туман адолатсизликлардан єтиши ва єзи іам шундай їилиши, – ва буларнинг іаммаси, фаїат, єз шахсий тажрибаси бєйича, худди єзгаларнинг касаллари іаїида єз касаллари бєйича хулоса чиїаргандек, єзгаларнинг їилмишлари іаїида хулоса чиїариши учун бєлиши мумкин эмас. Аксинча дил, агар у беназир ва аіл билан адолатли іакамлик їилиши керак бєлса, ёшлигидан бошлаб бокира ва ёмон ахлої, одатларга тааллуїли бєлмаслиги зарур. Шунинг учун іам виждонли, андишали одамлар єзларининг ёшлик пайтларида соддадил кєринадилар ва адолатсиз одамларга осонгина алданадилар – зеро, уларнинг єзларида, бузуї одамларга монанд іеч їандай їирралар йєї.

– Даріаїиїат улар кєинча шундай аіволга тушадилар.

– Шунинг учун йигит эмас, адолатсизлик нимали гини фаїат кексайганида билган їария яхши іакам (судья) бєлаолади. Адолатсизликнинг борлигини у єз їалбида ва єзининг шахсий хислати сифатида кєргани йєї, аксинча, унга бегона бир нарса сифатида бошїа одамларнинг дил (їалб)ларида кєрди. Бу бало, офатнинг їандайлигини билишни, фаімлашни єрганганигача кєп ваїт керак бєлди, – зеро бало (ёмонлик), унинг тажрибаси маісули, мавзуси эмас, балки билим мавзуси, маісулидир.

– У жуда яхши, аъло іакам бєлади.

– Іа, яхши: сенинг сєраганинг шудир. Зеро, кимда яхши дил (руі, їалб) бєлса, єша яхши. Эпчил ва іамма нарсада фаїат ёмонликни гумон їиладиган єзи кєпгина адолатсизликлар їилган, ва єзини іамма нарсага уста іамда донишманд іисоблаган одам, тєўри, єзига єхшашлар билан мулоїотда бєлгоанида єз ишининг уставидай бєлиб кєринади, чунки у, єз-єзида ёмон єрнак, намуналарни кєриб іамма нарсадан хавфсирайди, аммо у яхши одамлар билан ва єзидан катта ёшдагилар билан учрашганида бефаім кєринади, чунки у соглом ахлої-одобни билмагани сабабли єринсиз гумонли бєлади, – зеро бундай (соўлом ахлої – тарж.) намуналари унга ётдир. Ахлоїсиз одамлар билан яхши одамлар билан учрашганидан кєпрої учрашиб тургани учун єз-єзига іам, бошїаларга іам у, нодондан кєра кєпрої донишмандга єхшаб кєринади.

– Мутлаїо тєўри.

– Шундай їилиб, агар биз, яхши ва доно бєлишини хоілайдиган бєлсак, бундай іаїам (судья) ни эмас, олдин кєрсатиб єтганимизга єхшашини исташимиз керак. Ахлоїсизлик іеч їачон на эзгу, яхши ишни, на єз-єзини англай олмади, їадрига етмайди, єз ваїтида тарбия олган инсон табиатининг фазилати, эзгу ишлари эса іам єз-єзи іаїида, іам ахлоїсизлик, ёмонлик іаїида билим олади, уларни англай олади.

Асло разил (одам) эмас айнан ана шундай одам менингча, донишманд бєлиб етишади.

– Менга іам шундай туюлади.

– Демак сен, ана шу хилдаги іакамлик санъати билан бирга, бизнинг давлатимизда биз айтиб єтганимиз хилдаги шифокорликни іам їонунлаштириб їєясан. Уларнинг иккаласи іам бадан, іам дил (руі, жон, нафс) борасида мукаммал фуїаролар іаїида ўамхєрлик їиладилар, кимда-ким бундай бєлмаса, кимдаки фаїат бадан мукаммаллиги бєлсча уларни єлиб битишларига (йєї бєлиб кетишларига) їєйиб берадилар, дил (їалб, руі) лари ёмон, бадхулї, яна бедаво одамларга келсак уларни, уларнинг єзлари єлдирадилар.

– Бундай камчиликларга (гирифтор бєлиб) дард чекканларга іам, бутун давлатга іам бу яхши бєлиши аниї.

– Ёшлар эса, айтиб єтганимиз мулоіазалиликни келтириб чиїарадиган оддий мусиїа санъатини эгаллаганлари учун сенда іакамлик (суд) маікамасига мурожаат їилишдан єзларини эітиёт їилсалар керак.

– Албатта.

– Шу йєлдан юриб, мусиїа санъати соіиби бєлган одам гимнастика билан шуўулланиб худди шундай їарорга келади, яъни заруратсиз шифокорлик ёрдамига ошиїмайди.

– Мен іам шундай деб єйлайман.

– У, баїувватрої бєлиш учун овїатланадиган ва машаїїатларга бардош берадиган паілавонлар (атлетлар)га єхшаб куч йиўиш маїсадида эмас, балки руінинг табиий жасорати ва эхтироси, уларни уйўотиш маїсадида гимнастик машїлар билан шуўулланади ва їийинчиликларни енгиб єтади.

– Сен мутлаїо іаїсан.

– Мусиїий ва гимнастик санъатлар ёрдамида тарбиялаш керак, деб їарор їилган одамлар, Главкон, баъзилар єйлаганларидек, бирининг воситасида баданни, бошїасининг воситасида – руіни ривожлантириш учун шундай їилганмикинлар?

– Бошїача бєлиши мумкинми?

– Айтиш керак-ки, униси іам, буниси іам асосан руі (дил, нафс) учун белгилаб їєйилган.

– Тушунмадим.

– Їайси одамлар бутун умрларини гимнастикага баўишлаб мусиїий санъатга іеч эътибор бермаган бєлса бундай одамларнинг руіий хусусиятлари їандай бєлишини биласанми? Буларга їарама-їарши одамларда бу іолат їандайлигиничи?

– Нимани назарда тутмоїдасан?

– Бир томондан їєполлик ва шафїатсизлик, мулойимлик ва нозиклик – бошїа томондан.

– Іа, фаїат гимнастика билан шуўулланувчиларнинг керагидан кєра їєполрої, фаїатгина мусиїий санъат билан шуўулланувчиларнинг эса – уларга зийнат бєлмайдиган даражада мулойим бєлишларини кєрганман.

– Айтиш керакки, їєполлик руінинг табиий шиддатига кємак бериши мумкин эди ва тєўри тарбия берилганида мардликка айланарди; аммо, хаддан ташїари їєпорллик, оўир ва чидаб бєлмас даражага етади.

– Іа, менга шундай туюлади.

– Хєш? Ювошлик, фалсафага мойил одамларнинг феъл атфорларининг хислатлари бєлмайдими? Тєўри, ортиїча ювошлик, хаддан ташїари юмшоїлик, мулойимлик олиб боради, аммо яхши тарбия берилса у фаїат ювошлик ва камтарлик бєлиб їолади.

– Шундай бєлади.

– Бизнинг їєриїчиларимиз эса, деймиз биз, ушбу иккала табиий сифатлар соіиби бєлишлари керак.

– Іа, шундай.

– Ва бу сифатлар биро-бирларига уйўун, іамжиіат бєлишлари керак.

– Албатта.

– Ва кимда улар уйўун бєлса, унда дил (нафс руі) мулоіазали, оїил ва мардона бєлади.

– Шундай бєлади.

– Кимда уйўун, іамжиіат бєлмаса – їєрїої ва їєпол.

– Жуда іам.

– Агар одам, мусиїа санъати уни флейта (най) товушлари билан мафтун їилишига ва їулоїлари орїали, худди воронка орїали їуйгандек, биз іозиргина айтиб єтганимиз єша ширин мулойим ва маізун маїомларни унинг дилига (їалбига) їуйишига йєл їєйса; агар у бутун умрини ашулалар таъсири остида гоі іасрат билан инграб, гоі їувониб єтказса у іолда, агар унга шиддатли, сержаіл руі бєлса у, худди темир осон болўаланадиган бєлганидек дастлабки пайтларда юмшайди ва олдин фойдасиз бєлган їайсар табиати энди унга фойдали бєлиб їолиши мумкин. Аммо, агар у дам олмай бундай сеірга тинмай, берилиб кетса, у іолда у єз руіини худди дил (їалб)дан барча пайларни кесиб ташлагандек токи бутунлай іолидан тоймагунича бєшаштиради ва шунда у «нимжон найзабардор» бєлиб їолади.

– Сєзсиз шундай бєлади.

– Агар энг бошланишидан єз табиатига кєра саботсиз (руіияти кучсиз) одам тєўри келиб їолса, бундай іолат тез рєй беради. Кимда-ки шиддатли руі бєлса, у єз їизиїїонлигини босиб жиззаки бєлиб їолади: гарчи у кек саїламайдиган бєлсада, іар їандай майда-чуйда нарса унга тегиб кетади. Бундай одамлар жиззакиликдан зардаси їайнайдиган, жаілдор ва іамма нарсадан норозиликка тєлиб тошадиган бєлиб їолади.

– Худди шундай.

– Нима десак экан? Агар одам жисмоний машїларга кєп меінат сарф їилса, яхши ва кєп еса-ю аммо на мусиїий санъатга, на фалсафага алоїаси бєлмаса у такаббурлик ва эхтиросга берилиб кетмайдими ва (мардлигига) мардлик їєшилмайдими?

– Шундай бєлиши мумкин.

– Яна нима десак бєлади? Агарда у бошїа іеч нарса билан шуўулланмаса ва музалар билан іеч їандай мулоїотда бєлмаса, іатто агарда унинг дилида (руіи, нафси)да єїиш, єрганиш иштиёїи бєлсада на билимдан, на изланишдан тотиб кєрмаган, ижодга, асар ёзишга ва бошїа мусиїий санъатларга бефарї бєлиб їолган бєлса, худди шу сабабдан ожизланади, кар ва кєр бєлиб їолади, чунки у (мусиїий санъат – тарж.), ушбу одамни раўбатлантирмайди, уни озиїлантирмайди ва унинг іиссиётларини покламайди.

– Іа, шундай.

– Бундай одам менимча, сєзнинг ашаддий душмани, жоіил бєлиб їолади; у сєз билан ишонтириш неъмати билан іеч фойдаланмайди, барча нарсага эса худди іайвондек ваішийлик ва зєравонлик билан эришади; у єз іаётини жоіиллик ва нодонлик, бемаъниликда, ножєя ва завїсиз єтказади.

– Бу мутлаїо тєўри.

– Шуниси аниї-ки, [инсон табиатининг] худди ушбу икки томони учун, мен айтган бєлардимки, їандайдир худо одамларга иккита санъатни: мусиїий санъат ва гимнастикани туіфа їилди, аммо буни (туіфани) дил (руі) ва бадан учун эмас (балки іар эітимолга їарши булар учун іамдир), балки одамдаги шиддатли (ўазабнок) ва фалсафий ибтидолар учун берилгандир, токи, улар иккалалари, гоі гєёки таранг тортилиб, гоіида бушашиб, уларнинг зарурий іолатларига эришилмагунча бир-бирлари билан мувофиїлашсинлар.

– Шундайга єхшайди.

– Шундай їилб, кимда-ким гимнастик машїларни энг яхши тарзда мусиїий санъатлар билан, навбатма-навбат алмаштириб турса ва муносиб меъёрда уларни дил (руі, нафс) га етказса, ундай одамни биз камолотга эришган ва торларни созловчига їараганда кєпрої уйўунликни амалга ошираолган одам, деб іисоблашга іаїли бєламиз.

– Табиийки бу шундай, Суїрот.

– Демак Главкон, бизнинг давлатда іам, тартиботни саїлаш, барїарорлик учун доимо їандайдир ўамхєр керак.

– Жуда іам керак.

– Тарбия ва таълимнинг асосий намуналари бизда шундай бєлаїолсин. Бизнинг фуїароларимизда хоровод раїслар, іайвон овлаш, ит билан ов їилиш, полвон (атлет)лар мусобаїалари ва отлар ва тезюрар араваларни бошїариш їандай бєлиши кераклиги іаїида батафсил гапиришнинг хожати йєї бєлса керак? Буларнинг іаммаси асосий намуналар билан мувофиїлашган бєлиши умуман айтса бєладики равшан, шунинг учун бу ерда, талаб їилинаётган нарсани топиш їийин эмас.

– Їийин бєлмаса керак.

Іукмлар ва їєриїчиларни танлаш

– Энди биз бундан кейин яна нималарни муіокама їиламиз? Балки, бизнинг ушбу фуїароларимиздан їайси бирлари раібарлик їилишлари, їайси бирлари эса – тобеъ, бєйсунувчи бєлиши кераклигини аниїлаш зарурдир?

– Албатта.

– Кимларнинг ёши каттарої бєлса, єшалар раібарлик їилишлари, ким-ки ёшрої бєлса бєйсунувчи бєлиши зарур.

– Шундай бєлиши керак.

– Ва энг яхшилар раібар бєлишлари керак.

– Бу іам равшан.

– Деіїонлар орасида энг яхшилари, деіїончиликда иш кєрсатганлар эмасми?

– Іа, шундай.

– Энди бунга эътибор бер: модомики, бизнинг фуїароларимиз їєриїчиларнинг энг яхшилари бєлишлари керак экан, демак, кимда-ким давлатни їєриїлашга энг яроїли бєлса єшалар (раібар) бєлишлари даркорми?

– Іа.

– Бу ерда іам фаім, іам їобилиятлар, іам бундан ташїари давлат іаїида ўамхєрлик іам зарур.

– Албатта шундай бєлиши кераклиги аниї.

– Іар ким іам, єзи нимани яхши кєрса, єша нарса іаїида кєпрої ўамхєрлик їилади.

– Сєзсиз шундай бєлади.

– Їачонки, ишнинг фойдалилиги – унинг шахсий фойдаси, деб іисобласа ва ишнинг муваффаїияти єзининг муваффаїиятига мос тушганини билса, єша ишни (нарсани) у кєпрої севади, акс іолда – тескариси бєлади.

– Іа, шундай.

– Демак їєриїчилардан, бизнинг кузатишимиз бєйича єз іаётларининг маїсади этиб давлат фойдасига ўайрат-шижоат билан хизмат їилишни їарор їилган ва унга зид равишда іаракат їилишга асло кєнмайдиган одамларни танлашимиз керак бєлади.

– Булар энг маїбул ўамхєрлар бєлар эдилар.

– Менингча, на авраш, афсунлар, на зєравонлик, зулм давлат учун энг яхши ишларни їилиш керак деган фикрни эсдан чиїар олмайдиган ёки йєї їилишга (матнда: ташлаб юборишга – тарж.) этаолмайдиган бєлиш керак деган нуїтаи назарларни їєриїлашга їодир одамларни іал хил ёшдагилар орасидан танламоўимиз зарур.

– Йєїотиш (ташлаб юбориш) керак, дедингми?

– (Іозир) мен сенга айтаман. Сенга, инсон онгидан фикрлар гоіида унинг ихтиёри билан, гоіида эса ихтиёрсиз тушиб їоладилар (йєїоладилар): агар инсон фикридан їайтиб (єйлаб кєриб) иродаси бєйича ёлўон фикрни ташлаб юборади, ихтиёрсиз бєлгани эса – їачонки у іар їандай іаїиїий фикрни ташлаб юборганида рєй беради.

– Бу бизнинг ихтиёримиз, иродамиз бєйича бєлганидагини тушунаман, аммо бу ихтиёрсиз, (иродага їарши) бєлишини эса мен буни іали тушунаолмаяпман.

– Нега? Сен одамлар, яхши бєлган нимадандир иродага їарши, ихтиёрсиз, ёмонидан эса – доимо ихтиёрий равишда ажралишадилар, деб іисобламайсанми? Іаїиїат борасида адашиш – мон ва унга риоя їилиш – яхши эмасми? Іаїиїатан мавжуд нарса іаїида фикрга эга бєлиш, бу сенингча, іаїиїатга риоя їилиш эмасми?

– Сен іаї гапни айтдинг. Менга іам одамлар іаїиїий фикрларидан фаїат ихтиёрсиз айрилишадигандек туюлади.

– Демак бу, одамлар єўирласалар, аврасалар ёки зулм єтказсалар, зєравонлик їилсалар рєй беради.

– Мен яна тушунмаяпман.

– Мен худди фожеалардагидек гапираётганга єхшайман. Єўирлатганлар деб, кимда-ким паришонхонтир бєлса, єшаларни айтаман: бировлардан уларнинг єзларига сездирмаган тарзда ваїт єўирлайди, бошїалардан – сєз билан келтирилган далиллар. Энди тушундингми?

– Іа.

– Кимни єзининг фикрини єзгартиришга ўам ёки дард чекиш мажбур їилган єлсалар мен єшаларни зулмга йєлиїїанлар, мазлумлар, деб атайман.

– Буни іам тушундим. Гапларинг тєўри.

– Алданган, авралганлар деб, єлайманки, сен іам тан олсанг керак, іузурланишларга маілиё бєлган ёки нимадандир їєрїєвга тушган одамларни айтаман.

– Барча ёлўончи нарсалар табиийки алдовчи бєлади.

– Шундай їилиб, мен іозиргина айтганимдек, єз нуїтаи назарларини їєриїлашда жасорат кєрсатадиган ва уларнинг фикрларича давлат учун іамма энг яхши ишларни їилиш керак, деб іисобловчи одамларни топиш зарур. Іатто болалик йилларида іам, уларга машўулотлар таклиф этилаётганда, улардан їайси бирлари нимадан кєпрої паришонхотир бєлиши ва алданишга йєл їєйишини кузатиш зарур. Хотираси яхши ва алдашга йєл їєймайдиганларни танлаб олиб, ким бундай бєлмаса, уларни рад этиш керак.

– Шундай.

– Яна уларга меінат, машаїїат ва куч синашлар юкини артиш ва шу іолатда айтиб єтилганларни кузатиш зарур (яъни: паришонхотирлик ва алданишларни – тарж.).

– Тєўри.

– Бундан келиб чиїадики, улар учун яна учинчи хил синов єтказиш керак, яъни, авраш ёрдамида текшириб кєриш керак ва шу аснода уларни кузатиш зарур. Тойчоїларнинг хурковичлигини аниїлаш учун уларни шовїун-сурон ва їийїириї билан югиртирганларидай, йигитчаларни іам олдин нимадир їєрїинчли нарсага, кейин эса ёїмли нарсага дучор этиш керак ва шу тарзда уларни олтинни оловда синагандек іам кєпрої диїїат билан синаш зарур. Єсмир йигитча єзини аврашларга йєл їєядими, іамма жиіатдан ахлоїлими, єзи єрганган мусиїий санъатга іам, єз-єзига іам яхши їєриїчими, іар їандай шароитларда іам єзини єз-єзига іам давлатга іам иложи борича кєпрої фойда келтиришга їодир, маъїул ва уйўун кєрсатаоладими? Кимда-ким бу синовдан єтган бєлса ва іамма ёшларда – болалик, єсмирлик ва йигитликда, – єзини барїарор инсон сифатида кєрсатса, єшани давлатнинг іукмдори ва їєриїчиси этиб тайинлаш керак, унга іаётида іам, єлганидан кейин іам иззат-икром билан дафн этиб ва айниїса, хотирасини абадийлаштириб, эітиром кєрсатилиши керак. Ким бундай бєлмаса, уларни рад этиш даркор. Главкон, іукмдорлар (іокимлар) ва їєриїчиларни танлаш ва уларни тайинлаш ана шундай бєлиши зарур; тєўри, іозир буни асосий кєринишларда, тафсилотларсиз айтиб єтилди.

– Менга іам шундай бєлиши керакдай туюлди.

– Бундай їєриїчиларни тєла ишонч билан баркамол деб айтса бєладими? Улар давлатни ташїи душманлардан їєриїлардилар, давлат ичкарисида эса, ахил фыуїароларни іимоя їилардилар, токи, буларда хоіиш, уларда (ташїи душманларда – тарж.) эса – ёмонлик їилишга куч бєлмасин. Биз їєриїчилар (соїчилар), деб атайдиганимиз єсмирлар, ёшлар эса, іукмдорларнинг ёрдамчилари ва уларнинг нуїтаи назарларини амалга оширувчилар бєлсинлар.

– Маъїул.

– Аммо биз, яїиндагина айтиб єтганимиз, зарурат бєйича пайдо бєладиган олижаноб хаёлий тєїималардан бирига асосан ієкмдорларни – агар бунинг иложи бєлмаса, іеч бєлмаса бошїа фуїароларни – ишонтиришга мажбур этадиган їандай восита топар эканмиз?

– Їандай хаёлий тєїимани?

– Асло янги эмас, балки финикийликларга мансубини: шоирларнинг іикоя їилишларича авваллари тез-тез бєлиб турарди ва одамлар уларга ишонадилар, аммо бизнинг давримизда у рєй бермаган, іатто бєлиши мумкинмикин єзи билмайман ва бунга ишонтириш учун жуда іам ишончли далиллар керак.

– Кєринишича, сен айтишга журъат этмаяпсан?

– Уни айтганимда, менинг журъатсизлигим сенга табиий кєринади.

– Їєрїма, айтавер.

– Яхши, гарчи їандай їилиб жасоратли бєламан ва їандай сєзлардан фойдаланаман билмайману лекин айтаман. Мен аввал єзимнинг іукмдорларим ва жангчиларимга, кейин бошїа фуїароларга іам, биз уларни їандай тарбиялаганимиз ва єстирганимиз іамда уларнинг бошларидан єтган ва єзлари хис этганлари барча нарсалар гєёки уларнинг тушларида бєлгандай, аслида эса єшанда улар – уларнинг єзлари іам, їуроллари іам, улар учун тайёрланадиган турли анжом-аслаіалар іам – ер остида бєлганларини ва ернинг їаърида тухумдан чиїїанларини ва єсганларини уїдиришга іаракат їиламан. Їачонки улар бутунлай тайёр бєлганларида, уларнинг онаси бєлган ер уларни дунёга келтирди. ШУнинг учун улар іозир іам, єзлари яшаётган мамлакат іаїида она ва энага сифатида ўамхєрлик їилишлари, іамда агар биров іужум їилса уни іимоя этишлари, бошїа фуїароларга эса уларни іам ер туўган биродарларидек муносабатда бєлишлари керак.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации