Текст книги "Тўғри нафас олиш сирлари"
Автор книги: А. Моськин
Жанр: Здоровье, Дом и Семья
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 8 страниц)
"Тирик" ва "ўлик" сув
Ҳозирги кунда бу номлар бизга фақатгина рус эртакларидаги сеҳрли суюқликни эслатмайди. Бизнинг ҳозирги кунларимизда улар янада аниқроқ нарсани билдиради. "Тирик" ва "ўлик" сувни биринчи бўлиб кашфиётчи Кратов топганди, у бу сувлар ёрдамида аденома ва радикулитни даволаган. Бу суюқликлар электролитик усулларда олиниши мумкин. Оддий сув электролиз қилинади, чунки мусбат зарядланган ион анод йиғилган аччиқ сув "ўлик" сув деб номланади, ишқорланган сувни эса (у манфий катод атрофида концентрацияланади) "тирик" сув деб аташади. "Тирик" сувни юмшоқ, ёрқин, ишқор таъмига эга, кўпинча оқ чўкмали дейишади. Унинг рН и 10-11 га тенг. "Ўлик" сув жигарранг, аччиқ, ўзига хос ҳидга эга, унинг рН и 4-5. Бу сувлар ҳар хил касалликларда фойда беради, деб ҳисобланади. "Тирик" ва "ўлик" сув билан даволаш тўғрисида замонавий, ҳеч қандай афсонавий бўлмаган далиллар мавжуд. Уларнинг машҳур бўлиб кетиши сабабли талаб жуда ошиб кетди. Натижада саноатда электролизни уй шароитида тайёрлаш учун керакли ишлар амалга оширила бошланди. Унинг номи "СТЭЛ" деб аталади. Унинг ишлаб чиқариш қувват 60 л/ч.га тенг. Ва яна бири "Эсперо-1" деб аталган, ишлаб чиқариш ҳажми кичикроқ бўлган жиҳозлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу жиҳозни олиш имконига эга бўлмаган кишилар учун "тирик" ва "ўлик" сув дорихона-ю дўконларда шиша идишларда сотувга чиқарилган.
Корал (маржон)ли сув
Шифо мақсадида ишлаб чиқарилган сунъий сувларга маржонли сувлар ҳам киради. Уни ҳосил қилишда маржонли кальций ишлатилади ва кўпчилик фойдаланувчилар эътироф этишича, у тирик организмга ижобий таъсир қилади. Табиий маржонли сув Япония ороллари ҳудудида, хусусан, Токуношима (Окинава) оролида мавжуд. Бу орол аҳолиси жуда ҳам яхши саломатликка эга ва узоқ умр кўришлари билан ажралиб туради.
Тирик организмда кальций унинг ҳолатини белгилайдиган унсурлардан бири. Инсон танасида кальций миқдори 1,4 фоиздан 2 фоизгача оралиқда бўлади. Унинг асосий йиғиладиган жойи суяк тизими ҳисобланади. Кальций кўп вазифаларни бажаради, энг аввало, у кислота-ишқор мувозанатини ёки, бошқача қилиб айтганда, водород кўрсаткичини бошқариб туради. Инсон танасида унинг энг оптимал миқдори 7,45 га тенг – қонда у ана шу қийматга эга. Бундан ташқари, кальций ионлари юрак мушакларининг қисқариш қувватини оширади. Ҳужайра мембраналарининг нормал ўтказувчанлигини таъминлайди. Аллергия қўзғатувчиларга нисбатан сезгирликни пасайтиради, қон айланиш жараёнида қон ҳосил қилувчи восита сифатида иштирок этади, мушак толаларини қисқартириб, уларни қўзғатувчи таъсир қилади; инсон танасидаги минерал алмашинуви ва кўпгина бошқа жараёнларда иштирок этади. Бундан ташқари, кальций етишмаслиги саломатликка жуда ёмон таъсир қилади. Шунчаки кальций етишмаслиги 150 дан ортиқ касалликларга сабаб бўлишининг ўзиёқ кўп нарсани билдиради.
Биз инсон танасининг озиқ-овқат маҳсулотлари орқали кальций қабул қилишини биламиз. Аммо дорихонадаги кальций препаратлари кўрсатмаларида ҳам кальцийнинг инсон танасига жуда арзимас миқдорда сингиши айтилган. Кальций танага сингиши учун у ион кўринишида бўлиши керак, ошқозондан қонга кальций айнан ион кўринишида ўтади, бунда ошқозон сокида мавжуд бўлган тузли кислота бирикиши натижасида ионлар ҳосил бўлади. Энг ёмони, қон таркибида кальций етишмаганда ёки унинг тўлақонли сингиши юз бермаганда тана суяк тўқималаридаги кальцийни "истеъмол" қила бошлайди, бу эса остеопороз – суяклар мўртлиги ва синувчанлигининг асосий сабаби ҳисобланади. Бу спортчилар ва кексаларнинг касаллиги. Гап шундаки, танага кальцийнинг чиқиши жисмоний зўриқиш ва кексайишга олиб келувчи ўзгаришларни келтириб чиқаради, кальций етишмаслигини эса кўпинча аниқлаш жуда қийин. Кальций препаратларини қабул қилиш ҳар доим ҳам вазиятни ўнгламайди. Аммо унинг ўрнини маржонли сув билан тўлдириш мумкин, бундай сув кальций минерали етишмаслиги билан боғлиқ муаммони жуда самарали ечади. Бунақа сувда кальций танага сингишга тайёр ҳолда бўлади. Бу билан бир вақтнинг ўзида у сувни тозалаш вазифасини ҳам уддалайди: хлорни сўндиради, оғир металлар тузларини парчалайди ва зарарли микроорганизмларни ўлдиради (маржонли кальций сув бактерияларни ўлдириш хусусиятини бериши ҳақида маълум қилинган). Бу қандай юз беради? Маржонли кальций сувнинг рН кўрсаткичига таъсир қилиб, уни ишқорга айлантиради. Электролизда ҳам айнан шундай ҳодиса юз беради – электролиз ускунасида олинган "тирик" сув ана шу хусусиятга эга. Шунга кўра бундай сув истеъмол қилинганда танага тушган микроорганизмлар яхшироқ сингийди. Ишқорли муҳитда тўқималар ва аъзоларнинг кислород билан тўйиниши бир неча бор ошиши жуда муҳим саналади.
Шунгитли сув
Олимларнинг аниқлашича, шунгит минерали 2 млрд. йилга тенг. Ташқи кўринишидан у тошкўмирга ўхшаб кетади, аммо ер қобиғининг қадимги қатламларида ҳали Ер юзида ҳаёт бўлмаган пайтларда ҳам мавжуд бўлган. Шунгит даволайди, қутқаради, тозалайди, соғломлаштиради, ҳимоя қилади, нормаллаштиради, қайта тиклайди ва ҳатто ўстиради.
Шунгит ва сувнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган сувли-минералли эритма ажойиб шифобахш хусусиятга эга, бу доривор модда табиий равишда, ҳеч қандай инсон меҳнатисиз, кимёвий жараёнларсиз мавжуд. Ва бу дорининг қиймати уч асрдан бери ўз тасдиғини топиб келмоқда. Шунгит сувни тозалайди, уни зарарсизлантиради, ичак таёқчаларини ўлдиради, вабо тарқатувчи вибрион (вергул шаклидаги бактерия)ни йўқ қилади, оғир металл аралашмаларини, хлороорганик бирикмаларни, аммиак, нитратни нейтраллайди. Ҳозирги кунда биз намуна сифатида бирор жойда, Ер юзининг энг тоза ҳисобланган масканларида ҳам, тоза, соғлик учун фойдали бўлган, ҳеч қандай аралашмаларсиз, тараққиёт чиқиндилари қўшилмаган тоза сувни топишимиз қийин.
СУВ МУОЛАЖАЛАРИ ЁКИ ГИДРОТЕРАПИЯ
Гидротерапия – касалликнинг олдини олиш ёки даволаш мақсадида чучук сувнинг ишлатилиши кўп минг йиллик тарихга эга. Сув билан даволашни мисрликлар, қадимги ҳиндлар, хитойликлар, вавилионликлар қўллашган. Қадимги Римда жамоат ҳаммомлари (термлар) замонавий соғломлаштириш марказларининг намунаси бўлган. Ювиниш билан бирга улар ҳаммомни даволаш мақсадида ҳам ишлатганлар: иссиқ ва совуқ сувда чўмилиш, массаж, ароматерапия, балчиқ ванналари. Ўрта асрларда сув билан даволаш бироз унутилгач, яна XVII-XVIII асрларда ўарбий Европада унга қизиқиш орта бошлади. XIX асрда гидротерапиянинг илмий асослари пайдо бўлди. Руҳоний Себастян Кнейппнинг сув билан даволашга оид ишлари катта шуҳрат қозонди.
Гидротерапия сувнинг бир қанча ажойиб хусусиятларига асосланган, амалда уни қўллаш имкони ҳаммада мавжуд ва соғломлаштирувчи муолажани жуда осон қўллаш мумкин.
Гидротерапия – ҳамманинг имкони етадиган муолажа тури, аммо унинг ҳам баъзи чекловлари бор. Чунки сув муолажасининг асосий соғломлаштириш ҳаракатлари ҳароратнинг ҳар хиллигига боғлиқ, тана эса механик таъсирга учрайди, шунинг учун гидротерапиянинг акс таъсири ҳақида қатъий тавсиялар бор. Унга амал қилмаслик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Қўллаш тавсия қилинмайдиган ҳолатларнинг биринчиси ҳар қандай ўткир сурункали касалликлар, айниқса, яллиғланиш ҳолатлари ҳисобланади. Бу вақтда организмни жуда авайлаш зарур, чунки асосий куч инфекция билан курашишга қаратилган бўлади, ортиқча зўриқиш эса заифлашиб қолган танани барбод қилиши мумкин. Гидротерапияни хавфли шишлар ва баъзи ҳолатларда қўллаб бўлмайди. Оғир босқичдаги қон касалликлари, қон кетиши билан боғлиқ касалликларда гидротерапия муолажаларини қилиш ман этилади. Яна оғир буйрак хасталиклари, сил касаллиги, глаукомада ҳам сув муолажалари тавсия этилмайди. Биз юқорида сув билан даволашда юракқон томир тизимида қаттиқ зўриқиш ҳосил бўлишини айтгандик. Шифокорлар қаттиқ таъсир қилувчи муолажадан иложи борича узоқроқ бўлишни маслаҳат беришади (масалан, иссиқ-совуқ сувда душ қабул қилиш). Агар бемор юрак-қон томир касалликлари билан оғриган бўлса, қон айланиши бузилганда 1– даражада хавфли ҳисобланади.
Муолажа ўтказилганда тери қобиғи бевосита сувнинг таъсирига ва бошқа механик омилларга дуч келади, баъзи тери касалликларида сув тегиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу лемфигус, ивийдиган экземага олиб келади.
Ҳомиладорлик пайтида, айниқса, унинг иккинчи ярмида сув муолажасига жуда эҳтиёт бўлиш зарур. Бунда нафақат онанинг организми хавф остига қолади, балки туғилажак боланинг саломатлигини ҳам эътиборга олиш керак. Бирор сув муолажасини танлаётганда, албатта, акушер-гинеколог маслаҳатига амал қилиш зарур. Шунингдек, аёлларга охирги кунларда сув муолажасидан узоқ бўлишлари тавсия этилади.
Сув қуйиш
Бутун тана устидан сув қуйишБу турдаги сув қуйиш бутун танага, шу жумладан, бош ва оёққа ҳам сув қуйиш орқали амалга оширилади. Муолажани уйда ҳам (ванна, махсус идиш ва ҳоказо), уйдан ташқарида ҳам амалга ошириш мумкин. Айниқса, бу муолажани гуллар ва дарахтлар олдида, табиатда амалга ошириш яхшироқ натижа беради. Бу вазиятда сувнинг шифобахшлиги фитотерапия билан қўшилади. Душ ёқилади ва сув қувури умуртқага, гарданга, ошқозон, букилган жойларга, тирсак, тиззаларга йўналтирилади. Сувнинг ҳарорати 180С дан ошмаслиги, иложи бўлса, 15-180С бўлиши керак. Сувнинг тушиш баландлигига эътибор бериш лозим, чунки ортиқча баландликдан тушган сув асаб тизимининг зўриқишига сабаб бўлади. Бу, айниқса, мувозанатни сақлай олмайдиган, қалтироқ тутадиган беморларга яхши таъсир қилиб, уларни тетик ва хотиржам қилади. Устига сув қуйилган бемор қизиб олиши учун муолажадан сўнг жисмоний машқлар бажаргани маъқул.
Тананинг юқори қисмига сув қуйишСув қуйишнинг бу турида бемор устига фақат белигача сув қуйилади. Бундай қилиш ўпка касаллигига мойиллиги бор кишилар учун фойдалироқ (фақат касаллик фаоллашганда ишлатилмайди), шунингдек, организм тонусини тезда кўтариши зарур бўлган беморларга ҳам тавсия этилади. Сув оёққа тегмаслиги учун белни сочиқ билан боғлаб қўйиш тавсия этилади. Бемор икки қўлини тоғора ёки ванна ичига солиб, горизонтал равишда туради. Сувнинг биринчи қисми ўнг елкага қуйилади, бунда сув кейин орқадан чап елка ва чап қўлга оқиб кетиши керак. Иккинчи ва учинчи қисм сув бўйиндаги еттинчи умуртқа суягига ва кейин бутун орқага, сўнг эса умуртқанинг ҳамма жойига қуйилиши керак. Ҳар доим қўллардан бирининг орқа томони билан якунланиши лозим. Бошни ҳўлламаган маъқул, бўйинни эса, аксинча, мўл-кўл сув билан ҳўллаш керак. Сув қуйиш иложи борича енгил бўлиши учун сувни бутун гавда бўйлаб имкон даражасида бир хил нисбатда тарқатиш зарур – шунда тана яхшироқ исийди. Муолажа яхши бажарилганининг белгиси – терининг енгил қизаришидир. Агар терининг бундай ўзгариши кузатилмаса, муолажани орқанинг юқори қисмини массаж қилиш билан тугатиш зарур. Муолажа бошида сувнинг бир қисмини ишлатиш етарли, 2-3 ҳафтадан сўнг 2-3 қисм сув ишлатиш мумкин. Кейинроқ миқдорни 5-6 қисмга оширса бўлади. Сув қуйишдан сўнг артинмасдан иссиқ халат кийиш ва тана тўлиқ қуриб бўлгунича хона бўйлаб юриш керак. Бундай қилишдан мақсад душдаги ҳаракатсиз ҳолат тананинг совиб қолиши ва оқибатда шамоллашга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда даволаш табиий равишда янада қийинлашади. Бундай муолажа, айниқса, талабаларнинг сессия пайтида имтиҳон топширишлари учун жуда қўл келади.
Тананинг пастки қисмига сув қуйишСув қуйишдан олдин оёқни буғли ваннага тутиш зарур. Танага олдин орқа томондан, сув қувурини бел қисмига йўналтириб сув қуйилади. Бундай сув қуйиш усули, айниқса, кекса кишиларга ичак фаолияти бузилганда, простатитда, қўл-оёқнинг пастки қон томирлари касалланганда тавсия этилади. Эркакларга бу муолажа импотенция вақтида яхши фойда беради.
Орқадан сув қуйиш муолажасиСувнинг биринчи қисми тананинг бутун орқа қисмига, товондан гардангача қуйилади, қолган қисмини қувурдан бир хил миқдорда бўйин ва куракдан оёқ учигача қуйиш керак бўлади. Муолажа орқанинг пастки қисмига, сўнгра тезда кўкрак, қорин ва қўл қисмига сув қуйиш билан якунланади. Бундай усул орқа умуртқани мустаҳкамлашга ёрдам беради, остеохондрознинг олдини олиш ва даволаш имконини беради, қон айланишини яхшилайди, асаб тизимини яхшилайди, уйқуни нормаллаштиради.
Қўлларга сув қуйишСув қуйиш қўл кафтларидан бошланади ва юқорига қараб елкагача давом этилади. Ҳар бир қўлга алоҳида етарли миқдорда (тахминан 10 литр) хона ҳароратидаги сувни қуйиш керак. Бу артритларда, бўғимлар ревматизмида яхши фойда беради. Ушбу муолажани бутун танасини чиниқтиришни хоҳлайдиганлар бажаргани маъқул. Қўлга сув қуйилганидан сўнг бутун танага сув қуйиш муолажасига ўтса бўлади.
Сонларга сув қуйишҚўл-оёқларнинг пастки қисмига сув қуйиш атеросклерознинг олдини олиш ва даволашда яхши восита. Шунингдек, веналарнинг варикоз кенгайиши, тромбофлебитда ҳам самарали ёрдам беради. Муолажа 2 босқичда бажарилади: аввал оёқларга сув қуйилади, кейин эса сонларга сув қуйишга ўтилади. Сув қуйиш турган ҳолда 10-12 литр сув билан амалга оширилади.
Бошга сув қуйишБошга сув қуйиш учун 5-6 литр сув етарли бўлади. Сув қувурини йўналтирганда сув қулоқ орқасидан лунжларга ва 2-3 сония юмилган кўзларга оқиб тушиши керак. Муолажадан сўнг совқотмаслик учун, албатта, сочни артиш зарур. Бундай усул кучли ва доимий бош оғриқларида, хотира пасайганда, бош айланишида тавсия этилади. Бу муолажа вақти 1 дақиқа совуқ сувда, 5-7 дақиқа иссиқ сувда бажарилади.
АртинишТўлиқ артиниш учун ҳўлланган дағал сочиқ ишлатиш тавсия этилади. Бунда аввал кўкрак ва қориндан бошланади, кейин орқа томонга ўтилади, охирида оёқ ва қўллар артилади.
Бундай муолажа учун эрталабки соатлар маъқул, чунки бу ҳаракатлар юқори даражада тетиклик бағишлайди. Бу муолажа фақат тананинг ҳарорати нормал бўлганда ўтказилади. Соғлом одамлар учун унинг вақти 2-3 дақиқани ташкил қилади. Бемор ва заифлашиб қолган кишилар учун – 1 дақиқа. Сувга олма сиркаси қўшилса ҳам бўлади. Унинг миқдори – ҳар бир литр сувга 1 ошқошиқ тўғри келади. Вена томирларининг варикоз кенгайишига дучор бўлган беморларга яхши фойда қилади, аралаштирилмаган олма сиркаси билан зарар етган жойларга 1 дақиқа давомида суртиш тавсия қилинади.
ЎранишОёқ ва қорин касалликларида пастки ўраниш фойдали бўлади. Қалин тўқилган мато олинади – одатда чойшабни ишлатишади, унинг ҳажми катта бўлгани учун 2-3 марта ўраш мумкин бўлади, уни икки қават қилиб тахлашади ва ҳўллаб, сиқишади. Сўнгра ҳўлланган чойшаб жунли одеял устига қўйилади.
Ўранишда қўлтиқ остидан шундай ўтказиладики, бош, бўйин, елка ва қўл эркин туриши керак. Яхшиси, уларни бирор иссиқ нарса билан ёпиб қўйган маъқул.
Бемор ҳўл чойшаб устига ётади ва матони бутун танаси бўйлаб айлантиради. Кейин жун одеялга ўралади. Муолажа вақти беморнинг ҳолатига қараб 1-1,5 соат давом этади.
Қисқа пастки ўранишда қўлтиқдан тиззага қадар ўранилади. Жигар, юрак, ошқозон хасталиклари пайтида қўлланилади, буйракларни тозалайди. Худди тўла ўраниш каби бажарилади.
Бошни ўраш бош оғриқлари ва мигренда қўлланилади. Дастлаб бошни ҳўллаганда сув сочлардан томмаслиги керак, сўнгра бош қуруқ рўмолча билан боғлаб қўйилади. Ярим соатдан сўнг сочлар қурийди. Бу цикл 2-3 марта такрорланади. Охирида бўйин ва бош совуқ сувда ювилади.
Бўйинларни ўраш умуртқанинг бўйин қисмидаги остеохондрозда фойда қилади. Аввалида юмшоқ сочиқ совуқ сувда ҳўллаб олинади. Сўнгра у билан бўйин ўралади ва сув кирмаслиги учун 3-4 қават қуруқ дағал мато билан боғлаб қўйилади. Муолажа вақти – 1-2 соат.
Тиззагача ўралганда иссиқни кетказади, қон айланишини яхшилайди. Шамоллашда тузалишни тезлаштиради. Муолажани ўтказиш учун оёқни ҳўлланган бинт билан тиззагача ўралади ва жун одеял билан маҳкам боғланади. Сеанс давомийлиги – 1-1,5 соат.
Оёқни ўраш ҳам юқоридаги кўрсатмалар асосида ўтказилади. Бунинг учун ҳўл пайпоқ устидан жун пайпоқ кийилади, иссиқ одеялни ёпиниб (албатта!), тўшакка ётилади. Муолажа вақти – 1-1,5 соат.
Ўраниш босқичларига "ҳўл кўйлак" ва "испан плаши" усуллари ҳам киради. Улар танадаги зарарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради, тинчлантиради, ҳароратни "чўзади".
"Ҳўл кўйлак" – бу муолажани бажариш учун яхши ҳўлланган узун кўйлак олинади. Кийиб тўшакка ётилади. Муолажа вақти – 1-1,5 соат.
"Испан плаши" – узун, кенг халатни намлаб, суви сиқилади ва кийилади. Иссиқ одеял билан 1-1,5 соат ёпиниб ётилади. Бу муолажада терининг тешикчалари кенгаяди.
Оёқ ванналариОёқ ванналари инсульт ўтказган беморларга тавсия этилади. Шунингдек, тозаловчи ва умумий мустаҳкамловчи, қон босимини туширувчи восита сифатида ишлатилади. Муолажада ишлатиладиган сувнинг ҳарорати 15-200С ни ташкил этади. Муолажа вақти – 10-15 дақиқа. Муолажани бир неча хил усулда ўтказиш мумкин:
1. Иссиқ тузли сувни тайёрланг (1 литр сувга 1 ошқошиқ туз). Вақти – 15-20 дақиқа.
2. Беданинг похолини қайнатинг (бир челак сувга 3-5 сиқим беда похоли солинади, устидан қайноқ сув солиниб, идиш қопқоқ билан ёпилади, яъни тиндириб қўйилади). Бундай ванналар оғриқларда, очиқ яраларда, шишларда, лат еганда, подаграда фойда беради.
3. Бетага (овсянка) похоли қайнатилади. 4-5 грамм бетага похоли бир челак сувга солинади, қайноқ сув қуйилади ва 20-30 дақиқа қайнатилади. Тинган қайнатмага ярим соат оёқ тиқиб турилади.
Компресс қилишСовуқ компресс муолажасини ўтказганда унинг яхши сиқилганига эътибор қилиш керак, қуриганидан сўнг уни алмаштириш зарур. Компресс учун йўғон мато олинади. Компресс қўйилганидан сўнг боғлам остидан ташқаридаги ҳаво кирмаслиги текшириб кўрилади. Агар керак бўлса, компресс устини қўшимча иссиқ мато (одеял, рўмол, шолрўмол) билан боғлаб қўйиш зарур.
Метеоризм (ичакда ортиқча газ йиғилиб қолиши)да гавдани компресс қилиш яхши фойда беради. Бунинг учун зич тўқилган ёпқич ҳўлланиб, гавда ёпилади, юқоридан жун одеял билан ўралади. Муолажа вақти – 45-50 дақиқа. Компрессни бир неча бор, ҳар гал ёпқични қайта ҳўллаб такрорлаш мумкин.
Орқадаги оғриқларда ва остеохондрозда компресс оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Бунинг учун совуқ сув билан ҳўланган ёпқични тўшакка қўйинг. Сув ўтказмайдиган плёнка ёки клеёнкани яхшилаб жойлаштириб, тўшакка ётиб, жун одеял билан беморнинг усти ёпилади. Муолажа вақти – 45 дақиқа. Компресснинг бу икки хил турини кетма-кет ёки бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин. Бунинг учун орқа билан компресс устига ётилади ва иккинчиси гавда устига қўйилади ҳамда иссиқ одеял билан ёпинилади. Муолажа вақти – 45-50 дақиқа. Бундай муолажа қаттиқ иссиқда, қон кўпайганида, иппохондрия ва бошқа касалликларда фойда беради.
Ошқозонда оғирлик пайдо бўлганида, санчиқларда ва бошқа касалликларда қоринга компресс қилиш фойдали. Сувда ҳўлланган қалин мато сиқилади, қорин остига қўйилади ва устидан иссиқ одеял ўраб қўйилади. Муолажа вақти – 45-60 дақиқа.
Буғли ванналарБуғли ванналар жуда фойдали, у танани йиғилиб қолган чиқиндилардан тозалайди. Бу ЛОР касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун энг яхши восита. Ушбу касаллик бошқа сув муолажалари орқали ҳам яхши даволанади – ювиш, артиш, компресслар. Буғли ванналар, шунингдек, оёқ-қўлнинг юқори ёки пастки учлари касалликларида, юз нерви невралгиясида қўл келади. Буғли ванналарда муолажа вақти 20 дақиқадан ошмаслиги, 10 дақиқадан кам бўлмаслиги зарур. Бу вазиятда эҳтиёткор бўлиш шарт, акс ҳолда беморга зарар етиб қолиши мумкин. Буғли ваннадан сўнг совуқ сувда ювинган маъқул. Бу танани мустаҳкамлашга ва чиниқтиришга хизмат қилади. Ваннадан сўнг тоза ҳавога чиқиш тана тўлиқ совуганидан сўнг амалга оширилиши зарур.
Қулоқ, томоқ ва бурун касалликларида буғ ваннаси қуйидагича ўтказилади: тоғорага тўлдириб қайноқ сув солинади. Кейин бемор стулга ўтиради. Қалин ёпқич ёпинади ва бошини очиқ тоғорага тутади. Кийим ҳўл бўлмаслиги учун белгача ечинган маъқул. Бош ва кўкрак тоғора устига орқани текис ушлаган ҳолда тутиб турилади. Тана ва ўпкани куйдирмаслик учун бош енгилгина эгиб турилади. Оғиз яхши исиши учун очиқ туради. Агар сувга гиёҳлар, жўка (липа) гули, қоқиўт ёки шалфей қўшилса, янада самарали бўлади. Кўз касалликларини даволаш учун укроп кукуни ёки маржумак (гречиха) ишлатган маъқул. Оёқ учун ишлатиладиган буғли ванналар, айниқса, қавариш, шишларда ва оёқнинг ҳаддан ташқари терлашида фойда қилади. У қуйидагича бажарилади: тоғора қайноқ сув билан тўлдирилади. Юқоридан тўрли панжарали ёпқич ташланг (ваннадаги ёғоч панжарали тўшамани ишлатиш мумкин ва унга оёқларни қўйиб, усти ёпқич билан ёпилади. Муолажа вақти – 15-20 дақиқа. Оёқ учун қўлланиладиган буғ ванналари бир ҳафтада 1-2 марта ишлатилади.
СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ ВАННАЛАР
Совунли-кўпикли ванна
Кўпчиликнинг ёшлик хотираларида ваннада мўлкўл совун кўпиклари билан чўмилгани сақланиб қолган. Албатта, совунли аралашма ваннага биринчи навбатда гигиеник мақсадларни кўзлаб солинади. Аммо кўпикли ванна шу билан бирга кучли бўшаштирувчи ва даволовчи таъсир қилади. Сув ва кўпик ҳарорати орасидаги фарқ 100С ни ташкил қилгани учун тананинг юқори ва пастки қисмига контраст (иссиқ-совуқ ҳароратли) таъсир кўрсатилади. Кўпик пуфакчалари эса терига тонусни оширувчи таъсир қилади (улар "ёрилганида" терини кичик массаж қилгандек бўлади). Бунақа ваннани тайёрлаш учун аввал совунли эритма тайёрлаб олиш зарур. Бунинг учун 200-300 г совунли бўлаклар (иложи бўлса, "болалар" совунини ароматизатор қўшмасдан ишлатган маъқул) 1-2 литр қайноқ сувга солинади. Ваннанинг учдан бир қисми сув билан тўлдирилади (37-420С). Унинг устига совунли эритма солиниб, ёғоч курак билан токи кўпик ваннанинг бутун ҳажмини эгалламагунича аралаштирилади. Ваннани 10-15 дақиқа қабул қилиш керак, сўнгра иссиқ сув билан бадан ювиб ташланади ва қуригунича артилади.
Агар ваннага озроқ сув солинса, кўпикли ваннани ҳосил қилиш мумкин, бунда бутун тана кўпик билан сийпаланади. Бунақа ваннани ҳосил қилиш учун махсус кўпиклантирувчи воситаларни ишлатган маъқул. Уларни дорихона ёки косметика ва парфюмерия дўконларидан топиш мумкин.