Текст книги "Қисмат тарозуси"
Автор книги: Б. Омонова
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 11 (всего у книги 11 страниц)
– Йўқ. Ўлмайман, ўлишни хоҳламайман. Ахир мен кимлар учундир керакман.
Ҳалиям кеч эмас. Эртагаёқ Искандарнинг олдига ўзи боради. Болаларига ҳали унинг юрагида қанчалар оналик меҳри яшириниб ётганини, уларни севишга қанчалар қодирлигини исботлайди. Искандарга эса…
У бир умр унутолмайдиган оғриқли дардини салгина енгиллатишга ҳисса қўшса ҳам бахтли ҳисоблайди ўзини. Бу каби яхши тилаклар ижобатга ўтиб вужудига куч ингандай бўлди. Сўнгги бор уриниб дорисини пайпаслай кетди.
Ва ниҳоят… топди. Топди.
Жамиланинг девонавор кўзлари қинидан чнққудек дорини тутамлаб очиқ сийналарига босди.
Гўё қоп-қоронғу тун қаъридан бир бадбашара махлуқ деразадан кира солиб унинг қўлидан дорисини тортиб оладигандек даҳшатга тушди. Ютоқиб оғзига олиб борди. Оғзи қуриб қолган, ичидаги нссиқлик лаблариниям куйдириб борарди. Қандай бўлмасин ичиш керак. Сал намлаб ютиш керак. Акс ҳолда. Шайтон… Деразадан шафқатснзларча бўйлаб турган тун, бадбашара махлуқ. Аёл сесканиб кетди. Хуруж авжига олиб, юрагини бир оғриқ беаёв ғижимлаб кела бошлади. Кўзлари каттариб, қорачиғига нимадир тўлгандек бўлди. Иложсиз, кўкрагидан оқаётган қонни сидириб дорини оғзига сола бошлади.
Ҳар нави нам-да. «Майли, – ўйларди у, – кўпроқ қонайверсайди кўкракларим». Бир вақтлар Ҳамид акаси суйиб бош қўйган, ўғилчаси икки-уч ёшгача эмиб, кейин ҳам кечалари тимирскиланиб ушлаб, уйқуларида ором топган кўкракларн. Бир амаллаб дорини ютди. Энди юз-кўзидан оқаётган шўр терларниям сидириб оғзига сола бошлади. Сал вақтдан сўнг қинидан чиқиб кетгудек потирлаётган юрагини ғижимлаётган аллақандай дард секин-секин қўйиб юбора бошлади. Ҳолдан тойган аёл телбаларча кулди: «Энди ўлмайман, ўзингга шукр, эгам». Бошини ён томонга буриб, мадорсиз кўзларини юмди…
Атроф сокин. Кўк уммони узра ярим ой булутлар тўдаси оша заминга мўралаб турарди. Майнинг илиқ тафти уфураётган бу кеча аёлни бутунлай бошқа қиёфага солганди.
У хонада бетартиб сочилган шиша синиқлари устида ухларди. Бола туғиб она номини қўлга киритолмаган бир томондан мағлуб, бахтсиз аёл, бир томондан омонсиз ўлим билан олиша-олиша ғолиб келган бир аёл мадорсизликдан қотиб ухларди.
Ташқарида эса оппоқ, одамзод ҳамиша унга ташна интилгувчи, фараҳбахш, мўъжизавий тонг отиб келарди.
Армонлар… Умидлар… Соғинчлар тонги.
КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР
Акам Рашид ОМОНОВ хотирасига
…Эшикпи очаман, ҳамишагидек очиқ чеҳра, самимийлик ва хотиржамлик акс этган чеҳрангиз ила уйимга кириб келасиз. Хонадонимга гўё нур ёғнлгандек бўлади. Болаларим югуриб чиқишадн. «Тоғам, тоғажоним келдилар». Бирини қўйиб, бирини суясиз, қўлчаларига конфетлар тутқазиб, уларни бир дунё севинтирасиз, энг кичигим Давлатжонимни тиззангизга ўтқизиб эркалайсиз. Газетага ўралган анча янги оқ қоғозларни авайлабгина қўлимга тутқазасиз. «Булар сенга, кеча бозордан олдим, оппоқ, чиройли экан, яхши кўринди кўзимга, қоғозларинг етиб турувдими?»
“Ҳа бор, буларга эса бутун бошли қисса ёзса бўларкан”, дейман астойдил қувониб.
Сўнг, сўнг… Бу дунёнинг барча ташвишларидан холи, беғубор суҳбатлашиб ўтирамиз. Янги ҳикоябоп воқеалардаи гапириб берасиз. Кейин дейсиз: “Ёзувчи учун энг муҳими чиройли, ишонарли ёзиш, қачон чиқиши шарт эмас, бир куни албатта ўқувчисини топади. Ҳар жойга кўтариб юрма ёзганларингни, худога шукр, оз қолди, ҳадемай тузалиб қолсам, ўзим ёрдам қиламан”, дейсиз. Рангингиз оқариб, чуқур нафас оласиз. Шошиб «Нима бўлди?» дейман безовта.
“Ҳозир, ҳозир… – тасалли берасиз менга, – ўтиб кетади, мана ўттиз саккиз ёшга кириб қўйибман, кечагина бола эдик, ҳадемай қирқ, ҳаёт қизиқ экан-да…”
…Кўзимни очсам, булар туш, бари хотира. Энди сиз ҳеч қачон эшигимдан кириб келмайсиз, қўлларимга дафтар ва қаламлар тутқазиб, «Менинг сингилжоним, насиб этса у энг яхши ёзувчи бўлади», деб айтолмайсиз, ўзингиз мўлжаллаган қирқ ёшингизниям кўролмайсиз.
Ҳаёт маънисиз туюлиб, қўлёзмаларимни ҳар жойларга тиқаман. Тушларимга безовта кириб чиқасиз. Мана, сиз келтирган дафтарлар ҳам тўлиб кетди. Юрагим тўлиб сиз юрган йўллар бўйлаб телбамисол шаҳар айландим. Сиз бу жойлардан нималар излаб, нимага эришдингиз? Нималарни топиб-топмадингиз. Ва… умримда илк бора қўлёзмаларим учун дафтарлар сотиб олдим. Сотувчи кўзимдан оққан ёшларга ажабланпб, уларни ўраб берди…
Қабристонга чопаман. Мадад истаб совуқ қабрингиз қучаман. Бу ерда тириклигингизда ўзингизга айтилмаган, айтолмай қолган сўзларимни баралла айтиб йиғлайман:
«Менииг устоз акам. Суянчим акам. Сирдошим акам, меҳрибоним акам, сирдошим акам…» Мснинг энди мудом талпинувчи бокира меҳробим, саждагоҳим шу қабр дея тиз чўкаман. Суянч – қабр вужудимни кутилмаганда ойдин ва нурли бир шуурга йўғиради, ҳолсизланган руҳимга гўё куч ато этади. Сизнинг ўта қисқа, мураккаб, баъзи саҳифалари ёлғиз менгагина аён сирли ва беғубор ҳаётингизга бағишланган қиссамни давом эттиришга фатво беради.
ЯНГИ АСР ИЛҲОМ ПАРИСИ
(Замонавий эртак)
Салом, янги аср илҳом париси!
Ханс Христиан Андерсен
Ҳа, ўз асрининг эндигина туғилган илҳом парисини буюк эртакчи Андерсен шундай самимий ва дилбар саломлар билан кутиб, уни шарафлаган эди. Биз эса ХХI асрга қадам қўйяпмиз. Нечун бугунги кунда ер юзининг турфа жойларида мунажжимликни даъво қилаётганлар ХХI асрнинг гўзал илҳом париси туғилганлиги ҳақида бонг урмаяптилар, нечун билағон «валийлар» унинг қиёфаси, мақсади ва заминга ташрифи мазмунини тасвирлай олмаяптилар. Ҳаттоки англаёлмаяптилар ҳам. Ўтган асрлардагидек бизнинг замонда ҳам ярқироқ юлдузлар унинг латиф чеҳрасини соат сайин чизиб, имлаётсалар ҳам, уқувсиз мунажжимлар илғамаётган, балки билишга ҳам ақллари етмас самовий тасвирга нигоҳлари тушмаётган бўлса, ажаб эмас. Унинг заминдаги чинқироқ йиғиси ва олам аҳлига ўзининг келаётгани ҳақидаги хушхабарни бераётган ажойиб қўғирчоқлар жарангини давримизнинг қудратли машиналари ғовури, асабий одамларнинг овози босиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Ахир бу илҳом париси бизда ниҳоятда тараққиёт олға силжиган, фаннинг шошқалоқ паравозлари ўнқир-чўнқир жойлардан тап тортмай ўз гудокларини баралла ҳайқиртираётган замонда туғилди-да. Уни илғаш ва шарафлаш учун эса Андерсен каби сахий қалбли, мунаввар руҳияти қанотларини тун сокинликла-ри аро гавҳар юлдузларга қадай олиш ва улардан сирсаноат олиш қудратига эга бўлиш керак-да.
Донишманд китобларда башорат қилинишича, ҳар бир аср сўнгида табиат инсониятга янги аср учун илҳом париси инъом этаркан. Бу илҳом париси замондошларини янги кашфиётлар сари илҳомлантирар экан. У ўз ғояси, ишлари билан ўз даври тараққиётининг машъал чароғбони бўлар экан.
Ҳай, майли, ҳарқалай илҳом париси туғилди ва улғая бошлади.
Ер юзининг қай саодатли маскани, унинг ватани бўлар экан, қай оилада туғилиш насиб этар экан, қайси бахтли ота унинг учун анвойи ва чиройли ўйинчоқлар сотиб олар экан, қай бахтли она унга тунлар аллаю эртак айтиб, меҳр ва эзгулик сабоғидан дарс берар экан.
Юлдузлардан умид ва илтижо билан бу саволларимга жавоб кутиб кўз тикаман ва улар шунда секин жойларини алмаштириб сўз туза бошлайдилар.
Илҳом париси ўта замонавий, билимдон, ўқимишли оилада туғилади. Отаси даврнинг олд зиёлиларидан бири бўлишга ҳаракат қилувчи, жамиятнинг олий табақасига мансуб илғор фикрли инсон бўлса, онаси ҳам ўта меҳрибон, ўқимишли аёллардан бўлади.
Унинг макони қаер бўлади, дейлик. Майли, у гўзал эртаклар диёри Калифорнияда туғилар, балки Парижда, балки Рум, ё бўлмаса Ўрта Осиёнинг гавжум масканларидами, ёхуд бундан етти аср муқаддам буюк жаҳонгир Амир Темурдек зоти шарифга Ватан бўлган, унинг киндик қони томган муқаддас тупроқ Қашқадарёнинг қай бир иссиқ чўлларими, ё Кавказ, Хитойдами… У қаерда яшамасин, унинг овози ва етук фаолияти, ижоди, кашфиётидан ер юзи аҳли ва албатта, янги асрда биз ҳам баҳра оламизми, демак, у бизнинг ҳам илҳом паримиз.
Юлдузлар унинг суратини чизар эканлар, юракда бироз ҳадик ва хавотир ила сўрайман:
– Бағоят нафис, бағоят гўзал экан бу илҳом париси, ер юзининг ҳозир шунақанги ёввойи жойлари борки, балки ўта даҳшатли масканларига насибаси қўшилган илҳом парисининг тақдири қандай бўлади? У жойларда улуғ санъатга ошуфта қалбининг сирли садосини илғай оладиган илғор ва зукко инсонлар бўлармикин, ёки адолатсиз давр ва муҳитнинг мудҳиш, янглиш хатолари сабаб узоқ вақт юз кўрсата олмаса-чи?
Ҳа, юлдузлар шаклан жой алмаштириб менга ҳамсуҳбат инсон қиёфасини чизадилар ва самимий кўз қисиб қўядилар.
– Сен, азизам, уни бағоят гўзал дединг. Гўзал қалбли инсонларга гўзал кўринур, хунук назарга хунук, қўпол назарга қўпол кўринур. У ўзини ўзи муҳофаза этиш қудратига эга бўлур. Унинг миннатдарона қарашлари, самимий илтифотига сазовор бўлганларга мангу толе кулиб боқар.
Баттар қизиқсиниб сўрайман.
– Унинг илтифоти ва назарига қандай мушарраф бўлиш мумкин?
– Эзгу, савоб, хайрли ишлар билан, мазмунли кунлар, файзли умр билан– да, – шивирлайди юлдузлар.
– Бу илҳом парисининг бошқа давр ва аср париларидан фарқи нимада, – юлдузлар ҳозироқ саволимни жавобсиз қолдириб, кўз ўнгимда ғойиб бўладигандек туюлиб, шошилиб сўрайвераман.
– Нигоҳлари билан даволаш хислатига эга эканлигида, ундан қандай фойдаланиш инсонларнинг ўзига боғлиқ бўлур.
– Ие, ажиб сирли экан бу хусусият. Илҳом парисининг кўзига фақат яхши инсон бўлибгина кўриниш керак экан-да, буни қаранг-а.
Юлдузлар жилмайиб қўядилар ва бирин-сирин узоқлашаркан, дейдилар:
– Ҳой, сен заминнинг эзма ва ёлғончи боласи, яхшиси, илҳом парисини кўришни орзу қил, вассалом.
Кўзларимни қаттиқ юмиб уйқуга кетаман. Тушларимда гўзал ўрмон намоён бўлади. Чиройли оппоқ қайин дарахтига суянганча менинг севимли эртакчим Андерсен қандайдир чолғуда куйлаётганмиш.
Буюк эртакчим Андерсен!
Ахир болалигимданоқ мен унинг эртаклари билан улғайдим– да.
У шундай чиройли куй чалаётганмишки, ўрмондаги турфа қушлар ҳам унга монанд, ҳамоҳанг сайрашга ҳаракат қилаётганмиш. Менга нигоҳи тушган Андерсен ўта меҳрибон ва хушвақт қўл силкитганча дермиш:
– Қўявер, қўзичоғим, одам боласини жамики ёвуз ниятлардан қайтаргувчи, дилларига эзгу ишлар уруғини қадагувчи, маҳзун дамларида умид шамини зимистон юракларида ёқгувчи жамики ёлғонлар, эртак ва ривоятлар кечиримлидир.
Тонг ёришди. Мунаввар ёғдули кун менга қучоқ очиб, эркалайди. Ўрнимдан енгил тураман. Юрагимда ажиб бир хушвақтлик, завқдан лиммо-лим истаклар ила қайларгадир югургим, бор товушим билан ҳайқиргим келади.
Тунги юлдузлар жилоси ила чизилган лаҳзаларни ким биландир ўртоқлашиш учун йўлга чиққим, гўзал башоратларимни бу мураккаб ва чигал давр тўфонларидан, биз мудом тушуниб ета олмаётган зиддиятлар ва бесаранжомликлардан омон қолишини истаган ҳолда қучоқ очиб кутиб олгим ва ардоқлагим келади.
Салом, ХХI аср илҳом париси! Сенга абадий шон ва шарафлар бўлсин!
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.