Текст книги "Қисмат тарозуси"
Автор книги: Б. Омонова
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 7 (всего у книги 11 страниц)
ИМКОНИЯТ
Ўз вужудингга тафаккур айлагил, Ҳар не истарсен ўзингдан истагил.
А.Навоий.
– Ие, Зариф ота. Ассалому алайкум, тинч-омонмисиз?
Ўрта ёшли, сочларига оқ оралаб қолган, ўрта бўйли эркак тез-тез юриб олдинда кетаётган чолни тўхтатди. Қуюқ сўрашгач, чолнинг қўлидаги катта қора сумкани оларкан, сўради:
– Оббо, намунча оғир, нималар бор ичида?
– Шаҳарга, Аҳад акангникига кетаяпман, – яхши, дилкаш ҳамроҳ учраганидан қувонган чол ғурур билан давом этди, – анчадан буён келишмади, набираларимни соғиидим, момоси бўлса топган-тутганини сумка-га тиқди, бариси томорқадан, ўзимиз экканмиз, мева қоқилари, сариёғ, майиз…
– Ҳа-а. Ота, ҳеч сизниям армонингиз борми? – ҳавас билан унга қаради ҳамроҳи. – Икки ўғлингиз бор, эл олдида муносиб ўринларини топишгаи, илмли, ҳунарли. Иззат Афғонда жанг қилиб қаҳрамон бўлди, Аҳад ака институтда катта домла бўлиб ишлайдилар, зўр маърузалар қилади дейишади, қишлоғимизнинг фахри-да улар…
Чолнинг кекса юраги ҳаприқиб кетди. Умридан шукроналик, болалари камолидан хушнудлик юзларига нур, чарчаб бораетган оёқларига мадор берди гўё. Оддийгина одамдан фарзандларига берилган баҳо жуда очиқ, шу қадар самимий айтилган эдики, уни бир неча йилга яшартнргандек туюлдн.
– Илойим умрлари узун бўлсин. Бари инсонларга худонинг ўзи меҳрибон бўлиб, тилагани рўёбга чиқсин.
– Шундай бўлсин, ота, мана менда саккизта бола, каттаси ўнинчида ўқияпти. Шуларни деб элликка яқинлашдим. Яхши емадим, яхши киймадим. Қизиқ бўларкан, бўйлари чўзилаверган сари юрагимни хавотир чулғайверади. Қанақа одам бўларкан, элнинг ко-рига, бирон одамнинг дардига малҳам бўлармикин? Қачонлардир шулар ортидан раҳмат эшитармикинман, деб ўйлайман.
Баъзан болаларимнинг беўй қилиқлари ўта шўх, маҳмадона туюлиб ўксиб қоламан. Катта бўлгач булар шу алфозда кетаверса, нонини қандай топиб еркан дейман. Ҳаммаси ҳар турли. Биз болалигимизда бошқачароқ эдик-да, – сўзи сўнгида маъюсланиб қолди ҳамроҳ. Чол унинг нигоҳидаги ғамгин нфодани кўриб юраги увишди, дарҳол таскинга шошилди.
– Ундай дема, яратган эгам ҳеч бир бандасини ризқсиз қилмаган, ноумид бўлма. Бировга у жойдан, бировга бу жойдан келтираверади атаганини. Ҳали ҳаммаси жойини топиб кетишади.
– Иншооллоҳ. Сиздай табаррук бўлиб юрадиган кунларга етайлик, ана, бекатгаям келволдик. Майли, ота, Аҳад акамга мендан қуюқ салом денг, яхши бориб келинг, юкингиз оғирроқ экан-да, ҳа майли, йўлингизда биронта иймонли банда учраб қолар-да.
– Умрингдан барака топ, болам, – чол кафтларини очиб уни астойдил алқади, – топганинг олтии, болаларинг ёлғиз бошингга омон бўлсин.
Чол бекатда кўп турмади. Сал ўтмаёқ оқ “Жигули” ундан сал иари ўтиб тўхтади. – Келинг, ота, шаҳаргами?
Машинада икки йигит бор эди. Шофёрнинг ёнидагиси чаққон тушнб, чолни орқа ўриндиққа ўтиришга, сум-касини жойлаштиришга ёрдамлашгач машина жойидан жилди. Чол ўриндиққа суянгач, уларни зимдан кузатди. Дид билан кийинган йигитларнинг ёши ўттиз-ўттиз бешлар чамаси кўринди. Улар кимдир ҳақида берилиб сўзлашиб кетар эдилар. Уларнинг гапи бир қадар китобий эдики, бир умр қишлоқда яшаган чолга бунақа гаплар эриш туюлди, бироқ беихтнёр уларга қулоқ тутиб кета бошлади.
– Мустақилликнинг илк давридаёқ хусусийлаштириш жараёни бошланган замон бу йигит давлатдан жуда катта кредит ҳисобига корхона қура бошлади. Ўшанда унинг корхонаси бор-йўғи икки йўналишда ишларди, – шофёрнинг ёнидагиси гапириб кетарди, – шу йўл билан ҳамма қарзларини уч йилда узди ва соф даромади эвазига ишлаб чиқариш процессини ҳеч иккиланмай кенгайтираверди. Ҳозир унинг ўн икки хил товар ишлаб чиқарадиган тармоқлари бор. “Турон-банк”нинг энг нуфузли ва ишончлп мижозларидан. Биласизми, у нима дерди, “давлат банкларни хусусийлаштиришга эътиборни жалб қнлиб жуда тўғри қиляпти, шундагина у ўзига юк бўлаётгап банк соҳасидаги турли машмашалардан халос бўлади”, дерди.
– Ҳайронман, нега у одамларга бунча кам кўринади? – сўради шофёр.
– Тўғри, – тасдиқлади шериги ва давом этди, – у ҳақида кўп гапиришадию, лекин кўпчилик уни деярли танимайдн. У кўп вақтини кабинетида ўтказади, иш фаолиятини эса икки ёрдамчи котиби бажаради дейишади. Айримлар эса унинг номидан бир гуруҳ тадбиркорлар иш юритади дейди. Лекин керакли жойлар билан бартер ҳисобида иш кўриш, акцияларини сотиш ва вақтида дивидендларни бериш, шартномалар тузиш, иқтисодий соҳа масалалари билан дарҳақиқат ўша икки котиби шуғулланади. Нега шундай? Буниси менга ҳам бироз ғалати туюлади. Аввалига у билан иш соҳасида боғланмоқчн бўлганлар уни жуда хунук ё аллақандай касалмикин деган шубҳага ҳам боришарди. Илк бор уни кўрганимдаёқ бу мишмишлар нечоғли асоссиз ва ёлғон эканлигини англаб етдим. Ўшанда у ўттиз ёшда эди.
– Буни айтиб беринг, илтимос, кучи, иқтидори, даромади, қисқаси, менга сирли туюлган бу йигит ҳакида қанчалар қизиқишим ва эшитишни хоҳлашимни билсангиз эди, уни бир кўриш ва суҳбатида бўлишга орзумандман, – ҳаяжонли оҳангда деди рулдагиси.
Чол ҳам шу топда, гап ким ҳақида бўлсаям, даврнинг энг яхши, кўпчиликни тан олдиролган ва ўзига нисбатан ҳавас уйғотолган инсон ҳақида эканини сезиб борар ва улар суҳбатини ҳузур билан эшитарди.
– Ҳа, уни илк бор кўрган пайтимни ҳамон эслайман, биласизми, Фарид, комил инсонлар ҳақида кўп гапирамиз-у, ҳаётда ёнма-ён яшаётган даврда уларни учратиш, тан олиш жуда оғир келади. Кўпинча биз уларни ўлимидан сўнггина комил эди дея баҳолаймиз. Комил инсон қандай бўлиши керак?
Баъзан кечалари уйқум қочиб гоҳ бу одам, гоҳ униси дея ўйлаб ётаман. Ўқиган асарларим, кўрган киноларим қаҳрамонлари сифатларини улардан ахтаравераман. Кўпинча тўғри келмайди. Иши яхши бўлса, оиласи ундайроқ, қариндошлари билан муносабати бундайроқ. Хуллас, комил инсонни ҳаётда учратишни хоҳлардим, изланардим. Улар бор, улар жуда кўп, дея ўзимни ишонтирардим. Ҳамма томонлама етук фазилатли инсон ўшамикин деган хаёлда унинг ишларини кузатиб бордим. Ўша пайтлар бу корхона эгаси ва унинг муваффақиятлари ҳақида матбуот ва телевидениеда дадил чиқишлар қилинарди. Ўша куни вилоятда иқтисодий соҳага оид бизнес, тадбиркорлик, шартномавий алоқалардаги жавобгарлик масалалари кўрилиши керак эди. Залдан асосан шу соҳага оид турли инсонлар, турли хил ташкилот раҳбарлари ўрин олганди.
Шу пайт ёнимда ўтирган киши, ана сиз сўраган йигит келди, дея туртиб қолди. Шошилиб қарадим. Икки йигит ҳамроҳлигида гавжум залга бироз ийманиш, чеҳрасида маъюслик ва нимтабассум билан бир йигит кириб келди. Улар биздан сал кейинги, ўрта қаторнинг бўш жойларидан ўрин олди. Унинг гўзал қиёфасидаги ташвишли кўзларига қаттиқ тикилдим ва ўқий бошладим. У ёнидаги айрим танишлари билан секин ва ниҳоятда илтифотли сўрашган кўйи зални бутунлигича кўздан кечириб чиқди. Нигоҳлари эса шундай дерди:
“Бу ерга-ку қимматли дақиқаларимни сарфлаб келдим, лекин бу ерда мен қидирган, мен истаган саволларимга жавоб топа оламанми, менга бу ерда тенг шерик ва дўстона муносабат билан қаровчилар борми, кучини амалиётга бериш ўрнига тез-тез уларни безовта қилаётган самарасиз мажлисларнинг одатий томошабини бўлиб кетаманми?..”
Шу пайт минбарга раҳбарлар, таниқли ташкилот эгалари чақириб олиндилар. Бир пайт мажлис раисининг кўзи орқа қаторда ўтирган ўша йигитга тушди-ю, бироз каловланиб қолди. Ўзининг дадил юришлари билан агар хоҳласа маълум вақтдан сўнг шу азиз ўрнини олишгада қодир бўлган бу йигитга қўрқув ҳислари кўзларига қалқиб чиқди. Бунга жавобан у дерди: “Ўртоқ бошлиқ, илтимос, менга бундай қараманг, бу ерга фақат яхшилик, ўзгаларга эзгу истаклар билан келган, ўз умрини мансабларга эмас, фақат кашфиёт ва амалиётга бағишлаган, фақат ўз кучига, ёлғиз шунгагина таяниб узоқ йўлга чиққан оддий бир инсонга бундай қараманг, илтимос, менга ҳея нарса керакмас. На мансаб, на бойлик. Мен ҳаётда инсон имконияти, эркак киши нималарга қодир эканини ўз ҳаётида синаб кўриш мақсадида йўлга чиққан бир йўловчиман. Ёмон, ҳасадгўй, хусуматли қарашлардан бир неча бор кучсизланиб кетавераман. Шунинг учун ҳар хил давралардан қочганим-қочган. Мени тушунинг. Мен ҳаммани бирдек севаман ахир, ҳамма одамларни жуда яхши кўраман”, дерди. Мажлис раиси уни президиумга таклиф қилди ва кўзларига айёрона тус берди.
У бу билан тадбиркор, ишбилармонларни қадрлай билиш, яхши ишларини тан олиш қудрати борлигини такаббурона намойиш этишга ўтди. Лекин бу сохта такаллуф ортида яширинган имо менга аниқ эди.
“Ҳе зоти номаълум банда, сен мендай инсонни шу даражада ҳурмат ва илтифот кўрсатишга мажбур қилдинг-а”.
Бироқ шу дақиқаларда бу таклифи залда ўтирганларнинг ўзига нисбатан ҳурматини оширганини уларнинг илиқ қарашларидан сезиб, хато қилмаганини пайқаб қолди ва ўзидан мамнун керилиб қўйди.
Шундан сўнг мен у йигит билан уч-тўрт суҳбатда бўлдпм. Иш юзасидан. У жуда қисқа ва илтифотли гапирар, таниш-билиш, ошна-оғайни орттиришга унчалик эҳтиёжи йўқдай туюлдн. Бундан икки йил олдин унинг уйига ҳам борганман. Уни, оиласини кўриб ҳайрон колдим. Шинам уй, дарвозанинг шундоқ ёнгинасида меҳмонлар учун алоҳида хона, икки ўғил, бир қизлари бор экан. Борсам ота ва ўғиллар таэквандо бўйича машқлар қилишаётган экан.
Ҳаракатларидан спортга жуда катта меҳр сезилиб турарди. Фақат ҳақиқий эркак кишигина бера олиши мумкин бўлган, оила учун энг керакли хотиржамлик, сокинлик, беғуборлик ва масъуллик бор эди бу хонадонда. Оила аъзоларинипг туришлари, юришлари ва қиёфасидан мана шу хислатлар яқкол сезилиб турарди. Бу борада ҳам унинг намунавий томонлари борлигидан ҳайратга тушдим.
– Спортга қизиқаркансиз-да? – сўрадим ундан.
– Ҳа, нимасини айтасиз. Ёшликдаги машқлар излари бу, – кўрсатди у чап юзидаги кўзига сал яқинроқ жойдаги узун чизиқни.
– Гапингизни бўламан, кечирасиз, – рулдагиси давом эттирди суҳбатни, – бувам бир вақтлар полвонлар ҳақида гап кетганда айтганлари эсимга тушди. – Эй-й, болам, – дердилар жиғибийрон бўлиб, – ҳозирги ёш йигитларнинг юришини кузатнб энсам қотади, эркак киши юзидаги чандиқлар бу ҳусн, бу унинг гўзаллиги, агарда спортда, ҳақиқий инсоний ишларда, олишишларда орттирган бўлса. Юзлари теп-текис, қизларникидай ялтираб, силлиқ турган, ўзига бино қўйишдан нари ўтмайдиган баъзи эркакларни кўрсам ажинам қўзийди. Улар гўё бутун вақтини ойна олдида ўтказиб ўзларига оро бериш билан машғулга ўхшаб кўринаверади…
Орқада уларнинг гапини берилиб тинглаётган Зариф отанинг ҳам бу гапдан кулгуси қистади, беихтиёр гурунгга қўшнлгисн, алланималарни сўрагиси келди, лекин ботинмади. Гўё ўзи учун ўзга бир олам эшигини очаётгаи, унга ажабтовур ёқимли ва сархуш туюлаётган суҳбат йўналиши бошқа тарафга бурилиб кетишидан чўчиди. Хуллас, улар йўлда давом этардилар.
– У шу даражага фақат ўзининг кучи билан эришганига нимагадир ишонгим келмайди. Қандайдир кучли одамлари бўлса керак.
– Мен ҳам бошда шундаймикан девдим. Балки бордир. Бўладиганга бўлиш деган халқимизнинг ажойиб мақоли бор-ку, бўлсаям уларни у ўз ақли, муомаласи, тафаккури билан орттирган ахир. Лекин соати занжирига қуйидаги байт тилла харфлар билан ёзилган экан…
“Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен ўзингдин истагил…”
Навоийдан, гўзал мисралар. Эшитишимча, у ўн икки болали оилада туғилган. Ота-онаси боқишга қийналиб қолиб, учтасини меҳрибонлик уйига беришган экан. Ўша ёқдаги кекса боғбон, бунинг кўзларида олов бор экан, буни Оловуддин дейиш керак, дея ҳазил қилиб шу-шу исми боғбоннинг гапи бўйича қолган экан. Хо-тини ҳам ўша жойда ўсган. Мени боқишда ҳаммадан кўра давлат ёрдам қилган, дея фамилиясини Давлатёр қилиб олган экан. Ҳа-а, – ёқасини сал бўшатиб чуқур нафас олди йигит. Сўнг товуш чиқариб такрорлаб қўйди. – “Оловуддин Давлатёр”. Тақдир ҳазилини қарангки, ҳозир кўп қариндошлари, ака-ука, жиянлари унинг фирмаларида ишлашади. Шуларга қараб нима хулосага келаман, айтайми, шукр, замонамиз тинч, осмонимиз осойишта, яхши давр, инсон бу вақтда ёлғиз ўз ақл-идроки билан ҳам иқтидори ва тафаккурини тўғри йўналтира билса, кўп ишларга қодир экан деган хулосага келаман. Ҳозир ҳам у даромадларини орттириб мактаблар, қариялар ва болалар уйларига ўтказиб келади. Кўп фирмаларни банкротлик хавфидан сақлаб келяпти.
– Мана шаҳарга ҳам кириб келдик, бозоргами, бува? – сўради шофёр.
– Эй, йўқ, катта ўғлимникига меҳмонга кетаяпман.
– Қаерда ишлайди?
– Ҳалиги, студентларга дарс беради. Зарипов дейишади.
– Ие, ҳа, Зарипов домлами, таниймиз. Фалсафадан маъруза ўқийдилар. Жуда яхши, билимли ўқитувчи.
Чолнинг бу гапдан кўнгли осмон бўлди. Бу йигитлардан-да ўз зурриёди ҳақида илиқ гаплар эшитиш унинг учун шу топ жуда катта мукофот бўлди.
– Бўлмаса сизни шу бекатда қолдирамиз, биз эса чап томонга кетамиз.
– Майли, болам, майли, – чол қўлида анчадан буён ушлаб турган пулни шошилиб рулдагисига узатди.
– Ие, нима қилаяпсиз, бува, опқўйинг пулни, инсонга савоб ҳам керак-ку.
– Ҳа-ҳа, – чол унинг гапига астойдил ишонди ва пулни беришга бошқа уринмади. Кафтларини дуога очди:
– Оллоҳим сизларни ўз паноҳида асрасин, яхши ишларингизга ривож берсин, йўлингиз ҳамиша ойдин бўлсин.
Чол шу тахлит улар кетидан узоқ караб қолди. Машина чапга, турли рангли машиналар оқими кетаётган лиқ тўла кўча бўйлаб ғойиб бўлди.
Мана у кўп қаватли уй олдида бироз тўхтаб, пешонасидаги терпи артди ва уйни бор бўйича кузатиб юраги сиқилди. Бу жойларда қандай яшаркинлар-а, бу уйларда кун бўйи иш, ижод билан шуғулланиб кечгагина уйга қайтадиган одамлар яшамаса, бекорчи одамларга жуда қийиндиров. Агар бу ерда кечадиган бўш вақтлар ўз жойини топмаса кўп бебошликларни келтириб чиқаради. Ўғлининг бешта боласи бор. Чол шулардан хавотирда. Аҳад қишлоқдаги катта жой, уйини ҳувиллатиб ташлаб бу ерда яшаяпти. Ишқилиб бахтлимикин, рўзғоридан тинч, ҳаётидан мамнунмикан?
Мана у неваралари даврасида. Каттаси ўқишда экан, кичиги боғчада. Учта неварасини бирини қўйиб бирини суяр, опкеган нарсаларидан улашарди. Ниҳоят эшикдан ўғли ва келини кўринди.
– Ие, ассалому алайкум, ота, – келини хурсанд бўлиб кетди. У гўё анчадан буён қайнотасини кутган қиёфада эди, – биз бориб хабар олиш ўрнига, буванг юрсалар, – болаларига юзланди, сўнг қўшиб қўйди, – майли, бир ҳаво алмаштириб кетадилар.
– Сизлар ишли одамсизлар, биз бекорчи, кўнгил тортаверди, болам.
– Худопинг ўзи қувват берсин, энди пима қиламиз, сизларга суяниб яшаб ўтирамиз, ота, – келини гапидан аллақандай ташвиш аломатларини сезиб, чол безовталанди. Кейинги гап-сўзлардан чол бу гапнинг маъносига тушунгандай бўлди. Анчадан кейин келин гапнинг индаллосига кўчди: – Ота, ҳозир давлатимизнинг имтиёзлари яхши, улардан фойдаланиш керак, ўйлаб кўрсак ўғлингиз билан шунинг имконияти бор экан. Ҳозир Иззатжон Афғон уруши, сиз жаҳон уруши қатнашчиси. Сизларга газ, сув, электр, уй-жой, коммунал хизмат-лар бспул. Бундай имтиёзлар ҳозир кимда бор ахир, ҳукуматимиз сизларни шундай эъзозлаб қўйибди. Шуларга караб Аҳад акам иккимиз бир ўтириб ўйласак, бир оилада икки имтнёзли одам. Мен айтдим отамни ўзимизнинг уй рўйхатига ёздирсак, Иззатжон оиласига ўзи етади. Бизга катта ёрдам бўларди-да, бизам шу чиқимлардан озод бўлиб, иқтисодимиз анча тўғриланиб қоларди-да.
Чол бироз жим қолди, сўнг деди:
– Қишлоқда каттагина ерларинг бор, экин экиб ҳеч бўлмаса шанба-бозор кунлари ишласаларинг, болаларинг ҳам меҳнатга бироз кўникарди.
– Вақт қани, вақт, ота, ёзиш-чизиш, рўзғор ташвиши, хўп денг, ота.
Катта неварангиз уйланадиган ёшга етиб қолди. Энди яхши бир жойдан келин қидиринг, сизга йўқ дейишмайди. Иложи бўлса, отаси амалдорроқлардан, сал орқа бўларди-да неварангизга, – деди Аҳад.
– Аҳад акам тўғри айтяпти, ота, – гапни илиб кетди келини, – ҳозир замон бошқача бўлиб кетяпти, ҳайрон қоламан баъзан, пули, амали, орқаси бор одам жимжилоқдай иш кўрсатса тоғдай кўринади. Ҳеч кими йўқ, ёлғиз одам тоғдек иш қилсин, қилча қадри йўқ, биров эсламайдиям. Ҳамма нарса пулга тақалиб қолди.
Зариф ота келини ва ўғли гапларини узмасдан берилиб тингларкан, булар ҳақиқатда зўр маърузачилар экан, бекорга институтда ишламасканлар-да, – деган ўй ўтди. Кейин эсига тушиб сўради:
– Ҳар йил қишда печкамиз ишламайди, иссиқ сув йўқ девдинглар, бу йил қандай бўлди?
– Ибий, ота, сўрамаёқ қўйинг, – келини очилиб кетди, – худога минг шукр, домимиз тўғрисида қурилган уйга вилоят ҳокимлигида ишлайдиган бир киши кўчиб келди. Вой, шундан бери денг, иссиқ сув ҳам, газ ҳам жойида, ахлат машиналар ҳам вақтида келиб турибди. Қаранг, қўшнинг катта ишли бўлса, сояси сенгаям тушаркан, бошқа баъзи жойда яшовчи танишларим “дод” деб гапиришади. Ё шукр, бизга ўшандан бери анча яхши бўлиб қолди. Болалар каттаравергач ташвишиям ортавераркан, кийинмасанг илож йўқ, баъзилар эгнингдаги кийимингга қараб ҳам баҳо беришади, емасанг яна бўлмаса. Эй нима қилайлик…
Шу каби гурунглардан сўнг “Сиз, ота, дам олиб туринг”, дея келини бозорга, Аҳад эса иш жойига бир бориб келадиган бўлди. Улар чиқишгач, алланималарни баҳона қилиб ошхонага кирди ва катта савлатли (бир вақтлар ўзи олиб борган эдн) холодильникни очиб кўрди, ярим халтача сабзи, ярим банка ёғ, бошқа ҳеч вақо йўқ. Чолнинг шундай одати бор эди, болалариникига, ука-синглисиникига ўтдими, холодильникни кўздан кечирар, шунга қараб уларнинг яшаш тарзини англагандай бўларди. Сўнг вешалкада илинган турли-туман оҳори тўкилмаган кийимларга қараб қалби оғринди. Сўнг кутилмаганда юраги қисилиб, пастга тушишни, кенг, бепоён осмон остида яйраб нафас олишни хоҳлаб қолди.
Энди у бу ерда ортиқча қололмаслигига ақли етди. Гарчи бу ўзига ўта адолатсизлик бўлиб туюлса ҳам, ўзини ҳеч тўхтатолмади ва бўш сумкасини қўлтиғига қистирганча, неваралари билан хайрлашди.
– Яна келаркан бувамлар денглар, зарур бир иши ёдига тушиб қопти денглар, хўпми? – тайинлади чол ва тағин қачон кёлишини ўзи ҳам билмай қишлоққа отланди.
Кун пешиндан оққан, туман марказига борувчи автобус яқингинада жўнаб кетганди. Нима килиш керак? Зариф ота оғриниб секин шу ердаги енгил машиналарга яқинлашди.
– Бува, келинг биз билан кетасиз. Ҳайдовчи “Яна одам топинглар, кейин ҳайдайман” деяпти.
Чол яқинидаги машина ичига қаради. Орқа ўриндиқда иккита ёшгина қиз ўтирарди. Олдинги бўш жойга ўтирди.
– Машина эгаси танишларингми? – сўради чол.
– Йўқ, шунчаки киракаш одам. Уйга кетяпмиз.
– Билим юртида ўқиймиз.
– Қизларим, ҳали жуда ёш экансизлар, автобусда кўпчилик бнлан юринглар. Ҳали юракларинг бақувват, сал кутсаларинг келиб қолади, эҳтиёт бўлинглар, болаларим, яхши-ёмон кўп, одам оласи ичида, бемаҳал нотаниш машиналарга чиқманглар, – чол астойдил насиҳат қилди уларга, сўнг қўшиб қўйди, – бизга ўхшаган қариқартанглар бошқа гап.
– Биз ўрганиб кетганмиз, бува, унақаларнинг найрангига учмаймиз, автобусда бир соат имиллаб юрамизми, сал пули қиммат демаса шу яхши.
Чол қизларнинг оҳангидаи пулдорроқ, ўз сўзидан қолмайдиганлар хилидан эканинн бирдан тушуниб қолди ва гапини одатига кўра тўхтатиб қўя қолди: – Майли, болам, майли, ишқилиб омон бўлинглар.
– Ие, ие, ана шерик ҳам топибсанлар, қақажонлар, энди варанг-варанг ҳайдайверамиз-да мошинжонни. – Рўпарада қирқ ёшлар чамаси, баланд бўйли, барваста, тепакалроқ, юзлари кўпчиб турган шофёр турарди.
– Бардаммисиз, бақувватгинамисиз, отагинам, ҳай бир шаҳар айланиб бозор қилиб момомни хурсанд қилай дебсизда-а…
Чол афтини бужмайтириб қисқагина «шукр» деб қўя қолди. Унинг шу топда ҳазил-ҳузулга ҳеч тоқати йўқ эди.
– Юра қолинг, энди, йўлдан чиқиб қолар бирор кимса, кун кеч бўп қоляптн, – ялинишди қизлар бири қўйиб бири.
– Йўлдан ҳеч ким чиқмаса пулини кўпроқ тўлайсизлар, ҳай кетдик.
Машина жойидан қўзғалди. Ойнадан урилаётган намхуш ҳаво чол днмоғига урилди ва енгил нафас олгандек бўлди.
Шофёр жуда гапчиноз, ҳазилкаш одам экан, тинмай гапирар, чол эса кўз очиб юмгунча ортда қолаётган машиналарга кўз тикиб ўз хаёли билан ғарқ эди.
Чолдан садо чиқавермагач шофёр унга энди сал ўзгачароқ нигоҳ ташлади. «Жавобсиз қолаётган анчамунча гапларимни ё бу чол тушунмайди, ё қулоғи оғирроқ, ё анақароқ бўлса керак». Кўнглидан кечган бу гапга астойдил ишонган ҳайдовчи у билан гурунг қилиб кетишдан батамом умидини узди. Бирдан шошилиб деди:
– Ҳой қизлар, ҳозир ана у қизга тўхтаймиз, сенлар юринг дейсизлар, уф, йўлда бугун намунча одам кам.
Машина қизил кўйлак кийган ўзлари тенги қиз ёнига тўхтади.
Қиз қотиб турди. Нега унинг олдига қўл кўтармасада машина тўхтаганидан ҳайрон эди. Сўнг беҳад хавотир билан аввал ҳайдовчига, кейин чол ва қизларга синчиклаб қараб чикди. Юз ифодасида ишончсизлик уфурди.
– Ҳай, қизил кўйлак, бўлинг, – чидолмади шофёр, – майли, сиздан пулини камроқ оламан, бўш жой борлиги учун айтяпман.
– Чиқинг, жой бор, бир одам кам эди, биз билан кетасиз.
– Чиқа қолинг, – қизлар ҳам қўшилдилар.
– Йўқ, мен ҳар доим автобусда кетаман, – қўрқибгина деди қиз ва ортга чекинди, гўё уни судраб киргизишадигандек.
– Автобус ҳозир кетди, – вағиллади шофёр, – яна икки соатда келади, кўрмадингизми?
– Майли, – пичирлади қиз, – мен автобус кутавераман.
– Эй, бор-э, – газни жаҳл билан босди шофёр, – яхшиликни билмаган, энди ўтиради икки соат қаққайиб автобус кути-иб, ер юткур бир ёмон бўзрайиб қарайди одамга.
Чол кулимсираб қўйди.
– Мени бир жияним бор, – давом этди гапида гурунгчи. – Афтидан у ҳеч гапирмай туролмас, сўзларини ким эшитиши унинг учун барибир эди, – жуда қобилиятли, кўп ўқийди, билимли, шоира, кўп жойларда уни мақташади, лекин шу пайтгача на амал, па мансабга интилади. Вақти келиб у ўзини шу жойларда ишлашга муносиб эканлигини амалда кўрсатармиш, агар мабодо ўзи каби эътиқодли, виждонли инсонлар бўлса, тепадан ўзлари ишга таклиф этармишлар. Турмуши бинойидай, унинг фикридай фикрнинг ўзи йўқ, оиласи жойида. Лекин жуда кам кулади. Жиддий туриши ҳалиги қизнинг ўзгинаси, ё тавба. Ҳой сен, хом хаёлларингни йиғиштир, сен ўйлаган одамлар ҳозир йўқ, дейман баъзан, бировни акам, бировни укам, ўрни келса оқни қора, қорани оқ деб кетавер, шўх бўлгин дейман. Мансабинг бўлмаса сенинг ҳақ гапларингни биров эшитармиди, қоронғи уйда тўғри гапни ўзгаларга етказаман деб минг уринма ҳеч ким тингламайди дейман. Тўртта шеъри, бўлмағур нарсалари билан у қаторилар яхши жойларда ишлаб юришибди, бундай юраверсанг назардан четда қоп кетаверасан, бора-бора биров сени писанд ҳам қилмай қўяди дейман, У бўлса безрайиб туради, имони-эътиқоди бутунлиги билан қачонлардир ўзини кўрсатармиш. Лекин қачон? Ҳе, тавба!
Зариф ота энди хаёлларидан чалғиб унинг гапларига қулоқ солиб бораркан, мийиғида кулиб қўярди.
– Ана шунақа, қизларжонлар, шўх бўлинглар, ҳаётнинг завқи, нашъу намосини суринглар, ёшлик ҳам бир ғанимат, а нима бу кетиш, гурунгдан олинглар бундай.
– Нимани гапирайлик, – кулишди кизлар, – гапга устаси фаранг экансиз, сиздан ўтолмаймиз.
– Ишдаям шундайман, – энди ўзини ўзи мақтай кетди у, – бир-иккитаси бор сизлардай, фақат менинг машинамда кетишади, яхши ҳайдайсиз, ака, дейишади. Ҳар ойда капремонтини кўздан кечираман. Яйраб кетишади қурмағурлар, зериктирмайгина…
Шофёрнинг қизи тенги ёшларга сузилиб қарашлари, шилқимлиги энди чолнинг жиғига тега бошлади. Қизлар ҳам ҳазилкаш чиқиб қолди, бири у дейди, бири бу дейди…
Бир пайт машинани секинлатган шофёр олазарак бўлиб қолди, йўл ўртасида уч-тўрт киши, ДАН ходимлари, четда иқки машина турарди.
– Авария, худо урди энди, – ҳайдовчининг рангн оқариб шошиб қолди, – ҳозир мани машинамни тўхтатиб, касални ортишади, қон, ифлос бўладигаи бўлди машинам. Ҳой қизлар, – лаҳзада ортга ўгирилди у, – биттанг сал ётиб ол, гўхтатишса ҳомиладор, туғруқхонага олиб кетаяпман дейман, ўтказворишади, ҳой отам, си-зам бақрайиб турмай гапиринг, келиним дейсизми, қизим дейсизми, ўзингиз биласиз, жуда шошилинч дснг, хўпми?
Қизлар дарҳол у айтган қиёфада ўтириб олдилар, чол бу сафар ҳайдовчнга ҳам, унинг айтганларини сўзсиз бажариб зўр спектаклда роль ўйнашга киришган ёш қизларга ҳам очиқ нафрат билан тикилди.
Бу нафратли қарашга ўта адолатсизлик ва кечириб бўлмас гуноҳдан ранжиш алами ҳам жо бўлди. Уларни ҳеч ким тўхтатмади. Авария ҳам эмас экан, йўлда давом этдилар.
– Хайрият-эй, ундоқ эмас экан, ўзлари бирон нимани баҳслашаётган бўлсалар керак, – енгил нафас олди шофёр.
Зариф ота бирдан тутақиб кетди:
– Ҳой, ноинсоф одам, тўхтат машинангни!
Шофёр кутилмагандаги бу гапдан сал довдираб қолди.
– Ие, ие, мен нима қилдим сизга, худоё тавба!
– Худони қўшма, нокас!
– Ҳой, ҳой отагинам, соқолингиз оқини ҳурмат қилиб ўтирибман-а!
– Сен ўзи ҳурмат қилиш нима эканлигини биласанми, тарбиясиз, тўхтат эски матоҳингни.
– Иби тавба, – ҳайдовчи энди ўзи ҳам негадир худо сўзини қўшолмай қолди, – яхшиликка ёмонлик, йўлингизни яқин қилай деб…
Машина йўл четига тўхтади.
Чол ундан юлқиниб чиққан заҳоти машинасини юргизаётган шофёрнинг тинмай “иби, ман нима қилдим, нима қилдим-а” деган гаплари эшитиларди.
Зариф ота четга чиқиб йўл бўйи ғижимлаб келаётган сумкасини «тап» этиб ташлади. Сўнг шошилмасдан яктагини ечди ва силкиб-силкиб қоқди. Тағин кийиб йўл бўйлаб кета бошлади. Кун бўйи илиқ, ноилиқ таассуротлар билан лиқ тўлган юраги бугун негадир жуда оғирлашиб кетгандай эди. Аҳён-аҳёнда ортига ўтирилиб йўлга умидвор тикилар, олдидан чизилиб ўтаётган машиналарга қўл силкишга юраги дов бермасди. Бирдан тушуниб қолди, инсонларнинг руҳий оламини чиройли суҳбату ўткир заковати, хуш хулқи билан тўлдирадиган одамлар гўёки фаришталар экан. Уларни лаҳзада кўриш, лаҳзадагина йўқотиш ҳам мумкин экан. Лекин “уларни кўрдим-ку” деган нлинждан қалб озода, юрак сокин бўларкан. Чол беихтиёр машиналар орасидан оқини излай бошлади. Ва бирдан тушуниб қолди, балки энди ҳеч қачон ўша мард, гўзал хулқли йигитларни кўролмас, умри охирлаб боряптн ахир. Шуни айтарканлар-да ёшлар тажрибасизликдан, кексалар ожизликлари туфайли ҳаётда қилиши мумкин бўлган кўп ишларни қилолмайдилар, деб.
Зариф отанинг кўзларига ёш инди. Йўлнинг ниҳояси йўқ, манзнл анча узоқ эди. Олдидан тинимсиз машиналар ўтар, лекин улар қора, сариқ, қизил эди.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.