Электронная библиотека » Нигина Ниёз » » онлайн чтение - страница 7


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 16:40


Автор книги: Нигина Ниёз


Жанр: Приключения: прочее, Приключения


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 7 (всего у книги 9 страниц)

Шрифт:
- 100% +
ДАРАХТЗОРДАГИ ҚОТИЛЛИК

Саройдаги кунлар бир маромда ҳеч қандай саргузаштларсиз ўтарди. Ҳар куни бир хил ишни қилавериш болаларнинг жонига тегди. Улар энг биринчи навбатда Маликанинг хонасини тартибга келтиришлари, кей-ин саройни тозалашлари керак эди. Умуман олганда бу ишни қилишмаса ҳам, ҳаммаёқ билиқиб кетганда ҳам ҳеч ким уларни койимасди. Болалар бекорчиликдан зерикиб, эрмак учун саройни хўжа кўрсинга тозалашар, бир чеккаси Маликанинг ишончини қозониш учун ҳам шундай қилишарди. Тепса-тебранмас Малика бўлса худди жўрттага қилаётгандек бунга сира эътибор қилмасди. Устига устак Маликаи ҳазрати олияларининг оромкурсига ўтириб олиб, писта чақишини айтмайсизми? Кунлардан бир кун Шодмон саройда турган пачоқ, қандайдир компютерга ўхшаш экранли асбобни артиб қўймоқчи бўлди. Чанги бир энлик бўлса ҳам соқчилар нима учундир уни артишга рухсат беришмасди. Шодмон шуни ярқиратиб артиб бўлганидан кейин хонага дарғазаб соқчи кириб келди. Ҳеч нимадан ҳеч нима йўқ ёғоч найзаси билан Шодмонни савалай кетди.

– Сенга нима деган эдим, нима деган эдим сенга!!! Шу аппаратни артма деган эдим-ку!

Шодмон аввалига нима бўлаётганига тушунмай довдираб қолди. Қарс-қурс тушаётган зарба этини бирам зирқиратиб юбордики, ҳатто соқчининг авзойини кўриб, Шодмон бу машинанинг бир сири бўлса кераг-ов, деб ўйлади.

– Бўлди, тавба қилдим, бўлди, – деб ёлворишига қарамай соқчи телбаларча қутуриб дўппослашда давом этди. Бақир-чақирни эшитган Омон Маликанинг хонасидан отилиб чиқди. У бора солиб соқчининг найзасига ёпишди.

– Нима қиляпсан, номард, ўлдириб қўясан-ку! Шодмон бир ёқда қолиб, соқчи энди Омонни савалай бошлади. Икковлашиб тентак соқчига зўрға бас келишса, денг.

– Эси паст, – Шодмон йиғламсираб ёрилган лабининг қонини артди. Омон анча дуруст кўринарди.

– Ғирт жинни-ку бу! Соғ одам бунақа қилмайди, – пешонасидаги ёнғоқдек ғуррани силаркан деди Омон.

– Жинниларнинг орасига тушиб қолганмизми, нима бало, – зўрға гапирди Шодмон.

Болалар энди ўз хоналарига кетишаётган эди, осмондан тушдими, ердан чиқдими рўпараларида яна бояги соқчи билан Малика пайдо бўлди.

– Машинани шу артди! – қўлини бигиз қилиб Шодмонга ниқтади соқчи. Шодмон ғазаб билан унинг қўлини силтаб ташлади, Омон ер остидан Маликага қаради. Малика қоп-қора қилиб бўялган қошларини чимирганча Шодмонга тикилиб турарди.

– Бу, – Малика ижирғаниб машинага ишора қилди, – илмни ривожлантиради. Биз эса илм-фанга душманмиз. Буни сиёсат дейдилар.

– Бунга болта беринг, ўз хатосини тузатсин!

– Омон эса мен билан кетади.

Омон бошини қуйи солганча Маликанинг кетидан эргашди. Юраги эзилишини билиб Шодмонга қарамади.

Шодмон эса Маликанинг буйруғини бажариб, болта билан ўша аппаратни обдон пачоқлади, кейин дарахтзорга қараб йўл олди. Физиклар мамлакатида каттагина боғ, электр дарахтзор бор эди. Мева ўрнида лампочкалар шамалоқдай ёниб турарди.

«Бу ярим ёввойиларда зелёнка ёки ёд деган нарса топилармиди, – ўйлади Шодмон, – ҳатто оддий сувни ҳам ўтин ёқиб иситиш керак. Ўтин топиш осон бўлса ҳам майли эди. Яна ўзларини коинотдаги энг ақлли мавжудот ҳисоблашади, тавба!»

Шодмон униққан дастрўмолчасини электр дарахт ёрдамида куйдириб лабига босди. Бошқа яраларини ҳам худди шундай қилди. Яна эрталабки нохуш воқеани эслади-ю: «Барибир шу машинада бир сир бўлса керак» – деб қўйди ичида.

Шу пайт Шодмондан ўн чақиримча наридаги дарахт қаттиқ, силкинди: атрофга чарс-чурс қилиб учқун сачради-ю, кимнингдир қаттиқ бақиргани эшитилди. Шодмон овоз келган тарафга қараб чопди. Бориши билан орқасига қарамай қочаётган баланд бўйли йигитни ва дарахт тагида ўлиб ётган бақалоқни кўрди.



У бақалоқни эндигина тутай бошлаган кийимидангина таниди. Унинг юзлари эса қоп-қорайиб куйиб кетган, йирик-йирик кўзлари чақчайиб қолганди. Ҳаммаёқни қандайдир, куйган гўштникига ўхшаш қўланса ҳид тутиб кетганди. Шодмон ўқчий-ўқчий зўрға саройга етиб келди. Хонасига кирди-ю, ўзини таппа ўринга ташлади. Дўстининг келганини билиб хонага ҳовлиқиб Омон кирди.

– Шодмон, сенга нима бўлди?! – У Шодмоннинг қора-куя чапланган юзини кўриб баттар қўрқиб кетди.

– Тинчликми, ўзи?

– Бу ёққа ке! – чақирди уни Шодмон. Омон даҳшат билан унга тикилганча зўрға оёқларини қимирлатди.

– Бақалоқни ўлдириб кетишди, – яқин келган дўстининг қулоғига шивирлади у. Бу мудҳиш хабарни эшитиб Омон ҳанг-у манг бўлиб қолди.

– Буни анави қилди… Логанинг қотили… Агар таниб қолса бўлди, бизни ҳам гум қилади.

– Эртагаёқ саройдан чиқиб кетамиз, – деди Шодмон қатъий.

– Логанинг қотили-чи? Герц нима бўлади? – секин сўради у.

– Ҳаммасига тупуриб, жуфтак ростламоқчимисан!

– Қотилмиш… – Шодмон кулмоқчи эди яна лаби зирқираб кетди, – калламизни сапчадек узиб ташлашади, айниқса, улар учун бу чўт эмас. Наҳотки қўлимиздан ҳеч нарса келмаслигини ҳали ҳам тушунмаган бўлсанг!

– Аммо уйга ҳам кетолмаймиз-ку! Фазовий кема топиш керак, ахир!

Омон харчанд уринмасин, барибир ухлолмади. Хаёли ҳар ёққа кетаверади, кетаверади. Шодмон-ку умуман мижжа қоққани йўқ. Кўзини юмиши билан хаёлида бу-гунги қотиллик гавдаланади. Туни билан ваҳимали хаёллар қийнаб, ухлолмаган болалар тонгга яқин донг қотиб ухлаб қолишди. Ҳатто улар тунда Наркис келганини ҳам билишмади.

Eртасига Шодмон умуман ўрнидан туролмади. Кечаги калтак тушган жойлари қабариб-қабариб чиққан, юзкўзи мўматалоқ бўлиб, шишиб кетганди. Сал қимирласа, аъзойи-бадани қақшаб оғрир, лаби туфайли, ҳатто, гапиролмади ҳам. Омон бўлса йиғламоқдан бери бўлиб унинг тепасида ўтирар, нима қиларини билмай боши гаранг эди. «Доктор чақириш керак, – ўйлади Омон, – ахир Маликани даволайдиган кимдир бўлиши керак-ку!»

Омон Маликадан ёрдам сўраш ниятида даҳлиздан чопганча саройга ўтди. Малика ўша тўқ кўк рангли ором курсида писта чақиб ўтирар, олдида тўрт соқчи ва яна аллақандай ўсмир бола бор эди. Улар бақиришиб суҳбатлашишар, Малика онда-сонда чинқириб чапак чалиб қўярди. Буни кўриб Омон чопиб келаётган жойида таққа тўхтаб қолди. Шу пайт боланинг юзи унга танишдек туюлди. Оёқ учида юриб, улар турган жойга яқинроқ келди, болага яхшилаб тикилди-ю, кутилмаганда бақириб юбораёзди. «Гертс» деб пичирлади хурсанд бўлганидан бўшашиб. У бир зумда Герцнинг мактабларига ўқишга келганини, дарров машхур бўлиб кетганини, муштлашиб, кетидан пойлашганини эслади. Ердан келгани учунми «Гертс» унинг кўзларига жуда қадрдон бўлиб кўринди. Шу топда Омон ўзини унинг бағрига отиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлашга ҳам тайёр эди. Бироқ айни пайтда бунинг иложи йўқлигидан хурсанд ҳам эди. Чунки кўнгли бўшлик қилиб, йиғлаб юборса, Герцнинг олдида обрўси бир пул бўларди-да!

Улар қандайдир исёнкор гуруҳ ҳақида гапиришаётганди. Омон шундагина Герцнинг бўйнидаги кўндалангига қўйилган ёғоч найзаларга эътибор қилди. Соқчилар негадир Герцни ёғоч найзалар орасида уш-лаб туришар, найзанинг бўйнига тегиб турган жойи эса қорайиб, куйиб кетганди.

Боланинг қўллари орқага боғланган, у зангори кўзларини Маликага тикканча мағрур турарди.

Малика зангори шуълага тоб беролмай, юзини четга бурди. Кейин соқчилардан бу ғалати «махлуқ»нинг ким эканини яна қайта сўради. Фурсатдан фойдаланиб, у фикрини бир жойга тўплаб олмоқчи, болага савол бермоқчи эди.

– Бу, Маликам, анави исқирт исёнкорларнинг бошлиғи. Лампазорда ўралашиб юрган экан. Катодлар кўриб қолишибди. Биз буни ушлолмасдик. Ўшалар тутиб беришди, – ҳи-ҳилаб кулди соқчи, кейин боланинг бўйнига тираб турган найзасини силтаб-силтаб қўйди.

Буни эшитиб Омоннинг этлари жимирлашиб кетди. Қани энди анқов соқчининг лунжига ўхшатиб туриб бир мушт туширса… Лекин наилож.

Қўлга тушибсан-ку, ярамас безори, – бирдан чинқирди Малика, – ота-боболарингнинг ўлими ҳам сенга дарс бўлмапти-да, а! Ҳаммангни чумолидек қириб ташлаймиз! Оталарингга таслим бўлмаган, энди сен мишиқилардан мағлуб бўларканманми?! Ҳу, ергина юткур! – қаттиқроқ бақирди Малика.

Бола истеҳзоли кулди. Кўзларида зангори нур шуълаланди.

– Ота-боболаримиз кўнгилчан одамлар эди. Уруш, ўлим деган нарсаларни улар тасаввур ҳам қилишмаган. Биз эса бошқамиз, – бола чертиб-чертиб гапирди, кўзларида яна ўт чақнади. – Сиздек ёвузларга қарши қандай курашиш кераклигини биламиз! Биз албатта улар учун қасос оламиз!

Боланинг миясига ток урилди. Ранги аниқ икки хил рангга ажралди. Бўйнидаги найзалар эса тутай бошлади. Атрофдаги соқчилар қўрққанларидан боладан нарироқ туришга ҳаракат қилишар, найза ушлаган қўллари дир-дир титрарди.

Бир кориҳол юз беришини сезган Малика катодларни чақиртирди ва болани лампазордаги электр дарахтга тиканли сим билан боғлаб қўйишни буюрди.

Катодлар боланинг қўлидан ушлаганларида чарсиллаб олов чиқиб кетди. Малика чинқириб, оромкурсининг орқасига яшириниб олди. Соқчилар бир товоқ ош билан мукофотланишни ҳам кутмай тумтарақай бўлишди.

Омон катодларнинг кетидан пойлаб борди. Герцни электр дарахтга боғлашаётганини ҳам кўриб турди.

У саройга қайтганида анча кеч тушиб қолганди. Омон ҳовлиққанча Шодмон ётган хонага кириб борди. Герц ҳақидаги воқеаларни оқизмай-томизмай гапириб берди. Электр дарахтларда ғужғон порлаб турган лампочкаларни кўрганини ҳам айтди.

– Биз уни қутқариб олсак, Герц бизни кечиради. Уйга қайтишимизга ҳам, қотилни топишимизга ҳам бизга ундан бошқа ҳеч ким ёрдам беролмайди, – деди у кўзлари чақнаб.

– Ўзи чиндан ҳам Герц эканми, адашмаяпсанми? Шодмон лабини аяб гапирганидан, овози худди банканинг ичидан чиқаётганга ўхшаб эшитилди.

– Ўлай агар, худди ўзи! – комил ишонч билан тасдиқлади Омон.

Омон кейинги бир-икки кун ичида хурсанд бўлиб юрди. Маликанинг хонасини ҳам тозаламади. Фақат овқат олиб келгани соқчиларнинг олдига борди, холос. Бу орада Шодмоннинг шишлари қайтиб, анча одамбашара бўлиб қолди.нди йўлга тушишнинг айни пайти эди. Болалар шу куннинг эртасигаёқ лашлушларни йиғиштириб, саройдан чиқиб кетишга қарор қилишди.

Чунки улар Герцни қутқаришга шошилишарди. Ниҳоят, улар масхарабозлар кийимидан ҳам қутулишди. Уни Маликага «эсдалик» қилиб қолдирдилар.

EЛЕКТРОД – ЗАРЯДЛИ ОДАМ

Саводсизлар саройидан қутулган болалар ўзларини худди ёзги таътилга чиққан ўқувчидай бахтиёр ҳис қилишди. Улар учун ҳаёт шунақанги тотли, сирсиноатларга тўлиқ бўлиб туюлдики, дунёдаги барча қайғуни, кўрган ҳамма ёмон кунларини бир зум унутгандай эдилар. Омон севинчи ичига сиғмай ирғишлаганча олдинда борар, овозини баралла қўйиб, «қилпиллама»ни айтарди. Зотан, электр дарахтзор ҳам Омоннинг кайфиятига монанд турли рангда жилваланарди. Бу ер туганмас электр-қувват манбаи эди. Гоҳи-гоҳида у хурсандлигидан эҳтиёткорликни ҳам унутиб, токли дарахтларга урилиб кетай дерди.

Шодмон унга нисбатан анча вазмин, салмоқланиб қадам ташлаб борар, бақириб ашула айтаётган дўстининг қилиқларига кулиб қўя қоларди. Шодмон қувонишга ҳали эрта эканини биларди.

Узоқдан дарахт рўпарасида аллақандай қорамтир нарса кўринди.

– Ана, ана Герц, – деб Шодмонга кўрсатди. Улар юрак ҳовучлаганча ўша томонга ўтишди.

Герц ҳамон боғлоқ, боши эгик, рангидаги икки хиллик янада қуюқлашганди. Шодмон болага жуда ачиниб кетди. Уни тиканли симлардан бўшатиб юборгиси келди шу тобда. Ҳатто шу ниятда олдинга бир-икки қадам қўйди-ю, дарахт токли эканини эслаб, тўхтаб қолди. Ана сизга жумбоқ?

Eлектрли дарахтдан электрли одамни қандай ажратиб олиш мумкин! Аксига олиб қўлларида бирон асбоб бўлмаса…

Шодмон роса бош қотирди, лекин ҳеч йўлини тополмади. Айни пайтда болани ўзига ўхшаган электр одамдан бошқа ҳеч ким қутқаролмас экан. «Агар ўзини ишга солишса-чи», Шодмон бирдан ўрнидан туриб кетди.

– Уни ҳушига келтириш керак, – деди тантанавор оҳангда.

– У-бу нарса отиб кўрамизми? – Омон шундай деб, қаердандир катта тош топиб келди. Буни кўриб

Шодмоннинг баттар жаҳли чиқди.

– Бечорада нима қасдинг бор, – деди ачитиб. Кейин ўзи ёнғоқдеккина тош олиб, боланинг елкасини пойлаб туриб отди. Тош теккан жойидан чирс этиб учқун сачради.

Бола оғриқдан инграб юборди.

– Лаънати катодлар! – деб ғудранди у. «Негаям тош отди-я, бошқача йўл йўқмиди?! Ўзи қийналиб ётибди-ю, булар яна тош отишди», – ўйлади Шодмон.

Бироқ уларнинг бу усули фойда бериб қолди.лектрод бола бошини сал кўтариб, олдида турган иккита иркит болага қаради. Баданидаги зарядлар ҳаракати туфайли уларни ғира-шира кўрди-ю, Маликанинг одамлари деб ўйлади.

– Мен барибир ҳеч нарса айтмайман! – Электроднинг овози худди роботникига ўхшаб чиқди. Герцнинг бунақа гапиргани болаларга ғалати туюлди.

– Сенга ёрдам бермоқчимиз, биз дўстларингмиз, – ҳам сўз, ҳам имо-ишора билан тушунтирди Шодмон.

– Нима қилайлик айт, биз билолмаяпмиз, – гапга қўшилди Омон.

Eлектрод бола ҳайрат ифодаланган мовий кўзларини Омонга қадади. Унинг кўзлари шунақанги беғубор эдики, бу нигоҳга тоб беролмай Омон кўзини олиб қочди.

– Қўлимни ечиб юборинглар, – ялингансимон гапирди бола. Омон ялт этиб унга қаради.

– Шодмон, Герц бизни таниди, таниди! – хурсанд бўлиб кетди у. Бироқ, дарров бориб қўлини ечиб юборишга юраги бетламади. Боланинг қўли боғланган арқонда ҳам ток бўлса-чи, унда нима бўлади.

– Ахир сен токлисан-ку, ток уради, дррр – унга тушунтирмоқчи бўлди Омон. Боядан бери болага жон куйдираётган Шодмон ҳам нима учундир имилларди.

– Қўлини ечиб юборсанг бўлди экан, – деди кейин Шодмонга қараб.

– Нима Шодмон ечиб юборсин, дедими? – жавоб берди унинг ҳам юраги бетламай.

– Ҳар қалай сенга қараб гапирди. Шодмон бир оз ўйланиб турди-да:

– Майли, бир нарса бўлса уйдагиларга айтарсан, – деди маъюс оҳангда Омоннинг елкасига қўлини қўйиб. Омонга бу гап қаттиқ таъсир қилди шекилли; худди дўстидан айрилиб қолаётгандай уни итарганча ўзи олдинга ўтди.

«Нима бўлса, бўлди», деб тезлик билан боланинг қўлини ечди. Ечаётган пайтида қўли бир оз дириллади-ю, лекин ҳеч нарса қилмади.

Уни-буни қўйинг, ҳаммадан ҳамлектрод хурсанд эди. У ҳовлиққанча электр қўллари билан тиканли симларни шарт-шурт узар, ҳар икки гапнинг бирида «Мени дўстларим кутишаётган эди», деб такрорларди, севинчи ичига сиғмай.лектрод ўзини дарахтга михлангандай ушлаб турган қутбларни иложи борича сусайтирди-да, дарахтдан юлқиниб чиқди. Омон билан Шодмон ҳеч нарсага тушунишмаган бўлишса ҳам Гертснинг озод бўлганини англашди.

Болалар хурсанд бўлиб боланинг елкасидан биродарларча қучоқлаб, табрикламоқчи бўлишди. Лекин кутилмаганда бола орқасига тисарилди:

– Менга яқинлашманглар! – қичқирди у. Ерликлар бу огоҳлантиришни бошқача тушунишди. «Гертс» ҳали ҳам эски гина-қудратларни унутмабди, деб ўйлашди ўзларича. Бу боланинг бутунлай бошқа одамлигини улар хаёлларига ҳам келтиришмасди.

– Қўй, энди ҳафа бўлма, Гертс, ўтган ишга саловат, – деди унга ялиниб Шодмон.

– Гертс! – кутилмаганда боланинг чеҳраси очилиб кетди, – Сиз Гертсни танирмидингиз? Демак, Ер сайёрасидан келибсизлар-да! У сизни ёрдамга юборган бўлса керак…

Омон билан Шодмон саволга тушуниб турган бўлсалар ҳам аниқ жавоб беришолмади. Электрод бола улар томонга бир-икки қадам қўйди-ю яна тўхтаб қолди.

– Эссиз, ҳозир сизларга яқинлашолмайман. Бир юз йигирма секундгача баданимда юқори волтли ток сақланиб туради. Электр дарахт туфайли баданимда зарядлар кўпайиб кетди. Бу сиз учун хавфли назаримда!

Болаларлектрод ўзининг исмини айтганидан кейингина гап нимадалигига тушунишди. Фақат ўзларининг ёрдамчи эмасликларини, унинг кемасида бу ёққа ўз тинчларини кўзлаб учиб келишганини, саройдан қочишганини айтолмай қолишди. Уларга сотқин катодлар ўрнатган антенно-передатчик халақит бериб қолди. Очиғи фурсат бўлганида ҳам болалар бу воқеалар ҳақида чурқ этмасликлари аниқ эди.

Шундай қилиб, улар яхшилаб танишиб улгурмасларидан шовқин кўтарилди. Шодмоннинг гапи оғзида қолди.

Дарахтзорда кўтарилган кучли магнит бўрони туфайли ҳаммаёқ алғов-далғов бўлиб кетди. Дарахтдаги лампочкалар чарс-чурс қилиб синди. Бундай пайтларда қандай ҳаракат қилиш кераклигини яхши билганлектрод қўлларини икки тарафга ёйганча Омон билан Шодмонни бўрондан ҳимоя қилди. Бироқ, бундай аҳволда узоқ қолиб бўлмасди. Чунки бўрон майдонни магнитлар, унинг ичидаги одамлар эса ҳеч ёққа силжиёлмай қоларди. Бу ҳам бўлса сотқин катодлар ўйлаб топган бир найранг эди. Электрод ана шунисига ҳеч чидай олмас, ўзига ўзи чоҳ қазиётган бу илм аъзоларини сира тушунмасди.

– Лаънати катодлар, сотқинлар! Антенно-передатчик ўрнатишган экан-да! Эҳ, аттанг, билмай қолибман!

Шодмоннинг ҳам кетолмай қолишларига кўзи етдими:

– Сен кетавер, – дедилектродга қараб, – ахир сени кутишяпти. Бизга бало ҳам урмайди.

Eлектрод қўйсанг-чи, дегандек бош чайқади, ҳатто унинг гапига ҳафа ҳам бўлди. Шу пайтлектрод бир Омонга, бир Шодмонга қаради-да, ўйлаб ўтирмай, уларни ҳам огоҳлантирмай икковини даст кўтарганча электрон заряд тезлигида чопиб кетди. Ҳатто болалар «дод» дейишга ҳам улгуролмай қолишди.

НАРКИС БИЛАН УЧРАШУВ

Eлектрод болаларни ўзининг кошонаси томон бошлаб кетди. Улар қандайдир тепалик, пастқам жойлардан ўтиб, ялангликка чиқишди. Атрофда на бир дарахт, на уй, на бир жонзот кўринарди. Теп-текис ернинг ўзи…

– Бу ерда менинг дўстларим кучли магнит девор ҳосил қилишган. Бу ҳимоя деворидан фақат бизнинг отряд болаларигина ўта олишади. Ҳозир эса сизларни мен олиб ўтаман.

Омон ҳайрон бўлиб атрофга қаради. Лекин бу яқин ўртада ҳеч қандай девор кўринмади.

– Қани девори бунинг? – деб сўради кейин ҳеч нарсага тушунмай.

– Девор кўзга кўринмайди. Лекин унинг қобиғини ҳис қилиш мумкин.

Омон унинг гапига ишонқирамай олдинга ўтди, ўзича бўшлиқдан ўтиб кетмоқчи бўлди. Бироқ оёғи аллақандай қаттиқ нарсага урилди-ю, гуп этиб орқага йиқилди. Кейин бўшлиққа ажабланиб тикилганча ўрнидан турди-да, магнит деворни қўли билан пайпаслаб кўрди. Ғаройиб воқеадан таъсирланган Шодмон ҳам Омон томонга чопиб бораман, деб бехосдан бошини деворга уриб олди. Кейин икковлари бараварига «девор»ни тоза итаришди.

– Тавба, ҳеч нарса йўғ-у, қаттиқлигини қара! – яна қўли билан бўшлиқни шапатилаб деди Шодмон. Омон ҳам «девор»ни ушлаганча худди унинг бирон заррасини кўриб қоладигандай, бўшлиқни синчиклаб кўздан кечирарди. Болаларни кўзга кўринмайдиган нарсанинг шу даражада мустаҳкамлиги ҳайрон қолдирганди. Электрод эса жилмайганча болаларни жим кузатар, шу деворнинг бунёд этилишида ўзининг ҳам ҳиссаси борлигидан хурсанд эди.

– Уринманглар, бу девордан танк ҳам ўтолмайди, – болаларча мақтанди у, – сизлар шунчаки қаттиқ жисмни зоҳиран кўринишига ўрганиб қолгансизлар. Аслида эса ҳаво қатламини ҳам, ундаги молекулаларни ионлаб, қаттиқ жисмники каби зичлаш мумкин. Бунинг учун махсус ионловчи асбоб керак, холос.

Болалар Электроднинг гапига тушунишмаса ҳам, уни қунт билан тинглашар, ундан бирон нарсани уқиб олишга ҳаракат қилишарди. Уларнинг назарида бу илмий кашфиёт эмас, гўёки жоду, сеҳргарлик эди. Илм-фаннинг юксак уфқи уларни буткул лол қолдирганди.

Eлектрод икки болани маҳкам қучоқлади-да, орқаси билан сирғалиб девордан ўтди. Қалин девор худди сувдагидек юришни қийинлаштирарди. Болалар ҳатто унинг ичида нафас ҳам олишолмади. Омон билан Шодмон девордан ўтиб олишганидан кейин ҳам у ердан нари кетишолмади. Бу пайтга келибл текис ерни пайпаслаб ер ости эшигини топди ва уч марта шартли сигнал берди. Пастдан:

– Ким? – деган овоз келди.

– Озодлик жангчиси! – жавоб қайтардил. «Пароли бўлса керак» ўйлади Омон, кейин Шодмонга маъноли қараб қўйди. Шу пайт ер ости эшиги шарақ-шуруқ қилди-ю, ғирчиллаб очилди ва 14 ёшлар чамасидаги оқсариқдан келган бола кўринди.

–Эл, қаёқларда қолиб кетдинг? Орқангдан Волтни юборган эдик, ҳали қайтгани йўқ. Биз бу ерда нима қилишимизни билмай, гаранг бўлиб ўтирибмиз. Ия, ёнингдагилар ким? – ҳайрон бўлди у.

– Қўрқма, ўзимизникилар! Ердан Герц юборибди, – болаларга пастдаги дўстини таништираркан, – бу Хем, – дедилектрод. Омон билан Шодмоннинг эса бу гапни эшитиб нафаслари ичларига тушиб кетди. Шодмон кулиб юбормаслик учун томоқ қириб қўйди.

– Ўҳ-ҳу, зўр-ку! – деди Хем ҳам хурсанд бўлиб, уларга чўзинчоқ фонарга ўхшаш нарса тутқазаркан. Хем биланлнинг лампочкалари ёнди-ю, болаларники ёнмади.

– Ие, – ҳайрон бўлди яна Хем, – нима зарядингиз тугаганми?

– Қанақа заряд, ахир улар ерлик-ку, – кулиб эътироз билдирдилектрод.

– Э, шунақа денглар! – дея Хем олдинга ўтди-да, йўл бошлаб кетди. Улар узун, қоронғи даҳлиздан юриб боришар, Омон ёнверидаги эшикларнинг айрим ёзувларини ўқиб қоларди. «Заряд олиш хонаси», «Яширин ташкилот раислари хонаси», «Илмий ишлар хонаси», «Анапиз-лаборатория хонаси» ва Омон тушунмайдиган яна аллақандай ёзувлар. Улар даҳлиздан чапга бурилиб, бир катта эшик олдида тўхташди.

– Ҳозир сени ҳамма кутиб ўтирибди, – деди Хем эшикни оча туриб, – Наркис ҳам шу ерда!

Наркиснинг исмини эшитиши билан Омоннинг юраги «шув» этиб кетди. «Бошқадиров» ўзини тинчлантирди у. Бундоқ қараса, Шодмоннинг ҳам ранги ўзгариб, бўзариб турибди.

Эшик очилиши билан Омон уч юз-тўрт юз чамаси ўсмир болаларни кўрди. Улар орасида биронта ҳам катта ёшли одам кўринмади. Омон бунинг сабабини сўрамоқчи бўлди-ю, ботинолмади. Уларнинг ярасига туз сепгиси келмади.

Электродни ҳамма ўрнидан турганча қарши олди. Эл қўли билан ўзидаги заряддан учқун ҳосил қилиб, дўстлари билан саломлашди. Залдагилар ҳам худди шундай қилишди. Залда чақмоқ чаққандай ҳаммаёқ ёришиб кетди-ю, президиумда тикка турган Наркиснинг совуқ, башараси дарров кўзга ташланди. Уни биринчи бўлиб Шодмон кўрди. «Ғаламис, – ўйлади у, – буларнинг ҳам орасига кириб олган экан-да. – Болаларнинг иши олға чопмаётгани ҳам шундан бўлса керак».

Бир пайт Шодмон бундай қараб турса,лектрод одам қуригандай Наркис билан қучоқлашиб кўришяпти. У ҳам ҳеч нарса билмагандек Наркис билан совуққина саломлашди. Ҳаммадан Омон бечорага қийин бўлди. Наркиснинг ҳам нигоҳи нима учундир унда қўпроқ тўхталиб қолди. Анчадан кейингина:

– Салом, – деди секин. Бироқ Омон шунга ҳам жавоб беролмади. Тили калимага келмай, бошини ликиллатиб қўя қолди. Шодмон мажлис тугагунча игна устида ўтиргандай бўлди. Залдагилар Электрод келтирган янгиликларни гоҳ мароқ билан, гоҳжилмайиб, қўлларидан учқун сачратиб, гоҳи маъюс тинглашди. Шодмоннинг қулоғига ҳеч нарса кирмасди, фақат ўқтин-ўқтин ўзига тикилиб ўтирган Наркисга ер остидан қараб қўярди, холос. Афтидан Наркис Шодмонни қаерда кўрганини сира эслолмаётган бўлса керак.

Шу пайт кутилмаганда Шодмонга сўз беришди. Лекин у уялдими, ботинолмадими, «Сен гапир!» деб ялина-ялина Омонни турғизди. Омон қув кўзларини жавдиратиб ўртага чиққанида зал сув қуйгандек жим бўлиб қолди.

– Биз сизларга ёрдам учун Ердан келдик, – овозини баралла қўйиб пойинтар-сойинтар гапира бошлади у. – Сизларнинг Герцларингиз зўр бола экан, лекин, ўқишни ҳам сув қилиб ичиб юборган-е, азамат! Муштлашишини айтмайсизми, нақ каратечининг ўзи. Умуман, қойилман сизларга, болалар! Омон ҳамиша сизлар билан. У бунақа ишлардан қочмайди – залда чарс-чурс учқун сачради. Наркис ҳам қўлини баланд кўтарганча уни олқишлаган бўлди. Кейин Ер ўғлонларига самимий миннатдорчилик билдирди. У болалар тўғрисида сўзлар, ичида эса бу икки бола Маликанинг хизматкорларидан эмасмикан, деб ўйларди. Ахир Электродни улардан бошқа ҳеч ким бўшатолмасди-ку! Наркис болалардан кўз узмасликка, уларни қўзғолончилар билан ёлғиз қолдирмасликка қарор қилди. Имконият туғилиши билан болаларни бир ёқлик қилади-да, отряддагиларга мен уларни топшириқ билан пойтахтга юбордим, дейди.

Наркиснинг оташин нутқи билан мажлис тугади. Ҳамма ўрнидан туриб эшикка йўналди. Юқорида ўтирганлектрод Наркис билан алланимани шивирлашиб олди-да:

– Яширин ташкилот раисларининг қолишини сўрайман, – деди микрофон орқали, – Ерликлар ҳам қолишсин!

Хем, Электрод ва Наркисдан бошқа яна беш-олти бола саҳнадаги стол атрофига йиғилди. Улар яқин кунларда амалга оширилажак ҳужум режасини муҳокама қилишлари керак эди. Аксига олиб Наркис столнинг тўрида ўтирар, стол устида эса турли схемалар чизилган уч-тўрт хил карта ётар, болалар ўшанга қараб алланималар ҳақида баҳслашишарди.

– Мен қатъий туриб талаб қиламан, – деди қора сочли кўзойнак тақиб олган бола овозини баландлатиб, – пойтахтдаги барча сигнализатсияларни тиклаш керак! Бу таклиф турган гапки, Наркисга ёқмади.

– Наҳотки, муҳтарам Волт, сигнализатсияни тиклаш учун юборилган учта дўстингизни унутган бўлсангиз. Кейинги беш кишилик гуруҳ-чи! Ном-нишонсиз ғойиб бўлди. Қолаверса, менинг ўзим, пойтахтга кирмасданоқ қўлга тушдим. Ахир шу лаънати сигнализатсия деб саккиз кишини йўқотдик-ку! Ўйлайманки, сигнализатсиясиз ҳам шаҳарни олиш мумкин.

Электрод мени қувватлармикин дегандай Наркисга қараб қўйди. Омон билан Шодмон эса бошини қуйи солиб ўтирган Наркисдан кўз узишолмас, душманнинг олдига ёйиб қўйилган схема ва карталарга саросима билан қараб қўйишарди. Омоннинг ҳатто ўрнидан туриб шартта картани ёпиб қўйгиси келиб кетди.

– Волт ҳақ, – гапга аралашди сочи калта қилиб қирқилган қиз. – Биз энг биринчи навбатда нечоғлик хатарли бўлмасин, ўнг ва сўл қутбларни ишга солишимиз керак. Бу энг катта хавф туғдираётган сотқин катодларни зарарсизлантириш демакдир. Маликанинг одамларини манфий пуркагич ёрдамида карахтлашдан осони йўқ.

Боядан бери отряд аъзоларининг баҳсини бепарво тинглаётган Наркис бирдан ўрнидан туриб кетди.

– Кечирасиз-у, Жисмина, рақибни менсимаслик ҳам мағлубиятга олиб келишини биласизми? Ундан кейин биз одамларнинг ҳаётини хавф остида қолдиролмаймиз? – Наркис катодларнинг зарарсизланиши Малика учун мағлубият эканини яхши биларди. Шу боис ҳам бунга тиш-тирноғи билан қаршилик билдираётганди.

– Мамлакат, авлодларимиз келажагини-чи?! – Хемнинг жаҳли чиқиб кетди.

– Мамлакат тақдирини ҳам одамлар яратади, ахир! Омон билан Шодмон борган сари тоқатсизланарди. Наркиснинг сотқинлигини қандай қилиб айтса бўларкин, Шодмон шуни ўйларди. «Ҳозир айтганим билан бу осонликча жон берадиганлардан эмас, – ўйлади у, – яхшиси Электроднинг якка ўзига айтиш керак. Лекин қандай қилиб. Ахир Наркислектроддан бир қадам ҳам жилмаётган бўлса…»

Мажлисга якун ясалди. Электрод болаларга бўш хона топиш билан овора эди. Наркис эса ерликларнинг атрофида «парвона». Омон билан Шодмон унинг нари кетишини интиқлик билан кутишарди. Афсуски, Наркис хона топилиб, болалар жойлашиб бўлганидан кейин ҳам кет-мади. Тўртбурчак хонада тимирскиланаверди. Пайтдан фойдаланиб Шодмон схемаларнинг бир чеккасидан йиртиб олган қоғозга тез-тез алланималарни ёзди-да, имижимидалектроднинг қўлига тутқазди. Электрод Наркисдан ҳам ҳайиқмай ёзувга кўз ташлади. «Эл соат 3.00 да бир ўзинг кел, гап бор, эшик очиқ бўлади». Яхши ҳамки Наркис эшик олдида куймаланаётган эди. Йўқса буни ҳам сезиб қоларди, касофат.

– Хўп, майли бўлмаса, – деди Электрод Наркисдан кўз узмай, – нима бало бу хона сизга жуда ёқиб қолдими, дейман! Юринг, кетдик.

Шундай қилиб, улар болалар билан хайрлашиб чиқиб кетишди. Наркис ҳатто дўстлик маъносида қўлини юқорига кўтариб сиқиб қўйди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации