Электронная библиотека » Нигина Ниёз » » онлайн чтение - страница 9


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 16:40


Автор книги: Нигина Ниёз


Жанр: Приключения: прочее, Приключения


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 9 (всего у книги 9 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ХОТИМА

Омон билан Шодмон ракета йўналишини ўзимизнинг Қуёш тизимига тўғрилашдан аввал математиклар ўлкасига қўниб ўтишди. У ерда Жадвалларнинглектрон Ҳисоблаш Машинасига қамалганидан дарак топиб, адолатнинг тантана қилгани учун хурсанд бўлишди.нди Жадваллар фақат ўз хоссаларини намойиш этиш учунгина машина саҳнасига чиқишар экан.

Мамлакатда Логага атаб улкан ёдгорлик ўрнатилибди. Болалар узоқ-узоқларга тикилганча, виқор билан турган ҳайкал пойига ромб, мунтазам кўпбурчак шаклидаги ажойиб гулдасталар қўйишди, уни эслаб анчагача туриб қолдилар.

Улар бўлиб ўтган ғаройиб воқеаларни хотирлаб, бирикки кун шаҳар кездилар. Охири Трапетсияхонимникига узр сўраш учун кириб, кейин йўлга тушишди.

Бу ғаройиб сайёрадан болалар яхши-ёмон ўтган кунларига қарамай, олижаноб орзу ва ниятларни кўнгилларига тугиб кетдилар.

Ҳаёт сабоғини берган ўлкани ташлаб кетиш болалар учун оғир эди. Лекин шунга қарамай она Ер соғинчи, оила соғинчи ҳар қандай ҳиссиётдан устун келди.

Ниҳоят, болалар ота-оналарини, жажжи укаларини ҳам соғинган эдилар. Буларсиз, одамийликдан узоқ техника қисмларига ўхшаб қолишларини тушундилар. Омон билан Шодмон билим олиш фақат ўзи учун эмас, балки ота-онани иззат қилиш учун зарурлигини англай бошладилар…

ТАМОМ

ЁШЛИКДА ОЛИНГАН БИЛМ – ТОШГА ЎЙИЛГАН НАҚШ

Милоддан аввалги ВИ–ИВ асрларда Юнонистон мактабларида мусиқа фанига ва оҳангларни ҳис қилиш қобилиятига жуда катта эътибор берилган. Мабодо бирор ўқувчи бола ножўя иш қилиб қўйса, уни жазолаш мақсадида мусиқа дарсига қатнаштирмай қўйишар экан. Бу ўша вақтда оғир жазо ҳисобланган. У вақтларда ҳар бир йигит-қиз астрономияни, геометрияни, математика ва физикани, тарих ва фалсафани, мусиқа ва рақсни яхши билиши зарур бўлган. Юнонлар жуда кўп илмларни Бобил ва Миср халқларидан билиб олганлар.

Марказий Осиё, Моварауннаҳр халқлари юнон маданияти билан жуда қадим вақтларданоқ таниш бўлганлар. Милоддан аввалги ИВ асрда македониялик Искандар (бу, Қуръонда тилга олинган Искандар Зулқарнайн эмас) билан буюкрон давлатлари ўртасида юз берган жаҳон урушида ҳар икки томондан жуда кўп халқлар ва элатлар қатнашган. Соҳибқирон Амир Темур ва унинг авлодлари замонидарон ва Турон халқлари ҳаётида илм-фан, маданият, санъат яна юксала бошлади. Илм-фан, маданиятни ривожлантиришда темурийларнинг барча пойтахтлари (Бухоро, Самарқанд, Термиз, Фарғона, Ҳирот, Исфахон, Табриз, Шероз ва б.) да Жамшид Қоший, Қозизода Румий, Улуғбек, Али Қушчи, Масъуд Тафтазоний, Саййид Шариф Журжоний, Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий, Хусайн Бойқаро, Навоий, Бобур каби алломалар етишиб чиқди.

Ёш адиба Мавлуда Иброҳимова анча йиллардан буён фантастика жанрида қалам тебратиб келади. Унинг «Руҳсиз одамлар», «Қора қизнинг кўз ёшлари» номли асарлари чоп этилиб, элга манзур бўлган. Ёзувчининг навбатдаги «Электрон бола, ёвуз малика ва биз» саргузашт-қиссасини мен катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Воқеалар икки ялқов ўқувчининг илмлар сайёрасига бориб қолиши билан бошланади. Асар саргузашт воқеаларга бой, ҳажвий тилда ёзилганлиги билан эътиборга лойиқ. Шу ўринда адибанинг фантастик топилмаларини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Болаларнинг ўзга сайёрада хибсга олиниши, мисол ишлаёлмай оч қолишлари ғоят кулгили тарзда ифодаланган. Устига устак улар «поклик мисоли»ни ишлай олмай дорга осилишларига бир баҳя қолади. Лога (Логарифм) исмли журналист йигит уларни олий жазодан қутқаради.

Биологлар ўлкасида Юра даври макет-эрасининг яратилиши ва мамлакатдаги ишёқмас, дангасаларнинг шу ерга сургун қилиниши ҳам диққатга сазовор. Болалар бир-икки ҳафта Ёвуз малика саройида яшаб, илмсиз ҳаёт жаҳолат эканини тушуниб етадилар. Чунки бу ерда кўчаларда от-аравада юрилади. Ювиниш учун сув йўқ. Ўтин қалаб, қозонда сув иситиш керак. Бетобланиб қолсангиз на доктор ва на дори топилади. Илмсиз, нопок, жаҳолатга ботган кишилар ҳар нарсага қодир эдилар. Шунда болалар ҳар жумбоқнинг, эзгуликнинг калити илмда эканини тушуниб етадилар. Исёнкор физик болаларнинг бошлиғилектродни хибсдан озод этиб, Маликага қарши курашадилар ва ғолиб чиқиб, ерга қайтишади.

Кўриниб турибдики, Мавлуда Иброҳимованинг ушбу асари тимсолий воқеа-ҳодисалар ва образлар ёрдамида ҳозирги куннинг долзарб, ҳаётий муаммоларини акс эт-тиради, шиддатли ривожланувчи ўткир сужет воситасида ўқувчиларга илм-фаннинг ҳаётимизда нечоғли муҳим ўрин тутишини бадиий ифодалаб беради.

Қиссада бадиий адабиётнинг эзгулик ва ёвузлик, адолат ва разолат, нур ва зулмат ўртасидаги кураш бадиий тадқиқ этиларкан, ҳар қандай жумбоқнинг моҳияти илм орқали очилиши фисботлаб берилади.

Маҳкам Маҳмудов,
Ҳожиакбар Шайхов

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации