Электронная библиотека » Рахима Шомансурова » » онлайн чтение - страница 9

Текст книги "Қадр кеча қатралари"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 00:40


Автор книги: Рахима Шомансурова


Жанр: Биографии и Мемуары, Публицистика


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 9 (всего у книги 9 страниц)

Шрифт:
- 100% +
ДОИМИЙ САВОЛ

«Эр эпламоқ осон, лекин…» китобим босмадан чиққанидан бери қайси даврага кирмай:

– Ўзингизда-чи, ўзингизда ўтмабмиди? – деган савол доимийга айланди.

Савол тагидаги гап маълум: сиз ҳам келин бўлгансиз, уй-дунёчилик, қайнона-келин ҳеч «ташлашмаганмисиз?» дейилмоқчи.

Нима дей?

Ҳар гал беихтиёр опамнинг бир марта (атиги бир мартагина, бу ҳол кейин ҳеч биримизда қайтарилмади) уйга аразлаб келганларида, ойимнинг уларга айтган гаплари эсимга тушади:

– Уй-дунёчилик, ҳаммада ҳам бор бу савдо. Аммо тилингга эрк берма – тилнинг суяги йўқ. Индамасанг – ютасан. Қизиғида фақат темир урилади. Ҳақлигимни исботлайман деб, эртани ўйламай гапираверсанг – эртанг уятли, пушаймонли, армонли, илдизинг эса омонатдир. Қизишганда айтилган сўз ўқдек тегади, жароҳати битмас бўлади. Индамасанг – ютасан ҳам, кўп ўтмай унутасан ҳам, ўз қилмишингдан уяласан ҳам…

Чамаси қайнона ойимлар ҳам шундай сабоқ олганлар шекилли… (Қизларига шундай сабоқ берганларнинг гўри тўла нур бўлсин!) Саволда айтилмоқчи «ўтган» вақтларда қайнона-келин иккимиз ҳам бир-икки кун «индамас» ўйинини ўйнардик!

Саволингизга жавобим қониқарли бўлдими, ўқувчим?

БОҚИЙ ЗАРРАЛАР

Ёшинг улғайиб, невара кўрган бўлсанг ҳам, оналарни йўқотиш оғир экан. Вақти-вақти билан милкларим орасидан ёшим сассиз оқса-да қалбим бўзлайди:


 
Она десам, сочим каби мўл,
Армон тилар бағримни чок-чок.
Икки онам, икки моҳим, фариштам
Кетмиш очиб ҳур қизларга кенг қучоқ.
«Аллоҳ сиздан рози бўлсин!» – Ҳаққа етсин оҳларим,
Сиз ҳам биздан рози бўлинг, оналарим – моҳларим!
 
 
Кечамасми ўрганимда оппоқ ипак сочингиз
Кулиб дердим: «Осайинми учларига сочпопук?»
У давронлар ўтдимией, у карвонлар кетдими?
Сизлар босган остона, эшиклар маъюс очиқ…
«Аллоҳ сиздан рози бўлсин!» – Ҳаққа етсин оҳларим,
Сиз ҳам биздан рози бўлинг, оналарим – моҳларим!
 
 
Ўн саккизда шеър битмай, завққа тўлиқ дилларни
Дилбандларга улашган фидойижон моҳларим!
Аллоҳ берган қаламни кетмондан оғир дея,
Нукталарим юкига мезон бўлган моҳларим!
«Аллоҳ сиздан рози бўлсин!» – Ҳаққа етсин оҳларим,
Сиз ҳам биздан рози бўлинг, оналарим – моҳларим!
 
 
Тангридан сўровингиз бўлиб бешак ижобат,
Ўздан ўзни яратмишсиз – аъло насл зурёдлар.
Бири олим, бири шоир, дунё кезар қай бири,
Набиралар тиловатда, қилмай шовқин, фарёдлар…
«Аллоҳ сиздан рози бўлсин!» – Ҳаққа етсин оҳларим,
Сиз ҳам биздан рози бўлинг, оналарим – моҳларим!
 
 
Меҳмон келса хуш деган уйингиз тўлиқ бугун,
Тўрда ҳешлар ўлтирур, ақраболар бир қатор.
«Ла илаҳа!» айтишар ёдингизла куну тун,
Қайлардасиз моҳларим, тиловат сизга бисёр!
«Аллоҳ сиздан рози бўлсин!» – Ҳаққа етсин оҳларим,
Сиз ҳам биздан рози бўлинг, оналарим – моҳларим!
 
 
Ў, оналарим – моҳларим-а!
Сиз берган муҳаббат зарралари боқий бўлсин!
Оналаримизга муҳаббатимиз боқий бўлсин!
Сизларга ўхшашга интилишимиз боқий бўлсин!
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации