282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Хабиб Абдуназар » » онлайн чтение - страница 5

Читать книгу "Дил меҳроби"


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 11:20


Текущая страница: 5 (всего у книги 5 страниц)

Шрифт:
- 100% +
ШАЙТОН ОДАМГА САЖДА ҚИЛДИ…

Аллоҳ Одам (ас)ни тупроқдан яратди. Олтиндан тахт юборди, гавҳар бирла мурассаъ қилмиш. Бошига олтин тож, эгнига хилъат кийгизди. Етти юз минг фаришта Одамни кўкка кўтардилар. Жаброил (ас) йипордан яратилмиш Маймун отлиғ бир от келтирди. Мекоил ўнг, Исрофил чап ёнида туриб кўкларни сайр эттирдилар. Сўнг Одамни ужмоҳга киритдилар. Аллоҳ хитоб этди: Одамга сажда қилинг (Усжуду ли Аадама). Жумла фаришталар сажда қилдилар (Фа сажада ал-малаикату куллуҳум ажмаъуна). Ёлғиз Иблисгина бу ҳукмдан бош тортди, яъни кофирлар жумласидан бўлди ("Айсора минал-кофирин"), лаънатланди. Юз минг йиллик тоат-ибодати эвазига Аллоҳдан қиёматга қадар умр тилади…

 
… Ва бир кун дунё ҳам бўларкан охир,
Келаркан қиёмат аталган кун ҳам.
Бўлмаскан оламда бирорта жонзот,
Сўнаркан қуёш ҳам, сўнаркан ой ҳам.
Чақириб оларкан Азроил жонин,
Чақириб оларкан Исрофил жонин,
Чақириб оларкан Жаброил жонин,
Чақириб оларкан Ўлимнинг жонин…
Дунёда қоларкан биргина шайтон,
У ҳолсиз қочаркан саҳролар томон.
Изидан қуваркан қоп-қора итлар,
У паноҳ изларкан, изларкан Инсон.
Бу текис саҳрода бирор тепа йўқ,
Бу яйдоқ саҳрода бирор капа йўқ,
Бу қақроқ саҳрода бирор гўша йўқ,
Бу сассиз саҳрода чоҳ йўқ, пана йўқ.
Фақат саҳро узра ёлғиз бир қабр,
Тураркан афтода, тураркан маҳзун.
Шу қабр ортига бекинар шайтон,
Шу қабр пойига эгилар шайтон.
Лаҳза тўхтаб итлар улиркан кўкка,
Лаҳза ҳорғин тортар замон ва макон.
Ёнига қўйганча ажал косасин –
Аллоҳ олар экан жонини шу он.
Шундай ўтар экан аъмоли жон ҳам,
Ҳувуллаб қоларкан дунёи дун ҳам.
Одам қабри эди бу улкан қабр,
Шайтондир пойига бош эгган ахир.
Ҳеч ким боролмаган иймонига ёт,
Ҳеч ким чиқолмаган қисмат – чизғидан.
Гар иблис бўлса ҳам бир кун оқибат,
Жон берар эгилиб қазо – сизғидан.
Ва бир кун дунё ҳам бўларкан охир,
Келаркан қиёмат аталган кун ҳам.
Бўлмаскан оламда бирорта жонзот,
Сўнаркан қуёш ҳам, сўнаркан ой ҳам.
Ёнаркан бўронлар, ёнаркан тупроқ,
Зимистон ерларга кўчаркан оёқ.
Бирор нур тополсанг бу Аллоҳ нури,
Бу иймон йўлидир, бу Маҳшар йўли…
 
 
8. Кун ўзгарди,
                       Оловланди йил,
Кўзларга уйқудек илинди нам руҳ.
Тунлардан сирқиган оппоқ ғам каби,
Аёл сочларига кўмилди субҳ…
Шундай замон эди, чалғидим бироз,
Нафис туйғуларни унутдим шоир.
Эвоҳ, гул эдим-ку гулдайин умрим,
Бу тош деворларга сингиди охир.
Йиғлади шамолда қаро хазоним,
Қаро ун яралди кўзда ёшимдан.
Йигирма тўққиз ёш умримдан кечди,
Яна не кечмади менинг бошимдан.
Кимдан араз қилай, кимлардан гина,
Йиғидек тиқилар сўз томоғимга.
Ахир етармикан кулмоққа кучим,
Нима мажбур этар йиғламоғимга.
Гар мунгли хатолар кўчирдим ўздан,
Томирдан ул нажиб саслар етирдим.
Бир маъво кечирдим, кечирдим узлат,
Ўз лойимга ўзим ботиб йиқилдим.
Маҳзун йиллар кечди барги хазондек,
Сочилди умидга илашган жисмим.
Ҳеч ким суямади қонли лошимни,
Ҳеч ким сўрмади ким эди аслим.
 
 
Мен Одам эдим-ку,
                        Бақирдим, Одам-м-м…
Чирқираб айланди бошимда қушлар.
Бу собит тоғларнинг чуқур ғорида.
Ҳамон сукут сақлар одамийзотлар.
Айтавер, қиёмат бошланар қандай,
Қандай тўкилади кўздаги ёшлар.
Қандай фиғон билан ёзилар қисмат,
Қандай фарёд билан ёрилгай тошлар.
Бу тошлар ичида
                         Тош бўлмадим – Тош,
Кесакдек эзилдим мангулик қадар.
Ўлимлар ичида ўлимдек гўзал –
Йўқ, сафо топмадим,
                         топмадим – Самар…
Энди сен кўрган бу азоблар ҳақдир,
Тугади Одамнинг тириклик сабри.
Панжара ёнига бир парча тош қўй,
Бу юрак – бу зиндон –
                         Шаҳидлар қабри!
 
ИНТИҲО
 
Ўтмадими тўфонлар, селлар,
Битмадими умрлик вола.
Ҳеч йўлларда учратмадингми,
Ёлғиз аёл ва ўйчан бола.
Илло, ғамлар ҳеч битганмиди,
Ҳеч дунёнинг борми адоғи.
Бу кўнгилга дарз кетганмиди,
Ўчганмиди умр чироғи?..
Кездим йўллар сафол кўзада,
Жимирлаган сув эмас жоним.
Билсанг агар ойболталарда,
Қотган доғлар бу менинг қоним.
Бу шунчаки ҳаётдир халос,
Дейсан-у, гоҳ тебранар қалбинг.
Оғир босиб боравераркан –
Ошган сари зилдайин дардинг.
Мана шундай хор вужудимга,
Гоҳ келаман, кетаман қайтиб.
Қўрқинчли тун, ваҳмали ғорлар,
Сўнгигача бўлмайди етиб.
Балки кўзим гавҳарларида
Тунаётир самовий бир қуш.
Балки мени уйғотиб кетар,
Кўрганларим – даҳшатли бир ТУШ.
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации