Текст книги "Оилада севги суҳбатлари"
Автор книги: Сабохат Бозорова
Жанр: О бизнесе популярно, Бизнес-Книги
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 5 страниц)
«Олтин ўгитлар» китобидан
* * *
Сабрлининг бошиға олма битар,
Сабрсизнинг бошига – ғавғо.
Сирот кечмай, қаҳ-қаҳ урма.
Тоқатлига тоғлар эгар бошини,
Бетоқатнинг итлар еяр лошини.
Азобга бардош керак,
Ҳамиша йўлдош керак.
Ўзбек халқ мақоллари
Айбларни яшириш саодати
Роббимизнинг сифатларидан бири «Айбларни яширувчи»дир. Аллоҳ Таоло айбларни яширади, биз бандалар нима қиляпмиз?!
Табиийки, бандалар ҳам камчиликларни яшириш мажбуриятидалар. Моддий ифлосликларни кўрсак, устини ёпиб қўйганимиздек, маънавий ифлосликлар ҳам беркитилиши керак. Моддий камчиликларни ошкор этишни истовчилар ахлат титишни яхши кўрадиган баҳзи ҳайвонларга ўхшайди. Ёмонликни эҳлон қилиб, ҳаммага ёйишнинг фойдаси йўқ, зарари кўпдир. Тўғри бўлмаган нарсаларни алдаб-сулдаб тарғиб қилиб, кўрсатиб, соф зеҳнларни заҳарлаш мумкин. Демак, кўрган ёмонликларга бепарво бўлмаслигимиз, устини «ёпиб» кўринмас ҳолга келтиришимиз, ёш зеҳнларни ҳалокатдан асрашимиз лозим. Биз ўзгаларнинг айбини ёпсак, бошқалар бизнинг камчилигимизни тузатади.
Шахсияти комил инсон ўзгаларнинг эмас, ўзининг камчиликларини кўради. Ҳазрати Али: «Мен бошқанинг қусурини кўрган кўзимни кўр қилганман», деган эдилар.
Бошқанинг камчилигини кўриш учун уни кузатиш керак. Кузатиш эса инсонга хос одат эмас.
Ҳазрати Умар халифалигида шундай воқеа бўлган экан: Ҳазрат Умар бир уйга шубҳа билан яқинлашади. Очиқ деразадан қараб, уй эгасининг шароб ичаётганини кўради ва ғазаб билан: «Бундай ишни қилгани уялмайсанми?!» – деди. Уй эгаси шундай жавоб қайтарди: «Эй Умар! Ҳозир сен ҳам хато иш қиляпсан. Қайси ҳақ билан менинг уйимни кузатяпсан?» Ҳазрати Умар дарҳол узр сўради-ю, уйдан узоқлашди.
* * *
«Орият томири ёрилди», – дебди бир донишманд… Унинг сўзларини эшитиб турган ёшлардан бири сўрабди: «Ҳазрат, ор томири ёрилганда овоз чиқадими, ҳеч эшитмаганмиз?!». «Эшитасиз, аммо дарров эмас» – дебди донишманд. «Нега?» – савол берибдилар яна. Донишманд жавоб берибди: «Бир одам тунда уйга қайтаётиб қизиқ ҳодисага гувоҳ бўлибди. Тўхтабди, кузатиб турибди, аммо ҳеч нарса тушуна олмабди. Қизиқиши устун келиб сўрабди: «Нима қиляпсан? Ҳамшаҳар?» Қаршисидаги одам парво ҳам қилмабди; қўлидаги арра билан темир қулф ёнини кесишда давом этиб, жавоб берибди: «Нима бўларди, скрипка чаляпман».
Йўловчи баттар ҳайратланибди ва яна савол берибди: «Ундай бўлса, нега овози чиқмаяпти?». Ўғри унга жавобан: «Хавотирланма, бунинг овози эртага чиқади!» – дебди.
Шунга ўхшаб ҳозир ёрилган орият томирининг овози кейинги йилларда чиқади. Шундай овоз чиқарадики, барча инсоний туйғулар овозини босиб кетади…
* * *
«Бу муҳташам меҳмонхонага қўнган ҳар бир зиёратчи – йўловчига дуч келганингизда, улар дилидан сукутни ва устидан лоқайдлик кўрпасини олиб ташлагингиз келади. Олам офтоби куйдирмасин деб бир қарич пастга тушмайди, совқотмасин дея бир қарич юқори ҳам кўтарилмайди»
Муҳаммад НуруллоҳСайдо ал-Жазарий
* * *
Бир шаҳарга борган меҳмон машҳур кишини зиёрат қилибди. Ақли ва қалби билан инсонлар ҳурматини қозонган бу киши унинг эътиборини тортибди. Бу инсон фақир дейиладиган аҳволда яшар, нарсалари жуда кам экан. Уйининг ягона зийнати ниҳоятда бой кутубхонаси экан. Йигит ўзини тия олмай сўрабди: «Тақсир, ҳамма ёқ бўш, нарсаларингиз қаерда?!» Доно мезбон жавоб ўрнида: «Сизники-чи?» – деб сўрабди. «Мен йўловчиман, меҳмонман», жавоб қайтарибди йигит. «Мен ҳам…» – дебди доно мезбон.
Инсондан талаб қилинадиган уч нарса
Ҳад – чегара демакдир. Ҳаддини билмоқ, келиб тўхтайдиган чегарани билиш демакдир. Демак, инсон ҳадсиз, эркин яшайдиган мавжудот эмас. Ошмаслиги керак бўлган ҳадлар, чегаралар бор. Маҳмуд Акиф шундай ёзади: «Инсон бу ҳаётда икки нарсани яхши билиши керак: ҲАДДИни ва ҲИСОБИни… Мен ҳаддимни доим билдим, аммо ҳисобимни асло билолмадим».
* * *
Ҳаддини билган инсон ғурурга берилмайди. Устунликни даъво ҳам қилмайди. Ҳаддини билган инсон ҳаммани ўзидан юқори қўя олади. Ўзига бино қўйганлар эса, бургут билан бўй ўлчашмоқчи бўлган чумчуққа ўхшайди.
Берлинда яшовчи Абдулмуҳсин оға, 80 ёшда. Камтарликнинг тимсолига айланган. «Ишларингизни кенгаш билан қилинг» амрига риоя этади. «Мен «нол»ман, биродарим. Биттангиз олдинда туриб «бир» бўлсин-да, иккаламиз бирга «ўн» бўлайлик. Шунда менинг ноль бўлган бармоғим ҳам ишга ярайди, сизники ҳам «бир»дан «ўн»га чиқади», дейди.
Ўзининг ноль эканини ҳар ерда, ҳар доим, ҳаммага очиқ айтишдан қайтмайди. Шу тариқа бизга камтарликдан сабоқ беради.
* * *
Алишер Навоий «Сабъайи сайёр» достонида УМР ҳақиқатини ниҳоятда таъсирли тасвирлаганлар:
Эй кўнгул, боқмағил жаҳон ишига,
Ким жаҳон қилмади вафо кишига.
Бир улуғроқ кесак эрур бу жаҳон,
Ки эрур кўпраги сув ичра ниҳон.
Курраи хок келди бебунёд,
Сув ичинда кесакка не бунёд?
Анга оқил не эътибор этгай?
Анда бир дам қачон қарор этгай?
Ким кесакни сувда назора қилур,
Бир-ики лаҳза чун ўтар – эзилур.
Бу кесак манзили иқомат эмас,
Кимсага анда истиқомат эмас.
Адолатли бўл…
Доно инсон бўлган Баҳлул Аббосийлар халифаси Ҳорун Рашид даврида баъзан ҳукмдорни огоҳлантириб турар эди. Бир кун сарой дарвозаси олдида кўринди. Унинг узоқ йўлдан келаётганини тахмин этган Ҳорун Рашид сўради:
– Қаердан келяпсан, эй Баҳлул?
– Жаҳаннамдан келяпман, Ҳорун!
– Тинчликми, у ерда нима ишинг бор эди?
– Олов керак эди, шунга боргандим. Аммо қоровуллар «Бу ерда олов йўқ. Ҳамма оловни ўзи билан олиб келади», деб қайтариб юбордилар. Шунинг учун бўш қўл билан қайтдим.
– У ерга олов олиб бормаслик учун мен нима қилай?
– Адолатли бўл, адолатли…
Табиат учун ҳам масъулмиз
Табиат – бизнинг ташқаридаги уйимиздир. Уйимизни озода сақлашимиз шарт бўлганидек, теварак атроф учун ҳам масъулмиз. Чунки атроф ифлосланса, инсонлар саломатлигига путур етади.
Бизни қуршаб турган табиат ҳам, биз каби яратиқларни яратган Тангрининг тенгсиз асари эканига ишонамиз. Бунинг устига, ўсимликлар, ҳайвонлар бошқа яралишлар инсоннинг хизматига берилган. Шунинг учун уларга зарар берган, ас-лида, ўз ҳаёти ва ҳаловатига зиён қилган бўлади.
Масалан, завод ва фабрикалар мўриларидан чиқаётган тутунлар. Дарё-кўлларга, денгизларга ташланаётган кимёвий чиқиндилар. Истироҳат боғлари, боғ-бўстонларга, кўчаларга ташланган ахлатлар. Булар фақат таъбни хира қилади, холосми? Кошки, шундай бўлсайди! Бундай жиноятлар инсонларнинг соғлиғи ва келажагига дахлдордир.
Қай шаклда бўлса ҳам, теварак атрофни ифлослантирганлар ўзгаларнинг ҳаққини еган, бутун жамиятга қарши жиноят қилган ҳисобланади. Бундай ҳолатларда зиён етказилган кишиларнинг, жамиятни розилигини олмагунча гуноҳдан фориғ бўлолмайдилар.
Яқинда бир хорижлик дўстим уйларимизнинг озода, саранжом-саришталигини кўриб ҳайрон қолди. «Аммо кўчаларингиз, боғларингиз, майдонларингиз нега бунчалик ифлос, ахлатга тўла?!» – деб ажабланди дўстим.
Олмонияда, Оврўпа давлатларида ҳар бир киши эшиги олдининг тозалиги учун жавоб беради. Масалан, қор ёғса, ҳар ким ўз ҳудудидаги қорни кураши шарт. Агар бирор сабаб билан бу иш қилинмаса, бирор киши йиқилиб шикастланса, уй эгаси жазоланади.
Дўст бўлиш – нима дегани?
Инсон ёлғиз яшай олмайди. Чунки кўп нарсага эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёжларни бир ўзи қондира олмайди. Айнан шу хусусияти сабаб инсон маданийлашди, яъни жамоа тарзида яшашга мажбур бўлди. Аммо инсон ўзгалар у билан тинч-тотув яшаши учун ишончли муҳитга эҳтиёж сезади. Чунки доим яхши бўлиб қолиш учун инсоннинг ўзигина яхши бўлиши кифоя эмас. Атрофдагилар ҳам яхши бўлиши керак.
Боболаримиз: «Қовун қовундан ранг олади», «Узум узумга қараб қораяди» дейдилар. «Менга дўстинг кимлигини айт, сенинг кимлигингни айтаман», дейдилар.
Инсон доим кўриб турадиган нарсаларидан таъсирланмаслиги мумкинми? Шу жумладан, инсондан ҳам… Айниқса, инсон инсонни севса, қадрласа, бу таъсир янада кучаяди. Шу сабабли ДЎСТ танлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Нотўғри танланган дўст инсонни фалокатга йўлиқтиради.
Кўпчилик кишилар ёмон дўстларнинг қурбони бўлганлар. Ёмон одатлар, одатда ёмон ҳамроҳ ташвиқи билан орттирилади. Масалан, «Бир қадаҳ ҳеч нарса қилмайди», деб ичкиликка ўргатадилар. «Бир таътиб кўр, зиёни йўқ», деб гиёҳвандга айлантирадилар. «Арзимаган пулга ўйнаяпмиз, ўйин бу!» деб қиморга ўргатадилар. «Қизлар билан юриш замонавийлик, сен замондан ортда қолганмисан?» деб йигитларни, «Ҳамманинг йигити бор, бунинг нимасидан уяласан?» деб қизларни йўлдан урадилар. Ёшларимизни қароқчига айлантираётганлар ҳам шулардир. Шунинг учун ёшларимиз дўст танлашда қилни қирқ ёришлари лозим. Фақат ўз фикрлари билан чекланмасдан, катталардан ҳам маслаҳатлар олишлари зарур.
Яхши дўст инсон учун ишончли паноҳдир. У дардни баҳам кўради, моддий ва маънавий масалаларда ёрдам беради. Яхши дўст ёмон кунда билинади. Инсон ҳақиқий дўстини энг қийин пайтда ёнида кўради. «Дўст» сўзининг маъноси «Таянч» демакдир. Азалдан боболаримиз жангу жадалларда елкаларини тошга тираб куч олар эканлар… Тилимиздаги «дўст, орқадош» сўзлари шу тушунча билан алоқадордир.
Дўст (орқадош) доимо ортимизда турган, биз суяниб куч оладиган, ўзимизда ишонч ҳис этишимизга ёрдам берадиган тошдек кучли борлиқдир.
Жамиятимиз шундай дўстлик шарофати билан бор бўлди, кучга тўлди. Дўстликни биродарликка айлантирдилар ота-боболаримиз. Биргаликда не-не зафарларни қучдилар. Кўнгиллар бир-биридан айри тушгач, эриб оқдилар, кучсизландилар.
Жамиятни ёмонлар эгалламасин, деган яхшиларга дўстларни, дўстликни кўпайтириш вазифаси юклатилади. Инсон дўст билан қудратлидир. Жамиятлар дўст юракли инсонлар билан барқарорлашади.
Яхшилар бор жойда ҳеч ким ёмонлар қўлига тушмаслиги керак. Ҳеч ким ёлғизликдан қийналмаслиги керак. Ҳеч ким вафотидан бир неча кун кейин сезилмаслиги керак. Ҳеч ким алданишдан қўрқиб яшамаслиги керак. Ҳеч бир фарзанд кўча боласи бўлмаслиги керак.
Ҳар бир киши ўзини атрофдагилар учун ҳам масъул деб билиши керак. Шундагина, жамиятдаги дўстлик туйғуларининг ҳақиқийлиги ва теранлиги ҳақида сўз юритиш мумкин. Акс ҳолда, биз ҳар йили минглаб километр йўл босиб, саёҳатга чиқамиз-у, бир қават тепада яшовчи қўшнимизни йўқлаш ҳаёлимизга ҳам келмайди. Ёки сўнгги урфдаги машиналарни оламиз-у, ҳақиқий дўстимиз бўлмайди.
Бу аччиқ ҳақиқат Мартин Лютер Кинг томонидан таъсирчан ифода этилади: «Қушлардек учишни, балиқлардек сузишни ўргандик. Аммо бу орада оддийгина бир санъатни унутдик: дўст бўлиб яшашни».
Ислом эътиқодига кўра, мусулмонлар биродардирлар. Роббимиз Қуръонда бизнинг биродарлар эканимизни қайд этган: «Мўминлар бир-бирларига биродардирлар». Шундай экан, дўстдек, биродардек яшашнинг йўлларини топишимиз шарт.
ЧИРОЙЛИ ТУРМУШ УЧУН БЕШ «ОЛТИН ҚОИДА»
Оила вужуд кабидир. Бу вужуднинг томирларда айланган ва унга тетиклик бахш этувчи нарса (қон) севгидир. Вужуднинг таянчи ҳисобланган умуртқа ҳурматдир. Яшашимиз учун энг керакли нарса – қоннинг вужудда айланишини таъминлаб берувчи юрак эса самимиятдир. Турли хил касалликлардан ҳимояловчи куч садоқатдир. Инсонни бошқарувчи унсурлар – ақл, виждон, ироданинг заминида масъулият туради.
Бу беш хусусга эътибор берилса, инсон қидирганини топади ва оилада бахт ва ҳузур-ҳаловатга эришади. Бундай оилада вояга етган фарзандлар масъулиятсиз ва лоқайд бўлмайди. Мустаҳкам жамият учун бу хусуслар шарт. Бундан ташқари, оиласига эътиборли ҳар бир мўминдан ва умуман, ҳар бир инсондан катта масъулият талаб қилинади.
Қисқаси, жамиятнинг таянчи ҳисобланган оиланинг мустаҳкам бўлиши бу беш олтин қоидага амал қилинишига боғлиқ.
Севги
Жуфтларнинг бир-бирларини яхши кўриши уларнинг бир-бирини қанчалик танишига боғлиқ. Инсон билмаган нарсасини ёқтирмайди ва унинг ёнида бўлишни истамайди. «Севса биларди, билса севарди; севмайдики билса, билмайдики севса», деган гап бор. Турмуш ўртоғини яхши кўрмаган инсон ташқарида бошқа бировни қидиришга кетадиган вақтини уни танишга ва турмушига сарфласа, ҳам ибодат, ҳам ўзаро бир-бирларига яқинлаштирувчи ғайратга эришади. Бунинг учун фақатгина юқорида айтганимиздек баъзи қоидаларга амал қилишнинг ўзи кифоя. Булар: баъзан ўтириб суҳбатлашиш, оилавий йиғилишлар ўтказиб туриш, келишмовчиликларни ўзаро ҳал қилишга уринишдир. Аммо бизнинг энг катта муаммомиз, бир-биримиз билан яхшилаб гаплаша ололмаслигимиздир. Гаплашишни билмаймиз. Аслида эса буни ўрганиш ва амалда қўллаш ҳеч қийин эмас. Вазият гаплашиб ҳал қилиб бўлмайдиган даражага келмасдан, уни келишиб ҳал қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳурмат
Ҳурмат – севгининг асоси ва унингсиз бўлмайдиган қисмидир. Уни оиланинг умуртқаси, яъни, таянчи десак ҳам бўлади. Умуртқасиз тана тик турмаганидек, ўрталарида ҳурмат бўлмаган оилалар ҳам узоқ яшай олмайди. Аёл, эркак, болалар, оилага яқин кишилар, ҳатто, бегоналар ҳам оила мустаҳкамлигини сақлаш учун бир-бирларини ҳурмат қилишни ўзларининг вазифаси деб билишлари, бунга путур етказадиган нарсалардан йироқ туришлари лозим.
Севги – ҳурматнинг боласи, ҳурмат – севгининг онасидир. Ҳурмат бўлмаса, севги ҳам бўлмайди. Ҳеч ким бир-бирини ҳурмат қилмаса ва ҳамма ўз билганини қилса, оилага путур етади, ўзаро ишонч йўқолади ва оила парчаланади. Буни эса ҳеч ким истамайди. Шундай экан, пайтида муаммонинг олдини олиш, севгини, ҳурматни қалқон қилиб, оилани асраб қолиш керак. Ҳатто, шуни ҳам айтишимиз мумкинки, бошида севги бўлмаса-да, орада ҳурмат бўлса, кейинчалик вақт ўтган сари севги ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлади. Аммо ҳурмат бўлмаса, онасиз қолган бола каби севги ҳам узоққа бормай, касалланади ва аста-секин нобуд бўлади.
Оила учун энг асосий хавф-хатар – ўзаро ҳурматнинг йўқолишидир. Ҳурмат ўзи билан бирга бошқа нарсаларни ҳам олиб кетади. Шунинг учун аввал ҳар биримиз ўзимизнинг ҳурматимизни билишимиз, бошқаларни ҳурмат қилишимиз, кейин қаршимиздаги инсондан ҳурмат кутишимиз лозим. Ўзимизда бўлмаган нарсани бировга беришимиз ҳам, олишимиз ҳам мумкин эмас.
Самимият
Самимият – оиланинг қалбидир. Одам қалбсиз яшай олмаганидек, оила ҳам яшай олмайди. Қалбга зиён етказадиган нарсалардан йироқ бўлиш, оилани мустаҳкам қилади ва эр-хотинга умрининг охиригача бирга яшашига восита бўлади. Қалбга зиён етказадиган унсурларнинг энг бошида, масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар туради. Севги ва ҳурмат, бундай шароитда узоқ яшай олмайди.
Самимиятнинг манбаи яхши ниятдир. Амаллар ҳам ниятга боғлиқ. Аммо баъзан яхши ниятнинг ўзи кифоя қилмайди. Тез-тез узр сўраш, тушунмовчиликлар, ўзини оқлашга мажбур бўладиган вазиятга тушиш ишончнинг йўқолишига сабабчи бўлади; Эр-хотин бир-бирига тентак ёки аҳмоқ бўлиб кўриниб қолиши мумкин. Бу эса ҳар икки тарафни беҳузур қилади. Бир тарафда эътиборсиз ва пала-партиш яшайдиган эр (ёки хотин), бошқа тарафда уни тушунишга ҳаракат қилаётган ёхуд ундан безиб кетаётган хотин (ёки эр). Бу оила учун жуда ҳам ёмон, хунук аҳвол.
Бамайлихотирлик, эътиборсизлик ва ўйламай қилинган ишлар вақт ўтган сари тузатиб бўлмайдиган ҳолга тушиб қолади. Аммо жуфтлар бир-бирларини таниганлари сари, самимият илдиз отади ва мустаҳкамланади. Бу вақт оралиғида уларнинг эътиборли бўлишлари, бир-бирлари хуш кўрмайдиган жиҳатлардан, нарсалардан йироқ турганлари маҳқул.
Садоқат
Турмушда садоқат, оилани муҳофаза қилувчи қалқон ёки касалликларга қарши дори, душманлардан ҳимояловчи аскар ёки соқчидир. Садоқат–вужудни ўраб тутувчи тери. Садоқат – душман ўқидан сақловчи зирх. Садоқатсиз турмуш бўлмайди. Эркак ёки аёл бу келишувни бузса, аввало ўзига, сўнг оиласига ва атрофдагиларга зиён етказади.
Мусулмон аёл ёки эркак, турмуш ўртоғига хиёнат қилишни асло хаёл қилмайди. Ота-боболаримиз айтганидек, «Нима эксанг, шуни ўрасан». Садоқат эккан садоқат, хиёнат эккан эса хиёнат ўради.
Хиёнатга мукофот садоқат эмас. Хиёнат қилган хиёнатга йўлиқади. Хиёнати кишига қарғиш олиб келади. Ҳа, сукунат, тил билан айтилган оҳ-воҳ ва баддуолардан янада оғирроқдир. Бунинг мазмуни эса ҳамма нарсани кўриб турувчи Аллоҳга солишдир. Толстой айтганидек, «Аллоҳ ҳамма нарсани кўради ва билади, аммо жазолашда шошилмайди».
Чунки Аллоҳ Сабурдир. Аллоҳ Сабр қилади, кутади ва инсоннинг охирги хатоси, яъни сувни тоширувчи сўнгги дақиқагача пойлайди. Ана ўшанда қилмишларининг жазосини бирдан беради. Ҳеч бўлмаса, айбдор жим туришни билиши ва айби ошкор бўлганда ўзини оқлаш ўрнига, хатосини тан олиши ва кечирим сўраши лозим. Агар кечирим сўраса, ўзининг аҳволини бир-оз бўлса-да, юмшатади ва уни кечиришлари учун фурсат яратади.
Эр ёки хотин ҳар қачон бир-бирларига хиёнат қилмаслиги шарт. Турмуш қурганда бу каби ёмон ишлар қилинмаслиги ёки тавба ва истиғфор билан бу иллатдан воз кечилиши лозим. Аммо хиёнат қилган эр ё хотинга нисбатан жуда ортиқча қаршилик кўрсатиш ёки уларни қонунга зид йўллар билан жазолаш нотўғри бўлиш баробарида ваҳшийлик ҳамдир.
Масъулият
Масъулият – турмушни бир маромда ушлаб турувчи ягона асосдир. Чунки масъулиятли жуфтлар, ўйламай иш қилмайдилар ва эҳтиёткор ҳаракат қиладилар. Бу эса хатоларни энг паст даражага туширади. Масъулият доимо эътиборли ва ҳассос бўлишни таъминлайди. Эркак хоҳлаганича иш қилса, қисқа муддатдан сўнг аёлидан ҳам унга нисбатан худди шундай муносабат бўлишига тайёр туриши керак.
Ўйламай қилинган ҳар бир иш оилага путур етказади, жуфтларнинг бир-биридан совишига сабаб бўлади. Шунинг учун бошида яхшилаб ўйлаш, мулоҳаза қилиш, турмуш қуришга ўзини тайёр сезиш ва турмуш қургандан сўнг турли хил вазиятларга ҳозир бўлиш лозим. Чунки қаршимиздаги киши ҳам инсон. У ҳам хато қилади. Унинг ҳам камчиликлари бўлади. Юзага келган барча муаммо учун фақат турмуш ўртоғимизни айблаш тўғри эмас. Баъзан ўзимизнинг масъулиятсизлигимиз ҳам бунга сабабчи бўлиши мумкин. Муаммони мулоҳаза этар эканмиз, ўзимизни турмуш ўртоғимизнинг ўрнига қўйиб кўришимиз керак. Ҳар икки тараф шундай фикр юритса, бахтли бўлиш осонлашади. Бахтсизликни юзага келтирувчи сабаблар камаяди.
Очиқ айтиш керак бўлса, бу дунёда барча ўзига яраша муомала кўради, ўзига лойиқ жуфт топади ва турмуш қуради. Агарда бунинг акси бўлса, бу унга тақдирнинг бир туҳфасидир. Шуни билиб қўйишимиз керакки, бу каби ҳолатларда жуфтлар учун тегишли қонун қуйидагичадир:
«Инсон шу нарсани олишга лойиқ бўлмай туриб, қўлга киритган нарсасини тезда йўқотади». Ёки ҳақи бўлмай қўлга киритган нарсаси лойиқ бўлмай йўқолади. Бирор нарсага эришдингиз. Айтайлик, (обрўйингиз туфайли) яхши бир аёлга уйландингиз. У ҳам сиздан мамнун ёки мамнун эмас. Тақдирига рози бўлиб, овозини чиқармайди. Сўнгра вақт ўтиши билан унинг жимжитлиги ва сизнинг хатоларингиз энг охирги чегарасига бориб тақалади. Натижада, ҳеч кутилмаганда оддий, арзимас сабаб туфайли ўртада низо чиқади ва бора-бора бундай низолар кўпаяди. Модомики шундай сабрли, ҳимматли, яхши инсон билан турмуш қурган экансиз, унинг қадрига етинг, унга лойиқ бўлишга ҳаракат қилингки, сизнинг бу ҳаракатингиз аслида мардлик белгисидир.
ОЛТИН БИЛАН ЁЗИЛГАН СЎЗЛАР
Тарихий манбаларда қайд этилишича, «Зафарнома» аслида подшо Анушервони одил учун унинг вазири Бузургмеҳр томонидан битилган ҳикматлар мажмуасидир. Абу Али Ибн Сино Нуҳ ибн Мансур Сомоний кўрсатмаси билан уни милодий 997 йилда қадимда қўлланилган паҳлавий тилидан форсийга ўгирган. Бу рисола асрлар мобайнида ибн Сино асарлари қаторида авайлаб-асраб келинган.
Одил Анушервон замонида ҳеч нарса ҳикматли сўздек қадрланмас, у давр донишмандлари ғоят эътиқодли ва покдомон эдилар.
Бир куни Анушервон Бузургмеҳрни ҳузурига чақириб, деди:
– Ҳаётий тажрибалардан туғилган ҳикматларни жамласанг. Сўзи иложи борича камроқ, лекин маъноси кўп бўлсин. Токи дунёдаги жами инсонларга фойдаси тегсин.
Бузургмеҳр бир йил муҳлат сўраб, бу сўзларни жамлади. Унга «Зафарнома» деб ном қўйди ва Анушервон ҳузурига олиб борди. Китоб шоҳга маъқул бўлди. Бузургмеҳрнинг хусусий мулкларига яна бир шаҳарни қўшиб берди. Китобдаги ҳикматларни эса тилла суви билан кўчиришни буюрди. Бу сўзларни у доимо ўзи билан бирга олиб юрар, кўп вақтини уларни мутолаа қилишга сарфларди…
Бузургмеҳр шундай нақл қилади:
– Мен устозимдан сўрардим ва у жавоб қайтарарди.
Ундан сўрадим:
– Эй устоз, Худодан нима тиласам, Ундан барча яхшиликларни сўраган бўламан?
– Уч нарса: соғлиқ, хотиржамлик ва бойлик.
– Ишларимни кимга ишониб топширай?
– Ҳар томонлама муносиб бўлган кишига.
– Кимдан эҳтиёт бўлай?
– Ҳасад қиладиган дўстдан.
– Беҳиштга муяссар этувчи нарса нима?
– Илм ўрганмоқ ва ёшликдан ҳақ зикри-ю, ҳалол иш билан машғул бўлмоқ.
– Одамлар назарида жуда катта бўлиб кўринадиган айб қайси?
– Ўз ҳунарини таърифламоқ.
– Агар нолойиқ дўст пайдо бўлса, ундан қандай қилиб узоқлашмоқ керак?
– Уч йўл билан, яъни ҳузурига кам бориш, ҳолаҳвол сўрамаслик ва ундан ёрдам кутмаслик билан.
– Ишлар саъй-ҳаракатга боғлиқми ёки тақдири азалга?
– Саъй-ҳаракат тақдирга сабаб бўлади.
– Ёшлардаги қайси фазилат яхши-ю, кексалардаги не хислат афзал?
– Ёшлардаги шарм-ҳаё ва шижоат, кексалардаги донолиг-у, вазминлик.
– Кимлардан эҳтиёт бўлай?
– Риёкор хушомадгўй ва хасисдан.
– Сахий ким?
– Ўз саховатидан мамнун киши.
– Одамлар ҳамиша қидирадиган, аммо ҳеч ким тўлиқ тополмайдиган нарса нима?
– Уч нарса: саломатлик, шодлик ва содиқ дўст.
– Яхшилик дурустми ёки ёмонликдан узоқ бўлишми?
– Ёмонликдан узоқ бўлиш барча яхшиликларнинг ибтидосидир.
– Айб саналадиган бирор фазилат борми?
– Миннатли саховат.
– Қайси хислат илмни юксалтиради?
– Тўғрилик.
– Мардликдан далолат берувчи нарса нима?
– Имкон борича афв этиш.
– Оқилларнинг қайси иши яхшироқ?
– Ёмонни ёмон йўлдан қайтариш.
– Одамларга қайси иши кўпроқ зарар келтиради?
– Халқ кўзидан яширин айблари.
– Умрнинг қайси соатини зое кетган, деб ҳисобламоқ керак?
– Бировга яхшилик қилиши мумкин бўлган, аммо яхшилик қилмаган соатини.
– Ҳукмлардан қайсиларини вожиб билмоқ керак?
– Булар учта: биринчиси Оллоҳ таоло ҳукми, иккинчиси оқиллар ҳукми, учинчиси ота-она ҳукми.
– Инсон ҳаёти учун энг зарур нарса нима?
– Фароғат ва хотиржамлик.
– Ўлимдан баттарроқ нарса нима?
– Фақирлик.
– Дўстликка раҳна соладиган иллатлар қайси?
– Тўрт нарса: улуғлардаги бахиллик, донишмандлардаги кибру ҳаво, аёллардаги бешармлик ва эркаклардаги ёлғончилик.
– Одамларнинг ишини барбод қилувчи нарса нима?
– Золимларни улуғлаш.
– Қайси йўл билан бойлик топиш мумкин?
– Илму ҳикматга интилиш йўли билан.
– Табибларга ҳожат қолмаслиги учун нима қилишим лозим?
– Оз е, оз ухла, оз сўзла.
– Одамларнинг қайси бири ақллироқ?
– Оз сўзлаб, кўп тинглайдиган ва кўп биладигани.
– Хорликка нима сабаб бўлади?
– Ялқовлик ва ахлоқсизлик.
– Ғамга нима сабаб бўлади?
– Ёлғизлик.
– Номусу ҳамиятни нима барбод қилади?
– Таъма.
– Қандай фазилат эзгуроқ?
– Тавозе ва беминнат саховат.
– Қандай феъл ёмон?
– Икки нарса: ҳукмдорлардаги енгилтаклик ва бойлардаги бахиллик.
– Тавозенинг асоси нимада?
– Чеҳраси очиқ бўлиш ва ўзидан мамнун бўлишда.
– Кимдан маслаҳат сўрай?
– Уч фазилатга–ҳалол ҳаёт кечирадиган, яхшиларга меҳр билан қарайдиган ва чуқур билимга эга кишидан.
– Эзгулик нималарда намоён бўлади?
– Тавозе, яъни тамасиз хокисорлик, беминнат саховат ва мукофот кутмасдан қилинадиган хизматда.
– Баъзи одамлар эҳтиёж сезадиган нарсалар нима?
– Оқиллар донишмандлар билан маслаҳатлашишга, кучли лашкарбошилар ҳийла ва айёрлик қилишга, покдомон зоҳидлар ибодат қилишга ҳамиша эҳтиёж сезади.
– Одамлар қайси фазилатларни кўпроқ қадрлайдилар?
– Уч нарсани: бировларга ситам ўтказмаслик, ёлғон сўзламаслик, гап билан бировни хафа қилмасликни.
– Агар илм ўргансам, нима топаман?
– Агар кичик бўлсанг, улуғ ва машҳур бўласан, камбағал бўлсанг, бойлик орттирасан, машҳур бўлсанг, янада машҳурроқ бўласан.
– Мол-дунё тўплашдан мақсад нима?
– Зиммадаги қарзларни узиш, ота-онанинг турмушини таъминлаш, душманни дўстга айлантириш, дўсту душман билан муроса қилиш.
– Ейилмаса ҳам вужудга фойда келтирадиган бирор нарса борми?
– Яхшилар суҳбати, ёру дўст дийдори, оҳорли кийим, мўътадил ҳаммом ва ёқимли ҳид.
Луқмони Ҳакимдан «Доно ким?» – деб сўрадилар.
– Дунё неъматларига ичида турсада, қиёматни унутмаган киши.
– Бадавлат одам ким?
– Ақл бойлигига эга киши.
– Шараф нима?
– Ўз вазифасини бошқалар зиммасига юкламаслик.
– Одамлар қидирадиган ва ҳеч ким билолмайдиган нарса нима?
– Ишларнинг натижаси.
– Ўзи ширин, аммо татиб кўрган кишини ўлдирадиган нарса нима?
– Ҳасад.
– Асло хароб бўлмайдиган бино қайси?
– Адолат биноси.
– Охири ширин аччиқлик қайси?
– Сабр.
– Охири аччиқ ширинлик қайси?
– Шошқалоқлик.
– Асло эскирмайдиган кийим қайси?
– Яхши ном.
– Қайси душман барча дўстлардан азиз туюлади?
– Нафс.
– Одамлар қайси касалликка даво тополмайдилар?
– Аблаҳлик.
– Одамлар қайси балодан қочиб қутулолмайдилар?
– Ишқ.
– Қайси баландлик барча тубанликлардан ҳам тубанроқ?
– Кибру ҳаво.
– Қайси фазилат аёлу эркак учун зийнат саналади?
– Тўғрилик ва поклик.
– Уйқу нима?
– Енгил ўлим.
– Ўлим нима?
– Оғир уйқу.
– Кишига завқ ва шодлик бағишлайдиган нарса нима?
– Буюклик сўзи.
– Қайси йўлнинг охири яхшиликка олиб бормайди?
– Фақиру фуқароларга зулм ўтказиш.