Электронная библиотека » Санобар Жуманова » » онлайн чтение - страница 2


  • Текст добавлен: 21 октября 2023, 15:39


Автор книги: Санобар Жуманова


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 9 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Киберҳужум ва кибер потенциали юқори киберкучлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия, Норвегия ва Польша каби давлатларда мавжуд. Ҳозирги вақтда ушбу тузилмалардаги кибер жангчилар сони бир неча ўн минглаб ҳарбий ва фуқаролик ходимларидан ошади. АҚШ кибер қўмондонлиги (USCYBERCOM) – 64 мингдан ортиқ, Германиянинг кибер тузилмалари 14,5 минг ва Франция – мос равишда 4 минг. Кибер қўшинлар сони психологик операцияларни ўтказиш учун қуролли кучларнинг махсус тузилмаларининг ҳарбий хизматчиларини ўз ичига олмайди. Бельгия ахборот операциялари гуруҳи 60 дан ортиқ, Нидерландия кибер операциялар қўмондонлиги 250, Норвегия кибер қўмондонлиги 1230, Польша кибер мудофаа кучлари қўмондонлиги 2000 ва кибер операциялар маркази 500, Чехия киберкучлар ва ахборот операциялари қўмондонлиги 500 ходимга эга. АҚШ Мудофаа вазирлиги операциялари орасида ахборий-психологик операциялар мавжуд.

Ахборий-психологик, кибер урушлар бир неча шаклларда амалга оширилиши мумкин:

– матбуот, телевидение, радио, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ўз мақсадига йўналтирилган ахборотларни узатиш;

– дезинформация кампанияси;

– алоқа ва коммуникация тармоқлари ўчирилиши;

– алоқа тармоқлари сохта бўлиши;

– рақамли аралашув билан махфий маълумотларни ошкор қилиш ёки дезинформацияни жойлаштириш орқали саботаж;

– дронлар ва бошқа кузатув роботлари ёки веб камералардан фойдаланиш;

– коммуникацияни бошқариш;

– синтетик воситалар;

– онгни манипуляция қилиш;

– вандализм, яъни хакерлар томонидан веб саҳифаларга зарар етказиш, мазмунни алмаштириш;

– ахборот йиғиш, махфий маълумотларни тўплаш, сохта маълумотлар жойлаштириш учун шахсий саҳифалар ёки серверларни бузиш ва ҳоказо.

Сунъий йўлдош телевидениеси ва интернет каби рақамли тараққиёт намуналари манипуляторларга анъанавий ОАВдан кўра одамлар онги ва ҳаракатларини бошқаришда янги, илгари ишлатилмаган самарали воситаларни берди. Замонавий ахборот истеъмолчиси оммавий ахборот воситаларидан маълумот олганда, уларни «дўстларига улашиши» мумкин ва 99 фоиз ҳолатда унинг тўғрилигини текшириши, таъсирини таҳлил қилиши мумкин эмас. Манипуляция муваффақиятининг асосий сабаби шундаки, аксарият ҳолларда одам ўзига берилган хабарларни текшириш учун вақтини ҳам, ақлини ҳам сарфлашни хоҳламайди. Ахборотни зарур талқинда узатиш учун жамиятда обрўга эга одамлар – академиклар, шоирлар, санъаткорлар, чиройли қизлар ёлланади. Маълумотлар турли манбалар орқали такрор ва такрор, кичик дозаларда тақдим этилади. Шундай қилиб, одамлар мустақил фикрламай қўяди. Онг остига таъсирни кучайтириш учун инсон ҳиссиётларидан фойдаланилади ва уларнинг энг кучлиси қўрқувдир. Бунда сенсацион (шов-шувли) озиқлантириш технологияси кенг қўлланади. Қўрқув билан таъсир кўрсатувчи ёлғон визуал тасвир билан берилади. Онг ва онгостига таъсир ҳақида психологик нуқтаи назардан узоқ таҳлил олиб бориш мумкин. Бизга ҳозирги ҳолатда ахборий-психологик кураш шароитида ундан фойдаланиш масаласи аҳамиятли. Уни қуйидаги сценарий орқали кўриш мумкин:

1. Оммавий ахборот воситалари ахборий уруш уюштираётган мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар билан тўлади. Ҳукумат жиноятчи, порахўр, диктатор қилиб кўрсатилади.

2. Мафкура яратилади, шиорлар олға сурилади, махсус яратилган оммавий ахборот воситалари ахборот каналларини эгаллайди.

3. Мухолифат тарбияланади, қўллаб-қувватланади. У пул билан таъминланади, ижобий ва демократик, халқ ҳаётини яхшилаш учун «фақат тинч воситалар”дан фойдаланишга ваъда беради.

4. Мухолифатнинг жангарилари тайёрланади. Бошқа мамлакатлардан инструкторлар ва ёлланма аскарлар жалб қилинади.

5. Оммавий норозилик намойишлари бошланади ва митинглар уюштирилади. Бундай ҳаракатлар иштирокчилари тартибсизликлар келтириб чиқаради. Бу ҳолат керакли пайтда жангарилар ҳаракатга келиши, улар ҳокимиятни қўлга олиб, буни уюштирган ва манфаатдор томонга топшириши керак бўлади.

Бундай сценарийлар Болқон, Ироқ, Миср, Ливия ёки рангли инқилоб шаклида Украина, Грузия, Қирғизистонда кузатилди. 2022 йилда Қозоғистон1414
  https://davr24.uz/oz/archives/7653 Мурожаат вақти: 21:41 / 22.05.2022.


[Закрыть]
да, Қорақалпоғистон1515
  https://kun.uz/news/2022/07/14/qoraqalpogistondagi-voqealar-ortida-qanday-kuchlar-turibdi-siyosiy-tahlilchi-bilan-suhbat?ysclid=l6mj4asgwl734037191 Мурожаат вақти: 21:43 / 22.05.2022.


[Закрыть]
да юз берган ҳодисалар ҳам уюштирилган ахборий хуружларнинг натижасидир.

В. Алешченконинг тадқиқотида қуролли тўқнашувлар пайтида ахборот-психологик таъсир масалалари, тенденциялари акс этган бўлиб, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия каби мамлакатлардаги ҳарбий ҳаракатларда ахборот ва психологик таркибий қисм ва қуролли кучлар ахборотига юклатилган асосий вазифалар кўриб чиқилади. Қуролли ҳаракатлар жараёнида ахборот-психологик таъсирга қарши курашишнинг айрим устувор йўналишлари таклиф этилади1616
  Aleschenko, V. (2018). THE INFORMATIONAL-PSYCHOLOGICAL INFLUENCE DURING THE ARMED STRUGGLE. Visnyk Taras Shevchenko National University of Kyiv. Military-Special Sciences, 6—10. https://doi.org/10.17721/1728-2217.2018.38.6-10


[Закрыть]
.

Шиддатли геосиёсий рақобат шароитида ахборот компоненти ҳар қандай давлатнинг ташқи ва ички сиёсий фаолиятида тобора муҳим роль ўйнамоқда. Бу эса дунёнинг кўпқиррали ахборот манзараси, ахборот харитасини пайдо қилмоқда. Яъни ҳар бир мамлакатдаги ОАВ сони, ахборот узатиш каналлари, коммуникация тизимлари, интернет тезлиги, ахборотни олишга имконияти, аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжи, сўз эркинлиги кўрсаткичи, мамлакатга қаратилган сиёсий, иқтисодий, маънавий, ҳарбий ва бошқа турдаги ахборий ҳуружлар, ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати, истеъмол қилинаётган ахборотларнинг мазмуни, рақамли иқтисодиётнинг жорий этилиш ҳолати турлича. Бу эса ҳар бир мамлакатда турли ахборий манзарани ҳосил қилади ва буни ахборий харита шаклида, яшил – ахборий ҳолат аъло, сариқ – ахборий ҳолат ўртача, қизил —ахборий ҳолат хавфли шаклида кўрсатиш имконини беради. Дунёнинг ахборий манзараси фавқулодда ҳолатларда ўзгариши, ҳар бир мавзу, жараён, ахборий-психологик кураш ҳолати бўйича алоҳида ахборий харита яратилиши мақсадга мувофиқ.

Бугун айнан дунёнинг ахборий харитаси дейилмаса-да, унинг компонентларини ўзида жамловчи бир қатор хариталар, индекслар яратилган, юритиб борилмоқда. Масалан, сўз эркинлиги индекси (1.1-расмга қаранг), ахборотнинг ижобий кўрсаткичи (индекси) – компания, бренд ёки шахс ёки бирор воқеа-ҳодиса ҳақидаги ахборий вазиятни баҳолаш кўрсаткичи, интернет тезлиги рейтинги1717
  https://svspb.net/danmark/skorost-interneta.php?ysclid=l72d19n97e694346527 Мурожаат вақти: 23:37 / 20.08.2022.


[Закрыть]
ва ҳоказо.



1.1-расм. Матбуот эркинлиги индексининг 2022 йилги ҳолати1818
  https://rsf.org/en/ranking Мурожаат вақти: 23:16 / 20.08.2022.


[Закрыть]
. Яхши вазият қониқарли вазият сезиларли муаммолар оғир вазият жуда жиддий вазият таснифланмаган / маълумотлар йўқ.



1.2-расм1919
  https://commons.wikimedia.org/wiki/File:Civilizations_map.png?uselang=ru Мурожаат вақти: 8:33 / 05.09.2022.


[Закрыть]
да С. Хантингтон яратган концепцияга кўра, тамаддуннинг этномаданий бўлиниши, Ғарб маданияти (тўқ кўк), Лотин Америкаси маданияти (бинафшаранг), япон маданияти (оч қизил), Син маданияти (тўқ қизил), ҳинд маданияти (тўқ сариқ), ислом маданияти (яшил), православ маданияти (ферузаранг), будда маданияти (сариқ), Африка маданияти (жигарранг).

Замонавий медиамакондаги ахборий-психологик курашнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий сабаб ва оқибатлари турлича. Ахборий-психологик кураш давлат хавфсизлигига дахл қилади, халқаро тинчликка таҳдид солади, жамиятда хаос келтириб чиқаради, маданиятлар емирилишига сабаб бўлади, носоғлом рақобат муҳитини вужудга келтиради, инсонлар маънавияти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Бу жараёнда асосий қурол, таъсир воситаси ахборот ҳисобланади. Шу боис журналистика ва оммавий коммуникация йўналишида ахборий-психологик курашнинг ахборий муҳитга таъсири масаласи, хусусан, ахборот-психологик кураш шароитида ахборот истеъмолига таъсири ва медиа истеъмолида келтириб чиқараётган муаммоларини ўрганиш долзарбдир. Ахборот-психологик курашнинг таъсирини 2 та йўналишда ўрганиш мумкин: комплекс ва индивидуал таъсир. Комплекс таъсир давлат, жамият, гуруҳга таъсир ўрганилса, индивидуал таъсирда инсонга, унинг тафаккури, руҳияти, саломатлигига қаратилган бўлади.

Ахборий кураш ахборий жамиятдаги ахборий муҳитнинг «ифлосланиши», ахборот экологиясининг бузилишига сабаб бўлади. Қарама-қарши томонларнинг бир-бирини обрўсизлантириши, ўз манфаатларига хизмат қилувчи ахборотлар тарқатиши сабаб бирёқлама ва ёлғон ахборотлар кўпайиб боради. Бундай ахборотларнинг инсонга таъсирини қуйидаги бир неча йўналишларда ўрганиш мумкин.

Сиёсий йўналишда, манипуляция таъсирида шахсда бирор сиёсий масала тўғрисида асосланмаган ижтимоий фикр шаклланади, қайсидир масалага қарши, қўллаб-қувватловчи ёки бетараф фикр билдира бошлайди. Бунда фейклар, сохта уюштирилган митинглар, троллар фабрикалари таъсирида оммавий ғайриихтиёрий онг, жамоавий интеллект юзага келади. Аудитория сиёсий масалада, можаролар бир куни ўз ечимини топишини, ҳақиқат нимадан иборатлигини билмаган ҳолда қарор қабул қилади, фикр билдиради, сиёсий жараёнларда иштирок этади. Бу фаол фуқаролик позицияси эмас, кўр-кўрона эргашишдир. Бунда қатлам ёки гуруҳ ўз сиёсий қарашига эга бўлмайди, манфаатдор томонлар яратган концепцияга кўра фикрлайди.

Иқтисодий таъсир давлатлар мисолидагина эмас, рақобатчи бизнес объектлари ўртасида юз беради. Иқтисодий ахборот реклама кўринишида бўлиб, унда ишонтиришнинг ассоциация, ностальгия, чиройли қиёфалар, эфемизм, экстраполяция, аналогия, чалғитиш, гуруҳ динамикаси, юмор, қўрқув каби усулларидан, сотувчи медиамаҳсулот яратишнинг AIDA, PPPP каби формулалари, таъсир усулларидан фаол фойдаланилади, ахборот таъсири ва қамровини ошириш SEO ва SMM технологиялари орқали амалга оширилади. Натижада ахборот истеъмолчиларининг харид жараёнидаги танлови реклама, бренд маҳсулотлар орқали бошқарилади. Натижада, айниқса, болалар ва ўсмирлар реклама қилинган маҳсулотни тановул қилиш, бренддаги кийимни кийишга интилади.

Маданий. Америкалик таниқли сиёсатшунос Самюэль Хантингтон Учинчи жаҳон уруши ҳақида шундай ёзган эди: «Менинг фикримча, янги шаклланаётган дунёда ихтилофлар манбаи мафкура ҳам, иқтисод ҳам бўлмайди. Инсониятни ажратиб турган қалтис чегара ва асосий ихтилоф манбаи маданият бўлиб қолади. Миллий давлатлар халқаро муносабатларда бош иштирокчи мақомида қолса-да, глобал сиёсатнинг энг йирик ихтилофлари турли миллат ва тамаддунга мансуб гуруҳлар ўртасида юз беради. Ушбу тамаддунларни ажратиб турувчи чизиқлар келажакда фронт чизиқлари бўлади»2020
  Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового порядка // Новая постиндустриальная волна на Западе: Антология / Под ред. В.Л.Иноземцева. – М., 1999, С 552.


[Закрыть]
. Глобаллашув жараёнида давлат ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқалари кучаймоқда, натижада «супер этнос», «глобал инсон» пайдо бўлмоқда. Маданиятлараро коммуникация (инг. cross-cultural communication, intercultural communication) ёки маданиятларнинг ўзаро таъсири деганда дунё халқларининг турли маданиятлари вакиллари ўртасидаги турли шакллар (тил, нутқ, ёзма, электрон ва бошқа коммуникация турлари) даги бевосита ва билвосита коммуникация, мулоқот жараёни тушунилади.

Маданиятлараро коммуникация жараёнида ахборот асосий хомашё, товар, мулоқот ва муносабатларни таъминлаб берувчи омилдир. Кўплаб одамлар кўнгилли ёки мажбурий равишда у ёки бу ижтимоий гуруҳлар таркибига киради. Бу гуруҳлар ўз маданий хусусиятларига эга бўлиб, тузилмавий нуқтаи назардан улар микромаданият (субмаданият) деб аталади ва макромаданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳар бир микромаданият ўзининг оназамин маданияти билан ўхшашлик ва тафовутларга эга бўлади. Айни пайтда оназамин маданияти микромаданиятдан этник ва диний мансублик, географик жойлашув, иқтисодий аҳвол, шахснинг жинси ва ёши, оилавий аҳволи ва аъзоларининг мақоми жиҳатидан фарқланади ва бу ҳолат зиддиятларни келтириб чиқаради.

«Маданиятшунос олимларнинг фикрича, „одамлар қанча бўлса, фикрлар ҳам шунча“, одамларнинг фикрлари бир-бирига доимо қарама-қарши бўлади, айрим ҳолларда можарони келтириб чиқаради. Маданиятшуносликда можарога маданиятлараро муомалада тўқнашув ёки рақобат сифатида эмас, балки коммуникациянинг бузилиши сифатида қаралади»2121
  http://jurnal.org/articles/2017/kult1.html?ysclid=lbjbdldmsi906608922 Мурожаат вақти: 13:51 / 09.08.2022.


[Закрыть]
.

Ғарб олими К. Делхес «Маданият назарияси» китобида коммуникациявий можароларнинг учта асосий сабабини кўрсатади, коммуникантларнинг шахсий хусусиятлари, ижтимоий (шахслараро) муносабатлар ва ташкилий муносабатлар2222
  Delhes K. Soziale Kommunikation. Opladen, 1994.


[Закрыть]
. Можароларни бартараф қилиш кўринишлари унинг иштирокчилари маданиятларининг хусусиятлари билан белгиланади. Диний ва этник зиддиятлар ўта мураккаб халқаро муаммоларга айланиб бораётган ҳозирги даврда маданиятлараро, конфессиялараро ва миллатлараро ҳамкорлик, мулоқот турли негатив стереотипларга қарши, зиддиятларни бартараф этишда турли маданий ва диний бирликлар ва уюшмалар ўртасидаги ҳамкорликни шакллантиришда муҳим восита ҳисобланади. Медиамаданият ташувчи восита сифатида атроф-оламни ноадекват қабул қилиш, коммуникатив хатоликлар ва маданиятлараро тушунмовчиликларга йўл қўйиш, келгусида ўзаро конфликтларга олиб келиши мумкин бўлган нотурғун вазиятларни юзага келтириши мумкин.

Маънавий. Ахлоқий таназзул, ахлоқий оғишлар, ғайриинсоний хатти-харакатларга ундаш сабаб маънавиятнинг емирилиши.

Жисмоний (ёки соғлиққа таъсир). Бунда индивидуал таъсир устуворлик қилади. Медиақарамликнинг инсоннинг жисмоний ҳолати, саломатлигига салбий таъсири – кўриш қобилияти сусайиши, умуртқа поғонаси қийшайиши (медиа истеъмолида «Lean back» (орқага суяниш) моделидан «Lean forward» (олдинга энгашиш) га ўтиш сабабли), болаларнинг ривожланишдан ортда қолиши, диққат етишмаслиги, ирода бузилиши, руҳий саломатликда стресс, депрессия, хотира сусайиши кабилар, шунингдек, ахборот таъсирида ўз танасига зарар етказиш кузатилади.

Ахборот-психологик курашнинг бу ва бошқа салбий таъсир ҳамда оқибатларидан ҳимояланиш муҳим вазифа. Ахборотни узатиш каналлари ва воситаларини назорат қилиш имконсизлиги туфайли медиа истеъмолчиларида зарур малакани шакллантириш тақозо этилади. Ахборотдан баҳрамандлик, ахборотдан тўғри фойдаланиш, тўғрини нотўғридан ажрата олиш, репрезентация ва реалликнинг фарқини англаш учун ахборот истеъмолчиларини ахборий жамиятга тайёрлашга қаратилган мазкур вазифани замонавий медиамаконда медиатаълим бажармоқда.

1.2§ Ўзбекистонда ахборий ва киберхавфсизликка таҳдидлардан ҳимояланишда медиатаълимни жорий этиш зарурати, қонуний асослари, шарт-шароитлари

Назарий жиҳатдан олганда, оммавий ахборот воситаларининг монологик табиати ва медиамаҳсулотнинг жамоавий муаллифлиги унинг универсаллиги ва бетарафлигини таъминлайди. Бироқ аудитория аъзолари уни индивидуал қабул қилиш, талқинлар турличалиги, қонун ва ахлоқ меъёрлари, умуминсоний тамойилларга амал қилмайдиган ОАВ ёки ОАВ мақомида бўлмаган ахборот тарқатувчи каналлар мавжудлиги ахборот маданияти заруратини долзарблаштиради.

Медиатаълимни жорий этиш зарурати, аввало, ахборот кўплиги, унда ёлғон ва зарарли ахборотлар борлиги, яъни ахборий муҳитнинг ифлосланиши сабаблидир. Буни Ўзбекистон мисолида таҳлил этамиз. 2019 йил ҳолатига кўра, UZ доменида рўйхатдан ўтган фаол доменлар сони 71 мингдан ошган2323
  https://xs.uz/uzkr/post/millij-uz-domenida-rojkhatdan-otgan-sajtlar-soni-71-mingdan-oshdi Мурожаат вақти: 00:37 / 21.08.2022.


[Закрыть]
. 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган бўлиб, 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилган2424
  https://kun.uz/news/2022/02/01/milliy-domen-makonida-289-ta-pornografik-veb-sayt-aniqlandi?ysclid=l72faq8zbx717176975 Мурожаат вақти: 13:51 / 21.08.2022.


[Закрыть]
. Бузғунчилик, зўравонлик, экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи веб-сайтлар сони 10 000 тадан зиёд2525
  http://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/17398?ysclid=l6m1nakolf322574428 Мурожаат вақти: 13:51 / 09.08.2022.


[Закрыть]
. Мутахассислар маълумотига кўра, интернет орқали тарқатиладиган ахборотнинг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузликнинг, 57 фоизи ахлоқсизликнинг бевосита ва билвосита тарғиботига хизмат қилади. 25 фоиз ахборот эса ёлғон, тўқима, 31 фоиз маълумот ҳақиқатга тўла мос эмас2626
  Янги Ўзбекистон, 2022 йил, 14 июль


[Закрыть]
. Бу ҳолат ёшлар онгу шуурига кучли таъсир этувчи бузғунчи ғоялар, миллий менталитетга зид, зарарли одат ва кўникмалар, текширилмаган ахборотга ҳам бирдек тааллуқлидир. Бу кўрсаткичлар ахборот хавфсизлигига таҳдидлар мавжудлигини кўрсатади. Шунинг учун тарқатилаётган бу каби ахборотларни ёшларнинг тўғридан-тўғри қабул қилаётгани ва унинг оқибатларини илмий асосда ўрганиш ва ечимлар топиш зарур.

Шунингдек, коммуникациянинг шакли ўзгариши, яъни мулоқотнинг виртуаллашиб бориши ҳам долзарб масала. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда энг кўп фойдаланиладиган ижтимоий тармоқ «Telegram» мессенжери бўлиб, 18 миллиондан кўп инсон ундан фойдаланади. Ёшлар ахборотни фаол қабул қилувчи сегмент. Уларнинг ахборотни танқидий таҳлил этиб қабул қилишига эришиш таълим олдидаги долзарб вазифа. Сабаби, бир қатор замонавий тадқиқотларда, масалан, П. Макгинниснинг FOMO sapiens (ингл. Fear of missing out – бой берилган фойда синдроми) авлод2727
  Макгиннис П. FOMO sapiens: Как избавиться от страха упущенных возможностей и начать принимать правильные решения = Patrick J. McGinnis. Fear of Missing Out: Practical Decision-Making in a World of Overwhelming Choice / пер. с англ. Ольга Бараш. – М.: Альпина Паблишер, 2021. – 256 с.


[Закрыть]
хусусиятлари борасидаги қарашлари, шунингдек, X. Zhang, ва Z. Zhong кабиларнинг медиақарамликнинг назарий асослари2828
  Zhang, X., & Zhong, Z. J. (2020). Extending media system dependency theory to informational media use and environmentalism: A cross-national study. Telematics and Informatics, 50, 101378. https://doi.org/10.1016/J.TELE.2020.101378


[Закрыть]
, T.T.Thomas ва бошқаларнинг фаббинг (ингл. phubbing; phone – мулоқотдан қочиш) нинг шахсий ҳаётга таъсири2929
  Thomas, T. T., Carnelley, K. B., & Hart, C. M. (2022). Phubbing in romantic relationships and retaliation: A daily diary study. Computers in Human Behavior, 137, 107398. https://doi.org/10.1016/J.CHB.2022.107398


[Закрыть]
, X. Wu ва бошқаларнинг бегонашувни келтириб чиқариши3030
  Wu, X., Zhang, L., Yang, R., Zhu, T., Xiang, M., & Wu, G. (2022). Parents can’t see me, can peers see me? Parental phubbing and adolescents’ peer alienation via the mediating role of parental rejection. Child Abuse & Neglect, 132, 105806. https://doi.org/10.1016/J.CHIABU.2022.105806


[Закрыть]
, Ł.Tomczyk, ва E.S.Lizdeнинг номофобия (ингл. Nomophobia – телефонсиз қолишдан қўрқув) нинг оиладаги фаровонликка таъсири3131
  Tomczyk, Ł., & Lizde, E. S. (2022). Nomophobia and Phubbing: Wellbeing and new media education in the family among adolescents in Bosnia and Herzegovina. Children and Youth Services Review, 137, 106489. https://doi.org/10.1016/J.CHILDYOUTH.2022.106489


[Закрыть]
га бағишланган тадқиқотларида ахборот истеъмолидаги муаммолар, коммуникациядаги руҳий ҳолат ва ижтимоий ҳаётга таъсир масалалари ўрганилмоқда. Бу муаммолар ўзбекистонлик ёшлар учун ҳам тегишли бўлиб, муаммонинг ечимини қидириш топиш, натижаларни амалиётга жорий этиш оммавий коммуникация фани олдидаги актуал вазифадир.

Давлат ва жамият хавфсизлигига ахборот, психологик ва кибертаҳдидларнинг мавжудлиги. 2022 йил июль ойининг бошида провакация натижасида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалар3232
  https://uza.uz/uz/posts/qoraqalpogistondagi-voqealar-haqida-yangi-malumotlar-berildi-video_388152 Мурожаат вақти: 01:27 / 21.08.2022.


[Закрыть]
аҳолига медиаахборий саводхонлик, ахборотларни текшириб қабул қилиш малакаси заруратини кўрсатди. Қорақалпоғистондаги воқеаларда оммавий митинг, тартибсизлик, ички ишлар ходимларининг қуролларини тортиб олиш, давлат идораларига ҳужум ва бошқа ҳаракатлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган ахборотлар орқали аҳолини ҳаракатга келтириш, ахборотларни нотўғри талқин қилиш, фактларга эмас, ҳиссиётларга, шахсий фикрга таяниш, ҳақиқий ахборот манбалари билан сохта аккаунт хабарларини ажрата олмаслик, тролларни англамаслик, ўзаро муносабатда ҳурмат принципига амал қилмаслик, танқидий тафаккур қилмаслик, шошиб қарор чиқариш, ахборотларга оқилона баҳо, рационал ёндашув етишмаслиги натижасида юз берган. Медиатаълим бу муаммоларга ечим бўла олади.

Киберхавфсизликни таъминлашда ҳам кибермакон фойдаланувчиларининг ахборий саводхонликнинг муҳим компоненти бўлган рақамли саводхонликка эга бўлиши талаб этилади. Маълумки, киберхавфсизлик ахборот хавфсизлигининг бир кўриниши бўлиб, ахборотларни мазмунига кўра саралаб олишга хизмат қилувчи юксак маънавиятдан ўзгачароқ тушунча. У кўпроқ техник жараёнларга оид бўлиб, оддий фойдаланувчи учун почта, ижтимоий тармоқлар, тўлов тизимларида ишончли ва мустаҳкам паролларни ўрнатиш, ўз шахсий компьютери ва смарфонини вируслардан ҳимоялаш, шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлай олишни англатади. Кенгроқ маънода эса киберхавфсизлик рақамли маълумотлар хавфсизлиги, тармоқлар, мобил иловалар ва қурилмаларнинг хакерлик ҳужумларидан ҳимоясига қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. Бу маълумотлар конфиденциаллигини сақлаш, уларнинг бутунлигини ҳимоялаш, у ёки бу сайт, илова, дастурнинг ишончли ва тўлақонли ишлашини англатади.

Рақамли оламга реал оламда барча жараёнлар – таълим, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, мулоқот, ҳамён билан бирга, турли таҳдид, хавф-хатар ва жиноятлар ҳам кўчди. Киберҳужум, кибержиноят, кибертаъқиблар, криптовалюталар бўйича яширин фаолиятнинг ортиши, тролл (сохта аккаунт), спам, ботлар фаолияти кенгайиши киберхавфсизлик масаласини Ўзбекистонда ҳам кун тартибига олиб чиқди. Барча тизим ва жараёнлар рақамлашар, ахборотлашар экан, уларнинг техник жиҳатдан мукаммал ва бехато ишлашини, хавфсизлигини таъминлаш муҳим мақсад ҳисобланади.

«2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси»3333
  https://lex.uz/uz/docs/5841063 Мурожаат вақти: 10:27 / 05.09.2022.


[Закрыть]
нинг 89-мақсадида белгиланган фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш билан боғлиқ устувор вазифалар шу мақсадга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилингани янги Ўзбекистонда хавфсиз ахборот сиёсатини олиб бориш, киберхавфсизликка доир меъёрларнинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши юзасидан зарур воқеа бўлди. Рақамли олам ҳали ҳуқуқий жиҳатдан ўз мақомини аниқ белгилай олгани йўқ. Таҳдидларнинг янги тур ва шакллари пайдо бўлмоқда. Уларни қонунчиликда акс эттириш зарур. Бу миллий кибермаконда жиноятчиликка қарши қурашиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солади. Зотан, виртуал оламдаги жиноятчиликнинг зарари ва хавфи реал оламдагидан кам эмас.

«Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг йиллик ҳисоботи3434
  https://csec.uz/ Мурожаат вақти: 10:32 / 05.09.2022.


[Закрыть]
да келтирилишича, 2021 йил ҳолатига кўра, интернетнинг миллий сегментида 100 мингдан зиёд домен рўйхатга олинган бўлиб, улардан 38 мингга яқини фаолдир. Улардан фақат 14 мингдан зиёди хавфсиз, яъни «SSL» хавфсизлик сертификатига эга. Бошқаларида сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки сертификат мавжуд эмас. «SSL» хавфсизлик сертификати сайт манзилида «https» шаклида ифодаланиб, «http» эса сертификат йўқлигини англатади. «SSL» хавфсизлик сертификатига эга бўлган сайтлар ишончли сайтлар ҳисобланади.

2021 йилда интернет тармоғининг миллий сегментида 17 097 478 та зарарли ва шубҳали тармоқ фаоллиги ҳолати аниқланган. Уларнинг 76 фоизи бот-тармоқ иштирокчиларига тегишли. Эътиборлиси, тармоқ аномалиялари ва аниқланган киберхавфсизлик заифликларга чоралар кўришни мувофиқлаштириш орқали 2021 йил 2020 йилнинг шу даврига нисбатан кибертаҳдидлар сони 20 фоиз камайган.



1.4-расм. «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг веб иловаларни ҳимоя қилиш тизими ёрдамида интернет тармоғининг миллий сегментининг веб сайтларига қилинган 1 354 106 та киберҳужум аниқланган ва бартараф этилган.

«Uz» доменидаги веб сайтларда 444 та инцидент қайд этилган бўлиб, улардан энг кўпини рухсатсиз контентни юклаб олиш (341 та) ва асосий саҳифага рухсатсиз ўзгартиришлар киритиш (Deface) (89 та) ташкил этган. Инцидентлар таҳлили шуни кўрсатдики, давлат секторининг веб сайтлари хусусий секторга нисбатан уч баравар камроқ ҳужумга учраган.



1.5-расм. Манзил майдонлардан киберҳужумлар амалга оширилган мамлакатлар.

Таҳлил натижасида «Wordpress», «Joomla», «Open Journal Systems» ва «Drupal» контентни бошқариш тизимларида ишлаб чиқилган веб сайтлар энг заиф экани аниқланган. Веб иловаларда заифликларнинг мавжудлиги, ўз вақтида янгиланмагани, заиф пароллардан фойдаланиш хакерларнинг бузғунчи фаолиятига йўл очиб бермоқда. 2021 йилда Ўзбекистонда ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек, улардан фойдаланувчиларнинг киберхавфсизлигига таҳдид соладиган 6635 та зарарли файл ва скрипт аниқланган. Бундай вазиятнинг юзага келиши миллий ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари ҳамда маъмурларининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига эътиборсизлик билан муносабатда бўлиши билан боғлиқ бўлиб, бу эса уларнинг ишига рухсатсиз аралашиш хавфини сезиларли даражада оширади. Медиатаълим касбга йўналтириш вазифасини ҳам бажариб, ахборий ва киберхавфсизлик долзарблигни тушунадиган, буни ўз фаолиятида қўллай оладиган мутахассислар етишиб чиқишига хизмат қилади.

Мавжуд вазият муаммога эътибор қаратиш, ахборот муҳитида рақамли экологияни, инсонларнинг рақамли саломатлигини сақлашнинг долзарблигини кўрсатади. Рақамли оламда медиасаводхонлик киберхавфсизликни таъминловчи муҳим категория вазифасини бажаради. Маълумки, рақамли саводхонлик медиасаводхонликнинг муҳим компоненти бўлиб, медиасаводхон инсон шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлай олади, сунъий интеллект бўйича билимга эга бўлади, троллар ҳаракатини, бот билан мулоқотга киришганини илғайди, сохта видео, фейк суратларни метадата маълумотлари, илк манбаларга кўра аниқлай олади.

Медитаълим шакллантирадиган махсус билим ва кўникмалар ахборот маконида кибертаҳдид, кибержиноятчилардан ҳимояланишда асосий вазифани бажаради. Рақамли олам аъзоларининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги малакаси ва билимини мунтазам ошириб бориш орқали киберхавфсизликка таҳдидлар ва оқибатларни бартараф мумкин.

Энг муҳими, медиасаводхонлик динлараро бағрикенглик, маданиятлараро ҳамжиҳатлик, тенглик, ижтимоий интеграция, мослашувчанлик, тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга ҳисса қўшади. Бу кўпмиллатли Ўзбекистонда тинчлик, ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим.

Янги Ўзбекистоннинг ахборот сиёсатида очиқлик, танқидий таҳлилга катта ўрин берилгани медиатаълимни жорий этишга шароит яратади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ—60-сон фармонига кўра тасдиқланган Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси 71-мақсадида «оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда холис ахборотларни ўз вақтида бериб бориш орқали ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олиш3535
  https://lex.uz/uz/docs/5841063 Мурожаат вақти: 09:08 / 26.08.2022.


[Закрыть]
” белгиланган. Бу борадаги маънавий жиҳатдан соғлом ахборот маконини шакллантириш, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда холис ахборотларнинг ўз вақтида бериб борилишини таъминлаш, ёлғон ва деструктив маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш каби амалий чора-тадбирлар акс этган бўлиб, вазифа ижроси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказига юкланган. 89-мақсадда эса фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш кўзда тутилган.

Фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш йўналишида турли ёш тоифаси учун мўлжалланган ўқув курслари ҳамда онлайн дастурларни оммалаштириш, халқ таълими ва профессионал таълим тизимининг тегишли дарсликларига медиасаводхонлик бўйича мавзуларни жорий қилиш белгиланган. Ахборот майдонидаги киберҳужум ва таҳдидларни мониторинг қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар орасида ҳар йили талаба ва ўқувчилар орасида киберҳужумларни аниқлаш бўйича республика миқёсида конкурслар ўтказиш назарда тутилгани медиатаълимнинг мақсад ва вазифаларига мос келади.

2021 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 10 ёшгача бўлган 7,5 миллиондан ортиқ бола яшайди3636
  https://xs.uz/uzkr/post/ozbekistonda-yangi-kanal-ish-boshladi-uning-auditoriyasi-3-yoshdan-9-yoshgacha-bolgan-bolalar Мурожаат вақти: 11:01 / 06.09.2022.


[Закрыть]
. 6-жадвалда эса 2022 йилдаги аҳолининг ёш таркибига кўра тақсимланиши3737
  https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/demography-2 Мурожаат вақти: 11:16 / 06.09.2022.


[Закрыть]
да болаларнинг сони қуйидагича.

1.1-жадвал. Аҳолининг ёш таркибига кўра тақсимланиши.



Замонавий медиа институти (MOMRI) экспертлари болаларнинг медиа истеъмолини тадқиқ этиб, ТВ, интернет ва мессенжерлар болалар ўртасида оммабоп эканлигини таъкидлаган3838
  https://adindex.ru/news/researches/2019/03/17/270654.phtml Мурожаат вақти: 11:20 / 06.09.2022.


[Закрыть]
. 10—12 ёшли аудиториянинг 60 фоизи мессенжерлардан, 47 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Шу билан бирга телевидение ўзининг оммабоплигини сақлаб турибди: 2—12 ёш оралиғидаги экрансеварларнинг фоиз кўрсаткичи 73 га тенг. 4—9 ёшдаги болаларнинг 59 фоизи ҳеч бўлмаса, кунига бир марта телевизор кўрса, 89 фоизи ҳафтасига бир маротаба, 99 фоизи ойига бир марта бўлса ҳам телевизор кўради. Улар кунига ўртача 2 соат мультсериал, сериал, мультфильмлар томоша қилади. Реклама ўз самарадорлиги ва таъсирчанлигини кўрсатмоқда. Болаларнинг 79 фоизи ота-онасидан реклама қилинаётган маҳсулотларни олиб беришни сўрайди.

Интернет ўсмирлар ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Интернет орқали видео кўриш, ўйин ўйнаш, айниқса, ўғил болаларга қизиқарли. Улар, шунингдек, таълим жараёни учун муҳим ахборотларни ҳам излашади. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, респондентлар ҳар куни интернетда минимум 3 соат вақт ўтказишади. Интернетга кириш воситаси шахсий смартфон. Улар кирадиган базалар ичида таълимий, кўнгилочар ва ҳаваскорлик гуруҳлари мавжуд. Болалар ва ўсмирларнинг интернет билан ўтказадиган вақтининг асосий қисмини YouTube эгаллайди. Бу видеоресурснинг болалар ва ўсмирлар қизиқишига мослаша олиши, унда тавсия этиладиган видеолар қисми борлиги қизиқишни янада оширади. Улар орасида аудитория эътиборини тортишда блогерлар катта ўрин тутади. Айниқса, «приколлар», «челленжлар», «бьюти» (қизлар учун), видеоўйинлар ва саёҳатлар қизиқарли. Фильмлар, сериаллар фаол томоша қилинади, ўғил болаларни кўпроқ ўйинли мавзулар қизиқтиради. Босма оммавий ахборот воситаларининг ҳам болалар учун мўлжалланган контенти фаол ишлаб турибди.

Ўзбекистонда болалар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этиши, уларнинг медиамаҳсулотларни фаол истеъмол қилаётганлиги медиа, ахборот билан муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тақозо этди. Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни болаларнинг ахборот билан муносабати, медиа истеъмолини тартибга солади. Миллий медиамаконда ҳам, глобал интернет тармоғида ҳам болаларнинг руҳий ва жисмоний жиҳатдан меъёрий, соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи, ҳатто тўғри мақсадда, масалан, таълим учун мурожаат қилганда уларни чалғитувчи ахборотлар кўп. Бу ўз жонига қасд қилишга чорловчи ўйинлар, инсонларга ва жониворларга шафқатсизлик акс этган видеолар, ҳаёсиз суратлар, қимор, спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекишга чорловчи ахборотлар, терроризм тарғиботи ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, болаларнинг ёшига мос бўлмаган ахборотлар ҳам мавжуд. «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни туфайли ахборот маҳсулотларини ёшга доир таснифлашни амалга ошириш тизими жорий этилди. Ёшни таснифлаш бўйича хорижда тан олинган таснифларга кўра, ахборотни қабул қилувчилар бешта асосий тоифага бўлинади:

– 7 ёшгача бўлган болалар.

– 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.

– 12—16 ёшли ўсмирлар.

– 16—18 ёшли ёшлар.

– 18 ёшдан катта бўлган тоифалар.

«Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ахборот маҳсулотларини ёш тоифаси бўйича таснифлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш пайтида тегишли ёш тоифасини (0+, 7+, 12+, 16+, 18+) жойлаштирган ҳолда тарқатиш тартибини белгилаб берди. Муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулотларига:

«шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган;

болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, жумладан, куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;

жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;

уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари киради»3939
  https://lex.uz/docs/4013413 Мурожаат вақти: 09:48 / 06.09.2022.


[Закрыть]
.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации