Автор книги: Санобар Жуманова
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 7 (всего у книги 9 страниц)
– тармоқда муаллифлик ҳуқуқи масаласини тушуниш ва бу борадаги ҳуқуқий меъёрларга амал қилиш;
– нетикетга амал қилиш;
– рақамли ижодкорлик.
Булар қаторига ахборотларни фактчекинг қилувчи платформалардан, медиамаҳсулотлар ҳақиқийлиги, илк манбасини аниқловчи дастур ва хизматлардан фойдалана олиш кабилар ҳам киритилади. Медиасаводхонлик рақамли оламдаги фаолиятни тартибга солиш, омманинг ахборот ва рақамли саломатлигини сақлаш, рақамли олам билан муомала қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, ахборот гигиенасига амал қилишга кўмаклашади.
Ёки маданиятлараро коммуникациянинг бағрикенглик тамойилларини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор бериш муҳим:
– аудиториянинг бошқа маданиятларга интеграциялашуви шарти ҳисобланган ўз халқи маданиятини чуқур ва ҳар томонлама ўзлаштириш;
– дунёда маданиятлар турли-туманлиги ҳақида тасаввурни, маданий тафовутларга нисбатан толерант муносабатни пайдо қилиш;
– турли маданият вакиллари билан ўзаро самарали коммуникацияга киришиш малакасини шакллантириш;
– тинчлик, инсонпарварлик, миллатлараро бағрикенг мулоқот руҳини сингдириш;
– ўз қадриятларини рад этган ҳолда, бошқа маданиятларнинг устидан ҳукм чиқаришга йўл қўймаслик;
– ўз динини бошқа динлардан устун қўйиш, бошқа эътиқод вакилларини таҳқирлашга, камситишга йўл қўймаслик.
Ахборий-психологик кураш шароитида медиасаводхонликка қўйиладиган талаблар:
– қарама-қарши томонлар бир-бирига қарши агитация, қасддан дезинформация тарқатиши мумкинлигини тушуниш;
– кенг кўламли воқеаларга таъсир ўтказа олмаслигини ҳақиқат сифатида қабул қилиш;
– ишончи комил бўлмаган ахборотларни тарқатмаслик, ахборот оқимида ғарқ бўлмасликка интилиш;
– ахборот урушида томонлар бир-бирини чалғитиш учун фойдаланган технологияларни аниқлай олиш;
– фикрларни фактлардан ажрата олиш;
– шошилинч хулоса чиқармаслик, ҳиссиётларни бошқариш;
– фақат ўзи ёки яқинлари гувоҳ бўлган, тўғрилигига ишончи комил бўлган фактларни эълон қилиш;
– баҳс-мунозара маданиятига эга бўлиш, фикри бир хил бўлмаган инсонларга нисбатан ҳам ҳурматни сақлаб қолиш;
– ваҳима ҳолатида қарор қабул қилмаслик;
– эртами-кечми ҳар қандай можаро тугаши ва вазият ўз ечимини топишини тушуниш, шунинг учун бундай вазиятларга бутун эътиборни қаратиш тўғри эмаслигини англаш;
3.2§ Ўзбекистонлик ёшларнинг медиа истеъмоли ва медиасаводхонлик кўрсаткичи
Дунё аҳолиси, хусусан, аудитория ёш сегментининг медиа истеъмоли кўрсаткичлари, медиа учун ажратадиган вақти ошиб бормоқда. Сўнгги йилларда интернет аудиториясининг кенгайиши, смартфонлар ўзини-ўзи изоляциялаш воситасига айланиши оқибатида медиа диетага зарурат сезилди, ахборотнинг персоналлашуви, фейк ахборотлар ва дезинформация кенг ёйилиши сабабли фактчекингга талаб ортди. Медиақидирув, коммуникация, визуал контент, маълумот хизматини олиш каби шакллардан ташқари, онлайн тижорат, онлайн фаолият, тўғридан-тўғри трансляция воситасига айланди. Аудитория рақамли имкониятлардан фойдаланишга қаратилган малакани тез ўзлаштириб олмоқда. Рақамли имкониятлар ахборотдан микро даражада фойдаланиш усули, шакли ва аудиториянинг медиа ахлоқи, когнитив хусусиятлари, рақамли одатларини кескин ўзгартирмоқда.
Маълумки, медиа истеъмоли инсоннинг қўллаш соҳасидан қатъи назар, фойдаланаётган ахбороти бўлиб, унга китоб, газета-журнал мутолааси, фильм ва теледастурлар томошаси, радио эшиттириш, рақамли форматдаги ахборотларни қабул қилиш, компьютер ўйинларини ўйнаш кабилар киради. Медиа истеъмоли инсоннинг касбий ўсиши, руҳий саломатлигига таъсирига кўра фойдали ёки зарарли бўлиши мумкин. Медиа истеъмолини инсонлар онгу тафаккурида стереотипларни шакллантириш, муносабат пайдо қилиш, ижтимоий фикрга таъсир ўтказиш хусусиятига кўра чуқур тадқиқ этишга зарурат сезилмоқда. Уни истеъмол кўрсаткичи ва медиасаводхонлик даражасига кўра тадқиқ этиш ҳамда медиа билан муносабатларни тартибга солиш йўлларини илмий асосда излаш мақсадга мувофиқ. Ҳар бир ёш тоифасининг медиа истеъмолида ўзига хосликлар мавжуд. Медиа истеъмоли 3 ёшдан олдин бошланиши аниқланган197197
Genuneit, J., Brockmann, P. E., Schlarb, A. A., & Rothenbacher, D. (2018). Media consumption and sleep quality in early childhood: results from the Ulm SPATZ Health Study. Sleep Medicine, 45, 7—10. https://doi.org/https://doi.org/10.1016/j.sleep.2017.10.013
[Закрыть]. Болалар ахборот манбасини идентификация қилолмайди, реал олам билан медианинг фарқини англамайди, Youtube тармоғига боғланиб қолади, ота-она ахборот олишда фильтр вазифасини бажаради, ўсмирлар ва ёшлар эса медиа орқали фаол коммуникацияга киришади, ижтимоий тармоқларга янгиликлар олишдаги илк манба сифатида қарайди, зарур ҳолларда контент яратади. Ёши катта инсонларга эса ахборот яқинлари ёки ишончли расмий каналлар орқали келади. Ахборот қабул қилишда юқори ҳимоя механизмлари, барьерларини қўллашга интилади. Ёшлар ва ёши катталарнинг медиа истеъмолидаги фарқ «ахборий ёриқ»198198
https://www.ntia.doc.gov/legacy/ntiahome/fttn99/daley.html Мурожаат вақти: 14:02 / 21.03.2022.
[Закрыть]ларни юзага келтиради.
Шу билан бирга, ҳар бир мамлакат аҳолисининг медиаистеъмолида ўзига хосликлар мавжуд. Бу ўша мамлакатдаги ахборот тизимининг нечоғлиқ ривожлангани, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ривожланишига қаратилаётган эътибор, ахборот эркинлиги, интернет тезлиги, миллий домендаги сайтларнинг контент бойлиги, таълим тизимида рақамли малакани шакллантиришга эътибор қаратиши билан бирга миллий менталитети, тарихий-маънавий, диний қадриятлари каби омилларга ҳам боғлиқ.
Аҳолисининг асосий қисми ёшлардан иборат ноёб демографик дивидендга эга Ўзбекистоннинг ҳам меди аистеъмоли бўйича ўзига хосликлари мавжуд. Ўзбекистонликларнинг медиа истеъмоли бир неча тадқиқотларда ўрганилган. Шундай сўровномалардан бири, АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) кўмагида 1000 нафар респондент ўртасида ўтказилган тадқиқотда келтирилишича, ўзбекистонликлар учун асосий ахборот манбаси телевизор бўлиб қолмоқда199199
http://metric.tilda.ws/mediaresearchuz. Мурожаат вақти: 23:43 / 14.03.2022.
[Закрыть] (бизнинг тадқиқотимизда ёшлар ўртасидаги вазият бундай эмаслиги кўринди). Ҳозир 97,6 фоиз ўзбекистонликнинг телевизори, 38,8 фоизида смартфон, 14 фоизида фотоаппарат, 3,4 фоизида ўйин приставкаси мавжуд. Аҳолининг ёш қатлами телевизорга кам эътибор қаратади. ЮНИСЕФнинг 2018 йилдан 2020 йилгача мамлакатнинг барча ҳудудидан 4458 нафар ёш ўртасида ўтказган тадқиқот шуни кўрсатганки, компьютер саводхонлигига эга бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоизни, ўғил болалар орасида эса 30 фоизни ташкил қилади. Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи интернетдан фойдаланмайди.200200
Telegram: Contact @unicefuzbekistan Мурожаат вақти: 00:14 / 14.03.2022.
[Закрыть]
Рақамли олам имкониятлари билан баробар унинг истеъмолида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, қарийб 20 миллионни ташкил этади201201
https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/10134-52525523589 Мурожаат вақти: 00:19 / 14.03.2022.
[Закрыть]. Унга кўра, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ёки 3,1 миллионтага ўсган. Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингидаги ўрни юқорилаб бормоқда. Бир йилда Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 1,5 баробар (51,8 фоиз) ўсгани қайд этилган (яъни 2020 йил апрель ҳолатига кўра 25,82 Мбит/секунддан 2021 йил апрель ҳолатига кўра 39,2 Мбит/секундгача). Сўнгги уч йилда эса Ўзбекистонда симли интернет тезлиги уч баробар ўсган. Мобиль интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилган. 2021 йил апрель ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўрт поғона юқори кўтарилган (3.1-расм).202202
https://mitc.uz/uz/news/view/2517 Мурожаат вақти: 00:28 / 14.03.2022.
[Закрыть]
3.1-расм. Ўзбекистонда интернет тезлиги ўсиши.
Тадқиқот орқали интернет тезлиги, аудиторияси кенгайиши билан боғлиқ равишда ёшларнинг медиа истеъмолида кечаётган ўзгаришларни, шунингдек, медиасаводхонлик даражасини ўрганишни мақсад этдик. Бунинг учун энг қулай ва оптимал анкета сўрови усули танланди. Социологик тадқиқот дастури тузилди. Унга кўра, 16—30 ёшгача бўлган ёшлар объект сифатида танланди. Ёшларнинг медиа истеъмоли ва медиасаводхонлик даражаси предмет этиб белгиланди. Тадқиқот долзарблиги ва заруратини тушунтиришда медиа истеъмоли ўсиб, медиасаводхонлик зарурати ошиб бораётганига доир тадқиқот ва таҳлиллардан мисоллар келтирилди.
Шу пайтгача медиа истеъмоли йўналишида медиа истеъмоли ва ижтимоий тармоқларда янгиликлар истеъмол қилиш тартибида парчаланиш ҳодисаси203203
Gaol, F. L., Maulana, A., & Matsuo, T. (2020). News consumption patterns on Twitter: fragmentation study on the online news media network. Heliyon, 6 (10), e05169. https://doi.org/https://doi.org/10.1016/j.heliyon.2020.e05169
[Закрыть], медиа истеъмолида ижтимоий воқеликни идрок этиш эффектлари204204
Shrum, L.. (2002). Media Consumption and Perceptions of Social Reality: Effects and Underlying Processes.
[Закрыть], кросс медиада реклама материаллари истеъмоли205205
Bharadwaj, N., Ballings, M., & Naik, P. A. (2020). Cross-Media Consumption: Insights from Super Bowl Advertising. Journal of Interactive Marketing, 50, 17—31. https://doi.org/https://doi.org/10.1016/j.intmar.2019.09.002
[Закрыть], аккультурация ва ахборот диффузияси назарияларига асосланиб, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, гуруҳлараро алоқалар206206
Choudhary, S., Nayak, R., Kumari, S., & Choudhury, H. (2019). Analysing acculturation to sustainable food consumption behaviour in the social media through the lens of information diffusion. Technological Forecasting and Social Change, 145, 481—492. https://doi.org/https://doi.org/10.1016/j.techfore.2018.10.009
[Закрыть], медиа истеъмолининг депрессив аломатлари207207
Shin, M., Juventin, M., Wai Chu, J. T., Manor, Y., & Kemps, E. (2022). Online media consumption and depression in young people: A systematic review and meta-analysis. Computers in Human Behavior, 128, 107129. https://doi.org/https://doi.org/10.1016/j.chb.2021.107129
[Закрыть] каби; медиасаводхонлик йўналишида медиасаводхонлик натижасида девиант хатти-ҳаракатларнинг камайиши208208
Xie, X., Gai, X., & Zhou, Y. (2019). A meta-analysis of media literacy interventions for deviant behaviors. Computers & Education, 139, 146—156. https://doi.org/https://doi.org/10.1016/j.compedu.2019.05.008
[Закрыть], ижтимоий ботларнинг салбий ижтимоий таъсирларнинг олдини олишда медиасаводхонлигини қўллаб-қувватлаш209209
Schmuck, D., & von Sikorski, C. (2020). Perceived threats from social bots: The media’s role in supporting literacy. Computers in Human Behavior, 113, 106507. https://doi.org/https://doi.org/10.1016/j.chb.2020.106507
[Закрыть] каби йўналишлардаги тадқиқотлар ўрганилди.
Кузатув эмперик усулидан фойдаланилган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги мақсадли гуруҳларда ёшларнинг ахлоқи кузатилди, текширилмаган ахборотлар кўплиги, адоват тилидан кенг фойдаланилаётгани қайд этилди. Шу билан бирга, реал ҳаётда кибержиноятлар, картадан пул ўғирлашга қаратилган жиноий ҳаракатлар сони ошаётгани аниқланди.
Мавзуни ўрганиш, дастлабки кузатув, олинган бирламчи маълумотлар асосида 28 саволдан иборат анкета сўровномаси тузилди. Саволларнинг 4 таси кириш ва назорат саволлари, 24 таси асосий саволлар. Саволлар иккита йўналишга кўра: биринчиси, медиа истеъмоли, иккинчиси медиасаводхонлигини аниқлашга қаратилган.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти кўмаги билан 2022 йилнинг февраль-март ойида ўтказилган сўровномада республиканинг барча ҳудудидан 7827 нафар иштирокчи қатнашди.
Шундан 7525 (96,1 фоизи) нафари талабалар, 162 (2,1 фоизи) нафари ишчи ходимлар, 109 (1,4 фоизи) нафари ўқувчилар, 31 (0,4) нафари вақтинча ишсизлардир. 56,9 фоизи аёллар, 43,1 фоизи эркаклардир. Ёш кесимида 18—25 ёшлилар асосий қисми ташкил этади – 82,7 фоиз. 16—18 ёшдагилар 9,2 фоиз, 25—30 ёш оралиғидагилар 5,2 фоиз, 30 ёшдан катталар 2,8 фоизни ташкил этди. 16 ёшдан кичик респондентлар кўрсаткичи 0,1 фоизга етмади, 6 нафарни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар 3.1-жадвалда акс этган. Наманган вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилоятидан бошқа ҳудудларга таққослаганда кўп иштирокчи қатнашди.
3.1-жадвал.
Олинган сўров натижалари фоизлаштирилди, медиасаводхонлик кўрсаткичлари шкалалаштирилди.
Назорат ва фильтрловчи саволлардан кейин келувчи асосий саволлардан бири бўлган «Ахборотни кўпроқ қаердан оласиз?» деган саволдан аудиториянинг ахборот олиш манбаси, медиа билан муносабатларини аниқлаш мақсади кўзланган. Бу саволга респондентларнинг 43 фоизи ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар, 36,6 фоизи интернет сайтлари, 0,3 фоизи газета-журнал, 2,9 фоизи телевидение, 4 нафар респондент радио (0,1 фоизга етмайди), 7,4 фоизи китоб, 9,7 фоизи ота-она, ўқитувчи ва дўстлар билан мулоқот деган жавобларни берган (3.2-расм).
3.2-расм. Ўзбекистонлик ёшларнинг ахборот олиш манбалари.
2014 йилда ҳам худди шу савол билан мурожаат қилинганда телевидение ва интернет кўрсаткичи баробар чиққан эди, бугун бу рақобатда интернетнинг салмоғи юқори экани кўринди.
Аудиториянинг асосий қисми ижтимоий тармоқлар орқали ахборот олиши ижтимоий тармоқларнинг ахборот тарқатиш ва сиёсий фикрни қутблаштиришдаги ролини англаши ва танқидий фикрлашга асосланган рақамли кўникмаларни эгаллаши зарурлигини кўрсатади.
Бир кунда телевизор кўриш учун қанча вақт сарфлайсиз, деган савол ёш аудиториянинг телевизион медиамаҳсулотларга қанча вақт сарфлашини аниқлашга қаратилган эди. Маълум бўлдики, аудиториянинг 61,7 фоизи ҳар куни телевизор кўрмайди, 25,9 фоизи 1 соатгача, 10,7 фоизи 1—3 соат оралиғида, 1,4 фоизи 3—5 соат оралиғида вақт ажратади, беш соатдан кўп телевизор кўрувчилар 0,2 фоизни ташкил этади (3.3-расм). Телевидениега қарамлик йўқ.
3.3-расм. Телевизор учун ажратилаётган вақт.
Кунига неча соат интернетдан фойдаланасиз, деган савол натижаларига кўра ёшларнинг 4,9 фоизи ҳар куни интернетдан фойдаланмаслиги маълум бўлди. Респондентларнинг асосий қисми эса 1 соатдан 12 соатгача бўлган вақт оралиғида фаол фойдаланади: 12,5% – 1 соатгача, 34,4% – 1—3 соат оралиғида, 32,4% – 3—5 соат, 13,1% – 6—12 соат оралиғида. 12 соатдан кўп фойдаланувчилар сони 2,7 фоизни ташкил этади (3.4-расмга қаранг).
3.4-расм. Интернет учун ажратилаётган вақт.
Аудиторияни аниқлашга қаратилган тадқиқотимиз интернет билан телевидениенинг аудитория билан муносабатини солиштиришга ҳам имкон беради (3.5-расмга қаранг).
3.5-расм. Интернет ва ТВ аудиториясини таққослаш.
Радио эшитасизми, деган саволга 59,8 фоиз респондент «йўқ», 32,7 фоизи «ҳа», 32,7 фоизи «баъзида» деб жавоб берган. Радио энг кам мурожаат этилаётган медиа шаклидир.
Газета-журналларни ўқиб борасизми, саволга 50,1 фоиз респондент «баъзида», 33,7 фоизи «йўқ», 16,7 фоизи «ҳа» деган жавобни берган. Жаҳондаги каби Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда босма ОАВнинг сони, адади, аудиторияси қисқариши тенденцияси кузатилмоқда. Сўнгги ўн йилда газеталар сони тенг ярмига қисқарган. Йиллар кесимида фаолият юритган газеталар сони 2010 йилда 649 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилда 366 тага тушиб кетган. Сўнгги 10 йилликда газеталар сони 283 тага камайган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатида республикамизда фаолият юритаётган газеталар сони 366 тани ташкил этган.
Тадқиқотнинг асосий саволларидан бири бўлган «Интернетда нима билан шуғулланасиз?» деган саволга овозлар сони қуйидаги 10-жадвалда акс этган. Эътибор берилса, «сайтлардаги янгиликларни кузатаман» деган жавоб энг кўп овоз олган – 54,1 фоиз. Демак, интернетнинг имконияти кенг бўлиш билан бир қаторда ҳали ҳам журналистик – янгиликлар узатиш функцияси етакчилик қилади. «Қидирув тизимларидан фойдаланаман» деган жавоб 32,9 фоизни ташкил этса-да, респондентлар қидирув тизимлари оптимизацияси тушунчаси билан таниш эмас. Медиа истеъмоли ошишининг ижобий жиҳатларидан бири онлайн инструментлар, дастурий таъминот, умуман, медиатаълим соҳасининг ажралмас, фаол қисмига айланганидир. Сўровнома иштирокчиларининг 45 фоизи электрон китоб ўқиши, 16,1 фоизи онлайн шаклда ўқиши медиа имкониятларидан таълим соҳасида кенг фойдаланилаётганини тасдиқлайди. Медиадан фаол фойдаланиш медиатаълимнинг танқидий тафаккурни шакллантириш мақсадига мос.
Респондентларнинг 4,5 фоизи онлайн ишлайди. Ижтимоий тармоқларда мулоқот 31,5, фильм ва сериаллар томошаси 15,5, фото ва видео юклаш 14,7, ўйинлар 3,7 фоиз овоз олгани медиа билан муносабатларни тартибга солиш, медиага фойдали мақсадда мурожаат этиш заруратини намоён этади. (3.6-расм).
3.6-расм. Интернетдаги машғулотлар.
«Янгиликларни кўрганингиз (ўқиганингиз, эшитганингиз) да қандай ҳисларни бошдан кечирасиз?» деган савол медианинг психологик таъсири, аудиториянинг ижтимоий ахборий муҳитга мослашуви, ижобий ёки салбий таъсирларни ўзини сингдириш кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган эди. Балл-Рокич ва Дефлер медианинг ҳиссий таъсирини тадқиқ этади. Балл-Рокич медиадан фойдаланиш ва қониқиш назарияси билан таққослаб, медиа тизимларининг қарамлик назарияси ўртасидаги асосий фарқларни умумлаштирган.210210
Ball-Rokeach, Sandra J (1985). «The origins of individual media-system dependency: a sociological framework». Communication Research. 12 (4): 485—510. doi:10.1177/009365085012004003. S2CID 145709218.
[Закрыть] Ва фикримизча, замонавий фанда медиага қарамлик эмас, медиага боғлиқлик деб таърифлаш мақсадга мувофиқ.
Социологик тадқиқот дастури ишчи фаразида салбий ахборотлар кўпайиши натижасида аудиторияда қўрқув, ваҳима, босим ҳисси кўп бўлиши прогноз қилинган эди. Амалда натижалар буни тасдиқламади. Аудиториянинг 5,9 фоизигина қўрқувни ҳис қилади, 52,6 фоиз аудитория ҳайратланиш, 40,6 фоизи қувонч ва хотиржамликни ҳис қилади.
3.7-расм. Ахборот пайдо қилувчи руҳий ҳолатлар таҳлили.
«Интернет орқали олаётган ахборотларингизни фойдали деб ҳисоблайсизми?» деган саволга 93 фоиз респондент «ҳа», 7 фоизи «йўқ» деган жавобни берган. «Интернет катта миқдордаги ахборотларни ўзида жамлайди, бироқ, минг афсуски, унинг бир қисми чиқинди ахборотдан иборат»211211
Юдалевич Н. В. Информационный мусор как феномен современного общества. // Бизнес-образование в экономике знаний №2, 2016. С 119—121.
[Закрыть]. Чиқинди ахборотлар, ахборий кўпик фойдасиз реклама материаллари («зарарли овқат тўғрисидаги фойдали овқат бўлмайди» тамойилига кўра), асосланмаган шахсий фикрларни ифодалаган пост, муносабат, шарҳлар, объектив бўлмаган тарғибот материаллари, ташвиқот, дезинформация, фейклар, айниқса, ахборот-психологик уруш шароитидаги астротурфинг (фикрни кўпчилик қўллаб-қувватлаётгани ҳақида иллюзия яратиш), троллар, ботлар таъсирида кенг тарқалиб, кун тартибига чиққан мавзу бўлиши мумкин.
Аудитория интернетдаги контентнинг фойдалилигини тасдиқлар экан, мавзу ҳақида чуқур ўйламасдан жавоб берганини, ахборий чиқинди, ахборот гигиенаси тушунча ва талаблари билан таниш эмаслигини маълум қилади.
Навбатдаги – «Ўқиш онлайн шаклга ўтиши ҳақидаги янгиликка дуч келдингиз, нима қиласиз?» деган савол медиасаводхонликни аниқлашга қаратилган тест бўлиб, унга 61,6 фоиз респондент тўғри жавоб берган. 11,8 фоизи бу хабарни бошқаларга жўнатишини, 26,7 фоизи ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқлашга ҳаракат қилишини маълум қилган.
Респондентларга табиат манзараси акс этган фейк сурат берилиб «Ушбу суратга муносабатингиз қандай?» деган савол берилди. Респондентларнинг 66,3 фоизи суратнинг ҳақиқийлигига шубҳа билдирмаган, 22,7 фоизи табиатда бундай манзара борлигига ишонмайман деган жавобни берган. 11 фоизи турли веб инструментлар орқали унинг сохта эканини исботлай олишини айтади. Респондентларнинг асосий қисми «TinEye», «RevEye» каби расм бўйича қидирув олиб борадиган воситалар, метадата маълумотларига кўра суратга ишлов берилганини аниқлайдиган дастурий маҳсулотлар билан таниш эмас.
«Видеонинг илк манбасини аниқлашни биласизми?» деган саволга 25,2 фоиз респондент «Ҳа, Youtube DataViewer ва бошқа инструментлардан фойдалана оламан», деган жавобни берган бўлса, 74,8 фоизи «Йўқ, буни ҳеч қачон амалга ошириб кўрмаганман», дейди.
«Ишончли ва ишончсиз сайтларни ажрата оласизми?» деган саволга 19 фоиз иштирокчи «Ҳа, сайт SSL сертификатга эга ёки эгамаслиги, унинг расмий манба экани ва ҳоказони текшира оламан», 20,5 фоизи «Йўқ, бунга эътибор қаратмаганман», 60,5 фоизи «Қисман ажрата оламан», деб жавоб берган,
«Бирор сайтга кирганингизда сизни исталмаган реклама таъқиб қилса, нима қиласиз?» деган саволга 18,9 фоиз респондент тўғри жавоб берди. Бу ҳолатда 66,5 фоиз респондент шунчаки х (ёпиш) тугмасини босади, 12,6 фоизи унга эътибор бермайди, уларга бу ҳалақит қилмайди, 2,1 фоизи тўлиқ кўриб чиқади (3.8-расм).
3.8-расм. Рекламага муносабат.
Сўровнома иштирокчиларининг 61 фоизида реклама қилинган маҳсулотни олиш истаги пайдо бўлмайди, 36,7 фоизида баъзан шундай бўлади, 2,3 фоизида тез-тез кузатилади. 51,7 фоиз иштирокчи бот билан гаплашаётганини аниқлай олади, 48,3 фоиз қатнашчи эса билмайди. Сўровнома қатнашчиларининг 74,7 фоизи тролл кимлигини билмайди, 25,4 фоизи жамоатчилик фикрини бошқариш мақсадида фаолият юритаётган сохта аккаунтлар фаолиятидан хабардор.
Респондентларнинг 78,8 фоизи видеоконтент ярата олмайди, 21,2 фоизи ярата олади. Медиасаводхонлик медиаматнларни шарҳлаш/таҳлил этиш ва яратиш қобилияти ҳисобланар экан, контент яратишни билган инсонни тўлақонли медиасаводхон инсон сифатида кўра оламиз.
Респондентларнинг 92,9 фоизи картасидан пул ечиб олишга қаратилган киберфирибгарликка учраган, 7,1 фоизи бу муаммога дуч келган. Ўзбекистонда охирги йилларда пластик картадан пулни ечиб олишга қаратилган кибержиноятлар сони ошмоқда.
«Сизнингча, ахборий уруш қандай амалга оширилади?» деган саволга жавоблар таҳлили, овозлар сони қуйидаги 13-жадвалда келтирилган. Респондентларнинг 48,9 фоизи «ёлғон, фитна, ивғо орқали», 39,1 фоизи «омма фикрини бошқариш, манипуляция кўмагида», деб ҳисоблайди. 12,9 фоиз иштирокчи «кўпроқ контент яратиш орқали», 17,6 фоизи «кўпроқ аудиторияга эга бўлиш орқали», 33,1 фоизи «одамларни чалғитадиган иллюзиялар яратиш орқали», деб жавоб берган (3.9-расмга қаранг).
3.9-расм. Ахборий уруш ҳақида тушунча.
Нафрат, ҳақорат, адоват, масхаралаш, одобсизлик каби салбий ҳолатларнинг нутқ воситасида медиамакон иштирокчилари ўртасида ифодаланиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг рақамли саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг ўрганилмаган жиҳатлари кўплиги Jonathan Culpeper212212
Culpeper, J. (2021). Impoliteness and hate speech: Compare and contrast. Journal of Pragmatics, 179, 4—11. https://doi.org/10.1016/J.PRAGMA.2021.04.019
[Закрыть]нинг тадқиқотларида акс этган. Бизнинг тадқиқотимиздаги «Ижтимоий тармоқларда сизни ҳақоратлашганми, постингиз, шахсий фикрингиз учун сизни хафа қиладиган, таҳқирлайдиган шарҳ ва муносабатлар ёзишганми?» деган саволдан мақсад ижтимоий тармоқларда адоват тилининг қўлланиши даражасини аниқлаш эди. Бу савол бўйича ижобий натижа қўлга киритилди. 85 фоиз респондент «Йўқ, умуман бундай ҳолат юз бермаган», дея жавоб берган. Респондентларнинг 13,6 фоизида баъзан бундай ҳолат юз бериб туради, 1,4 фоизи тез-тез бу муаммога дуч келади. «Сизга „Шошилинч хабар. Зудлик билан кўринг!“ деган видеоҳавола келди. Сизнинг реакциянгиз қандай?» деган саволга 42 фоиз иштирокчи «уни очиб кўрмайман», деб тўғри жавоб берди, 15,7 фоизи «ҳавола бўйича кириб кўраман», 42,3 фоизи «видеодан нима мақсад кўзланаётганини билишга ҳаракат қиламан», деган.
«Жамоат жойида Wi-Fi тармоғи очиқ экан, сиз…» деган саволга берилган жавобларга кўра, 56,2 фоиз иштирокчи ундан фойдаланишини, 43,8 фоизи фойдаланмаслигини билдирган. Киберхавфсизлик ва шахс хавфсизлиги конвергенцияси кўринишида гибрид хавфлар пайдо бўлмоқда.213213
Bıçakcı, A. S., & Evren, A. G. (2022). Thinking multiculturality in the age of hybrid threats: Converging cyber and physical security in Akkuyu nuclear power plant. Nuclear Engineering and Technology. https://doi.org/10.1016/J.NET.2022.01.033
[Закрыть] Маълумки, медиасаводхонлик ўз таркибига киберхавфсизлик қоидаларини ҳам қамраб олади. Унга кўра, жамоат жойларида ҳимояланмаган Wi-Fi тармоқларида Man-in-the-Middle, яъни мулоқотда ўртада учинчи одам бўлиши мумкинлиги туфайли фойдаланмаслик тавсия этилади.
«Медиа орқали сизни алдаётгандек таассурот пайдо бўладими?» деган саволга 6,3 фоиз респондент «тез-тез», 2,4 фоизи «доим», 32,9 фоизи «гоҳида», 32,3 фоизи «кам ҳолларда», 26,1 фоизи «умуман йўқ» деган жавобни берган. Аудитория ўзини медианинг манипулятив таъсиридан холи тасаввур этади.
3.10-расм. Ўзбекистонлик ёшларнинг умумий медиасаводхонлик индекси.
«Ўзбекистон таълим тизимига ёшларнинг медиаоламга мослашишини таъминловчи, фейк ахборотларни ажратишга ўргатувчи, танқидий тафаккурини ривожлантирувчи медиатаълим ва медиасаводхонлик йўналишида янги фан киритилса, бунга қандай муносабат билдирган бўлар эдингиз?» деган саволга жавобан 63,7 фоиз респондент қўллаб-қувватлашини, 14,2 фоизи бундай фан керак эмас деб ҳисоблашини, 22,1 фоизи жавоб беришга қийналишини билдирган. Маълумот ўрнида таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистонда медиатаълимни ривожлантириш, болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг ахборот саводхонлигини ошириш ва онлайн хавфсизлигини таъминлаш масаласи кун тартибида турибди. Бу аудиториянинг катта қисми мазкур фаннинг ўқув дастурига киритилишини қўллаб-қувватлашида яққол кўринди.
3.3§ Медиатаълимни миллий таълим тизимига жорий этиш шакли, босқичлари, фанларга интеграциялаш масалалари
Жаҳонда медиатаълимни жорий этиш тажрибасида устуворлик касб этаётган «Глобал фикрлаш, локал ҳаракат қилиш» тамойили ҳам ҳар бир ҳудудда миллий ва маҳаллий модел ҳамда стандартлар яратишни назарда тутади. Медиатаълимнинг тарихий, назарий, амалий, методологик асосларини ўрганиб, олинган хулосалар асосида медиатаълимнинг «ўзбек модели» таърифи ва хусусиятлари қуйидагича келтирилишини таклиф этамиз:
Медиатаълимнинг «ўзбек модели» – болалар, ўсмирлар, ёшларнинг медиаоламга мослашувини таъминловчи, умуман, узлуксиз таълим шаклида барча ёшдагиларининг ахборот билан муносабатларини тартибга солувчи, ўзбекона тарбия билан параллел олиб борилувчи, медиамакондаги ҳар қандай ахборий хуружларга қарамай, барча шарт-шароитда миллий ғояларга содиқ, фаол фуқаролик позициясига эга ахборот истеъмолчиларини тайёрловчи, ахборот одоби, маданияти, маънавиятини шакллантирувчи, инсоннинг социоэмбрион даражадан умрининг сўнгигача давом этувчи, медиамаҳсулотларни тафаккур чиғириғидан ўтказиб, саралаб қабул қилиш, баҳо беришда ижтимоий иммунитет, зирҳ вазифасини ўтовчи, медиамаҳсулотлар ярата олиш бўйича амалий кўникмаларни юзага чиқарувчи, ўқув жараёнида шарқона дидактик асосларга таянган, рақамли оламда хавфсизлик қоидаларини ўргатувчи, оммавий коммуникациядаги муаммоларни ҳал этиб, ахборий оламдаги конфликтларни бартараф этувчи, миллий менталитетга хос бўлмаган номақбул ахборотларнинг таъсирини минималлаштирувчи таълим моделидир. У медиатаълимнинг танқидий тафаккур, ҳимояловчи, эстетик-бадиий, амалий назариялари билан бир қаторда Ўзбекистон ва жаҳон учун долзарб ва зарур бўлган янги «диний-маърифий» назарияни ўз ичига олиши мақсадга мувофиқ. Чунки диний масалада нотўғри талқин, сохта ахборотлар кўплиги, ижтимоий тармоқларда диний мавзулардаги тортишувлар кузатилиши мазкур йўналишга медиасаводхонликнинг бир йўналиши сифатида қарашни тақозо этади.
Медиатаълимнинг «ўзбек модели”ни амалиётга жорий этиш давлат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади, Ўзбекистоннинг ахборий ва кибер хавфсизлигини мустаҳкамлайди, миллий манфаатлар йўлида аудиторияни дезинформациядан ҳимоялаш ва жамиятда соғлом ахборот муҳитини шакллантириш учун глобал тармоқ ёки ОАВдан фойдаланишда техник чекловларни қўйишга зарурат қолмайди, медиага қарам инсонлар сони камаяди. Соғлом ахборий муҳит иқтисодиётнинг барча тармоқлари – ишлаб чиқаришдан соғлиқни сақлаш тизимигача – ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Медиатаълимни жорий этишда хорижий тажрибани кўчирмай, миллий моделни яратиш зарурати менталитет, ахборий муҳит ва ахборий муаммолар турличалиги билан ҳам изоҳланади. Масалан, медиатаълимга доир хорижий қўлланмаларда ахлоқий оғишлар ва диний масалалардаги баъзи мисоллар, қарашлар, нуқтаи назарлар ўзбек миллий менталитети, асрий қадриятларига мос эмас, буни ўзбек аудиториясида муҳокама этиш мақбул эмас. Миллий модел яратилиши миллий ўқув материаллари, дарслик ва қўлланмалар яратишга асос бўлади. Миллий таълим тизимининг ўзига хослиги – таълим ва тарбиянинг параллел олиб борилиши медиатаълимни жорий этишга қулайлик яратади. Миллий дидактик асосларга таяниб дарс ўтиш эса ўзбек аудиториясида самарали. Шунинг учун медиатаълим дастурлари ва ўқув материалларини яратишда халқ оғзаки ижоди, Шарқ алломаларининг бой меросига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Масалан, «Ёлғонга ё ялқов ишонар, ё анқов» мақоли ахборотни текширишга эринмаслик, «Ёмон сўзнинг қаноти бор» негатив информациянинг тез тарқалиши, «Қулоқдан кўз яхши» ҳикмати ўзи гувоҳ бўлмагунча ахборотга ишониб бўлмаслиги кабиларни ўргатади.
Шунингдек, Ўзбекистонда болаларни салбий таъсирли ахборот, медиамаҳсулотлардан ҳимоялашда оила ижтимоий институтидан самарали фойдаланиш зарур. Бола оиласи билан кўп вақт ўтказиши, оилада унинг медиа истеъмоли назорат қилиниши, ота-онаси бу борада намуна бўлиши, медиаолам ҳақида дастлабки кўникмалар шакллантирилиши керак. Буни қуйидаги кўринишда ифодалашни таклиф этамиз: бола – оила – таълим муассасаси – медиамакон. Яъни медиамаконга йўл оила ва таълим муассасаси орқали бўлиши керак. Бу ота-оналар учун медиасаводхонлик қўлланмаларини яратиш заруратини келтириб чиқаради.
Тадқиқот ишимиз медиатаълимнинг кўриниши ва вазифалари кенглиги, медиасаводхонлик малакаси зарур бўлган соҳа ва тармоқларнинг кўплиги, ахборот истеъмоли натижасида келиб чиқаётган муаммолар турли-туманлиги, ахборий макондаги хавфлар ўзгариб туриши, ўзлаштириш керак бўлган рақамли малакалар такомиллашиб бориши сабабли унинг барча кўринишларини ягона ўқув дастурида қамраб олиш имконсизлигини кўрсатди. Шунинг медиатаълимни миллий таълим тизимига жорий этишда ўқув режа ва дастурларининг мослашувчанлигига эътибор қаратиш талаб этилади. Маънавий ишларнинг бир қисми сифатида қарамай, гуманитар фанларга интеграциялаш билан чекланмасдан, уни аниқ фанларга ҳам киритиш мақсадга мувофиқ. Чунки медиатаълим ахборот технологиялари, ҳуқуқ, иқтисод, мантиқ, психология каби фанлар билан бевосита алоқадор.
1. Медиатаълимни жорий этишнинг асосий босқичлари. Миллий моделда медиатаълимни жорий этишни узлуксиз тарзда (3.11-расмга қаранг) амалга ошириш тавсия этилади, чунки медиа истеъмоли умрбўйи давом этади.
3.11-расм. Медиатаълимни жорий этиш босқичлари.
2. Медиатаълимни жорий этиш шакллари. Умумий ўрта таълимда медиатаълимни интеграциялашган шаклда, яъни бошқа фанлар мазмунига сингдириб ўқитиш керак. Алоҳида фан сифатида ўқитиш миллий таълим тизимида фанлар кўплиги ва информатика фанида рақамли саводхонлик, шахсий маълумотлар конфиденциаллигини таъминлаш, рақамли ижодкорлик каби йўналишларда билим бериш; она тили фанида инглиз ва рус тилларидаги медиаматнларни ўрганишда қулайлиги учун контентни таҳлил қилиш, мафкуравий мақсадларни аниқлаш, адоват ва нафрат тилини аниқлаш каби вазифаларни киритиш, ҳуқуқ дарсида ахборот ҳуқуқи, интернетда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик, ёлғон хабар тарқатганлик, шахснинг шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказганлик учун жавобгарлик бўйича тушунчалар бериш, тарбия фанида рақамли гигиена ва нетикетни шакллантириш вазифасини юклаш мумкин. Шунингдек, тасвирий санъатга визуал медиатаълим компонентларини киритиш, кимё, биология, география дарсларида ҳам медиатаълим инструментидан фойдаланган ҳолда дарс сифатини ошириш, масалан, зарур маълумотларни топиш, ахборот манбаларига мурожаат қила олиш, табиий жараёнлар ҳақида фильм ишлаш, тарих дарсида медиасаводхонликка доир тарихий мисоллар бериш орқали ҳам интеграциялаш мумкин. Ўқитувчи қайси фан бўлишидан қатъи назар, сўз эркинлиги принципига амал қилиши, ОАВга мурожаат қилиши, ўқувчи билан тенг диалогга киришиши, мустақил фикрлашга ўргатиши, медиатаълим принципларига амал қилиши муҳим. Медиатаълим болалар, ўқувчиларни, умуман, мактабни медиа изоляциясидан чиқаради.
3.12-расм. Медиатаълимни фанларга интеграциялаш.
Таҳсил олувчиларнинг медиасаводхонлигини оширишда факультатив шаклдаги тўгараклар имкониятидан максимал фойдаланиш зарур. Айни кунда Ўзбекистондаги мактабларда тўгараклар, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида 51 касб мавжуд бўлса, уларда кўпроқ тикувчилик, дурадгорлик каби ҳунарлар ўргатилади. Бу мазмун жиҳатидан тўгараклар эски қолипларда ишлаётгани, замонавий билимларни қамраб ололмаётганини кўрсатади. «Журналистика», «Медиатаълим», «Кино», «Радио», «Телевидение», «Копирайтинг», «Веб-дизайн», «Ижтимоий медиамаркетинг», «Яхши нарсалар интернети», «Реклама агенти бўлмоқчиман» каби тўгараклар очилиши ўқувчи-ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш билан бирга касбга йўналтириш вазифасини ҳам ўтаб, медиаолам учун профессионал мутахассислар етиштиришга ҳисса қўшади. Тўгаракларда медиасаводхонликни шакллантиришга эътибор бериш таълим стандартларини талаб этмаслиги, дастурларнинг мослашувчанлигини таъминлаш қулайлиги сабабли ҳам самаралидир.
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида медиатаълимни алоҳида мустақил фан, танлов фан ёки мустақил курс сифатида ўқитиш мақсадга мувофиқ. Бунда фактчекинг платформалари билан ишлаш, сунъий интеллект билан ишлашда медиасаводхонликни шакллантириш вазифалари киритилади.
Демак, медиатаълимни жорий этиш шакллари қуйидагича ифодаланади:
3.13-расм. Медиатаълимни жорий этиш шакллари.
3. Медиатаълимнинг «ўзбек модели”нинг принциплари қуйидагича бўлишини таклиф этамиз:
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.