Электронная библиотека » Санобар Жуманова » » онлайн чтение - страница 4


  • Текст добавлен: 21 октября 2023, 15:39


Автор книги: Санобар Жуманова


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 4 (всего у книги 9 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Маълумки, «калом» «сўз», «равон нутқ», «жумла», «гап» маъносида келади. Уламолар калом илмини таърифлаб бир неча хил фикрларни айтган. Энг қадимги таъриф Шарқда «муаллими соний» яъни «иккинчи муаллим» деган фахрли номга сазовор бўлган буюк мутафаккир Абу Наср Форобий (873—950) га тегишли бўлиб, у: «Калом синоати ила миллатнинг асосчиси айтган чегараланган гап ва ишларга нусрат берилур ва унга хилоф бўлган барча сўзлар беҳудага чиқарилур», деган.

Яна бир эътиборли жиҳати Абу Наср Форобий «Фозил одамлар шаҳри» асарида лафз, сўз масаласига етарлича эътибор қаратади, сўзлар ё бирор маънони билдириши ҳам, билдирмаслиги ҳам мумкинлиги, мулоҳазани англатадиганларнинг қатъий жазмлиси ва жазмсизи бўлиши, қатъийлари ё тўғри, ё ёлғон бўлиши, ёлғонларидан баъзилари эшитувчилар зеҳнига уни англатадиган маъно билан бирга ўрнашиб қолиши, бошқалари унинг онгида нарсаларнинг ўхшаши – акси билан ўрнашиб қолиши, мулоҳазалар ё бутунлай рост, ё бўлмаса бутунлай ёлғон бўлиши, ё бунинг тескариси ёки тўғри ва ёлғон меъёрда баб-баравар бўлиши, рост томони кўпроқ бўлиши, рост бутунлай камайиб бориши мумкинлиги каби даражалар тўғрисида сўз юритади8888
  Форобий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. – 1993. Б. 116—118. 224.


[Закрыть]
. Контекстига кўра «сўз”нинг «ахборот» билан маънодош келганини кўриш мумкин.

Калом илмининг ривожида Абу Мансур ал-Мотуридий (870—944) нинг ҳиссаси катта. Аллома яратган таълимот залолатнинг ҳар қандай кўринишидан йироқ бўлган соғлом исломий тафаккурни тарғиб қилишни назарда тутади. «Залолат» сўзи арабчадан олинган бўлиб, «йўлдан адашиш», «хато», «ёлғон», «ҳақиқий эътиқоддан юз ўгириш», «йўлдан озганлик», «адашганлик» маъноларида келади8989
  Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. II. Е-М / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқалар.;ЎзР ФА Тил ва адабиёт ин-ти. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б.-126.


[Закрыть]
. IX—X асрда мутаассиблар ва бузғунчи гуруҳлар таъсирида диний масалаларда нотўғри талқинлар ва чалкашликлар юзага келган эди. Тор, бирёқлама, бошқаларни чалғитадиган қарашлар, турлича нотўғри талқинлар эътиқод масаласида ихтилофлар, адашишлар юзага келди. Шундай мураккаб шароитда калом илмининг йирик намояндаси Абу Мансур Мотуридий етишиб чиқиб, вужудга келган қалтис вазиятни тузатиш масалалари билан шуғулланди. Аллома турли-туман нифоқу ихтилофлар, гуруҳларга бўлинишлар кузатилаётган оғир ва танг вазиятда эътирозга ўрин қолдирмайдиган ақлий ва нақлий далилларга таяниб, соғлом фикр, ҳидоят билан бузғунчи, фосиқ ғояларга қарши турди. Тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов «… буюк ватандошимиз ақидавий масалалардаги беназир хизматлари учун, эҳтимол, жаҳоннинг биронта ҳам алломасига насиб этмаган „Мусулмонлар ақидасини тузатувчи“ („Мусаҳҳиҳ ақоид ал-муслимийн“), „Хурофот ва бидъатга асосланган уйдирмаларни илдизи билан қўпорувчи“ („Қолиъ азолийн ал-фитна вал бидъат“) деган ўта шарафли номларга сазавор бўлган алломадир9090
  https://kukaldosh.uz/28/02/2018/600. Мурожаат вақти: 22:21 / 18.03.2022.


[Закрыть]
», дейди.

Абу Мансур Мотуридий турли ақидавий мавзуларни асл исломий асослар ва ақлий, мантиқий далиллар билан уйғунлаштирган ҳолда таҳлил қилади, зарур ҳолларда кескин ва асосли раддиялар орқали илмсизликдан юзага келган зид фикрлар, нотўғри талқинларга барҳам беради.

Мотуридия мактаби намояндаларидан бири Абу Ҳафс Умар Насафий (1027—1114) дир. Унинг асарларида ўша даврда мавжуд бўлган оқимларнинг вакиллари билан кескин баҳс-мунозаралар, уларнинг хато қарашларига қарши далиллар билан исботланган раддиялар келтирилади. Жумладан, ўша пайтда ислом дини негизида кенг тарқалган турли-туман фирқалар ва тоифаларга ҳам ақл ва нақлдан далил келтириб кескин жавоблар берилади.

Илми калом ҳақида Шарқда Ҳужжат ул-ислом ва Ҳужжат ул-ҳақ рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Ғаззолий (1058—1111) қуйидагиларни айтади: «У бир илм бўлиб, унинг мақсади аҳли суннанинг ақидасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлашдир». «Бас, Аллоҳ бир тоифа мутакаллимларни пайдо қилди ва уларнинг ҳимматини тартибга солинган калом ила суннатнинг нусрати йўлида ҳаракатга солди. Шу орқали аҳли бидъатнинг суннатга хилоф равишда чиқарган алдамчиликлари фош қилинади. Ана шундан илми калом пайдо бўлди9191
  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Самарқанднинг сара уламолари. Т.: Hilol nashr. – 2014. Б. – 112.


[Закрыть]
». Унинг насиҳатлари ичида «Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг», «Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг», «Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг», «Фақат ва фақат рост гапиринг», «Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг», «Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг», «Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг», «Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг9292
  Ирфон тақвими, 2011 йил, 4-сонидан.


[Закрыть]
” кабилари ҳам ахборий саводхонлик, ахборий маданият жиҳатидан аҳамиятлидир. Имом Ғаззолий илми каломни ўрганиб охирига етгандан кейин эришган натижалари ҳақида «ал-Мунқиз миназ золали» номли китобида қуйидагиларни ёзади: «Унинг мақсади аҳли сунна вал жамоа учун аҳли суннанинг ақидасини муҳофаза қилиб бериш ва аҳли бидъатнинг адаштиришидан қўриш эди».

Абу Ҳомид Ғаззолий «Иҳёу улумид дин» асарида: «… чуқур билимга эга бўлмаган оддий мусулмонларнинг диний эътиқодларини турли бидъат ва нотўғри назариялардан қўриқлаш учун калом илмини ўрганиш вожиб илмлардан бирига айланди», деб ёзган9393
  Ислом. Энциклопедия; А-Ҳ / Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида. – Т. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси», 2017. – Б. 253.


[Закрыть]
.

Илми калом намояндалари ақлий далил асносида хурофий фикрлар, ислом ақидаларига қарши фикрий ҳужум ва танқидларга жавоб берар, соф эътиқодни ҳимоя қилар, адашишлар, нотўғри талқинларга барҳам бериш учун баҳс ва мунозаралар олиб борарди.

Саъдуддин Тафтазоний (1322—1390) нинг «Таҳзиб ал-мантиқ вал калом» асари ўрта асрларда Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, ундан калом ва мантиқ илмида кенг фойдаланилган. Таҳзиб – «тузатиш» маъносини билдиради. Алломанинг яна бир китоби «Ақоид ан-Насафий» Насафийга шарҳдир.

Тафтазоний ўз китобининг аввалида ақида илми тарихи ва унга одамларнинг иши тушганлиги ҳақида қисқача тушунтириш беради:

«Аввалда ўтган саҳоба ва тобеин розияллоҳу анҳум ақидалари мусаффо бўлгани ва Набий алайҳиссаломнинг суҳбатларининг баракаси, у зотнинг замонларига яқинлик, ҳодиса ва ихтилофларнинг озлиги ҳамда ишончли зотлардан сўраш имконлари бўлгани туфайли ақида ва фиқҳ илмларини тадвин қилишга, фаслу бобларга солишга ҳамда фуру ва усулларнинг мақсадларини айтишга ҳожатлари тушмаган.

Аммо мусулмонлар орасида фитналар, дин имомларига қарши тажовузлар, фикрларда ихтилоф ва бидъатларга мойиллик зоҳир бўлиб, фатволар кўпайди; уламоларга мурожаат кўпайгандан кейин улар назар солишга, далил топишга, ижтиҳод қилишга, ҳукм ахтаришга, қоидалар ва асослар ишлаб чиқишга, боб ва фаслларни тартибга солишга ўтишга мажбур бўлдилар»9494
  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар. – Т.: «Шарқ» НМАК, 2011. – Б. 352.


[Закрыть]
.

Янги даврларда Жамолиддин Афғоний, Муҳаммад Абду, Аҳмад Амин, Ҳасан Ҳанафий кабиларининг асарларида калом илми асос вазифасини бажариб келди. Вақт ўтиши билан ислом оламида фақат аҳли сунна ва жамоанинг илми калом бўйича таълимотлари ҳукм сурадиган бўлди. Фалсафа ва бошқа фикрий мазҳаблар чиққанидан кейин илми калом атамасининг ўзи ҳам истеъмолдан чиқиб кетган.

Фикримизча, калом илми қўлланган услуб ва принциплари, таҳлил этиш, асос, далил қидириш, нотўғри, хато, сохта, ёлғон ахборотни рад этиши, инсонларни фикрлашга чорлаш табиатига кўра бугунги ахборий жамиятда долзарб бўлган медиатаълимнинг тарихий кўриниши бўла олади. Калом илми ва медиатаълим ўхшашлигини иккаласида ҳам фаолият натижаси тўғри ва нотўғрини ажратишга қаратилгани билан изоҳлаймиз. Фарқи калом илми диний масалага тегишли масалаларда баҳсга киришади, медиатаълимда оммавий ахборотлар билан ишланади.

Ўрта асрларда мадрасаларда ўқитилган илмлардан яна бири ҳадис илмидир. «Мусталаҳул ҳадис» фани ҳадисни ривоят қилган кишиларнинг силсиласи, матнни қабул қилиш ва рад қилиш жиҳатидан ҳолатларини билишнинг асослари ва қоидаларини ўрганувчи фан ҳисобланади. Фаннинг мақсади саҳиҳ ҳадисларни ажратиш бўлган. VIII асрнинг ўрталаридан XV асрнинг ўрталаригача ҳадис илми билан Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларида мингдан зиёд ровий муҳаддислар шуғулланган. Ҳадисларларнинг саҳиҳларини ажратиш усуллари бугунги кунда ахборотларни текширишда ҳам долзарб бўлиб, ҳадис илми медиатаълим билан услуб нуқтаи назаридан яқинлигини таъкидлаш мумкин.

Media education 1.0, Media education 2.0 ва Media education 3.0 даврларига тегишли маълумотлар Ўзбекистонда медиатаълим жорий этилмагани сабабли илмий адабиётларда етарлича акс этмаган. Ш.Т.Халилова9595
  Халилова Ш. Т. (2001). Ўқувчиларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари (Ўзбекистон радиоси эшиттиришлари мисолида). Пед. фан. ном. дисс, 142 б.


[Закрыть]
, К.А.Фарфиева9696
  Фарфиева К. А. (2005). Оммавий ахборот воситалари таъсирида талабаларда ижтимоий тасаввурлар шаклланишининг ўзига хослиги (Телевидения мисолида) Пси. фан. ном. дисс, 163 б.


[Закрыть]
, Н.М.Далимова9797
  Далимова Н. М. (2017). Компьютер ўйинларига тобеликнинг психологик коррекцияси. Современное образование (Узбекистан)


[Закрыть]
, У.Л.Ёзиева9898
  Ёзиева У. Л. (2018). Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг такомиллаштирилган технологияси (бошланғич таълим мисолида). Пед. фан. бўйича фалсафа доктори. дисс. 146 б


[Закрыть]
каби тадқиқотчиларнинг изланишларида таҳсил олувчиларнинг ОАВ билан муносабати, ахлоқий-эстетик тарбиялаш масалалари, зарарли ахборотдан ҳимоялаш муаммоси акс этган бўлса-да, «медиатаълим» сўзи қўлланмаган. Шунинг учун ривожланиш босқичларини ўрганишда хорижий тажрибага таянамиз. Буни ҳар бир мамлакат мисолида алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бунда А. В.Федоровнинг «Медиатаълим: тарих, назария, методика»9999
  Федоров А. В. Медиаобразование: История, теория и методика. – Ростов-на-Дону: Изд-во ЦВВР, 2001. – 708 с.


[Закрыть]
монографиясига таянилди.

Европада медиатаълим тарихи. ХХ асрда Европа кино таълимининг лидери кинематографга асос солинган мамлакат – Франция бўлган. 1915 йилда ўқув жараёнида кинематограф материалларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Кино санъати ва журналистика курслари барча француз университетларида ўтилса ҳам, мактабларда узоқ вақтгача факультатив фан сифатида мавжуд бўлган. Медиани ўрганишни мактаб ўқув дастурига олиб кириш ўтган асрнинг 60-йилларида амалга оширилган. 1976 йилда эса медиатаълим расман ўрта ўқув муассасаларининг миллий ўқув дастуридан жой олди. «Амалий машғулотлар давомида қисқа метражли медиамаҳсулотлардан фойдаланиб, фильм ва кўрсатувлар жанри аниқланган, таълим олувчиларни сурат ва унинг имкониятлари билан таништириш мақсадида фотография, афиша, комикслардан фойдаланилган, фильм яратиш жараёни аниқ мисоллар (сценарий, суратга олиш, трюклар, эффектлар, овоз бериш ва монтаж) билан тушунтирилган, овозсиз 2—3 дақиқалик қисқа фильмлар яратиш, овоз ёзишни ўрганиш каби билимлар берилган».100100
  Chevallier, J. (Ed.) (1980). Cine-club et action educative. Paris: CNDP, p.13


[Закрыть]
Бу каби вазифаларни бажариш учун умумий ўқув вақтининг 10 фоизини ажратиш лозим бўлган.

Францияда медиатаълим соҳасидаги кўзга кўринарли лойиҳалардан бири 1976 йилдан ўтказила бошлаган Мактабда матбуот ҳафталиги (Semaine de la Presse dans l’ecole) мақсади «бажариб ўрганиш» («learning by doing) орқали амалга оширилади. Бунда имитацион ижодий вазифалар берилади ва турли жанр ва кўринишдаги медиаматнлар яратилади.

1983 йилнинг 26 апрелида Парижда CLEMI – Таълим ва ахборот воситалари алоқалари маркази расман очилди. Мазкур марказ қарийб 40 йилдан бери ишлаб турибди101101
  https://www.clemi.fr Мурожаат вақти: 22:21 / 20.09.2022.


[Закрыть]
. CLEMI 1994—1996 йилларда ўтказилган тадқиқотлар асосида медиатаълим медиахабардорликни, жамоада ишлаш хислатини, ўрганишга мотивация, шахсий медиаматнлар яратиш қобилиятини ошириши маълум бўлди. Интеграциялашган медиатаълим муваффақияти педагогларнинг касбий маҳорати билан боғлиқ, деган хулоса ҳам келиб чиқди. Шунингдек, дарсни диалог шаклида ўтиш, зарур таълим технологияларидан фойдаланиш самаралидир.102102
  Bevort, E., Cardy H., De Smedt, T., Garcin-Marrou, I. (1999) Evaluation des pratiques en education aux medias, leurs effects sur les enseignants et leurs eleves. Paris: CLEMI, pp.51—52


[Закрыть]
ХХI аср бошида ўқувчиларнинг интернет ахборот манбаи билан муносабатда танқидий ва мустақил тафаккурини ўстириш, интернет билан ишлашда масъулиятини ошириш мақсади устуворлик қилди.

Буюк Британияда 1960-йиллар бошиданоқ кўплаб мактабларда медиамаданият ўргатила бошлаган. 1970—1980-йилларда Британиядаги умумтаълим мактабларининг кинотаълим дарсларига кейинроқ медиа бўйича курслар киритилади. Бу курс ўқувчилар имтиҳон топширадиган фанлар рўйхатида мавжуд эди. 1975 йилдан эса «The English and Media Centre» мустақил, нотижорат таълим ташкилоти очилди. Унинг фаолияти ҳам Бирлашган қиролликда медиатаълимни ривожлантиришга йўналтирилган эди. Видеотехникадан фойдаланиш имконияти ва ТВ таъсир доирасининг кенгайиши Британия медиатаълим моделининг асоси бўлиб хизмат қилган. 1988—1989 йилларда медиатаълим илк бора Англия ва Уэльснинг миллий ўқув режаси таркибидан жой олди. Бунда медиатаълим бошқа фанга интеграция қилинди. Медиамаданиятни ўрганиш бошланғич ва ўрта мактабдаги «инглиз тили» каби зарурий фанлар доирасида ўтилади (асосий ёш 11—16). Медиамаданиятни бошқа фанлар (чет тили, тарих, география, санъат, мусиқа, аниқ фанлар каби) билан ҳам ўтиш мумкинлиги кўзда тутилган. ХХ асрнинг 90 йиллари – ХХI асрнинг бошида Британияда медиатаълим жуда самарали ривожланди. Британия медиатаълимида қўйилган контекст билан жамиятдаги медианинг реал функциялари амалий машғулотлар, муҳокамалар, тадқиқий вазифалар билан ўрганилади. Канада ва Австралиядан фарқли равишда интеграллашган дарсларда медиамаданиятни ўрганиш улуши унча катта эмас. Медиани ўрганиш ўқув йилининг бир-икки ҳафтасини эгаллайди.

Бельгияда ХХ асрнинг 50-йилларидан медиатаълим куртаклари пайдо бўлди. 1970-йиллар бошида Таълимда аудиовизуал воситалар инспекцион хизмати пайдо бўлди, 1975 йилда эса Льежда аудиовизуал марказ очилди. Британия медиатаълими парадигмалари Бельгияда ҳам акс этади. Медиатаълимнинг калит сўзлари иккала давлатда ҳам ўхшаш.

Германияда ХХ асрнинг 20-йилларида медианинг жамият ҳаётидаги роли ва таълим муаммолари S.Kracauer, R.Arheim, W.Benjamin ва B.Brecht томонидан кенг муҳокама этилган. 1934—1945 йилларда медиа давлатнинг тарғибот ишларини олиб боришдаги итоаткор қуролига айлангани сабабли Германияда медиатаълим жуда секин ривожланди. ХХ асрнинг 60-йилларида ҳам олмон педагоглари медиага ўқитишнинг техник воситаси сифатида қарашарди. Германияда кейинчалик медиатаълим аниқ фанлар билан интеграллашди. У ижтимоий фанлар, география, санъат ва бошқа фанлар билан ўқитила бошлади.

Медиамаданият Германия университетларининг ҳам асосий қисмида ўрганилади. Медиатаълимни ўрганувчи алоҳида илмий-тадқиқот институти ҳам мавжуд. Бу Кино, фан ва таълим миллий институти (Institute fur Film Und Bild im Wissenschaft: FWU) дир. Немис олимлари бир-бирини тўлдирувчи бир неча медиатаълим концепциясини аниқлашган.103103
  Hiegemann & Svoboda (1994). Handbuch der mediaenpadagogik. Opladen. p.20


[Закрыть]
Концепцияларда ёшларни медианинг зарарли таъсиридан асраш устунлик қилади. Медиатаълимнинг асосий предмети медианинг турли кўринишлари эмас, мулоқотнинг турли шакллари, ОАВ билан алоқадир.104104
  Baake & Kubler (1989). Qualitative mediaen – und kommunikationsforshung. Tubingen. p.35


[Закрыть]

Швейцария мактабларида ХХ асрнинг 50—60-йилларида медиатаълимни ўргатишнинг аниқ стандартлари (ҳатто айни кунгача ҳам амалда бўлган) ишлаб чиқилган. Баъзи кантон (Швейцария таркибига кирадиган ҳар бир айрим ўлка) ларнинг ўқув дастурида фақатгина медиатаълимнинг умумий мақсадлари акс этган, бироқ бирор ўринда аниқ услуб ва воситалар кўрсатилмаган. Бундай вазиятда ўқитувчилар ўзлари индивидуал ўқув режасига кўра иш олиб боради. ХХ асрнинг олтмишинчи йилларида Швейцариядаги баъзи гимназияларда мустақил фан сифатида ҳам жорий этилди. Унда танқидий тафаккурни шакллантириш йўналиши устунлик қила бошлади.

Бошқа мамлакатлар каби Скандинавияда ўтган асрнинг 20-йилларида кинематограф материаллари асосида медиатаълим шакллана бошлади. Масалан, Данияда 1961—1969 йилларда экран санъати бўйича фан мактаб ўқув дастурларига киритилган эди. Кинотаълим парадигмаларига кўра, Финляндия, Норвегия ва Швецияда эстетик концепция ривожлана борди. Фин медиапедагог ва тадқиқотчилари S. Minkkinen ва K.Nordenstreng кабиларнинг саъй-ҳаракати туфайли Скандинавия мамлакатлари Европа медиатаълими бўйича лидерларга айланди. Финляндияда медиатаълим фин бошланғич таълим дастурига 1970 йили, ўрта мактабга 1977 йилда киритилган. Хельсинкидаги француз-фин лицейида ишлаб чиқилган концепция 2016 йилда қабул қилинди105105
  https://www.dw.com/en/finland-how-to-fight-fake-news/av-52613148 Мурожаат вақти: 11:38 / 20.09.2022.


[Закрыть]
. 1980 йилдан бери Швецияда, 1970 йилдан бери Данияда медиатаълим мажбурий ҳисобланади.

1977 йилдан Норвегия ўрта мактабларининг ўқув дастурига расмий равишда медиатаълим киритилди. Аввалига «ҳимояловчи назария» устунлик қилган бўлса, кейинчалик у ахборий жамиятга тайёрлаш қарашига ўз ўрнини бўшатиб берган. 1987 йилда Норвегияда қабул қилинган миллий ўқув режаси медиатаълимнинг кейинги ривожланиш ҳаракатини бошлаб берди.

Россияда медиатаълимнинг умумий компоненти ХХ асрнинг 20-йилларида кинофотостудия ҳаваскорлар киноклуби ва Ёш мухбирлар тўгараклари тармоғи кабиларда намоён бўлган. Ўтган асрнинг 60—80-йилларида медиатаълим ҳаракатининг Россия олий таълим муассасалари ва мактабларида «бадиий концепция» такомиллаша борди. Бунда киноклублар ҳаракатини мисол тариқасида келтирса бўлади. ХХ асрнинг 80-йилларида аввалига собиқ тузумнинг алоҳида касбий таълим муассасалари, сўнг ўрта таълим мактаблари дастурига информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари курси киритилган. Бу оммавий тарзда компьютерлардан фойдаланишни ўрганишга қаратилган эди. Ўқув юртларини компьютерлаштириш ва информатика ўқув фанининг ривожи 1990 йили А.В.Шариковнинг медиатаълим борасидаги қарашлари пайдо бўлишига туртки берди. Россияда Таълимни ахборотлаштириш копцепцияси ишлаб чиқилган ва нашр этилган106106
  Концепция информатизации образования // Информатика и образование. 1990. №1.


[Закрыть]
.

ХХ асрнинг 90-йиллари ва янги асрнинг аввалида Россияда чин маънодаги медиатаълим пайдо бўлди. Шарқ ва Ғарбнинг ўртасида «темир девор”нинг йўқолиши медиатаълимни чуқурроқ ўрганишга ва жорий этишга сабаб бўлди.

Чехияда медиатаълим 1990-йилларда айрим мактабларнинг кўнгилли ўқитувчилари томонидан синфдан ташқари машғулотлар тарзида олиб борилган. 2004 йилга келиб мажбурий таълимга айланиши чех тилида дарсликлар ва бошқа ресурслар, таълим жараёнини асословчи тадқиқот ва маълумотлар йўқлигини кўрсатди. Таълим вазирлиги медиатаълим бўйича дастурни кўриб чиқяпти, янги ўқув дастурида медиатаълим касбий техник муассасаларда мажбурий қоришма фан бўлиши мумкин107107
  Römer, L. (2020). Media Education in the Czech Republic. In The Handbook of Media Education Research (eds D. Frau-Meigs, S. Kotilainen, M. Pathak-Shelat, M. Hoechsmann and S.R. Poyntz). https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch26


[Закрыть]
.

Исроилда биринчи расмий медиа ўқув дастури 1990-йилларнинг бошида киритилди. У самарадорлик ва ижодий изланишни жамловчи танқидий тафаккур ва мазмунли таълимни назарда тутади.

Канадада медиатаълим кино таълими сифатида бошланган. Маълумки, Канада машҳур медиа назариётчиси М. Маклюэннинг ватанидир. Айнан у 1950-йилларда медиамаданиятни ўрганишга оид биринчи махсус ўқув курсини ишлаб чиқди. 1969 йилда Торонтода биринчи марта миллий катта миқёсли мавзуга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Европада медиатаълимнинг улкан муваффақиятига қарамай, сўнгги йилларда бу соҳадаги лидерликни Канада қўлга олди. Медиамаданият инглиз тили бўйича мактаб ўқув режасининг ажралмас компонентига айланди. Канададаги бошланғич мактабларда микро даражадаги тенденциялар, ўқув стратегиялари ва рақамли ўқитиш моделлари таълим экотизимида ўқувчиларнинг медиа ва рақамли топографияларга мослашувини таъминлаб беради108108
  DeWaard, H. and Hoechsmann, M. (2020). Landscape and Terrain of Digital Literacy Policy and Practice. In The Handbook of Media Education Research (eds D. Frau-Meigs, S. Kotilainen, M. Pathak-Shelat, M. Hoechsmann and S.R. Poyntz). https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch34


[Закрыть]
.

АҚШда ўтган асрнинг 60-йилларида кинотаълимни мактабларда ўқитиш мажбурий эмас эди. Уни ўз хоҳишига кўра фидойи ўқитувчилар ўқитган. 1960-йиллар медиатаълимга нисбатан «бадиий» қарашнинг ривожланишидаги «олтин давр» бўлди. Кўплаб университетларда кино тили, кино санъати тарихи, йирик усталар ижодини ўрганишга асосланган, кино таълими деб ном олувчи ўқув курслари режага киритилди.109109
  Masterman, L. (1997). A Rational for Media Education. In: Kubey, R. (Ed.) Media Literacy in the Information Age. New Brunswick (U.S.A.) and London (UK): Transaction Publishers, pp. 22—23.


[Закрыть]
Кейинроқ бу муносабат матбуот, теле ва радио янгиликларига нисбатан ҳам билдирила бошлади.

АҚШ оммавий ахборот воситаларининг бутун дунёдаги ёш авлод онгига таъсирини баҳолаш қийин. 1980-йиллардаёқ АҚШда 90 мингдан ортиқ одам телевидение, радио, газета ва журналлар учун ахборот йиғиш билан банд бўлган, кабель тармоқларининг кашф этилиши 24 соатлик тўхтовсиз ахборот узатилишини таъминлади. Шу билан бирга, 1650 дан ортиқ маҳаллий газета ҳафтасига 7500 та янгиликдан одамларни бохабар этган. ОАВ қамрови кенгайиши медиатаълим ривожи учун шарт-шароит яратди.

Мамлакатнинг 46 штатида медиатаълим инглиз тили ва санъат билан боғлиқ ҳолда ўтилади. 30 штатда эса ижтимоий фанлар, тарих ва фуқаро ҳуқуқлари, экология ва тиббиёт фанлари гуруҳида медиатаълимдан фойдаланилади. Ўқитувчилар касбий ассоциацияси медиатаълимни давлат стандартларига киритишга ҳаракат қилади.

Лотин Америкасида, жумладан, Бразилияда медиатаълим ўз ноёб тарихига эга бўлишига қарамай, ривожланиш тенденцияларига кўра глобал ёндашувларга яқинлашмоқда. Таълимнинг медиа билан боғлиқлиги ХХ асрнинг иккинчи ярмида жамият ва кундалик ҳаётда ахборий портлаш билан пайдо бўлган. Лотин Америкасидаги медиатаълим сўз эркинлигини ифода этишни назарда тутади. Бразилияда таълим амалиёт, шунингдек, йирик лойиҳалар ва давлат сиёсати таклифларида бирлаштирилган ҳаракатлар модели сифатида намоён бўлди. ХХI асрнинг бошлари таълим соҳасидаги илмий-тадқиқот ва ижтимоий фаолиятнинг тез ўсиши билан ажралиб турди110110
  Lago, C., Viana, C.E., Mungioli, M.C.P. and Consani, M. (2020). Media Education in Latin America. In The Handbook of Media Education Research (eds D. Frau-Meigs, S. Kotilainen, M. Pathak-Shelat, M. Hoechsmann and S.R. Poyntz). https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch22


[Закрыть]
.

Чилида 1964 йилда Paulo Freire таъсирида медиатаълим илдиз ота бошлади. Таълим ва коммуникация соҳасидаги тадқиқотлар асосан CЕНЕCА Маданий ва бадиий тадқиқотлар маркази томонидан олиб борилди111111
  Andrada, P. and Cabalin, C. (2020). A Brief History of Media Education in Chile. In The Handbook of Media Education Research (eds D. Frau-Meigs, S. Kotilainen, M. Pathak-Shelat, M. Hoechsmann and S.R. Poyntz). https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch23


[Закрыть]
.

Ғарбнинг ривожланган мамлакатларидан ҳудудий жиҳатдан узилиб қолган Австралияда медиатаълимга йўналиш H.Lasswell нинг машҳур модели (коммуникатор – ахборот – канал – қабул қилувчи – таъсир) билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан.

Осиёда медитаълимни ўқитиш Европа, Америкадаги каби кенг ривожланмаган. 1990-йиллардан Шарқий Осиёда медиасаводхонлик бўйича силжиш кузатилди. Хитойдаги Little Masters, Ҳиндистонда Cybermohalla дастурлари, Вьетнамдаги фейк ахборотларга қарши курашувчи Ёш журналистлар гуруҳи (YOJO), Эрондаги 2018 йилда бошланган болалар, ёшлар ва катталарнинг Nasra фаолиятини алоҳида таъкидлаш мумкин. 2017 йилдан бошлаб Тайванда пропагандани танқидий қабул қилиш ва манбаларни баҳолашни ўргатувчи «Медиасаводхонлик» деб номланган янги ўқув дастури киритилди.

2.2§ Ахборий саводхонлик, фактчекингга оид миллий дидактик қарашлар

Мазкур фаслда ахборий саводхонлик, фактчекинг тушунчаларининг шарқона тарихий-маънавий негизлари ҳақида сўз юритилади. Бугунги кунда неологизм сифатида қаралаётган ахборий саводхонлик, медиасаводхонлик, фактчекинг, ахборотни баҳолашнинг тарихий кўринишлари аниқланган. Фаслда қадимий манбалар, асарлар медиатаълим контекстида таҳлил этилган бўлиб, олинган натижалардан тарих, адабиёт каби фанларга медиатаълимни интеграциялашган ҳолда жорий этишда дидактик асос сифатида фойдаланиш мумкин.

Қадимий манбалардан бири – «Авесто”да ёлғон кабир гуноҳ сифатида кораланади, чин эътиқодга хиёнат деб баҳоланади. Унда «Ҳақиқат энг эзгу неъмат…”, «Ҳақиқат – энг аъло неъмат…» саналган. Яштнинг якуний дуо айтимлари шу жумлалар билан тугаган, ўн қурдан такрорланган. «Кулфат келсин у зотга… Хор этса ҳақиқатни112112
  Авесто: Яшт китоби./М. Исҳоқов таржимаси. – Т.: «Шарқ», 2001 – Б. 69.


[Закрыть]
», «Алдовларга учмайди, Ёлғонларга юрмайди»113113
  Ўша манба. 50-б.


[Закрыть]
, «Иймонсиз ёлғон сўзлар»114114
  Ўша манба. 72-б.


[Закрыть]
, «Сўз устидан чиқмаслар Ундан мадад ололмас. Ёлғончи бахтдан маҳрум, Савоблардан бебаҳра»115115
  Ўша манба. 54-б.


[Закрыть]
, «Ёлғон яйловда сарсон»116116
  Ўша манба. 60-б.


[Закрыть]
каби жумлалар ҳақиқатнинг баҳоси ва аҳамиятини кўрсатади, алдов, ёлғон билан кескин муросасизликни баён этади.

 
Ёлғон барибир
Иймонлиларнинг
Уруғ аймоғин
Қилолмай қирғин
Келган ерига
Кетгайдир бир кун,
Йўқолгай бадбин.
117117
  Ўша манба. 112-б.


[Закрыть]
Ёки
Сўзлаганда сўз ғолиб,
Ёлғон билан чин баҳси,
Бўлганда чин сўз ғолиб
(Бўлсин, дея ёлборди)118118
  Ўша манба. 99-б.


[Закрыть]
.
 

каби сатрларда эзгулик ва ёвузлик, рост ва ёлғон, зиё ва зулмат ўртасидаги азалий кураш акс этган.

«Авесто”да туҳмат, ахборотни текшириш муҳимлиги масаласи тилга олинган. Нақл қилинишича, Франгхрасён туҳматларни текширмай, куёви Сиёвуш (Сйаваршан) ни ўлдиришга буюрган. Бу макр учун қасд олиш илинжида тавалло қилади. Эзгу ўй, эзгу сўз ва савоб ишлар тамойили негатив ахборотларни чеклашга, адоват тилини қўлламасликка чақириши билан аҳамиятли.

Буюк олим ва мутафаккир Абу Райҳон Беруний (973—1048) «Ҳиндистон» асарида кўз билан кўрилган воқелик ва бошқа биров орқали етказилган хабарнинг, яъни реаллик ва репрезентациянинг фарқини кўрсатиб беради. «Хабар кўз билан кўргандек бўлмайди, деган кишининг сўзи жуда тўғридир. Чунки кўриш кўринган нарсанинг ўзи бор пайтида ва ўз жойида турганида қаровчи кўзнинг уни учратишидан иборатдир. Хабарга ёлғон-яшиқлар қўшилмаганида, у кўришга нисбатан ортиқроқ ўринда турган бўлар эди. Чунки кўриш ва қараш пайти нарса бор вақтнинг бир бўлаги билан чекланади. Хабар эса нарсанинг [қаровчига] кўринган вақтдан илгари ўтган ва кейин келадиган ҳолларидан дарак беради; ана шунинг учун ҳам хабар бор нарсалардан ҳам, йўқ нарсалардан ҳам дарак бераверади. Ёзиш хабар турларининг бири бўлиб, уни бошқа турлардан кўра шарафлироқ санаш мумкин; қаламнинг абадий излари бўлмаганида халқларнинг хабарларини қайдан билар эдик? Сўнгра одатда бўлиши мумкин бўлган нарса ҳақида берилган хабар бир хилда [фарқсиз] рост ва ёлғон бўлаверади; хабар хабар берувчилар сабабли ростлик ва ёлғонлик тусини олади. Чунки одамларнинг мақсадлари хилма-хил, халқлар ўртасида тортишиш ва талашиш кўп».119119
  Беруний, Абу Райҳон. Танланган асарлар (Арабчадан А. Расулев, Ю. Ҳакимжонов ва Ғ. Жалолов тарж. Масъул муҳаррир: Ғ. Жалолов ва А. Ирисов). Т.: Фан. Б. – 25.


[Закрыть]
Манфаатлар тўқнашуви, ахборот тарқатишнинг инсон омили билан боғлиқлиги талқин турли-туманлиги, ёлғон ахборот пайдо бўлишига сабаб бўлади. Буюк мутафаккир ёлғондан огоҳлантиради.

Бу медиатаълимдаги репрезентация реалликнинг ўрнини боса олмаслиги, у реалликка мос бўлиши мумкинлиги ёки уни инкор қилиш принципининг айнан ўзидир. Айнан шу ўринда британиялик медиапедагог Лен Мастерман120120
  Masterman, l. (1997). A Rational for Media Education. In: Kubey, R. (Ed.). Media Literacy in the Information Age. New Brunswick (U.S.A.) and London (U.K.): Transaction Publishers, pp.15—68.


[Закрыть]
томонидан яратилган медиатаълим принципларининг асосий концепцияси репрезентациядир. «Репрезентация» лотинча «repraesentatio» сўзидан олинган бўлиб, намойиш этмоқ маъносини билдиради. Фалсафа, психология, социологияда қўлланувчи бу атама ОАВ соҳасида оламни образ ёрдамида кўрсатиш демакдир. Реаллик ва репрезентациянинг мослиги ёки қарама-қаршилиги ҳақида кўп сўз боради. Медиатаълим эса айнан шу жараённи тушунтиради. Яъни «Хабар кўз билан кўргандек бўлмайди» деган фикрда репрезентация ҳеч қачон реалликнинг ўрнини боса олмаслиги изоҳланган. О.В.Зернецка фикрича, ОАВ ахборот узатишда қуйидаги кўринишларда ўзини намоён этади121121
  McQuail D. Mass Communication theory. London: Sage Publicatios, 1996. Р. 65. Цит. по: Зернецкая О. В. Новостийные медиа в политическом дискурсе // Методология исследований политического дискурса: актуальные проблемы содержательного анализа общественно-политических текстов. Вып. 2./ Сост. и общ. ред. И.Ф.Ухвановой-Шмыговой..Минск, 2000. С.137.


[Закрыть]
:

• ойна, воқеликларнинг ўзаро тўқнашуви, жараёнлар учрашуви учун очиқ (жараёнга ҳеч ким халал бермайди);

• жамиятда ва дунёда юз бераётган воқеликлар кўзгуси (ҳаққоний тасвир акс этади), материалларда тасвир бурчагини белгилаш мумкин, иштирокчиларнинг барчаси ҳам кўриши мумкин бўлган барча тасвирни кўра олмайди;

• фильтр, дарвозабон ёки соқчи (факт ва фикрларни саралайди, қарашларни бўрттириб ёки кичрайтириб кўрсатади);

• йўл кўрсатувчи, гид ёки таржимон (жумбоқли ёки тўмтоқ контекстларни очиб кўрсатади);

• экран ёки барьер (бизни реалликдан узиб қўяди, оламда фантазия ёки пропаганда орқали сохта қарашни шакллантиради).

Абу Райҳон Беруний кишининг ёлғон хабар тарқатиши сабабларига кўра турларини ҳам келтириб ўтади:

– ўз жинсини улуғлаб,

– ўзини кўрсатиш мақсадида бошқа зид бир жинсни айблаб,

– ўзи севадиган бир табақага миннатдорчилик билдирмоқчи бўлиб,

– ўзининг паст табиатлилиги сабабли бирон яхшиликка эришиш учун,

– ўзининг юраксиз ва қўрқоқлиги сабабли ёмонликдан қутулиб қолиш учун.

Дастлабки икки хил ҳолатда ёлғонни ёмон истак ва ғазаб келтириб чиқармоқда, қолган ҳолатларда ҳам хабар берувчи аввалги мухбирга яқин бўлади. Бундан ташқари, «шундай кишилар бўладики, уларнинг табиатига ёлғон хабар ўрнашиб қолиб, гўё унга шу вазифа юклангандек бўлади ва ёлғон хабар тарқатмасдан тинчиёлмайди. Бу ёмон хоҳишлардан ва табиатига бузуқ фикрларнинг жойлашганидан келиб чиқади»122122
  Беруний, Абу Райҳон. Танланган асарлар (Арабчадан А. Расулев, Ю. Ҳакимжонов ва Ғ. Жалолов тарж. Масъул муҳаррир: Ғ. Жалолов ва А. Ирисов). Т.: Фан. Б. 26.


[Закрыть]
. Кейинчалик ҳасад пайдо бўлган, унинг кетидан эса ҳарислик юзага келган. Шунингдек, ҳасад ва ҳарислик алдашга ва ёлғон сўзлашларга олиб боради.

Абу Райҳон Беруний ёлғон хабар тарқатган илк манбани айбдор деб ҳисоблайди: «Баъзи киши [ёлғон хабар тарқатувчига] тақлид қилиб, билмасдан ёлғон хабар тарқатади. Гарчи улар кўп бўлса ҳам ёки бир гуруҳ кетидан бир гуруҳ [шу тахлит] кетаверса ҳам бу хабарчилар биринчи марта атайлаб ёлғон хабар тарқатган киши билан энг кейин бу ёлғон хабарни эшитувчи оралиғида воситачи бўладилар; орадан тақлидчилар тушириб юборилса, биз санаб ўтган ёлғончиларнинг ўша аввалги биттаси қолади, холос.123123
  Ўша манба. Б. 26.


[Закрыть]

Абу Райҳон Берунийнинг асарлари ёлғончиликдан четланиш, тўғри сўзни сўзлаш, далиллаш, исботлаш, ифодада тақлид қилмаслик, манбаларни солиштириш, шарҳлашда ҳаққонийлик ва холисликка амал қилиш каби жиҳатларига кўра медиатаълим, медиасаводлик контекстида аҳамиятли. «Ҳиндистон», «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарларида миллатлар, динлараро эътиқоддаги, урф-одатлардаги фарқларни нифоқ қўзғамай, ниҳоятда бағрикенглик билан нозик ифодалайди. «Ҳиндистон» асарида юнон манбаларига мурожаат этишда, ҳиндларнинг «Вера», «Пурона» каби диний китобларига берган шарҳларида бу ўз исботини топган. Буни алломанинг ўзи ҳам тилга олган: «Бу баҳслашиш ва тортишиш китоби эмас, шунинг учун бу китобда душманлар исботини келтирмайман ва ҳақиқатдан четга чиққанларга қаршилик кўрсатмайман. Бу фақатгина баён қилиш китобидир, холос».124124
  Ўша манба. Б. 28.


[Закрыть]
Шу боис эшитган нарсаларига эшитганлиги нисбатини беради, ўз фикрларини «фикримча», дея изоҳлайди. Толерантлик, бошқалар эътиқоди ва қарашларига бағрикенглик билан қарайди.

Илмий ёндашув, соғлом фикр, асослаш, сабаб ва оқибатларга кўра таҳлил Абу Райҳон Беруний асарларида устунлик қилади. Масалан, дориларнинг оғирлигини баён этишда назм қилинмай, якка-якка ишлатилган сўзлар нусха кўчириш натижасида бузилиб кетиши, ҳасад билан куничилик қилувчи кишининг атайлаб мужмал қилиб беркитиб ёзиши сабабли ҳам бузилишини келтиради. Ўзи гувоҳ бўлмаган, аниқ далили топилмаган ҳолатларда бу нарсани аниқ баён этади: «Шаманийларнинг Меру тоғи ҳақида на бирорта китобини ва на бу тоғ ҳақида уларнинг фикрларини айтиб берадиган бирорта кишини учратмаганим учун мен уларнинг сўзларини ҳикоя қилганимда Эроншаҳрий воситаси билан ҳикоя қилдим. Лекин бу, гумонимча, аниқ эмас ёки аниқламай гапирадиган кишидан кўчирилган ҳикоядир».125125
  Ўша манба. Б 197.


[Закрыть]
Шунингдек, сўзларнинг алғов-далғовлигига омма, эл оғзидан айтилган муболағалар сабаб қилиб кўрсатилади.

«Ҳиндистон» асарининг ўн еттинчи бобида Беруний сеҳргарлик, кўзбўямачиликни қаттиқ танқид қилган. Сеҳр таърифида унинг ёлғонлиги аниқ-равшан кўриниб туради, шундай бўлгач, сеҳр албатта илмлар қаторига кирмайди, деб қатъий хулоса қилади. Шу фикрининг исботи учун у бир неча ҳикоялар келтиради. Умуман олганда, «Ҳиндистон» асари чуқур илм, соғлом фикр, миллатлараро, динлараро, маданиятлараро толерантликнинг юксак намунаси.

«Китоб ал-жамоҳир фи маърифат ал-жавоҳир» (Минералогия) асарининг «Зумрад ҳақидаги ҳикоялар» бобида Беруний зумрад тўғрисидаги турли воқеа ва афсоналарни келтирган. Бу ерда Беруний бўлган ва бўлмаган сафсаталарнинг хаёлий уйдирмалар экани тўғрисида сўзлайди. Хусусан, зулмат юрти (гўё зумрад, забаржадлар қоронғилик мамлакатида бўлади) хусусидаги афсона. Беруний бутун Ер юзида тўла қоронғилик бўладиган бирорта ҳам ер йўқлиги, фақат тўрт томони ва усти берк жойгина бундан мустаснолиги, бироқ йилнинг олти ойида қоронғи бўлиб турадиган жойлар борлиги ҳақида гапирилиши, қолган олти ойи узлуксиз ёруғ бўлишини таъкидлайди. «Ҳаётим номига қасам ичаманки, зулматдан олинадиган зумрад (зулмоний) ҳақида гап кетганда чироқсиз ишлаб бўлмайдиган конларни кўзда тутмоқ мумкин, холос».126126
  Беруний, Абу Райҳон. Китоб ал-Жамоҳир фи-Маърифат ал-Жавоҳир [Матн] / Абу Райҳон Беруний. – Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017. – Б. 151.


[Закрыть]

Зумрадга қараса, заҳарли илонларнинг кўзи оқиб тушиши каби гапларни Беруний уйдирма сифатида рад қилади. Ҳатто бу «Китоб ал-хаввос» каби манбаларда, Абу Наср ал-Утбий асарларида ҳам акс этган. У жуда кўп тажрибалар орқали шундай хулосага келганини билдиради. Беруний зумрадли мунчоқни илонга ўраб, зумрад доналарини илонли сават тагига сепади, зумрадни ипга боғлаб, илоннинг кўз олдида силкитади, бу ишни тўққиз ой иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай бажаради. Ҳеч қандай натижа бўлмайди.

«Ёмғир чақирувчи тош» – «Ҳажар жолиб лил матар» бобида ҳам фактчекингга оид мисоллар кўплаб учрайди. Беруний шундай хусусиятга эга деб овоза бўлган тошлар тўғрисида сўзлайди, у афсоналарнинг уйдирма эканини тажриба ва назариядан олинган хулосалар билан исботлайди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации