Электронная библиотека » Санобар Жуманова » » онлайн чтение - страница 8


  • Текст добавлен: 21 октября 2023, 15:39


Автор книги: Санобар Жуманова


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 8 (всего у книги 9 страниц)

Шрифт:
- 100% +

– Медиатаълим оиладан бошланади.

– Ахборотдан ҳимояланиш эмас, ахборотга очиқ бўлиш афзал.

– Медиатаълим тарбия билан бирга олиб борилади.

– «Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат» билан курашилади.

– Медиасаводхонлик, танқидий тафаккур медиа, ОАВ билан ҳамкорликда шакллантирилади.

– Медиатаълимни миллий дидактик асосларга таяниб ўргатиш самарали.

– Ахборий ва рақамли ижодкорлик – асосий натижа.

«Медиасаводхонлик, танқидий тафаккур медиа, ОАВ билан ҳамкорликда шакллантирилади» тамойили изоҳ талаб этади. Фикримизча, ОАВ аҳолининг медиасаводхонлигини оширувчи восита бўла олади. Айни кунда телеканаллар ва матбуотда интернетнинг салбий таъсиридан огоҳлантирувчи материаллар берилади. Фактчекинг журналистикаси шаклланмоқда. Журналистлар тўғри ва холис ахборот тарқатиш орқали ахборий муҳит софлигига хизмат қилиши мумкин. Кўриниб турибдики, ОАВ медиасаводхонликни оширишга ҳисса қўшмоқда. Фақат бунда ОАВнинг тескари тарғибот қуролига айланиб қолишига йўл қўймасликка эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, таълим муассасалари журналистикасиз, ОАВ амалиётисиз мустақил равишда медиасаводхонликни ошириши қийин. Шунинг учун таълим муассасалари медиатаълимни жорий этишда ОАВ билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиши самара беради. Бу ОАВ вакиллари билан учрашувлар ўтказиш, матбуот ҳафталиклари ташкил этиш, тўгаракларга ОАВ ходимларини жалб этиш каби шаклларда бўлиши мумкин.

4. Медиатаълимнинг «ўзбек модели”ни амалиётга жорий этиш механизми:

– Ўзбекистонда медиатаълимни жорий этиш бўйича ҳукуматга доир тегишли қарор қабул қилиш;

– медиатаълимга оид таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

– мактабларда медиатаълимни турли фанлар таркибида интеграциялашган ҳолда ўқитишни жорий этиш, тегишли фан дарсликларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

– медиатаълим йўналишидаги ҳаракатларни илмий, амалий, молиявий қўллаб-қувватловчи марказлар, жамғармалар ташкил этиш;

– болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг медиасаводхонлиги ҳамда онлайн хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш;

– мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари, методистларининг медиатаълим бўйича малакасини ошириш;

– олий ва ўрта махсус таълим тизимида медиатаълим фанини жорий этиш;

– педагогика ва журналистика йўналишидаги олий таълим муассасаларида медиатаълим йўналиши ва мутахассислигини ташкил этиш;

– ота-оналар, педагоглар учун медиасаводхонлик бўйича методик қўлланмалар яратиш;

– таълим муассасаларининг ОАВ билан тўгараклар, учрашувлар, матбуот ҳафталиклари ўтказиш бўйича ҳамкорлигини кучайтириш;

– ОАВда медиасаводхонликни тарғиб қилувчи материаллар берилишини таъминлаш;

– медиатаълим бўйича илмий изланишлар олиб борилишини қўллаб-қувватлаш;

– болалар ва ёшлар ўртасида медиасаводхонликни тарғиб қилувчи танловлар ўтказиш;

– медиақарамликка учраган болалар ва катталарни реабилитация қилувчи марказлар ташкил этиш;

– медиатаълим платформаси, фактчекинг веб-сайтини яратиш ва ҳоказо.

5. Медиатаълимнинг мазмуни қуйидаги асосий тушунчалардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ:

Медиаолам билан танишув, медианинг турлари, болалар, ўсмирлар, ёшлар учун мўлжалланган ОАВ, кино ва рекламанинг яратилиши ва функциялари, медамаҳсулотларни тўғри қидириш, кутубхонада ишлаш, медиамаҳсулотлар таҳлили, фейк ахборотлар пайдо бўлишининг сабаблари, уларни аниқлаш усуллари, шахсий маълумотлар дахлсизлигни таъминлаш, ўйинларнинг зарарини тушуниш, мустақил ва танқидий фикрлаш, медиа билан ўтказган вақтини назорат қила олиш, ижтимоий тармоқда хавфсиз мулоқот, медиадан рационал фойдаланиш, медиамаконда хулқ-атвор қоидалари, медиамаҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектнинг қўлланиш соҳаларини билиш ва ҳоказо.

Натижада қуйидаги шаклда медиасаводхонлик тадрижий шаклланади:



3.14-расм. Медиасаводхонлик даражалари.

Шунингдек, медиасаводхонлик даражаларини ҳар бир таълим босқичига кўра таснифлаш мумкин:

1. Мактабгача таълим босқичида болалар:

– медиадан ахборот ва ўйин мақсадида фойдаланиш;

– ота-онаси ёки тарбиячиси кўмагида медианинг энг содда тадқиқот ишини бажариш учун қўллаш (суратга олиш, кутубхонага бориш ва ҳоказо);

– ўқиш, ўрганишда медиадан фойдаланиш;

– она-онаси кўмагида медиа жанрлари (мультфильм, реклама ва ҳоказо) ни фарқлаш;

– медиа ва оммавий ахборот воситаларининг энг муҳим турлари (газета, телевидение, интернет) қандай номланишини билиш;

– медиага тааллуқли касблар ҳақида тасаввурга эга бўлиш (журналист, режиссёр, актёр ва бошқалар)

– медиамаҳсулотлар орқали етказилаётган хабарни қисман ва тўлиқ аниқлай олиш;

– эртак, ҳикоя шаклидаги медиаматндаги сюжет боғланиши ва ечимини тушуниш ҳамда тушунтириб бериш;

– медиада жонланган сюжетдаги сўзлар ва овозларнинг ролини англаш (масалан, рекламадаги);

– медианинг шакл ва воситаларини фарқлай олиш (масалан, фотография, расмлар, журналлар иллюстрацияларини танлаш ва фарқлаш);

– визуал матн ёки қисқа сюжет режасини тузиш ва аниқлай олиш (фотография, видео, комикс, эртак, компьютер графикаси ва ҳоказо);

– ўз медиа лойиҳаси тақдимоти («Менинг кучукчам», «Куз манзаралари» номли 3 дақиқалик фильм, мультфильм қаҳрамонлари сурати) ни тайёрлаш ва тақдим этиш кўникмаларини эгаллаши зарур.

2. Умумий ўрта таълим босқичида ўқувчилар:

– медиадан кенг доирада ахборот олиш, кўнгил очиш, коммуникация ўрнатиш мақсадида фойдаланиш;

– ахборий, рақамли хавфсизлик қоидаларини билиш;

– медиада сохта, ёлғон хабарлар учраши мумкинлигини билиш;

– медиаресурслардан савол ва муаммоларни аниқлаш, тадқиқ этиш, тақдимот учун фойдаланиш;

– бирор лойиҳани амалга оширишда медиадан бирламчи ва иккиламчи ресурсларни излаб топиш (интернет, кутубхонага мурожаат қилиш) да фойдаланиш;

– медиадан медиаматнлар тили ва бир неча шакллари, жанрлари ва тоифаларини баҳолашда фойдаланиш;

– аудиовизуал матнлар, медиа тили билан боғлиқ саволларни идентификациялаш, муҳокама қилиш ва уларни «ўқиш» (масалан, ракурс, режа, ранг, овоз ва ҳоказо);

– медиаматнларни яратиш ва тарқатиш билан боғлиқ ҳолда уларнинг асосий функцияларини тасвирлаб бера олиш;

– сюжет қурилиши усулларини аниқлаш;

– бир неча сюжетни таҳлил қилиш;

– медиаматннинг асосий ғояларига тегишли қисмлари юзасидан саволлар бериш ва ўз фикрини билдириш (масалан, аниқлик, ҳиссийлик ва бошқалар);

– медиаматннинг қисмлари қандай қилиб ишнинг умумий кўринишини юзага келтиришга ёрдам беришини тасвирлай олиш;

– медиаматннинг жанри ва тури спецификасини тушуниш (масалан, реклама, телешоу, янгилик каби);

– медиаматндаги сюжет асосида қаҳрамонлар хатти-ҳаракатининг сабаблари, эпизодлар, ҳодисалар иерархияси кабиларни тузиш;

– медиаматн муаллифи илгари сурган ғоялар, у ёки бу туйғуларни таҳлил қилиш;

– медиаматннинг асосий ғояси турли элемент (қисм) ларнинг комбинацияси орқали берилишини тушуниш (масалан, овоз, кадр, воқеалар ривожи);

– гендер, ижтимоий касбий турли «маданий майдонлар”га асосланган медиаматнларни солиштириш;

– бир сурат асосида турли сюжетларни яратиш (суратларнинг шакли ва элементларини ўзгартирган ҳолда);

– ижтимоий тармоқларда нетикет ва рақамли гигиенага амал қилиш;

– адоват ва нафрат тили ҳақида тушунчага эга бўлиш;

– мавжуд медиа шаклларидан фойдаланиш юзасидан қарорлар қабул қилиш (фотография, видео, матбуот ва ҳоказо), ўз қарорларини муҳокама қилиш ва асослаб бериш;

– медиаматн, сурат, видео, тақдимот яратишнинг бирламчи кўникмаларига эга бўлишлари керак.

3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичидаги ўқувчилар:

– медиаматнларнинг катта спектрдаги шаклларини танлаш ва ўз қарорининг сабабларини асослаб бериш;

– муаммо ва масалаларни аниқлаш, тадқиқ этиш ва тақдимот қилишда медиаресурслардан фойдаланиш;

– маълум бир лойиҳани яратиш ва татбиқ этиш учун маълумотлар базаси (медиатека, электрон кутубхона) га кира олиш, лойиҳа учун маълумотлар топиш ва энг мақбулини танлаш;

– медиадан кенг доирадаги медиаматнлар тили, шакл, жанр ва тоифаларини баҳолашда фойдаланиш;

– монтаж, муҳаррир иши каби медиа тили билан боғлиқ бўлган мураккаб масалаларни муҳокама ва идентификация қилиш, уларни «ўқиш»;

– медианинг маркетинг, пресс-макет, сиёсий компаниялар каби тузилмаларининг асосий вазифаларини тасвирлаб бера олиш;

– махсус матнлар ва хабарларни жўнатиш шакллари ҳамда технологияларидан фойдаланиш асосида тажрибалар ўтказиш;

– медиаматнлар тузиш ва режалаштиришда турли техникалардан фойдаланиш, натижани эътибор билан аниқ ва танқидий таҳлил этиш;

– махсус аудиторияга мўлжалланган медиамаҳсулотларни ўша аудитория қандай қабул қилишини олдиндан кўра билган ҳолда яратиш;

– ахборот манбалари ва улардан фойдаланиш маданиятини эгаллаш, бирламчи ва иккиламчи ахборот манбалари билан ишлаш;

– медиатаълимнинг марказий концепцияси – репрезентацияни англаш;

– медиа соҳасидаги кичик мутахассисларга доир касб (оператор, монтажчи, копирайтер, веб-дизайнер каби) ларни эгаллаш, медиамаҳсулотлар ишлаб чиқаришда иштирок этиш кўникмаларини эгаллаган бўлиши лозим.

4. Олий таълимда бакалавр ва магистрлар:

– замонавий медиа муҳити, медиасаноатнинг ўзига хосликлари ва ундаги хавфсизлик масалалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

– медиақарамлик феномени ва медиа истеъмолидаги муаммолар билан таниш бўлиш, ёлғон, дезинформация, манипуляция, фейк, пропаганда, сунъий хайп, мистификация, троллинг каби тушунчаларнинг моҳияти, келиб чиқиш сабабларини билиш;

– ахборотларни фильтрлашда фактчекинг технологияларидан фойдалана олиш, ишончли ахборотларни идентификациялаш;

– медиа таҳлили ва контент таҳлили кўникмаларини танқидий тафаккур қилишнинг янги усуллари билан бирга қўллаш, танқидий тафаккурнинг асосий кўникмаларини ўзлаштириш;

– кинематография, фотография ва санъат, саҳна санъати ва адабиёт каби ахборот турларини таҳлил қилиш;

– рақамли гигиенани шакллантириш, шахсий маълумотлар дахлсизлигини таъминлаш;

– қидирув тизимлари билан ишлаш, сайт-манбанинг ишончлилигини, аккаунт ҳақиқийлигини текшириш;

– матнли ахборотларни текшириш ва баҳолаш, очиқ ахборот порталлари билан ишлаш;

– фотосуратлар ишончлилигини текширишнинг замонавий усуллари билан ишлаш;

– видеолар ва график маълумотлар ишончлилигини текшириш;

– самарали контент яратиш;

– медиада адоват тили ва унинг даражаларини аниқлаш;

– ижтимоий тармоқларда фактчекинг инструментларидан фойдаланиш;

– диний мавзудаги медиамаҳсулотларни медиасаводхонлик ракурсида таҳлил қилиш;

– сиёсий мавзудаги медиамаҳсулотларни медиасаводхонлик ракурсида таҳлил қилиш;

– рақамли ижодкорлик;

– сунъий интеллект имкониятларидан хабардорлик;

– медиакомпетенция (билим олиш қобилияти) тўғрисидаги асосий тавсифлар ва уни ривожлантириш методларини билиш;

– медиадан ўқув-тарбия жараёнида самарали фойдаланиш;

– келгуси ўқув, тадқиқот ва касбий фаолиятда медиа, медиамаҳсулотлар ва медиаресурсларни тўғри қўллай олиш;

– гуруҳ салоҳияти, мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда медиасаводхонликни шакллантиришнинг усуллари ва шаклларини ишлаб чиқиш, кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиши зарур.

5. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида:

– тингловчиларнинг замонавий таълим жараёнини ахборотлаштириш тўғрисидаги тасаввурини кенгайтириш;

– уларда медиа тушунчаси, унинг барча турлари, таълимий ва тарбиявий аҳамиятини англатиш;

– тингловчиларга медианинг дидактик, педагогик-психологик ва методологик жиҳатдан таълим-тарбияга таъсирини тушунтириш;

– тингловчиларнинг турли медиа воситаларини таълим-тарбия жараёнида қўллаш усулларини ўрганиши учун шароит яратиш;

– тингловчиларга медиасаводхонлик тушунчасининг моҳиятини очиб бериш;

– таълимий медиамаҳсулотлар ва медиаресурслардан таълим-тарбия ва тадқиқотга доир масалаларни ечишда фойдаланиш;

– педагогика фанининг медиапедагогика йўналиши, замонавий медиа ва унинг турлари, функциялари, дидактик ва тарбиявий имкониятлари, педагогик-психологик жиҳатлари, таълим соҳасидаги шакл ва усулларини билиш кабилардир.

III боб бўйичa хулосaлaр

Учинчи бобдa медиатаълимнинг «ўзбек модели”ни яратиш ва жорий этишнинг амалий масалаларига бағишланган, медиасаводхонликнинг асосий малака талаблари, намоён бўлиш шакллари, хусусан, рақамли муҳитда шаклланган янги медиасаводхонликнинг таянч компетенциялари аниқланган. Медиасаводхонликни ўлчовчи асосий кўрсаткичлар келтирилган, глобал миқёсда медиасаводхонлик доирасида шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар келтирилган, медиа ва контент соҳасидаги компетенциялар билан боғланган қадрият ва йўналишлар таҳлил этилган. Рақамли малакалар қандай кўринишларда намоён бўлиши, маданиятлараро коммуникацияни бағрикенглик тамойиллари асосида шакллантиришда нималарга эътибор бериш муҳимлиги, ахборий-психологик кураш шароитида медиасаводхонликка қўйиладиган талаблар аниқ ифодаланган.

Ўзбекистонлик ёшларнинг медиа истеъмоли ва медиасаводхонлик даражасини аниқлашга қаратилган социологик сўров натижаларига хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўзбекистонлик ёшларнинг рақамли оламга мурожаат имконияти кенгайиб бормоқда, улар медиадан, хусусан, интернетдан фаол фойдаланмоқда. Ахборотни текширишга қаратилган медиасаводхонлик кўрсаткичи ўрта, ахборотни яратиш бўйича паст даражада. Ёшлар ахборотнинг манипулятив, тижорий таъсирини чуқур англамайди. Рақамли медиамаҳсулотлар истеъмолида прогрессия кузатилса-да, анъанавий ОАВда иерархик регрессия мавжуд. Ўзбекистонлик ёшлар медиадан кенг фойдаланмоқда, медиа истеъмолини тартибга солиш, медиасаводхонликни шакллантириш зарурати тўғрисида фикрга эга. Ҳозирча медиасаводхонликнинг таркибий компонентлари ҳақида тўлиқ ва тугал тушунчага эга эмас. Тадқиқот орқали олинган натижалардан Ўзбекистоннинг ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш, медиатаълимни жорий этиш, медиатаълим инструментларини бошқа фанлар билан интеграциялаштиришда фойдаланиш, ёшлар аудиториясининг ахборий портретини яратишда фойдаланиш мумкин.

Медиатаълимни миллий таълим тизимига жорий этиш шакли, босқичлари, фанларга интеграциялаш масалалари параграфида медиатаълимнинг миллий ва маҳаллий моделларини яратиш зарурати асосланган, медиатаълимнинг «ўзбек модели» таърифи келтирилган. Медиатаълимни миллий таълим тизимига жорий этиш шакллари, босқичлари, механизмлари ишлаб чиқилди, бошқа фанларга интеграциялаш масалалари кўриб чиқилди. Медиатаълим миллий моделининг принциплари таклиф этилди.

Хулосa ўрнида aйтгaндa медиатаълимни миллий таълим тизимига миллий менталитетни инобатга олган ҳолда, миллий дидактик асосларга суяниб, тарбия билан параллел равишда, оила институтининг бевосита иштирокида, медиа билан ҳамкорликда жорий этиш болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг рақамли саломатлигини сақлаш, мамлакатда соғлом ва тараққиётга интилувчан ахборот муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.


ХУЛОСА

«Замонавий медиамакондаги ахборот-психологик кураш шароитида медиатаълимнинг «ўзбек модели”ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари» мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация мавзусининг тадқиқ этилиши натижасида қуйидаги хулосаларга келинди.

Биринчидан, конфликтогенлик муқаррар бўлган кўп қутбли дунёда, дунёнинг ахборий харитасида мураккаб ва чалкаш вазият кузатилаётган шароитда Ўзбекистонда аҳолининг медиамаҳсулотлар истеъмоли тартибга солиниши лозим.

Иккинчидан, ахборий-психологик кураш шароитида ахборий ва кибер хавфсизликка таҳдидлар ошиб бориши муаммосини ҳал этишда медиатаълим инструментидан фойдаланиш керак.

Учинчидан, болаларни уларнинг саломатлигига зарар етказувчи ахборотлардан ҳимоялаш мақсадида медиатаълимни миллий таълим тизимида жорий этиш лозим.

Тўртинчидан, медиатаълимнинг хорижий моделлари турличалиги, бу борада ягона дастур йўқлиги, хорижий тажрибани тўғридан-тўғри кўчириш ўзини оқламаслиги сабабли медиатаълимнинг «ўзбек модели» яратилиши керак.

Бешинчидан, медиатаълимнинг «ўзбек модели”ни яратишда медиасаводхонлик оиладан бошланишига, ахборотдан ҳимояланиш эмас, унга очиқлик принципига кўра муносабатда бўлишга, медиатаълим тарбия билан биргаликда олиб борилишига, асосий натижа медиамаҳсулотлар ярата олиш этиб белгиланишига урғу бериш керак.

Олтинчидан, медиасаводхонлик, танқидий тафаккур медиа, ОАВ билан ҳамкорликда матбуот ҳафталиклари, ОАВда медиасаводхонликни оширувчи контентга кенг ўрин бериш каби кўринишларда шакллантирилиши керак.

Еттинчидан, медиатаълим бўйича ўқув материаллари яратилишида миллий дидактик асосларга таяниш лозим.

Саккизинчидан, медиасаводхонликка трансчегаравий компетенция сифатида қараш ва уни умумий ўрта таълим тизимида бошқа фанларга интеграция қилган ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Тўққизинчидан, медиасаводхонликнинг илмий-амалий масалалари билан шуғулланувчи, болаларни медиақарамликдан халос этишни мақсад қилган ташкилотлар, марказлар, жамғармалар, ассоциациялар ташкил этилиши керак.

Ўнинчидан, медиатаълимга оид платформалар, фактчекинг сайтлари ташкил этилиши қўллаб-қувватланиши керак.

Ўн биринчидан, ахборот истеъмолидаги барча муаммоларни ҳал этувчи универсал дастур яратиш имкони йўқлиги сабабли медиасаводхонлик даражаси, медиа истеъмолидаги ўзига хосликларни мунтазам тадқиқ этиш ва шу асосда медиатаълим мазмунини ахборот маконидаги тенденцияларга мослаштириб бориш лозим.

Бу хулосаларга келишда қуйидаги таҳлиллар асос қилиб олинди:

1. Ахборий-психологик кураш шароитида кураш воситасига айланаётган медианинг салбий таъсирини минималлаштириш, сўз ва фикр эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи суиистеъмол қилинишининг олдини олиш, соғлом ахборот муҳитини яратиш, дезинформацияга қарши туришда жаҳон тажрибаси медиатаълимга суянишни тақозо этади. Ахборий урушда энг яхши қурол медиасаводхонликдир.

2. Медиатаълимни жорий этиш зарурати бўйича чиқарилган хулосаларга медиада номақбул бўлган ахборотлар мавжудлиги, аҳолининг медиа истеъмоли ошиб бораётгани, интернет тармоғининг миллий сегментидаги веб сайтларга киберҳужумлар сони юқорилиги асос қилиб олинди.

3. Дидактик асослар бўйича хулосалар чиқаришда мадрасаларда ўқитилган калом илми, ҳадис илми фанларида медиатаълимга хос бўлган элементлар учраши, қадимги Шарқ манбаларида медиасаводхонликка доир дидактик қарашлар мавжудлиги асос қилиб олинди.

4. Ўзбекистонлик ёшларнинг рақамли оламга мурожаат қилиш имконияти кенгайиб бораётгани, ахборотни текширишга қаратилган медиасаводхонлик кўрсаткичи ўрта, ахборотни яратиш бўйича кўникмаси паст даражада эканлиги медиатаълимнинг асосий натижаси медиамаҳсулот ярата олиш этиб белгиланишига асос қилиб олинди.

ФОЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР РЎЙХAТИ:

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳамиятга молик нашрлар

– Мирзиёев Ш. М. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик нутқи // https://president.uz/uz/lists/view/4454.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон.

– Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 976-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон.

– Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида”ги қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 03/22/776/0498-сон.

II. Илмий-назарий адабиётлар

– Миллий нашрлар

– Fake news: медиада дезинформация: қўлланма / Н. Муратова, Н. Тошпулатова, Г. Алимова. – Тошкент: «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi», 2020. —104 б.

– Авесто: Яшт китоби./М. Исҳоқов таржимаси. – Т.: «Шарқ», 2001 —128 б.

– Беруний, Абу Райҳон. Китоб ал-жамоҳир фи-маърифат ал-жавоҳир [Матн] / Абу Райҳон Беруний. – Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017. – 488 б.

– Беруний, Абу Райҳон. Танланган асарлар (Арабчадан А. Расулев, Ю. Ҳакимжонов ва Ғ. Жалолов тарж. Масъул муҳаррир: Ғ. Жалолов ва А. Ирисов). Т.: Фан. 1965. – 538 б.

– Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома /З.М.Бобур; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси; Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи; масъул муҳаррир М. Саъдий; махсус муҳаррир Н. Комилов. – Т.: «O’qituvchi» НМИУ, 2012. – 288 б.

– Бобур, Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома / [Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев; Муҳаррир А. Ўктам]. – Т.: Юлдузча, 1989. – 368 б.

– Дўстмуҳаммад Х. Ахборот мўъжиза, жозиба, фалсафа. – Т.: «Янги аср авлоди» 2013. – 317 б.

– Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадир: Фалсафий асар /Масъул муҳаррир Н. Комил/. – Т.: Ёзувчи, 1997. – 192 б.

– Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги: [Матн] / Н. Муратова, Э. Гризл, Д. Мирзахмедова – Тошкент: Baktria press, 2019. – 112 б.

– Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (Араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи У. Уватов). 2-жилд. – Т.: Меҳнат, 1992. 192 б.

– Кайковус. Қобуснома. /Форсчадан М. Ризо Огаҳий тарж /. – 2– тўлдирилган нашри. – Т.: Истиқлол, 1994. – 173 б.

– Темур тузуклари. / А. Темур. – Т.: Ёшлар нашриёт уйи, 2018. – 184 б.

– Ўзбекистон медиатаълим тараққиёти йўлида. Тузувчилар: Маматова Я., Сулайманова С., Ўқув қўлланма.—Т.: «Extremum-рress», 2015. – 94 б.

– Форобий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. – 1993. 224 б.

2) Хорижий нашрлар

– Adams D., Hamm M. (2001) Literacy in a Multimedia Age. – Norwood, MA: Christopher-Gordon Publishers. 199 p.

– Anderson J.A. (1981) Receivership Skills: An Educational Response. In Ploghoft M., Anderson J.A. (Eds.), Education for the Television Age. Springfield, IL: Charles C. Thomas. 183 p.

– Aufderheide, P., Firestone, C. (1993). Media Literacy: A Report of the National Leadership Conference on Media Literacy. Queenstown, MD: The Aspen Institute, 44 p.

– Baake & Kubler (1989). Qualitative mediaen – und kommunikationsforshung. Tubingen. 371 p.

– Bazalgette, Cary. (2022). How Toddlers Learn the Secret Language of Movies. Springer Nature Switzerland AG 2022. 224 p.

– Bevort, E., Cardy H., De Smedt, T., Garcin-Marrou, I. (1999) Evaluation des pratiques en education aux medias, leurs effects sur les enseignants et leurs eleves. Paris: CLEMI, 152 p.

– Buckingham D. Policy Paper. [Digital source] /Youth Media Education, UNESCO Communication Development Division, CD-ROM, Paris, 2004.

– Buckingham, D. (2003). Media Education: Literacy, Learning and Contemporary Culture. Cambridge, UK: Polity Press. 232 p.

– Chevallier, J. (Ed.) (1980). Cine-club et action educative. Paris: CNDP, 64 p.

– Delhes K. Soziale Kommunikation. Opladen, 1994. 356 p.

– Duncan, B. (Ed.) (1989). Media Literacy Resource Guide. Toronto: Ministry of Education of Ontario, Publications Branch, the Queen’s Printer, 232 p.

– Duncan, B. (Ed.) (1989). Media Literacy Resource Guide. Toronto: Ministry of Education of Ontario, Publications Branch, the Queen’s Printer, 232 p.

– Gerbner, G. (1997). Media, Violence and Health. New Jersey Medicine, 1997.

– Grizzle A., Moore P., Dezuanni, M., Asthana S., Wilson, C., Banda F., Onumah Ch. (2013) Media and information literacy: policy and strategy guidelines, France, 196 p.

– Hiegemann & Svoboda (1994). Handbuch der mediaenpadagogik. Opladen. 471 p.

– Hobbs, R. Digital and Media Literacy: A Plan of Action / R. Hobbs. – Washington, D. C.: The Aspen Institute, 2010. – 67 p.

– International Encyclopedia of the Social & Behavioral Sciences. Vol. 14 / Eds.N.J.Smelser & P.B.Baltes. Oxford, 2001, 18181 p.

– Kubey, R. (1997). Media Education: Portraits of an Evolving Field. In: Kubey, R. (Ed.) Media Literacy in the Information Age. New Brunswick & London: Transaction Publishers, 484 p.

– Leaning, M. (2017). Integrating Media and Information Literacy. Media and Information Literacy, Chandos Publishing, 144 p.

– Mackey M. (2007) Literacies across Media, 2nd ed. New York: Routledge. 224 p.

– Masterman L. (1988). Teaching the Media. London. Comedia Press. 347 p.

– Masterman, L. (1997). A Rational for Media Education. In: Kubey, R. (Ed.). Media Literacy in the Information Age. New Brunswick (U.S.A.) and London (U.K.): Transaction Publishers, pp.15—68.

– McLuhan, Marshall (1964). Understanding Media: The Extensions of Man. 616 p.

– Oberg D., Ingvaldsen S. (2016). Media and Information Literacy in Higher Education. Chandos Publishing, 176 p.

– Penman, R. Media literacy: Concepts, research and regulatory issues / R. Penman, S. Turnbull. – Canberra: Australian Communications and Media Authority, 2007. – 52 p.

– Sholle D., Denski S. (1995). Critical media literacy: Reading, remapping, rewriting. In P. McLaren, R. Hammer, Sholle, D., & S. S. Reilly (Eds.) Rethinking media literacy: A critical pedagogy of representation (pp. 7—31). New York: Peter Lang. 259 p.

– Silverblatt A., Eliceiri E. (1997). Dictionary of media literacy. Westport, CT: Greenwood Press. 234 p.

– Silverblatt, A., Ferry, J., Finan, B. (1999). Approaches to Media Literacy. Armonk, New York – London: M.E.Sharpe, 281 p.

– Singh, J., Kerr, P., Hamburger, E. Media and information literacy: reinforcing human rights, countering radicalization and extremism, France, 2016, 314 p.

– Stevenson, N. (2002). Understanding Media Cultures. Social Theory and Mass Communication. London – Thousand Oaks – New Delhi: Sage Publications, 255 p.

– The Handbook of Media Education Research (2020) (eds D. Frau-Meigs, S. Kotilainen, M. Pathak-Shelat, M. Hoechsmann and S.R. Poyntz). 528 p.

– Tyner, K. (1998). Literacy in the Digital World: Teaching and Learning in the Age of Information. Mahwan, NJ: Lawrence Erlbaum Associates, 291 p.

– UNESCO [Recommendations Addressed to the United Nations Educational Scientific and Cultural Organization UNESCO. In: Education for the Media and the Digital Age. Vienna: UNESCO, 1999, 3 p. Reprint in: Outlooks on Children and Media. Goteborg: UNESCO & NORDICOM, 2001, 3 p.

– UNESCO, 1984. Media education. Paris: UNESCO. 8 p.

– Worsnop, C. M. (1999). Screening Images: Ideas for Media Education. Mississauga: Wright Communication, 187 p.

– Белградские рекомендации по проекту глобальных стандартов для учебных программ в области медийной и информационной грамотности. ЮНЕСКО, 2019.

– Воронина Е. А., Токтогулова Э., Кайыпов Э. Замонавий оммавий ахборот воситаларида ҳамда мулоқот майдонида «Адоват тили». Олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун ўқув-услубий қўлланма. – Бишкек: ОАВни қўллаш маркази ЖЖ, 2021. – 136 б.

– Жилавская И. В. История развития медиаобразования. М.: МПГУ, 2017. – 160 с.

– Жилавская И. В. Медиаобразование молодежной аудитории. Томск: ТИИТ, 2009. – 322 с.

– Зелинский С. А. Анализ массовых манипуляций в России. – СПб., 2008. – 278 с.

– Кузьмин Е. И. Медиа– и информационная грамотность в контексте вызовов информационного общества и политики построения обществ знания. – М.: МЦБС, 2013. – 384 с.

– Лебон, Гюстав. Психология народов и масс: АСТ; Москва; 2016. 384 с.

– Левицкая, А. А. Синтез медиаобразования и медиакритики в процессе подготовки будущих педагогов: монография / А. А. Левицкая, А. В. Федоров, Е. В. Мурюкина и др.; под общ. ред. А. А. Левицкой; Южный федеральный университет. – Ростов-на-Дону: Издательство Южного федерального университета, 2016. – 574 с.

– Лисичкин В. А., Шелепин Л. А. Третья мировая (информационно-психологическая) война. М.: Академия социальных наук, 2000. 304 с.

– Макгиннис П. FOMO sapiens: Как избавиться от страха упущенных возможностей и начать принимать правильные решения / пер. с англ. Ольга Бараш. – М.: Альпина Паблишер, 2021. – 256 с.

– Маклюэн М. Галактика Гутенберга. Становление человека печатающего. – 2-е изд. – М.: Академический Проект, Гаудеамус, 2013. – 496 с.; Маклюэн М. Понимание медиа: внешние расширения человека. – М.: Кучково поле, 2007. – 464 с.

– Медиа– и информационная грамотность в обществах знания / Сост. Кузьмин Е. И., Паршакова А. В. – М.: МЦБС, 2013. – 384 с.;

– Медиаобразование, интегрированное с базовым: Опыт организации экспериментально-исследовательской работы коллектива школы 858 ЮО г. Москвы [Текст] / под ред. Л. С. Зазнобиной. – М.: Изд-во Южного округа управления московского образования. – 1999. – 54 с.

– Пособие по медиаграмотности для преподавателей вузов высших учебных заведений Казахстана. – Алматы: Интерньюс, 2019 – 250 стр.

– Спичкин А. В. Что такое медиаобразование: Книга для учителя. Курган, 1999, 114 с.

– Тоффлер Э. Третья волна, 1980. – М.: АСТ, 2010. – 784 с.

– Усов Ю. Н. В мире экранных искусств. М.,1994. – 233 с.

– Фатеева И. А. Медиаобразование: теоретические основы и практика реализации. /Монография/ Челябинск: Изд-во Челябинск. гос. ун-та, 2007. – 270 с.

– Федоров А. В. Медиаобразование: История, теория и методика. – Ростов-на-Дону: Изд-во ЦВВР, 2001. – 708 с.

– Федоров А. В. Медиаобразование и медиаграмотность. Таганрог: Изд-во Кучма, 2004. 340 c.

– Федоров А. В. Медиаобразование: история и теория. М.: МОО «Информация для всех», 2015. 450 c.

– Федоров А. В. Развитие медиакомпетентности и критического мышления студентов педагогического вуза. /Монография/ М.: Изд-во МОО ВПП ЮНЕСКО «Информация для всех», 2007. – 616 c.

– Федоров А. В., Новикова А. А., Колесниченко В. Л., Каруна И. А. Медиаобразование в США, Канаде и Великобритании. Таганрог: Изд-во Кучма, 2007. 256 c.

– Федоров, А. В. Медиаобразование будущих педагагов [Текст] / А. В. Федоров // Таганрог: Изд-во Кучма. – 2005. – 314 с.

– Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового порядка // Новая постиндустриальная волна на Западе: Антология / Под ред. В.Л.Иноземцева. – М., 1999, 552 с.

– Шариков А. В. Медиаобразование: мировой и отечественный опыт. – Брошюра. – М.: Академия педагогических наук, 1990. – 65 с. III. Диний манбалар, адабиётлар

– Ислом. Энциклопедия; А-Ҳ / Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида. – Т. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси», 2017. – 672 б.

– Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар. – Т.: «Шарқ» НМАК, 2011. – 376 б.

– Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Самарқанднинг сара уламолари. Т.: Hilol nashr. – 2014. – 112 б.

IV. Луғатлар

– Педагогический энциклопедический словарь / Гл. ред. Б. М. Бим-Бад; Редкол.: М. М. Безруких, В. А. Болотов, Л. С. Глебова и др. М.: Большая Рос. энцикл., 2002. 527 с.

– Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. II. Е-М / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқалар.;ЎзР ФА Тил ва адабиёт ин-ти. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2006. – 672 б.

– Федоров, А. В. Словарь терминов по медиаобразованию, медиапедагогике, медиаграмотности, медиакомпетентности [Текст] / А. В. Федоров // Таганрог: Изд-во Таганрог. гос. пед. ин-та. – 2010. – 64 с.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации