Автор книги: Санобар Жуманова
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 6 (всего у книги 9 страниц)
6. Медиатаълимнинг семиотик назарияси. Унга кўра, медиатаълимнинг асосий мақсади болаларга медиаматнни «тўғри ўқиш”га ёрдам бериш, шаффоф бўлмаган медиа, кўп маъноли характердаги медиаматнларни декодлаш, унинг мазмуни, ассоциациялари, тил хусусиятлари ва бошқаларни тавсифлаш қоидаларини ўргатишдир. Семиотик таҳлил учун материал нафақат санъат асарлари, балки ўйинчоқлар, саёҳат қўлланмалари, журнал муқовалари ва бошқалар бўлиши мумкин.
7. Медиатаълимнинг маданий назарияси. Мазкур назарияга кўра, медиа медиаматнларни интерпретация эмас, балки таклиф қилади. Аудитория доимо медиа билан коммуникацияда бўлади ва медиаматнларни баҳолайди. Аудитория медиаматнларни шунчаки ўқимайди, балки идрок қилинаётган ОАВ матнларига турли маъноларни киритади, уларни мустақил таҳлил қилади. Демак, медиатаълимнинг асосий мақсади ёшларга медиаолам ҳақидаги тасаввурларни, билимларни қандай бойитиш мумкинлигини тушунишга ёрдам беришдир. Ушбу назария медианинг аудиторияга кучли таъсирини назарда тутади. Медиаматнга қийматлар ва «кодлар”нинг мураккаб тузилиши сифатида қаралади. Маданий назария маданиятлараро мулоқот тушунчасига яқин.
8. Медиатаълимнинг эстетик (бадиий) назарияси. Медиатаълимнинг эстетик назарияси маданий назариясига яқин. Унга кўра, медиатаълимнинг асосий мақсади ёшларга медиа бадиий спектрининг асосий қонуниятлари ва тилини тушунишга ёрдам бериш, эстетик (бадиий) идрок, дидни ривожлантириш ва бадиий медиаматнларни профессионал таҳлил қилиш қобилиятидир. Ва медиатаълимнинг асосий мазмуни – медиамаданият тили, бадиий медиамаҳсулот яратувчининг муаллифлик дунёси, медиа маданияти тарихи (кино тарихи, бадиий телевидение ва бошқалар).
9. Медиатаълимнинг теологик назарияси. Бу назарияга кўра, медиа аудиториянинг (айниқса, вояга етмаганлар учун) маълум маънавий, ахлоқий, қадрият тамойилларини шакллантиришга қодир деб тахмин қилинади. Педагогик стратегияси медианинг диний, мафкуравий ва ахлоқий жиҳатларини ўрганишга асосланган. Бу бошқа назариялар билан ҳам синтезланади.
10. Медиатаълимнинг экологик назарияси. Медиани идрок этиш экологиясини инсон медиасаводхонлигининг ажралмас қисми сифатида ривожлантириш зарур. Бу кўриш, назорат қилиш ва чеклашда терапевтик модерацияни, медиаматнларни танқидий таҳлил қилишни, зўравонлик ва патологиялар имижига қарши экологик стратегиядан фойдаланишни назарда тутади.
Медиатаълим тажрибаси бўйича жаҳонда энг етакчи мамлакатлардан бири Финляндиядир. Мультисаводхонлик Финляндия медиатаълимининг марказий концепцияси ҳисобланади. Медиатаълим Финляндияда давлат томонидан муҳим йўналиш сифатида қаттиқ қўллаб-қувватланади. Медиатаълим вазирлик ёки давлат идоралари томонидан қисман ёки тўлиқ молиялаштириладиган лойиҳалар орқали тарғиб қилинади. Миллий аудиовизуал институт (KAVI) нинг Медиатаълим ва имиж (МАКЕ) дастури медиатаълимга хавфсизроқ медиамуҳитни тарғиб қилиш воситаси сифатида қарайди. Финляндияда мактабгача таълим режаларига кўра, медиатаълим боғчаларда болаларга эрта ёшдан ўргатилади. Асосий ўқув дастурларида мультисаводхонлик еттита кенг кўламли таълим модулидан бирини ташкил қилади. Медиакомпетенция ўрта мактаб ва касбий таълим муассасалари ўқув дастурлари ва стратегияларида ҳам асосий ўринларда туради. Олий таълим даражасида медиатаълим ўқитувчи ва мураббийлар, социономистлар ва ахборот мутахассисларини ўқитишда педагогика университетларида ва алоҳида магистратура сифатида ўрганилади. Медиатаълим бўйича турли узлуксиз таълим курслари ҳам ташкил этилади.
Финляндияда медиатаълим олиб бориладиган турли тармоқ ва соҳалар мавжуд. Мактаблар ва мактабгача таълимдан ташқари, медиатаълим бир нечта ташкилотлар, медиамарказлар ва хусусий сектордаги ёшлар марказлари, кутубхона фаолиятининг бир қисмидир. Финляндияда, шунингдек, медиатаълим билан боғлиқ бўлган кино таълими, ўйин таълими ва бадиий таълим билан боғлиқ кўплаб тадбирларни ўтказади. Кўпгина бадиий ва маданий ташкилотлар медиатаълимнинг муҳим қисмидир. Айниқса, кутубхоналар медиатаълимни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди ва уларнинг мактаблар билан ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга. Кутубхоналар ишончли ахборот олиш учун асосий манбалар бўлиб, ахборот саводхонлиги, медиасаводхонлик ва муаллифлик ҳуқуқини билиш уларнинг медиатаълим соҳасидаги фаолиятининг асосидир. Кўпгина кутубхоналарда ўйинлар билан боғлиқ турли хил тадбирлар ҳам ўтказилади. Музейлар ва болалар маданий марказлари тармоғи ҳам ўз фаолиятининг бир қисми сифатида оммавий ахборот воситалари ва маданий таълимни бирлаштиради.
Финляндияда медиа ва ахборий саводхонликни тарғиб қилувчи қарийб 100 та ташкилот мавжуд172172
Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги: [Матн] / Н. Муратова, Э. Гризл, Д. Мирзахмедова – Тошкент: Baktria press, 2019. – Б. 68.
[Закрыть]. Уларнинг етакчиси Финляндия медиатаълим жамияти173173
https://mediakasvatus.fi/ Мурожаат вақти: 08:41 / 22.09.2022.
[Закрыть] бўлиб, ушбу соҳада тадқиқотни ва амалиётни миллий миқёсда қўллаб-қувватлайди, медиа ва ахборий саводхонликни кенг тарғиб қилади. Ehyt психофаол моддалар истеъмоли профилактикаси ассоциацияси174174
https://ehyt.fi/ Мурожаат вақти: 09:16 / 22.09.2022.
[Закрыть], Фин медиа санъати дистрибьюторлик маркази175175
https://www.av-arkki.fi/fi/ Мурожаат вақти: 09:19 / 22.09.2022.
[Закрыть], Болалар парвариши бўйича фин ассоциацияси176176
https://www.slal.fi/ Мурожаат вақти: 09:28 / 22.09.2022.
[Закрыть], Финляндия ота-оналар ассоциацияси177177
https://vanhempainliitto.fi/ Мурожаат вақти: 09:34 / 22.09.2022.
[Закрыть], Фин мутолаа маркази178178
https://lukukeskus.fi/ Мурожаат вақти: 09:41 / 22.09.2022.
[Закрыть], Фин кутубхоначилик жамияти179179
https://suomenkirjastoseura.f Мурожаат вақти: 09:42 / 22.09.2022.
[Закрыть], Фин матбаачилик ассоциацияси180180
https://kustantajat.fi/ Мурожаат вақти: 09:47 / 22.09.2022.
[Закрыть], «Болаларни ҳимоя қилиш» фонди181181
https://www.linnanmaki.fi/fi/lasten-paivan-saatio/ Мурожаат вақти: 09:49 / 22.09.2022.
[Закрыть], «Болаларни қутқаринг» ассоциацияси182182
https://www.pelastakaalapset.fi/ Мурожаат вақти: 09:53 / 22.09.2022.
[Закрыть], бир қатор болалар ва ёшлар марказлари, медиатаълим марказлари, маданий марказлар каби жами 42 та ташкилот мазкур жамиятнинг аъзолари ҳисобланади.
Бундан ташқари, Таълим ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллий аудиовизуал институт – Финляндия медиатаълим бўйича идораси мавжуд бўлиб, унинг вазифаси медиатаълимни тарғиб қилишдан иборат. Таълим бўйича миллий кенгаш – Финляндияда таълимни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга идора. Адлия вазирлиги ва Финляндия Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўз мажбуриятлари доирасида медиасаводхонликни тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Финляндия медиатаълим жамияти ННТлар орасида медиатаълим соҳасида, айниқса, тадқиқот ва амалиёт ўртасидаги фарқни бартараф этишда муҳим ташкилотлардан биридир. Финляндия кутубхона уюшмаси ҳам медиатаълим соҳасида фаол иштирок этмоқда. Кутубхоналар одатда ўйинли таълим ва ОАВ билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган кекса кишиларни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда асосий иштирокчилар ҳисобланади.
Илмий, амалий, инновацион лойиҳалар Финляндия медиатаълим тараққиётида алоҳида ўрин тутади. 2019 йилда амалга оширилган «Оилаларда рақамли фаровонлик» лойиҳаси доирасида мавзуга доир илмий маълумотлар базаси, оилавий муносабатлар ва ҳаётнинг турли босқичларида рақамли фаровонликни ривожлантиришнинг умуммиллий модели яратилди. Лойиҳада рақамли фаровонликни тарғиб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар, оилавий муносабатлар ва рақамлаштиришни самарали бирлаштириш учун тадқиқот маълумотлари асосида материаллар ва воситалар яратилди. Олинган маълумотларга асосланиб, Финляндия қандай қилиб рақамли фаровонлик учун намунавий мамлакатга айланиши мумкинлиги тўғрисида йўл харитаси ишлаб чиқилди.
2021 йилда амалга оширилган «Европада ёшлар ва сўз эркинлиги» қўшма лойиҳасидан мақсад ўқитувчиларни сўз эркинлиги инсон ҳуқуқининг бир кўриниши эканига доир маълумотлар билан таъминлаш бўлган. Улар орқали демократияда сўз эркинлигининг аҳамияти, медиада масъулиятли ва конструктив ёшларнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш мумкин.
Ўқув жараёни мазмунини таҳлил қилганда, медиатаълим ва психологияни ўзида жамлаган «Эмоцияларни ўрганиш» усулини ажратиб кўрсатиш мумкин. Медиасаводхон инсон сифатида дунёқарашни кенгайтириш, муносабатни ўзгартириш ўз ҳис-туйғуларини тан олиш ва қабул қилишдан бошланади. Бу ҳаракат ва муносабатлар сабабларини аниқлашга ёрдам беради. Бу турли қарашларга очиқликни осонлаштиради. Буни аниқлаш учун «Ўзингизникига тўғри келмайдиган қарашлар ёки фикрларга дуч келадиган вазиятларда сизнинг ҳаракатларингизни қайси ранг энг яхши тавсифлайди?» деган савол берилади. Агар қизил ёки кўк ранг танланса, қандай қилиб очиқроқ ва толерантроқ бўлиш учун фикрлаш ва ҳаракатланиш бўйича тавсия ва вазифалар берилади. Англатган маъносига кўра, бошқа рангларда ҳам ўз устида ишлаш учун топшириқлар берилади.
«Рақамли ўйин қўрқинчли хобби», «Тўғри маълумотлар асосида иқтисодиётни ўрганиш», «Ўз ахборот истеъмолини кузатиш», «Сиз қандай медиа истеъмолчисиз?», «Веб таркибни танқидий баҳолаш», «Медиасаводхонликни синаш ва сохта янгиликларни аниқлаш», «Рақамли фаровонликни тарғиб қилиш бўйича сиёсат чоралари» (ота-оналар учун масофавий таълим материали), «Маданий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда медиатаълим тўплами»183183
https://mediakasvatus.fi/materiaali Мурожаат вақти: 10:15 / 22.09.2022.
[Закрыть] кабиларни келтириш ҳам мумкин. Тадқиқотимиздан мақсад мавзуни педагогик аспектда ўрганиш эмас, балки ахборий нуқтаи назардан ёндашиш эканлиги педагогик тажриба ва тамойилларни чуқур ўрганишни талаб этмайди.
II боб бўйичa хулосaлaр
Диссертaциянинг «Медиатаълимнинг тарихий, илмий-назарий асослари: миллий ва халқаро тажриба» деб номлaнгaн иккинчи бобидa медитаълимнинг пайдо бўлиш тарихи, дастлабки тарихий кўринишлари, ривожланиш босқичлари, тараққиёт тамойиллари, назарий асослари, илғор тажриба ва оптимал моделлари, доминант вазифалари ўрганилган.
Медиатаълим тарихини даврлаштиришга оид қарашлар илгари сурилди. Медиатаълим тарихини ўрганишга миллий ракурсда қаралди, мадрасаларда ўқитилган калом илми, ҳадис илми фанларидаги медиатаълимга мос бўлган элементлар топилиб, ўхшашлик ва фарқлар таҳлил қилинди, мақсад ва вазифаларига кўра медиатаълимнинг тарихий кўринишлари бўла олиши асосланди. Дастлаб кино таълими сифатида пайдо бўлган медиатаълимнинг Европа мамлакатлари, АҚШ, Канада, Австралия, Осиё мамлакатларида ривожланиш босқичлари хронологик тарзда ёритилди.
Қадимий манбалар, алломаларнинг нодир асарларини медиатаълим контекстида таҳлил қилиш орқали бугунги кунда неологизм сифатида қаралаётган ахборий саводхонлик, медиасаводхонлик, фактчекинг тушунчаларининг шарқона тарихий-маънавий негизлари, ахборотни баҳолашнинг тарихий кўринишлари топилди. Бу натижалардан тарих, адабиёт каби фанларга медиатаълимни интеграциялашган ҳолда жорий этишда дидактик асос сифатида фойдаланиш мумкин.
Медиатаълимнинг назарий асосларини ўрганиш, етакчи концепция, моделларининг хусусиятларини аниқлаш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш медиатаълимнинг яхлит ва ягона, барча мамлакатлар учун умумий бўлган стандарт ва модели йўқлиги, ҳар бир давр ва ҳудуднинг ўзига хослигига кўра медиатаълим мазмуни ўзгариши, медиатаълимга оид таълим дастурлари ва стандартлар мослашувчан бўлиши лозимлигини кўрсатди. Демак, медиатаълимнинг аниқ, тугал, тўғридан-тўғри кўчириш мумкин бўлган модели йўқ. Бу эса Ўзбекистонда медиатаълимни жорий этишда самара ва натижага эришиш учун миллий моделни яратиш долзарблигини асослайди. Бобда келтирилган медиа соҳаси олимлари, медиа бўйича педагогларнинг қарашлари, модель, концепция, формула, тамойилларини медитаълимнинг «ўзбек модели”ни яратишда, тўғри йўналиш белгилашда назарий асос сифатида қўллаш мумкин.
Хулосa қилиб aйтгaндa, медиатаълим долзарблиги ошиб, жаҳон таълим амалиётида ўрни мустаҳкамланиб бораётган таълим йўналишидир. Медитизация тенденциялари жамиятда соғлом ахборот муҳитини шакллантиришда медиатаълимнинг ўрнини янада ошириб бораверади. Медиада сунъий интеллектга асосланган механизмлардан, нейрон тармоқларидан фойдаланиш ахборот истеъмолчиларини ҳимоя қилувчи, медиаолам билан муносабатларини тартибга солувчи «Медиатаълим 3.0» концепциясини пайдо қилгани фикримиз далилидир. Бундай шароитда глобал ахборот маконидан айро бўлмаган Ўзбекистонда медиатаълимнинг миллий моделини жорий этиш зарур.
III БОБ. МЕДИАТАЪЛИМНИНГ «ЎЗБЕК МОДЕЛИ”НИ ЯРАТИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРИ
3.1§ Рақамли муҳитда шаклланган янги медиасаводхонликнинг таянч компетенциялари
Бундан кейин рақамлаштириш жараёни фақатгина кучайиши, дунё ЯИМнинг катта қисми рақамли секторга тўғри келиши прогноз қилинмоқда. Башарият иқтисодиёт тармоқлари ўзгариши, бу жараённинг рақамлашуви, мобиллашуви, соҳага сунъий интеллектнинг жорий этилиши билан боғлиқ муҳим даврни бошдан кечирмоқда. Рақамлаштириш жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув, дунё медиамаконида ўз ўрнига эга бўлишнинг асосий шартидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси Ўзбекистон Республикасининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ҳамда ўрта ва узоқ муддатли истиқболли вазифаларини белгилайди, шунингдек, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, рақамли технологияларни янада кенг жорий этишга хизмат қилади.
Рақамли имкониятлар бизнесда трансчегаравий ҳамкорлик қилиш, электрон тижорий майдон ташкил этиш, иш фаолиятини масофавий офисда ташкил этиш кабиларни, медиа соҳасида эса робот журналистикаси, сунъий интеллектни ҳам қамраб олади. У медиа соҳасида иш самарадорлигини ошириш, ахборот тарқатиш қамровини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга имкон беради. Бу кенг қамровли имкониятлардан хавфсиз фойдаланишга эса рақамли медиасаводхонлик кўмаклашади. Ахборий кураш шароитида эса энг яхши қурол медиасаводхонликдир. Медиамаҳсулотларни топиш, уни таҳлил этиш, баҳо бериш, ярата олиш учун зарур бўладиган билим, кўникма ва малака йиғиндисини ифодаловчи «медиасаводхонлик» тушунчаси кўп характерли бўлиб, ўзида ахборий саводхонлик, ўз фикрини билдириш ва ахборот соҳасида саводхонлик, кутубхонадан фойдаланиш саводхонлиги, янгиликлар саводхонлиги, ижтимоий медиа соҳасида саводхонлик, танқидий тафаккур, визуал саводхонлик, босма ОАВ соҳасида саводхонлик, компьютер саводхонлиги, интернет саводхонлиги, рақамли саводхонлик, кинематографик саводхонлик, ўйин саводхонлиги, телевизион саводхонлик, реклама соҳасидаги саводхонлик, фуқаролик саводхонлиги, ижтимоий ва ҳиссий саводхонлик, тармоқ саводхонлиги ва ҳоказоларни ўзида жамлайди. Шунингдек, унга синоним сифатида медиамаданият, ахборий маданият, инфо этика каби сўзлар ишлатилади. «Медиасаводхонлик» атамасининг тўла мазмунини англаш учун илмий адабиётларга кўра унга аниқлик киритиб ўтамиз.
D.Adams ва M. Hamm медиасаводхонликка шундай таъриф беради «…индивиднинг телевидение, реклама, фильм ва рақамли медиа орқали кундалик қабул қилаётган визуал ва вербал символлар мазмунини англаш қобилияти… Бу олинаётган ахборотларни шунчаки декодлаштиришдан кўпроқ нарса: медиасаводхонлик, шунингдек, олинаётган ахборотларни қабул қилиши, инсонни ўраб олган медисаноатда йўналишни аниқ белгилаш салоҳияти, зарур ҳолларда ахборий хабар ярата олишдир».184184
Adams D., Hamm M. (2001) Literacy in a Multimedia Age. – Norwood, MA: Christopher-Gordon Publishers. P. 33.
[Закрыть]
J.A.Anderson фикрича, медиасаводхонлик «…медианинг қайси тури бўлишидан қатъи назар, ахборотларни моҳирона йиғиш, талқин қилиш, текшириш ва қабул қилишдир».185185
Anderson J.A. (1981) Receivership Skills: An Educational Response. In Ploghoft M., Anderson J.A. (Eds.), Education for the Television Age. Springfield, IL: Charles C. Thomas. P. 22.
[Закрыть]
Д. Бартон ва М. Хамилтон таърифи: «…одатда фикр ва матн орасидаги маконда пайдо бўлувчи фаолият. Бу индивидда мавжуд кўникмаларнинг шунчаки мажмуи эмас, у инсоннинг бошқа кўплаб фаолият турлари билан боғланган, медиасаводхонлик мазмунига кўра ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсонларнинг ўзаро таъсир жараёнида юзага келади».186186
Mackey M. (2007) Literacies across Media, 2nd ed. New York: Routledge. P. 3.
[Закрыть]
D.Sholle ва S.Denski: «…медиасаводхонлик танқидий педагогикада концепциялашув ва сиёсий, ижтимоий, маданий амалиёт сифатида тушунилиши керак187187
Sholle D., Denski S. (1995). Critical media literacy: Reading, remapping, rewriting. In P. McLaren, R. Hammer, Sholle, D., & S. S. Reilly (Eds.) Rethinking media literacy: A critical pedagogy of representation (pp. 7—31). New York: Peter Lang. P. 17.
[Закрыть]».
A.Silverblatt ва E. Eliceiri: «…инсоннинг медиахабарлар мазмуни тўғрисида мустақил фикрини билдириш учун танқидий фикрлаш орқали оммавий коммуникация воситаларидан олинган маълумотни „расшифровкалаш“ қобилияти»188188
Silverblatt A., Eliceiri E. (1997). Dictionary of media literacy. Westport, CT: Greenwood Press. P. 48.
[Закрыть].
С.М.Стерденконинг таърифича, медиамаданиятли киши «…нинг медиага боғланишлари сони ва давомийлиги режалаштирилган бўлади. Ўзига керакли ахборотни тўғри танлай олади. Ахборотга танқидий ёндашади, чунки у медианинг зарарли таъсирларини билади, қаршисида очилган медиаматнни ўз фильтридан ўтказиб, кейин қабул қилади. Медиамаҳсулотдан фойдаланишда ахлоқ меъёрларига амал қилади. Медиамаҳсулот ярата олади»189189
Маърифат. 2012 йил, 7 ноябрь.
[Закрыть].
B. Duncan: «Медиасаводхонлик – ўқувчи ва талабаларга медиа билан мулоқотда, уларнинг ҳаётидаги медиа мазмунини тушунишда танқидий нуқтаи назар билан қарашга ёрдам беради. Медиасаводхон ўқувчи ёки талаба медиаматнларга баҳо беришда танқидий ва таҳлилий ёндашиши, оммавий маданият билан муносабатда танқидий масофада бўлиши, манипуляцияга қаршилик қилиши керак».190190
Duncan, B. (Ed.) (1989). Media Literacy Resource Guide. Toronto: Ministry of Education of Ontario, Publications Branch, the Queen’s Printer, 232 p.
[Закрыть]
C.M.Worsnop: «Медиасаводхонлик – медиаматнларни шарҳлаш/таҳлил этиш ва яратиш қобилияти».191191
Worsnop, C. M. (1999). Screening Images: Ideas for Media Education. Mississauga: Wright Communication, P. 179.
[Закрыть]
R. Kubey: «Медиасаводхонлик – турли шакллардаги ахборотларни олиш, таҳлил этиш, баҳолаш ва узатиш қобилияти».192192
Kubey, R. (1997). Media Education: Portraits of an Evolving Field. In: Kubey, R. (Ed.) Media Literacy in the Information Age. New Brunswick & London: Transaction Publishers, p.2.
[Закрыть]
Ижтимоий-гуманитар фанлар халқаро энциклопедияси: «Медиасаводхонлик – медиасаводхон одамни замонавий дунёдаги кодли ва репрезентацион тизимларда фаолият юритаётган медианинг ижтимоий-маданий, сиёсий контекстини тушунишга, медиаматнларни идрок этиш, яратиш, таҳлил этиш, баҳо беришга тайёрлаш жараёни».193193
International Encyclopedia of the Social & Behavioral Sciences, 2001, p.9494
[Закрыть]
C.Firestone ва P.Aufderheide: «Медиасаводхонлик – …инсонларга аудиовизуал ва босма матнларнинг маданий аҳамияти, мазмунини тушунишга, яратишга ва баҳолашга ёрдам беришга ундовчи ҳаракат. Ҳар бир инсон медиасаводхон бўла олади».194194
Aufderheide, P., Firestone, C. (1993). Media Literacy: A Report of the National Leadership Conference on Media Literacy. Queenstown, MD: The Aspen Institute, p.1.
[Закрыть]
Лаури Пальса: «Медиасаводхонлик – инсоннинг жамиятда маданий, ижтимоий ва демократик иштирокини таъминловчи асосий омилдир. Медиасаводхонлик кўникмаси ҳимояланиш, яхши иш, фаровонлик беради ва миллий хавфсизликнинг кафолати ҳисобланади».195195
https://newreporter.org/uz/2022/06/30/media-savodxonlik-qandaj-targib-qilinadi-finlandiya-tazhribasi/ Мурожаат вақти: 23:02 / 25.09.2022
[Закрыть]
Ch. Worsnop, В. Гура, В. Монастырский, А. Короченский, J. Pungente, С. Пензин, I.Rother, D.Suess, Л. Усенко, Т. Шак ва бошқа медиа соҳаси бўйича педагоглар фикрича, медиасаводхонлик медиатаълим натижасидир. D. Lemishнинг фикрига кўра эса медиатаълим анча кенг қамровли тушунчадир. Медиасаводхонлик билангина боғлаб унинг моҳиятини очиб бериб бўлмайди. А.В.Федоровнинг фикрига кўра, бу икки тушунчани бир-биридан ажратмаслик керак.
Медиасаводхонлик глобал тармоқда қидирув имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ўзини назорат қилиш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланишга амал қилиш, профилактик тиббиётда ёшлар орасида электрон сигарет чекишнинг олдини олиш ва бошқа мақсадларга хизмат қилади. Медиасаводхонликнинг билим ва кўникмалар тизимида шу тарзда кенгайиб бориши уни анъанавий шаклдан янги шаклга ўтказмоқда. Медиа ва ахборий саводхонлик билан рақамли саводхонлик тушунчалари бирга қўлланмоқда.
Медиа ва ахборий саводхонлик, рақамли саводхонликнинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат:
Ахборий саводхонлик: ахборий эҳтиёжни аниқлаш ва ифодалаш, ахборотга кириш ва уни қабул қилиш малакаси, ахборотни баҳолаш, ахборотни тизимлаштириш, ахлоқ меъёрларига амал қилган ҳолда ахборотдан фойдаланиш, ахборотни узатиш, ахборотларга ишлов беришда АКТ билан ишлаш малакасини шакллантириш.
Медиасаводхонлик: медианинг демократик жамиятдаги роли ва вазифаларини тушуниш, медиа қандай шароитда вазифаларини бажара олишини тушуниш, ўзига хос вазифаларидан келиб чиқиб медиаконтентни танқидий баҳолаш, ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва демократик жараёнларда иштирок этиш учун медиа билан биргаликда ҳаракатланиш, фойдаланувчилик контенти учун зарур бўлган (АКТ билан ишлаш билан боғлиқ) малакани шакллантириш.
Рақамли саводхонлик: рақамли инструментлардан фойдаланиш, рақамли идентификация нималигини тушуниш, рақамли ҳуқуқ тўғрисида билиш, сунъий интеллект технологиялари билан боғлиқ хавфларни баҳолаш, рақамли коммуникация малакасини ривожлантириш, рақамли саломатлик бўйича малакага эга бўлиш, рақамли хавфсизлик ва ҳимоя инструментларини қўллаш.
Анъанавий медиасаводхонлик медиага кириш, медиа мазмунини тушуниш ва ўз хабарларини яратишни тавсифловчи, умуман, ахборотни онгли қабул қилишни назарда тутувчи тушунча бўлса, янги медиасаводхонлик нафақат ахборот истеъмолини, балки медиамаҳсулот ишлаб чиқаришни ҳам назарда тутади.
Янги медиасаводхонлик қуйидаги 10 кўрсаткич билан ифодаланади:
– истеъмол;
– тушуниш;
– таҳлил;
– синтез;
– суриштириш, танқид;
– қўллаб-қувваатлаш;
– тарқатиш;
– ишлаб чиқариш;
– иштирок этиш;
– ижодкорлик.
Медиа ва ахборий саводхонликка доир ўқув дастурларини ишлаб чиқиш лойиҳаси196196
Белградские рекомендации по проекту глобальных стандартов для учебных программ в области медийной и информационной грамотности. ЮНЕСКО, 2019. https://en.unesco.org/sites/default/files/belgrade_recommendations_on_draft_global_standards_for_mil_curricula_guidelines_12_november.pd Мурожаат вақти: 08:55 / 25.09.2022.
[Закрыть]га кўра, медиа-ахборий саводхонлик доирасида шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар қуйидагилардан иборат:
– тармоқдаги нафрат ва радикал мазмунли контентга қандай муносабатда бўлишни билиш;
– медиа ва ахборий саводхонликдан креативлик, муаммоларни ечиш ва ҳамкорликни ривожлантиришда фойдаланиш;
– медиа ва ахборий саводхонликни бошқа турдаги ижтимоий саводхонликни ривожлантиришда қўллаш;
– шахсий маълумотлар конфиденциаллигини бошқариш, сунъий интеллект тизимлари ва ўйинлар билан ўзаро тўғри муносабат ўрнатиш;
– медиа ва бошқа контент ташувчилар билан ўзаро фаол фуқаролик позициясида муносабатда бўлиш;
– АКТдан унинг техник ва танқидий потенциалини тушунган ҳолда фойдаланиш;
– АКТ малакасини медиамаҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўллаш;
– АКТ малакасини ахборотни қайта ишлаб, ўз контентини яратишда қўллаш;
– контентдан юқори ахлоқий ва масъулиятли шаклда фойдаланиш, адекват вазиятларда зарур медиани қўллаган ҳолда мулоқот қилиш;
– ғояларни шакллантириш ва улар асосида ҳаракатланиш;
– ахборот ва медиаконтентни олиш, тарқатиш, яратиш ва сақлаш;
– онлайн хавфлардан ҳимояланиш;
– исталган провайдер орқали тақдим этилган контентни танқидий баҳолаш;
– ижтимоий талаблар учун зарур контент топиш, унга кира олиш;
– медиа ва бошқа контент ташувчиларнинг роли ҳамда вазифаларини тушуниш;
– медиа ва ахборотнинг шахсий ҳаётдаги заруратини тушуниш ва шакллантириш;
– контент ташувчилар функциялари ва шарт-шароитларини тушуниш.
Медиа ва контент соҳасидаги компетенциялар билан боғланган қадрият ва йўналишлар:
– ҳамжиҳатлик ва тинчлик;
– инсон ҳуқуқлари ва қадр-қиммати;
– шахснинг ўзидаги когнитив, эмоционал ва ахлоқий жараёнларни кузатиши, баҳолаши ва қарашларини қайта кўриб чиқиши;
– толерантлик ва бошқаларга ҳурмат;
– фикр ва ахборот эркинлиги;
– маданиятлар ва динлараро мулоқот.
Янги медиасаводхонлик рақамли саводхонлик билан бевосита боғлиқ.
Бу ўқув дастури ҳамда медиа ва ахборий саводхонликнинг компетенциялар тизими аниқ вазиятларга кўра локализациялашуви ва қўланиши мумкин. Дастур исталган давлатга медиатаълимни жорий этишда мослашувчан инструмент сифатида ишлаб чиқилган.
Медиа ва ахборий саводхонлик бўйича компетенциялар қуйидагича таснифланади (ўқитувчи ва таълим олувчиларга бирдек тегишли):
1. Барқарор ривожланиш ва демократияда медиа ва рақамли коммуникациянинг ролини тушунади, масалан, соҳага доир асосий таянч тушунчаларни ўзлаштиради, ушбу тушунчаларни ўзлаштириш фойдаланувчиларга нега зарурлигини англайди, инсон ҳуқуқлари орасида сўз ва ахборот эркинлиги ўрнини билади, контент ташувчиларига танқидий муносабатда бўлади, фикр ва нуқтаи назарлар хилма-хиллигининг аҳамиятини асослайди, журналистиканинг жамиятдаги ахборотларни верификацияловчи вазифасини билади, ахборот соҳасидаги ахлоқ ҳақида тушунчага эга.
2. Контентни тушуниш ва ундан фойдаланиш компетенциясига тегишли малакалар тавсифи: контент ва унинг мақсадларини талқин қила олиш, ахборотнинг роли ва аҳамиятини тушуниш, аудитория нималигини билиш, турли инсонлар ва аудиторияларнинг контентни турлича талқин қилиши бўйича тушунчага эга бўлиш, умуминсоний қадриятлардан хабардорлик, контент яратиш, ахборот улашиш ва аудитория ўртасидаги динамик, ўзаро таъсир қилувчи ва трансформацион потенциал муносабатларни тушуниш, сунъий интеллект ва ижтимоий медиатехнологияларни билиш, уларни бошқариш, медиа ва ОАВдаги стереотипларни таҳлил қилиш стратегиясидан фойдаланиш, рекламанинг инсонлар қарорлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилувчи методларини аниқлаш ва танқидий таҳлил қилиш, медиа репрезентациясини таҳлил қилиш, шахсий ва ижтимоий ўсиш ва конфиденциалликнинг ўзаро алоқасини тушуниш, реклама узатишда «фаол аудитория» аҳамиятини, бирор рекламанинг нега муваффақиятли ёки муваффақиятсизлигини англаш, рекламанинг таъсирини баҳолаш ва ҳоказо.
3. Ахлоқий ёндашиб ахборотни самарали ва тўғри баҳолаш компетенциясига тегишли малакалар тавсифи: контентга мурожаат (кириш) нинг самарали ва натижадор усулларини танлаш, маълумотлар базасида керакли маълумотларни қидиришни билиш, контент ташувчи (қидирув тизимлари, кутубхоналар, музей, архив ва рақамли ахборотлашув даврида ўз долзарблигини сақлаб қолган бошқа манбалар) нинг ролини тушуниш, қидирув инструментлари (қидирув тизимлари, мавзули каталоглар ва порталлар) дан фойдаланиб, онлайн қидирувни амалга ошириш, керакли ахборотга йўл очадиган калитсўзлар ва атамаларни шакллантира олиш, турли ахборот манбалари орасида тўғри йўналиш топиб, ўзига керакли контентни танлаш, таянч илмий саводхонликнинг медиа ва ахборий саводхонлик билан боғлиқлигини тушуниш, муаллифлик ҳуқуқи соҳасида қонунчиликдан хабардор бўлиш ва унга амал қилиш, интеллектуал мулк турларини билиш ва ҳоказо.
4. Ахборот ва унинг манбаларини ахлоқий меъёрларга амал қилган ҳолда танқидий баҳолаш компетенциясида қуйидагилар муҳим: турли манбалардан олинган контентни ўрганиш ва таққослаш орқали ахборот, кўнгилочар контент ва реклама, нотўғри ахборот ва дезинформациянинг турли функционал хусусиятларини ажратиб кўрсата олиш, ахборотнинг мазмунини ишончлилик, аниқлик, нуфузлилик, долзарблик, тушунарлилик, самарадорлик ва холислик нуқтаи назаридан баҳолаш, нафрат, ёлғон ёки манипуляцияни аниқлаш, ҳақиқатнинг турли назарияларини ўрганиш, «пост ҳақиқат» иллюстрация ясовчи концепциясининг асосий хусусиятларини таҳлил қилиш, атайлаб, ғараз мақсадда узатилган турли нотўғри ва ёлғон контент, жумладан, дезинформация, нотўғри маълумот, ахборот сизиб чиқиши, фитна назарияси, афсоналарни ажрата олиш, дезинформация контекстида троллинг ва кликбейт каби ҳодисаларнинг таъсир механизмларини тушуниш, фитна назарияларининг жозибадорлиги сабабларини тушуниш, типология ва хусусиятларини аниқлай олиш, уларга қарши тура олувчи усулларни ўзлаштириш, рақамли технологияларнинг имкониятлари, жумладан, рақамли муҳитда дипфейклар ва манипулятив усулларнинг қўлланиши ҳақида тасаввурга эга бўлиш, янги билимларни олдин олинган билимлар билан таққослаб, уларнинг қиймати ва мазмунида пайдо бўлаётган қарама-қаршиликларни аниқлаш, танқидий тафаккур орқали ахборот манбаси, ахборот тўплашда қўлланган инструмент ва стратегиялар, шунингдек, асосланган хулосалар чиқара олганлигига кўра контентнинг ишончлилик даражасини баҳолаш, матнларни талқин қилиш учун турли стратегиялардан (хулосалар, ўрганилган материалларни умумлаштириш, синтез қилиш, образларга мурожаат қилиш ёки нуқтаи назарни асослаш, контентни деконструкция қилиш) фойдаланиш, конфиденциаллик бўйича муаммоларни еча олиш, интернетга шахсий ҳаётини аралаштирмаслик ва бу борада медиа ва ахборий саводхонлик фойдалилигини тушуниш, шахсий маълумотларини рақамли маконда муҳофазалаш стратегиясини ишлаб чиқиш, ўз фикрларини эркин билдириш, ўзига керакли ахборотга кириш имконини қўлга киритишда конфиденциаллик муҳимлигини тушуниш, турли аудиторияларни идентификациялаш ва таргетлаш усулларини таҳлил қилиш, турли аудиторияларнинг мазмунга бўлган муносабатини таҳлил қилиш ва реакциялардаги фарқларни аниқлаш.
5. Рақамли ва анъанавий медиаформатлардан фойдалана олиш. Бу компетенцияни ўзлаштириш қуйидаги кўникмалар кўринишида намоён бўлади: рақамли технологиялар, коммуникация воситалари ва тармоқларининг асосларини тушуниш, шунингдек, улардан турли мақсад ва шароитларда фойдалана олиш, сунъий интеллект технологиялари ва ижтимоий тармоқ билан ўзаро муносабатда медиа ва ахборий саводхонликни қўллаш, медианинг барча турлари (анъанавий босма, электрон, рақамли) да турли шаклдаги медиамаҳсулотлар орқали ўз фикрини ифодалай олиш, онлайн контентни топиш учун қидирувни амалга ошириш, ёшлар қандай мақсадда интернетдан фойдаланишини тушуниш, анъанавий ва рақамли технологияларнинг бир-биридан фарқини англаш ва ҳоказо.
6. Ахборот, медиа ва рақамли контентнинг социомаданий контекстини аниқлаш. Ушбу компетенциянинг ўзлаштирилгани қуйидаги кўникмалар мавжудлигига кўра аниқланади: медиа ва ахборий саводхонлик барқарор ривожланиш шарти ва бу йўлдаги муаммолар ечими эканини тушуниш, рақамли маълумотлар ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш ёки орқага тортишда қандай ишлатилишини англаш, қандай қилиб муайян жанрларда манипуляция амалга оширилиши, уларга нисбатан аудиториянинг муносабатини прогноз қила олиш, журналистиканинг бошқарув, демократия ва барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти, ролини аниқлаш, дунёдаги турлича нуқтаи назар ва қарашларни ифодаловчи медиаматнлар яратиш, контент ташувчиларни маданиятлараро мулоқот иштирокчилари сифатида баҳолаш, контентни тараққиёт, демократик фуқаролик жамияти ва маданий хилма-хилликка хизмат қилиши нуқтаи назаридан танқидий баҳолаш, янгиликлар қандай принципларга кўра тайёрланишини танқидий англаш, қайта ишлаш визуал контент мазмунига қандай таъсир ўтказишини тушуниш ва ҳоказо.
7. Таълим олувчилар, фуқаролар ўртасида медиа ва ахборий саводхонликни илгари суриш. Бу компетенция қуйидаги атрибутлардан иборат: таҳсил олувчилар ва умуман фуқаролар медиамаҳсулотларни қандай талқин қилиши ва ҳаётда қандай фойдаланишини тушуниш, уларга турли вазифа ва муаммоларни ечишда медиа ва ахборий саводхонликдан фойдаланишига кўмаклашиш, ўзларига мос медиани танлашга ёрдам бериш.
Агар бу компетенцияларни янада аниқлаштирадиган бўлсак, рақамли малакалар қуйидаги кўринишларда ўзини намоён этади:
– лицензия ва сертификатга эга операцион тизим ва дастурлардан фойдаланиш;
– дастурий таъминот ва операцион тизимларни энг сўнгги версияларига кўра янгилаш;
– антивирус дастурларидан фойдаланиш;
– ишончли пароллардан фойдаланиш;
– паролни ўзгартирганда ҳисобга олиш ёзувлари учун катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар, махсус белгилар ва минимал узунлиги 8 белгидан иборат пароллар яратиш;
– пароль асосидаги аутентификациясини кучайтириш – маъмур аккаунти, хизмат кўрсатувчи провайдернинг веб-сайтидаги шахсий кабинети ва сервердаги ҳисобга олиш ёзувлари (аккаунт) учун мураккаб ва такрорланмайдиган паролдан фойдаланиш;
– икки факторли аутентификацияни созлаш;
– киришга уринишлар сонига чеклов қўйиш;
– номаълум одамлардан келган почта хабарларини очмаслик, ҳаволаларга кирмаслик;
– жамоат жойларида ҳимояланмаган Wi-Fi тармоқларидан фойдаланмаслик (Man-in-the-Middle, яъни мулоқотда ўртада учинчи одам бўлиши мумкин);
– киберхавфсизликни таъминлаш учун зарарли дастурларни қидириш, ўчириб ташлаш ва улардан ҳимоя қилиш функцияларига эга хавфсизлик плагин (сайт ёки дастурнинг қўшимча функцияси) ларни қўллаш;
– мунтазам равишда маълумотлар базаси, файллар, почта ва ҳоказоларни захиралаш ишларини амалга ошириш;
– шахсий маълумотлар дахлсизлигини таъминлаш;
– электрон ҳамён хавфсизлигини таъминлаш, ҳисоб ва карта рақами маълумотларини бегоналарга бермаслик;
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.