Автор книги: Санобар Жуманова
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 9 страниц)
Экспертиза жараёнида ахборотларда эзгулик ёвузликнинг устидан ғалаба қозониши, раҳм-шафқат ифода этилиши, жиноят содир этишга ундамаслиги, дайдилик ва тиланчилик билан шуғулланишга чақирмаслиги, оилавий қадриятларни инкор этмаслиги, ахлоқсизликни тарғиб қилмаслиги ва бошқа белгиланган талабларга эътибор қаратилади.
Қонуннинг 3-моддасининг 2-қисмида «Ушбу Қонуннинг амал қилиши илмий, илмий-техникавий, статистик ахборотни ўз ичига олган ёки жамият учун тарихий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматга эга бўлган ахборот маҳсулотининг айланиши соҳасидаги муносабатларга татбиқ этилмайди4040
https://lex.uz/docs/3333797 Мурожаат вақти: 09:38 / 06.09.2022.
[Закрыть]” дейилади. Яъни бадиий, илмий, статистик ахборотларнинг болаларга зарари борлиги борасида чеклов таснифи қўйилмайди.
Ахборот маҳсулотининг айланиши, яъни ахборот маҳсулотини тарқатиш, жумладан, уни сотиш, обуна бўйича тарқатиш, ижарага бериш, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан тарқатиш, бериш, оммавий намойиш қилиш, эфир ёки кабель узатуви, томошабоп тадбирлар воситасида оммавий ижро этиш, телекоммуникация тармоқларига, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришга доир талаблар ва хусусиятлар қонуннинг 18-19-моддаларида белгилаб берилган: «Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан болаларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларини, дастурий-аппарат ва техника воситаларини кўлламай туриб, ушбу ахборотнинг жамоат жойларида айланишига йўл қўйилмайди»4141
https://lex.uz/docs/3333797 Мурожаат вақти: 09:38 / 06.09.2022.
[Закрыть].
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашнинг интернет тармоғи, теле ва радиоузатиш, мобил алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда қўлланадиган дастурий-аппарат ва техник воситаларига қуйидагилар киради:
– «интернет тармоғидаги сайтларда жойлаштирилган болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан фойдаланишни чеклаш воситалари;
– болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ҳамда теле ва радиоузатиш, мобил алоқа воситалари орқали тарқатиладиган ахборот маҳсулотидан фойдаланишни чекловчи декодлайдиган техник воситалар;
– фойдаланишни блоклаш воситалари, фойдаланишни чеклаш воситалари, контентни фильтрлаш воситалари, фойдаланишни назорат қилиш воситалари, шунингдек, ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган бошқа дастурий ва техник воситалар.
– интернет, телевидение ва радиоэшиттиришлар, уяли алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланишни чеклаш шартлари лицензия шартномаларида ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш шартларида назарда тутилади»4242
https://lex.uz/docs/4013413 Мурожаат вақти: 09:38 / 06.09.2022.
[Закрыть].
Қонунда белгиланган умумий механизмлар болаларнинг соғлиғига зарарли бўлган ахборотлар ва унга тегишли тушунчаларга аниқлик киритиш, ёшга оид ахборотларни таснифлаш, уларнинг айланишини назорат қилиш ва талабларга мос бўлмаган ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарликни белгилаш ва бошқалардан иборат.
Ўзбекистонда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асос яратилган. Бу медиатаълимни жорий этишга ҳуқуқий жиҳатдан йўл очиб беради. Сабаби, медиатаълим мақсадлари болаларни салбий ахборотлардан ҳимоялашни кўзда тутади ва «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мақсадига мос келади. Қонун ижросини таъминлаш таълим, ўқув-тарбия муассасаларида болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Медиатаълим болаларнинг ахборот истеъмоли жараёнини ўрганиш, ахборот ҳуқуқини таъминлаш, ахборотдан тўғри фойдаланиш, фактчекинг қилишга ўргатиш, медиага қарамликдан халос бўлишга ўргатиши билан аҳамиятли. Медиатаълимнинг жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда ўқувчи-ёшларнинг зарарли ахборотдан ҳимояланиш борасидаги ҳуқуқи таъминланади, болалар ва ёшлар инсон онги ва маънавиятига таҳдид солувчи ахборий хуружлардан онгли равишда ҳимояланади, интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданияти шаклланади, фан ва таълимда ахборот оламини тартибга солиш йўлларини излайди, ахборот билан муомала қилишнинг янги усул ва кўникмалари тизими ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида», «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида», «Тижорат сири тўғрисида», «Реклама тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунларида ахборот истеъмолини тартибга солиш бўйича ҳуқуқий меъёрлар белгиланган.
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида”ги қонуни рекламанинг айланиши соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди, реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилаб беради. Қонунда реклама кўринишидаги ахборотни саралашга ёрдам берувчи аксилреклама, ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама, яширин реклама, қиёсий реклама каби тушунчаларга аниқлик киритиб ўтилган. Қонуннинг 17-моддаси вояга етмаганларни рекламадан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, вояга етмаганларни, уларнинг ишончи ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишлардан ҳимоя этиш мақсадида рекламаларга бир қатор тақиқлар киритилган:
– «вояга етмаганларнинг истеъмол қилиши тақиқланган товарларни истеъмол қилаётган ёки улардан фойдаланаётган вояга етмаганларнинг тасвирларидан фойдаланиш;
– хавфли вазиятларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан, ўз соғлиғига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишда фойдаланиш;
– вояга етмаганларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш;
– ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш;
– ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;
– вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш»4343
https://lex.uz/docs/6052631 Мурожаат вақти: 12:04 / 06.09.2022.
[Закрыть].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон «Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида кўрсатилган вазифалар ҳам медиатаълимни жорий этишга мос келади. Ўзбекистонда таълим тизимида тарбиянинг параллел олиб борилиши медиатаълимни жорий этишни осонлаштиради. Чунки тарбияда медиатаълимнинг элементлари мавжуд. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Медиатаълим маркази, Киберхавфсизлик маркази ДУК томонидан болаларнинг, ёшларнинг, аҳолининг медиасаводхонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтган Янги медиатаълим марказининг асосий мақсади – «аҳолининг ахборотга бўлган талабини қондириш, интернетнинг миллий сегментини ғоявий жиҳатдан бойитиш, ёшларда тажовузкор контентга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантиришдир»4444
https://uza.uz/uz/posts/yangi-media-talim-markazi-oz-faoliyatini-boshlaydi_307614 Мурожаат вақти: 7:24 / 07.09.2022.
[Закрыть]. Шунингдек, марказ оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг медиасаводхонлигини оширишни назарда тутади. Медиатаълим маркази ўқувчи ва талабаларда интернетдан самарали фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш, фейк ва манипулятив ахборотларга нисбатан иммунитет шакллантиришда тегишли ташкилотлар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистондаги қонунчилик асос, мавжуд ахборий вазият медиатаълимни жорий этиш заруратини намоён этади. Медиатаълим ахборот асрида вақтни тўғри тақсимлашидан тортиб давлат хавфсизлигигача бўлган жараёнда зарур бўлган малакани шакллантиради. Медиатаълимни жорий этиш, унинг моҳиятини илмий асосда ўрганиш, мақсад ва вазифаларини тадқиқ этиш, унга мос хорижий тажриба ва миллий таълим тизимидаги ўхшашликларни топиш, шу асосда оптимал дастур ва дарсликлар яратиш орқали амалга оширилади.
1.3§ Медиатаълимнинг полисемик талқини ва таснифи, мақсад ва вазифалари
Рақамли макон концепцияси энг кичик кимёвий зарра – атомдан энг кичик электрон бирлик – битга ўтишга асосланади. XXI асрда – нанозарралар ва замонавий ахборот технологиялари асрида медиакорпорациялар ва коммуникация воситалари жамоатчиликка турли мазмундаги ахборот ва билимларни етказиб бериш билан бирга, ҳар бир шахснинг турмуш тарзини шакллантирувчи ижтимоий-маданий муҳитни шакллантиришда фаол иштирок этмоқда. Бугун ахборот ишлаб чиқарувчилар истеъмолчилар онгини эгаллаш учун курашда сиёсий, иқтисодий ва бошқа мақсадларни кўзламоқда. Бу жараён жамиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Коммуникатив чегаралар тобора кенгайиб, ахборот ҳажми мислсиз даражада ортиб бормоқда. Бу ахборотларни онгли равишда саралаб, қабул қилишни қийинлаштиради. Рақамлашув ва ахборотлашув таъсирида исталган соҳа мутахассисидан нафақат ўз соҳасига доир кўникма ва малака, балки оммавий коммуникация воситаларидан зарур ахборотларни қидириб топиш, таҳлил қилиш, саралаш, тўғри қабул қилиш кўникмаси талаб этилмоқда. Таққослаш учун айтиш жоизки, ХХI асрда ахборотдан тўғри фойдаланиш фақат медиа соҳасида фаолият юритувчи шахслар, балки замонавий ахборий жамиятда ахборотни қабул қилиш, унга ишлов бериш ва тарқатиш, матн яратиш имкониятига эга бўлган ҳар бир инсоннинг медиасаводхонликка эга бўлиши зарурлигини кун тартибига чиқармоқда. Ахборот истеъмолчиларининг қарашлари, қадриятларини шакллантириш масалалари ахборот истеъмолини тартибга солиш йўлларини излашни, ахборот билан муомала қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишни тақозо этиши натижада жаҳон таълим амалиётида медиатаълим пайдо бўлди. Янги йўналиш орқали ўқувчилар ва талабаларга медиамаданият дунёсига мослашиш, медиадан мақсадли ва тўғри фойдаланиш, медиаматнларни таҳлил қила олишга ёрдам бериш кўзда тутилган. Медиатаълим ўқитиш тизимида экспериментал, инновацион фандан босқичма-босқич фундаментал фанга айланмоқда.
Қутблашган дунёда конфликтогенликнинг муқаррарлиги кураш қуролига айланаётган медианинг салбий таъсирини минималлаштириш, сўз ва фикр эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи суиистеъмол қилинишининг олдини олишда медиатаълимга суянишни тақозо этади. Медиасаводхонликни шакллантириш зарарли ахборотлардан ҳимоялаш мақсадида ахборот каналларини блоклаш билан кечувчи бошқа консерватив усуллардан афзал; таъсир ва самарадорлиги улардан юқори; умуминсоний қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминловчи муқобил усулдир.
Mедиатаълимнинг моҳиятини белгилаш учун атама мазмунига аниқлик киритилади. «Медиа”нинг маъноси шундай: у лотинча «medium» сўзидан ўзбекчага ўгирилганда «оралиқ», «воситачи», «восита» маъносини билдириб, оммавий ахборот воситалари – газета-журнал, телевидение, радио, фотография, интернет сайтлари; коммуникация тизимлари – телеграф, телефон, почта, компьютер тармоқлари, шунингдек, китоб, кабелли тармоқлар, ижтимоий тармоқлар, мобил иловалар, онлайн ўйинлар, мусиқа, реклама ва кинони ўз ичига олади. Маршалл Маклюэннинг «Медиа бу хабардир (The medium is the message)4545
McLuhan, Marshall (1964). Understanding Media: The Extensions of Man.
[Закрыть]” қараши медианинг хусусият ва функциялари кенглигини янада аниқроқ кўрсатади. Таълим эса билим ва тарбия олиш учун мақсадли йўналтирилган ўқув жараёнидир. Демак, медиатаълим медиани ўрганишга қаратилган таълимий фаолият. Медиатаълим оммавий ахборот воситалари ва бошқа коммуникация тизимлари таъсирини ўрганиш, шу таъсирдан ҳимояланишни билиш, медиа соҳасида ишлай олишни англатади. Медиатаълим натижасида «медиасаводхонлик», «медиамаданият», «медиакомпетенция» шаклланади, медиамаҳсулотларни қабул қилишда коммуникация воситалари фаолиятининг гуманитар, антропологик, ижтимоий, маданий ва сиёсий контекстини тушунишни назарда тутадиган қобилият шаклланади. Медиатаълими кино таълими билан чамбарчас боғланган.
Медиатаълим кўплаб соҳаларга интеграциялашган янги йўналиш сифатида педагогика, фалсафа, ахборот технологиялари, социология, психология, маданиятшунослик, санъатшунослик каби қатор фанлар кесимида тадқиқ этилади. Медиатаълимнинг моҳиятига аниқлик киритиш, унинг жамиятдаги ўрнини кўрсатиш, мақсад ва вазифалари, копцептуал асосларини аниқлаш фанлараро янги тадқиқот йўналиши ҳисобланади. Медиатаълимнинг журналистика ва оммавий коммуникацияда тадқиқот предметига айланиши жамиятнинг медиатизациялашуви, медиа соҳаси ва медиатизимлар ривожланиши натижаси эканлиги, ахборот хавфсизлиги билан бевосита боғлиқлиги, ОАВ таъсирини тадқиқ этиш зарурати, медиа истеъмолининг ахборий маконда кечаётган жараён экани, шунингдек, журналистика соҳасининг синкретик табиати сабабдир. О.Б.Шергованинг «Медиатаълим ва журналистика: коммуникатив ва лингвистик компонентлар4646
Шергова О. Б. Медиаобразование и журналистика (коммуникативные и лингвистические компоненты): автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата филологических наук. – Москва: 2010.
[Закрыть]” мавзусидаги номзодлик диссертацияси медиатаълим ва журналистика чамбарчас боғланганини кўрсатади, ОАВ Россияда сиёсий элита томонидан электоратни манипуляция қилиш инструменти сифатида, сиёсий ва молиявий элита ундан жамоатчилик фикрини шакллантириш воситаси сифатида фойдаланишини мисол тариқасида келтиради. Бу каби ҳолатлар аудиториянинг ОАВга ишончи масаласини шубҳа остига қўяди. Бу муаммо ечимини қидириш журналистика фани олдидаги вазифа. Медиафобия ва медиақарамлик муаммоси медиадан рационал фойдаланишда медиатаълимни қўллашни тақозо этади. Медиатаълим медиа соҳаси учун профессионалларни тайёрлаш нуқтаи назаридан амалий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлса, назарий жиҳатдан медиалогияда медианинг жамиятга таъсирини илмий баҳолашига кўра муҳимдир.
Я.Н.Засурский медиатаълимнинг заруратини қуйидаги таянч функцияларига кўра кўрсатади:
– ОАВнинг зарарли таъсиридан ҳимоя.
– Танқидий тафаккурни шакллантириш.
– «Бузилган коммуникация» таъсирини енгиб ўтиш.
– Ўзини намоён қилиш малакасини ривожлантириш4747
Засурский Я. Н., Матвеева JI. B. Культурологические и психологические предпосылки феномена «разорванной коммуникации» в СМИ. / Информационная и психологическая безопасность в СМИ. Т.2.: Феномен «разорванной коммуникации», под ред. Засурского Я. Н., Зинченко Ю. П., Матвеевой Л. В., Вартановой Е. JL, Подольского А. И., М., 2008. С. 15 – 29.
[Закрыть].
2002 йилда ЮНЕСКО томонидан берилган таърифга кўра, «медиатаълим ҳар бир мамлакат фуқаросининг сўз ва ахборот эркинлигига бўлган асосий ҳуқуқининг бир қисми ҳисобланади, демократияни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшади.»4848
Buckingham D. Policy Paper. [Digital source] /Youth Media Education, UNESCO Communication Development Division, CD-ROM, Paris, 2004.
[Закрыть] Медиамаҳсулотларни танқидий идрок этиш инсоннинг ахборотдан эркин фойдаланиш, фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқининг кафолати бўлгани боис медиатаълим ЮНЕСКО тавсиясига кўра, дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий этилмоқда.
Медиатаълимга оид илмий назарий, амалий, инновацион тадқиқотлар жаҳон медиатаълим фанида кенг олиб борилмоқда, уларни шартли равишда қуйидаги турлар (тасниф бизники – С. Дж.) га бўлиш мумкин:
1. Медиатаълимнинг умумий назарий асосларига тегишли классик қарашларни акс эттирган манбалар: медиатаълимнинг анъанавий назарий асослари, принциплари Буюк Британиядаги тараққиёти L.Masterman4949
Masterman L. The Media Education Revolution. Foreword [Текст] / L. Masterman / Teaching the Media: International Perspectives / Ed. by Hart. London: Lawrence Erlbaum Associates, Publishers, 1998 (a). P.vii-xi.
[Закрыть], визуал медиатаълим хусусиятлари, болаларда медиасаводхонликни ошириш масалалари C.Bazalgette5050
Bazalgette, Cary. (2022). How Toddlers Learn the Secret Language of Movies. 10.1007/978-3-030-97468-8.
[Закрыть], болаларнинг медиа билан муносабатлари D. Buckingham5151
Buckingham, D. (2003). Media Education: Literacy, Learning and Contemporary Culture. Cambridge, UK: Polity Press.
[Закрыть], рақамлашув жараёнида медиасаводхонликка қўйилаётган янги талаблар, АҚШда медиатаълим тараққиёти K. Tyner5252
Tyner, K. (1998). Literacy in the Digital World: Teaching and Learning in the Age of Information. Mahwan, NJ: Lawrence Erlbaum Associates, 291 p.
[Закрыть], Канадада медиатаълим тараққиёти C. Worsnop5353
Worsnop, C. M. (1999). Screening Images: Ideas for Media Education. Mississauga: Wright Communication, 187 p.
[Закрыть], J.Gerbner5454
Gerbner, G. (1997). Media, Violence and Health. New Jersey Medicine, 1997.
[Закрыть], медиатаълим тарихи, назариялари, таянч тушунчалар таснифи, адабиётлар шарҳига оид А.В.Федоров5555
Федоров А. В. Развитие медиакомпетентности и критического мышления студентов педагогического вуза. /Монография/ М.: Изд-во МОО ВПП ЮНЕСКО «Информация для всех», 2007. – 616 c.
[Закрыть], кино таълими Ю.Н.Усов5656
Усов Ю. Н. В мире экранных искусств. М.,1994. – 233 с.
[Закрыть], Россия медиатаълими А.В.Шариков5757
Шариков А. В. Что такое медиаобразование?//Окна. Альманах. – 1989 – №4. – С. 5—9
[Закрыть], педагоглар учун медиатаълим А.В.Спичкин5858
Спичкин А. В. Что такое медиаобразование: Книга для учителя. Курган, 1999, 114 с.
[Закрыть], назарий асослар ва амалиётга жорий этиш босқичлари И.А.Фатеева5959
Фатеева И. А. Медиаобразование: теоретические основы и практика реализации. /Монография/ Челябинск: Изд-во Челябинск. гос. ун-та, 2007. – 270 с.
[Закрыть] томонидан ўрганилган.
2. Медиатаълимнинг бирор атрибути, компоненти, муаммоси тадқиқ этилган замонавий амалий тадқиқотлар: S.J.Paxton ва бошқалар6060
Paxton, S. J., McLean, S. A., & Rodgers, R. F. (2022). «My critical filter buffers your app filter»: Social media literacy as a protective factor for body image. Body Image, 40, 158—164. https://doi.org/10.1016/J.BODYIM.2021.12.009
[Закрыть] ижтимоий тармоқларда идеалга айлантирилган ташқи кўриниш акс этган тасвирларнинг инсон танасига зарар етказиши мумкинлиги, Y.F.Luo ва бошқалар6161
Luo, Y. F., Yang, S. C., & Kang, S. (2022). New media literacy and news trustworthiness: An application of importance—performance analysis. Computers & Education, 185, 104529. https://doi.org/10.1016/J.COMPEDU.2022.104529
[Закрыть] медиасаводхонликнинг янги кўринишдаги таҳлил усуллари, I. Celik ва бошқалар6262
Celik, I., Muukkonen, H., & Dogan, S. (2021). A model for understanding new media literacy: Epistemological beliefs and social media use. Library and Information Science Research. https://doi.org/10.1016/j.lisr.2021.101125
[Закрыть] янги медиасаводхонликнинг эътиқод билан боғлиқлиги, S.Manca ва бошқалар6363
Manca, S., Bocconi, S., & Gleason, B. (2021). «Think globally, act locally»: A glocal approach to the development of social media literacy. Computers & Education, 160, 104025. https://doi.org/10.1016/J.COMPEDU.2020.104025
[Закрыть] ижтимоий медиасаводхонлик, М.Gross ва бошқалар6464
Gross, M., Latham, D., & Julien, H. (2018). What the framework means to me: Attitudes of academic librarians toward the ACRL framework for information literacy for higher education. Library & Information Science Research, 40 (3—4), 262—268. https://doi.org/10.1016/J.LISR.2018.09.008
[Закрыть] кутубхонашуносликда олий медиатаълим олиш, А.Silverblatt6565
Silverblatt, A. (2018). Media literacy and critical thinking. International Journal of Media and Information Literacy, 3 (2), 66—71. https://doi.org/10.13187/ijmil.2018.2.66
[Закрыть] медиасаводхонлик ва танқидий тафаккур боғлиқлиги, Е.Austin ва бошқалар6666
Austin, E., Deen, M. K., Austin, B., Kaiser, C. K., Kallman, D., Edwards, Z., Stefani, W., Kistler, M., Cohen, M., Johnson, B., Parker, L., & Power, T. (2018). Foodmania: Effects of a Curriculum Using Media Literacy as the Catalyst to Improve Parent-Child Discussion and Food Behaviors. Journal of Nutrition Education and Behavior, 50 (7), S116. https://doi.org/10.1016/J.JNEB.2018.04.257
[Закрыть] медиасаводхонликнинг болалар овқатланишига таъсири бўйича олиб борган изланишлар бунга киради.
Бундан ташқари, медиатаълимга оид халқаро тажриба доирасидаги таҳлиллар, тадқиқотлар умумий, шу билан бирга, ҳар бир мамлакат, ҳар бир давр медиатаълимга ҳисса қўшган алоҳида фигуралар мисолида алоҳида амалга оширилган. Масалан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Финляндия, Россиянинг медиатаълим бўйича тажрибаси алоҳида ўрганилган, ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилган. Шундан келиб чиққан ҳолда медиатаълимга оид илмий манбаларни мавзусига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Бирор мамлакатдаги медиатаълим тараққиёти, тажрибасига оид. C.K.Cheung, Y. Wu6767
Cheung, C. K., & Wu, Y. (2018). Assessing network media literacy in China: The development and validation of a comprehensive assessment instrument. International Journal of Media and Information Literacy, 3 (2), 53—65. https://doi.org/10.13187/ijmil.2018.2.53
[Закрыть] Хитой, Alzain6868
Alzain, Z., Alfayez, A., Alsalman, D., Alanezi, F., Hariri, B., Al-Rayes, S., Alhodaib, H., & Alanzi, T. (2021). The role of social media in the training and continuing education of healthcare professionals in Eastern Saudi Arabia. Informatics in Medicine Unlocked, 24, 100587. https://doi.org/10.1016/J.IMU.2021.100587
[Закрыть] ва б. Саудия Арабистони, A. Cebollero-Salinas6969
Cebollero-Salinas, A., Cano-Escoriaza, J., & Orejudo, S. (2022). Are emotional e-competencies a protective factor against habitual digital behaviors (media multitasking, cybergossip, phubbing) in Spanish students of secondary education? Computers & Education, 181, 104464. https://doi.org/10.1016/J.COMPEDU.2022.104464
[Закрыть] ва б. Испания, Е.Irfan7070
Irfan, E., Ali, Y., & Sabir, M. (2022). Analysing role of businesses’ investment in digital literacy: A case of Pakistan. Technological Forecasting and Social Change, 176, 121484. https://doi.org/10.1016/J.TECHFORE.2022.121484
[Закрыть] ва бошқалар Покистон, B.D.Manu ва б.7171
Manu, B. D., Ying, F., Oduro, D., & Boateng, S. A. (2021). Student engagement and social media in tertiary education: The perception and experience from the Ghanaian public university. Social Sciences & Humanities Open, 3 (1), 100100. https://doi.org/10.1016/J.SSAHO.2020.100100
[Закрыть] Гана, Pedersen ва б.7272
Pedersen, J., Rasmussen, M. G., Olesen, L. G., Klakk, H., Kristensen, P. L., & Grøntved, A. (2022). Recreational screen media use in Danish school-aged children and the role of parental education, family structures, and household screen media rules. Preventive Medicine, 155, 106908. https://doi.org/10.1016/J.YPMED.2021.106908
[Закрыть] Дания, L.Stašová ва б.7373
Stašová, L. (2015). Contemporary Parents as the First Teachers of Media Literacy: Situation of the Czech Family. Procedia – Social and Behavioral Sciences, 174, 2061—2068. https://doi.org/10.1016/J.SBSPRO.2015.02.002
[Закрыть] Чехия, Ł.Tomczyk ва E.S.Lizde7474
Tomczyk, Ł., & Lizde, E. S. (2022). Nomophobia and Phubbing: Wellbeing and new media education in the family among adolescents in Bosnia and Herzegovina. Children and Youth Services Review, 137, 106489. https://doi.org/10.1016/J.CHILDYOUTH.2022.106489
[Закрыть] Босния ва Герцеговина мисолида медиатаълим, медиасаводхонлик мавзусининг турли йўналишларини тадқиқ қилган. Рақамлашув таъсиридаги медиатаълим масалаларини Корея мисолида сиёсий контекстда ўрганган H.W.Park ва J.P.Biddix7575
Park, H. W., & Biddix, J. P. (2008). Digital media education for Korean youth. The International Information & Library Review, 40 (2), 104—111. https://doi.org/10.1016/J.IILR.2007.12.003
[Закрыть]нинг медиатаълим Ғарбдан ташқаридаги мамлакатлар учун долзарблиги бўйича қарашлари медиатаълимнинг замонавий дунёдаги ролини англаш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир.
2. Муайян даврдаги медиатаълим ривожи тегишли тарихий ёндашувли илмий манбалар. Масалан, Е.Muryukina7676
Muryukina E. (2019). Transformation of Theoretical and Methodological Foundations of Russian Media Literacy Education in the «Perestroika» Period (1984—1991). Media Education (Mediaobrazovanie), 59 (3). https://doi.org/10.13187/me.2019.3.418
[Закрыть], S. Purtilo-Nieminen ва б.7777
Purtilo-Nieminen, S., Vuojärvi, H., Rivinen, S., & Rasi, P. (2021). Student teachers’ narratives on learning: A case study of a course on older people’s media literacy education. Teaching and Teacher Education, 106, 103432. https://doi.org/10.1016/J.TATE.2021.103432
[Закрыть] муаллифлигидаги тадқиқотлар.
3. Медиатаълим ривожига ҳисса қўшган шахс, унинг асарлари, илмий мактаби ҳақидаги илмий манбалар. Масалан, А. Федоров илмий мактаби ҳақида А. Kazakov7878
Kazakov A. (2021). The World of Media Literacy Education in the Focus of Alexander Fedorov’s Scientific School. Media Education (Mediaobrazovanie), 17 (1). https://doi.org/10.13187/me.2021.1.77
[Закрыть] илмий қарашлари.
Шунингдек, медиатаълимни жорий этишга асос бўлувчи ҳуқуқий ёки тавсиявий ҳужжатлар (Медиатаълим бўйича Грюнвальд декларацияси (1982 й.), Ахборот саводхонлиги ва бутун умр давомида таълим олиш бўйича Александрия декларацияси (2005 й.), Париж дастури ва медиатаълим бўйича 12 тавсия (2007 й.), Медиа ва ахборот саводхонлиги тўғрисидаги Фес декларацияси (2005 й.), IFLA ташкилотининг медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича тавсиялари ва бошқалар), ёки Ўзбекистон шароитида Ўзбекистондаги медиатаълим ривожига тааллуқли тадқиқотлар ҳам алоҳида манба тури сифатида ўрганилиши мумкин. Ўзбекистонга оид тадқиқотлар ичида I.Chelysheva7979
Chelysheva, I. (2019). Media literacy education in Uzbekistan, Kyrgyzstan and Turkmenistan. International Journal of Media and Information Literacy, 4 (1), 3—10. https://doi.org/10.13187/ijmil.2019.1.3
[Закрыть]нинг Марказий Осиёдаги медиатаълимга тегишли изланишларининг ўрни бор. МДҲ мамлакатларида медиатаълимнинг назарий масалалари кўпроқ ўрганилади, бошқа мамлакатларда амалий ўрганиш кучли. Баъзи илмий манбалар бир пайтнинг ўзида бир неча турга тегишли бўлади.
Медиатаълимга оид халқаро ҳужжатлар, илмий адабиётларда медиатаълим қуйидагича талқин этилган, тавсифланган:
1.2-жадвал. Медиатаълим таърифлари.
Таърифларнинг ҳеч бирида фаннинг моҳияти ўзгармайди. Медиатаълим медиамаданиятни ўрганишга асосланган. Медиатаълим медиа истеъмоли жараёнида ОАВ, кино, реклама мазмунининг салбий аспектларини аниқлай оладиган, дезинформацияга қарши турадиган, инсонлар тафаккурида қандай стереотиплар яратишини тушунадиган, шахсий маълумотлари, аккаунтлари ва саҳифалари конфиденциаллигини таъминлай оладиган медиасаводхон инсонни шакллантиради. Медиасаводхон одам социомаданий, сиёсий контекстдаги медианинг фаолиятини таҳлил этиш, баҳо бериш қобилиятга эга бўлади. Медиатаълим атамаси тор маънода таълимнинг умуммаданий таркибий қисми сифатида ишлатилса-да, умумий таълимнинг мақсадларига тўла мос келади.
Медиатаълимнинг мақсади таҳсил олувчиларда оммавий ахборот воситалари тўғрисида етарли тасаввур, медиасаводхонликни шакллантиришдир.
К. Пантресев медиатаълимнинг замонавий тенденцияларини тадқиқ этар экан, «Смарт медиа ривожи, ОАВ фаолиятига сунъий интеллектнинг жорий этилиши туфайли медиатаълим соф гуманитар фан бўлишни тўхтатди»,8080
Pantresev K. (2021). Media Education in the Age of AI and Smart Media. Media Education (Mediaobrazovanie), 17 (3). https://doi.org/10.13187/me.2021.3.507
[Закрыть] дейди. Постҳақиқат даврида медиатаълимни ўқитишнинг анъанавий усуллари ўзини оқламагани, замонавий ахборий бузилишларни аниқлашда рақамли саводхонлик зарурлиги медиатаълимнинг ижтимоий, ҳуқуқий, ахборот технологик хусусиятларини оширди.
Медиатаълим медианинг анъанавий форматларидан ташқари замонавий манбаларни ўрганади. Медиатаълим жараёни таҳсил олувчилар хабарларни танқидий таҳлил қилиши учун рецептив медиақобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради, медиа хабарларини яратишга доир генератив медиа қобилият шакллантиради. Танқидий таҳлил қила олиш тарғибот, ташвиқот, цензура, ёлғон ахборот, уларнинг сабаб ва оқибатларини тушунишга ёрдам беради.
Медиасаводхонликни шакллантиришни эрта болаликдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Оммавий ахборот воситалари болалар ҳаётининг бир қисми сифатида замонавий педиатрлар олдига катта муаммоларни қўймоқда. Телевидение, видеоўйин ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш болаларнинг соғлиғи ва фаровонлигига таъсир ўтказади, уйқу бузилиши, носоғлом овқатланиш, ахлоқий оғишлар, психофаол моддалар истеъмол қилиш, ижтимоий муносабатларда беҳаловатлик, агрессиянинг юзага келиши келтирилиши аниқланган. Бу муаммоларни ечиш учун педиатрлар ўз тавсия ва даволаш жараёнларига медиатаълим амалиётини интеграциялаши, хусусан бемор ва уларнинг оила аъзоларига соғлиқдаги муаммоларни бартараф этишлари учун оммавий ахборот воситаларини танлашда танқидий тафаккур қилиш имконини беришлари керак. Шу билан бирга медиасаводхонлик фақат болаларгагина зарур эмас. Медиатаълим узлуксиз жараён бўлиб, инсоннинг бутун умри давомида ривожланиб, сайқалланиб боради.
Шунингдек, медиатаълим ахборот ҳуқуқини таъминлаш воситаси сифатида ҳам муайян вазифаларни бажаради. «Адвокация медиатаълим сифатида»8181
Daskal, E. (2020). Advocacy as Media Education. In The Handbook of Media Education Research (eds D. Frau-Meigs, S. Kotilainen, M. Pathak-Shelat, M. Hoechsmann and S.R. Poyntz). https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch42
[Закрыть] рисоласида «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»8282
https://constitution.uz/uz/pages/humanrights Мурожаат вақти: 01:37 / 18.09.2022.
[Закрыть]нинг 3-, 12-, 19– ва 27-моддаларида шахсий дахлсизлик, эътиқод эркинлиги ҳуқуқи белгилангани келтирилади. Ушбу моддаларда оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларга ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмаслиги, ҳар бир инсон жамиятнинг маданий ҳаётида эркин иштирок этишга, санъатдан баҳраманд бўлишга, илмий тараққиётда иштирок этиш ва унинг самараларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги келтирилади, бу медиатаълимнинг умумий тамойилларига мос.
Медиатаълим экологик масалаларда ўз фикрини билдириш ва табиатни асрашга қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга ундовчи экологик маданиятни шакллантиришни ҳам ўзи ичига олади. A. Lopez «медиасаводхонликка асосланган экоцентрик ахлоқ»8383
Lopez, A. (2020). Expanding Ethics to the Environment with Ecomedia Literacy. In The Handbook of Media Education Research (eds D. Frau-Meigs, S. Kotilainen, M. Pathak-Shelat, M. Hoechsmann and S.R. Poyntz). https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch36
[Закрыть] деганда экомаданият ва медиа маданиятни уйғунлаштирган ҳолда қўллайди.
Демак, медиатаълим ахборот билан муомаланинг барча йўналиш ва кўринишларини тартибга солувчи, ахборот оламидаги техник ва маънавий кўникмаларни шакллантирувчи кўп қиррали таълим жараёнидир.
I боб бўйичa хулосaлaр
Замонавий медиамакондаги ахборот-психологик кураш шароитида Ўзбекистонда медиатаълим тараққиётининг асосий омиллари, деб номлaнгaн ушбу бобдa замонавий медиамакондаги ахборий-психологик курашнинг дунё ахборий харитасида акс этиши, Ўзбекистонда ахборий ва киберхавфсизликка таҳдидлардан ҳимояланишда медиатаълимни жорий этиш зарурати, қонуний асослари, шарт-шароитлари, медиатаълимнинг полисемик моҳияти, таснифи, мақсад ва вазифалари тaдқиқ этилди. Статистик маълумотлар, энциклопедиялар, изоҳли луғатлар, илмий адабиётлар, даврий ва онлайн нашрлар билaн ишлaнди, фасллардаги мавзулар кенг тaҳлил қилинди.
Замонавий медиамакон, ахборий-психологик кураш, кибер уруш атамаларига илмий жиҳатдан аниқлик киритилди, уларни амалга оширилиш шакллари келтирилди. Илк бора дунёнинг ахборий харитаси тушунчаси қўлланди. Ахборий-психологик кураш шароитида Ўзбекистонда ахборий, психологик, киберхавфсизлик нуқтаи назаридан таҳдидлар мавжудлиги қайд этилди. Қутблашган дунёда конфликтогенликнинг муқаррарлиги кураш қуролига айланаётган медианинг салбий таъсирини минималлаштириш, сўз ва фикр эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи суиистеъмол қилинишининг олдини олишда, соғлом ахборот муҳитини яратиш, дезинформацияга қарши туришда медиатаълимга суянишни тақозо этиши асосланди.
Uz доменидаги сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот манбаларида мазмунан номақбул бўлган ахборотлар мавжудлиги, аҳоли, хусусан, ёшларнинг медиа истеъмоли ошиб бораётгани, Интернет тармоғининг миллий сегментининг веб-сайтларига қилинган киберҳужумлар сони юқорилигига кўра медиатаълим зарурати, долзарблиги кўрсатиб берилди. Мавжуд вазият мисолида муаммога эътибор қаратиш, ахборий муҳитда ахборий экология, инсонларнинг рақамли саломатлигини сақлаш долзарб эканлигини кўрсатади. Янги Ўзбекистоннинг давлат ва ахборот сиёсатида очиқлик, танқидий таҳлилга катта ўрин берилгани, янгиланаётган ва яратилаётган қонунчилик асосларига кўра медиатаълимни жорий этишга ташкилий, ҳуқуқий жиҳатдан асос, шарт-шароит борлиги ойдинлашди.
Мазкур бобда медиатаълим бўйича ахборот соҳаси мутахассислари ва медиапедагоглар томонидан, шунингдек, меъёрий ҳужжатларда медиатаълим тушунчасига берилган таъриф, талқин, таснифлар муфассал келтирилган, фаннинг моҳияти, мазмуни, мақсад ва вазифалари очиб берилган, фаннинг кўп қирралигига эътибор қаратилди. Гувоҳ бўлдикки, медиатаълим, медиасаводхонлик мавзусига турли ракурсдаги қарашлар, таърифлар берилган, тадқиқотлар олиб борилган. Олимларнинг бу борадаги қарашлари бир-бирини тўлдиради, медиатаълимнинг муайян хусусиятини ўзида жамлайди.
II БОБ. МЕДИАТАЪЛИМНИНГ ТАРИХИЙ, ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
2.1§ Медиатаълимнинг дастлабки тарихий кўринишлари, ривожланиш босқичлари, тараққиёт тамойиллари
ХХ асрнинг 30—40-йилларидаёқ медиатаълимнинг шаклланиш жараёни бошланган. Жараён ўзининг бошланғич босқичини Ғарбий Европада кинематограф ва матбуот материалларига асосланган ҳолда бошлади. Медиатаълим тараққиётининг ҳар бир даврини чуқур ўрганиш учун бирор мамлакат мисолида алоҳида тадқиқотларни амалга ошириш мумкин. Тадқиқотимизнинг бош мақсади медиатаълимнинг тарихини ўрганиш эмаслиги медиатаълимнинг моҳиятини англаш кесимида тараққиётдаги ҳар бир босқичнинг асосий хусусиятлари, ривожланиш тенденцияларини аниқлаш орқали тарихни ўрганиш имконини беради.
M. Leaning медиатаълим ва медиасаводхонлик тарихини ўрганар экан, медиатаълим пайдо бўлганидан кейин 3 босқичда ривожланганини қайд этади8484
Leaning, M. (2017). Integrating Media and Information Literacy. Media and Information Literacy, 3—14.;
[Закрыть]:
Биринчи босқич фойдаланувчи ёки аудиторияни оммавий ахборот воситаларининг негатив аспектларидан ҳимоя қилишга қаратилган. Иккинчи босқичда оммавий ахборот воситалари ўз табиатига кўра мафкуравий эканлиги билан боғланган бўлиб, медиатаълимнинг роли аудиторияни ОАВни демистификацияловчи, шунингек, уларда яширинган мафкуравий мазмунни англашга ёрдамлашувчи кўникмалар билан қуроллантиришдир. Учинчи босқич конструктивистик фалсафага асосланган бўлиб, бунда таҳсил олувчилар ишлаб чиқариш жараёнида таълим олишади. Шу тарзда медиатаълим талабаларни яратувчанлик ҳаракатига ундайди.
G.Ptaszek медиатаълимнинг тарихий ривожланиш босқичлари8585
Ptaszek, G. (2021). Media education 3.0? How Big Data, Algorithms, and AI Redefine Media Education, In: The Handbook on Media Education Research, editors: Divina Frau Meigs, Sirkku Kotilainen, Manisha Pathak-Shelat, Michael Hoechsmann, Stuart R. Poyntz, New York: Wiley-Blackwell; https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch21, pp. 229—238.
[Закрыть]ни қуйидагича ифодалайди:
2.1-жадвал. Медиатаълимнинг тараққиёт босқичлари.
Биз «Медиатаълим 1.0» даврини алоҳида ўрганиш лозим деб ҳисоблаймиз. Ўзи айнан медиатаълим деб номланмаса ҳам, протомедиатаълим даврига мақсад ва вазифалари, моҳиятига кўра медиатаълим элементларини жамлаган таълим шакллари ёки қарашларини киритамиз. Масалан, ўрта асрларда Европадаги черковларда амалий визуал саводхонлик ривожланган. XVII асрдаёқ машҳур немис педагоги Я.А.Коменский газета таҳсил олувчиларнинг лингвистик қобилиятини ривожлантиришини аниқлаган. А. Шопенгауэр мактабда газеталарни қандай ўқишни ўргатиш кераклигини таъкидлаган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Бизнинг тадқиқотимиз Ўзбекистондаги медиатаълим тараққиёти билан бевосита боғлангани учун бу даврни ўрганишда Марказий Осиёдаги медиатаълимнинг тарихий кўриниши бўла оладиган шаклларга эътибор қаратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Маълумки, қадим Шарқ жуда кўплаб илмларга бешик бўлган, алломалар кўплаб фанларга асос солган. Шулардан бири мадрасаларда ўқитилган калом илми бўлиб, далиллаш, асослаш, чуқур идрок этиш, эътиқод софлигини сақлаш, ҳақ ва ботилни ажратиш, нотўғри тушунчаларни рад қилиш, бидъат ва хурофотдан сақланишга хизмат қилади. Калом илмида рост ва ёлғонни, асл ва сохтани аниқлаш учун қўлланган усуллар ва принциплар медиатаълимнинг тарихий кўринишига мисол бўла олади.
IX—XII асрларда Марказий Осиёдаги мадрасаларда шаръий манбаларга мувофиқ далиллаш, асослаш, чуқур идрок этишга қаратилган, бошқа фанлардан шарафлироқ ҳисобланган калом илми ўқитилган. Унда соғлом эътиқодни шакллантириш, ҳақ ва ботилни ажратиш, нотўғри тушунчаларни рад қилиш, бидъат ва хурофотдан сақланиш учун ишончли ахборотни аниқлаш масалалари акс этган.
Бу илмнинг турли номлари бор: «Фиқҳул акбар»; «Илми калом»; «Илми усулиддин»; «Илми ақоид»; «Илмут тавҳид вас сифот», «Илмут тавҳид», «Илмун назар вал истидлол» («назар» – нарсалар ҳақида фикр юритиш; «истидлол» – бир нарсани исбот ёки йўқ қилиш учун далил излаш). «Ақоид» арабча «ақада» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини билдиради. Бу эътиқод масаласида ислом динини шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш, далилларга эга бўлиш, ишончни мустаҳкамлаш, илмга асосланишни ўз ичига қамраб олади. Ислом энциклопедиясида келтирилишича, «калом илми исломий эътиқод ва дунёқарашга оид масалаларни ақлий мулоҳазага таяниб далиллаш ва хулосалаш асосида ўрганувчи диний фан»8686
Ислом. Энциклопедия; А-Ҳ / Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида. – Т. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси», 2017. – Б. 253.
[Закрыть].
Уламолар берган таърифларда бу яна бир бор тасдиқланади. «Фалсафатут тавҳид ав ашрафул мақосид» китобининг муаллифи Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Валий: «У яқиний – ўта ишончли далиллардан диний ақидаларни касб қиладиган далилдир», дейди. «Мавоқиф» китобининг муаллифи Абдурроҳман Аҳмад Абдуғаффор ал-Ийжий: «У ҳужжатлар келтириш, шубҳаларни рад қилиш йўли билан диний ақидаларни исбот қилишга қодир бўладиган илмдир», дейди8787
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар. – Т.: «Шарқ» НМАК, 2011. – Б. 11.
[Закрыть]. Ақоид илмининг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар билан исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилиш, далил келтириш ва ишончли бўлиш, тўғри йўлни изловчиларга ҳақиқатни баён қилиш билан йўл кўрсатиш, бўйин товловчиларга далил-ҳужжатларни келтириб исбот қилиш, дин асосларини шубҳалардан ва адаштиришлардан муҳофаза қилишдир.
Демак, калом илми ишончли, саҳиҳ нақлий ва ақлий-мантиқий далиллар асосида диний эътиқодга доир тўғри маълумотларни ўзлаштиришда кўринади. Бундан кўзланган мақсад инсонларнинг иймон-эътиқодини соғломлаштириш, уларни турли бидъат-хурофотлар, мутаассиблик ва ғулув (чуқур берилиб кетиш) каби иллатлардан асрашдир.
Мазкур илм тарафдорлари мутакаллимлар дейилади. Калом илми турли диний-сиёсий гуруҳлар (хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиъийлар ва ҳоказо) пайдо бўлиши билан боғлиқ баҳслар жараёнида вужудга келди ва тараққий этди. Калом илмига хос услуб ва мавзулар мажмуи биринчи бор ал-Жаъд ибн Дирҳам (742 йили қатл этилган) ижодида учрайди. Унинг шогирди Жаҳм ибн Сафвон устозининг ғоясини давом эттирди.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.