Автор книги: Санобар Жуманова
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 9 страниц)
Ар-Розий «Хусусиятлар ҳақидаги китоб”да турклар мамлакатида қарлуқлар, бажанақлар ва қипчоқлар оралиғида бир довон бор, дейди. У ердан қўшин ёки пода ўтганда, уловнинг туёғи кигиз билан боғланар экан, акс ҳолда уловнинг туёғи йўлдаги тошларга тегиб қора чанг кўтарилар ва ёмғир ёға бошлар экан. Яна дейдиларки, одам қўлига бу тошни олиб сувга тушса ёки бу тошни оғзига солиб, қўли билан ҳар хил ҳаракатлар қилса, ёмғир ёға бошлар эмиш. «Китоб ан-нуҳоб”да ҳам ёмғир ёғдирувчи тош ҳақида гапирилган.
Беруний унинг ҳузурига бир турк келгани ва уни хурсандчилик билан суриштирмай қабул қилади деб шундай тошни келтирганини ҳикоя қилади. «Ёғингарчилик мавсуми бўлмаган пайтда у билан ёмғирни чақир. Ёки ёғингарчилик мавсумида мен сўраган пайтда ёмғир ёғдир. Шунда мен сенинг қўлингдан бу тошни оламан ва сен истаган нарсани, ҳатто ортиғи билан бераман»,127127
Ўша манба. Б. 189.
[Закрыть] дейди Беруний. У одам тошни сувга солиб сувни кўкка соча бошлади, бу ҳаракатларни у турли қийқириқ ва дуолар билан олиб борган эди. Ўша одам сочган сув ерга қайтиб тушади, аммо ҳеч қандай ёмғир ёғмайди. Шунга қарамай, одамлар бу тошнинг кучига ишонади, ҳозир бўлган кишилар бу фақат турклар ерида юз бериши мумкин, дейди. Бу ерда оммага, типик аудиторияга хос хусусиятлар кўзга ташланади. Замонавий аудиторияда ҳам шундай. Гюстав Лебон «Халқ ва омма психологияси”да ёзганидек, «Омма (толпа) га энг оддий ва одми ҳиссиётлар таниш, ўзини ишонтирган исталган фикр, ғоя ва маслакни мутлақ ҳақиқат ёки мутлақ хато деб қабул қилиши мумкин. Омма ҳеч қачон ҳақиқатни билишга ҳаракат қилмайди, ким уни ишонтирса, унга эргашади, ким уни тафаккур қилишга ундаса, унинг қурбонига айланади»128128
Лебон, Гюстав. Психология народов и масс: АСТ; Москва; 2016. С.384.
[Закрыть].
Шундай қилиб, Беруний ҳар қандай уйдирмаларни рад қилади, ҳар бир ҳолатни илмий асосда изоҳлайди. Дўл қайтарувчи тошлар ҳақида ҳикоя қилар экан, Ҳиндистонда браҳманлар сўзини текшириб кўрувчи, табиат ҳодисасини тушунтириб берувчи ҳеч ким йўқлигини тилга олган. Ҳақиқатгўй олим ҳам амалий фаолиятида, ҳам илмий тадқиқотларида ҳақиқатдан ҳеч қачон чекинган эмас. У ҳамиша ростгўйлик билан иш тутгани, чин фикрларни изҳор этгани ахборот саводхонлиги, маданияти юзасидан аҳамиятлидир.
Абу Али ибн Сино (980—1037) «Ҳакимнинг уч қуроли бор: сўз, гиёҳ, тиғ», деганида сўзнинг, ахборотнинг қудратини юксак баҳолайди. Шунингдек, «Саломон ва Ибсол» асарида ёлғон ростга қориштирилиши, сенга маълум бўлмаган ва узоқ бўлган нарсаларнинг хабари шу йўл билан келтирилиши, инсон ростни ёлғондан ажратиш билан, сохтадан чинни фарқ қилиш билан синалишини айтади. Ҳатто ростнинг даражаларини келтиради. Келтирилишича, «Мажҳул сидқ – номаълум рост эса унчалик диққатни ўзига тортадиган ҳодиса ҳам эмас. Мабодо тўғри сўз сал ўзгартирилса-ю, одатдагидай айтилмайдиган бўлса ва бунинг устига унга унча-мунча нарсалар қўшилган бўлса, у ҳолда бу нарса инсон руҳига хуш келади»129129
Иби Сино Абу Али. Саломон ва Ибсол: Шеърлар, қиссалар. Таржимонлар: Ш. Шомуҳамедов ва бошқ;. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. – Б. 90.
[Закрыть]. Ибн Сино, шунингдек, ёлғончилик бошқа салбий иллатлар қатори касаллик келтиришини айтади:
Хасислигу, ҳасад ҳам ёлғончилик,
Заифлик, дарду йўқликка бўлиш ром130130
Ўша манба. Б 29.
[Закрыть],
Юсуф Хос Ҳожиб (1020 (21) -?) нинг милодий 1069 йилда – бундан қарийб минг йил олдин ёзилган «Қутадғу билиг» асарида келтирилишича, «Сўз туя бурнига ўхшаш – унга жилов солса бўлади. Ёхуд у туянинг бўйни кабидир – етовга юраверади»131131
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг (Сўзбоши муаллифи Б. Тўхлиев; рассом Ш. Муҳаммаджонов) – Т.: Юлдузча, 1990. – Б.14.
[Закрыть]. Бу сўз (ахборот) ни турли мазмунда ифодалаш мумкинлигини кўрсатади. Ёки:
Биров чақар бўлса, эшитгин сўзин,
Чину ёлғонини суриштир ўзинг.
Жуда яхши деган киши сараси:
«Эшитгину англа, не сўз сираси».
Яна яхши келган мана ушбу сўз,
Бу ишга тутингин, аё етук кўз:
«Бор сўзни тинглагин, керагини ол,
Нокерак сўзларни чегиргин дарҳол.
Сўзин эшит, сўра ёлғон-чинини,
Чинин ол, йўқотгин бор ёлғонини.
Ёлғончи кишидан бузилар жаҳон,
Чин айтар кишини яқин тут ҳар он».132132
Ўша манба. Б. 125.
[Закрыть]
Туркий халқлар маданиятининг ноёб дурдонасида барча айтилган сўзларга ишонмаслик, чақимчилик, ёлғон, алдов, ҳийла, фитна, ушоқ (майда сўз, туҳмат, бўҳтон, чақув) га учмаслик; кўни (тўғри, тик, адл, ҳаққоний), ҳақиқат, чинлик, ростликка интилишга чақирилади. «Сўз – ўйинчоқмас»,133133
Ўша манба. Б. 137.
[Закрыть] «Барча сўзни эшит, аммо ишона қолмагин134134
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг: (Саодатга элтувчи билим) / [Ҳозирги ўзбек тилида баён қилувчи ва сўзбоши муаллифи Боқижон Тўхлиев]. – Чўлпон номидаги нашриёт—матбаа ижодий уйи. 2007. – Б. 50
[Закрыть]», «Ёлғончи кишида бўлмагай вафо»135135
Ўша манба. Б. 72.
[Закрыть] каби сатрларда ростлик хислат сифатида улуғланади. Масалан, «Эл орасида доим обрўни сақлаш учун тўрт нарса керак: бири тили тўғри, сўзи чин, бутун бўлсин…»136136
Ўша манба. Б. 126.
[Закрыть]. Ёлғончилик қораланади: «Кишига энг ёвуз бу ёлғон бўлар, Ёвуздан ёвузи сўз қийган бўлар».137137
Ўша манба. Б. 150.
[Закрыть]Юсуф Хос Ҳожиб «Рост сўз дағал бўлади, у кўнгилга оғир ботади. Аммо бундай ҳақиқат кўнгилга жойланса, кишига наф беради. Сен дағал сўзга, яъни тўғри фикрга асло ғазаб қилма»,138138
Ўша манба. Б. 164.
[Закрыть] дейди. Шунингдек, «Қутадғу билиг”да Ойтўлдининг ростлик, тўғрилик қандай бўлади, деган саволига Кунтуғди берган жавоб ҳам аҳамиятли:
Ташидек ичию, ичидек таши,
Бу янглиғ бўлади чин, ростгўй киши.139139
Ўша манба. Б. 34.
[Закрыть]
Унсурул Маолий Кайковуснинг «Қобуснома» (1082/83) асари ҳаргиз ёлғон сўз демаслик, хатда уйдирма қилмаслик, сухангўй бўлиш, лекин дуруғгўй (ёлғончи) бўлмаслик, ёлғонга ўхшаш ростни айтмаслик, беҳуда сўзламаслик, сўзни уни хушлаганга сўзлаш, ноўрин сўзлашдан парҳез қилиш, манфаатли сўзни эшитиш, гумон айтмасликка чақириши билан аҳамиятли. «… Тилингни яхши ҳунар била ўргатғил ва мулойим сўздин бошқа нарсани одат қилмағил… Ҳакимлар дебдурлар: «Сўз бир нашъадур, ундан хумор пайдо бўлур»,140140
Кайковус. Қобуснома. /Форсчадан М. Ризо Огаҳий тарж /. – 2– тўлдирилган нашри. – Т.: Истиқлол, 1994. – Б. 27.
[Закрыть] жумласида бугунги кунда долзарблашиб бораётган адоват тилидан сақланиш, мулоқот, ахборотга қарамлик каби масалалар акс эттирган. Асарда «таҳқиқ»141141
Ўша манба. Б. 37.
[Закрыть] атамаси келадики, бу бирор нарсанинг ҳақиқатини излашни билдиради. Бу фактчекинг, асл манбани топиш каби кўникмаларнинг тарихий кўриниши бўла олади.
Носириддин Рабғузийнинг «Қисаси Рабғузий» (1309—10) асарида келган ибратли ҳикоятлар, ривоятлар, авлиё ва анбиёлар тўғрисидаги қиссаларда тўғри сўзнинг аҳамияти хусусидаги дидактик материаллар мавжуд.
Жалолиддин Румийнинг (1207—1273) «Ичиндаги ичиндадир» асарида келтирилишича, «Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир». Яъни ўзи эмас. Бу ахборот воқеликни тўлиқ эмас, қисман етказиш ёки талқин ўзгаришини англатади.142142
Румий, Жалолиддин. Ичингдаги ичингдадир: Фалсафий асар /Масъул муҳаррир Н. Комил/. – Т.: Ёзувчи, 1997. Б. 14.
[Закрыть] Бу, ўз навбатида, ахборотни қабул қилувчидан эҳтиёткорлик, огоҳлик талаб этади. «Бир ҳақиқат юз дона шубҳадан аълодир»143143
Ўша манба. Б. 49.
[Закрыть], дейилганда эса ҳақиқатнинг баҳоси, қиймати келтирилади. Ахборотнинг чексизлиги ҳам ўз ифодасини топган: «… сўзнинг ниҳояси йўқ… Ниҳоясизлик, сўнгсизлик қоғозга қандай сиғади?»144144
Ўша манба. Б. 33.
[Закрыть] Буни қоғозда ахборот улашишга қаратилган И. Гуттенберг даври тугаб, рақамли олам бошланишига ишора сифатида ҳам талқин қилиш мумкин. Бу фалсафий қарашнинг илмийлиги, ахборотнинг чексизлигини тафаккурга сиғдира олишдадир.
Амир Темурнинг ахборот сиёсати. Араб тарихчиси Шиҳобуддин ибн Арабшоҳ (1388—1450) нинг ёзишича, Амир Темур (1336—1405) пири Абу Бакр Тойибодийнинг «расти-русти», яъни «ҳақгўй бўлсанг, нажот топасан» ҳикматини тамғасига муҳр сифатида ўрнаштирган эди.145145
Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (Араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи У. Уватов). 2-жилд. – Т.: Меҳнат. 1992. – Б. 65.
[Закрыть] Ибн Арабшоҳ Амир Темур шахсига баҳо берар экан, истеҳзо ва сохталикни ёқтирмаслиги, масаланинг моҳиятини дарҳол пайқаши, фаросати билан ҳақгўй – ёлғончини дарров фарқлаб олишини таъкидлайди. Бу унинг давлатда ахборот сиёсатини юритишида ҳам акс этар эди.
Ижтимоий адолат ва ҳақиқат қадрияти Амир Темурнинг давлат бошқарувида муҳим ўрин тутади. Тўғри сўз, ҳаққоний хабарнинг фойдаси кўплиги, ёлғон давлатни емиришини инобатга олган Амир Темур ўз тузукларида хабар берувчилар кимлиги, даъволарининг рост-ёлғонлигини маҳактошига уриб текширишни буюради. Маҳактош олтинга суртиб асл ёки сохталигини аниқлаб берадиган қора тусли тош бўлиб, бу ўринда кўчма маънода ишлатилган. Бу фактчекингнинг қадимий кўриниши. «Чунки кўп ҳолларда ҳасадчилар ва ғийбатчилар ё кўролмай ёки тамагирлик билан ёлғон тўқиб, чиндай қилиб ясаб чиқарадилар ва палид мақсадларига етишадилар. Давлат ичида талай олчоқ, ёмон одамлар бордурки, давлат душманларини яхшилаб, унинг жонфидоларини турли макр-ҳийлалар билан хароб қиладилар».146146
Темур тузуклари. / А. Темур. – Т.: Ёшлар нашриёт уйи, 2018. – Б. 120.
[Закрыть]
Амир Ҳусайн Амир Темурнинг вазирларидан бирини алдаб, давлатнинг таянчи, икки қўли бўлган амир Ики Темур ва амир Жокуни унга қарши қўймоқчи бўлиб, гап чиқарганида ҳам Амир Темур ахборий хуруж ва дезинформацияни яхши англаган. «Мен унинг хиёнатини фаросатим-ла сезиб қолдим, шунинг учун улар хусусида айтилган ҳамма гапларни эшитмаганга олдим»147147
Ўша манба. Б 120.
[Закрыть]. Амир Темур одамлар олдида улуғ ва эътиборли амирлардан бўлган амир Аббосга ҳасад ва душманлик қилиб, унинг ҳақида бўлмағур гаплар етказганида, ёлғон сўзларга ишониб, ғазаб устида гапларини текшириб кўрмасдан амир Аббосни ўлимга буюрганидан қаттиқ пушаймон бўлади.
Амир Темур ўз мамлакатида ахборий тизим яратади. Фақат бу шакл оммавий ахборот алмашинуви эмас, Амир Темурнинг ўзига ахборот етказиб беришга қаратилган эди. Шундай бўлса-да, ростлик-тўғрилик, ёлғонга нисбатан муросасизлик принципларига кўра аҳамиятлидир. Амир Темур ҳар бир сарҳад, вилоят, шаҳар ва лашкарда хабар ёзувчи (хабарнавис) лар тайин қилади, улар ҳокимлар, раият, сипоҳ ўзининг ва ёт-бегона лашкарнинг хатти-ҳаракати ҳақида Амир Темурни хабардор қилиши зарур бўлган. «Темур тузуклари”да шундай дейилади: «Атрофдан кирган-чиққан мол-мулк, четдан кирган ва четга чиққан ёт кишилар, ҳар мамлакатдан келган карвонлар ва ҳукмдорлик ҳақидаги хабарлар, қўшни подшоҳлар, уларнинг гаплари, ишлари ва узоқ ўлкалардан бўлиб, менинг даргоҳимга юзланган уламо, фузало ҳақидаги батафсил хабарларни ростлик-тўғрилик билан менга ёзиб турсинлар. Агар бунга хилоф иш тутгудай бўлсалар, бўлиб ўтган воқеаларни ёзмасалар, ёзувчининг хабар ёзган бармоқлари кесилсин. Агар хабар ёзувчи сипоҳ ишларини яшириб, хабарига бошқа либос кийгизиб (яъни ёлғонни) ёзган бўлса, унда ҳам қўлини кессинлар. Агар ёлғон хабарни туҳмат ёки бирон ғараз билан ёзган бўлса, уни қатл этсинлар. Ва яна амр этдимки, ушбу хабарларни кунма-кун, ҳафтама-ҳафта, ойма-ой менинг арзимга етказиб турсинлар».148148
Ўша манба. Б. 159—160.
[Закрыть]
Бу мамлакат ичидаги ахборот сиёсати, халқаро миқёсда ахборот олишга қаратилган ҳаракатлар қамрови анча кенг бўлганидан далолат беради. «Амр қилдимки, мингта тезюрар туя минган, мингта от минган елиб-югурувчи кишини чопқунчи, минг нафар тезюрар пиёдани (чопар) етиб тайинласинларки, турли мамлакатлар, сарҳадларнинг хабарларини, қўшни ҳукмдорларнинг мақсадлари ва ниятларини билиб, ҳузуримга келиб, хабар қилсинлар, токи бирон воқеа, кори ҳол юз бермасидан бурун чора ва иложини қилайлик»149149
Ўша манба. Б. 160.
[Закрыть]. Бу қамров ва йўналишига кўра бугунги кундаги ахборот агентликлари фаолияти ўхшайди, фарқи омма учун эмас, давлат ва ҳукмдор учун ишлайди, ахборотни асосан оғзаки шаклда ифодалайди. XIV асрда ахборот алмашиш асосан чопарлар орқали амалга оширилган.
Амир Темур халқ ҳолидан хабардорликка, бошқа мамлакатлардаги воқеликлардан бохабарликка катта эътибор беради. Бу бугунги замонда ҳам долзарб аҳамиятга эга. Немис олимлари ушбу қонуниятга таяниб муҳим кашфиёт яратишди. «Муҳим маълумотга эга бўлиш – ҳокимиятга эга бўлиш; кераклисини кераксизидан ажратиш – янада кўпроқ ҳокимиятга эга бўлиш; керакли маълумотни ўз режиссурасига асосланиб тарқатиш ёки ушлаб туриш – икки карра ҳокимиятга эга бўлиш демакдир. Одамларга ахборот орқали психологик таъсир кўрсатишнинг имкониятлари ана шундай», дейилади Германиянинг асосий политология дарсликларидан бирида.150150
Қуронов М. Медиаогоҳлик// «Маърифат» газетаси. 2012. 7 нояб. №88 (8529), 8—9 б.
[Закрыть]
Урушлар ахборот-психологик курашлар билан бирга кечади. Амир Темурнинг Туркия султони Боязид Йилдирим (1389—1402) билан кечган жангининг келиб чиқишида ахборий кураш турли ёзишмалар тарзида намоён бўлади. Аввалбошданоқ бу етти йиллик юришнинг (1389—1402) сабаби ҳам фитна, ивғо бўлган.
Сўз кучини англаган, барча воқеликдан воқиф ва огоҳ бўлишга эътибор қаратган, ҳар масалада кўпдан кенгаш сўраган, яхши ё ёмон сўзни эшитганда ҳақиқат аён бўлмагунча шошмасдан мулоҳаза билан иш тутган Амир Темур тўғрисўз кишиларни қадрлайди, тўғри қаламли кишилардан ахборнавислар, воқеанавислар белгилайди, хабарчиларга ҳам ўз ҳолига қараб суюрғол, вазифа ва маош белгилаган.
Мирзо Улуғбек (1394—1449) нинг «Тўрт улус тарихи» асари ҳам ҳақиқатни манбаларни бир-бирига муқояса қилиб синчиклаб ўрганиш ва улар келтирган маълумотларни диққат билан текшириш, ёлғонни далил орқали аниқлаш, суриштирув, кузатув орқали аниқлаш, шубҳа, иккиланишдан воз кечиш каби масалалар акс этгани нуқтаи назаридан аҳамиятлидир.
Алишер Навоий (1441—1501) нинг шоҳ асари «Хамса”нинг биринчи достони «Ҳайрат ул-аброрнинг» ўнинчи мақолати ростлик таърифида келади. Тўғрилик ҳақиқатдан ва эгрилик ёлғондан иборатлиги, кимнинг қараши тўғри бўлса, у ҳақлиги, Сулаймоннинг узугида «Рости русти» ёзуви бўлгани, тўғриликни касб қилиш зарурлиги кабилар акс этган. Масалан,
Бoштин-aёқ кимсaки, туздур сўзи,
Ёки бўёлғoну ёвуздур сўзи151151
Навоий, Алишер. Ҳайрат ул-аброр Ж-9: / – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. – 384 б. – (Адабиёт хрестоматияси)
[Закрыть]
яъни бир кишининг сўзлaри бoшидaн oxиригaчa тўғри бўлиши мумкин. Aксинчa, бўялгaн, ёвуз бўлиши ҳaм.
Улки шиoр aйлaди ёлғoн дeмaк,
Бўлмaс aни эру мусулмoн дeмaк152152
Ўша манба.
[Закрыть].
Кимки ёлғoн гaпиришни oдaт қилгaн бўлсa, уни эру мусулмoн дeб бўлмaйди. Ёлғончилар умматим дейилмаслиги каби таъсирчан мисоллардан фойдаланилади.
Ёлғoнчи ўз гaпини ўткaзиш учун қaнчa уринмaсин, гaпини бир-икки мaртa ўткaзa oлиши, бу xусусият элгa қaнчa мaхфий бўлмaсин, ёлғoн бaрибир ўзини oxиридa мaълум қилиши, кимки ўзини ёлғoнчи сифaтидa тaнитгaн бўлсa, рoст гaпирсa ҳaм xaлқ унинг ҳaммa гaпини ёлғoн ҳисoблaши, кимки ёлғoнчи дeб нoм чиқaргaн бўлсa, ўзиникилaр ҳaм, бeгoнaлaр ҳaм уни шу oт билaн чaқирaр экaн, тўғрилик нoми унгa ҳeч қaйтиб кeлмaслиги каби мавзулар тилга олинади. Хулоса берилади:
Нeчa зaрурaт aрo қoлғoн чoғи,
Чин дeмaс эрсaнг, дeмa ёлғoн дoғи153153
Ўша манба.
[Закрыть].
«Шер ва дуррож» ҳикояси қирғoвулнинг чин гaпириш ўрнигa ёлғoн гaпириб, бир фaлoкaт тузoғигa илингaни, чин сўзни шeр ёлғoн дeб ўйлaб, oвoзини эшитиб, етиб кeлмaгaни вa уни бaлo тузoғидaн xaлoс этмaгaни хусусида.
Сўзда, Навоий, не десанг, чин дегил,
Рост наво, нағмаға таҳсин дегил.
Бу каби мисоллар ўзбек аудиториясидаги таҳсил олувчиларга ростлик, ҳақиқатни қадрият сифатида сингдиришда ёрдам беради, миллий менталитетимизга кўра панд-насиҳат ўз самарасини беради.
«Бобурнома”да фактчекингга оид мисоллар. Заҳириддин Муҳаммад Бобур шоҳ, шоир, фақиҳ, этнограф, ҳайвонот ва наботот олами билимдони каби кўп қиррали фаолият ва ижод соҳиби бўлган. Шу билан бир қаторда унинг рост тили, тўғри сўзи, фикрини аниқ, равон, жумлаларни қисқа ва тугал ифодалаши, мазмунни зич ҳолда бериши, ўзига замондош ижодкорлардан фарқли равишда бўёқдорлик, жимжимадорликдан қочиши журналистика фанида ҳаққонийлик принципига кўра тадқиқ этилиши лозим бўлган алоҳида жиҳатдир. «Бобурномада» шундай ёзади: «Бу битилганлардан мақсад шикоят эмас, рост воқеаларни ёзаётирман. Бу ёзилганлардан мақсад ўзимнинг таърифим эмас, ҳақиқий воқеа баёнини таҳрир этганман. Чунки бу пайтларда шунга қарор қилинганки, ҳар сўзнинг рости битилгай ва ҳар ишнинг ҳақиқий воқеий баёни таҳрир этилгай. Зотан ота-оғадан ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик кўрган бўлсам ёздим. Қариндош ва бегонада ҳар қандай айб ва фазилатлар содир бўлган бўлса, таҳрир айладим. Ўқувчи маъзур тутсин ва эшитувчи эътироз қилмасин»154154
Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома /З.М.Бобур; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси; Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи; масъул муҳаррир М. Саъдий; махсус муҳаррир Н. Комилов. – Т.: «O’qituvchi» НМИУ, 2012. – Б. 153.
[Закрыть].
Ёлғон, фитначилик, оғмачиликка нисбатан муросасиз қарашларини баён этган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ахборотларни текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратган. У қўллаган усуллар мазмунан бугунги фактчекингга жуда ўхшаш. «Дедиларким, Ғазнининг кентларида бир мазор бордурким, салавот айтғоч, қабр мутаҳаррик бўлур. Бориб мулоҳаза қилилди, қабрнинг тебрангани маҳсус бўлди. Сўнгра маълум бўлдиким, мужовирларнинг тазвири экандур. Қабрнинг устиға бир жулъя ясабтурлар, ҳар замон жулъяға тегадурлар, жулъя тебрангач, қабр тебрангандек маҳсус бўладур. Нечукким, кемага кирмаган эл кемага киргач соҳил мутаҳаррик маҳсус бўлур. Буюрдумким, мужовирлар жулъядин йироқ турдилар, бир неча салавот айттилар, қабрда ҳаракате маҳсус бўлмади. Буюрдумким, жулъяни бузуб, қабрнинг устида гунбаз қилдилар. Мужовирларни бу ҳаракаттин таҳдид била манъ қилилди»155155
Бобур, Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома / [Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев; Муҳаррир А. Ўктам]. – Т.: Юлдузча, 1989. – Б. 126.
[Закрыть]. Мазмуни шуки, Бобур ҳаракатга келадиган қабр борлиги ҳақида эшитганида уни ўзи бориб текширади. Қабрнинг тебрангани сезилади. Маълум бўлишича, хизматчилар қабрнинг устига арқон тортиб, устига деворсимон қилиб мато ташлаб қўйган, ҳар замон арқон қимирлатилса, мато тебрангани учун остидаги қабр қимирлагандек туюлган. Шундай қилиб оддий одамларни ҳийлалари билан алдаётган хизматчиларнинг ёлғонига чек қўйилади.
Яна бир мисол. «Китобларда битибтурларким, Ғазнида бир чашма бордурким, агар нажосат ва қозуротларни бу чашмаға солсалар, ўшул замон тўлғоқ ва тўфон, ёғин ва чопқин бўлармиш. Яна бир тарихда кўрулубтурким, ройи ҳинд Сабуктигинни Ғазнида муҳораса қилғонда, Сабуктигин буюрурким, бу чашмага нажосат била қозурот солурлар. Тўлғоқ ва тўфон, ёғин ва чопқун бўлур. Бу ҳийла била ғанимни дафъ қилур. Мен Ғазнида ҳар неча тажассус қилдим, бу чашмадин ҳеч ким нишон бермади»156156
Бобур, Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома / [Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев; Муҳаррир А. Ўктам]. – Т.: Юлдузча, 1989. – Б. 127.
[Закрыть]. Бу мисолда ҳам шубҳали бўлган ахборотнинг рост ёки ёлғонлигини тасдиқлашга уринилади. Ва турли ифлосликлар солинса, тўполон ва тўфон, ёғин ва жала ҳосил қиладиган чашма мавжудлиги ҳаётда ўз тасдиғини топмайди.
2.3§ Медиатаълим: халқаро тажриба, оптимал моделлар, етакчи назариялар
Медиатаълим мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотларда ҳар бир мамлакат, даврда медиатаълимнинг оптимал моделларни қидириш, доминант вазифаларни аниқлаш, модернизациялашга уринишлар бор. Медиатаълимнинг моделлари, илғор тажрибаларни ўрганишда медиатаълим жорий этилган мамлакатларни иккита тоифага бўлиш мумкин: медиатаълим миллий таълим стандартларининг бир қисми бўлган (Австралия, Бельгия, Венгрия, Германия, Исроил, Канада, Словакия); ҳозиргача медиатаълим миллий таълим стандартларининг бир қисмига айланмаган мамлакатлар (Арманистон, Испания, Хитой, Мексика, Португалия, Россия, Сербия, АҚШ, Таиланд, Туркия, Украина, Хорватия). Ҳар икки ҳолатда ҳам таълим амалиётида етакчи тажриба, ўзига хос моделларни кўриш мумкин. Стандартларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги медитаълим моделлари шаклланишига қисман таъсир кўрсатади.
M. Leaning медиатаълим моделларини ўрганар экан, қуйидаги моделларни ажратиб ўтади:
– Протекцион (ҳимояловчи) ёки эмловчи модел;
– Демистификация модели;
– Ижодий иштирок модели157157
Leaning, M. (2017). Integrating Media and Information Literacy. Media and Information Literacy, 3—14.
[Закрыть].
Медиатаълимнинг «протекцион» (ҳимояловчи) моделининг ўзига хослиги нотўғри ахборотларни аниқлаш, медиада берилган шубҳали ахборотларга ишонмаслик, стереотиплар таъсирига тушмаслик, салбий таъсир ўтказувчи ахборотга нисбатан иммунитет ҳосил қилиш ҳисобланади. «Россиядаги оммавий манипуляция таҳлили»158158
Зелинский С. А. Анализ массовых манипуляций в России. – СПб., 2008. – С. 149.
[Закрыть] китобида келтирилишича, телевизор тайёр бўлмаган томошабин қарши тура олмайдиган ёвузликнинг бир туридир. АҚШлик психиатр шифокор ва Ижодий ривожланиш институти раҳбари Ч. Жонстон экрандаги зўравонлик саҳналарини томоша қилиш одатини гиёҳвандлик билан таққослайди ва қуйидаги «муолажа”ни таклиф қилади: «экрандаги зўравонликка бўлган қарамликни даволаш иккита вазифа билан боғлиқ. Аввало, биз одамларга медиасаводхонликни ўргатишимиз керак, шунда улар ҳақиқий ютуқлар туфайли пайдо бўладиган самимий завқ туйғусини истеъмолчилар ҳаяжони натижасида пайдо бўлган бахтли псевдозавқдан ажрата оладилар…”.159159
Johnston Ch. Addicted to violence: Has the American dream become a nightmare? – http://www.medialit.org.
[Закрыть] Ёмон мақсадли одамларнинг қаҳрамон қилиб олиниши кинони қабул қилишда муаммоларни келтириб чиқаради. B. Осборннинг сўзларига кўра, «кинода ишлатиладиган рол моделлари ва уларнинг ҳақиқат билан муносабатлари тўғрисида хабардорлик зарур, шунда ёвузлик мактаб ўқувчилари учун жозибали бўлиб туюлмайди»160160
Osborn B. Violence formula: Analyzing TV, videos and Movies – http://www.medialit.org.
[Закрыть].
Протекцион ёндашувнинг асосий принципи оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилинган тўқима ахборотлар ва турли псевдоқадриятлар ва стереотипларни услубий «бекор қилиш”дир. Бундан ташқари, медиатаълимнинг протекцион моделида рекламага қаршилик кўрсатиш кўникмасини шакллантириш алоҳида ўрин тутади.
Оммавий ахборот воситалари салбий таъсирининг баъзи жиҳатларини инкор этмаган ҳолда, ушбу соҳадаги тадқиқотчилар янги ёндашувни таклиф қилишди: ҳимояга эмас, балки танқидий идрокни шакллантиришга асосланган ёндашув демистификация моделидир.
Медиатаълимнинг демистификация модели 1960-йилларда пайдо бўлган ва 1980-йилларгача кўпгина Ғарб мамлакатларида доминант бўлиб келган академик ёндашувдир. Медиа соҳаси педагоглари фаолиятида аудиторияни ҳимоя қилиш ўрнига таҳлилий нуқтаи назарни шакллантиришга урғу бера бошладилар. Муҳим аспект – бу мақсадли аудиториянинг ахборот оқимини фильтрлаш қобилияти ва оммавий ахборот воситаларининг муаммоли жиҳатларини аниқлаш. Бу нуқтаи назарда медиа мазмуни мафкуравий таҳлил этилади. Медиатаълимнинг мақсади ОАВни демистификациялаш учун аудиторияга ОАВда қўлланаётган метод ва технологиялар ҳақида маълумот беришдир161161
Penman, R. Media literacy: Concepts, research and regulatory issues / R. Penman, S. Turnbull. – Canberra: Australian Communications and Media Authority, 2007. – 52 p.
[Закрыть].
Ижодий иштирок модели 1990-йилларда пайдо бўлди, конструктивистик назарияга кўра ишлаб чиқилган ёндашув партисипатив ёки креатив модель ҳам дейилади. Ахборот яратувчиси сифатида масалага ёндашиш имконини берувчи модель медиалойиҳалар тайёрлаш, ҳамкорликда медиалойиҳалар ишлаб чиқиш, амалий иш, муҳокама, тасвирга олиш каби шаклларда олиб борилади.
Медиатаълимнинг аспектли модели162162
Спичкин А. В. Что такое медиаобразование: Книга для учителя. Курган, 1999, 114 с.
[Закрыть], яъни ташкилий модель фанлараро боғлиқликка асосланган. Бу бошқа анъанавий фанлар билан оммавий коммуникацияни ўрганишни назарда тутади. Жаҳон амалиётида медиатаълим она тили, адабиёт, жамиятшунослик, эстетик фанлар билан интеграциялашган. Уни жорий этишдаги асосий қийинчилик янги фан элементларининг бошқа фанлар билан ўқув дастурига координациясини таъминлаш ҳисобланади.
О.Б.Шергова эса қўшимча равишда қуйидаги моделларни келтиради:
– танқидий тафаккур модели;
– медиатаълим фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш воситаси сифатида.
Танқидий тафаккур моделига кўра, ахборот истеъмолчиси медиамаҳсулотларга баҳо беришда танқидий ва тушунчали бўлиши, манипуляцияга қаршилик қилиши керак. Л. Мастерман томонидан яратилган медиатаълимнинг 18 принципи163163
Masterman, L. (1998a). 18 Principles of Media Education. http://www.screen.com/mnet/eng/med/class/upport/mediacy/edec/masterman.htm
[Закрыть]да ҳам «медиатаълим мақсади танқидий тафаккурни шакллантириш билангина боғлиқ эмас, шу билан бирга танқидий мустақиллик билан ҳам боғлиқлиги, медиатаълимда самарадорлик иккита мезонга кўра: таҳсил олувчилар янги вазиятда ўзларининг танқидий тафаккурини намоён этиши ва уларнинг медиа билан мулоқотдаги мажбурияти, мотивацияси билан баҳоланиши мумкин”лиги келтирилган. Медиатаълим «амалий танқид» ва «танқидий амалиёт”дан иборат дейилади. Санкт-Петербург давлат университетининг журналистика факультети профессори С.Г.Корконосенко фикрича, «Фуқароларга… рационал-танқидий ахборий маданият зарур. Уни шакллантириш учун асосий ўқув курсини ташкил этиш керак бўлади… Ўз-ўзидан маълумки, бунда марказда ОАВ маҳсулотларини тайёрлаш технологияси эмас, журналистика тарихи, назарияси ва амалиёти билан боғлиқ академик билим эмас, балки «топишмоқли» оммавий ахборот тизимини ориентация қилиш маҳорати туриши керак. Жараёнда ўқувчи, тингловчи ва томошабин ОАВдан максимал даражада фойда олиши, шунингдек, ижтимоий ўзини-ўзи бошқариш позицияси шаклланиши зарур». Танқидий тафаккур медиасаводхонлик, фаол фуқаролик, медиахавфсизликнинг асосий компоненти. Танқидий фикрлаш учун зарур бўлган асосий кўникмалар тўплами кузатув, талқин қилиш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш, баҳолаш қобилиятини ўз ичига олади. Танқидий фикрлаш мантиққа таянади, шунингдек, ишончлилик, аниқлик, аҳамиятлилик, чуқур тушуниш, дунёқараш ва адолат каби кенг интеллектуал мезонларга асосланади. Ижодий тасаввур, нуқтаи назар ва ҳиссиёт ҳам танқидий фикрлашнинг ажралмас қисмидир.
Медиатаълимнинг муайян шахслар томонидан таклиф этилган шакллари ҳам мавжуд:164164
Федоров А. В., Челышева И. В. Медиаобразование в современной России: основные модели//Высшее образование в России. 2004. №8. С.34—39.
[Закрыть]
– Ю.Н.Усовнинг медиатаълим модели;
– А.В.Шариковнинг медиатаълим модели;
– Л.С.Зазнобинанинг медиатаълим модели.
Бу моделлар бир-биридан концептуал асоси, мақсад ва вазифалари, ташкилий шакллари, методикаси, асосий мавзу йўналишлари, жорий этиш соҳасига кўра фарқланади.
Медиатаълим ва медиатанқидни бўлғуси педагоглар тайёрлаш жараёнига синтезловчи моделни алоҳида қайд этиш керак. Бу назарий моделнинг аҳамияти бўлғуси педагогларда медиакомпетенция билан таҳлилий тафаккурни ривожлантириш орқали мактабда медиатаълимни жорий этишга ҳисса қўшиш билан асосланади165165
Левицкая, А. А. Синтез медиаобразования и медиакритики в процессе подготовки будущих педагогов: монография / А. А. Левицкая, А. В. Федоров, Е. В. Мурюкина и др.; под общ. ред. А. А. Левицкой; Южный федеральный университет. – Ростов-на-Дону: Издательство Южного федерального университета, 2016. – 574 с
[Закрыть].
Турли олимлар медиатаълимнинг назарий асосларини концепция, формула, тамойил сифатида ифодалашни таклиф қилади. 2010 йилда Рой Айланд университетида медиатаълим лабораториясини ташкил этган америкалик медиапедагог R. Hobbs AACRA166166
Hobbs, R. Digital and Media Literacy: A Plan of Action / R. Hobbs. – Washington, D. C.: The Aspen Institute, 2010. – 67 p.
[Закрыть] моделини ишлаб чиқди (кириш, таҳлил қилиш, яратиш, репрезентация ва ҳаракат) ҳамда медиасаводхонлик, ахборот саводхонлиги, визуал саводхонлик ва янги саводхонликка тегишли илмий адабиётларни синтез қилиш, талабаларни медиа саводхонлиги билан таништириш учун учта фреймни аниқлади: муаллифлар ва аудитория (АА), хабар ва мазмун (MM) ва репрезентация ва реаллик (RR), Ушбу модель медиасаводхонлик мазмунини кенгроқ ифодалаб бера олади.
Ҳар бир мамлакатнинг ўз медиатаълим модели ҳам шаклланади, масалан, Австралияда «коммуникатор» – «ахборот» – «канал» – «қабул қилувчи» – «таъсир» модели. Рус модели қуйидагича ифодаланади: медиатаълим = ОАВдан ҳимоя + ОАВни таҳлил қилишга тайёрлаш + ОАВ моҳияти ва функцияларини тушуниш + медиамаданиятда онгли иштирок этиш.
Оммавий тўпланган ва қайта ишланган маълумотлар асосида фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва эҳтиёжларини прогноз қилиш, уларни бошқариш учун сунъий интеллектга асосланган механизмлардан, шу жумладан, нейрон тармоқларидан фойдаланишни кўзда тутувчи «Веб 3.0» даври ахборот истеъмолчиларини ҳимоя қилувчи, медиаолам билан муносабатларни тартибга солувчи «Media education 3.0» концепциясини яратиш заруратини пайдо қилди. G.Ptaszek167167
Ptaszek, Grzegorz (2021). Media education 3.0? How Big Data, Algorithms, and AI Redefine Media Education, In: The Handbook on Media Education Research, editors: Divina Frau Meigs, Sirkku Kotilainen, Manisha Pathak-Shelat, Michael Hoechsmann, Stuart R. Poyntz, New York: Wiley-Blackwell; https://doi.org/10.1002/9781119166900.ch21, pp. 229—238.
[Закрыть] қарашларига кўра, «Media education 3.0» «Media education 2.0”нинг мантиқий давоми бўлиб, янги медиа амалиётидан келиб чиқиб унинг таркибий қисмлари қуйидагича белгиланади: онг (медиани англаш), коммуникация, медиа истеъмоли ва кузатув, конвергенция, ахборий ва рақамли ижодкорлик, нусха кўчириш (copy-past) ва жамият. Медиа конвергенцияси ва чуқур медиатизация туфайли мавжуд медиа тизимида анъанавий оммавий ахборот воситалари гегемонлик қилишни тўхтатган ва рақамли медиа воситалари одамларнинг коммуникатив фаолиятининг марказига айланишига имкон берадиган тизимга айланган. Рақамли маълумотлар ва яширин алгоритмлар оммавий ахборот воситалари ва янги рақамли технологияларни қўллашда фойдаланувчи фаолияти, хулқ-атвори, эътибори, маълумот ва билимларини бошқаришнинг ақлли механизми бўлиб, медиатаълимнинг янги концепцияси шу шароитда ҳам рақамли саломатликни сақлаб қолишга кўмак беради.
А. Федоров ва А. Левицкая МДҲ мамлакатлари мисолида медиатаълим соҳасидаги тадқиқотларни ўрганиб, улар орасида бир неча турдаги моделларнинг диффузияси кузатилгани сабабли медиатаълимнинг шартли равишда белгиланган қуйидаги назарий моделларини таклиф қилган168168
Fedorov, A., & Levitskaya, A. (2020). Теоретические модели и теории медиаобразования в странах СНГ // Thesaurus. 2020. №7. С. 135—140.
[Закрыть]:
«‒ ижтимоий-маданий, маданий моделлар (шахснинг ижтимоий-маданий, маданий нуқтаи назардан ижодий ривожланиши барча турдаги ва жанрдаги медиаматнларни идрок этиш, тасаввур қилиш, визуал эслаб қолиш, талқин қилиш, таҳлил қилиш, танқидий фикрлаши билан боғланади);
– амалий-утилитар моделлар (медиатехнологияларни таълим жараёнида техник восита сифатида амалий ўрганиш ва турли жанрдаги медиаматнларни яратишда қўллаш);
– таълим ва ахлоқий моделлар (оммавий ахборот воситалари материалларидаги ахлоқий, психологик, мафкуравий, диний, фалсафий муаммоларни кўриб чиқиш);
– эстетик моделлар (бадиий дидни ривожлантириш ва медиамаҳсулотларни таҳлил қилиш)».
1960 йилдан 2019 йилгача собиқ иттифоқ ва МДҲ мамлакатларида ёқланган медиатаълим мавзусидаги 438 та диссертациянинг контент таҳлили шуни кўрсатдики, ХХI аср бошларига қадар амалий ва эстетик моделларни тадқиқ этишда ўртада тенглик мавжуд бўлган. Аммо ХХI асрда эстетик моделлар глобал тенденцияларга мувофиқ ўз позициясини йўқота бошлади. ХХI асрда ижтимоий-маданий, маданий моделлар етакчилик қила бошлади, ҳатто амалий-утилитар моделлар ҳам иккинчи ўринга тушган. 2000—2019 йиллар оралиғида медиатаълим бўйича умумий 337 тадқиқотнинг 286 тасида медиатаълимнинг ижтимоий-маданий ва маданий моделларига қизиқиш кескин ортишини кўришимиз мумкин.
Мафкуравий ва семиотик медиатаълим назарияси, танқидий фикрлашни ривожлантириш назарияси МДҲ мамлакатларидаги медиатаълим йўналишидаги диссертация тадқиқотларида минимал даражада намоён бўлди. Семиотик йўналиш ҳам мафкуравий жиҳатдан иложи борича узоқлашишга интилганлиги сабабли ўрганилмаган. Бизнинг фикримизча, бу таҳлилий тафаккурга кўпроқ эътибор берилгани ва танқидий фикрлашнинг ҳукмрон режим томонидан рағбатлантирилмаганлиги билан изоҳланади. Амалий ўқитувчилар орасида жуда машҳур бўлган медиатаълимнинг хавфсизлик ёки ҳимоя назарияси 37 та тадқиқотда ўрганилган. Аслида D. Buckingham169169
Buckingham, D. The success and failure of media education / D. Buckingham // Media Education Research Journal. – 2013. – 4 (2). – Р. 5‒18.4.
[Закрыть] ва R. Hobbs170170
Hobbs, R. Digital and Media Literacy: A Plan of Action / R. Hobbs. – Washington, D. C.: The Aspen Institute, 2010. – 67 p.
[Закрыть] каби олимлар ярим асрдан бери медиадан ҳимояланиш фойдасиз эканлиги, аксинча, медиани социомаданий контекстда таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлашади.
Медиатаълим назариялари ўндан зиёд. МДҲ мамлакатларида медиатаълим назариялари А.В.Федоров ва унинг мактаби вакиллари томонидан ўрганилган171171
Жилавская И. В. Медиаобразование молодежной аудитории. Томск: ТИИТ, 2009. – 322 с.
[Закрыть].
– Медиатаълимнинг «инъекцион» («ҳимоя», «протекцион», «эмлаш») назарияси. Бу назария «фуқаро муҳофазаси назарияси» (оммавий ахборот воситаларидан ҳимоя қилиш) деб ҳам номланади. Назарияга кўра, медиа ўз истеъмолчиларига кучли, тўғридан-тўғри, асосан салбий таъсир кўрсатади, деб қаралади. Масалан, болалар экрандаги воқеликка тақлид қилади. Аудитория медианинг моҳиятини тушуна олмайдиган пассив истеъмолчилар оқимидан иборат. Медиатаълимнинг асосий мақсади медианинг салбий таъсирини камайтиришдир (асосан болалар ва ёшлар аудиторияси учун).
2. Медиатаълимнинг аудитория «талабларини қаноатлантириш» назарияси. Ҳимояловчи назарияга зид бўлган бу қараш медианинг ижобий, фойдали жиҳатларига эътибор қаратади. Назария медианинг аудиторияга таъсири чекланган, инсон медиамаҳсулотларини ўз эҳтиёжларига қараб танлаши ва баҳолаши мумкинлигини назарда тутади. Медиатаълимнинг мақсади ёшларни оммавий ахборот воситаларидан максимал даражада фойдаланишга ўргатишдир.
3. Медиатаълимнинг «амалий» назарияси. Ушбу назариянинг асоси медиа соҳасидаги «истеъмол ва завқ”нинг адаптив назариясидир (масалан, болалар медиатехникага қизиқишади – шунинг учун уларни суратга олиш, тасвирга олиш, монтаж қилиш, овоз бериш ва ҳоказоларга ўргатиш керак). Ушбу назарияга кўра, медианинг аудиторияга таъсири чекланган, ёшлар медиаматнларни ўз ғояларига мувофиқ баҳолай олади. Асосийси, медиаускуналардан ўз медиамаҳсулотларини яратиш учун фойдаланишни ўргатишдир.
4. Медиатаълимнинг аудитория танқидий тафаккурини ривожлантириш назарияси. Ушбу назарияга кўра, медиатаълимнинг асосий мақсади аудиторияни оммавий ахборот воситаларининг манипуляцион таъсирини таҳлил қилиш ва аниқлашга ўргатиш, замонавий демократик жамиятнинг ахборот оқимини бошқаришни назарда тутади.
5. Медиатаълимнинг мафкуравий назарияси. Ушбу назарияга кўра, медиа маълум бир ижтимоий синф манфаатлари учун жамоатчилик фикрини бошқаришга қодир. Болалар аудиторияси медиа таъсири учун энг қулайидир. Медиатаълимнинг асосий мақсади томошабин/тингловчи/ўқувчиларда оммавий коммуникация тизимини ўзгартириш истагини уйғотиш. Ушбу назария медианинг аудиторияга кучли таъсирини назарда тутади. Медиа мафкурани бевосита оммавий онгга «жойлайди». Медиатаълим мафкуравий хуружларга қарши туришда ёрдам бериши керак.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.