282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Джон Дэвисон Рокфеллер » » онлайн чтение - страница 9


  • Текст добавлен: 9 апреля 2024, 21:00


Текущая страница: 9 (всего у книги 12 страниц)

Шрифт:
- 100% +
Йўл қурилишидан завқланиш

Юқорида айтиб ўтилган менинг эски қадрдоним, ўйлайманки, бошқалар ҳам ҳаваскор манзаралар меъмори бўлишга даъво қилганимдан оз бўлса-да, ҳайрон бўлишади. Ўйлайманки, ўзимнинг ҳаваскорлигим билан “мулкларни бузмаслигим”га ишонч ҳосил қилиш учун, оилам менинг ёнимга санъатнинг шу соҳасида фаолият юритадиган машҳур инсонни таклиф қилишгани ҳақида кўпчилик билишса керак. Қачонлардир мен олдимга қўйган вазифа шундай эди: мен қурмоқчи бўлган янги уйни Покантико-Ҳиллзнинг қаерида қурган маъқул? Аниқ қарорга келиш учун майдон юзасининг ҳар бир фути билан зимдан танишиб чиқдим; дарахтлар эски қадрдонларимга айланишди, ернинг ҳар қаричи билан яхши таниш бўлдим. Буларнинг барчасини мукаммал даражада ўргандим.

Машҳур меъморимиз ўзининг лойиҳа ва режаларини таклиф қилиб, чизиқлар йўналишини устунлар билан белгилаб қўйганида, мен ундан ўз лойиҳамни таклиф қилишга рухсат сўрадим.

Шундай қилиб, лойиҳам устида бир неча кун ишладим ва бундан ташқари, ўтиш пайтида йўллардаги тепаликлардан уфққача чўзилган ажойиб манзаралар кўринадиган бўлди, орқа пландан эса дарё манзараси, тепаликлар, булутлар ва ижодимнинг гултожи бўлган кенг водий ўрин олди. Шундай қилиб, йўлларнинг йўналишини ва охирида устунчалар билан уйимнинг ҳолатини белгилаб қўйдим.

– Марҳамат, кўринг, – дедим мен ва ниҳоят, – кейин икки лойиҳадан қай бири яхшироқ эканини хулоса қилинг.

“Авторитет”нинг ўзи менинг лойиҳамни кўриниш жиҳатдан яхшироқ деб тан олган ва уй учун мен танлаган жойни маъқуллаганида, у дақиқалар байрамнинг бир лаҳзаси эди.

Ўша вақтларда қанча йўл босиб ўтганимни тахминан ҳам айта олмайман, лекин асосли равишда ишлардим ва йўлни лойиҳалаштиришда шунчалик узоқ ишлардимки, ишни давом эттириш учун тун халақит берар, ҳаттоки белгиловчи устунчалар ва байроқчалар ҳам кўринмас эди. Бу узун ҳикояларда йўл қурилиши ҳақида маълум миқдорда беҳудалик бор, лекин нима у? Ахир, бу мемуарларимдан кўплаб саҳифаларни банд қилган иш ҳақидаги барча ҳикояларни ҳеч бўлмаганда қисман?

Иш юритиш услубим ўша замон савдогарларининг услубидан фарқ қилардики, натижада менинг анчагина бўш вақтим бўлар эди. Ҳаттоки компаниянинг марказий бўлими Нью-Йоркка кўчирилганида ҳам, мен ёз фаслининг кўп қисмини Кливленддаги дала ҳовлимда ўтказдим, қарангки, уни ҳозир ҳам тарк этмаганман. Одатда Нью-Йоркка фақатгина шахсий иштироким талаб этилгандагина борар эдим, лекин ўзимизнинг махсус телеграфимиз ёрдамида ҳар доим улар билан алоқада бўлиб турар эдим. Шу йўл билан ўзимга қизиқ бўлган бошқа ишлар билан шуғулланиш учун вақтдан ютар эдим: йўл қурилишини лойиҳалаш, дарахт экиш, боғлар ва ўрмонлар барпо этиш ва ҳ.к.

Қўл остимизда ривожланган барча ишлардан, назаримда, дарахт экиш кўпроқ яхши натижалар берди. Мен ҳар бир экилган дарахтнинг қатъий ҳисоботини юритаман, яқинда уларнинг бир неча йилдан кейин берадиган кўчатлари ҳисобининг ўсганидан ҳайратга тушдим, агар уларни парваришлашда биз қилган иш қилинса, албатта, ёш дарахтларни Вест-честер графлигидан Нью-Жерси штатининг Леквуд ҳудудига ўтказиш лозим. Биз аксарияти игнабаргли ва доимий яшил тусда турадиган минглаб дарахтларни ўтказдик. Агар адашмасам, биз 10 000 дан ортиқ дарахтларни кўчириб ўтказдик ва лойиҳаларимиз ёрдамида уларнинг қадрини оширдик. Покантикодаги дарахтларни Леквуддаги ер мулкимизга ўтказиб, уни бошқа бировнинг номидан чиқариб ташлаймиз ва уни бозор нархида бошқа бировга кредитга берамиз. Шу йўл билан ўзимизнинг энг яхши харидорларимизга айланамиз ва бу орқали оз бўлса-да пул ишлаб оламиз, масалан, Покантинода 5 центдан 10 центгача олганимизни, Нью-Жерсидаги ер мулкимизга 1 доллару 50 цент ёки 2 долларга пуллаймиз.

Ёш дарахтларни кўпайтиришда, бошқа тадбиркорликларда бўлгани каби, ишни дарҳол кенг миқёсда йўлга қўйиб олиш муҳим ҳисобланади. Диаметри 10-20 дюйм, баъзида ундан-да йўғонроқ бўлган дарахтларни парвариш қилиш ва кўчириб ўтказиш завқи узоқ йиллардан буён менинг яхшигина овунчоғим ва қизиқишим бўлиб келди. Биз деярли ҳамма нарсани ўз ишчиларимиз билан биргаликда меҳнат қилиб, ўз қўлларимиз билан тартибга соламиз ва бир марта ўрганиб олганингиздан кейин дарахтлар билан эркин муносабатда бўла олиш кишини ҳайратга солади. Бирор марта ҳам 90 футлик колоссини кўчириб ўтказишимизга тўғри келмаган, одатда, улар ё 80, ё 70 фут бўларди. Улар ёш дарахт ҳисобланмасди. Биз дарахтларнинг барча турларини кўчириб ўтказишга ҳаракат қилардик, айниқса, мутахассислар кўчиришнинг иложи йўқ, буни кўтара олмайди деган дарахтларни. Бизнинг энг журъатли тажрибамиз ёввойи каштанлар устида ўтказилди. Биз йирик намуналарни кавлаб олдик ва уларни анчагина узоқ масофага олиб бордик, баъзилари ҳатто гул очди ( шу ўринда эслатиб ўтаман, уларнинг бир донаси 20 доллардан арзон турмайди) ва уларнинг озгинаси сўлиб қолди. Муваффақиятимиз туфайли биз янада журъатлироқ бўлдик ва янада кўпроқ кескин тажрибалар қилдик. Шундай муайян режа билан ишда биз жуда қониқарли натижаларга эришдик.

Агар турли навдаги ва турли ёшдаги тажрибамизни кўчириб ўтказиш илмини ўрганган вақт интервалига нисбатан ҳисобга олиб қаралса, маълум бўладики, бу ишда биз кўрган зиён 10 фоиздан ҳам ошмайди, эҳтимол, 6-7 фоиздан ҳам пастроқ бўлса керак. Бир сафар бутун бошли дарахтларни кўчириб ўтказиш жараёни уч фоиз зиён билан якунланган эди. Тан оламан, йирикроқ дарахтларнинг ўсиши икки йилгача кечикади, лекин бу камроқ содир бўлади, чунки ёши катта одамлар ўз ишининг маҳсулини дарҳол кўргиси келади, бу эса кўчириб ўтказишнинг замонавий санъатига туртки беради. Кўзланган мақсадларда қўллаш учун биз игнабаргли дарахтларнинг бутун гуруҳини туздик ва уларни тоғ ёнбағирларига экдик. Эман дарахтлари билан ишлар анча мураккаб эди, фақат, мустасно тарзда, уларнинг нисбатан кичиклигида, биз эман ва финдиқни мева беришга яқин вақтида қайта экишга ҳатто уриниб ҳам кўрмаганмиз. Американинг оҳак дарахтлари билан тажрибаларимиз жуда муваффақиятли чиқди ва биз баъзида уларни заррача зиён етказмасдан уч мартадан экардик. Қайинлар биз учун айтарли қийинчилик келтириб чиқармасди, ҳамиша яшил тусда бўларди ва, садрдан фарқли ўлароқ, деярли ҳар доим яхши жойлашар ва яхши кутиб олинарди.

УЛАШИШ САНЪАТИ

Улашиш қувончи

Улашиш қувончи ва унинг ўзингизга ўхшаганлар учун мажбурияти ҳақида бирор жумла топиш у қадар қийин эмас, бошқача айтганда, бунинг йўли “улашиш санъати” ҳақида ҳар сафар гапирганда ажралиб туриш имконини берувчи ёд бўлиб кетган такрорий жумлаларни топишдир.

Бошқа тарафлама, мендан кўра иқтидорли муаллифлар жуда нозик бўлган бу масалада қанчалар муваффақиятсизликка эришганини эслайдиган бўлсак, бирор кимда бунга қизиқиш уйғотишимга умидим етмайди. Шундай бўлса-да, у айни дақиқаларда иш, корхоналар ва савдо усуллари тасвиридан кўра кўнглимга яқин.

Тарбиявийликка риоя қилиш, иш нуқтаи назаридан турли хайрияларни амалга ошириш ва шу билан бирга, руҳ, эҳсон моҳияти қалбдан чиқиши осон эмас ва ушбу моҳият кейинги эҳсонлар учун олий мукофот ва туртки ҳисобланади.

Биз америкалар ҳаётда шундай муваффақиятга эришдикки, кўзга кўринган фуқароларимиздан жамият, умумий манфаат йўлида вақт, билим ва катта хайрияларни юракдан амалга оширишни талаб қилишга ҳақлимиз. Мен, албатта, умумий манфаат ҳақида қайғуришим керак бўлган аниқ йўналишни белгилаб бермаяпман. Аммо бу каби кенг кўламли режаларнинг ҳақиқатда амалга ошишини кўриш барчага манзур бўларди, деб ўйлайман.

Менимча, катта бойлик ўз эгасига катта бахтни етаклаб келади деган тушунча хато. Бойлар ҳам бошқалар каби оддий одамлар, агар бойлик уларга асосий хотиржамлик тақдим этаркан, демак, бу бошқаларга ҳам қувонч бахш этувчи ниманидир бажаришдек омадли имконият натижаси ҳисобланади.

Бойлик чегаралари

Шунчаки, мақсадсиз, режасиз, беҳудага пул сарфлаш ҳақида одамлардан жуда кўп эшитганман, тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу нарса тез фурсатда пулнинг баракасини учириши турган гап. Бошланишига бу нарса ўзига тортадиган янгиликдек, ўзинг истаган ҳар нарсани амалга ошириш имкониятидек туюлади. Бироқ айнан инсоннинг кўнглига яқин бўлган нарсани ҳеч қайси пулга сотиб олиб бўлмайди. Биринчи қарашда, қанчалик бемаъни туюлмасин, буни рад қилиб бўлмайди: вақти келиб, қаршингга бир чегара тушадики, қўлингдаги жами бойлик билан ҳам ҳеч нарса қилолмайсан – хоҳишларингни ҳам амалга ошира олмайсан. Мана, худди ўша вазиятларга бир қанча мисоллар.

Ошқозон дунёнинг барча ноз-неъматларини қабул қила олмаганидек, пулинг қанча кўп бўлмасин, яхши ҳазм қилувчи ошқозон сотиб ололмайсан. Ўзинг ва оиланг олдида кулги бўлишни истамасанг, пулни чегараланган миқдорда тежаб ишлатиш лозим. Қулайлик ҳақида ҳам шуни айтиш мумкинки, бадавлат одам уй шароитида ўзини ўраб олиши мумкин ва бу ерда унинг чегаралари сезиларли даражада торайган ва унга кириш ҳам мураккаброқ бўлади. Тўғри, бу чегараларни шунчаки унутиш, улардан ошиб ўтишнинг ўзи кифоя, бироқ сен ўша онданоқ ўз мулкингни хўжайини эмас, аксинча қулига айланасан, ўзингга роҳатдан кўра кўпроқ ташвиш юклайсан. Бойлик чегараси ва пулнинг кучи билан танишиб, биз сарфлаётган пулнинг ягона уйғунлигига олиб борадиган йўлни топдим. Бу йўл – сизга одамларнинг узундан-узун миннатдорчилигини тақдим этадиган эҳсон қилишни ўрганиш йўлидир. Бу фикрни, унчалик аниқ бўлмаса-да, барча олтин қиролларига, истисносиз катта ва кичикларига Рождество совғаси сифатида тақдим этишни ўзимга маъқул кўрдим.

Ҳар қандай ишбилармон ишини шундай қўйганки, уларда ишчи камми ёки кўпми, доим иш топилади, шу билан бирга, шартларга мос ва юқори маошли – виждонан ишлашга ундовчи иш бўлса, демак, менинг ғояларимга мувофиқ иш кўряпти. Ишбилармон ўз ходимларининг манфаатларини шундай кузатса, у ҳар доим ходимлари орасида чуқур умумий ҳурматга эга бўлади.

Мантиқсиз пул исроф қилишни яхши иш деб ҳисоблаш, менимча, ғайриоддий хато ва узоқни кўра олмайдиган одамларга хос ҳаракат. Бундай фикр (келинг, менга бу ҳақда фикр билдиришда рухсат бор деб ҳисоблайлик) одамда фикрлашнинг маълум даражада торлигини исботлайди.

Хайрия қилишнинг энг яхши усули

Хайриянинг энг олижаноб тури бу ёрдам кўрсатишдир, энг мақсадга мувофиқ томони maximum даражада яхшилик ва minimum даражада ёмонлик чақиришдир. Бу нарса цивилизация асосини мустаҳкамлайди ва инсоният ўртасида соғлик, бахт ва адолатни тарқатади. Албатта, бу “юмшоқ руҳият” деб аталадиган инсон руҳининг мулки эмас.

Қаттиқ ишонаманки, ҳақиқий инсонпарварлик инсонларнинг бор куч, вақт ва воситаларни бу ишдан ўсиб бораётган ҳолатни иложи борича кўпроқ топишдан иборат. Нима биландир банд бўлиб, улар дурустгина пул топсинлар; яна инсонпарварлик ишлаб турган ёрдамчи ташкилотларни кенгайтириш ва ривожлантириш, уларнинг тараққиёт ва соғлом меҳнат имкониятларини енгиллаштиришдан иборат. У ерларда ҳам етишмовчиликлар сезилиб туради. Қанчалик катта бўлмасин, мана шу мақсад билан ҳеч қандай воситаларни исроф қилишни солиштириб бўлмайди. Сарфланган ҳеч қандай маблағ натижалар давомийлигига тенглаша олмайди.

Агар бу ғоя адолатли бўлса, шунда филантроплар фаолияти учун кенг йўл очилади. Шахсан менинг бу ғоянинг адолатли эканига шубҳам йўқ. Менга балки эътироз билдиришар; касб бу бирор нарса, инсонпарварлик эса бу умуман бошқа тартибдаги ва бошқа соҳадаги ҳодиса. Бу фарқлар менга ёқимсиз ва тушунарсизлигига қаршиман. Чунки кимдир хайрия ишлари билан байрам пайтлари шуғулланса, унда жамият ҳаётини тартибга солишга бўлган интилишларида ундан жуда кам даражада қўллаб-қувватлашни кутарди.

Мен тез-тез ўз лойиҳаларим билан жудаям банд бўлган ишбилармонларга кўп мурожаат қиламан. Бунинг учун улардан узр сўрайман. Менинг фикримча, бунга унинг ёрдамига кўпроқ муҳтожлигимиз сабаб бўлса, ажабмас. Бундан ташқари, мен ушбу режани кетма-кет тарзда ҳаётга татбиқ эта олган ишбилармонларни биламан. Бу ишларни ривожлантириш, шу билан биргаликда, сезиларли даражада ривожланмаган корхоналарни қўлга олиб, уларни қойилмақом қилиб тиклади. Баъзан эса улар катта хавф-хатар ва жуда шубҳали қарашлар қарши олинди. Бу ерда ҳеч қандай тарзда ўз даромадларини эмас, балки уларга хос бўлган ошкоралик туйғусидан келиб чиқиб ҳаракат қилинган.

Таъмагирлик мақсадлари йўқ жойда муваффақият сари йўл очилади

Агар менда энди ҳаёт йўлига қадам қўяётган ёш йигитга маслаҳат беришимга тўғри келса, шундай деган бўлар эдим: “Агар сен ҳамма тан оладиган муваффақиятга эришишни истаётган бўлсанг, мустақилмисан ёки ўз ишингни сотишга мажбурмисан, нима бўлишидан қатъи назар, ўз ҳаёт йўлингни мана шу ишдан кўп пул топиш фикри билан бошлама. Ҳаётда ўз касб-корингни танлаётганингда миянгга келган биринчи фикрни ечишга ҳаракат қил ва ушбу саволга жавоб бер: қаерда ишласам, бор кучимни жамият фойдаси учун қўллай оламан? Қаерда менинг меҳнатим жамият манфаатлари учун керак бўлади? Мана шу ўй-фикрлар билан фаол ҳаётни бошла ва бу сенинг муваффақият сари ташланган биринчи қадамларинг бўлади!”

Фақат бунга ишониш керак, шунда Американинг кўпгина бойликлари, эҳтимол, бошқа мамлакатларга нисбатан аксарият ҳолларда ижтимоий-иқтисодий хизматлар кўрсатган инсонлар орқали яратилганини англайсан, бу инсонлар ватани равнақига ишонган, ватанининг табиий бойликларини очиш ва ривожлантириш устида ҳаммадан кўпроқ ишлаган. Муваффақиятдан энг кўп умидвор бўлишга фақатгина бир инсон ҳақли, у ҳам бўлса мамлакат учун энг кўп хизмат қилган инсондир. Кўпчиликка хизмат кўрсатувчи тижорат корхоналари доим фойда келтиради, манфаатсиз корхоналар эса фойда олмайди ва муваффақиятга эришмайди.

Ишбилармон файласуф ҳар доим ўз вақтини, кучини ва маблағини бирор нарсага тикаётганда саноатнинг бор тармоқларини кераксиз кенгайтиришга йўл қўймайди: ахир, фойдасиз рақобатга маблағ сарфлаш пулларни кўчага улоқтириш демакдир. Миллий маблағ совурилади, миллатнинг ижтимоий ўсиши секинлашади, ишчилар оғзидаги нони тортиб олинади, мақсадсиз равишда дунёда оғир меҳнат ва қашшоқлик ортиб боради; бунинг ҳаммаси фабрика барпо бўлиши билан боғлиқ, ахир амалдагиси аллақачон арзон нархларда омманинг эҳтиёжларини қондириб бўлган.

Америка тижоратчилари америкаликларнинг тараққиёти ва таъминотида узилиш бўлмаслиги учун саноат тармоқларида нархни ошириш ва янги меҳнат бозорини очишни қўллаб-қувватладилар. Улар ўз меҳнат ва сармояларини рақобатчи корхоналар барпо этишга тикдилар. Тўғри, синалган, муваффақиятнинг тажрибадан ўтказилган йўлларидан юргандан кўра, савдо-сотиқнинг янги манбаларини топиш, уларнинг янги тармоқларини очиш учун кўпроқ зиёли бўлиш керак. Лекин фойдаси ҳам бор, бу фойдадан улкан қадамлар билан ривожланиш сари олға кетаётган бизнинг мамлакатимиз фойдаланиши мумкин. Афсуски, меркантил уриниш дунё бойликларини тараққиёт фойдасига ёки жамият бахти учун, кўпинча индивидиум учун сарфлайди ва бу уриниш муваффақиятсиз бўлиб боради. Энг ёмони шундаки, одамлар ҳеч қанақасига унинг учун айбдор бўлмайдилар, лекин баъзида компания учун айбдор бўлиб хароб бўладилар.

Ҳожатбарорнинг муруввати

Дунёдаги энг олийҳиммат инсонлар, менимча, фақирлар бўлса керак. Улардан баъзилари бошқаларининг турмуш мажбуриятини енгиллаштиради, ёрдамга муҳтож инсонларга ниҳоятда ғамхўрлик қилади. Айтайлик, бир оилада она хасталанди, қўшни аёл зудлик билан унинг хўжалик ишларини ўз бўйнига олади. Бошқа оилада эса ота ишини йўқотди, қўшнилар гарчи баъзан ўзларида ҳам ҳеч вақо топилмаса-да, унинг болаларини боқишга киришадилар. Марҳум отанинг дўсти ўзи ҳам кун кечириш учун кураш олиб бораётган бўлса-да, етимларни ўз қарамоғига олиб, елкасига янги ташвиш ва меҳнатни ортгани тез-тез қулоққа чалиниб туради. Ҳақиқий ҳожатбарорликнинг бу кўринишини қанчалик катта бўлмасин биз қилган барча дабдабали хайр-эҳсонлар билан таққослаганда, бизники ҳеч нарса бўлмай қолади. Яҳудийларнинг диний қонунига кўра шундай қоида бор – даромадининг ўндан бир қисми хайр-эҳсон қилиниши шарт.

Аммо ўрта даражадаги бу меъёрни ҳам тўла қониқарли деб бўлмайди. Баъзи кимлар учун даромадининг ўндан бир қисмини ажратиш имконсиз нарса, бошқалар учун эса арзимаган иш. Агар инсон марҳаматли бўлса, тортиқнинг ўлчами ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Бойлар берган эҳсонининг ўлчамини ёдда тутишади, камбағаллар эса беради ва уни яхшилик деб на ҳисоблайди, на тан олади. Аммо яна ҳамма эътироф қилган нарсалар ҳақида сўзлай бошлайман, деб қўрқаман.

Менинг ёшлигимда бола тарбияси кўп жиҳатдан ҳозиргисидан фарқ қилган. Аммо бир нарса мени қувонтирар эди – биз ёшларни шахсий маошимизнинг муайян бир қисмини камбағаллар фойдаси учун тизимли равишда ажратиб боришга қаттиқ ўргатишган. Бу одат боланинг гўдаклигидан яқинларига бўлган мажбуриятини англаб боришга ўргатган деб ҳисоблайман. Ҳозир, тўғри, барчаси қийинлашгандан қийинлашиб боряпти. Бизнинг давримизда ҳашамат белгиси бўлган нарсаларга ҳозир ҳамманинг қурби етади. Ҳақиқий завқ пулни беҳуда нарсаларга сарфлагандан кўра, эзгу иш учун хайр қилишда эканлигини кўрсатиш керак. Мен ҳаётим давомида ҳамиша ҳақиқий саховатнинг моҳияти нимада эканлигини исботлаш истаги билан югуриб елганман. Шу билан бирга, ҳам замонамиз, ҳам келгуси авлод мол-мулкини ақл билан сарфлайди деб умид қилганман.

Балки шунчаки пул бериш ва ҳақиқий ёрдам кўрсатиш ўртасидаги фарқ қуйидагичадир: камбағал одам қўшни уй ёки оила чекига тушган мушкулликларни бартараф этишда бажонидил ёрдам беради. Бой эса пул берар экан, бу хайр унга ҳақиқий фойдани олиб келиши учун ҳар бир вазиятни диққат билан баҳолаши керак. У муҳтожликни келтириб чиқарган вазиятни яхшилашга уриниши керак. Муаммони бундай усулда ечиб, ўзини четга тортмаслиги керак ва бу ишни виждонан бошлаб, амалга ошириши керак. Омадсизликнинг сабабини ўрганмай туриб, пул бериш – ҳеч қандай самара бермайдиган ва ҳеч кимга ёрдами тегмайдиган беҳуда йўқотишдир.

Мисол учун, катта шифохоналардаги фидокор аёл ва эркакларга тўла муассасани олайлик. Мана бу ҳақиқий саховатли иш. Аммо менимча, хасталиклар билан боғлиқ шу пайтга қадар номаълум бўлган янги далилларни топишни мақсад қилган илмий тадқиқотлар, азобни енгиллаштирувчи даволаш ишлари ёки хасталикни бутунлай тузатувчи йўллар ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Хаста ёки азадор одамларга ёрдам бериш учун тайёр бўлган одамлар кўплаб топилади. Аммо хасталик сабабини ўрганаётган тадқиқотчига маблағ бериш кўпчиликнинг эътиборидан четда қолади. Ёрдам кўрсатишнинг биринчи усули ҳамдардлик ҳиссига мурожаат қилади, иккинчиси эса ақл-идрокнинг онгли меҳнатини талаб қилади.

Нима бўлганда ҳам илмий хайр-эҳсоннинг шу соҳасида ҳайратланарли жасурликлар қилишга улгурдик. Филантропиянинг катта муаммоси оддий пул импульси йўли билан ечилмаслигини, умрини амалий ва илмий масалаларга бағишлаган инсонларнинг – аёл ва эркакларнинг олийҳиммат мадади зарурлиги дунёнинг ҳар ерида тан олина бошланди. Шу ўринда тадқиқотчилар ҳаётини хавфга қўйиб қилган қаҳрамонликларини, баъзан эса безгак сабабини тадқиқ қилаётиб ҳалок бўлганларини, номлари инсониятнинг сон-саноқсиз авлоди орасида барҳаёт яшайдиганларнинг кашфиётларини ёдга олиш зарар қилмайди. Қаҳрамонликнинг ушбу оғир журъати барча шифокорларни, айниқса, жарроҳларни илҳомлантиради.

Илмий-изланишларни қўллаб-қувватлаш

Бизнинг вақтда фидокорлик туйғуси руҳимизга қанчалар узоқ муддатда етиб келмаса? Ўз кўзларимиз билан гувоҳи бўляпмизки, бир нечта шифокорлар, илм аҳли, инсоний билим миқдорига ўз ҳиссасини қўшиш учун йиллар давомида барча қулайликлар ва роҳатлардан воз кечади. Ўзимга кўп савол бераман: қаттиқ изланишлар олиб борилган тажрибаларга паст назар билан қарайдиган, танқид қиладиган одамларнинг ўзи бу нарсани равшан тушунишадими, умуман, қилаётган танқидларининг маъносини англашадимикан? Ўртадаги катта фарқ шундаки, ўшандай одамлар фақат ўзининг такаббурона ва саёз билимига осилиб, сўз юритаётган мавзуси ҳақида тушунмай, сурбетларча гапиради ёки худди шу мавзу тўғрисида мутахассис ўзининг бой ҳамда илмий салоҳиятига таяниб, фактлар ёрдамида ўз фикрини билдиради.

Шахсан мен ҳар доим сукут сақлаб кузатувчи ва тингловчи бўлганман, бу борада мендан кўра тажрибали ва катта билимга эга бўлган одамларга ўзимнинг маслаҳатимни тиқиштирадиган даражада фаросатсиз бўлмаганман, бирор ишни режалаштириб, лойиҳалаштириб, ўша ишни қандай бажаришни ўз мутахассисларига асло ўргатмаганман.

Тананинг функциялари – вивисекцияни ўрганиш учун тирик ҳайвонлар устида қилинган жарроҳлик амалиётлари ҳар доим ҳам, шубҳасиз, қаттиқ танқидларга сабаб бўлган. Ҳимоясиз, забонсиз ҳайвонга қилинган ҳар қандай хатти-ҳаракат табиий раҳм-шафқат туйғусини шунчалик кучли уйғотиб юборадики, баъзида бу тажрибаларнинг бошқа, фойдали томонини кўрсатиш бефойда бўлиб қолади. Institute of Medical Researchда фаолият олиб борадиган шифокор Флекснер шубҳага ўрин қолдирмайдиган, вивисекция ҳақидаги ҳайратланарли хабарларни тез-тез, мажбуран рад этган. Ҳозир эса доктор Флекснер ўз лабораториясида (шу ерда диққатингизни жамлашингизни сўрайман) менингит эпидемиясига қарши воситасини очиқ, ошкора намойиш қилди. Тўғри, бу кашфиёт ўн бешдан ошиқ ҳайвонлар, аксари маймунлар ҳаёти эвазига бўлди, лекин ҳар бир маймуннинг чиққан жони туфайли юзлаб ва минглаб одамлар ҳаёти сақлаб қолинди. Шифокорлар, илмий тафаккур эгалари, тиббиёт шароитида мақсадсиз ҳеч қайси ҳайвоннинг устидан жарроҳлик қилиб, азобга қўймади.

Кейинги бобда сизларга ўта қизиқ, бироқ умидсиз бошланган вивисекция, ҳайвонлар устида ўтказилган жарроҳлик алалоқибат муваффақиятли якун топгани ҳақида айтиб бераман.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 | Следующая
  • 1 Оценок: 1


Популярные книги за неделю


Рекомендации