Текст книги "Энг яхши даво"
Автор книги: Абдукарим Усмонхужаев
Жанр: О бизнесе популярно, Бизнес-Книги
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 10 (всего у книги 10 страниц)
ХОТИМА
Китобни мутолаа қилишдан аввал, эски фикр-мулоҳазаларингиздан воз кечиб, бизнинг таълим тизимимизга ишонишга урининг. Бу зарур. Агар истасангиз—асосий шарт, дарҳол текшириб кўролмайдиган нарсангизни рад этишга шошилманг.
Хасталикдан қутулиш учун тавсия этилган бошқа қўлланмалардан бизнинг таълим тизимимизнинг туб фарқи нимада?
1. Бу тизимда ҳамма усуллар ўзаро алоқада бўлиб, у ҳар бир одамга ўзи тушиб қолган носоғлом ҳолатдан чиқишнинг ўзига хос йўлини топишига ёрдам беради. Шу билан бирга, фақат танини даволашга уриниб, руҳиятдан ташқари, деярли расмий тиббиёт қизиқмайдиган бир қарашда номоддий тушунчалар, фақатгина танадан иборат бўлган аъзолар йиғиндиси эмас, балки ўзи ҳам қалб, яъни ҳисҳаяжон, руҳият, ақл-идрокдан ташкил топган, яхлит тизим эканлигини ҳар бир киши англаб олмоғи зарур.
2. Инсон шу оддий ҳақиқатни англаб етиши керак: нима учун соғайишига нисбатан бўлган улкан хоҳиши муваффақиятсиз якун топди? Барча кўрилган услублар иллат пайдо бўлишини бартараф этиб, ҳақиқий, кўпинча англаб етилмаганлиги сабаб ўз ҳолича қолиб кетди? Даволаш усули қандай бўлишидан қатъи назар—дори-дармон воситалари, жарроҳи, тиббий кўзбахшилик, кодлаштириш, экстрасенс таъсир—у беморга ташқи таъсиротдан иборат, фаолият дастурининг «инсонпарварлик ёрдами» шаклида бўлган.
3. Тизимимиз асосидаинсоннинг ўзи ботиний онгини ишга солган ҳолда, яъни онгнинг алоҳида ҳолатга тушиши орқали танани иллатдан фориғ қилиш ибтидоси сифатида табиат қонунлари билан уйғун равишда ўз-ўзини ўзгартириш, қарор топтириш ётади. Бу вужуднинг ўз-ўзини бошқариш ва қайта тиклаш қобилиятининг уйғониши, уйғунлигини сезиш, руҳий мувозанатни тиклашдир. Ўз устида ишлашнинг мақсади ҳам, маъноси ҳам шунда.
Ишимиз қайси йўналиш бўйича ташкиллаштирилади?
Биринчи йўналиш. Кўндаланг қўйилган мақсадга эришиш – вужудни яшартириш ва соғломлаштириш учун—энг осон ҳамда Сизга жуда таниш йўл руҳият орқали танага таъсир ўтказиш. Аввало, биз умуртқа поғонаси ва унинг ҳолати билан боғлиқ турли хил касалликларни назарда тутаяпмиз. Остеохондроз каби «тамаддун касаллиги» аломатларини деярли ҳар бир катта ёшдагилар, ҳатто ёш одамларда ҳам учратиш мумкинлигини қандай баҳоламоқ керак. Қулай шартшароитларимиз учун умуртқа поғонамизда пайдо бўлувчи оғриқлар билан товон тўлаймиз. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Ички аъзоларга элтувчи асаб толалари умуртқа поғонасидан чиқишда қисилган. Натижа—деярли барча ички аъзолар фаолиятининг бузилиши ва мўътадил вазиятнинг ўзгариши, юракда оғриқлар, кўриш қувватининг ёмонлашуви ва ҳоказолар.
Шунинг учун бошнинг биологик фаол нуқталарини уқалаш билан бирга олиб бориладиган умуртқа поғонасига мўлжалланган машқлар соғломлаштириш тизимимизни ўзлаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Иккинчи йўналиш. Ҳиссиёт, тасаввурларни махсус машқ қилдириш йўли билан руҳий мувозанатни қайта тиклаш нега керак? И.Сеченовнинг ёзишича, фикр—ушлаб турилган ҳаракатлар, яъни фикр—бутун тананинг бўлажак фаолиятга тайёрлигидир. Одам эндигина нимадир қилишга чоғланса, унинг маълум бир мушаклар гуруҳи қисқариб, мазкур ҳаракат учун мувофиқ миқдорда зарурий озиқлантирувчи ашёлар ажралиб чиқади.
Буфикрнинг моддийлигидан далолат беради. Ҳозирда салбий ҳис-ҳаяжон, фикрлар ва кўплаб хавфли касалликлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа мавжудлиги илмий асосланган. Бунда вужудда жуда нохуш биокимёвий ва биоқувват ҳаракат юзага келиши оқибатида, касалликлар пайдо бўлади. Лекин шунингдек, ижобий ҳис-ҳаяжон, фикрлар вужудда мувофиқ ҳаракатларни ишга солиб, самарали таъсир кўрсатиши ҳам исботланган. «Ғолибларнинг жароҳатлари тезда тузалиши» қадимдан маълум.
Бироқ ҳис-ҳаяжон, тасаввурларни рамзий тафаккурни ривожлантириш бўйича махсус танлаб олинган усуллар ёрдамида машқ қилдириш мумкин. Мисоллар орқали ҳал қилишга уриниб кўрамиз.
Энди эса денгизни тасаввур қилинг. Тўлқинлар бешик сингари Сизни у ёқдан-бу ёққа тебратмоқда. Тўлқин манзарасини гавдалантиринг—юмуқ кўзлар билан аста-секин тебранасиз.
Сабоқнинг биринчи босқичида фақат ёқимли ёки холис манзараларни кўз олдингизга келтиришингизни, ўзингизга ёқимсиз, хоҳламайдиган нарсаларингиз тўғрисида эсламаслигингиз, тасаввур қилмаслигингизни сўраймиз. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Нега? Буни мисол орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Тасаввур қилинг, кутилмаганда сичқон, каламуш ёки илонни кўриб қолдингиз. Агар Сиз бу жонзотларга нисбатан ўзингизни хотиржам тутсангиз, таъсирот тинч, холис бўлади. Борди-ю қўрқсангиз—юрагингиз ҳаприқиб кетади. Бунинг ҳаммаси шунданки, сичқон, каламушу илон тимсоли онгингиз учун хавф-хатарли ёки қандайдир жуда ёқимсиз, жирканч ҳисни англатади. Танангиз беихтиёр тарзда мувофиқ ҳолатга бир зумда келади, яъни жавоб қайтариш, қутқаришга шай бўлиб, барчага маълум бўлган адреналинни ажратиб чиқаради. Сиз ҳеч нарсани идрок қилиб улгурмасингизданоқ ваҳима асосида юзага келган чинқириқ янграйди. Шу туфайли ҳозирча фақатгина ёқимли манзара ва тасаввурларни сўраяпмиз. Салбий ҳис-ҳаяжонлар, нохуш хотиралар, шундоқ ҳам Сизга таниш бўлган моддий жараёнларни танангизда пайдо қилади. Аммо ҳозирча уларни бошқара олмаймиз.
Савол беришингиз мумкин: жигар ёки тизза бўғимим оғриётган бўлса, тасвирий тафаккур ва ҳис-ҳаяжонларимни нега машқ қилдиришим керак? Саломатлик ҳақида аниқтиниқ тасаввурни шакллантириш учун юқорида фикр моддийлигини айтиб ўтгандик. Ҳиссиёт, сезги, фикрларимиз вужудимиз учун фаолият дастури ҳисобланади. Шу боис, қўрқув, хафачилик, ўзига нисбатан ишончсизлик, кек сақлаш, кўпинча турли касалликлар ривожланишига туртки бўлади.
Ҳис-ҳаяжонларимизнихоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, бошқаришни ўрганиб, соғломлаштириш тузилмасини юритишга кўмаклашувчи калитга эга бўламиз.
Учинчи йўналиш. Вужудимиз ўз-ўзини қайта тиклашга қодирлигини гапириб ўтдик. Маълумки, вужудимизда меъданинг шиллиқ қавати 7—10 кунда, қон унсурлари 3—4 ойда тўлиқ тикланади ва ҳ.к. Демак, оқар дарёдек бетиним ҳаракатда. Агар танамиздарё экан, фикрларимиз эса шу дарёнинг ирмоғи. Ирмоқни ўзингизга керакли йўналишга – соғломлик ва ёшлик сари йўлланг, шундай имкониятга ишончни сингдириб, иродангизни намоён қилинг. Ҳа, ўзингизга ва ўз кучингизга нисбатан ишонч, иродани ҳам машқ орқали камолотга етказиш мумкин.
Келинг, турмуш тарзингиз ҳақида нима деб ўйлашимиздан бошлайлик. Вужудингизга қандай муносабатда бўласиз, унга қанчалик диққат-эътибор қаратасиз? Руҳингизни абадий кўтариб юришга мажбур ҳориган танангизга қандай муносабатдасиз? Эҳтимол, кўпчилик ўз таналарида хўжайиндек эмас, ижарачидек яшаб, турмуш тарзларининг оқибатини ўйламай, ўзларини аямай яшашига иқрор бўлиши мумкин. У ҳолда уларнинг носоғломлигини ўзига, ўз танасига лоқайд муносабатда бўлиш оқибати, деб қараш мумкин. Қонунларини бузганлиги учун инсон табиатнинг қасоси, жазосига мустаҳиқдир.
Шу ўринда, она-табиатнинг ўзи ҳиссиёт ва фикрларни муайян оқимга йўллаб, саломатлик томон бошлайди. Қандайдир сабабларга кўра, вужуднинг ўзи носоғлом аъзода, кўпинча кимларгадир илиқ, бошқа бировга совуқлик ва бошқа ҳисларни пайдо қилади. Тузалаётган яранинг қичишиши ва санчишини эсланг. Бироқ бу сезгиларни мақсад сари йўналтириб чақириш, машқ қилдириш ва вужудингиз ихтиёрига ҳавола этиш мумкин. Айни шу имкониятлар асосида асосий машқлар ўз тизимимиз захирасига эга бўлиб боради.
Оғриётган аъзоимиз ёки тананинг исталган жойида илиқлик, енгил санчиқ, совуқликни сезишни ихтиёрий равишда қўзғашни ўрганамиз. Бу сезгилар ёрдамида шикастланган еримизни силаганимиздек, гўё «учинчи қўл» ёрдамида оғриётган аъзони хаёлан уқалаш, сийпаш имконига эга бўламиз.
Ҳозир эса машғулот жараёнида фикрларимизга боғлиқ тарзда юз бера бошлайдиган ўзгаришлар борасида гаплашамиз. Бир неча кунлик машғулотдан сўнг вужудимизнинг «таъмирловчи белгилари» гўё уйғонгандек бўлиб, чинакам тўла-тўкис таъмир бошланади. Ўша лаҳзадан бошлаб, ўзингизни қўлга олинг, касаллик Сизга кучайгандек туюлади. Лекин шунисига шукр-ки, бу қисқа вақт давом этиб, одатда, фаолият «вулқони» бир кеча-кундуздан ошмайди.
Биз учун тузалаётганлар нимани ҳис қилишлари, уларнинг ҳолати, бунда қандай жисмоний сезгилар юзага келишини билиш жуда муҳим.
Даволанишнинг қайсидир босқичида тузалишга қатъий ишонч ва тикланаётган саломатликни кутиш лаҳзаси бошланади. Бу одамлар сиҳатликлари қандай бўлишини олдиндан кўра биладилар, улардаги шубҳа-гумонлар йўқолади. «Ниҳоят касалликдан қутулдим-а» деганга ўхшаш, енгил тин олиш ҳисси пайдо бўлади. Улар ўзларини саломат кўра бошлайдилар, кун сайин қалбларидаги нур янада нурафшон бўлаверади. Ёшлик ва саломатлик келишини интиқлик билан кутиш асносидаги барча ҳиссиётни тасвирлашнинг иложи йўқ. Ҳадемай, ўзингиз буни ҳис қилиб, ўз бошингиздан кечиришингизга умид боғлаймиз.
Носоғлом аъзо соҳасида тўлқинсимон тарзда, бирида илиқлик сезгиси, бошқасида совуқлик, учинчисида – санчиқ, тортишиш пайдо бўлади. Бу сезгилар беихтиёр келади. Носоғлом аъзолар фаолияти тикланиш босқичида тузалаётган ярадагидек, ёқимли жимирлаш ҳисси, баъзан, ҳамма эътироф этишича, ёқимли оғриқ юзага келади.
Касалликдан чиқиш пакка (финиш)дан сўнг дарҳол бошланади. Кимлар учундир, бу 2—3 кун, айримларга 3—4 кун, демак, ҳаммамиз турфа хилмиз.
«Мадади Сино» соғломлаштириш академиясида ўтказилаётган машғулот 10 кунга мўлжалланган. Бу муддат ичида ўқувчиларимиз услуб ва асосий машқларни ўзлаштиришга улгуришиб, вужуднинг соғломлашиши ва ёшариши, шиддатли тарзда тикланиши жуда тез бошланади. Мустақил равишда ўрганилганда, самарадорлик бирмунча камаяди, буни албатта ҳисобга олиш керак. Шунинг учун китоб орқали ўрганиш муддати, тахминан 40 кунгача чўзилади: ўқитувчилар раҳбарлиги остидабарча қийинчиликларни енгиш осон, қолаверса, қўшниларнинг муваффақияти ҳам кўзга кўринарли бўлади. Ҳар бир давр охирида ўқувчиларимиз зоҳирий ва ботиний жиҳатдан ўзгарадилар ҳамда уларнинг қайдномаларидаги ўзгаришлар ҳатто бизни ҳам баъзан ҳайратлантиради. Тизимимиз бўйича қисқа муддатли машғулот давомида ўзингизга, омадсизликларингизга, теварак-атрофга нисбатан муносабатингизни қайта кўриб чиқиб, ўнлаб йиллар ичида кўп қийнаган талайгина иллатлардан халос бўласиз. Буларнинг бари энг аниқ замонавий асбоб-ускуналар ва клиник тадқиқотлар орқали тасдиқланган.
Бундай дақиқаларда ўзимизни ғоятда бахтиёр сезишимизни яширмаймиз.
СЎНГГИ СЎЗ ЎРНИДА
Инсон учун муҳими – саломатлик. Бу сўз бизнинг бутун китобимиз давомида айтмоқчи бўлган гапимизнинг моҳияти, мақсадимиздир.