Электронная библиотека » Абдукарим Усмонхужаев » » онлайн чтение - страница 6

Текст книги "Энг яхши даво"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 22:00


Автор книги: Абдукарим Усмонхужаев


Жанр: О бизнесе популярно, Бизнес-Книги


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 6 (всего у книги 10 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ЯХШИЛИК ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГ

Инсон руҳи Илоҳий руҳнинг кичик заррасидир.

Бизга азалдан танлаш ҳуқуқи, иродани намоён этиш эркинлиги берилган. Биз, бу ҳолат бўйича нейтрал бўлган қувватни ўз истагимизга мослаштириб, ўз ихтиёримиз бўйича яхши ёки ёмон мақсадларга эришишга йўллашимиз мумкин.

Ер сайёрасида ривожланаётган инсон йил сайин ўз ақлидроки устидан назоратни йўқота борди. Руҳий (маънавий) жаҳолатнинг ўсиши, қонунларни билмаслик, қувватнинг ёмон ниятлар ва гуноҳ ишлар томонига оғишига сабаб бўлди. Аммо жавобгарликдан ҳеч ким қочиб қутула олмайди.

Агар аввал қинғир ишларни қилиш ва гуноҳларга яраша жазоланишнинг ораси анча узоқ бўлган, ҳатто кейинги ҳаётига ажрим (ечим)гача чўзилган бўлса, ҳозирги вақтда бу муддат жуда қисқарган. Яқин орадаги йиллар ичида биз ана шу йиғилиб қолган салбий ҳосилаларнинг зарбасини ўзимизда ҳис этиб турибмиз, бу хилма-хил фалокатларнинг тобора ўсиб бораётганлиги орқали акс этмоқда.

Бундан чиқишнинг иложи борми? Ҳа, ҳозирча бор. Ва у сиёсат нуқтаи назаридан эмас, балки инсонийлик моҳияти нуқтаи назаридандир.

Аслида инсоннинг ўзи бўлган Руҳ—ўлмасдир, яъни йўқолиб кетмайди. Унинг мавжудлигининг моҳияти—ибтидоий қонуниятларга бўйсуниб ва ўз эркинлигидан ана шу қонуниятлар доирасида фойдаланиб, ўзини ҳам тараққий эттириш, ҳаётнинг энг қуйи шаклларини уйғунлаштиришдан иборатдир. Руҳ эса буни англаб етмаган ҳолда, бутунлай онгсиз равишда ўзининг кезиб юрувчи йўлини юз миллонлар йил олдин бошлаган дастлабки нуқтасига итқитиб юборади. Унинг асосидан, шу кезиб юрган йиллари давомида тўпланиб борган ҳамма ахборлар ўчириб ташланади. Қонуниятларни англаб етишни истамаётган ва ўзининг атрофини ўраб турган оламига зарарли таъсир кўрсатувчи бир онгли руҳий бирлик сифатида у ҳалокатга юз тутади.

Ҳакимлик нуқтаи назаридан, касалликнинг олдини олиш усуллари доим индивидуал шаклда, касаллик келиб чиқишининг туб сабабларини ҳам ҳисобга олган ҳолда ёндашилса, у мутлақо йўқотилади ёки бошқа пайдо бўлмайди. Индивидуал, айрим шахсларнинг иллатлари йиғилиб, жамиятни инқирозга учратади. Бунинг учун ҳар бир инсоннинг туғилиш толеъномаси, кишининг туғилиш дақиқасидаги биомайдони тузилмасини ўзида ифода этган тиббий толеъномаси калит бўлиб хизмат қилади.

АФВ ЭТИШ

«Тангри афв этувчидир ва афв этувчи кишиларни дўст тутади».

«Қилиб қўйиб, сўнг узр сўраладиган ишдан сақлан».

«Зулм қилганларни афв қилган одамни Тангри ўз раҳмати ила жаннатга киргизади».

«Кимки қилмишидан пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Оллоҳ қиёмат куни афв этур».

Афв этиш нима ўзи? Бу – ўз қалбимизни, юрагимизни бировларга нисбатан гина-кудуратлар, хафагарчиликлар юкидан халос этишдир. Чунки бу хафагарчиликлар йиғилибйиғилиб, ичимизда тўпланиб, бизни ҳар хил касалликларга дучор қилади. Луиза Хей: «Ҳар бир касаллик, бу – кечирилмаган аламлардир», деган эди. Ҳақиқатан ҳам шундай. Хафачилик—бу бир одамнинг биз қабул қила олмаган хатосидир. Биз у одамни қайта яратишга ҳаракат қиламиз. Аммо одамлар ҳар хил бўлади. Ҳамма ўзича бир дунё. Бизнинг гина-кудуратларимиз бир доираким, у бизни ўраб олган ва тинч яшашга қўймайди. Шунинг учун юкдан халос бўлиш, уни ташлаб юбориш лозим. Ўтган дардлар билан яшаб бўлмайди. «Яқин қадрдонларингни ўзингни севгандек севгин», дейилади Ҳадиси Шарифда. Биз ўзимизни севмай туриб бошқани қандай сева оламиз? Ҳолбуки, бу аламлар юкини кўтариб юрар эканмиз, ҳеч қандай шафоатдан умид қилиб бўлмайди, ҳеч нимага холис баҳо бериб бўлмайди. Алам ўтказганни кечириш мушкул, албатта, аммо бу зарур, ўзингиз учун зарур. Қалбингизнинг бутун ички хусусиятларини юзага тўлиқ чиқиши учун ҳам зарур.

Буюк Конфуций: «Ўзини енга олган одамни енгиб бўлмайди», деган эди. Келинг, ҳаётимизни бир эсга олайлик. Бизни ранжитган, биз хафа қилган одамларни эсга олайлик. Сиз кечирим сўраш ва кечиришни ўрганиб оласиз, чунки фақат кучли одамгина бировни кечира олади ва кечирим сўрашга қурби етади.

Ҳиндларнинг «Маҳобҳорат» достонидаги фалсафий қисм – «Бҳагават Гита»да Кришнанинг Аржунга афв этмоқлик—Тангрининг афвига сазовор бўлмоқлик эканлиги хусусида айтганлари, хусусан, пандузода, адолатпарвар Юдҳиштрнинг қуйидаги сўзлари, айниқса, диққатга сазовор: «Кечирмоқ—бу имондир. Кечирмоқ—бу саодатдир, шафоатдир, тоқатдир, тоатдир, ибодатдир!»

Марҳамат, извошчилар ўтирадиган кўринишда ўтириб олинг ва бировдан хафа бўлган гўдакдек йиғланг. Бир вақтлар Сизга ўтказилган аламлар, сотқинлик, хиёнат, азобуқубат ва зулмларни эсланг, дунёдан совиб кетган дамларингизни ёдга олинг, ҳаммасини эсга олинг, ўз ҳис-туйғуларингизни босиб турмай, уларга эрк беринг.

Тасаввур қилингки, Сиз катта йўлдан кетаяпсиз. Бу Сизнинг ҳаёт йўлингиз. Сиз бу йўлдан оғир қадамлар билан кетаяпсиз. Оёқларингизни судраб босаяпсиз, йўлнинг чангини чиқараяпсиз, елкаларингиз букчайган, кўзларингиз ерга тикилган. Рўпарангиздан нотаниш, бегона одамлар ўтиб бораяпти. Уларнинг орасида Сизга бир вақтлар алам ўтказган одамга кўзингиз тушиб қолди. Унинг олдига боринг, кўнглингизда унга нисбатан қанчалик нафрат борлигини тўкиб-солинг. Юрагингизни бўшатиб олинг. У сизга мўлтираб қарайди, кўзлари пушаймонга тўлалигини кўриб турибсиз, у ҳозир Сиз йиғлаётгандек, кўз ёшлар тўкиб йиғламоқда. Ўзининг айбдорлигини билди. Номингизни тилга олиб: «Мени кечиргин. Мен ноҳақ эканман, мени кечир», дейди. Сиз унинг ўтказган аламларини эслайсиз, уларни унутиш қийин, аммо «Мен сени кечираман», дейсиз. Чунки Сиз кучлисиз. Ғанимингизнинг чеҳраси очилади, енгил хўрсиниб қўяди. У ҳам бу юкни елкасида кўтариб олиб юрган-да! Сиз йўлингизда давом этасиз, энди кўнглингиз сал ёришган. Мана, энди Сизга ёмонлик қилган бошқа бир гуруҳ одамларни кўриб қолдингиз. Бу гуруҳ ичида бир вақтлар Сиз хафа қилган одам ҳам бор. Ундан ўзингизни четга олманг. У ҳам кўнглидагини юзингизга солишига имкон беринг. Энди Сиз бировга алам ўтказган одам ҳисобланасиз. У ҳам кўнглидагини айтиб, юрагини бўшатсин. Сиз ҳам унинг кўзига тик қаранг, номини айтинг ва ўша вақтлари ноҳақ эканлигингизни изҳор қилинг ва кечирим сўранг. Уни қолдириб, йўлингизда давом этинг. Энди аввалгидан ҳам енгиллашдингиз.

Йўлингизда Сиздан аллақачон узоқлашиб кетганлар дуч келиб қолар, улар билан гаплашинг, кимгадир кўнглингиздагини тўкиб солинг ва унга ҳам имкон беринг. Уларнинг ҳаммаси билан суҳбатлашинг, ҳеч кимни итарманг, ҳеч кимдан қочманг, ҳамманинг кўзига тик боқинг, кечирим сўранг, кечиринг. Сиз ўзингизда бошингизни тик кўтаришга куч топдингиз, кимнидир кечирдингиз, кимнингдир кўнглини кўтардингиз, ундан кечирим сўрадингиз. Улар ҳам, Сиз ҳам енгил тортдингиз. Бу енгилликни ҳар бир ҳужайрангиз, ҳар бир нуқтангиз билан ҳис қилдингиз. Афв этиш ҳеч қачон кеч бўлмайди. Сиз борган сари бу оғир юкдан халос бўлаверасиз, борган сари енгиллашаверасиз, ўз мақсадингиз сари тезроқ етиб борасиз. Йўл-йўлакай Сизга тинч яшашга халақит бериб келган дард-ҳасратлардан қутулиб борасиз.

Мана, йўл бошида бир аёл турибди. Унга яхшироқ қаранг. У– онангиз. Унга: «Онажон, мени кечиринг, ўшанда мен ноҳақ эдим», денг. У сизни кечиради, ахир энг яқин, энг қадрдон одам—она фарзандини кечирмайдими? У ҳам Сиздан кечирим сўрайди: «Мен сенга фақат яхшиликни раво кўрган эдим, ёмонликни истамайман», дейди. Сизнинг дилингиз равшан тортади, энг яқин, энг қадрдон инсон Сизни яхши кўради, у Сизга доимо яхшиликни тилайди. Яна атрофга қаранг, яна бир яқин одамга кўзингиз тушади, у—отангиз. Сиз унга қулоқ солмаганингиз, қўполлик қилиб, уни ранжитганингиз учун узр сўранг. Кейин унинг кўзларига боқинг, кўзларида меҳр товланади. У сизни бағрига босади, жилмаяди ва Сизнинг кўнглингиздаги ҳамма ғуборлар, хафагарчиликлар ювилиб кетади. Кўнглингиз хуш бўлади. У ҳам кечирим сўрайди ва Сиз уни ҳам осонлик билан кечирасиз. Энди ҳаёт йўлидан қадам ташлаб кетиш Сизга жуда осон ва енгил кечади.

Олдингизда кичик болани кўриб қолдингиз. Уни қўлингизга олинг, юзига боқинг. Унинг кўзларида ўзингизни кўрасиз. Бу—ўзингиз, болалик вақтингиз. У Сизга суйкаланади. Ундан ҳам кечирим сўранг. Сиз ўзингиздан ҳаётда нимагадир эриша олмаганингиз, нима ишнидир охирига етказолмаганингиз, амалга ошмаган орзулар, яъни армонлар учун кечирим сўранг. У кичик қўлчалари билан бўйнингиздан қучади ва Сизга қараб жилмаяди. Унга энди бирга эканлигингиз, ҳеч қачон ажралмасликларингиз, икковингиз биргаликда тоғларни уриб талқон қилишга ҳам қодир эканликларингиз, уни яъни ўзингизни яна қайтадан топганингиздан жуда хурсанд эканлигингизни айтинг. Кейин эса унинг борган сари кичрая боришини, нўхатчадек бўлиб қолганлигини тасаввур қилинг. Унда меҳр-муҳаббат ва нур шунчалик кўпки, Сиз уни юрагингизга жо қиласиз, ана шунда қалбингизнинг яширин бурчагига кўз ташланг, унинг хилват жойларида болалигингиз жойлашиб олган, шу сабабли Сизнинг қалбингиздан нур таралмоқда.

Энди Сиз ҳаёт йўли бўйлаб тинч, хотиржам, бошингизни мағрур кўтарган ҳолда, қўрқмасдан, шахдам қадамлар ила олға кетмоқдасиз. Мақсад сари кетаётган йўлингизда ҳамма хафагарчиликлар, аламлар, дил ғуборлари дув-дув тўкилиб қолмоқда. Сиз ўзингизни ҳақиқий инсон, бош ҳарфлар билан ёзиб қўйиладиган кучли инсон, деб ҳис қиласиз.

Сиз энди майда-чуйда ташвишлардан озодсиз, одамларнинг қилаётган аҳмоқона ишлари билан ишингиз бўлмайди, кўнглингиз тинч, хотиржам, ичингизда ўзингизни бардам, кучли эканлигингизни ҳис қиласиз. Кун сайин бу вужуд соҳибининг қудрати ошиб боради, бутун вужуди хурсандчилик, ёшлик куч-қудрати, соғлик ва гўзаллик билан тўлиб тошган. Ҳар бир ғанимингизни кечираборган сари, ўзингиз ҳам қушдай енгиллашиб борасиз, кўнглингиз завқшавққа тўлиб тошади. Бу ҳиссиётни эсда сақланг. Агар келажакда яна кимдир кўнглингизни оғритса, ана шу ҳиссиётни эсга олинг, у нақадар ёқимли. Яна Сиз ўз тақдирингиз, ўз ҳаётингизнинг ҳукмдорисиз, Сиз бунақа ташвишлардан ғолиб чиққансиз!

«Афв этиш» машқининг энг яхши натижаси—вужудингизда енгиллик, озодлик туйғусини ҳис қилиш бўлади.

КЕЛАЖАК БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

Тиббиёт илми жуда қадим тарихга эга. Дунё дунё бўлиб яралибдики, тирик мавжудот Ер юзида пайдо бўлибдики, табобат мавжуд. Бирор жонли мавжудот йўқки, унинг табобатга иши тушмаса. Ёввойи табиатда яшайдиган мавжудотлар шу табиатнинг ўзидан шифо топсалар, одамзод табибдан шифо топади. Қадим замон табиблари одамларни даволаш жараёнида ўзлари ҳам ўрганиб, билим даражаларини ошириб борганлар. Бир-бирларига устозлик қилганлар, бирбирларидан тажриба алмашганлар. Бу билим уммонлари бирлашиб, бугунги кунда битмас-туганмас хазина ҳосил бўлган.

Халқ табиблари яқин-яқинларгача Шўро давлатининг таъқиб ва қувғинларига учраб келдилар. Айнан ана шу даврда халқимиз минг йиллаб тўплаган бебаҳо хазиналар йўқ қилинди. Энди уларни тиклашнинг иложи йўқ. Аммо шу борини ҳам сақлаб қолсак, савоб иш бўлар эди.

Тиббиёт илмининг макони ва манбаи Шарқдадир, деб тан олинган. Бутун олам шифокорлари Шарқ табиблари тажрибасидан тиб илмини ўрганганлар. Аммо 1860 йиллардан бошлаб, Россия давлати Марказий Осиёни босиб ола бошлаганидан кейин, Шарқ табобати тан олинмай, тақиқланиб келинди. Табиблар саводсиз, жоҳил, беморларни ногирон қилиб қўядиган даражада билимсиз, деб ҳисобланди.

Ўша даврлардан бошлаб, ҳаётда фақат расмий тиббиёт тан олинарди. Врачлик дипломи бўлмаган одамлар даволаш ишларидан четлаштирилди. Шу чекланишлар асосида кўплаб моҳир табибларнинг тажрибалари йўқликка юз тутди. Ҳолбуки, ҳатто ўша қатағон йилларида ҳам профессор-медиклар умидини узиб қўйган беморларни оддий табиблар тузатиб юборган ҳоллари ҳам бўлган эди. Афсуски, ўша табибларнинг ҳатто номлари ҳам, даволаш усуллари ҳам ҳозир унутилган. Яхшики, эндиликда Алихонтўра Соғуний, Зоҳидхон Боситхон ўғли каби аллома табибларнинг мероси юзага чиқарилмоқда.

Расмий тиббиётнинг рўёбга чиққанига 150—200 йилча бўлган. Аммо ана шу тиббиёт фани ҳам аслида халқ табобати асосида бунёд бўлган. Бугунги кунда халқ табобати яна юзага чиқди. Эндиликда ҳамма ҳам уни тан олишга мажбур бўлди. Энди халқ табиблари ўз муолажаларини қўрқмай, бемалол амалга оширишлари мумкин. Уларнинг илмлари ва тажрибалари бугунги кунда асқотади. Аммо даволашга қўл урганларнинг ҳаммасини ҳам «Луқмони Ҳаким», деб бўлмайди.

Халқ усуллари ва дори-дармонлар, гиёҳлардан фойдаланишни билган одамлар барча касалликларни даволаш борасида табиблик қилишлари мумкин. Аммо ҳақиқий табиб бўлишга булар ҳам камлик қилади. Бунинг учун алоҳида қобилият, табиат ато этган бир ноёб хусусият ҳам керак бўлади. Бундан ташқари, бу табибда тиббий маълумот ҳам бўлса, нур устига нур бўларди. Агар махсус тиббий маълумоти бўлмаса, унда табиб халқ табобатининг бирор бўлими бўйича махсус тайёргарликдан ўтган мутахассис ҳаким билан ҳамкорликда ишлагани маъқул. Муолажа оқибати учун айнан ана шу ҳаким жавобгар бўлиши керак. Бизнинг мақсадимиз – расмий тиббиёт соҳаси билан халқнинг минглаб йиллар давомида тўплаган ноёб хазинасини умумлаштириш, уларни ҳамкорликда ишлашга даъват қилишдир.

СОҒЛОМ ТАНДА – СОҒ АҚЛ

Ҳозирги кунларда бутун Ер юзида халқ табобатига қизиқиш жуда кучайган. Табобатга фақат беморлар эмас, балки расмий тиббиёт вакиллари ҳам қизиқиш билдирмоқдалар. Улар ўз амалиётлари қаторига асрлар қаъридан йўқолмай бизгача етиб келган халқ усуллари ва воситаларини ҳам киритишга уринмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, психосоматик касалликлар бўйича расмий тиббиёт соҳаси астасекин оқсоқликка учраётганга ўхшайди. Албатта, расмий тиббиёт ҳам жуда кўп ютуқларга эришди, миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Қанча-қанча одамларга жон бахш этди. Тиббиёт фани оламшумул ютуқларга эришганига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Расмий тиббиётнинг кейинги йилларда оқсашига энг асосий сабаб, бу фан одамларни ўнлаб бўлакларга бўлиб ташлаб, ҳар бир аъзосини алоҳида олиб ўрганди, алоҳида даволашга уринди. Уни кардиология, пульмонология, гастероэнтерология, оториноларингология, урология, дерматология ва шунга ўхшаш бўлимларга бўлиб ташлади. Кўзи оғриган одамнинг фақат кўзини даволади, қулоғи оғриса – қулоғини даволади. Қон босими ошиб кетса, фақат шунга қарши даво қилди.

Ҳолбуки, инсон танаси ягона, яхлит бир вужуддан иборат бўлиб, ундаги ҳамма аъзолар ва тўқималар ўзаро чамбарчас боғлангандир. Одам хаста бўлганида бутун танани, руҳни даволамаганлиги сабабли, расмий тиббиёт оқсамоқда.

Расмий тиббиёт инқирозга юз тутиши замирида энди бизга одамни тўлиқ ўрганадиган, бирор касаллик баҳонасида ўша одамнинг ички руҳияти, ҳис-туйғуларини тадқиқ этадиган, бир аъзо касалланганида, шу касалликнинг келиб чиқиш сабабларини руҳий, жисмоний ва ижтимоий томондан ҳам аниқлаб, ҳаммасини биргаликда даволайдиган янги оилавий табобат саҳнага чиқмоқда. Соғлом одам ҳақида илм ҳали бунёд бўлмаган, бирор касаллик аломатини вужуднинг умумий касалланиш аломати сифатида кўриб чиқадиган, хасталик сабабларини таг-туги билан йўқотадиган фан ҳали юзага келмаган.

Авваллари касалликлар руҳга боғлаб текширилган. Касалликка вужуднинг руҳий бузилиши оқибати сифатида қаралган. Жисмоний касаллик билан руҳий бузилиш ягона бир дард сифатида даволанган. Табиблар аввало беморнинг рангига, мижозига, турмуш тарзи ва ҳатто еган овқатигача эътибор берганлар. Расмий тиббиёт буларга унча аҳамият бермайди. Биомайдон, қувватлар ҳам тан олинмайди. Ҳолбуки, инсон саломатлиги, энг аввало соғлом қувватга боғлиқ бўлади. Қувват бир нечта оқимлардан ташкил топган.

Улардан бири ер қаъридан келади. У ўзи билан салбий, яъни манфий заряд олиб келади. Иккинчиси – фазодан келади. У ўзи билан ижобий, яъни мусбат заряд келтиради. Учинчиси эса—тўқималар, аъзолар ва вужуд тизимлари натижасида ажралиб чиқадиган ботиний латиф қувватдир. Бу оқимлар бирлашиб, тана атрофида маълум бир катталикка эга бўлган (камида 0,5—1 метр) шаклга (товуқ тухумидек), зичлик ва тусга эга бўлган шахсий, бетакрор қувватахбор майдонини шакллантиради.

Бу биомайдон қурилмаси ташқаридан келадиган электрон ахбор таъсиридангина (кўз тегиши, суқ кириши ва бошқалар) ҳимоя қилиб қолмай, балки вужудни доимо қувват билан озиқлантириб турувчи ўзига хос бир аккумулятор вазифасини ҳам ўтайди. Шу биомайдоннинг камайиши ёки бузилиши юз берганида, касаллик хавф солаётганлиги маълум бўлади. Бу биоқувват тизими вужуднинг ички ва ташқи муҳити (одамлар, табиат, Коинот) билан уйғунликда бўлган, яхши мойланган, созланган тузилма каби ишлаши зарур.

Ҳар бир инсон туғилиши биланоқ унга Коинот томонидан тананинг ўзи ва унинг квантли қобиғига етарли миқдорда, катта захирадаги қувват берилади. Улар тана ва руҳ орасидаги қувват-ахбор алмашинув кучи туфайли бир-бирларига таъсир кўрсатадилар, шу аснода ривожланадилар. Соғлом танада руҳ ҳам соғлом бўлади.

Шу ҳамоҳанглик замирида тана кўпроқ ҳаракатда бўлади, ўсиб ўзгаради. Руҳ эса нозик ва мўрт бўлади. Руҳнинг ҳар қандай хасталиги тана—ядрони ҳам бетоб қилади. Шу сабабли, тананинг ҳар қандай касаллиги қалб хасталигидан бошланади.

Шунинг учун аввалги табиблар муолажани энг аввало руҳни тозалашдан бошлаганлар. Халқ табиблари азал-азалдан мавжуд удум—аввало руҳни, кейин танани даволаш жараёнини тиклашга ҳаракат қилмоқдалар. Чунки фақат руҳ ва тананинг бир бутун яхлитлиги орқалигина ҳар бир инсон ва шу орқали бутун бир жамиятни соғломлаштириш мумкин бўлади.

Ҳозирги вақтда касалликлар ҳам, уларни даволаш усуллари ҳам беҳисоб. Ҳакимлар бу касалликларнинг келиб чиқиш шароитларини, даволаш усулларини яхши билишади. Баъзан, одамзод ўзини ўзи атайлаб касалликка олиб бораяптими, ўзини ўзи балога дучор қилаяптими, деган хаёлга боради киши. Чунки, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ҳавонинг исий бошлаши, табиатнинг оёқ ости қилинаётганлиги, одамларнинг ўзаро муомалаларининг ёмонлашаётганлиги кўнгилсиз оқибатларга олиб келишини билган ҳолда, бари бир ўз қилмишларини давом эттираётган инсон зотига яна нима деб тушунтириш мумкин?

Матбуот ва телевидениедан бу ҳақда доимо хабарлар бериб борилмоқда. Ҳакимлар тарқалаётган касалликларга инсоннинг ўзи сабабчи эканлигини қайта-қайта таъкидламоқдалар. Турмуш тарзи ҳам хасталикларга сабабчи бўлиши мумкинлиги тушунтирилмоқда. Ҳаёт тартибини, овқатланишни бир маромга солишга маслаҳат берилмоқда. Замонавий расмий тиббиёт фани одамларни дори-дармонлар билан даволашдан чарчади шекилли, энди уларга бошқача усуллар таклиф қилинмоқда. Чунки дори-дармонлар ҳам инсоннинг ўз ички имкониятларига нисбатан кучсизроқ эканлиги аён бўлмоқда.

Расмий тиббиёт фани соҳасида ҳам борган сари янгидан-янги йўналишлар барпо этилмоқда. Энди касаллик ҳужум қилганида дори-дармонларга эмас, одамнинг руҳийҳиссий ҳолатига, ўзини ўзи бошқара олиш қобилиятига кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Инсон ўз ички имкониятларини ишга солиб, ўз руҳияти ва онги орқали вужудига ижобий таъсир қила олиши кўпроқ фойда бериши маълум бўлмоқда.

Чунки одамнинг ички имкониятлари, чек-чегара билмайди. Одам вужуди тадрижини янада яхшироқ билиб олиш ҳам фойдадан холи эмас. Бундан ташқари, хасталанган одамнинг тез шифо топишида унинг фақат ўз ички имкониятларигина эмас, балки атрофдагиларнинг муносабатлари ҳам жуда муҳим ўрин тутади.

Бемор келажакдан ишонч ва умидини узмаса, келажаги порлоқ эканлигини ўзи ҳам билса, оиласи тинч, дўстларидаги иймон бутун бўлса, уни ҳурмат қилсалар ва тезроқ соғайишини чин дилдан тиласалар, беморга бунақа меҳрибонликлар ҳар қандай кучли, қудратли доридан ҳам яхшироқ таъсир қилади. Бемор кун сайин куч-қувватга тўла боради, ҳаётга муҳаббати янада ортади ва тез соғаяди. Акс ҳолда, бу беморнинг тузалиши жуда қийин кечади.

САЛОМАТЛИК МАНБАЛАРИ ҚАЕРДА ЎЗИ?

Қадимги Шарқ алломаларининг одамнинг тузилиши ҳақидаги фикрича, инсон зоти жисмоний тана билан бир қаторда, яна бир қанча латиф таналар (латиф эмоционал, ментал ва карма)га ҳам эга бўлар экан. Ана шу жисмоний ва нафис таналари соғлом одамларгина соппа-соғ бўлар экан.

Касалликнинг бирламчи манбаи. Бизнинг жисмоний ва нафис таналаримиздаги жараёнларда нима учун бузилишлар юз беради?

Балки биз ўз вужудимизни эҳтиёт қилмасмиз ва унга етарлича эътибор бермасмиз ва у шунинг учун касалликлар орқали бизни ҳушёрликка чақирар, ўзининг аҳамияти ҳақида бизни огоҳлантирар? Ҳолбуки, кўпгина одамлар, агар уларда бирор туғма хасталик бўлмаса, асосан соппа-соғ туғиладилар-ку? Кейин касалликлар бошланади. Балки бизга ҳаётнинг ўзи теп-текин берган неъматларни суиистеъмол қилганимизнинг жавобидир бу? Кўпчилик эса ҳар хил хаёллар оламига шўнғиб кетадилар, шу хаёлларини амалга ошириш йўлида куйиб-пишадилар ва оқибатда яна шу марра—касалликка етиб келадилар.

Демак, бизнинг онг-идрокимиз, ҳаётга ва ўз саломатлигимизга бўлган муносабатимиз саломатлигимиз ҳолатини ўзида акс эттиради. Бизнинг фикр-ўйларимиз, ҳис-туйғуларимиз, кечинмаларимиз ва ундан келиб чиқадиган хатти-ҳаракатларимиз саломатлигимизни аниқлаб беради. Бизнинг руҳиятимиз—турмушимизни белгилаб беради.

Шунга яраша, муолажа усулини ҳам жисмоний танамизни касалликка мубтало қилган сабаблардан излаш керак. Инсоннинг шифоси жисмоний ёки бошқа латиф таналаридаги ўзгаришларга қаратилган бўлсагина, даволаш усуллари фойда беради. Даволашнинг бошиданоқ ана шу танага эътибор қаратилиши керак бўлади. Акс ҳолда муолажа фойда ёки самара бермайди ёки самара берган тақдирда ҳам қисқа муддатли бўлади.

Аммо, ҳамма касалликларнинг сабаби шу латиф таналарнинг ўзида жойлашган бўлади ва ҳар қандай тумовни ҳам даволашни карма асосида танани тозалашдан бошлаш шарт, деган сўз эмас. Аввало, касаллик манбаи қаерда ва қайси латиф танада эканлигини аниқлаш лозим бўлади. Албатта, бу осон эмас. Касалликнинг жисмоний танадами ёки латиф танадами эканлигини аниқлаш анча мушкулдир.

Кўнгилни хуш қилувчи «от». Бизнинг танамиз бизнинг кўнглимиз—руҳимизни кўтариб юрувчи ва шод-хуррам қилувчи ўзига хос бир «от»дир. Бу отни биз ҳеч қанақа парвариш қилмаймиз, вақтида овқатлантирмаймиз, нотўғри боқамиз, дам олдирмаймиз, ҳаддан зиёд кўп юк ортамиз. Турган гапки, у бундан зўриқади ва дардга чалинади. Яъни, аниғи шуки, касалликлар асосан бизнинг ақлсизлигимиздан келиб чиқади.

Жисмоний танамизга бўлган муносабатимизда энг кўп учрайдиган хатоликлар—нотўғри ёки сифатсиз овқатланишдир. Натижада биз танамиз ҳужайраларининг қувватини тиклаш учун зарурий бўлган микроунсурлар билан уни таъминламаймиз. Танамиздаги ҳужайралар доимий равишда янгиланиб туради. Уларни ўз вақтида зарурий «қурилиш унсурлари» билан таъминлашимиз керак. Чунки танамиз биз истеъмол қиладиган маҳсулотлардан фойдаланади. Овқатланиш тўлақонли, хилма-хил ва микроунсурларга бой бўлиши шарт. Бўлмаса янги қурилган танада камчиликлар юз беради:

1) ортиқча миқдордаги овқатланиш туфайли организмнинг заҳарланиши содир бўлади. Бизнинг овқатланишга бўлган талабимиз ниҳоятда чегараланган. Биз кўпинча ўз вақтида овқат емаймиз. Шу туфайли олдиндан яхшилаб тўйиб олиш майли пайдо бўлади. Агар биз одатга айланиб қолган инстинктларимизни ўз вақтида жиловлаб қўймасак, танамизда ортиқча вазн ва ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.

2) бизнинг ўз бўғимларимиз ва мушакларимизни дам олдирмайдиган ёки машқ қилдирмайдиган турмуш тарзимиз. Агар ўтириб ишлайдиган бўлсак ва мушакларимизни машқ қилдириб турмасак, улар шалвираб қолади, бўғимларда туз йиғилади ва уни ҳеч қандай дори-дармон билан кетказа олмаймиз.

Оғир юкни кўтариш, жойидан суриш, то кучдан қолгунча ишлаш ва шу кабиларни адо этиш олдидан ўз имкониятларимизга юқори баҳо беришимиз ҳам бизнинг машъум хатоларимиздан биридир. Вужуднинг ички захира кучлари кўп, аммо чексиз эмас. Агар унга узоқ вақт давомида оғир юк ортсак, у ишдан чиқади.

Демак, бизнинг ўз ҳаётимиз ва ўз саломатлигимизга бўлган муносабатимизни тан-сиҳатлигимизнинг ҳолати белгилаб беради.

Бошқаларнинг дарди керакми? Бизнинг жисмоний танамиздаги хасталикларнинг яна бир сабаби—бизнинг латиф тана ёки танамиздаги бирор хил бузилишлар бўлиши мумкин. Бу хасталиклар латиф тананинг ҳаддан зиёд чарчаши, уйқусизлик, ўзининг ҳаётий кучларини ўз ихтиёри билан бошқа одамларга бахшида этиб юборишидан (меҳр, ижобий фикр орқали) ҳам келиб чиқади.

Латиф тана ҳам оралиқ бир ҳалқа бўлиб, у орқали бизнинг ҳис-туйғуларимиз танаси ёки янада латифроқ бир танадан салбий таъсиротлар келиши мумкин.

Бизнинг ҳар бир салбий ғам ва ташвишларимиз ифлос бир қуйқа кўринишида ҳиссиётли танамизда қатланиб қолади (фикрий шаклдаги тўсиқ).

Денгизда аҳамиятсиздек кўринган улкан муз тоғи тор бўғозга келганда сув оқимини ўзгартириши ёки тўхтатиб қўйиши мумкин. Худди шундай тарзда, ҳаддидан ошган фикрий тўсиқ ҳам латиф танада қувват оқимининг оқишини бузиши ёки уни тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу эса жисмоний танада, албатта, касалликни пайдо қилади. Бу жисмоний танани қанчалик даволаманг, натижаси узоққа бормайди.

Салбий фикрий шакл асосан бизнинг меҳр-муҳаббат (бирор одамни, болани яхши кўриш ёки қариндош-уруғга бўлган муҳаббат), қариндошчилик, миллий устуворликлар, англаб бўлмас қадриятлар каби майлларимизнинг бузилиши натижасида келиб чиқадиган туйғулар оқибатида пайдо бўлади.

Салбий кайфиятлар келиб чиқишининг яна бир сабаби—бизда бирор-бир тўлиқ, англаб етилган орзу-истакларимиз бўлса-ю, аммо ҳақиқий шароитнинг бизнинг умидларимизни амалга оширишга тўғри келмаслигидир. Ана шунда бизнинг ментал танамизда ташвиш бошланади. У ўзида ортиқча аҳамиятга эга бўлган фикрлар, салбий ахборларни йиғиши, бу ахборларни бошқа одамлардан олиши ёки ўзи уларни мустақил ишлаб чиқариши ҳам мумкин, аммо натижаси ўша-ўша: биз ташвишлар оламига шўнғиймиз ва ўзимизнинг ҳиссиётли танамизда кераксиз бўлган фикрий шаклларни бунёд этамиз. Салбий фикрий шакллар бизнинг латиф танамизга номутаносиблик олиб келади ва буларнинг ҳаммаси жисмоний танада касаллик кўринишида намоён бўлади.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации