Электронная библиотека » Абдукарим Усмонхужаев » » онлайн чтение - страница 9

Текст книги "Энг яхши даво"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 22:00


Автор книги: Абдукарим Усмонхужаев


Жанр: О бизнесе популярно, Бизнес-Книги


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 9 (всего у книги 10 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ИБОДАТ ҲАМ САЛОМАТЛИК МАНБАИ

Кейинги вақтларда одамларда камқувватлилик ҳолати кўпаймоқда. Табиийки, бу ҳолат меҳнат унумдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Чарчаган одамнинг ҳам кайфияти жойида бўлмайди. Бундай вақтда вужудга қувватий ёрдам бериш керак бўлади. Бунинг энг яхши ва осон йўли тоза ҳавода сайр қилишдир. Шундай жойларга тоғлар, дарё ва шаршара бўйлари, денгиз қирғоқлари киради. Намоз вақтида ҳам инсон энг кўп қувват олади.

Қўшимча қувватни уй шароитида ҳам олиш мумкин. Бирорта хилват жойни, сизга ҳеч ким халақит бермайдиган жойни танлайсиз. Сўнгра фикрларни бир жойга йиғасиз ва фиръавнлар вазиятида ўтириб оласиз. Курсига ўтиринг, қоматни тик тутинг, қўлларингиз кафтларини юқорига қаратиб, тиззалар устига қўясиз. Фикрни аниқ бир жойга тўплаб: «О, Худойим, менга куч-қувват ато эт», дея бир неча марта такрорлайсиз. Агар дуоингиз ижобат бўлса, кафтларингизда енгилгина санчиқ туради. Бу Сизнинг танангизга куч-қувват оқими оқиб келаётганлигининг белгиси бўлади. Қувват оқими ичида туриб, Яратганга шукроналар айтинг.

Бу ибодатни иложи бўлса, деярли ҳар куни, ҳар кечқурун, 15 дақиқа давомида такрорланг.

Куч-қувватни тиклашни биоқувват йўлларининг бошқача усуллари ҳам бор.

·Ерга ётиб олинг. Оёқ товони ва қўл кафтларини бирлаштириб, қулай ўрнашиб олинг. Шу вазиятда бир маромда нафас олиб, 5—10 дақиқа ётинг. Танангизнинг бирлашиб қолган контури бўйлаб кучли қувват оқими айлана бошлайди.

·Ерга ётиб, мушакларни бутунлай бўшаштиринг. Қўлларингизни Қуёш чигали соҳасига қўйиб, бир маромда нафас олинг. Тасаввурни ишга солинг: нафас олиш баробарида кумуш рангли коптокча ҳаётий қувват кўринишида Қуёш чигали атрофида тўпланиб қолади. Нафас чиқарганда эса, бир хилда бутун тана бўйлаб тақсимланади.

Машқлар тўғри бажарилса, унинг самараси сифатида Қуёш чигали соҳасида енгилгина санчиқ ёки жизиллашни сезасиз.

Иммунитетни кучайтирамиз. Инсонда иммунитет қанчалик кучли бўлса, у шунчалик кам касалланишини эндиликда ҳамма билади. Иммунитет—бу одам вужудининг ҳар хил ташқи ва хавфли таъсиротларга бўлган қаршилик кўрсатиш хусусиятидир. Ҳар ким ҳам ўзидаги иммунитетнинг қандайлигини билиб олиши мумкин. Иммунитетингиз кучли бўлса, майда-чуйда шилиниш ва кесилишлар йирингли яраларга айланмай, тез ўтиб кетади. Танада йиринглашган ярачалар бўлмайди. Юқори нафас йўлларида шамоллаш жуда кам юз беради. Ҳамма хасталиклар тез орада ўтиб кетади. Қон таҳлили ҳам мўътадил бўлади.

Иммунитетни кучайтириш учун: пушти радиола илдизидан икки қисм, нопанакс (заманиха) илдизидан ҳам шунча оласиз, заманиханинг томирини олишни унутманг. Тўрт ҳисса наъматак меваси, уч ҳисса чаёнўт (қичитқи) ва дўлана мевалари, икки ҳисса далачой ўти олинади. Улар аввалдан қуритилиб, яхшилаб аралаштирилади. Бу аралашмадан бир ош қошиқ тўлдириб олиниб, майдаланади. Бир стакан қайноқ сувга солиниб, 20—30 дақиқа тиндириб қўйилади, докадан сузилиб, иссиқлигича ичилади. Уни бир кунда уч марта, стаканнинг учдан бири миқдорида, овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади. Иммунитет тизими кучини оширувчи дамламани фақат шиша идишда тайёрлаб, салқин жойда бир кеча-кундуз сақлаб қўйилади. Бундан ортиқ туриб қолганини ичиш тавсия қилинмайди.

Энг яхши иммунитет кучини оширувчи воситалардан яна бири—қончўпдир. Бу ўсимлик янги узилган вақтида заҳарли бўлади. Аммо қуритилса, у ўзининг бу салбий хусусиятини йўқотади. Бир чой қошиқдаги қуритилган қончўп бир стакан қайноқ сувга солиниб, иссиқ ҳолича бир кунда уч марта, стаканнинг учдан бири миқдорида қабул қилинади.

Одамлар хафаланиб, тушкунликка тушган чоғларида, ғазабга тўладилар, ҳамма нарсадан норози бўлиб, ўзларига ўзлари касаллик чақириб оладилар. Оқибатда энг биринчи бўлиб, меъда ва меъдаости бези зарар кўради. Кейин ичакларга навбат ўтади. Бунақа одамлар ўз юракларини ўзлари куйдириб, ўзларини адо қиладилар.

Кайфиятнинг кўтаринки бўлиши, хурсандчилик иммунитет тизимини ишга жалб қилади, тўқималарнинг қон билан таъминланишини фаоллаштиради, вужудни касалликларга қарши курашга сафарбар қилади.

Кўнгли ва кайфияти кўтаринки одамларнинг руҳи тушкун одамларга қараганда кам касалланишлари ва дарддан тез халос бўлишлари энди ҳаммага маълум ҳодисадир.

БАЪЗИ БИР ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Шамоллашга қарши даво 0,5 л. сувда бир ош қошиқ йирик тузни эритинг. Унга 40—50 г 10 фоизли нашатир спирти қўшинг. Улардан алоҳида 0,5 л сувга 10 г кофур (камфара) спиртини аралаштиринг. Ҳар иккала эритмани қўшинг ва тугунаклари қолмагунча силкитиб аралаштиринг. Бу бирикма билан елка ва кўкрак артилади. Бир хил миқдорда кофур, хантал ва қирғичдан ўтказилган кир совун аралаштирилади. Бу аралашмани янги матодан тикилган чойшабга суртилиб, шамоллаган бола ўралади. Агар ҳарорати баланд бўлса, сиркали сув аралаштирилган чойшаб билан боланинг баданини тез-тез артиб туринг. Ҳар хил суюқликлар (клюквали морс, жўка гули, малинали чой, лимонли қайноқ сув)ни кўп ичиш ва хурмо ейиш фойдали.

Ёшаришни истасангиз ҳовончада 100 г мойчечак гули, 100 г далачой ўти, 100 г бўзноч гули ва 100 г қайин куртагини майдалаб туйинг. Уларни яхшилаб аралаштиринг ва қопқоғи зич беркиладиган шиша идишга солинг. Ҳар куни 1 ош қошиғи миқдоридаги аралашмани 0, 5 л қайноқ сувга солинг, 20 дақиқа тиндириб қўйинг. Докадан сузиб, унга бир ош қошиқ асал қўшинг ва бир кунда икки мартадан: эрталаб оч қоринга, овқатдан 20 дақиқа олдин ва уйқудан аввал, овқатдан икки соат кейин ичинг. Ундан кейин бутун тун бўйи ҳеч нарса ичманг ва еманг. У оздиради, модда алмашинувини кучайтиради, вужудни тозалайди, юрак, жигар, буйраклар ишини ва меъдаости бези фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, қон томирлари равонлигини оширади. Склероз, инфаркт ва гипертониянинг олдини олади. Бу муолажа ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.

Одамзод ер юзида ҳаёт кечира бошлаган онларидан бошлаб, иложи борича соғ-саломат бўлиш ва узоқ яшаш сирларини ахтарган. Ҳамма хасталикларга даво бўладиган малҳамни топишга уринган. Ана шу орзу-умидларининг самараси сифатида, абадий умр кўриш мақсадини ифодалайдиган обиҳаёт, абадий ёш бўлиб қолишнинг кафиллигини берувчи туморлар, ёшартирувчи кучга эга олмалар, умрбоқийлик ато этувчи ичимликлар ҳақидаги овозалар ҳамон оғиздан-оғизга кўчиб юрипти. Одамлар эса дардларга йўлиқаверганлар ва ҳамон йўлиқиб келмоқдалар. Аввалдан маълум бўлган касалликларга қўшимча тарзда янада янгилари пайдо бўлмоқда. Фанга номаълум бўлган хасталиклар туфайли одамлар ҳаётдан кўз юммоқдалар. Уларнинг ризқи-рўзи бўлмиш моллар, жониворларга қирғинлар хавф солмоқда. Одамзод умри борган сари қисқармоқда. Демак, абадий ҳаёт ҳақидаги орзулар бекор, абадий ёшлик ато этувчи малҳамлар йўқ нарса экан-да?

Айрим мутахассисларнинг таъкидлашларича, у бор нарсадир. Фақат табиатда эмас, балки одамнинг ўз вужудида, ичида, махфий жойида ғайритабиий қудрати мудраб ётади. Биздан талаб қилинадигани—фақат ўша ғайритабиий кучларимизни уйғотишимиз керак экан, холос.

Руҳ бирламчидир. Одам нима учун касал бўлади? Ҳакимларнинг фикрича, одам вужудида касалликларни қўзғатувчилар борлиги ёки унда патологик ўзгаришларнинг келиб чиқиши орқали дардга чалинар экан. Қадимги замон Шарқ табибларининг айтишича, касаллик,бу энг аввало, идрок қилиш, ҳиссиётли-сезги йўллари орқали келиб тушадиган ахбордир.

Масалан, грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олайлик. Бу касалликларга асосий сабаб ҳаво-томчи йўллари орқали ўтадиган вируслар, деб айтамиз. Аммо фақат бугина эмас. Вужудга тушган вируснинг ўзи ҳеч нарса қилолмайди. Вужудига вирус тушганини шу одамнинг ўзи ҳам ҳали билмайди. Тушган вируслар йўлида вужуднинг ҳимоя кучлари ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб, кўндаланг туриб қолади. Аммо ҳамма жойда грипп тарқалганлиги ҳақидаги ваҳимани эшитган ва гриппнинг асоратлари оғирлигидан ҳаяжонга тушган одамлар бу касалликка учрашдан қўрқиб қоладилар, ана шунда, қўрқувдан заифлашган вужуднинг ҳимоя кучлари бўшашади. Касал юқишидан қўрқиш касалликка йўл очиб беради. Ёки аксинча, оммавий шов-шувларга эътибор қилмайдиган, ўзига ишончи кучли одам бир гуруҳ аксираётган ва йўталаётган одамлар ичида ҳам бемалол ўтириб, соппа-соғ қолиши мумкин.

Одамзоднинг туғма тарзда орттирган ўз-ўзини бошқариш маркази ташқаридан бўладиган ҳар қандай тажовузларга қарши курашиш қобилиятига эгадир. Одамзодда қаршилик кўрсатиш даражаси кучли бўлади. Одамнинг куч-қуввати ҳам шунга ярашадир. Машқ қилиш эса маълум ҳиссиёт ва туйғуларни юзага келтиришга боғлиқ бўлади. Чунки айнан ана шу салбий ҳиссиётлар ва туйғулар касалликнинг юқишига сабаб бўлади ва уларнинг ижобийлари эса касалликдан халос этади ҳам. Бизнинг бу қарашларимиз замонавий илмий ва тажрибавий томондан асосланган назарияларга қарши бормоқда, аммо таъкидлаб айтамизки, «Мадади Сино» соғломлаштириш академиясининг соғломлаштириш босқичларида ўз саломатликларини тиклаган 3000 дан ортиқ беморлар орасида касаллик сабабини ахтариб, бунда руҳият, кайфият ва тасаввурлар бирламчидир, деган қатъий хулосага келдик. Ана шунинг учун ҳам одам, энг аввало ўзининг ҳис-туйғулари ва кайфияти ҳамда туйғуларини бошқаришни ўрганиши, шу билан ўз саломатлигининг соҳиби бўлиши жуда муҳим ҳисобланади.

Кўп йиллик тажрибаларнинг кўрсатишича, турли ички аъзоларнинг касалликлари билан турғун салбий ҳиссиётли ҳолат ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор экан. Жигар, ўт пуфаги, меъдаости бези, асабий тарангликлар каби касалликлар қаҳр-ғазаб, кўролмаслик, ўз қаҳрини арзимас сабаблар билан бошқаларга сочишнинг оқибати ҳисобланади. Бировга нисбатан кек сақлаш, ғанимлик ҳисси кўпчиликка маълум. Демак, кекчи одам кимгадир нисбатан кўнглида қасос туйғуси билан яшайди, унга яхшигина зарба бериш учун пайт пойлайди. Баъзилар шу ғанимликни доимо ичида сақлайди ва оқибатда бирор аъзосида ана шу тош «пайдо бўлади». Агар қаҳр-ғазаби жуда кучли бўлса, уни қандай қилиб чиқаришга йўл тополмаса, бу алам ўз ичига қараб «қайрилади», яъни ўт пуфагининг букилиши ёки бирор аъзонинг буралиб қолиши юз беради.

Юрак касаллиги—севги ва ишончнинг йўқлиги, мағрурлик, ўзига бино қўйганлик, ичиқоралик, ҳасаднинг «меваси»дир. Рашк, тушкунлик ва ғам-ғуссалар юрак етишмовчилигига олиб келади. Бировнинг фикрини ўзлаштириш, кўчирмачилик аритмиянинг келиб чиқиши учун қулай шароит яратиб беради.

Эндокрин тизим касалликлари ўзини ҳаммадан юқори қўйиш, худбинлик, такаббурлик, хомхаёллар оқибатида қўзғалади. Ўз тақдиридан, ҳаётидан, шарт-шароитидан норозилик бўйракусти безларини эзади.

Меъдаости безидаги бузилишлар доимо кимдандир аччиқланиб, хафаланиб юриш, бутун дунёдан безиш сабабли пайдо бўлади. «Ширин турмуш»га интилиш, осон ҳаёт ҳақида хаёл суришдан қандли диабет келиб чиқади.

Меъдада ейилган овқат ҳазм бўлади ва бу ерда фаолият учун зарурий қувват юзага келади. Меъданинг касал бўлиши—бу меъда соҳибининг кимнидир жуда ёмон кўриши, у билан ҳатто бир дақиқа ҳам ҳамсуҳбат бўлишга тоқати йўқлигининг далилидир. Халқда: «Мен уни ҳеч ҳазм қилолмайман», деган гап шундай вазиятга тегишлидир.

Қора ўйлар, ичиқоралик, ёмон қилиқлар оқибатида ичакларда муаммолар келиб чиқади. Очкўзлик, бахиллик қисман ич қотишига, кимнидир ёмонлаш, кимгадир таъна қилиш қорин оғриғига сабаб бўлади.

Жинсий аъзоларда муаммолар пайдо бўлса, демак, бу инсон эр-хотинлар орасида бўладиган муносабатдан норозидир, бирининг шаҳвоний орзу-истаклари, фикр ва орзулари, интилишлари яширин бўлса, иккинчисининг жинсий истаклари эса чегара билмайди. Бу соҳада ҳам оқилона меъёр саломатликни асрайди.

Кечирим сўрашни ва кечиришни билинг. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, вужудни тартибга солиш, саломатликни тиклаш ва мустаҳкамлаш учун ҳар ким хулқатвори, одатлари, одамларга бўлган муносабатлари устида жиддий ишлаши керак. Ҳаётга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқиши, ўз ҳис-туйғуларини назорат остига олиши талаб қилинади. Саломатликка эришиш ва ички руҳий муаммоларни ечиш йўлида чин дилдан тавба қилиш самарали усул ҳисобланади.

Ҳар ким ўзининг одамларга нисбатан муносабатларини чуқур таҳлил қилиб чиқсин, ўзининг баъзи масалаларда ноҳақ эканлигини тан олсин ва зарур бўлса, узр сўрасин. Ҳатто ўзини хафа қилган одамлар билан ҳам муносабатларини яхшиласин. Чунки бизнинг ҳар биримизда ўзимизни биринчи ўринга қўйиш ҳисси жуда ривожланган. Ана шу тўсиқни енгиб ўтиб, биз ўзимизни хафа қилганлардан кечирим сўрасак, шу билан ички низоларимизни бартараф қилган бўламиз.

Шундай бўладики, тавба қилаётган одам тўсатдан бир вақтлар юз берган ва деярли унутилиб кетган ҳодисаларни эслаб қолади. Айни ана шу хотира унинг шу кунги кўнгилсизликларининг калити бўлиб чиқади.

Ўтган нарсалар юзасидан кечирим сўраган инсон ўзининг кўксида йиллар давомида оғир юкдек сақланиб келган салбий туйғулардан халос бўлади, улардан ўз хотирасини озод қилади ва шу билан саломатлик муаммоларини ҳам ижобий бартараф этади. Шундай қилиб, чин кўнгилдан тавбада бўлиш ҳамма касалликларга сабаб саналган ўша руҳий юкдан қутқаради.

Тиббиёт ночор қолганда. Одам вужуди ҳамма томони берк бўлган қувват тизимини эслатади. Ҳаётий қувват танамизнинг барча йўллари ҳамда меридианлари бўйлаб оқиб юриб, бизнинг ички аъзоларимиз ва тизимларимизни ҳаётий фаолият билан таъминлайди. Руҳият мўътадил ҳолатда бўлса, у вужудда бутун йўллар ва меридианлар бўйлаб ҳаётий қувватнинг мўътадил айланишида намоён бўладиган қувватий мувозанатни ушлаб туради. Агар ана шу руҳият бузилган бўлса, қувватий мувозанат ҳам бузилади. Ҳаётий мувозанат қаердадир ошиб кетса, қаердадир етмай қолади.

Ана шу мувозанат етишмаслиги оқибатида ички аъзолар ва тизимларда иш суръатига халал етади ва бу организмни касалликка олиб келади. Натижада бир оз маза қочиши ёки оғриқ туриши юз беради. Бу тана соҳиби ўша заҳоти бирорта дори ичиб олади ёки ҳакимга боради. Бу иккаласи деярли бир хил натижа беради, чунки ҳаким ҳам дарҳол дори ёзиб беришдан нарига ўтмайди.

Ҳолбуки, дардни бошлаётган ҳолатнинг сабабчиси саналган қувватий нисбатнинг бузилишини тўғрилаш мумкин бўлган дорининг ўзи йўқ ҳисоби. Бу ишни фақат шу одамнинг ўзи амалга ошириши мумкин. У ўз вужудининг биоқувват имкониятларини касаллик билан курашишга сафарбар қилиб, шу ишнинг уддасидан чиқа олади. Ҳамма одамлар ана шу амални ўрганиб олишлари керак бўлади.

Бу жараённи амалга оширишга уриниб кўрамиз. Аввало оғриққа қаршилик кўрсатишнинг фаол амалий усулларидан бошлаймиз. Агар оғриқ кучайган бўлса, бизнинг бу усулларимиз ёрдамида оғриқни қолдиришга уринманг. Оғриқ кучли бўлса, унда тез ёрдам зарур. Чунки оғриқ ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Ана шу оғриқ бизга тўсатдан ҳужум қилиб қолмаслиги учун, ўзимизни оғриқнинг олдини олишга дори-дармонсиз ўргатиб борамиз.

Оғриқсиз яшашга ўрганинг. Оғриққа қарши курашнинг асосий воситаси – ўз танамизни чуқур ва бутунлай бўшаштиришимиз бўлади. У бир неча босқичларга бўлинади. Биринчи босқичи – бўшашиш. Қулайроқ ўтириб оламиз ёки ётамиз. Хаёлан бутун танамизни кузатиб чиқамиз ва ўз диққатимиз нури билан бармоқ учларимиздан бошлаб то оёқларимизнинг учигача назорат қилиб чиқамиз.

Ичимизда: «Товон мушаклари бўшашаяпти. Болдир ва тўпиқларим бўшашиб кетган. Тизза ва болдирларим бўшашган. Тос ва думба мушаклари ҳам бўшашган. Жинсий аъзо мушаклари ва оралиқ мушаклари бўшашган. Думғаза ва бел ҳам бўшашган. Қорин, кўкрак, елка, бел мушаклари бўшашган. Бўйин ва энса, елка, қўл ва бармоқ учлари ҳам бўшашган. Бош ва пешона мушаклари бўшашган. Қош, кўз, юз мушаклари бўшашган. Лаб ва тил мушаклари ҳам бўшашган», деб такрорлайверамиз.

Бутун диққатимизни қаншаримиз(учинчи кўз ўрни)га қаратамиз. Аввало қаншар териси, кейин тери тўқималарини бўшаштирамиз. Бурун тешиклари, йўллари бўшашади. Натижада энсадан то бош ичи – қаншаргача бир ипча таранг тортилгандек ҳис пайдо бўлади. Биз ўз нигоҳимиз билан ана шу ипчани юваяпмиз, деб тасаввур қиламиз. Бу ипча борган сари ювилиб, емирилиб, ингичка тортиб боради. Ипча ингичкалашиб тобора бизнинг бош миямиз қурилмаси бўшашиб боради ва бизнинг бошимиз енгиллашиб, вазнсизлаша бошлайди.

Бўшашиш ифодасини кўп марталаб такрорлаш орқали бизнинг танамиздаги мушаклар таранглиги йўқола боради. Мушаклар юмшоқ, иссиқ бўлиб, суякларга осилиб қолади. Айримларда тана бўйлаб диққат нурларини биринчи марта югуртириб чиқиши биланоқ бўшашиш пайдо бўлади. Бошқаларга эса бу муолажани бир неча марта такрорлашга тўғри келади. Самара янада кучли бўлиши учун ифодани айтишни мушакларнинг иссиқлик, нурга тўлиб бораётганлигини тасаввур этиш билан бирга қўшиб олиб бориш керак. Мана, ниҳоят мушаклар бўшашди, бутун вужудимиз ҳузур бахш этаётган илиқликка тўлди.

Иккинчи босқич—тафаккур жараёнини тўхтатиш. Бу вазифа мияни бўшаштиришга мўлжалланган. Диққатимизни бўйин асосига қаратамиз. Аввалига фикримизни ана шу нуқтада ушлаб турамиз ва фикран аввал 12, кейин 18, сўнгра 36 гача санаймиз. Тез орада биз ҳеч қийналмай, шу нуқтада диққатимизни ушлаб тура оладиган бўламиз.

Биз олдинда, елкаларимизда ва кўкрагимизнинг юқори қисмида юмшоқ нарса ётганлигини ҳис қиламиз. Шу билан бир вақтнинг ўзида, миямизнинг бутунлай бўшашганлиги, ахборларни таҳлил қилиш ва қайта ишлашни тўхтатганлигини биламиз. Миямиз дам олмоқда. Бошимиз жуда енгил ва тоза бўлиб қолган. Бунақа ҳиссиётни биз кўпдан буён сезмаганмиз. Шу ҳолатда бир қанча вақт турамиз. Бутун ташвишларимиз орқада қолган, фикрларимиз қаердадир учиб юрибди, вужудимизда тинчлик-хотиржамлик, бўшлиқ ҳукмрон.

Кейинги босқичимизни ҳаракатсиз қотиб туриш, уни оёқ суякларининг сезиш ҳиссини таҳлил қилиш билан бошлаймиз. Чуқур нафас оламиз ва шу олган нафасимиз товонимиз, болдиримиз ва сонларимизнинг суякларини тўлдираётганлигини ҳис этамиз. Нафасимиз суяк тўқималарини, худди қуруқ мато сувни шимиб олаётгандек, тўлдириб бораётганлигини ҳис этамиз. Нафасимизни ютган суякларнинг бўшашиб бораётганлиги ва иссиқлик таратаётганлигини билиб турамиз.

Оёқларни бўшаштириб бўлгач, диққатимиз нурини тос суякларига йўллаймиз. Тос суяги мушаклари ва териси орқали нафас оламиз, уларни қувват билан тўлдирамиз.

Энди диққатимиз умуртқа поғонасига қаратилади. Умуртқа поғонаси орқали бир неча марта нафас олиб, нафас чиқариш орқали энсамиздан то думғазамизгача унинг борлигини ҳис этамиз. Умуртқамизнинг суяк тўқималари орқали нафас оламиз ва ҳар бир нафасимизни олганда, умуртқамизнинг иссиқлик билан тўлаётганлигини сезамиз. Иссиқлик тўлқини умуртқа бўйлаб оқади ва унда йиғилиб қолади. Аста-секин бутун умуртқа суяги оқиб келаётган иссиқ тўлқинга тўлади ва танамиз ёқимли бир ҳолсизлик ила чулғанади.

Умуртқа поғонаси бўшашганидан сўнг унинг тўлқини қовурғалар, елка суяклари, қўлни ҳам ўз домига олади. Энди биз диққатимизни бош суягининг энсаси томон йўллаймиз. Бу бўшлиқни шакллантиришнинг ҳал қилувчи қисми бўлади. Энса суяклари орқали нафас оламиз ва шу аъзоларимизнинг қанчалик бўшашганлигини аниқ сезамиз. Худди шу усулни чакка суякларига ҳам ишлатамиз. Кейин нафасимизни юз ва пешона суякларига қаратамиз. Тобора бўшаша бориб, нафас олаверамиз. Юз ва пешона орқали нафас олишни давом эттирамиз. Ниҳоят бошимиз худди йўқдек, у бўшаб қолгандек, енгиллашиб, худди бандида осилиб турган ҳаво шаридек, енгилгина чайқалиб тургандек бўлиб қолади. Миямиздаги фикрлар елкаларимиз бўйлаб, пастга қараб оқади. Бошимиз ҳамма томондан қувватнинг бепоён уммони билан, ҳаётий қувват билан тўлаётгандек. Мия тўқимасининг ҳар бир ҳужайраси уни ўзига сингдиради. Ана шу бўшашишда оғриқни рад этиш, уни қабул қилмаслик қуввати туғилади. Оғриққа жой қолдирмайдиган ички ҳузур-ҳаловат уйғунлиги туғилади. Ички ҳузурбахш ҳолат ва мувозанатни эслаб қолиш ва оғриқ пайдо бўлганида уни яна ёдга тушириш ва шу билан оғриқ синдроми йўлига бир ғов – тўсиқ қўйиш мумкин бўлади.

Кўпчилик оғриқ бошланганида чидаш керак ёки ташқи таъсиротлар ёрдамида унга қарши курашиш керак, деб ҳисоблайди. Ҳолбуки, уни ички куч-қудрат орқали ҳам бартараф қилса бўлар экан. Бунинг учун энг аввало, онгли равишда оғриқни рад этишнинг кучли ҳиссини шакллантириш зарур. Машқлар давомида бу сезги вужуднинг ҳужайра қурилмасига муҳрланиб қолгандек бўлади ва оғриқ синдроми билан онгсиз, ғайриихтиёрий равишда унинг бир дастурига айланиб қолгандек туюлади. Ҳар гал оғриқ ҳисси қўзғалганида, жуда чуқур бўшашиш лозим бўлади ва оғриққа қарши курашиш дастури автоматик равишда ишга тушади.

Яна бир гап. Юрагимиз сал санчиб қолса, дарров тилимиз тагига валидол ташлаб қўямиз. Шусиз ҳам оғриқни қолдирса бўлар экан-ку. Бунинг учун бироз оғизни очиб ўтириш керак, холос. Чунки тилнинг тагида кўкрак қафаси аъзоларини озиқлантирадиган ва ташқи томондан ички аъзоларга қувватни узатишда хизмат қиладиган кенг қувват йўлининг учлари жойлашган бўлади. Бошни орқага ташлаб, оғизни катта очиб, тил учини танглайга тегизиб туринг ва шу тил ости соҳасидан юракка томон тинч, текис, юмшоқ оқимнинг оқиб кетаётганлигини тасаввур қилинг. Ана шунда бир неча дақиқадан сўнг, юрагингиз мотор каби ишлаб кетади. Ана шу усул билан оғизни 5 дақиқа давомида 3—4 марта (ҳар куни) шамоллатинг. Бир ҳафтадан кейин ҳеч қандай тозаловчи ва хушбўй қилувчи воситаларсиз ҳам оғзингиздаги нохуш ҳидлардан халос бўласиз.

Қон босимини тушириш ўз қўлингизда. Қон босими ошганда қулай ўтиринг ёки ётинг. Танамиз устида, марказий ўқига тик равишда жойлашган шаффоф текислик бошимиз устида турибди, деб тасаввур қиламиз. Секин ва чуқур нафас оламиз ва нафас чиқариш билан бир вақтда шу текисликни фикран танамиз орасидан ўтказамиз. Ана, бу текислик бошимизга сингиб кирди, елкамиз, кўкрагимиз, қорин ва ундан кейинги аъзолар орасидан ўтиб, то товонимизгача етиб борганини қайд этиб борамиз.

Бу ҳаракат мобайнида текисликнинг айрим жойлардан осонроқ ва баъзиларидан тўсиқлар борлиги туфайли қийинроқ ўтаётганлигини ҳис қилиб турамиз. Ҳаракат секинлашувининг сабабибу жойларда қувват турғунлиги бўлиб, осон ўтган жойларидақувват бўшлиғининг мавжудлигидир.

Шуни ёдда тутингки, текисликнинг ҳаракат қилиши нафас чиқариш вақтида юз беради. Нафас олиш беихтиёр кечади, нафас чиқариш орқали эса, биз худди бўшлиқни босиб-эзиб, уни тана бўйлаб бир текисда, равон итаргандек бўламиз. Бир нафас чиқаришдаёқ текисликни бутун тана бўйлаб ўтказиб юборишга уриниб кўришнинг кераги йўқ. Бу амалга ошмайдиган ишдир. Биз бу ҳаракатни ҳудудлар бўйлаб сурамиз: нафас оламиз—нафас чиқариш орқали шаффоф текисликни танамизнинг бошланғич қисми – бошимиз орқали ўтказамиз. Яна нафас оламиз, кейин нафас чиқариш орқали уни то кўкраккача олиб келамиз ва бу худди шу тартибда давом этаверади.

Текисликни то қон босими мўътадил ҳолатга тушмагунича ҳаракат қилдираверамиз. Энг асосийси, бу муолажа вақтида, ўз маромида бўлгани дуруст. Қон босимини бирданига, масалан, 190 дан 90 гача туширишга уринманг. Бунинг оқибати салбий бўлиши мумкин. Ҳамма нарсада меъёр бўлсин. Қон босими паст бўлса, бу ҳаракатларнинг тескариси бажарилади.

«Нилуфар» нафаси. Вужудда бирор бир касалликка қарши курашиш учун иммунитет етарли бўлсагина, у хасталикка қарши фаол ҳаракат қила олади. Кимки ўзидаги қувват захираларини ишга солсагина, у касалликларнинг кирадиган тешикларини беркитади. Танамизни куч-қувватга тўйғазишнинг энг муҳим ва энг оддий усули нафасдир. Биз нафас олар эканмиз, ичимизга ҳаётбахш бўлган қувват—пранани бўшлиқда сочилиб кетган ҳаво билан бирга ичимизга тортамиз. Йогалар тажрибасида кўплаб нафас олиш машқлари мавжуд. Шулар қаторида, ҳаётий қувват захирасини тўлдирувчи усул—пранаям бор. Шулардан бири—«Нилуфар» деб аталмиш нафас машқидир.

Бу усул жуда самаралидир. У вужудни салбий қувватий воқеалар ва руҳий тарангликлар қолдиқларидан тозалашда бебаҳо эканлигини исботлаган. «Нилуфар» машқи тананинг қувватий захирасини бойитади, қон томирлари таъсиротларини мўътадиллаштиради, юрак фаолиятини уйғунлаштиради, бизнинг иккинчи юрагимиз (диафрагма)нинг мушакларини мустаҳкамлайди, ўпка ва унинг нафас йўлларини рағбатлантиради, ҳиссиётларимизни енгиллаштиради ва меҳнат қобилиятимизни оширади.

Оёқлар елкадан сал кенгроқ очилади ва тиззадан бироз букилади. Гавда тикка тутилади. Қўл кафтлари қорин томонга ўгирилади. Ҳар икки қўлнинг бош ва шаҳодат бармоқларининг учларини букинг, улар орасини, нотўғри ромбнинг юқори қисмини, танадан бир неча сантиметр узоқда тутиб туринг. Қўллар тирсакдан букилган ва ён томонга ёйилган (11-расм, а).

Секин нафас оламиз, нафасни ичимизга жуда ингичка оқим орқали тортамиз, бир вақтнинг ўзида очилган ва юқорига қаратилган кафтларимизни елкамизга томон олиб келамиз.

Қўллар тирсакдан букилган ва биқинга қисилган (тиралган) (11-расм, б). Қоринни бўш қўйиш эвазига озгина нафас оламиз. Ўпканинг юқори қисмида босим сезамиз. Нафасни чиқармай, ушлаб турамиз ва ичимизда юрак уриши маромини санаймиз. Нафасни юрагимиз уриши 8—10 та зарбага етгунича ушлаб турамиз. Кейин секин нафас чиқаришни бошлаймиз. Нафас чиқишини қўллар ёрдамида кузатамиз. Қўллар ёрдамида ҳавони пресслаймиз, худди таранг коптокни сиқаётгандек сиқамиз. Нафасни танамиздан тўлиқ чиқариб ташлашга ҳаракат қиламиз. Нафасни ҳеч қаерда қолдирмай, ҳатто тос орқали ҳам чиқариб ташлаётганлигимизни тасаввур қиламиз. Нафас чиқаришнинг таранг коптогини қориннинг пастки қисмига жойлаштирамиз(11-расм, в) ва нафасни яна юрагимиз 8—10 марта уриб бўлгунича ушлаб турамиз.

Қўлларимиз билан ёрдам берган ҳолда, яна нафас олишни бошлаймиз. Қўлларимиз ёрдамида нафас чиқаришда тарангкоптокнинг тўқимасини ушлаб оламиз ва уни юрагимизга томон тортгандек тасаввур уйғотамиз(11-расм, г). Бу ҳаракатни равон нафас билан бир вақтда бажарамиз.


11-расм. Нилуфар нафаси


Нафас олишни тугалловчи босқич—қўлларни қалқонсимон без рўпарасида чалиштиришдир (11-расм, д). Бу ҳаракат вақтида нафас юқорига чиқарилади ва нафасни яна юракнинг 8—10 зарбасигача ушлаб турамиз.

«Нилуфар» нафаси даври ҳуштак товушига ўхшаш «СЮЮ-У» товуши билан ниҳоясига етади. Шу вақтда тил найча шаклида юмалоқлаб танглайга етказилади, лаблар кувача шаклига киритилади. Нафас чиқариш пастга томон йўналтирилади.

Қўллар нафас чиқаришни кузатиб боради ва аста-секинлик билан пастга томон, белга келтирилади. Нафас чиқаришнинг охирги ҳолатида қўллар ерга ёндош (мувозий) равишда олдинга чўзилган, кафтлар пастга буралган, оёқлар букилган, товонлар бир-бирига мувозий бўлади(11-расм, е). «Нилуфар» нафас олиш усулининг тўла даврини такрорлаймиз, аммо такрорий даврнинг сони тоқ бўлиши шарт.

Нафас олиш машқлари иккинчи босқичининг аввалгисидан фарқи шундаки, нафас чиқаришдаги «СЮ-Ю-У»ни биз тана ва тос орқали пастга, ерга томон ўтказиб юборамиз ва нафас чиқариш жараёнини енгил ўтириш, танани букиш ва елкани букиш билан тугатамиз (11-расм, ё). Бу усул нафаснинг танадан бутунлай чиқариб юборилишига ёрдам беради.

Машқнинг охирги—учинчи қисмининг аввалгилардан фарқи, охирги нафас олишда нафасни кўксимизда ушлаб турамиз ва кўкрак қафасининг мушак таранглиги ҳисобига уни сиқамиз. Нафас чиқариш босимини оширамиз ва ниҳоят уни кескин «ТЯ-Я-А»деган қаттиқ товуш билан чиқариб юборамиз. Ҳавони ўпкага сиқиб юбориш вақтида, унинг ўзига ахлат тўплаётганлиги ва уни шу қичқириқ билан бирга қўшиб чиқариб ташлаётганлигимизни тасаввур қиламиз. Қаттиқ товушнинг ўзи эса ҳиссиётли тарангликни йўқотади. Бу танани тозаловчи нафас чиқариш, демакдир.

Агар ҳар бир кун «Нилуфар» нафас олиши билан бошланса, тез орада бу хатти-ҳаракатларнинг натижаси ўзини кўрсатади: бизнинг ҳаётий тонусимиз ошади ва ўзимизни қушдек енгил сезамиз. Фақат бунинг учун даврларнинг умумий сони аввалига 5 тагача, кейин ҳар ҳафтада унинг устига 3—5 тадан давр қўшиб борилади. Такрорий машқларнинг энг кўп амалга ошириладиган сони бир кунда 60 мартадан ошмасин!

Шифобахш ҳалқа. Ҳалқа вужудни озиқлантириш ва ҳаётий тонусни оширишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Ҳалқа билан ишлаш жуда осон ва ҳамманинг ҳам қўлидан келади. Ҳалқа ёпиқ руҳий қувват қурилмаси сифатида, бутун борлиқ – фазо бўйлаб тарқалиб кетган қувватни йиғиб олиш, уни бир жойга тўплаш ва тор бир оқимга қисиб олиб, зарурий томонга йўллаш қобилиятига эга. Ундан фойдалана туриб, биз қувватий оқимни шакллантира оламиз, у билан ички аъзоларимизни, танамиз қисмларини ҳам тўлдириб, қувватий қурилмамизни ювамиз ва бошқа муолажа—соғломлаштириш ҳаракатларини амалга оширамиз.

Одатий ҳолатда ҳалқа бетараф бўлади ва вужудга деярли кўзга кўринадиган бирор таъсир ўтказмайди. Аммо уни ҳаракатга келтириб, фаоллаштирса, куч-қувват жуда кучли оқим билан вужудингизга оқиб келади.

Ҳалқани фаоллаштириш учун қўлнинг катта ва ўрта бармоқларининг ёстиқчаларини туташтириб, худди 12-расмдагидек айлана ҳосил қиламиз. Ундан кейин ҳалқанинг ички бўшлиғига қараб пуфланади ва ана шунда нафасингиз шамолининг терига сезилаётгани ва бармоқлар ҳалқаси ичидан ўтиб, кафтларни сийпалаётганлигини ҳис этасиз.

Ҳалқалар ёрдамида даволаш ишлари маълум бир жой устида олиб борилади: ҳалқа асосан хаста жой устида жойлашади ва шу ҳалқа орқали юборилаётган қувват ҳам ўша жойга йўлланади. Агар кимдир ўзининг сарф қилинган кучларини ҳалқа ёрдамида тикламоқчи бўлса, ҳалқани қуйидаги нуқталар устида жойлаштирсин:


12-расм.Шифобахш ҳалқа


—умуртқа поғонаси ва тос суяклари (думғазадан сал юқорида) уланган жойи – бўғимида;

–умуртқанинг кўкрак қисми ўртасида, куракларнинг пастки чети рўпарасида;

–еттинчи бўйин умуртқаси соҳасида;

–бошнинг юқори тепа қисмида, нуқталар кесишган жойда, бош кўндалангида, деб тасаввур қилинган, у қулоқ билан бу қулоқ чизиғигача, яъни бош бўйин билан тўқнашган жойда амалга оширилади.

Кўрсатилган нуқталарни қувват билан тўлдириш ишларини бошқа биров ёрдамида бажарган афзал. Чунки ҳеч кимнинг ўзи бу ишни қилолмайди. Бу муолажа вақтида қувват олувчи киши ўтириши ёки қорни устига ётиб олиши керак бўлади. Бармоқлардан қилинган ҳалқани шундай тутиш керакки, токи ўша хаста жой маркази ҳалқанинг энг ўртасида турсин.

Қадимги халқлар муолажа ишларида ҳалқадан кўп фойдаланганлар. Масалан, бош оғриғини қолдириш мақсадида бошлари устида оддий рўзғор элагини ушлаб турганлар. Улар ҳар хил дардлардан қутулишга ёрдам берадиган «куч-қувват жойи»ни яхши билганлар. Бунақа жойлар ҳозир ҳам мавжуд.

Куч-қувват маркази—саломатлик улашадиган марказдир. Ўрмоннинг айлана бўйлаб ўсиб ётган, бир-бирига яқин жойлашган баланд ва кучли дарахтлар билан ўралган жойлари қувват маркази ҳисобланади. Бунақа жойларнинг кучидан саломатликни тиклаш, соғлом бўлиш, ҳаётий тонусни ошириш, танани куч-қувват билан тўлдириш мақсадларида фойдаланиш айни муддаодир.

Бу жойга азонда ёки қуёш ботганидан кейин келинади. «Кучли жойлар»ни чегараловчи баргли дарахтлар фақат ёз ва баҳорда куч-қувват беради, сояли дарахтлар эса, бутун йил бўйи шифо бахш этаверади.

Шундай қилиб, бизнинг руҳиятимиз бўшлиқларида ишлатилмай ётган жуда улкан кучлар яшириниб ётибди. Қанақа куч ва имкониятлар вужудимизда ҳеч қандай фойда келтирмай, бутун умр яшириниб ётибди? Асосий масала шу имкониятлар ва куч-қувватларнинг жуда оз қисмини бўлса ҳам ҳаракатга келтира олсак, ана шунда биз ҳам жисмоний, ҳам руҳий баркамолликка эриша оламиз.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации