Электронная библиотека » Элиф Шафак » » онлайн чтение - страница 10

Текст книги "Ишққа оид 40 қоида"


  • Текст добавлен: 11 июля 2023, 23:40


Автор книги: Элиф Шафак


Жанр: Классическая проза, Классика


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 10 (всего у книги 15 страниц)

Шрифт:
- 100% +

– Аловуддин, марҳамат қилгинда, ҳозироқ кутубхонадан чиқ, – деди отам. – Бирон тинч жойга боргинда, қилган ишинг ҳақида ўйлаб кўр. Ўз қалбингга назар солмагунингча ва хатоингни тушунмагунингча, менга гапирма.

– Лекин, ота…

– Чиқ! – такрорлади отам ва менга орқасини ўгириб олди. Юрагим қаттиқ сиқилди, оёқларимда зўрға турганча кутубхонадан чиқдим.

Ўша ондан бошлаб мен ҳаётимиз ўзгарганини ва энди ҳеч қачон аввалгидай бўлмаслигини тушундим. Онам вафотидан саккиз йил ўтгач, иккинчи марта яқин инсоним мени ташлаган эди.


Румий

1244 йил, 18 декабрь, Конья.

«Ботин Аллоҳ – ақлимдан пардани кўтаргил, токи мен Ҳақиқатни билгайман». (Ботин Аллоҳ – Худонинг кўринмас (сезилмас, номоддий, шаклланмаган, нонамоён) борлиғи. Шамс Табризий менга Муҳаммад (с.а.в.) ва сўфий Бистомий ҳақидаги саволни берганида, менга бирдан ер юзида фақат иккаламиз қолгандай туюлиб кетди. Иккимизнинг ҳам қаршимизда Ҳақиқат сари йўлнинг етти босқичи – Худо билан боғланишга эришмоқликда ҳар бир инсон «мен» и енгиб ўтиши керак бўлган етти мақом, етти тараққиёт босқичи намоён бўлди.

I. Биринчи босқич Бузилган Ёлғон Мен – инсон жони фақат дунёвий истакларни қондириш йўлларини ахтарадиган энг тубан ва энг кенг ёйилган босқич. Кўпчилик одамлар ўзларининг шу «мен» ларини деб азоб-уқубатлар чекар ва уни қаноатлантиришга уринар эканлар, шу босқичдан нарига ўта олмай тўхтаб қоладилар ва ҳамиша ўз омадсизликлари, бахтсизликларида фақат бошқаларни айбдор ҳисоблайдилар (Нафси Аммора). Инсон қачон ўзининг бу «мен» ининг тубанлигини тушунса, ўзининг бу ҳолати устида ишлай бошлайди ва муайян маънода бу босқичдаги феълига қарши бўлган иккинчи босқич (иккинчи мақом)га ўтади.

2. Бу босқичдаги инсон бировларни айблаш ўрнига ўзини айблашга ўтади. Шунда унинг худбинона мени (ЭГОси) ўзини айбловчи Менлик босқичига ўтади ва у ички покланиш мақомига кўтарилади (Нафси лаввома).

3. Учинчи босқичда инсон жони (руҳий қуввати, маънавияти) бирмунча кучаяди ва унинг худбин менийўқ бўлиб, ўрнини Майинлашган Мен олади. Шундаинсон Маърифат Водийсига етиб келган бўлади. Бубосқичда унда (шу босқич учун зарурий) сабр, қатъият, заковат ва ройишлик захираси тўпланган бўлади. Олам унинг учун илҳомга тўлиб тошади. Бу босқичгаетганда кўпчилик янада илгарилаб бориш истагиниёки жасоратини йўқотиб, шу поғонада тўхташга мойилбўладилар. Шунинг учун бу босқич, гарчи жуда чиройли кўринса-да, олға интилувчи инсон учун қопқонгаайланиши мумкин (Нафси мутмаина).

4. Йўлда давом этувчилар эса Тинчланган Мен (Нафси ризоия) мақомига етадилар. Саховат, шукроналик ваҳаётнинг ўзларига боғлиқ бўлмаган барча қийинчиликларга розилик назари билан қараш – шу босқичга етганинсоннинг асосий хусусиятларидир. Бу Бирлик Водийсидир. Бу мақомдагилар Худо уларга нимаики раво кўрса, шунга рози бўлиб ва илҳомланиб яшайдилар.

5. Бу мақомга етганлар дунёвий қувонч ва қийинчиликларга бефарқ бўлиб қоладилар. Уларнинг «Мен» иҚаноатланган Мен бўлади (ёки «Нафси мулҳама», яъниилҳомланган нафс ҳам дейилади).

6. Кейинги мақом – Ёрдам беришга ҳамиша тайёр турадиган Мен (Нафси мардия). Бу мақом эгалариодамлар учун нур манбаига айланадилар, ҳақиқийУстозлар сифатида бошқаларга илм, маърифат бахшэтиб, ўз (руҳий) қувватларини ҳаммага таратадилар. Улар қаерга бормасинлар, ўша ерда одамлар ҳаётинитубдан ўзгартирадилар. Нимаики иш қилмасинлар,қандай касб билан машғул бўлмасинлар, барибир, атрофдагиларга хизмат кўрсатиш воситасида Худогахизмат қиладилар.

7. Ниҳоят, инсон еттинчи босқичга етганида, унингшахси Cоф Мен (Асл Мен)га айланади, ўзи эса, сўфизм назариясига кўра, комилликка эришади, яъни ИНСОНИ КОМИЛ бўлади. Аммо бу мақом ҳақида ҳеч нима маълум эмас. Бунга эришган озчилик инсонлар бу борада ҳеч нима гапирмайдилар.

Худога олиб борадиган йўл босқичларини таърифлаб бериш осон, лекин бу йўлни босиб ўтиш қийин. Биринчи босқичдан еттинчи босқичга қадар босиб ўтилиши керак бўлган йўл бошидан охиригача сермашаққат ва чигал. Ҳамиша орқага қайтиш хавфи бор, ҳатто энг юқори босқичдан энг қуйисига тушиб кетиш ҳам мумкин. Йўлда тузоқлар кўп, жуда озчилик кишилар комиллик босқичига эришганлари бежиз эмас. Шамс менга ўз саволини берганида, уни Пайғамбар таълимоти билан сўфийнинг фикрларини солиштириш қизиқтирган эмас, бу тушунарли. У Худони билмоқ учун мен ўз шахсимни қандай ривожлантираётганимни билишни истаган.

– Сизнинг ишларингиз қандай, буюк ваъзгўй? – сўрамоқчи бўлган Шамс Табризий. – Етти босқичдан қайси биридасиз? Нима деб ўйлайсин, олға юришга, бутун йўлни охиригача босиб ўтишга кучингиз етадими? Айтинг-чи, сизнинг идишингиз қанчалик катта?


Кира

1244 йил, 18 декабрь, Конья.

Тақдирга тўнкашнинг фойдаси йўқ. Лекин мен, Румий билан Шамс кутубхонага беркиниб олиб, эртаю кеч суҳбатлашишаётган илоҳиётшунослик, тарих ва фалсафага оид масалаларда ожизлигимдан афсусдаман. Вақти-вақти билан аёл бўлиб туғилганим учун исён кўтаргим келади. Қиз болани одатда овқат пишириш, уй-жойни батартиб сақлаш, кир ювиш, бола парваришлари каби ишларга ўргатишади. Баъзи қизларни эса севиш санъатига ҳам ўргатишади. Вассалом. Ҳеч ким уни китоб ўқишга йўлламайди.


Турмушимнинг биринчи йили мен Румий кутубхонасига киришнинг барча имкониятларидан фойдаланганман. У ерда Румий жуда яхши кўрган китоблар орасида ўтирар, уларнинг чанги ва моғор исидан нафас олар, уларда нима сир яширинганини тушуна олмас эдим. Кўпи раҳматли отаси Баҳоуддин Валаддан мерос бўлиб қолган бу китоблар Румийнинг жону дили эканини билардим. Энг яхши кўрган китоби «Маориф»1 эди, албатта.

– Менга булар эвазига бир ғарам тилло таклиф қилсалар ҳам, ҳеч кимга асло бермаган бўлардим, – дер эди Румий. – Ҳар бири – аждодларимиздан қолган бебаҳо мерос. Менга улар отамдан мерос қолган ва мен уларни ўз ўғилларимга қолдираман. Мен китоблар унинг учун қанчалар катта қимматга эгалигини яхши тушуниб етдим. Турмушга чиққанимнинг биринчи йили эди, бир куни кутубхонани чангдан тозалашга жазм қилдим. Токчалардаги ҳамма китобларни олдим ва жилдларини гулобга ботирилган духоба латта билан артиб чиқа бошладим. Бизнинг томонларда Кебикек номли бир кичкина жин китобларнинг бузилишидан ҳузурланади, деб ҳисоблашади. Уни ҳайдаш учун ҳар битта китоб ичига: «Қимирлама, Кебикек, бу китобдан нари кет!» деб ёзиб чиқиш керак дейишарди. Эримнинг китобларидан нафақат Кебикек, балки мен ўзим ҳам нари кетишим кераклигини у вақтда қаёқдан билибман?

Ўша куни мен кутубхонанинг барча китобларидан маҳрум бўлгандим. Ўшанда иш орасида Ғаззолийнинг «Иҳё улумид-дин» китобини ўқиётган эдим, орқадан эримнинг овози эшитилганидан кейингина, кутубхонада жуда узоқ қолиб кетганимни тушундим.

– Кира, сен бу ерда нима қилаяпсан?

Бу Румий эдими, ҳар ҳолда бу одам Румийнинг овози эди – лекин овоз ўзгариб қолган, ташқи кўриниши ҳам эримникидан анча жиддий эди. Саккиз йиллик никоҳимиз мобайнида у фақат бир марта, ўшанда менга овозини кўтарган эди.

– Чангларни артаяпман, – шивирладим мен.

– Тушундим, – деди Румий, – лекин, илтимос, ҳеч қачон китобларимга тегма. Яхшиси, сен бу хонага бошқа умуман кирмасанг, сендан миннатдор бўлардим. Шундан буён мен ҳатто уйда ёлғиз қолганларимда ҳам кутубхонадан узоқроқ юрардим. Китоблар дунёси ҳеч қачон меники бўлмаганини ва бўлмаслигини тушунган, қабул қилган эдим. Лекин уйимизда Шамс Табризий пайдо бўлгач ва улар эрим билан кутубхонага кириб беркиниб олишгач, ичимда норозилик қайнаётганини сездим. Мен борлигини авваллари пайқамай юрган эски ярам очилиб, қонай бошлаган эди.


Кимё

1244 йил, 20 декабрь, Конья.

Ота-онам ўқимаган, оми одамлар эдилар. Мен уларнинг оғир меҳнатларини ва эрта қариганларини кўрганман. Румий мени асраб олганида ўн икки ёшда эдим. Унгача мен Таурус тоғлари этаги водийсида кичкина уйда яшардим, мен синглим билан ўлган ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз арвоҳлари билан бир хонада истиқомат қилардик. Оиламизда фақат мен арвоҳларни кўрар эдим. Ҳар сафар бу ҳақида айтганимда синглим қўрқар, онам эса йиғлар эди. Мен улардан қўрқиш керакмаслигини, улар бахтиёр юрганларини тушунтиришга қанча уринмай, улар менга ишонишмас эди. Оиламиздагилар мени тушунишмас эди.


Бир куни қишлоғимиз ёнидан дарбадар дайди ўтиб қолди. У жуда ҳолдан тойганини кўриб, отам уйимизга ётиб қолишга таклиф қилди. Кечқурун ҳаммамиз эчки пишлоғи қовурилаётган ўчоқ ёнида ўтирганимизда, дарбадар олис юртларда кўрганлари ҳақида ғаройиб ҳикоялар айтди. Кўзларимни юмиб уни тинглар эканман, гўё Арабистон саҳроларида саёҳат қилиб юрардим. Шимолий Африкадаги бедуинларнинг чайлаларини ва Ўртаер денгизи деб аталган улкан кўм-кўк денгизни кўрдим. Қирғоқ бўйлаб юрар эканман, бурамасимон чиғаноқ учради, уни олиб чўнтагимга солдим.

Мен қирғоқ бўйлаб яна сайр қилмоқчи эдим, лекин чидаб бўлмас қўланса ис мени кескин тўхтатди. Кўзимни очганимда, ерда ётган эдим, оиламиздагилар ҳаммаси қўрқиб кетишган, атрофимда турар эдилар. Онам бир қўлини бошим остига қўйган, иккинчисида, бурним остига тутиш учун яримта пиёз ушлаб турарди.

– Ҳушига келди! – қичқирди синглим хурсандлигидан ва чапак чалиб юборди.

– Худога шукур, – деди онам хўрсиниб ва йўловчига ўгирилди. – У болалигидан ғайб оламни кўради. Ҳозир ҳам шундай бўлди.

Эрталаб туриб, йўловчи меҳмондўстлигимиз учун бизга ташаккур билдирди ва хайрлашди. Лекин кетишдан олдин отамга деди:

– Қизингиз Кимё оддий бола эмас. У жуда хосиятли, лекин агар бу қобилияти эътиборсиз қолиб кетса, ачинарли бўлади. Сиз уни мактабга юборишингиз керак.

– Қиз болани ўқитишнинг нима кераги бор? – хитоб қилди онам. – Ким эшитган буни! У эрга теккунича мен билан қолиб, гилам тўқийди. У яна моҳир гилам тўқувчи.

Лекин йўловчи бўш келмади:

– Кун келиб, у буюк олима бўлиши мумкин. Худо унга кўпгина қобилиятлар ато этипти. Сизнингча, Худо сизлардан камроқ биладими буни? – сўради у. – Агар яқин орада мактаб бўлмаса, уни таълим олиш учун бирон олимникига юборишингиз ҳам мумкин.

Онам бош чайқади. Лекин отам у билан бир фикрда эмаслигини пайқадим. Унинг илмга бўлган муҳаббатини билганим учун йўловчига:

– Биз олимларни танимаймиз. Уларни қаердан излаб топсак бўлади? – деган саволига ҳайрон бўлмадим. Шунда йўловчи ҳаётимни ўзгартирган инсоннинг номини айтди.

– Мен Коньяда бир ажойиб олим инсон борлигини биламан, – деди у. – Исми Жалолиддин Румий. Кимёга ўхшаган иқтидорли қизни жон деб ўқитади. Уни ўшанга олиб боринг, пушаймон бўлмайсиз. У кетганидан кейин, онам қўлларини осмонга кўтариб деди:

– Мен ҳомиладорман. Яқинда оиламизда яна битта хўранда туғилади, менга ёрдамчи керак бўлади. Қиз болага китоб ўқишнинг нима кераги бор? У фақат уйрўзғор ишларини қилишни ва бола боқишни ўрганиши керак. Онам ўзининг мени уйда олиб қолиш истагини сал бошқачароқ ифодаласа яхши бўларди. Агар у мени соғиниб қолишини, шунинг учун мени бошқа оилага қисқа муддатга бўлса ҳам юборишни истамаслигини айтса эди, мен қолган бўлардим. Лекин у бундай демади. Нима бўлганида ҳам, отам йўловчининг гапи асосли эканига шубҳа қилмади, мен ҳам икки кундан кейин унинг тарафига ўтдим.

Тез орада биз отам билан Коньяга йўл олдик. Биз Румийни у таълим бераётган мадраса эшиги олдида кутиб туришимизга тўғри келди. У келганда эса тор тинганимдан, ҳатто юзига қарашга ҳам журъат эта олмадим. Бунинг ўрнига қўлларига қарадим. Румийнинг қўллари узун, нозик, бармоқлари ҳаракатчан, олимнинг қўлларидан кўра кўпроқ ҳунарманднинг қўлларига ўхшарди. Отам мени секин у томонига итарди.

– Менинг қизим иқтидорли. Ўзим ўқимаган, оми одамман, хотиним ҳам ҳеч қачон ўқимаган, лекин айтишларича, сиз бу ерда энг ўқимишли одам экансиз. Балки сиз қизимни ўқитишни истарсиз? Румийга қарамай туриб ҳам, унинг ҳайрон бўлмаганини тушундим. У бундай илтимосларга кўникиб қолган бўлса керак. Румий отам билан гаплашгунларича, мен мадраса ҳовлиси яқинига келдим ва у ерда бир нечта ўғил болалар юрганини кўрдим. Битта ҳам қиз бола йўқ эди.

Орқага қайтаётганимда нарироқда турган ёш аёлга эътибор бердим. Мен унга қўл силкитган эдим, у аввал саросималикка тушиб, қотиб қолди, лекин бироздан кейин ўзини тутиб олди ва у ҳам қўлини силкитди.

– Қизгина, наҳотки мени кўраётган бўлсанг? – сўради у. Мен бошимни силкитдим, аёл табассум қилиб, чапак чалиб юборди:

– Қандай ажойиб! Ахир мени ҳеч ким ҳеч қачонкўра олмаган эди. Биз биргалашиб, Румий ва отам турган жойга бордик. Аёл тўғри айтган экан – эркаклар уни пайқашмади.

– Кимё, бери кел, – чақирди мени Румий. – Отангнинг айтишларича, сен ўқишни истар экансан. Айт-чи, китобларда сени ҳаммадан кўп қизиқтирадиган нарса нима?

Мен гўё фалаж бўлиб қолгандай эдим, лом-мим ҳам дея олмадим.

– Бери кел, болам, – деди ҳафсаласи пир бўлган отам.

Отам мендан фахрланишларини истагани учун тўғри жавоб бергим келарди, лекин нима дейишни била олмасдим ва фақат чуқур хўрсиниб қўйдим. Агар ўша ёш аёл бўлмаганида, биз отам билан икки қўлимизни бурнимизга тиқиб қишлоғимизга қайтиб кетишимиз мумкин эди. У мени қўлимдан тутди ва: «Тўғрисини айтавер. Ҳаммаси яхши бўлади, мен ваъда бераман» деди. Мен ўзимни хотиржамроқ ҳис этдим, Румийга ўгирилиб қараб дедим:

– Устоз, сиз билан Қуръонни ўрганиш мен учун катта шараф. Мен қийинчиликдан қўрқмайман. Румийнинг юзи ёришиб кетди.

– Жуда соз, – деди у ва қандайдир нохуш нарса эсига тушиб қолгандай жим бўлиб қолди. – Лекин сен қиз боласан. Жуда қунт билан ўқиган тақдирингда ҳам, барибир турмушга чиқасан ва фарзанд кўрасан. Ўқиганларинг бефойда кетади.

Мен нима деб жавоб беришни билмасдим, ҳатто ўзимни айбдордек ҳис этардим. Отам ҳам хафа бўлиб кетди ва бошини қуйи солди. Ёш аёл яна менга ёрдамга келди:

– Сен унга хотинингиз ҳамиша қиз фарзанд кўришни истаган ва агар мени қиз қилиб асраб олсангиз, хурсанд бўлади, деб айт. Мен шуни айтганимда, Румий кулиб юборди:

– Тушунарли, сизлар меникига борибсизлар ва хотиним билан гаплашибсизлар. Лекин, рости шуки, Кира менинг устозлик ишимга ҳеч аралашмайди. Ёш аёл астагина ғамгин бош чайқади ва қулоғимга пичирлади:

– Сен унга иккинчи хотини Кира билан эмас, икки ўғлининг онаси Гавҳар билан гаплашганингни айт.

– Мен Гавҳар билан гаплашдим, – дедим исмини аниқ талаффуз қилиб. – Ўғилларингизнинг онаси билан. Румийнинг ранги оқариб кетди.

– Қизалоқ, Гавҳар вафот этган, – деди у совуқ оҳангда. – Менинг марҳум хотиним ҳақида сен нима биласан? Бу ишинг яхши эмас.

Шунда отам гапимизга аралашди:

– Устоз, у сира ёмон хаёл қилмайди, ишонинг. Кимё ҳазиллашадиган қиз эмас. У ҳамиша катталарни иззат қилади. Мен тўғрисини айтиш кераклигини тушундим:

– Сизнинг марҳум хотинингиз шу ерда. У қўлимдан ушлаб турипти ва менга далда бераяпти. Унинг кўзлари оч жигарранг, ёқимли сепкиллари бор, узун сариқ кўйлак кийган… Ёш аёл оёғидаги шиппакни кўрсатаётганини кўриб, жим бўлиб қолдим.

– У мен сизга оёғига кийган шиппак ҳақида гапиришим кераклигини айтаяпти. Шиппак тўқ қовоқранг ипакдан тикилган ва майда қизил гул билан бежалган. Жуда чиройли.

– Бу шиппакларни мен унга Дамашқдан олиб келган эдим, – деди Румий ва кўзларига ёш қалқиди. – У бу шиппагини яхши кўрарди. Шундай дегач, устоз жим бўлиб қолди ва соқолини тарай бошлади. Юз ифодаси жиддий ва воқеликдан четлашган эди. Яна гапира бошлаганида эса овози мулойимлашган ва ғамгинликдан асар ҳам қолмаган эди.

– Нима учун қизингизда хислат бор, деганларини энди тушундим, – деди Румий отамга. – Юринглар меникига. Дастурхон устида келажак ҳақида суҳбатлашамиз. У ажойиб ўқувчим бўлади. У кўпчилик ўғил болалардан яхши бўлади.

Кейин Румий менга қараб:

– Сен бу ҳақида Гавҳарга айтасанми? – деди.

– Устоз, бунга ҳожат йўқ. У ҳозир эшитиб турипти. Лекин у энди кетишим керак деяпти. Яна у сизни ҳамиша меҳр билан кузатиб юришини айтаяпти. Румий ёқимли табассум қилди. Отам ҳам жилмайди. Ҳаммамиз биргаликда енгил тортдик. Шу дамда мен Румий билан учрашувимиз узоққа борувчи оқибатларга олиб боришини тушундим. Онам билам муносабатларимиз бунчалик яқин бўлмаган эди, бунинг ўрнига Худо менга икки ота – ўз отамни ва қабул қилиб олган отамни берган эди.

Шу тариқа саккиз йил олдин мен – тортинчоқ, илмга чанқоқ қизалоқ – Румийлар уйига келиб қолганман. Кира яхши ва меҳрли, ҳатто ўз онамдан ҳам меҳрибон бўлди, Румийнинг икки ўғли ҳам мени яхши қабул қилишди, айниқса, катта ўғиллари, у кейинчалик менинг акамдай бўлиб қолди. Йўловчи ҳақли бўлиб чиқди: отам ва синглимни қанчалик соғинмай, бир дақиқа бўлса ҳам Коньяга келганимдан, Румийларникида яшаб қолганимдан афсусланмадим. Бу уйда мен жуда кўп бахтли кунларни бошдан кечирдим. Кейин Шамс Табризий пайдо бўлди. Унинг келиши бу ердаги ҳамма нарсани ўзгартириб юборди.


Элла

2008 йил, 9 июнь, Нортгемптон.

Авваллари бир ўзи уйда қолишдан қўрқадиган Элла, кейинги вақтларда ўзи ёлғиз қолишни ёқтириб қолганига эътибор берди. У «Ширин шаккоклик» учун тақриз ёзишга киришиб кетди ва бунинг учун Мишелдан яна бир ҳафта муддат сўради. У тақризни эртароқ ёзиб тугатиши ҳам мумкин эди, лекин шошгиси келмаётган эди. Бу иш унга ўзини, ўз оилавий масалаларини, афсуски, эри билан ўзи орасидаги эски қарама-қаршиликларни тушуниб олишига ёрдам берган эди. Бу ҳафта Элла биринчи марта пазандачилик дарсини қолдирди. Ўзи ҳеч ким билан гаплашгиси келмаётган эди, охирги дақиқаларда тоби йўқлигини айтиб бормади.

Азиз билан ёзишмаларини ҳаммадан сир тутарди. Адабиёт агентидагилар унинг китоб муаллифи билан виртуал илиқ муносабатларини билишмас эди, фарзандлари билан эри ҳам билмас эдилар. Аммо Эллани ҳаммадан кўп ҳайрон қолдираётан нарса, бу ўзгариш ўзини сира безовта қилмаётгани эди. У бундай ўзгариш бўлишини сабр билан кутиб юргандай эди гўё.

Лекин электрон ёзишмалар энди етарли бўлмай қолган эди унга. У Азизга телефон қилди. Вақтда беш соат фарқ борлигига қарамай, улар ҳар куни телефонда гаплашишарди. Азиз унинг овози мулойим ва заифлигини айтди. Кулганида эса, кулгиси журъатсиз ва узилиб чиқаркан, гўёки кулсам бўлармикан ё йўқми деяётгандай. Бу бошқаларнинг эътиборига аҳамият бермасликни билмайдиган аёлнинг кулгуси экан. «Сен шунчаки табиий бўл, – дерди унга Азиз. – Шунга ҳаракат қил!» Лекин нотинч оилавий ҳаётида табиий бўлиш унча осон эмас эди. Ави математикадан хусусий дарсларга қатнай бошлади, Орли эса ўзидаги таомланиш муаммоси туфайли руҳшунос қабулига рўйхатда турди. Бугун у омлетининг ярмини еди, бу унинг бир ой мобайнида бир қадар тўғри овқатлангани эди. Гарчи у омлетда қанча калория борлигини сўраган бўлса-да, ҳарқалай Элла унинг шу еганига кўнгли айнаб, қусмаганининг ўзини ҳам мўъжизага йўйди. Бу орада Жанет ўзининг

Скотт билан алоқалари узилганини эълон қилди. Иккисига ҳам шахсий ҳаёт учун майдон кераклиги ҳақидаги фикрдан бошқа тушунтириш бермади. Элланинг хаёлига бу «шахсий ҳаёт» деганлари янги муҳаббатни англатиши мумкинлиги фикри келди, зеро на Жанет, ва на Скотт бу маънода вақтларини бекор ўтказмаётган эдилар.

Эллани ҳаммадан кўп ҳайрон қилган нарса, одамлар орасидаги муносабатларнинг қандай катта жадаллик билан туғилиши ва парчаланиши эди, лекин у ҳеч кимни айбламасликка ҳаракат қиларди. Ўзининг Азиз билан ёзишмаларида қўлга киритган нарсаси ҳеч бўлмаганда шу эди: агар хотиржамлик сақласа, болалар ўзлари унга ўзлари айтадилар. У болаларининг ишига аралашмай қўйганидан бошлаб, уларнинг ўзлари келиб ҳаммасини айтадиган бўлишди. Элла уларга ёрдам беришга ва юпатишга шошилишдан воз кечиши биланоқ, ҳаммаси ўз-ўзидан ва яхшироқ йўлга туша бошлади. У фақат ҳодисалар қандай кечаётганини кузатиб борар, кун кетидан кунлар ортиқча зўриқишларсиз, бирин-кетин ўтиб борарди. Элла ўз ихтиёрида бўлмаган ишларга аралашмай қўйганидан бери, ичида гўё яна бир инсон пайдо бўлганди – бу (ички одам) анча доно, босиқ ва зуккороқ эди.

– Бу ўша бешинчи унсур, – шивирлар эди у гоҳо ўзига-ўзи. Ҳеч қанча вақт ўтмай, эри хотинида содир бўлган ўзгаришга эътибор берди. Энди у билан сал узоқроқ бирга қолишни истаётгани боиси шу эмасмикин? Уйга ҳам эрта қайтадиган бўлиб қолди, Элла энди у аёллар эътиборини ташқаридан изламай қўйганмикин, деган шубҳага борди.

– Азизам, сенга бирон кори ҳол бўлмадими? – сўрарди ундан гоҳо Дэвид.

– Менда ҳаммаси жойида, – жавоб берарди кулимсираб Элла. Ўзининг сокин (ички) масканига кетганидан буён, у худди узоқ йиллар ухлаб ўтказилгандай бўлиб кўринаётган ўз никоҳидаги ташқи одатларини ташлагандай эди. Энди Дэвид билан рисоладагидек ҳаёт манзарасини чизишни бас қилганидан бери, Элла улар бир галикда йўл қўйган барча хатоларни, бирга кечирган ҳаётларидаги барча эски қусурларни равшан кўрган эди. Элла энди табиий эди. Ва Дэвиднинг ҳам ўз-ўзидан шундай бўлиб қолганини ҳис этди.

Энди нонушта ва тушлик вақтларида улар катта одамлар ўз одатий ишларини тинчгина қилганлари каби, худди кирим ва чиқимларини умумлаштирган каби муҳокама қилар эдилар. Кейин худди бошқа гаплашадиган гаплари йўқлигини билгандай, жим бўлиб қолишар эди.

Гоҳида Элла эри ўзига ундан қандайдир бирон сўз кутаётгандай, эътибор билан қараб турганини кўриб қоларди. Агар Элла ундан ишқий саргузаштлари ҳақида сўраб қолса, у жон деб тавба-тазарру қилиши мумкинлигини билиб турарди. Лекин Элла ўзи буни исташидан шубҳаланарди.

Авваллари оила қайиғини мувозанатдан чиқариб юбормаслик учун эридан ҳеч нима сўрамас эди. Энди эса, эри кечалари уйга қайтмаганларида нималар билан шуғулланишини билмайдиганга солмайдиган бўлди. У ҳамма нарсани билишини ва бунинг унга мутлақо қизиғи йўқлигини аниқ сездириб турарди. Эрини эса айни шу нарса қўрқитар эди. Элла уни тушунарди, чунки қалби тубида ўзи ҳам шундан қўрқарди.

Агар Дэвид атиги бир ой олдин у томонга бир қадам қўйган бўлса эди, у эридан миннатдор бўлган бўларди. Оилани мустаҳкамлаш йўлида қўядиган ҳар қандай қадамини миннатдорлик билан қабул қилган бўларди. Лекин бир ой олдин бу шундай эди. Энди эса аввалги ҳаёти унга ҳақиқий ҳаёт бўлиб кўринмас эди. Уч боланинг онаси қандай қилиб шу кўйга тушди? Боз устига, Жанет айтганидай, ҳамон бахтсиз экан, нима учун ўзини ҳамма бахтсизлар тутганларидай тутмади? Нима учун ваннахонага кириб йиғлаб юрмади, ошхонадаги раковинага энгашиб ҳўнграмади, ташқарига чиқиб кетиб ёлғиз айланиб юрмади, деворга идишларни отиб синдирмади? Ҳеч нима қилмади.

Эллага ғалати сокинлик чўккан эди. У тўкис таъминланган ҳаётини катта тезлик билан тарк эта бошлаган эди, лекин айни пайтда илгари ўзида сира бўлмаган барқарорлик борлигини ҳис этарди. Эрталаблари ойнага узоқ тикилар, ўз юзидаги ўзгаришларни кўрмоқчи бўларди. Ёшардимикин? Ёқимлироқ бўлдимикин? Лекин ҳеч қандай фарқни кўрмас эди. Ва барибир у энди аввалгидай эмас эди.


Кира

1245 йил, 5 май, Конья.

Бутун қиш бўйи шохлари ерга эгилган катта дарахтлар бугун ям-яшил япроқ ёзди, Шамс Табризий эса ҳамон бизникида яшаяпти. Шу вақт ичида, кузатишимча, эрим бошқа одамга айланди, кун сайин мендан ва бутун оиладан тобора узоқлашиб борди. Аввалига мен улар тез орада бир-бирларининг жонларига тегсалар керак, деб ўйлаган эдим, лекин бундан дарак ҳам йўқ эди. Ҳатто бадтар яқинлашгандай эдилар. Улар ё жим ўтиришар, ё тинимсиз гаплашар, гоҳо кулишар эдилар ва бу кулгу менга оғир ботар эди: чунки улар бир-бирларидан сира зерикмаган эдилар. Шамс билан суҳбатлардан кейин эримнинг ҳеч ким билан иши бўлмас ва худди алланимадан кайф қилган каби ўз хаёлот оламига кириб кетарди. Румий билан Шамсни учинчи одамга жой қолдирмайдиган бир нима бирлаштириб турарди. Улар бир вақтда бир-бирларига бош силкитар, табассум қилар, қовоқ солар, бир-бирларига узоқ қараб қолардилар. Ҳатто кайфиятлари ҳам бир-бирларига боғлиқ эди.

Баъзан ҳеч нима емай, гаплашмай сукут сақлаб ўтиришарди; баъзан эса нимадандир телбаларча қувонишарди. Мен Румийни таний олмай қолгандим. Саккиз йилдан буён менга эр бўлиб келаётган, болаларини ўз туққан болаларимдай катта қилиб келаётган кишим менга бегона бўлиб қолган эди. Фақат ёнимда ухлаб ётганидагина, у билан яқинлигимни ҳис этаман. Кейинги пайтларда кўп тунларни уйқусиз, унинг нафасига қулоқ солиб ва танасининг илиқлигини ҳис этиб ўтказдим. Юрагининг бир текис уриши мени тинчлантиради ва Румийнинг ҳамон эрим эканини эслатиб туради. Мен ҳамиша ўзимга-ўзим бу абадий давом эта олмайди-ку, дейман. Бир кунмас бир кун Шамс кетадиган вақт келади. Ахир у дарбадар дарвиш-ку! Ва Румий мен билан қолади. У Коньяга ва ўз шогирдларига тегишли.

Мен ҳеч нима қилмаслигим керак, фақат кутишим керак. Аммо чидаш қийин бўлаяпти, кундан-кун тобора қийинлашиб бораяпти. Жуда қийналган вақтимда ўтган кунларни – ҳеч қандай келишмовчиликларга қарамасдан Румий ёнимда бўлган пайтларни – эслайман.

– Кира – насроний. Ҳатто исломга кирган бўлса ҳам, ҳеч қачон биздай бўлмайди, – бизнинг никоҳимиз ҳақида эшитгач шивирлашар эди одамлар. – Шундай таниқли ислом уламоси ғайридинга уйланмаслиги керак эди. Лекин Румий бу ғийбатларга эътибор бермас эди. Никоҳдан аввал ҳам, кейин ҳам. Ва мен ундан ҳамиша миннатдор эдим. Онадўли аҳолиси турли дин ва ирқларга тааллуқли. Шунга қарамай биз ҳаммамиз бир хил таом еймиз, бир хил куйлаймиз; бидъатларимиз ҳам, кечаси кўрадиган тушларимиз ҳам бирдай. Нима учун биз бирга бўла олмас эканмиз? Мен мусулмонча исмли насоро болаларни ва насоро аёллар эмизган мусулмон болаларни кўрганман. Бизнинг дунёмизнинг ўзи шундай. Ҳамон насоролик билан ислом орасида чегара бўлса, бу иккала томон илоҳиётшунослари ҳисоблаганларидан анча қайишқоқ бўлиши керак эмасми.

Одамлар, мени катта олимнинг хотини бўлганим учун барча уламолар ҳақида яхши фикрда бўлишим керак, деб ўйлашади. Аммо, тўғрисини айтсам, ундай эмас. Шак-шубҳасиз, уламолар кўп нарсаларни биладилар, лекин гап эътиқод ҳақида кетганида уларнинг илмлари жуда зўрми? Боз устига, улар айтишга ҳам одам қийналадиган сўзларни ишлатиб гапиришади. Мусулмон уламолари Учликка бўлган насоролик эътиқодни инкор этишади, насоролар эса фақат Қуръонни энг буюк деб ҳисобланишига қарши чиқишади. Улар худди бир-бирларини эшитмайдигандай гапиришади. Аммо мендан сўрасангиз, бу буюклардан кўра, оддий насоро билан оддий мусулмон орасида умумият кўпроқ. Насороликни қабул қилишда мусулмон учун энг қийини – Учликни тан олиш дейишади. Мусулмонликни қабул қилишда эса насоро учун энг қийини – Учликдан воз кечиш. Қуръонда Исо (а.с.) ўзини Худо ўзига Китоб берган ва Ўз пайғамбари қилган Худонинг қули дейди. Мен бунга қийинчиликсиз ишонганман. Лекин Биби Марямни инкор этиш қийинроқ кечади. Инчунин, Исо

Христос онасининг меҳрли кўзларига оташин термулгим келаверишини ҳеч кимга, ҳатто Румийга ҳам айтмайман. Ўз нигоҳи билан у мени ҳамиша юпатади. Тўғрисини айтсам, Шамс Табризийнинг бизникида жойлашиб олишидан шунчалар хижолат тортдим ва хафа бўлдимки, Биби Марямнинг юпатишига ҳар қачонгидан ҳам зор бўлдим. Мен Унга дуо билан мурожаат қилишга шунчалар ташна бўлдимки, ҳатто иситмам кўтарилар даражага етди. Гоҳида эса ўз янги эътиқодимга хиёнат қилаётганимдан уялиб кетардим. Ҳеч ким буларни тахмин ҳам қила олмас эди. Ҳатто, менинг деярли барча ишларим ва фикрларимни биладиган София ҳам. У мени тушунмаган бўларди. Афсуски, булар ҳақида эримга айта олмас эдим, лекин бу ҳақида унга қандай айтишни ҳам билмас эдим. У шундоқ ҳам мендан жуда узоқлашиб кетди, бадтар бўлишидан кўрқаман. Румий менинг бутун борлиғим эди.

Энди эса бегоналашиб кетди. Ҳеч қачон бир инсон билан бир уйда яшаб, бир тўшакда ухлаб ва лекин унинг ўзинг билан бирга эмаслигини ҳис этиб яшаш мумкин, деб ўйламаган эдим.


Шамс Табризий

1245 йил, 12 июнь, Конья.

Турган-битгани томошахонанинг ўзи! Агар мусулмонлар ўз гуноҳларини ювиш учун бутун Рамазон ойи Худога бағишлаб рўза тутсалар ҳам ва ҳар Ийди Рамазон қўй ёки эчки қурбонлик қилсалар ҳам, агар бутун умр Макка зиёрати орзусини қилсалар ва кунига беш маҳал жойнамоз ёйсалар ҳамки, қалбларида ИШҚ туйғуси бўлмаса – буларнинг барчасида не маъно бор?

ИШҚдан айро эътиқод – қуруқ сўзлардангина иборат; сўзларда асл ҳиссиёт бўлмагани учун улар жуда заиф ва ноҳаётий, ноаниқ ва пучдир. Наҳотки Худони Макка ёки Мадинага борганда топиш мумкин деб ўйласалар? Ёки уни мачитда топиш мумкин деб ўйласалар? Худони қандайдир бир «ёпиқ» маконда эканини тасаввур қилиш мумкинми?! Ҳамон Худо Ўзи «На Осмонларим ва на Ерим Мени ўзига сиғдира олмагай, лекин Мен менга ишонган қулимнинг қалбига сиғаман» деган бўлса, Уни бирон бир «ёпиқ» маконда жойлашганини қандай тасаввур этиш мумкин.

Ўзининг ўткинчи (чекланган) тафаккурини Буюк Худони билиш учун етарли, деб ўйлайдиган аҳмоққа ачинаман. Худо билан савдолашиш ва унинг олдидаги ўз ҚАРЗларини узиш мумкин, деб ўйлайдиган жоҳилга ачинаман. Наҳотки, бу одамлар Худони бизнинг гуноҳу савобларимизни тарозунинг икки палласида ўлчайдиган атторга ўхшатсалар? Ёки наҳотки Уни бизнинг гуноҳу савобларимизни худди ўзининг кирим ва чиқим дафтарига ёзиб бориб, савдо қиладиган савдогар (судхўр)га ўхшатсалар? Ўзларининг Худо билан Бирликларини шундай тасаввур этадиларми? Йўқ! Менинг Худойим – Буюк! У Тирик Худо! Менга ўлган Худонинг нима кераги бор? Нима учун мен ҳамиша қўрқув ва ваҳималар, тақиқ ва панду насиҳатлар ичида қотиб, қолипда яшашим керак? У (менинг Худойим) чексиз меҳр-мурувватлидир. Унинг исми ал-Вадуддир. Зеро, У Севгучидир.

Мен Унга ўзим қилаётган ҳар битта ишимда, худди нафас олаётгандай енгил ва табиий ҳамду сано айтаман. Зеро, Унинг исми ал-Ҳамид, Мақталгучи (ҳамду санолар айтилгучи)дир.

Ҳамон ўз қалбим тубида Худо ҳамма нарсани Ўзи кўриб ва эшитиб турганини билсам, нима учун фисқу фасод, ғийбатлар билан машғул бўлишим керак. Ахир Унинг исми ал-Басир, ҳамма нарсаларни Кўрувчи-ку! Ал-Жамол, ал-Қайюм, ал-Раҳмон, ал-Раҳим. Қурғоқчилик бўладими ё дунёни сув босадими, очлик ё ташналикдан ўлай деб қоламанми, то тиззаларим букилиб, вужудим ўзимга бўйсунмай қолгунича, юрагим уришдан тўхтагунича Унинг ишқида куйлайман ва Унинг учун рақс тушаман. Унинг энг СОФ борлиғи, бўм-бўш қисмига, Унинг буюк коинотидаги энг майда зарралари ичидаги бир заррачага айланмагунимча, ўз тубан нафсимни (нафси амморамни) тинимсиз чилпарчин қилишда давом этаман. Мен миннатдорлик, қувонч ва қатъият ила Унинг буюклиги ва барча ҳимматларини шарафлайман. У менга берган ва бермаганларнинг барчаси учун Унга миннатдорлик изҳор этаман, зеро менга нима яхшироқлигини Ўзи билгучидир. Рўйхатимдаги яна бир қоида ёдимга тушиб, бахт ва умид тўлқини мени қамраб олганини ҳис этдим. «Худо яратган мавжудотлар ичида МЕН УНГА ЎЗ РУҲИМНИ ПУФЛАДИМ деб айтилган Инсон алоҳида ўрин эгаллайди. Бизларнинг ҳар биримиз, беистисно, Худонинг бу ердаги элчиси бўлиш учун яралганмиз. Сен ҳеч бўлмаса бир марта ўзингдан ўз хатти-ҳаракатларингда Худонинг яратмишига ўхшайманми деб сўраганмисан?

Сен ўзингдаги Худони кашф этишинг ва шу кашфиёт ила яшамоғинг кераклигини эслайсанми?» Худо билан бирлашиб, фано бўлиш ва ўз нафсига қарши кураш олиб бориш ўрнига дин мутаассиблари (фанатлар) қўрқув қўзғотиб, бошқа одамлар билан жанг қиладилар. Дунёга қўрқув тўла кўз билан қараган одамлар воқеликдан яна ҳам бадтар ваҳимага тушишлари ажабланарли эмас. Бирон жойда ер қимирласа, қурғоқчилик бўлса ёки бошқа кору ҳол рўй берса, улар буни Муқаддас Ғазаб ифодаси сифатида қабул қиладилар – гўё Худо «Менинг шафқатим Менинг ғазабимдан кучлироқ» демагандай. Фанатлар ҳар хил нарсаларни баҳона қилиб ҳаммага жаҳл билан, ғижиниб қараб худди Буюк Раббимиз уларнинг тарафини олишини ва ўзларидаги арзимас қасос ўтини қувватлашини кутадилар. Уларнинг ҳаётларида фақат аччиқ аламлар ва нафратлар учун, яна уларга ҳамиша ва ҳаммаёқда худди қора булутлар каби ҳамроҳлик қиладиган, уларнинг ўтмиш ва келажакларига соя солиб турадиган чексиз норизоликлар учун ўрин бор, холос. Инсонда ўрмонни кўриб, дарахтларни кўра олмайдиган ҳоллар бўлади. Баъзи қоидаларни бутуннинг нурида кўрмоқ жоиз. Бутун эса ўз моҳиятида яширин. Фанатлар Қуръоннинг моҳиятини излашни истамай ва уни бутунлигича қабул қила олмай, айрим оятларни одамларнинг ваҳимага тушган онгига мос келадиган муқаддас кўрсатма сифатида ажратиб оладилар. Улар ҳамма вақт Қиёмат куни барча инсонлар соч толасидан ингичка ва пичоқ тиғидан кескир Сирот кўпригидан ўтказилишларини эслатадилар. Кўприкдан ўта олмаган гуноҳкорлар дўзахга тушишлари ва охиратга қадар ўша ерда азоб чекишларини айтадилар.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 | Следующая
  • 3.4 Оценок: 5

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации