Текст книги "Бепарво бўлмоқчиман"
Автор книги: Саъдулла Сиёев
Жанр: Юмор: прочее, Юмор
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 10 (всего у книги 12 страниц)
ЗИЁРАТ
Май ойининг охирлари. Эрта тонг. Ҳирот чеккасидаги ораста Чаҳорбоғ. Уч ҳафтадирки, Шайбонийхон Ҳусайн Бойқаро замонида бунёд этилган кўламли ва чаманзор боғда ором олиб ётибди. Боғнинг қоқ ўртасида шоҳона чодир тикланган. Унинг атрофида чоғроқ ўнлаб чодирлар, оқ кигиз билан ўралган ўтовлар. Улар хоннинг туғишганларига, дил маҳрамларига, саркардаларига аталган. Уч ҳафтадирки, ғолиблар базми авжида. Юзлаб қозонларда турфа таомлар қайнайди, шаробу қимиз тўла хумлар пайдарпай бўшайди, созанда-ю ҳофизлар имоми замон, ҳалифат–ул раҳмон, Мовароуннаҳр, Хуросон подшоси Шайбонийхон шарафини улуғлаб, нағма қиладилар.
Шайбонийхон чодирда ёлғиз ҳаёл суриб ўтирибди. Руҳияти сокин, димоғи чоғ. Ахир кўкси ифтихорга тўлиб суюнмасму? Яратганга шукроналар бўлсинки, манбаъд Дашти Қипчоқдан то Фарғона улусига қадар, Хоразм элидан то Хуросоннинг тенг ярмигадейин– барчасиуники,Муҳаммад Шайбонийхонники! Ҳайбатли тоғлар, бепоён дашту далалар, серсув дарёлар, туман– туман қорамоллар, қўйлар, олқорлар-у кийиклар салтанатининг пойида ётибди. “Имтиёзли бандаларингдин қилиб яратганинг учун сенга жоним нисор бўлсин, раббим!” деб ичида дуо ўқиди-ю, ўрнидан турди. Чодирнинг патнисдек дарчасини очди. Ғириллаб шабада кирди. Димоғига баҳорий чечакларнинг муаттар иси урилди. Дили яна ҳам равшан тортди. Боғ тўрида ҳофизлар Шайбонийхоннинг бир ғазалини хониш қиларди:
Эй кўнгилнинг булбули, сен бўзла бўстон борида,
Бўлмағил хомуш сен эмди ушбу достон борида.
Хон бир муддат қўшиққа қулоқ осиб турди, сўнг кумуш қўнғироқни чалди. Эшик оғаси кирди.
– Ҳофизларга айтинг, – деди у, – Ҳазрат Навоийнинг ғазалларидан ўқисинлар.
Ҳофизлар мақтаъга ўтдилар:
Эй Шабоний, кечалар ёрнинг ҳаёли хуш турур,
Не керакдур эмди сенга ушбу меҳмон борида.
Эшик оғаси хон амрини етказди шекилли, мусиқа тинди. Бир неча дақиқадан кейин ҳазин, оғир куй янгради. Икки ҳофиз жўровоз бўлиб Мир Алишернинг нодир байтларини бошладилар:
Фалакдин яхшилик етгай дебон кўнглингни шод
этма,
Ямонлиғким етар, ҳоло унут, ўтганни ёд этма!
Шайбонийхон пири муршид битган ҳикматнинг мағзини чақмоқчидек, бир муддат дарча олдида туриб қолди. Ўз бошидан ўтган яхши– ёмон кунларни, ёшлик йиллари Бухорода кечган ҳаётини, бобоси ўлгач чеккан жафоларини эслади. Навоий ҳазратларининг бир қитъасини пичирлаб ўқиди:
Гоҳи топдим фалакдин нотавонлиқ,
Гоҳи кўрдим замондин комронлиқ.
Басе иссиқ– совуқ кўрдим замонда,
Басе аччиқ– чучук тотдим жаҳонда.
Ҳофизлар Мир Алишернинг ўзга ғазалини куйлай бошладилар:
Мен жаҳондин кечдиму кечмас менинг жонимдин эл,
Мен илиг жондин юдум, чекмас илиг қонимдин эл…
Хон ўрнига келиб ўтирди. У ўзини Ҳазрат Навоийнинг маънавий шогирди, деб санар, шоири давроннинг ўнлаб ғазалларини ёд олган, унинг илк девонини ўз қўли билан кўчирган эди. Ҳозир у ҳофизларга эш бўлиб, ғазалнинг давомини кўнглида ёд айта бошлади:
Тўш– тушумдин баски расволиғ ўти лов– лов ёнар,
Ҳар тараф йўлдин чиқарлар ўтсалар ёнимдин эл…
Машшоқлар нафас ростладилар. Шайбонийхон мўъжаз қўнғироқни чалди. Эшик оғаси кирди.
– Дуогўйимизни чорланг, –деди хон, –шоирларни ҳам.
Бироздан сўнг узун– қисқа бўлиб, Шайхул– ислом Шамсиддин Абдуллоҳ, Муҳаммад Солиҳ, Биноий кириб келишди. Улар қуллуқ мақомини адо этиб, тек туришди.
– Марҳамат қилсинлар, мавлонолар, – деди чиройини очиб хон, – ўтирсинлар.
Ҳар ким ўз мавқеини биларди. Шайхулислом хоннинг ўнг тарафидан жой эгаллади, Муҳаммад Солиҳ сўл томонга чўккалади, Биноий унинг чап ёнига ўтирди.
(Азиз ўқувчи! Сизнинг тасаввурингиз тўлароқ бўлишини кўзлаб, икки оғиз меҳмонларимизнинг шарҳи ҳолини айтиб ўтишни лозим кўрдик.)
Шамсиддин Абдуллоҳ Яманий. У илоҳиёт илмининг етук алломаларидан эди. Бир замонлар толиби илмларга ваъз ва маъруза айтиш ниятида Бухорога келиб қолган эди. Шайбонийхон Самарқанд билан Бухорони забт этгач, азбаройи ихлос юзасидан хон хизматига кирди. Уламолар кенгаши унга Шайхул–ислом нишонини берди. Шайбонийхон алломани қабатига олди, шахсий дуогўйи мартабасига етиштирди.
Муҳаммад Солиҳ хоразмлик эди. Ёшлигида илм истаб, Ҳиротга келди. Алишер Навоийнинг адабий мактабида камолга етди. Навоий “Мажолис– ун нафоис”да уни мулойим ва хушҳулқ йигит, деб таърифлайди. Муҳаммад аввало дилбар шоир, ҳуснихат– ҳаттот, яхши созанда эди. Унинг бобоси Амир Темур саройида, отаси Нурсаидбек Мирзо Улуғбек девонида хизмат қилган. Муҳаммад Солиҳ ҳам темурий шаҳзодалардан меҳнатини аямади. Истеъдоди, ўткир қалами, закий илми билан уларга камарбаста бўлди. Аммо, Ҳусайн Бойқаро саройида илтифот, иззат топмади. Аъёнлар тарафидан муттасил камситилиш, эътиборсизлик оқибатида шоир саройни буткул тарк этди. Гоҳ Хуросонда, гоҳо Самарқандда дарбадар кезиб юрди. Шайбонийхон Самарқандни эгаллагач, тахминан 1500 йилда хон хизматига кирди. Шайбонийхон машҳур шоирни очиқ юз ила қаршилади, эҳсонлар бериб, дил маҳрамлари қаторига қўшди. Кейинроқ унга Малик– уш шуаро лақабини ҳадя қилди. Мана, етти йилдирки, у Шайбонийхоннинг барча юришларида иштирок этиб, “ярим жаҳон соҳиби” ҳақида улкан достон битиш орзуси билан яшайди.
Камолиддин Биноий форсигўй шоир. 1455 йилда Ҳиротда таваллуд топган. Унинг ғазаллари ҳам эл аро манзур эди. Аммо феъли торроқ, атрофидагиларга менсимайроқ қарарди. Унинг устига тили аччиқроқ эди. Халқ бундайларни таърифлаганда “тилининг тиканаги бор” дейди. Кибру ҳавоси, инжиқ феъли туфайли у саройга сиғмади. 1487 йилда Табрезга, Султон Яқуб саройига кетди. У ерда ҳам чиқишолмай, яна Ҳиротга қайтди. 1500 йили Самарқандга жўнади ва Шайбонийхон остонасига бош урди. Хон темурийлардан норози бўлиб келган Биноийни илтифот юзасидан даргоҳига қабул қилди. Биноий хондан миннатдор бўлиб, “Шайбонийхоннома” деб аталмиш насрий асар устида иш бошлади.
Ана энди ҳикоямизни узилган еридан давом эттирсак бўлади.
Шайбонийхон ёнбошидаги ипак ила зеб берилган йўл халтасидан бир ўрам қоғоз олиб, мизга қўйди. Мусоҳибларига деди:
– Биз хуфтон намозидан сўнг ўлтириб мана бу сўзликни битиб эрдик. Форсий–туркий сўзлик. Юз каломдан иборат. Уни қалъа кутволига бермоқчимиз. Мавлоно Лутфий бирла Мир Алишер лафзини ўргансин.
Хон қоғозларни Биноийнинг олдига сурди.
– Камолиддин, марҳамат қилиб бир назарларидан ўтказсин. Не бўлғонда ҳам жанобларининг она тилларида ёздук.
Биноий ўрам қоғозни олиб, кўзига суртди. Хоннинг гапи унга танбеҳдек туюлди. “Лаънати Кутвол! Икки оғиз туркча сўзласанг ўлармидинг? Ана энди сенинг касрингга биз қолдик!”
Биноий қоғозларни бир–бир варақлади. Шайбонийхон арабийда етук бўлмаса–да, форсийни мукаммал биларди.
Хон гўё шоирни синагандек сўради:
– Саҳфу хато кечмабдими, мавлоно?
Биноий таъзим қилди.
– Асло, ҳазратим! Форсигўйлар ҳавас ила тақлид этсалар арзигулик. Туркий тилга бурун жийирадиган нодонларга калтак бўлубдир.
Биноий яна нимадир демоқчи эди, эшик очилиб, Жонибек Султоннинг боши кўринди.
– Аъло ҳазрат, афв этгайсиз, суҳбатингизни буздим…
– Не гап, Жонибек, сўйлланг!
– Саройдин хабар келди. Кутвол аҳли аёлини олиб қочибдир.
Шайбонийхон заҳархандали кулди.
– Туркча забондин қўрқиб қочган номардни энди кўрдук. Ҳай, на чора, шаҳарда бир дона текинхўр камайибдур.
Хон сўзликни чарм ғилофга солиб, Жонибекка тутқазди.
– Саройга элтинг. Муншийлар, котиблар ўқиб, ёд олсунлар. Иродамиз шундоқким, бундан буёғига девон ишлари туркийда юргизилсин.55
Шайбонийхон вафотига қадар девондаги хат юмушлари фақат туркий тилда олиб борилди, сўнг яна форсийга ўтказилди.
[Закрыть] Боринг!
Шайбонийхон бақувват даҳанини сийпалаб, ўйга чўмиб ўтирди. Сўнг таассуф ила деди:
– Ажаб маҳлуқ эркан бу одамзод деганлари. Бир бурда нон умидида тувғон тилидан кечиб, бегона алфозда чулдирамакни афзал кўрадир. Оллоҳ, оллоҳ! Ифтихор қани, диёнат қани? Мир Алишер “Муҳокаматул– луғатайн”да бизларга не деб васият қилмишлар.66
Навоий мазкур асарида туркча юзта сўз келтириб, нафосат ва қудрат бобида туркий тилнинг форсийдан қолишмаслиги, ҳатто афзаллигини исботлайди.
[Закрыть]
Хон Муҳаммад Солиҳга ўгирилди:
– Мавлоно, ривоят борким, назмгўй аҳлидин бир бадхулқ шуаро мажлисларида устозга қўпол ҳазил қилиб, киноя ўқларини отмиш, мазаҳламиш. Шул маломат ростми ва ё ҳамоқат?
Шайбонийхон ўша бадфеъл шоирнинг Биноий эканлигини одамлардан эшитган эди. Бироқ ўзини билмаганга олиб деди:
– Мир Алишер ул шоирга нўхат шўрпо едириб калтакланг, демиш. Биз калтак устига ҳуқна ҳам буюрардик.
Солиҳ Навоий уюштирадиган жамики мушоира ва баҳсларда иштирок этарди. Ўша “бадхулқ”нинг ёнида ўтирганидан изтироб чекди.
– Барчаси орий рост, – деди у ва тилини тишлади.
Биноий “бадхулқ назмгўй” айнан ўзи эканлигини дарҳол фаҳмлади. Боши эгилди. Шоҳ исмини тилга олмаганига шукр қилди. Шайбонийхон ҳам қасддан мажоз ва рамз орқали сўзлаган, оқилга бир ишора кифоя қабилида иш тутган эди. Аслан воқеанинг тафсилоти бундоқ:
Навоий Биноийнинг истеъдодини қадрларди. “Мажолисун– нафоис”да унга махсус ўрин ажратди ва “Бағоят қобилияти бор”, дея алқади. Аммо Биноий беандишалигини қўймади. Йўргакда теккан касал шекилли, ҳар мажлисда зоти шариф шаънига заҳарзаққум сўзларини айтишни давом эттирди. Охир–оқибат, бир байт туфайли оралари буткул бузилди. Ҳиротда Мавлоно Соҳиб деган шоир бўларди. Унинг бир матлаъси Навоийга хуш ёқиб қолди. Улуғ шоир ўша байтни эгасидан сотиб олди ва уни янги, баркамол ғазалга айлантирди. Мана, ўша байт:
Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокроқ,
Кипригим шабнам тўкулган сабзадин намнокроқ.
Иттифоқо бир куни Биноий билан суҳбатлашиб ўтирганда Навоий ундан сўради:
– Мавлоно, каминанинг янги ғазалларидаги қайси байт сизга кўпроқ маъқул бўлди?
Биноий юқоридаги байтнинг Навоийники эмаслигини яхши биларди. Қитмирлик қилиб жавоб берди:
– Менга ғазалингиздаги “Кўкрагимдур” деб бошланувчи байт маъқул…
Навоийнинг кўнгли оғриди.
– Биноий Сиз, билиб туриб сувни булғайдиган кимса экансиз. Бедавоға даво йўқ дерлар.
Биноий кибру ҳавоси, тор феъли туфайли сафдошлари билан ҳам чиқишолмай, Ҳиротни тарк этди. Шоирнинг кейинги тақдирини юқорида зикр қилдик.
Шайбонийхон Биноийга кўз қирини солди. Мулойимроқ товушда буюрди:
– Мавлоно, мушоирани ўзлари бошлаб берсинлар. Мир Алишердан ўқинг!
Биноий Шайбонийхоннинг таъна тошларидан ерга киргудек бўлиб эзилиб ўтирарди. Ана шу эзгин ҳолатига монанд бир ғазални ўқий бошлади:
Бало дашти аро Мажнун менингдек кўрмамиш даврон,
Қуюндек ҳар замон бир кўрмаган водийда саргардон.
Тунум дайжур, ўзум ранжур, ичим ғамноку бағрим чок,
Тилим лолу таним беҳол, ишим афғону сиришким қон.
Фиғонимдин фалак ғамгин, сиришкимдин жаҳон рангин,
На дардим ўтиға таскин, на ҳажрим дардиға дармон.
Бошим ғам тошидин ёра, таним ҳажр ўқидин пора,
Кўнгул бу ёраға чора топарға топмайин имкон.
Кўзум намлик, бўйум ҳамлиқ, ичим андуҳу мотамлиқ,
Не ҳамдамлиқ, не марҳамлиқ топиб бу меҳнати пинҳон.
– Бале! – деб бош силкиди Шайхулислом, – арзу самони титратадурғон ғазал бўлибдур. Офарин!
Шайбонийхон навбатни Муҳаммад Солиҳга бермоқчи эди, Навоийнинг дилўртар байтларидан кўнгли сув ичди:
– Бу шоҳона назм пири муршиднинг бир рубоийсини ёдимизға солди. Ул наинки арзу самони, барча тўққиз фалакни жунбушга келтирса не ажаб.
Шайбонийхон чуқур хўрсинди ва жарангли товушда қироат қилди:
Йўқ фароғат, даҳр ароким, шомдин сочин ёйиб,
Ёғдуриб ашкин тутар ҳолингга ҳар тун мотами.
Гар будир олам, кишига мумкин эрмас анда ком,
Ҳақ магарким, ком учун боштин яратқай олами…
Шайхулислом “Ё раббим!” дея ёқасини ушлади. Сўнгги сатр, яъни инсон боласи бу дунёда ўз мақсадига етмоқ учун ҳақ таоло оламни бошқатдан яратмоғи лозим, деган доҳиёна фикр уни эсанкиратиб қўйган эди.
– Бундоқ калом ёлғиз илоҳий қалам соҳибига хосдур, – деди Солиҳ ва Навоийнинг “Қаро кўзим, кел эй…” деб бошлангувчи ўша машҳур ғазалини ўқишга ўтди.
Шайбонийхон кўзларини юмиб тинглади. Ғазал интиҳосига етгач, у илк байт – матлаъни эҳтирос билан такрорлади:
– Қаро кўзим, кел эй эмди мардумлиқ фан қилғил, Кўзим қаросида мардум киби ватан қилғил…
Бир мамлакат хазинасига тенг гавҳар бу! Мен девонимдаги кулли ғазалларимни мана шу байтга алмашгани тайёрмен.
Пешин яқинлашиб қолган эди. Хон Шайхул–исломга ўгирилди:
– Дуо қилинг, тақсир. Мир Алишернинг руҳи поклари чорлайдур. Зиёратга боргаймиз.
Дуогўй қўлларини фотиҳага очди:
– Алҳамдулиллоҳи раббил оламийн! Илоё, шавкатли шоҳимизнинг умрини зиёда, давлатини боқий қилғайсан! Ўзинг имтиёз бергувчисан, халлоқи олам!
Қўзғолдилар. Уламою умаро, хос навкарлари қуршовида Шайбонийхон Ҳазрат Навоий қабрини зиёрат қилгани отланди.
Мир Алишер Ҳиротнинг қоқ белидаги Мусалло майдонида – дахмаи Шоҳонда дафн этилган эди.
Шайбонийхон дарвозадан кирибоқ отдан тушди. У Малик– ул шуаро сағанасига пиёда боришни фарз деб биларди.
Даҳмага ёндошдилар. Шайбонийхон қабр тепасида тиз чўкди. Ичида устозга салом берди. Кейин тиловотга ўтди. Хоннинг ҳофизи қуръон деган муборак унвони бор эди. Дарҳақиқат, унинг Қуръони каримни ўзгача бир алфозда, ширали овоз билан қироат қилишини ҳатто рақиблари ҳам тан олган эди.
Шайбонийхон чўк тушганча узоқ тиловат қилди. Юзига фотиҳа тортди. Улуғ шоир қабр тошидан ғубор олиб кўзларига суртди. Сўнг қироат навбатини атрофида жам бўлган қори– ю қуззотга берди.
Миноралардан намозга чорловчи муаззинларнинг чўзиқ товушлари эшитилгач, зиёратчилар ўринларидан турдилар. Хон таклифига кўра улар намозни мусалло масжидида ўқишга шайландилар.
Шайбонийхон ортига қарай–қарай пиёда кетаркан, ҳаёлида Навоий Ҳазратларининг бир байти ярқираб жамол кўрсатди:
Бу гулшан ичра йўқтур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур яхшилик била қолса от.
СИҒНОҚДАГИ МУШОИРА
Шайбонийхон ёзни Ҳирот атрофида, Инжил дарёси бўйида ўтказди. Бу ерларнинг об– ҳавоси мўътадил экан. Мухтор тоғ тарафдан ёз бўйи салқин шамол эсиб турди. Айниқса чаман бўлиб гуллаган ораста боғлар, деҳқон қўли билан яратилган рангоранг туташ экинзорлар хоннинг завқини келтирди. Туққан эли Туркистонда ҳам ана шундай безавол боғлар, зироатхоналар бунёд этишни кўнглига тугиб қўйди.
Хоннинг бирйўла қирқ киши ибодат қиладиган чоғроқ йиғма масжиди бор эди. Ҳукмдор қаерда қўним топса, масжидни тиклашар, хон маҳаллий аҳли уламо ва дил маҳрамлари билан беш вақт намозни адо этарди. Шунингдек Шайбонийхоннинг минг жилддан иборат кўчма кутубхонаси ҳам бўлиб, уни махсус ўғруқда77
Ўғруқ – хоннинг аҳли аёли ва шахсий буюмларини олиб юрувчи улкан арава.
[Закрыть] жанговар сарбозлар қўриқлаб юришарди.
Хон мухорабалардан тин олиб, ором онлари етганда улкан пўлат сандиқларни очиб, нодир қўлёзмаларни мутолаа қиларди. Гоҳо ҳузурига дин пешволари, шоирлар, мусиқачи, мусаввирларни чорлаб, суҳбатлар уюштирарди. Бундай мажлисларда Қуръон тафсири, фиқх, ижмо, қиёс сингари мураккаб масалалар хусусида баҳс– мунозара бўларди.
Ана шундай машғулот билан хон ёзни оёқлатди. Унинг Ҳиротдан оёқ узиб кетолмаётганига икки сабаб бор эди. Бири – Хоразму Хуросондаги оғир жангларда толиққан аскарларига дам бериш бўлса, иккинчиси – Шоҳ Исмоил Сафовийнинг фитнасидан огоҳлик эди. Гоҳо Шайбонийхоннинг кўнглида, Хиротни тарк этсак, бу қизилбош88
Қизилбош – бу ерда шоҳ Исмоил Сафовий назарда тутилган.
[Закрыть] оч қашқирдай шаҳарга чанг солмоғи мумкин, деган гумон ғимирлаб қоларди.
Шайбонийхон шу янглиғ ҳаёл уммонида сузар экан, иттифоқо хавф хабари ўз юрти Туркистондан етиб келди. Саҳройи кўчманчиларнинг сардорлари Шайбонийхон йўқлигидан фойдаланиб, тағин Ўрқуқ, Ўзган, Сиғноқни талабди, энди Хоразм сари юриш бошлаганмиш. Хон дарҳол лашкар тўплаш ҳақида буйруқ берди. Қароргоҳни йиғиштирдилар. Шайбонийхон Ҳиротда Урусхон бошлиқ эллик минг аскарни шаҳар ҳимоясига қолдирди. Жияни Убайдуллахонни етмиш минглик қўшин билан Жониш Султоннинг йўлини тўсиб чиқиш учун Хоразм тарафга юборди. Ўзи ёнига ўғли Темур Султонни, Шайх Муридни олиб, Така ёвмит чўли орқали йўлга тушди. Жадаллаб юрилса, Туркистонгача икки ҳафталик йўл эди. Шайбонийхон юз минг отлиқ аскари билан Сайҳун соҳилига етиб келганда кўчманчи бийлар аллақачон Қоратов ортига чекинган эдилар. Шайбонийхон уларни таъқибэтиб,Эдилдарёсигачақувибборди. Босқинчилар ташлаб қочган минглаб қорамол, беҳад уй–рўзғор буюмларини қўлга киритди ва уларни Туркистонга қайтариб, жабрдийдаларга тарқатди.
Қиличини судраб қиш келди. Шайбонийхон қиш ойларини ўзбек улусининг расмий пойтахти Сиғноқда ўтказишни хуш кўрарди. Сиғноқ Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган маъмур шаҳар эди. Ўн минглаган отларни суғориш, уларга ем– хашак топиб бериш учун дарё соҳили қулай ҳисобланарди. Хон шуни назарда тутиб, қароргоҳини Сиғноқ билан Сирдарё ўртасига қўндирди.
Халқ тили билан айтганда, тўқсон кирган, яъни қишнинг авж палласи. Шайбонийхон ўн олти керагалик баланд оқ ўтовда ўтирибди. Ўтовнинг тўрт тарафида дошқозондек тўрт манғал. Уларда чирсиллаб саксовул ёнади. Ўтов иссиқ. Хоннинг олдида пастак курси – миз, ўнг қўлида, уч– тўрт қадам нарида олтиетти ёшлардаги чиройли ўсмир бола. У чордона қурганча лавҳга очиб қўйилган Қуръонни секин ўқиб ўтирибди. Бу бола Хуррамшоҳ, Шайбонийхоннинг эрка ўғли, Хонзодабегимнинг тўнғичи, Бобур Мирзонинг жияни. Хон ипак қоғозга пири Туркистон, Султон улорифин Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларини кўчириш ила банд. Гоҳо ўғлига кўз қирини ташлаб қўяди. Аъробий калимага тили келмай қийналса, тузатади:
– Йуҳаббиҳум эмас, ўғлим, йуҳиббиҳум, деб ўқинг. Бу Аллоҳ яхши кўради, дегани.
Ҳуррамшоҳ “Хўп бўлади, қиблагоҳ”, деб қўлини кўксига қўйди.
Хон Мавлоно Рўзбехонни ҳузурига таклиф қилган эди. Таъзим қилиб кириб келди. Фазлуллоҳ Рўзбехон олтмиш ёшларга борган, бўйдор, қорасоқоллик уламо эди. Асли Форс вилоятининг Шероз шаҳрида туғилиб ўсган эди. Уни Мавлоно Рўзбехон дея улуғлардилар. Рўзбехон забардаст руҳоний оиласида тарбия топган, шу боис фиқҳ, ҳадис, тафсир, тасаввуф билимдони, закий муаррих, форс ва ўзбек тилларида етук шеърлар битгувчи шоир ҳам эди. Рўзбехон фалакнинг гардиши ила бир замонлар “Қутбул ислом” саналмиш Бухорои шарифга келиб, муқим туриб қолди. Шайбонийхон Самарқанд билан Бухорони забт этгач, у ўзбек хонига хизматга кирди. Мана, етти– саккиз йилдирки, Мавлоно Шайбонийхон даргоҳида, хоннинг жамики махорабалари, фароғатли дамларида унга ҳамдард, маслаҳатгўй. Рўзбехон айни Биноий ва Муҳаммад Солиҳ сингари Шайбонийхоннинг шарҳи ҳолини китобат қилиш билан машғул.
Рўзбехон хон рўпарасига чўк тушди. Дуо қилди. Сўнг Хуррамшоҳга қараб кулимсиради:
– Шаҳзодамиз Каломуллони хатм қилмоқдаларму? Боракалло!
Хуррамшоҳ ўрнидан туриб, олимга салом берди.
Хон ҳам ўғлига фахрланиб разм солди ва Рўзбехонга ўгирилди:
– Мавлоно Фазлуллоҳ, бизнинг бир ниятимиз бор эрди. Жаноблари рози бўлсалар, шул йигитчанинг маърифий тарбиятини мўйинларига олсалар. Токи шаҳзода сиздаги илми ирфон хазинасидин баҳра олиб, ботин бирла зоҳирни, қол бирла ҳолни англасун.
Рўзбехон бош эгди:
– Шаҳзодамизнинг фазлу камолига сабабкор бўлмоқ фақир учун улуғ шарафдур, ҳазратим.
Рўзбехон Шайбонийхоннинг юришлари борасида ёзаётган китобидан бир неча фасл олиб келган эди., ўрама қоғозни қўшқўллаб хонга пешкаш қилди. Хон варақ қатларини ёйди, мизга қўйиб, қайроқ тошчалар билан бостирди. Бир– икки варақни ичида пичирлаб ўқиди.
– Битикларингиз маъқул, – деди Шайбонийхон, – ростини ёзибсиз. Андешамиз шулки, “Сафарномаи Бухоро” ўхшамайроқ турибди. Рози бўлинг, китобатга “Меҳмонномаи Бухоро” деб ном берайлук. Бу фоний жаҳонда барчамиз меҳмонмиз, жумладан Бухорои шарифда. Тағин зикр этингки, Сайҳунни жаннатдин чиққан дарё дерлар. Ани сўғдийлар Хўжанд атамишлар. Бу номда мантиқ йўқ. Хоразмда Жайхун, Туркистонда – Сайҳун! Гўёки оға–ини, эгачи–сингил.
Шайбонийхон қўнғироқ чалди. Эшик оғаси Мамат Ёвқур кирди.
– Дастурхонни очинг, – деди хон, – айтинг, қимиз, қимрон келтурсинлар.
Шоҳи дастурхон очилди. Унда Шарқнинг тансиқ ширинликларидан ташқари жайдари халқ суйиб тановул қиладиган таомлар ҳам сероб эди: қовунқоқи, олмурт, қоқўрик, жийда, иримчик, қовунқурт, мойчечак, зоғора нон, қази, қарта, пишлоқ, қуртоба, қимрон… Бу емишларнинг аксарияти Рўзбехон ўсибунган юртда бўлмасди. Олимнинг сўровига кўра хон уларга таъриф берди.
– Биз буюрдикки, мазкур озуқалар ҳар бир навкарнинг хуржунида бўлғай. Бир қарич қовунқоқи еб, туянинг қуртини сўрган кимсанинг қурсоғи ғовға қилмас, дейдилар. Қани, Мавлоно, ўзлари ҳам қовунқуртдан тотсинларчи, мазаси нечук экан.
Рўзбехон данакдай қовунқуртни оғзига солди. Шимиб, бош чайқади…
– Жаннатий неъмат экан, оҳ, оҳ…
Қимиз, қимрон келтирдилар. Баковул аввал хонга, кейин Рўзбехонга заранг косада қимрон узатди.
– Саҳар симирган бир коса қимрон то кечга довур танага дармон бўлғай, – деди хон ва қимиз хосиятларидан сўз очди.
Рўзбехоннинг хотираси ўткир эди. Хоннинг гапларини жон қулоғи билан тинглаб, дилига нақш қилди. Сўнг китобига дарж этди.
Бўсағада Мамат Ёвқур кўринди.
– Ҳазратим, Мавлоно Солиҳ даргоҳингизга изн сўрайдилар…
– Маликул– шуаро учун эшигимиз ҳамиша очиқ, – деди хон, – дарҳол чақиринг!
Муҳаммад Солиҳ остона хатлади. Қўл қовуштириб салом берди. Шайбонийхоннинг кайфияти аъло эди.
– Кўзимиз сиза муштоқ эрди, ажаб галдингиз ёшулли! – деди хон Хоразм шевасида. Солиҳ Рўзбехоннинг қабатига чўккалади. Қўлтиғидаги шойи матога ўралган китобини дастурхон четига қўйиб, хон ҳаққига дуо қилди. Баковул бир коса қимиз узатди. Солиҳ косанинг ярмини симириб, дастурхонга боқди, мутойиба қилди:
– Бул азиз неъматларнинг қай бирисина қўл чўзгани ҳайронсан. Бирисин олсанг, ўзгаси инжиб қоладурғондек…
Хон муртидан кулди:
– Ол–олини териб олаберсинлар, мавлоно99
Хон сўз ўйини қилаётир. “Ол” – қизил деган маънони билдиради.
[Закрыть].
Хоннинг мутф ила кўргазган манзирати иккала шоирнинг завқини келтирди. Улар бир– бирига табассум аралаш мамнун боқиб қўйдилар.
Меҳмонлар дастурхондаги сархил мевалардан тотиниб, қимизхўрлик қилиб бўлдилар. Хон олдидаги қоғоздан бош кўтарди.
– Пиримиз, Шайхул–машойих ҳазратларининг ҳаёли субҳи содиқдан кўнглимизни равшан этадир. Бир ҳикматларини такрор хатм қилдимки, ани тасаввуфнинг гултожи деса бўлур. Олами кабир бирла олами сағир кўз олдимға келди1010
Олами кабир – беҳудуд, катта олам, олами сағир – зуҳр этиладиган кичик коинот.
[Закрыть].
Рўзбехон тавозе ила сўз қотди:
– Олампаноҳ, ул муборак ғазалдан бизлар ҳам баҳра олсак, савобға ноил бўлғай эрдик.
– Андоқ бўлса, пири комилнинг байтларини шаҳзодага ўқитайлик, – деди хон ва ўғлига ўгирилди, – мунда келинг, Хуррамбек.
Шаҳзода шаҳдам қўзғолди ва отасининг қаршисига келиб қўл қовуштириб турди. Хон унга хожа Аҳмад Яссавийнинг ўзи тонг саҳар ипак қоғозга кўчирган ғазалини узатди.
– Ўғлим, авлиё бобонгизнинг бул назмул жавоҳирини устозларингизга ўқиб беринг–чи, кўнглимиз сув ичсин.
Хуррамбек Султон ул–орифиннинг ғазалини қўшқўллаб олди, кўзларига суртди ва отасининг овозидек жарангдор, тиниқ товушда қироат қилди:
Холиқимни изларман тун– кун жаҳон ичинда,
Тўрт ёнимдин йўл инди кавну макон ичинда.
Тўртдин еттига етдим, тўққиздин бир– бир ўтдум,
Ўндин иккига келдим, чархи кайвон ичинда.
Ғаввос баҳрига кирдим, вужуд шаҳрини кездим,
Дурни садафда кўрдим, гуҳарни кон ичинда.
Аршу Курсини юрдум, Лавҳу Қаламни кўрдум,
Вужуд шаҳрини кездим, айдим бу жон ичинда.
Уч юз олтмиш сув кечдим,
тўрт юз қирқ тўрт тоғ ошдим,
Ваҳдат шаробин ичдим, туштум майдон ичинда.
Чунки туштум майдонга, майдонни тўла кўрдум,
Юз минг орифни кўрдум, барча жавлон ичинда.
Жонни кўрдум жанонда, гулни кўрдум майдонда,
Ошиқларнинг бўстони, жумла майдон ичинда.
Эрни кўрдум – эргашдим, излаганимни сўрдим,
Барчаси сенда, деди, қолдим ҳайрон ичинда.
Ҳайрон бўлубон қолдим, беҳуш бўлубон толдим,
Ўзимни дардга солдим, топдим дармон ичинда.
Мискин Хожа Аҳмад жони, ҳам гуҳардир, ҳам кони.
Жумла анинг макони, ул ломакон ичинда.
Хуррамбек ғазални ўпди, манглайига тегизди ва таъзимилаотасигаузатди.МуҳаммадСолиҳ Хуррамбекни шоирона лутф ила алқади:
– Пири комилнинг абёти мисли зар экан. Шаҳзодамиз хушнавоси бирла сийнамизни зарафшон айлади. Боракалло!
Рўзбехон ҳам уни қувватлади:
– Завқимиз зиёда бўлди. Илоҳо, валиаҳднинг умри зиёда бўлғай. Валлоҳу аълам биссавоб!
Икки дил маҳрамининг дуосидан Шайбонийхоннинг димоғи чоғ бўлди. Ўғлига ўтиринг, дегандек ишора қилди. Рўзбехон илтижо аралаш бир оҳангда сўранди:
– Ҳазрати олийлари, биз жанобларидан байту ғазал эшитмакка умидвормиз…
Хоннинг қийиқ кўзлари кулимсиради. Ёнбошидан бир варақ олиб, Муҳаммад Солиҳга усинди:
– Султонимнинг руҳ покларидан рағбат олиб, бомдод маҳали бир туюқ битиб эрдик. Марҳамат, мавлоно Солиҳ, ўқисинлар, сиз – воиз, биз – соме.
Солиҳ шилдироқ қоғозни кўзларига суртди, сўнг бийрон лафзда ўқиди:
“Офарин! Шоҳбайт бўлибдир”, дея иккала шоир хонга таъзим бажо келтирди.
Муҳаммад Солиҳ сиртига қирмизи духоба қопланган жилдини очиб қўйди.
– Давлатпаноҳ, ижозатлари бўлса…
Хон мутойиба қилди:
– Қафаснинг банди ечилди. Энди қушни озод қилинг, мавлоно!
Солиҳ Шайбонийхоннинг пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари асосида айтган бир амри маъруфини назмий шаклда баён қилган эди, томоқ қириб, қироатга ўтди:
Бу ҳадис эрдики, хон этти баён,
Ҳам муҳаддис эди, ҳам шоҳи замон.
“Нафси аммора” деди етти сар,
Сени Қорун каби ондукто ютар.
Бу етти бошлиқ илон бор аён,
Баданимиз ичидадур бу йилон.
Бир боши шавкат эрур, бири ҳасад,
Бири жаҳлу яна бири хўйи бад.
Яна икки ғазабу тувли амал,
Яна бир ўлмоқи халқ ила дағал.
Қойси душман бу йилондек бўлғай,
Қойси бу нафси ямондек бўлғай?
Ушбу душманни ясормен, десангиз,
Ани бўғизидан осормен, десангиз,
Суннат ила амал айланг доим,
Наби амрини тутинглар қойим.
Қилингиз хўй риёзат бирла,
Тузинг ишларни шариат бирла,
Тиғи иллаллоҳ ила иш айланг,
Нафси кофир ила сончиш айланг.1313
Нафси аммора – ёмонликка буюрувчи нафс. Бу ёвуз махлуқ, етти бошли аждаҳога менгзайдир. Мазкур илон вужудимиз ичра сокиндир. Бу юҳонинг бир боши шавкат, яъни кибр, бири ҳасад, яна бириси жаҳлу, тўртинчиси бадфеълликдир. Қолганлари ғазаб ва хунук амал, еттинчиси аҳли мўминлар билан қўпол муомала қилмоқдир.
[Закрыть]
Муҳаммад Солиҳнинг содда ва равон байтлари Шайбонийхонга маъқул бўлди шекилли, у аста бош силкиди, сўнг эшик оғасини чорлади:
– Икки чопон келтирингиз!
Мамат Ёвқур бир жуфт зарбофтўн олиб кириб, икки шоирнинг елкасига ёпди. Шоирлар хонга таъзим адо этиб, орқалари билан юриб чиқиб кетдилар. Шайбонийхон пешин намозига тайёргарлик кўра бошлади.