Электронная библиотека » Йона Бергер » » онлайн чтение - страница 13


  • Текст добавлен: 9 апреля 2024, 22:00


Автор книги: Йона Бергер


Жанр: Классическая проза, Классика


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 13 (всего у книги 14 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Хотима

Исталган учта аёлдан охирги марта қаерда маникюр қилдирганини сўраб кўринг, камида биттаси вьетнамлик бирор моҳир маникюрчини айтиши эҳтимолдан холи эмас. Лекин нега айнан шундайлиги ҳақидаги ҳикоя сизни ҳайратда қолдириши мумкин. Ҳаммаси 20 нафар аёл ва узун апельсинранг тирноқлардан бошланади.

Туан Ле ўзининг ватанида ўрта мактабда дарс берарди, аммо 1975 йили Умид номли шаҳарчага кўчиб келганида, эгнидаги кийимидан бошқа ҳеч вақоси йўқ эди. Сакраменто яқинидаги бу палаткали шаҳарча Сайгон вайрон этилганидан сўнг Америкага қочган вьетнамликлар учун бошпана вазифасини ўтарди. Муҳожирлар билан тўла лагерь бир вақтнинг ўзида умид ва тушкунликка чулғанган эди. Одамлар Америкага яхшироқ ҳаёт орзусида келар, аммо инглиз тилини яхши билмагани туфайли имкониятлари чекланганди.

Альфред Ҳичкокнинг “Қушлар” фильмида бош ролни ўйнаган актриса Типпи Ҳедрен қочқинларнинг ҳолига бефарқ эмасди. У кунора Умид қишлоғига бориб турарди. Ҳедрен ёрдам беришни хоҳлаб, баъзи аёлларни ўз қарамоғига олди. Вьетнамлик собиқ бизнес эгалари, ўқитувчи ва ҳукумат амалдорлари бўлган бу меҳнатсевар аёллар ишлашга жон-жон деб рози эдилар. Ҳедрен Вьетнамда улар бошидан кечирган воқеалардан ҳайратга тушарди. Улар ҳам, ўз навбатида, актрисадаги бир нарсани – чиройли тирноқларни пайқашди.

Аёллар Ҳедреннинг ялтироқ оч пушти тирноқларига маҳлиё бўлиб қолишди. Шунинг учун у ҳафтасига бир марта муҳожир аёлларга дарс бериш мақсадида маникюрчини олиб келадиган бўлди. Улар тирноққа Хотима ишлов бериш, парваришлаш ва тирноқдаги қадоқларни қандай бартараф этишни ўрганардилар. Аёллар буларни жуда тез ўзлаштирар, ўрганганларини Ҳедренда, ўзларида ва уларга қўлини ишониб топширишга рози бўлганларнинг барчасида машқ қилишарди.

Кўп ўтмай Ҳедрен бир режа тузди. У аёлларни яқин атрофдаги гўзаллик мактабига бепул дарсларга олиб борди. Улар энди тирноқни текислаш, бўяш ва безак беришни мактабда ўрганишди. Кейин Ҳедрен Ле ва бошқа аёлларга Санта-Моника ва унинг атрофидаги шаҳарлардан иш суриштирди.

Аввалига бу қийин кечди. Маникюрлик касби ҳали урф бўлмаган, рақобат катта эди. Ле ва бошқа аёллар имтиҳондан ўтиб, лицензия олди ва ўз бизнесларини бошладилар. Улар узоқ вақт кўп меҳнат қилиб, камданкам одам қизиқадиган касбни эгалладилар. Аёллар тиришқоқ эдилар ва ҳаракатда давом этишарди. Улар пул ишлаб, молиявий барқарорликка эришиш учун меҳнат қилардилар.

Ленинг муваффақиятини кўриб, унинг бир нечта дўстлари ҳам шу иш билан шуғулланишга қарор қилишди. Улар келиб чиқиши Вьетнамдан бўлган америкаликларга тегишли илк гўзаллик салонларидан бирини очди ва бошқаларни ҳам худди шундай қилишга илҳомлантирди.

Бу муваффақият тарихи тезда овоза бўлди. Қўшма Штатларга янги имкониятларни қидириб келадиган минглаб вьетнамликлар ватандошлари нима қилаётганини эшитар, уларнинг тажрибасидан фойдаланарди. Вьетнамликларнинг маникюр салонлари бутун Сакраменто бўйлаб очила бошлади. Сўнг Калифорниянинг қолган қисмларига тарқалди. Кейин бутун мамлакат бўйлаб… Бу тенденцияни ўша 20 нафар аёл бошлаб берган бўлса ҳам, кўп ўтмай бу анча кенгайди.

Бугун Калифорниядаги маникюрчиларнинг 80 фоизи асли вьетнамлик америкаликлардир. Мамлакат бўйича уларнинг бу соҳадаги улуши 40 фоиздан ошади. Вьетнам педикюр салонлари “эпидемия”га айланди.

*

Туан, Типпи ва Вьетнам маникюр салонларининг кенг тарқалиши ҳақидаги ҳикоя жуда ҳайратланарли. Аммо бундан ҳам ажаблантирадиган нарса унинг ҳеч ҳам ноёб воқеа эмаслигидир.

Бошқа муҳожир гуруҳлар ҳам худди шу каби маълум бир йўналишларни қўлга олган. Ҳисоб-китобларга кўра, Лос-Анжелесдаги пончик (ёғли кулча) дўконларининг 80 фоизига камбоджаликлар, Нью-Йорк шаҳридаги кимёвий тозалаш хизматининг 65 фоизига корейслар эгалик қилади. 1850-йилларда Бостондаги ичимлик дўконларининг 60 фоизи эса ирландияликларга қарашли бўлган. 1900-йилларнинг бошларида яҳудийлар эркаклар кийимларининг 85 фоизини ишлаб чиқарган. Рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Агар ўйлаб қаралса, бу ҳикоялар кўп нарсани англатади. Одамлар янги мамлакатга кўчиб, иш излай бошлайдилар. Аммо муҳожирлар илгари турли хил малакали ишларда ишлаган бўлишса-да, янги мамлакатда уларнинг иш топиш имконияти чекланган. Улар янги тилда мулоқот қилишга қийналади, аввалги сертификатлар ёки малакаларни янги жойда ҳам тасдиқдан ўтказиш осон эмас, камига, ўз ватанларидаги каби танишлари кўп эмас. Шундай қилиб, муҳожирлар ўз дўстлари ва танишларига мурожаат қилишади.

Ана шунда биз муҳокама қилаётган бошқа маҳсулот ва ғояларда бўлгани сингари ижтимоий таъсир ва шахсий тавсиялар ўз ишини қилади. Ишга жойлашиш масаласи – уларнинг доимий мавзуси (турткилар). Шунда улар яқинда келган бошқа муҳожирлар қандай иш билан шуғулланаётганини кузатади (омма) ва улардан энг яхши имкониятлар ҳақида суриштиради. Янги жойга ўрнашиб олган муҳожирлар ватандошлари олдида яхши Хотима кўринишни истайди (ижтимоий қиймат) ва бошқаларга ёрдам беради (амалий қиймат), шунинг учун улар ўзлари билган, муваффақиятга эришган танишлари ҳақида қизиқарли (ҳиссиётлар) воқеаларни (ҳикоялар) сўзлаб беради.

Кўп ўтмай, ушбу янги муҳожирлар аввалроқ келган ватандошларига эргашиб, улар каби ишлашни бошлайди.

*

Вьетнамлик маникюрчилар ва муҳожирларнинг касб танлашлари тўғрисидаги бу ҳикоя биз китоб давомида муҳокама қилган бир қатор фикрларга урғу беради.

Биринчидан, ҳар қандай маҳсулот, ғоя ёки хаттиҳаракат юқумли бўлиши мумкин. Биз блендерлар (“Will It Blend?” ролиги), барлар (“Илтимос, ҳеч кимга айтманг” бари) ва нонушта бўтқалари (“Cheerios” маҳсулотлари) ҳақида суҳбатлашдик. “Табиий” ажойиб маҳсулотлар, масалан, чегирма асосида савдо қилувчи дўконлар (“Rue La La”) ва эксклюзив ресторанлар (“Barclay Prime”нинг юз долларлик пишлоқлари), нисбатан камроқ анъанавий оғзаки рекламага арзийдиган маҳсулотлар, жумладан, маккажўхори (Кен Крейгнинг “Clean Ears Everytime” ролиги) ва интернет қидирув тизимлари (“Google”нинг “Париж севгиси”) ҳақида, маҳсулотлар (“iPod”нинг оқ қулоқчинлари) ва хизматлар (“Hotmail”), шунингдек, нотижорий ташаббуслар (“Movember” ва “Livestrong” браслетлари), соғлом турмуш тарзи (“Ёғ ичаётган одам” ролиги) ва бошқа барча соҳалар (Вьетнам педикюр салонлари) ҳақида суҳбат қурдик. Ҳаттоки совунлар ҳақида ҳам гаплашдик (“Dove”нинг “Эволюция”си). Ижтимоий таъсир турли маҳсулот ва ғояларни оммалаштиришга ёрдам беради.

Иккинчидан, биз кўрдикки, ижтимоий “эпидемиялар”ни бир нечта “инфлюенсер”лар эмас, балки маҳсулот ва ғояларнинг ўзи қўзғатар экан.

Албатта, ҳар қандай буюк ҳикоянинг қаҳрамони бўлади. Типпи Ҳедрен вьетнамлик аёлларга маникюр ликни ўрганишга ёрдам берди ва Жорж Райт “Will It Blend?” шоусини бошлаб берган креатив ғояни берганди. Аммо бу шахслар ҳикояга биринчи учқунни тақдим этган бўлса ҳам, улар ҳикоянинг кичик бир қисми, холос. Социолог Дункан Уоттс нима учун саноқли ва бир-бирига боғланган таъсир кучига эга одамлар биз ўйлаганчалик ижтимоий эпидемияларни авж олдирмаслигини тушунтириб, буни ўрмон ёнғинлари билан қиёслайди. Баъзи ўрмон ёнғинлари бошқа ёнғинларга қараганда йирикроқ кўламда кечади, аммо ҳеч ким оловнинг кўлами дастлабки учқуннинг фавқулодда табиатига боғлиқ, деб баҳслашмайди. Катта ўрмон ёнғинлари катта учқунлардан юзага келмайди. Олов ҳар бир алоҳида дарахтга илашиши, ундан сўнг бошқаларига ўтиб бориши керак.

“Юқумли” маҳсулотлар ва ғоялар ўрмон ёнғинига ўхшайди. Уларнинг кенг тарқалиши юзлаб, ҳатто минглаб одамларсиз юз бериши мумкин эмас, эркагу аёллар маҳсулот ёки хабарни доимий бир-бирига етказиши зарур.

Хўш, нега минглаб одамлар ушбу маҳсулотлар ва ғоялар ҳақида кўп гапиради?

Айни шу ерида биз учинчи нуқтага етиб келамиз: муайян хусусиятлар маҳсулот ва ғояларнинг кўпроқ тарқалишини осонлаштиради. Эҳтимол, баъзи нарсалар тасодифан машҳур бўлиб қолган, баъзи маҳсулот ва ғояларнинг шунчаки омади кулган, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо бу шунчаки омад эмас. Бу мўъжиза ҳам эмас. Ҳар қандай ижтимоий эпидемиянинг тагида ана шу асосий тамойиллар ётади. Одамларни қоғозни тежашга, ҳужжатли фильмни томоша қилишга, бирор хизматни синаб кўришга ёки номзодга овоз беришга чақириш бўладими, буларнинг бари учун муваффақият рецепти мавжуд. Худди шу олти тамойил – СТEППС тамойили ҳар қандай нарсанинг оммалашувига, оғиздан-оғизга ўтишига, “юқиши”га ёрдам беради.



Шундай қилиб, бирор маҳсулот ёки ғояни “юқумли” қилишга уринаётган бўлсак, бунга ана шу СТEППС тамойиллари асосида эришишимиз мумкин.

Буларнинг баъзилари маҳсулот дизайни ёки ғоянинг ўзида мавжуд бўлади. Масалан, 100 долларлик пишлоқ ижтимоий қийматга эга бўлиш учун ишлаб чиқилган. Ребекка Блэкнинг қўшиғи айнан номи туфайли тез тарқалди. Сюзан Бойлнинг чиқиши томошабинлар ҳиссиётларини уйғотди. “Movember” ҳаракати шахсий иш бўлган мўйлов қўйишни оммавийлаштириш орқали эркакларда учрайдиган саратон касаллигига қарши курашиш учун миллионлаб доллар жалб қилди. Кен Крейгнинг “Clean Ears Everytime” видеоси икки дақиқалик соф амалий қийматдан иборат.

Аммо бу СТEППС тамойиллари маҳсулот ёки ғоя ҳақидаги хабарлар замирига киритиб юборилиши ҳам мумкин. “Blendtec”нинг блендерлари доим мустаҳкам бўлган, аммо бу мустаҳкамликни ажойиб тарзда кўрсатиб берган ҳолда, “Will It Blend?” деб номланган роликлар ижтимоий қийматни вужудга келтирди ва одамларни у ҳақида гапиришга ундади. “Kit Kat” ўз маҳсулотини ўзгартириб ўтирмади, лекин уни машҳур ичимлик (қаҳва) билан боғлаб, брендни ёдга солувчи “турткилар” сонини кўпайтирди, бу эса одамларни кендибар тўғрисида ўйлашга (ва гапиришга) ундайдиган сигналлар (турткилар) сонини оширди. Одамлар “Vanguard”нинг “MoneyWhys” хабарномасини бир-бирларига тавсия қилади, чунки улар амалий аҳамиятга эга, аммо маълумотларнинг бериб борилиши компания ҳақида суҳбатлар сонини (оғзаки рекламани) ҳам оширади. Одамлар “Dove” компаниясининг “Эволюция” видеоролигини улашди, чунки у жуда кўп ҳиссиётларни уйғотади. Лекин сюжетнинг ичига ўз номини сингдирган ҳолда, “Dove” брендининг ўзи ҳам бу улашишдан наф кўради.

Сиз ҳам ушбу олти тамойилни амалда қўлламоқчи бўлсангиз, маҳсулот ёки ғоянинг ана шу олти жиҳатга қанчалик мос тушишини қуйидаги белгиларга қараб аниқлашингиз мумкин.

СТEППС формуласининг ана шу олти тамойили ёки унинг ҳеч қурса, бир нечтасига риоя қилсангиз, ҳар қандай маҳсулот ёки ғояни оммалаштириш учун зарур бўлган ижтимоий таъсир кучини қозонасиз.

Яна бир сўнгги эслатма. СТEППС формуласининг энг яхши томони шундаки, ундан ҳар ким фойдаланиши мумкин. Улар реклама учун катта маблағни, маркетинг маҳоратини ёки қандайдир туғма ижодкорликни талаб этмайди. Ҳа, биз тилга олган кўп кўриладиган видеолар ва юқумли контентни алоҳида шахслар яратган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам машҳур бўлиб кетмаган ёки “Twitter”да ўн минглаб эргашувчилари билан мақтана олмайди. Улар СТEППС формуласининг олти тамойилларидан бирига ёки бир нечтасига таянган ва бу уларнинг маҳсулотлари ва ғояларини янада “юқумли” қилган.



Ҳовард Вейн янги очган ресторанини бошқа ресторанлар ичида ажралиб туришига ёрдам берадиган, уни “Barclay Prime” брендига содиқ қолган ҳолда оммалаштирадиган бир усулга муҳтож эди. 100 долларлик пишлоқли стейк айнан ана шу ишни ҳал қилди. У нафақат ажойиб (ижтимоий қиймат) ва ҳайратланарли (ҳиссиёт) сюжетни (ҳикоя) тақдим этди, балки стейкҳаус таклиф этадиган сифатли маҳсулотлар турларини ҳам кўз-кўз қилди (амалий қиймат). Филадельфияда стейкларнинг оммабоп фаст-фудга айланиши одамларга уни улашиш учун тайёргина эслатма вазифасини бажарди (турткилар). Юз долларлик пишлоқли стейк одамларни у ҳақида гапиришга ундади ва “Barclay Prime”га муваффақият қозонишига ёрдам берди.

Жорж Райтда маркетинг учун маблағнинг ўзи йўқ эди. Унга аксарият инсонлар учун унча қизиқ бўлмаган маҳсулот ҳақида шов-шув қўзғаш учун яхши бир усул керак эди. Бу маҳсулот – блендер. У ўз ғоясини кенгроқ ҳикояга сингдириб, 100 миллионлаб инсонлар томоша қилишига эришди, маҳсулотга уларнинг эътиборини тортди ва сотув ҳажмини оширишга муваффақ бўлди. “Will It Blend?” видеороликлари ўзига хос (ҳиссиёт) ва диққатга сазовордир (ижтимоий қиймат). Лекин маҳсулотнинг афзалликларини (амалий қиймат) кенгроқ сюжетнинг (ҳикоялар) муҳим қисмига айлантириш инсонларни кундалик маиший техника буюмига қизиқтирди ва “Blendtec”нинг танилишига сабаб бўладиган мукаммал Троя оти вазифасини бажариб берди.

Одатий маҳсулотлар ва одатий ғояларга эга бўлган оддий одамлар. Бироқ улар оғзаки реклама психологиясини қўллаб, ўз маҳсулот ва ғояларини оммалаштира олди.

Китоб давомида сиз билан оғзаки реклама ва ижтимоий таъсирнинг қандай ишлашини тушунтириб берадиган энг сўнгги илмий янгиликларни муҳокама Хотима қилдик. Агар сиз СТEППС тамойилларига амал қилсангиз, ҳар қандай маҳсулот ёки ғояни янада “юқумлироқ” қилишингиз мумкин.

Ташаккурнома

Мен китоб ёзаётганим ҳақида айтсам, кўпинча кимдир ёрдам беряптими, деб сўрашади. Гарчи ҳаммуаллиф шеригим бўлмаса-да, бу саволга жавоб бериш мушкул эди, чунки сон-саноқсиз инсонларнинг кўмагисиз ушбу китоб дунё юзини кўрмаган бўларди.

Биринчидан, турли йилларда бирга ишлаган ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эзги Акпинар, Эрик Брэдлоу, Дейв Балтер ва “BzzAgent” жамоаси, Грани Фицсимонс, Рагу Иенгар, Эд Келлер ва “Keller Fay Group”даги биродарлар, Блейк МакШейн, Кэти Милкман, Эрик Шварц ва Морган Уордларнинг қўшган ҳиссаларисиз бу китобдаги муҳокама қилинган мақолалар ёзилмасди. Ребекка Гринблатт, Диана Тзианг, Лорен МакДевитт, Женева Лонг, Кери Тауб ва Женнифер Ву каби зукко талабалар ушбу лойиҳаларни яқиндан қўллаб-қувватлашди. Малкольм Гладуэлл менинг шу йўлга қадам қўйишимга сабаб бўлган ажойиб китобни ёзган. Анна Мастри мени янада яхшироқ ёзишга илҳомлантирди, Сет Годин, Стенли Либерсон, Эверетт Рожерс, Эммануэл Розен, Томас Шелинг ва Жонатан Уайнерлар ёзган китоблар изланишларимни давом эттиришга руҳлантирди. Шу жумладан, мени илмий тадқиқот оламига олиб кирган Глен Моглен; ижтимоий психология олами билан таништирган Эмили Пронин; социологияга қизиқтирган Ноа Марк; доимо катта ғояларни кўзлаш кераклигини уқтирган Ли Росс ва Итамар Симонсонлардан бир умр қарздорман. Шу билан бирга, Уортон ва Стенфорддаги ҳамкасбларим ҳамда Монтгомери-Блер коллежи, Такома-парк ўрта мактабида минглаб бошқа омадли болалар сингари мени ҳам ма тематика ва аниқ фанлар мўъжизаларига ошно қилган барча ўқитувчилар ҳамда ҳамкасблардан миннатдорман.

Иккинчидан, мана шу китобнинг юзага чиқишига ҳисса қўшган инсонларга раҳмат демоқчиман. Дэн Ариэли, Дэн Гилберт ва Сара Лерерлар китоб ёзиш аслида қандай бўлишини тушунишга ёрдам беришди. Элис ЛаПланте ёзган матнларимни сайқаллади. Жим Левин ва унинг “Levine Greenberg Literary Agency”даги барча ҳамкасблари бутун жараён мобайнида йўлчи юлдуз бўлишди. Жонатан Карп, Боб Бендер, Трейси Гест, Ричард Рорер, Майкл Аккордино ва “Simon & Schuster” нашриётининг қолган барча аъзолари ана шу ғояларнинг китоб ҳолатига келишига ёрдам бердилар. Энтони Кафаро, Коллин Чорак, Кен Крейг, Бен Фишман, Дениз Грейди, Корен Жоҳаннессен, Скотт МакИхерн, Жим Миҳан, Тим Пайпер, Кен Сигалл, Брайн Шебейро, Ҳовард Вейн ва Жорж Райтлар ўз ҳикояларини мен билан баҳам кўришда вақтларини аямадилар. Уортон бизнес мактабидаги Бизнес бошқаруви магистрантлари ўз фикрларини самимий билдириб туришди. “Upenn” (Пенсильвания университети ҳаваскорлар футбол клуби) футбол жамоаси билан китоб ёзишдан танаффус қилган пайтларимда вақтни мазмунли ўтказдик. Мария Ана синчковлик билан хатоларимни кўриб чиқди. Акам, Фред, Дэни ва барча Бруно оиласидагилар нафақат лойиҳа ҳақида ўз фикрларини берди, балки умуман нима учун бу ишга киришганимни эслатиб ҳам туришди.

Яна бир қанча инсонлар алоҳида эслаб ўтишга арзийди. Биринчидан, менга маслаҳатчи, мураббий ва дўст бўлибгина қолмай, китоб ёзиш ва илмий иш қилиш ҳақида билмаганларимни ўргатган инсон Чипга “Сизга ҳар қанча миннатдорлик билдирсам ҳам оз”, дейман.

Иккинчидан, бутун жараён мобайнида ёнимда бўлгани, зийрак муҳаррир, керакли даражада серғайрат бўлгани учун Жорданга, учинчидан, ота-онам бўлмиш Диана Аркин ва Жеффри Бергерга нафақат ушбу лойиҳани ўқиб, қўллаб-қувватлагани, балки меҳнатларимнинг рўёбга чиқишига барча шароитни яратиб берганлари учун раҳмат дейман. Ва ниҳоят, бувимга шу йўлдаги сафаримга туртки бергани ва бутун йўл мобайнида мени қўллаб тургани учун ташаккур айтаман.

Муҳокама учун саволлар

► Охирги марта сизга юборишган электрон хатни кўриб чиқинг ва таҳлил қилинг. У янгиликлар мақоласи, видео ёки ҳикоя бўлиши мумкин. У СТEППС формуласининг қай бирига мос тушади? Энг охирги кўрган кенг тарқалган видеоклипингиз, ўзингиз кириб кўрган ажойиб ресторанингиз, кўрган ҳит фильмингиз ва бошқаларни ҳам худди шундай таҳлил қилиб кўринг. Улар формуладаги қайси элементга мос тушади?

► Бергер тилга олган қайси мисол ҳақида (“Blendtec”, “Dove”нинг “Эволюция”си, “iPhone”нинг оқ қулоқчинлари) бу китобни ўқишдан олдин таниш бўлгансиз? Бу каби маданий мезонлар қандай қилиб сизгача етиб келганини таҳлил қилинг.

► Ўйин усулидан фойдаланиб, ўзингиз бажарадиган бирор иш ҳақида муҳокама ва таҳлил қилинг. Ўша ўйин, клуб, сайт, уюшма ёки машғулотни нима айнан шунчалик жозибадор қилган? СТEППСнинг ҳар бир аспектини кўриб чиқинг. Нима сизни ўзига шу қадар жалб қилмоқда? Нима учун биз муваффақиятни шунчалар қадрлаймиз? Сизни нима илҳомлантиради?

► Оддий буюмлар (масалан, блендер) ўзига хос маҳсулотлар сингари жамоатчилик онгида тез тарқалиб кетиши мумкинми? СТEППСни ҳисобга олганда ҳам, шов-шув кўтариш ва ноодатийлик оғирроқ тош босиши мумкинми?

► Муайян маҳсулотнинг камёблиги унга бўлган қизиқишингизни орттирганми? Энг сўнгги юқори технологик қурилмалар (янги чиққан телефон, гаджетлар) янги ишлаб чиқарила бошлаганда доим танқис бўлади. Ушбу маҳсулотларга эгалик қилиш ижтимоий қийматга эга бўлишни таъминлайдими? Бозорда шу маҳсулотлар сонининг кескин кўпайиши уларнинг танқислик даражасини камайтирадими?

► “Илтимос, ҳеч кимга айтманг” барига кириш учун телефон будкаси орқали ўтган бўлармидингиз? Унинг яширинлиги қизиқишингизни орттирган бўлармиди? У ердан жой буюртма қилишингиз учун сизни ҳаракатга ундайдиган сабаб борми?

► Давомий бўладиган ва тўсатдан кўтариладиган шов-шувларни таққослаб кўринг. Бири бошқасидан кучлироқми?

► Чуқур ўйламасдан туриб айтинг-чи, айни пайтда хаёлингизни нима банд қилган? Шахсий ҳаётингизда сизга ниманидир эслатувчи турткиларни аниқлай оласизми? Масалан, _____ни кўрганимда ёки эшитганимда _____ эсимга тушади.

► “Mars” плиткаси ва Ребекка Блэкнинг “Friday” қўшиғи сингари “табиий” турткиларга (қўзғатувчилар) эга бўлган маҳсулотлар ёки рекламалар ҳақида суҳбатлашинг.

► Кучли ва кучсиз қўзғатувчан ҳиссиётларни муҳокама қиламиз. Ўз ҳаётингизда қандай вазиятларда уларга гувоҳ бўлгансиз? “Мамнуният”нинг (инсонлар доим интиладиган мамнуният) кам қўзғатувчанлиги ғалати эмасми? Ким биландир ҳеч қайғули нарсани баҳам кўрганмисиз?

► Шахсийлик масаласи бугунги ахборотга асосланган рақамли технологиялар даврида биринчи даражали муаммо ҳисобланади. Бу “шахсий”ни оммага “кўринарли” қилиш ғоясига қанчалик мос келади? (“Movember”, “Hotmail” ва “Facebook” кабиларнинг ривожланиш тарихини эслаб кўринг). Қачон бизнинг танловимиз оммага кўринарли бўлишини истаймиз? Очиқ ва ёпиқ маълумотлар орасидаги чегара қаерда?

► Тим Пайпер ва “Dove”нинг “Эволюция” видеоларини томоша қилинг. Троя оти ғояси ва ҳиссиётлар ҳикоялар замирига қандай сингдирилишини муҳокама қилинг.

► СТEППСнинг қайси жиҳати энг самарали, деб ўйлайсиз? Бергернинг ижтимоий қиймат, турткилар, ҳиссиётлар, омма кўзига ташланувчанлик, амалий қиймат ва ҳикоялар аспектларига доир келтирган мисолларини солиштириб кўринг. Мана шу хусусиятлардан бирортасини маҳсулот оммалашувини жадаллаштириш учун энг муҳими, деб ажратиб кўрсатиш мумкинми? Бир нарсани бошқасидан кўра жозибалироқ кўрсатишга ёрдам берадиган аниқ комбинация борми?

Амалда қўллаш учун кўрсатмалар

• Бир ҳафта давомида “NYTimes.com”нинг энг кўп улашилган рукнини кузатиб кўринг. Улашилган постлар орасида қандайдир умумийлик борлигини сеза бошладингизми? Қўзғалувчан ҳиссиётлар, амалий қиймат ва мақолаларнинг мавзусига эътибор қаратинг.

• Кундалик тутинг, маҳсулотлар, ғоялар, рекламалар қай йўсинда оммалашаётгани ва компаниялар ўз маҳсулотларини танитиш учун инсондаги қандай хусусиятлардан фойдаланаётганини қайд қилиб боринг. СТEППСнинг қайси тамойиллари ҳаётингизга кўпроқ таъсир қилишини кузатинг.

• СТEППСнинг асосий тамойилларини қўллаган ҳолда ўзингизнинг шахсий “юқумли” видеоролигингизни яратинг. Маҳсулотни кенгроқ улашишларига таъсир қиладиган ана шу омилларнинг барчаси эътиборга олинган видео яратишда қандай қийинчиликлар юзага келади? Видеоролигингиз қанчалик муваффақиятга эришиши ва одамлар унга қандай муносабатда бўлишини кузатиб боринг. Оммалашадиган контент яратишнинг сирини топа олдингизми?


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации