Текст книги "ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ"
Автор книги: Чингиз Абдуллаев
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 10 (всего у книги 15 страниц)
Таништир,-жилмайди қиз.– Қани, ўша зўр инсонлар? Бу оламда қолганми ўзи?
–Ана қаршингда турибди, – Владик Ринатга ишора қилди.
Қиз унинг гапини ҳазилга йўйиб, қошларини чимирди.
–Ҳозир бутун Москвада шундан машҳур инсон йўқ, – тантановор оҳангда давом этди журналист. Ринат баъзан бу нусханинг ҳам каттагина фойдаси тегиши мумкин эканлигини дилидан ўтказди.
–Нимаси билан машҳур?– хохолади Света,– бирор бир олигархнинг кирдикорни фош қилувчи шов-шувли мақола ёздими? Ёки бизнинг шоу-бизнс юлдузлари нима еб, ким билан яшаётганини ошкор этдими?
–Қанақа ярамас қизсан-а,– Владик қўлини силтади.– Шу қилганингга ҳеч нарсани айтамай, сени бир қийнай. Кейин бир умрга мени лаънатлаб юргин…
Анзор Владикни яна хўжайинлари ёнида ўралашаяпти, деган ўйда, уларга яқинроқ бормоқчи бўлди. Николай иккаласи одамларни туртиб-суртиб, Ринат томон интилишаётган пайтда, у қўлини кўтариб, яқинлашмасликларини сўради. Света унинг ҳатти-ҳаракатидан ҳалиги икки йигитнинг тансоқчилари эканини тушунди. Ринатга диққат билан тикилди. Балки, бирорта таниқли олигархнинг чексиз ишончига сазовор бўлган матбуот котибимикин? Агар шунақа бўлса, хўжайини билан қизни учратиштириб қўйиши ҳеч гапмас.
–Қани, айтчи, ким бу сирли жаноб ким бўлди?
–Ринат Шарипов, – тантанали тарзда эълон қилди Владик,– бугунги кунда дунёдаги энг бой меросхўр. “Форбс” журналининг тахминига кўра, унга тегадиган мероснинг миқдори уч миллард доллардан ошиқ бўлиши керак. Қаршингда ҳалок бўлган Владимир Глущенко салтанатининг вориси, яъни, ақл бовар қилмайдиган даражадаги катта бойликка эга чиққан инсон турибди. Энди тиз чўқкин-да, миннатдорчилик рамзи сифатида қўлларимни ўпиб қўй.
–Бундай бўлиши мукин эмас,– оҳ уриб юборди Света, Ринатга тикилган кўзлари ҳам катта –катта очилди, -Демак, ўша киши сиз экансиз-да? Ўша меросхўр-а?
–Шундай, – Бош ирғади Ринат. Ғаройиб нутқи учун унинг ўзи ҳам Владикнинг қўлини ўпишга тайёр эди. – Худди, ўша меросхўр мен бўламан.
14 боб
Светанинг чеҳрасидаги ҳиссиётлар жилоси тинмай алмашиб турар– ҳайрат, ҳаяжон, қувонч, саросима бр-бири билан қоришиб кетганди. Бир томондан, манави арзон соат ва жўнгина уяли телефон аппарати, иккинчи томондан, хитойликлар сон-саноқсиз чиқариб ташлаган арзонматоҳга мутлақо ўхшамайдиган ғоят қимматбаҳо костюм ва бежирим пойабзал. Ҳатто, эгнидаги кўйлаги ҳам икки юз доллардан кам турмасди. Светанинг бу борада кўзи пишиб кетган, яхшигина фарқига боради. Қолаверса, тансоқчилар ҳам бор экан. Ёки уни мазах қилишаётганмикин? Лекин, бохабарлик борасида Владикнинг олдига унча– мунча одам тушолмайди. Ҳар эҳтимолга қарши Света ёш журналист томон бир қадам ташлади. Наҳотки, қаршисида турган кимса ўша бахти кулган, бошига давлат қуши қўнган йигит бўлса? У, дунёдаги энг бой кишилардан бирининг меросига эга чиқиб, уч миллиардни қўлга киритди. Ҳаётда чиндан ҳам шундай бўлиши мумкинмикин?
Қиз йигитдан ниманидир сўрамоқчи бўлганди, шу лаҳзада бояги суҳбатдоши– нефтчи бой қайтиб келиб қолди. Унинг шишинқираган башараси ажиб бир завқдан порлаб турарди.. У Светага қараб ҳам қўймади, Ринат томон юриб, қўлларини узатди.
–Жаноб Шарипов, сиз билан танишганимдан бағоят хурсандман, – деди у, – Биз ҳамкорингиз Георгий Алексеевич Гомозков билан биргаликда ишлаймиз. Менга айтишларича, сиз Глущенконинг меросхўри экансиз. Лекин, сизни бу ерда учратаман, деб ҳеч ҳам ўйламагандим. Жуда яхши…
Света унинг сўзларига диққат билан қулоқ солди. Қиз олигархнинг гапларидан эмас, юзидаги ифодадан ҳаммасини тушунди.
–Миннатдорман,– Ринат олигархнинг муздек қўлларин қисиб, яна қиз томонга ўгрилди.
–Сиз шунақа ажойиб одамсиз,– қизнинг овозида энди ҳайрат ва шавқ мужассам эди, –бундан буён ҳамманинг кўзи фақат сизда бўлади. Бизнинг янги юлдузимиз бўласиз.
–Мен эмас,– ҳазиллашди Ринат, – менинг миллиардларим юлдуз бўлади.
–Бу ҳам катта гап.
Қиз лабларин ялади. Бунақа катта пул ҳар қандай аёлнинг кўнглига ғулу соларди. Фақат, бу йигитнинг бир неча миллион эгаси эканини ўйлашнинг ўзидан ҳам бошинг айланиб кетади. Унинг учун бир неча миллион доллар пул ҳисобланмас, ўйлаб-нетиб ўтирмай совуриши ҳеч гапмас. Света йигитга янада яқинроқ борди.
–Сизнинг мақолаларингизни ўқимаганимдан афсусдаман,– деди қиз ачиниш билан,– ўйлашимча, уларни Интернетдан топсам керак.
–Топасиз,– тасдиқлади Ринат.
У нима дейишини билмасди. Света эса унга бўлган қизиқишини очиқдлан-очиқ намойиш қиларди. Балки, қиз ўзига эмас, пулларига қизиқаётгандир? У қизнинг вужудидан таралётган нозик ҳиддан тартиб, атирининг бўйигача пайқади. Ринат бу аёлнинг ўзига шу қадар ёққанидан унинг биокимёвий хусусиятлари ҳам ўзини маст этаётганини ҳис этди.
Ўзи томон яна бир журналистнинг урилиб-сурилиб интилаётганини келаётганни кўриб, Ринатнинг жини қўзиди.
–Бир четга ўтмаймизми? -таклиф қилди Ринат.
–Майли, -дарҳол рози бўлди қиз.
У Светанинг билагидан тутмоқчи бўлганди, улгурмасданбошқа тарафдан яна бир киши ёнига тиқилди.
–Хайрли кеч. Сизни кўрганимдан ғоят хурсандман.– бу Гребеник бўлиб. Уни ҳам клубга таклиф қилишган экан. -Сиз блан акцияларимиз ҳақида гаплашмоқчийдим. Жуда муҳим таклифим бор.
–Жаноб Шарипов,– ниҳоят бояги журналист ҳам унинг ёнига етиб келди, – ҳалок бўлган Глущенковнинг салтанати сизга мерос сифатида теккани ростми? Фақат очиғини айтинг, шу гап тўғрими?
Ринат оғир хўрсинди. Бу янгилик зал бўйлаб тарқаб кетди-да, йиғилганларнинг ҳаммаси энди унга ўгрилди. Бир неча дақиқадан сўнг у издиҳомнинг исканжасига тушиб қолиши ҳеч гап эмасди. Тансоқчилари ҳам уни ҳимоялашга ожизлик қилиши тайин эди.
–Сизга ўзим қўнғироқ қиламан, -деди у Гребеникка,– эртага эрталаб телефон қиламан.
Светанинг қўлидан тутди-да, оломонни ёриб, эшик тарафга судрай бошлади. Икки танқўриқчиси эса амал-тақал қилиб уларга йўл очарди. Шу орада Светанинг “Ёш юраклар” гуруҳидаги дугонаси уларнинг қочаётганини қай тарзда шарҳлашаётгани Ринатнинг қулоғига чалинди.
– Светанинг бир зумда илиб кетганини қара. Энг бой йигитни эгалаб олди…
У қолганини эшитмади. Николай кучини аямасдан унинг билан танишиш учун уринаётганларни нарига итариб ташлаб, оломонни ёриб борар, Анзор эса орқа томонни тўсиб келарди. Фотаппаратлар чироғининг дамба-дам чақнаши кўзларини қамаштиради. Кўплар уяли телефонларини кўтариб, бой меросхўрни суратга олишга ошиқарди. Ниҳоят улар кўчага чиқиб олишди.Света жилмайди. У оломоннинг олқишларига кўникиб қолганди, лекин, бу гали олқишлар унинг ҳамроҳига қаратилган эди.
Кўча тинч ва салқин экан. Ринат ҳамроҳининг қўлини қўйиб юборди-да, хижолат аралаш иқрор бўлди:
–Яқин орада ҳеч ерга бораолмай қоламан, шекилли. Суратим эртага ҳамма газеталарни босиб кетмаса, деб қўрқаман.
–Ўрганинг-да, –маслаҳат берди Света.– Вой, бу ер совуқ экан-а…
–Ҳозир айтаман, кийимларингизни келтиришади, –ваъда берди Ринат.
–Керакмас, -тиришди Света, –қизларим олиб кетишади. Нима сиз машинада келмаганмисиз?
Бу ҳам ўзига хос синов эди. Қиз янглишмаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилмоқчи эди. Ринат ўгрилди. Анзор машинасини тўхташ жойидан чиқара бошлаганди. Кўп ўтмай улкан машина ёнларига келиб тўхтади. Света бахтиёр жилмайди.
–Машинанингиз зўр экан, – қиз чопиб келаётган Николайнинг эшикни очишини ҳам кутмасдан ўзини машина ичига урди.
Ринат ички ҳаяжонини базўр босиб, қизнинг ёнига чиқди. У ўзларининг илк учрашувлари бунақа бошланишини хаёлига ҳам келтирмаганди.
Анзор печни ёқди. У хўжайинининг ўзи бирор нарса дейишини сабр билан кутиб, қаёққа ҳайдашни сўрамасди.
–Бирорта ресторанга ҳайданг,– буюрди Ринат.– Қаёққа борамиз?– сўради Светадан.
–“Ностальжи”га, –таклиф қилди қиз, -ёки “Ванил”га. Қайсисини ҳоҳласангиз, ўшанга бораимз.
–Анзор, бир ресторанга бормоқичмиз. Сиз биласизми, қайсиси яқинроқ?
–Биламан.
Анзор машинани буриб, йўлга тушди. Ринат Димани клубда қолдиргани эслади. Ҳечқиси йўқ, жўраси довдираб қоладиганлардан эмас. Машина кира қилиб, ҳоҳлаган жойига етиб олади. Ўша ерда керак бўлган пайтди меҳмонларни истаган томонига элтиб қўядиган навбатчи машиналар доим шай туради. Дима ундан ринжмаса керак, чунки, дўстининг бу қизни қанчалик ёқтиришини яхши билади. Ринат қизга қаради. Илгари қўли етмасдек туюлган жонон ёқимтойгина бўлиб ёнигинасида ўтирарди. Бир неча кун олдин бу қиз билан бир машинада кетишини тасаввурига ҳам сиғдираолмасди.Ёки бу ҳам ўзига теккан мероснинг шарофатимикин? У аччиқ жилмайди. Ўша меросхўр Ринат эканини билиб олгунича, қизнинг хаёли бошқа ёқларда эди. Балки, бу табиий ҳолдир. Ҳар бир аёл ёнида қудратли эркакнинг бўлишини ҳоҳлайди. Бу замонда эса куч-қудрат айнан бойлик билан белгиланади. Агар эркак киши катта миқдордаги маблағни топа олса ёки ўмара олса, айғирнинг алоҳида тури сифатида тан олинишга лойиқ саналади. Аёл учун эса зўрлар ичида зўрини танлаш имконият қолади ва шундай қилади ҳам. Лекин, унинг ўзига келганда, бу гаплар унча тўғри келмайди. Ринат ўзининг миллардларини пешона тери билан топгани йўқ, меросга олган, холос. балки меросга олди. Шуеинг учну саволларига жавоб топмасди. Шунинг учун ҳам ўзининг саволларига ўзи жавоб беришга ожизлик қилаётганди.
Улар ресторанга киришганда, соат ўн бирга яқинлашиб қолган, меҳмонлар ҳам одатдагидан сийрак эди. Уларга дераза ёнидан жой қилиб беришди. Егулик-ичгуликларни танлашни Ринат ҳамроҳига ҳавола қилди. Қиз таомномага диққат билан кўз юритиб, қаторасига бир неча овқатни танлади. Ринат унинг энг қимматбаҳо егуликларга тўхталганини билди-да, ўзини сезмаганликка олди. Модомики, бунақа жойларга роҳат қилиш учун кирилар экан, энг зўр нарсаларни танлаб, қиз тўғри қилди. Ринат аъло навли шаробдан бир шиша келтиришни буюрди.Официант унинг томонга энгашди:
–Бир ярим минг доллар турадиган ажойиб шаробимиз бор. Олиб келайми?
У пичирлаб, айни пайтда Ринатнинг ҳамроҳи эшитадиган даражада аниқ-таниқ қилиб гапирарди. Қиз шеригига синовчан тикилди. Йигит эса иккиланиб турарди. У ҳали нархи осмондаги нарсаларни харид қилишга руҳан тайёр эмасди.
–Чиндан ҳам ажойиб шаробга ўхшайди,– деди Света унинг кўзига тикилиб.
–Келтиринг,– розилик берди Ринат.
Қиз табассум қилди. Йигит синовдан ўтди– демак, мумсиклардан эмас. Агар кимки, биринчи учрашувдаёқ бир ярим минг долларлик шаробдан пулни аямадими, унга ишонса бўлади. Бунақа кимсанинг қимматбаҳо нарсларни совға қилиш ҳам қўлидан келади. Қизнинг курси суянчиғига илиб қўйилган мўъжазгина сумкасидаги телефон жиринглади. Света телефонини чиқарди.
–Мен дўстим билан биргаман, -деди у Ринатга қараб,-хавотир олманглар.Уйимга элтиб қўйишади.Фақат, нарсаларимни олволинглар. Раҳмат.
Қиз телефонини сумкасига солиб қўйди. Бу – қимматбаҳо “Сименса” русумли матоҳ эди. Ринатнинг эсига арзонбаҳо телефони тушди, қовоғи осилди.Тамара ҳақ телефони билан соатини янгиламаса, эл аро шарманда бўлади.
Шу онда Ринатнинг телефони жиринглаб қолди. У қизнинг кўзи тушмаслиги учун, кафтлари билан яширган кўйи телефони чиқарди. Агар бу Дима бўлса, бориб турган чўчқа экан. Бунақа пайтда дўстини безовта қилмаслик кераклигини сал-пал тушуниши керак-ку, ахир. Лекин, бу Дима эмас, бош муҳаррир экан.
–Азиз дўстим,– тантанавор оҳангда сўз бошлади муҳаррир, – сиз ҳақдаги янгиликдан ҳозиргина хабар топдим. Қанчалик хурсанд эканимни, сўз билан изҳор этишга ожизман. Сиз ушбу меросга ва пулларга муносибсиз. Сиз мен билан шу пайтгача ҳамкорлик қилган барча журналистларнинг ичида энг зўри эдингиз. Энг истеъдодлисисиз. Сиз билан бирга ишлаганимиздан ҳаммамизнинг бошимиз кўкка етди. Биринчи интервьюни, албатта бизнинг журналга берасиз, деган умиддаман. Сиз учун қулай пайтда шасхан ўзим сиз билан суҳбатлашишга тайёрман. – У бир вайсашга тушса, тўхтатиш мушкул эди. Шу орада официант газакларни келтириб, қадарҳларга шаробни қуйиб бўлди. Ринатнинг энаси қотди.
–Сизга ўзим қўнғироқ қиламан, –деди у.
–Хўп, хўп. Сизнинг қанчалик банд эканингизни тушуниб турибман, жаноб Шарипов, – бош муҳаррир жон ҳолатда гапини калта қилди.-Яна бир бор табригимизни қабул қилгайсиз. Кўришгунча. Қўнғироғингизни кутамиз.
Ринат ўзини зўрға босиб, телефонини ўчирди. У бош муҳаррирнинг бир неча кун олдин ўзи билан қай тарзда гаплашганини эслади. Ўшанда у фақат исмини айтиб мурожаат қилган, виждонинг ҳам, талантинг ҳам йўқ, деб иддо қилганди, шекилли. Мана шунақа ишлар…
–Нимани ўйлаб қолдингиз?– сўради Света.
–Ҳеч нарсани. Эски танишим қўнғироқ қилди.
–Танишларингиз жуда кўп бўлса керак. Айтишларича, машҳур журналист эмишсиз.
–Унчалик ҳам машҳур эмасман. Менимча, бугун чиндан ҳам машҳур бўлдим, – маъюс оҳангда ҳазил қилди Ринат.– Сизнинг соғлиғингиз учун.
Шароб чиндан ажойиб эди. У қадаҳни деярли охиригача сипқорди. Ва бунақа қилмаслик кераклигини кўнглидан ўтказди. Чунки, кундуз куни Лида билан ҳам бир шиша шароб ичиворганди. Бу аҳволда жигарни бой бериб қўйиши ҳеч гапмас.
–Яхши шароб экан, – деди Света.– Сизнинг ҳар доим шунақа шароб истеъмол қилишга имконингиз борми?
–Бор, шекилли.
–Москваликмисиз?
–Йўқ, Киевданман. Онамнинг оиласи ўша ёқда яшаган.
–Тушунарли. Мен Днепропетровскданман.
–Демак, иккаламиз ҳам украиналик эканмиз,– қувониб кетди Ринат.– Қишлоқилармиз.
–Бу –москваликлардан чиққан гап-да,– кулиб юборди Света,-Қанақасига бизни қишлоқи бўлайлик? Шаҳримиз унча-мунча ҳам катта шаҳармас. Сиз бўлсангиз, пойтахтдансиз. Мен холам билан биринчи марта Киевга борганимда ўн ёшда эдим. Шаҳар жуда ёққан, айниқса Крещатик кўчаси.
–Қачондан бери Москвадасиз?
–Театр институтига ўқишга киргани келиб, қолиб кетдим. Одатда шундай бўлади ўзи. Бир марта Темир йўлчилар саройида қўшиқ ҳам айтганман, ўшанда таниқли қўшиқчини қўллаб-қувватлайдиганлар гуруҳининг қўлига тушдим. Тўғри, мени улар сафларига таниш-билишчилик йўли билан қўшиб олишганди. Кейин бошқа гуруҳга ўтказишди. Сўнгра “Ёш юраклар”даги қизлар билан биргаликда чиқишни таклиф этишди.
–Ва қайтиб ўқигингиз келмади?
–Иложим йўқ эди. Умримиз доим сафарда ўтади. Иш режамиз шу даража тиғиз-ки, чопа-чопдан бўшамаймиз. Ҳатто, Москвада дурустроқ уй топишга ҳам вақт топаолмайман. Ҳамон ижарада тураман. Ҳозир таъмирлашаяпти. Ўзи иккита хоначадан иборат, кичкинагина уй.
–Мен ҳам ижарада турганман. – хомуш тортди Ринат, шаробдан яна озроқ татинди.– Хотиним билан ажралишгандан сўнг уйимни унга ташлаб чиқби кетдим.
–Демак, иккаламиз ҳам уйсиз эканмиз-да, – гапга якун ясади Света. Қиз йигитнинг собиқ хотини ҳақидаги гапини кўнглига тугиб қўйди.
–Ҳозир уйсизмасман,– эътироз қилди Ринат, – энди уйим бор. Жуда зўр уй.
–Менинг бўлса уйим йўқ…
–Сотиб олиш керак,. – учинчи қадаҳ унга шижоат бахш этди. Ахир, шунча пули бўла туриб…
–Москвадаги нарх-навони биласиз-ку– хўрсинди Света. – Ҳозирги кунда кўзга кўринарли иморатдан уй сотиб олишни орзу ҳам қилиб бўлмайди. Ўлгудек қиммат. Гоҳо, гуруҳимиздан кетишни ўйлаб қоламан. Ёшим йигирма учдан ошди. Ўзимнинг уйим бўладиган пайт келди…
–Тўппа-тўғри, -маъқуллади Ринат. Аммо, у ҳамон гаплари нега бу томонга бурилиб кетганини мутлақо тушунаолмасди.
Денгиз неъматларидан тайёрланган таомни келтиришганда, у чўчиб кетди. У ушбу егуликларни ейишда ишлатиладиган манави анжомлардан қанақа фойдаланишни билмасди. Устирцани-ку илгари татиб ҳам кўрган эмас.
–Сизни йигирма ёшларда бўлсангиз керак, деб ўйлагандим,– иқрор бўлди у.
–Йўқ, йигирма учдаман, – хўрсинди қиз,– ҳалигача ўзимга дўст бўладиган инсонни учратганим йўқ. Бемаза таклифлари билан тирғалишадиганларнинг уруғи кўп, уларнинг гапини эшитгим ҳам келмайди. Ҳаммасининг дарди бир нарса-да…
Қиз тумтайди. Ринат бу гўзал хилқатга раҳми келиб кетди.Эркакларни доимо аёлларнинг танаси қизиқтирди. Кўнглини уч пулга олмайди. Бунақа соҳибжамолларга бўлса, турли-туман бадавлат махлуқлар пашшадай ёпишишади. Чамаси унинг кайфи оша бошлаганди.
–Мен муҳими, эркак кишининг бошқаларга ўхшамаслиги, -гапида давом этди Света. – Атрофимда ўралашадиганларнинг ҳаммаси фосиқликда бир-биридан қолишмайди…
У Бернард Шоунинг Лида томонидан айтилга иборасини эслади-да, ўша иборани Света ҳам биладигандек, қалтираб кетди.
–Фақат, пул-мул, қимматбаҳо тақинчоқлар, ҳар хил шақир-шуқарлар билан кўнглимни олмоқчи бўлишади,– зорланди Света, – ҳаммаси бир хил пасткаш. Бир танишим машина ҳадя қилганди, бунақа совғалар Москва учун сира ҳам янгилик эмаслигини айтсам, ҳайрон қолди.
–Машинанигиз ҳам борми ҳали?
–Оқ рангли “БМВ”им бор. “Бешлик”. Лекин, гапим бу ҳақда эмас. Эркак киши ўзининг ғайритабиий совғалари билан аёлни ҳайратлантириши, қувонтириши керак. Шунда аёл ҳам унга роҳат-фароғат бағишлаш учун жону жаҳонини аямайди.Тушундингизми?
–Албатта. Улар бир бирларига ёқиши ҳам лозим-да.
Света секин хўрсинди. Қадаҳларга шароб қуяётган официантга қаҳр билан қараб қўйди. Ҳамроҳининг камроқ ичгани яхши эди. Акс ҳолда у ҳаётда энг муҳим нарса муҳаббат, деган қарорга келиб қолади.
–Албатта,– маъқуллади Света, – бунинг устига муносабатлари самимият асосига қурилиш шарт. Шеригига ишониш учун унинг кимлигини яхши билиш ҳам зарур.
Ринат бошининг ғувиллаш кучайби бораётганин сезди. Бугунги ғурбатларга қўшилиб, ичган шароби ҳам таъсир қилаётганди. У Светага паришон ҳолда тикилиб, кўзларини пирпиратди. Қиз ўзига шунақа маҳлиё этаётгандики…
–Янги уйингиз бу ерда узоқми? –тўсатдан сўраю қолди қиз.
–Нима?– тушунмади Ринат. У ҳамма нарсага тайёр бўлса-да, гапларининг бу томонга айланиб кетишини асло кутмаганди.
–Сизникига кетдик. Янги уйингизни кўргим келаяпти.– Қиз болаларча самимият билан жилмайди.
–Хўп, хўп, албатта, – йигит официантни чақирди:– Пулингизни олинг.
–Карточкангиз қайси банкни? –сўради официант.
–Нақд тўлайман, – Ринат унга ўқрайиб тикилди. Юз долларлик пулларини ҳали ҳам майдалатмагани бирдан эсига тушиб қолди.
–Биз фақат рублда оламиз,– деди официант мулойим қилиб, –бу тахминан эллик минг бўлади. Нақд пулингиз борми?
–Долларда мумкинмасми?
–Кечирасиз…
–Яхши. Мен ҳозир қўрқичиларимни чақираман, майдалаб келишади.
У чўнтагидан бир даста доллар чиқарди. Света мамнуният бош ирғади. Официант чўчиб, ўзини орқага тортди.
–Ҳозир суриштираман, – у шундай дея, қаёққадир чопқилаб кетди.
Бир дақиқадан сўнг қайтди.
–Доллар билан нақд тўлашингиз мумкин экан. Аммо, бизда курси анча паст юради.
–Лекин, ишончлироқ бўлади, –ҳазиллашди Ринат, –қанча берай?
–Икки минг доллар.
–Олинг, – у икки минг долларни ажратгач, устига яна битта юз долларлик қўйди.
Света унинг ҳатти-ҳаракатидан кўз узмасди. Қиз бу кимсанинг зиқна эмаслигини ҳам, ҳали пулнинг қадр-қимматини унча билмаслигини ҳам пайқади. Ринат қизнинг чеҳрасига қалққан шодон табассумни сезмади.
–Юринг, кетдик, – таклиқ қилди у қизга, бундан кейин нима бўлиши мумкинлигини ўзи ҳам охиригача тушунмасдан. Аммо, қиз унинг уйига боришга шай турарди. Ҳозир Света учун ёруғ дунёда бундан зарур иш йўқ эди.
Ресторандан чиқиб, машинага ўтиришди…
Улар машинага чиқишаётганда, бир неча бор суратга туширишди.
–Бўлди, –деди биринчиси, – бу ёнидаги маъшуқаси бўлса керак…
–Бизга нма фарқи бор? – жавоб қилди иккинчиси.– Орқаларидан ҳайда. Фақат, эҳтиёт бўл, сезиб қолишмасин.
15 боб
Анзор билан Николай қўшиқчи қизнинг ташрифини олдиндан билишгандек, ҳеч нарсани сўраб ўтиришмади. Ринат уялгандек жим кетар, Света эса меросхўрнинг уйига кўп марта бориб юргандек, ўзини мутлоқ хотиржам сезарди. Уйга етиб келишди. Ринат ҳамроҳининг машинадан тушишига кўмаклашаркан, Анзорга шивирлаб кетаверишлари мумкинлигини айтди.
–Биз кутиб турамиз, – Анзор ҳам паст овозда пичирлади,– навбат билан қўриқчилик қиламиз.
–Нима ҳожати бор? –ҳайрон бўлди Ринат.
–Балки, сизга тўсатдан машина керак бўлиб қолар, – тушунтирди Анзор. Соат эрталаб олтигача мен пойлоқчлик қиламан, кейин Николай келади. Сиз дам олаверинг…
Ринат тортишиб ўтирмади. Уни чор атрофга шодмон нигоҳ билан боқаётган Света кутарди. Иккаласи ичкарига кириб, Ринатнинг уйи жойлашган қаватга кўтарилишди. Қиз ҳамма нарсага синчиковлик билан назар соларди. Иморат унга жудаям ёқиб тушганди. Уйга киришди. Света тўсатдан ортига ўгрилди-да, йигитни баҳрига босиб, эҳтирос билан ўпа кетди.
“Аёлларнинг шу тарзда меҳр изҳор қилишларига ҳам кўника бошлабман, шекилли” дилидан ўтказди Ринат.
–Келдингизми?– юқоридан аёл кишининг овози келди. Света чўчиб тушди-да, қўрқув билан қулоқ тутди. Ринат қовоғини солди. Ким бўлдийкин бу? Наҳотки, Лида кетмаган бўлса? Йўқ, сира ҳам унга ўхшамайди.
–Ким бу? –пичирлаб сўради Света.
Ринат елка қисди. Лиданинг бу ерда тунаб қолиши ҳеч ҳам мумкин эмас. Унда ким? Собиқ хотинини соқчилар ичкарига қўймайди. Унда ким?
Тепадан кимдир тушиб келарди. Ринат зинапоя ёнида жойлашган меҳмонхона томонга ўтди. Кўзи дастлаб яланғоч оёқларга, сўнг халатга тушди. Кейин ҳайрон бўлиб, Тамара эканини кўрди. Соқчилар аёлни яхши танишар ва мерос масаласи билан шуғулланаётган адвокатнинг ёрдамчиси эканидан ҳам хабардор эди. Чунки, Тамара бу хонадонга кўп марта келган бўлиб, ёнида уйнинг заҳира калити ҳам бор эди. Шунинг учун ҳам киритишган. Ринат аёлнинг Гогоберишвилининг хонасида айтган гапларини эсларкан, қўрқувдан юраги увишиб кетди. Ўшанда у сени ўзим топаман, деганди, шекилли. Бу гапни қайси маънода айтганига ўшанда тушунмаган экан. Чамаси, Тамара йигирма минг доллар маош эвазига собиқ бошлиғимни пойлаш билан кифояланиб қолмасдан, янги раҳбаримга ҳам лаззат бағишлашим керак, деган қарорга келганга ўхшайди.
Пастга тушаётган аёлни Света ҳам кўрди. Аммо, қизнинг илгари ҳам бунақа вазиятга бир неча бор тушган одамдек пинагини бузмагани Ринатни ҳайратга солди. Тамара пастга тушгч, Ринатнинг ёлғиз эмаслигини илғади. Ушбу нозик ҳолат учаласини ҳам лол қилиб қўйди. Тамара узун ялонғоч оёқларини яшириш учун, халатига қаттиқроқ ўранди. Света истеҳзоли пихиллади.
–Табриклайман, – биринчи бўлиб Тамара ўзига келди, –вақтингизни бекор ўтказмас экансиз. Қизгина, кўзимга танишдек кўринаяпсиз. Телевизорда кўрганганга ўхшайман. Қўшиқчи эмасмисиз?
–Ўзинг кимсан? – сўради Света.– Бу ерга қаёқдан келиб колдинг?
У уй соҳибининг эсанкираб қолганини кўриб, ўзи бахтини ҳимоя қилиш учун сурбетларча ҳаракат қилишнинг айни вақти эканини англаганди. Ахир, ёш миллиардерлар ҳар куни ҳам олдидан чиқавермайди-ку.
–Қўполликни йиғиштир, – Тамара жаҳл билан гапини бўлди,– яхшиси, ўзингнинг кимлигингни айт.
–Сенга ҳеч нарса айтмайман, –Света Ринатга қаради,-Ким бу ўзи? Қаёқдан келиб қолди бу кампиршо?
Тамара Светадан атиги бир неча ёш катта бўлиб, жозибадорлик борасида ундан қолишмаса-да, бу сўзларни эшитиб қаҳри қайнаб кетди.
–Сен “Ёш юраклар”даги қўшиқчисан. Энди танидим.
–Мен бўлсам сени танимай турибман…
–Бечора суюқоёқ.Ўзингча бой йигитга эга чиқдим, деб…
Ринат тумтайди. Топган роҳат-фароғатинг шу бўлдими, ўйлади у. Иккита аёл энди ўзини талашишга тушди. Айнан шу нарса етмай турувди ўзи. Илгарилари бўлганда Тамаранинг назарига тушишни орзу қилса ҳам ажаб эмасди. Лекин, ҳозирги вазиятида…
–Гап-сўзни кўпайтиришнинг ҳожати йўқ, – деди у юмшоққина қилиб,-Тамара, сиздан илтимос, тепага чиқинг-да, кийининг. Кетаверишингиз мумкин. Ғамхўрлигингиз учун раҳмат-у, лекин ҳадидан ошириб юбордингиз. Бундан буён орамиздаги муносабат сиз билан Иосиф Борисович ўртасидаги муносабатдан бутунлай бошқача бўлади, деган фикрдаман.
Тамара унга қаҳр-ғазаб билан тикилди. Шу сонияда Ринат ўзига бир умрлик душман орттириб олганди. Йигит мана шу қўшиқчининг орқасидан уни аҳмоққа чиқариб, уйидан ҳайдаяпти. Агар ҳозиргисидан ўн баравар кўпроқ маош тўласа ҳам, йигитнинг бу қилиғини ҳеч қачон кечирмайди. Ринат уни аёл киши сифатида оёқ ости қилганди. Тамара тўсатдан ёши ўта бошлаганини сезди. Ҳаётида биринчи бор ундан бошқасини афзал кўришлари эди. Бугунгча эса биронта эркак ундан юз ўгирмаганди. У Ринатга бир қараб олгач, индамасдан юқоридаги ётоқхонага йўл олди. Света жилмайди. У ҳаёт-мамот жангида ғолиб чиққанди. Энди меросхўр бойвачча ёлғиз ўзиники бўлади.
Ренатга яқинлашиб, яна бағрига босди.
–Ўшани ўйлаб ўтирма,– деди қиз йигитни ўпа туриб, – иккаламиза албатта бахтли бўламиз.
Света бу борада бой ҳаётий тажрибага эга эди. Йигирма учга киргунга қадар кўп нарсаларни бошидан кечирганди, хусусан Москвада ҳам етарли сабоқ олганди. Ёлғиз аёлнинг катта шаҳарда яшаши қийин, гўзал бўлса, ундан ҳам баттар. Қиз шу кунгача не-не таҳқирларни, азобларни, аламларни чекди, неча бор ҳаётдан ҳам, одамлардан ҳам, ўзидан ҳам ҳафсаласи пир бўлди. Аммо, у айни дақиқада Тамаранинг кўнглидан нималар кечаётганини хаёлига ҳам келтираолмасди.
Охиригача таслим бўлмаслик учун Иосиф Плавникнинг адвокатлик идорасида ишлаш керак. Ҳатто, ёш ва дилтортар рақибангни афзал кўриб, сени кийингани жўнатиб юборишганда ҳам мағлуб ҳолига тушмаслик учун унинг мактабини ўташ керак. Тамара чекинишни хаёлига ҳам келтирмаётганди. У кийиниб ўтирмади. Телефонга ташланиб, таниш менеджернинг рақамини терди:
–Алло. Константин, сенмисан? Салом. Тамара безовта қилаяпти. Сенга муҳим топшириғим бор. Жудаям муҳим. “Ёш юраклар” гуруҳининг менеджерини биласанми? Биласан– а? Жуда яхши. Менга ўша гуруҳдаги қизлардан бири ҳақида маълумот керак. Қорачадан келгани тўғрисида.Исми эсимда йўқ. Бор-йўғи учта қиз-ку, ахир. Биттаси малласоч, сунъий матоҳдан сийнасини каттартириб олган, иккинчиси қорачадан келган лаблари дурдоқ.Мен эса малласининг кимлигини билишим керак. Ёқимтойгина, ўйноқироқғи ҳақида.
–Тушунарли. Эртага қўнғироқ қиламан.
–Бўлмайди. Менга ҳозир керак. Икки дақиқа вақт бераман. Эшитаяпснами? Икки дақиқа, бирор сония ҳам ортиқ эмас. Ўша қиз ҳақида ҳамма нарсани билишим керак. Айниқса, унинг билан бирга бўлган кишилар ҳақида. Тез бўл.
–Шунчалик зарурми?
–Ҳа. Имиллама. Икки дақиқадан сўнг менинг қўл телефонимга қўнғироқ қилиб, ўша қизча ҳақида нимани билсанг, ҳаммасини айт. Кутаман.
У телефон гўшагини қўйди-да, кийингани кетди. Тамарадек бой тажриба соҳибаси бўлмиш аёлнинг қаҳри қўзиганда қўлидан қандай маккорликлар келишини Ринат тасаввур ҳам қилаолмасди. У бардан бир шиша коньяк билан икки дона қориндор қадаҳни олди. Тамаранинг ҳаял ўтмай пастга тушиб, жўнаб қолади деган илинжда мусиқа қўйишдан ўзини тийиди. Света бўлса, қуйи лабини тишлаганча диванда ўтирарди. Ҳашаматли уй уни тонг қолдирганди. Бу ҳақиқий миллиардернинг макони эди.
–Анави аёл ким ўзи? – сўради Света Ринат коньяк қуйилган қадаҳни ўзига узатаётган кезда.– Уйинга қаёқдай кириб қопти?
–Мен уни адвокатлар идорасидан ёллаганман– ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчим,– қовоғини очмасдан изоҳ берди Ринат.– Лекин, уйимга кириб олишини ҳеч ҳам кутмагандим. Афтидан собиқ бошлиғининг жазмани вазифасини бажарган бўлса керак, энди мен билан ҳам ўшанақа муносабат ўрнатмоқчига ўхшайди.
Ринат кундузи кўпроқ пул ваъда қилинган заҳоти айғоқчиликни зиммасига олиб, ўйлаб-нетиб ўтирмасдан собиқ бошлиғини сотиб қўяқолганини эслаб ўтирмади. Лекин, бошқа биров Тамарага шунга ўхшаш таклиф билан мурожаат қилса, ўзини ҳам бемалол сотиши мумкинлигини кўнглидан ўтказди. Бу аёлга ўзининг нафидан бошқа нарсаларнинг уч пуллик қиммати ҳам, аҳамияти ҳам йўқ эди.
–Нодон,– мамнуният билан жилмайди Света.– Сени осонгина қўлга оламан, деб ўйлаптида. Бошлиғининг қўйнида ётишни орзулаган енгилтак котиба хоним.
–У котибам эмас, -эътироз қилди Ринат, – аммо, шунақа йўл билан кўнгил овлашнинг ҳадисини олган.
–Мен ўйлашимча, уни ҳайдаворсанг яхшироқ бўлади, -таклиф қилди Света, – азизим менинг. Сен яқиндагина энг бой кишига айландинг, бундан буён барча котиба-ю ёрдамчилар бирон бир лавозимга эришиш дардида ўзини тўшагинга урарверади.
–Тамара жуда қобилиятли ходима.
Воқеаларнинг бунақа тус олиши унга мутлақо ёқмаётганди. Тамара иккинчи бор уни ғайри ихтиёрий тарзда ноқулай аҳволга солиб қўйди. Гарчи, биринчисида унинг бешарм қилиғидан хижолат чекиб, Попованинг олдида ўзини оқлашга уринган бўлса-да, бу гал уялишга ҳожат йўқлигини ўйлаб енгил тортди. Света ҳаммасини тўғри тушунибгина қолмасдан, вазиятга ҳазиломуз муносабатда бўлди. У ушбу кечанинг кун бўйи бошини гаранг қилган ғовғалар учун тенгсиз мукофот бўлажагини ўйлади. Света ўша мукофотнинг тимсоли бўлиб ёнгинасида ўтирарди…
Қз у тарафга энгашиб, яна ўпишга тутунди. Ўпичлари узоқ ва эҳтиросли эди. Ринат аёлни қучар экан, ҳиссиётларининг жунбушга келаётганини сезди. Зинапояда оёқ товуши эшитилди. Света дарров ўзини тутиб олди.
–Бу телба хотин қачон кетади ўзи? – сўради у.
Тамара зинапоядан тушиб келарди. Ринат ўрнидан турди. У Тамарани тинчгина йўлакка тушиб, чиқиб кетади, деб ўйлаганди. Тамара бўлса, айланиб меҳмонхонага кирди.
–Сизларни безовта қилганим учун узр сўрайман, -деди у лабларини қийшайтириб куларкан.
Света сочларини тўғрилади. Тамаранинг буришиқ кулгиси яхшиликдан дарак бермасди.
–Кетаверишингиз мумкин, – деди Ринат хушмуомалалик билан,– эртага кўришамиз.
–Мен сизниг янги ёрдамчингизман ва билганларим ҳақида тўлиқ хабардор қилишга мажбурман, –деди Тамара.
–Эртага айтасиз,– овозини сал кўтарди Ринат.
–Гапим мана бу хонимчага тааллуқли.– Тамара Света томонга қарашни ҳам эп кўрмасдан, қизни бармоқлари билан кўрсатди.
– Бу билан нима демоқчисан?– Света ўрнидан сапчиб турди.
Ринат аввал унга, сўнг Тамарага қаради.
–Нима гап ўзи?– сўради у.
–Бу хонанданинг таржимаи ҳолини биласизми ўзи?– қуруққина қилиб сўради Тамара. – Уни олти йил бурун Москвага жазмани бўлмиш украиналик бир бизнесмен олиб келган, ижарага уй олиб берган. Бу бўлса, уни ташлаб таниқли банкир Степан Оганяннинг этагига илашиб олган. Бир ярим йил банкирнинг қарамоғида яшагандан сўнг мафия бошлиғи Арсен Сосковский илиб кетган, машина олиб берган, уй совға қилган. Кейин уни ўлдириб кетишган. Шундан кейин хонимча “Ёш юраклар” гуруҳида ишлай бошлаган. Продюссерининг айтишича, ноз-эътирозни билмайдиган аёллардан, ким етакласа кетаверармиш. Бир кечалик энг юқори нархи-минг доллар экан. Баъзилар кўпроқ ҳам беришармиш. Икки бор ўн минг доллар эвазига модел сифатида чет элга ҳам бориб келган. Кўриб турибсизки, сизга жуда арзонга тушади…
–Алдаяпсан, ярамас,– қўрқувдан қалтираб кетган Света чинқириб юборди. Тамаранинг айтганлари тўлиқ ҳақиқат эди. Қиз ўзининг аламангиз қичқириғи буни яна бир бор тасдиқлаб қўйди.
Тамара ғолибона кулди.
–Қўлимдаги маълумотларнинг ҳаммаси тўппа-тўғри. Ринат Равилевич, ижозат берсангиз, мен энди кетсам ҳам бўлади. Аммо, келгусида бунақа яллачиларга ишингиз тушганда, сал эҳтиётрок бўлишни маслаҳат берган бўлардим. Бирорта мараз дардни илаштириб олманг яна.
–Ифлос махлуқ! – ҳайқирди Света ўзини бутунлай йўқотиб.
У дивандан отилиб тушди-да, Тамарага ташланди. Униси эса хотиржамлик билан қизнинг яқинроқ келишини кутиб турди-да, яхшилаб бир тарсаки туширди.
–Мен сенга ҳақорат қилма дегандим-ку, – деди Тамара совуққонлик билан,– ҳеч бўлмаса ёшимнинг катталигини ҳурмат қилсанг бўларди. – У боя айтилган “кампиршо” сўзини эслатди-да, рақибасидан ўчини олди.
Света полга учиб тушди-да, йиғлаб юборди.
–Кетсам бўладими? – сўради Тамара.
Карахт бўлиб қолган Ринат, розилик маъносида бошини қимирлатди. Тамара Светага яна бир бор назар ташлади-да, ғолибона жилмайибб, хонадан чиқди. Йўлакдан пошнасининг таққилагани эшитилди. Кейин қрасиллаб, эшик ёпилди.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.