Электронная библиотека » Чингиз Абдуллаев » » онлайн чтение - страница 15


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 11:21


Автор книги: Чингиз Абдуллаев


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 15 (всего у книги 15 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Глущенко Ринатга қаради.

–Бирданига мениинг татар башарали жияним борлиги маълум бўлиб қолди. Башарангга тил текизганимга хафа бўлма, борини айтдимида. Ўшанда қай аҳволга тушганимни тасаввур қиласанми? Қутуриб кетганидан, ўлиб қолишимга бир баҳя қолди. Бор бойлиигимни сенга қолдириш учун ўзимни ўзим кўмган эканман-да. Бу орада Гребеник билан Гомозков деган махлуқлар ҳам ғимирлаб қолишди. Давримиз келди, деб суюниб кетишди шекилли. Анави ипирисқи амакивачаларим ҳам миллионларимнинг бир четини узиб олишга жазм қилиб қолишди. Жоним бўғзимга келиб, жиянвой, сени ўлдиришга қарор қилдим. Чунки, менга халақт бера бошладинг.

У йирик тишларин кўрсатиб жилмайди:

–Одамларим изингдан тушишди. Шу кезда амакивваччалим қўйган йигитлар ҳам сени пойлаётганини сезиб қолдик. Бу бақалоқлар дарҳол Францияга етиб келиб, менинг меросимдан ўз улушларни талаб қилишга тушишарди. Бу пайтга келиб, уларнинг менга ҳеч киммаслиги, ягона қариндошим ўзинг эканлиги маълум бўлди. Шундан сўнг сени нима қилишнинг йўлини ахтардим. Қашшоқ журналист бўлиб юрган кезингда, осонгина тинчитиб қўйишим мумкин эди. Чунки, Карим сени адвокатлардан ҳам олдинроқ топганди. Аммо, орқангда қизинг қоларди. Унинг онаси сифатида хотининг бор эди. Ҳаммангни ўлдиргим келмади.

Ринат бирдан жони хатарда эканини фаҳмлаб қолди. Атрофида турган қўриқчилари аслида Глущенко томонидан ёлланган эди. Итдек садоқатли “марҳум” Каримни ҳам, унинг укаси Талгатни ҳам, тоғасининг ўзи ишга олган Анзор ҳам шу ерда эди. Фақат, Павел жонига ора кириши мумкин, лекин у ҳам олигархнинг сўзини эшитиб, жимгина ўтирарди. Глущенко ҳозир бармоғини қимирлатса бас, йигитлар ўзига ташланиб, янчиб ташлашлари мумкинлигини ўйлади. Аммо Глущенко бармоқларини шиқирлатмасдан, гапини давом эттирди.

–Менга худди сендек одам кераклигини бирдан тушуниб қолдим. Мен йўқман, сени эса меросхўр, деб эълон қилишган. Демак, қандайдир найрангларни ўйлаб топишимга, пулларимни у ёқдан бу ёққа ўтказишимга, сохта компанияларни ташкили қилишимга ҳожат йўқ. Ҳаммасини ўзинг қилаверасан. Мен ҳатто Лондондаги уйимни дўстим Эдик Давидович орқали ўзим сотиб олмоқчи ҳам бўлдим. Лекин, сенинг ҳовлиқиб, менинг компанияларим орасида чопишингнинг менга кераги йўқ эди. Сени “Астор”га олиб келишлари билан Гогоберишвилини қувиб юбординг. Бироқ, у жуда ишчан одам эди.Ўғри эканинин кўпдан билардим. Лекин, у мен учун ишларди, уни фақат мен жазолашим мумкин эди. Сен эса қудратининг намойиш қилмоқчи бўлиб, дарров ҳайдаб юбординг. Шундан сўнг Каримга сени отишни буюрдим.

У гап ов пайтида уриб туширилган каклик ёки ўрдак ҳақида бораётгандек, бамайлихотир гапирарди.

–Лекин, ўлдир демадим,-деди у тўсатдан, -нима қиламан сени ўлдириб. Менга тиригинг керак. Касалхонада анча вақт ётишинг учун оёғингдан яралашса кифоя эди. Карим жуда ўткир мерган, буни ҳар қандай одам тасдиқлаши мумкин, лекин, ўқ тасодифан қўриқчингга бориб тегди.Уни ҳам ўзим ишга олгандим. Кутилмаганда мерган кўзлаб турган йўналишига туриб қолди-да, иккита ўқ тегди. Сен бўлса енгилгина яраландинг. Иккинчи марта ҳужум қилиш эса нодонлик бўларди. – У жилмайди. – Шундай қилиб Парижга келиб қолдинг. Бу ерда ҳам       ёлғиз ўзинг билан гаплашмоқчи эдим, лекин сени Каримни чалғитиб қўриқчиларни чақиришга улгурдинг.Агар сенга алданган бўлса, Каримим ҳам қарий бошлапти.

Агар Ринат ушбу хонага Талгат билан йигитлариисиз кирганда буларнинг ҳаммаси нима билан тугаши номаълум эди. Тоғасининг қарорини ўзгартириб, қўриқчисига жиянини ортиқча гап-сўзсиз шу ернинг ўзида бўғиб ўлдиришни буюрган бўлармиди. Энди эса бундай қилиш осон бўлмайди. Гарчи, ўзига қарашли одамлар бўлса-да, барибир бунча гувоҳнинг олдида у ишни қилаолмайди.

–Мана шунақа, –деди Глущенко, – мени ноқалуй аҳволга солиб қўйдинг, жиян. Лекин энди ҳақиқий ворис бўласан. Мен учун ишлайсан. Майли, икки ҳафта дам олиб, четга чиқиб тур. Мен ишларимни тугаллаб олай, сени Парижга яна чақираман. Ўшанда учрашамиз. Адовкатларга ҳеч нарсани айтиб ўтирма. Ҳозирча шуғулланаверишсин. Иккаламиз бўлса ўзимизнинг масаламизни ўзимиз ҳал қиламиз. Ҳозирча ўйнашинг, яйрашинг мумкин. Менинг ўттиз миллион долларим борку сенда.

–Агар улар ҳамма пулларни менинг ҳисобимга ўтказишса-чи?

–Ўтказишмайди, -тиржайди Глущенко,– пулимнинг катта қисми, яъни, икки миллиарди Швейцария билан Исроилдаги банкларда бировнинг номига қўйилган.Бу пулларга уларнинг қўли етмайди. Майда– чуйда пулларни қидириб топишлари мумкин. Кўчмас мулк масаласида эса келишиб оламиз. Сен уларни ҳар қандай вақтда менга совға қилишинг мумкин ёки бошқа бировнинг номига ўтказишинг мумкин. Қандай ишлаш кераклигини сенга ўзим ўргатиб тураман. Муҳим менинг “қайта тирилганимни” ҳеч ким билмаслиги керак. Йигитлар ҳам эшитиб қўйишсин. Ҳар биринг жияним учун бошларинг билан жавоб берасизлар. Тилларинг учун ҳам. Кимда ким лақиллаб қўйса, тили билан қўшилиб бошидан ҳам айрилади. Менинг кимлигимни илгаридан биласизлар.Сенинг исминг Павелмиди?

–Ҳа.– ўрнидан қўзғолди Павел.

–Сени алоҳида огоҳлантираяман.Чунки, янгисан. Муддатидан олдин нариги дунаёга жўнаб қолишга шошилма. Бундай қилиш тўғримас. Кимнинг у ёққа қачон боришини худонинг ихтиёрида. Лекин, гоҳида мен ҳам ёрдамлашиб тураман. Сенга келганда, менинг ёрдамим керак бўлмас, деб ўйлайман.

Ринат қаршисида турган одамга ваҳима билан тикилди. Бу одам ўзининг шерикларини ва номақбул мансабдорларни ўлдирган, хотини билан ўғлини жазманига қўшиб портлатиб юборган. Шу орада иккита бегона киши ҳам ҳалок бўлган, Яна Николайнинг қони ҳам унинг бўйнида турипти. Бироқ, виждон азоби заррача ҳам қийнамаётгани кўриниб туриди. Аксинча, бундан ўзини мамнун сезаётганди. Ринат биринчи марта тоғасининг нечоғлиқ разил кимса эканини англаб етди.

–Сенга битта маслаҳатим бор, –деди Глущенко Ринатга. – Аёллар билан шакаргуфторлик қилишдан ўзингни тий. Дарров бошингга чиқиб олишади. Агар эркак бўлсанг, ноғорасига ўйнатишга йўл берма. Гапимни тушунгандирсин.

Ринат гапини қанчалик яхши тушунганини тоғаси тасаввур ҳам қила олмасди. Меросхўр оғзини очишга ҳам журъат қилолмай, боши билан тасдиқлаб қўяқолди.

–Энди эса икки ҳафтага Париждан қорангни ўчир, -буюрди Глущенко, –бундан буён қандай яшаш кераклигини бамайлихотир ўйлаб кўришим учун вақт бер. Бор энди. Ўпишиб ўтирмаймиз, чунки, бир– биримизни биринчи март кўриб турибмиз. Кўришгунча хайр. Йигитларинг ҳозирча ўтириб туришсин. Уларга берадиган топшириқларим бор.

–Плавникка нима дейин?

–Яна таҳдид қилишди. ёки қўлим азоб беряпти, дейсан-да. Ишқилиб бирор баҳона ўйлаб топасан. Энди бор, бўлмаса бу ердан тирик чимайсан, деб қўрқаман. Мен фикримдан қайтиб қолишим ҳам мумкин…

Ринат хонадан чиқаётиб, остонада қоқилиб кетди. У Иосиф Борисовичнинг ёнига кўтарилди-да, унга кимлардир турган жойига қўнғироқ қилиб, яна таҳдид қилишганини айтди.

–Бу ердан тезроқ кетинг, – деди Плавник жиддий оҳангда.– Агар жонигигхга хатар туғилса, қўриқчилариннгиз ҳам жонингизга ора киролмаслиги тушунарли бўлиб қолди.

–Адовкатларимизга нима деймиз? Сиз улар билан ишлашим зарурлигини айтаётгандингиз-ку.

–Бир ҳафтадн сўнг келасиз. Балки, икки ҳафта ўтар. Кутиб туришади. Ҳозирча ўттиз миллионча пулингиз бор. Икки ҳафтага етсак керак, деб ўйлайман. Кейин яна сиз билан Парижда учрашмиз. Ҳеч ким билмаслиги учун бу ёққа бошқа бировнинг исми-фамилиясида келасиз.

Ринат индамади.Адвокат ўз сўзларининг Ринатнинг ҳамда қайта тирилган тоғасининг режасига нечоғлик мос тушаётганинит тасаввур ҳам қилаолмасди. Плавник инқиллаб ўрнидан турди.

–Гапларимни ўйлаб кўринг, -деди у, – қаёққа кетаётганингизни ҳеч кимга айтманг. Шундай қилсангиз, ўзингизга фойда.

–Саёҳатга кетишми?

–Вақтингиз борида ҳаётдан лаззатлниб қолинг, –маслаҳат берди Плавник.– Кимдир сизни ўлдиришга қарор қиптими, бунинг оқибати ёмон бўлади. Гарчи, мутлақо ноҳақ бўлса ҳам. Шунча пулинг бўла туриб, уни сарфлашга улгурмасанг, жуда алам қилади одамга. Жилла қурса мингдан бирининг роҳатини кўринг. Менинг маслаҳатим шу –тезроқ кетинг. Тоғангизнинг хатосини такрорламанг.

Ринат ғамгин жилмайди. У ҳузурига кираётган қўриқчиларига назар солди. Талгат, Анзор, Павел -бундан буён унинг ҳам қўриқчиси, ҳам жаллоди бўлиб хизмат қилишади. Володя тоғаси уларга нималар деб тайинлганини ҳеч ким билмайди. Мена улар пешонасида саф тортиб туришибди. Ринат йигитларга бир қараб олди. Тўсатдан ўзининг феъл-атворини ўзгартириш кераклигини тушунди. Ҳа, тирик қолиш учун ўзгариши керак.

–Мен жўнаб кетаяпман, – деди Ринат қисқа ва қатъий қилиб, –қўриқчларим ҳам мен билан кетади. Фақат, Талгат шу ерда қолади. Тушундингми гапимни?– Унинг ўзини сенлаётганини сезса-да, Талгат эътироз қилиб ўтирмади. Ва ажабланмади ҳам. Йигит эртами-кечми шундай бўлиши биларди. Хўжайинлар хизматкорларини сизлашмайди, Ринатнинг “сиз”лаши ҳам узоққа бормаслиги тайин эди.

Сўнгра Ринат Тамарага қўнғироқ қилиб,“Ёш юраклар” гуруҳининг продюссерини танийдиган Констанин исмли бошқа продюссерни қидириб топишни тайинлади.

–Яна ўша хонанда қизни топмоқчимисиз?

–Сенинг ишинг бўлмасин, –унинг сўзини қирқди Ринат. -Кимни излашни ўзим биламан.

Тамара бунақа вазиятда Ринат билан баҳслашиб бўлмаслигини тушуниб, тилини тийди. У аёлга биринчи марта сенлаб, яна тўнг оҳангда гапираётганди. Кейин Москвадан Сейшел оролларига Франкфурт орқали учадиган самолётга бешта чипта буюртма беришни буюрди-да, Анзорга ўзлари билан учишини тайинлади.

–Чапдаст қўриқчилардан иккитасини танла, – қўшимча қилди Ринат,– улар ҳам биз билан бирга кетади. Павел билан бирга яна бирорта йигитни олиб ол. Бугун Мосвага, индинга Сейшелга учамиз.

У эртасига эрталаб Москвага учиб келди. Соат учларда “Ёш юраклар” гуруҳининг продюссери Альберт Бронштейн кутаётган концертлар залига етиб келди. Уни мамлакатдаги энг бой меросхўрнинг шахсан ўзи ташриф буюраётгани хусусида олдиндан огоҳлантиришганди. Ринат бешта қўриқчи ҳамроҳлигида келди. Шу заҳоти Бронштейн билан яккама-якка гаплашиш учун, продюссернинг хонасига кирди. Қўриқчилар эса ҳеч кимни ичкарига қўймаслик учун эшик олдида тизилишди.

–Менга Света керак, – деди Ринат эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда, -икки ҳафтага ўзим билан олиб кетмоқчиман. Гастролларинг жадвали бузилишини, даромадларингга зарар етишини яхши тушуниб турибман. Ўша зарарнинг қанча бўлишини билмоқчиман.

–Биз пулимизни йўқотамиз, – эҳтиёткорлик билан тушунтирди Бронштейн тепакалини силаб. У узунчоқ юзли, кўзлари чақчайган, калласи катта кимса эди.

–Қанча пул йўқотасиз? –сўради Ринат.

–Юз минг доллардан ошади, –тан олди Бронштейн, –мен бошқа харажатлардан ташқари, оладиган соф фойдамизни айтаяпман.

–Ўша пулни берсам, Светани гастролдан озод қилиб, мен билан кетишга кафолат берасизми?

–Юз минг доллар берсангизми? – қайтариб сўради Бронштейн. –Бунча пул учун қаёққа десангиз, ўша ёққа сиз билан ўзим ҳам кетишга тайёрман. Ҳоҳласангиз, елкангизни ювиб-уқалаб қўяман. Наҳотки, шунча пул бермоқчисиз? Очиғини айтсам, бу жуда кўп. Йигирма минг берсангиз бўлди, Света сиз билан ғинг демай кетади. Мен сиздан бунча катта пулни ололмайман. Кийинроқ камроқ берсангиз ҳам бўлишини билиб қолсангиз, қария Альберт Бронштейн мени алдабти, деб ўйлайсиз Мен ҳеч кимни ҳеч қачон алдамаганман.

–Ундай бўлса, пулни олинг-да Светани кўндиринг. Лекин, ким билан кетаётганини ўзига айтманг. Майли, бу унинг учун кутилмаган совға бўлсин.

–Ҳеч бўлмаса танишмисизлар? –сўради продюссер.

–Газеталарда биргаликда тушган суратимизни кўрмаганисиз?

–Кўпдан бери газеталарга ишонмай қўйганман, – жилмайди Бронштейн.

–Тўғри қиласиз. Мен ҳам ишонмайман.Пулни бир соатларда келтиришади. Мен кечқурун концерт пайтида келаман. Кўришгунча хайр.

Ринат ўрнидан туриб, хонадан чиқди. Кейин телефон харид қилгани йўл олишди. У ўттиз минг евро турадиган энг қимматбаҳо “Верту” русумидаги телефонни танлади. Сўнгра Надежда Анатольевнадан ўзи учун янги соат сотиб олишни илтимос қилди. Попова эллик минг доллар турадиган ажойиб “Картье” соатини келтирди. Ринат жуда арзон экан, деб қайтариб берди. Аёл унинг руҳиятида жиддий ўзгариш юз берганини сезиб, бриллиантлар билан безатилган икки юз мингдан ошиқ турадиган бошқа соат харид қилди. Ринат бу тентакона харажатни индамасдан тўлаб юборди.

Энди Света билан гаплашиш қолганди. Яна Бронштейннинг олдига борди. Продюссер аллақачон қизга гастролни бузиб, эвазига тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган даражада катта пул тўлайдиган ва Лозовани бир умр эсидан чиқмайдиган таътилга олиб кетишга шай турган олигарх пайдо бўлгани ҳақида айтиб улгурганди. Севта унинг кимлигини билмас-да, ҳозирданоқ бирга кетишга жон деб турарди. Нотаниш саховат соҳиби тўлайдиган юз минг доллар, қизнинг кўнглида ўзига нисбатан кейинчалик муҳаббатга айланиши мумкин бўлган эҳтиром ҳиссини уйғотганди. Света Бронштейн билан хонада гаплашиб ўтирган пайтда Ринат кириб келди. Қизнинг кўзлари нафратдан чақнаб, ўрнидан сапчиб турди. Продюссер бу сафар ҳам уни алдаганди.

–Альберт Михайлович, сизга тушунмадим,– деди у ранжиб, – Менга бадавлат ҳомийни нотаниш киши, дегандингиз, манави йигитни бўлса, жудаям яхши биламан. Яқиндигина тиззаси сузилган ямоқли шим кийиб, ижара уйда яшар, қорни ҳеч қачон нонга ялчимасди. Нега уни бу ёққа таклиф қилдингиз.

–Бу йигит гастролнинг қолдирилишидан келадиган зарарни қоплаб қолмай, олишимиз мумкин бўлган соф фойдани ҳам тўлаб қўйди, – вазминлик билан тушунтирди Бронштейн. У қўшиқчиларининг феълини яхши билар, Светанинг ҳозирги дарғазаблиги шунчаки нағма эканинин тушуниб турарди.

–Агар миллион доллар тўласа ҳам, у билан ҳеч ёққа бормайман! – чинқирди Света, аммо, хонадан кетмади.

Ринат кусига чўкди-да, хонандага эътибор қилмай, Бронштейнга деди:

–Пулимизни қабул қилганингиз учун раҳмат сизга, Альберт Михайлович. Қизингизга айтиб қўйинг, биз Сейшел оролларидаги таътилининг харажатларини ҳам тўлашга тайёрмиз. У ерда ўн икки хоналик чоғроқ саройни банд қилиб қўйганмиз. Яна бир кичкинагина гап – ўша қўшиқчингизга икки ҳафталик таътили учун қўшимча йигирма минг доллар тўлаймиз.

–Ҳеч қачон кўнмайман, – деди Света бу гал овозини сал пасайтириб.

–Эллик минг тўлайман, – Ринат Света томонга қараб ҳам қўймасдан, баҳони икки баравардан кўпроқ оширди.

Бронштейн исрофгар йигит билан қўшиқчисига ҳайрон бўлиб тикилди. Бунақа таклифдан воз кечиш тентаклик-ку. Қиз бу сафар индамади. Юз минг долларни гуруҳига, эллик минг долларни қўшиқчига фақат хориждаги саҳна юлдузларига тўлашади, холос. Ринат Светадан садо чиқишини кутди, аммо қиз ҳамон жим эди.

–Юз минг доллар, -деди Ринат.

Броштейн қалқиб кетди. Бутун бошли бойлик-ку бу. Тентак қиз нега индамайди-я? Наҳотки, у дунёда яна бошқа биров бундан-да кўпроқ пул таклиф қилишидан умидвор бўлса?

–Ҳар ҳафтагами? – тўсатдан тилга кирди Света.

Ринат у томонга ўгрилди. Қизнинг кўзига тикилди.

–Ҳа. Ҳар ҳафтага. Яна майда харажатларни ҳам бўйнимга оламан.

Бронштейн бу нусха ақлдан озганлардан бўлса, керак деган хаёлга борди. Дунёда бирорта аёлнинг шунча пул турмаслигига Альберт Михайловичнинг мутлоқ ишончи комил эди.

–Тентак-пентак эмасмисан? – бу гал Света бутунлай бошқача оҳангда сўради.

Ринат соатиг қаради. Қизнинг кўзи йигитнинг бриллиант мунчоқлар билан безатилган соатига тушди ва жилмайди.

–Телефонни-чи? – бирданига эслаб қолди қиз, – Уни ҳам янгиладингми?

Йигит жавоб бериб ўтирмай, янги телефонини чўнтагидан чиқарди. Қиз ох уриб юборди. Бунақа қимматбаҳосини ҳалигача кўрмаганди.

–Янгиладим, -жавоб қилди Ринат, -сенга ҳам шунақасидан олиб бермоқчиман.Эртага учамиз. Машиналар тўққизда уйингдан олиб кетишади. Кўришгунча.

–Менга айтдиган бошқа гапинг йўқми? –сўради қиз.

–Йўқ. – У ўрнидан туриб, ҳеч ёққа қарамасдан чиқиб кетди.

Альберт Михайлович лол бўлиб қўлларини ёйди.

–Бахтинг кулди, қизалоғим.

ххх

Улар эрталаб аэропортнинг алоҳида шахслар учун мўлжалланган залига тўпланишди. Светанинг димоғи чоғ эди. Гуруҳидаги иккала қўшиқчи қиз ҳам Светани кўз кўриб, қулоқ эшитмаган шарт билан хориж сафарига олиб кетишаётганига ишонишмади. У газетани соғ қўлида тутиб, кўздан кечираётган Ринатга яқинлашди. Аслида ҳам йигит ҳеч нарса ўқиётгани йўқ эди. Кўз олдида ҳамон Владимир Глущенко турар, қулоғи тагида эса унинг сўзлари жарангларди. Ринат умрида биринчи марта ҳақиқий разил кимсани асл қиёфасида кўрганини, хаёлидан кечирди. Шу лаҳза Светанинг овозини эшитди.

–Азизим, – деди у мулойимлик билан, –билмайсанми, у ёқда об-ҳаво қанақа экан?

–Ўчир овозингни, –дағаллик билан қизнинг сўзини кесди.

Света ранжиб ҳам ўитрмади. Шунча пул тўлагандан сўнг қанча қўполлик қилса ҳам ҳақи бор. Бундан кейин ҳам унинг билан сайр-саёҳатга чиқиш учун қўлидан нимики келса, ҳаммасини қилади. Балки, бора-бора энг яқин кишисига айланиб қолар. Света нари кетиб, ўзини креслога ташлади. Ринат газетани йиғиштириб, қизга нафрат билан тикилди. Бу аёл учун беҳудага катта харажат қилганига ачинаётганди. Аммо, у бу ишни атайлабдан қилганди. Унинг учун асосийси – пулнинг қудратини синаб кўриш эди. Мана билдики, бу қудратнинг чек-чегараси йўқ экан. Ўзи пул тўлаётган кишиларни ерга уришга, ҳақорат қилишга, улардан нафратланишга ҳақли экан. Чунки, у ўзининг миллиардларини қўлга киритган меросхўр. Ушбу олий мақомга ўзининг ва ўзгаларнинг қони эвазига эришди. У олигархнинг вориси. Шунинг учун креслода талтайиб ўтиришга, бир пайтлар юрагини ўйнатган аёл томонга қайрилиб қарамасликка ҳаққи бор. Ҳаммаси учун тўлаб қўйган. Қиз ҳали оддий матоҳга айланишнинг нималигини тўлиқ тушуниб етганича йўқ. У пули тўлаб қўйилган оддий матоҳ. Лекин, бир куни буни билади. Албатта билади.

–Анзор, –деди Ринат овозини баландлатмасдан, –менинг жомадонларим. Шахсан ўзинг текширасан.

У ўрнидан туриб, орқасидан шошилган ҳамроҳларига қараб ҳам қўймасдан, олға йўл олди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации