282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Пауло Коэльо » » онлайн чтение - страница 11


  • Текст добавлен: 27 апреля 2024, 19:40


Текущая страница: 11 (всего у книги 11 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ПАУЛО КОЭЛО ВА «АЛКИМЁГАР»
(Таржимондан)

Бани башар токи бунёд бўлибдики, бу оламнинг сир-синоати ва номукаммаллиги, ўзининг Курраи Заминга ташрифи сабаби ва тақдири Азални ўзгартириш мумкинми, йўқлиги хусусида бош қотиради.

Нега руҳи беором, нега мудом қалби амрига бўйсунмай умргузаронлик қилишга маҳкум? Қандай яшашни кимдан, нимадан ўрганиши лозим, йўл кўрсатувчи этагидан тутгувлик устоз борми? Бахт нима, омад нима, муҳаббат нима, қачон келади? Кимдан нажот ва мужда кутиш лозим – тушларданми, фолу ромданми, китобларданми, Худоданми?..

Одамзоднинг Ақли ва Қалби ана шу азалий ва бадиий саволлар жавобларида ҳеч қачон келиша олмаган. «Алкимёгар» ушбу муҳорабада Қалб тарафида. У тириклик ташвишлари қирқиб ташлаган руҳнинг қанотларини яна парвозга йўллагандек, ғамбода кўнгилларга қайта ҳаёт уфургандек бўлади. Дунёга, ўзингизга бошқача назар ташлашга мажбур қилади: Дунё – сирли ва оддий, Ўзингиз – ноёб бирмўъжиза ва қудратли эканлигингизни англайсиз. Бадиий сўз, адабиёт ана шундай сеҳрга қодир!

Хўш, бу сеҳргар – Пауло Коэло ким?

Ўтган асрнинг охирги чорагида рус тили орқали бўлса ҳам ўзбек китобхонига етиб келган Лотин Америкаси адабиёти, айниқса, насри ҳаммамизни ҳайратга солган эди. Аргентиналик Хулио Кортасар, кубалик Алехо Карпентер, колумбиялик Габриэл Гарсиа Маркес, гватемалалик Мигел Анхел Астуриас, мексикалик Карлос Фуэнтэс асарларидаги гоҳ реалистик, гоҳ рамзий тил, Шарқ афсоналарини жуда-жуда эслатувчи мифларга қурилган роман ва ҳикояларбизни мафтун қилган эди. Сўнгра янада улканроқ ёзувчига – аргентиналикХорхе Луис Борхесга дучкелдик. Ва у адабий доираларда бировоздан «Лотин Америкаси насрининг отаси» деб баҳоланди. Баҳолашда адашилмаган экан. Пауло Коэло испан адиби Хуан Ариас билан суҳбатда шундай дейди:

«Ёшлигимда Борхес мен учун авлиё эди, ҳозир ҳам шундай. У билан танишиш учун бир куни Рио де-Женейродан автобусга ўтириб, Аргентинага йўл олдим. Унга телбаларча сиғинар эдим. Ёнимда бир қиз ҳам бор эди. Биз қоғозда кўрсатилган манзилга келдик. Борхесни ўзуйининг рўпарасидаги меҳмонхонада, деб айтишди. Мен ёнига бордим. Борхес курсида ўтирар эди. У билан гаплашиш учун қирқ саккиз соат мижжа қоқмай келдим, аммо юзма-юз бўлгач, сўзлаш қобилияти мени тарк этди. «Қаршимда мен сиғинадиган санам турибди, санамлар эса гапирмайди», – деб хаёлимдан ўтказдим. Унга бир оғиз ҳам сўз айтолмадим. Қиз эса бу ҳолатни тушунмасди. Унга: «Мен афсонага айланган одамни кўрмоқчи эдим ва бу бахтга эришдим», – деб тушунтирдим. Аслида у ерда сўзга ҳожат қолмаган эди… Менинг ҳамма китобларимда Борхеснинг таъсири бор».

Мана, бугун Лотин Америкаси адабиёти Борхес мактабидан чиққан, лекин португал тилида ёзадиган яна бир сўз сеҳргари – Пауло Коэло билан жаҳонни лол қолдириб турибди.

Пауло Коэло 1947йил24августда БразилиянингРио де-Жанейро шаҳрида туғилган. Отаси – собиқ инженер Педро Кейма ди Соуза, онаси – Лижия Арапине Коэло – художўй аёл бўлган. Пауло ёшлигида актёрликни орзу қилган, Борхес ва Генри Миллер китобларини қўлдан қўймаган. Унинг қизиқишларига қарши бўлган ота-онаси Паулони иезуитлар диний коллежинтернатига беришади. Коллеж уни қаттиқ интизомга ўргатади, аммо Худога бўлган эътиқодини сўндиради. Ўша ерда у илк машқлари билан биринчи бор адабий мукофотга ҳам сазовор бўлади.

Сўнгра у Рио де-Жанейродаги университетнинг ҳуқуқшунослик факултетида ўқийди. Лекин бир маромда яшаш Паулонингтабиатига ётэди. Шу боис ўша пайтда ёшлар ўртасида урф бўлган «хиппилар» гуруҳларига қўшилади. Сўнгра сўл сиёсий кучлар тарафдори ҳисобланадиган талабалар ҳаракати аъзоси бўлади. Маркс, Энгельс, Гегелни жиддий ўрганиб чиқади, машҳур инқилобий қўшиқчи Че Геварани севиб тинглайди, сиёсий намойишларда иштирок этади. Буларни у ўзининг романтиклиги ва руҳий изланишлари билан изоҳлайди: «Мен кришна, буддавийлик, йога фалсафаси, хуллас динларнинг ҳаммаси билан ҳам шуғулланиб кўрдим».

Пауло охир-оқибат университетни ташлаб, болалик орзуси – театр билан машғул бўлади. Абитуриентларни ўқишга киришга тайёрлаб, пул ишлайди ва бутун Американи айланиб келади. Аммо ёзувчиликка ҳавас уни тарк этмайди. «О Глобо» телерадиокомпанияси ва газетасига мунтазам равишда сценарийлар, мақолалар ёзиб туради. Ўзи ҳам «2001» номли журнал ташкил қилади. Шу журналга мақолалар тайёрлаётиб мусиқа продюсери ва қўшиқчи Раул Сейшас билан танишади. У билан ҳамкорлиги давомида 65 та қўшиқ ёзади ва бирданига бойиб кетади. Бошпанасизлик жонига текканидан бўлса керак, бирданига бешта уй сотиб олади. 1974 йилда театрнинг тарбиявий аҳамияти ҳақидаги биринчи китоби чиқади.

Шундан сўнг у магия (сеҳргарлик)га қизиқиб қолади ва бу соҳага боши билан шўнғиб кетади. Бу ҳақда қўлингиздаги китобнинг сўз бошисида муаллиф батафсил тўхталган. Бу орада у жамиятни ўзгартириш ҳақидаги сиёсий қарашлари учун ва партизанларга алоқаси бор, деб гумон қилиниб уч марта қамоққа олинади. Қамоқда сиёсий маҳбусларга қўлланиладиган барча қийноқ усулларини бошидан кечиради. Ҳибсдан мўъжизавийтарзда қутулиб чиққанидан сўнг 1976 йилда бир неча журналларнинг мухбири сифатида Англияга кетади. У ерда Пауло Коэло ўз ҳаёти ҳақида китоб ёзади, лекин уйга қайтаётиб, қўлёзмасини йўқотиб қўяди.

Ниҳоят, 34ёшида эндижиддий одамбўлишга қарор қилади. Касби рассом бўлган Кристина Ойтисикага уйланади. Аммо бундан кейин умрини нимага бағишлаш ҳақида бир тўхтамга келиш, ўзига Тақдир қилинган вазифани аниқлаш учун саёҳат қилиш иштиёқи уни тинч қўймайди. Англияда ишлаб келган пулларига дунё бўйлаб саёҳатга чиқади. Олмониядаги Дахау, Полшадаги Освенцим сингари концлагерларни, у ерлардаги крематорийларни кўради, инсониятнинг ўз қавмига қилган даҳшатли жиноятларини бутун шуури ва руҳидан ўтказади. Ва «Нега бу жиноятлар ҳозир ҳам давом этаяпти», қабилидаги ўнлаб саволлар унинг қалбидан ғафлат пардасини кўтаргандай бўлади. Пауло Коэло саёҳатдан католик динининг Амстердамдаги RАМ (қаттиққўллик, муҳаббат, меҳр) ордени (мазҳаби)га аъзо бўлиб қайтади. Шундан сўнг у Ёқуб алайҳиссалом юрган йўллардан Исо алайҳиссаломнинг ўн икки ҳаворийсидан бирининг майити сақланадиган Сантяго-де-Компостелага эллик беш кун пиёда йўл босиб зиёратга бориб келади.

Зиёратдан сўнг Пауло Коэло биринчи адабий асари – «Сеҳргарнинг кундалиги»ни эълон қилади. Кўп ўтмай «Алкимёгар» чиқади ва қисқа вақт ичида бирин-кетин 12 та романи дунё бўйлаб тарқалади. 1998 йилгача 22 миллион нусхада китоби сотилади. Уни шу пайтгача ёмғир ёғдира оладиган машҳур сеҳргар сифатида билган Лотин Америкаси танқидчилари «Коэло асарларининг адабиётга дахли йўқ, улар амалий руҳшунослик ва эзотерика (илми ботиний)га доир китоблар», деб мақолалар ёзишади. Пауло Коэлонинг ўзи эса бундай деб ҳисобламайди. У бу ҳақда шундай ёзади:

«Менинг баъзи асарларим китоб дўконининг бадиий адабиётлар бўлимида, баъзилари фалсафа бўлимида туришини хоҳлардим, лекин асло эзотерика бўлимида эмас. Мен буни тортинмасдан, уялмасдан, ғурур билан айта оламан».

Мана, муаллифнинг ҳаёти билан қисман танишиб чиқдингиз ва Сизда «Алкимёгар Пауло Коэлонинг ўзи эмасми», деган фикр туғилиши мумкин. Бусаволга ҳам муаллифнинг ўзи жавоб беради:

«Дарҳақиқат, китобларимнинг қаҳрамонлари – менинг ўзим. Лекин «мен ўзим» деб айта олмайдиган ягона қаҳрамоним бу – Алкимёгар. Чунки Алкимёгар Ҳамма Нарсани англаган, мақомга эришган одам, мен ҳамма нарсани билмайман, кўп илмлар менга номаълум. «Алкимёгар»да мен чўпон йигитчаман, чинниворлар сотувчисиман, ҳатто Фотимаман. Китобларимда битта-яримта ўйлаб топилган ҳолатлар бор, лекин асарларим тўқиб ёзилмаган. Ўша воқеаларнинг ҳаммаси юз берган, бошимдан ўтказганман».

«Алкимёгар»ни турли дин ва турфа миллат вакиллари севиб ўқияпти, у ҳақда китоблар ёзиляпти, таҳлил ва талқинларнинг охири кўринмайди. Бош сабаб – ҳар бир Китобхон у ердан ўзини топяпти: кимдир Фотима, кимдирСантяго, кимдир чинниворларсотувчиси, кимдир Туякаш, кимдир мовутчининг қизи, яна кимдир Сантягонинг отаси. Орзулар ва армонлар, муҳаббат ва айрилиқ, омад ва мағлубият қоришиқ умрларининг мазмунини излашяпти. Ҳаётлари давомида Худо юборган, ўзлари эътибор бермаган аломатларнинг сарҳисобини қилишяпти. Қалбларига қачондан буён қулоқ солмай қўйганларини эслашяпти. Ана шу – тирикликка чорлов, ана шу – руҳнинг уйғонишига даъват эмасми! Худди шу фазилати туфайли ҳам ўзбек китобхонлари «Алкимёгар» ни севиб ўқишларига ишонаман.

Қолаверса, роман бизнинг халқ қиссаларимиз каби ровиёна бир услубда ёзилганлиги, Сантягонинг йўли сўфийликдаги тариқат йўли сингари ўзидан бошланиб ўзида ниҳоя топиши, Маликсиддиқнинг Хўжаи Хизирга ўхшаб, Сантягонинг йўлида турли қиёфаларда рўбарў бўлиши каби миллатимизнинг маънавий дунёсига, эътиқодига яқин жиҳатлари боис ҳам халқимиз меҳрини қозонишига имоним комил.

Балки «Алкимёгар»нинг ўзбек тилида бирданига учта таржимаси пайдо бўлиши ҳам бизнинг ихтиёримиздан ташқари рамзий бир ҳодисадир. Ўзбек адабиётининг забардаст олими ва таржимони, ҳурматли устозим Озод Шарафуддинов, таниқли адабиётшунос, фидойи журналист Аҳмад Отабоевлар таржималарига камоли эҳтиром ила мазкур таржимани бир уриниш, деб ҳисоблашларини истар эдим. Албатта, йўл қўйилган сакталиклар борасида устозлар, адабиётшунослар ва китобхонлар ўз мулоҳазаларини аямасликларидан умидворман.

Азиз Саид

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации