Текст книги "Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси"
Автор книги: Пауло Коэльо
Жанр: Приключения: прочее, Приключения
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 11 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
Отаси бу гапни эшитиб:
– Ўғлим, – деди, – бизнинг қишлоғимизга кимлар келиб кетмаган. Бу ерга бутун дунёдан одамлар нимадир янги нарса топаман деб келишади, лекин азалдан қандай яратилган бўлсаларшундайликларича қайтиб кетадилар. Улар қадимий қасрни кўриш учун тоққа кўтариладилар ва ўтмиш бугундан кўра афзалроқ эканлигига шоҳид бўладилар. Улар сариқ сочли ёки қора танли бўлсалар ҳам, қишлоғимиздагилардан ҳеч бир фарқлари йўқ.
– Лекин мен уларнингюртида қанақа қасрлар борлигини билмайман-ку, – деб эътироз билдирди Сантяго.
– У одамлар бизнинг ерларимизни, бизнинг аёлларимизни кўришгач, шу жойда умрбод қолишни хоҳлашларини айтишади, – деб давом этди отаси.
– Мен эса бошқа ерларни, бошқа аёлларни кўришни хоҳлайман. Улар шундай дегани билан ҳеч қачон қишлоғимизда қолиб кетишмайди-ку.
– Саёҳатучун катта пул керак. Бизнинг қавмимиздан эса фақат чўпонларгина уйда ўтиришмайди, холос.
– На илож, унда чўпон бўламан, – деди Сантяго.
Отаси ҳечнарса деб жавоб қилмади. Эрталаб Сантягонинг қўлига бир ҳамён тутқазди, унда учта эски тилла танга бор эди.
– Бир куни даладан топиб олгандим. Осмондан тушган деб ҳисоблайвер. Бунга бир сурув қўй сотиб ол-да, токи бизнинг қасримиз дунёдаги қасрларнинг энг асосийси эканлигини ва бизнинг аёлларимиздан гўзалроқ аёллар ҳеч қаерда йўқлигини англагунингча оламни кезавер.
Отаси фотиҳа бераркан, Сантяго унинг кўзларига қараб бир нарсани англаб етди – ёши ўтиб қолганига қарамасдан дунё кезиш иштиёқи отасини ҳам беқиёс бир куч билан ўзига тортиб турарди. Бу иштиёқни ўтроқ ҳаётнингнеъматлари бўлмишбошпана-ю қорин тўқлиги каби юпанчларбилан енгишга қанчалар ҳаракат қилмасин, нигоҳларида қачонлардир ёқилган, аммо ўчмайдиган олов янглиғ яшаётган эди.
Уфқ осмонига тортилган мато қип-қизил рангга бўялди, сўнгра мусаввир – қуёшнинг ўзи чиқиб келди. Отасининг гапларини эсларкан, Сантягонинг завқи келди: у шу пайтгача жуда кўп қасрларни ҳам, соҳибжамолларни ҳам кўрди, лекин икки кундан сўнг висолига мушарраф бўладиган қизга ҳеч бири тенглашолмайди. Унинг қўйлари ҳам, камзули ҳам бор, хоҳлаган пайтда бошқасига алмаштириб олиши мумкин бўлган китоби ҳам бор. Энг асосийси – юрагидаги муқаддас орзусига эришяпти: у дунё кезяпти. Мабодо Андалусиянинг қир-адирлари жонига тегса, истаган пайтда қўйларини сотиши ва денгизчиликка кетиши мумкин. Агар қачондир денгизда сузишдан ҳам безорбўлса – у вақтгача бошқа шаҳарларни кўради, бошқа аёллар билан танишади – бахтли яшашнинг бошқа йўлларини ўрганади.
«Семинарияда Худони топиш қўлимдан келармиди, йўқми, билмасдим», – деб ўйлади Сантяго осмон матосига янги ранглар билан зеб бераётган қуёшни кузатаркан.
Сантяго ўз саёҳатлари давомида доимо номаълум, ҳали синалмаган йўллардан юришни хуш кўрарди. Ушбу ўлкаларга тез-тез келиб туришига қарамасдан, бу черковда ҳали бирор марта ҳам тунамаган эди. Дунё кенг ва беқиёс экан, йўл танлашни бир муддат қўйларнинг ўз ихтиёрига қўйса кифоя, албатта бу йўлда ғаройиб бир нарса учрайди. Ҳар кун янги бир йўл топиб юраётганликларини, яйловлар ҳам, йил фасллари ҳам ўзгариб турганлигини қўйларнинг ўзи тушунмайди, холос: уларнинг калласида емиш топишдан ўзга хаёл йўқ.
«Балки биз ҳам шундайдирмиз, – деб ўйлади чўпон йигитча. – Ахир, мен ҳам мовутчининг қизи билан танишганимдан буён бошқа аёлларни хаёлимга ҳам келтирганим йўқ-ку».
Сантяго осмонга тикиларкан, тахмин қилди – Тариф шаҳрига пешингача етиб борса бўлади. У ерда китобни бошқасига, қалинроғига алмаштириб олиши, сувдонига шароб тўлдириши лозим, мовутчининг қизи билан учрашувга тайёр бўлиш учун соқолини олиши, сочини текислатиши керак. Бошқа бирчўпоннинг ундан олғирроқ чиқиб қолиши ҳақида эса ўйламасликка тиришарди.
«Ҳаёт шуниси билан қизиқки, тушлар ўнгидан келиши ҳам мумкин», – деб ўйлади Сантяго осмонга қараб-қараб қадамини тезлатаркан.
У Тарифда тушларни таъбирлай оладиган кампир яшашини эслади. Мана, марҳамат қилиб айтсин-чи, икки марта кўрган бир хил туши нимани билдирар экан.
Кампир меҳмонни орқа томондаги хонага бошлади, бу хона билан ошхонани рангли пластмасс мунчоқлардан қилинган парда тўсиб турарди. Хонада иккита курси ва устол бор эди, деворга эса Исонинг Юраги тасвирланган сурат осиғлиқ эди.
Уй соҳибаси Сантягони ўтиришга таклифқилди ва ўзи ҳам қаршисига чўкиб, унинг икки қўлидан ушлади, аввалига паст овозда бир дуо ўқиди.
Лўлиларнинг дуоси бўлса керак. Чўпонга лўлилар тез-тез рўбарў келишарди – улар ҳам гарчи қўй боқмасалар-да, дунё кезиб юришарди. Одамларуларни – фирибгарлик билан яшашади, қалбларини иблисга сотган, болаларни ўғирлашади, сўнгра уларни ўз тўдаларида қул қилиб олиб юришади, деб гапиришарди. Сантяго ҳам болалигида ўзини лўлилар ўғирлаб кетишидан ўлгудай қўрқарди, ҳозир мана шу кампир қўлларидан ушлагач, ўша қўрқув яна уйғонди.
«Ахир, бу ерда муқаддас Исо Юраги бор-ку», – деб ўйлади ўзига бўйсунмаётган титроғини босиб хотиржам бўлишга уринаркан. Сантяго бу ҳолатини кампир сезиб қолишини истамас эди. Дадиллик учун «Отамизга ҳамду санолар» дуосини ўқий бошлади.
– Жуда қизиқ, – деб ғўлдиради кампир унинг кафтларидаги чизиқлардан кўз узмай, сўнгра яна сукутга чўмди.
Йигитча баттарроқ безовта бўлди. Қўллари ҳам титрай бошлаган эди, дарров тортиб олди.
– Кафтимга қараб фол кўришинг учун келганим йўқ, – деди у шу остонадан ўтганига ҳам афсусланиб – яхшиси, сўраган пулини бериб бу ердан тезроқ жўнаб қолсаммикан. Икки марта кўрилган қандайдир туш ҳақида ҳар балони ўйласа бўлади.
– Биламан. Сен бу ерга тушингни таъбирлашим учун келгансан, – деб жавоб қилдилўли кампир. – Тушлар бу – Худонинг биз билан гаплашадиган тили. Худо дунё тилларидан бирида гапирган пайтда уни таржима қилишга қурбим етар. Лекин, агар Худо сенинг қалбингни тилида сенга мурожаат қилса, Унинг айтганлари фақат сенгагина тушунарли бўлади. Пул масаласига келсак, тушингнитаъбирини билмоқчимисан, пулини ҳам тўлайсан.
«Балога қолдим шекилли», – деб ўйлади Сантяго, лекин энди ортга йўл йўқ эди. Чўпонлар хавфу хатарга ўрганиб қолишган: ҳали бўрилар сурувга ҳужум қилади, ҳали қурғоқчилик юз беради. Тўғриси, ҳаётнинг мазмуни ҳам ана шу хавфу хатарлар билан.
– Мен икки бора бир хил туш кўрдим, – деди у. – Гўё қўйларимни ўтлоқда боқиб юрган эмишман, кейин битта болакай кўринди, қўйларим билан ўйнамоқчи бўлди. Мен бировнинг қўйларимга яқинлашишини ёқтирмайман, чунки улар бегоналардан қўрқишади. Билмайман нима учун фақат болаларнигина чўчимасдан яқинларига йўлатишади. Одамнингёшини қўйлар қандай фарқлайди – ҳеч тушунолмайман.
– Тушингни гапир, – унинг сўзини бўлди кампир. – Тез бўл, ёғим куйиб кетяпти. Сенинг пулинг кам, менинг вақтим эса қиммат туради.
– Болакай қўйлар билан роса ўйнади, – Сантяго бироз уялинқираб давом этди, – кейин тўсатдан мени қўлига кўтарди-да, Миср эҳромлари ёнига олиб келди.
Лўли кампирэҳромларнинг нималигини биладимийўқми, деб Сантяго иккиланиб тўхтаб қолди. Кампир жим эди.
– Миср эҳромларига олиб келди, – деб Сантяго секин, аниқ-аниқ қилиб такрорлади, – ўша ерда менга: «Агар яна шу жойларга йўлинг тушса кўмилган хазинани топасан», деди. Эндигина хазинаяширилган жойни кўрсатмоқчи эди, уйғониб кетдим. Иккинчи тушимда ҳам худди шу воқеа такрорланди.
Кампир узоқ сукут сақлади, кейин яна Сантягонинг икки қўлидан тутиб, кафтларига диққат билан тикилди.
– Ҳозир сендан бир чақа ҳам олмайман, – деди у ниҳоят.– Аммо хазинани топсанг,ўндан бири– меники.
Йигитча қувонганидан кулиб юборди – тушидаги хазина арзимаган танга-чақаларини асраб қоляпти. Кампиршо ҳақиқатан ҳам лўлига ўхшайди: лўлиларни ўзи, сал жиннироқ бўлади, дейишади.
– Бўпти, тушимнинг таъбирини айтсанг-чи энди, – деди Сантяго.
– Аввал қасам ич. Хазинанинг ўндан бирини бераман деб қасам ич, таъбирини кейин айтаман.
Қасам ичишга тўғри келди. Аммо кампир қасамни Муқаддас Исо Юраги тасвирига қараб такрорлашни талаб қилди.
– Худо сен билан Умумбашар Тилида гаплашибди, – деди кампир. – Таъбирлашга ҳаракат қиламан, лекин бу жуда машаққатли меҳнат. Ана шунинг учун ҳам сендан хазинанинг ўндан бирини сўраяпман-да. Бўлмаса қулоқ сол: сен Мисрга бориб, ўша эҳромларингни топишинг керак. Мен бунақа нарсани эшитмаганман, модомики болакай уларни сенга кўрсатибдими, демак, ҳақиқатан ҳам мавжуд. Хуллас, эҳромларни қидириб йўлга туш – ўша ердан ўз хазинангни топасан ва бойиб кетасан.
Сантягонингкўзларигааввалҳайрат,сўнгра пушаймонлик қумлари сепилгандай бўлди. Кампиршони шундан шунга бўлмағур икки оғиз гапи учун излаб келдими? Яхшиям пул олмади.
– Сени деб шунча вақтим бекор кетди, – деди Сантяго.
– Тушингни таъбирлаш қийин, деб огоҳлантирдим. Бирор нарса қанчалик ғайритабиий бўлса, кўзингга шунчалик оддий кўринади, уларнинг асл маъносини англаш эса фақат донишмандларнинг қўлидан келади. Кўриб турибсан, менинг донишмандлигим ўзимга яраша, шунинг учун бошқа ҳунарни кафтга қараб фол очишни ўрганишга тўғри келди.
– Мисрга қандай қилиб бораман?
– Бу энди-и менинг бошоғриғим эмас. Мен тушларни таъбирлайман холос, рўёбга чиқариш қўлимдан келмайди.
Бўлмаса кўрардинг, ўз қизларимдан тиланиб, гадойга ўхшаб яшаб юрармидим.
– Агар Мисргача етиб боролмасам-чи?
– Боролмасанг – кўрган таъбиримга тўлайдиган пулингдан қуруқ қоламан, тамом. Бунақаси кўп бўлган. Энди туёғингни шиқиллат, гаплашадиган бошқа гапимиз қолмади.
Сантяго лўлининг олдидан ҳафсаласи пир бўлиб чиқди, энди туш деган нарсага ўлса ҳам ишонмайди. Бирданига эсига тушди – энди ўз ишларини ҳал қилса ҳам бўлар: дўконга кириб у-бу егулик олди, китобини қалинроқ китобга айирбош қилди, янги шаробни синаб кўриш учун бозормайдондаги ўриндиққа чўкди. Иссиқ айни забтига олган пайтда бу шароб мўъжизанинг ўзи бўлди-да – йигитчанинг ичидаги ўтни ўчириб, муздай қилди.
Сантяго қўйларини шаҳар ташқарисидаги янги ўртоғининг қўтонида қолдирган эди, унинг бутун музофотда дўстлари кўп эди – шунинг учун ҳам сайру саёҳат деса жон дерди. Янги дўст топдингми, бўлди – у билан ҳар куни кўришишинг шарт эмас. Худди диний семинариядагидай атрофингда доим бир хил одамлар бўлса – улар ўз-ўзидан сенинг ҳаётингга кириб қолади. Ҳаётингга кирдими, бироз вақт ўтгандан сўнг уни ўзгартирмоқчи бўлишади. Агар сен ўзгармасанг, улар хоҳлагандай одамга айланмасанг – хафа бўлишади. Бу дунёда қандай яшаш лозимлигини гўё уларнингҳар биттаси аниқ билади.
Лекин негадир ҳеч ким ўз ҳаётини изга солиб ололмайди. Бу лўли кампирнинг ишига ўхшаган гап– тушни таъбирлай олади, уни рўёбга чиқаришэса қўлидан келмайди.
Сантяго қўйларини ўтлатишга олиб чиқиш учун офтобнингқайтишини кутадиган бўлди. Мовутчининг қизи билан учрашувга ҳали яна уч кун бор. Сантяго шаҳардаги руҳонийдан алмаштириб олган янги китобни ўқишга тушди. Бу қалин китобнинг биринчи саҳифасида кимнидиркўмишмаросими тасвирланган эди, бунинг устига қаҳрамонларининг номларига тилинг ҳам айланмайди. «Мабодо мен қачондир китоб ёзсам, – деб ўйлади йигитча, – китобимнинг ҳар бир саҳифасидаянги-янги қаҳрамонларниқатнаштирардим,токи ўқувчиларга уларнинг номини эслаб ўтиришнинг ҳожати ҳам қолмасин».
Эндигина мутолаага жиддийроқ шўнғиганҳам эдики, қандайдир бир чол ёнига келиб ўтирди. Китобда эса қорни ковлаб бир марҳумни кўмишаётгани тасвирланган эди, қуёш забтига олиб қиздираётганига қарамасдан Сантягони қалтироқбосди. Шу пайтқария гап ташлаб қолди:
– Улар нима қилишяпти? – деб сўради у бозормайдондаги одамларни кўрсатиб.
– Ишлашяпти, – қуруққина жавоб қилди йигитча ўзини мутолаага машғул кўрсатиб.
Аслида эса Сантяго мовутчининг қизи олдида ўзини нимага қодирлигини кўрсатиб қўйиш учун тўртта қўйнинг жунини қандай эпчиллик билан қирқиш ҳақида ўйлаётган эди. У, бу манзарани бот-бот тасаввур қилиб кўрар, ҳар сафар қўй жунини думидан бошига қараб қирқиш лозимлигини ҳайратланиб турган қизга фикран тушунтирар эди. Қирқим пайтида қизнинг дилини хуш қилиб туриш учун ҳар турли ғаройибвоқеаларни хотирасида сараларэди.Бу саргузаштларни у китобларда ўқиган бўлса ҳам, қизга худди ўзи бошидан кечиргандай қилиб айтиб бермоқчи эди. Қиз буни икки дунёдаям билолмайди: ахир, у ўқий олмайди-ку. Қария жуда ўжар чиқиб қолди. Чанқаб кетдим деб, бир қултум шароб сўради. Сантяго сувдонини узатар экан, шу билан қутулсам керак, деб ўйлади.
Қаерда дейсиз – қариянинг гурунглашгиси келаётганди. Сувдонини қайтараётиб, йигитчадан қанақа китоб ўқиётганлигини сўради. Сантягонинг шартта ўрнидан туриб бошқа ўриндиққа бориб ўтиргиси келди, лекин отаси уни катталарни иззат қилишга ўргатган эди, шунинг учун китобни қарияга жимгина узатиб қўя қолди: ажаб эмас китобнинг номи қандай ўқилишини билса. Мабодо қария саводсиз бўлса, нур устига нур, уялганидан ўзи жўнаб қолади.
– Ҳм-м… – деди у бунақа нарсага биринчи бор дуч келгандай китобни у ёқ-бу ёғини айлантириб кўриб. – Яхши китоб, муҳим нарсалар ёзилган, лекин жуда зерикарли.
Сантяго ҳайратланди: чоли тушмагур, саводли бўлиш нари турсин, айнан шу китобни ўқиб ҳам чиққан экан-у. На илож, агар китоб ҳақиқатан ҳам зерикарли бўлса, ҳалиям кеч эмас, бошқасига алмаштириб олади.
– Бу китобнингмавзуси ҳамма китобларнинг мавзуси билан бир хил, – деб давом этди қария. – Яъни одамзод ўз тақдирини ўзи танлай олмаслиги ҳақида. Бу китоб, инсонлар оламдаги энг буюк ёлғонга ишониб яшашлари учун яратилган.
– Оламдаги энг буюк ёлғон нима ўзи? – ҳайрон бўлди Сантяго.
– Шундай лаҳзалар бўладики, ҳаётимиз бизнинг хоҳишимизга бўйсунмай қўяди, уни тақдир бошқара бошлайди. Ана шу – энг буюк ёлғон.
– Буни тушунишим қийинга ўхшайди, – деди Сантяго. – Мана, масалан, мени руҳоний қилишмоқчи эди, чўпонликка кетиб қолдим.
– Жуда соз, – деб маъқуллади қария. – Ахир, сен дунё кезишни яхши кўрасан-ку.
«Худди фикрларимни ўқиётганга ўхшайди-я», – деб хаёлидан ўтказди йигитча.
Қария эса қалин китобни шошилмай варақларди, гўё китобни қайтариб беришни умуман хаёлига келтирмаётгандай эди. Қариянинг эгнида араблар яктаги борлигини Сантяго энди пайқади – умуман олганда, у ажабланарли ҳол эмасди: Тарифни Африка соҳилларидан бир неча соатда кечиб ўтиш мумкин бўлган торгина бир бўғоз ажратиб турарди. Араблар бу шаҳарга тез-тез келишар – майда-чуйдалар сотиб олишар ва бир кунда бир неча бор ғалати ибодат билан машғул бўлишарди.
– Сиз қаердансиз? – деб сўради Сантяго қариядан.
– Ҳамма жойдан.
– Бунақаси бўлмайди, – деди йигитча. – Ҳеч ким ҳамма жойдан бўлолмайди. Масалан, мана мен чўпонман, дунёни кезиб юраман, лекин мен ҳам битта жойдан – тоғида қадимий қалъаси бор шаҳарданман, ўша жойда дунёга келганман.
– Ундай бўлса, мен Салим шаҳрида туғилганман.
Сантяго Салимнинг қаердалигини билмасди, уялиб қолмаслик учун сўраб ўтирмади. У бозормайдонга кўз ташларэкан, уёқдан-бу ёққазирюгурибўтаётган одамларнинг ташвишли қиёфалари эътиборини тортди.
– Хўш, Салим тинчми, нима янгиликлар?
– Ҳар доимгидай.
Сантяго шаҳар ҳақида ҳеч вақо билолмади. Лекин бир нарса аниқ, бу шаҳар Андалусияда эмас, бўлмаса Сантяго албатта биларди.
– Хўш, сиз у ёқда нима иш қиласиз?
– Нима иш қиламан? – Қария хохолаб кулиб юборди.
– Уларга ҳукмронлик қиламан. Мен – Салимнинг шоҳиман.
«Баъзан одамларнималарни валдирашмайди, – деб ўйладийигитча. – Тўғриси, ейиш-ичишдан бошқа нарсани хаёлига келтирмайдиган гунг қўйлар билан гаплашган минг марта афзал. Ёки – китоб ўқиш керак – улар ғаройиб ривоятларни айтиб беради, униям сен хоҳлаган пайтингда холос. Одамларбилан сўзлашсанг, тамом, расвои радди: томдан тараша тушгандай бир гап айтади, кейин аҳмоқ қилинган хўсадай ўтирасан – нима деб жавоб беришингни билмай».
– Менинг исмим? Маликсиддиқ, – деди қария. – Қанча қўйинг бор?
– Етарли, – Сантяго ҳам аниқ жавоб қилмади.
– Ростданми? Қўйларингни етарли деб ҳисобласанг, демак, менинг ёрдамим керак эмас экан-да.
Йигитчанинг астойдил аччиғи чиқди. У ёрдам-пордам сўрамаган бўлса. Қариянинг ўзи аввалига шароб сўради, сўнгра китобини сўради, яна у билан валақлашиб ўтиришга мажбур қиляпти-ю, гапини қаранг.
– Китобимни беринг, – деди Сантяго. – Йўлга тушадиган пайтим бўлди.
– Сурувингдаги қўйларнинг ўндан бирини менга берсанг, хазинага қандай етиб боришни ўргатаман.
Йигитчага ҳамма нарса оп-ойдин бўлди: лўли кампир бир чақа ҳам олмади, бу қария унинг эри бўлса керак, гап билан бошини айлантириб, чўнтагини қоқлаб кетиш учун атайлаб юборилган.
Аммо Сантяго ҳали оғзини гапга жуфтлагани ҳам йўқ эдики, қария чўп билан қумга нимадир чиза бошлади. У энгашган вақтда кўкрагига осилган бир нарса шундай ярқираб кетдики, йигитчанинг кўзи бир муддатҳеч вақони кўрмай қолди. Лекин қария ёшига хос бўлмаган чаққонлик билан яктагига ўраниб олди, Сантягога кўриш қобилияти қайтганда оёқлари остида қария чизган ёзувларни кўрди.
Бу мўъжаз шаҳарнингбошмайдониниқоплаб ётган қумда у ота-онасининг исми-шарифини ва ўз ҳаётининг то шу лаҳзагача бўлган тарихини ўқиди, болаликдаги ўйинларини ўқиди ва диний семинариядаги совуқ тунлари тафсилотини ўқиди. Мовутчининг қизи исмини илк бора ана шу қумда ўқиди. У ҳаётидаги ҳеч қачон, ҳеч кимга айтиб бермаган воқеаларни ўқиди: бир сафар буғу овлайман, деб отасининг милтиғини сўрамасдан олганини ўқиди ва ҳаётида илк ва сўнгги бора аёл билан бирга бўлганини ўқиди.
Қариянинг: «Мен – Салимнинг шоҳиман», – дегани ёдига тушди.
– Нега шоҳ чўпон билан гаплашяпти? – Сантяго бироз ҳадик ва тортинчоқлик билан сўради.
– Бунинг сабаблари кўп, лекин энг асосийси – сенинг ўз Тақдирингйўлидан бора олишга қодирлигинг.
– Тақдир дегани нима ўзи? – сўради йигитча.
– Жамики одамлар ёшлик пайтларида ўз Тақдирларини биладилар. Ана шу умр баҳорида ҳамма нарса оддий ва ҳамма йўллар очиқ бўлади. Улар орзу қилишдан қўрқмайдилар ва нимаики истаклари бўлса, ўшани рўёбга чиқариш учун интиладилар. Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир қудрат уларни ўз Тақдирларини рўёбга чиқариш мумкин эмаслигига ишонтира боради.
Сантяго қариянинг гапларидан унчалик таъсирланмади, лекин «сирли қудрат»га қизиқиб қолди – бу сўзларни эшитса, мовутчиқизининг оғзи очилиб қолиши аниқ.
– Бу сирли қудрат одамзодга ғанимдай туюлади, аслида эса ўзтақдирини рўёбга чиқаришЙўлини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. Инсоннинг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: сенким бўлишингдан ва нима билан шуғулланишингдан қатъи назар, бирор нарсани чин дилдан истасанг, ўшанга албатта эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен Ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан.
– Менинг бор-йўқ истагим дунё кезиш ёки мовутчининг қизига уйланиш бўлса-чи?
– Ёки дейлик, хазинани топишни истарсан. Олам Руҳи одамзоднинг бахтидан қувват олади. Шу билан бирга қайғусидан ҳам, ҳасадидан ҳам, рашкидан ҳам. Инсоннингяккаюягона вазифасибор:ўзТақдири йўлидан охиригача бориш. Ҳамма гап ана шунда. Ёдингда сақла, бирор нарсани астойдил истасанг, бутун Олам шу истагингни рўёбга чиқариш учун ёрдам беради.
Улар бир муддат майдонга ва ўткинчиларга жимгина термулиб қолишди. Сукунатни биринчи бўлиб қария бузди:
– Шундай қилиб, нима учун чўпонликни танладинг?
– Дунё кезишни яхши кўраман.
Қария майдон бурчагида қизил аравачаси билан ўрнашиб олган маккабодроқ сотувчига ишора қилди.
– Ёшлигидау ҳам сайру саёҳатларга орзуманд эди. Аммо, кейинчалик бодроқ сотиш ва пулйиғишни афзал билди. Қариб-қартайганидан сўнг бир ойга Африкага бориб келади, холос. Инсон ўз орзусини рўёбга чиқаришучун доимо имкониятга эга эканлигини англаш унга насиб қилмаган.
– Яхшиси, унинг қўй боққани маъқул эди, – деди Сантяго.
– Бу ҳақда ҳам ўйлаб кўрган. Лекин, кейин савдо билан шуғулланишга қарор қилган. Чўпон яланг ерда, осмон остида ухлайди, савдогарнинг эса бошпанаси бор. Қизларнинг ота-оналари ҳам чўпондан кўра савдогар куёвни афзал кўришади.
Сантяго мовутчининг қизини эслади ваюрагига бир нарса санчилгандай бўлди. Балки қиз яшайдиган шаҳарчада ҳам кимдир қизил аравачасини судраб юргандир.
Қария ҳамон китобни варақлар, афтидан ўқишга жуда берилиб кетганди. Сантяго узоқ кутди, охироқибат қарияни безовта қилишга қарор қилди – ахир, у ҳам боягина Сантягони ўқишдан чалғитган эди-ку:
– Нега энди айнан шу ҳақда гап қўзғаб қолдингиз?
– Чунки сен ўз Тақдиринг йўлидан боришга уриниб келаётгандинг. Ҳозир эса бу йўлдан чекинишга тайёр турибсан.
– Ҳаммавақт ҳам шундай лаҳзаларда пайдо бўласизми?
– Ҳаммавақт. Керак бўлса бутунлай ўзгача шаклу шамойилда ҳам ҳозир бўлишим мумкин. Баъзан тўғри бир азму қарор, баъзан ноёб бир фикру хаёл бўламан. Гоҳо ҳал қилувчи лаҳзаларда мушкул бир ҳолатдан чиқиш учун йўл кўрсатиб юбораман. Ҳаммасини санаб чиқиш қийин. Аммо одатда одамлар менинг ҳозиру нозир бўлганимни англамайдилар.
Сўнгра қария ўтганҳафта биржавоҳир изловчининг қаршисидатошқиёфасидапайдобўлганиниайтиб берди. У одам бир пайтлар ҳамма нарсасидан воз кечиб, зумрад излашга киришган экан. Дарё бўйида заҳмат чекиб,беш йилликумрини сарфлабди ва ҳеч қурса бир дона қимматбаҳо тош топиш умидида 999999 та тошни бўлаклаб чиқибди. Ниҳоят, сабру тоқати тугабди ва ўз орзусидан воз кечишгақарорқилибди, ҳолбуки қаршисида биттагинатошқолганэкан, ўшаниҳам бўлакласа ўзи излаган зумрадни топар экан. Шунда қария бу ишга аралашишга, қатъият билан ўз йўлидан бораётган жавоҳир изловчига ёрдам беришгақарорқилибди. Қария тошга айланибди ва унинг оёқлари остига юмалаб борибди, лекин беш йиллик меҳнатлари зое кетганиданумидсизликкатушган, дарғазабжавоҳиризловчи тошни тепиб юборибди. Лекин шундай шиддат билан тепибдики, тош учиб бориб бошқа бир тошга зарб билан урилибди ва уни бўлаклаб юборибди. Унинг ичидан дунёдаги энгчиройли зумрад чиқибди вақуёш нурларида ярақлаб кетибди.
– Инсонлар ўз ҳаётларининг маъносини жуда эрта англайдилар, тўғрироғи, уларга шундай туюлади, – деди қария, Сантяго унинг кўзларида беадад бир ғам сузиб юрганини илғади. – Балки шунинг учун ҳам одамзод ўз ҳаётининг асл маъносидан бу қадар эрта воз кечар. Начора, дунё шундай яралган экан.
Суҳбат хазинадан бошланганлиги йигитчанинг ёдига тушиб қолди.
– Хазиналарни жилғалар ва дарёлар ер юзига олиб чиқади ва ана шу жилға ва дарёларнинг ўзи уларни замин қаърига дафн этади, – деди қария – Ўз хазинанг ҳақида батафсил билиб олишни истасанг, сурувингдаги қўйларнингҳар ўнтасидан биттасини менга берасан.
– Балки ўша топадиган хазинамнинг ўндан бирини берганим маъқулроқдир?
– Ўзинг эга бўлмаган нарсани ваъда қилиш, ўшанга эгалик ҳуқуқингни бой бериш, демакдир, – деб таънаомуз гапирди қария, Шундан сўнг Сантяго хазинанинг ўндан бирини лўли кампирга ваъда қилганини айтди.
– Лўлилар ҳақини қандай ундириб олишни билади, – деб хўрсинди қария. – Сен шу нарсани билиб қўй – дунёдаги ҳамма нарсанинг ўз баҳоси бор. Олам Сарбозлари одамзодга худди ана шуни таълим беришга ҳаракат қилади. – У Сантягога китобни узатди. – Эртага, худди шу пайтда қўйларингни ўндан бирини олдингга солиб келасан. Хазинани топиш йўлини ўшанда айтиб бераман.
Қария майдон бурчида ғойиб бўлди.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?