Читать книгу "Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси"
Сўнгра Сантяго хонасига кўтарилди ва нарсаларни йиғиштириб, учта қопга жойлади. Чиқиб кетиш учун эшикка яқинлашганда, бирдан бурчакда ётган чўпонлик қопчиғига кўзи тушди. Уни кўпдан буён қўлга олмаганидан ҳатто борлигини ҳам унутиб юборган эди. Қопчиқда камзули ва китоби бор эди. У кўчадаги болалардан биронтасига совға қилиш ниятида камзулни олди, шу пайт иккита тош – Урим ва Туммим полга тушиб, юмалаб кетди.
Ана шу лаҳзада йигитча қартайган шоҳниэслади ва шунча пайтуни ёдига ҳам олмаганидан ўзи ҳайратланди. Тинимсиз меҳнат билан ўтган бир йилини фақат бир мақсад – пул йиғиш учун сарфлади – у Испанияга икки қўлини бурнига тиқиб қайтмоқчи эмасди.
«Ҳечқачон ўз орзуингдан воз кечма, – деганди унга Маликсиддиқ. – Аломатлар кўрсатган йўлдан юр».
Йигитча тошларни ердан олди ва шу пайт уни яна ўша ғалати туйғу қамраб олди, қария шу ерда, ёнида тургандек эди.
Бир йил машаққатли меҳнат билан ўтди, энди эса аломатлар кетиш фурсати етганини кўрсатмоқда.
«Мен яна илгари қандай бўлсам, ўша асл ҳолимга қайтаман, – деб ўйлади у, – қўйларим эса менга арабча гапиришни барибир ўргатишолмайди».
Лекин қўйлар унга арабчадан кўра муҳимроқ нарсани – дунёда ҳамма тушуна оладиган тил борлигини ўргатган эди. У бир йил давомида савдо бароридан келиши учун жон-жаҳди билан ҳаракатқиларкан, ана шу – ҳаммагатушунарли бўлган тилда гапирди. Бу тил илҳом ва руҳиятнингтилиэди, бу тил муҳаббатва завқшавқ билан, ишонч ва меҳр билан дунёга келадиган нарсаларнинг, ҳодисаларнинг тили эди. Танжер энди Сантяго учун бегона эмасди, йигитча бутун дунё ҳам худди ана шу шаҳар бўйсунганидек, унга бўисуниши мумкинлигини англади.
«Қачонки бирон нарсани астойдил орзу қилсанг, шу орзуинг рўёбга чиқиши учун бутун олам ёрдам беради», – нуроний Маликсиддиқ шундай деган эди.
Лекин қария қароқчиларҳақида ҳам, поёнсиз саҳролар ҳақида ҳам орзу қилсалар-да, уни амалга оширишни истамайдиган одамлар ҳақида ҳам лом-мим демаган эди. У яна, эҳромлар бу – бир уюм тош эканлигини ва кимнинг хаёлига келса, ўз боғида ҳам шунақасини қуриб олиши мумкинлигини ҳам айтмаган эди. Яна, йигитчанинг қўй олиш учун пул топганда, албатта ўша қўйларни сотиб олиши лозимлигини айтишни ҳам қария унутган эди.
Сантяго қопчиғини ҳам бошқа буюмларига қўшиб қўйди. Зинадан пастга тушди. Хўжайин эру хотин хорижликларга хизмат қилар, яна икки мижоз биллур пиёлаларда чой ичиб, дўконда у ёқданбу ёққа юрарди. Саҳар-мардондан харидорларнинг бундай кўп бўлиши одатий ҳол эмасди. Сантяго дафъатан хўжайиннинг сочлари Маликсиддиқнинг сочларига жуда ўхшашлигини сезиб қолди. Танжердаги биринчи тонг ҳам ёдига тушди, қаерга боришни билмагани, ейишга ҳеч вақоси бўлмагани, қандолатчининг унга жилмайгани ва бу жилмайиш Маликсиддиқнинг жилмайишига жуда ўхшагани ҳам ёдига тушди.
«Худди Маликсиддиқ бу ерлардан ўтгандай ва ҳар бир нарсада, ҳар бир одамда ўз изини, муҳрини қолдиргандек, – деб ўйлади йигитча. – Гўё бу одамларнинг ҳаммаси ҳаётларининг қайсидир бир лаҳзасида у билан учрашгандек. Ахир У, ўз тақдири йўлидан бораётганлар билан, албатта, бирга бўлиши ҳақида гапирган эди-ку».
Сантяго хайрлашмасдан йўлга тушди – бегоналар олдида йиғлашни истамади.Лекин у бу ердагиҳар бир буюмни, ўрганган ажойиб одатларни, одамларни соғинишини англаб турар эди. Унда ўз-ўзига ва дунёни забт этишга ишонч пайдо бўлди.
«Ахир, мен қадрдон ерларимга, қадрдон қўйларимни 6оқиш учун қайтяпман-ку», – деб ўйларди у, аммо бу қарорини ўзига ҳеч сингдиролмасди. Ана шу орзусига етишиш учун бир йил ишлади, энди эса бу орзу лаҳза сайин ўз қимматини йўқотиб борарди. Балки бу нарсалар – умуман орзу ҳам эмасдир?
«Балки чинниворлар сотувчисидай бўлганим яхшироқдир? Худди унга ўхшаб умр бўйи Маккаи мукаррамани орзу қилсам-у, барибир йўлга отланмасам?» – деб ўйлади у. Аммо қўлидаги тошлар гўё унга қари шоҳнинг қудрати ва қатъийлигини бахш этаётгандек эди.
Ғалати тасодифни қаранг – ёки бу аломатмикан? – у Танжерга келганида биринчи куни бош суққан тамаддихонага кирди. Албатта, ўшандаги фирибгар энди йўқ. Хўжайин бир пиёла чой олиб келди.
«Хоҳлаган пайтда чўпонликка қайтишим мумкин, – деб ўйлади Сантяго. – Мен қўй боқа оламан, жунини қирқишни биламан, бу ҳунар билан доим нон топиб ейишим мумкин. Аммо, эҳромларга бориш имконияти эса балким қайтиб келмас. Олтин лавҳ осиб олган қария менингбутун тарихимниайтиб берган эди. Мен ҳақиқий шоҳни, бунинг устига донишмандни учратган эдим».
Сантягони Андалусия водийларидан бор-йўғи икки соатлик йўл ажратиб турарди, эҳромлар билан унинг ўртасидаэсабепоёнсаҳро ястанибётарди. Аммо у буни бошқача талқин қилиш мумкинлигиниҳам –гарчи бир йилни ҳавогасовурган бўлса-да, хазинатомонйўл икки соатга қисқарганлигини тушунарди.
«Қўйларим ёнига қайтишни соғинганимни тушунса бўлади – чунки уларни яхши кўраман, феъл-атворини биламан, ташвиши ҳам камроқ. Аммо бийдай саҳронинг нимасини севиш, соғинишмумкин? Лекин мен излаган хазинани ўз бағрида яшириб турган худди ана шу саҳро бўлса, нима қилай. Хазинани тополмасам уйга қайтаман. Модомики, ҳозир пулим бор экан, вақтим бор экан, нега энди бир таваккал қилиб кўрмайман?»
Шу лаҳзада унинг қалби беқиёс бирқувончга тўлди. Қачон хоҳласа қўйчивонликка йўли очиқ. Қолаверса, чинниворлар билан савдо қилишнинг ҳам ҳадисини олган. Бу дунёда яширилган хазиналар кўп, лекин айнан у икки марта бир хил туш кўрди-ку, боз устига қари шоҳ ҳам айнан унга учради-ку. Сантяго ўзидан мамнун ҳолда тамаддихонадан чиқди. У хўжайинини мол билан таъминлайдиганлардан бири доим саҳроданўтадиган карвонлар билан келишиниэслади. Сантяго Урим ва Туммимни қўлларида маҳкам сиқиб турарди – ана шу тошларнинг шарофати билан у яна ўз хазинаси томон йўл олишга қарор қилди.
«Мен доимо Ўз Тақдири йўлидан борувчилар билан биргаман», – Маликсиддиқнинг сўзларини эслади.
Энгосони: карвонсаройга боришва ваҳима қилишганидек, эҳромлар жуда олисдалиги ростми, деб сўраш.
Инглиз қўнган карвонсаройнинг молхонадан фарқи йўқэди, тер, чанг, туя ва отларнинг бадбўй ҳидига чидашнинг ўзи бўлмасди. У кимёга доир журнални паришонхотирлик билан варақлар экан, ўйларди: «Мана шу дўзахга тушиш учун ўн йил ўқидимми-а?»
Аммо энди чекинишга имкон йўқ. Аломатлар кўрсатган томон йўл олиш лозим. У бутун Олам гаплаша оладиган ягона тилни ўрганишга бор умрини бахшида этди – фақатшунинг учунгина ўқиди. Аввалига эсперанто билан машғул бўлди, кейин дунё динларига қизиқди ва ниҳоят алкимёга муккасидан кетди. Ҳозир эсперантони сувдай билади, жамики диний таълимотлар тарихи миридан-сиригача унга маълум, аммо ҳали алкимёгар мақомига эришолгани йўқ. Тўғри, дастлаб баъзи бир сир-асрорлар ўз пардасини кўтаргандай эди, ҳозир эса тадқиқотлари бир қадам ҳам силжимаяпти, тошдай қотди-қолди. Бирор бир алкимёгардан ёрдам олиш учун астойдил ҳаракат қилди – улардан на кўмак, на маслаҳат умид қилишнинг ҳожати йўқ экан. Ҳаммаси ўзи билан ўзи овора, ичимдагини топ, ўзимбўлай хилидан экан, боз устига ғалати-ғалати қилиқлари бор. Эҳтимол, Ҳикмат Тошининг сирларини кашф этолмаганликлари учун уларшундай бўлиб қолишгандир.
Инглиз, отасидан қолган мероснингҳам каттагина қисмини бесамаризланишлари йўлида сарфлаб бўлди. У дунёдаги энг зўр кутубхоналарнинг ҳаммасини кезиб чиқди, алкимё бўйича энг нодир, энг қимматбаҳо китобларни сотиб олди. Ана шу китоблардан бирида машҳур араб алкимёгари ҳақида ўқиб қолди, у кўп йиллармуқаддам Оврупода ҳамбўлган экан, ёши икки юздан ҳам ошган экан, ҲикматТошини топган ва Абадий Ҳаёт ал-Иликсирини кашф этган экан – бу гаплар ҳайратланарли бир афсона сифатидагина инглизнинг ёдида қолиши мумкин эди холос, лекин саҳрога қилинган археологиксафардан қайтган бир оғайниси у ерда ғайритабиий кароматлар соҳиби бўлган бир арабни кўрганлиги, у Ал-Фаюмвоҳасида яшаши ва миш-мишларга қараганда ёши икки юздан ошганлиги ва хоҳлаган маъданни олтинга айлантира олиши ҳақида гапириб қолди-ю, унинг тинчи бузилди.
Инглиз ўша лаҳзадаёқ ҳамма ишлари ва учрашувларини бекор қилган, кутубхонасидаги энг зарур китобларни саралаб олган ва йўлга отланган эди – мана энди оғилхонага ўхшаган тахта бинода бўғилиб ўтирибди, девор ортида эса катта бир карвон сафарга ҳозирланяпти, у Саҳройи Кабирни кесиб ўтади, Ал-Фаюм воҳаси ҳам ана шу йўл устида.
Инглиз: «Ўша лаънати алкимёгарни ўз кўзларим билан кўришим керак», – деб ўйларкан, шу дақиқаларда туяларнинг бадбўй ҳиди ҳам унчалик ёқимсиз туюлмади.
Шу пайт орқасига йўл қопчиғи осиб олган ёшгина араб йигити кириб келди ва унга салом берди.
– Қаёққа йўл олаяпсизлар? – сўради у.
– Саҳрога, – деб жавоб берди инглиз ва яна журналига бош эгди.
Суҳбатлашишга ҳозир унинг фурсати йўқ эди: ўн йил мобайнида ўрганган бутун илму амалини хотирасида қайта тикламоғи лозим эди; алкимёгар унинг билимини синаб кўриши ҳам мумкин.
Бу орада йигитча ҳам ерга чўкди ва қопчиғидан китоб олиб ўқишга тушди. Инглиз кўз қирини ташлаб, китоб испан тилида эканлигини кўрди.
– «Ёмон эмас», – деди ичида, чунки у арабчадан кўра испан тилида яхшироқ гапирарди.
Агар бу йигитча ҳам Ал-Фаюмга борса, бўш пайтларида у билан суҳбатлашиши мумкин.
«Ғалати ҳол, – деб ўйлади Сантяго кўмиш маросими ҳақидаги лавҳа билан бошланадиган биринчи бетни яна қайта ўқир экан. – Мана, қарийб икки йилдан буён шу китобни ўқийман, худди биринчи бетга кишанлаб қўйилгандай нарига ўтолмайман».
Бу сафар унинг ёнида шоҳ Маликсиддиқ бўлмаса ҳам фикрларини ҳеч жамлай олмасди. «Тўғри қарор қабул қилдимми?» – деган савол ҳам уни мудом фикрларидан чалғитарди. Аммо Сантягога энг муҳими аён эди: ҳар қандай ишда қарор қабул қилиш – бу ўша ишнинг фақат бошланиши. Қачонки одамзод бир қарорга келиб нимагадир киришса, билингки, у асов бир оқимга ўзини ташлабди, оқим эса унинг хаёлига ҳам келмаган бошқа бир манзилга олиб кетиши мумкин.
«Хазиналарни излаб йўлга чиққанимда, чинниворлар сотувчисининг дўконида ишлашни тасаввур ҳам қилмаган эдим. Худди шу янглиғ балки мана бу карвон ҳам менинг қароримдир, мен танлаган мақсаддир, лекин карвоннинг ўз йўли ҳам сирлилигича қолаверади».
Ёнидаги овруполик ҳамон журнал ўқирди. У Сантягога сўхтаси совуқ одамдай туюлди, чунки йигитча бинога кирганда инглиз хушламайгина қабул қилган эди. Ҳечқиси йўқ – агар у суҳбатни узиб қўймаганда, танишиб ҳам олган бўларди.
Йигитча китобни ёпди – у бирор бирқилиғи, ҳатто китоб ўқиши билан ҳам бу хорижликка ўхшашни истамади – сўнграчўнтагидаги тошларни олди-да, ўйнай бошлади.
– Урим ва Туммим, – ҳайратини яширолмади овруполик.
Сантяго шошиб тошларини беркитди.
– Сотилмайди, – деди у.
– Э-э-э қўйсанг-чи, буларинг арзонгаров тошларку, – жавоб қилди инглиз. – Ҳеч бир ноёб жойи йўқ, оддий кристаллар. Ер юзида бунақа тошлардан миллион-миллион, лекин тушунадиган одам Урим ва Туммимни бир кўришдаёқ танийди. Аммо улар шу юртларда учрайди деб хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.
– Менга уни шоҳ совға қилган, – жавоб қилди йигитча.
Хорижлик гўё сўзлаш неъматидан маҳрум бўлгандай сўзсиз қолди, сўнгра шалвираган қўлини чўнтагига тиқдива худди Сантягоникига ўхшашиккита тош чиқарди.
– Сен шоҳ билан гаплашдингми? – инглизнинг оғзидан чиқиб кетди.
– Бўлмасам-чи, шоҳларнинг чўпонлар билан гаплашишини тасаввур қилишинг қийин, – деди Сантяго, энди уни суҳбатни давом эттириш иштиёқи тарк этган эди.
– Йўқ, нега энди? Ҳали Уни дунёда ҳеч ким билмаган пайтда, илк бор чўпонлар Шоҳни тан олишган. Шоҳларнинг чўпонлар билан гаплашиши ҳеч бир ғайритабиий ҳол эмас. – Инглиз бу йигитча тушунмади деган ўйда қўшиб қўйди: – Бу ҳақда Инжилда ҳам, менУрим ва Туммим ҳақида ўқиган китобда ҳам ёзилган. Худо фақат ана шу тошлар орқали башорат қилишга изн берган. Коҳинлар уларни олтин қутиларга солиб, кўкракларига тақиб юришган.
Сантяго ана энди бу омборхонага келганидан афсусланмай қўйди.
– Балки бу аломат ҳам бўлиши мумкин, – гўё овоз чиқариб фикрлаётгандек гапириб юборди инглиз.
– Аломатлар ҳақида сенга ким айтган? – лаҳза сайин Сантягонинг қизиқиши ортиб борарди.
– Оламдаги жамики унсурлар – аломатлар, – деди инглиз қўлидаги журнални четга қўяр экан. – Қадимул айёмда одамзод фақат бир тилда сўзлашган, сўнгра у тилни унутишган. Мен худди ана шу Умумбашарий Тилни излаб юрибман. Менинг бу ердалигим боиси ҳам шу. Умумбашарий Тилни биладиган одамни – Алкимёгарни топишим лозим.
Уларнинг суҳбати омборхона эгаси – бақалоқ арабнинг ташрифи билан узилди.
– Омадингиз бор экан, – деди араб инглизга. – Бугун тушдан сўнг карвон Ал-Фаюмга йўл олади.
– Мен эса Мисрга боришим керак, – ҳайқирди Сантяго.
– Ал-Фаюм ўша Мисрда жойлашган-да. Сен ўзинг қаерликсан?
Сантяго Испаниядан эканлигини айтди. Инглиз бениҳоя хурсанд бўлди: арабча кийинган бўлса ҳам овруполик экан.
– Анави одам аломатларни омад, деб атайди, – деди инглиз хўжайин ташқарига чиққач. – Мабодо «омад» ва «тасодиф» сўзлари ҳақида китоб ёзишга киришганимда борми, ёстиқдай бир қомус пайдо бўларди. Умумбашарият Тили ана шу сўзлардан иборат, холос.
Қўлида Урим ва Туммим тошлари бўлган Сантяго биланўзининг учрашувиҳам шунчакитасодиф бўлмаса керак, деб қўшиб қўйди инглиз. Сўнгра йигитча ҳам Алкимёгарни излаб юргани йўқми ўзи, деб қизиқсинди.
– Мен хазинаниизлаяпман, –деб жавоб қилди Сантяго ва бирдан хатосини англаб, тилини тишлади.
Аммо инглиз Сантягонинг жавобига унчалик эътибор қилмагандек туюлди, фақат қўшиб қўйди:
– Қайсидир маънода мен ҳам хазина излаяпман.
– Алкимёнинг нималигини, тўғрисини айтсам, унчалик билмайман, – деди Сантяго, шу пайт омборхона хўжайининингуларни чорлаётган овози эшитилди.
Карвонсарой ҳовлисида узун соқолли, кўзлари қоп-қора киши уларга:
– Карвонни мен бошқариб бораман. Менга ҳамроҳ бўлганларнинг ҳаёти ҳам, ажали ҳам менинг қўлимда, чунки саҳро – маккора аёлдай гап, одамларни ақлҳушидан тез-тез бегона қилиб туради, – деди.
Йўлга чиқишга икки юз чоғли одам ҳозирланарди, жониворлар эса – туялар, отлар, эшаклар – йўловчилардан икки баравар кўп эди. Инглизнингкитоб тўлдирилган бир неча жомадони бор экан. Ҳовли аёллар, болалар ва белига қилич, елкасига узун милтиқарни осиб олган эркакларга тўлиб кетганди. Шунчалик олағовур бўлиб кетдики, карвонбоши гапини бирнеча бор такрорлашга мажбур бўлди:
– Бу ерга турли миллат вакиллари йиғилган ва улар турли худоларга сиғинадилар. Мен қудрат ва ҳикмат соҳибибўлганяккаюягонаАллоҳга сиғинаманва Унинг номи билан қасам ичаманки, саҳро устидан яна бир бор ғалаба қозониш учун Аллоҳ имкон берган ҳамма ишни қиламан. Энди эса ҳар бир одам ўзи топинадиган Тангриси номи билан қасам ичсин – токи йўлда эканмиз, қандай вазиятбўлмасин, фақатменинг амру фармонимга бўйсунади. Саҳрода карвонбошига бўйсунмаслик – ҳалокат демакдир.
Жамоанинг бўғиқ гувиллаган овози янгради – уларнинг ҳар бири ўз Худосининг номини тилга олди. Сантяго Исо алайҳиссалом номи билан қасам ичди. Инглиз сукут сақлади. Бу маросим қасам ичишга зарур бўлганидан кўра кўпроқдавом этди – одамлар ўз Тангриларидан меҳрибончилик қилишини, ҳифзу ҳимоятига олишини илтижо этардилар.
Сўнгра йўлга тушилаётганидан хабар бериб, карнайнинг чўзиқ садоси янгради ва ҳамма эгарларга ўтирди. Сантяго ва инглиз сотиб олган туяларига машаққат билан миниб олишди. Йўлдоши ўэ туясига жомадон-жомадон китобларни ортмоқлаб олганини кўриб йигитчанинг бечора жониворга раҳми келди.
– Аслида дунёда ҳеч қандай тасодиф мавжуд эмас, – инглиз узилиб қолган суҳбатни давом эттирмоқчи бўлди. – Менинг бу ерларга келишимнинг сабаби, бир дўстимнинг ғаройиб араб ҳақида…
Аммо унингсўзлари ўрнидан қўзғалган карвоннинг шовқин-суронига кўмилиб кетди. Сантяго эса инглиз нима демоқчи бўлганини жуда яхши биларди: дунёдаги барча ҳодисотлар сирли, илоҳий бир занжир билан бир-бирига боғланган. Анашу илоҳийзанжирбўлади – уни чўпон бўлишга мажбурқилган ҳам, битта тушни икки бора кўрсатган ҳам, Африка қирғоқларига келтириб ташлаган ҳам, бу шаҳарда унга шоҳни дуч қилган ҳам, фирибгар тузоғигаилинтирган ҳам ва чинниворлар дўконида хизмат қилдирган ҳам, ва…
«Танлаган Йўлингда қанчалик олға кетсанг, у сенинг ҳаётингни шунчалик кучли бошқаради», – деб ўйлади йигитча.
Карвон Шарққа томон кетиб борарди. Қуёш уфққа бош қўйгач, дам олиш учун қўнишар, тонг саҳарда йўлга тушишар, пешиннинг жазирамасида бир нафас ростлаб олиб яна қўзғалишар эди. Сантяго инглиз билан онда-сонда суҳбатлашарди, чунки инглиз деярли китобдан бош кўтармасди.
Йигитча карвондаги ҳамма йўлдошларини эринмай, жимгина назардан ўтказарди. Энди улар сафар олдидан кўрган одамларига сира ўхшамасди. Ўшанда бетартиб бир жонсараклик ҳукмрон эди: доду вой, болалар йиғиси ва отларнинг кишнаши билан савдогарлар ва туякашларнинг ҳаяжонли бақир-чақирлари қоришиб кетганди. Бу ерда – саҳрода эса ҳукмронликни сукунат ўзқўлига олган, жимжитликни фақат саҳродаги абадий шамолнинг чийиллаши ва жониворлар туёқлари остидан чиқаётган қумнинг ингроғи бузарди, холос. Ҳатто туякашлар ҳам сукут сақлардилар.
– Мен бу саҳрони кўп маротаба кесиб ўтганман, – деди кунларнинг бирида туякашлардан бирови шеригига. – Саҳро шу қадар чексиз ва кўз илғамас даражада бепоёнки, ўзингни ҳам беихтиёр қум зарраси, деб ҳис қиласан. Қум заррасиэса тилсиз ва сассиздир.
Сантяго саҳрони биринчи бор кесиб ўтаётган бўлсада, Туякашнинг нима ҳақида гапираётганини тушунди. Унинг ўзи ҳам денгизга ёки оловга тикилганида тилига на бир сўз, онгига на бир ўй келмай табиатнингмислсиз қудратига сингиб кетгандай соатлаб ўтирарди.
«Мен қўйлардан сабоқ олдим, биллурдан сабоқ олдим, – деб ўйлади у. – Энди менга саҳро сабоқ беради. Мен илгари нимаики кўрган бўлсам, ҳаммасидан саҳро донишмандроқ, саҳро қадимийроқ туюлмоқда».
Бу ерларда шамол бир лаҳза ҳам ором олмасди, Сантяго Тарифдаги минора тепасида унинг шиддатини ҳис қилганини эслади. Балки худди ана шу шамол бир пайтлар Андалусия ерларида емиш ва сув излаб кезган қўйларининг юнгларини енгилгина ҳилпиратиб ўтгандир.
«Энди у қўйлар меники эмас, – ўйлади у унчалик оғринмай. – Балки мени унутишгандир, янги чўпонга ўрганиб ҳам қолишгандир. Нима ҳам қилардим, майли. Қўйлар барча кўчиб юрувчилар сингари айрилиқлар муқаррар эканлигини ҳам билишади».
Шу тобда мовутчининг қизи ёдига тушди – аллақачон турмушга ҳам чиққандир. Кимга тегди экан? Балки бодроқ сотувчигадир? Балки ўқишни ҳам биладиган, ғаройиб воқеаларни ҳикоя қиладиган чўпонга теккандир – бунақаси битта Сантяго эмас-ку. Бу ўйловлар ҳақиқатлигига ишончи комил эканлигидан йигитчанинг ўзи таъсирланиб кетди: эҳтимол энди у Умумбашарий Тилни эгаллагандир ва дунёнинг ўтмиш ва келажакка доир ҳамма сирини билар? «Кўнгил сезиши» – Худонинг бу неъматини онаси шундай деб атарди. Энди Сантяго шуни яхши англардики, ушбу ҳол – жамики инсонлар тақдири ўзаро боғлиқбўлган бутунолам ҳаёт оқимига руҳнинг чўмиб, қўшилиб кетишидир. Бизга ҳаммасини билиш каромати ато қилинган, ҳаммаси эса аллақачон ёзиб қўйилган.
– Мактуб, – деб юборди йигитча, чинниворлар сотувчисини эслаб.
Баъзан қумли саҳро тошлоқ саҳрога айланиб қоларди. Агар карвон катта харсангтошларга рўпара келса ёки бутун бошли тошлоқ майдон олдиларидан чиқиб қолса, уларни айланиб ўтишарди. Мабодо, туяларнинг туёқлари ботиб қоладиган даражада юмшоқ ва майда қум бошланса бошқа йўл излашарди. Баъзан оёқ ости шўрхок тупроққа айланиб қоларди – демак, бу жойларда қачонлардир кўл бўлган – юк ортилган жониворлар эса зорланиб пишқирар, кишнарди. Суворийлар зудлик билан ерга тушар, уларни силаб-сийпаб тинчлантирар, юкларнинг бир қисмини елкаларига олар ва йўлнинг панд берган қисмидан ўтиб олгач, юкларни яна туя ва отларга ортишарди. Агар туякашлардан бири хасталаниб қолса ёхуд вафотэтса ўртоқлари унинг туясини ким етаклашини ўзаро қуръа ташлаб ҳал қилишарди.
Карвон қанчалик айланишлар қилмасин, неча бор йўналишини ўзгартирмасин, мақсад сари оғишмай илгариларди. Тўсиқлардан ошиб ўтиб, яна ўша – воҳага йўл кўрсатаётган юлдузга қараб йўлнинг танобини олишарди. Тонгги осмонда унинг чарақлаб турганини кўрган одамлар комил ишонч ила англардилар: йўлчи юлдуз бошлаётган томонда уларни соя-салқинлар, сув, хурмозорлар ва ором кутмоқда. Фақатгина инглиз гўё ҳеч нарсаниилғамаётгандай эди, у ўзининг навбатдаги китобига мук тушган кўйи кетиб борарди.
Сантяго ҳам сафарнинг дастлабки кунлари ўқишга ҳаракат қилди. Сўнгра шуни тушундики, атроф-жавонибни томоша қилиш ва шамолнинг ғувиллашига қулоқ тутиб кетиш китобдан кўра қизиқарлироқ экан. У ўз туясининг феълини ўрганди, унга боғланиб қолди, шундан сўнг китобни умуман ташлаб қўйди. Аммо китобни очиши билан, албатта, қизиқарли бирор нарсага дуч келишини ҳам яхши биларди.
Сантяго ёнма-ён бораётган Туякаш билан секинаста танишиб олди. Карвон дам олиш учун тўхтаган кечаларда гулхан ёқишар ва Сантяго унга чўпонлик ҳаётидаги қизиқарли воқеаларни айтиб берарди. Бир куни эса Туякаш унга уз ҳаёти ҳақида гапириб берди:
– Мен Эл-Қайрум яқинидаги бир қишлоқда яшардим. Уйим, боғим, фарзандларим бор эди, умримнинг охиригача ана шундай дориломон кун кечиришим мумкин эди. Бир сафар ҳосил жуда мўл бўлди, орттирган пулимга бутун оиламиз билан Маккага бордик – ҳаж қилиб мусулмонлик фарзини адо этдим ва энди пок иймон билан ўлсам бўларди. Мен ҳаётимдан мамнун эдим.
Аммо, бир куни кутилмаганда ер титради, Нил қирғоқларидан тошиб чиқди. Бу офат тинчимизни бузди. Қўшнилар зайтун дарахтларини тошқин ювиб кетишидан қўрқишар, хотиним эса болалари учун қўрқарди. Бутун яратилган молу мулкни ҳалокат ўз комига тортаётганини кўриб, даҳшатга тушардим.
Ана шу воқеадан кейин ер ҳам ҳосил бермай қўйди – энди бошқа йўл билан нон топишга мажбур эдим. Мана, шундай қилиб туякаш бўлиб қолдим. Ва шундагина Аллоҳ марҳамат қилган қуйидаги сўзларнинг маъноси менга аёнбўлди:«Сирларданқўрқманг, зеро, ҳар бир банда нимани хоҳласа шунга эга бўлади, нимага муҳтож бўлса унга ўша нарса берилади».
Хаммамиз ўзимиз эга бўлган нарсани – у экинимизми ёки ҳаётимизми – йўқотиб қўйишдан қўрқамиз. Аммо бизнинг такдиримизни ҳам, олам тарихини ҳам азал дафтарига битта Қўл битганини тушунсак, бу қўрқув йўқолади.
Баъзан уммонда икки кема учрашиб қолгандай, саҳрода ҳам иккита карвон рўбарў келиб қоларди. Бундай ҳолларда карвонларнинг биридаги йўловчилар муҳтож бўлган нарса иккинчисидагиларда, албатта, муҳайё бўларди. Бамисли оламнинг ишлари ҳақиқатан ҳам битта Қўл билан битилгандай. Туякашларэса гулхан атрофига тўпланиб, бир-бирларига қум бўронлари ҳақида ҳикоя қилишар, саҳронинг феълатвори ҳақидаги ўз кузатишларини ўртоқлашар эдилар.
Баъзан кутилмаганда гулхан ёнида карвон йўлларининг ҳарқаричини бешқўлдай биладиган сирли саҳройилар пайдо бўларди. Улар қаерларда қароқчилар ва ёввойи қабилалар ҳужумидан эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришар, сўнгра қандай сассиз пайдо бўлишган бўлса, яна шундай жимгина қоронғулик қўйнига сингиб кетишарди.
Шундай тунларнинг бирида туякаш Сантягова инглизўтирган гулхан ёнига келди.
– Қабилалар ўртасида уруш бораётгани ҳақида гаплар юрибди, – деди у.
Ногаҳон ҳамма нарса тилдан қолди, бу жимлик салтанатида Сантяго бирнарсани аниқ ҳис қилди – ҳавода қандайдир хавотир муаллақ турарди. Шунда сассадосиз Бутунолам Тилини тушунишига Сантягонинг яна бир карра имони комил бўлди.
Жимликни инглиз бузди, у карвон учун уруш не чоғли хавфли бўлиши мумкинлигини суриштирди.
– Саҳрога қадам босган одам учун ортга йўл йўқ, – жавоб қилди Туякаш. – Демак, фақат олға юриш керак. Қолгани Аллоҳнинг қўлида, хоҳласа биздан балои қазони ўзи даф қилади. Мактуб, – деб гапини сирли оҳангда якунлади-да, нари кетди.
– Карвоннинг юришига эътибор қилишни хоҳламай бекор қиляпсан, – деди Сантяго инглизга. – Қара, у қанча адашиб-улоқиб, айланиб бораётган бўлмасин, мақсаддан оғишмай илгариламоқда.
– Сен эса китоб ўқимай хато қиляпсан ва дунё нима, дунёда нималар бўляпти баридан бехабар қоляпсан, – деб жавоб берди у. – Ана шу маънода китоблар ҳам худди карвонларга ўхшайди.
Одамлар ҳам, жониворлар ҳам энди илдамроқ одимлай бошлади. Илгарилар кундузлари жимгина йўл боссалар-да, тунлари гулхан атрофида суҳбатлар қурган бўлсалар, энди суҳбатларҳам барҳам еди, тунлар жим-жит бўлиб қолди. Кейинроқ Карвонбоши гулхан ёқишни ҳам ман қилди: қароқчиларнинг диққатини тортиши мумкин.
Карвон аҳли совуқдан нажот топишучун туя ва отларни доира қилиб жойлаштиришар, сўнграўзлари шу доиранинг ичида қаторлашиб ётишарди. Карвонбоши соқчилар тайинлайдиган бўлди, улар қўлларида милтиқ билан ушбу қўрни тун бўйи қўриқлаб чиқишарди.
Тунларнинг бирида инглизнинг уйқуси қочди, у Сантягони чақирди ва улар манзилгоҳ атрофини айланиб юришди. Тўлин Ой ҳамма ёқни сувдай ёритар эди. Сантяго бутун бошидан кечирганларини негадир инглизга айтиб бергиси келди.
Сантягонинг чинниворлар дўконида хизмат қилган пайтидаги муваффақиятлари инглизга, айниқса, ёқиб тушди.
– Мана, оламни нима ҳаракатлантиради, – деди у. – Алкимёда бу Олам Руҳи дейилади. Қачонки бутун қалбинг билан бирор нарсани орзу қилсанг, Олам Руҳига қўшилиб кетасан. Унда эса буюк қудрат бор.
Бу фақат инсонларгагина хос хусусият эмаслигини дунёдаги жамики унсурда: тошда ҳам, ўсимликларда ҳам, жониворда ҳам, ҳатто фикрда ҳам руҳ борлигини таъкидлаб қўйди.
– Курраи заминда нимаики бўлса, ҳаммаси мудом ўзгариб туради, чунки ернинг ўзи ҳам тирик ва унда ҳам руҳ бор. Биз эса – ўша Руҳнинг зарраларимиз, шунинг учун ҳам бизнингиқболимиз учун унинг доим меҳрибонлик қилишини англаб етавермаймиз. Аммо сен дўконда ишлаганингда ҳатто биллурнинг сенга, муваффақиятларингга сабабкор бўлганини тушунишинг керак эди.
Сантяго гоҳ тўлин Ойга, гоҳ оппоқ қумга тикилган кўйи жимгина тинглар эди.
– Бу саҳрода карвонимиз қандай илгарилаб бораётганини кўрдим, – деди у ниҳоят. – У саҳро билан битта тилда гаплашяпти, шунинг учун саҳро ўз йўлларини карвонга очиб беряпти. Саҳро унинг ҳар бир қадамини синовдан ўтказади ва назоратқилади, агар карвоннинг ҳам у билан бир оҳангда куйлаётганига, бир бутун эканлигига имони комил бўлсагина воҳага қўяди. Агарки бошқа бирортаси минг карра жасурроқ бўлса-ю, бу тилни билмаса, ҳолига вой, йўлнинг биринчи куниёқ ҳалокатга учрайди.
Иккалалари ҳам нигоҳларини Ойга тикдилар.
– Бу аломатларнинг сеҳру синоати, – давом этди Сантяго. – Туякашларнинг саҳро аломатларини қандай ўқишларини кўриб боряпман – бу карвон руҳининг саҳро руҳи билан мулоқоти.
Узоқ жимликдан сўнг ниҳоят инглиз ҳам садо берди:
–Ҳа, карвонга бирдиққат қилиб назар ташлашимга тўғри келади.
– Мен эса китобларингни ўқиб чиқишим лозимга ўхшайди, – деб жавоб қилди йигитча.