282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Пауло Коэльо » » онлайн чтение - страница 7


  • Текст добавлен: 27 апреля 2024, 19:40


Текущая страница: 7 (всего у книги 11 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Ушбу суҳбат Сантягони қаттиқ изтиробга солди. Йигитча ҳамкасб чўпонларнинг узоқ-узоқ яйловларга кетишга мажбур эканликларига хотинларини ишонтириш учун қанчалик қийналганларини эслади. Муҳаббатнинг ўз талаби бор – маъшуқанг қаерда бўлса, сен ҳам ўша ерда бўлишинг лозим.

Эртаси куни у Фотимага ана шулар ҳақида гапирди.

– Саҳро эркакларимизни олиб кетади ва ҳамма вақт ҳам қайтариб беравермайди, – деб жавоб қилди қиз. – Биз буни биламиз ва бунга кўникканмиз. Гарчи қайтиб келмасалар ҳам, улар биз билан: улар – ёмғирга айлана олмайдиган булутлар, улар – тошларни паналаб яшириниб юрган жониворлар, улар – замин ўз бағридан бизларга ҳадя қилаётган оби-ҳаёт. Улар Оламнинг бир қисмига айланиб қолишади… Олам Руҳига қўшилиб кетишади.

Баъзиларига қайтиш ҳам насиб қилади. Ўшанда аёлларимизнинг ҳаммаси учун байрам бўлади, чунки қачондир уларнинг ҳам эрлари қайтиб келиши мумкин. Илгари бу аёлларга ҳасад қилардим. Энди менинг ҳам кутадиганим бор.

Мен – саҳро аёлиман ва бу билан фахрланаман. Менинг эрим ҳам барханларни кўчириб юргувчи шамолдай эркин бўлишини хоҳлайман. Хоҳлайманки, уни булутлардан, жониворлардан ва сувлардан ажратиб бўлмасин, улар бир бутун бўлсин.

Сантяго инглизни излаб кетди. У Фотиманингсўзларини айтиб бермоқчи эди, аммо чодирнингёнига ўчоқ қуриб, устига шиша идишларни ўрнатиб олган инглизни кўриб ҳайратда қолди. Унинг кўзларида шундай олов чақнар эдики, китобдан бош кўтармай юрган пайтларида бунинг учқуни ҳам йўқ эди.

– Бу – ишнинг дастлабки босқичи, – тушунтирди у Сантягога. – Тозаланмаган олтингугуртни ажратиб ташлашкерак. Энг асосийси – мағлубиятдан қўрқмаслик! Мен эса қўрқардим. Шунинг учун ҳам бугунга қадар Яратувчиликка қўл уролмадим. Ҳозир қилаётган тажрибамни ўн йил муқаддам амалга оширишим мумкин эди. Яхшиям ўн йил кутибман, йигирма йилни ўтказиб юборсам нима бўларди, шуям бахт.

У ўчоққа тез-тез шох-шабба тиқар ва ҳадеб саҳрога аланглаб қарарди. Сантяго қуёш ётоғига бош қўйиб, шафақнинг сўнгги ёлқинлари қумларни олов рангига бўягунга қадар инглизнинг ёнида ўтирди. Шу лаҳзалардаунинг қалбини саҳрога йўл олишдек беқиёс бир истак қамраб олди, балки Сантягони қийнаб келаётган саволларнинг жавобларини саҳро сукунати ўз бағрига яшириб ётгандир?

Сантяго боши оққан тарафга кетиб борар, воҳани кўздан йўқотиб қўймаслик учун ҳар замон ўгирилиб, хурмо дарахтларига қараб қўярди. У шамолнинг ноласига диққат билан қулоқ тутар, оёқ остидаги тошларни бутун вужуди билан ҳис қилиб борарди. Баъзан кўзи чиғаноқларга тушиб қоларди, демак, қачонлардир, қадим-қадим замонларда ушбу саҳро ўрнида денгиз чайқалиб турган. Сўнгра тош устига ўтирди-да, нигоҳиниуфққа тиккан кўйи гўё сеҳрлаб қўйилгандай ҳаракатсиз қолди. У маъшуқасига етишолмайдиган, уни ўзиники қилиб ололмайдиган муҳаббатни тасаввур қилолмасди, балки бунга Сантягони саҳро ўргатар, Фотима саҳронинг қизи-ку.

Сантяго ўйлари чувалиб узоқ ўтирди, ногаҳон тепасида ҳавонинг тебранганини, енгил шамолни ҳис қилгандай бўлди. Осмонга тикилиб қаради ва баланддаги иккита қирғийга кўзи тушди.

Қирғийлар қанотлари билан ҳавога жимжимадор нақшлар солиб, гўзал парвоз қилишарди, Сантяго бу манзарани узоқ томоша қилди. Қирғийлар гўё ўз ҳолларича, мақсадсиз чарх уришарди, аммо йигитчага ушбу парвознинг қандайдир маъниси бордай туюлди, аммо нима эканлигини аниқ айтолмасди. Сантяго қушларнинг ҳар бир ҳаракатини синчиклаб кузатишга қарор қилди – балки шунда уларнинг тилига тушуна бошлар, балки шунда маъшуқасига етишолмайдиган муҳаббат нима эканлигини саҳро унга тушунтириб берар.

Кутилмаганда уни уйқу ўз қучоғига торта бошлади. Юраги эса бунга кўнмас, гўё: «Умумбашар Тилини эгаллашингга яқин қолди, бу юртларда жамики нимарсалар, ҳатто қирғийларнинг парвози ҳам маънога эга», – деяётгандай эди.

Сантяго қалбини муҳаббатга лиммо-лим тўлдирган тақдирига хаёлан миннатдорчилик изҳор этар эди.

«Севиб қолсанг, дунёнинг маъноси янада теранлашар экан», – деб ўйлади йигитча.

Шу пайт қирғийлардан бири иккинчисига тиккасига ташланиб қолдива бирданигаСантягонинг кўзларига қилич яланғочлаб воҳага кириб келаётган сарбозларкўриниб кетди.Бу манзара ялтэтибпайдо бўлди-ю, ўзидан ҳаяжон ва хавотир қолдириб, лаҳзада йўқолди. Сантяго турли-туман сароблар ҳақида кўп эшитганди, ўзи ҳам – одам истаётган нарсалар саҳрода кўзига мавжуддай бўлиб кўринишига кўп бора гувоҳ бўлган. Аммо у воҳага сарбозлар киришини ҳеч ҳам хоҳламаётган эди.

Сантяго кутилмаган ёғийдек бостириб келган қора хаёлларни миясидан чиқариб ташлагиси, тошлар ва қумларда жилваланаётган шафақ рангларини яна томоша қилгиси келарди. Лекин фикрларини жамлашга нимадир халақит қилар ва қирғийлар қанотидан тўкилган хавотир юрагига азоб берарди.

«Доимо аломатлар ишорасига амал қил», – шоҳ Маликсиддиқ унга шундай ўгит берганди.

Йигитчанинг хаёли Фотимада эди. Ҳозир кўрган ва ҳис қилган нарсаларини эслади: нимадир юз бериши аниқ.

Бир бало қилиб хаёлини жамлади, ўзига келди. Ўрнидан турди-да, орқага – хурмозор томонга йўл олди. Олам унга жуда кўп тилларда гапира олишини яна бир бор исботлади: энди эса саҳро эмас, воҳа хавфу хатар ваъда қилаётган эди.

Туякаш кўзларини кунботар тарафга тиккан кўйи хурмо дарахтига суяниб ўтирарди. Шу вақт бархан ортидан Сантяго пайдо бўлди.

– Бу ёққа сарбозлар келяпти, – деди йигитча. – Кўзимга кўринди.

– Саҳро эркакларнинг юрагига жуда кўп нарсаларни аён қилади, – деб жавоб қилди Туякаш.

Йигитча унга қирғийлар ҳақида, уларнинг парвозини қандай кузатгани ҳақида ва дафъатан Олам Руҳига қўшилиб, уйғунлашиб кетгани ҳақида гапириб берди.

Туякашбугапларданҳайратланмади–уСантягонима ҳақдасўзлаётганини тушунибтурарди. Укурраизаминдаги ҳар бир мавжудот ернинг ибтидосидан ҳозиргача бўлган тарихини айтиб бериши мумкинлигини яхши биларди. Китобнингистаган саҳифасиниоч, инсоннинг қўлларига нигоҳ ташла, қартани чийлаб ичидан хоҳлаганингни тортиб ол, қирғийлар парвозини кузат – шу лаҳзадагиҳаётингбиланбевоситабоғлиқликни, албатта, топасан. Ҳикмат – бу нарсаларнинг ўзида эмас, одамлар ушбу нарсаларга қараб, ўзлари учун Олам Руҳига қўшилишимкониятини кашф этадилар.

Саҳрода Олам Руҳига кира оладиган одамлар кўп, улар шу қобилиятлари билан тирикчилик қиладилар. Аёллар ва кексалар бундай кароматгўйлардан қўрқишади. Жангчилар эса деярли уларга мурожаат қилишмайди, чунки ўлдирилишингни кўра-била туриб, жангга кириш оғир. Жангчилар Уруш туҳфа этадиган ноаёнлик ва таваккални афзал кўришади. Келажак – то қиёматга қадар бўлгувчи воқеалар Худованди каримнинг амри билан битиб қўйилган ва Қодири Якто азал китобига неки битган бўлса, одамзод учун, одамзоднинг саодати учун хизмат қилади.

Жангчилар фақат бугунги кун билан нафас оладилар, куннинг ҳар бир лаҳзаси эса тасодифларга тўла, шунинг учун минг битта балога кўз-қулоқ бўлиб, шай туриши лозим: ёғийнинг шамшири бошингга қай тарафдан тушяпти, унинг оти қандай тезликда чопяпти, тирик қолиш учун зарбани қандай қайтариш лозим?

Аммо Туякаш жангчи эмас эди, шунинг учун кароматгўйларга кўп бора мурожаат қилган: баъзилари сўраганини бехато айтиб берган, баъзилари бунинг уддасидан чиқолмаган. Бирсафаркароматгўйларнинг энг кексаси (ҳаммадан кўра ўшандан қўрқишарди) келажакни билишнинг сенга нима кераги бор, деб сўраб қолди.

– Келажакда нима қилишим лозим, ана шуни билиб олишим керак, – деб жавоб қилганди Туякаш. – Мен юз беришини хоҳламайдиган ҳодисаларбор, уларнинг олдини олишни, йўналишини ўзгартиришни истайман.

– У ҳолда улар сенинг келажагинг бўлмай қолади, – деганди кароматгўй.

– Ҳеч бўлмаса, юз берадиган ҳодисага тайёрланиб тураман.

– Агар яхшилик юз берса, бу – кутилмаган ажойиб совға бўлади. Мабодо ёмонлик юз берадиган бўлса – сен буни юз беришидан анча олдин ҳис қиласан.

– Келажакда менинг тақдирим нима бўлади, ана шуни билишни хоҳлайман, чункимен бандаман, – деди Туякаш. – Одамларнинг тақдири эса ўз келажагига боғлиқ бўлади.

Кароматгўй узоқ сукут сақлади. У чўпчалар билан ром очарди –бир дастасини ерга ташлаб, қандай тушганига қараб тақдирни башорат қилади. Шу куни ром очмасликка қарор қилди. Чўпчаларни рўмолчага ўраб, чўнтагига солди.

– Мен одамларни келажакда нима кутаётганини айтиб бера оламан, шу билан нон топиб ейман, – деди у ниҳоят. – Шундай бир ғойибона ҳудуд борки, у ерда ҳамма бандалар ҳақида ҳамма нарса ёзилган, ўша ҳудудга кириш учун чўпчаларни қандай ташлашни биламан. У ерга киргач, ўтмишни ўқийман, хотира ойнасидан ўчиб кетган воқеаларни аён қиламан ва бугунги куннинг аломатларини ўқиб чиқаман.

Келажакни эса ўқимайман, чунки келажак Парвардигорнинг ихтиёрида, у ўзи хоҳлаган пайтда, фавқулодда ҳоллардагина сир пардасини кўтаради. Мен-чи, бунга қандай эришаман? Бугунги куннинг аломатлари орқали. Бутун сир-синоат айнан бугунги кунда. Бутун шууринг била эътибор қилсанг – уни гўзал қила оласан. Демак, ҳозирги аҳволингни яхшилай олсанг – келажагингни ҳам гўзал қилган бўласан. Келажак ҳақида қайғурма, сен бугунги кун билан яша, майли, ҳарбиркунингЁзуғингда қандай битилган бўлса, шундай ўтсин. Имонинг комил бўлсинки, Парвардигор ўз бандаларига меҳрибон. Ҳар бир кунда абадийликнинг бир бўлаги муҳрланган бўлади.

Тангри истаганда келажакнинг сир пардасини кўтариши мумкин бўлган фавқулодда ҳол қанақа ҳол эканлигини Туякашнинг жуда билгиси келди.

– Сирпардаси фақат Унинг ўзи хоҳласагина очилади. Худо эса келажакни камдан-кам ҳолларда аён қилади. Бу мўъжиза фақат битта сабаб билан юз бериши мумкин: тақдирига битилгани ўзгартирилиши керак бўлса.

«Парвардигор бу йигитчага келажакни аён қилган, – деб хаёлидан ўтказди Туякаш. – Энди у Аллоҳнинг қуроли».

– Қабила бошлиқларининг ёнига бор, – деди у Сантягога. – Қўшинлар яқинлашибкелаётганини уларга айт.

– Улар устимдан кулишади.

– Йўқ. Булар саҳро одамлари, белги ва аломатларни эътиборсиз қолдиришга ўрганишмаган.

– У ҳолда бу ўзларига ҳам аён бўлса керак.

– Улар бунақа нарсаларни мулоҳаза қилиб ўтиришмайди, Аллоҳнинг иродаси билан бирорнарса аён бўлиши лозим бўлса, кимдир келишига ва хабар беришига қаттиқ ишонишади. Авваллари жуда кўп бора шундай бўлган. Энди эса ўша кимдирсен бўласан.

Сантягонинг хаёлига Фотима келди ва қабила бошлиқлари олдига боришга қарор қилди.

– Мени қабила бошлиқлари ёнига ўтказиб юбор, – деди у баҳайбат оқ чодирга кираверишда турган соқчига. – Саҳрода аломатларни кўрдим.

Сарбоз индамай ичкарига кирди ва жуда узоқ қолиб кетди. Сўнгра эгнига зарҳалуқали оқ яктак кийган ёш бир араб билан чиқди. Сантяго унга кўзига кўринган нарсалар ҳақида гапириб берди. У кутиб туришни буюриб, чодирга кирди.

Тун чўкди. Арабларва хорижликтужжорлар чодирга бетиним кириб-чиқишарди. Кўп ўтмай гулханлар ҳам ўчди, аста-секин воҳани саҳро сукунати қоплади. Фақат баҳайбат ўша чодирдагина чироқ ёниб турарди. Сантягонинг хаёлидан Фотима кетмас эди, яқиндагина ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатнинг асл мазмуни ҳали унга қоронғу эди.

Ниҳоят уни чодирга таклиф қилишди.

Сантяго уердаги манзараникўриб, донгқотибқолди. Саҳронинг хоҳ ўртасида ана шунақаси бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Шоҳона гиламларга оёқ ботиб кетаман дейди, хушбўй шамлар териб қўйилган тепадаги қандилларнингҳаммаси соф олтиндан. Қабила бошлиқлари ярим доира қуриб, зарринипагу атласёстиқларга кўмилиб ўтиришарди. Хизматкорлар кумуш лалиларда чой ва ширинликлар тутиб, имога маҳтал туришар, бошқалари чилимларнинг қўрхонасида ўт ўчмаслигини ва ҳаводан тамакининг хушбўйи аримаслигини назорат қилишарди.

Сантягонингқаршисида саккиз киши ястаниб ўтирарди, лекин уларнинг бошлиғи ўртадаги, оқ яктагига олтин ҳаллар тикилган араб эканлигини у дарров фаҳмлади. Унинг ёнидан ҳалиги араб жой олган эди.

– Аломатлар ҳақида гапириб юрган бегона ерлик ким? – деб сўради қабила бошлиқларидан бири.

– Ўша мен, – деди Сантяго ва ҳамма кўрганларини айтиб берди.

– Нега энди бу саҳро бизнинг авлод-аждодларимиз шу ерда ўтганини кўра-била туриб, сир-асрорларини етти ёт бегонага айтишга қарор қилди? – сўради бошқа қабила бошлиғи.

– Чунки менинг кўзларим ҳали саҳрога кўникиб қолгани йўқ, шунинг учун сизлар илғамай қўйган нарсаларни ҳам кўради, – деди Сантяго, қолган гапини ичида айтди:

«Ва Олам Руҳи ҳам мен учун очиқ».

Бунақа сўзларга араблар ишонмайди – шу сабабли овоз чиқариб айтмади.

– Воҳа – бетараф ҳудуд, ҳечкимнинг ери эмас. Бу жойга бостириб келишга бирор кимса журъат қилолмайди, – деб қичқирди учинчи қабилабоши.

– Мен фақат кўрганимни гапирдим. Ишонмасаларингиз – ҳаммаси ўз ҳолича қолаверсин.

Чодирда бир муддат асабий жимлик ҳукм сурди, сўнгра қабила бошлиқлари ўзаро қизишиб баҳслаша бошладилар. Улар Сантяго тушунмайдиган лаҳжада гаплашардилар, у чиқиб кетмоқчи бўлганда, соқчи йўлини тўсди. Йигитчани қўрқув босди. Аломатлар хавфдан дарак бермоқда эди, у Туякашга дилини очганидан афсусланди.

Шу пайт ўртада ўтирган қария билинар-билинмас табассум қилди, Сантяго дарҳол хотиржам тортди. Қария шу дамгача бирор оғиз гапирмай, баҳсга ҳам аралашмай ўтирарди. Йигитча чодир титраётганини ҳис қилди ва уруш яқинлашаётганини, бундан Олам Тилида хабар берилаётганини, бу ерга келиб тўғри қилганини англади.

Ҳаммалари жим қолиб, қарияга қулоқ тутишди. У Сантягога ўгирилди, энди унинг юзида, кўзларида бегона ва совуқ ифода қотиб турарди.

– Икки минг йил муқаддам узоқ бир юртда тушларга ишонувчи одамни ташлашганди, сўнгра уни қул қилиб сотишганди, – деб гап бошлади қария. – Бизнингсавдогарлар уни Мисрга олиб келишган. Тушларга ишонувчи одам тушни таъбирлай олишини ҳам биз яхши биламиз.

«Аммо тушни ўнгидан келтиришга ҳамма вақт ҳам қодир бўлавермайди», – деб ўйларкан, Сантяго лўли кампирни эслади.

– Ўша одам Фиръавннинг еттита ориқ ва еттита семизсигир ҳақидаги тушини таъбирлаб, Мисрни очарчиликдан қутқариб қолган. Унинг номи Юсуф эди. У ҳам сенга ўхшаб бегона ерлик эди ва ёши ҳам деярли сен қатори бўлган.

У жим қолди. Нигоҳлари ҳамон совуқ эди.

– Биз доимо Урф-Одатларимизга амал қиламиз. Урф-Одатлар Мисрни очликдан халос қилган, халқини ҳаммадан бой қилган. Саҳрони қай тарзда кесиб ўтишни ҳам, қизларимизни турмушга қандай узатишни ҳам Урф-Одатларимиз ўргатади. Урф-Одатимизга кўра, воҳа – бетараф ер, жанг қилаётган икки тараф учун ҳам воҳасиз ҳаёт йўқ, усиз ҳалок бўлишади.

Давра аҳли одоб билан сукут сақларди.

– Урф-Одатларимизга кўра, саҳро йўллайдиган хабарларга ҳам ишонамиз. Биз нимаики билсак, ҳаммасини саҳро ўргатган.

Қариянинг ишораси билан қабила бошлиқлари ўринларидан туришди. Йиғин тугаган эди. Чилимларнингқўрхонасидаги ўтларсўнди, соқчилартик қотишди.Сантяго кетишга чоғланганда, қария янагап қотди:

– Воҳада ҳеч ким қурол олиб юрмаслиги ҳақидаги қонунни эртага бузамиз. Кун бўйи душманни кутамиз, қуёш ботиши билан жангчиларим қуролларини менга қайтиб топширишади. Ўлдирилган ёғийнинг ҳар ўнтаси учун сен битта тилло танга оласан. Аммо қўлга олинган қилич шундайлигича қинига солинмаслиги керак – у душман қонининг таъмини тотиб кўриши лозим. Қилич ҳам саҳро сингари ўжар, келгуси жангдан бош тортиши мумкин. Агар эртага қуролларимизга иш топилмаса, уларни сенга қарши йўналтирамиз.

Йигитча чодирдан чиққанда, тўлин Ой воҳани ёпёруғ нурларига белаган эди. У ўз чодири томон равона бўлди,етгунича йигирма дақиқалар юришилозим эди.

Сантяго бўлиб ўтган воқеалардан қаттиқ ҳаяжонда эди. Ахир, Олам Руҳига киришга муваффақ бўлди, балки бунинг учун ўз ҳаёти билан товон тўлар. Жуда қимматга тушмаяптими? Балки Тақдир Йўлидан кетиш учун қўйларини сотиб юборган маҳалидаёқ ҳаётининг баҳоси бичиб бўлингандир? Туякаш айтганидай – бир бошга бир ўлим… Бу эртага юз берадими, бошқа кунми, барибир эмасми? Ҳар бир кун охиргиси бўлиши мумкин, бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳаммаси «Мактуб»га боғлиқ.

Сантяго жим кетиб борарди.

У бўлган воқеалардан афсусланмас, пушаймон ҳам қилаётгани йўқ. Агар эртага ўлим уни оғушига олса, демак, Тангри унинг тақдирини ўзгартиришни хоҳламаган бўлади. Ўлса нима, деярли армони қолмади: бўғоздан кечиб ўтди, чинниворлар дўконида ишлади, саҳро сукунати ҳикматини англади, Фотиманинг кўзларини кўрди. Уйидан чиққанидан буён бирор куни бекорга, маънисиз ўтмади. Эртага кўзлари мангуга юмилса ҳам, бу кўзлар бошқа чўпонлар кўзларидан кўра кўпроқ нарсаларни кўришга улгурди. Сантяго бундан фахрланиб кетди.

Ногаҳон гумбурлаган овоз атрофни титратиб юборди,мисли кўрилмаган, номаълум биршамолнинг шиддатли тўлқини Сантягони ерга улоқтириб юборди. Қум тўзони тўлин ой юзини тўсди. Йигитчанинг қаршисида баҳайбат оқ от пайдо бўлди – у икки оёғида тик туриб, қулоқни тешиб юборгудай кишнар эди.

Чанг-тўзон бироз босилгач, Сантяго даҳшатга тушди, у ҳеч қачон бу қадар қўрқувни ҳис қилмаган эди. Оқ отнинг устида саллали чавандоз ўтирарди. У бошдан-оёқ қора кийинган, чап елкасидаги лочин мағрур турарди. Салласи билан юзини тўсиб олганидан фақат кўзларигина кўринарди. Унинг азамат гавдасини демаса, саҳрода гоҳ-гоҳида пайдо бўлиб, карвонни хавф-хатардан огоҳ қилиб кетадиган саҳройи араблардан фарқи йўқ эди.

Чавандоз эгар ёнига осилган қилични қўлига олиб олган, исфаҳоний қилич ой нурида ярқирар эди. Момоқалдироқдай овоз билан бақираркан, Эл-Фаюмдаги эллик минг хурмо дарахти ҳам акс-садо бергандай бўлди:

– Қирғийлар парвозидаги ҳикматни ўқишга ким журъат қилди?

– Мен, – деб жавоб қилди Сантяго.

Чавандознинг важоҳатини кўриб, йигитчанинг кўз ўнгигаАвлиё Ёқубнингсувратдаги ҳолати келди: маврлар фотиҳи оппоҳ отнинг устида ўтирибди, от эса туёқлари билан ғайридинларни эзғиламоқда. Ҳозир ҳам худди ўша ҳолат-у – фақат ҳаммаси ўрин алмашган эди.

– Мен ўқидим. Энди жуда кўп жонлар омон қолади. Сиз эса Олам Руҳи билан ҳисоблашмаяпсиз, – деди Сантяго ва ҳалокатли зарбани қабул қилиш учун бошини эгди.

Аммо, қиличнегадир оҳиста туша бошладива ўткир тиғйигитчанингпешонасига тегиб-тегмайтўхтади.Бир томчи қон чиқди.

Чавандоз қилт этмай турарди. Сантяго ҳам қотиб қолди. У ҳатто қочишга ҳам уринмади. Сантягонинг ич-ичидан ғалати бир қувонч тошиб кела бошлади: у ўз тақдири учун, Фотима учун ҳалок бўлмоқда. Демак, аломатлар алдамабди. Мана, қаршисида Душман турибди, ўлимнинг ҳақлиги ҳам қўрқув солаётгани йўқ, чунки Олам Руҳи мавжуд, бир сониядан сўнг унга қўшилиб кетади. Эртага эса Душман ҳам худди шу қисмат шаробини тотади.

Чавандознинг қиличи ҳамон ўлжасига тикилган илон янглиғ ҳаракатсиз қотиб турарди.

– Нега бу ишни қилдинг?

– Мен бор-йўғи қирғийлар аён қилган нарсани эшитдим ва тушундим, холос. Улар воҳани ҳалокатдан қутқаришимнихоҳладилар. Воҳа ҳимоячилари кўп – сизларни қириб ташлашади.

Тиғ ҳамон Сантягонинг пешонасига тегиб турарди.

– Сенкимсанки, Аллоҳнингишларига аралашасан?

– Аллоҳ фақат жангчиларни эмас, у қушларни ҳам яратган. Аллоҳменга уларнингтилини аёнқилди. Дунёдаги жамики ҳодисот битта Қўл билан битилган, – йигитча Туякашнинг сўзлари билан жавоб берди.

Ниҳоят чавандоз қиличини нари олди. Сантяго нафасини ростлади.

– Башорат қилишга эҳтиёт бўл, – деди чавандоз. – Ҳеч ким Ёзиғидан қочиб кетолмайди.

– Мен фақат сарбозларни кўрдим, – деди йигитча. – Жангнинг тақдири менга номаълум.

Чавандозга бужавоб маъқулбўлди. Уқилични қинига солишга шошилмасди.

– Хўш, бегона юртлик бу ерларда нима қилиб юрибди?

– Ўз Йўлимни излаяпман. Лекин сен бу гапларни тушунмайсан.

Чавандоз илонни инига қайтаргандай қиличини қинига солди. Елкасидаги лочин маъқуллагандай жони борича чийиллаб юборди. Сантягони хавотир ва ғашлик тарк эта бошлади.

– Мен жасурлигингни синаб кўрмоқчи эдим. Олам Тилини излаётган одам учун жасоратдан кўра муҳимроқ нарса йўқ.

Йигитча ҳайратда қолди. Чавандоз камдан-кам одамларгина англайдиган нарсалар ҳақида гапираётган эди.

– Бундан ташқари, ҳатто узоқ йўлни босиб ўтганингдан кейин ҳам бир дақиқага бўлсин ҳушёрликни қўлдан бой бермаслик лозим, – давом этди чавандоз. – Саҳрони ҳам севиш мумкин, аммо унга бутунлай ишониб қўймаслик керак. Саҳро бу – инсон учун бир синов: бир лаҳза чалғисанг тамом – ҳалок бўласан.

Унинг гаплари Сантягога Маликсиддиқни эслатди.

– Жангчилар келгандан кейин, мабодо бошинг елкангда омон қолса, мени излаб топ, – деди чавандоз.

Ҳозиргина қиличнинг дастасидан ушлаб турган қўлида қамчи пайдо бўлди. От туёқлари остидан чангтўзон кўтариб, олға ташланди.

– Қаерда яшайсан? – изидан қичқирди Сантяго. Чавандоз йўртиб бораркан, қамчи билан Жануб томонга ишора қилди.

Шундай қилиб, йигитча Алкимёгар билан ҳам учрашди.

Эртаси куни тонгда Эл-Фаюм воҳасидаги хурмо дарахтлари остида икки минг қуролланган жангчи саф тортиб турарди. Қуёш тақдирнинг янги ўйинларини томоша қилмоқ учун эндигина ёстиғидан бош кўтарган маҳал уфқ томонда беш юз сарбоз кўринди. Воҳанинг Шимол тарафидан кириб келган суворийларнинг қиличлари оқ яктаклари остига беркитилган эди. Қабила бошлиқлари йиғиладиган катта чодирга етиб келишгач, бирданига қўлларида милтиқ ва қайрилма қиличлар пайдо бўлди. Аммо чодир бўм-бўш эди.

Воҳа одамлари саҳро суворийларини қуршаб олишди ва ярим соат ичида тўрт юз тўқсон тўққизта жасадни тупроққа қориб ташлашди. Хурмозорга олиб кетилган болалар ҳам, чодирларида Тангридан эрларининг жонини омон сақлашни сўраб дуо қилаётган аёллар ҳам ҳеч нарсани кўрмадилар. Агар сочилиб ётган жасадларни ҳисобга олмаганда, воҳа ўша воҳа, бирор нарса ўзгармаганди.

Эл-Фаюмга ҳужум қилган суворийларнинг лашкарбошисигина тирик қолган эди. Уни қабила бошлиқлари ёнига олиб келишди ва нега Урф-Одатни бузишдек густоҳ ишга қўл урганини сўрашди. У жангчилари адоқсиз урушдан, очлик ва ташналикдан қаттиқ азоб чекишганини, воҳани босиболиб, нафасростлагач, яна урушни давом эттирмоқчи бўлганларини айтиб берди.

Қабила бошлиғи жангчиларга раҳми келишини, лекин Урф-одатни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини таъкидлади. Саҳрода шамол туфайли фақат қум барханларигина ўз шаклини ўзгартириши мумкин, бошқа бирор нарса ўзгармайди.

Лашкарбошига шармандали ўлим ҳукми ўқилди: милтиқўқи ҳам, қилич зарби ҳам ҳайфкўрилиб, қуриган хурмо дарахтига осдилар. Саҳро шамоли уни мазах қилгандек узоқ вақтлар тебратиб ўйнади, сазойи қилди.

Қабила бошлиғи Сантягони чақиртирди ва эллик тилло танга санаб берди. Сўнгра Юсуф алайҳиссаломнинг тарихини яна бир бор ҳикоя қилгач, йигитчага БошМаслаҳатчилик лавозимини таклиф қилди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации