Читать книгу "Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси"
Қуёш тақдирнинг бугунги ўйинидан зерикиб ўз чодирига кириб кетгач, кўк саҳнида хира чироқларини кўтарганча бирин-кетин юлдузлар пайдо бўлди. Сантяго жануб томонга йўл олди. Чеккада якка-ёлғиз бир чодир турар, одамлар у ерни жинлар суйган макон, дейишарди. Йигитча чодир ёнига келиб, чордона қуриб ўтирди ва кута бошлади.
Йигитчанинг тақдирига қизиқиб қолган ой томоша учун фалакнинг қоқ тепасига ўрнашиб олгандан сўнг Алкимёгар пайдо бўлди. У жони узилган икки қирғийни елкасига ташлаб олган эди.
– Мен шу ердаман, – деди Сантяго.
– Бекор қилибсан. Наҳотки Тақдиринг сени менга бошлаб келган бўлса?
– Уруш давом этяпти. Саҳрони кесиб ўтолмайман.
Алкимёгарнегадир шошаётганэди, имобилан Сантягони чодирига таклиф этди – чодир ҳамманикига ўхшаганоддий чодирэкан, қабилабошлиқларинингэртаклардагидекшоҳоначодири бундан мустасно, албатта. Сантяго нигоҳлари билан темир ўчоқ ва хос қозонларни, алкимёгарлар ишлатадиган узун-қисқа шиша идишларни излади, аммо уч-тўртта увадаси чиқиб кетган китобдан ўзга нарса кўзга ташланмади. Ерга эса сирли нақшлар туширилган гиламлар тўшалган эди.
– Ўтир, мен чой қўяман, – деди Алкимёгар. – Мана бу қирғийлардан шомлик овқат тайёрлаймиз.
Йигитча буларни яқинда осмону фалакда кўргани – ўша қушлар, деб хаёлидан ўтказди, лекин мезбонга ҳеч нима демади. Алкимёгар ўчоққа олов ёқди ва тезда чодирни қовурилаётган ёғли ўлжаларнингҳиди тутиб кетди. Буҳар ҳолда чилимнинг ҳидидан кўра ёқимлироқ эди.
– Нега мени чақирдинг? – деб сўради Сантяго.
– Ҳамма гапаломатларда. Шамолсенинг келишингни ва сенга менинг ёрдамим зарурлигини айтди.
У мен эмасман, бошқа сайёҳ – у инглиз.
Уни ҳали бошқалар билан кўп учрашувлар кутиб турибди, мени кейинроқ топади. Аммо у тўғри йўлга тушиб олди. У энди фақат китобга термулиб ўтиргани йўқ.
– Мен-чи?
– Агар сен бирон-бир нарсани жуда хоҳласанг, Бутун Олам ўша орзуингнинг амалга ошишига ёрдам беради, – Алкимёгар кекса Маликсиддиқнинг сўзларини такрорлади. Йигитча эса Ўз Тақдирийўлидан боришга кўмаклашадиган яна бир одамни учратганини англади.
– Менга ўргатасанми? – деб сўради Сантяго.
– Йўқ. Билишинг лозим бўлган нарсаларни аллақачон билиб олгансан. Мен фақат хазинага борадиган Йўлни кўрсатаман.
– Саҳрода уруш кетяпти-ку, – деди Сантяго.
– Мен саҳрони биламан.
– Мен эса хазинамни топиб бўлдим. Туям бор, чинниворлар дўконида ишлаб топган пулим, яна олтин тангаларим бор. Ўз ватанимда энди бадавлат киши ҳисобланаман.
– Аммо булар сени эҳромлар томон бир қадам ҳам яқинлаштирмайди, – деб Алкимёгар эҳромларни ҳам эслатиб қўйди.
– Менинг Фотимам бор. Бу хазина ҳаммасидан устун туради.
– У қиз билан эҳромлар орасида жуда катта фарқ бор.
Иккови ҳам жим қолди ва овқатга қўл узатишди. Алкимёгар бир шиша олиб, тиқинини очди ва Сантягонинг пиёласига қандайдир қизил суюқлик қуйди. Бу шароб экан, йигитча бунақасини умрида татиб кўрмаган эди. Аммо Қонун шароб ичишни ман этган.
– Ёвузлик инсон оғзига кираётган нарсадан эмас, чиқаётган нарсадан туғилади, – деди Алкимёгар.
Шаробдан Сантягонинг кайфияти хуш бўлди. Аммо ҳамон мезбондан чўчиб турарди. Улар чодирга кирадиган жойда ёнма-ён ўтиришар ва тўлин ой ёруғида юлдузларнинг хира жимирлашини томоша қилишарди.
– Ол, ич – бу сени чалғитади, – деди Алкимёгар, шароб йигитчага таъсир қилганини кўриб турарди. – Урушга кираётган жангчига ўхшаб куч йиғибол. Аммо ёдингда тут – сенинг юрагинг хазиналар яширинган жойда. Хазинани эса топиш керак, бу Йўлда сен англайдиган ва ҳис қиладиган нарсаларнинг ҳаммасида ҳикмат яширинган бўлади.
Эртага туянгни сот-да, ўрнига от олгин. Туяларнинг ярамас бир феъли бор: чарчаш нима эканлигини билмайди, юраверади, юраверади. Кейин бирданига чўк тушади-да, таппа ўлади-қолади. От эса секин-секин ҳолдан тоя боради. Яна қанча юришини ва қачон йиқилишини билиб турасан.
Орадан бир кун ўтиб, кечга томон Сантяго битта отнинг жиловидан тутиб, Алкимёгарнинг чодирига келди. Бироздансўнг Алкимёгарҳам пайдо бўлди, отига ўтирди, лочин ҳам ўз ўрнини эгаллади – унинг чап елкасидан жой олди.
– Энди менга саҳродаги ҳаётни кўрсатасан, – деди у. – Фақатсаҳрода ҳаёт топа олганодамгина хазинани ҳам топишга қодир бўлади.
Улар ойнинг ёруғ пойандози устидан саҳрога от солишди. «Қўлимдан келмаса керак, – деб ўйлади Сантяго. – Саҳрони бутунлай билмайман, у ердан ҳаёт топа олишим даргумон».
У Алкимёгарга шу гапни айтмоқчи бўлди-ю, аммо қўрқди. Йигитча қирғийлар парвозини кузатган жойга, ўша тошларнинг ёнига етиб келишди.
– Бу ишнинг уддасидан чиқолмайман, деб қўрқаман, – Сантяго барибир айтишга журъат қилди. – Саҳрода ҳаёт мавжудлигини биламан, лекин мен уни тополмайман.
– Ҳаёт ҳаётни чорлайди, – деб жавоб қилди Алкимёгар.
Йигитча бу сўзларни тушунди ва отнинг жиловини бўшатди, от қум ва тошлар оралаб, ўзи йўл топиб кета бошлади. Шу тахлит ярим соатча юришди. Кумуш яғринларини ой нурига тоблаб ётган харсангтошлардан ташқари ҳамма нарса, ҳатто олисдаги хурмозорлар ҳам кўздан ғойиб бўлган эди. Ниҳоят от тўхтади, Сантяго бу жойларни илгари кўрмаган эди.
– Бу ерда ҳаёт бор, – деди у Алкимёгарга. – Саҳронинг тили менга номаълум, аммо отим ҳаёт тилини билади.
Улар отлардан тушишди. Алкимёгар сукут сақлар, нигоҳлари билан тошларни бир-бирпайпаслаб оҳиста илгариларди. У бирданига тўхтаб қолди ва эҳтиёткорлик билан ерга эгилди. Тошлар орасида бир тешик қорайиб турарди. У аввал бармоғини суқди, сўнгра қўлини елкасигача тиқди.
Ичкарида нимадир типирчилади, Алкимёгарнинг фақат кўзларигина кўриниб турар, Сантяго бу кўзлардан беқиёс бир диққат жамланганини ўқирди: гўё Алкимёгар нима биландир олишаётгандек эди. Сўнгра у шиддат билан қўлини тортиб олди ва оёққа қалқди, Сантяго бу кутилмаган ҳаракатдан сесканиб кетди. Алкимёгар катта илонни думидан кўтариб турарди.
Сантяго ҳам сакраб ўрнидан турди ва ортга тисарилди. Илон Алкимёгарнинг қўлида тўлғанар, вишиллаган овози саҳронинг итоаткор сукунатини яралар эди. Бу – заҳри бир лаҳзада жонни оладиган кўзойнакли илон эди.
«Нега у қўрқмайди?» – хаёлидан ўтказди йигитча. Жонини хатарга қўйиб илоннинг инига қўлини суққанда ҳам Алкимёгарнинг юзида хотиржамлик ҳукмрон эди. «У икки юз ёшда» – Сантяго инглизнинг сўзларини эслади. Саҳродаги илонлар билан қандай муомала қилишни яхши билса керак.
Алкимёгар отининг ёнига келди ва эгарга осилган исфаҳоний қиличини қинидан чиқарди. Қилич билан қумга доирачизди ва тўсатдан тинчланиб қолган илонни ўртага ташлади.
– Қўрқма, – деди у Сантягога. – У доирадан чиқмайди. Мана, саҳрода ҳам ҳаёт мавжудлигига гувоҳ бўлдинг. Менга шуниси керак эди.
– Шунчалик муҳимми бу?
– Жуда муҳим. Чунки эҳромлар саҳро билан ўралган.
Сантяго эҳромлархусусида яна суҳбат бошланишини хоҳламаётганди – кечадан буён унинг кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Хазиналар томон йўл олиш – Фотимани йўқотиш деган гап эди.
– Ўзим сенга йўлбошловчилик қиламан, – деди Алкимёгар.
– Воҳада қолганим яхшироқ эди, – деб жавоб қилди Сантяго. – Ахир, Фотимани топдим, у мен учун дунёдаги барча хазиналардан азизроқ.
– Фотима – саҳро қизи. Эркаклар бир кун қайтиб келиш учун кетишларини у яхши билади. У ҳам ўз хазинасини – сени топди. Энди сен ҳам ўз излаган нарсангни топишингга умид қиляпти.
– Шу ерда қолишга қарор қилсам-чи?
– Унда Қабилабошининг маслаҳатчиси бўласан. Олтинга кўмиласан, минг-минглаб қўйлар, туялар сотиб олишинг мумкин. Фотимага уйланасан ва биринчи йил у билан бахт-саодат оғушида ҳаёт кечирасан. Саҳрони севишни ўрганасан ва эллик минг хурмо дарахтининг ҳар бирини танийдиган бўласан. Улар кун сайин ўсиб бораётганлигини, бу билан олам доимо ўзгаришда эканлигиниисботлашаётганини тушунасан. Аломатларнинг маъносини, моҳиятини кун сайин теранроқ англай бошлайсан, чунки саҳродан кўра аълороқ устоз йўқ.
Орадан бир йил ўтади ва хазина эсингга тушади. Аломатлар ҳам қатъият билан хазинага ишора қилаверади, лекин сен уларга эътибор қилмасликка ҳаракат қиласан. Воҳа учун, воҳа аҳлининг фаровонлиги учун ўз билимингни, ғайратингни аямайсан. Қабила бошлиқлари сени кафтларига кўтарадилар, туяларинг бойлигингга бойликқўшади ва мавқеингни мустаҳкамлайди.
Яна бир йил ўтади. Аломатлараввалгидай қатъият билан сенга хазиналарни ва Ўз Йўлингни эслатаверади. Сен эса тунлари воҳани дарбадар кезадиган одат чиқарасан, Фотима эса уни деб йўлингдан қолганингни англаб туради ва ғамга ботади. Аммо бир-бирларингизга бўлган оташин муҳаббатингиз ўзгармайди. Эслаб кўрсанг, у бирор марта қол, деб илтимос қилмаган, чунки саҳро аёллари ўз эркакларини кутиб ўрганишган. Табиийки, ундан айб тополмайсан. Саҳрони ва хурмозорларни мақсадсиз кезиб, жуда кўп тунларни ўтказасан. «Фотимага бўлган муҳаббатимга қаттиқ ишонганимда, суянганимда, Йўлга тушишга ҳам қарор қилган бўлармидим», деган фикр хаёлингдан кетмай қолади. Аммо воҳада сени бир қўрқув ушлаб туради – қайтиб келолмаслигингдан чўчийсан. Ана шунда аломатлар хазиналардан абадий жудо бўлганингни маълум қилади.
Тўртинчи йилга келиб, аломатлар ҳам ғойиб бўлади, чунки уларга эътибор беришни ҳам хоҳламай қўясан. Бундан хабар топган қабила бошлиқлари ҳам сендан юз ўгиради, сен эса ҳисобсиз дўконларва уюр-уюр туялар соҳиби бўлган савдогарга айланасан. Сўнгра ажал шаробини ичгунингга қадар ўз Йўлингдан жудобўлганингваэнди кечлигини билганинг ҳолда саҳро ва хурмозорлар ўртасида тентираб юраверасан.
Шундай қилиб, инсон Ўз Тақдири Йўлидан юришига муҳаббат ҳечқачон халақит бермаслигини англамасдан ўтиб кетасан. Агар халақит берса, демак, у Умумбашар Тилида гапира оладиган асл муҳаббат эмас экан, – деб Алкимёгар гапини якунлади.
У қумга чизилган доирани очди, кўзойнакли илон ўрмалаганча тошларорасида ғойиб бўлди. Сантяго умр бўйи Макка зиёратини орзу қилган чинниворлар сотувчисини, Алкимёгарни излаган инглизни хаёлидан ўтказди. Ва саҳро бир кунмас-бир кун ўз шаҳзодасини олиб келишига илоҳий ишонч билан яшаган қизни эслади.
Улар отларига ўтиришди. Бу сафар Алкимёгар йўл бошлади. Хабаркаш шамол ўз қанотларида воҳаликларнинг овозларини олиб келар, йигитча улар орасидан Фотиманинг овозини ажратиб олишга уринарди. Суворийлар ҳужумидан буён уни қудуқ ёнида кўрмаган эди.
Аммо бугунги тун унинг ҳаётида ўчмас из қолдирди: доиранинг чегарасини бузишга журъат қилолмаган кўзойнакли илонни кўрди, елкасига лочин қўндирган сирли чавандознинг сўзларини тинглади, у муҳаббатва хазиналар ҳақида ҳам, саҳро аёллари ва Сантягонинг Тақдири ҳақида ҳам гапирди.
– Сен билан кетаман, – Сантяго шу сўзларни айтаркан, юрагида беқиёс бир хотиржамлик туйди.
– Эртага йўлга чиқамиз, ҳали кун қоронғу, – деб жавоб қилди Алкимёгар.
Сантяго тун бўйи мижжа қоқмади. Қуёш ташрифидан икки соат олдин чодиридаги ўсмирлардан бирини уйғотди ва Фотиманинг яшаш жойини сўради. Улар ташқарига чиқишди, Сантяго миннатдорчилик тариқасида, қўй сотиб олиш учун ўсмирга пул берди.
Сўнгра, қизни уйғотиб, ўзининг кутаётганлигини айтишини илтимос қилди. Араб йигитча бу илтимосни ҳам бажарди ва яна битта қўйга етарли мукофот олди.
– Энди эса бизларни ёлғиз қолдир, – деди Сантяго, йигитча эса нақҚабилабошининг маслаҳатчисига ёрдам берганидан ифтихор ва қўйга етадиган пул топганидан қувончга тўлиб, чодирга қайтди ва қайта уйқуга кетди.
Фотима келгач, улар хурмозор томон йўл олишди. Сантяго Урф-Одатни бузаётганлигини билиб турар, зеро, энди бунинг аҳамияти ҳам йўқ эди.
– Йўлга отланяпман, – деди у. – Лекин шуни билиб қўй, мен албатта, қайтиб келаман. Сени севаман, чунки…
– Ҳожати йўқ, тушунтирма, – Фотима унинг гапини бўлди. – Инсон севгани учун севади, вассалом. Муҳаббат изоҳларни тан олмайди.
Лекин Сантяго гапини давом эттирди:
– … Чунки мен туш кўрдим, шоҳ Маликсиддиққа дуч келдим, чинниворларбилан савдо қилдим, саҳрони кесиб ўтдим, урушбошланганида воҳага келиб қолдим ва қудуқ ёнида сендан Алкимёгарни сўрадим. Сени топишимга Бутун Олам ёрдам берди – сени севишимнинг сабаби шу.
Уларнинг вужудларибиринчи мартатуташди. Сантяго қизни қучди.
– Албатта, қайтаман, – деб такрорлади у.
– Илгарилари саҳрога орзу билан кўз тикардим, энди умид кўзларини тикаман. Отам ҳам кўп бора ўша томонга кетган, лекин доим онамнинг ҳузурига қайтиб келган.
Ҳамма сўзлар айтиб бўлинди. Хурмозор оралаб бироз юришгач, Сантяго Фотимани чодиргача кузатиб қўйди.
– Худди сенинг отангга ўхшаб, мен ҳам қайтиб келаман.
Сантяго қизнинг кўзларида ёш айланаётганини кўрди.
– Йиғлаяпсанми?
– Мен саҳро қизиман, – деди Фотима юзларини яшириб. – Лекин, аввало – мен оддий аёлман.
Учодирдарпардасини кўтариб, ичкари кирди. Тонг ёришиб келаётган эди. Кундуз ҳукмронликни ўз қўлига олиши билан Фотима қайтиб чиқади ва одатий ташвишлар лахтакларини вақт нинаси ила бир-бирига улашда давом этади, йўқ, энди ҳаммаси ўзгача бўлади. Энди Сантяго йўқ, воҳа аввалги малоҳатини, тароватини йўқотгандай. Куни-кеча манзара ўзгача эди: воҳа – эллик минг хурмо дарахтининг онаси, узоқ йўлдан тинкаси қуриб келадиган сайёҳларга қувонч ва обиҳаёт улашадиган уч юз қудуқ соҳиби, ҳаёт қайнаган маскан эди. Қиз учун энди ҳамма ёқ бўмбўшликдан иборат.
Бугундан бошлаб саҳронинг маъноси ўзгаради. Сантяго ўз хазиналари томон қайси юлдузларга қараб йўлтортаётганини топиш илинжида Фотима саҳро осмонидан кўз узмайди. Шамоллар орқали бўсалар йўллайди – бўсалар унинг юзларини эркаласин, тириклигимдан, уни кутаётганлигимдан муждалар элтсин, деб орзу қилади. Бугундан бошлаб Фотима учун саҳро саҳро эмас – Сантягони олиб келадиган умидлар йўли бўлиб қолади.
– Ортда қолган нарсалар ҳақида ўйлама, – деди Алкимёгар йўлга тушганларидан сўнг. – Ҳаммаси аллақачон Олам Руҳига абадий муҳрланиб бўлган.
– Одамлар жўнаб кетишдан кўра қайтишлари ҳақида кўпроқ ўйлайдилар, – деб жавоб қилди Сантяго, у саҳро сукунатига яна кўникаётган эди.
– Агартопганингсоф,аслмаъданданясалган бўлса, унга ҳеч бир завол етмайди. Кўнглингни тўқ қилиб қайтиб келаверишинг мумкин. Мабодо, у думли юлдуз шуъласи янглиғ лаҳзалик чақин бўлган эса, қайтганингда ундан ном-нишон тополмайсан. Энг муҳими, сен кўз олгувчи шуълани кўрдинг. Демак, бекорга азоб чекмабсан.
У гўё алкимё ҳақида гапираётгандай бўлса ҳам Фотимани назарда тутаётганини Сантягофаҳмлаб турарди.
Ортда қолган хотиралар ҳақида ўйламасликнинг иложи йўқ эди. Чек-чегарасиз саҳронинг такрорланаётган куй янглиғ бир хил манзараси отлиқларни хаёллар ва орзулар водийси томон ундар эди. Шоҳ қабулига азиз меҳмонлар навбатма-навбат кириб чиққани каби Сантягонинг кўз ўнгида хурмо дарахтлари, қудуқлар ва севгилисининг сиймоси, шиша найчалари ва идишларига алағда инглиз, ўз донишмандлигидан бехабар улуғ файласуф – Туякаш бирин-кетин жонланар эди. «Алкимёгар ҳеч қачон, ҳеч кимни севмаган бўлса керак», – деб ўйлади Сантяго.
Алкимёгар эса елкасида саҳро тилини мукаммал биладиган қадрдон лочини билан хиёлолдинда йўртиб борарди. Тўхтаган пайтларида лочин ўлжа излаб, осмонга кўтариларди. Биринчи куни у панжаларида қуённи чангаллаб қайтди. Кейинги куни эса ўлжаси иккита қуш бўлди.
Фурсат қушлари тўлин ойни чўқилаб яримлатган сайин тунлар тобора қоронғулашиб борарди. Бунинг устига саҳро тунлари совуққина эди, шунга қарамасдан улар гулхан ёқишмас, кечалари юпқа жун наматга ўралиб ётишарди. Улар жуда кам суҳбатлашишар, бир ҳафта мобайнида гаплашган гаплари урушаётган қабилаларга дуч келиб қолмасликнинг чорасини кўриш ҳақида бўлди, холос. Уруш эса давом этар – баъзида шамоллар ҳам нимтатир қон ҳидига беланиб эсиб қоларди. Бу шамоллар қаердадир яқингинада уруш бораётганлигини, кўз кўролмайдиган воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи Аломатлар Тили ҳам мавжудлигини йигитчага эслатиб турарди.
Саккизинчи куни Алкимёгар дам олгани одатдагидан барвақтроқ тўхтади. Лочини осмонга кўтарилди. Алкимёгар Сантягога сувдонини узатаркан:
– Сафаринг ҳам қариб қолди, – деди у. – Табриклайман. Сен Ўз Йўлингдан адашмай келдинг.
– Сен эса йўл бўйи сукут сақладинг. Билган нарсаларингнинг ҳаммасини менга ўргатасан, деб ўйловдим. Бошқа биродам билан ҳам саҳрони кесиб ўтганман, унинг алкимёга оид кўп китоблари бор эди. Лекин уларни ўқиб, ҳеч нарсага тушунмаганман.
– Англашнинг фақат битта йўли бор – Ҳаракат Қилиш, – деб жавоб қилди Алкимёгар. – Сафарларинг сенга нимаики зарур бўлса – ҳаммасини ўргатди. Билишинг лозим бўлган фақат бир нарса қолди.
Сантяго ўрганолмай қолган нарсаси нима эканлигини сўради, лекин Алкимёгарнинг нигоҳлари кўкдаги лочини билан бирга парвоз қиларди.
– Нега сени Алкимёгар дейишади?
– Чунки мен Алкимёгарман.
– Умр бўйи олтин излаган ва унга эришолмаган алкимёгарлар ҳам бор, улар қаерда хато қилишган?
– Хатолари шундаки, улар фақат олтин излашган. Улар Йўлда яширинган хазинани излашган. Йўлнинг ўзини эса айланиб ўтишган.
– Билишимлозимбўлганўшабитта нарсанима эди, айтмайсанми? – йигитчасаволини яна такрорлади.
Алкимёгарҳамон осмондан кўз узмасди. Лочин кўп ўтмай ўлжа билан қайтди.
Олов узоқдан кўринмаслиги учун қумни ковлаб чуқурча қилишди ва гулхан ёқишди.
– Мен Алкимёгар бўлганим учун ҳам Алкимёгарман, – деди у. – Бу илмнинг сирлари менга бобомерос, бобомга эса бобосидан ўтган, ушбу силсила дунё яралган кунгача боради. Ўша пайтларда бутун бошли алкимё илми Зумрад Тошнинг битта қиррасига жо бўлган. Аммо одамзод оддий ҳақиқатларга эътибор бермайди, шу боис ҳам фалсафий китоблар ёзишга киришиб кетди. Уларнинг айтишича, гўё инсонлар қаёққа қараб юриши кераклигини фақат улар билади-ю, бошқа ҳамма – бандаи ғофиллар.
Ҳолбуки Зумрад Лавҳ ҳозир ҳам мавжуд.
– Унда нима ёзилган? – йигитча қизиқиб сўради.
Алкимёгар қумга нималарнидир чиза бошлади, орадан ўтган беш дақиқа ичида Сантяго майдонда кекса шоҳ билан учрашган пайтини эслади, ўшандан буён узоқ-узоқ йиллар ўтгандай туюлиб кетди.
Алкимёгар чизишдан тўхтаб:
– Зумрад Лавҳда битилган нарса мана, – деди.
Сантяго яқинроққа келиб ўқиди.
– Ахир, бу сирли белгилар-ку! – ҳайратдан қичқириб юборди у. – Худди инглизнингкитобларига ўхшайди.
– Йўқ. Бу қирғийлар парвозининг айнан ўзи: маъносини англашга ақл-идрок ожизлик қилади. Зумрад Лавҳ эса – Олам Руҳи йўллаган мужда. Биз яшаётган олам жаннатдан айнан нусха олиб яратилганини донишмандлараллақачон англаб етишган. Мана шу олам мавжудлигининг ўзи – яна бир бундан-да мукаммалроқ олам мавжудлигига далилдир. Парвардигор уни яратмоғидан мақсад – зоҳир пардаси орқали ботинни англасинлар ва ўзларига ато этилган мўъжиза – ақлий ва руҳий неъматлар сари ўзлари интилсинлар деган. Худди ана шуни мен – Ҳаракат деб атайман.
– Зумрад Лавҳни мен ҳам ўқиб чиқишим керакми?
– Агар ҳозир сен Алкимёгарнинг тажрибахонасида бўлганингда эди, уни англашнинг энг яхши усулини ўрганган бўлардинг. Аммо сен саҳродасан, демак, саҳрога диққатқил, унга сингиб кетишга ҳаракат қил. Саҳро ҳам Курраи Заминдаги жамики нарсалар сингари дунёни англашингда сенга ёрдам беради. Бутун саҳрони англашингни ҳожати йўқ – Яратганнинг бор мўъжизасини кўриш учун бир дона қум зарраси ҳам кифоя қилади.
– Саҳрога қандай сингиб кетишим мумкин?
– Ўз қалбингга қулоқ тут. Оламдаги ҳамма нарса унга аён, чункиинсон қалбиОлам Руҳидан бино бўлган ва қачон бўлмасин унга қайтади.
Яна икки кеча-кундуз сукутда йўл босдилар. Алкимёгар хавотирда эди: улар қақшатқич жанглар бораётган жойларга тобора яқинлашаётган эдилар. Йигитча эса ўз қалбининг овозини тинглашга ҳаракат қиларди.
Қалбини эса ҳеч англолмас эди: илгари у доим қаёққадир қанот қоқиб турган бўлса, энди ҳамма нарсадан кўз юмиб, фақат ортга қайтишга талпинарди. Баъзан қалби унга нурли ғамларга тўла воқеаларни соатлаб ҳикоя қилар, баъзан рўйи заминга мўралаган қуёшнинг илк нурларини кўриб шундай ҳаприқар, ҳаяжонга тушар эдики, Сантяго яширинча йиғлаб ҳам оларди. Хазиналарни тилга олганда юраги бетоқат урар, сарҳадсиз саҳрога термулиб қолганда эса гўё совқотгандек жим қоларди.
Дам олгани тўхтаганларида, Алкимёгардан сўради:
– Нега биз қалбимизга қулоқ тутишимиз керак?
– Қалб бор жойда хазина ҳам бўлади.
– Менинг қалбим ҳиссиётлар тўлқинида, – деди Сантяго. – Орзу қилади, ҳаяжонланади, саҳро қизларига талпинади. Доим нимадир сўрайди, Фотимани ёдга олсам-ку тамом – тун бўйи уйқу бермайди.
– Жуда соз. Демак, қалбингҳали тирик. Унинг амрига бўйсунишда давом эт.
Кейинги уч кун ичида жангчиларни узоқдан кўришга ҳам, улар билан юзма-юз учрашишга ҳам тўғри келди.
Сантягонинг қалбидан фақат қўрқувнинг овози эшитиларди. Бу овоз унга хазина излаб йўлга чиққанлар ва тополмаганлар ҳақида ҳикоя қиларди. Бу овоз баъзан Сантягони сен ҳам хазинани тополмайсан ва чўлу биёбонда ҳалок бўлиб кетасан, деб қўрқитарди. Бу овоз унга бахт устига бахт изланмайди, деб уқтирарди: чунки унинг севикли ёри ва етарлича олтин тангалари бор эди.
Отларга дам беришучун тўхтаганларида, у Алкимёгарга:
– Қалбим менга бўйсунмаяпти. Йўлни давом эттиришимни хоҳламаяпти, – деди.
– Жуда соз, – деб такрорлади Алкимёгар. – Бу – қалбинг ҳали уйғоқлигидан нишона. Табиий ҳол – у шу пайтгача эришган бойликларини қандайдир орзулар эвазига бой бериб қўйишдан чўчияпти.
– Шундай экан, нега унга қулоқ тутишим керак?
– Барибир қалбингни жим туришга мажбур қилолмайсан. Ҳатто ўзингни уни эшитмаётгандай қилиб кўрсатсанг ҳам, у сенинг кўксингда зиндонга солиниб арзи тингланмаётган қайсар маҳбусдай тураверади ва ҳаёт ҳақида, дунё ҳақида нима деб ўйлаётган бўлса, шуни такрорлашдан чарчамайди.
– Менга хиёнат қилаверадими?
– Хиёнат, бу – кутилмаган зарба. Агар сен ўз қалбингни англасанг, унинг бутун орзуларини, умидларини билсанг ва уларни рўёбга чиқара борсанг, у сенга хиёнат қила олмайди. Ҳали ҳеч кимга ўз қалбидан қочиб қутилиш насиб қилмаган. Шундай экан, яхшиси, унга қулоқ солиш керак. Ана шунда кутилмаган зарбалар ҳам бўлмайди.
Улар саҳрода йўл танобини тортиб боришаркан, Сантяго ўз қалбининг овозига қулоқ тутди. Кўп ўтмай қалбининг бор инжиқлигу найранглари Сантягога ёд бўлиб кетди ва уларни шундайлигича қабул қилди. Йигитча энди қўрқувни ҳам ҳис қилмас, ортга қайтишни ҳам истамас – қалби ундан буткулрози, хотиржам эди.
«Ҳа, баъзан фиғон чекаман, баъзан исён қиламан, нима қилай, ахир, мен одамзоднинг қалбиман, табиатим шунақа. Биз ҳаммамиз кўнгилдаги энг олий орзуларимизни амалга оширишига қўрқамиз, гўё орзуларимизга ўзимизни арзимайдигандай ёки уларни барибир рўёбга чиқара олмаслигимиз аёндай туюлаверади. Биз одамзод қалблари – бир-биридан абадий жудо бўлган севишганларни, юз бериши муқаррар бўлган, аммо саробга айланган бахтли онларни, топилиши мумкин бўлган, аммо қумликлар остида абадул-абад қолиб кетган хазиналарни хаёлга келтирган заҳотимиз музлаб қоламиз. Чунки бу кўргуликлар юз бераётганда биз изтироб чекамиз».
Ойсиз тунлардан бири эди. Сантяго ҳеч нарса битилмаган тақдирдай қоп-қоронғу осмонга тикиларкан:
– Менинг қалбим изтиробдан қўрқади, – деди Алкимёгарга.
– Сен эса унга, изтиробдан қўрқиш – изтиробнинг ўзидан ҳам даҳшатли, деб айт. Ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун йўлга тушган бирор бир қалб изтироб чекмайди, чунки ушбу изланишларнинг ҳар лаҳзаси – Аллоҳ билан, Абадийлик билан мулоқотдир.
«Ҳар бир лаҳза – мулоқот, учрашув, – деди Сантяго ўз қалбига. – Хазина талабида йўлга чиққанимдан буён, ҳамма кунларим сеҳрли бир нурга тўла бўлди, ўтаётган ҳар бир лаҳза эса мени қорзуим томон яқинлаштираётганини ҳис қилиб турардим. Бу Йўл давомида шундай илоҳий ҳодисаларга дуч келдимки, чўпонлар учун имконсиз бўлган нарсаларни синаб кўрмоққа журъат қилмаганимда, буларни хаёлимга ҳам келтиролмасдим».
Шундан сўнг Сантягонинг қалби кечгача бутунлай хотиржам бўлди. Тунда ҳам хотиржам ухлади, уйғонганида эса қалби унга Олам Руҳи ҳақида сўзлай бошлади. У дедики, энг бахтли одам бу – қалбида Аллоҳ бўлган одам. Алкимёгар айтган қум заррасидан ҳам бахт топиш мумкин. Чунки шу қум заррасини ҳам олам миллиардлаб йиллар давомида бунёд қилган.
«Ер юзидаги ҳар бир одамзодга аталган, уни кутаётган ўз хазинаси бор, – деди Сантягонинг қалби, – лекин одамлар ўз хазиналарига эришишни хоҳламайдилар, шунинг учун биз – қалблар сукут сақлаймиз. Биз бу ҳақда фақат болаларга айтамиз, сўнгра ҳаёт уларни ўз Тақдирлари томон қандай йўналтиришини кузатамиз. Афсуски, бахтга қарши улардан жуда озчилиги ўз қисматларида белгиланган Йўлдан кетадилар. Қолганларига эса дунё хавотирли туюлади ва ҳақиқатан ҳам қўрқинчли бўлиб қолади.
Ана шунда биз – қалбларнинг овози тобора секинлаша боради. Биз ҳеч қачон жим турмаймиз, лекин сўзларимиз эшитилмаслигига ҳаракат қиламиз: чунки одамлар ўз қалбларига қулоқ солмаганликларидан изтироб чекишларини истамаймиз».
– Нега инсонлар ўз орзуларини рўёбга чиқариш Йўлидан боришлари лозимлигини уларнинг қалблари айтиб турмайди? – сўради Сантяго.
– У ҳолда одамлар тинимсиз изтироб чеккан бўлар эдилар, қалблар эса изтиробни ёмон кўради.
Шу кундан бошлаб йигитча ўз қалбинитушуна бошлади. Ва бундан буён орзуларим йўлидан бир қадам адашган заҳотим оғриб, ғижимлаб, азоблаб мени огоҳ қил, деб ўтинди. Мен буни ҳис қилган заҳотим ўз Йўлимга тушиб оламан, деб қасам ичди.
Ана шуларнинг ҳаммасини тунда Алкимёгарга айтиб берди. Алкимёгар Сантягонинг қалби Олам Руҳи билан гаплашганини ва унга қўшилиб кетганини англади.
– Энди мен нима қилишим керак?
– Эҳромлар томон йўлни давом эттириш ва аломатлардан ғофил қолмаслик лозим. Энди сенинг қалбинг хазина қаердалигини кўрсатишга қодир.
– Менга етишмаган, мен билмаган нарса шу эдими?
– Йўқ. Бошқа нарса, – деб жавоб қилди Алкимёгар. – Орзу рўёбга чиқишидан олдин Олам Руҳи ўз сабоқлари ўзлаштирилганми, йўқми текшириб кўради. У бу ишни, биз орзуларимизни ҳам, бу Йўлда сабоқ берилган ҳикматларни ҳам, бирданига қўлга киритишимиз учун қилади. Ана шу ерга келганда, кўпчилик одамларни жасорат тарк этади. Бу ҳолни саҳро тилида: «Уфқда водий кўринганда ташналикдан ҳалок бўлиш», – дейдилар. Ҳамма вақт изланишлар Хуш Ибтидодан бошланади ва ана шу синов билан интиҳосига етади.
Сантяго ўзюртининг қадимий бирмақолини эслайди: «Зулматларнинг зулмати – тонг олди зулмати».