Текст книги "Парвоз ёки интуицияни кодлаш"
Автор книги: Шухрат Суюндик
Жанр: Общая психология, Книги по психологии
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 14 (всего у книги 16 страниц)
КЎЗБОЙЛОҒИЧ ЁКИ СОХТА СЕҲРГАР
Нега кўзбойлоғич дейишади? Ғарбда фокусчи дейишади. Назаримда, шарқликлар бу касбнинг моҳиятини тўлалигича очиб беришган. Чунки бўлиб ўтаётган жараённи кўз кўриб туради. Ҳатто қалбларда қувонч уйғотади. Аммо охирида алданганимизнинг гувоҳи бўламиз. Кўзбойлоғич ёки сохта сеҳргар моҳирлик билан шундай томошани кўрсатадики, унинг асл моҳиятини фақатгина ўзи билади. Бизга сунъий «мўъжиза»нинг сабаби тушунарсиз. Шунинг учун бу томоша катта қизиқиш уйғотади-да. Демак, фақат кўз кўрган нарсани ҳақиқат деб қабул қилиш ҳамма вақт ҳам тўғри бўлавермас экан. Бу оддий ҳақиқат бизга эшитганимиз ҳам, сезганимиз ҳам, таъм ва ҳид билганимиз ҳам доимо аслига тўғри келавермаслигидан далолат беради. Уларнинг барчасини ҳамжиҳатликда ифода этувчи «ҳақиқат» ҳам ёлғиз Яратганга аён. Демак, хулоса қилиб яна шуни қўшимча қилсак, кўз кўриб, унинг асл сабаб ва моҳиятини тушунмаслик «кўз бойланди» дегани экан.
БИЗ
Нима учун «Мен» эмас, «Биз»? Аслида ҳар бир одам «Мен» эмас, «Биз». Чунки «Мен» ўзида Вужуд, Тафаккур, Қалб ва Руҳни мужассам қилган. Шунинг учун буларсиз «Мен» бўлолмайди.
Албатта, буларни биз Инсон ёки Одам деймиз.
Вужудни биз фойтунга ўхшатишимиз мумкин. У ўзида Тафаккур ва Қалбни сайр қилдиради. Руҳ эса фойтунни тортиб юрган отлар устидаги чавандозга ўхшайди. Буларнинг бари бир яхлитлик билан бизни манзилга етказади.
ҚАЛБ
Мен бу сўзни Боғи Эрам деб ёзмоқчи ҳам бўлдим. Чунки қалб ўз моҳияти билан боғга жуда ўхшайди. Боғи саранжом-саришта, бегона ўтлардан тозаланган, суғорилган, гуркираб яшнаган инсонни биз яхши одам деймиз.
«Яхшидан боғ қолур» деган нақл ҳам бор. Яхши одам бу яхши боғбон демакдир. Яхши одам мисоли ажойиб боғбондай, доимо ўз боғидан хабардор. Вақтида бегона ўтлардан тозалайди, суғоради, боғини ўғитлар билан бойитади. Дарахтларига шакл бериб, яна анвойи гуллар экиб, боғини ҳақиқий Боғи Эрамга айлантиради. Албатта, бу боғга инсонлар талпинишади. Ҳатто булбуллар хониш қилишиб, ўзларига ошён қилишади. Ҳар бир инсон қалбидаги «дарахт ва гуллари»ни яшнатиши, яъни яхши феъл-атворининг нафис қирраларини шакллантириши зарур. Қалбни «бегона ўтлар»дан тозалаш, бу феъл-атвордаги салбий хислатларнинг миқдорини камайтириш дегани. Вақт ўтгани сайин биз бундай Инсонга талпинамиз, суҳбат қилишга ошиқамиз, ўрнак оламиз. Шундан ташна қалблар қонади. Демак, моҳиятан ёмон инсон бўлмайди, балки боғини ўт босиб кеттанлар бор. Ажаб эмас, шинам боғларни кўриб улар ҳам ўрнак олишса.
ЖЎРАЛАР
Кунлардан бир кун эски гаштак жўралар сўлим боғнинг ажойиб гўшасида жойлашган анҳор ёнидаги чойхонага йиғилишибди.
Тўкин дастурхон атрофида йиғилган биродарлар девзира гуручи, қўй ёғи, қўй гўштидан тайёрланаётган ош пишгунга қадар ҳангома қилишни лозим топишибди.
Хоҳиш кўк чойни пиёладан чойнакка уч марта қайтариб, кейин дамлаб ва пиёлаларга қуйиб, жўраларга узатиб, гап бошлабди:
– Бўлган ва бўладиган ҳамма жараёнлар мен туфайли, – дебди дабдурустдан. – Мен бўлмасам ҳеч нарса қурилмайди, унибўсмайди, барпо бўлмайди, барпо бўлмайди, амалга ошмайди, бажарилмайди.
Мен хоҳласам бўлади, хоҳламасам бўлмайди. Қолганларга бу гап тегиб кетган бўлса ҳам тишларини тишларига қўйиб сабр ила тинглашибди. Ҳеч ким ёшликдан бирга ўсган жўраларини хафа қилмайди. Шу пайт Умид пиёладаги чойни ҳўплаб, гап бошлабди.
– Менинг ҳам Худодан умидим бор. Жуда тўғри айтдингиз, Хоҳиш жаноблари. Майлими, бир оз қўшимча қилсам. Албатта, хоҳлаш ёмон эмас, аксинча, жуда ажойиб. Лекин мен масаланинг бошқа тарафини ёритмоқчиман. Агар кимда-ким бирор нарсани хоҳласа, демак, ўша хоҳлаётган нарсаси етишмаяпти ёки йўқ экан-да. Айниқса, жуда қаттиқ хоҳласа.
– Шунинг учун хоҳлайди-да, – деб гап қистирибди Хоҳиш ғурур билан.
– Тўғрику-я, лекин бирор кимса чиройли бўлишни хоҳласа хунук, соғ бўлишни хоҳласа касал, бой бўлишни хоҳласа камбағал, бахтли бўлишни хоҳласа бахтсиз бўлади, деган тушунча келиб чиқмайдими, – дебди Умид.
– Сен кўп гапни чалкаштирма, – дебди Хоҳиш бир оз ўйланиб қолиб.
Шунда Умид:
– Бўладиган эзгу ишларни олдиндан умид қилиш керак, бўлмаса амалга ошмай қолиши мумкин, – дебди. – Қанча кўп умид қилинса, шунча яхши. Фақат хоҳлашнинг ўзи билан иш битиб кетавермаса керак.
Умиднинг гапини Орзу ҳам тасдиқлабди. Уни қўллабқувватлаш билан бирга ҳаммани Орзу қилишга чақирибди. «Орзуга айб йўқ», деб қўшиб ҳам қўйибди. Бу ҳангомага Ният ҳам ўз фикрини одилона билдирибди. «Яхши ният – ярим давлат деб мақол ҳам келтирибди. Ниятни яхши қилиш кераклигини дўстларига эслатиб қўйибди. Улар ҳам бу гапни маъқуллашиб ди. Суҳбат аста-секин қизий бошлабди ва ҳангомани Ишонч давом эттирибди.
– Агар ишонмасанг, кўзлаган мақсадингта етолмайсан. Ишонч – бу асос-пойдевор. Ишонмасанг, қандай қилиб режангни амалга оширишинг мумкин. Хоҳлаб, Умид қилиш, Орзу қилиш, яхши. Ният яхшику-я, аммо одам ишониши ҳам керак-да. Шунда кўзлаган ёруғ, пок мақсадлар, катта ютуқларга эришиш мумкин. Тўғрими, жўралар? – деб Ишонч уларнинг қора кўзларига ишонч билан боқибди.
Йиғилганларнинг ҳаммаси бошларини сарак-сарак қилишиб, Ишончнинг гапини маъқуллашибди. Бундан ўзга чоралари ҳам қолмаган экан-да.
Бу пайт елкасида оппоқ сочиқ, қўлларида катта чинни лагандаги эндигина пишган паловхонтўрани кўтарганча Ҳаракат пайдо бўлибди ва йиғилган жўралар олдига шижоат билан илдам қадам ташлаб келибди. Қўлидаги ошни дастурхонга қўйиб, табассум ила «Олинглар биродарларим, ёқимли иштаҳа, ош бўлсин!» дебди. Атрофга паловхонтўранинг иштаҳани карнай қилувчи ёқимли ҳиди таралиб кетибди. Барчаси паловхонтўрани еб, Ҳаракатга қараб-қараб қўйишибди. Бир вақт Ишонч секин гап бошлабди.
– Ука, сўраганнинг айби йўқ, сиз ўзи ким бўласиз, – дебди ҳурмат билан. – Менинг исмим Ҳаракат. Аслида ўзимни таништиришга ҳожат ҳам йўқ. Чунки Мен бу Сизларнинг жамулжамлигингизман. Қачонки ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб, аҳилликда, якдилликда ёруғ пок мақсадлар сари астойдил Ҳаракат қилсак, у амалга ошиши муқаррар. Шундагина яхши натижаларга эришишимиз мумкин.
Йиғилган жўралар ҳайрон бўлиб, бу чақирилмаган «камтар», «ёқимли», «хушрўй» меҳмонга қизиқиб қолишибди ва бир овоздан шундай дейишибди:
– Ошна, сал ётиғи билан тушунтирсангиз. Кечирасиз, ўзи сиз кимсиз? Қайси боғнинг булбулисиз? Вазифангиз, лавозимингиз ўзи нима?
– Майли, Сизлар шуни хоҳлабсизларми, бўлмасам эшитинглар, – дебди ёқимли табассум ила Ҳаракат. – Мисол учун Хоҳиш фақат танҳо ўзи истаганча бирор нарсани, айтайлик, бизнинг ми-солимизда паловхонтўрани хоҳласинлар. Умид ҳам ўтирган жойида умид қилаверсин. Ишонч ҳам қаттиқ ишониб ўтираверсин. Яхши Ниятни ва Орзу қилишни ҳам қўшиб кутиб ўтираверайлик.
Йиғилганлар гап нимада эканини тушунишибди. Нафақат тушунишибди, балки чуқур англашибди ҳам.
Ахир, Ҳаракат тўғри гапни айтди-да. Бир ўйлаб, мушоҳада қилиб кўринг-а. Ўз-ўзидан фақат Хоҳиш билан, яна Умид билан ҳам яхши ният қилайлик. Орзу ҳам қилиб кўрайлик. Ишонайлик ҳам, бундан бирор бир яхши натижа чиқиши амримаҳол. Тўғрими?! Агар шижоатли Ҳаракатни даврага чақириб қўшсак, ҳаммаси рисоладагидек бўлади.
Демак, Ҳазрати Инсоннинг ёруғ пок мақсадларига эришиши учун тўпланганлар бир ёқадан бош чиқариб бирликда, аҳилликда, жипслашиб дадил ҳаракат қилиш лозимлигини ҳам яхши тушунишибди. Мазали паловхонтўрани биргаликда тановул қилишиб, кўк чойдан маза қилиб ичишибди. Яна анча ҳангома қилишибди, чақчақлашибди, кўнгилхушлик қилишибди. Бир-бирларини қўллаб-қўлтиқлашибди, тинглашибди, кечиришибди, тушунишибди. Зиёфат тугагач, бир-бирлари билан самимий қучоқлашиб, хайрлашиб, ҳамма ўз ишларига астойдил киришибди. Ҳаракатда барака, деган меҳнаткаш халқимиз. Ҳаммамизга бу ажиб диёрда ҳалол меҳнат қилиш: хоҳ ақлий-интеллектуал, хоҳ жисмоний турмушимизни, оиламизни, маҳалламизни, қолаверса, давлатимизни янада чиройли, қут-баракали, бундан-да буюк қилувчи фойдали ҳаракатлар қилавериш насиб этаверсин. Бу эзгу йўлда чин юракдан барчамизга тинчлик-хотиржамлик, куч-қудрат, ғайрат-шижоат, қут-барака тилаб қоламан.
КЕЧИРИШ
Кунлардан бир кун Сукут билан Сукут учрашиб қолишибди. Улар бир-бирига термилиб, сукут сақлашибди. Ҳеч бири оғиз очишга журъат қила олмабди. Қани энди бир-бирига ёрилса, бор ҳасратини, дардини бир-бирига айтса, олам гулистон бўлармиди?
Ҳали бу икки одамнинг сукути. Афсус, дунёда яна қанча сукутлар бор. Қизиқ, нима уларни сукут сақлашга мажбур қиларкин-а? Наҳот сукут сақлаган кўйи бу дунёдан ўтишса!
Ахир, одам умрбоқий эмас-ку. Яхшиям, Яратган эгам беш кунлик умрни берган. Балки шуни эътиборга олган бўлса, не ажаб. Янаям худо билади.
Жосусларни махсус сунъий қийноқ машқлари орқали сукут сақлашга атайлаб ўргатишар эмиш. Ҳар қандай одам ҳам бундай қийноқларга, азобларга дош беролмас экан. Ҳақиқий қийноқ хонасини кўрсангиз, юрагингиз тўхтаб қолай дейди. Даҳшатнинг ўзгинаси!
Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлармиш. Бу ақидага қўмондон ҳам, аскар ҳам амин бўлганларидан кейин биз нима ҳам қила олардик.
Бу машқлар албатта ўз самарасини бир кун келиб бериши муқаррар. Кейинчалик сукут сақлаб, ҳар қандай қийноқ, синовларга чидайди. Чунки буларнинг бари таниш, салкам ўзиники бўлиб қолган. Шунинг учун мингта сараланган эр йигитдан битта ҳақиқий сукут сақловчи жосус чиқаркан. У ҳам кези келганда узоқ давомий қийноқлардан кўра нариги дунёни афзал кўраркан.
Аксарият одамлар бу жосусданда ошиб тушади. Ишонаверинг, бўрттираётганим йўқ. Моҳиятан, афсуски, шундай.
Бегона майли-ку, қўшниси, ака-укаси, опа-сингил, ҳатто отаонаси билан ҳам хафалашади, худо кўрсатмасин, судлашади. Бир умр қийналиб азоб чекишга, сукут сақлашга тайёр. Харажат қилиб, махсус ўқитишнинг ҳам кераги йўқ.
Хайрият, ҳаёт йўлидан кетаётиб бир-бирига термилиб турган Сукутларга Ҳақиқат рўбарў келиб-ди.
– Ҳа, ҳалиям жиммисизлар.
Шунда Сукутлар сукут ила бош силкитишибди. Уларга раҳми келган Ҳақиқат шундай дебди:
– Аслида сизларни юзага чиқарган менман. – Ҳар ким ўзининг шахсий нуқтаи назаридан, тушунчасидан келиб чиқиб ўтмишда бўлиб ўтган, ҳозирда бўлаётган, ҳатто келажакда бўладиган ҳодиса ва жараёнларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради. Бу яхши натижа, улар шахсий муносабатни мутлақ ҳақиқатга айлантирмоқчи ҳам бўлади. Мана шунда икки ҳақиқат тўқнашиб, келишмовчилик юзага келади.
Натижада, қалбларда норозилик, алам, хафагарчилик пайдо бўлади. Бу каби хафагарчиликлар тўплана-тўплана аста-секин қайғуга айланади. Кўнгил осмонини қайғу булутлари қоплаб, шодлик, меҳр-муҳаббат қуёшини тўсиб қўяди.
Ҳазрати Инсон Яратганнинг ноз-неъматларидан истеъмол қилади-ю, лекин ҳеч қачон баҳраманд бўлолмайди. Атрофдаги кўзига ҳамма ажойиб, гўзал нарсалар, ҳатто фарзандлари ҳам балодай бўлиб кўринаверади.
Ҳар бир одамнинг, ҳатто ҳар бир тирик жоннинг ўз ҳақиқати бор. Улар бир-бирига зинҳор тўғри келмайди. Бу табиий ҳолат, албатта. Фавқулодда онда-сонда тўғри келиб қолиши ҳам мумкин.
Нега энди сизга ёққан, тўғри келадиган, маъқул келадиган афзал нарса бошқа одамга ёқиши керак?! Бу шарт эмас! Мана шу оддий ҳақиқатни етказолмай Ҳақиқат ҳалак, жони азобда. Ҳар қанча тушунтиришга ҳаракат қилмасин, барибир ўзла-риникини маъқуллайверишади.
Ҳамма бало шундан. Ҳа, айнан мана шу нисбий ҳақиқатлар ҳаммасига сабаб. Шуни англаб тушунмас эканмиз, улар бир-бири билан тўқнашиб, ёқимсиз хафагарчилик исини таратаверади, атроф-муҳитни булғайверади. Одамнинг табиати мана шунақа. Менимча, мана шуниси ҳақиқат.
Шу пайт салом ҳам бермай, Мағрурлик келиб қолибди.
– Мен ҳечам бу икки Сукутни бир-бири билан гаплаштирмайман. Бунга манман ғурурим йўл қўймайди. Қандай қилиб бу иккисини гаплаштириб, яна тинглайман, асло йўқ. Ахир ўзидан ўтди. Биз бошламадик. Бизники ҳақ, бизники тўғри-ку, – дебди оғзи кўпириб.
Ахийри бу тутуриқсиз, бефойда гаплардан тўйган Кечириш аста намоён бўлибди.
– Келинглар, азизларим, кечирайлик, – дебди. –Агар биздан ўтган бўлса, кечирим сўрайлик. Инсон Қалбига раҳмларинг келсин. Қайғу-ҳасратга тўлиб кетдик-ку, ахир. Бундан ташқари, инсон хафа бўлиб юрса, асабийлашади, жаҳли чиқади. Бу эса ўз навбатада қон босимининг ошишига ёки тушиб кетишига сабаб бўлади. Аста-секин юрак-қон томир ва асаб, овқат ҳазм қилиш тизими ишдан чиқади. Бу эса бошқа тизимларнинг ҳам ишдан чиқишига сабабчи бўлади. Оқибатда иммун тизими сусаяди. Бу бошқа касалликларнинг одам танасига канадай ёпишиб олишига сабаб бўлади. Фақат кечириш билан барча кераксиз нарсалардан фориғ бўлишимиз мумкин. Бу алфозда давом этаверса, Одам мудҳиш хасталикка чалиниб қолиши мумкин. Айтишларича, саратон касаллигининг бош сабабларидан бири кечирмасликда эмиш.
Бу гапни Инсоф ҳам маъқуллабди. Ҳаммаларини инсофга чақирибди. Ҳақ бўлиб гина-кудуратдан, хафагарчиликдан ўзлари билан бирга истиқомат қилаётган маконни ҳам йўқ бўлиб кетиши афзалми ёки кечириш йўли билан инсонни соғлом ва бахтли бўлиши афзалми, деб эслатиб ҳам қўйибди.
Албатта, барчалари инсоннинг соғ ва бахтли бўлиши афзаллигини англашибди. Кечириш ўзлари учун зарурлигини тушунишибди. Ахир Инсон борки, улар бор-да. Фақат кечириш йўли билан кераксиз нарсалардан фориғ бўлинади ва инсон қалби покланиб, вужуди тиклана бошлайди, соғлиги мустаҳкамланади. Бундан буён инсонни кераксиз икир-чикирлар эмас, балки асл ҳақиқий нарсалар қизиқтира бошлайди. Ахир, ўзингиз бир ўйлаб кўринг-а, олдингизга келган инсон сиздан чин дилдан кечирим сўраса, албатта, сиз ҳам кечирм сўрайсиз ёки кечирасиз. Ҳеч бўлмаса кўнглингиздан ўтказасиз. Шунинг ўзи катта гап.
Бир пайт хуржунини орқалаб Хафагарчилик пайдо бўлибди ва кетаман, дебди хафа бўлиб. Қолганлар бараварига, қаёққа, дейишибди.
– Бошим оққан тарафга. Бу ерда бошқа қиладиган ишим қолмади, – дебди. – Ҳаммангиз бир бўлиб мени ҳайдаяпсиз. Майли, кўрамиз ҳали. Энди ўрганиб, кўникиб, жойлашиб олган эдим-а. Иссиқ жойимни совигдинглар, – дебди. Ниҳоят, Хафагарчилик хуржунини яхшилаб текшириб ҳаммаси, яъни: гинакудурат, араз, хафагарчилик, жаҳл, қайғу ва бошқа асаббузарлар жойида эканига ишонч ҳосил қилиб, хотиржам бўлиб, елкасига ортмоқлаб, ахийри кўздан ғойиб бўлибди.
Инсон қалби ниҳоят енгиллашиб, яйрай бошлабди. Энди икки кўзи атрофидаги гўзалликларни пайқай бошлабди.
Йиғилганларнинг барчаси Кечиришга ўз миннатдорчиликларини билдиришибди. Энди улар қандай қилиб қалб маконидан Хафагарчиликни хафа қилмай, ашқол-дашқоли, уруғ-аймоғи билан бутунлай даф қилишни билиб олишибди.
Қалбида шу каби кечинмалар ўтаётган Инсон эса яқинларидан, қолаверса, бегоналардан ҳам кечирим сўрашга чин дилдан киришибди. Дилидаги кўринмас, лекин салмоқли оғир хафагарчилик, гина-кудурат, араз тошларидан фориғ бўлибди. Мана шунда Ҳазрати Инсоннинг кўзига бутун олам қандай бўлса шундайлигича гўзал, мафтункор ва ажойиб бўлиб кўрина бошлабди ва у Яратганга ҳамду санолар айтибди.
ҒАЛАБА БИЛАН МАҒЛУБИЯТ
Кунларнинг бирида Ғалаба зафардан боши кўкка етгудек бўлиб, мамлакат кезаётган экан. Унинг руҳияти тетик, кайфияти чоғ, юриши ҳам дадил экан. Шу топ унга Мағлубият йўлиқиб қолибди.
– Сен кимсан? – дебди писанд қилмай Ғалаба.
– Мен Мағлубиятман, – дебди нотаниш.
– Нимага бунча шалвирайсан, кайфиятинг йўқ, юришинг ҳам чалама-чакки, – дебди гердайиб Ғалаба. – Мана менга қара, қандай тетикман?
Ахир унинг кўринишиям кўркам, кийимлари ҳам янги, ўзи, гап сўзлари дадил экан-да.
– Ўзингиз ким бўласиз? – деб сўрабди Мағлубият ундан.
– Наҳот мени танимаган бўлсанг?! Ахир мен Ғалабаман, – дебди мағрур ҳолда ва нолий кетибди. – Сен Мағлубият жуда Инсонни қийнайсан-да. Афсус-надоматларга қўясан. Азоб берасан. Нимага доимо мағлуб бўлиб Инсонни қийнайверасан? Шармандагарчиликдан бошқасига олиб бормайсан. Сендан қутулишнинг йўли борми ўзи?
Бир оз жимликдан кейин Мағлубият:
– Ҳа, ўша сен экансан-да, – дебди. – Тўғри, уст-бошим унчалик яхши эмас, юришим ҳам ночор. Туришим ҳам мақтайдиган даражада эмас. Одамларнинг тушкунликка тушишларига, қийналишига, азоб чекишига сабаб бўламан. Биламан, мени ёқтирмайсан, ҳатто нафратланасан. Лекин бир муҳим жиҳатни билмайсан. Аслида Инсон сенга эришиш учун менга дуч келади. Менинг аччиқ таъмимни татиб кўришга мажбур бўлсагина қадрингга етишади. Бу ҳолимга сен ҳеч ачинма. Чунки рўёбга чиқишингга асл сабабчи мен бўламан. Ўз устида астойдил ишлаган ҳар бир одам бир кунмас бир кун янглишади, хато қилади. Бу хатолар йиғиндиси эса Мағлубиятга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга ҳар бир хато, камчиликдан инсон тегишли хулоса чиқариб олади. Бу хулосалар кейинчалик хато ва камчиликларга йўл қўймаслик гарови бўлади. Булар ўз навбатида Мағлубиятларни камайтиради ва Ғалаба сари, яъни сен томон етаклайди. Агар Инсон менга дуч келишдан қўрқиб, умуман ҳаракат қилмаса, асло ҳеч бир иши битмайди. Қани эди, Инсон нафақат ўз хато-камчиликларидан, балки ўзгалар хато-камчиликларидан ҳам тўғри хулосалар чиқарса, хатолар янаям камайган, муваффақиятлар эса ортган бўлар эди.
Унинг гапларидан сўнг Ғалаба хатоликка йўл қўйганини англаб, уялганидан қизариб кетибди ва Мағлубиятдан астойдил узр сўрабди. Мағлубият чин дилдан Ғалабани афв этибди. Тўғрида, кимки йўлида учрайдиган маълум хато ва камчиликлардан қўрқиб астойдил ҳаракат қилмаса, бирор муносиб натижага эришиши амримаҳол ва Ғалаба ҳам умуман бўлмаслиги мумкин экан-да. Шундан кейин Ғалаба билан Мағлубият ўз йўлларига равона бўлишибди. Булардан тўғри хулосалар чиқармоқ ва юксак ғалабаларни қўлга киритмоқ ҳаммамизга насиб этсин.
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК
Ажойиб кунларнинг бирида вақт ҳокимлиги давлати соясида оламда яна Яхшилик ва Ёмонлик учрашиб қолибди. Тоғ тоғ билан учрашмаса ҳам, Яхшилик Ёмонлик билан учрашиб тураркан. Тўғрироғи, тўқнашиб тураркан. Яхшилик Ёмонликдан қочиб юрса ҳам, Ёмонлик доим Яхшиликнинг ортидан қувиб боравераркан. Одам Ато ва Момо Ҳаво пайдо бўлганидан бери улар бор экан. Шунинг учун улар бир-бирларини яхши билишар экан.
Табассум ила «ассалому алайкум», дебди Яхшилик Ёмонликка. «Ваалайкум», дебди Ёмонлик алик ҳам олгиси келмай. Ёмонлик Яхшиликка қараб, худди бўри қўзичоққа ташланишга ҳозирланаётгандай шундай дебди:
– Нега сен яхшилик қилаверасан, эсинг жойидами ўзи? Мана, менга ўхшаб ёмонлик қилсанг бўлмайдими? Мен ёмонлик қилганга, яхшилик қилганга, ҳеч нарса қилмаганга ҳам ёмонлигимни аямайман. Нишимни уриб, заҳримни чиқариб турмасам бўлмайди. Эрта тонгдан оламни айланаман. Кўзим тушган кимсани бошқа кимсага ёмонлик қилишга ундайман. Борди-ю, бирор кимса топилмаса, унда ҳайвонларга нисбатан, ҳеч бўлмаса, табиатга нисбатан ёмонлигимни ишлатаман. Болани болага, ёшни қарига, эркакни аёлга, бир-бирига қарши қўйиб гижгижлайман. Сўкишиб, жанжаллашиб кетишса мазза қиламан. Ҳайвонларга тажовуз қилиб тураман. Ҳаммани бир-бирига ит-мушук қиламан.
Борди-ю, атрофимда ҳеч кимни тополмасам, роса қийналаман. Биронтасини топиб, ҳеч бўлмаса ўзига ёмонлик қилишга ундайман. Агар бирортаси ёмонлигимга жавоб қайтарса, камида икки ҳисса ёмонлик қайтараман. Аммо ёмонлигимга яхшилик қайтарса, аламимга чидолмай ёрилиб ўлай дейман. Иймони сустларни, тарбия кўрмаганларни йўлдан уриш осон. Сал гижгижласам, тамом вассалом. Аммо иймони мустаҳкам, тарбияси яхшиларни умуман йўлдан уриб бўлмайди. Бу, ҳойнаҳой, сенинг ишинг бўлса керак. Лекин, мен барибир таслим бўлмайман. Пайтини топиб уриштиришга ҳаракат қиламан ва ниятимга етаман. Аслида-ку мен бир ўзим бирор нарса қилишим жуда мушкул. Яхшиям яқинларим бор. Менинг аждодллрим насли ёмонлиги билан дунёда донг таратган. Улар Ҳасад, Зиқналик, Манманлик. Булар менинг аждодларим. Улардан куч олиб тураман. Ёмонликни келтириб чиқаришимда улар менга яқиндан ёрдам беришади. Одам боласининг бири ҳасаддан, иккинчиси зиқналигидан, яна кимдир мағрурлиги учун шундоққина тумшуғидан қармоғимга илинади. Шунда роса яйраб, хумордан чиққунча ёмонлик қиламан. Бунгаям қаноат қилмай ёмонлигимни ёвузликка айлантирмагунимча тиниб-тинчимайман.
– Мен эса сенинг аксингман, – дебди Яхшилик. Яхшилик қилганга, қилмаганга, ҳатто ёмонлик қилганга яхшилик қилавераман. Менинг моҳиятим шундай – яхшиликка ундаш, яхши амалларни қилдириш. Тонг саҳардан туриб олам кезаман. Назарим кимга тушса, нимага тушса, яхшилик қилишга ундайман. У ёшми, мўйсафидми, болами, бунинг фарқи йўқ. Уларни бирбирига нисбатан яхшилик, меҳр-мурувват қилишга чорлайман. Аразлашиб қолганларни яраштираман, бир-бирларини кечиришга, адоватини унутишга ундайман, уларни дўстлаштираман. Ўсимлик дунёсини севишга, ҳайвонот оламини ҳурмат қилишга ўргатаман. Бир-бирларини иззат-ҳурмат қилишга, севишга ундайман. Ота-боболарим ҳақида эшитган бўлсанг керак, уларни бутун олам танийди. Улар: Сахийлик, Камтарлик, Меҳр-мурувватдир. Мен улардан куч олиб яшайман, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан, бобокалонларимга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Яхшиликни ҳар доим ҳаммага қилавераман. Кичиклар катталарни ҳурмат қилса, катталар кичикларни иззат қилса, мискинларга ёрдамлашса, роҳатланаман. Хаста ётганларни бориб кўришга ундайман. Қўлдан келганча бир-бирларига кўмаклашишга, ўзаро меҳр-муҳаббат билан сўзлашишга, бирбирларига меҳр-мурувват кўрсатишга чақираман. Мен инсонлар яхшилиги то ҳақиқий меҳр-мурувват ва эзгуликка айланмагунча тиниб-тинчимайман. Ана шундай онларда тўлқинланиб, яшнаб кетаман. Ҳеч ким менчалик бахтиёр бўлмаса керак.
Яхшилик Ёмонликнинг нақадар ёмон эканини янада чуқурроқ англабди. У туфайли Инсон азоб-уқубатларга, балоларга гирифтор бўлаётганини англабди. Шунинг учун бундан буён янада огоҳроқ. ғайратлироқ, шижоатлироқ бўлишга астойдил бел боғлабди. Инсонни бундан огоҳ қилиб, яхшиликларга ундашга шошилибди.
Токи одамзот бор экан, унинг қилган савоблари ва гуноҳларини Яратганнинг ўзи тош-тарозисида тортганда, илоҳим, яхшилик томони оғир келсин.