Текст книги "Парвоз ёки интуицияни кодлаш"
Автор книги: Шухрат Суюндик
Жанр: Общая психология, Книги по психологии
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 6 (всего у книги 16 страниц)
ИНТУИЦИЯНИ КОДЛАШ УСУЛИ
Сезги учун рангнинг аҳамияти йўқ. Ранг кўз учун берилган. Лекин сезги шуни сезади, кодлайди. 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 рақамларига бўлади. Етти хил рангга бўлинади. Масалан, рақамли технология (цифровая технология) деган жумла кундалик ҳаётимизда жуда кўп қўлланиляпти. Мобил телефонингиз ҳам рақамли тизимда ишлайди. Компакт дискларга, DVD дискларга маълумотлар ҳам шу технология асосида ёзилади. Бунда рақамлардан фойдаланадилар. Маълум бир рақам қизилни, маълум бир рақам қорани, маълум бир рақам оқ рангни кодлаб олган. Ўша код бўйича информацияга буюртма берилади ва бунинг натижасида биз кино кўришимиз, мусиқа тинглашимиз мумкин.
Интуицияда ҳам худди шундай! Сезгингиз учун фақат рақамлаб олсангиз бўлди. Рақам рангни тушунмайди. Овоз ҳам шундай (цифровая запись). Компакт дискка овоз рақамли технология ёрдамида ёзилади. Ёки мини диск овозини сезинг, у ҳеч ўзгармайди. Илгари магнит лентасига, плёнкасига ёзилар эди. Лекин у рақам эмас. Шу сабаб, унинг магнитланиш даражаси борган сари сусайиб бораверади, магнитсизланади, йўқолади. Рақамли тизимда эса йўқолмайди. 1 рақами ҳеч қачон 2 га айланиб қолмайди. 8 ҳеч қачон 7 ёки 9 бўлиб қолмайди, ўзгармайди. Рақамда белгиланган ранглар ҳам, ҳар қандай маълумот ҳам мутлақ ўзгармайди. Шунинг учун рақамли тизимдаги технология ривожланиб кетди. Агарда сиз компакт дискингизни эҳтиётлаб ишлатсангиз, унинг сифати юз йилгача, ҳаттоки, минг йилдан кейин ҳам бузилмай тураверади. Шу сабаб энг керакли, зарур маълумотлар титандан, олтиндан, платинадан ишланган дискларга ёзади. Маълумот ўзгармайди. Қанча хоҳласангиз ҳам тураверади.
Ички сезгиларимиз ҳақида гап кетяпти. Олтинчи, еттинчи сезгиларимиз ана шу рангларни, сонларни, ҳафталарни, йилларни, макон ва замонни, бўладиган ҳодисаларни, бизнинг назаримиздаги омадни, бахтни, энг яхши кўринишни ва бошқа яхши нарсаларни рақамлаб беради. Фақаттина сизга, эгасига билдиради. Бўлмаса уни биз биладиган бешта ҳис-туйғу натижасида билиб бўлмайди.
Масалан, биз атроф-муҳитни кўзимиз билан кўрамиз. Энцефалограмма деган аппарат бор. Кўзи яхши кўрадиган соғлом инсонга ташқи муҳитдан тушаётган нур кўз гавҳари, ҳамда кўз асаб толаларидан ўтиб, орқа мияга тасвирни узатади. Шу ҳодисани энцефалограммада кўрадиган бўлсак, кўрадиган одам атрофмуҳитга қараганида, аппарат экранида мана бундай график кўринади:

Бу кўради, кўряпти дегани. Масалан, телевизор экрани орқали шаклини кўряпсиз, Динамикалардан овозини эшитяпсиз. Мана бу атиргул, мана бу ранг деб миянгиз ахборотларни қабул қиляпти. «Қизил деганлари шундай бўлар экан» деб илғаб оласиз, ўз хотирангизга кодлаб оласиз. Оппоқ қор, оқ пахта дейилганида ёки бу қаттиқ, бу юмшоқ дейилганида уни ҳам кодлаб оласиз, рақамлайсиз. Агарда туғма кўр одамнинг кўзлари мўъжиза туфайли очилиб кетса, у шошиб, қўрқиб кетган бўлар эди. «Қаердаман» деган хаёл келади миясига. Чунки у ёруғ дунёни умуман кўрмаган. Рангларни эндиликда кўриб турса-да, ажратолмаслиги мумкин. Қизил, сариқ десангиз сиз унга нотаниш тилда гапираётгандай бўласиз. Фарқлаши учун унга тушунтириш лозим. Бунга эса вақт керак бўлади. Ҳаммасини бошидан ўргатиш керак. Энди кўриб турибди, шундай бўлса-да ўрганади. Чунки биз ёруғ дунёдаги ҳамма нарсаларни шартли номлаб олганмиз. Аслида ўша кўзи очилган одам энди фақат номларни ўрганади. Шу рангни биз қизил десак ҳам ёки бошқа бир сўз билан атасак ҳам фарқи йўқ. Чунки моҳият ўша-ўша.
Биз бешта сезгимизни яхшилаб кодлаб олганмиз. Олтинчиси кодланмаган. Шунинг учун биз ажратамиз ҳам, ўхшатамиз ҳам. Мисол учун, қизил билан тўқ қизил бир-бирига ўхшайдику дейсиз. Албатта. Кодлайверасиз, кодлайверасиз, ажратишни ўрганасиз. Кўрмайдиган одамда тахминан мана бундай бўлади:
Кўрмаяпти

Интуиция мана бундай ишлайди

Ишламаётган «уйқудаги интуиция» мана бундай бўлади.

Ҳар-ҳар замонда вертикал чизиқ чизиб кўрсатилганига сабаб, ўша пайтда интуиция, онда-сонда ишлаб қолган бўлади. Баъзида нималарнидир олдиндан сезасиз. Ким телефон қилишини-ю, уйингизга меҳмон келишини олдиндан билгандай бўласиз. Лекин ҳар-ҳар замонда, жуда кам. Қулоқ эшитиши ёки эшитмаслигини ҳам, ҳид билиш рецепторларининг яхши ишлаши ёки ишламаслигини ҳам, тери орқали ҳис қилиш, қилмаслигини ҳам, таъм билиш, билмаслигини ҳам худди интуиция энцефалограмма графигидагидай кўра билиш мумкин. Мақсад – интуицияни секин-секин ишлатиб юбориш. Нафақат олтинчи, балки еттинчи ва навбатдаги туйғуларнинг ишлаб кетишини таъминлаш керак. Ўша сезгини биз ўзимиз тушуна оладиган даражада кодлашимиз керак. Ҳаёт мана бу ҳақиқат, мана бу ёлғон экан деб ўргатгани каби.
Тимсолий қилиб айтганда, ҳар қалбда ҳақиқат ғалвири мавжуд Бу ғалвир, асли олтинчи туйғу. Бу ғалвир интуициядир. Келажакни олдиндан кўра билиш ва бошқа қобилиятлар кўринмас ришталар ташкил қилган тўрдан иборат. Бирор бир ечилиши керак бўлган муаммо тутилса, қалбингизга қулоқ тутсангиз, у ўз тилида секин шивирлаб жавобни айтади. Бора-бора натижани таққослаш билан сиз буларнинг қайси тўғри-ю, қайси бири нотўғрилигини билиб оласиз. Яъни, хулоса чиқаришдан олдин, уни шу ғалвирга ташлаб эланг. Ғалвирдан тозаланиб, сараланиб пастга тушгани дон, яъни фойдали фикрлар, режалар ва қарорлар. Ғалвирдан ўтолмай қолгани эса кепак, яъни тутуриқсиз режа, қарор, фикрлар. Шунинг учун, айни дамда чиқарган хулосангизнинг, жавобингизнинг тўғри ёки хатолиги унчалик муҳим эмас. Жавобни натижа билан таққослаб қилган таҳлилингиз, «бу ҳақиқат, буниси ёлғон экан» деган фикрингиз муҳим. Демак, сиз ушбу мисол орқали ҳақиқат ва ёлғонни кодлаяпсиз. Олтинчи ва кейинги туйғулардан иборат ушбу кўринмас ғалвирдан сиз истаганингизча фойдаланишингиз мумкин. Миянгизга келган ва келадиган бизнес режаларни, учрашишингиз лозим бўлган одамларни, «ҳа» ёки «йўқ» жавобларни ва ҳоказоларни ўтказишингиз мумкин. Нафақат мумкин, балки зарур. Шунда хатолар аста-секин камаяди. Беҳудага чоп-чоп қилишлар, югур-югурлар, ортиқча ҳаражатлар бўлмайди, вақтингиз, умрингиз тежалади. Ғалвирдан ўтолмай қолган ёлгонларни ва ундан сараланиб, тозаланиб тушган ҳақиқатларни кодлашимиз ўта муҳимлигининг асосий сабаби шу. Дон ғалвирдан ўтиб қолади, кепак ғалвирдан ўтмай ташлаб юборилади. Энди сизни фақат «элашдан» йиғилаётган дон ёки кепакнинг миқдори қизиқтирмасдан, таҳлил қилиб сарагини саракка, пучагини пучакка ажратасиз, шуниси муҳим. Ўзингизга савол бериб, сўнг жавоб топа бошлаганингиздан кейин ҳаммасини тушуниб етасиз. Ҳақиқат ва ёлғонни шу тартибда интуиция ва тафаккур «ғалвир»идан ўтказишни одат қилиб олсангиз, иккиуч ойлардан кейин сиз етарли тажрибага эга бўласиз. Энди сиз эламасангиз ҳам, келажакда бўладиган воқеа-ҳодисалардан қанча дону қанча кепак чиқишини тахминан тўқсон фоиз биласиз. Сиз айтишингиз мумкин «Элашнинг нима кераги бор? Интуицияни ҳаётда шундайлигича ишлатсак бўлмайдими?» деб. Албатта бўлади! Лекин кодламасангиз сиз қаердан биласиз, унинг ҳақиқат ёки ёлғонлигини? Гап аслида шунда-да! Демак, кодлаб қўйиш керак экан. Таъмни сиз кодлаб бўлгансиз. Сизга «мана бу шакар» дейилди. Татиб кўриб, «таъми ширин экан, шакар бу ширин нарса экан» деб кодладингиз. Осонгина, дарров кодладингиз.
Ҳарбий хизматда бўлганимизда биринчи марта ерқалампир, яъни рус тилида хрен деб номланувчи ўсимлик ҳақида гапирсалар, тушунмаганмиз. Ранги ҳам бир ғалати, совуқ. Дўстларим хрен деб нонга суртиб, ғачирлатиб ейишарди. Мен ҳам «Бир кўрайчи, нима экан бу?» дея татиб кўрдим. У таъм менинг архивимда ҳали йўқ эди, хотирамда кодланмаганди. Уни биринчи марта ялаб, татиб кўрсангиз эди, бутун оғиз-бурнингиздан олов чиқиб кетади. Биринчи марта татиб кўрганингизда шундай бўлади. Аммо энди сиз бу нарсани биласиз. Чунки энди у хотирангизда кодланди ва таъмлар сақланаётган «хотира архивдаги қутича»га тушди.
Интуиция нима учун сал қийинроқ кечяпти? Уни бешта туйғумиз кодлари билан кодлашнинг имконияти йўқ! Бешта туйғу танани кодлар эди. Вужуд орқали кодласа бўлади. Олтинчи туйғуни қалб билан, қалбдаги «ғалвир» билан кодлайди. Чунки олтинчи туйғу қалбда бўлади, ички юракда бўлади. «Қўшиқ айтсанг ҳам, ибодат қилсанг ҳам, яшаётганингда ҳам бутун қалбинг билан, юрагинг билан ҳаракатда бўл» дейишади. Бунда жисмоний юрак, инсоннинг мушакдан иборат аъзоси назарда тутилаётгани йўқ. Юрак мушакдан иборат насос, ишлаб турибди. Уни идрок қилишнинг, сезишнинг иложи йўқ. Юрак ҳам бир қувват манбаи. Дили оғриган одамдан қаеринг оғрияпти деб сўрасангиз, кўксининг чап томонини кўрсатади, бошини ё ўпкасини эмас. Демак, ўша ерда мушакдан ташқари яна қандайдир бир «нарса» бор. Бу – қалб! Уни миямиз сезгиси билан кодлаган. Сиз қалб билан кодлаётганингизда бешта туйғу халақит бераверади. «Таъми қандай? Кўриниши қандай? Силлиқми? Қаттиқми? Ҳиди борми-йўқми? Нимага ўхшайди? Қандай товуш чиқаради?» деган фикрлар хаёлингизга келаверади. Сабаби, биз ҳамма нарсани бешта туйғу билан кодлаб ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун калла бўм-бўш бўлсин! Ҳеч нарсани ўйламанг! Эркин бўлиб, ички юрак билан, қалб билан сезинг! Тана билан эмас, қалб билан кодланг. Кейин эса мия орқали тафаккур билан таҳлил қилинг.
Қалб билан кодлаб олганингиздан кейин ўз йўлингизга тушиб оласиз. Чунки келажакда бўладиган ишларни қандай қилиб бешта туйғу билан тана орқали кодлаш мумкин? Қандай аниқлаш мумкин?
Ахир у ҳали содир бўлмаган, эрта ё индинга, балки унданам кейинроқ содир бўладиган нарса. Унга ўтмишдаги билимларимизнинг ҳам кучи етмайди. Фақат мантиқ ва хотира билан кодлаш икки тийин. Барометр аппарати орқали об-ҳавони айтиш мумкин. Декин тафаккур орқали қалбни аниқлашнинг ҳеч иложи йўқ.
Сиз шуни ўрганиб олганингиздан кейин нафақат ростни ёлғондан, балки бир юз бир хил нарсани бошқаларидан бемалол ажратадиган бўласиз. Интуицияни яхши билиб олганингиздан (буни кодлаб билиш ҳам дейишади), олтинчи туйғунгизни яхши ишлатишни билиб олганингиздан сўнг, бештасининг тиши ўтмайдиган, фойдаси тегмайдиган жойда олтинчисини ишлатаверасиз. «Қайси бизнес режани мен қилишим керак?», «Мана бу одам билан учрашсам иш фаолиятим учун фойдали бўладими?», «Мана бу ерга борсам бўладими?» деган ичингиздаги саволларга қалбдаги код «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беради. Сиз бошқаларнинг наздида ҳам, ўзингиз учун ҳам омадли инсонга айланасиз. Омад дегани бу – бахт. Қачон, қайси пайтда керакли жойда бўлишингиз лозимлигини айтади. Керакли жойда бўлишни билишнинг ўзиям омад. Сал кеч қолсангиз ҳам, эрта келсангиз ҳам бўлмайди. Ана шуни кодланг! Кодламасангиз интуицияни ишлатишни билмайсиз.
Гўдак, фарзанд, бола – ҳаммаси туйғу билан туғилади. Эътибор берган бўлсангиз, бола оламни англашда, аввало бешта туйғусини ишлатади. Лекин бештадан ташқари бошқа туйғуларни ҳам ўзи билмаган шаклда ишлатаверади. Масалан, она билан бола ўртасида интуитив боғланиш ниҳоятда кучли. Онанинг кўнгли боласи узоқда бўлса ҳам, нохушлик бўлса сезади. Агар боласини кўпроқ ўйлаб юборса, ўша пайтда фарзандни ҳам онанинг олдига кўринмас куч етаклаб келади. Бу интуициянинг табиий кодланган кўриниши.
Кейинчалик ёш улғайгани сари биздаги бешта туйғу ишлашни камайтириб бораверади. Масалан, ёш болаларда ҳид ажратиш кучли бўлади. Онасини унинг қиёфаси ёки овозидан эмас, ҳидидан танийди. Дейлик, шамоллаш сабабли онасининг овози бўғилиб қолган. Фарзандини ўша овозда узоқроқ туриб чақирса, бола ёнига бормаслиги мумкин. Лекин ойиси ёнида бўлмасаю, унинг ҳиди ўтирган бирорта кийими атрофида турса, бола тинч бўлади, чунки таниш ҳид димоғига уриб турибди, катта бўлгач эса ҳеч ким онасини ҳидидан танимайди. Ҳиддан роҳатланиш ҳисси ҳам йўқолиб кетаверади. Ёш болалар сув ичганида овоз чиқариб, мазза қилиб ютоқиб ичади. Биз эса «одамлар кулади» деган хаёлда қисиниб-қимтиниб ичамиз. Сув ичганда танамиз яйраб кетаётганининг эмоциясини кўрсатишга уяламиз. Чақалоққа онаси кўкрагидан сут берса, гўдак эмаётганида кўзлари сузилиб, маст бўлиб, роҳатланиб эмади. Таъмни кодлаб, маза қилиб эмяпти.
Бештадан ташқари сезгиларимизни ўзимизга дўстона хизмат қилдириш учун олдин уларни кодлашимиз керак экан.
БОЛАЛАР ИНТУИЦИЯСИНИ МУКАММАЛЛАШТИРАДИГАН МАШҚЛАР
Болаларда ҳамма туйғулар табиий ривожланган бўлади. Фақат катталар халақит бермаса бўлди. Эсингизда бўлса, юқорида болалар тарбияси тўғрисида гапирганимизда «пошшолик» даври дедик. Болаларда шу даврнинг тўла-тўкис реализация бўлиши интуицияни такомиллаштиради. Буни бекорга айтмадик. Уларнинг нафақат етакчилик, ижодкорлик қирралари, балки олдиндан сезувчанлиги хам кучаяди. Бундан ташқари, болаларнинг ижод қирраларини, интуициясини оширадиган машқлар бор. Масалан, уйда фарзандингиз билан зерикиб ўтирибсиз, «Қимирлама, ўтир, жим ўтир» дегандан кўра, «Кел, бир яхши ўйин ўйнаймиз» десангиз яхши эмасми? У ҳам қизиқиб, «Қандай?» деб сўрайди. «Ана шу шарни оёқ-қўлингни ишлатмасдан, бу ёққа олиб келчи» десангиз, бола изланади ва янги усулни интуитив топади. «2–3 метр узоқлиқдан ҳар қандай усул билан, фақат оёқларингни ишлатмасдан, менинг олдимга кел!» денг. Унга бу қизиқ. Оёқни ишлатмай қандай юриш мумкин? Юмалаш мумкин, думалаш мумкин, орқа билан судралиш мумкин, илонга ўхшаб ўрмалаб бориш мумкин, ҳар хил! Унинг турли йўли бор. Бу ўша болаларда интуитив изланиш бўлади.
Биз буни ижодкорлик деб қўя қоламиз. Болани «алдаб», ўйинга жалб қилишнинг йўли кўп. Қизиқ нарсаларни, шарларни, ўйинчоқларни ўша оддий ўйинлар билан, интуициясини ривожлантирадиган ўйинлар билан, масалан, рангли қоғозлар билан ўйнашингиз мумкин. «Қанақа рангда?» деб сўрасангиз шартта-шартта айтиб бера олади. Камида саксон беш, тўқсон фоизи бирпасда ўрганиб олади. Айниқса, мактаб ёшигача бўлган болалар. Баъзилари қанча ёши кичик бўлса, шунча кўп топади. Фақат шартни тушунса бўлди, дарров айтиб ташлайди, тўқсон фоиздан юқори ҳам чиқиши мумкин. Бир хиллари юз фоиз ҳам айтади. Чунки уларда интуиция табиий. «Қандай билдинг-ей?» десангиз, сизга жиннига қарагандай қараб туради. «Буни қандай билиб бўлмайди, ўзи билиниб турибди-ку! Мана бу қизил, мана бу сариқ» деб айтиб ташлайди. Интуиция болаларда жуда кучли бўлади.
Демак, болани юқорида айтганимдек, йўналтириш билан, интуициясини янада шакллантира оладиган ҳар хил ўйинлар билан машқ қилдириш керак. Ўйин кўринишидаги ижодий ёндашишни оширувчи машқлар биринчидан қизиқарли, иккинчидан фойдали, учинчидан вақтни бекор ўтказмаслик учун сабаб. Бу ҳам интеллектни оширади, ҳам интуициясини оширади. Масалан, оддий болаларнинг кичкина столчасига ҳар хил ўйинчоқларни қўясиз ва болангизга айтасиз: «Сен ўйинчоқларни яхшилаб кўриб олиб, кўзингни юмиб тур. Мен мана шу ўйинчоқлардан бирини қўлингга бераман, ушлайсан, кейин жойига қўяман. Сен кўзингни очасан ва қайси ўйинчоқни танлаганимни топасан. Галма-галдан ўйнаймиз» дейсиз.
Эътибор берган бўлсангиз, у қайси ўйинчоқни танлаганингизни дарров топади. Чунки хонада ушбу маълумот тарқалади. Буни сезиш аслида жудаям осон. Биз катталар шу қобилиятимизни йўқотиб қўйганмиз. Кейин уям келади-да: «Ойи, энди менинг галим, қани топинг-чи, қайси ўйинчоқни танладим?» дейди. Сиз бироз ўйланиб туриб, «топдим, анависи эди» дейсизу аслида тополмаган бўласиз. Аста бориб туриб, шартта биттасини ушласангиз «тополмадингиз» дейди. Қараб туринг, сиз охирроғида топасиз. Чунки бошқа кўрсатадиган нарса қолмагандан кейин фақат ўша ўйинчоқ қолади. Нимага? Сабаби, сиз доим бешта туйғунгизга таяниб иш кўрасиз. Керакли жойда интуицияни ишлатмайсиз. Ана шундай ўйинларнинг ҳар доим янги-янгиларини ўйлаб топиб, фарзандингиз билан ўйнаб турсангиз, ҳам ўзингизнинг интуициянгиз ривожланади, ҳам болани тайёрлаб борасиз. Буни кейинчалик ҳаётга татбиқ қилишни ҳам ўргатиб қўйинг! Тайёр интуитив одам у етук инсон! Болаларни тўғри интуитив топқирлигида мақтаб, топа олмаганида эса «кейинги гал албатта топасан» деб кўнглини кўтариб қўйиш керак. Бу жуда муҳим!
БИЗНЕС ЙЎНАЛИШЛАРИ
Энг яхши кунларда кийиладиган никоҳ либосларини олайлик. Тўй куни келин ҳам, куёв ҳам европа услубида кийинишади. Ўзимизнинг миллий либосларимиз ҳам жуда ажойиб, бетакрор! Аммо бироз замонга мослаштириш, йўналтириш керак. Масалан, бизнинг бутун дунёга танилган матоларимиздан, шойи-атласларимиздан ҳам чиройли келинлик либослари тикса бўлади. Малакали дизайнерларимиз ниҳоятда гўзал, миллийликка хос либослар яратишмоқда. Ўзимизнинг миллий матолардан бўлган чиройли, кўрсанг ҳавас қиладиган даражада тикилган никоҳ либосини кийиб чиқса, ҳамманинг ҳаваси келган бўларди.
Хуллас, бизнесда хоҳлаган йўналишда иш қилиш мумкин. Миллий либосларни ҳам мукаммаллаштириш, янги модалар яратиш керак. Бу борада Шарқ матоларига етадигани йўқ. Бизнинг рақсларимиз, урф-одатларимиздан тортиб, то уйимизни жиҳозлашимизгача ҳаммаси жуда ажойиб! Уни ғарбга тақлид қиламиз деб бачканалаштирмаслик керак. Масалан, уйингизга европа ёки бошқа жойлардан меҳмонлар келса, стол-стулга эмас, кўрпача солиб, ўзимизнинг хонтахта атрофига ўтқазиб кўринг. Кейин уларга ҳовлингиздаги тандирларни кўрсатинг. Нон қандай ёпилишини тушунтиринг. Меҳмонлар шунга қизиқади, сизнинг европача таъмирдан чиққан уйингизга эмас. Бизнинг, ўзбекларнинг удумларига қизиқишади. Миллий кийимларимизга, чопонларимизга, бош кийимларимизга қизиқишади. Мисол учун, дўппини олиб қарайлик. «Дўст бошга, душман оёққа қарайди» дейилади бир мақолда. Дўппилар аслида Шарқнинг минг йиллик маданияти намунасидир. Ўз замонида дўппидан ўтадиган бош кийими бўлмаган, шунинг учун ҳозирги кунгача ҳам бошимизда. Шу ўринда, юқорида қўл меҳнатини илғор технологияга алмаштириш кераклиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Аммо қўл билан, меҳр билан яратилган буюмни ҳеч бир замонавий техника қила олмайди. Мавзуни кичик бизнесдан бошлаган эдик. Бу ҳам бизнеснинг бир кўриниши. Агарда қўлда эринмай тўқилган, тикилган қўл меҳнати бўлса, ўзимизникилар ҳам, чет элликлар ҳам жон-жон деб кийган бўларди. Ҳамма тикадиган оддий усулда эмас, балки ўз услубида, йўналишида дўппи яратиши керак. Одамларга ўнғай бўлсин учун, яратган маҳсулоти бозорбоп бўлиши учун янгилик яратиши керак. Бу ҳам бизнеснинг бир тури. Қанча кўп сотилса, шунча яхши. Ундан ташқари, ҳар бир жойнинг ўзигагина хос бўлган, ўз маъносига эга нақшлари акс этган дўппи турлари бор. Асл моҳиятни сақлаб қолган ҳолда, яна янги хилларини яратса бўлади. Бунга ижодий ёндошсангиз кифоя. Ижодий ёндошувдан кейин шу йўналиш яхшиланади.
Бундан ўн-йигирма йил илгари йўлларимизда автомобиллар ҳозирги кундагидай ҳаддан зиёд кўп эмасди. Мустақиллигимиздан кейин ривожланиш жуда ҳам жадаллашиб кетди. Ҳозир ҳар бир оилада битта-иккитадан, ҳатто учтадан автомашина бор. Агар метро, қурилаётган кенг, равон йўллар, ажойиб кўприкларимиз бўлмаганида эди, аллақачон тирбандлик ичида қолган бўлар эдик.
Гап кичик бизнес ва унинг йўналишлари ҳақида кетяпти. Катта шаҳарлар салкам нафас олиб бўлмайдиган ҳолга секинаста яқин келди. Бу ҳам ривожланишнинг орқасидан келадиган оқибат. Бу дунё миқёсидаги муаммо ҳисобланади. Шунинг учун кичик бизнесингиз ишлаб чиқариш билан боғлиқ ўлса, экологияга зарар келтирмайдиган тарзда олиб борсангиз атроф-муҳитга шикаст етказмайсиз. Буни тушуниб етган одам чеккароқдан дам олиш масканлари, ўзлари учун бир турар жой ҳаракатини бошлайди. Чунки ўн-ўн беш йилдан кейин ўша жойлар ҳам марказга яқин бўлиб қолади ёки қўшилиб кетади.
Энди сизда ҳам, менда ҳам таққослаш имконияти бор. Таққослаш ҳар доим ҳам тўғри эмас. Лекин маълум жиҳатларда бу ҳам ёмон эмас. Олдиндан кўра билиш дейишади буни. Чунки нарх-наво ҳам худди резинага ўхшаб, қанча чўзсангиз чўзилаверади, чўзилаверади. Охири кульминацион нуқтага етиб келганида сал тортсангиз «пақ» этиб узилиб кетади. Табиатнинг, моддиятнинг ўз қонуни бор. Нарх ҳам ўйнаб туради. Бирдан кўтарилиб, бирдан тушиб кетади. Кўп қаватли уйда турадиган бир танишимга ер сотиб олишни маслаҳат бердим. Маслаҳатимга амал қилиб, арзон-гаровга ер сотиб олди. Кўп ўтмай ер нархи максимал даражада ошиб кетди. Энди унга «сотиб юбор» деб маслаҳат бердим. Кўнмади. «Нарх-наво яна бироз ошсин» деди. Аммо нархлар ошмади, аксинча тушиб кетди. Дўстим пешонасига муштлаб қолаверди. Демак, интуиция – олдиндан кўра билиш хислати бизнесда албатта ишлаши керак.
Олди-сотди иши шундай нарсаки, ҳам кўп топасиз, ҳам кўп йўқотасиз. Дўстим ҳам нарх-навони тўғри хулосалаганида эди, бояги еридан унумли фойдаланиши мумкин эди. Орзуингиздаги уйнинг пойдеворини ҳозирдан қуриб боринг! Айтганларимиздан асосий мақсад шу. Бу ҳозир шарт эмас, биринчи топган пулингизни кичик бизнесга ишлатинг. Ўша ишингиз юришиб кетганидан кейин, даромадингизнинг маълум миқдорини уй-жойга, ер олишга сарфласангиз бўлади. Чунки туғилиш кўпайгани сари ер масаласи муаммога айланиб боради. Бир одам иккита бўлади, аммо бир метр ер ўзидан-ўзи икки метр бўлиб қолмайди. Хоҳлайсизми-йўқми, қачон бўлмасин барибир ернинг нархи ошади. Ер устида турган кўчмас мулкнинг ҳам.
Япония давлатига кўпчилик ҳавас қилади. Ҳақиқатан ҳам, тафаккурнинг юқори чўққиларини забт этган мамлакат. Электроника соҳаларида улар жуда юксак чўққиларга эришдилар. Уларда бирон бир киши ишга қабул қилинганида, албатта бир ҳафтанинг ичида ҳеч бўлмаса битта янгилик айтиши шарт! Янгилик яратиш маҳоратингизни, интуициянгизни ишга солишингиз керак. Унинг ўша ишхонага фойдаси борми-йўқми, бир янгилик айтмасангиз бўлмайди. Бора-бора камчиликларингиз кўпайгани сари сизни ишдан ҳайдаб юборишлари эҳтимоли ошаверади. Чунки сиз миянгизни ишлатмаяпсиз. У ерда ҳар бир ишхонанинг ўз мадҳияси, байроғи бор. «Бугундан ишга келишимнинг асосий сабаби, мана шу саккиз соат (ўн соат) давомида ишхонага фойдам тегсин» деб келади. Япониянинг жадал ривожига балки шу омил сабаб бўлгандир. Кўп қаватли уйларини кўрсатишади. Асоси темирдан капсула қилиб, худди фазога учадиган космонавтларнинг ракетасидай қилиб, бир кишига мўлжаллаб қурилган. Капсуланинг ичида ювиниш хонаси бор, ётоғи бор, телевизор бор. Бир киши бемалол дам олса бўлади. 1970-1972 йилларда яратилган лойиҳа экан бу. Бирон бир шаҳарга чет жойлардан меҳмон келганида, бунақа капсула меҳмонхоналар жуда қўл келади. Ҳам кўп жой эгалламайди, ҳам меҳмонларга қулайлик яратилган. Юз квадрат метрлик қиммат меҳмонхонадан кўра, кишилар чўнтагига оғирлик қилмайдиган шу каби «ҳужра»лар маъқул эмасми. Биздаям ишбилармонларимиз шундай янгиликларни ҳаётга олиб киришга ҳаракат қилишса, юртимизга яхши фойда бўлар эди. Пойтахтга келиб-кетувчи меҳмонларга анча енгиллик бўларди. Капсулалар эскирганидан, утилизация бўлганидан кейин болтларини ечиб олиб, пластмассани пластмассага, пластикни пластикка, шишани шишага, темирни темирга ажратиб, қайтадан ишлаб, яна янгидан тайёрлаб, ўрнига қотириб қўйишяпти.
Бизда ҳам шундай ғояларни амалга ошириш даври келди. Янги-янги ғояларни, ҳар бир янгиликни ҳайратда қолдирадиган даражага олиб келиш керак! Бунинг учун сиз ўша керакли ҳолатни ўзингизда келтириб чиқаринг. Кашфиётга ижодий ёндашганингиздан кейин пулнинг ўзи орқа-олдингиздан қувиб келаверади. Қишлоқ шароитида ҳам бизнес билан шуғулланиш мумкин. Тош кўп бўлса, кафель ишлаб чиқарса бўлади. Гўнг кўп бўлса, гўнгни қайта ишлаб чиқариб, экспорт ҳам қилиш мумкин. Атрофингизда нима хом-ашё бўлса, ўшандан келиб чиқиб ишлаб чиқаравериш керак. Айниқса, қишлоқ жойларда, чекка туманларда имкониятлар катта. Масалан, ер нисбатан арзон. Деҳқончилик, паррандачилик, чорвачилик дегандай. Бу соҳаларда барака бор. Шаҳарда имконият бўлмаслиги аниқ, лекин қишлоқда чорва қилишга, балиқчилик ва шу каби бошқа ишлар қилишга имкон топса бўлади. Ҳар бир жойнинг ўз имконияти бор. Нимагадир тўғри келиши аниқ. Ўша жойлар ерининг Таркибини ўрганиб, деҳқончиликка тўғри келадими, боғбончиликками, балиқчиликка бўладими, ўзингиз танлайсиз. Иш бошлашингиздан олдин атрофингизга назар ташланг. Иложи бўлса, чет элда ҳам бўлиб тажриба ўрганиб келсангиз, нур устига нур.
Бир танишим қозоқ фазогири Талғат Мусабаев билан яқин дўст экан. Унинг айтиб беришича, Мусабаев собиқ Иттифоқ пайтида космосга учган. Парвоз пайтида скафандрини кийиб ракетадан навбатдаги бир жойни таъмирлаш учун очиқ фазога чиқиши керак бўлиб қолибди. Бизга маълумки, очиқ коинотга махсус занжир тақиб, эҳтиёт чорасини кўриб чиқиш керак. Ракетадан узоқлашиб кетсанг, тамом. У жойда ҳаво йўқ. Бўшлиқ жойда агар реактив двигатель бўлмаса, силжишнинг асло иложи йўқ. Ўша куни у йигит эҳтиёт чорасини кўришни эсдан чиқариб қўйибди. Бир пайт қараса, ракетадан узоқлашиб кетяпти, қараса йўқ эмиш. «Узоқлашдим, бўлди, тамом, кетдим энди! Очиқ космосга чиқиб кетдим!» дебди ўзига-ўзи. Кўзларини шундай юмиб, «Эй Худойим, гуноҳларимни ўзинг кечир! Ёлғиз ўзинг ёрдам бер, қўллаб-қувватлагин!» деб Яратганга илтижо қилибди. «Ерга, бола-чақамнинг олдига эсон-омон етиб олай. Ўзинг ёрдам бер!» дебди кўзини юмган ҳолда. Қўли шундай бир нарсага тегибди. Кўзини очса, ракетанинг олдида турган эмиш. Маҳкам ушлаб олибди. Лекин ўша замонларда бундай нарсаларни бировга келиб айтиб бўлмасди. Атеизм кучли эди! Шу сабабли, бўлган воқеани бировга айтолмаган ҳам экан.
Атрофимиздаги изланувчан, тиришқоқ одамлар қандай ажойиб, чиройли нарсалар яратиб, кўп яхши ишларни амалга оширяптилар. Эпласа бўладиган ишлар ниҳоятда кўп. Қизиқарли, фойдали ишлар бор. Албатта шуларни қилинг! Нега энди бошқаларникини қайтараверишингиз керак? Чет элга фақат дам олишга, маишатга чиқавермай, малакани, савияни, дунёқарашни ошириш учун ҳам бориб туринг. У ердаги илғор, амалга ошган ғояларни, технологияларни, ускуналарни олиб келиш керак. Бекорга «юрган дарё, ўтирган бўйра» демаган машойихларимиз.
Яна бир воқеа. Хориж мамлакатларидан бирида дўстим билан тамадди учун бир жойга кирдик. Ертўлани (энг арзон жой ертўла-да) шунақанги чиройли жойга айлантиришибдики, қойил қоласиз. «На Утилиус» деб ном бериб, («Утилиус» – капитан Немонинг сув ости кемасининг номи) кафе очишган. Тушяпмиз, худди ҳақиқий сув ости кемасига ўхшайди. Элиминаторлар, бошқа томонида йирик аквариумлар қилинган. Балиқлар сузиб юрибди. Пол таги ҳам аквариум, оёқ остингизда балиқлар. Кичкинагина жой. Ўтириб, тамадди қилиб, еб-ичиб, маза қилиб мусиқа тинглаб кетасиз. Аммо асосийси бу эмас, бу ердаги экзотика кишига эстетик роҳат беради.
Кейинги куни яна бир жойга бордик. Оддий кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган. Ташқаридан қарасангиз, автобус тургандай кўринади. Ойналари, чироқлари, фаралари худди автобусникидек. «Ёпирай!» дедим. Бу нимаси бўлди? Чироғи, фараси ёниб турибди. Эшиги автобусникидай очилади. Кирасиз, ичида автобус ўриндиқлари, икки кишилик, тўрт кишилик, атрофга машиначалар қўйиб қўйилган. Кийим илгичлар машина ғилдираги дискига ўрнатилган. Буюртма берасиз, олиб келишади. Худди автобус ичида ўтириб кетаётгандай бўласиз. Номи «Заправка».
Мажозий қилиб айтганда, ошқозонингизни тўқлаб олинг дегани. Ҳалоли бўлсин. Ҳожатхона эшиги устида светафор турибди, аммо фақат иккита чироғи бор: қизил ва яшил. Қизил – «банд» дегани, яшил – «бўш» дегани. Шунга ўхшаб, ҳар бир ишга ижодкорлик билан ёндаша олсак, камчиқим, аммо оригинал йўл топа олсак, кичик бизнесимизни янада гуллаб-яшнатамиз. Сиз мана шу ижодий ёндашувни янада гўзаллаштирсангиз, одамлар отангга раҳмат!» деб кетади.