Читать книгу "Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли"
Автор книги: Эрнст Гофман
Жанр: Книги для детей: прочее, Детские книги
сообщить о неприемлемом содержимом
Ансельм вужудидан чақмоқ ўтди, биллур қўнғироқчаларнинг жаранглари ҳар қачонгидан кучлироқ ва қудратлироқ янгради; унинг томирлари ва асаблари титраб кетди, лекин хонада куй тобора авжига чиқарди – Ансельм тутқунликда бўлган шиша ёрилди, ва у азиз, зебо Серпентинанинг қучоғига йиқилди.
ЎН БИРИНЧИ ВИГИЛИЯ
Конректор Паульманнинг оиласида эсини йўқотиш аниқланиши хусусидаги норозилиги. – Рўйхатчи Геербанднинг қандай қилиб саройдаги маслаҳатчи бўлгани ва қаҳратон совуқда бошмоқда ва ипак пайпоқда келгани. – Верониканинг дил изҳори. – Косадаги суюқ ошдан буғ чиқиб тургандаги унаштириш
– Айтингчи, муҳтарам рўйхатчи, кеча лаънати пунш қандай қилиб бошимизни шу даража карахт қилиб, бизни бундай бемазагарчиликларга гирифтор қилди? – конректор Паульман эртаси кун тонгда ёрилган бош суякларига тўла ва ўртасида даставвалги унсурлари сочилган шўрли ясама соч пунш қолдиғида сузиб юрган хонага кириб, шундай деди.
Кеча талаба Ансельм хонадан югуриб чиқиб кетгандан кейин конректор Паульман ва рўйхатчи Геербанд жажжи Френцхен отасини зўрға тўшагига ётқизмагунича, рўйхатчи эса роса сулайиб, Вероника сакраб туриб, ўз хонасига қочиб қол-ган софага5656
Софа – кенг юмшоқ диван.
[Закрыть] қуламагунча хонада худди жин ургандек гандираклаб ва бақириб, бир-бирлари билан бош уриштириб, гир-гир айланишганди. Рўйхатчи Геербанд бошини кўк рўмол билан боғлаб олган, жуда оқариб кетган, дилгир эди ва нола қиларди:
– Эҳ, қадрли конректор, бу барча бемазагарчиликларда mаdemoiselle Вероника қойилмақом қилиб тайёрлаб берган пунш эмас, балки фақат лаънати талабанинг ёлғиз ўзи айбдор. Ахир сиз у аллақачондан бери mente captus5757
Мente captus (лотинча) – ақлдан озган.
[Закрыть] эканлигини сезмаяпсизми? Ва сиз, шунингдек, телбалик юқумли эканлигини билмайсизми? «Бир аҳмоқ кўпни урчитади» – кечирасиз, бу эски мақол; бундай жинни билан, айниқса, бир стакан ичиб олсанг, ўзинг дарров ақлдан озасан ва, таъбир жоиз бўлса, беихтиёр унинг барча экзерцицияларига5858
Экзерциция (лотинча «exercere» – «машқ қилиш» сўзидан) – машқ қилиш, такрорлаш.
[Закрыть] тақлид қиласан. Ишонасизми, конректор, кулранг тўти ҳақида ўйласам, бошим айланиб кетади.
– Қандай бемаънилик! – жавоб қайтарарди конректор. – Ахир бу талаба Ансельмни йўқлаб келган, ўзининг кулранг ёмғирпўшидаги архивариус хизматчиси, кичкинагина қари чол эди-ку.
– Эҳтимол! – деди рўйхатчи Геербанд. – Аммо шуни тан олишим керакки, дилим жуда абгор; тун бўйи бу ерда қандайдир ғалати нарса куй чалиб ва ҳуштак чалиб чиқди.
– Бу мен эдим, – эътироз билдирди конректор, – зеро, жуда қаттиқ ҳуррак отаман.
– Эҳтимол! – давом этди рўйхатчи. – Бироқ конректор, конректор! Кеча ўзимиз учун бироз кўнгилочарликни бежўя тайёрламагандим ва Ансельм ҳаммасининг расвосини чиқарди… Сиз билмайсиз… Оҳ, конректор, конректор! – рўйхатчи Геербанд сапчиб турди, бошидаги рўмолни юлқиб олди, конректорни қучоқлади, қўлини ёндирар даражада сиқди, куйиб-пишиб яна бир бор: – Оҳ, конректор, конректор! – деб ҳайқирганча шляпаси ва асосини олиб, илдам югуриб чиқиб кетди.
«Энди Ансельмни остонамга ҳам йўлаттирмайман, – деди конректор Паульман ўзига-ўзи, – зеро, ҳозир равшан кўриб турганимдек, у ўзининг яширин телбалиги билан аъло одамлар ақлининг сўнгги томчисидан ҳам маҳрум қилади; мана, рўйхатчи қўлга тушди – ҳозирча ўзимни ушлаб турибман, бироқ кечаги ичкиликбозлик пайтида эшикни қаттиқ тақиллатган, ниҳоят, бостириб кириши ва ўз ўйинини бошлаши мумкин. Шундай қилиб, apage, Satanas!5959
Аpage, Satanas (лотинча) – кет, Иблис!
[Закрыть] Ансельм, йўқол!»
Вероника ўйчан бўлиб қолди, бир оғиз ҳам гапирмасди, фақат аҳён-аҳёнда ғалати куларди ва ҳаммадан ҳам ёлғиз қолишни хуш кўрарди. «Бу ҳам Ансельмнинг кўнглида, – қаҳр билан деди конректор, – яхшиямки ўзи қорасини кўрсатмаяпти, биламан, Ансельм мендан қўрқади, шунинг учун келмаяпти». Паульман сўнгги сўзларини баланд овозда айтди; бу пайтда шу ерда турган Верониканинг кўзларида ёш кўринди, ва у нафасини ростлаб деди:
– Эҳ, ахир Ансельм кела олармиди? Ахир у аллақачон шиша идиш ичига қамаб қўйилган-ку.
– Қандай қилиб? Нима? – ҳайқириб юборди конректор Паульман. – Вой, худойим-ей, худойим-ей! Мана бу ҳам рўйхатчидек алжираяпти; бундай кетаверса, афтидан, кўп ўтмай охири вой бўлади. Вой-вой, лаънати, ирқит Ансельм! – у шу заҳотиёқ доктор Экштейнникига югуриб кетди, доктор кулди ва яна: «Хўш, хўш!» – деди, аммо бу гал бирор дори ёзиб бермади, кетар экан, қисқагина ҳикматли гапига қуйидагиларни қўшиб қўйди:
– Асаб тутқаноғи – ўз-ўзидан ўтиб кетади, очиқ ҳавога чиқсин, сайр қилсин, кўнгилочарлик қилсин – театрга бориб, «Якшанба кунги бола», «Прагалик сингил»ни6060
«Якшанба кунги бола», «Прагалик сингил» – немис композитори Венцель Мюллернинг (1765 – 1835) машҳур ҳажвий опералари.
[Закрыть] кўрсин – ўтиб кетади!
«Доктор ҳеч қачон бундай сўзамол бўлмаганди, – хаёлидан ўтказди конректор Паульман, – шундаям вайсақи-ки!» Кўп кунлар, ҳафталар, ойлар ўтиб кетди; Ансельм ғойиб бўлди, лекин рўйхатчи Геербанд ҳам кўринмасди, тўсатдан 4 февралда, роппа-роса соат ўн иккида конректор Паульманнинг хонасига қаҳратон совуқлигига қарамасдан янги, аъло нав мовутдан жуда урфли қилиб тикилган кўйлакда, бошмоқ ва ипак пайпоқда, қўлида янги узилган гулларнинг катта гулдастаси билан кириб келди, конректорни жуда назокат билан бағрига босди ва деди:
– Бугун, сизнинг илтифотли ва муҳтарама қизингиз mаdemoiselle Вероника туғилган кунда юрагимда узоқ вақтдан бери сақлаб келаётган ҳамма нарсани очиқ айтмоқчиман! Ўша, ҳалокатли пунш тайёрлаш учун камзулимнинг чўнтагида зарур нарсаларни олиб келган бадбахт оқшомда уйимда сизга хушхабар айтиш ва бу бахтли кунни шодон нишонлаш ниятида эдим. Ўшандаёқ сарой-даги маслаҳатчи лавозимига муносиб топилганимдан бохабар бўлгандим; ҳозир эса бу лавозимга кўтарилиш учун cum nomine et sigillo principis6161
Сum nomine et sigillo principis (лотинча) – подшоҳнинг номи ва муҳри билан.
[Закрыть] билан тегишли патентни олдим ва уни чўнтагимда сақлаяпман.
– Оҳ, оҳ! Жаноб рўйхатчи… Жаноб саройдаги маслаҳатчи демоқчи эдим, – минғиллади конректор.
– Аммо фақат сиз, муҳтарам конректор, – давом этди янги, саройдаги маслаҳатчи лавозимига кўтарилган Геербанд, – фақат сиз менинг бахтиёрлигимни ниҳоясига етказишингиз мумкин. Кўпдан бери mаdemoiselle Вероникани хуфиёна севардим ва у томонидан ташланган битта дўстона нигоҳ билан мақтана оламан, бу мен ҳам унга жирканч эмаслигимни равшан кўрсатади. Қисқаси, муҳтарам конректор, мен, саройдаги маслаҳатчи Геербанд, сиздан илтифотли қизингиз mаdemoiselle Верониканинг қўлини сўрайман, у билан, агар сиз қарши бўлмасангиз, кўп вақт ўтмасдан қонуний никоҳдан ўтиш ниятим бор.
Конректор Паульман танг қолиб, қўлларини шапиллатиб, ҳайқириб юборди:
– Ҳой, ҳой, ҳой жаноб рўйхат… жаноб саройдаги маслаҳатчи, демоқчиманки, бу кимнинг хаёлига келибди? Хўш, агар Вероника ҳақиқатан ҳам сизни яхши кўрса, ўз томонимдан бунга ҳеч қандай қаршилигим йўқ; ҳатто, эҳтимол, унинг ҳозирги дилгирлиги остида сизга, муҳтарам саройдаги маслаҳатчи, эҳтирос яширингандир? Бунақа нарсалардан хабардормиз!
Шу лаҳзада одатдагидек ранги ўчган ва таъби хира Вероника кириб келди. Саройдаги масла-ҳатчи Геербанд унинг олдига келиб, моҳирона нутқида туғилган кунини эслатди ва муаттар ҳидли гулдастасини мўъжазгина қутича билан бирга узатди. Вероника қутичани очганида ярқироқ болдоқлар ялтиллаб кетди. Унинг юзи дафъатан қизариб кетди, кўзлари порлай бошлади ва ўзи хитоб билан деди:
– Ё худойим, ахир бу мен бир неча ой аввал таққан ва ўзимни хурсанд қилган ўша исирғалар-ку!
– Бу қандай бўлиши мумкин, – ҳайрон қолди бироз хижолат тортган ва хафа бўлган саройдаги маслаҳатчи Геербанд, – ахир бу тақинчоқларни атиги бир соат аввал Қулф кўчасида кумуш пулга сотиб олдим-ку.
Аммо Вероника ҳозир буни эшитмаётганди, у кўзгу олдида турар ва жажжигина қулоқчаларига таққан зиракларнинг ўзига ярашганини кўздан кечирарди. Конректор Паульман жиддий авзо билан унга дўсти Геербанднинг лавозимда кўтарилгани ва Вероникага таклифини эълон қилди. Вероника саройдаги маслаҳатчига тикилиб қаради ва деди:
– Сизнинг менга уйланмоқчи бўлганингизни кўпдан бери билардим. Майли, шундай бўлақолсин! Сизга юрагимни ва қўлимни ваъда қиламан, бироқ аввал иккалангиз – отамга ва куёвга дилимни ўртаб юрган кўп нарсани ошкор қилмоқчиман, кўриб турганимдек Френцхен ҳозир дастурхонга қўяётган суюқ ош совиб қолса ҳам буни ҳозироқ айтмоқчиман. – Ва, конректор ва саройдаги маслаҳатчининг, афтидан, тилларининг учида турган жавобларини кутмасдан давом этди: – Сиз менга ишонаверинг, марҳаматли адажон, Ансельмни бутун қалбим билан севардим ва ўзи ҳозир саройдаги маслаҳатчи бўлган рўйхатчи Геербанд бизни Ансельм худди шу мартабага эри-шади деб ишонтирганида, бошқа ҳеч ким эмас, фақат у эрим бўлади деган қарорга келгандим. Бироқ бегона, душман мавжудотлар уни мендан тортиб олмоқ ниятида экан ва аввал энагам бўлган, ҳозир фолбин, буюк афсунгарга айланган кампир Лизанинг мададига муҳтож бўлдим. У ёрдам кўрсатиш ва Ансельмни икки қўллаб буткул ўзимга топширишга ваъда берди. Биз кузги тенгкунлик ярим тунида чорраҳага бордик; кампир дўзах руҳларини чақирди ва биз қора мушук ёрдамида жажжигина метал кўзгуга эга бўлдик, кўзгуга ўйларингни Ансельмга қаратган ҳолда боқиш кифоя қиларди, бунинг натижасида унинг туйғулари ва ўйларига тўла эгалик қилса бўларди. Аммо ҳозир бундан чин дилдан пушаймонман ва барча иблисий тилсимлардан воз кечаман. Саламандр кампирни маблуғ этди; мен унинг бўкиришларини эшитдим, лекин ҳеч бир ёрдам бериб бўлмасди; тўти уни лавлаги сифатида еб қўйганидан сўнг метал кўзгум чирсиллаб синди. – Вероника иш қутисидан синган кўзгу парчалари ва соч толасини олди, ва уларни саройдаги маслаҳатчига узатар экан, давом этди: – Мана сизга, севгилим саройдаги маслаҳатчи, кўзгу парчалари, бугун ярим тунда Эльба кўпригидан хоч турган жойдаги ҳуққага ташланг, соч толасини эса садоқатли кўкрагингизда сақланг. Мен яна бир бор барча иблисий тилсимлардан воз кечаман ва Ансельмга бахт тилайман, чунки у ҳозир ўзимга қараганда анча гўзалроқ ва бойроқ яшил илон билан никоҳдан ўтган. Мен эса сизни, марҳаматли саройдаги маслаҳатчи, яхши хотиндек севаман ва ҳурмат қиламан.
– Э, худо, э, худо! – ҳайқириб юборди ғам-ғуссага ботган конректор Паульман. – У телба, у телба, у ҳеч қачон саройдаги маслаҳатчининг хотини бўла олмайди, у телба!
– Ҳечам-да, – эътироз билдирди саройдаги маслаҳатчи Геербанд, – mаdemoiselle Верониканинг ақлдан озган Ансельмга бироз мойиллиги бўлганлигидан хабардорман, ва, эҳтимол, таъбир жоиз бўлса, иштиёқи хуружида, афтидан, Кўл дарвозлари атрофида турадиган таниқли фолбин – кампир Рауэриндан бошқа бўлмаган жодугарга мурожаат қилган. Биз қадимий китобларда ўқийдиган, одамга жуда зарарли таъсир кўрсата оладиган сирли санъатлар мавжудлигини ҳам инкор этиш қийин, mаdemoiselle Верониканинг Саламандрнинг ғалабаси ва Ансельмнинг яшил илон билан никоҳи тўғрисидаги гапига келганда эса – бу, албатта, фақат шеърий мажоз, Верониканинг талаба билан узил-кесил ажралишини куйлаган, таъриф жоиз бўлса, бир достонидир.
– Буни нима деб атасангиз атайверинг, марҳаматли саройдаги маслаҳатчи, – деди Вероника, – истасангиз бемаъни туш денг, марҳамат.
– Асло бундай эмас, – эътироз билдирди саройдаги маслаҳатчи Геербанд, – зеро, талаба Ансельм ҳам ўзини турли-туман телбанамо қилиқларга жўштирадиган ва гижгижлайдиган сирли кучларга мубтало бўлган.
Конректор Паульман бундан буёғига ўзини ушлаб тура олмади, у тутақиб кетди:
– Ўзингизни босинг, худо ҳаққи, ўзингизни босинг! Нима, биз яна лаънати пуншдан маст бўлдикми ёки Ансельмнинг жиннилиги бизга ҳам юқдими? Жаноб саройдаги маслаҳатчи, яна нима деб сафсата сотяпсиз? Қолаверса, ўйлашимча, онгингизни фақат муҳаббат хира торттиряпти; хўш, тўйдан кейин бу тезда ўтиб кетади, акс ҳолда, сиз бироз ақлдан озишингиз мумкин, деб қўрққан бўлардим, ва насл учун – у ота касаллигини мерос қилиб олишига – хавфсираш мумкин эди. Хўп, сизларга бахтли турмуш қуришингиз учун оталик фотиҳасини бераман ва куёв ва келин сифатида бир-бирларингизни ўпишга ижозат бераман.
Бу шу заҳотиёқ бажарилди ва олиб келинган суюқ ош совигунча, расмий унаштириш бўлиб ўтди. Бир неча ҳафта ўтгач саройдаги маслаҳатчининг рафиқаси хоним Геербанд ҳақиқатан ҳам, аввал руҳий кўзлари билан кўрганидек, Янги бозор олдидаги кўркам уй деразаси олдида бу ердан ўтиб кетаётган, кўз шишакларидан боқиб: «Саройдаги маслаҳатчининг рафиқаси хоним Геербанд нақадар илоҳия аёл!» деб хитоб қилишларини кузатиб ўтирарди
ЎН ИККИНЧИ ВИГИЛИЯ
Талаба Ансельмга архивариус Линдгорстнинг куёви сифатида мерос сифатида ўтган ер-мулки ва бу ерда у Серпентина билан қандай яшаётганлиги тўғрисидаги дарак. – Хотима
Лобар Серпентина билан жуда узвий бирлашиб, юрагида аллақачонлардан бери ғалати интилишлар ва кўнгилда сезишлар билан соғинаётган ватани деб эътироф этган сеҳрли, мўъжизавий салтанатга кўчиб ўтган Ансельмнинг олий фароғатини дилимда ниҳоятда чуқур ҳис этардим. Бироқ ҳозир Ансельмни чулғаб олган ҳашаматни сенга, марҳаматли китобхон, сўз билан хиёл шама қилишга беҳуда ҳаракат қилардим. Ҳар қандай таърифнинг хиралиги ва ожизлигини жирканиб сезардим. Ўзимни нотавон ва кундалик турмушнинг майда-чуйдаларига кўмилган тарзда ҳис этардим; қандайдир паришонхотирликда гандираклардим; қисқаси сенга, марҳаматли китобхон, айтсам, Ансельмнинг тўртинчи вигилияда баён қилган ҳолатига тушиб қолдим.
Муваффақиятли равишда тугаллаган ўн биттасини кўздан кечирар эканман, жуда азият чекардим ва хотима сифатида уларга ўн иккинчисини ҳеч қачон қўша олмаслигим аниқ деб ўйлардим, зеро, ҳикоямни тугаллаш учун тунда ҳар сафар ўтирар эканман, қандайдир қув руҳлар (эҳтимол, ўлдирилган жодугарнинг қариндошлари, балки турли cousins germains) ялтироқ, шишадай силлиқланган метални яқинроқ суриб қўйишар, унда фақат «меним» – рўйхатчи Геербанднинг ичкиликбозликдан кейингидек бўзарган, толиққан ва маъюс бетига ўхшаш ўзимни кўрардим. Шунда қаламимни қўярдим ва, ҳеч бўлмаганда, тушимда бахтли Ансельм ва зебо Серпентинани кўриш учун тўшагимга шошилардим. Кўп кунлар ва тунлар шундай давом этди, бирдан кутилмаганда архивариус Линдгорстдан қуйидаги мактубни олдим: «Муҳтарам жаноб, хабар топишимча, сиз ўн бир вигилияда азиз куёвим, собиқ талаба, ҳозир эса шоир Ансельмнинг аломат тақдирини тасвирлабсиз ва ҳозир ўн иккинчи, сўнгги вигилияда у қизим билан ўзим ўша ерда эгалик қиладиган яхшигина ер-мулкига кўчиб ўтган Атлантидаги бахтиёр турмуши тўғрисида бирор нарса дейиш устида уринаётган экансиз. Сиз хизматимда минглаб кўнгилсизликлар келтириши ва давлат кенгашида: Саламандр онт ичган ҳолда қонун бўйича оқибатларини бўйнига олиб, давлат хизматига қабул қилиниши ва, умуман, Габалис6262
Габалис – кўҳна даврлар тадқиқотчиси француз Виллар де Монфоконнинг (1635–1673) инсонлар ва руҳлар ўртасидаги муносабатларига бағишланган, 1670 йилда нашр қилин-
[Закрыть] ва Сведенборгларга6363
Сведенборг Эммануил (1688–1772) – швед табиатшуноси ва файласуфи, ўзини руҳлар билан алоқа қилишга қодир, деб эълон қилган.
[Закрыть] кўра, табиий руҳларга нуфузли ишларни ишониб топшириш мумкинми, деган баҳсли масала қўзғатилишига олиб келиши эҳтимоли бор нарсаларни китобхонларга ошкор қилганингиздан жуда ҳам мамнун эмасман; шунингдек, энди энг яхши дўстларим ясама сочлари ва фракларига6464
Фрак – олдинги этаги қисқа, орқа этаги узун эркаклар либоси.
[Закрыть] тўсатдан хавфли ўт кетишидан қўрқиб, қучоқларимдан ўзларини олиб қочишлари мумкин; шунга қарамасдан, сиз жанобларига, ҳикоянгизни тугаллашда ёрдам бермоқчиман, чунки унда мен ва турмушга чиққан марҳаматли қизим (қолган иккитасидан ҳам қутулишни нақадар истардим!) ҳақида анчайин яхши гаплар айтилган. Шунинг учун, агар ўн иккинчи вигилияни ёзмоқчи бўлсангиз, каталак хонангизни тарк этинг, лаънати бешинчи қаватингиздан тушинг ва олдимга келинг. Сизга таниш бўлган ҳаворанг пальмали хонада ҳамма ёзув қуролларини топасиз ва ўзингиз кўрганларни лўнда қилиб ўқувчиларга маълум қилишингиз мумкин бўлади ва бу сиз орқаваротдан эшитганларни батафсил баён қилишга қараганда анчайин яхшироқ. Муҳтарам жанобларига ўта ҳурмат билан камина қулингиз Саламандр Линдгорст, қиролликнинг махфий архивариуси».
Архивариус Линдгорстнинг бу бироз дағалроқ, аммо барибир дўстона мактуби менга ниҳоятда ёқимли эди. Ҳолбуки, афтидан, аломат чол мен куёвининг тақдиридан ғалати восита орқали қандай қилиб хабардор бўлганимни биларди – аммо ган «Граф Габалис, ёки Сирли руҳлар тўғрисида суҳбатлар» китобининг қисқартирилган номидан.
буни ўзим хавфсираганимдек у қадар ножўя деб қабул қилмади, буни сир тутиш мажбуриятини олганим учун шу ҳақда ҳатто сенинг олдингда ҳам, марҳаматли китобхон, оғиз очмаслигим шарт. Унинг ўзи асаримни тугаллашим учун ёрдам қўлини чўзди ва бундан архивариус моҳият жиҳатидан ўзининг руҳлар дунёсида мўъжизавий ҳаёти матбуот орқали ошкор қилинишига рози, деган хулоса чиқариш ҳуқуқига эга эдим. Эҳтимол, ўйлардим ўзим, бундан у ҳатто қолган қизларини ҳам тезроқ узатиш умиди ортади, чунки, балким, у ёки бу йигитнинг қалбида учқун пайдо бўлиб, яшил илон соғинчининг ўтини ёндиради ва кейин у буни меърож кунида излаб, маржон мевали бутадан топади. Талаба Ансельм бошига тушган мусибат, унинг шиша банка ичига қамалиши янги изловчига ўзини ҳар қандай шубҳаланиш, ҳар қандай ишончсизликдан сақланиши учун жиддий огоҳ бўлади. Роппа-роса соат ўн бирда ўз чироғимни ўчирдим ва остонада мени кутиб олган архивариус Линдгорстникига келдим.
– Э, бу сизмисиз, муҳтарам жаноб! Эзгу ниятларимни рад этмаганингиздан бағоят хурсандман, юринг! – Ва у мени боғ орқали кетворган, кўзни қамаштирадиган даражада ҳашаматли ложувард хонага бошлади, бу ерда авваллари Ансельм ишлаган бинафша ранг ёзув столини кўрдим. Архивариус Линдгорст ғойиб бўлди, аммо шу заҳотиёқ қўлида ҳаворанг чирсиллаётган, олов баланд кўтарилаётган қадаҳ билан кириб келди.
– Мана сизга дўстингиз, капельмейстер Иоганнес Крейслернинг6565
Иоганнес Крейслер (немисча Johannes Kieisler) – Э.Ҳофманнинг очерклар туркуми, «Крейслериана-I» ва «Крейслериана-Н», «Калло услубидаги хаёлотлар» (1810 – 1815) тўплами ва «Мурр мушугининг ҳаётий қарашлари» романи (1821) қаҳрамони.
[Закрыть] энг севимли ичимлиги, – деди у. – Бу – ёндирилган арақ, унга озгина қанд ташладим. Тотиб кўринг, мен эса ҳозир уй халатимни ечаман ва сиз ўтирар ва қарар ва ёзар экансиз, ўзим лаззатланиш учун ва шу билан бирга сизнинг қадрли улфатчилигингиздан фойдаланиш учун қадаҳга чўкиб, кўтарилиб тураман.
– Ихтиёрингиз, ҳурматли жаноб архивариус, – эътироз билдирдим мен,– лекин сиз мен шу қадаҳни ичишимни хоҳлаётган бўлсангиз, илтимос…
– Ташвишланманг, марҳаматли жаноб! – хитоб билан деди архивариус, уй халатини чаққонлик билан ечди ва мени жуда ҳайратга солиб қадаҳга шўнғиди ва ўт ичида ғойиб бўлди. Оловни бироз пуфлаб, ичкиликни тотиб кўрдим – у аъло эди!
Пальмаларнинг зумрад япроқлари худди тонги сабо билан эркалатилаётгандек оҳиста шитирлаб ва шилдираб чайқалади. Улар уйқудан уйғониб, туришади ва гўё олисдан арфанинг6666
Арфа – энг қадимий, чертиб чалинадиган торли мусиқа асбоби.
[Закрыть] ҳузурли оҳанглари орқали хабардор қилинаётгандек мўъжизалар ҳақида сирли шивирлашади. Ложувард деворлардан ажралади ва муаттар булут бўлиб у ёқ ва бу ёқда тўғзийди, лекин мана, кўзни қамаштирадиган шуъла булутни тешиб ўтади ва кичкинтойларнинг шодонлиги билан гир-гир айланади, кулча бўлиб ўралади, пальмалар устида беқиёс гумбаздек кўтарилади. Аммо тобора шуъла шуълага кўзни қамаштирадиган даражада қўшилади ва қуёшнинг ёғдусида кўз илғамас ўрмонзор намоён бўлади ва бу ерда Ансельмни кўраман. Оловли сунбуллар, лолалар, атиргуллар ўзларининг мафтункор бошчаларини кўтарадилар ва уларнинг муаттар ҳидлари майин овозлари билан бахтиёр йигитга хитоб қилади: «Орамизда юр, ошиқ, сен бизни тушунасан, муаттар ҳидимиз – муҳаббатга интилишдир, сени севамиз, абадулабад сеникимиз!» Олтин шуълалар оловли товушларда аланга олади: «Биз – ишқ ёндирган гулханмиз. Муаттар ҳид – интилиш, олов – иштиёқ, ва биз, ахир, сенинг қалбингда яшамаяпмизми? Ахир, биз сенинг шахсий иштиёқингмиз-ку!» Қора буталар шовуллайди ва шивирлайди, баланд дарахтлар эса: «Олдимизга кел, бахтиёр ошиқ! Олов – иштиёқ, бироқ умид – бизнинг соямиздир. Биз ишқ билан тепангда шивирлаймиз, чунки сен бизни тушунасан, чунки қалбингда муҳаббат яшайди», – дейди. Ирмоқлар ва сарчашмалар шовуллайди ва сув сочади: «Ошиқ, бунчалик тез ўтиб кетма, бизга боқ, бу ерда сенинг сиймонг яшайди, биз уни севиб сақлаймиз, чунки сен бизни тушундинг». Чипор қушчалар шод-хуррамлик билан чуғур-чуғур қилиб куйлайди: «Бизни тингла, бизни тингла! Биз – қувонч, фароғат, муҳаббат хуррамлиги!» Бироқ Ансельм олисда қад кўтариб турган ҳашаматли қасрга соғинч билан боқади. Санъаткорона ишланган устунлар дарахтларга, устунлар қоши ва арақилар – жимжимадор маржонлар ва шакллар билан уйғун ҳолда чирмашган акант6767
Акант – меъморчилик безаги.
[Закрыть] япроқларга ўхшаб, бинони мафтункор безаб туради. Ансельм қасрга яқинлашади, зиналарнинг ажойиб мармар жилваларига ички шоду хуррамлик билан тикилади… «Йўқ! – ҳайқиради у чексиз қувончда, – у шу яқин-орада!» Ва, мана, Серпентина қаср ичидан улуғвор гўзаллиги ва жозибаси билан чиқади; у ичидан мафтункор лилия ўсиб чиққан тилла хумчани кўтариб келади. Латофатли кўзларида таърифи йўқ ҳузурнинг битмастуганмас иштиёқи ёнади; у Ансельмга шундай боқади ва дейди: «Оҳ, севгилим! Лилия ўз косачасини очди, олий орзу ушалди, бизникига ўхшаш бахт-саодат топиладими?» Ансельм жўшқин иштиёқ ҳаяжони билан маҳбубасини қучади; лилия унинг боши узра оловли шуълаланади. Ва дарахтлар, ва буталар кучлироқ тебранади; сарчашмалар равшанроқ ва шодонроқ завқланади; чипор қумурсқалар рақсга тушади ва гир-гир айланади; осмонда, сувда, ерда қувноқ, хуррам, завқли садолар – муҳаббат байрами нишонланмоқда! Буталарда чақмоқ чақади, ердан олмослар порлоқ кўзлар каби боқади; фавворалар баланд шуълалардек кўтарилади, сарбаст муаттар ҳидлар қанотларини қоқиб уфуради – бу табиат ифорлари лилияга таъзим қилмоқда ва Ансельмнинг бахтидан дарак беряпти. У порлаётган шуълалар нурафшон қилган бошини кўтаради. Бу нигоҳларми? Каломми? Қўшиқми? Лекин аниқ жаранглайди: «Серпентина! Сенга ишонч ва муҳаббат менга табиат бағрини очди! Сен менга олтиндан, Фосфор ақлни ёққандан аввал ернинг ибтидоий кучидан униб чиққан лилияни келтирдинг – бу лилия барча мавжудотлар муқаддас ҳамоҳанглигининг ҳиссиёти ва мен шу ҳиссиёт билан олий фароғатда мангу яшайман. Ҳа, мен, бахтли инсоннинг олий ҳиссиётини туйдим: мен сени, Серпентина абадулабад севаман! Лилиянинг олтин шуълалари ҳеч қачон ўчмайди, зеро, ҳиссиёт ишонч ва муҳаббат билан мангудир!»
Талаба Ансельмни унинг Атлантидаги қўналғасида тирик ҳолда кўришга муяссарлигим Саламандр тилсимларининг хизматидир ва шуниси ажабтовурки, бу манзара гўё булут ичидагидек ғойиб бўлганида, буларнинг ҳаммаси нафармон столим устидаги қоғозга тартибли туширилган экан ва ёзув худди менинг қўлим билан битилгандек эди. Аммо мени чуқур қайғу босди ва тилка-пора қила бошлади: «Оҳ, одатий турмуш юкини улоқтирган, муҳаббат қанотида дадил малоҳатли Серпентина ёнига кўтарилган ва ҳозир ўзининг Атлантидаги қўналғасида ҳузур-ҳаловат ва қувончда яшаётган бахтиёр Ансельм! Мен эса – шўр пешона! Ҳозир, бирор бир неча дақиқадан сўнг Атлантидаги қўналғага асло тенглаштириб бўлмайдиган бу кўркам жойни тарк этаман, ўзимнинг том остидаги каталагимга кираман ва ақлим ночор турмушнинг аянчли мажруҳ ҳукмронлиги остида бўлади ва нигоҳимни минглаб кулфатлар қуюқ булутдек қоплайди ва, афтидан, бошқа ҳеч қачон лилияни кўра олмайман». Шу пайт архивариус Линдгорст оҳиста елкамга қоқди ва деди:
– Бўлди, бўлди, муҳтарам жаноб! Бу қадар ўкинманг! Ахир ҳозиргина ўзингиз Атлантидада бўлмадингизми ва ахир сиз, ҳеч бўлмаганда, ақлингизнинг шоирона мулки сифатидаги қўрғонга эга эмасмисиз? Ахир Ансельмнинг фароғати ҳам сеҳрларнинг энг сеҳрлиси каби бутун мавжудотнинг муқаддас уйғунлиги сифатидаги намоён бўладиган шеъриятдаги ҳаёт кечиришдан бошқа нарса эмасми?