Читать книгу "Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли"
Автор книги: Эрнст Гофман
Жанр: Книги для детей: прочее, Детские книги
сообщить о неприемлемом содержимом
ШЧЕЛКУНЧИК ВА СИЧҚОН ҚИРОЛИ
Рус тилидан Эркин Эрназаров таржимаси
АРЧА
Йигирма тўртинчи декабрда тиббиёт маслаҳатчиси Штальбаумнинг болаларига кираверишдаги хонага кириш учун кун бўйи рухсат берилмади, унга қўшни меҳмонхонага эса умуман қадам бостиришмасди.
Ётоқхона бурчагида Фриц ва Мари бир-бирига суяниб ўтирарди. Қоронғу тушган, сочельникда6868
Сочельник – христианларда Рождество ва Чўқинтириш (христиан динини қабул қилиш) байрамлари арафаси –24 декабрь ва 5 январь (таржимон изоҳлари).
[Закрыть] одат бўлганидек, хонага чироқ олиб киришмаганлиги учун уларга роса қўрқинчли туюлаётганди. Фриц сингилчасига (у энди етти ёшга тўлганди) сирли равишда шивирлаб, эрталабдан бери қулфлаб қўйилган хоналарда ниманидир шалдиратишаётгани, шитирлатишаётгани ва аста тақиллатишаётганини айтди. Яқинда эса кираверишда қўлтиғида катта қути билан пакана қорамтир одамча лип этиб ўтиб қолди; лекин Фриц, афтидан, бу уларни чўқинтирган оталари Дроссельмейер эканлигини билса керак. Шунда Мари қувонганидан чапак чалиб юборди ва хитоб қилди:
– Эҳ, бу сафар отамиз бизга нима ясаб келган экан?
Суднинг катта маслаҳатчиси Дроссельмейер кўркам эмасди: у паст бўйли, қотма, ажин босган юзидаги ўнг кўзи ўрнига катта қора мато ямоқ боғлаб олган ва буткул кал одам бўлиб, шунинг учун у бежирим оқ ясама соч тақиб юрарди; ясама соч шишадан жуда моҳирона тайёрланган эди. Дроссельмейернинг ўзи ғоят моҳир уста бўлиб, ҳатто соатсозликда ҳам абжир, соатларни ясашни биларди. Шунинг учун Штальбаумларнинг хонадонида қайсидир соат хархаша қилгандек куйлашни тўхтатганида, у келиб ясама шиша сочини бошидан олар, жигарранг белбурма камзулини ечар, олдига мовий фартук боғлаб олар ва соатга ўткир асбобларини санчганида жажжи Мари уларга жуда ачиниб кетарди; бироқ уста соатларга зарар етказмас, аксинча – уларга яна жон кириб, дарҳол шодон «тиқ-тиқ» қилар, қўнғироқ чалар ва куйлай бошларди ва ҳамма бундан жуда қувонарди. Ва ҳамма вақт уларни чўқинтирган оталарининг чўнтагида болаларга аталган ажабтовур: ё кулгинг келмасдан қарай олмайдиган, кўзлари бақрайган ва оёқлари шалдирайдиган одамча, ё қушча отилиб чиқадиган қутича, ё яна бирор нарсалар бўларди. Роджествога6969
Рождество – пайғамбар Исо Масиҳ таваллуд топиши шарафига ўрнатилган, христианларнинг ҳар йили 25 декабрда нишонланадиган асосий байрамларидан бири.
[Закрыть] атаб эса у ҳамиша кўп вақтини сарфлаб, жимжимадор чиройли ўйинчоқ ясарди. Шунинг учун ота-оналари дарҳол ўйинчоқни совға учун сақлаб қўйишарди.
– Эҳ, бу сафар отамиз бизга нима ясаб келган экан? – хитоб қилди Мари.
Фриц бу йил, албатта, қалъа ясалиб, унда башанг кийинган аскарчалар оёқларини ҳарбийча баланд кўтариб одим отишади, кейин эса бошқа аскарчалар пайдо бўлиб, ҳужумни бошлашади, лекин қалъадаги аскарчалар жасурлик билан уларга тўплардан отади ва гумбур-гумбур шовқини кўтарилади, деган қарорга келганди.
– Йўқ, йўқ,– Фрицнинг гапини бўлди Мари, – отам менга гўзал манзарали боғ тўғрисида ҳикоя қилиб берганди. У ерда катта кўл бўлади, сувда ниҳоятда чиройли, бўйинларига тилла тасмалар осилган оққушлар сузиб, дилрабо қўшиқлар куйлашади. Кейин боғдан қизча чиқиб, кўлга яқинлашади, оққушларни чорлаб, уларни ширин марципан7070
Марципан (немисча «Marzipan», итальянча «marzapane» сўзидан) – ун, ёнғоқ ва шакардан тайёрланадиган қандолат маҳсулотининг бир тури. Любек ва Кёнигсберг марципанлари жаҳонда ниҳоятда машҳур.
[Закрыть] билан сийлай бошлайди…
– Оқ қушлар марципан емайди, – илтифотсизлик билан унинг гапини бўлди Фриц, – отамиз эса бутун бошли боғни ясай олмайди. Ўзи унинг ўйинчоқларидан бизга қандай наф? Ахир уларни дарҳол тортиб олишади. Йўқ, менга кўпроқ отам ва онамнинг совғалари ёқади: улар ўзимизда қолади, уларни нима қилиш ихтиёримизда.
Болалар ота-оналари уларга нима совға қилишларини чамалаша бошлашди. Мари мадемуазель Трудхен (унинг катта қўғирчоғи) буткул бузилиб қолганини айтди: қўғирчоқ доим полга йиқилиб тушадиган ҳолга тушиб қолган, юзи жирканч қашқаларга тўлиб кетган, унга тоза кўйлакча кийгизиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Қўғирчоққа қанча гапирма, фойдаси йўқ. Кейин Мари Гретанинг соябонидан завқланганида, онаси кулиб қўйган. Фриц эса унинг ҳовлидаги отхонасида тўриқ от етишмаслиги, қўшинларда эса суворийлар камлигини ишонтирмоқчи бўларди. Отаси буни яхши биларди.
Шундай қилиб, болалар ота-оналари уларга ҳар хил ажойиб совғалар сотиб олишганлиги ва ҳозир бу ўйинчоқларни столга жойлаштираётганлигини яхши билишарди; шу билан бир вақтда улар меҳрибон гўдак Исо Масиҳ7171
Исо Масиҳ (Иисус Христос – қадимий юнонча «χριστος» – «муқаддас ёғ сурилган», «подшоликка кўтарилган» сўзидан) – христианлар учун муқаддас шахс, пайғамбар.
[Закрыть] ёқимтой ва мулойим кўзлари билан ҳамма нарсани чақнатиб юбориши, унинг оромбахш қўли теккан Рождество совғалари барча бошқаларга қараганда кўпроқ хурсандчилик келтиришига шубҳа қилишмасди. Опалари Луиза кутилаётган совғалар тўғрисида ҳеч тўхтамасдан шивирлашаётган болаларнинг ёдига буни солди, кейин гўдак Исо Масиҳ ҳамиша отаоналарининг қўлларини йўналтириб туриши ва улар фарзандларига чинакам қувонч ва мамнунлик бахш этадиган нарсаларни совға қилишларини қўшиб қўйди; Исо Масиҳ бу ҳақда болаларга қараганда анча кўпроқ билади, шунинг учун улар ҳеч нарсани ўйламасдан, хотиржам ва итоаткорона ўзларига нима совға қилишларини кутишлари керак. Мари ўйга толиб қолди, Фриц эса «Барибир, мен тўриқ от ва суворийларни хоҳлардим», деб минғиллаб қўйди.
Жуда зимистон бўлиб кетди. Фриц ва Мари бирбирларига қапишиб ўтиришар ва бир оғиз сўз айтишга журъат этиша олмасди; уларга гўё тепаларида сокин қанотлар қоқилаётгандек ва узоқдан ёқимли мусиқа эшитилаётгандек туюларди. Девор бўйлаб ёрқин шуъла сирпанди ва болалар гўдак Исо Масиҳ нурга чўмган булутларда бошқа бахтли болалар томон учиб кетганлигини тушунишди. Шу заҳотиёқ нозик кумуш қўнғироқча «дзин-дзин-дзин-дзин!» деб жаранглаб кетди. Эшик очилиб, арча ёғдуда шу қадар чақнаб кетдики, болалар «эҳ, эҳ!» деб қичқирган ҳолда ос-тонада қотиб қолди. Аммо оталари ва оналари эшикка яқинлашиб, фарзандларини қўлидан ушлашди ва: «Азизларимиз, юринглар, юринглар, сизга гўдак Исо Масиҳ нима совға қилганини кўринглар!» – дейишди.
СОВҒАЛАР
Илтифотли китобхон ёки тингловчи – Фриц, Теодор, Эрнест, майли нима деб аташмасин, бевосита сенга мурожаат этмоқдаман ва иложи борича ушбу Роджествога аталган ниҳоятда чиройли, ранг-баранг совғаларга тўла байрам дастурхонини иложи борича аниқроқ тасаввур этишингни сўрайман, ўшанда болалар завқланганларидан анграйиб қолишгани ва ҳамма нарсага кўзлари ёниб қараётганликларини тушунишинг осонроқ бўлади. Фақат бир дақиқа ўтгандан кейингина Мари чуқур нафас олиб, қичқириб юборди:
– Эҳ, нақадар ажойиб, нақадар ажойиб!
Фриц эса жуда ҳаддини олгандек, юқорига бир неча бор сапчиб сакради.
Болалар йил бўйи жуда меҳргўй ва итоатли бўлишганга ўхшайди, чунки улар ҳали бирон марта бугунгидек нодир ва чиройли совғалар олишмаганди.
Хона ўртасидаги катта арчага тилла ва кумушсимон олмалар илинган, унинг барча шохларида худди гуллар ёки ғунчалардек шакарга шимдирилган ёнғоқлар, ранг-баранг конфетлар ва умуман турли ширинликлар ўсиб чиққанди, Бу ажойиб дарахтни қалин яшил шохларда юлдузчалар каби ялтираб турган юзлаб кичкина шамчалар ҳаммасидан ҳам безаган, арча ўзидаги гуллар ва меваларни узиб олишга чорлаётгандек эди. Атрофдаги ҳамма нарса ранг-баранг ва нур сочар-ди. Бу ерда нималар бор эмасди?! Буни ким тасвирлай олишини билмайман! Марининг башанг қўғирчоқларга, бежирим ўйинчоқ идишларга кўзи тушди, аммо уни ҳаммасидан ҳам рангли тасмалар билан безалган ва Мари ҳар тарафдан томоша қила оладиган ҳолда илиб қўйилган шойи кўйлакча қувонтириб юборди. У бу кўйлакчани тўйгунича томоша қилар экан, ҳадеб такрорларди:
– Эҳ, нақадар кўркам, нақадар ёқимли, ёқимли кўйлакча! Уни кийишга рухсат беришар, эҳтимол, рухсат беришар, ҳақиқатан ҳам рухсат беришар!
Бу вақтда Фриц, ўзи ўйлаганидек, тушовланган янги тўриқ отини совғалар қўйилган стол атрофида уч ёки тўрт мартда сакратиб чоптирганди. Бола от – баттол йиртқич эканлиги, майли, ўзи унга таълим бериб қўйишини айтди. Шундан сўнг у суворийлар янги эскадронини7272
Эскадрон – одатда 120-150 суворийдан иборат бўладиган отлиқ қўшин бўлинмаси.
[Закрыть] кўрикдан ўтказди. Улар тилла иплардан тикилган дабдабали қизил мундирларда, кумуш шамширларини ўйнатиб, худди соф кумушдан ясалгандек оппоқ қордек отларга миниб олганди.
Болалар бироз тинчланиб, столдаги очиб қўйилган расмли китобчаларни эндигина қўлларига олиб, турфа гуллар ранг-баранг қилиб бўялган ва худди тирикдек, ҳозир гапириб юборадигандек одамлар ва рақсга тушаётган ажойиб болалардан завқланмоқчи бўлишганди – болалар ажойиб китобчаларни эндигина қўлларига олишмоқчийди, қўнғироқча яна жаранглаб кетди. Болалар навбат чўқинтирган оталари Дроссельмейернинг совғаларига келганлигини сезишиб, девор олди-даги стол ёнига чопиб келишди. Столни бекитиб турган пардани тезда йиғиштириб олишди. Эҳ, болалар нималарни кўришмади! Ям-яшил, гуллар билан безанган майсазорда беҳисоб ойнабанд деразалар ва тилла миноралари бўлган кўркам қаср турарди. Мусиқа янгради, эшик ва деразалар очилди ва ҳамма хоналарда увоққина, лекин жуда бежирим ясалган жаноблар ва пат тиқилган шляпали, судраладиган этаги узун кўйлак кийган хонимлар айланиб юришарди. Чарақлаб турган (кумуш қандилларда қанчадан-қанча шамлар ёнарди!) марказий хонада калта камзуллар ва юбкачалардаги болалар мусиқага рақс тушарди. Зумрад-яшил тус ёмғирпўшли жаноб деразадан таъзим қилар ва яна пастда, қаср эшиги олдида яширинарди, чўқинтирган оталари Дроссельмейер кўринар ва яна кўздан ғойиб бўлар, фақат унинг бўйи отасининг жимжилоғидан баланд эмасди.
Фриц тирсагини столга тираб, рақс тушаётган ва сайр қилиб юрган мўъжизали инсончаларни узоқ вақт томоша қилди. Кейин чўқинтирган отасига:
– Ота, ота! Мени қасрга киришимга рухсат бер!
Суднинг катта маслаҳатчиси бунинг ҳеч имкони йўқлигини айтди. У ҳақ эди: Фрицнинг барча тилла миноралари билан ҳам ўз бастидан мўъжаз бўлган қасрга киришга ижозат сўраши тентаклик эди. Фриц бунга кўнди. Яна бир дақиқа ўтди, жаноблар ва хонимлар қасрда ҳали ҳам сайр қилар, болалар рақс тушар, зумрад инсонча ҳамон деразадан қараб қўяр, чўқинтирган оталари Дроссельмейер ўша эшикка яқинлашарди. Фриц сабри чидамай қичқириб юборди:
– Ота, энди анави, бошқа эшикдан чиқ!
– Бунинг сира иложи йўқ, азизим Фриц, – эътироз билдирди суднинг катта маслаҳатчиси.
– Унда, – давом этди Фриц, – деразадан мўралаётган одамчага бошқалар билан хоналарда сайр қилишни буюр.
– Бунинг ҳам мутлақо иложи йўқ, – яна эътироз билдирди суднинг катта маслаҳатчиси.
– Унда болалар пастга тушишсин, – хитоб қилди Фриц, – уларни яхшироқ томоша қилмоқчиман.
– Буларнинг ҳаммасини иложи йўқ, – деди жаҳл билан суднинг катта маслаҳатчиси. – Уларнинг мурвати шундайки, ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан.
– Эҳ, шунақами! – чўзиб деди Фриц. – Бирор нарсанинг иложи бўлмаса… Ота, агар бу олифта одамчалар қасрда ҳадеб бир нарсани такрорлайверишса, уларнинг нима кераги бор? Йўқ, улар менга керакмас, улардан суворийларим яхшироқ. Улар уйда қулфлаб қўйилмаган, хоҳласам олдинга, хоҳласам орқага юришади.
Фриц шу гапларни айтиб, Рождество столи томон чопиб кетди ва унинг буйруғига кўра суворийлар кумуш найзалари билан у томондан бу томонга – барча йўналишлар бўйича от чоптиришар, шамширларини ўйнатишар ва хоҳлаганча ўқ узишарди. Мари ҳам ўша ердан астагина узоқлашди: қасрдаги қўғирчоқларнинг рақс тушишлари ва сайр қилишлари уни ҳам зериктирган эди. Бироқ буни акаси Фрицдагидек эмас, сездирмасдан қилди, чунки у меҳрибон ва сабр-тоқатли қиз эди. Суднинг катта маслаҳатчиси болаларнинг ота-оналарига норизолик билан бундай жумбоқли ўйинчоқ нораста болаларга мос эмаслигини, ўз қасрини олиб кетишини айтди.
Аммо шу лаҳзада болаларнинг онаси одамчаларни ҳаракатга келтирадиган жуда антиқа ва моҳирона ясалган ўйинчоқ мурватларини кўрсатишни илтимос қилди. Дроссельмейер ўйинчоқни бўлакларга ажратди ва яна жой-жойига қўйиб чиқди. Энди у хурсанд бўлиб, болаларга тилла юзли, қўлли ва оёқли бир нечта чиройли, жигарранг одамчаларни совға қилди; уларнинг хаммаси Торндан7373
Торн (немисча «Thorn») – Польша шимоли, Висла дарёси соҳилидаги Торунь шаҳрининг немисча номи. Торунь – Польшанинг «ширин кулча пойтахти» ҳисобланади.
[Закрыть] бўлиб, жуда ширин кулчалар ҳидини таратарди. Фриц ва Мари бу ўйинчоқлардан жуда мамнун бўлишди. Опалари Луиза онасининг раъйига кўра, совға қилинган, ўзига жуда ярашган зеболи либосини кийди; Мари эса янги кўйлагини кийишдан аввал бироз яна уни томоша қилишни илтимос қилди, қизга бунга рухсат беришди.
СУЮКЛИ
Мари аслида аввал пайқамаган нарсани эндигина кўриб қолганлиги учун совғалар қўйган стол олдидан узоқлашмаётганди: шу пайтгача Фрицнинг арчанинг ёнгинасида саф тортиб турган суворийлари ҳужумга ташланганидагина антиқа одамча кўзга ташланиб қолди. У ўзига навбат келишини кутиб, бамайлихотир ва камтарона турарди. Тўғри, у жуда ҳам хушбичим эмасди: калта ва ингичка оёқчаларда турган тана жуда дароз ва семиз, боши ҳам каттароқдек эди. Лекин, унинг хушбичим кийимидан бу одамча тарбия кўрган ва дидли эканлиги дарҳол сезиларди. Унинг устида қатор тугмачали ва зар жиякли жуда бежирим, бинафша тус ялтироқ суворий доломани7474
Доломан – суворийлар либоси.
[Закрыть], худди шунингдек, сирма шим ва башанг этикчалар бундай кийим-бош зобитлар у ёқда турсин, студентларда ҳам учрамасди. Олифта этикчалар қилти-риқ оёқчаларга шунчалар ярашган эдики, гўё улар ҳақиқий эмас, расм қилиб чизиб қўйилгандек эди. Аммо, ана шундай либослари бўла туриб, елкасига худди дарахт пўстлоғидан бичилгандек тор, лапанглаган ёмғирпўшни ташлангани, бошига эса кон қазувчисининг шапкаси қўндирилгани тутуруқсиз кўринарди, бироқ Марининг ўйига: «Ахир, чўқинтирган отамиз расво редингот ва кулгили қалпоқ кийиб юрса ҳам, ёқимтойлигича, қадрдонлигича қолмоқда-ку», деган фикр келди. Бундан ташқари, Мари агар чўқинтирган отаси бу одамчага ўхшаб башанг кийинганида ҳам ҳеч қачон одамча билан хушрўйликда тенглаша олмасди деган хулосага келди. Мари биринчи қарашдаёқ севиб қолган бу ажойиб инсончага синчков назар ташлар экан, чеҳраси нақадар дўстона ёришиб турганлигини уқди. Одамчанинг кўкимтир ола кўзлари меҳр ва хайрихоҳлик билан боқарди. Унга оқ ипдан жуда диққат билан тўқилган, иягини ўраб турган жингалак соқол жуда ярашиб турарди – худди шу ҳолда унинг қизил лабларидаги мулойим табассум яққол кўзга ташланарди.
– Эҳ! – ниҳоят хитоб қилди Мари. – Азиз дадажоним, арчанинг энг тагида турган бу ажойиб одамча кимга аталган?
– Азизам Мари, – жавоб берди дадаси, – у ҳаммамиз учун тиришиб меҳнат қилади: унинг вазифаси – қаттиқ ёнғоқларни чақиш, у Луиза учун, сен билан Фриц учун сотиб олинган.
Дадаси шундай дер экан, одамчани эҳтиёткорлик билан столдан олди, дарахт пўстидан қилинган ёмғирпўшини кўтарди ва шунда у оғзини катта очиб икки қатор оппоқ ўткир тишларини кўрсатди. Мари унинг оғзига ёнғоқни тиқди ва – шарқ! – одамча ёнғоқни чақди, ёнғоқ бўлинди ва Марининг кафтига мазали мағиз тушди.
Эндиликда ҳамма – Мари ҳам – бу кўркам одамча Шчелкунчиклар қавмидан эканлиги ва авлодлари касбини давом эттираётганлигини англаб етишди. Мари қувонганидан қичқириб юборди, отаси эса шундай деди:
– Азизам Мари, Шчелкунчик сенга ёқиб қолган экан, ўзинг унга ғамхўр бўл ва эҳтиёт қил, лекин ҳали айтганимдек, Луиза ҳам, Фриц ҳам унинг хизматидан фойдаланиши мумкин.
Мари шу заҳотиёқ Шчелкунчикни ёнғоқ чақтира бошлади, лекин у энг кичкина ёнғоқларни танлаб олаётганлиги учун одамчага оғзини жуда катта очишга ҳожат йўқ эди, ўзи бундай қилиши унга ярашмасди ҳам. Луиза синглисининг ёнига келди ва марҳаматли дўст – Шчелкунчик опаси учун ҳам хизмат қила бошлади; у вазифасини мамнуният билан бажараётгандек туюларди, чунки муттасил мулойим табассум қилаётганди.
Бу вақтда отларни чоптириш ва аскарларни сафда юргизиш Фрицнинг жонига текканди. У ёнғоқларнинг қувонч билан чақилаётганини эшитгач, ўзи ҳам шундай қилишни хоҳлаб қолди. Фриц опаси ва синглиси ёнига югуриб келиб, энди қўлдан-қўлга ўтаётган ва бетиним оғзини очиб, ёпаётган ғалати одамчани кўрганида қаҳқаҳа отиб юборди. Фриц унинг оғзига энг катта ва қаттиқ ёнғоқларни тиқарди, аммо тўсатдан «крак – крак!» қирсиллаши эшитилди – Шчелкунчикнинг оғзидан учта тиш тушиб, паст жағи осилиб, қимирлай бошлади.
– Эҳ, бечора, азиз Шчелкунчигим! – қичқириб юборди Мари ва уни Фрицдан тортиб олди.
– Бу қандай тентак! – деди Фриц. – Ёнғоқ чақмоқчи-ю тишлари ҳеч вақога ярамайди. Ўз ишини билмайдиганга ўхшайди. Уни менга бер, Мари! Менга ёнғоқ чақиб берсин. Бошқа тишларини син-дирса, жағи узилиб тушса ҳам ҳеч нарса қилмайди. Бу дангаса билан пачакилашиб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
– Йўқ, йўқ, – йиғлаган ҳолда бақириб юборди Мари. – Азиз Шчелкунчигимни сенга бермайман, қара, у менга жароҳатланган оғизчасини кўрсатяпти! Сен баджаҳлсан: отларингни урасан, аскарларинг бир-бирларини ўлдиришига йўл қўясан.
– Ўзи шунақа бўлиши керак, сен буни тушунмайсан! – бақирди Фриц.– Шчелкунчик фақат сеники эмас, меники ҳам. Бу ёққа бер!
Мари ҳўнграб юборди ва хаста Шчелкунчикни тезда дастрўмолига ўраб олди. Шу пайт ота-онаси Дроссельмейер билан бирга келиб қолишди. Чўқинтирган отаси Марини хафа қилиб, Фриц тарафини олди. Лекин дадаси шундай деди:
– Шчелкунчикни атайин Мари қарамоғига бердим. Кўриб турибманки, худди ҳозир у Марининг ғамхўрлигига муҳтож, шундай экан, бир ўзи унга қарасин ва бунга ҳеч ким аралашмасин. Умуман, Фрицнинг хизматда жабрланганни ўзига хизмат кўрсатишини талаб этиши жуда ажаблантиради. У ҳақиқий ҳарбий сифатида ярадор бўлганларни ҳеч қачон сафда қолдирмаслик кераклигини билиши керак.
Фриц жуда ўсал бўлиб, ёнғоқларни ҳам, Шчелкунчикни ҳам ўз ҳолига қолдирди, лекин талаб қилинганидек соқчилар қўйиб, тунашга жойлашаётган суворийларининг олдига, столнинг нариги томонига ўтди. Мари Шчелкунчикнинг тушган тишларини олди, зиён етган жағини ўз кўйлагидан ажратиб олган чиройли оқ тасма билан боғлади, кейин янада ғамхўрлик билан оқариб ва афтидан, қўрқиб кетган бечора одамчани рўмоли билан ўраб қўйди. Уни гўдакдек аллалар экан, бошқа совғалар ичида ётган янги китобдаги чирой-ли суратларни кўздан кечира бошлади. Чўқинтирган отаси унинг бундай мажруҳни эркалаётгани устидан кула бошлаганида, бундай одати бўлмаса ҳам жуда жаҳли чиқди. Шу он унинг хаёлига яна одамчага биринчи марта назар ташлаганда Шчелкунчикнинг Дроссельмейерга ғалати ўхшаб кетиши келди ва жуда жиддий ҳолда деди.
– Азиз отагинам, ким билади, ким билади, агар ундан қолишмасдан ясанганингда ва унингдек башанг ялтироқ этикчалар кийиб олганингда ҳам суюкли Шчелкунчигимдек чиройли бўла олармидинг?!
Мари ота ва онаси нима учун бунчалик шодон қаҳқаҳа отишгани ва нима учун суд катта маслаҳатчисининг бурни қизариб кетганлиги ва нима учун у ҳозир ҳамма қатори кулмаётганини тушунмасди. Афтидан, бунинг ўз сабаблари бор эди.
МЎЪЖИЗАЛАР
Штальбаум уйидаги меҳмонхонага киришингиз биланоқ, шу жойда, чап эшик олдидаги девор ёнида болалар ҳар йили оладиган ажойиб совғаларини териб қўядиган баланд ойнабанд жавон туради. Луиза дадаси жуда моҳир дурадгорга бу жавонни тайёрлашга буюртма берганида ҳали жажжи қизалоқ эди. Дурадгор жавонга шаффоф ойналар ўрнатди ва уни шу қадар маҳорат билан ясадики, бу ерда турган ўйинчоқлар уларни қўлга олгандагидан ҳам нафисроқ ва чиройлироқ кўринарди. Мари билан Фрицнинг бўйи етмайдиган юқори токчада жаноб Дроссельмейернинг жумбоқли совғалари турарди; кейингиси расмли китобчаларга ажратилганди; пастдаги икки токчага Мари ва Фриц нимани хоҳласа қўйишлари мумкин эди. Ҳамиша шундай бўлардики, Мари жа-воннинг энг пастки токчасида қўғирчоқлар хонасини безатарди, Фриц эса бунинг юқорисидаги токчада қўшинларини жойлаштирарди.
Бугун ҳам шундай бўлди. Фриц ўз токчасига суворийларини тизар экан, Мари пастки токчада хоним Клерхен турган тарафдаги жуда шинам безатилган хоначага янги ясатилган қўғирчоғини ўтқазди ва ундан ўзини меҳмон қилишини сўради. Хонача аъло даражада ясатилган деган бўлардим, бу айни ҳақиқат; эътиборли тингловчим Мари, жажжи Шталбаумдек – сен унинг номи ҳам Мари эканлигини энди биласан – ўзингда уникидек ранг-баранг диванча, бир нечта жуда бежирим стулча, ҳавасинг келадиган столча, энг асосийси, дунёда энг гўзал қўғирчоқлар ухлайдиган ясатиқли ялтироқ кроватча бор эканлигини билмайман; буларнинг ҳаммаси жавоннинг рангли суратлар ёпиштирилган бурчагида турар ва сен ўша оқшом Мари номи Клерхенлигини билган янги қўғирчоқ ушбу жойда ўзини ажойиб ҳис этарди.
Кеч бўлиб қолган, ярим тун яқинлашаётган, чўқинтирган отаси Дроссельмейер аллақачон жўнаб кетган, онаси болаларни ухлашга қанчалик кўндиришга ҳаракат қилаётган бўлса ҳам улар ойнабанд жавондан кўзларини уза олишмасди.
– Ҳақиқатан ҳам, – хитоб билан деди ниҳоят Фриц, – бечораларнинг (у ўз суворийларини назарда тутаётганди) ухлайдиган вақти келди, мен бу ерда турганимда улардан биронтасининг мудрашга хаққи йўқ, бунга ишончим комил!
Шундай дея у кетди, лекин Мари меҳри товланиб, илтижо қилишга тушди:
– Меҳрибон онажоним, шу ерда яна бир дақиқа, фақат бир дақиқа туришга рухсат бер! Ҳали ишларим жуда кўп, ҳаммасини бажариб бўлай, дарҳол ухлагани ётаман…
Мари боадаб, ақлли қизча эди, шунинг учун онаси уни яна ярим соатлар чамаси ўйинчоқлари олдида хотиржам қолдириши мумкин эди. Лекин Мари янги қўғирчоғи ва бошқа жимжимадор ўйинчоқлари билан овора бўлиб, жавон атрофида ёниб турган шамларни ўчиришни ёдидан чиқармаслиги учун онаси уларнинг ҳаммасини пуфлаб ўчирди, хонада фақат шифт ўртасида осилиб турган, майин, шинам ёғду сочаётган чироқ қолганди.
– Дилбарим Мари, узоқ қолиб кетма. Акс ҳолда эртага сени уйғотиб бўлмайди, – деди онаси ётоқхонага йўл олар экан.
Мари ёлғиз ўзи қолган заҳотиёқ дилига тугиб қўйган, онасига ҳам айтишга жазм этмаган нарсаларни қилишга тушди. У ҳали ҳам дастрўмолга ўралган Шчелкунчигини аллалашини давом эттирарди. Кейин у бу ўйинчоғини эҳтиёткорлик билан столга ётқизди, дастрўмолини оҳиста ечиб, унинг жароҳатларини кўздан кечирди. Шчелкунчик жуда оқариб кетганига қарамасдан шу қадар майин табассум қилардики, Марининг қалби қувончга тўлди.
– Эҳ, азизим Шчелкунчик, – шивирлади у, – илтимос, Фриц сени майиб қилганига жаҳлинг чиқмасин: у буни жўрттага қилмади. У аскарлар орасида бўлиб дағаллашиб кетган, ўзи жуда яхши бола, менга ишонавер! Мен эса тўла соғайиб ва яна шодон бўлгунингга қадар сени эҳтиёт қиламан, бутун меҳрим билан парвариш қиламан. Сенга бақувват тишчалар қўйиш, елкаларингни жойига келтириш – чўқинтирган отамиз Дроссельмейернинг вазифаси: у бундай ишларнинг чинакам устаси…
Бироқ Мари гапини тугата олмади, у Дроссельмейер номини тилга олганда Шчелкунчик бирдан тиришиб кетди, кўзларида кескин яшил оловчалар чақнади, бундан Марини чинакамига ваҳима босай деган онда, меҳрибон Шчелкунчиги унга яна мунгли кулиб боқди ва ўшанда қизча ўйинчоқнинг башарасини елвизакдан лип этган чироқнинг шуъласи қийшайтирганлигини тушунди.
– Эҳ, қандай тентак қизчаман, нега қўрқиб кетдим, ҳатто ёғочдан ясалган қўғирчоқ афтини бужмайтиряпти, деб ўйладим-а! Шчелкунчигимни барибир жуда яхши кўраман: ахир у шу қадар кулгили ва шу қадар ёқимтой… Шунинг учун уни астойдил парвариш қилиш керак.
Шундай дея Мари Шчелкунчикни қўлига олиб, ойнабанд жавонга яқинлашди, чўкка тушиб янги қўғирчоғига деди:
– Хоним Клерхен, ўтиниб сўрайман, тўшагингни бечора бемор Шчелкунчикка бўшатиб бериб, ўзинг диванда ухлай қол. Ахир бир ўйлаб кўр, сен жуда бақувватсан, соппа-соғсан, кулча юзингнинг қирмизилигига қара. Қолаверса, ҳамма, ҳатто жуда чиройли қўғирчоқларнинг ҳам сеникидек юмшоқ дивани йўқ!
Байрамона ясан-тусан қилиб олган ва виқорли хоним Клерхен бир оғиз ҳам гапирмай лабларини бурди.
– Ўзи нега кўнгилчаклик қиляпман! – деди Мари, токчадан кроватни олиб, Шчелкунчикни унга эҳтиёткорлик ва ғамхўрлик билан ётқизди, жароҳат олган елкачаларини белбоғ ўрнидаги жуда чиройли тасмаси билан боғлади ва тўшакни бурнигача суриб қўйди.
«Фақат бу ерда, тарбиясиз Кларанинг олдида унинг қолишига ҳожат йўқ» – ўйидан ўтказди Мари ва кроватчани Шчелкунчик билан бирга юқори токчага олиб қўйди. Натижада у Фрицнинг суворийлари қўним топган кўркам қишлоқ ёнида пай-до бўлиб қолди. Қизча жавонни ёпиб, ётоқхонага йўл олмоқчи бўлганида, бирдан… Болалар, диққат билан тингланг! Бирдан барча бурчаклардан – ўчоқ ортидан, стуллар ортидан, жавонлар ортидан жуда секин-секин, шивир-шивир, пичир-пичир ва шитирлаш эшитила бошланди. Девордаги соатлар эса тобора қаттиқроқ ва қаттиқроқ пишиллаш, хириллашга тушди. Лекин соат ўн икки бўлганлигига ҳеч қўнғироқ чалинмасди. Мари ўша томон қаради: соат устида ўтирган бойўғли тилла сув юритилган катта қанотларини осилтириб, соатни батамом тўсиб қўйди ва қийшиқ тумшуқли жирканч мушуксимон бошини олдинга чўзди. Соатлар тобора қаттиқроқ ва қаттиқроқ хириллар, Марининг қулоғига эса жуда аниқ эшитилди:
– Тик-ва-так, тик-ва-так! Бу қадар қаттиқ хуррак отманг! Сичқон Қироли ҳамма нарсани эшитяпти! Соатлар эски таронани чалинг! Қўнғироқ чалинсин, чалинсин: Қиролнинг келиш муддати яқинлашяпти!
Ва… соатлар «бим-боб, бим-боб!» дея бўғиқ хириллаб, ўн икки марта қўнғироқ чалди. Мари жуда қўрқиб кетди, даҳшатга тушганидан сал бўлмаса қочиб кетмоқчийди, аммо шу пайт у соат устида бойўғли ўрнига икки томонга жигарранг камзулини қанотлардек осилтириб Дроссельмейер ўтирганлигига кўзи тушди. У ўзини қўлга олиб, йиғлоқи овозда қичқирди:
– Ота, эшитсанг-чи, ота, нега у ерга чиқиб олдинг! Мени қўрқитма, пастга туш, ирқит ота!
Аммо шу пайтда ҳамма томондан ғалати қиқир-қиқир ва чийиллаш эшитила бошланди, девор ортида эса худди зиғирдек келадиган минглаб панжаларнинг югур-югури ва дукур-дукури бошлангандек эди. Полдаги тирқишлардан митти учқун-лар пайдо бўлди. Аммо бу учқунлар эмас, балки кичик ялтироқ кўзчалар эди. Марига сичқонлар пол тагидан чиқаётгандек, ҳамма ёқдан ўзига қараётгандек туюлди. Тез орада бутун хонада тап-туп бошланди. Сичқонлар кўзчалари тобора кучлироқ ялтиллар, уларнинг галаси муттасил ортиб борарди; ниҳоят, улар Фриц одатда аскарларини жангга ташлашдан олдин сафга тизадиган тартибда тўпланишди. Бу Марининг кулгусини қистади; у айрим болалардек сичқонлардан жирканмасди ва қўрқуви тезда йўқолди. Бироқ тўсатдан шу қадар ваҳимали, қулоқни қоматга келтирадиган чийиллаш эшитилдики, бадани жимирлашиб кетди.
Эҳ, унинг кўзига нима кўринди! Йўқ, ҳақиқатан ҳам, ҳурматли китобхон, сен ҳам доно, мард саркарда Фриц Штальбаум каби жасур эканлигингдан аъло даражада хабардорман. Аммо сен Мари кўз ўнгида пайдо бўлган нарсани кўрганингда чинакамига қочиб қолган бўлардинг. Ҳатто лип этиб тўшакка шўнғишинг ва зарурат бўлмаса ҳам адёлни қулоғинггача тортиб олардинг, деб ўйлайман.
Бечора Мари эса бундай қилолмасди, чунки – болалар, буни эшитинг-а! – қизчанинг оёқлари остига худди зилзила бўлганидек қум, оҳак ва ғишт парчалари ёмғир бўлиб ёғилди, пол остидан эса жирканч тарзда вижиллаб ва чийиллаб, ялтираб турган еттита тож қўндирилган еттита сичқон боши кўринди. Кўп ўтмай етти бошнинг гавдаси ҳам кўринди ва саф тортган қўшин етти тиллақош билан безанган сичқонни ҳайқириқли чийиллаш билан бир овоздан қутлади. Кейин қўшин дарҳол ҳаракатга тушди ва тўп-тўп қилиб тўппа-тўғри жавон, ҳали ҳам ойнабанд эшикка суяниб турган Мари томон йўналди.
Даҳшатга тушган Марининг юраги шу қадар сапчирдики, ўзи у кўксидан отилиб чиқиб кетмасин деб қўрқарди – ахир бу ҳолда ўлиб қолардику. Ҳозир томирларидаги қони гўё қотиб қолгандек туюларди. У ҳушидан кетиш ҳолатида чайқала бошлаганида, бирдан тақиллаш эшитилди. Мари тирсаги билан жавон ойнасини синдирган экан. Шу лаҳзадаёқ у чап қўли жизиллаб оғрий бошлаганини ҳис этди, лекин юраги тинчлана бошлади: энди чийиллаш ва вижирлашлар қулоғига чалинмасди. Қизча кўзини очишга журъат эта олмаётган бўлса ҳам ойнанинг синиши сичқонларни қўрқитиб юборган ва улар инларига яширинган, деган хаёлга борганди.
Аммо яна нима рўй берди? Марининг орқа томонидан, жавонда ғалати шовқин кўтарилди ва ингичка товушчалар жаранглай бошлади:
– Взвод7575
Взвод – рота ёки отлиқ эскадрон дивизион таркибига кирадиган, шахсий таркибида 9 тадан 50 тагача аскар бўладиган ҳарбий бўлинма.
[Закрыть], саф торт! Взвод, саф торт! Олға, жангга! Ярим тунга қўнғироқ чалинди! Взвод, саф торт! Жангга олға!
Ва хушоҳанг қўнғироқчаларнинг уйғун ва ёқимли жаранги бошланди.
– Эҳ, ахир бу менинг мусиқа қутим-ку – қувониб кетди Мари ва жавондан тезда узоқлашди.
Шу пайтда у жавон ғалати ёришиб кетганини кўрди ва бу ердан қандайдир ғимир-ғимир ва питир-питир эшитилди.
Қўғирчоқлар қўлчаларини силкитиб, олдинга ва орқага бетартиб югуриша бошлаган экан. Тўсатдан Шчелкунчик ўрнидан турди, тўшакни улоқтириб ташлади ва кроватдан сакраб тушиб қичқирди:
– Шчелк, шчелк, шчелк! Аҳмоқ сичқон полки7676
Полк – ўз штаби ва бўлинмаларига эга, дивизия таркибига кирадиган ҳарбий қисм.
[Закрыть]! Энди наф бўлар, сичқон полки! Шчелк, шчелк, сичқон полки – полдан чиқ!
У шундай дея жажжигина шамширини қўлига олиб қичқирди:
– Менинг садоқатли хизматчиларим, дўстларим ва биродарларим! Мен учун оғир жангга кирасизми?
Шу заҳотиёқ, уч скарамуш7777
Скарамуш (итальянча «Scaramuccia» –«митти жанжалкаш» сўзидан) – итальян комедиялари персонажи, мақтанчоқ, жанжалкаш, қўрқоқ шахс образи.
[Закрыть], Панталоне7878
Панталоне (итальянча «Pantalone», французча «Pantalon») – жуда узун тор қизил иштон (pantalons) кийиб юрадиган итальян комедияларининг персонажи, бой, қари, хасис савдогар образи.
[Закрыть], тўртта мўри тозаловчи, иккита дайди мусиқачи ва дўмбирачи жавоб қайтарди.
– Ҳа, султонимиз, биз сенга сўнгги қатра қонимизгача содиқмиз! Бизни жангга – ҳаёт-мамотга ва ғалабага бошланг!
Ва улар ғурурланганидан жавоннинг юқори токчасидан сакрашга журъат этган Шчелкунчик ортидан ўзларини пастга отишди. Уларнинг гавдаси момиқ ва типиқ билан тўлдирилганлиги, шойи ва бахмалга ўралганлиги учун пастга сакрашлари осон эди; улар пастга худди жундан тўқилган кулчалардек тарс-турс тушарди. Бироқ бечора Шчелкунчик, эҳтимол, қўллари ва оёқларини синдирган бўларди; ўйлаб кўринг, у турган юқори токчадан паст токчагача деярли икки фут келарди, ўзи эса худди юмшоқ дарахтдан ўйиб ясалгандек мўрт эди. Ҳа, агар Клерхен хоним қаҳрамон шам-ширини силкитган ҳолда сакраган вақтда дивандан сакраб туриб, уни ўзининг нозик қучоғига олмаганида қўл ва оёқларини, эҳтимол, синдирган бўларди.
– Эҳ, азизам, ёқимтойим Клерхен, – кўзида ёш билан деди Мари. – Сенинг ҳақингда нотўғри ўйга борибман-а! Ахир сен кроватчангни, шубҳасиз, чин дилдан дўстинг Шчелкунчикка бўшатиб берибсан.
Мана, Клерхен хоним ёш қаҳрамонни ўзининг шойи кўксига меҳр билан босар экан, гапга кирди:
– Ахир Қиролим касал ҳолда, жароҳатларингиз битмасдан жангга киришингиз, ўзингизни хавфга қўйишингиз мумкин-ми! Ана, қаранг, жасур хизматчиларингиз тўпланишмоқда, улар жангга талпинмоқда ва ғалабага ишончлари комил. Скарамуш, Панталоне, мўри тозаловчилар, мусиқачилар ва дўмбирачи пастда турибди, токчамда жойлашган антиқа қўғирчоқлар ўртасида жуда жонланиш ва ҳаракат бошланди. Қиролим, ижозатингиз билан, кўксимга бошингизни қўйиб, дамингизни олинг ёки патлар билан безалган шляпам устида туриб, ғалабангизни кузатинг.
Клерхен шундай дерди, лекин Шчелкунчик ўзини жуда беодоб тутаётганди ва қайсарлик қиларди. Шунинг учун Клерхенга уни тезроқ яна токчага қўйишига тўғри келди. Шчелкунчик дарҳол ўта назокат ила бир тиззаси билан чўкка тушди ва бижирлади:
– Оҳ, дилрабо хоним, жанг майдонида ҳам сиз томонидан кўрсатилган илтифот ва мурувватни ёдимдан чиқармайман.
Шунда Клерхен жуда эгилиб, Шчелкунчикнинг қўлчасини ушлаб олди, ўзини эҳтиёткорлик билан кўтарди, ялтироқ иплардан тўқилган белбо-ғини тезда ечиб, бу одамчага илиб қўймоқчи бўлди. Бироқ Шчелкунчик ортига икки одим ташлади, қўлини кўксига қўйиб, жуда тантанавор оҳангда деди:
– Оҳ, латофатли хоним, меҳрингизни бу қадар беҳуда сарфламанг, зеро… – у шу жойда тутилиб қолди, чуқур нафас олди, елкасидан Мари боғлаб қўйган тасмани тезда олиб, лабларига босди, кейин қўлига шарфдек ўраб олди ва руҳланиб кетган ҳолда ялтираб турган шамширини силкитиб, токча четидан худди қушчадек полга тез ва чаққон сакраб тушди.
Сиз, илтифотли ва жуда эътиборли тингловчиларим, Шчелкунчик чинакамига тузалгунига қадар Марининг меҳри ва ғамхўрлигини чуқур ҳис этиб келганлигини дарҳол тушундингиз, албатта. Ва у фақат Марини хуш кўриши сабабли хоним Клерхеннинг жуда чиройли ва ялтироқ белбоғини олмади. Садоқатли, олижаноб Шчелкунчик ўзини Марининг камтарона тасмаси билан безашни афзал кўрди. Аммо буёғига нима бўлади?