Электронная библиотека » Юлдузхон Назар » » онлайн чтение - страница 17


  • Текст добавлен: 27 апреля 2024, 21:00


Автор книги: Юлдузхон Назар


Жанр: О бизнесе популярно, Бизнес-Книги


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 17 (всего у книги 17 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Буни биз ўзбек тўй, маросимларида, азаларда яққол кўришимиз мумкин. Носоз ақл туфайли имконияти бўлса, бўлмаса маълум бир маросимларни ўтказиш ижтимоий мажбуриятга айланди, турли хил “орзу-ҳаваслар” бизнинг “ижтимоий тараққиётимизнинг асосий бўғини” бўлиб қолди, “орзу-ҳавас” урфга айланиб, барча учун зарур стандартга айланди. Чиройли, қимматбаҳо машина, уйлар, қимматбаҳо кийимлар ва ҳ.к., шуларга интилиб яшаш ота-оналардан ўтиб, энди ёшларимизнинг олдида турган “улуғ” мақсади бўлиб қолди. Бир одам қилган ишни бошқаси ҳам қилиши, кимгадир ўхшашга, ҳеч кимдан “қолмасликка, ”ҳуллас мана шундай оқимнинг ичида бир-биридан ўзиб, тўзиб кетишга ҳаракат қилиш ёки имкони бўлмаса ҳам шу “орзу-ҳаваслар”ни қилишга ўзини мажбурлаш, қийнаш, ёки бировдан шуни тама қилиш – ҳаётнинг асл мазмунига айланиб қолди. Ана шундай дунёқараш ва ана шу руҳда яшашнинг ўзи инсон учун – аниқроғи унинг асли руҳи учун катта фожиа, ҳалокат. Чунки, инсон ношахслик ҳаётини ўтаган бўлади, шайтон итоатида юрган бўлади. Аллоҳ: “…ҳақиқатдан ўзгаси гумроҳликдир. Бас, қаёққа оғиб кетаяпсиз?” (Юнус сураси, 32-оят), деб биз биринчи навбатда ҳақиқат билан иш тутишимиз, агар бундай қилмасак, дилимиз оғиб гумроҳ бўлиб қолишимиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Бундай нарсалар ўзини мусулмон деб ҳисоблаган, яъни Аллоҳ учун хизмат қиладиган одамнинг иши эмас. Ҳақиқий мусулмоннинг дили дунёвий ишларга оғиб кетмайди. Чунки фақат дунё ғамида, моддий ҳаёт учун яшаш, чиройли кийиниб, чиройли яшашга интилиш, орзу-ҳавасларга берилиш, бунинг учун ўлиб тирилиш, бахтни шунда деб билиш, бир муддатга келиб кетадиган ҳаётини шунга сарфлаш – бу нарсалар бизни Аллоҳ олдидаги вазифамизни унутганлигимизни, саробда яшаб, гумроҳ эканлигимизни билдиради. Инсон бу дунёда ўз нафс хоҳишлари, истакларига эришиб, ўзини бахтли деб ҳисоблаши мумкин. Лекин бундай бахт бу дунёга тегишли. Чиройли, бой-бадавлат яшашни ҳеч ким тақиқламайди. Бой-бадавлат бўлишга ҳамма ҳам эриша олмайди. Лекин ҳаётда яшашнинг асл мақсади, ҳаётнинг асл маъноси фақат бу нарсаларга эришишликда эмаслигини, сиз ўзингизни ўтга, чўққа урсангиз ҳам Аллоҳ берган ризқдан бошқасини олмаслигингизни билишингиз керак. Аллоҳ бойликни ҳам, камбағалликни ҳам билиб ва синов қилиб беради. Бойлик нима эканлигини инсон мантиқан тўғри тушуниши керак. Ҳали ўзини асл кимлигини танимай туриб, фақат бойлик орзусида яшашликнинг ўзи гумроҳлик. Гумроҳлик эса, Аллоҳнинг ваъдасига кўра инсонни дўзах томон етаклайди.

Аллоҳ Сулаймон пайғамбарга ҳеч бир бандасига бермаган, мисли кўрилмаган бойлик ато этган эди. Ана шу бойлигининг бир учинигина бир навкари кўриб ҳайратга тушади ва: “Аллоҳ Сулаймонга жуда катта мулк берган-да”, дейди. Бу гапдан хабар торган Сулаймон (а.с.): “Бир марта субҳоналлоҳ, дейиш Сулаймоннинг мулкидан ҳам яхши”, деб айтган эканлар. Тасбеҳда юриш, яшаш, нафас олиш Сулаймон мулкидан ҳам афзаллигини биз англай олишимиз керак. Чунки, мол-мулк – бу дунёники, тасбеҳ эса абадий дунёники. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон бойликка бўлган муносабатини, дунёқарашини тўғри йўлга қўя олиши энг муҳим нарса. Аввало, инсонда пулдан ҳам юқори бўлган ва унинг қийматидан ҳам кўп бўлган муҳаббат бўлиши зарур. Агар инсонда пул кўп бўлиб, муҳаббат кам бўлса, ёки йўқ бўлса бу пул ва бойлик инсонни инсонлигини вайрон қилади, абадий ҳалокатга элтади. Бойлик инсонга масъул қилиб Аллоҳдан берилган. Ҳа, пул, бойлик инсон учун масъулият. Бу масъулиятни инсон билмаса, пул, бойлик уни ҳалокатга олиб келиши мумкин. Пулда Аллоҳнинг интеграл Кучи бор. Қуръонда Аллоҳ бандаларини тарозидан урмасликка, савдо-сотиқ, олди-бердини, умуман, ҳар ишни ҳалол, одилона бажаришга буйруқ берган оятлари бор. Булар Ҳақнинг оятлари. Бир қарашда биз бу оятлар инсонларга хос бўлган ахлоққа, тўғри, ҳалол бўлишга қаратилган, деб тушунамиз. Лекин бу ҳалолликнинг замирида улкан Ҳикмат, Ҳақиқат борлигини, бу билан Аллоҳнинг бандасига бўлган чексиз меҳр-муҳаббати қай даражада эканлигини англаганимизда эди… Аслида, сиз ҳар ишда Ҳақнинг ҳақиқатини тутиб, ҳалол бўлишга ҳаракат қилсангиз, нафақат Аллоҳнинг итоатида бўлган бўласиз, балки ўзингизни ўзингиз бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам ҳалокатдан қутқарган бўласиз. Эслатиб ўтганимиздек, Аллоҳнинг Кучи, Қуввати ҳамма ёқни, бутун оламни қамраган. Унинг 1.100 исми ҳамма ёқда мавжуд. Биз фақат 99 сифатини таний оламиз. Мисол учун Аллоҳ – Ҳақ. Аллоҳнинг Ҳақ Нури, Ҳақ Қуввати доимо бизга ёғилиб туради, биз Алоҳнинг Қуввати ичидамиз. Бизда ҳам қувват бор, қувват алмашинуви бор. Бу қувват нафас олиб, нафас чиқараётганингизда, вақтда, замонда, маконда содир бўлади. Сиз олди, бердида, савдода кимнидир алдасангиз, умуман олганда, Аллоҳ ҳаром қилган ишлар орқали, ёки кимнидир норози қилиб пул топсангиз, норози қилиб бировнинг нарсасига эга бўлсангиз сиздан чиққан қувват ташқаридан келадиган Аллоҳнинг Ҳақ қуввати билан бирлаша олмайди, сизнинг қувватингиз “ўққа” учрайди. Бундай ҳолда Сиз Аллоҳнинг ҳимояси остида бўла олмайсиз. “Тоза ва “ифлос” (ҳалол ва ҳаром) пуллар ҳақида ведашунос О. Торсунов гапирар экан, пулда психологик Куч борлигини, ана шу “куч”дан сизга таъсир келиб туришини айтади. “Топган пулингиз орқасидан кимнидир азиятга қўйиб, норози қилган бўлсангиз, масалан, шу пулга уй қурган бўлсангиз, бу уй Худонинг ҳимоясида бўлмайди, ёки машина сотиб олган бўлсангиз, бу машинани тўрт ғилдиракли тобут, деб ҳисоблайверинг. Фақат ҳалол, тўғри инсонгина Худо томонидан ҳимояланган бўлиб, бу ҳимояни ҳеч ким буза олмайди”, деб айтади. Буни сиз инсондан чиқаётган қувват билан Аллоҳдан келаётган қувватнинг бирлашиши-“нур устига нур” (Ҳақ билан сизнинг ҳақиқатингиз) бўлиши, бу сизни Аллоҳнинг Ўз ҳимоясига кира олганингизни билдиради. Фақат тафаккур қилсангиз, олди-орқангизга қарасангиз, ўтмишдан – бўлиб ўтган ва ҳозирги кунда бўлаётган воқеалардан ибрат олсангиз бас, Аллоҳнинг пулдаги интеграл кучини ҳам, психологик таъсирини ҳам кўраверасиз. Шунинг учун инсон аввало пулга нисбатан ўз муносабатини тўғри йўлга қўя олишни ўрганиши керак. Шунинг учун ҳам бойликни ақл, нафс билан тушуниш мумкин эмас. Бир нарсанинг аниқ фарқини билиш муҳим: Пул, бойлик – мақсад эмас. Булар бир восита. Фақат Аллоҳнинг розилигида ўзининг ва атрофидагиларнинг ҳаётини янада гўзал қилиш, яхши амаллар, савоб ишлар қилиш, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш, яхши таълим олиш, ёки яхши таълим бериш, ҳаттоки маънавий-руҳий юксалишингизда ҳам пул, бойлик бир восита бўлиб хизмат қилади. У сизга хизмат қилади, Сиз унга эмас. Айтиб ўтганимиздек, маънавий етук инсонни бу бойликлар Аллоҳнинг зикридан чалғита олмайди. Ҳудди шундай, етишмовчиликлар ичида яшаган инсон ҳам агар маънавий бой бўлса, бундай ҳолат уни манан қийин аҳволга солиб қўймайди. Аксинча, етишмовчиликларнинг сабаби нимада эканлигини билишга ва ана шу сабаблардан қутулишга ҳаракат қилади, яъни руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан бўлган ўз нафсидаги камчиликларини таҳлил қилишга, англаб етишга ва уни бартараф қилишга ҳаракат қилади. Шу ўринда сўфийлардан келган бир ибратли ривоятни эслаш ўринли бўлиб қолди. Айтишларича, Мусо (а.с.) чўлдан кетаётганларида бир ўрага тушиб, иссиқдан азоб чекиб ўтирган одамни кўриб қоладилар. Бу одамнинг эгнида кийими ҳам бўлмайди. “Нима учун ўзингни бунчалар азобга қўйдинг?” деб сўрасалар, ҳалиги одам: “Кийишга кийимим йўқ, одамлар кўзига кўринишга уялаяпман”, дейди. Пайғамбар (а.с.) бу одамни ўрадан чиқишига ёрдам берадилар, бисотларидаги кийимдан бериб, қорнини тўйдирадилар. Суҳбат чоғида бу одам Мусо (а.с.)нинг пайғамбар эканликларини билади ва: “Нима учун Аллоҳ мени бу даражада қашшоқ қилиб қийнайди, менинг гуноҳим нима, мен ҳам одамларга ўхшаб яшагим келаяпти, Худодан мени сўраб дуо қилгин”, деб илтимос қилади. Пайғамбар (а.с.)нинг бу одамга раҳмлари келади ва Худодан уни сўраб дуо қилиб, йўлларида давом этадилар. Орадан бир йиллар вақт ўтиб, шу йўлдан сафардан қайтаётсалар бир тўда одамлар бир одамнинг қўлини боғлаб, ур-сур қилиб олиб кетишаётган бўлади. Қарасалар, ўзлари дуо қилган одам. Ҳайрон бўлиб, бир одамдан: “Нима учун бу одамни боғладинглар, қаёққа олиб кетаяпсизлар?” деб сўрайдилар. Ҳалиги одам: “Бу одам ароқ ичиб, бир одамни уриб ўлдириб қўйди, қозига олиб кетаяпмиз”, деб жавоб беради. Шунда Пайғамбар (а.с.): “Эй Аллоҳ! Билмай Сенинг ишингга аралашиб гуноҳга қолдим, мени кечир!” деб Аллоҳга илтижо қиладилар. Пайғамбарлар дуосини Аллоҳ ҳеч қачон қайтармаган. Қашшоқ одамни дуо қилганларида Аллоҳ Пайғамбарнинг дуосини қабул қилган эди. Бу одам секин-аста одамларга ўхшаб яшайдиган ҳаётга қайтди, лекин бир вақтлар кийим олишга пули бўлмаган одам, энди пули бўлиб ароқ олиб ичадиган бўлди ва охири қотилга айланди. Аллоҳ ўз бандасининг нафсини билар эди. Нафсини тозалаш учун унга “одамларга ўхшаб яшашга” имкон бермаган эди.

Шунинг учун ҳам қандай қийинчилик бўлмасин, бунда Ҳикмат борлигини, Аллоҳ бизнинг нафсимизни тозалаётганини, руҳимизни поклаётганини, бу Унинг Раҳмон, Раҳиймдан эканлигини англашимиз, шунинг учун ҳам “бермаётгани”ни қабул қилиб, шукур қилишимиз, Унинг синовларидан эсон-омон ўтишимизга бир поғона бўлади. Айтиб ўтганимиздек, ана шундай вақтда инсон ўз нафсини таҳлил қилиши, ўзидаги қусур, камчиликларни англаши, шуларни бартараф этишга ҳаракат қилиши лозим. Шунинг учун ҳам улуғлар қийинчилик вақтида “Астағфириллаҳил аъзим ва атувби илайҳ”ни кўп этишни тавсия қилишади.

Қўлимизда бир дунё бойлик бўлса ҳам, бўлмаса ҳам биз Аллоҳнинг Раҳматида, Муҳаббатида, Нурида яшаётганимизни ҳис қилиб яшашлик, қалбан эркин, халос бўлиб яшашликнинг ўзи улуғ бахт эканлигини англашимиз нақадар муҳим!

Дилнинг ўғриланиши ёки оғиб кетиши нима эканлигини биз Одам (а.с.) ва иблис қиссаси орқали озроқ бўлса-да, билиб олган эдик. Ҳозирги тараққиёт эса инсоннинг хаёлини, дилини ўғрилаб қўйди. Дарҳақиқат, ҳозир Сиз билан биз яшаётган давр ниҳоятда қайноқ, ниҳоятда қизғин давр. Фан, техника, тараққиёт мисли кўрилмаган даражада ривожланаётган, жамият тараққий қилган давр. Ижтимоий ҳаётдаги турли-туманлик, қарама-қаршилик, зиддиятлар, иқтисодий муаммолар, оммавий ахборот воститалари, телевидене, радио ва ниҳоят ижтимоий тармоқлар… Ҳозирги кунда фитнанинг кўпайиши, бехаёлик, фаҳш, ҳаром ишлар оммавий тарзда авж олган. Зулм, адолатсизлик, илмсизлик, жоҳиллик, бир сўз билан айтганда Аллоҳ ман этган дарахт меваларидан ҳеч қўрқмай тановул қилишликнинг кўпайиши иблиснинг сафи тобора кенгайиб бораётганлигини билдиради. “Каҳф” сурасида баён этилишича, исломни ёмон кўрган, ундан нафратланган, бузуқчилик авж олган жамиятда яшаган бир гуруҳ йигитлар исломга оид ҳаёт кечиришни афзал кўрадилар, ўзларини турли хил фаҳш ишлардан, ҳаромдан сақлайдилар. Улар ҳеч кимга “мен исломда яшаяпман” деб гапирмайдилар, бундай гапиришдан қўрқадилар. Лекин Аллоҳ уларнинг қалбига жасорат солади ва улар буни ошкор этадилар. Лекин жамият, қавм уларни ғазаб билан қарши олади ва ўлдирмоқчи бўлади. Улар Аллоҳдан паноҳ тилайдилар, Аллоҳ уларни Ўз мўъжизаси билан 309 йил ғорда ухлатиб қўяди. Нуъмон Али Хон ушбу оятни тафсир қилар экан, сурада Аллоҳ ушбу йигитларнинг нечта бўлганлигига эмас, уларнинг ёш, навқирон эканлигига урғу берганлигини айтади. Бузуқ жамиятда ёш йигитлар ўзларини пок сақлаганликларига эътибор қаратилиши лозимлигини уқтиради. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ёшлик, йигитлик вақтлари қандай шароитда кечганлиги ҳақида билган эдик. У вақтда Қуръон йўқ эди, ислом йўқ эди. Жамият жоҳилият ботқоғига ботган эди. Лекин бу нарсалар ёш Муҳаммад (с.а.в.)нинг қалбларини, дилларини бузмаган эди. Худди шундай, Аллоҳ ғор эгаларини ҳам то Қиёматгача ўзларини ҳалол ва пок сақлаганликлари учун йигит ва қизларимизга ибрат қилиб кўрсатган. Ҳозир эса, қўлимизда Қуръон бор, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатлари бор, улуғ дин бор. Бу муқаддас нарсаларга эга бўла туриб, инсон гумроҳ бўлиб қолса, ўз-ўзини ҳароб қилган бўлади. Моддий ҳаётнинг ичида яшаб, ўз руҳий оламини танимаслик, маънавий-руҳий юксалмаслик, носоз ақлдан келаётган даъватларни эшитиш, дили оғган нарсаларга қараб кетиш, турли хил орзу-ҳавасларга берилиш, бу дунё ишларига боғланиб қолиш, нафснинг, носоз ақлининг итоатида юришлик нафақат инсоннинг шахс сифатида шаклланмаслигига, балки ўзидан, моҳиятидан алоҳида ажралишига, узоқлашувига, ношахсликка – шайтонга мағлуб бўлишига олиб келади. Шахс бўлмаслик инсоннинг кейинги абадий ҳаёти учун ҳалокатлидир. Шахс даражасига етган инсонни айтиб ўтганимиздек, от устида кетаётган чавандозга ўхшатиш мумкин. У бораётган манзили қаерга олиб боришини, йўлни билади, бу йўлдан юрар экан, от жиловини маҳкам ушлаб, қўлидан туширмайди. От жилови – унинг ақли, у ўз ақлига, нафсига ҳукмрон. Бундай одамлар шайтоннинг тўрт тарафдан келадиган ҳамласини енгган, нафси, ақлини жиловлаган ва бу курашда ғолиб бўлган, ўз вазифасини адо этган Баҳодирлардир. Улар бу курашда Ғолиб бўлганлар, Шахсга айланганлар. Аллоҳ олдида буларнинг қадри баланд бўлади. Бундай одамлар – Ғолиб Баҳодирлар – Аллоҳ ваъда қилган жаннатдаги уйларига эга бўладилар. Ғолиб Баҳодир бўлишлик имконияти то одам руҳи танада яшагунга қадар бир марта берилади. Ўз танангизни бир кийим деб фараз қилинг. Бу кийим ичида илоҳий руҳий неъмат етилаётганини, комиллашаётганини ҳис қилинг. Жасадимиз моддий оламнинг бир қисми. Руҳ эса биз кўрмайдиган, қалбимиз билан англайдиган оламдан. У бизга ёрқин, тоза, мусаффо қилиб берилган. Аллоҳнинг омонат қилиб берган неъматини, ботинимиздаги нурни нафақат қадрлаш, балки уни турли хил “шамол, тўфонлардан” асраш, уни янада ёрқин, гўзал ҳолатга келтириш орқали инсон ўз ҳақиқатини очади.

Қуръон, ислом ҳақида тафаккур қилар эканмиз, аслида Ислом дини руҳий, маънавий Олий ахлоқ манбаи эканлигини, бу манбани ўзида намоён этган инсон ҳақиқий мусулмон эканлигини англаймиз. Қуръонда келган Ҳужурот сураси ҳақида Раҳматуллоҳ қори Сайфитдинов гапирар эканлар, 18 оятдан иборат бўлган сурада 18 минг оламнинг масаласи борлигини, сурада банданинг Аллоҳ олдидаги одоби, Пайғамбар (с.а.в.) олдиларидаги одоб тутишлик, бандаларнинг бир-бири билан ўзаро муносабатидаги одоб ҳақида эканлигини баён қиладилар. Қуръон бизга йўл кўрсатиб турибди, Пайғамбар (с.а.в.)нинг суннат, ҳадислари йўл кўрсатиб турибди, Аллоҳнинг дўстлари – олим, уламолар йўл кўрсатиб туришибди. Фақат носоз ақл – шайтон буларни инкор қилади, уларга исён қилади, ҳақорат қилади. Айтиб ўтганимиздек, шайтоннинг (иллюзия, сароб) ҳукмронлигида бўлган ақл Аллоҳнинг ҳузурига кира олмайди.

Инсон ўз ҳақиқатини танигани сари Аллоҳни ҳам шу даражада таниб боради. Руҳ танани тарк қилганидан сўнг Аллоҳнинг қудратини, 18 минг оламнинг бор кўринишини бир муддатга эмас, балки бу ҳаётимизда, ана шу танамизда туриб кўра олиш, англай олиш бахтига муяссар бўлишимиз керак. Биз ўзимизнинг яратилишимиз моҳиятини ҳам, Аллоҳнинг ҳам кўп сирларидан бехабармиз. Қуръондаги баъзи оятларнинг маъносини тушунишга бизнинг онгимиз ожизлик қилади. Аллоҳ тақдир қилиб берган вазифамизни тўлиқ ўтай олишимизда ҳам кучимиз, салоҳиятимиз етмаслиги муқаррар. Худди шундай, имом Маҳдийнинг келишлари, Исо (а.с.)нинг иккинчи маротаба тушишлари ҳақида биз англашимиз қийин бўлган ҳақиқатлар бор, улкан сир-синоатлар бор.

Биз ана шу сир-синоатлар ичидамиз. Шунинг учун ҳам биз энг муҳим нарсани ўзимиз учун мақсад қилиб олишимиз: берилган имкониятдан фойдаланиб, ўзимизнинг нафсимизни гўзал ҳолга келтириш учун курашишга ҳар нафасда ҳаракат қилишимиз керак. Агар нафсимиз билан курашишга астойдил ҳаракат қилсак, Дажжол фитнасидан, шайтоннинг шаърридан нари бўлсак, ана шунда бизга “юқорилардан” ёрдам келади. Агар курашмасак, ёрдам келмайди. “Юқоридан” ёрдам келмаслиги инсоният учун ҳалокат экан. Бу ҳақда барча Муқаддас Китобларда битилган. Буни Бҳагават Гитада таърифланган одам қиёфасида келадиган Худо – аватар деймизми, Инжилда битилган Исо (а.с.)нинг само “жангчи”лари билан Худонинг душманини тор мор қилганлари – Армагедон жанги деймизмии, ёки имом Маҳдийнинг келишлари деймизми – булар ҳаммаси битта маънони: Ер юзида ҳаёт тугашига яқин Ер юзида адолатсизлик, зулм, уруш, қирғинбаротлик, ҳаром ишлар авж олади. Худди жинлар ҳалок қилинганидек, ушбу Китобларда илоҳий Куч томонидан Иблиснинг ҳалок қилиниши ва инсоният бошқа даражаларга, бошқа ўлчамларга, шайтондан фориғ бўлган, инсонга берилган танлаш ҳуқуқи энди бўлмайдиган бошқа замон, маконларга чиқиши ҳақида башорат қилинади. Бунга тайёр бўлиш учун инсон ўз нафсидан халос бўлиши, руҳан озод, эркин бўлиши, маънавий-руҳий камол топган бўлиши керак. Қуръон бизга шу ҳақда гапиради, ислом бизни шундай бўлишга ўргатади. Сиз шайтондан, нафс ақлдан фориғ бўлган – ажралган ана шундай ўлчамларга чиқишга тайёрмисиз?

Қуръонда Аллоҳ бизга битта ўсимлик уруғини мисол қилиб: “Тафаккур қилмайсизларми?” дейди. Яна “Бу кунда ажралинг!” деган оятлар бор. Буни қандай тушуниш мумкин? Уруғ ерга экилганида у аввал чирийди, ундан ҳаёт ниши ажралади ва униб чиқади. Ана шу ажралишни Аллоҳ “ажралинг!” деяпти. Субҳоналлоҳ! Бошқа замон, бошқа маконларда яшаш учун инсон ўз нафсидан ажралиши ва шунинг учун курашиши керак.

Биз муқаддас Каъба ҳақида гапирганимизда Каъба тўртинчи осмондаги улкан қувват остида жойлашганлигини, коинотдаги барча жисмлар, сайёралар соат ўқига қарама-қарши спирал равишда ҳаракат қилиши, одамлар ҳам Каъбанинг атрофини соат ўқига қарама-қарши юриб тавоф қилишлари, уларнинг бу ҳаракатлари коинотдаги сайёралар ҳаракати билан мувофиқ равишда уйғун бўлишини айтиб ўтган эдик. Атиргулнинг гулкосачалари ўз тугунчаси атрофида худди спиралдек айланиб-айланиб, жой-жойини эгаллаб атиргулга айланиб қолганидек, ўз ҳаёти давомида асл мусулмон бўлиб яшаган инсон ҳам Каъба атрофида айланиб-айланиб, унинг ботини ҳам ана шу жараёнда муаттар атиргулга айланиб қолиши ҳақида озроқ хаёл қилган эдик. Агар атиргулнинг гулкосачалари ўз ўрнига жойлашмай, узуқ-юлуқ, сўлғин бўлса, бу атиргулнинг қадри бўлмайди, ҳеч кимга совға қилинмайди. Худди шундай, кейинги ҳаётида абадий бахтга эришиш учун инсон бу ҳаётда ботинидаги илоҳий неъматни “муаттар атиргулга” айлантириши керак. Бус-бутун ҳолда, ҳамма гулкосачалари ўз ўрнини эгаллаб, ўз тугунчаси атрофида чиройли ҳолда Атиргулга айланган қалбимиз, руҳимиз Аллоҳга тақдим этилиши керак. Аслида биз ана шундай бахтга – қалбимизни муаттар атиргул ҳолига келтириб, уни Аллоҳга тақдим эта олиш бахтига эришиш учун бу дунёга келганмиз. Бу метафорик ўхшатиш бўлса-да, биз Яратганнинг олдига ана шундай гўзал суратда қайтишимиз керак. Субҳоналлоҳ! Ахир У бизни гўзал суратда яратган! Олаётган ва чиқараётган ҳар бир нафасидан огоҳ бўлишлик – инсонни ўз асли сари олиб боради.

Аслида Ислом дини одамзодга Аллоҳ берган неъматни, ўз руҳини асраши, уни гўзал ҳолга олиб келиши ва ўз асли Одамийлик сари бориш учун кўрсатилган йўл эканлигини биз англашимиз зарур! Бу ҳаётда яшашимиз аслида Одам бўлишлик учун берилган бир имконият. Мана, Ислом дини, Қуръон, пайғамбарлар йўли бизга нима учун керак! Аслимизни қайтадан кашф қилиш, Одам бўлиш, гўзал суратда Аллоҳ Даргоҳига бора олишимиз учун керак!

Сиз эса ўз аслингиз каби бўлишга “журъат” этишга тайёрмисиз? Бу йўл улуғ йўл. Бу йўлда адашмай юришга Аллоҳ Сизга, бизга, ҳаммамизга ёрдам берсин!

 
Атру гул бўлса агар Раҳбар Сенга,
Насиб бўлгай жаннат-ул Кавсар Сенга…
 
Жалолиддин Румий

Фойдаланилган манбалар

1. “Қуръони Карим”. “Маъноларининг таржимаси. Шайх Абдулазиз Мансур. Т., 2001.

2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири ҳилол”.

3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Иймон”.

4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт”.

5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Руҳий тарбия”.

6. Шайх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф. “Ийман, Ислам, Куръан”.

7. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам”.Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

8. Алихонтўра Соғуний “Тарихи Муҳаммадий”. Т., 1991 й.

9. Абу Ҳомид Ғаззолий. “Кимёйи Саодат”.Т., 2005.

10. Абу Ҳомид Ғаззолий. “Мукошафат ул-Қулуб”. Т., 2004.

11. Абу Ҳомид Ғаззолий “Тавба китоби” Т., 2003.

12. Жалолиддин Румий. Маънавий Маснавий. Т., 1999.

13.Фозила Сулаймонова. Шарқ ва Ғарб.

14. Идрис Шах. “Суфизм”.

15. Идрис Шах. “Учиться как учиться” М.,1999.

16. Ибн ал-Арабий: “Гемма мудростей”.

17. Анна марие Шиммель “Жонон менинг жонимда”. Т., 1995.

18. Алишер Навоий.” Лисонут тайр”.

19. “Пайғамбарлар тарихи”.

20. Л.Н.Толстой “ Путь жизни”.

21. А.Клюев. “Уроки из будущего”.

22. С. Лазарев. “Божественная любовь”.

23. “Бхагават Гита” (комментарии).

24. “Авесто”.

25. Шомил Алаутдинов. Сайт “umma.ru”.

26. Валери Порохова. Об исламе. О коране. Ислам как он есть.

27. Нуъмон Али Хон “Фотиҳа” сураси тафсири.

28. Нуъмон Али Хон. “Ёсин” сураси тафсири”

29. Нуъмон Али Хон. “Иблиснинг қулаши ёки Одамнинг Юксалиши” ва бошқа маърузалари.

30. Умар Сулаймон. Ибн Касийрнинг “ал-Бидоя ва ниҳоя” асари юзасидан туркум маърузалари.

31. Доктор Закир Наик. “Где находится Аллах?”. “Почему Бог не создал одну религию” ва бошқа маърузалари.

32. Шайх Нажмиддин Кубро “Тасаввуфий ҳаёт”. (Иброҳим Ҳаққул, Азиза Бектош таржималари).

33. Усмон Нурий Тўпбош. “ Бир кўза сув”.

34. Пир Валоят Иноят Хон. “ Пробуждение”.

35. Шайх Нозим ал Ҳаққоний. “От Земли к Небесам”.

36. Нурддин ҳожи Холиқназаровв маърузалари.

37. “Аркам” ТВ. “Ҳузур” ТВ, “МИРадио инфо”, “Алиф” ТВ, “Islam-Today”, “Islam.ru”, “Нажот кемаси” сайтлари.

38. М. Чиштий. “Суфийское целительство”. М.,1994.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации