Текст книги "МАНТИҚУТ-ТАЙР"
Автор книги: Фаридуддини Аттори Нишопури
Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 13 (всего у книги 14 страниц)
Эй чумоли, деди, айтгил бир йўла,
Қайси лой кўпроқ қоришмиш ғам ила?
4815 Ланг чумоли деди: ғамга сарнавишт
Тор қабр устига қўнган сўнгги ғишт…
Сўнгги ғишт қабримга қўнган ул замон,
Кесилиб халқдин умидим ҳам тамом,
Ул қаро ер остида, эй пок зот,
Кўз юмиб ётсам жаҳондин бенажот,
Сўнгги ғишт ёпгач юзимни чун залил,
Эй Худо, мендин юзингни бурмагил.
Бас, юзим тупроққа босдим, бўлди кеч,
Кўзларимга бир нима кўрсатма ҳеч.
4820 Бор умидим, гарчи кўп этдим гуноҳ,
Айру тутгайсен азобингни, Илоҳ.
Сен ўзингсен соҳиби лутфу карам,
Айла маъзур келгану кетганни ҳам…
ҲИКОЯТ
Бу Саиди Миҳнага ҳаммом эди,
Ходими, ҳаммомчи довдир, хом эди.
Кирларин ишқаб, туширгай эрди ул,
Сўнгра шайхнинг олдига сургайди ул.
Бир маҳал сўрди: аё муршиди пир,
Бул жаҳон ичра жавонмардлик надир?
4825 Шайх дедиким, кирни кўрсатмай ҳамон,
Халқ кўзидин ҳам ани тутмак ниҳон…
Бул жавоб андоқки тушди жойига,
Ул йигит бош қўйди шайхнинг пойига.
Тавба қилди гўллигин иқрор этиб,
Шайхни хурсанд қилди истиғфор этиб…
Холиқо, Парвардигоро, Раббано,
Сенга юз шукрон, сенга ҳамду сано.
Халқи оламнинг жавонмардлиги, бас,
Денгизингдин қатрадир ул, бошқамас.
4830 Қойими мутлақ ўзингдирсен фақат,
Ул жавонмардликка йўқдир ҳеч сифат.
Бизки чиркин, беҳаёдирмиз, кечир,
Неча иркитмиз, ани кўрсатмагил…
ҲИКОЯТ
Борди Шиблий ул Жунайд олдига чун,
Деди: бошдин то оёғимда тугун.
Қайга борсам, унда сирри дафтаринг,
Бор эмиш қимматбаҳо бир гавҳаринг.
Ё уни бахш эт менга, ҳамроҳ қил,
Ёки сотгил, нархидин огоҳ қил.
4835 Деди Жунайд: мен агар сотсам уни,
Бебаҳодир, айлагай музтар сени.
Сийласам, осон кечиб илкингга, бас,
Қадрини билмай, бўлурсен худпараст.
Мен каби сен ҳам уни фарқ айлагил,
Ўзни заҳмат баҳрида ғарқ айлагил.
Интизорлик бирла кутгил ҳар маҳал,
Оқибат бағрингга келгайдир гуҳар…
Шайх Фаридуддин Атторнинг
«Мантиқут-тайр» китоби
тугади
МУНДАРИЖА
Навоийни мафтун айлаган китоб . . . . . . . . . . . . . . . . . 3
Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм . . . . .. . . . . . . . . . . . . 11
Ҳикоят. Бир ўғрининг муруввати . . . . . . . . . . . . . . . . . 28
Ҳазрати Расули акрам саллаллоҳу алайҳи вассалам васфида 29
Ҳазрати Расули акрам саллаллоҳу алайҳи вассаламга илтижо 39
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 40
Халифайи аввалин, амирал-мўминин Абубакр-ас-Сиддиқ
розийаллоҳу анҳу васфида . . . . . . . . . .. . . . . . . . . . . . . . . . . 42
Халифайи соний, амирал-мўминин Умар разийаллоҳу анҳу
васфида . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 43
Учинчи халифа, амирал-мўминин . . . . . . . . . . . . . . . . . 44
Усмон розийаллоҳу анҳу васфида
Тўртинчи халифа, амирал-мўминин Али ибни Абу
Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу васфида . . . . . . . . . . . . . . . . . 45
Таассуб баҳси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 46
Ҳикоят. Ҳазрати Умарнинг халифаликдан воз кечгани 49
Ҳикоят. Ҳазрати Алининг ўз қотилига шарбат сунгани 50
Ҳазрати Али ҳақида яна бир ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . 51
Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳунинг буюклиги,
олийжаноблиги васфида . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 52
Ҳикоят. Билолнинг диндаги саботи . . . . . . . . . . . . . . . . . 52
Ҳикоят. Ҳазрати Абубакр ва ҳазрати Алининг Пайғамбарга
садоқати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 53
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 55
Дебоча. Қушларга хитоб . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 56
Биринчи мақола. Ҳудҳуднинг қушларга хитоби . . . . . . . . 61
Иккинчи мақола. Ҳудҳуд Симурғни мадҳ этгани . . . . . . . 65
Булбулнинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 66
Ҳудҳуднинг булбулга жавоби . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 68
Ҳикоят. Бир фақирнинг шоҳ қизига ошиқ бўлгани . . . . 68
Тўтининг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 70
Ҳудҳуднинг тўтига жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . . 71
Ҳикоят. Хизрнинг девона ила суҳбати . . . . . . . . . . . . . . . . . 71
Товуснинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 71
Ҳудҳуднинг товусга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . . 72
Ҳикоят. Бир талабанинг устозидан савол сўргани . . . . . . . 73
Ғознинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 74
Ҳудҳуднинг ғозга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 74
Ҳикоят. Бир девонанинг дунё ва охират ҳақида айтганлари 75
Какликнинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 75
Ҳудҳуднинг Какликка жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 77
Ҳикоят. Сулаймоншоҳнинг салтанат ҳақида айтганлари 78
Ҳумоқушнинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 79
Ҳудҳуднинг Ҳумога жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 80
Ҳикоят. Биров тушида Султон Маҳмудни кўргани . . . . . . 80
Лочиннинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 81
Ҳудҳуднинг Лочинга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 82
Ҳикоят. Подшо ва унинг севимли қули . . . . . . . . . . . . . . . . . 83
Бутимор қушнинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 84
Ҳудҳуднинг Бутиморга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . 84
Ҳикоят. Бир кишининг денгиздан савол сўргани . . . . . . . . 85
Бойқушнинг узр сўрагани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 86
Ҳудҳуднинг Бойқушга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 87
Ҳикоят. Бир ўғилнинг марҳум отасини тушида кўргани . . . . 87
Саъванинг узр сўравгани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 88
Ҳудҳуднинг Саъвага жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 88
Ҳикоят. Яъқубинг ўғлига муҳаббати. . . . . . . . . . . . . . . . . 89
Қушларнинг узр сўрашгани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 90
Учинчи мақола. Қушларнинг Ҳудҳуддан савлл сўрашгани 91
Ҳудҳуднинг қушларга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 91
Ҳикоят. Подшонинг ойнабанд қаср қургани . . . . . . . . . . . . . . 93
Ҳикоят. Искандарнинг бир мамлакатга элчи бўлиб боргани 95
Султон Маҳмуд ва Аёз ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 96
Тўртинчи мақола. Қушларнинг Ҳудҳуддан яна савол сўрашгани 98
Ҳудҳуднинг қушларга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 98
Шайх Санъон қиссаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 100
Шайх Санъон қиссасининг давоми . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 117
Бешинчи мақола. Қушларнинг ўзларига раҳбар сайлашгани 129
Олтинчи мақола. Қушларнинг йўлга шайланишгани 130
Боязид ҳақида ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 131
Еттинчи мақола. Қушларнинг Ҳудҳудга арз этишгани 132
Ҳудҳуднинг қушлар мушкулини ҳал этгани . . . . . . . . . . . 133
Саккизинчи мақола. Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани 134
Ҳикоя. Султон Маҳмуд ва балиқчи бола . . . . . . . . . . . . . . . . 134
Бир қотил ва Ҳабиби Аъжамий ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . 136
Ҳикоят. Султон Маҳмуд ва тиканчи чол . . . . . . . . . . . . . . . . 137
Тўққизинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 140
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 140
Ҳикоят. Шайх Харақонийнинг Худодан нон сўрагани 142
Ҳикоят. Бир девонанинг Худодан тўн сўрагани . . . . . . . . . 144
Ҳикоят. Робианинг етти йил пиёда юриб, Маккага боргани 145
Ҳикоят. Бир азизнинг девона билан суҳбати . . . . . . . . . . . 146
Ўнинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани . . . . . . 146
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 146
Ҳикоят. Бир гуноҳкор тавбасини бузгани . . . . . . . . . . . . 147
Ҳикоят. Тангрининг бутпарастга жавоб бергани . . . . . . . . 148
Сўфий ва асалчи ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 149
Ҳикоят. Тангрининг Мусога танбиҳ бергани . . . . . . . . . . . . . . 150
Ҳикоят. Тангрининг марҳамати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 151
Ҳикоят. Малаклар ибодати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 152
Ўн биринчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 153
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . . 154
Шайх Шиблий ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 154
Ҳикоят. Икки дарвеш можароси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 155
Ҳикоят. Бир йўқсилнинг Миср подшосига ошиқ бўлгани 156
Ўн иккинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 157
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 158
Гўрков ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 159
Ҳикоят. Аббосанинг нафс ҳақида айтганлари . . . . . . . . . . . 159
Подшо ва сўфий ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 160
Овчи ва тулкилар ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 162
Ўн учинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 162
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 162
Ҳикоят. Бир ғофилнинг Иблисдан шикояти . . . . . . . . . . . . . . 163
Малики Динор ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 163
Ҳазрати Исо ва шайтон ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 164
Ҳикоят. Бир бадавлат кимсага девонанинг дегани . . . . . . . . 166
Бир мунофиқ ҳақида ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 167
Ўн тўртинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 167
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 167
Ҳикоят. Бир дарвеш тангасини яширгани . . . . . . . . . . . . 169
Ҳикоят. Робианинг ип йигириб, сотгани . . . . . . . . . . . . 170
Ҳикоят. Бир зоҳид қуш овозига маҳлиё бўлгани . . . . . . . . 171
Ўн бешинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 172
Ҳудҳуднинг саовлга жаовб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 173
Ҳикоят. Бир сўфийнинг подшога айтганлари . . . . . . . . . . 173
Ҳикоят. Бир савдогарнинг иморат қургани . . . . . . . . . . . 174
Пашша ва ўргимчак ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 175
Бир авом ва дарвеш ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 176
Ҳикоят. Ўғли ўлган кимсага ошиқнинг айтганлари . . . . . . 177
Инсон умрининг азизлиги ҳақида ҳикоят . . . . . . . . . . . . . 178
Ўн олтинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 178
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 179
Ҳикоят. Устозининг канизагига ошиқ бўлган талаба . . . . 180
Ҳикоят. Шиблийнинг чин дўст ҳақида айтганлари . . . . . . 184
Ҳикоят. Бир тожирнинг пушаймонлик чеккани . . . . . . . . 185
Подшо ва суякка интилган ит ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . 186
Ҳикоят. Халлож юзига ўз қонини сургани . . . . . . . . . . . . . . . 187
Ҳикоят. Жунайднинг ўғлини ўлдиришгани . . . . . . . . . . . . . . . 188
Ўн еттинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 189
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 189
Қақнус қиссаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 190
Бир боланинг отаси тобути олдига тушиб, йиғлагани . . . . . 192
Ҳикоят. Найчидан аҳвол сўрашгани . . . . . . . . . . . . . . . . . 193
Ҳикоят. Исонинг ариқдан сув ичгани . . . . . . . . . . . . . . . . . 194
Ҳикоят. Буқрот ҳакимнинг айтганлари . . . . . . . . . . . . . . . . . 195
Ўн саккизинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 195
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 196
Ҳикоят. Бировнинг қўлидан шарбат ичмайдиган кимса 197
Ҳикоят. Бир подшо қулига мева бергани . . . . . . . . . . . . . . . . 198
Ҳикоят. Бир сўфийнинг айтганлари . . . . . . . . . . . . . . . . . 199
Ҳикоят. Бир кампирнинг шайх Миҳнаийдан дуо сўрагани 200
Ҳикоят. Бир тиланчининг Жунайддан савол сўргани 200
Ҳикоят. Шабпаракнинг айтганлари . . . . . . . . . . . . . . . . . 201
Ўн тўққизинчи мақола. Бошқа бир қушнинг дегани 202
Ҳудҳуднинг унга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . .. . 203
Ҳикоят. Маҳбуслар зиндонни безатишгани . . . . . . . . . . . . . . 203
Ҳикоят. Биров тушида Боязид ва Термизийни кўргани . . . . . 205
Ҳикоят. Шайх Харақонийнинг сўнг нафасда айтганлари 206
Ҳикоят. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 207
Йигирманчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 208
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 208
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 209
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 209
Ҳикоят. Зуннуннинг савол бериб, ҳотифдан жавоб олгани 211
Ҳикоят. Фиръавн сеҳргарлари топган давлат . . . . . . . . . . . . . . 212
Йигирма биринчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 212
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 213
Ҳикоят. Юсуфни Мисрда сотишгани . . . . . . . . . . . . . . . . . 213
Ҳикоят. Иброҳим Адҳамнинг бир фақирга айтганлари 214
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 215
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 216
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 216
Йигирма иккинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 218
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 219
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 219
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 220
Ҳикоят. Бир ғозий кофирдан намоз ўқиш учун муҳлат сўрагани 221
Ҳикоят. Юсуф ва унинг оғалари . . . . . . . . . . . . . . . . . 223
Йигирма учинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 225
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 225
Ҳикоят. Амиднинг қуллари ва девона . . . . . . . . . . . . . . . . . 226
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 227
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 228
Ҳикоят. Бир девонанинг Тангрига хитоб этгани . . . . . .. 229
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 230
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 231
Йигирма тўртинчи мақола. Бир қушнинг айтганлари 232
Ҳудҳуднинг қушга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 232
Ҳикоят. Бир мурид Боязидни тушида кўргани . . . . . . . . 233
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 234
Ҳикоят. Султон Маҳмуд ва гулханий . . . . . . . . . . . . . . . . . 235
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 237
Йигирма бешинчи мақола. Бошқа бир қушнинг айтганлари 237
Ҳудҳуднинг қушга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 238
Ҳикоят. Шайх Нишобурийнинг дарвешга айтгани 239
Ҳикоят. Иблиснинг Мусога насиҳати . . . . . . . . . . . . . . . . . 241
Ҳикоят. Бир покдиннинг айтганлари . . . . . . . . . . . . . . . . . 241
Ҳикоят. Шайх ва унинг ити . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 242
Ҳикоят. Биров Мусодан савол сўргани . . . . . . . . . . . . . . . . . 242
Ҳикоят. Бир тўрва соқолнинг сувга чўккани . . . . . . . . . . . . . 243
Ҳикоят. Бир сўфийнинг булутга дўқ ургани . . . . . . . . . . . . . . 244
Йигирма олтинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 245
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 245
Ҳикоят. Тоғдаги мажнун . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 246
Ҳикоят. Ошиқнинг ўлим ҳолатида йиғлагани . . . . . . . . . 246
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 247
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 248
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 248
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 248
Йигирма еттинчи мақола. Бошқа бир қушнинг савол сўргани 250
Ҳудҳуднинг саволга жаовб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 250
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 250
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 251
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 251
Ҳикоят. Робианинг Ҳаққа илтижоси . . . . . . . . . . . . . . . . . 254
Ҳақ таолонинг Довудга хитоб этгани . . . . . . . . . . . . . . . . . 255
Ҳикоят. Султон Маҳмуд бутни ёндиргани . . . . . . . . . . . . . . . 256
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 257
Йигирма саккизинчи мақола.Бошқа бир қушнинг савол сўргани 259
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 259
Ҳикоят. Зулайҳо Юсуфни калтаклатгани . . . . . . . . . . . . . . . 259
Ҳикоят. Бир қулнинг хўжасига айтганлари . . . . . . . . . . . . . . . 261
Ҳикоят. Абу Али Тусийнинг айтганлари . . . . . . . . . . . . . . . . 262
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 263
Йигирма тўққизинчи мақола.Бошқа бир қушнинг савол сўргани 263
Ҳудҳуднинг саволга жавоб бергани . . . . . . . . . . . . . . . . . 264
Етти водий . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 264
Талаб водийси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 264
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 266
Шиблий ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 267
Мажнун ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 268
Шайх Юсуф Ҳамадоний ҳикояти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 269
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 270
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 270
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 272
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 273
Ишқ водийси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 273
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 275
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 276
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 277
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 280
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 282
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 283
Маърифат водийси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 284
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 286
Тўртинчи водий – истиғно . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 287
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 289
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 290
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 291
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 292
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 293
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 294
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 295
Муножот . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 295
Бешинчи водий – тавҳид . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 296
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 297
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 297
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 300
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 301
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 301
Олтинчи водий – ҳайрат . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 304
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 305
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 311
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 312
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 313
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 314
Еттинчи водий – фақру фано . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 314
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 315
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 317
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 318
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 319
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 327
Ўттизинчи мақола . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 327
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 331
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 331
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 332
Қушларнинг хат ўқишгани . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 333
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 336
Ўттиз биринчи мақола . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 337
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 339
Китоб хотимаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 350
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 354
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 355
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 356
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 359
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 360
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 361
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 362
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 363
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 364
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 365
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 365
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 366
Ҳикоят . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 367
Сўнг сўз . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 368
Заметки
[
←1
]
Пашша Намруднинг бурнидан кириб, уни азоб-уқубатларга дучор этиб, ҳалокатга етказгани ҳақидаги ривоятга ишорат.
[
←2
]
Ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг Ҳижрат кечаси бир ғорга кириб, ўргимчак тўри воситасида мушриклар таъқибидан қутилгани ҳақидаги ривоятга ишорат.
[
←3
]
Қуръони каримнинг 27-сураси Намл, яъни Чумоли деб аталади. Сура «То син» дея бошланиб, 16-оятда Сулаймон пайғамбарга мантиқ-ут-тайр-қуш тили ўргатилгани баён этилади.
[
←4
]
Ривоятга кўра, Исо алайҳиссалом кўкка кўтарилганда ёқасида дунё молидан қолмиш бир нина туфайли унга яна-да баландроқ кўтарилишга рухсат этилмаган.
[
←5
]
Наъл – тақа.
[
←6
]
Солиҳ алайҳиссалом туясига ишорат… Зар ҳўкиз – Мусо алайҳиссалом амри билан сўйилиб, қотилнинг топилишига сабаб бўлган сариқ ҳўкиз
[
←7
]
Пайкон – ўқ.
[
←8
]
Муттасиф – бир сифат эгаси. Мухталиф – хилма-хил.
[
←9
]
Аҳвал – ҳилай. Муаттал – бечора, бенаво.
[
←10
]
Асас – тунги соқчи, қоровул.
[
←11
]
Аллоҳ беназирдир.
[
←12
]
Фузулий – бу ерда беҳуда сўзлар сўзловчи, маъносида.
[
←13
]
Баҳри жуд – саховат денгизи. Масжуд – сажда этилгувчи.
[
←14
]
Хидев – подшо, султон.
[
←15
]
Закариё алайҳиссалом жуҳудлардан қочиб, бир қуриган дарахт кавагида яширинган. Душманлари шайтон воситасида бундан хабар топиб, уни дарахтга қўшиб, арралаб ташлашган.
[
←16
]
Тифли шир – эмузикли бола, чақалоқ.
[
←17
]
Аблаҳ – содда, нодон маъносида. Муназзаҳ – пок, тоза.
[
←18
]
Сур – бу ерда шодлик, шодиёна маъносида.
[
←19
]
Ришта – ип, арқон.
[
←20
]
Олудалик – ола-қуроқ, қоришиқ бир аҳволда яшаш.
[
←21
]
Баргашталик – қайтиш, юз ўгириш.
[
←22
]
Фитрок – отга бойланиб, ов қилинган жонворлар осиладиган қайиш тасма.
[
←23
]
Ҳодийи субул – йўлга бошловчи.
[
←24
]
Мен аросат майдонининг хўжасиман, тўғри йўлга ҳидоят этилмиш раҳматман…
[
←25
]
Маъдумот – йўқликлар.
[
←26
]
Алам – бу ерда нишон маъносида.
[
←27
]
Анвор – нурлар.
[
←28
]
Руҳимдан Одамга жон уфурдим.
[
←29
]
Рўзи ҳисоб – ҳисоб куни, қиёмат куни.
[
←30
]
Лайлатул жин – жин кечаси.
[
←31
]
Қудсий – фаришталар, малаклар.
[
←32
]
Азвожини – аёлларини
[
←33
]
Байтнинг мазмуни: шаҳарларнинг энг хайрлисига раҳбар ва энг хайрли асрдаги халқнинг энг хайрлисидир.
[
←34
]
Ё Билол, бизни севинтир.
[
←35
]
Ё Ҳумайро, мен билан гаплаш.
[
←36
]
Оёқ кийимингни еч…
[
←37
]
Наълин – оёқ кийими кийган.
[
←38
]
Чокар – хизматкор, мулозим.
[
←39
]
Қурбат – яқинлик.
[
←40
]
Мубашшир – хушхабар келтирувчи.
[
←41
]
Хушк – қуруқ.
[
←42
]
Фаръ – аслдан ўсиб чиққан, яъни, асл эмас, иккинчи даражали нарса, масалан, дарахтнинг бутоғи.
[
←43
]
Байтнинг мазмуни: «Оллоҳнингн «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми?» ҳукмидан қўрқаман, «Оллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар» ҳукмидан умидланаман… Қуръони карим, Аъроф сурасининг 99-ояти ва Юсуф сурасининг 87-оятига ишорат.
[
←44
]
Офтоби мунир – порлоқ қуёш.
[
←45
]
«Умар Абу бакрдаги фазилатларнинг биттасидир» деган маънода ҳадис бор. Буни эшитган Умар, кошки, мен Сиддиқ кўксида ўсган бир тола қил бўлсайдим, деган.
[
←46
]
Ҳазрати Умар илк бор Қуръони каримнинг Тоҳа сурасини эшитган.
[
←47
]
«Тоҳа» сўзидаги ҳойи ҳаввоз ҳарфи.
[
←48
]
Ҳазрати Усмон Расулуллоҳнинг(с.а.в) бир қизларига уйланган, у вафот этгач, иккинчи қизларига уйланган. Шу муносабат билан Зиннурайн – икки нур соҳиби деб ном олган.
[
←49
]
Мунташир бўлмоқ– ёйилмоқ.
[
←50
]
Худайбийа жанги олдидан Ҳазрати Усмон Маккага элчи қилиб жўнатилиб, у ерда ҳибсга олинган эди. Бу хабар етиб келгач, Расулуллоҳ бир дарахт остида ўлтириб, саҳобалар олдида ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб, ҳазрати Усмон номидан байъат расмини адо этган эди.
[
←51
]
Ростин – ҳақиқий.
[
←52
]
Батул – Расулуллоҳнинг(с.а.в) қизлари, Фотиманинг(розияллоҳу анҳо) лақаби; зоҳида маъносида.
[
←53
]
Энг тўғри ҳукм этгувчи кимса – Алидир» деган ҳадисга ишорат.
[
←54
]
Ҳазрати Али бир гал хутба ўқиркан, шу осмон остида ҳар неким жумбоқ, муаммо бор эса, мендан сўрайверинг, кўксимда илм денгизи бор, деган. Бу ерда шунга ишорат этилмоқда.
[
←55
]
«Энг тўғри Ҳукм этгувчи кимса – Алидир» деган ҳадисга ишорат.
[
←56
]
Ҳазрати Алининг шундай бир каромат кўрсатгани ҳақида ривоят бор.
[
←57
]
Зулфиқор – Муҳаммад алайҳиссаломнинг икки тиғли қиличи, уни Алига тақдим этган.
[
←58
]
Байтнинг мазмуни: Агар саҳобаларнинг йиғилишиб, бир кишини сайлаши тўғри бўлмаса, Қуръоннинг йиғилиб, бир китоб ҳолига келтирилиши ҳам хатодир.
[
←59
]
Қашри ривоят – ривоят пўстлоғи.
[
←60
]
Форуқ – ҳақни ботилдан ажратувчи, ҳазрати Умарнинг лақаби.
[
←61
]
Халофат – халифалик.
[
←62
]
Али сўзида ишлатиладиган ҳарфлар.
[
←63
]
Жонлари ҳақиқат денгизига ботган эди.
[
←64
]
Мард – бу ерда эркак маъносида.
[
←65
]
Бу ерда Сулаймон пайғамбарнинг қушлар билан мулоқоти назарда тутилмоқда.
[
←66
]
Чор тўби таъб – табиатнинг тўрт устуни, чор унсур: тупроқ, олов, сув ва ҳаво, яъни улардан ҳосил бўлган тан, вужуд.
[
←67
]
Дуррож – какликнинг бир тури, қирғовул.
[
←68
]
Тазарв – тустовуқ.
[
←69
]
Пайки ғайб – ғайб хабарчиси.
[
←70
]
Бехилоф – шубҳасиз маъносида.
[
←71
]
Мардикор – бу ерда, ишни қойил қиладиган, маъносида.
[
←72
]
Машҳур ҳадисга ишорат.
[
←73
]
Нонво – нонвой.
[
←74
]
Ҳар жойи – қўнимсиз, бир жойда туролмайдиган.
[
←75
]
Эй ишини тамомлаган эр.
[
←76
]
Олам гуҳар – оламнинг гавҳари
[
←77
]
Пок раъй – пок ниятли
[
←78
]
Болову паст – баланду паст.
[
←79
]
Мушавваш – паришон.
[
←80
]
Узри ланг – оқсоқ узр, яъни, маъносиз узр.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.