Электронная библиотека » Коллектив авторов » » онлайн чтение - страница 3

Текст книги "«ФАУСТ» ОЛАМИ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:00


Автор книги: Коллектив авторов


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 3 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Бу оламни їамрамої бутун

Амалидир ёлўиз Тангрининг.

Хонаи іаї ёруў туну кун,

Бизлар учун борлиї нилигун.

Ва лекин сиз – одамлар учун

Тангри бермиш туну кунни тенг.

Фауст

Мен їодирман, аммо!

Мефистофель

Бу жуда іам соз!

Лекин жуда олис камолот йєли,

Берилган умр іаддан зиёд оз,

Зарур садоїатли ёрдамчи їєли.

Мададкоринг бєлсин, сен шоирни топ,

Унинг таълимига жон їулоўинг ос.

Барча фазилатлар сенга бєлгай хос:

Шердай мард бєлурсан, алїордай шитоб,

Шведдек устивор, римликдай іассос.

У єргатар єзда їилмоїликни жам

Мунофиїликни іам, тєўриликни іам.

Сєнг єйлаб тузилган режага монанд

Сени їилар севги риштасига банд.

Фикрингда жам бєлур бу мавжуд дунё,

Єзинг микрокосма бєлурсан таніо.

Фауст

Мен кимман іам нечук бєлурман одам,

Агарда одамзод їилгувчи іавас —

Орзулар тожига ета билмасам?

Мефистофель

Сен – єзингсан, єзга іеч кимса эмас.

Миллион жингалаклик соч таїсанг гарчанд,

Пошнангни бир їарич кєтарсанг баланд,

Бари бир – єзингсан, уринмої абас.

Фауст

Демакки, билимлар маізани аро

Терган дурларимнинг барчаси бекор?

Демак ночор эдим, мен іануз ночор,

Заррача камолот бермабди дунё?

Бир їилча єтмабман єзимдан нари,

Бир їадам їєймабман чексизлик сари?

Мефистофель

Калта єйламоїдир бандалар иши,

Сен іам бошїалардан эмассан ортиї.

Бор экан кєксингда іаёт оташи,

Сенга Тангри бермиш омонат тортиї.

Сен ундан фойдалан, фурсат ўанимат.

Нечун бу дунёдан излаш іаїиїат?

Єзингники сенга берилган бу бош,

Єзингники елканг, їєлинг, оёўинг.

Іукму фармонингда не бєлса йєлдош,

Демак, бу сеники, лозим билмоўинг.

Агар аравамга олти от їєшсам,

Їайга бурсам учса тєртта ўилдирак,

Демак, меникидир шу учїур їадам,

Йигирма тєрт оёї меники, демак.

Їоронўу кулбангни тарк эт энди, бас.

Мен билан бирга юр, кезайлик жаіон,

Китоб бандаси, бу – бошвоїсиз іайвон,

Юлїиниб чопишдан єзгани билмас.

Атрофида не бор – йєї унда іавас,

Гулу чечакларни їиладур пайіон.

Фауст

Їаёїїа борурмиз?

Мефистофель

Кєз кєрган ёїїа!

Їани бєл, бу ердан кетайлик тезрої.

Бас, етар, термулиб їора чироїїа,

Ўанимат дамларни бекор єткармої.

Сенинг таълимингдан азобдир фаїат

Бунда єзингга іам, толибларга іам.

Сомон янчмай їєйсанг бєлмагайсан кам,

Іамкасбингга бєлсин бу бенаф меінат.

Не іам айтар эдинг шогирдларингга

Китобда ёзилган гаплардан бєлак?

Дарвоїе, улардан биттаси сенга

Дарс истаб келмоїда, ана у гєдак.

Фауст

Бемаіал келибди, іозир ваїтим йєї.

Мефистофель

Їєй, бола умиди бєлмасин барбод.

Кира берсин, сенинг кєнглинг бєлсин тєї,

Єрнингга мен єзим бєлурман устод,

Таїя ёпинчиїни бу ёїїа узат.

(Фаустнинг кийимларини кияди)

О, їандай ярашди кийиминг менга,

Йєлга шайлана бер, бор, жавоб сенга.

Шогирд билан єзим їилурман суібат.

Фауст чиїади.

Нимадир тафаккур, инсон їудрати!

Йєї энди сен учун улар їиммати.

Єзни алдамоїїа йєл берсанг, инсон,

Менинг їєлимдасан шунда бегумон.

Унинг феъли маълум, беором єйи,

Бутун коинотни їамраш – тилаги.

Олам шодлигию шавїларни їєйиб,

Їайгадир интилар телба юраги.

Мен унга єїитай іаёт китобин,

Тубанликка отай, їилай банди чоі.

Кєрсин бу оламнинг барча азобин,

Барча пасткашликка бєлолсин гувоі.

Мен унга сув бергум ичиб їонмагай,

Унга таом бергум – тєёлмагай іеч.

У єзи илинди, лекин іарїалай

Їєлга тушар эди эртами ё кеч.

Толиб киради.

Толиб

Келганимга кєп бєлгани йєї,

Аммо сизга іурматим улуў.

Сиздай буюк зот билан бир бор

Кєришмоїїа эдим интизор.

Мефистофель

Іурмат учун чин дилдан раімат,

Мендайлардан кєп бунда ўоят.

Ушбу маскан танишдир сизга?

Толиб

Шу борада ёрдамингизга

Муітождирман, муітарам устоз.

Мен билимга бєлиб ишїибоз

Жуда олис юртдан келганман,

Илм олишни фарз деб билганман.

Кєп ёлборди кетма деб онам,

Бєлмас эди, аммо кетмасам,

Илм менга – тириклик – іаёт!

Мефистофель

Бунда яйраб ёзурсиз їанот.

Толиб

Устоз, сизга ростини айтсам;

Фикрим – энди уйимга їайтсам.

Диїїинафас ушбу хоналар

Дилга солди ўашлик ва кадар.

Бунда йєїдир кенглик ва ёўду,

Бунда уйлар тор ва їоронўу.

Єйлайман, бу іужралар аро

Зардоб ютиб бєлурман адо.

Мефистофель

Єрганишда, дєстим, іамма гап,

Чаїалої іам кєз очмай, дастлаб

Олаїолмас она кєкрагин.

Одат їилгач, ажратиш їийин.

Сиз іам їєйгач илмга кєнгил,

Ундан сизни айирмої мушкул.

Толиб

Интилардим жон деб билимга,

Кєникмоўим мумкинми, бирої?

Мефистофель

Їизиїурсиз їайси илмга?

Їайси соіа сизга маїбулрої?

Толиб

Истагимга йєї сира поён,

Іар соіанинг олими бєлсам.

Сирин очса менга ер, осмон,

Сув, іавою табиат – олам!

Мефистофель

Жуда тєўри, жуда соз ният,

Энди зарур фаїат іаракат.

Толиб

Кєнгилдаги ниятим учун

Борлиўимни бахш этай бутун.

Дам олиш кун, таътилда гоіи

Єйнаб олсам йєїми гуноіи?

Мефистофель

Єтказманг іеч фурсатни бекор,

Илм олишда тартибот даркор.

Олим бєлмої учун мукаммал

Мантиї илмин эгалланг аввал.

У аїлни чархлайди бардам,

Єргатади интизомга іам.

Сиздаги бу содда тафаккур

Илм сари тєўри йєл топур.

Шу пайтгача бєлса оддий иш

Сизнинг учун ичмак ва емак,

Хато їилган экансиз демак,

Лозим унга тєўри ёндашиш.

Бу ерда бор учта іаракат,

Бордур субъект, бор предикат.

Инсон аїли бамисли дастгоі,

Бунда іам бор дастак ва шона,

Бунда іам бор єриш ва арїої,

Мингни боўлар бир ип ягона.

Аён бєлгач ушбу іаїиїат,

Файласуфга келади навбат.

Унда іам бордир дастур,

Єргатади у іам бирма-бир:

Биринчи ва иккинчи нима,

Учинчи ва тєртинчи надир.

Їанча билманг оламни, аммо,

Їанча солманг борлиїїа нигоі,

Бу тафаккур аталган дастгоі

Тєїиёлмас іаётий мато.

Билмої бєлиб олам асрорин,

Жондан жудо їилурлар уни,

Бєлакларга бєлурлар уни.

Бир кун келиб тєпласа барин

Топиб бєлмас тирик аслини.

Буни «Encheiresis naturaе»9 атар,

Єз устидан кулиб кимёгар.

Толиб

Сєзингизга тушунмадим іеч.

Мефистофель

Тушунарсиз эртами ё кеч,

Билгач редукция таъбирин,

Іам мураккаб туркумлаш сирин.

Толиб

Англамадим, іеч нарса, чин сєз,

Бош айланди фаїат, тинди кєз.

Мефистофель

Поёнига етгач бу ишнинг,

Метафизикага киришинг.

Неким билмої мумкин эмасдир,

Чуїур дея атамої басдир.

Сєз кєп – силлиї, іар іолатга мос,

Машаїїатдан їилувчи халос.

Лекин билим олмоїда илк бор

Їатъий тартиб, їоида даркор.

Шуни билинг энг биринчи фарз:

Іар кун бєлсин беш соатлик дарс.

Чалинмасдан іали їєнўирої,

Синфда сиз єтиринг муштої.

Бир маслаіат – бошланмасдан дарс,

Їєлланмага ташлаб їєйинг кєз.

Билажаксиз, домлангиз айтмас

Ундан ортиї бир оўиз іам сєз.

Лек эринмай дафтарингизга

Ёзиб олинг не айтса домло.

Гєё таїдис сєзларни сизга

Айтиб турган каби Руіилло!

Толиб

Ёзиб олгум битта їєймай, соз,

Ёзишга мен жуда ишїибоз.

Аён, неки хатга тушди, бас,

Уни асло йєїотиб бєлмас.

Мефистофель

Хєш, кирурсиз їайси бєлимга?

Толиб

Іуїуї унча ёїмас кєнглимга.

Мефистофель

Балли! Бєлинг бу фандан нари —

Їуруї їоўоз даста-дасталик.

Кєіна їонун аїоидлари

Бамисоли ирсий хасталик.

Беш-єн авлод яшар гоі їонун,

Єтиб борар, аммо давр эса —

Бир ваїт їонун – кори хайр эса,

Ул кори хайр кулфатдир букун.

Тирикликнинг їонуни єзга,

Аммо уни илмаслар кєзга.

Толиб

Їонуншунос бєлмоўим мушкул,

Унга менда йєїдир иштиёї.

Илоіиёт илми дурустрої.

Мефистофель

Зиніор урманг бу илмга їєл!

У мисоли поёнсиз єрмон,

Адашади кирган бегумон.

Мен кєрсатай сизга тєўри йєл:

Не деб сизни алдаса домло,

Ишонингу, такрорланг фаїат.

Шак келтирманг унга мутлаїо,

Кєрмагайсиз шунда уїубат.

Сєзни маікам ушланг, тєўри йєл

Элтар сизни ишонч їасрига.

Толиб

Тєўри, аммо іар бир сєз эга —

Єз мазмуни – маъно аслига.

Мефистофель

Маъно излаш – кераксиз меінат,

Унга йєїдир асло зарурат.

Силлиї сєзлар топилса боплаб —

Маъносиз іам тузса бєлур гап.

Їуруї сєзнинг єзидан доим

Назариёт яратар олим.

Билмої керак сєзни муїаддас,

Сєзни асло рад этиб бєлмас.

Толиб

Савол бериб сизни чарчатсам,

Мени маъзур тутарсиз албат.

Гар бєлмаса илоіиёт іам

Їалай экан илми табобат?

Уч йил экан єїиш муддати,

Уч йил унга кєп эмас, фаїат —

Астойидил їилсам іаракат

Насиб бєлгай бу фан іикмати.

Мефистофель (Четга)

Тегиб кетди домлалик жонга,

Айлангим бор яна шайтонга.

(Толибга)

Табобатнинг асрори надир?

Билмої буни машаїїат эмас.

Олам аро бєлса їанча сир —

Барчасини єрганинг бир-бир,

Сєнгра улоїтиринг, шарт эмас.

Соў мияни ачитмої нечун?

Таваккалнинг измини тутинг.

Неки сизга лазиздир букун,

Олмої маїсад бєлсин сиз учун,

Єзга ўамни тамом унутинг.

Келишгансиз, кучга тєлгансиз,

Іали ёшсиз, єтсиз, аланга.

Ким виїорни касб этса – азиз,

Халойиїнинг іурмати анга.

Їєйинг, дониш китобин ёпинг,

Аёлларнинг ёнига чопинг.

Сиз уларга бєлинг харидор,

Сиз уларнинг кєнглини топинг.

Їєлингизда энг зєр дору бор

Жононларнинг оі-фиўонига,

Ора киринг улар жонига.

Бєлиб гєё камтар камина,

Гєё эгри фикрдан йирої,

Сиз касалнинг оіистагина

Юрагига тутасиз їулої.

Андак дадил, андак іаёлик —

Текширасиз сєнгра беписанд —

Сиїиб їєйган эмасми нозик —

Кєкракларни їаттиї сийнабанд.

Толиб

Бу – бошїа гап! Омаднинг наїди!

Маслаіат соз – иш боривождир.

Мефистофель

Назария – їуруї оўочдир,

Аммо яшнар іаёт дарахти.

Толиб

Сєзингиздан йєїолди іушим,

Єнгимми бу ва ёки тушим?

Раімат сизга, яна келаман.

Мефистофель

Келинг, жуда хурсанд бєламан.

Толиб

Табаррук бу даргоіингиздан

Їуруї кетмай – балки бирор сєз

Дафтаримга ёзиб берарсиз?

Мефистофель

Майли, бєлсин хотира биздан.

(Толибнинг дафтарига ёзиб беради)

Толиб

(Єїийди)

Eritus sicut Deus scientes bonum et malum10.

(таъзим билан хайрлашиб чиїади).

Мефистофель

Холам илон сєзин ёд этсанг агар

Тангри монандликдан їолмагай асар.

Фауст киради.

Фауст

Хєш, їаён борурмиз?

Мефистофель

      Їайга десанг іам.

Аввал кичик олам, сєнг катта олам

Сирин очгай бизга. Фойдали бу дарс

Сенга завїли бєлур, іеч мушкул эмас.

Фауст

Аммо соїолимга їара, кєп узун,

Ярамасам керак шавїу завї учун.

Шодлик оламига бєлардим эга —

Андак енгилтаклик етишмас менга.

Мен їувної улфатлар давраси аро

Єзни йєїотурман боладек гєё.

Мефистофель

Яшашга єрганиш унча їийинмас,

Шарти шу – єзингга ишонч бєлса бас.

Фауст

Їандої сафардур бу турфа ўаройиб?

От йєї, арава йєї, аравакаш йєї.

Мефистофель

Мана ёпинчиўим, уни кенг ёйиб,

Іавога учгаймиз, кєнглинг бєлсин тєї.

Аммо ола кєрма ортиїча тугун,

Халал бергай бизга юксалмої учун.

Менда бор парвозга єт билан іаво,

Учурмиз, вазнимиз сабодак бєлсин.

Їутлуў бєлсин сенга янги бу дунё,

Янги іаёт сенга муборак бєлсин!


ЛЕЙПЦИГДАГИ АУЭРБАХ ЕРТЄЛАСИ

Кайф-сафо билан машўул улфатлар.

Фрош

Іеч ким ичмас, демак? Кулги іам етар?

Іеч кимга керакмас шодлик ва ханда?

Кєринишдан туппа-тузук йигитлар

Сувга тушган нондай єлтирар бунда.

Брандер

Йигитлар кулмаса єзинг айбдор,

Їилиї кєрсатмадинг бизларга бир бор.

Фрош

(унинг бошидан бир їадаі май їуяди)

Мана керак бєлса!

Брандер

Эі, тєнўиз, ифлос!

Фрош

Сен їилиї сєрадинг, бажардим, холос.

Зибель

Бас, жанжални тугат! Ким бошласа жанг,

Калтак ейди мендан. Їєшиї айт іамманг!

Альтмайер

Бунча баїирмасанг, їулоўим битди,

Уч їават пардаси ёрилиб кетди.

Зибель

Буни йєўон овоз дерлар, яъни бас,

Девор титрамаса іисобга єтмас.

Фрош

Їєшиї ёїмаганлар чиїсин эшикка,

Альтмайер      

Та – ре – рай – рай!

Фрош

Овозлар мослашди энди їєшиїїа.

(куйлайди)

«Айтинг, муїаддас Рим империяси

Барбод бєлмадими, борми дунёда?»

Брандер

Їєйсанг-чи, сиёсий їєшиї нимаси,

Бемаъни їєшиї; йєї бундан зиёда.

Тангрига минг бора їилингки шукр,

Бесалтанат борсиз саломат омон.

Сизда империя ташвиши йєїдир,

Сизнинг муродингиз єзгадир тамом.

Яхшиям эмасман на шоі, на їирол,

Ва на империя котибимасман.

Фаїат кєп їатори оддий фуїаро,

Фаїат хєп мириїиб май ичган мастман.

Ва лекин бошлиїсиз иш доим чаппа,

Шунинг учун керак бизларга папа.

Фрош      

(Куйлайди)

Уч, булбулим, жон булбул,

Юксал осмонга.

Саломим етказ кєнгил

Севган жононга.

Зибель

Жононларга нима бор?

Улар не іожат!

Фрош

Жєрабоши, бу їадар

Бєлма бешафїат.

(Куйлайди)

Эшикни оч, ёр келди,

Эй, соіибжамол.

Тонг отди-ю ёр кетди,

Энди їулфлаб ол.

Зибель

Нечун жононларга бунча шараф-шон?

Уларга їилурсиз бунча жон фидо?

Менга жононларнинг кимлиги аён,

Бари алдоїчидир, бари бевафо.

Чорраіадан єтса, мен севган барно,

Така бєлиб унга йєлиїсин шайтон.

Блоксбергда эчки берсину салом,

Сєнг маъраб тиласин хайрли оїшом.

Кєнгли пок йигитга у бегонадир,

Їанча нола їилма – боїмас тош юрак.

Унга таъзим килган ўирт девонадир,

Дарчасини уриб синдирмої керак.

Брандер

(Столга мушт уриб)

Бир таклиф бор, жаноблар, диїїат!

Мен турмушдан анча хабардор.

Бунда барча – аіли муіаббат,

Бу йиўинни нишонлаш даркор.

Менда янги бир їєшиї бор – зєр,

Наїаротга іамма бєлсин жєр.

(Куйлайди)

Бир каламуш мойни еб.

Роса тєйибди.

Доктор Лютердек бєлиб

Їорин їєйибди.

Бека бир кун маргимуш

Ташлабди аста.

Каламуш беіол эмиш,

Ошиїдай хаста.

Іамма

Ошиїдай хаста.

Брандер

Єзни іар ён урди у,

Югурди іар ёї.

Ичин єртади оўу

Аммо баттаррої.

Кєлмаклардан ичди сув.

Айланди гир-гир.

Чийиллаб йиўлади у

Ошиїдай дилгир.

Іамма

Ошиїдай дилгир.

Брандер

Ошхонага кирди у,

Сєнгра ногиіон —

Єт олдига келди-ю,

Йиїилди бежон.

Бека їаі-їаі уради:

«Ажабо, не іол!

Їаранг, шєрлик тугади

Ошиїдай беіол!»

Іамма

Ошиїдай беіол.

Зибель

Ажаб, шу іам їєшиї бєлди-ю…

Каламушга бермишлар оўу, —

Бу не эртак, бу не іикоя?

Брандер

Гапга їаранг! Їай замондан у

Каламушни їилар іимоя?

Альтмайер

Іайрон бєлманг, бу їориндор кал

Эшитганда їєшиїнинг сєзин,

Нафс балоси туфайли єсал

Каламушга єхшатди єзин.

Фауст ва Мефистофель кириб келадилар.

Мефистофель

Мана, келдик, сенга аввало

Кєрсатурман шу майхонани.

Бунда кєриб фаїат кайф-сафо,

Эшитурсан шод таронани.

Маънилик гап йєўу їувнашиб,

Їаі-їаілашур ичиб олгач май, —

Худди думи билан єйнашиб

Яйрагувчи мушук боладай.

Улар учун ўам-ташвиш абас,

Їилмаса бас бош оўриї диїїат,

Їаівахона эгаси фаїат

Нася майни бериб турса бас.

Брандер

Єзга юртлик меімонлар, їаранг!

Іозир келган кєринур улар,

Чунки бири жуда іангу манг.

Фрош

Гапинг тєўри, келгиндидурлар.

Лейпциг эса – кичкина Париж,

Одамлари тамоман єзга.

Бу ерликни їийинмас таниш,

Бир їарашда ташланур кєзга.

Зибель

Їайдан келган улар, єзи ким?

Фрош

Мен уларга икки їадаі май —

Бераман-да, сєрамай нетмай,

Кимлигини айтаман єзим.

Мартабалик зот, балки улар,

Боїишлари маўрур, бепарво.

Брандер

Улар – єтакетган фирибгар.

Альтмайер

Бу тєўри гап!

Фрош

Шошманг мутлаїо,

Мен синайман, шоіиддир Худо.

(Фаустга)

Мефистофель

Їара, шайтонга іам їилмаслар парво,

Боїмаслар бєўзидан тутсам-да агар.

Фауст

Салом, эй жаноблар!

Зибель

Саломат бєлинг!

(Мефистофелга кєз їирини ташлаб, єзича)

Бир оёўи оїсої кєринар бунинг11.

Мефистофель

Мумкинми їєшилсак биз іам суібатга?

Бунда яхши шароб топилмаса іам

Хурсандмиз учраган яхши улфатга.

Альтмайер

Дидингиз нозикка єхшар, муітарам.

Фрош

Мабодо, сиз кеча Риппахда їєниб —

Ганс тентакка іамдам бєлмадингизми?

Мефистофель

Топдингиз, шу бугун сєйлашдик тєйиб,

Акаси экансиз, сєради сизни.

Ёдимдан чиїибди, їаранг, азизим,

Сизга йєллаганди салом ва таъзим.

(Фрошга таъзим їилади)

Альтмайер ( секин)

Боплади-ку!

Зибель

Закий экан у, балли!

Фрош

Кєрсатиб їєяман, шошмасин іали.

Мефистофель

Бизлар остонадан їадам їєйганда

Їєшиї айтардингиз сизлар їувної, соз.

Ашулага жуда боп жой экан-да,

Жаранглаб чиїади бу ерда овоз.

Фрош

Єзингиз іам куйлаб чаласизми соз?

Мефистофель

Іавас зєру, аммо їобилият оз.

Альтмайер

Бирор нарса айтинг.

Мефистофель

Майли, маріамат.

Зибель

Янги їєшиї бєлсин, шарти шу фаїат.

Мефистофель

Биз Испан юртидан келяпмиз бу он,

У юрт шароб билан ашулага кон.

(Куйлайди)

«Бєлган экан бир їирол

Іам дєсти бурга».

Фрош

Жуда соз – їиролга бургадир єртої,

Лойиї жуфт топилмас їиролга бундої.

Мефистофель (їєшиї айтади)

«Бєлган экан бир їирол

Іам дєсти бурга.

Яшар эканлар хушіол

Икковлон бирга.

Доно їирол чаїирди

Чеварин бир кун,

Либос тик деб баїирди,

Бургажон учун».

Брандер

Айтиш шарт буйруїда шуни іам їєшиб:

Силлиї, соз кийинсин бургавой жаноб.

Агар бирор ери їолса буришиб,

Чевар боши билан беради жавоб.

Мефистофель (їєшиї айтади)

Мана, бурга эгнида

Шоіона либос.

Наїшин їилич белида,

Саркардага хос.

Кєксида нишон їатор,

Вазирдир оти.

Саройда бор мансабдор —

Бурга авлоди.

Бурга сєрар іаммани,

Лекин іамма дам.

Пайса-пайса бадани

Їиролича іам.

Іатто їичиб кєргани

Журъат йєї, лек биз —

Биз оддий халї – бургани

Шаїїа эзамиз.

Іамма (хурсанд)

Биз оддий халї – бургани

Шаїїа эзамиз.

Фрош

Наїадар соз їєшиї! Жуда зєр маъно!

Зибель

Барча бургаларга шу бєлсин жазо!

Альтмайер

Яшасин озодлик! Яшасин шароб!

Мефистофель

Озодлик іаїига ичардим мен іам

Шароб бєлганида агар чинакам.

Зибель

Бу туімат! Їайда бор бундай тоза май!

Мефистофель

Майхона эгаси ранжимаса гар

Тотиб кєрардингиз мазаси їалай

Бизнинг ертєладан чиїїан шароблар.

Зибель

Кєрсатинг, хижолат чекманг іеч, мен бор!

Фрош

Фаїат шароб таъмин билмоўим учун

Тєйгунча симириб кєришим даркор,

Бир-икки їултуми іеч їилмагай кор.

Тєлатиброї їуйинг, сезай май кучин.

Альтмайер (cекин)

Іа, булар Рейндан келишган, топдим!

Мефистофель

Битта парма топинг.

Брандер

Не учун парма?

Ёки ташїарида бочкангиз борми?

Альтмайер

Анов їутида бор іамма асбобдан.

Мефистофель (пармани олиб Фрошга)

Айтинг, сизга їандай шароб маїбулрої?

Фрош

Їизиї! Сизда майнинг хили кєп демак?

Мефистофель

Маріамат, буюринг, кимга не керак?

Альтмайер (Фрошга)

Шошма, сєлагингни артиб ол, єртої.

Фрош

Менга Рейн майидан єзгаси бекор,

Єз юртим шароби мен учун азиз.

Мефистофель

(Фрош єтирган жойдан столни тешиб)

Тешикни ёпишга озрої мум даркор.

Альтмайер

Бу одам – афсунгар, іали кєрасиз!

Мефистофель (Брандерга)

Сизга їай биридан?

Брандер

Шампандан бєлсин,

Мавж уриб, кєпириб, шифтга отилсин.

Мефистофель пармалайди. Меімонлардан бири мум билан тешикларни беркитиб

боради.

Єзга юрт инъомин рад этмої абас,

Олис эллардан іам келади савоб.

Француз немисга гарчи дєст эмас.

Лекин яхши кетар фарангий шароб.

Зибель

(Мефистофель унинг ёнига яїинлашаркан)

Іеч ича олмайман мен нордон шароб,

Ширинроўи бєлса – албатта бизга.

Мефистофель (пармалайди)

«Токай» шаробидан їуяман сизга.

Альтмайер

Кєзимга бир їаранг, муітарам жаноб,

Бизни лаїиллатмої бєляпсиз, аён!

Мефистофель

Їєйсангиз-чи, ахир эмас-ку осон

Шундай эътиборли зотларни алдаш.

Їани, энди їилинг истакни баён,

Биздан – їуйиб бериш, сизлардан – танлаш.

Альтмайер

Не бєлса іам тезрої! Єртанди-ку жон.

Мефистофель (турфа іаракатлар билан)

Токда шарбатли узум,

Эчкининг шохи узун.

Май онаси оўочдир,

Оўоч майлик саночдур.

Агарда мен истасам

Шу оўоч курсидан іам

Мисли фаввора – тинмай

Отилиб чиїїуси май.

Мєъжиза тєла олам,

Битта мєъжиза бу іам.

Їопїоїларни очинг, ичинг, маріамат!

Іамма (тешиклардан мумни кєчиришади, іамманинг тилаган шароби їадаіларга їуйилади.)

Бахтли кун борми бундай!

Булої бєлиб оїар май!

Мефистофель

Бирор томчисини тєкмангиз фаїат.

(яна бир їадаідан ичишади)

Іамма (куйлашади)

Роса мириїяпмиз, яйраяпмиз биз,

Мисоли балчиїда беш юзта тєнўиз.

Мефистофель (Фаустга)

Озодликка чиїди, їара, дайр эли.

Фауст

Кетайлик, кєнгилга тегди бу макон.

Мефистофель

Шошмай тур, буларнинг іайвонлик феъли —

Бутун кєрки билан бєлсин намоён.

Зибель эітиётсизлик їилиб, майни тєкади,

май тєкилган ердан єт чиїади.

Зибель

Єт кетди! Дод, ёрдам! Дєзах єти бу!

Мефистофель (дуо єїийди)

Тинчлан, тез сєн, менга їадрдон офат!

( Іаммага )

Бу фаїат аросат алангаси-ку!

Зибель

Бас їил, эй жодугар, іазилни тєхтат,

Йєїса орттирасан бошингга кулфат.

Фрош

Яна бир такрорлаб кєргин-чи, їани!

Альтмайер

Бєлди, яхшиликча жєна, іе сани…!

Зибель

Їандай журъат килдинг, афсунгар разил.

Бу ерда биз билан їилмоїда іазил?

Мефистофель

Жим бєл, меш!

Зибель

Тилни тий, чєлтої супурги!

Керакми ё сенга бир-икки туртки!

Брандер

Іали муштимизни синаб іам кєрар!

Алтьмайер битта мум їопїоїни

суўуради – тешикдан олов чиїади.

Альтмайер

Вой, дод! Олов! Ёндим!

Зибель

Ушланг! Жодугар!

Мукофот олади ким тутса агар!

Пичої суўуриб, Мефистофелга ташланади.

Мефистофель (бепарво)

Тинглаб жоду сєзларин,

Туман їоплаб кєзларин,

Кєрсин улар єзларин

Іам бундаю, іам унда.

Іамма бир-бирига іайрат билан їараганча

тєхтаб їолади.

Альтмайер

Ажабо, їайдамен? Їандай сєлим боў!

Фрош

Бу токларни кєру узумларга бої!

Зибель

Бош-бош узумлардан узилмас кєзим!

Брандер

Мана наї олтиндай бир шингил узум!

(Зибелнинг бурнидан ушлайди. Бошїалар іам

шундай їиладилар ва пичоїларини кєтарадилар)

Мефистофель (аввалги іолатда)

Тарїалсин кєзларни їоплаган тутун,

Ёдингизда їолсин шайтоний іазил.

(Фауст билан бирга кєздан йєїолади.

Їолганлар жой-жойларига тарїалишади.)

Зибель

Бу не іол!

Альтмайер

Іайронман!

Фрош

Їєлимда бурун!

Брандер (Зибелга)

Мен сенинг бурнингдан ушлабман, сабил!

Альтмайер

Курси беринг менга, бу нечук аівол, —

Танимда заррача їолмади мажол.

Фрош

Тушунолмай їолдим, єзи нима гап?

Їаерда эдим мен! Не кєрди кєрдим?

Зибель

Їани у найрангбоз? Ушласам, боплаб

Адабини бериб їєярдим єзим.

Альтмайер

Кєрдим, у бочкага сакраб минди-ю

Учиб кетди. Іануз титрайди тиззам.

(Столга їараб)

Тешикдан май чиїди. Рост эдими шу?

Зибель

Бєлмаган гап. Алдаб кетди муттаіам.

Фрош

Аммо мен тешикдан ичдим-ку бода!

Брандер

Токзор-чи? Узум-чи? Ёлўонми бу іам?

Альтмайер

Мєъжиза бор экан, демак, дунёда!


АЛВАСТИНИНГ ОШХОНАСИ

Пастак єчоїда ёнаётган єтга катта їозон їєйилган. Їозондан чиїаётган буўда сирли шарпалар кєринади. Урўочи маймун їозоннинг кєпигини олиб, шопириб туради. Эркак маймун эса єчої бошида болалари билан исиниб єтирибди. Шифт ва деворларга алвастининг асбоблари осилган.

Фауст ва Мефистофель кириб келадилар.

Фауст

Беіудман, кєз тинди, кєнгил беором,

Наіотки зулматгоі бу маскан тамом —

Андуілардан халос этур бошимни.

Наіотки алвасти пиширган таом

Єттизга їисїартар менинг ёшимни.

Табиатнинг єзи їилмаса даво,

Єзи маїсудимга бермаса ривож,

Демакки, ўамимга йєї экан шифо,

Демакки, йєї экан іеч їандай илож.

Мефистофель

Сєзларинг наїадар одил ва оїил,

Жодудан єзга іам шифо бор албат.

Фаїат сен эмассан бу йєлда омил,

Бажаришга бєйнинг ёр бермас фаїат.

Фауст

У нима?

Мефистофель

Бу амал їийин эмас іеч,

Керакмас манови таом іам сабил.

Бир парча ер олу сен уни боў їил,

Іайда, чоп, эк, хуллас, тер тєк эрта-кеч.

Хаёл парвозини тарк эт мутлаїо,

Замин ила боўла умрингни тєкис.

Бир парча ерингда айлан доимо

Бамисоли їєшга їєшилган ієкиз.

Тонг отмасдан їєйгин далага їадам,

Жирканма, курак ол, ерга гєнг тєккин.

Шунда сен, іаттоки саксон ёшда іам

Їайтадан ёшликка їайтмоўинг мумкин.

Фауст

Йєї, асло! Менга бу тубанликдир ёт,

Феълимга бегона єроўу курак.

Талабим іамиша юксак хаёлот.

Мефистофель

Шундай экан, демак, алвасти керак.

Фауст

Бу таомни єзинг пиширсанг бєлар,

Нечун шум кампирга ялиниб турмої?

Мефистофель

Иїрорман, їєлимдан келмас бу іунар,

Мингта кєприк солиш менга осонрої12.

Бунда билим єзи етмагай фаїат,

Керакдир мислсиз бардошу тоїат.

Гиёі їайнаб, дори бєлгунча тайёр

Кєп йиллар сабр ила кутмоїлик даркор.

Бунчалик мушкул иш йєїдир оламда,

Тоїат їилмоїїа іеч етмайди кєзим —

Шу сабаб, йєлини яхши билсам-да,

Дору тайёрлашга ожизман єзим.

(маймунларни кєриб)

Дємбоїларни їара, їандай беозор!

Чєриси мана бу, манов хизматкор.

(маймунларга )

Бекангиз їаерга йєїолди зумда?

Іайвонлар

Бека іозир базмда,

Тутиб шамол їєлидан

Учиб кетди мєридан.

Мефистофель

Їачонгача санїиб юрмоїчи момо?

Маймунлар

Панжамизни иситгунча то.

Мефистофель (Фаустга)

Їалай бу іайвонлар, сенга маъїулми?

Фауст

Бундай хунук нарса кєрмаганман іеч.

Мефистофель

Мен шод этиб шулар билан кєнгилни

Суібатлар їураман саіардан то кеч.

(Маймунларга)

Їани, жавоб берсин аіли пазанда,

Нима пишаётир манов їозонда?

Іайвонлар

Ёвўон їайнаётир гадолар учун.

Мефистофель

Демак, хєрандалар кєп бєлар бу кун.

Эркак маймун

(Мефистофелга яїин келиб суйкалади)

Келаїол, бир бор —

Єйнайлик їимор.

Чєнтагим тєлар

Пулга бой бєлсам,

Манов калла іам

Аїлли бєлар.

Мефистофель

Єзин йєїотгудек бєларди мамнун

Ютиб олса агар їимордан маймун.

Маймунчалар єйнашиб, катта шарни

хона єртасида юмалатишади.

Эркак маймун

Їєлингда болам,

Курраи олам —

Тєпдир юмалої.

Ялтирар юзи,

Ичи бєш єзи,

Бир шишадир, бої.

Бир ер нурафшон,

Бир ер зимистон.

Єйнашма, болам,

Омонат олам,

Мєрт ойинадир.

Бєл ундан йирої,

Тегсанг їалтисрої

Чил-чил синадир.

Мефистофель

Айтинг, нечун манов панжара?

Эркак маймун (панжарани олиб)

Єўри кирса гар хонамизга,

Шу панжара кєрсатур бизга.

(Урўочи маймуннинг олдига келади

ва уни панжарадан їаратади)

Уйимизда єўри бор, їара,

Сен єўрини кєряпсан, фаїат

Їилмаяпсан айтмоїїа журъат.

Мефистофель (оловга яїинлашиб)

Манов кєза нимага керак?

Эркак маймун

Бефаім тентак,

Ажратмої керак.

Кєза нимаю

Нимадир їозон.

Мефистофель

Їандай жавоб бу,

Бетаъсир іайвон!

Эркак маймун

Ана, курси, єлтир маріамат,

Супурги бор елпишга фаїат.

(Мефистофелни єтїазади)

Фауст

(Ойна олдида турганча гоі яїинлашиб,

гоі узоїлашиб томоша їиларкан)

Ажабо, бу їандай мунаввар талъат —

Сеірли кєзгуда бєлди намоён?

Кел, менга їанот бер энди, муіаббат,

Тезрої олиб учгин парирєй томон.

Їайдадир гєзалнинг їутлуў маскани,

Яїинми, ё олам бурчидами у?

Ё бу фаїат рєё, хаёл тумани,

Єшал туман аро їолгайми мангу?

Бу їандай гєзаллик, тафаккур билан

Унга бовар їилмої мушкул ниіоят.

Наіот, бу оламда бєлса шундай тан,

Шундай юз, шундай лаб ва шундай їомат.

Мефистофель

Бєлмасам-чи, ахир Тангрининг єзи

Олти кун тер тєкиб, ишлагач фаїат

Еттинчи кун айтди «Офарин» сєзин,

Демак, єзига іам ёїди бу хилїат.

Іозирча сен уни їилгин тамошо,

Мен сенга шундайин топайки іали,

Унинг висолига бир бор етгали

Олам йигитлари їилсин жон фидо.

Фауст іамон ойнага тикилади, Мефистофель

эса супургини єйнаб, курсида єтирганича

керишиб давом этади.

Тахтдаман, їєлимда шоіона асо,

Подшоман, фаїат тож етишмас, аммо.

Маймунлар

(Турфа іаракатлар їилиб Мефистофель

ёнига келишади ва унга иккига бєлинган

тож беришади.)

Мана сенга тож,

Ямашга илож —

Кєз ёшу їондир.

(Їєпол іаракат килиб тожни їєлдан

туширишади, у чил-чил синади)

Тамом! У синди!

Ишимиз энди

Оіу фиўондир.

Фауст (ойна ёнида)

Тамом бєлдим, не іол, єнгимми, тушим?

Мефистофель (маймунларни кєрсатиб)

Менинг іам бошимдан учмоїда іушим.

Маймунлар

Бєлса бир хуш дам,

Іатто биздан іам

Чиїади маъно.

Фауст

Юрагим ёнмоїда бир оташ аро,

Бас, кетайлик, ортиї чидашим душвор.

Мефистофель

Гарчи булар маймун бєлса іам, аммо

Баъзи шоирлардан минг марта аъло.

Сєзлари самимий, очиї ва ошкор.

Урўочи маймун їозонга їарамай їєяди

ва їозон їайнаб тоша бошлайди. Аланга

мєрига єрлайди. Даішатли чинїириї билан

єт ичида Алвасти пайдо бєлади.

Алвасти

Іай-іай-іай!

Эй анїов, шалтої!

Їозонни їандай

Тоширдинг аімої?

Куйдирдинг мени,

Шошмай тур сени…

(Фауст ва Мефистофелни кєриб їолади)

Булар ким энди?

Бу нечук ташриф?

Ким сизни этди

Бу ерга таклиф?

Айтяпман сизга,

Йєїолинг дарров.

Башарангизга

Сочаман олов.

(Їозонга чємич ботириб, іаммага олов

сочади. Маймунлар чинїиришади.)

Мефистофель

(Супурги дастаси билан идишларни

уриб синдиради)

Биз турмаймиз жим,

Їилмаймиз таъзим.

Билмабсан биз ким,

Шошмай тур іали.

Сингай девор, том,

Пуф, десам – тамом.

Сен їилган таом

Тєкилгай бари.

Іали бу сенга

Іазилим холос —

Сенинг куйингга

Жєр бєлганим мос.

(Алвасти даішат ичида узоїлашади)

Энди танидингми? Эгангман, єлгур,

Сєйласанг бєлмасми сєзингни билиб.

Сени бу оламдан йєїотсам бєлур

Маймунларинг билан їєшалої їилиб.

Їизил камзулимни кєрмадингми ё,

Сезмадингми хєроз патин бошимда?

Гердайиб турибсан зарра бепарво

Билмадингми кимдур сенинг їошингда?

Алвасти

Кечиринг, билмадим, їарилик їурсин.

Не їилай кєрмадим туёўингизни

Іам їарўани – мангу іамроіингизни.

Мефистофель

Кечирдим, балки сен бегуноідирсен,

Дийдор кєришмадик анчадан буён.

Кєп фасллар кечди, єтди кєп замон,

Илму маърифатдан єзгарди олам,

Олам – янги, демак, янги шайтон іам.

Шимол шарпалари эскирди букун,

Урфдан їолиб кетди тирної іам бутун.

Шох іам тарк этилди, йєїотилди дум,

Буларнинг барчаси эскича удум.

Шаклу шамойилим єзгарди мутлої,

Менда їолди фаїат бир белги – туёї.

Уни іам яшириб замонага хос,

Їєнж тиктириб олдим оёўимга мос.

Алвасти (єйин тушиб)

Сизни кєрганимдан хурсандман чунон,

Хуш келибсиз, бунда азизим шайтон!

Мефистофель

Жим бєл, бу исмимни іеч олма тилга,

Халї билса обрєйим тушар бегумон.

Алвасти

Исмингизни айтсам нимаси ёмон?

Мефистофель

Номим аллаїачон достондир элга.

Доўу касофатнинг тимсоли бєлган,

Бу сєздан одамлар їилурлар іазар.

Олам-ку шайтону ножинсга тєлган,

Уларга іурмат-ла їилурлар назар,

Аммо ёмон отлиї биз – шайтон азал.

Мени барон дея аташинг даркор.

Шайтоннинг іам баланд наслу насаби,

Мен іам князлару графлар каби

Маўрур юрсам бєлар, мана тамўам бор.

(Хунук їилиї їилиб кулади)

Алвасти

Ха-ха-ха-ха! Шунча йиллар єтса іам,

Іамон шєхлигингиз їолмабди, эгам.

Мефистофель (Фаустга)

Єрганиб їєй, дєстим, алвасти билан

Їандай муомала їилмоїни мендан.

Алвасти

Буюргайсиз энди менга не хизмат?

Мефистофель

Сен єша шаробдан келтир бир шиша,

Оддийсидан эмас – кєінаси фаїат.

Шаробнинг эскиси создир іамиша.

Алвасти

Сиз айтган шаробдан бир шишаси бор,

Гоіи єзим озрої ичиб тураман.

Жуда соз, бадбєйи билинмас зиніор,

Бажонидил сизга їуйиб бераман.

(Мефистофелга аста)

Єрганмаган одам чидаши маіол, —

Іамроіингиз ичса єлади даріол.

Мефистофель

Нималар деяпсан, іамроіим бу хил

Шаробдан єзини йєїотмас мутлаї.

Дуойингни єїи, иримингни їил,

Сєнгра шаробингдан їуй, фаїат тезрої.

Алвасти ўалати їилиїлар їилиб, доира чизади ва доира ичига іар хил идиш-асбобларни їєяди. Тоўорача-кєзачалар мусиїий товуш чиїара бошлайдилар. Алвасти каттакон китоб олади, маймунларни доира єртасига їєяди ва китобни улардан бирининг устига їєйиб, бошїаларининг їєлига машъала беради. Фаустни имлаб чаїиради.


Фауст (Мефистофелга )

Бу їандай томоша, бу нечук эрмак?

Бемаъни їилиїлар нимага керак?

Ахир булар бари мен учун аён,

Билиб турибманки, іаммаси ёлўон.

Мефистофель

Їєя бер, шундайдир унинг одати,

Сен бу їилиїларга іеч їилма парво.

Ошсин деб дорининг таъсир їуввати,

Табиблар іам шундай їилар доимо.

(Фаустни доира ичига тортади)

Алвасти

(Китобга їараб, жазава билан)

Бирни олиб жєн —

Ундан яса єн.

Яшир иккини,

Єйлама уни.

Ёнига їєй уч,

Бу бойлик ва куч.

Тєртни бєлса ёп,

Беш, олтини топ.

Бєлсин учун їєш,

Етти билан їєш.

Сєнг уни кєтар

Саккизга їадар.

Тєїїиз жуда жєн —

Беркитилар єн.

Мана алвастининг карра жадвали.

Фауст

Оббо, алаілашга бошлади кампир.

Мефистофель

Сабр їил, бу хамир учидан патир,

Іаїиїий томоша олдинда іали.

Шундай бу китобнинг бошдан оёўи,

Мен єїиб чиїїанман сєнггигача то.

Унда зид гапларнинг йєїдир саноўи

Тентак іам, оїил іам билмас не маъно.

Бу – іам янги-ю, іам їадимдан бор гап:

Асрлар панд бериб, аіли заминга —

Учлигу бирликдан іаїиїат ясаб,

Єтказиб келдилар ёлўонни чинга.

Іамон алдайдилар, эл эса кєниб

Єша аїидани їиладилар ёд.

Нодон одамлар-чи, куйиб-уриниб

Сєзнинг маънисини топганидан шод.

Алвасти (давом этади)

Илм асли пиніон,

Етмої на имкон

Куйдириб жонни.

Ва лекин у гоі

Єзидан огоі

Їилур нодонни.

Фауст

Васвасадан аїлим йєїотсам керак,

Бу гаплар фикримга сиўмайди асло.

Шу тобда їулоўим остида гєё

Баробар їичїирар юз мингта тентак.

Мефистофель

Бєлди энди, бас їил доно Сивилла!

Ундан кєра, їуйгин тєлатиб шароб.

Кєриб турибсанки, іамроіим – мулла,

Унча-мунча майдан бєлмайди хароб.

Илмнинг іам, кайфнинг іам кєйига кирган,


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации