Электронная библиотека » Коллектив авторов » » онлайн чтение - страница 1

Текст книги "«ФАУСТ» ОЛАМИ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:00


Автор книги: Коллектив авторов


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]

Шрифт:
- 100% +

ФАУСТ


«Фауст» олами

Буюк асарларга замон ва макон чегараси бегонадир. Улар муайян давр, муайян халї ижоди заминида туўилиб, іамма даврлар ва іамма халїларнинг мулки бєлиб їоладилар. Фирдавсий «Шоінома»си, Данте «Илоіий комедияси, Навоий «Хамса»си асрлар їаърида їолиб кетмай, бизга етиб келгани, бизни іануз іайрат ва іаяжонга солиши нимадан? Улардаги умуминсоний ўояларми? Баркамол ва мукаммал санъаткорликми? Мангу туйўуларнинг рангинлигими? Іа, буларнинг іаммаси, іаммасининг бир бутунлиги ва яна бир хислат – іаїиїат тараннуми. Барча іаїиїатларнинг онаси бєлган Инсон Їалби Озодлигининг тараннуми. Іамма замонларда іаї ва Азозил єртасида їалб учун омонсиз кураш бєлган.

«Фауст» каби асарлар іаїида сєзлаш жуда їийин. Таржима їилиш іам осон эмас. Мен «Фауст»ни жуда улкан їасрга єхшатаман. Унинг умум їурилмасидан тортиб, іар бир наїшигача абадият учун мукаммал їилиб яратилган. Ахир Гёте каби улуў ва заіматкаш даіо бу асарни олтмиш йил ёзган! Єн беш минг мисрага яїин бу мєъжизани инсоният тарихининг маўзи дейиш мумкин. Бу тарих бир инсон їисматида мужассам бєлганки, уни аїл на идрок билангина эмас, балки юрак билан іис этмої даркор.

«Ой єртанар, кєзларида ёш, баўри доўу юраги їийма. Дер: эй, фалак, мен эдим їуёш, нега мени їилдинг таржима?» Бу сатрлар мен «Фауст»ни таржима їилмоїїа киришган пайтларда туўилган. Рости іаяжонландим. «Фауст»дек їаср устунларидан єзбек заминида тикланадиган иншоот содда ва жєн бєлиб їолмайдими, деган андишани їилдим. Яна бир андишам «Фауст» яратилган замон ва макон руіини бера оламанми, деган хаёл бєлди. Гётенинг Шарї фалсафасига яїинлиги менинг йєлимни ёритиб турди, руіимга мадад бєлди. Немис тилини мукаммал билмасам-да, рус тилига їилинган кєплаб таржималар, тадїиїотлардан баіраманд бєлдим. Улуў шоир фикри ва руіига чуїуррої киришга уриндим. Унинг ватанида бєлиб, Ваймар кєчаларида кезиб юрдим. Неча улуў шоир ва созандаларни берган бу шаіар менга ўарбнинг Іироти бєлиб туйилди.

Мана, «Фауст»нинг иккала їисми бир китоб шаклида сизнинг їєлингизга тегаётир, муітарам єїувчилар. Келинг, «Фауст» оламига биргаликда назар ташлайлик.

Таржимон


Баўишлов

Борлиўим банд этган алдої соялар,

Яна бєлдингизми їаршимда пайдо?

Шоядки назмингиз бєлса муяссар,

Ёшлигим шавїлари сєнганми ва ё?

Йєї, сиз туман каби босиб сарбасар,

Єйларим чулўанди дудингиз аро.

Сиз билан тин олсам тєлар кєкрагим,

Сиз билан яшарар менинг юрагим.

Мозий лавіалари жонланур яна,

Фусункор тонглару сеірли тунлар,—

Жонланур мисли бир ажиб афсона

Ёшлигу илк бора севишган кунлар1.

Єтмиш ва эзгулик соўинчи мана,

Дилимда їєзўаркан аламли унлар,

У ёруў чошгоіда бєлганлар омон.

Сизни эітиром-ла эслайман іамон.

Сєнгги їєшиїларим эшитолмади

Китобим илк бобин тинглаган дєстлар2,

Бу кун ул даврадан іеч ким їолмади,

Їайлардадир сєнди илк маїтов сєзлар.

Бебаіралар фикрин іеч йєї їиммати,

Олїиши дилимга солади музлар.

Ул хассос зарифлар йитди бу замон

Кимсасиз йєлларда бесару сомон.

Яна чорлар мени илоіий бир ун,

Яна хаёлларга чулўанди бошим.

Сабо арфасидек хазин ва сермунг

Їуйилар сатрлар, їани бардошим!

Музлаган жисмимни эритар бу кун

Кєзимдан їуйилган їайної бу ёшим.

Бу олам чекинур, єтмиш-чи, аён —

Кєзларим олдида бєлар намоён.


ТЕАТР МУЇАДДИМАСИ

Театр директори, шоир ва їизиїчи

Директор

Сиз икковлон бердингиз мадад

Танг бєлганда неча бор іолим.

Айтинг, бу гал келгайми омад,

Кулгаймикин бу гал иїболим?

Халї беіисоб бєлса бойлик бешумор,*

Бу боис излармен унга на лойиї.

Тахталар терилган, саіна іам тайёр,

Бизлардан томоша кутар халойиї.

Їошлар кєтарилмиш, нигоілар чанїої

Їувончу іайратнинг иштиёїида.

Менга аён эрур бу санъат, бирої —

Букун ёнурман дил иштибоіида.

Гарчи томошабин диди эмас зєр,

Лекин китоб кєрган, шу боис сергак.

Агар бєлсин десак томоша манзур,

Дєстларим, албатта янги гап керак.

Їани, томошагоі бєлсаю тєлиї,

Атрофида яна оломон турса,

Шу тор эшикларга іар кеч халойиї

Жаннат эшиги деб єзини урса.

Ёдимда, бир маіал іали ботмай кун,

Бошланарди бунда ўулу, тєполон.

Гєё патта эмас, оч халойиї-чун

Мана шу дарчадан улашилар нон.

Бундай мєъжизага сен фаїат їодир,

Кєрсат сеіринг яна, азизим шоир!

Шоир

Їєйгил, їора халїдан гапирма асло,

Шовїиндан кєнглимга тушар изтироб.

Оломон іисларни ютувчи бало,

Сурон – тафаккурни кємгувчи гирдоб.

Кєнглим осудалик излар доимо.

Чєїїилар ёпиниб туманлик іижоб,

Мудраган ул маъво сари бошла, юр!

Илоіий сукутдан топурман сурур.

Юрак єз тубида ардоїлаган іис,

Лабда їанот ёзмої бєлган туйўулар.

Ташна кєнгилларда їолдирмаёї из

Замон суронида даріол бєўилар.

Бас, єйлар тошїинин тиндиролсак биз,

Мукаммал гєзаллик шунда туўилар.

Жилванинг умридур бир лаіза фаїат,

Авлодларга їолур іаїиїий санъат.

Їизиїчи

Яна авлодларми, тегди-ку жонга!

Меінат їилсам фаїат келажак онга,

Бугунги ёшларни хурсанд їилур ким?

Замонга ёр бєлиш кичкина ишмас,

Чин дилдан кулдириш бачкана ишмас,

Кулки – зар, кєчада ётмас, азизим.

Биздан шодлик тилаб келар халойиї,

Унга їулої солган іурматга лойиї.

Халойиї кєп бєлса зєр бєлур таъсир,

Азиздир їалбларни їилолган асир.

Їобилият бєлсин, гапнинг сираси,

Жам бєлсин бир ерда аїл ва туйўу,

Хаёлнинг парвози, шавї силсиласи

Сєнг андак топїирлик, бир чимдим кулгу.

Директор

Лекин энг зарури, саргузашт бєлсин,

Кєзга їувонч бєлсин, дилга гашт бєлсин.

Андак єрин беринг тафсилотга іам,

Томоша їалбларни банд этсин токим.

Тєдани іангу манг їилолган одам

Унинг юрагига бєлолгай іоким.

Яхлит гєшт берай деб єлтирманг толиб,

Халї ёвўон бєлса іам раімат айтади.

Іар ким чємичига сиїїанча олиб,

Сизга їуллуї їилиб уйга їайтади.

Фаїат кєпчиликка кєп нарса керак,

Баракали бєлсин шунинг-чун їозон.

Яхлитдан халї учун фойда йєї, бешак,

Бари бир бурдалаб ташлар аламон.

Шоир

Санъатда косиблик – козибликка тенг,

Наіот одатийдир сизга бу іолат.

Бу ерда ноїобил їаламкашларнинг

Іурмати баландга єхшар баўоят.

Директор

Бундої таъналардан камина хандон —

Чунки бу гапларнинг барчаси бекор.

Дєстим, іар іунарнинг єз амали бор,

Тахтага арра-ю, темирга сандон.

Томошагоі агар чор бозоримиз,

Томошабин бизнинг харидоримиз.

Єйлаб кєринг, недир унинг матлаби?

Биздан нима тилар, асли єзи ким?

Унинг томошага келиш сабаби…

Барини іисобга олмої шарт, дєстим.

Биров зериккандан келади бизга,

Бирови шунчаки іазми таом деб.

Бировининг тушиб дониши эсга,

Бир-иккита гєлни їилурман ром деб.

Хонимлар томоша кєрмоїїа тугул,

Кєрсатмоїїа келур фаїат єзларин.

Улар кєз-кєз їилиб кетишар бепул,

Ёїадаги тулки ва їундузларин.

Эй, хаёл кєкида учган шоирим,

Тушинг энди пастрої, заминга ёвуї.

Берироїдан їаранг – томошабин ким?

У їєпол, бефаім, іиссиз ва совуї.

Бу даргоідан чиїїач, биров їиморга,

Биров фаіш уйига урар єзини.

Бас, бунда нима бор юксак ашъорга,

Кимга ёїмоїчисиз їалб юлдузини?

Такрор айтаманки, кєп ёзинг фаїат,

Гап кєп бєлаверсин, фикр шарт эмас.

Халойиїни іанг-манг їилолсангиз бас.

Сизникидир обрє, сизники шуірат.

Нечун єйга чємиб їолдингиз бесас,

Ёки иліом билан їилурсиз суібат?

Шоир

Бор, изла єзингга бєлак хизматкор,

Сен бошлаган йєлга асло бормасман.

Менда Тангри бермиш олий іуїуї бор,

Сени деб мен уни лойга їормасман.

Шеърият їалбларни ёїур не сабаб?

Наіот боис бєлса баландпарвоз гап!

Шоир юрагида пиніондир олам,

Жаіоний уйўунлик унда мужассам.

Парвосиз табиат замон чархида

Тириклик ишини йигиргани чоў

Баркамоллик бєлмас унинг тархида,

Аралашиб кетар гоіи хас, пєчої.

Чарх ишига шунда ким берур тузум,

Іаёт риштасига ким берур оро?

Борлиїнинг бетартиб суронига ким

Мусиїий оіангдек бахш этар жило?

Кимдир шайдо їалбнинг туўён чоўини3

Тєфон шиддатига їилгувчи їиёс?

Кимга муіаббатнинг єт фироўини

Сєйлайдур іар оїшом ботгувчи їуёш?

Ким ул боўда унган оддий печакни

Шуірат гултожига этди баробар?

Кимнинг изми ила олам чечакни

Маібублар пойига сочди саболар?

Кимдир ул, забт айлаб Олимп маснадин,

Тангрилар посбони бєлолган їодир?

Улдир одамзоднинг буюк їудратин

Їалбида мужассам айлаган шоир.

Їизиїчи

Шундай экан, демак, иліомни чоўланг!

Єшал сеірингизни кєрсатинг, наби.

Іодисалар ипин тезгина боўланг

Муіаббат риштасин боўлаган каби.

Ахир севгида іам шу бєлур такрор,

Тасодиф учрашув, дєстлик, сєнг оі-воі,

Уришиш, ярашиш, бєса ва никоі.

Мана, їарабсизки, достон іам тайёр.

Мана, ёза їєйинг шунинг єзини,

Бу гап іар їадамда – їєл чєзсангиз бас.

Іар ким єз їалбини єзи англамас,

Уни кєрсатсангиз очар кєзини.

Ёлўонни дєндиринг, їайнангу жєшинг,

Лекин икки оўиз рост гап іам їєшинг.

Шунда сиз тайёрлаб узатган шарбат

Іам арзон бєлади, іам жонга лаззат.

Савлат тєкиб шунда эл кєрки ёшлар,

Шу эшик олдида йиўила бошлар.

Сиз тутган ажойиб неъматдан тотур,

Іар ким єз їалбига керагин топур.

Барча їулої тутиб, кєз їадайдур жим,

Бу даргоідан їуруї їайтмайдур іеч ким.

Кулар, кєз ёш тєкар їалби гєдаклар,

Томошадан узмас іайрат кєзини.

Кимки тутиб олган бєлса єзини,

Унга асар їилмас турфа эртаклар.

Лекин їадам їєйган іаётга илк бор,

Барин англар, їилар ташаккур изіор.

Шоир

Сен іам менга єшал ёшликни їайтар,

Іаётга илк їадам їєйган онимни.

Їайтариб бер менга оташин байтлар,

Куйларга пайваста жисму жонимни.

Оламни чулўаган тонг тумонида

Іайрат кєзин очган чоўларим їайтар.

Ёшликдай етилган баіор онида

Мени гулга кємган боўларим їайтар.

Їайтиб бергин менга ёшлигим, у пайт

Єзим гадо ва лек кєнглим шоі эди.

Мен учун ошу нон – шеър ва іаїиїат,

Иліом ила тєїу кєнглим чоў эди.

Їайтар менга – іали доно бєлмаган

Суронли ул шєху бебошлигим бер.

Меіри іам, їаіри іам саріад билмаган

Жунун ошиноси – єт ёшлигим бер.

Їизиїчи

Ёшлик, азиз дєстим, жангларда керак,

Душман іамла їилса у берур сабот.

Жононлар бєйнингга солса-ю билак,

Єзинг кекса бєлсанг – ундан сєр нажот.

Ёшлик керак бєлур маррага їадар —

Лаізаларни їучиб югурган чоўинг.

Май ичиб, шод бєлиб то оппої саіар

Суронли даврада єлтирган чоўинг.

Ва лекин рубобнинг торин чертмоїїа,

Єрганган оіангинг їилмоїїа такрор,

Сєз билан дилларни асир этмоїїа.

Азизим, аксинча, кексалик даркор.

Дерларки, кексалик келгач доимо

Болалик їайтармиш, іайрон їоламиз,

Аслида іаммамиз єлгунгача то

Оламдан ўофилмиз – гєдак боламиз.

Директор

Бас, етар, сафсата сотмас иш билган,

Бекорчи сиз-биздан їанчалик фойда?

Ваїт єтказмої нечун такаллуф билан

Даріол келишмоїїа имкон бор жойда?

Шеърий кайфиятни тек кутган шоир

Умр сєнгигача кутиши мумкин.

Агар шоир бєлса чинакам олўир,

Иліом этагидан тутиши мумкин.

Бизга нима керак сизларга аён,

Сиздан шинни їилиш – бизлардан їозон.

Тезгина киришинг, фурсат кутмайди,

Шартта їилинмаса іеч иш битмайди.

Кун єтдими тамом їайтмайди у іеч,

Иш жиловин тутинг, то бєлмасин кеч.

Немис саінасида, кєринг єзингиз,

Ким нима хоіласа їилиб ётибди.

Сиз іам иш кєрсатинг етса кєзингиз,

Їандай асбоб керак тєлиб ётибди.

Сизга нур керакми – мана чироїлар,

Їанча керак бєлса аяманг, ёїинг.

Мана бунда бєрон – бунда чаїмоїлар,

Ёнўин керак бєлса бу ёнга боїинг.

Бутун коиноту юлдузли олам —

Шу кичик саінада бєлмиш жамулжам.

Осмон їабатларин баридан єтиб,

Бунда тушмої мумкин токи жаіаннам.


АРШИ АЪЛОДАГИ ДЕБОЧА

Тангри, само їєриїчилари,

сєнг Мефистофель. Уч малоика.

Рафоил

Мусиїий самовот їабатларида4

Азалий йєлидан еларкан шитоб —

Гулдурос таратиб фалак їаърида

Овоз бермоїдадир жаіонга офтоб.

Іайрат нигоіини тикмиш малаклар,

Ажабким, куч бермиш белгисиз дунё.

Яралиш онидан то бу дам їадар

Мангу машаррафдир сунъи Таоло!

Жаброил

Аїл бовар этмас суръат-ла замин

Маівар даврасида чарх ураётир.

Зулмат кечасининг їувлаб їадамин,

Жаннат нурин сочиб тонг тураётир.

Денгизлар хубобдин юзга тєр тортиб,

Вазмин їояларни ювар дамодам.

Їоя, денгизларни елкага ортиб,

Елиб бормоїдадир курраи олам.

Микоил

Йєлида не кєрса отиб серзарда,

Жунун туўёнида кєтариб сурон,

Гоіи уммонларда, гоі саіроларда

Іукм сурмоїдадир даішатли бєрон.

Титрар гулдиракдан гумбази даввор,

Шамширин кєтарур ер узра чаїин.

Ва лекин, эй Холиї, бул мєъжизакор —

Сенинг їудратингга єїиймиз таісин.

Учовлон

Мусиїий самовот їабатларида

Азалий йєлидан еларкан шитоб,

Гулдурос таратиб фазо їаърида

Овоз бермоїдадир жаіонга офтоб.

Мефистофель

Малоикалардан, эй Тангрим, яна

Сєроїлаб турибсан: «Оламда не гап?»

Авваллар мени ёт тутмасдинг. Мана,

Іузурингга келдим мен іам шу сабаб.

Биласанки, сєзга чечанлигим йєї.

Баъзи малаклардай ваъз айтмам їуруї.

Агар баландпарвоз нутї сєзлар бєлсам

Юмалаб кулардинг, іаттоки сен іам.

Гапирмайман, юлдуз, сайёралардан,

Сєзлайман ер узра оворалардан.

Инсон – коинотда кичкина Худо,

Шундай яралган у азал ибтидо.

У, балки тузукрої яшарди букун,

Сен солмаган бєлсанг кєнглига учїун.

Єша учїунни у аїл деб атар,

Куни у туфайли іайвондан баттар.

Кечир, гарчи унга бердинг башар от,

Аммо яшаётир мисли іашарот.

Худди чигирткадек хас-чєплар аро

Гоі учар, гоі сакрар, гоі тузар наво.

Майли эди юрса маконида жим,

Іар ишга тумшуўин суїар у, Тангрим!

Тангри

Арзинг шуми? Яна єша эски гап!

Бир ишкал топурсан іар ишдан, ажаб?

Рєзи оламдин сен, демак норизо?

Мефистофель

Тангрим, оламингда иш жуда расво!

Шундай уїубатда яшарки одам —

Раімим келар унга, іатто менинг іам.

Тангри

Фаустни танирсан?

Мефистофель

Табибми?

Тангри

Їулим.

Мефистофель

Гапинг тєўри, аммо тоат усулин

Бажо этар їулинг ўоят турфа іол,

Унинг ўизоси не – тушуниш маіол.

У курашни севар – ошадир довон,

Йирої манзилларни кєзлар доимо.

Истар – юлдузларин узатсин осмон,

Ер эса бахш этсин туганмас сафо

Ва лекин іар нечук бєлса комрон —

Таскин топа олмас у кєнгил асло.

Тангри

Биламан – мен учун умри меінатда.

Демакким, іидоят бєлгай сарвари.

Ниіол экар бєлса боўбон албатта —

Кєз олдида бєлар гули, самари.

Мефистофель

Гаровга тайёрман! Ишончим комил,

Бу їулингни сендан тортиб оламан.

Мен єзим уни бир йєлга соламан,

Ваколат бер – менман бу ишга омил.

Тангри

Майли, синаб кєргин, сенда ихтиёр,

У то тирик экан їєлингда сенинг.

Изланиш бор ерда адашиш іам бор.

Мефистофель

Раімат, Тангрим. Єлик зотларда менинг

Зарра ишим йєїдир. Улар не даркор?

Мени тортар єзга фаїат тирик жон,


Юздаги їизиллик, юракдаги їон.

Керак эмас менга мурдалар асло,

Тирик сичїон керак мушукка, іатто.

Тангри

Топширурман уни ихтиёрингга,

Іар їанча тубанлик бєлса – бошлагин,

Кєрайин, їанчалик эргашур сенга,

Майли, олиб бориб жарга ташлагин.

Сен гаровни сєзсиз бой бердинг, аён,

Зулматдан йєл топиб чиїолур инсон.

Унга чирої бєлур мен берган идрок.

Мефистофель

Гаров єйнамоїїа розиман бебок,

Лекин аён бєлур єтмай кєп фурсат,

Таслим бєлар менга одамзод албат.

Кєрарсан, сен шунча ишонган одам

Тупроїїа їоришиб бєлади барбод.

Бамисоли менинг суюкли холам —

Илондек судралиб кечиргай іаёт5.

Тангри

Єшанда келаїол, тортинма сира,

Сен кабилар менга ёт эмас, ишон.

Барча иблислару гумроілар ичра

Менга яїинроїсан, алдоїчи шайтон.

Инсон табиати уйїуга мойил,

Сен унга їутїу сол, туртиб тур доим.

Атрофида айлан, їєзўат эрта-кеч,

Іар замон бедор тут, ором берма іеч.

(Малоикаларга)

Эй, сиз фаришталар, меіру донишнинг

Суюк фарзандлари, сєзим эшитинг.

Олам гєзаллиги завї берсин сизга,

Кимки юрагида шавї билан яшар —

Кимки алам чекар, ёнар, курашар,

Ёру іамроі бєлсин юрагингизга.

Осмон ёпилади. Малоикалар тарїалишади.

Мефистофель (ёлўиз)

У сєзлар наїадар сокин, мулойим!

Унга єзни яїин тутаман доим.

Бу чолнинг ажойиб бир хислати бор,

Іатто иблисга іам бермайди озор.


ТУН

Готик услубда ишланган шифти

їуббалик уй. Фауст миктобга їєйилган очиї китобга кєз тикиб, курсида бедор єтиради.

Фауст

Илоіиёт ила банд бєлдим,

Файласуфи хирадманд бєлдим.

Илми іуїуї, илми табобат —

Барчасини єргандим, фаїат,

Фаїат менга бир нарса аён:

Нодон эдим, нодонман іамон.

Бордир доктор, магистр отим,

Єн йилдирки кечар іаётим

Шогирдларни алдамої ила,

Гоі єнгу гоі терс сабої ила.

Таісил кєрар улар бесавоб,

Шундан чекар виждоним азоб.

Мен-ку авло уламолардан,

Табиблардан, фузалолардан.

Булар ичра жин урмаган кам, —

Мендан-чи, дарс олур жинлар іам.

Кимлигимни биламан, аммо —

Ўурур ила санамам асло

Єзни олам боўибони деб,

Аіли одам чароўбони деб.

Топганим йєї бойлик ва шуірат,

Тотганим йєї іаётда лаззат.

Ит чидамас, бу їандай іаёт!

Мен жодудан изладим нажот.

Токи руілар келсин чорласам,

Аён этсин асрорин олам.

Токи мен ўєр, жаіолатга банд —

Санамайин єзни донишманд.

Таніоликда билайин, олам

Їай куч ила уйўун эрур, жам.

Кєнгил бермай нодон бидъатга,

Токи, етай туб іаїиїатга.

Ой, сен менга бедор ошино,

Тунлар їєниб дарчамга таніо,

Мен хат узра чекканда заімат,

Єзинг бєлдинг тонггача улфат.

Їани энди, эй моіи анвор,

Кєрсанг мени бунда сєнгги бор,

Улфат бєлсам сенга тоўларда.

Чулўаб тонгги мовий туманлар,

Фаришталар бирла ўилмонлар —

Єйнаб учган кєк єтлоїларда

Шабнам кечиб чопсам, унутсам

Диїїинафас олимликни іам.

Таніоликнинг дарди юракда,

Лекин іануз мен шу катакда.

Бунда ёлўиз наїшин дарчадур,

Тушмас ундан, іатто парча нур.

Чангга ботган китоблар билан

Тєла бу уй шипга їадар то.

Бу кулбада чирої дудидан,

Іатто ёруў кундуз іам їаро.

Бунда сонсиз сєнгак їалашган,

Оламинг шу – шу сенга маскан.

Айтгил, яна не учун пайдо

Юрагингда бєйла іаяжон?

Не асрорким, бу зиндон аро

Йиллар єтиб бєлмадинг хазон?

Айтгил, нечун кечдинг Тангри ёр —

Табиатнинг тирик жонидан?

Девор ичра ясадинг девор

Аждодларнинг устихонидан?

Їоч бу ердан, єтказма дамни!

Кет ва іамроі этиб йєлингга

Сирлар тєла Нострадамнинг6

Китобини олгин їєлингга.

Шунда сенга юлдузли само

Аён їилур тириклик розин.

Кєнглинг бєлур доўдан мусаффо,

Тинглагайсан руілар овозин.

Аммо улар белгиси мавіум,

Шарі этолмас їуруї тафаккур.

Эй сиз, руілар, сизни чорлагум,

Жавоб беринг, кєргузинг зуіур.

(Китобни очади ва макрокосм

белгисини7 кєради)

Менга бу сирли хат бахш этиб їудрат

Їєзўар юрагимда шодон туйўулар.

Бу нечук синоат, бу нечук іикмат,

Їайта уйўонадур дилда орзулар.

Їай Тангри яратмиш ушбу белгини,

Яратмиш мукаммал, расо айламиш.

Кєнглим дардларига даво айламиш,

Ўуссалар тунидан їутїармиш мени.

Борлиї кєз олдимда мисоли суврат,

Гєё менинг єзим холиїи їудрат,

Гєё илкимдадир жаіоний миръот,

Гєё кафтимдадир бутун коинот.

Аён бєлмиш менга бу доно іикмат:

«Сенинг ёнингдадир руілар дунёси,

Эшиги їулф эмас, сен кєрсан фаїат.

Сени чємилтирса саіар зиёси,

Кєз очсанг, бу дунё мана, маріамат».

(Суратни диїїат билан кєздан кечиради)

Бу тинимсиз коинот ичра

Ажаб, комил тартиб устивор.

Мулки борлиї аро їай бурчда

Эітиётлик хазинаки бор —

Неча минглаб їанотли жондор

Навбат ила олтин чємичда

Бир-бирига узатадур боз,

Гоіи шєнўир, гоі їилур парвоз.

Не манзара! Мен учун бирої,

Жонсиз сурат – манзара фаїат.

Сенинг їутлуў оўушингдан, воі,

Яна четда їолдим табиат!

Їандої мумкин сенга етишмої,

Баіра олмої їучоїларингдан,

Сенинг зилол булоїларингдан

Тєйиб-тєйиб шимирмої шарбат.

(Алам билан янги вараї очади ва ер

руіининг белгисини кєради)

Менга марўуб ушбу аломат,

Замин руіи ошнодир менга.

У туфайли шавї ила фаїат

Интиламан доим олдинга.

Бундай чоўда тайёр бєлурман

Іамма учун бахш этмоїїа жон.

Куним битган бєлса бенолон

Бош кєтариб маўрур єлурман.

Бурїиб ётар ої булут,

Ой бєлди ниіон.

Чирої єчди, тутунга

Чулўанди хонам.

Силаб єтди їизўиш нур

Аста пешонам,

Вужудимни титратиб,

Солиб іаяжон,

У дунёнинг даішатин

Этиб намоён,

Шипдан бир нафас келди!

Эй, руіи олам.

Шу ердасан, келаїол,

Кел, кел, кел! Тезрої!

Юрак ёнар! Борлиўим

Сен билан іамдам.

Фикрим чувалди, таним

Чулўади титрої.

Кел, келаїол, майлига

Кєрсаму єлсам.

(Китобни олиб, сирли дуо айтади.

Їизўиш олов ичидан руі пайдо

бєлади)

Руі

Йєїладингми?

Фауст (Юз буриб)

Бедаво хилїат

Руі

Дуо билан мени чорладинг,

Кєп ёлбординг, кел деб зорладинг.

Мана, келдим.

Хєш…

Фауст

Їандай даішат!

Руі

Кел, кел деди єзи бетоїат,

Єзи їилди кєрмоїни орзу.

Мен раім этиб, ерга тушдиму

«Даішат» дейди соіибкаромат.

Їани журъат, эй, олий одам!

Туйўуларинг оташи їани?

Іа, йєл бєлсин бизга етгани!

Ёки мендан тиларсан ёрдам?

Сенми єша Фауст, мен билан

Маўрур туриб сєйлашолган зот?

Келдим, – нечун бир сєз демайсан,

Айт, ўуруринг бєлдими барбод?

Їєрїув ичра тєлўанурсан лол

Аянчли бир чувалчанг мисол.

Фауст

Йєї, руі! Їєрїїаним йєї! Сєзларинг абас.

Мен Фаустман – сендан зарра кам эмас.

Руі

Мен – іаётнинг уммонидаман,

Іаракатлар бєронидаман.

Оловга іам сувга іам ёрман,

Іамма ерда іамма ваїт борман:

Туўилиш, єлиш

Нисбатида мен.

Доимо єсиш

Хизматида мен.

Мен – дарёдурман,

Мавжман – силсила.

Мен – дастгоідурман —

Соіир ип ила

Замон отли кашта тєрин ер узра ёйиб,

Либос тиккум илоіият учун ажойиб.

Фауст

Эй сен, тирикликнинг бетинч даіоси —

Менинг тимсолим!

Руі

Йєї! Аїлинг зиёси

Кашф этган руі фаїат сенга ошино.

Мен эмас асло!

(Йєїолади)

Фауст (аламли)

Сен эмасми?

Йєїса кимдир, айт?

Наіотки мен —

Тангрига монанд —

Оллоінинг тимсоли, шу гумроіга іам

Тенг бєлолмасам?

(Эшик таїиллайди)

Ана холос! Ўоят бемаіал ташриф!

Мен руі висолига бєлганда мушриф,

Кайфимни тарїатур бадїової, ўалча,

Саёз їироатхон бу муллабачча.

Тунги ёпинчиї ва таїя кийган Вагнер чирої кєтариб келади. Фауст нохушлик билан унга їайрилади.

Вагнер

Кечиринг, сиз юнон фожиасидан

Шеър єїиганингиз йєїми мабодо?

Журъат їилиб кирдим, муддао – сиздан

Шеър єїиш санъатин єрганиш, усто!

Воиз олмої бєлса обрє чєїїисин,

У актёрга шогирд бєлиб єїисин.

Фауст

Агар воиз бєлса актёр єзи іам,

Бундай зотлар, ахир, эмас бизда кам.

Вагнер

Биз туну кун уйда їилурмиз меінат,

Оламни кєрурмиз байрамда фаїат.

Ахир їандай мумкин элни бошїармої,

Ибодат аілидан биз ўоят йирої.

Фауст

Чинакам иїтидор йєї бєлган жойда

Пешона теридан їанчалик фойда?!

Аїлу заковатда бєлолса устун,

Воизу носиінинг имони бутун.

Кимки єзи танбал іам зеіни єтмас,

Аён іаїиїатдан бир їадам єтмас.

Бєлмагач янгилик излашга тоїат,

Єзгалар фикрини такрорлар фаїат.

Бундайлар гоіида топурлар обрє

Баъзи ўофиллару гєдаклар аро.

Ва лекин бєлмаса фикр ва туйўу,

Юракдан юракка йєл йєїдир асло.

Вагнер

Аммо катта гапдир овоз, усул іам,

Сезаман, тажрибам шу борада кам.

Фауст

Іалол обрє олиб єрганинг іар ваїт,

Маъни денг, берилманг ортиї оіангга.

Їуруї сафсатаю ваъз эса фаїат —

Жаранглаб тургувчи їалбаки танга.

Кєнгилда шавї єти ёнса чинакам.

Чиройли сєзларни ахтармас одам.

Гар маъни пуч бєлса, їофиялик сєз,

Оіангдор жумлаю чиройли маїол

Кєнгилни ўаш їилур, бамисоли куз —

Хазон япроїларин учирган шамол.

Вагнер

Ва лекин умримиз їисїадир ўоят,

Билим йєли эса узундан узої.

Каминангиз іоли іалитдан чатої.

Їєрїаман, баттаррої, бєлгай оїибат.

Умрининг ярмини берар баъзилар

Етиб олмої учун булої бошига.

Лекин ярим йєлда кєпи чєзилар

Урилиб жонбозлик харсанг тошига.

Фауст

Їоўоз боса билмас кєнгил ташнасин,

Тафаккур мифтоіи китобда эмас.

Іаёт асрорига интилган іар кас

Єз їалбидан топар сирлар чашмасин.

Вагнер

Бирої бу оламда энг гєзал ва соз

Єтмиш асрларга айламої парвоз.

Наїадар завїлидир єрганиб билмої —

Їанчалар кетибмиз улардан йирої.

Фауст

Сизнингча, улар ер, биз эса само.

Єтмиш асрларга їєл урманг асло!

Ечолмаймиз сирли мозий муірини.

Мударрислар айтган замон руіини

Уларнинг єз руіи, фикри деб англанг.

Бу – єтмиш іаїида эртакдир. Уни —

Іаїиїий єтмиш деб айтурлар, аттанг.

Баъзилар єтмишни їилганда хаёл,

Бир іужра кєринур – тєла чувринди.

Баъзиларга эса єтмиш бамисол

Їєўирчої єйини бєлиб кєринди.

Эмишки, аждодлар бєлмишлар бир чої

Бозигар їєлида тирик єйинчої.

Вагнер

Дунё-чи? Іаёт-чи? Одамзод єсди

Билмої учун олам сирин мукаммал.

Фауст

Билмої єзи нима? Гап шунда, дєстим,

Бу жабіада іали кєп нарса ишкал.

Олам сирдонига калит топганлар,

Їалб уйин очганлар бєлган хору зор.

Барчага аёнким, уларни минг бор

Гулханга ёїїанлар, бутга їоїїанлар.

Гап кєп, аммо етар. Дам олиш даркор.

Кеч бєлди. Бугунча баісимиз тамом.

Вагнер

Менга їолса їани тонггача бедор

Бу ажиб суібатни этардим давом.

Лекин эрта байрам, фурсат топиб шом —

Келарман. Бирмунча саволларим бор.

Мен кєп єїийман, кєп биламан, аммо

Билгим келар тєлуў ва беистисно.

(Чиїади)

Фауст (ёлўиз)

Єтга, чєїїа урар тентак єзини,

Хазина їидирар солмої бєлиб чанг.

Дур излаб кєлмакка тикар кєзини,

Єзида йєї хурсанд – топса чувалчанг.

Бунда мен руі билан їилганда суібат,

Мени лол этганда соіир сиймоси

У тинчимни бузди. Лек сенга раімат,

Дєзахийлар ичра энг паст гадоси!

Аїлдан озардим ёлўиз, эітимол

Агар эшигимни очмаган бєлсанг.

Руі їаршимда эди улкан девмисол,

Мен митти одамдай турардим гаранг.

Мен Тангри монанди саналган бир зот

Єзни илоіий деб билибман чиндан.

Ўурур кєр їилибди кєзимни іайіот,

Іаддимдан ошибман. Айб єтди мендан.

Осмоний санадим єзимни бебок,

Авлиёман, дедим, дедим Анал Іаї.

Єйладим єзни мен фариштадек пок,

Даіолар сингари зєр, іукми мутлаї.

Шу ўурур туфайли мен тирик єлдим,

Чаїмоїдай бир сєз-ла чилпарчин бєлдим.

Шармисор этмакка іаїинг бор мени, —

Руі! Келишга мажбур этдиму сени

Тутиб туролмадим ва лекин бир дам.

Даішатли куч эзди елкамдан шитоб,

Дилимни єртади сєнгсиз изтироб.

Тубанликка отдинг мени бекарам, —

Тубанликким, шу ер – шу хонаи ўам.

Энди нима бєлди орзу, ширин хоб,

Эзгу хаёлларим айлайми іамдам?

Рост, іаёт заімати їийнамас бизни, —

Єзимиз тєсамиз єз йєлимизни.

Їорин деб єтурмиз фоний дунёдан,

Юрак ташналиги бизга бегона.

Юксак маїсадларни кєзлаган одам

Бизларда саналур далли девона.

Энг гєзал, мусаффо, сирли туйўулар

Іаёт гирдобида янчилар, єлар.

Гоі иліом забт этса кєнгиллар кунжин,

Учурмиз чулўаниб мовий туманга.

Лекин елкамизга осилган хуржун

Даріол олиб тушар бизни тубанга.

Сафсата виждонга пєшида бєлар,

Єзимиз танбалмиз, бєшангмиз хароб.

Шафїат, номус деймиз, аслида булар

Ожизлик юзига тортилган ниїоб

Турфа хил сабабу узр ягона

Кєнгилни алдамої учун баіона.

Бола-чаїа деймиз, уй-жой ва хотин…

Гоі єтдан їєрїамиз, гоіида сувдан.

Йєї, булар ожизлик солган їєрїувдан,

Зоіир іадик эса тубанлик ботин.

Менми худованд? Йєї, кимлигим аён,

Мен коинот аро кєр бир чувалчанг —

Маікумман судралмої ва ютмоїда чанг,

Оёїлар остида бєлмоїїа їурбон.

Іа, умрим кечмоїда босиб чанг, моўор,

Чор атрофим китоб, єзим тутїунда.

Эски-туски тєла сандиїлар бунда,

Барчаси ўубордир, барчаси ўубор.

Топурманми бунда нима изласам?

Іа, минглаб китобдан топдим бир маъно:

Доимо азобда яшаган одам,

Бахт эса іамиша бєлган истисно.

Эй сен, бош сєнгаги, тиржайиб іамон

Мени масхаралаб турибсанми, айт?

Ё сенинг эганг іам мендек бир замон

Шодлик, бахт їидириб топганми кулфат?

Эй сиз, баўри чизиї, турфа шишалар —

Кимё ашёлари, кулмоїдасиз жим.

Мен сизни калит деб билдим муїаррар,

Лек табиат їулфин оча билмадим.

Табиат єз сирин ганжина тахлит

Тилсим їопїаси-ла айламиш ниіон.

Очиб бера олмас іеч їандай калит,

Бузиб кира олмас іеч бир палахмон.

Эй, мен їєл урмаган синиї сополлар,

Кимиё соіиби їолдирган бисот,

Эй сиз їай замонлар, їайси бир хаттот

Кєчирган їоўозлар – не іасби іоллар,

Шунча йил сизларга їилгунча тоїат,

Бєлмасмиди бир йєл айласам барбод?

Мерос саїламоїїа лойиїдир фаїат

Єзи іам бир мерос їолдиргувчи зот!

Матоі йиўар фаїат бечора хасис,

Іар янги лаізанинг меваси лазиз.

Ажабо, не учун бу сирли шиша

Оіанрабо янглиў тортар кєзимни?

Мен нигоі ташласам унга іамиша

Ойдин єрмон аро сездим єзимни.

Сени олїишлайман, эй їутлуў шарбат.

Кєнглим топинади сен томон фаїат,

Инсон яратолган энг буюк неъмат!

Сенда мангуликнинг ширин уйїуси,

Сендадир єлимнинг энг зєр оўуси.

Кел, ижодкорингга бер букун нажот!

Сенга боїар бєлсам дардим таўофил,

Сени їєлга олсам таскин топар дил.

Тинадур исёнкор юрак їутїуси.

Мени оўушига чорлар йироїлар,

Чорлар янги кунлар, янги їирўоїлар,

Чексиз уммонларнинг нурли кєзгуси.

Ана, учиб келди єтли арўумої,

Унинг їанотида учмої истайман.

Белгисиз бу олам, сирли бу равої

Баўрига отилмої: їучмої истайман.

Э воі, наіотки мен – хасдек тубан зот

Тангри даргоіига восил бєлолсам!

Іа, ер їуёшидан юз бур, эй одам,

Бир йєл іаётингни эта їєй барбод!

Одамзод аїлига даішат солгувчи

Єшал дарбозани їилгину яксон,

Тангрилар олдида инсоннинг куни

Зарра кам эмасдир, этгил намоён.

Майли, гирдибоду даішат остона

Ривояти ила соларої їєрїув

Хаёлот яратган турфа афсона

Тамуў алангасин ёїса іам мангу,

Єшал остонадан дадил їєй їадам,

Майли, іатто сени їучса іам адам.

Кел, эй аждодлардан їолган майкоса,

Кєіна ўилофингни тарк айлаю чиї.

Сени унутгандим. Бир замон роса

Боболар базми жилвагар, ёниї —

Олмос їирраларинг кєргузиб, їадаі,

Неча мажлисларни їилдинг муфаррах.

Сени їєлга олиб айтдилар алёр,

Іамду сано єїиб базм аіли сенга,

Оппої симирдилар такрор ва такрор.

Єшал шод кунларни эслатдинг менга.

Ва лекин мен алёр айтолмам энди,

Чунки лаб очмоїїа бєлмагай фурсат.

Неча йил їуюлди їорайди, тинди

Мен єзим яратган бу сирли шарбат.

Уни сипїорурман мен єзим букун

Келажак, їуёшли янги тонг учун.

(Їадаіни кєтаради)

Шу пайт їєнўирої ва ялпи їєшиї

овози келади.

Малаклар їєшиўи

Тирилди Исо!

Бандалар озод,

Гуноілар барбод,

Эй мулки обод,

Сенга салламно.

Фауст

Илоіий бу овоз лабимдан

Тортиб олди єлим шарбатин.

Хабар їилди їєнўирої бу дам

Элга їутлуў айём соатин.

Худди шундай, дафн тунида

Малакларнинг їєшиї унида

Олам уїди іадис іикматин.

Аёллар їєшиўи

Мушк ила айлаб

Муаттар бєйлик,

Уни авайлаб

Тобутга їєйдик.

Кафанда эди

Исонинг тани.

У йєї-ку энди,

Їани у, їани?

Малаклар їєшиўи

Тирилди Исо!

Ким даіри Жаббор —

Жабрига тайёр,

Доим умидвор,

Унга салламно!

Самовий садолар, илоіий куйлар,

Нечун янградингиз менинг хонамда?

Сизнинг масканингиз єзга оламда,

Бунда имон найлар, диёнат найлар?

Мєъжиза имоннинг суюк фарзанди,

Мени фазоларга учира билмас,

Лек осмондан келган ул илоіий сас

Мени яна бошдин айламиш банди.

Іаётга їайтармиш кєнглимни яна —

Мисоли бир замон осуда ва тинч

Шанба оїшомида гєдак пешона —

Узра їєйган каби самовий єпич.

Болалик кунларим ёдимда іамон,

Кєнўирої садосин тинглаб ногиіон,

Лабларимдан учган ибодат сєзи.

Эітирос чорларди далалар томон.

Іаяжон їєйнида ёш тєкиб кєзим —

Менга юз очарди янги бир жаіон.

Уйўонди ёдимда ёшлик ва баіор,

Уйўонди шавї тєла саодат, виїор.

Єшал илк хотира тутди їєлимдан —

Бир йєл халос їилди мени єлимдан.

Ерга олиб тушди їайта тафаккур,

Яна кєзларимда ашким шашїатор.

Илоіий садолар, янгрангиз такрор,

Шу лутфингиз іаїи сизга ташаккур.

Талабалар їєшиўи      

Єлим тонг їолди,

Тарк бєлди тобут.

Кєкка юксалди

Ул мушриф, собит.

Элни їондирди

Соіир зиёга.

Бизни їолдирди

Фоний дунёга.

Даіри дун аро

Эл ўам ичра боз.

Кєнлимиз аммо

Сен бирла, устоз!

Малаклар їєшиўи      

Єлимни енгди

Масиіи акрам.

Парчаланг энди

Кишанни сиз іам.

Кимки даір аро

Унга доимо

Єїиб іамд-сано,

Собит ишїда іам,

Ким билса їонун.

Бир парча нонин

Дєст ошинонинг

Кєрмоўин баіам,

Ким кезиб жаіон,

Єз сидїин аён

Этса іар замон,

Исодур іамдам.


ШАІАР ДАРВОЗАСИ ЁНИДА

Одамлар тєда-тєда бєлиб, шаіар

ташїарисига сайрга чиїишмоїда.

Бир неча шогирдлар

Жєралар, їаёїїа?

Бошїалари

Овга – єрмонга.

Сизларга йєл бєлсин?

Биринчилари

Биз – тегирмонга!

Шогирдларнинг бири

Жуда ажойиб жой! Кайфлар бєлур чоў!

Иккинчиси

У ер кєп бемаъни. Йєли іам узої.

Иккинчи тєдадан бири

Сен-чи? Єрмонгами ё тегирмонга?

Учинчи шогирд

Бари бир. Кєпчилик юрган томонга.

Тєртинчиси

Яхшиси Бургдорфга борайлик бизлар,

Топилар зєр пиво іам жонон їизлар.

Болалар іам биз боп, чиїарамиз жанг.

Бешинчиси


Страницы книги >> 1 2 3 4 5 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации