Электронная библиотека » Коллектив авторов » » онлайн чтение - страница 5

Текст книги "«ФАУСТ» ОЛАМИ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:00


Автор книги: Коллектив авторов


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 5 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Ва лекин іамиша кєнглида армон.

Фауст

Илонсан! Илонсан!

Мефистофель (єзича)

єт солдим жонга,

Отган єїим бориб тегди нишонга.

Фауст

Бас їил васвасангни, эй руіиллаъна,

У іаїда бир оўиз сєз їота кєрма.

Базєр ором топган бєронни яна

Дардкаш юрагимда уйўота кєрма.

Мефистофель

Аммо їиз кєнглида їєрїув, іаяжон,

Мени унутди деб їилмоїда гумон.

Фауст

Йєї, їайда бєлмай, у менга іамнафас,

Кєзим олдида у, у деб тепар їалб.

Мен, іатто санамга їилурман іавас —

Ул санамга ёрим босганида лаб.

Мефистофель

Гуллар оўушида ётган жуфт танга

Їарамої наїадар завї берур манга.

Фауст

Йєїол, эй їєшмачи!

Мефистофель

Майли сєка бер,

Мен эса эшитиб куламан холос.

Тангри яратди-ю аёл билан эр —

Бир-бирига мойил берди эітирос.

Етар, їувла мунгли хаёлларни, бас,

Єзни йєїотма сен гєдак мисоли.

Ахир сени жаллод ёки дор эмас,

Кутаётир гєзал ёрнинг висоли.

Фауст

Оі, дилбар оўуши мен учун жаннат,

Барча лаззатларнинг етук камоли.

Аммо ёр баўрида топганда роіат

Кєз олдимдан кетмас їизнинг заволи.

Мен ким? Бир беватан, ўамли сояман,

Девона кєнглимда ором йєї зарра.

Мен гєё кєз етмас юксак їоядан

Єзни тубсиз жарга отган шаршара.

Ёнимда эса ул – сокин кулбада

Осуда тириклик кєргувчи бир жон.

Єша ниіол їомат, єша гул бадан —

Торгина кулбаси унга кенг жаіон.

Мен-чи, ёвуз тошїин, менга гєё кам

Юксак їояларни отганим пастга,

Улкан харсанглару зарангларни іам

Беаёв їорганим їумга ва хасга.

Мен яна ул маъсум жон бир гєдакнинг

Сокин іаётига солурман чангал.

Айтганинг бєлсин сен ёвуз малакнинг

Бошла мени їизнинг ёнига жадал.

Диёнат іислари чекинсин бир дам,

Адолат, шафїатга кєр бєлсин кєзим.

Мен уни їучганча баланд чєїїидан

Тубсиз жар їєйнига отгайман єзим.

Мефистофель

Яна ўазаб, яна мислсиз туўён!

Бор унинг ёнига, овутгин тезрої.

Берк кєчага кириб їолса гар аімої —

Олам тугади деб їилади гумон.

Ахир сен іамиша мард эдинг, ботир,

Олўа юр, чекинма, хаёл сур камрої.

Дадил бєл, нимадан їєрїасан, ахир —

Шайтоннинг єзи-ку ёнингда іамроі.


ГРЕТХЕННИНГ ХОНАСИ

Гретхен

(Ёлўиз урчуї йигиради)

Кєнглимда нечун

Йєї зарра ором.

Асирман маізун

Єйларга тамом.

У бєлмаса гар

Ёнимда бир дам,

Їоронўу бєлар

Менга бу олам.

У їайда їолди,

Їуйилар ёшим.

Аїлим йєїолди,

Айланди бошим.

Кєнглимда нечун

Йєї зарра ором?

Асирман маізун

Єйларга тамом.

Дарчадан боїсам —

Уни кутарман.

Йєлига іар дам

Кєзим тутарман.

Хаёлдан кетмас

Їадду їомати.

У олган нафас,

Барча одати…

Унута олмам

Майин сєзларин.

Табассумин іам

Ёниї кєзларин.

Кєнглимда нечун

Йєї зарра ором?

Асирман маізун

Єйларга тамом.

Висолин тилар

Юрагим букун.

Унга интилар

Вужудим бутун.

Не бєлгай охир

Бенасиб бєлсам?

Майли эди бир

Їучсаму єлсам.


МАРГАРИТАНИНГ БОЎИ

Маргарита ва Фауст.

Маргарита

Ваъда їил, Генрих!

Фауст

Хєп, ваъда їиламан.

Сен учун тайёрман іар не савдога.

Маргарита

Айт, ишончинг борми, динга, Худога?

Сен яхши одамсан, буни биламан,

Аммо эътиїодинг тушунмасман іеч.

Фауст

Їизалої, сен бундай саволлардан кеч.

Сен менга азизсан, шунинг єзи бас,

Бошїа іеч эътиїод менга керакмас.

Ким менга азиздир – унга жон фидо,

Аіли саждалардан кулмасман аммо.

Маргарита

Фарз эрур Тангрига доим сиўинмої.

Фауст

Нечун?

Маргарита

Ишонтириш мушкул, сен ахир

Тангри асрорларин їилмассан їадр.

Фауст

Їадрлайман.

Маргарита

Фаїат аїлда бирої.

Асли бу сирлардан сен жуда узої.

Черковга бормассан їанчадан буён,

Худойинг борми, айт?

Фауст

Жоним, іеч їачон

Бу саволга тегма. Айта олур ким

Іайиїмасдан, дадил, бор деб, Худойим!

Сєраб кєр донишманд руіонийлардан,

Уларнинг жавоби наїд турар іар дам.

Кулгудан єзгамас бу жавоб аммо.

Маргарита

Демак, ишонмассан!

Фауст

Жонгинам, асло —

Чиїарма сєзимдан єзгача маъно.

Комил ишонч билан ким айта олур

«Мен унга албатта ишонаман» деб?

Ёки ким

Манманлик билан сєйлайдур:

«Йєї, мен унга ишонмайман», деб.

Оламни яратган – У,

Іам унинг таянчи – У

Унинг паноіида іамма нарса жам:

Сену мен,

Іаттоки унинг єзи іам.

Бошимизда йєїми гумбази само,

Оёї остимизда йєїми ё тупрої?

Йєїми тонг уфїидан їараган Зуіро

Ва шуъла таратган бизга ярїирої?

Беўубор кєзингга сенинг, эй сулув,

Маілиё кєз тиккан мен эмасми ё?

Іаїиїатда йєїми теграмизда бу —

Сену мен сезгану сезмаган дунё?

Шу дунё баўрида борлигингни бил,

Іаёт бутунлигин англа доимо.

Буни не атасанг сєнг, билганингни їил,

Севги, бахт дейсанми ва ёки Худо?!

Бунга ярашиї іеч топилмас нисбат,

Ном йєї уни їамраб їолгувчи бутун.

Барча гап туйўуда, сєз эса фаїат

Нурафшон фалакни тєсгувчи тутун.

Маргарита

Гапларинг барчаси тєўри, жуда соз.

Шундай дерлар бизга саждагоіда іам,

Фаїатгина бошїа сєз билан бир оз.

Фауст

Шаксиз, бу фикрни такрорлар олам,

Іар ким єз тилида їилади баён.

Іеч таажжуб йєїдир мен іам бу аён —

Іаїиїатни яна такрор айласам?

Маргарита

Іаїиїатга єхшар даставвал сєзинг.

Маъносини чаїса билинар аммо —

Исо мазіабидан эмассан єзинг.

Фауст

О, їизалої!

Маргарита

Нечун – билмайман, дєстинг —

Негадир кєнглимга ёїмайди асло.

Фауст

Хєш?

Маргарита

Їаердан топдинг бундай улфатни?

Иккингизда єхшаш бирор хислатни

Топмадим. Унга мен ташласам назар

Таним жимирлашар, їилурман іазар.

Чин сєз, шу пайтгача іеч ким іеч їачон

Уйўотмаган менда бунчалар нафрат.

Фауст

Іайиїма, їєрїинчли эмас у, ишон.

Маргарита

Кєрсам вужудимни їучади даішат.

Йєї мен одамови эмасман сира.

Бошїаларга менда меіру илтифот,

Сенинг ёнингда-ку мен бир асира,

Аммо дєстинг тамом юрагимга ёт.

Кєнглим асло суймас, кєрїаман кєрсам,

Кечир Тангрим, агар мен ноіаї бєлсам.

Фауст

Не їилай, улфатим шундай девона.

Маргарита

Сенга іеч єхшамас, тамом бегона.

У билан бир нафас бєлмасдим іамдам.

Кириб келганда у бу ерга іар дам

Жодугар бир оташ ёнар кєзида,

Масхара сезилар іар бир сєзида.

Одамни бир пулга олмайди зиніор,

Менимча, улфатинг умрида бир бор

Муіаббат шавїига бєлмаган ошно.

Эзгу іисларни у билмаган асло.

Биз иккимиз бєлсак – олам нурафшон,

Аммо унинг билан бєлсак учовлон,

Їоронўу кєринар кєзимга дунё.

Фауст

Фариштам, іисларинг нозик наїадар

Маргарита

Уни кєриш менга даішат іар сафар.

Тикилиб турганда совуї кєзлари,

Тилимга келмайди сажда сєзлари.

У биз билан бєлса, кєнглимда іатто

Сенга муіаббатим туйилар ёлўон.

Юракда бир бєшлиї сезарман аён.

Фауст

Демак, кєнглинг уни суймас мутлаїо.

Маргарита

Ваїт бєлди, мен кетай.

Фауст

Шошма бир нафас!

Наіотки бир соат сен билан якка —

Дилни-дилга – кєксинг босиб кєкракка,

Бирга бєлмої менга іеч насиб бєлмас.

Маргарита

Бу кеча ётсайдим мен єзим таніо,

Эшик занжирини солмасдим, ишон.

Онам ухлар доим ёнимда аммо,

Жуда сезгир ётар, агар мабодо,

Иккимизни кєриб їолса ёнма-ён,

Мен єша ондаёї бєлурман адо.

Фауст

Бунинг чораси бор, мана шиша, ол,

Бу доридан сувга уч-тєрт томчи сол.

Єша сувдан унга ичириб їєй кеч,

Онанг тонгга їадар уйўонмайди іеч.

Маргарита

Жоним, сен учун мен іар ишга тайёр,

Бу оўу эмасдир, їилмасдир зарар?

Фауст

Сенга берармидим, жонгинам, заіар?

Маргарита

Монелик їилмоїїа куч їолмас зиніор,

Сен бир бор кєзимга тикилсанг агар.

Неки истар бєлсанг – мен шунга іозир,

Сени жондан суйиб мен беистиўно —

Бутун борлиўимни бахш этдим, ахир,

Іеч нарсам їолмади їилмоїїа фидо.

Мефистофель

(Кириб)

Маймунчанг кетдими?

Фауст

Айўоїчи! Яна —

Эшитиб турганми эдинг?

Мефистофель

Албатта

Эшитдим іам билдим, бир їизча катта —

Олимга дин дарсин єргатди, мана!

Їизлар орзусига эътиїод йєлдош,

Ниятлари аён – улар шундай дер:

Їанча эътиїодли бєлса агар эр,

Бєлур хотинига у шунча ювош.

Фауст

Ёвуз махлуї! Їайдан билурсан, бу дам —

Їизнинг юрагида эътиїод – ёўду.

У фаїат мен учун їєрїар, мени іам

Динсизлик чоіидан їутїармоїчи у.

Мефистофель

Севги бор, ишонч бор кєнглингда ёлўиз,

Сен шєрликни роса лаїиллатди їиз.

Фауст

Оташ ва ифлосдан яралган! Йєїол!

Мефистофель

У їиз жуда айёр, юздан бемалол

Єїиб олур аїлу дониш белгисин.

Менинг олдимда у, сезасанми сен,

Сира єлтиролмас, билади аён —

Мен ё донишмандмен ва ёки шайтон.

Демак бу кечаси?..

Фауст

Нима ишинг бор?

Мефистофель

Мен іам бу орада їолмасман бекор…


ЇУДУЇ ЁНИДА

Кєза кєтарган Гретхен ва Лизхен.

Лизхен

Барбалхен іаїида эшитдингми гап?

Гретхен

Эшитмадим, ахир уйдаман доим.

Лизхен

Іаммани кулдирди Сибилла сєйлаб:

Їєлга тушиб їопти єша гулойим.

Ажаб бєпти – энди сал тушар пастрої!

Гретхен

Нима гап?

Лизхен

Хунук гап. У еб-ичган чоў —

Бир вужудда икки одам баіраманд.

Гретхен

Тавба!

Лизхен

Баттар бєлсин, іаммадан баланд

Олиб юрар эди єзини – ажаб!

Іаммага топилди мана текин гап.

Уялмай турфа хил їилиї їиларди,

Йигити бєйнига кєп осиларди.

Доимо іуснини їиларди кєз-кєз.

Унга ёўиларди доим маїтов сєз.

Йигити їєлидан оларди совўо,

Раїсга тушар эди бирга доимо.

Єзини санарди іаммадан гєзал,

Єша йигит билан бирга іар маіал

Їаівахоналарда ичарди шароб,

Бєлишин билмасди охири азоб.

Мана жазосини берибди Худо,

Гул шохи бєлибди ўунчадан жудо.

Гретхен

Бечора!

Лизхен

Бечора демагин уни,

Бизга ким ачинган? Бизлар іар куни

Кечгача їоронўу кулбада їолиб,

Урчуї йигирганда эзилиб, толиб,

Севгани ёнида яйраганди у,

Билмаганди недир ёлўизлик, їайўу.

Мана энди барча їилмиши учун,

Заб бєлди – эгади маўрур їоматни

Ва бєйнига илиб тавїи лаънатни,

Тавбасин айтади черковда букун.

Гретхен

Йигит энди унга уйланса керак.

Лизхен

Э, уйланиб бєпти! Йєї бундай тентак.

Хотин топиладир бошїа, тузукрої.

Ишини битириб ростлади жуфтак.

Гретхен

Чакки бєпти. Инсоф їилмапти, аімої.

Лизхен

Уйлангани билан бари бир іеч ким

Їутїара олмайди їизни номусдан.

Тєй куни йигитлар турармиди жим,

Гулчамбарни юлиб ташлар ноїусдан.

Биласан, бизнинг іам феълимиз ёмон,

Остонага сепиб їєямиз сомон.

Гретхен

(Уйга їайтар экан)

Авваллари мен іам роса кулардим,

Гоі жаілим чиїар, гоі іайрон бєлардим.

Бирор їиз гуноі иш їилиб їєйганда,

Їандай номус дердим, їандай шарманда.

Тутардим єзимни іаммадан маўрур,

Лаънат ёўдирардим іаммадан кєпрої.

Гуноі їилиш єзи їанаїа бєлур —

Іаттоки тасаввур їилмасдим бирої.

Єзимга їайтди бор нафратим, сєзим —

Єша гуноі йєлга кирдим мен єзим.

Билмам нима бєлар энди оїибат,

Нима бєлар бу мен орттирган кулфат?

Аммо мени асир этган у туйўу

Їандай ширин эди, їандай серёўду?


ШАІАР ДЕВОРИ ЁНИДА

Їалъа деворининг токча їилиб єйилган ерида Биби Марям іайкали. Іайкал їаршисида

гуллар. Гретхен іам гул їєяди.

Гретхен

Эй мунис, меірибон —

Табаррук онажон,

Дардли юрагимга бир ташла назар.

Кєзларингда алам,

Їєлларингда боланг, —

Салибга тортилган Исо мукаддар.

Лабингда зорларинг,

Фалакдан чорладинг,

Чорладинг: «Їайдасан, їайдасан, падар?»

Ким била олур, ким

Юракдаги дардим?

Баўрим ёнаётир – іеч кимса билмас.

Фаїат сенга менинг борлигим аён,

Сен єзинг мадад бер менга, онажон,

Мунис нигоіингни ташла бир нафас.

Эл ичида тамом

Йєїдир менда ором,

Кєтара олмайман кєзимни асло.

Уйда бєлсам єзим

Мен йиўлаб-йиўлаб жим,

Бєшатиб оламан кєнглимни таніо.

Мана бу гулларни

Тердим сен учун

Кєз ёш-ла уларни

Ієл їилдим бутун.

Хонамга тонг нури

Тушганда илк бор —

Мен бедор єлтириб

Чекар эдим зор.

Їутїар бу номусдан,

Їутїар, онажон!

Суянчиўим сенсан,

Ёлўиз меірибон!


ТУН, ГРЕТХЕННИНГ


УЙИ ЇАРШИСИДАГИ КЄЧА


Валентин – саллот, Гретхеннинг акаси.

Валентин

Давраларда тортар экан май,

Баъзи нодон маїтанчої тинмай,

Єз ёрини маїтаб кетарди,

Пари їилиб тасвир этарди.

Гєё унинг ёридек барно

Бу дунёга келмаган асло.

Мен-чи унинг сєзини тинглаб

Парво їилмай єлтирардим жим.

Охирида бураб мєйловим

Їойил їилиб їєндирардим гап.

Май косани кєтариб баланд,

Боплаб туриб сєзни бичардим:

«Кимнинг кєнгли, майли, кимга банд,

Мен-чи синглим учун ичардим.

Борми юртда бирор їиз, айтинг,

Менинг гєзал синглим билан тенг?

Балли дерди майхона эли,

Лол бєларди маїтанчої тили.

Бу кун тамом єзга іол аммо,

Ўазабимдан гоіида іатто

Юлгим келар битталаб сочим,

Ургим келар деворга бошим.

Іар томондан, билмайман, нега

Учирма гап їилишар менга.

Аллаїандай їочирма маъно,

Нимагадир ишора, имо…

Мен уларнинг сєзини тинглаб

Очолмайман бирор сєзга лаб.

Мен уларни їєймасдим омон,

Агар бєлса сєзлари ёлўон.

Ана, келар девор паналаб

Икки соя, кєрай-чи їараб,

Єша иблис бєлса мабодо,

Тирик кетмас бу ердан асло.

Фауст ва Мефистофель киришади.

Фауст

Їара, іов саждагоі даричасида —

Юксакда липиллар таніо бир чирої.

Гоіида сєнгудек пасаяр жуда,

Гоі эса ёнади яна баландрої.

Уни їоронўулик бєўмоїда гєё,

Худди шу кечадек кєнглим зим-зиё.


Мефистофель

Мен эсам їайўудан єзгаман бутун,

Іассос дилим ажиб хушнудлик топган.

Томда бароїхоннинг кетидан чопган

Нар мушук сингари бахтлиман букун.

Шєхликда таралган шуіратим маним,

Шєхлик базми яїин – єта шоддирман.

Завїдан єйнаб бутун аъзойи таним,

Вальпургия тунин кутаётирман.

Ул кеча орзуси солмоїда їутїу,

Ул кеча илинмас кєзларга уйїу.

Фауст

Шунда ер юзига чиїажакми ул —

Олисдан нур сочиб ётган хазина?

Мефистофель

Іа, албатта, фурсат їолди озгина,

Єша хазинани їилурсан їабул.

Мен унинг ичига бир назар солдим —

Лиї тєла турфа хил кумуш ва олтин.

Фауст

Йєїмикин мабодо сирўа ё узук,

Гретхенга совўа бєлгудек тузук?

Мефистофель

Кєнглингдаги совўа шаксиз топилур,

Бор, кєрдим, бир талай марварид ва дур.

Фауст

Жуда соз! Олмасдан бирор армуўон,

Їиз ёнига бормої жуда мушкул иш.

Мефистофель

Албатта совўами? Усиз іам, ишон,

Мумкиндир оламда кєнгил яйратиш.

Гапни їєй, юлдузга тєлмоїда само,

Мен бир їєшиї айтай бу ажойиб тун.

Бунда куйланади номус ва іаё,

Їизни алдаб уйдан чиїармої учун.

(Гитара чалиб їєшиї айтади)

Бу осуда тун

Катрихен нечун

Турибсан маізун

Сен бу эшик ёнида таніо?

Їилмасмисан іис —

Эшикдан ёлўиз

Киражаксан – їиз,

Їиз іолингча чиїмассан, аммо.

Ишонма сєзга,

Нияти єзга —

Иш битгач їизга:

«Хайр энди» – дейди, вассалом!

У їанча барно

Ва їанча доно

Бєлмасин, аммо —

Никоігача то

Кєнма унга, бєлурсан тамом.

Валентин

(Олдинга чиїиб)

Нима овлаяпсан, каламуштутар?14

Сєйла, бу кєчада ким керак санга?

Даставвал їирї бєлак бєлади гитар,

Сєнгра шу кун тушар аімої каллангга.

Мефистофель

Парчалаб ташлади гитарни тентак.

Валентин

Энди каллангни іам парчалаш керак.

Мефистофель

(Фаустга)

Їани, доктор, чиїар їилични тезрої,

Менинг ёнимга тур, бошла, іужум їил.

Олўа! Мендан бєлсин зарба їайтармої,

Сен эса їилич сол, їилич сол дадил.

Валентин

Їани, їайтариб кєр!

Мефистофель

Їайтараман іам!

Валентин

Буни-чи? Мана, ол!

Мефистофель

Шаймиз доимо.

Валентин

Йєї, бу одам эмас – шайтон чинакам,

Куч, мажол їолмади їєлимда асло.

Мефистофель (Фаустга)

Санч тез!

Валентин

Тамом бєлдим.

Мефистофель

Тинчиди тентак,

Энди їолди тезрої ростламої жуфтак.

Єлтиришнинг пайти эмас имиллаб,

Іозир халї йиўилиб, бошлар вовайло.

Миршабни кєндириш мумкин амаллаб, —

Иш їозига етса бутунлай расво…

(Кетишади)

Марта

(Дераза олдида)

Ким бор? Тез бу ёїїа!

Гретхен

(Дераза олдида)

Келтиринг чирої.

Марта

Бунда бєлаётир жанжал, їирпичої.

Халї

Биров єлган.

Марта

(Чиїиб)

Їани у їотил єўри?

Гретхен

(Чиїиб)

Бу ерда ётган ким?

Халї

Онангнинг єўли.

Гретхен

Оі, Тангрим! Алам йєї бундан ортиїрої!

Валентин

Мен дунёдан юммоїдаман кєз,

Фарёд їилманг. Тугар іаётим,

Кєнглимда бор икки оўиз сєз,

Шуни айтай, їулої тутинг жим.


Халї уни їуршайди.

Жуда ёшсан, Гретхен, іали,

Їилмишингни англаб етгали —

Аїлинг іали жуда, жуда кам.

Энди бир йєл, йєї єзга имкон:

Фаіш їєйнига кирдингми пиніон,

Фоіиша бєл ошкор, чинакам.

Гретхен

Оі, акамни єлдирма, Эгам!

Валентин

Эгам энди беролмас ёрдам.

Наф йєї энди бєлди бєлар иш,

Мумкин эмас уни їайтариш.

Сен биттага бєлдингми эрмак,

Эрта келар бошїаси, демак.

Жазманларинг бєлгач єн нафар,

Кела бошлар сєнг бутун шаіар.

Іароми іам келар дунёга,

Іозирча у чиїмай зиёга,

Бошга кийиб зулматдан їалпої,

Сокин ётар – кєзлардан йирої.

Бєлмай туриб іали намоён,

Іозир уни йєї їилмої осон.

Ва лекин ул яширин уят

Єсаётир соатма-соат.

Келганда у ёруў дунёда,

Даішат бєлмас бундан зиёда.

Ишонаман, ваїт келар бир кун,

Инсон борки, имони бутун,

Іазар їилар сендан тамоман,

Іазар їилган каби вабодан.

Лаънат дейди іам ёш, іам їари,

Одамлардан юрарсан нари,

Кєтармайсан ердан кєзингни;

Кєз-кєз їилиб энди єзингни,

Ўурур билан їєймассан їадам,

Туролмассан саждагоіда іам.

Ваїт келарки, мажруі ва гадой —

Афтодалар бергай сенга жой.

Тангри сени кечирганда іам

Ер юзида энг тубан одам

Єзинг бєлиб їолурсан таніо, —

Номус доўи ювилмас асло!

Марта

Іадеб лаънат отгандан кєра,

Тангридан єз имонинг сєра.

Валентин

Эй, їєшмачи! Нетай, йєї кучим

Умуртїангни синдирмої учун,

Шундай їилсам балки, илоіим

Кечар эди барча гуноіим.

Гретхен

Оі, акажон! Бу їандай жазо?

Валентин

Бас, йиўлама, фойда йєї асло.

Сен йєїотиб ору номусинг,

Пичої урдинг кєксимга єзинг.

Мен бегуноі ва тоза имон —

Саллот каби бермоїдаман жон.

( Єлади)


БУТХОНА

Орган чалинади, халї ибодат їєшиўини айтади. Гретхен халї ичида. Унинг орїасида Иблис.

Иблис

Авваллар, Гретхен,

Сен меіроб їошида

Турар эдинг маъсум,

Іам єїир экансан

Ибодат сєзларини

Титилган китобдан, —

Хаёлларинг эди

Гоіи Тангрида-ю,

Гоіи болаликнинг

Шєх єйинларида.

Гретхен!

Їайларда кезмоїда

Фикру єйларинг?

Нечун чекмоїдасан

Сєнгсиз изтироб?

Ё сени деб мангу

Уйїуга кетган

Онанг арвоіини

Йєїлаётирсан?

Остонангда кимнинг

Їони тєкилмиш?

Юрагинг остида

Саїлаётганинг не?

Нимадир ул сени

Титроїїа солган?

Гретхен

Яна єша,

Яна єша машъум хаёллар.

Мен улардан їочиб

Їутулолмасман.

Хор

Dies irae, dies illa

Solvet saectim in favilla

(орган товуши)

Иблис

Тангри ўазаби

Етди бошингга.

Ана карнай саси!

Титрар їабрлар.

Дєзах єтида

Ёнмоїда мангу

Хоки турбатдан

Чиїаётган ул

Сенинг жонингдур.

Гретхен

Кетайин, кетайин

Бу ердан тезрої.

Даішат куй мени

Бєўаётир, э воі.

Хор

Iudeц ergosum sedebit

Quidgllid latet, adparevit

Mil inultum remanevit

Гретхен

Нафасим тиїилди,

Эзар мени гумбаз.

Їани эшик? Іушдан

Кетаётирман.

Иблис

Їоч! Аммо гуноіинг

Беркита олмассан.

Іаво, нур керакми?

Улар йєї энди,

Бор ёлўиз кулфат.

Хор

Zudex ergosum sedebit

Qudguid letet, avparetit

Nil ipultum remanevit

Иблис

Аіли имон сендан

Пок юзин єгирган.

Сенга ёрдам їєлин

Узатмоїдан улар

Їилишар іазар.

Хор

Quid sim miser tunc dicturus?

Quem patronum rodaturus?

Cum vix justus sit securus

Гретхен

Тамом бєлдим! Їани

Шишангиз, їєшни?

(Беіуш йиїилади)


ВАЛЬПУРГИЯ КЕЧАСИ15

Ширке ва Эленд16 їишлоїлари

яїинидаги Гарц тоўлари.

Фауст ва Мефистофель.

Мефистофель

Миниб олармидинг супурги бєлса?

Жон деб минар эдим эчкига іозир.

Хєп чарчадик, іали олис йєл эса.

Фауст

Унча толгани йєї іали оёўим,

Йєлни енгил їилар їєлда таёўим.

Їисїа їилмої нечун бу йєлни, ахир —

Сайёіга шавї берар юришнинг єзи,

Не наф йєлдан баіра олмаса кєзи.

Менга йєл туйилмас унчалик оўир —

Чєїїига интилсам їоялар ошиб,

Жилўалар куйига їулої тутсам жим…

Мен шуларни єйлаб завї билан тошиб,

Їєлга таёї олиб, пиёда чиїдим.

Їайин барг ёзмоїда – олам Наврєзи.

Хушнуд кєкрак кермиш їайраўочлар іам,

Наіот бизга їудрат бермаса кєклам!

Мефистофель

Йєї, менинг кєнглимда їаіратон музи,

Аммо менга роіат совуї ва бєрон,

Аёз, изўириндан ором топар жон.

Їора туман ичра бєлиб асира

Маъюс нур таратар ярим ой хира.

Атроф тим їоронўу, бунда іар їадам

Дуч келмоўи мумкин битта фалокат.

Бошинг уриб олсанг бало їоя іам,

Оёўинг илашса илдиз іам офат.

Мен іозир чорлайман, сєрайман ёрдам —

Дайди шуъла бизга беражак мадад.

Бунда яїин йєлни у билар фаїат.

Ана бєлиб їолди єзи іам пайдо.

Іей ошна, бекорга таратмай зиё,

Бизларга іамроі бєл – йєл кєрсат бизга,

Нурингни сочиб тур сєїмоўимизга.

Дайди шуъла

Менга одат эмас тєўрига юрмак.

Шундай яратибди мени Худойим,

Эгри чизиї бєйлаб юраман доим.

Мефистофель

Одамзодга таїлид їилурсан демак!

Шайтон номи билан буюрдим сенга,

Тєўри йєлдан нур соч, йєл кєрсат менга!

Йєїса єчираман нурингни, тайин.

Дайди шуъла

Демак, сиз бу ерда катта хєжайин!

Сєз йєї, бєйсунаман албатта сизга,

Доимо тайёрман хизматингизга.

Аммо юксак тоўнинг єзи іам бу кун

Сеір жунбишида остину устин.

Дайди нур ёритар экан йєлингиз —

У беайб, шу боис, одил бєлингиз.


Фауст, Мефистофель, Дайди шуъла

навбат билан їєшиї айтишади.

Фауст

Бизлар бу кун сеір ва рєё

Оламига бєлдик рєбару.

Бошла бизни, эй дайди зиё,

Йєлимизга соча бер ёўду.

Элт бизларни чєїїига томон.

Дайди шуъла

Икки ёнда поёнсиз єрмон

Елиб учиб боради, ажаб,

Бир-бирининг устидан сакраб,

Букик їадди ташлаб соялар,

Мудраётир улкан їоялар.

Фауст

Тошдан-тошга сакраган ирмої

Їєшиўига соламан їулої.

Не куйлар у – эшитаман жим,

Нималарни сєйлар бетиним?

Унут бєлган севги куйими,

Ё бенасиб висол єйими?

Балки толе, шодлик орзуси

Ё топталган умид їайўуси?

Таралади сирли акс садо —

Олис ёшлик эртаги гєё.

Мефистофель

Водийларда гала бойїушлар

Їєшиї айтиб кєнглини хушлар.

Эшитилар узоїдан кулгу.

Уккиларнинг їаіїаіаси бу.

Ой нурида наїадар кєркам —

Яйрамоїда калтакесак іам.

Бу илдизлар – харсанглар аро

Ётган улкан илонлар гєё.

Даішат билан турар ейман деб

Їараўайлар бамисоли дев.

Бу зимистон єрмон йєллари

Худди улкан махлуї їєллари.

Бунда сичїон, юмрон, каламуш

Кавакларда гала-галамуш.

Миллион юлдуз каби ярїирої

Шиллиї їуртлар бесону саної,

Жилва їилиб таратар зиё —

Шуълаларнинг єйини гєё.

Фауст

Аїл билан боїингиз сизлар:

Жойимизда турибмиз бизлар.

Юраётир єрмонлар, тоўлар.

Гєё єзни іужумга чоўлаб,

Їєрїув солиб їоя турибди.

Дайди нурлар кезиб юрибди.

Мефистофель

(Фауст)

Этагимни ушла маікамрої,

Їара, тоўлар баўрида, пастда —

Нур таратиб, іар ён Маммон шоі,17

Кєк тоїини айлаб ярїирої,

Чиїаётир тахтига аста.

Фауст

О, наїадар, наїадар кєркам

Бунда їизўиш шафаї жилоси.

Єнгирларга, жарликларга іам

Етиб борар соіир зиёси.

Бир томонда кєкимтир туман,

Бир томонда тим їора тутун, —

Отилмоїда гєёки вулїон

Чулўагудек оламни бутун.

Бунда шафаї кєкка талпинур

Нафасидан єт сочиб гєё.

Зулмат билан курашмоїда нур,

Йєл очмоїда булутлар аро.

Бунда сонсиз ва бениіоя

Учиб юрар олтин зарралар.

Уйўонмоїда олис даралар,

Шуълаларда ёнмоїда їоя.

Мефистофель

Наіот Маммон шунаїа кунда

Єз їасрини этмас нурафшон!

Бу ташрифинг соз бєлди жуда,

Ана келар бир гала меімон.

Фауст

Бєрон турди. Бас йиїилмасам,

Хасдек учиб кетмасам бас-да.

Мефистофель

Їоя тошни їучоїла маікам,

Йєїса іозир їуларсан пастга.

Туманларга чулўонди осмон,

Довул билан уйўонди єрмон.

Бу – базмнинг оўози келар,

Безовтадир бойїуш, уккилар.

Дарахтларни їулатар довул,

Єрмон кєркин іеч аямас ул.

Учаётган їайинларни кєр,

Їулаётган биноларга бої.

Іа, базмнинг даішати іам зєр,

Лаззати іам оламча бирої.

Ана, яїин келар тобора

Дилбар овоз – уввос, їичїириї.

Ана, байрам аіли тоў аро

Биргалашиб айтмоїда їєшиї.

Алвастилар їєшиўи

Іамма юрсин Брокен томон!

Арпа, буўдой пишмаган іамон.

Шоі Уриан18 кєтарганча їєл,

Кєрсатмоїда баландликка йєл.

Алвастилар супурги минди,

Жинлар базми бошланур энди.

Овоз

Баубо19 кампир тоўи азимга

Тєнўиз миниб борар базмга.

Кєпчилик

Шум кампирга бєлсин шараф-шон!

Тєнўизга іам олїиш, бегумон!

Йєл бошласин Баубо амма,

Олўа юрсин ортидан іамма!

Овоз

Сен їаердан?

Овоз

Ильзенштейндан.20

Юриб келдим єрмон ичиндан.

Бойєўлининг кєрдим єзини —

Олайтирди менга кєзини.

Овоз

Іей, їаїїайма, йєл бєшат, їани!

Овоз

Іей, сен єша… Шошмай тур сани…

Тимдаладинг этимни їара,

Іамма ёўим тирноїдан яра.

Алвастилар

Тиїилишмай юринг илдамрої,

Їийнамоїда бир ёїда чарчої.

Іей, їорнимдан паншаіангни ол,

Їиласан-ку боламни увол.

Ялмоўизлар

(Ярми)

Эрлар бунча секин одимлар?

Нега бунча чопар хотинлар?

Їайда бєлса їиёмат, бало —

Хотин зоти олдда доимо.

Ялмоўизлар

(Бошїа ярми)

Бєлмаган гап, бу йєлда хотин

Бєлса іамки минг їадам олдин,

Эркак нечун ортда їолади?

Икки іатлаб етиб олади.

Овоз

(Юїоридан)

Турманг пастда, їани бу ёїїа!

Овоз

(Пастдан)

Биз іам іозир чиїамиз тоїїа.

Їуймоїдамиз устимиздан сув,

Фориў їилди пуштимиздан сув.

Ялмоўизлар

(Іаммаси)

Бєрон тинди – юлдузлар хира,

Беркинмоїда ой булут ичра.

Коинотни їучди їора тун,

Учмоїдамиз биз сочиб учїун.

Овоз

(Пастдан)

Тєхта, тєхта!

Овоз

(Юїоридан)

Ким у дарада ётган,

Ким у мени чаїираётган?

Овоз

(Пастдан)

Менман бунда – берингиз ёрдам,

Олиб кетинг йєлга мени іам.

Мен роса уч асрдан буён

Їєшилолмай тєдамга сарсон.

Ялмоўизлар

(Іаммаси)

Эчкига мин, супургига мин,

Хаскашга мин, йєл бєлар яїин.

Агар бугун чиїмасанг, ишон,

Бєлмас єзга чиїмоїїа имкон.

Ярим алвасти

(Пастга)

Уринаман саіардан буён,

Етолмайман уларга іамон.

Уйда узун кун уймалашсам,

Єралашиб їолдим бунда іам.

Алвастилар

(Іаммаси)

Баданга мой суртиш соз экан,

Латта-путта – бизларга елкан.

Тоўора іам кема биз учун,

Іеч учолмас учмаган букун.

Ялмоўизлар

(Іаммаси)

Аввал учар чєїїига томон,

Сєнгра ерга тушар оломон.

Їирни кезиб, эну бєйига,

Тєлдирамиз шайтон бєйига.

(Ерга їєнишади)

Мефистофель

Бої, булар наїадар жирканч башара,

Сурон кєтаришар, туртишар, їара,

Чопишар бир-бирин устидан оша.

Алвасти бозорин їилдинг томоша,

Їани берирої кел, узат їєлингни,

Ур-сурда йєїотиб їєйма йєлингни.

Їанисан?

Фауст

Мен бунда!

Мефистофель

Зєрўа топдим: Бас —

Энди хєжайинлик їилмасам бєлмас.

Четлан, эй аламон, шайтонга йєл бер,

Доктор, кел бу ёїїа, тез менга їєл бер.

Тєполондан четга чиїайлик тезрої.

Бу халї иззат їилмас, іаттоки бизни

Эітиёт їилайлик їовурўамизни.

Їара, іов у ерда милтирар чирої:

У ерга єтайлик, уринмай ортиї,

Майсалар устида олайлик іордиї.

Фауст

Ажабо, сени іеч тушуниб бєлмас.

Сенда бир-бирига тескари іавас.

Жинлар базмига-ку, бошлаган єзинг,

Энди чекка жойни мєлжаллар кєзинг.

Мефистофель

Биз ёлўиз бєлмасмиз єша ерда іам,

Їара, кєпаймоїда унда чироїлар,

Давра їуришмоїда аста їєноїлар.

Фауст

Менинг орзум эса – баландга чиїсам!

Шайтон їавми унда йиўилмиш бутун,

Барча алвасти-ю жинлар унда жам,

Ана, єт ёїилди, чиїмоїда тутун.

Балки єша сирли даврада бу дам

Ечилмоїда їанча мураккаб тугун.

Мефистофель

Тугун ечилгани билан тугамас,

Бєла берар яна янгиси пайдо.

Менга маъїул этмої холи ерда баіс,

Катта давраларга іушим йєї асло.

Іар ваїт шундай бєлар, шак йєї албатта.

Кичикдан йиўилур доимо катта.

Іов, ёш алвастилар бєлди яланўоч,

Їарилари эса тутди ёпинчиї.

Єша хонимларга сен кєнглингни оч,

Бунда їоида шу – суібат їур очиї.

Унчалик їийин иш эмас бу аммо,

Оїибати унинг туганмас сафо.

Ишга тушиб кетди, ана, чолўулар —

Наїадар бемаъни чийилдої овоз.

Билганини їилсин, майлига, улар,

Биз эса олдинга юрамиз бир оз,

Томоша їиламиз икков сарафроз.

Кел, мана бу ердан атрофга їара,

Наїадар ажойиб сирли манзара.

Машъалларда ёнар Брокен тоўи,

Гулханларнинг эса йєїдир саноўи.

Ана, кайфу сафо, єйин ва кулгу,

Ана базму ишрат, іаяжон, ўулу.

Минг йил кезсанг іамки їитъалар оша,

Топа олмас эдинг бундай томоша.

Фауст

Сен їандай іолатда бєлурсан пайдо?

Шайтон бєлурмисан, ялмоўизми ё?

Мефистофель

Аслида єзимни їилмайин ошкор,

Пиніон юриш менга ёїар одатда.

Бу ер йєли бошїа, іамма албатта

Нишонларин таїиб келмоўи даркор.

Гарчи олий нишон – боўичвоўим йєї,

Аммо туёї – катта обрє, кєнглим тєї.

Ана, кєр, шиллиї їурт таниди мени,

Шу сабаб єзини тортди панага.

Бу ерда яшириб бєларди нени?

Іамманинг турмуши аён іаммага.

Їани, юр, айланиб бир їилайлик ов,

Мен совчи бєлурман, сен эсанг куёв.

(Сєнаётган гулхан атрофида йиўилган

чолларга мурожаат їилади)

Іей, нечун бєлдингиз бир чеккада жам,

Ёшлар гуруіига боринг яїинрої.

Іаётга їєшилинг, мумкин уйда іам

Оўизга сув солиб, бєкиб єлтирмої.

Лашкарбоши

Миллатдан яхшилик кєрмадим асло,

Фидо їилсам іамки минг бора жоним.

Халойиї хотинлар каби бевафо,

Ёшлар томонига оўади доим.

Вазир

Замон єтиб кетди їолдириб доўда,

Єша хотиралар кєнгилда іамон.

Бизлар іукуматни бошїарган чоўда

Олтин замон эди, іа, олтин замон.

Уддабурон

Тентак эмас эдик биз іам мутлаїо,

Фойда этагидан тутардик шитоб.

Мана, остин-устин бєлди-ю дунё,

Бозоримиз касод, іолимиз хароб.

Муаллиф

Нега керак бу кун китоблар ёзмої,

Бари бир єїимас іеч ким бегумон,

Ёшлар іеч нарсани тан олмас, бундої —

Їайсар бєлган эмас улар іеч їачон.

Мефистофель

(Бир зумда чол їиёфасига киради)

Ажабо, бу ёшлар їайга интилур?

Уларга ачиниб їарайман доим.

Охир замонанинг нафаси келар,

Яїинга єхшайди їиёмат їойим.

Латтафуруш алвасти

Келиб їолинг бу ёїїа.

Келиб їолинг, ваїтим оз.

Їаранг тарху бєёїїа,

Їандай арзон, їандай соз!

Тартиб билан терилган,

Бир-биридан эмас кам.

Булар бари келтирган

Одамзодга кулфат, ўам.

Келиб їолинг, харидор,

Билиб їєйинг, дунёда —

Топилмагай іеч бозор

Бу бозордан зиёда.

Мана їилич! Зангида

Їора їоннинг изи бор.

Мана коса! Тагида

Зєр оўунинг єзи бор.

Мана бунда зар, инжу,

Совўа бєлиб ноїусдан,

Їанча-їанча їизни у

Жудо їилган номусдан.

Мана ханжарлар, кєринг.

Їатор-їатор терилган.

Булар бари инсоннинг

Кєкрагига урилган.

Мефистофель

Нелар олиб чиїдинг бозорга?

Янги нарсанг йєїми, холажон?

Буларингни биров бекорга —

Олмас іатто – бошїадур замон

Фауст

Бу не бозор, бу їандай савдо!

Хаёлимни олди мутлаїо.

Мефистофель

Интилмоїда іамма юксакка,

Урилади тирсак тирсакка.

Фауст

Ким у?

Мефистофель

Лилит.

Фауст

Не їилай отин.

Айт, ким, нега келган дунёга?

Мефистофель

Билмайсанми. Одам Атога

Лилит21 эди биринчи хотин.

Унинг таніо чиройидир соч,

Сен у сочга яїин келма, їоч.

Кимни асир айласа бу дом,

Озод бєлмас бу домдан мудом.

Фауст

Іов у ерда ёш їиз ва кампир

Олишмоїда раїсдан сєнг іордиї.

Мефистофель

Іордиїїа іеч фурсат йєї іозир,

Їани улар олдига бордик.

Фауст

(Їиз билан раїсга тушиб)

Мен бу кеча ширин туш кєрдим,

Тушда олма боўига кирдим.

Кєрдим шохда їизил олмани,

У дер эди узиб ол мани.

Гєзал їиз

Олма узиш іавас албатта,

єргангансиз бунга жаннатда.

Кирасизми мен таклиф этсам,

Олмалар бор бизнинг боўда іам.

Мефистофель

(Кампир билан раїсга тушиб)

Мен тушимда кєрибман терак,

Терак эмиш – єртаси кавак,

Хунук, аммо билмадим нега,

Ёїиб їолди у кавак менга.

Кампир

Маріаматли туёїли жаноб!

Сизга биздан мана бу жавоб.

Таъзим бєлсин иззатингизга,

Кавак тайёр хизматингизга.

Проктофан тасмист22

Бас, тєхтагин, бу їанаїа гап!

Ахир, руінинг бєлмас оёўи.

Шундай экан, одамга єхшаб,

Мумкин эмас раїсга тушмоўи.

Гєзал їиз

(Раїс этар экан)

Не їилар у бизнинг базмда?

Фауст

Ичи їора ва бадіазм-да!

Тентаклиги кєпдан аёндир.

Бу оламда нимаики бор,

Барини у їилади инкор.

Іамма нарса унга ёмондир.

Кимки юрса олдинга їараб,

Єтади у албатта їарўаб.

Ким бир жойда айланса агар

Худди унинг єзи сингари —

Сира юрмас бєлса илгари

Ва ким уни маїтаб солса жар,

Єша унга албатта ёїар.

Проктофан тасмист

Іамон сизлар бундамисиз, воі!

Буюрсамда кетмайсиз наіот?

Табиатда йєї руіу арвоі,

Буни, ахир, їилганман исбот!

Аммо сизлар нечун доимо

Тигель23 ичра бєлурсиз пайдо?

Гєзал їиз

Бас їил энди, тегди-ку жонга!

Проктофан тасмист

Барча руіу жину шайтонга

Очиї айтай, бу аламга іеч

Чидолмайман, руі бермас бардош.

(Раїс давом этади)

Аммо бир кун эртами ё кеч

Бизлар яна бєлармиз йєлдош.

Шунда шоир аіли ва шайтон

Мендан сира топмагай омон.

Мефистофель

У кєлмакка їєяр кетини,

Бєлмої учун дардидан тузук.

Шарпалардан їутїарар уни

Орїасига їєйилган зулук.

(Раїсдан тєхтаган Фаустга)

Нега жимсан? Гєзалинг їани?

Їани сени ром этган жонон?

Фауст

Лаб очганда їєшиї айтгани,

Чиїиб їочди, лол этиб мани,

Тил остидан їип-їизил сичїон.

Мефистофель

Нима бєпти? Шу гапми энди?

Сичїон кулранг бєлмаса бас-да,

Танлаш бєлмас ишїда, іавасда.

Фауст

Ана…

Мефистофель

Нима?

Фауст

Менга кєринди

Іов у ерда бир гєзал їомат.

Бої, Мефисто, кєзим єшанда.

У зєр-базєр їилар іаракат,

Оёїлари гєё кишанда.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации