Электронная библиотека » ТОИР МАҲМУД » » онлайн чтение - страница 6


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:21


Автор книги: ТОИР МАҲМУД


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 6 (всего у книги 22 страниц) [доступный отрывок для чтения: 7 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Яна онам эккан райҳонларга қайтгим келди. Жаннатий ифорларини елларга сочиб ётган шу райҳонлар пойига тиз чўкким, ям-яшил баргларига лаб босгим, онажон, онажонларим, дея шивирлагим келди.

Наздимда шу райҳонларнинг ҳар бир баргида райҳон экиб дунёдан ўтиб кетган минглаб ўзбек оналари менга боқиб тургандек. Элнинг озодлигини, юртнинг ободлигини олқишлаётгандек. Беозор, ёқимтой еллар уларнинг хуш дуоларини Ўзбекистон узра таратаётганидек. Йўқ, йўқ, аслида ҳам шундек! Зеро, руҳлар ўлмайди. Улар шод бўлса элда осойишталик, қут-барака, меҳру оқибат зиёда бўлур. Бизнинг озод Ўзбекистонимизда шундай…

Жафокаш юртбошимиз қабрларида адолат кутиб ётган миллатимизнинг не-не пири комилларини, азизу авлиёларининг руҳларини шод қилдилар. Бу шодлик шамоли бугун дунё бўйлаб эсяпти. Шу боис ҳам ўзбекни дунё танияпти. Бу юртни соғинганлар дунёнинг ҳамма бурчида борлиги бугун барчага аён. Бу борада ҳеч ким ҳазрати Бобур бобомиздек ўхшатиб байт айтмаганлар:

«Бизни соғинганни соғинмоқ керак».

Шу тобда ўзбекнинг меҳмондўстлиги, Ўзбекистон дастурхони кўз олдимга келди. Ўзбекистон дастурхони олам аҳлининг кўзини яшнатадиган, дилини яйратадиган файзли дастурхон. Битигимизнинг шу нуқтасида дилимизда бир ўтинч пайдо бўлди, азиз ҳамюртим! Айтмишларки, кўпчилик бўлиб, хуш ниятда Худойимдан тиласанг сўрмишларинг ижобат бўларкан.

Келинг, ният қилайлик она Ватанимиздаги тинчлик-осойишталикка, элимиздаги қадру қиммат, меҳру муҳаббатга, Ўзбекистон дастурхонидаги қут-барака, файзу тароватга кўз тегмасин.

Ёт элларда боболари диёри бўлмиш Ўзбекистонни соғинган ватандошларимиз, мустақиллик йилларида адашиб, алданиб юртдан чиқиб кетиб, бугун оҳи ўзга тупроқларни ўртаб ётган ҳамюртларимиз диллари пора-пора бўлиб нимани соғинадилар, биласизми? Менимча, тонгда супурага оқ тилаклар сочиб ун элаётган ўзбек аёлини, тандир тафтидан юзлари лов-лов ёниб нон узаётган оналарни, иссиқ нондан кафтлари куйиб, кишмиш, ҳусайни узумлари билан нонушта қилаётган ўзбек боласини, тонгда сув сепилган остоналарни, райҳон иси гуркираб ётган ҳовлиларни, оқшом ийманибгина боласига алла айтаётган ёш келинчакларнинг майин овозларини соғинади. Бу юртда соғинадиган масканлар, гўшалар эса беҳад бисёр.

Гоҳида олдимиздан оққан сувга суқланиб нигоҳ ташламаймиз. Бу бани одамга хос одатдир. Ёнимиздагини йўқотиб қўйгандан кейин Яратганга ёлборамиз, бепарволигимиз учун Худодан уялгандек бўламиз. Ҳарқалай инсонмиз, ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам уйғонган виждонни, кўз очган иймонни олқишлаб қўймоқ жоиз. Ватан бизларсиз ҳам ўз номида, ўз гўзаллигида тураверади. Аммо биз шу Ватанга нима учун келдик? Ортимиздан қабримизгача олқиш бўлиб борадиган эзгуликлар эгасимизми? Ўз элинг ҳақида ўйламай гапириш уят. Уят эса ўлимдан ёмон. Бир ниҳол экишга қурбинг келмаса, борини қуритма, бир ғишт қўёлмасанг, қўйилганини нуратма. Албатта, янги-янги насиҳатгўйларга ҳеч ким муҳтож эмас. Лекин асрлар оша насиҳатдан ҳикматга айланган тилаклар борки, улар яшаб келяпти. Уларни дилингда ўз-ўзинг учун қайтарсанг ҳам кўнгил кўзинг очилади, хушёр тортасан, инсонлигинг ҳақида ўйлайсан.

Ҳожаси учун қулининг қадри унинг занжирида. Озод бўлган қул ҳожасига эмас, аввал ана шу занжирга нафрат билан қарайди. «Минг лаънат, сенга» дейди. Қайта шу занжирни кўрмаслик учун жонини тикади.

Бизнинг ҳурриятимиз, озодлигимиз ҳам жонимиз қадар азиз турсагина унга ҳар ўткинчи чанг солавермайди. Келинг, ҳурматли элдошим, Соҳибқирон Темур бобомиз тутган адолат тарозусининг бир палласида жонимиз, ўзгасида озодлигимиз турсин. Шу ният дилда барқарор бўлса бизларни ҳазрат Соҳибқироннинг руҳи поклари қўллагай. Ободлик изимиздан эргашиб юргай. Гўзаллик бизни ўз чаманларига бошлагай. Биз гулларга, гуллар бизга ярашгай.

Яна сўзимиз аввалидаги озодликнинг ифорини туйиш учун қишлоқда яшаб кўриш керак деган фикрнинг чироғига мой қуйсак. Одам қишлоқда яшаса ёз чилласида яланг оёқ тупроқ кечиб юриш бахтига муяссар бўлади. Чангни хуш кўрмайдиган кимса «тупроқ кечиш ҳам бахтми», дея чимирилиши мумкин. Аслимиз гил, борар жойимиз гил бўлгач товонингда қайноқ тупроқ тафтини сезиш волиданг бағрига бош қўйгандек оромбахшдир.

Мени шоир қилган шу тупроққа тиз чўкаман, мен тикилсам менга боламдек талпинган майсаларга қўл чўзаман, менга покликни ўргатган булоқлар қошида бошим хам. Менинг қондошларим, менинг тобуткашларим, ҳамқишлоқларим миннатли ёғли таомдан кўра пешонаси терини ялаб, озодлигига шукур қилгувчи одамлардан айро яшаш – демакки, бу дунёда мен учун ёлғон яшашдир. Улар бойликка суянмайдилар. Улар меҳрга, оқибатга таянадилар. Улар бозорма бозор юриб ризқ ахтармайдилар, аксинча, Момо Ер бағрида ризқ яратадилар. Тиллашса пуллари билан эмас, ниҳоллари, токзорлари, боҚлари билан тиллашади. Ўкинса ўроғига ўкинади, жаҳли чиқса ток қайчисида чилпийди шу жаҳлни. Суянса кетмонига суянади. «Она» деса Момо Ер уларга «болам», дейди. Демак, шундай одамлар ичида яшолмаган шоир ўзидан ўпкалансин.

Энди ёзсам бу ёғига сўзларим шеър бўлади. Мен бир калом айтай, Ватандош! Сиз ҳам жўр бўлинг!

Исмингдан айланай, Озодлик,

Исмингда шодликнинг жилваси.

Ерда ҳам, кўкда ҳам ободлик,

Халқимга буюрсин ҳаммаси!

(***)

БИЗ ТИНЧЛИККА ТИЛАКДОШМИЗ

Яхши яшаш орзуси инсонни ҳеч қачон тарк этмайди. Аслида муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, инсон бу дунёга бахтли яшагани келади. Бахтнинг бешигини эса эзгулик тебратади. Эзгу ниятга эш бўлган одамнинг чеҳраси ҳам қуёшдек порлаб туради. Шу маънода биз бу дунёга эзгулик учун келган миллат, олам аҳлига ҳам яхшилик тилаб яшаётган халқмиз. Зеро, бир майизни қирқ бўлиб ейишга одатланган эл, Яратгандан ўзига тилаган хуш ниятларни ўзгаларга ҳам раво кўриб яшаш табиий, албатта. Бу фазилат бизларга бобомерос ва биз улуғ аждодларимизнинг асрлар оша яшаб келаётган анъаналари, қадриятлари билан фахрланамиз.

Яна шуни комил ишонч ва алоҳида ифтихор билан айтамизки, жорий йилнинг 17 июль куни Президентимиз томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорининг ҳар бир сўзи, ҳар бир бандида халқимизга хос бўлган ана шу бағри кенглик, тантилик, шарқона ҳикмат уфуриб турибди.

Ҳур фикр – онгу тафаккуримизда товланган нур. Бу нур учун имконият эшигини мустақиллигимиз очгани барчамизга аён ҳақиқат. Аслида одамзот бахти унинг инсоний ҳақ-ҳуқуқи ва қадр-қиммати борлигини билиб яшашдан бошланади. Шукурким, ўтаётган 24 йил бу борада бизнинг қалб кўзимизни очди. Биз аввало ўзимизга, ён-веримизга, қўшни давлатлар, дунё халқлари ахволу руҳиятига тийрак боқишни, тўғрироғи, онгу тафаккуримиздаги ўзгаришлар боис тўғри баҳолашни ўргандик.

Ҳеч бир яхшилик, ҳеч бир бунёдкорлик осмондан тушмаслигини, темир интизом, ҳалол меҳнат, илму ҳикмат ҳар бир инсонни шахс сифатида камол топтиришини, жамиятдаги мусаффо муҳитни оқил ва одил одамлар яратишини, улуғ аждодларини эъзозлаб яшаган халқ авлодларидан иззат кўришини, миллат ёшларига берилган имконият, яъни ҳеч кимдан кам бўлмайдиган баркамол авлодни тарбиялаш – буюк келажакка қўйилган ишончли қадам эканлигини мустақилликка эришгач янада теранроқ англадик. Яна англаганимиз шу бўлдики, топганинг ўзингга буюрсагина қаддингни тик тутиб яшайсан. Қўли пастга тушиб кетган инсоннинг руҳи ҳам оёқ остида бўлади. Шу боис, мулк эгаси – сўз эгаси.

Шунинг учун ҳам қарорда таъкидлаб ўтилганидек, «мустақилликка қадар мамлакатимизда умуман мавжуд бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоиздан ортиғини ишлаб чиқараётгани, мазкур тармоқда жами иш билан банд аҳолининг 75-77 фоизи меҳнат қилаётгани» муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқил ва доно сиёсатнинг меваси эканлигини эндиликда нафақат ўз халқимиз, бутун дунё аҳли эътироф этмоқда.

Яна бир аён ҳақиқат – инсоннинг қадри аввало ўз оиласидаги, маҳалла-кўй, жамиятдаги ўрни билан баҳоланади. Биз бугун эришаётган ютуқлар кўп бор эътироф этилаётганидек, аввало заҳматкаш халқимизнинг ҳалол меҳнати, тинчлигимиз, хотиржамлигимиз, диёримиздаги 130 миллат-элат аҳлининг иноқлиги, меҳру муҳаббати, етти ўлчаб бир кесиб, босқичма-босқич олиб борилаётган оқилона бошқарув эвазига қўлга киритиляпти.

Ифтихор инсон кўнглини тоғдек кўтаради. Қолаверса, ифтихор қилиш, ўзгалар қувончига шерик бўлиш бу ҳамманинг қўлидан келадиган иш. Аммо сояда қолмаслик, яратувчилар сафига кириб, имон-эътиқод, ишончда мустаҳкам туриш, гражданлик позициясида собит қолиш, ҳамиша яратиш, бунёдкорлик завқи билан яшаган одамгина том маънода ифтихор қилишга ҳақли. Шу ўринда ҳикматгўй бобомиз Фаридиддин Атторнинг «Илоҳийнома»сидан олинган ушбу байт фикримизни нурлантириши шубҳасиз:

      Болам, иш қилки андоқ мева берсин,

      Ишинг йўқ эрса қандоқ мева берсин.

Демак, сафга кирган одам садафга киради. Садаф эса тилда ҳам, дилда ҳам эъзозда.

Бугун дунёнинг турли ҳудудларида хавф-хатар ва таҳдидлар тобора кучайиб бораётган, «оммавий маданият»нинг яширин ва ошкора тарғиботи авж олаётган, диний экстремизм тарғиб қилаётган хунрезликлар жиддий хавф туғдираётган пайтда – тўғри ва оқилона айтилган сўз, билирилган фикр оловга ёғ пуркашнинг олдини олади. Истиқлолимиз бизнинг инсоний қадр-қимматимизни қайтариб берди. Муҳтарам Юртбошимизнинг катта шижоати, мардона сиёсати «Ўзбеклар иши», «Пахта иши» каби халқимиз бошига ўйлаб ёғдирилган тўфонлар балосидан асради.

Шу ўринда биз ижодкорлар ўз зиммамиздаги вазифамизни тўғри англаб етмоғимиз зарур. Дунё ҳамжамияти эришган ютуқларимизни кенг эътироф этаётган бир пайтда, ҳар бир қалам соҳиби бу эзгу ишларнинг фидойи тарғиботчисига айланмоғи, Чўлпон бобомиз ибораси билан айтганда халқ ичида бўлмоғи, дилларда ишонч чироғини ёқмоғи, рост сўз қудратини намоён этмоғи даркор. Чунки бу бетакрор Ватан, ота макон, она юрт барчамизники. Истиқлолимиз байрами – бу тинчлигимиз, байрами бахтимиз байрами. Биз дунё тинчлигига тилакдош халқмиз.

Ватан – йўлда ёнган умринг чироғи,

Ватан – дуо тутган дилнинг булоғи.

Севилмоқ сабоғи, севмоқ сабоғи

Баҳорлар тарк этмас чаманда бўлур,

У озод, у обод Ватанда бўлур.

2015 йил

ВАТАННИ ВАТАНПАРВАРЛАР АСРАЙДИ

Армия ва халқ— бир тану бир жондир


2020 йил поёнида бўлиб ўтган ва тарихий саналарга айланган, икки улуғ анжуманда бевосита иштирок этиб, Президентимизнинг Ўзбекистон ёшлари форумида ҳамда Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси маърузаларини эшитдим.

Муболағасиз айтиш мумкинки, Президентимизнинг даъвати, долзарб фикрлари, чорловлари минглаб қалбларни ҳаяжонга солди, Ватан, элу юрт, халқ олдидаги масъулиятимизни, бурчларимизни, маънавий қарзларимизни чуқур тафаккур қилиб кўришга ундади.

Ўзим ҳам халқимизнинг бир ижодкор фарзанди сифатида зиммамдаги вазифаларнинг нечоғлик кўп ва хўб эканини ўйлаб, шууримда навбатдаги режаларни тузарканман, ўнлаб муҳим масалалар ечимини кутаётганини илғадим. Шу йили 12 январь куни Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар академиясига таклиф этилганим ва у ерда давлатимиз раҳбари кўтарган муҳим масалалар, илгари сурган илғор ғоялар ҳаммамизни яна бир карра уйғотди, руҳлантирди, янги марралар сари илҳомлантирди.

Келинг, икки оғиз ўша кунги таассуротларимни ўртоқлашсам. Академия ҳовлисига киришимиз билан бизни Ўзбекистоннинг мудофаа қудрати қарши олгандек бўлди гўё. Қуролли Кучларимизнинг пурвиқор тоғлардек саф тортган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намуналарини, шунингдек, соҳага тегишли бошқа маҳсулотларни кўздан кечириб, ҳам ҳайрат, ҳам ифтихор, ҳам ишонч оғушида қолдик. Энг асосийси, ўктам йигитларимизнинг бўй-басти, шиддати, кўзидаги ўт-олов худди Ватанга бўлган чексиз муҳаббати ва садоқатидан сўзлаётгандек туюлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бошланди. Ушбу йиғилишда Президентимиз нутқини тинглаб, уни Мурожаатноманинг узвий давоми, дегим келди.

Аввало, унда айтилган масалалар янги йилимизнинг номланишига монанд – зеро, давлатимиз раҳбари ҳар уч маърузасида ҳам ёшлар масаласига, уларнинг маънавияти ва ватанпарварлик фазилатларини шакллантиришга алоҳида эътибор бериб: “Ҳар бир ёшнинг онги ва қалби учун кураш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш, ўзини ватанпарвар деб ҳисоблаган барча раҳбар ва ҳарбий хизматчиларнинг бурчидир. Ўз фарзандларида юксак ватанпарварлик руҳини камол топтира олмаган давлат, қандай қудратли қуролга эга бўлмасин, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлай олмайди. Бугун нафақат Қуролли Кучларимиз тизимидаги аскар ва офицерлар, балки ҳар бир Ўзбекистон фуқароси қалбида ана шундай руҳ устувор бўлиши лозим”, – дея таъкидлади.

Ҳа, тарбия, тарбия ва яна тарбия борасидаги ишларимизни такомиллаштиришимиз, ёш авлод вакилларининг буюк аждодларимизга муносиб бўлиб вояга етишларини таъминлаш масаласи ҳеч қачон ёддан чиқмаслиги лозим. Қолаверса, Президент нутқида ўтган аср илм-маърифати бешигини тебратган жадид боболаримизнинг маънавиятимиз кўзгуси сифатида таърифлангани, уларнинг ўрни, тарихий қадри, халқ орасидаги нуфузи – ёшларга ҳар томонлама намуна қилиб кўрсатилгани адабиёт вакили сифатида бизни ҳам тўлқинлантирди, ҳам елкамиздаги вазифалар кўламини оширди. Чиндан ҳам, фақат илм, илм ва яна илм билан миллатлар юксалади, халқлар тараққий этади, давлат куч-қудратга тўлади. Ёшларимиз жамиятимизнинг айни илм оладиган, ўз билимларини оширадиган мустаҳкам қаноти ҳисобланади! Бинобарин, алломаларимиз айтганидек, нажот – илмда!

Президентимиз ўз нутқи давомида бевосита ҳарб ва мудофаа ишига алоқадор томонларга кўпроқ тўхталди. Аниқроғи, бу масалаларнинг барчага тушунарли бўлиши учун имкон қадар ҳаёт билан боғлади, оқилона шарҳлади, изоҳлади. Хусусан, ундаги ўзига хосликлардан бири – Беруний, Ибн Сино, Хоразмий каби буюк боболаримиздан ҳар икки Ренессанс мерос қолганию биз янги Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишимиз ва бу улуғ жараён бугун бошланиши лозимлигини яна бир карра уқтиргани бўлди. Ҳарбий либос кийган ва ўзларини юрт мудофаасига чоғлаган фарзандларимизга мардлик, жасурлик, ҳарбий салоҳият бобида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Шоҳрух Мирзо, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари жаҳон тан олган саркардалар жанг санъатини ўрганиш, уларга эргашиш, улардан ўрнак олиши лозимлиги таъкидланди.

Шу аснода, соҳибқирон бобомиз Амир Темур тузукларини замон тилига мослаб, ёшларга тушунарли тарзда уларнинг онги ва қалбига етказиш масаласи кўтарилди. Ҳақиқатан ҳам, “Темур тузуклари” ҳарб соҳасида, давлатни одилона идора этиш бобида тенгсиз асарлардан бири саналади. Шунинг учун ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам бу китобдан дунёдаги турли мамлакатлар ҳамон фойдаланиб келади. Ҳарбийларимиз эса мазкур китобдаги ҳар бир бандни худди ҳарбий таълим қомуси деб билиши ва ундаги қоидаларга, панд-насиҳатларга амал қилиши нур устига нур бўлади.

Ҳарбий қисмларда давлат тили – ўзбек тилига риоя этилишини назорат қилиш масаласи ҳам бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Инчунун, бутун мамлакатга ватанпарварлик намунаси бўлиб кўринадиган ҳарбийларимиз ва умуман, юрт ҳимоячиларининг барчаси ўзбек тилига садоқати борасида ҳам ўрнак бўлиши лозимлиги таъкидланди. Афсуски, суяги собиқ иттифоқ даврида қотган бошлиқларнинг айримлари ўзбек тилини яхши билмайди, мустақил Ўзбекистон болалари – аскарларнинг баъзилари рус тилини билмайди… Шунингдек, ҳарбий атамалар ўзбек тилига рус ва бошқа ажнабий лисонлардан чалакам-чатти, ғализ таржима қилинган. Ахир “Темур тузуклари”да ҳарбий иш, ҳарбий маҳоратга оид юзлаб муқобил сўзлар бор. Нима учун улардан фойдаланмаслигимиз керак?

Президентимиз ҳатто ҳарбий либосларимизнинг миллий, ўзлигимиз, тийнатимизга монанд бўлиши масаласини ҳам ёддан чиқармади. Бу сўзларда чуқур маъно бор, ахир биз ҳарбий либосни кўрганда, чинакам юрт ҳимоячиларини бехато таниб олишимиз лозим. Муҳими, миллий андозадаги ҳарбий либос, аввало ҳарбийларнинг ўзига, уларнинг руҳиятига ижобий таъсир этади.

Яна бир оғриқли ва муҳим масала – армия сафига жалб этилаётган ёшларни саралаш, танлаш билан боғлиқ. Амир Темур лашкар тузишда йигитнинг уч жиҳатига эътибор берган экан. Биринчидан, йигитнинг куч-қувватига қараган. Кейин қилич, яъни, қурол-аслаҳадан қандай фойдаланишига ва ниҳоят, ақл-заковати ва камолотига эътибор берган.

Давлатимиз раҳбари мана шундай нодир ва бебаҳо тажрибаларни бугунги ҳарбий соҳага ҳам онгли равишда татбиқ этиш, юқорида номлари зикр этилган боболаримизнинг ҳарбий мактабидан кенг фойдаланиш кераклигини куюнчаклик билан айтаркан: “Ҳарбий илмсиз – ҳарбий таълим бўлмайди”, “Миллатимизнинг хавфсизлиги – давлатимизнинг хавфсизлиги” сингари ниҳоятда чуқур фикрларни, ғояларни илгари сурди.

Шу каби масалалар пировардида Президентимиз ҳарбийларимиз учун янги ташкил этилаётган олий ўқув юртига “Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти” деб ном беришни таклиф этди.

Юртбошимизнинг ўз маърузасида ёниб-куйиб айтган мана бу сўзлари шууримда ҳамон янграб турибди, ҳамон турли саволлар оғушида қолдирмоқда: “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларида таълим олаётган ўқувчилар қалбида миллий руҳ, она Ватанга меҳр ва садоқат, адолат́ туйғусини ҳар томонлама кучайтириш зарур. Ҳар бир ҳарбий округда Амир Темур бобомизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси, Жалолиддин Мангубердининг жасорати ва ватанпарварлиги, жанговар руҳи ҳамда қаҳрамонлигини ёритадиган тематик синфларни ташкил этишни таклиф этаман. Ҳеч шубҳасиз, ёшларимизни ҳақиқий ватанпарвар, азму шижоатли боболаримизнинг мардлик ва жасорат борасидаги анъаналари руҳида тарбиялашда бунинг аҳамияти катта бўлади”.

Эр йигит борки, ҳамиша ўзини курашларга чоғлаб яшайди. Шиддатли қарама-қаршиликлар, баҳс ва шафқатсиз рақобатлар мард ўғлонлар иродасини, куч-қувватини тоблайди. Шу маънода, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бундан буён вилоятлардаги ҳарбий округлар ўртасида мардлик, матонат, ҳарбий салоҳият, жанг санъати соҳасида мусобақалар уюштиришни ва ғолибларга Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг жанговар байроғини Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони сифатида шахсан ўзи топширишга тайёр эканини айтганида барчамизда ифтихор ҳисси жўш урди.

Ҳа, қалбимизда Ватан туйғуси, эл-улус қайғуси собит бўлмас экан, ўзимизни ҳеч қачон ватанпарвар дея олмаймиз. Давлатимиз раҳбари тарихий адолатни тиклаб, буюк аждодларимизнинг Ватан, миллат, халқ олдидаги мардона хизматларини эътироф этди. Уларнинг қутлуғ номлари қайта шарафланди, ҳалол меҳнатлари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Бу эътироф нафақат илм-фан соҳибларини, бутун халқимизнинг кўксини тоғдек кўтарди. Зеро, Ватан ўз буюк фарзандлари билан ардоқли, уларнинг мардлиги ва жасорати билан жаҳон аро ўзлигини намоён этади.

Шундай экан, она ягона – Ватан ягона, уни фақат ватанпарвар ўғлонлар асрайди, деган ғояни шууримизга мустаҳкам жойлаб яшамоғимиз, фарзандларимизни айни шундай руҳда тарбияламоғимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.


( “Янги Ўзбекистон” газетаси, 254-сон, 2020)

ХАЛҚ ОВОЗИ – ҲАҚИҚАТ ОВОЗИ

Барча замонларда халқнинг маънавий қиёфаси, аввало, унинг адабиёти, бадиий, илмий-сиёсий тафаккури билан ўлчанган. Бугун ҳам шундай. Агар шу сифатлар бир инсон тийнатида жамулжам бўлса-чи?! Ундай одамнинг чеҳрасидан файз нури ёғилиб туради. Элу юрт барака топади, саодат топади. Чунки унинг қалбида ақл билан сайланган, меҳр билан тобланган, имондан офтобланган пўлат сўзи бор! Агар у инсон бир улкан миллатга етакчи бўлса-чи?! Яратганнинг ўзи ато этган бундай истеъдод соҳибининг, бундай раҳбарнинг фақат ўз халқигагина эмас, балки дунёга айтар сўзи бўлади.

Комил ишонч билан айтаманки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фидойилиги, оқиллиги, очиқ мулоқоти ва ошкора сиёсати, шаффоф ислоҳотлари туфайли Ўзбекистон том маънода демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар, хайрли ташаббуслар, амалий ишлар мамлакатига айланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг президентлик фаолиятига киришган дастлабки йилданоқ оддий заҳматкаш халқимиз манфаатини ўйлаб қабул қилган қарорлари, бошқарув тизимидаги туб ўзгаришлар, жорий этилган янгиликлар кўпчиликнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган эди. Айнан Президентимиз ташаббусининг маҳсули бўлган Халқ қабулхоналари, “Халқ билан мулоқот”, Виртуал қабулхона каби ижтимоий-сиёсий институтлар халқаро демократик амалиётда учрамаган ноёб янгилик, бетакрор сиёсий-ижтимоий ҳодиса сифатида дунё етакчиларининг юксак баҳосига сазовор бўлди.

Кўз очиб юмгунча, орадан 5 йил ҳам ўтди. Бугун жуда кўплаб мамлакатлар аҳолиси фуқароларининг ҳаётини фаровону обод қилишга, истакларини тўла-тўкис амалга оширишга куч-қувват, имкон тополмай ҳалак бўлиб турган пайтда Президентимизнинг узоқни кўзлаб юритаётган сиёсати не-не юртлар раҳбарларига бамисоли дастуриламал бўляпти. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев иштирок этган халқаро анжуманларда кўплаб давлатлар раҳбарлари, таниқли сиёсатшунослар дилидан “Ўзбекистон етакчиси нима деркин?” деган ўй ўтадиган бўлиб қолди.

Бунинг сабаби оддий: Президентимиз фақат ўз халқи манфаатини эмас, балки дунё халқлари тинчлиги, осойишталиги, фаровонлигини, айниқса, ёшлар истиқболини ўйлаб, миллатлар бирлигини кўзлаб, аниқ, ёрқин, ҳеч кечиктирмай амалга оширилиши зарур бўлган фикр ва ташаббуслар билан чиқадики, тан олишдан, маъқуллашдан ўзга чора қолмайди. Бинобарин, бугун ўз халқи, давлати фаровонлигини истаган раҳбар дунёга очиқ чеҳра билан, кенглик билан боқиши лозим. Чунки ҳеч бир халқ бошқалардан узилган ҳолда, дунёдан ажралган зайлда тараққий этмайди, ривожланмайди!

Таъкидлаш жоизки, Халқ қабулхоналари оддий меҳнат кишисининг, яъни ўзини эътибордан четда ҳис қилаётган баъзи ҳамюртларимизнинг ушалмаган орзулари рўёби учун очилган эшик бўлди. Бу даргоҳга қадам қўйган ҳар бир ватандошимиз миллати, тили, динидан қатъи назар, адолат қарор топишига ишоняпти.

Дунёнинг бирон мамлакатида учрамайдиган ижтимоий лойиҳалар – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” сингари амалий саъй-ҳаракатлар халқни рози қилиш нуқтаи назаридан катта-кичик барча раҳбарларга тутилаётган кўзгу, аслида. Тўғри, минг хил ўй-хаёл, минг хил эҳтиёжли одамларни рози қилиш мушкул масала. Аммо кўпчиликнинг истагини, хоҳишини рўёбга чиқариш, фикрини қўллаб-қувватлаш, албатта, мумкин ва бундай имконият ҳамда ваколат давлат раҳбарида бошқалардан кўра кўпроқ экани ҳеч биримизга сир эмас.

Айнан Президентимизнинг барча вилоят ва туманлардаги ишончи ва шижоати тимсоли бўлган Халқ қабулхоналарида, шукрки, кўплаб муаммолар ечимини топяпти, қонуний ҳужжатлар ижроси таъминланмоқда. Шу боис, “Темир дафтар”лардан чиқарилаётганлар сони кун сайин ортмоқда. Замонавий андозалар асосида шаклланган маҳаллалардаги янги уй-жойларга кўчиб ўтиб, кўзида қувонч ёшлари билан Яратганга беадад шукрона айтаётганларни гоҳ ойнаи жаҳонда, гоҳ бевосита кўриб, ўзимиз ҳам энтикамиз, шундай юртда яшаётганимиздан фахрланиб кетамиз.

Халқ қабулхоналарининг нуфузи, обрўси, қадри янги Ўзбекистонимизда ўзгача, бўлакча. Бу қутлуғ даргоҳга келиб, ўз мушкулига ечим, саволига жавоб топаётганларнинг кўнглидаги нур мазкур бинони янада ёритиб юбормоқда гўё. Шоирона айтсам, бу қувонч ва розилик ёғдулари бир нуқтага жам бўлиб, янги Ўзбекистон зиёсига айланмоқда!

Бундан ташқари, яқинда навбатдаги Президент сайловида энг кўп овоз тўплаб, ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлиги лавозимига киришиш тантанасидаги нутқида: “Халқ қабулхоналари том маънода халқ овозини, жамоатчилик фикрини ифода этадиган тузилмага айланиши учун қўшимча ҳуқуқий асослар яратилади”, деди. Демак, Халқ қабулхоналарининг ишлаш тизими янада такомиллаштирилади, таъсир кўлами янада ортади. Одамларда заррача эътироз ва тушунмовчиликларга ўрин қолдирилмайди.

Муҳими, Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек, “Биз бундан буён фаолиятимизни “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этамиз”. Табиийки, бу тамойил Халқ қабулхоналари масъуллари зиммасига жуда катта вазифалар юклайди. Умид қиламиз, улар ўз садоқати, ҳалоллиги, поклиги ва жонкуярлиги билан давлатимиз раҳбари ҳамда қоракўз халқимиз ишончини тўла оқлайди.

Халқ қабулхонаси бу – адолат остонаси,

Юз ўттиз эл-элатнинг йўқ бизда бегонаси.

Янги Ўзбекистонда очиқлик сиёсати,

Бизда халқ давлатнимас – давлат халқ парвонаси.

( “Янги Ўзбекистон” газетаси, 236-сон, 2021)

ВАТАНПАРВАР – ВАТАНДА КЕРАК

Йил поёнлаб бораркан, одатда янги йилга етиб келиш осон бўлмагани, турфа машаққатларни енгиб ўтганимизни, ортда қолган кунлар давомида аламли йўқотишларга учраганимизни ва бир сўз билан айтганда мазкур йил биз учун ўта мураккаб ва синовли йил бўлганини айтамиз. Ва янги йилда мана шундай кўнгилсизликлар такрорланмаслигини ният қиламиз. Назаримда, иккинчи жаҳон уруши йилларидан кейин инсоният тарихида бирор йил 2020 йилчалик оғир кечмаган бўлса керак.

Йил аввалида барчамиз Хитойнинг Ухань провинциясида даҳшатли вабо “кўз очгани”ни, у Эрон ва яна кам сонли мамлакатларда ўз нуқсини қолдираётгани ҳақида билардик. Бироқ кўпчилигимиз унинг зум ўтмай, бизнинг заминга ҳам етиб келиши-ю, барча режаларимизни остин-устун қилиб ташлашини хаёлимизга ҳам келтирмагандик. Чунки олдинлари ҳам хавфли касалликлар Хитойда қўзғалган ва оз муддатда давоси топилган ёки изсиз йўқолганди… Бу сафар эса… олам биологик уруш комида қолди гўё!

2020 йил бошида мутахассисларимиз башорат қилаётган қанчадан-қанча иқтисодий, молиявий кўрсаткичлар ҳам бутун оламда ҳанузгача давом этаётган беқарорликка дучор бўлди. Янги йилни бироз карахт, бироз хавотир ва чуқур хўрсиниш билан, энг аламлиси, ўша вирусни елкалаган ҳолда кутиб олаётганимизга қарамай, метин иродали халқимиз қоронғулик ортида оппоқ тонг борлигига қатъий ишонди. Бир шеъримда айтгандим:

Ҳар кундан инсоннинг умиди улуғ,

Ҳар кундан ҳидоят кутиб яшайди.

Ўтар йил, биз сенга қиламиз қуллуқ,

Янги йил лаб очган гулга ўхшайди…

Чиндан ҳам, яқинлашиб келаётган янги йил миллатимиз учун алоҳида қадру қимматга эга. Боиси 2021 йил билан боғлиқ тарихий саналаримиз, юбилейларимиз бисёр. Уларнинг ичида энг улуғи, энг азизи – бу шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллик тўйининг нишонланишидир.

Наздимизда, кечагина ватан ҳуррияти қўлга киритилиб, давлатимиз, халқимиз қадду бастини янгидан тиклаётганди. Мана бугун у бир ўктам йигит ёшига қадам қўймоқда. Адабиёт нуқтаи назаридан олиб қарасак ҳам, бошқа соҳалардаги комиллик дебочаларини таҳлил қилсак ҳам, ўттиз ёш инсон ҳаётида энг катта бурилиш, энг улкан уйғониш даври бўлишини кўрамиз.

Шулар ҳақида ўйларканман, беихтиёр Президентимизнинг жорий йилда юз бераётган оғир пандемия шароитига қарамай, миллатни тараққиёт сари дадил бошлаб, ишонч билан айтган мана бу сўзлари ёдимдан ўтди: “Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир. Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас»…

Бу сўзларнинг нақадар ҳақ гап эканини англаш учун узоққа бориш шарт эмас, шунчаки ҳар биримиз ўз тақдиримиз, ўз ҳаётимизга қараб, ортимизда қолган йиллар лавҳаларини кўздан кечиришимиз ва бугун эришаётган ютуқларимизни холис тан олишимиз кифоя. Бугун биз ўзгаряпмиз, қарашларимиз, гап-сўзимиз, турмушимиз, фикрлашимиз ўзгаряпти. Кечаги – ҳақ-ҳуқуқи топталса-да, дардини жим ичига ютиб

кетишлар йўқ энди. Энди ҳар биримиз ўз ҳақимизни танияпмиз, талаб қиляпмиз. Халқимиз шуурида аввало “Ҳақ олинур, берилмас” деган жадид боболаримизнинг илғор даъвати қайта кўз очди. Шу аснода “халқ давлат идораларига эмас, аксинча – давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган ҳаққоний қараш ҳам ўз инъикосини топмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ташаббускорлиги ила сиёсий-ижтимоий ҳаётимизда чинакам ўзгаришлар бошлангани кейинги тўрт йилда айниқса кенг маънода кўринди. Ўша 2020 йил 1 январидан ҳокимларнинг фермерлардан ерини олиб қўйиш ваколати халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилгани, мамлакатимизда янги Солиқ кодекси кучга киргани ва унга кўра бир қатор солиқ турларининг қисқартирилгани, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилгани, юртимизда тўй ва маъракаларни тартибга солиш низоми кучга киргани, ижод мактаблари очилиб, адабиётга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бошқалар ҳар биримизнинг гувоҳлигимизда рўй бермоқда. Табиийки, бу ислоҳотларнинг барчаси ҳаётимизда ўз ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Юқоридаги фикримизга қайтсак. 2021 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришганига 30 йил тўлади. Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 17 декабрида “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги санаси муносабати билан келгуси йилда кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилаётгани ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Бу умидбахш режалар кайфиятимизни янада кўтаради, қалбимизга яратиш, яшариш ишқини солади.

Агар Президент қарорини Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги сари илк қадам десак, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумини бу улуғ йўлда ташланган иккинчи муҳим одим сифатида баҳолаш мумкин бўлади. Зеро, ёшлар форуми мазкур қарорнинг мантиқий давоми, узвий бир бўлаги бўлди.

Ҳа, анжуман жуда кенг кўламда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди ва бу маънавий-маърифий ҳаракат бутун мамлакатимизни қамраб олди. Унда вилоятларнинг ҳокимлари, вазирлар, йирик ташкилотларнинг раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, қимматли маслаҳатларини берди, ўз соҳасида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида самимий мулоқот қилди. Ўрни келганда айрим саволларга жавоб бериш бир қадар қийин кечди.

Фестивалнинг пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо-арена”да ўтказилган якуний финал қисмида муҳтарам Юртбошимизнинг шахсан иштирок этиши миллионлаб ёшларимиз ҳамда ота-оналар қалбига миннатдорлик туйғусини, ҳайрат ёғдусини олиб киргани рост. Юракларда эртанги кунимизга, порлоқ келажагимизга қатъий ишонч янада барқ урди. Президентнинг миллат, давлат эртасини ўйлаб, ёшлар билан учрашиши бутун дунёда акс садо бермоқда.

Ҳурматли Президентимиз форумда сўзлаган нутқининг бошидаёқ: “Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда, сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман”, – дея юракдан айтган сўзларини қоракўз ёшларимиз қатори биз ҳам ҳаяжон ва ҳавас билан тингладик.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации