Электронная библиотека » Закирджан Фуркат » » онлайн чтение - страница 10

Текст книги "Муҳаббат йўлида"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 10:40


Автор книги: Закирджан Фуркат


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 10 (всего у книги 12 страниц)

Шрифт:
- 100% +
«Яқо ушланг, аё дўстлар, замон турфа замон бўлди…»
 
Яқо ушланг, аё дўстлар, замон турфа замон бўлди,
Мусулмон халқимизни феъли хуйи кўп ямон бўлди,
Адошиб тўғри йўлдин, маъсият сори равон бўлди,
Вилоят ичра номашруъ иш барча аён бўлди,
Шарорат аҳлиға Фарғонамиз дор ул-амон бўлди.
 
 
Ато бирла ўғилни ўртасида меҳру шафқат йўқ,
Ано бирла яно қиз ўртасида зарра ҳурмат йўқ,
Акосига укони ғайр аз ин буғзу адоват йўқ,
Ки, хешу ақраболарда тариқча қадру қиммат йўқ,
Бу қилмиш ишлари охир замондин бир нишон бўлди.
 
 
Қачонким қолмади хайру саховат ағниёларда,
Ки, йўқ сабру қаноат ҳам фақиру бенаволарда,
Тараҳҳум йўқтур асло бир-бириға ошноларда,
Боқиб ибрат кўзи бирла, юруб тўю азоларда,
Худо бирла расул баъзи кишига ошу нон бўлди.
 
 
Фалак кажравлиғидин кас бўлубон бир неча нокас,
Эл ичра қадр топти, дарбар айлаб жомаи адрас,
Фарангдин тортиб они ошноси ҳиндию чаркас,
Ажабким, бир эшак айлаб жулини бахмалу атлас,
Ўтуб юқорига, гар бўлса, бир мажлис, калон бўлди.
 
 
Кўпайди шаҳримизда неча йилдур, мардуми Лотий,
Ичарлар шишада ит шошасин, они арақ оти,
Мабодо етмагай деб қўрқаман онлар касофоти,
Кўрубон тавба қилмаслар қиёматни аломоти,
Неча ойлар кулуб, бир йилда торики жаҳон бўлди.
 
 
Дариғо, Ҳожи Қобил бирла ул Хонпошшо эшонлар
Сафар қилдилар оламдин ўшандоғ покдомонлар,
Алар ўрнида қолди неча омий шайхи нодонлар,
Амал айлаб риёлиқ, қўл олиб устоди шайтонлар.
Халойиқ наздида оқ тўффию малла чопон бўлди.
 
 
Фиғонким, омийлар иззатда-ю, хор ўлди муллолар,
Хирадсиз бош чекиб, қолди аёқ остида донолар,
Ҳам аъло бўлди адноларки, адно бўлди аълолар,
Чунончи, оғзи бежо бир неча шанқийи расволар,
Эл ичра табъи дун бирла зарифу нуктадон бўлди.
 
 
Қулоқ солмас, гапурсанг баъзи одам хайриятлиғдин,
Негоким, оридур ул нанг бирла ориятлиғдин,
Чиқарман уйда турмай, йўқ иложим қабзиятлиғдин,
Ўшал одам фарзанди эмасму, маъсиятлиғдин
Туғулуб онасидин, беш яшар бўлса, жувон бўлди.
 
 
Баҳор айёми ўтти, на гулу сарву суман қолди,
Ки, булбул бирла қумри ўрниға зоғу заған қолди,
На жоми марг ичмай лолаи хунин кафан қолди,
Чаманлардин нишон ҳеч қолмади, илло тикан қолди.
Зимистони ажални бодидин бори хазон бўлди.
 
 
Юмуб кўзни, қадамни мардлар сори адам қўйди,
Вафосиз даҳр аларни жониға токи алам қўйди,
Ажал фарзанди одамни жаҳон мулкида кам қўйди,
Мингу уч юз биринчига сана токим қадам қўйди?
Ҳамани эмди кўз тутгони бир соҳибқирон бўлди.
 
 
Худони амрини тутгил, агар бўлсанг қули, Фурқат,
Бўлурсан осий, тарк этсанг агарчи бир йўли, Фурқат,
Қилур парвоз тандин бир куни жон булбули, Фурқат,
Вафосиз эрмиш онча умр боғини гули, Фурқат,
Бу ҳасратдин юраклар ғунчадек қон узра қон бўлди.
 
«Васфинг жаҳонни тутти, эй маҳлиқо, муборак…»
(Амирий ғазалига мухаммас)
 
Васфинг жаҳонни тутти, эй маҳлиқо, муборак,
Ҳуру паридин ўтти, сад марҳабо, муборак,
Жаннатга нусха этти боди сабо, муборак,
Ҳуснунг камоли етти, эй маҳлиқо, муборак,
Ойинаи жамолинг топти сафо, муборак.
 
 
Дарёйи меҳринг, эй моҳ, то кун-бакун тошурдинг,
Кокулларинг ҳавосин сарҳаддидин ошурдинг,
Ғам хирманин гулидин, эй гул, басе чош урдинг,
Хўб ўлди, оразингни ойинадин ёшурдинг,
Эй шўхи моҳталъат, шарму ҳаё муборак.
 
 
Ушшоқ қулларингдин тобора бора кечтинг,
Манман хумори васлинг, сан ғайрига етиштинг,
Кўзни қароси янглиғ эл ичра туҳфа туштинг,
Тун-кеча маст эрдинг, ким бирла бода ичтинг?
Гул жайбидин узунгган банди қабо муборак.
 
 
Эй сарви хушхиромон, зийнат бошингда ранг-ранг,
Сакрат саманди нозинг, дилғунча, бўлма дилтанг,
Дуржи даҳанда тишлар дурдона бирла ҳамранг,
То юзга ғоза чектинг, қонимни тўкти ғамзанг,
Ноз илгида, ингоро, бўлсун ҳино муборак.
 
 
Фурқат каби Умидий кезди чу тоғу саҳро,
Тавсиф қилди васфинг ҳам шоири Бухоро,
Озодалар жамолин айлаб эди тамошо,
Ул сарвқад хаёлин қилдинг, Амир, иншо,
Табъи салим бирла фикри расо муборак.
 
«Демиш хон бир куниким : давру давронлар қаён қолди…»
 
Демиш хон бир куниким : давру давронлар қаён қолди?
Сарири салтанатда ҳукм-фармонлар қаён қолди?
Мунаққаш хоналар, заррин намоёнлар қаён қолди?
Равоқу пештоқу қасри кайвонлар қаён қолди?
Муқарнас, шаҳнишин заркор айвонлар қаён қолди?
 
 
Бор эрди хизматимда кеча-кундуз яхши ҳамдамлар,
Белига боғлағон тилло камар гулчеҳра маҳрамлар,
Мисоли Бу Али Сино, Фалотун табъ одамлар,
Фатонат бобида олғон ҳама хатти мусалламлар,
Ўшандоғ аҳли донишлар, сухандонлар қаён қолди?
 
 
Эди олтун жилав, хизматда ҳозир доимо қуллар,
Турарди ҳар тараф саф-саф сиёсатлиқ ясовуллар,
Чиқиб сарбоз машқидин фалак узра ғало-ғуллар,
Юрардилар тақиб олдимда шотирлар жаложуллар,
Насим отлиғ ҳабаш – аркимда дарбонлар қаён қолди?
 
 
Ўшал «Афғон боғ»им эрди Эрам боғини тақлиди,
Тузар эрдим бориб ул ерда доим базми жамшиди
Менга ийд эрди ҳар кун, элни бўлса йилда бир ийди,
Бориб кўрмоқ ўшал ерларни йўқтур эмди уммиди,
Анингдек жаннатосо боғ-бўстонлар қаён қолди?
 
 
Муяссар эрди комимға ҳамиша яхши дилбарлар,
Башарнаслу малаксурат, париваш, ҳурпайкарлар,
Бинафша -зулфи, райҳон– хатти гулчеҳра суманбарлар,
Сиҳи қад, ғунча оғизлик баҳори нозпарварлар,
Назокат боғида сарви хиромонлар қаён қолди?
 
 
Югуруб ҳар тараф саркорлар юз минг шитоб айлаб,
Берурдилар хазинамға хирожини ҳисоб айлаб,
Келурдилар чиқиб ҳар йилда саҳродин таноб айлаб,
Хиёнат айламай, бир ҳарф ёзса изтироб айлаб,
Неча заррин қалам мирзои девонлар қаён қолди?
 
 
Фалак чекти бу манзилға ғаму андуҳ ила рахтим,
Бошимдин кетти давлат, юз ўгурди толеъу бахтим,
Ҳаводис айлади барбод охир тожу ила тахтим,
Кўрубон қилсалар ғамхорлиғ бу ҳолати сахтим,
Манинг-чун жон нисор этган қадрдонлар қаён қолди?
 
 
Кечарди офиятлиқ вартасида моҳ ила солим,
Суруру шод эдим, побастаи ғам эрди помолим,
Ўлуб фархунда кундин-кун саодат бирла аҳволим,
Ҳамиша айлар эрдилар дуойи умру иқболим,
Валоят ҳосил этган яхши эшонлар қаён қолди?
 
 
Саёҳат айлар эрдим ҳар йили атрофни чандон,
Ки аввал Марғинону Андижону сўнгра Шаҳрихон,
Насими «Шаҳработ»имдин топар эрди фароғат жон,
Чиқиб андин, шикор айлаб борурдим Чуст ила Косон,
Эсиз, ул Тўрақўрғону Намангонлар қаён қоди?
 
 
Фароз эрдим, ғарибликка тушуб, охир нишиб ўлдум,
Фароғатдин баъиду дарду меҳнатга қарийб ўлдум,
Зану фарзанду молу мулку зардин бенасиб ўлдум,
Қолиб меҳнатда танҳо, ҳам мусофир, ҳам ғариб ўлдум,
У Насриддинбек ўғлум бирла Ўрмонлар қаён қолди?
 
 
Ўшал саркардаларким, эрдилар ҳар ишда сирдошим,
Қани, мундоғ ямон кунларга туштум, бўлса йўлдошим,
Ҳаводис тошидин юз пора бўлди, тутсалар бошим,
Дилу жоним, қариндошим, жигарбандим, эмукдошим,
Атодин ёдгорим Бек Султонлар қаён қолди?
 
 
Бошингга тушса иш, биз бош берай деб лоф урганлар,
Ўзум бирла ҳама давлатни ҳам роҳатни кўрганлар,
Шукуҳу шавкатимни балки мендин яхши сурганлар,
Бузуб аҳдин, ямонлиғ кунда мандин юз ўгурганлар,
Букун ул кўрнамаклар, аҳди ялғонлар қаён қолди?
 
 
Киши Жамшид янглиғ етти иқлимға амир ўлса,
Фаридунфар, Сикандар ҳашмату Хусрав сарир ўлса,
На чора, бир кишини илкида қулдек асир ўлса,
Қани, қўл олган эшонлар, бу кунда дастгир ўлса,
Ўқушган «Ҳирз дафъи»ни дуохонлар қаён қолди?
 
 
Қабул айлаб Худо бу тавба бирла оҳ-зоримни,
Яна Фарғонага бир йўл етургайму гузоримни,
Қувонса нотавон кўнглум кўруб ёру диёримни,
Дуогўйлар ичинда яхши билган эътиборимни,
Дариғо, Фурқатийдек дийда гирёнлар қаён қолди?
 
«Эй кўнгул ҳушёр бўл, бу кеча ёр ўйнабтулар…»
 
Эй кўнгул ҳушёр бўл, бу кеча ёр ўйнабтулар,
Қоши ё, кифрик синон, кўзи хумор ўйнабтулар,
Зулф чин-чин маҳжабин, зебо нигор ўйнабтулар,
Аҳли мажлисдин олиб сабру қарор ўйнабтулар,
Ўзгача рафтор ила мастонавор ўйнабтулар.
 
 
Гўйиё келмиш Эрамни боғидин зебо пари,
Ё магар Кашмирдин маҳбубаи афсунгари,
Шоҳи тўн, гулбарра кўйлак, гард берди маъжари,
Бу назокат бирла ул маҳбубларни сарвари,
Шўхлиғидин усруку беихтиёр ўйнабтулар.
 
 
Ёраб, ул ой бирла бўлди бу кечаким, боданўш,
Ҳар замон майхона соридин келур жўшу хурўш,
Қолмади сабру сукун кўнглумда ҳам бошимда ҳуш,
Лаҳза-лаҳза ун чекарман, бўлғомен гоҳи хамуш,
Анда мендек хастадин айлаб гузор ўйнабтулар.
 
 
Бода тобидин қизортиб ул юзи гулфомни,
Еткурур ҳар дам кўнгулга зулмдин пайғомни,
Маст ўлуб, ҳар ён суруб дурди май ошомни,
Арбада ошиб ушотиб шиша бирла жомни,
Ҳаддин оша маҳв ўлуб беихтиёр ўйнабтулар.
 
 
Масти бепарво бўлуб сайри гулистон айламиш,
Ханда айлаб ғунчаларни бағрини қон айламиш,
Зулфини торин очиб сунбул паришон айламиш,
Қумрини зор ингратиб, булбулни нолон айламиш,
Мундайин ошуб ила ул гулузор ўйнабтулар.
 
 
Эл ичида ҳусн аро султонлиғин машҳур этиб,
Даргоҳиға бехирад аҳлини ваҳ манзур этиб,
Ишқида мендек гадони хастаи маҳжур этиб,
Маҳзи истиғно учун бас ўзни элдин дур этиб,
Азми саҳро айлабон майли шикор ўйнабтулар.
 
 
Гоҳ-гоҳе юз очиб хайли балони қўзғотиб,
Шаъбада оғоз этиб, гаҳ ғамза ўқини отиб,
Мастликдин гоҳе ҳар ёна самандин ўйнотиб,
Жонситон тиғини гоҳе қон тўкарга ўргатиб,
Фурқатий, майдон аро чобуксувор ўйнабтулар.
 
«Киши ҳолимни билмас меҳрибонидин адашганман…»
 
Киши ҳолимни билмас меҳрибонидин адашганман,
Ватан оворадурмен, дўстонидин адашганман,
Ватансиз бенаводурмен, маконидин адашганман,
Ғариби кўйи ғурбат хонумонидин адашганман,
Ваё бир мурғи ваҳший ошёнидин адашганман.
 
 
Бошимда дам-бадам бир кулфати дигар макон айлар,
Дилимни ҳар нафас андуҳи дигар остон айлар,
Фалак пайваста тийри ғамға кўксумни нишон айлар,
Тирикман зоҳирида, халқ бир одам гумон айлар,
Валекин ҳоли сурат танда жонидин адашганман.
 
 
Ғарибу бекасу сарсонлиғимни боиси шулдур,
Ҳазину хастау гирёнлиғимни боиси шулдур,
Жаҳон овораи ҳайронлиғимни боиси шулдур,
Харобу бесару сомонлиғимни боиси шулдур,
Ки, бир соҳиб каромат остонидин адашганман.
 
 
Бўлубман ошиқи шўридаи бир нозанин дилбар,
Фироқида дилим ғамнок, бағрим чок, чашмим тар,
Танам хошокидин шуъла урар ишқ оташи яксар,
Муҳаббат ўтида куйгач, бўлуб бир тўда хокистар,
Фано боди тегиб ному нишонидин адашганман.
 
 
Кезиб дашту биёбон баҳру барлар йиғласам, тонг йўқ,
Тўкуб ёш ўрниға кўздин гуҳарлар йиғласам, тонг йўқ,
Малолат зоҳир этмонг, ҳамсафарлар, йиғласам, тонг йўқ,
Чекиб булбул каби афғон саҳарлар йиғласам, тонг йўқ –
Ки, келди фасли гул, мен гулистонидин адашганман.
 
 
Менга кор этти даврон инқилоби на илож айлай?
Насиб ўлди мазаллат хўрду хоби на илож айлай?
Қолибмен ташна, йўқ бир коса оби на илож айлай?
Бошимга тушди ғурбат офтоби на илож айлай?
Фалакни гардишидин соябонидин адашганман.
 
 
Лақаб ҳар кимсага мардум ба қадри одатий дерлар,
Ўшал ким анжуманда ўтса умри суҳбатий дерлар,
Фано куйида кимки муътакифдур хилватий дерлар,
Замон аҳли бу боисдин тахаллус Фурқатий дерлар,
Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман.
 
«Жон аро шакли алиф раъно ниҳолинг садқаси…»
(Фузулий ғазалига мухаммас)
 
Жон аро шакли алиф раъно ниҳолинг садқаси,
Нутқиминг маъноси ул шаккар мақолинг садқаси,
Юз кўнгул бир кўнглунга кечмиш хаёлинг садқаси,
Кўз қароси ашки гулгунимда холинг садқаси,
Ашки гулгуним гули рухсори олинг садқаси.
 
 
(Ҳажр аро куйдим бутун бошдин) аёғ урён таним,
Бан жунун саҳросини Мажнуниям, урён таним,
Ишқ ўти таъсиридинму ўлғудек сўзон таним,
Дуди оҳимдин қарормиш зору саргардон таним,
Оташин рухсору мушкини ҳилолинг садқаси.
 
 
Ҳеч оташ тез эмаз ушшоқ чекмиш оҳтак,
Сўз ҳеч дилсўз эмаз бу нолаи жонкоҳтак,
Эт гадолар ҳолина лутфу тараҳҳум шоҳтак,
Шавқи васлинг ёндуруб ноқис вужудим моҳтак,
Зарра-зарра офтоби безаволинг садқаси.
 
 
Жон фидодур дардинггаким тан ани тортолмади,
Зўраюр тобора гарчи дилда тоқат қолмади,
Чархким бошимға жуз савдойи ҳажринг солмади,
Ҳажрингга жоним фидо ўлсунки, жоним олмади,
Этдим охир муждаи завқи висолинг садқаси.
 
 
Ерда оқди сув ўлуб кўзлар йўлингда термула,
Бир келиб бу интизоринг, ҳолини сўрсанг нўла,
Байтул-эҳзон айладим Яъқубтак маъво тўла,
Юсуфи гумгашта кимдурки менга монанд ўла,
Юз анга монанд ҳусни бемисолинг садқаси.
 
 
Шайхи ноқис хонақоҳина қадам қўймоқ ҳамон,
Нуқс кўнглунгға етиб жонинға айлайди зиён,
Маскан этдим, Фурқатий, майхонадур дориламон,
Афв эдар хизматда ҳар тақсиримиз пири муғон,
Эй Фузулий, жонимиз аҳли камолинг садқаси.
 

МУСАДДАСЛАР

«Сайдинг қўябер сайёд, сайёра экан мандек…»
 
Сайдинг қўябер сайёд, сайёра экан мандек,
Ол домини бўйнидин, бечора экан мандек,
Ўз ёрини топмасдан овора экан мандек,
Иқболи нигун, бахти ҳам қора экан мандек,
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мандек,
Куйган жигари бағри садпора экан мандек.
 
 
Кес риштаниким, қилсун чаппаклар отиб жаста,
Ҳажрида алам тортиб, бўлди жигари хаста.
Тоғларға чиқиб бўлсун ёри била пайваста,
Кел, қўйма бало доми бирла они побаста,
Ҳижрон ўқидин жисми кўб ёра экан мандек,
Куйган жигари бағри садпора экан мандек.
 
 
Беш кун сени даврингда бечора хиром этсун,
Оҳулар ила ўйнаб, айшини мудом этсун,
Ёмғир суви тўлганда, тоғ лолани жом этсун,
Ҳаққингға дуо айлаб, умрини томом этсун,
Ҳижрон ўқидин жисми кўб ёра экан мандек,
Куйган жигари бағри садпора экан мандек.
 
 
Саргашта бу водийда бир бошиға раҳм эткил,
Йўқ тоқати бандингга, бардошига раҳм эткил,
Йиғлаб сенга термулур, кўз ёшига раҳм эткил,
Раҳм этмасанг ўзига, йўлдошига раҳм эткил,
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мандек,
Куйган жигари бағри садпора экан мандек.
 
 
Тоғда очилиб лола, ер сабза баҳор ўлса,
Ахир бу нечук бедод, олам анга тор ўлса?
Чиқмай деса жойидин, узлатда фигор ўлса,
Гар чиқса баногоҳи, домеға дучор ўлса,
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мандек,
Куйган жигари бағри садпора экан мандек.
 
 
Бечорани зулм айлаб, қўл бўйнини боғлабсан,
Ҳар сори чекиб – судраб, ўлдиргали чоғлабсан,
Кўксини жафо бирла лола каби доғлабсан,
Сот манга, агар қасдинг олғувчи сўроғлабсан,
Ҳижрон ўқидин жисми кўб ёра экан мандек,
Куйган жигари бағри садпора экан мандек.
 
 
Йўқ ҳуши, пари теккан девонага ўхшайдур,
Кўз ёши яна тўлган паймонага ўхшайдур,
Ғам сели билан кўнгли вайронага ўхшайдур,
Фурқатда бу Саъдулло ҳайронага ўхшайдур,
Ҳижрон ўқидин жисми кўб ёра экан мандек,
Куйган жигари бағри садпора экан мандек.
 
«Оҳким, дай шиддатидин биргина жўш этмадим…»
 
Оҳким, дай шиддатидин биргина жўш этмадим,
Синдириб заҳри ҳаво, тарёкни нўш этмадим,
Маст ўлуб ҳар лаҳза, тарки ақл ила хуш этмадим,
Ҳаргиз эски (ғам-аламларни) фаромўш этмадим,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Даҳр аро ҳаргиз фалак раъйим билан айланмади,
Додлар қилдимки кажравлиқ йўлидин ёнмади,
Даҳри дун жонимға бедод айланмоғдин қонмади,
Вой, бир бахтим оғир уйқусидин уйғонмади,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Умр ўтар, афсуским, доим асири ғам бўлуб,
Кўрмайин дунё ҳузурин соате хуррам бўлуб,
Долдек меҳнат юки остида қаддим хам бўлуб,
Бори дунёға келиб, мен лоақал одам бўлуб,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Баъзи одам умри хушдур бир пари пайкар топиб,
Меваси ишрат ҳаёти гулшанидин бар топиб,
Толеъини ҳамдаму иқболини ёвар топиб,
Ҳасрато, саъй айлабон Тошкандда бир оз зар топиб,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Ҳайфким, бир орзу бирла кечиб аҳди шабоб,
Қилмади саъйу жадал ҳеч важҳ бирла фатҳи боб,
Қилди уммидим уйин тули амал охир хароб,
Бу надомат оташидин жону дил бўлди кабоб,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Умрнинг таъжилидин жонимда хирмон қат-бақат,
Ушбу ғамдин ғунчадек бағрим тўла қон қат-бақат,
Занглар андуҳдин кўксумда чандон қат-бақат,
Лоладек маҳзун кўнгулда доғи армон қат-бақат,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Ранжлар тортиб келиб бу бевафо дунёға ҳайф,
Кўз очиб, айлаб назар дунёву мофиҳоға ҳайф,
Кечти умру, етмадим бу мақсади аълоға ҳайф,
Маскан айлаб неча кун бир гўшаи танҳоға ҳайф,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Ёнди жоним шамъдек ҳар кеча даврон базмида,
Дудлар бошимға ўрлаб дийда гирён базмида,
Бош бериб ҳар лаҳза айлаб жонни қурбон базмида,
Доғман бошдин аёғ ҳаргизки имкон базмида,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
 
Айши оламдин мени гардун чу ноком айлади,
Субҳи иқболимни идбора билан шом айлади,
Эмди эрмас жаври, бедодини мудом айлади,
Пухта корим, Фурқатий, айлаб ҳасад хом айлади,
Мунис ўзга бир нигори жилва бардўш этмадим,
Роҳат айлаб кеча тонг отқунча оғўш этмадим.
 
«Уч хароботий эрурмиз, сокини майхонамиз…»
(Таржиъбанд – мусаддас)
 
Уч хароботий эрурмиз, сокини майхонамиз,
Хум бошидин чарх уруб, монанди бир парвонамиз,
Маст ўлубмиз жўшиши майдин ажаб девонамиз,
Холимиз дунё ғамидин, фориғи кошонамиз,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононамиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч аламкашмиз, ҳамиша толиби жононамиз,
Кўйиға бормоқдин аммо эл аро афсонамиз,
Нашъае пайдо қилибмиз, ақлдин бегонамиз,
На ҳароси домдурмиз, на асири донамиз,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч қаландармиз, қаландархонада ҳамхонамиз,
Ҳасрат айлармиз негоким рондаи ҳар хонамиз,
Қайда қолди, во дариғо, соғару паймонамиз,
Дайр пирини ҳузуридин ажаб журмонамиз,
Ёр бизни ёримиз. Жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч биродармиз, келинг бирдам фароғат айлалук,
Ё қаландарваш бўлуб, олам саёҳат айлалук,
Дайр пирига бориб ёким итоат айлалук,
Ҳарна зулм этса агар, сабру қаноат айлалук,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч мусофирмиз, келинг, бир-бир ҳикоят айлалук,
Ул рақиби рўсияҳлардин шикоят айлалук,
Хонақаҳ кунжиға бориб ёки тоат айлалук,
Ё бориб муғ дайри ичра истиқомат айлалук,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч адойимиз, келинг(лар) нола оғоз айлалук,
Қайда кулфат аҳли бўлса, ўзга дамсоз айлалук,
Боқмалук дунё юзиға, то анго ноз айлалук,
Эмди булбулдек ўшал сори(ға) парвоз айлалук,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз
 
 
Уч навоиймиз, келинглар, азми гулшан айлали,
Андалибға қўшулуб ул ерни маскан айлали,
Куйдуруб гул, шоху яфроғини гулхан айлали,
Чил танини на этармиз, ўзни чор тан айлали,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч ғарибиймиз, келинг, сайри гулистон айлали,
Нола айлаб андилибни бағрини қон айлали,
Шиква айлаб сарву сунбулни паришон айлали,
Қумриларни мубталойи доғи ҳижрон айлали,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч вафойимиз, келинглар, азми гулзор айлали,
Борғали ёр олдиға ўзни сабукбор айлали,
Ёрни уйқусидин бир лаҳза бедор айлали,
Хоҳ бехуд бўлоли, хоҳ ўзни ҳушёр айлали,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч балокашмиз, кўнгул ул маҳваши хушхўдадур,
Кеча-кундуз ҳушимиз ул шўхи ширингўдадур,
Борибон кўрдикки, бистар устида уйқудадур,
Бошиға келмиш табибу ёр боши зонудадур,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч мукаддар1111
  Аслида «миз» бор


[Закрыть]
кўйиға бордук рақиблар тўдадур,
Ё сабаб жинслардин ул пари уйқудадур (?)
Кокули юзға паришон мушки анбарсудадур,
Юзлари ғарқи арақ, барча абиролудадур,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
Уч хароботий бориб кўрдикки, ёр уйқудадур,
Ранжиши чашми била кўб ҳасрату қайғудадур,
Бистари заъф узра ётибдур, тани фарсудадур,
Войким, аҳбоблар, борғанимиз беҳудадур,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
На учун келдинг ҳаримиға, аё, нодон табиб?
Бизлара ағёрдурсан, бедарак, афғон табиб,
Бошидин турғил нари, беҳудасан, ёлғон табиб,
Оҳ тортармиз, бўларсан ер била яксон, табиб,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак, йўқ эрур армонимиз.
 
 
На сабабдин ўлтурурсан ёр бошиға, табиб?
Бир замон кўшиш этиб андоғ маошиға, табиб,
Қўшма бул доруларингни ёрим ошиға, табиб,
Оҳ бирла куйдурурмиз, келма қошиға, табиб,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак йўқ эрур армонимиз.
 
 
На сабабдин бу кеча мунда келибсан, эй табиб?
Ҳар тарафдин сўз қилурсан ҳамчунон даъвий, табиб,
Бошидин турғил нари, беҳуда, беъмани табиб,
Фурқатийдин қил ҳазар, албатта, эй жўгий, табиб,
Ёр бизни ёримиз, жонон бизи жононимиз,
Ушбу даврон бирла ўтсак йўқ эрур армонимиз.
 

МУНОЖОТ – МУСАДДАС

«Ё раб, кушойиши бер бу кори басталарга…»
 
Ё раб, кушойиши бер бу кори басталарга,
Рў берди нахсиятлар кўп аҳли расталарга,
Мақсад гули очилмай, юз қўйди дасталарга,
Раҳм айлагил, худоё бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Аввал заифалардин шарму ҳаё йўқолди,
Сўнгра ўғул атодин қилмоқ ибо йўқолди,
Ҳам ағниё элидин жуду сахо йўқолди,
Бир-бирга ошнодин мехру вафо йўқолди,
Раҳм айлагил, худоё бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Афъолимизга боқсак, охир замон бўлубдур,
Аҳволи халқ кундин кунга ямон бўлубдур,
Ҳеч ким ишида йўқ суд, кони зиён бўлубдур,
Охир замон нишони беҳад аён бўлубдур,
Раҳм айлагил, худоё бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Тобора барҳам ўлди фақр аҳлидин қаноат,
На шайхда риёзат, на сўфида ибодат,
Бўлдук бу феълимиздин шармандаи қиёмат,
Гумроҳларга йўни қилгил ўзунг иноят,
Раҳм айлагил, худоё бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Уч йил бўлурки, қолмиш накбатга аҳли бозор,
Кўрмас тижоратидин кўб нафъ хайли тужжор,
Аҳли ҳунарда ҳам йўқ чандон равнақи кор,
Йўқтур ўзунгдин ўзга бир меҳрибону ғамхор,
Раҳм айлагил, худоё бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Доно ҳама залил-у, нодон азиз бўлду,
Топти ривожу равнақ, ким бетамиз бўлду,
Мардони вақт алҳол хунсою хез бўлди,
Олимга айлагувчи охир ситез бўлду,
Раҳм айлагил, худоё бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Ҳасратки, кетти элни тобора феълу хуйи,
Йўқ ҳеч ул сабабдин бир ерга обрўйи,
Бўлди басе шикоят ҳар ерда гуфтугўйи,
Бидъат иши ҳамиша онларни жустужуйи,
Раҳм айлагил, худоё бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Куффор аҳли ичра ҳайрон ўлуб қолибмиз,
На ҳукм қилса, дарҳол буйруғини олибмиз,
Ўз бошимизга мундоғ ранжу бало солибмиз,
То эмдиликда олиғ-солиғ бериб толибмиз,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Зулматни гирдбоди тегди, қуюнда қолдук,
Тўфони ҳайрат, эйки, ғарқи жунунда қолдук,
Ғафлат ила ўтуб умр, кулгу ўюнда қолдук,
Куффор банди ичра сонсиз тугунда қолдук,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, ҳасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Қозию муфти, аълам доим ҳазину маъюс,
Дин посини тутай деб зиндони ғамда махбус,
Бечоралар на қилсун, бўлса сиёсати Рус,
Қўймайди бир тарафдин халқ ичра нангу номус,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Афсус, яхшиларни йўқ қадру эътибори,
Бўлса ямон кимики, болодур иқтидори,
Бўлди фасоду фитна шул асрларда жорий,
Лутф этки, қулларингни бўлсун салоҳ кори,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Хар қайда сарфаёғлар қозишинос бўлди,
Барпо қилурга фитна бекаму кос бўлди,
Эл ичра қадр топти, ким хушлибос бўлди,
Зоти бек ўтмагонлар соҳибасос бўлди,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Ўз халқимиз фиъоли кўп бўлди сураторо,
Дин аҳлиман деб, айлар куффор ила мадоро,
Пинҳоний маъсиятлар тобора ошкоро,
Исёна тўлди мундин то сархади Бухоро,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, ҳасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Дунёйи дунни ҳарчанд беэътибор кўрдук,
Фақр аҳлимиз демакни оламда ор кўрдук,
Нафс илгида ҳамиша ўзни дучор кўрдук,
Шаръи набийга боқдук, кўп хору зор кўрдук,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, ҳасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Биз бандаи умидвор, сандин нажотимиз бор,
Борий, Раҳим отингдин хатти баротимиз бор,
Ҳарчанд маъсиятдин санго уётимиз бор,
Ул шоҳи анбиёга умматлиғ отимиз бор,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Маъюсу зору ғамгин, афтодаларни ҳаққи,
Хотирҳазину ранжур, ғамбодаларни ҳаққи,
Бир умр орзудин озодаларни ҳаққи,
Уқбо ишига бўлган омодаларни ҳаққи,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Йўқ сандин ўзга, ё раб, дармондалар паноҳи,
Дунёю охиратда сансан умидгоҳи,
Ғафлатда умр ўтмиш, минг хайф, солу моҳи,
Лутфинг елига кўҳи журм уйла парри коҳи,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, ҳасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 
 
Биз одам ўғли бўлсак, инсон иши хатодур,
Ҳар шай аслисига рожиъ бўлуб кетодур,
Лутфу карамни сандин банда умид этодур,
Фурқат қулинг гунаҳкор, сан соҳиби атодур,
Раҳм айлагил, худоё, бечора, хасталарга,
Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации