Электронная библиотека » Закирджан Фуркат » » онлайн чтение - страница 6

Текст книги "Муҳаббат йўлида"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 10:40


Автор книги: Закирджан Фуркат


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 6 (всего у книги 12 страниц)

Шрифт:
- 100% +
«Не жафолар чекмадим бир бевафо дилдор учун…»
 
Не жафолар чекмадим бир бевафо дилдор учун,
Не балолар кўрмадим аҳди бузуғ бир ёр учун.
 
 
Кўчаларда зор йиғлаб уйла Мажнун дилфигор,
Эл аро афсона бўлдум ул пари рухсор учун.
 
 
Хаста булбул боғ аро беҳуда афғон чекмади,
Балки чекти кеча-кундуз гулға ҳамдам ёр учун.
 
 
Шул умидим ул санамдин: бор бўлмоқдин на суд?
Қайрилиб бир боқмаса мен хастаи афкор учун.
 
 
Пойбўсин ахтариб монанди туфроқ ўлмишам,
Хор бўлмоқ шунчалардур бир гули бехор учун.
 
 
Ёрдин шиква на ҳожат? Лаҳза-лаҳза бошима,
Буйла савдоларни солди бир гули бехор учун.
 
 
Келмади ҳолин сўраб бул Фурқатий беморини,
Ул парини кўнглида бир муддаоси бор учун.
 
«Бошимни тоша урсам ҳам, менга бедод фандурсан…»
 
Бошимни тоша урсам ҳам, менга бедод фандурсан,
Бу ортиқ: ўзгага ҳар кеча шамъи анжумандурсан.
 
 
Томар шаҳду ҳаловат лабларингдин, эй парипайкар,
Фасоҳат борасида тўтидин шаккар сухандурсан.
 
 
Дағалдур барги гулни хилъатингга айласам ташбиҳ,
Назокатда ажабки, бу қадар нозик бадандурсан.
 
 
Ижозат берки, то жони киромимни нисор айлай,
Чи ҳожат сийм, ўзинг азбаски, жоно, сиймтандурсан.
 
 
Зарифу ринду озода агарчандики, кўп борсан,
Дариғоки, тағофулпешае, паймоншикандурсан.
 
 
Келур кулбамға охир деб, ўшал муштоқ мандурман,
Дариғи бир қадам этган ҳамон дилдор сандурсан.
 
 
Итоб этмас сенга беҳуда ул зебо санам, Фурқат,
Тафаккур қил, анга бир беадаблик айлагандурсан.
 
«Оҳким ул шўхни мундоғ жафоси бор экан…»
 
Оҳким ул шўхни мундоғ жафоси бор экан,
Ўзгаларга лутф ила меҳру вафоси бор экан.
 
 
Ҳар замон изҳор этар бегоналиғ атворини,
Эмди билдимки, ниҳона ошноси бор экан.
 
 
Мубтало дарду балосиға ўзум танҳо десам,
Неча минг мендек балокаш мубталоси бор экан.
 
 
Эй кўнгул, юзланмағил минбаъд жонон кўйиға,
Пурхатарлик йўлки, минг тўсқуч балоси бор экан.
 
 
Бегунаҳларга берурлар ҳажрнинг тасбиҳини,
Ишқ шаръини ажаб дорулқазоси бор экан.
 
 
Ғам ҳужуми айлади бемор, келмас сўрғоли,
Ул пари кўнглида қандоғ муддаоси бор экан.
 
 
Жоми ғамда топти Фурқат бодасин жону кўнгул,
Заҳри қотилдин ани аччиғ мазоси бор экан.
 
«Кетур ташрифким, манзилгаҳинг, жоно, фароғ ўлсун…»
 
Кетур ташрифким, манзилгаҳинг, жоно, фароғ ўлсун,
Қудумингни ғуборидин музайян бу равоғ ўлсун!
 
 
Бўлиб саргашта, эй ширин забоним, Лайли рухсорим,
Чу Қайсу Кўҳкан токай мақомим дашту тоғ ўлсун?
 
 
Хиром эт, кабкни кўнглида қолсун юз минг армонлар,
Табассум қил, юз очиб, ғунчау гул бедимоғ ўлсун!
 
 
Юзингдин парда олиб, лолаға арзи жамол этким,
Хижолатдин қизориб, пайкари доғ узра доғ ўлсун!
 
 
Кўнгулким телбараб қолган эса савдойи зулфингдин,
Ани то тори занжир ўлмаса не навъ соғ ўлсун!
 
 
Таарруз айласа шамшод қаддинг нахлиға, ё раб,
Кесилсун аррада боши, ҳама жисми тароғ ўлсун.
 
 
Баҳор айёми, эй ёрим, тилар Фурқат сенинг бирла,
Лаби жў, зери савсан, саҳни суффа, кунжи боғ ўлсун.
 
«Ғамзанг ўқини отким, жоним нишона ўлсун…»
 
Ғамзанг ўқини отким, жоним нишона ўлсун,
Пайконидин ичиб сув бу ташна қона ўлсун!
 
 
Мавзун қадингга шамшод қилса чаманда даъво,
Жисми ҳамма тилинсун, зулфингга шона ўлсун!
 
 
Лаълинг ғамида йиғлаб ашк ўрниға, нигоро,
Токай ики кўзимдин қонлар равона ўлсун?
 
 
Ағёрким, висолинг боғида шукр қилмас,
Ё раб, ўшал фироқинг ўтида ёна ўлсун!
 
 
Ортиқча даврдин май тортайки, саргаронлик,
Бош қўйғоли тизингга токим баҳона ўлсун.
 
 
Номингга бир мувашшаҳ қилди бу Фурқат иншо,
Шаҳр ичра шуҳрат олсун, шўри замона ўлсун.
 
«Эй сени, жоно, фалакпаймолиғингдин доғман…»
 
Эй сени, жоно, фалакпаймолиғингдин доғман,
Боққали бўлмас, қуёш сиймолиғингдин доғман.
 
 
Кўзу қошингдин солиб юз фитна-ю ошублар
Даҳра аввал, сўнгра бепарволиғингдин доғман.
 
 
Шамъдек мен бунда йиғлаб, ғайр ила ҳар қайдасен,
Кеча тонг отқунча базморлиғингдин доғман.
 
 
Мутлоқо фарёду афғонларға солмайсан қулоқ,
Эй ситампарвар, бо истиғнолиғингдин доғман.
 
 
Он ҳама ёдингда чеҳрам сориғ, ашким ол эрур,
Охир, эй сийминбадан, раънолиғингдин доғман.
 
 
Пастфитратлар ҳарими васлинга маҳрам бўлиб,
Фурқатий маҳрум, ажаб, донолиғингдин доғман.
 
«Ўтмай нишот ул пари ўтру келармукин…»
 
Ўтмай нишот ул пари ўтру келармукин?
Жон чекти кўб бу ғуссада қайғу, келармукин?
 
 
Ҳасратда жон фигор, кўнгулдур чўх интизор,
Ғоратнигоҳу ғамзаси жоду келармукин?
 
 
Мужда кетурди келмоғидин субҳидам сабо,
Хилъат бинафша, хатти суманбў келармукин?
 
 
Деманг мени фароғат ила ётти деб кеча,
Онсиз кўзумға зарраи уйқу келармукин?
 
 
Хун тутти даштларни кўзумнинг сиришкидин,
Ҳолим сўрарга кўзлари жоду келармукин?
 
 
Ойдек юзи фироқида мен йиғлабон кеча,
Олам кўзумға бўлди қаронғу, келармукин?
 
 
Нолам унинг қулоғига еткурса гар насим,
Деб: «Кулбасида Фурқатий борму?», келармукин?
 
«Муқим ўлмай фалакким то қиёмат, ёр, айлансун…»
 
Муқим ўлмай фалакким то қиёмат, ёр, айлансун,
Жамолингдин қилиб шамсу қамар рафтор айлансун.
 
 
Лабингдин дам урубон ғунча оғзин қон тўла айлаб,
Жазоси шул: паришон этса ким гуфтор айлансун.
 
 
Қилур бўлса юзунга гул таарруз боғбонларни,
Тушиб илкига, маҳкам боғланиб бозор айлансун.
 
 
Муанбар кокулинг торини сунбул садқаси ўлсун,
Исидин мунфаилдур нофаи тотор айлансун.
 
 
Итобу қаҳр тиғидин рақиблар шикваси бирла,
Қилурсен бағрими токайғача афгор айлансун.
 
 
Висолингга етолмай нотавон ошиқларинг, жоно,
Ҳамиша ҳажринг илкида асиру зор айлансун.
 
 
Дилим қон ила тўлди, охир ушбу ғуссадин ўлуб,
Қилолмай сенга ишқим сиррини изҳор айлансун.
 
 
Агарчи жавру зулмнинг Фурқатийға ошкор эттинг,
Ниҳоний лутф ҳам қил, билмасун ағёр айлансун.
 
«Ой каби чиқдинг қизориб, дилбарим, ҳаммомдин…»
 
Ой каби чиқдинг қизориб, дилбарим, ҳаммомдин,
Тобдин айлаб арақлар орази гулфомдин.
 
 
Ҳайрат абрўсида хам бўлди ўшал тоқи сароб,
Илгидин тушгач чиқиб савти надомат жомдин.
 
 
Маст жавлон жомидин, ёраб, жаҳон майдонида,
Кўрмасин саркашлик ҳаргиз тавсани айёмидин.
 
 
Қатра-қатра терлар оқиб муаттар айлади,
Ҳар тараф ҳаммом ичин ул гул каби андомдин.
 
 
Жомаи заррин кийиб, кун чашмадин чиққон каби,
Зоҳир ўлди ул қуёшим гўшаи ҳаммомдин.
 
 
Этти тоби гармхона кўзлари андоқ сузук,
Дам уролмайдур киши наргис била бодомдин.
 
 
Нарм ўлиб зери зақан, оҳ, амрикон собунидин,
… ҳам кўрмишки Фурқат сабр ила оромдин66
  Асли нусхада ўчган.


[Закрыть]
.
 
«Ўлдум эмди нигор аччиғидин…»
 
Ўлдум эмди нигор аччиғидин,
Ул жафопеша ёр аччиғидин.
 
 
Синдуруб жоми шишани ул шўх,
Базм ичра хумор аччиғидин.
 
 
Ўтлуғ ораз узраму кокул,
Тўлғонур ёки ёр аччиғидин.
 
 
Сакратиб рахш, қатлима чекти,
Қошидин зулфиқор аччиғидин.
 
 
Ўтти чобуку термулуб қолдим,
Қилмади бир гузор аччиғидин.
 
 
Гулға етганда шод эмас булбул,
Йиғлади захми хор аччиғидин.
 
 
Мисли паргор қилди саргашта,
Чархи каж, нобакор аччиғидин.
 
 
Бўлса ҳар ким жаҳонда ширинком,
Тотгай охир бирор аччиғидин.
 
 
Фурқато, чок этиб гирибонинг,
Йиғлама рўзгор аччиғидин.
 
«Менки ўлдим нотавон ул наргиси шаҳлосидин…»
 
Менки ўлдим нотавон ул наргиси шаҳлосидин,
Бир такаллумда тирилдим лаъли руҳафзосидин.
 
 
Қадду рухсорини кўрса дафъатан ризвон агар,
Тўбидин кўнгул узар, ҳам жаннатул-маъвосидин.
 
 
Сабру сомонимдин айрилдим белу оғзин кўриб,
Йўқу борим қолмади пинҳон ила пайдосидин.
 
 
Васл учун ҳажрида жон бердим, вале бўлмас писанд,
Ўлдум ул мушкилписанд зебони истиғносидин.
 
 
Дийдаи олам ёрур зулфи тунида олса гар –
Еттидин бир парда рухсори қамар сиймосидин.
 
 
Жисми ўлди шона-шона оқибат шамшоднинг,
Ул санам қаддиға қилғон даъвии бежосидин.
 
 
Айладинг таъриф, зоҳид, ҳури жаннат, воқиъан,
Яхши дединг, қолмасун ҳар кимса ўз раъносидин.
 
 
Не қаро кунлар бошимға тушмади, аҳбоблар,
Холу хатти, ҳасрати бирла сочи савдосидин.
 
 
Бир кўрингач, телба айлаб ҳусниға, Фурқат яна,
Юз ёшурмиш ул пари ўз волаи шайдосидин.
 
«Лоладек юз бирла сайри боғингизга доғман…»
 
Лоладек юз бирла сайри боғингизга доғман,
Ғунчалар бағриға қўйган доғингизга доғман.
 
 
Булбули дилхасталар овораи бехонумон,
Маскан этган гулшан ичра зоғингизга доғман.
 
 
Раддим айлар кўйингизни итларин ҳайрониман,
Шум рақибга йўл берур бўсоғангизга доғман.
 
 
Бахмали мушкин ичида илкингиздур лола ранг,
Хуни ошиқ ё хино тирноғингизга доғман.
 
 
Ўлтурарсиз бехирадлар базмида ўйнаб-кулуб,
Бизга қолганда дили ночоғингизга доғман.
 
 
Аввал-аввал лутфингиз ҳаддин зиёд эрди менга,
Эмди-эмди марҳамат камроғингизга доғман.
 
 
Куйдириб Фурқат ўтида, васлдин маҳрум этиб,
Элга андоғу менга мундоғингизга доғман.
 
«Аксиму, жоно, лабингни бодаи ноб ичра мен…»
 
Аксиму, жоно, лабингни бодаи ноб ичра мен,
Қолмишам ҳайратда оташни кўруб, об ичра мен.
 
 
Саждаға майл этмаям бош индуруб масжид аро,
Кўрмасам то жилваи қошингни меҳроб ичра мен.
 
 
Қоматинг ёдида гарчи сарвдек озод мен,
Ҳалқаи зулфинг хаёли бирла қуллоб ичра мен.
 
 
Нечаким уйқуларим келмаски ҳижрон оқшоми,
Шодким, васлингни бир кўрсам деюб хоб ичра мен.
 
 
Соҳили васлингға еткур, эмдиким бўлмай ҳалок,
Муддатидур баҳри ҳижронингда гирдоб ичра мен.
 
 
Қонлиғ ашким он қадар бузмиш бузуғ кулбамниким,
Нуқтаи нундек ўзум танҳо бу хуноб ичра мен.
 
 
Хуш тариқи ишқ, Фурқат, ёр кўйинда… (қолиб)77
  Ёзилмай қолган сўз асл нусхада ҳам йўқ.


[Закрыть]
,
Бир аёғ бирла алифдек охир одоб ичра мен.
 
«Май ичиб, кўзларни сенму номусулмон айлаган…»
 
Май ичиб, кўзларни сенму номусулмон айлаган,
Кишвари исломни торожу вайрон айлаган?
 
 
Ҳуққаи лаълингмудур зоҳир қилиб гавҳар тишинг,
Шармдин дурни садаф оғзида пинҳон айлаган?
 
 
Мавжи маржонму лабингда ё табассум жавҳари,
Ё тишинг акси анинг рангини алвон айлаган?
 
 
Дона-дона терму рухсоринг уза май тобидин,
Гулда шабнам қатрасини маҳву ҳайрон айлаган?
 
 
Хатму жонпарвар лабингда ёки эъжози Масиҳ,
Хизрму ё элга бахшиш оби ҳайвон айлаган?
 
 
Эгма қошингму камон, мижгонму ё новак анга,
Бир ўқ отмай ишқ элин жонини қурбон айлаган?
 
 
Нахли қаддингму назокат жилва, кўргузгач хиром,
Сарвларни боғ аро ер бирла яксон айлаган?
 
 
Менму собит, Фурқатий, бир аҳду бир паймон ила,
Сенму ҳар соатда нуқси аҳду паймон айлаган?
 
«Илоҳо, турфа бир нодон қулунгман…»
 
Илоҳо, турфа бир нодон қулунгман,
Шарорат лойига ботгон қулунгман.
 
 
Тамом умрум ўтуб ғафлатда зойеъ,
Асири нафс, саргардон қулунгман.
 
 
Солиб ўздин яна тақво либосин,
Ки, исён баҳриға чўмгон қулунгман.
 
 
Дединг: «Лотақнату мин раҳматуллоҳ»,
Умид айлаб, анго боқғон қулунгман.
 
 
Нишони одамият манда йўқтир,
Чу инсон суврати, ҳайвон қулунгман.
 
 
Чиқар дарёйи офатдин саломат,
Бало гирдобида қолғон қулунгман.
 
 
Илоҳо, ташлама Фурқатни ўтга,
Муриди ҳазрати Жилон қулунгман.
 
«Қулунг ўргулсун, эй, султони хўбон…»
 
Қулунг ўргулсун, эй, султони хўбон,
Фидо ўлсун йўлингда, бўлса минг жон.
 
 
Лабинг ғунча, юзинг мисли қизил гул,
Чекарман бул сабаб булбулдек афғон.
 
 
Нигоро, йўхлагил дилхасталарни,
Кўйингда бўлдилар кўп зору ҳайрон.
 
 
Давоми умр йиғлаб ҳасратингда,
Кўзимда қолмади очмоққа имкон.
 
 
Рухингни кўрсатиб девона қилдинг,
Бу боисдин чиқиб кездим биёбон.
 
 
Хумори бодаи лаъли лабингдин,
Кўнгул маҳзун эрур, ҳолим паришон.
 
 
Ўзим мунда, санинг олдингда жоним,
Халойиқ кўзиға ман навъе инсон.
 
 
На ҳожат ўртамоқ ҳижрон ўтиға,
Эдим бир мушти хок аввалда куйгон.
 
 
Ғазалга ҳарфи номинг бирла зийнат,
Берубдур Фурқатий, дилдору жонон.
 
«Субҳ ила дўш чиқтики бир маҳлиқо чафан…»
 
Субҳ ила дўш чиқтики бир маҳлиқо чафан,
Айлаб жаҳонни акси ила пурзиё чафан.
 
 
Ул кун ўқутти ноз муҳаббат муаллими,
Лавҳи ёзмади магар ҳарфи вафо, чафан.
 
 
Лойиқ жафою жаврға, қилмас вафою меҳр,
Найлай, ани қилибдур азалда Худо чафан.
 
 
Афсус, нишоту айшими барбод этиб, яна,
Қилди ғаму алам била умрим адо чафан.
 
 
Жисмимни мушт айлади, етти итоб илан,
Ё раб, нечук ситамгар ўшал дилрабо чафан.
 
 
Элга таарруз этмангиз, чун этсангиз, яна,
Олифталиғ раёсатида бўлғон расо чафан.
 
 
Номи чафан жаҳондаки, Фурқат, агарчи кўп,
Лекин ўшал париваши раъно жудо чафан.
 
«Ойинаи жамолинг фасли баҳор эмасму…»
 
Ойинаи жамолинг фасли баҳор эмасму?
Гулшанда сарв қаддинг бир жилвазор эмасму?
 
 
Чоғлаб камони абрў мижгон ўқини боғлаб,
Чиқсанг миниб самандинг, яхши шикор эмасму?
 
 
Зулфи сиёҳинг, эй гул, сунбул ақида айлар,
Дерлар ғалат халойиқ: мушки татор эмасму?
 
 
Шаҳди висолинг андоқ кавсар суйидин оқроқ,
Заҳри фироқинг аммо оғуйи мор эмасму?
 
 
Жонимға ҳар жафо қил, кетма даме назардин,
Сенсиз фарохи олам кўзимға тор эмасму?
 
 
Айни саҳарда чеккан оҳимдан иҳтироз эт,
Ўртангай аҳли олам, ўтлуғ шарор эмасму?
 
 
Жавринг ўқидин ўлди бағрим ҳазор пора,
Ҳар пораси ҳазорон андар ҳазор эмасму?
 
 
Қайда кетай бош олиб дарду аламларингдин,
Балойи ғам, нигоро, ҳар ерда бор эмасму?
 
 
Кўрсат ниқобинг очиб рухсори аҳмарингни,
Ойинавор, Фурқат кўб интизор эмасму?
 
«Асири чашминг оҳуи биёбон ўлди, бир менму…»
 
Асири чашминг оҳуи биёбон ўлди, бир менму?
Кўруб ойина ҳам ҳуснингни ҳайрон ўлди, бир менму?
 
 
Ҳазар қилма сари кўйингда мен ҳам айласам маскан,
Хатинг Хизри муқими обиҳайвон ўлди, бир менму?
 
 
Мазоқи лаъли нобинг ҳасратида ғунча бечора,
Гулистон ичра бағри таҳ-батаҳ қон ўлди, бир менму?
 
 
Агар турмасдур ашким, таъна қилманг, ёр базмида,
Бу оқшом шамъ ҳам маҳфилда гирён ўлди, бир менму?
 
 
Дамодам қадду рухсоринг ғамида булбулу қумри,
Гулу сарв узра, кўрким, зору нолон ўлди, бир менму?
 
 
Нигоро, қўйма миннат жонима васл ичра деб Фурқат,
Жамиъи ошиқинг мамнуни эҳсон ўлди, бир менму?
 
«Ишқинг ўтида, жоно, жонлар кабоб эмасму…»
 
Ишқинг ўтида, жоно, жонлар кабоб эмасму?
Қилмас эсанг тараҳҳум, ҳолим хароб эмасму?
 
 
Зулминг шарорасидин дўзах зуҳур айлаб,
Жаврингни шўришидин рўзи ҳисоб эмасму?
 
 
Дерлар арақ юзингда кўрганда баъзи оқил:
«Ул сув ҳаё гулидин битган гулоб эмасму?»
 
 
Бағрим эзилса тонг йўқ, тушганда бир нигоҳинг,
Ҳуснунгни бир кўрубон ойина об эмасму?
 
 
Ойинаи жамолинг таъбири маҳв бўлса,
Лаълинг саволиға жон бермоқ савоб эмасму?
 
 
Жону жаҳонға раҳм эт, йиғлатма кўб мени зор,
Оламға кўз ёшимдин оби азоб эмасму?
 
 
Ноз ила ўлдурурсен васл ичра гар, ризомен,
Бўйнумға тори зулфунг мушкин таноб эмасму?
 
 
Рахши вафо минибон дил кишварини сайр эт,
Бир неча кун ғанимат аҳли шабоб эмасму?
 
 
Гар келса қўлдин, эй ёр, берма чибинға озор,
Беш-олти кун бу фурсат ўтгой шитоб эмасму?
 
 
Султони мулки хўбий сенсен, нигор, гоҳи,
Фурқат фақир ҳолин сўрсанг савоб эмасму?
 
«Эл ичра ишқ доғин ишфо қилиб бўлурму…»
 
Эл ичра ишқ доғин ишфо қилиб бўлурму?
Монанди лола ўзни расво қилиб бўлурму?
 
 
Бозори ишқа кирса рахти висол ҳаргиз,
Жон нақди қўлға олмай савдо қилиб бўлурму?
 
 
Етмиш ики маротиб бу йўлда ўзини сотмай,
Ишқини Боязиддек даъво қилиб бўлурму?
 
 
Чилтан шаробин ичмай, бош ўйнамай чу Мансур,
Дор узра деб «Аналҳақ» ғавғо қилиб бўлурму?
 
 
Сўюб терингни осмай ошиқ Насимий янглиғ,
Жонсиз жасадни бетил гўё қилиб бўлурму?
 
 
Ғофилни суҳбатидин жон борича қочинглар,
Дўзах аро чунончи маъво қилиб бўлурму?
 
 
Эй булҳавас, қўй эмди, беҳуда чекма заҳмат,
Тақлид ичинда таҳқиқ асло қилиб бўлурму?
 
 
То дарди ишқ тегмай, йиғлаб жигарни эзмай,
Фурқат каби сиришким дарё қилиб бўлурму?
 
«Юзу қаддинг кўриб, жоно, чаманда…»
 
Юзу қаддинг кўриб, жоно, чаманда,
Асиринг бўлди гул, шамшод банда.
 
 
Сочинг саргаштаси мушки Хитодур,
Кўзунг овораси оҳу Хўтанда.
 
 
Малоҳатким, сени юзингда кўрдум,
На бордур гулда бу, на ёсуманда.
 
 
Лабингни ёдида қонлар ютубон,
Ётиб мен бир ғариб байтулҳазанда.
 
 
На хуштур бир туни, эй дилнавозим,
Иков бўлсак эди бир пираҳанда.
 
 
Нигорим, кўрмадим сендек париваш,
Худо ҳақи, қаламрави Хўқандда.
 
 
Мени кокулларинг савдойи қилди,
Нечук турғум келур эмди ватанда.
 
 
Тишинг дурри жаҳон баҳрида бўлмас,
Лабингдек лаъл йўқ мулки Яманда.
 
 
Юрибмен ҳасратингда мунда йиғлаб,
Кезарсен айш ила ишратда анда.
 
 
Қуюндек Фурқатий, кездим жаҳонни,
Ажаб саргаштамен дашти Хўтанда.
 
«Жоним олурға келдингиз, мунча шитобингиз нима…»
 
Жоним олурға келдингиз, мунча шитобингиз нима?
Ман бўлайин тасаддуқинг, қаҳру итобингиз нима?
 
 
Ғамза ўқи билан отинг, мен ўлайин ўшал замон,
Кунда мани юз ўлтуруб, мунча азобингиз нима?
 
 
Боғласанг осгали мани риштаи кокулинг билан,
Розиман, эй пари анго, ўзга танобингиз нима?
 
 
Бегунаҳ ўлтуруб мани, қонима қолдингиз букун,
Тонгла яқонгдин ушласам, анда жавобингиз нима?
 
 
Аввал ўзингни суйдуруб, жоними ўтға куйдуруб,
Восил бўлурда васлинга неча ҳижобингиз нима?
 
 
Жавру жафони қилмангиз, ишқинг ила бўлуб эди,
Адо, тамом Фурқатий, эмди хитобингиз нима?
 
«Тушуб бошимға кулфат лаҳза-лаҳза…»
 
Тушуб бошимға кулфат лаҳза-лаҳза,
Чекармен ранжу ҳасрат лаҳза-лаҳза.
 
 
Нетай, бермас амон даврон жафоси,
Магар ғам бўлди қисмат лаҳза-лаҳза.
 
 
Бало дайрида ҳижрон соқисидин,
Ичармен жоми ҳасрат лаҳза-лаҳза.
 
 
Нетай, жавридин ўлса рўзи равшан,
Кўзимга буйла зулмат лаҳза-лаҳза.
 
 
Сиришким ўрнидин эзгон жигарлар,
Оқар соат-басоат лаҳза-лаҳза.
 
 
Ғами ҳижрон ҳужум айлаб дамо-дам,
Чекар тиғи балият лаҳза-лаҳза.
 
 
Мақомим бўлди саҳро, лола янглиғ,
Юракда доғи Фурқат лаҳза-лаҳза.
 
«Бенгзар нечун рухингга саҳро юзида лола…»
 
Бенгзар нечун рухингга саҳро юзида лола,
Қолғон қазо чўлида бир қон юқи пиёла.
 
 
Тўбига этти ташбиҳ, жоно, қаддингни восиф,
Билмай бу боғ сарвин бенгзартти эски тола.
 
 
Чиқти фалакка, нечун санга етишмас, эй моҳ,
Ҳажрингдаким, чекармен ҳар кун фиғону нола.
 
 
Ўлдим десам ғамингдин, олмай ўза, этарсан,
Маҳзи тағофил айлаб бир ўзгаға ҳавола.
 
 
Ёд ул замонки эрдим: васлингда шоду масрур,
Айёми ҳажри аммо келмас эди хаёла.
 
 
Билгач ўзина лозим ўлмоқни поймолинг,
Кирдинг, чаманда гуллар тутди ёра уёла.
 
 
Тушганму мадрасаға оғзу белинг ҳадиси,
Ҳар ҳужрадин чиқодир овози қийлу қола.
 
 
Раҳм айлагил, нигорим, минбаъд тоқатим йўқ,
Туштим бу ҳола дардим кўнглумға сола-сола.
 
 
Онжақ наҳиф ўлдим ман хаста фурқатингда,
Тутғил алим, карам эт, еткур даме висола.
 
«Келмади ҳолим сўраб ул шўхи жонон бу кеча…»
 
Келмади ҳолим сўраб ул шўхи жонон бу кеча,
Шавқ ила мен ўртаниб чун шамъи сўзон бу кеча.
 
 
Оҳким, мен хаста сори қилмади ҳаргиз гузор,
Кўрмайин ул шўхни ҳолим паришон бу кеча.
 
 
Ўзга бирла май ичар ҳар қайда, онинг рашкидин,
Ютмишам тонг отқуча зардоб ила қон бу кеча.
 
 
Бу на ҳолатдур сенго, деб кулманг, эй аҳбоблар,
Йиғлай-йиғлай кунда чексам оҳу афғон бу кеча.
 
 
Чун қуюн пўя қилиб, бир ерда турмон ун чекиб,
Шуълаи оҳимга тўлди кўб биёбон бу кеча.
 
 
Чиқди нолам най каби тўққиз фалакка, оҳ-оҳ,
Ҳасратидин банд-бандимдур найистон бу кеча.
 
 
Бир куни васлиға етмакни ҳавосида бўлуб,
Фурқатида бўлмишам мен зору ҳайрон бу кеча.
 
«Ўтти кўздин жилва айлаб турфа жонон бу кеча…»
 
Ўтти кўздин жилва айлаб турфа жонон бу кеча,
Қош отиб, кўз ўйнотиб масту хиромон бу кеча.
 
 
Ногаҳон кетдим ўзимдин, қолмади бир зарра ҳуш,
Ўқубон қилди батар келғон парихон бу кеча.
 
 
Кўргали келмиш нигорим раҳм этиб беморни,
Эй фалак, анжум ила қилғил чароғон бу кеча.
 
 
Завқ-шавқимни кўриб, олғач юзидин пардани,
Бўлмишам ойинадек ҳусниға ҳайрон бу кеча.
 
 
Хуни дилдин моҳазар айлаб эдинг, келтур, кўнгул,
Бўлди ул оромижон бизларга меҳмон бу кеча.
 
 
Айлабон тарки вафо ул шўхлар, бебоклар,
Чекдилар ҳарфи жафодин тиғи урён бу кеча.
 
 
Фурқатий қой йиғлабон ётиб эди ғам шомида,
Қай тарафдин чиқти, ё раб, моҳитобон бу кеча.
 
«Билмадинг аҳволим ишқим ошкор ўлгон кеча…»
 
Билмадинг аҳволим ишқим ошкор ўлгон кеча,
Ҳар замон ўздин кетиб беихтиёр ўлгон кеча.
 
 
Ҳоли зоримни кўруб сўрганда ҳам аҳбоблар,
Демадингму мен учун кўб интизор ўлгон кеча.
 
 
Кўкка оҳим еткуруб тонг отқуча мен йиғладим,
Ул рақиби рўсияҳ сен бирла ёр ўлгон кеча.
 
 
Сўзи ҳажринг бу эрур, лекин букун андин батар,
Негаким, жисмим куюб андоқ шарор ўлгон кеча.
 
 
Масти бехуд бўлдум, эй аҳбоблар, май базмида,
Мисли соғарким насибим лаъли ёр ўлгон кеча.
 
 
Шамъ янглиғ ўртониб ёндим жамолинг шавқида,
Мисли парвона сенинг ҳуснингға зор ўлгон кеча.
 
 
Кунжи лаб бирла табассум айладинг бир йўл боқиб,
Мастликдин Фурқатийга шармисор ўлгон кеча.
 
«Ой юзин кўрмай кўнгул айлайдур афғон бул кеча…»
 
Ой юзин кўрмай кўнгул айлайдур афғон бул кеча,
Йиғлар эмди кўзларим то бўлғуси қон бул кеча.
 
 
Соқиё, қул бўлғаймен, бир коса май берсанг менго,
Чунки вақти базмдур ҳам васли жонон бул кеча.
 
 
Ҳаддин афзун эрди дардим, устина фурқат недур?
Айламоғ жабру ситам, ҳам доғи ҳижрон бул кеча.
 
 
Эй лабинг васфин таманносида ўлтурғон чоғим,
Ичмоғум оғзимға қуйса обиҳайвон бул кеча.
 
 
Қош учи бирла кулуб боқса нигорим ҳар тараф,
Менго ҳам солмоқ назар ҳеч борму имкон бул кеча?
 
 
Чиқса уйдин маҳвашим юз ноз бирла, ваҳ, нетонг,
Чиқса истиқболина журъат била жон бул кеча?
 
 
Иҳтизор этсанг магар келмоқда сен ағёрдин,
Ошкоро қилма лутфунг, айла пинҳон бул кеча.
 
 
Неча кундур мен ётурмен остонинг ястониб,
На эмиш ҳам айласанг бир лутфу эҳсон бул кеча.
 
 
Фурқатий ҳажринг туни васлингни истаб йиғлади,
Сендин ўзга ким қилур дардимға дармон бул кеча?
 
«Нигоро, хасталик кўб эрди манда…»
 
Нигоро, хасталик кўб эрди манда,
Нетайким, йўқ эрур бир раҳм санда.
 
 
Кўнгул қон боғлади монанди булбул,
Аё, эй ғунча лаб, қилсанг-чи ханда.
 
 
Тишингға ўхшамас Уммонни дурри,
Лабингдек лаъл йўқ мулки Яманда.
 
 
Ўшал кун бир кўруб раъно юзингни,
Қарори қолмади жонимни танда.
 
 
Жамолинг васфини ёзиб, нигоро,
Ўқурман ўлтуруб ҳар анжуманда.
 
 
Сўроғинг айлабон бўлдум қаландар,
Кулаҳ бошимда-у, эгнимда жанда.
 
 
Ақиққа ўрнатилғон дур мисоли,
На хушдур тишларинг дуржи даҳанда.
 
 
Жунун саҳросида мажнун бўлурди,
Ғамим бўлса эди гар Кўҳканда.
 
 
Кел эмди, Фурқатий, кўб чекма афғон,
Нигоринг наздида бўлдунг писанда.
 
«Дўстлар, аҳбоблар, бориб эдим майхонаға…»
 
Дўстлар, аҳбоблар, бориб эдим майхонаға,
Ногаҳон тушти кўзум бир маҳлиқо жононаға.
 
 
Жона еткон эрдим, аммо кўб хуморим заъфидин,
Тутти бир соғар карам айлаб мени девонаға.
 
 
Айб қилманг ҳар кишига ошнолик қилмасам,
Берса бўлғайму кўнгулни ҳар нечук бегонаға?
 
 
Чархи кажрав не балоларга гирифтор этмади,
Дўстлар, бир дам қулоқ солинг шубу88
  Шубу – ушбу.


[Закрыть]
афсонаға.
 
 
Икки ҳайдар кокулин келди хаёли кўнглима,
Тушти гўё икки аждар кулбаи вайронаға.
 
 
Соқиё, ўлдум хуморингдин, бошинг ҳаққи учун,
Тўлдуруб берсанг агар, жоним берай паймонаға.
 
 
Тонг эмас куйса жамол оташгаҳида Фурқатий,
Шамъни кўрса нечук тоқат қолур парвонаға.
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации