Текст книги "Муҳаббат йўлида"
Автор книги: Закирджан Фуркат
Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 7 (всего у книги 12 страниц)
«Излаб висолинг, эй маҳи тобон, қачонғача…»
Излаб висолинг, эй маҳи тобон, қачонғача,
Тортай фироқ кечаси афғон қачонғача?
Сарви қаддинг хаёлида қумрийи зордек
Йиғлай, нигор, бо дили сўзон қачонғача?
Ҳижрон ўтида куйдуросен йиғлатиб мени,
Айғил, аё ситамгари жонон қачонғача?
Мен дилфигора бедимоғ, чун ғунча тангдил,
Бўлғунг рақиба гул каби хандон қачонғача?
Сен ичкарида ғайр била нўш этиб шароб,
Мен ташқарида зор, ичай қон қачонғача?
Кўнгли жафоға мойилу кўб бағри тошсен,
Бераҳмлик қилурсан тағи, эй жон, қачонғача?
Холу хату кўзингни фироқида йиғласун,
Фурқат харобу, хаставу ҳайрон қачонғача?
«Туруб ҳар эрта, жононим, йўлингда…»
Туруб ҳар эрта, жононим, йўлингда,
Оқарди чашми ҳайроним йўлингда.
Фалак узра малакларға етушти,
Сенга етмасму афғоним йўлингда?
Муродинг қатлим эрса келмагингдин,
Фидодур бир қошиқ қоним йўлингда.
Ғубори тавсанингдин топти ором,
Чиқарди йўқ эса жоним йўлингда.
Маломат тошидин бўлди мунаққаш,
Чу Мажнун жисми урёним йўлингда.
Кел, эй Юсуф, Зулайҳо козасидек,
Қуруғлиқ байт ул-эҳзоним йўлингда.
Гар ўлсам интизоринг бирла Фурқат,
Ётар жисмим мени, жоним, йўлингда.
«Шуълаи шамъи рухинг моҳи мунаввардаккина…»
Шуълаи шамъи рухинг моҳи мунаввардаккина,
Ёндурур парвонадек жонларни ахгардаккина.
Хизр осо хатларинг ҳар дам тутар оби ҳаёт,
Элга лаълинг жон берур Исо пайамбардаккина.
Ғунчаи боғи ҳаё – оғзинг, юзинг – гул барги тар,
Қоматингни нахли шамшоду санобардаккина.
Қошларинг қавси қузаҳдур, боғласанг тири мижанг,
Сончилур, отсанг агар бағримға наштардаккина.
Ҳар тароват оразинда онқадар бордур сафо,
Партави кўз кўзгусиға жилса гўстардаккина.
Қил такаллум, жон ҳаловат топсун, эй ширин забон,
Лабларинг дил тўтисин комиға шаккардаккина.
Бодаи нози тағофилдин кўзинг маст этмаким,
Ўлдурур бежурм дин аҳлини кофардаккина.
Остонанг гўшаси Жамшид тахтидаккина,
Мақдаминг туфроғидур тожи Сикандардаккина.
То фалак айвонининг тоқида равшандур қуёш,
Кўрмади даврон аносин моҳи пайкардаккина.
Кўрсатиб сен моҳни яксар паришон этти чарх,
Жамъ эрди сабру ақлу хуш ахтардаккина.
Неча муддатлар эрур Фурқат хаёлингдин йироқ,
Иштиёқинг ўтиға куйдум самандардаккина.
«Кўз учидин қил нигаҳ, эй шўхи танноз, озгина…»
Кўз учидин қил нигаҳ, эй шўхи танноз, озгина,
Ҳусн шоҳисен, гадони эт сарафроз озгина.
Ҳарзагў ағёралар сўзиға бовар қилмаким,
Дилсиёлиғ келтурур ўртода ғаммоз озгина.
Онча солдинг бошима жавру жафолар кўб-кўб,
Эмди қилсанг на бўлур меҳру вафо оз-озгина?
Ул куни боқтинг кулуб, мақсудима еттим тамом,
Ўтгай эрдим гар назар солсанг эди боз озгина.
Кўб эмас лутфунг агарчандики, хуштур хотирим,
Шод ўлур фақр аҳли гўё бўлса мумтоз озгина.
Кимдин ўргандинг бу янглиғ жавр ила бедодни,
Раҳмдиллик яхши, эй шўхи дағобоз, озгина.
Кўб жадал қилдим, ва лекин топмадим базмингға йўл,
Кошки бўлсам эди сен бирла дамсоз озгина.
Фурқатий дилхастани гаҳ ўлтуруб, гаҳ тиргузур,
Лаъли жон бахшингдин ўлса бўйла иъжоз озгина.
«Тортиб ўлмай интизоринг доғи гул бозорида…»
Тортиб ўлмай интизоринг доғи гул бозорида,
Эй ҳаётим гулшани, келғил ҳаётим борида.
Ўқурам булбул каби юз бирла оғзинг васфини,
Боғ аро гул дафтарида ғунчанинг тумморида.
Шармдин бошиға чекти чодирин товуси боғ,
Жилваи тарзи хироминг кўрмай ўз рафторида.
Кечти кўб йиллар, фалак даврида ҳаргиз кўрмадим,
Оразинг сиймосини меҳру қамар рухсорида.
Нури рухсорингдин ислом аҳли кўнглида сафо,
Тоби зулфингдин гиреҳ куфр элининг зуннорида.
Диққат айлаб, бўса мазмунин тасарруф айладим,
Бир-икки мисраъ узоринг хаттини такрорида.
Хаттинг ул Хизр элға берса ҳар қачон ҳайвон суйи,
Нутқинг ул жонбахшлиқ бўлса Масиҳ гуфторида.
Оҳуи Чин наргисингдинким эрур овворалар,
Сунбулингни бўйи нетсун нофаи тоторида.
Номинг ўлғач ҳарф ила ҳар байт уза зийнат физо,
Эл аро кўб қадри ошти Фурқатий ашъорида.
«Тангри берди ногаҳондин бир нигори ёшгина…»
Тангри берди ногаҳондин бир нигори ёшгина,
Қомати нозиккина, кўб эркаю авбошгина.
Неча муддат гўшаи ғамда ажаб танҳо эдим,
Эмди жоним пардасида асрайин йўлдошгина.
Ишқ дардини баён айлар эдим оз-озгина,
Ёшлигидин қилди охир сирларимни фошгина.
Зулфининг шомида ул маҳнинг жамоли шамъига,
Айланурга жон қуши парвонадек хаффошгина.
Йиғларимни шиддатидин оқти ашк ўрнига қон,
Раҳм ила парвоси йўқ жонон юроги тошгина.
Оқибат даврон жафоси қилди саргардон мени,
Топмадим бир мунисеким, бўлса хуш кенгошгина.
«Баҳор айёмида гулгашт этарга бир чаман бўлса…»
Баҳор айёмида гулгашт этарга бир чаман бўлса,
Қилурға шарҳи ҳол аҳли муҳаббат икки тан бўлса.
Хазон айёмида ул тавба қилган бўлса ҳам майдин,
Етиб майхораликнинг мавсуми, паймоншикан бўлса.
Булут қатра фишону руҳафзо сабзалар хандон,
Ариғларнинг лабида сабзакорий бир чаман бўлса.
Ҳаво ҳам мўътадил, ҳавзи мусаффо, суффаи дилкаш,
Оқар сув ғалт уриб, себарга узра мавжзан бўлса.
Сабуи лаъл бирлан шишаи байзоу олтун жом,
Ўшал мажлисда соқий бир нигори сиймтан бўлса.
Гул узра андалибу, сарвнинг бошида қумрилар,
Юзу қад ҳасратидин оҳу фарёд айлаган бўлса.
Гулистон саҳни ...............................................
Муаттар доим ул-авқот чун мушки Хўтан бўлса99
Ёзилмай қолган сўз асл нусхада ўчиб кетган.
[Закрыть].
Киши тўбию кавсар, жаннату ризвонни не қилсун?
Жаҳон айвонида ҳосил бу янглиғ анжуман бўлса.
Суруру шодликни даҳр боғида нечук кўргай?
Камина Фурқатийнинг маскани байт ул-ҳазан бўлса.
«Умр хуш ўтмас, баҳор айёми саҳро бўлмаса…»
Умр хуш ўтмас, баҳор айёми саҳро бўлмаса,
Лолазор ичра бисоти айш барпо бўлмаса.
Ҳосил ўлмас бодау жом ила мийнодин мурод,
Жилвагар то соқийи гулчеҳра андо бўлмаса.
Базм аҳли бўлсалар майхоралар анда зариф –
Дарди йўқ ағёр ўшал мажлисда асло бўлмаса.
Даҳр гулзорида хушдир яхши таъмири бисот,
Гар хазондин гарди ҳодис анда пайдо бўлмаса.
Обиҳайвон бирла умри жовидонни не қилай,
Бир хати Хизру лаби лаъли Масиҳо бўлмаса.
Хок бўлсун ул танеким, ишқ ўтида куймаса,
Зерипо бўлсун сареким, анда савдо бўлмаса.
Фурқат айлар орзу бу анжуманни ҳар баҳор,
Одам эрмас ҳам кишида бу таманно бўлмаса.
«Вафо айлаб йироқдин ошкор оҳиста-оҳиста…»
Вафо айлаб йироқдин ошкор оҳиста-оҳиста,
Бир ишқим айладинг, жоно, ҳазор оҳиста-оҳиста.
На яхши марҳаматлар айламишсан номада изҳор:
«Муҳаббат расми қилғил» деб шиор оҳиста-оҳиста.
Жадал бирла киши мақсудиға етган эмас, оре,
Бўлур вақти билан ҳар навъ кор оҳиста-оҳиста.
Нечук тоқат қилайким, бора-бора зўр этиб ишқинг,
Кўнгулдин олди сабр ила қарор оҳиста-оҳиста.
Бериб таскин кўнгулға: васлига бир кун етарман деб,
Ўзимни ўргатай ҳажрингга, ёр, оҳиста-оҳиста.
Паришон ўлмайин то хотирингни жамъи қил, жоно,
Сўраб ҳолимни хат бирлан бирор оҳиста-оҳиста.
Нечук осойиш айлай, эй кўнгул оромиким, сенсиз,
Бўлуб борур жаҳон кўзимға тор оҳиста-оҳиста.
Ўшал кун бир кўриб қолганда қилган новаки ғамзанг,
Ҳануз айлаб келур кўксим фигор оҳиста-оҳиста.
Висолинг бодасидин қилмасанг шодоб Фурқатни,
Хабар айлар ани ҳажру хумор оҳиста-оҳиста.
«Терму тоби бодадин рухсори аҳмар устида…»
Терму тоби бодадин рухсори аҳмар устида?
Қатра-қатра ёки шабнамдур гули тар устида?
Ўсмалиқ қошларму ё шамшир қондин занглиқ,
Ёки пистоқи тўкулмиш ранги аҳзар устида?
Юза уза кокулмидур ҳар сори печутоб ила,
Ганжи ҳуснингму ётур ё икки аждар устида?
Чеҳра очтингму бу тадбир-ла чаманда, толдилар,
Хаста булбул гул уза, қумри сановбар устида?
Хоки пойингни талошур кўзга эл сурмоқ учун,
Оре, ҳар ерда ҳужум айлар гадо зар устида.
Икки жоду наргисинг солғай жаҳонға фитналар,
Бўлмаса урён қошингдин икки ханжар устида.
Нозанин, сен ташла истиғнони, худ бори гарон,
Ноз дебоси назокат хулқ пайкар устида.
Фурқатий қошу кўзингдин фитналар кўрди бале!
Шўриш ўлмоқ расмдур ой туғса ахтар устида.
«Бир қамар сиймони кўрдим балдаи Кашмирда…»
Бир қамар сиймони кўрдим балдаи Кашмирда,
Кўзлари масхуру юз жоду эрур тасхирда.
Зарра-зарра зар сочар бошиға ҳар кун офтоб,
Субҳ келгач, кеча ётиб чашмаи иксирда.
Бир кўриб чоҳи зақан Ҳорут ила Морут иков,
Чоҳи Бобил ичра қолмишлар бўлак тадбирда.
Ламъаи қийғоч кўзидин анинг барқи нигоҳ,
Тезлик жавҳарлари гар бўлса ҳар шамширда.
Қоши узра холининг асроридин бир нуқтадур,
Сураи Нун ўқудим пайваста ҳар тафсирда.
Фориғ эрмас ҳеч ким ул дилрабонинг ишқидин,
Зулфига дилбасталиғ ҳар бир жувону пирда.
Айдим: «Эй, жон офати, зулфингга бўлмишман асир!»
Айди: «Бу савдони қўй, умринг ўтар занжирда!»
«Нуқта лаб устида бежодур», дедим, айди кулиб:
«Саҳв қилмиш котиби қудрат магар таҳрирда».
Айди: «Эй бечора, қилдинг на учун тарки ватан?»
Ман дедим: «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда!»
«Оразинг қачон кўрди меҳр ховарон ичра…»
Оразинг қачон кўрди меҳр ховарон ичра,
Борди шоми ғурбатға, бўлди ғарқ қон ичра,
Боға кирдинг, эй ёрим, пардани олиб юздин,
Гул ёшунди хижлатдин гўшаи хазон ичра.
Диққат айлабон ҳаргиз оғзингу белинг рамзин,
Топмади мудаққиқлар, қолди кўп гумон ичра.
Қоматингки дилжўдир, бўйла сарв ила шамшод,
Бош қўяр аёғингга кўрса бўстон ичра.
Эй, фидо санго жоним, кўрма ғам юзин асло,
Шодлиқ била ўтғил умри жовидон ичра.
Давлати висолингга шукр этмаса ҳар ким,
Мубталойи ҳажр ўлсун арсаи жаҳон ичра.
Рутбаи улув топғил, ет камол, эй дилбар,
Сокин ўл алиф янглиғ доимо амон ичра.
Холи анбарингниким ёд этиб, лабинг узра,
Қолди шаккаристонда тўти достон ичра.
Истарам дилоромим, топсам жаҳон янглиғ ,
Жон каби ниҳон этсам жисми нотавон ичра.
Яхшилар аро Фурқат, сен учун ёмон бўлдим,
Музтариб қилиб қўйма яхшию ёмон ичра!
«Ул паривашким паришон этти кокул боғда…»
Ул паривашким паришон этти кокул боғда,
Рашкидин бўлди димоғ ошуфта сунбул боғда.
Оразидин бўлди саҳроларда лола мунфаил,
Хаттидин хижлат чекиб райҳону жанбул боғда.
Берди васли ваъдасин ёлғондин ул чиний санам,
Кеча чинний боғда, ё бир куни гул боғда.
Ёр қадду оразиға сарву гул ҳеч ўхшамас,
Қилма, эй қумрию булбул, кўп ғалоғул боғда.
Ул малоҳат мулкининг султониға махсусдур,
Қурмасун ўлдуқча гул тахти тажаммул боғда.
Қадди рухсориға даъви айлар эрди сарву гул,
Кўрди чекти-ю хижолат, бўлди бир пул боғда.
Ваҳ на хуш файзи саҳардурким, бўлиб шабнам била,
Лолалар япроғи бўлди соғари мўл боғда.
Булбулу қумри гулу сарв узра йиғлаб турсалар,
Ёрсиз ошиқ қилур қайдоғ таҳаммул боғда.
Ҳар замон бир назми дилкаш бирла чекмакка наво,
Фурқато, шогирд кирсун санга булбул боғда.
«Кечалар эмас фалакни ёруғ айлаган ситора…»
Кечалар эмас фалакни ёруғ айлаган ситора,
Чиқар оҳим оташидин бўлунуб неча шарора.
Аламингда зор йиғлаб, туну кун наво қилурмен,
Асар айламас, нигоро, юракингму санги хора?
Кўраменму деб тушимда сенинг ой каби жамолинг,
Кечалар мудом қилмоқ менга ишдур истихора.
Кеча-кечадур ҳар эрта, кўзум ашкидин ювуб юз,
Жигарим эзиб қилурмен қора қон ила ғарора.
Тута олмайин муҳаббат равишида поси-номус,
Карам айла кўб хижилман, мени зори шармсора.
Агар ўзгани юзиға назар айласам кўз очиб,
Бу орада ҳақ тонуқдур, келу қил юзумни қора.
Ғаминг ила лабға жоним етушуб, қурушди қоним,
Гаҳи айласанг на бўлғай, кўз учи била назора.
Мени гар навозиш айлаб итинг ўлса меҳмоним,
Есун улки моҳазардур жигарим ҳазор пора.
Ғами меҳнатимға чора йўқ эса на чора, Фурқат,
Йўқ эрур гар айта берсам аламимға ҳеч шумора.
«Ҳар кеча ишқингда, жоно, кўзларим қон йиғлади…»
Ҳар кеча ишқингда, жоно, кўзларим қон йиғлади,
Лола қон ютти-ю, оҳуйи биёбон йиғлади.
Кечалар анжум эмас ерга тўкилган онқадар,
Раҳм этиб, ҳолим кўруб, гардуни гардон йиғлади.
Абри борон эрмас эрди ул баҳор айёмида,
Рўзгорим сангдил бахтимға чандон йиғлади.
Юз ила кўзинг ғами овора қилди нечаким,
Сўзишимдин ўртаниб, шамъи шабистон йиғлади.
Келди қосид, кўрди сарғорғон узорим ҳажридин,
Номани бермасдин аввал тортиб афғон йиғлади.
Ёзди, ҳар лафзин ўқурда қон бўлуб оқти жигар,
Кўнглум ўртанди, бағир эзди, ҳамон жон йиғлади.
Сочрағон саҳни фалакка ҳар тараф эрмас шафақ,
Фурқатингда қон сочиб, шоми ғарибон йиғлади.
«То сўзга лаб уюрдинг, жоно, шакар тўкилди…»
То сўзга лаб уюрдинг, жоно, шакар тўкилди,
Ҳам айладинг табассум, мавжи гуҳар тўкилди.
Ойинаи жамолинг қандоғ сафолиғ эрди –
Ким, анга бир боқишда ерга назар тўкилди.
Шоҳона сайр қилдинг рафтор ила чаманда,
Гуллар шукуфасидин бошингға зар тўкилди.
Келмоққа ваъда бердинг, қон қилди интизоринг,
Еттим яқин ўларға, келким, жигар тўкилди.
Нозик белингдин оғуш этмоққа не ҳадим бор?
Густоҳ агарчи қучмай, банди камар тўкилди.
Дод илкидин фироқнинг васлин, юзин кўролмай,
Йиғлаб сиришки қолмай, нури басар тўкилди.
Хуни дил ила ёзган номамни ҳар кабутар
Болиға боғлаган чоғ куйди-ю, пар тўкилди.
Ол этти оразингни май тоби бўстонда,
Андоғки настаранға гул барги тар тўкилди.
Нашъа хумори ғамдин йўқ ўзга Фурқат, оё,
Майхонаи азалдин жоми қадар тўкилди.
«Жоно, жамолингиз гул рухсор мунча яхши…»
Жоно, жамолингиз гул рухсор мунча яхши,
Нозик қадингга, ҳай-ҳай, рафтор мунча яхши.
Танбурни қўлга олиб чертгандаги наволар,
Савти тараннум ила гулёр мунча яхши.
Хатм ўлди бу жаҳонда сиз бирла нуктадонлиқ,
Овози хуш, ажойиб гуфтор мунча яхши.
Гул барра румий кўйлак беҳад ярашти сизга,
Ҳам шоҳий тўнда гул-гул зангор мунча яхши.
Жамъи либос зебо кўрунди бир-биридин,
Бош устида кумушлик туммор мунча яхши.
Ошиқ йироққа тушса кўнгли мушавваш ўлғой,
Ҳар кун кўруб турорга дийдор мунча яхши.
Эй нозанин паризод, бир йўл табассум айла,
Фурқат санга бўлубдур хуштор, мунча яхши.
«Элга келди то баҳор айёми гар бўстон иси…»
Элга келди то баҳор айёми гар бўстон иси,
Ёр кўйидин келур менга гули ризвон иси.
Гул исин истаб ҳамиша бормоғум, аҳбоблар,
Еткурур ҳар дам машомимға сабо жонон иси.
Ул санам қайда юз очиб хат намоён айласа,
То қиёмат келгай ул ердин гулу райҳон иси.
Гул хазон этмоққа келса боғ аро боди самум,
Булбули дил хастаға андин келур ҳижрон иси.
Ул ситамгар дарди ишқи бағрим эзди ончаким,
Йиғларимдин ер юзини тутди охир қон иси.
Кимга берса моҳрўйим муждасин ҳижрон туни,
Сонурам андоқки, ул берди ўликка жон иси.
Ғуссадин қон ютмайин найлай, жаҳон гулзоридин,
Топмасам шўрида Фурқат, бир гули хандон иси.
«Келса кулбамга ўшал бераҳм зор ўлтургуси…»
Келса кулбамга ўшал бераҳм зор ўлтургуси,
Келмаса, келгунча, дарди интизор ўлтургуси.
Давлати дийдор гар гоҳе муяссар бўлмаса,
Меҳнату жавру жафойи рўзгор ўлтургуси.
Эйки, дерсан: ўлғосен кўйида охир, эй рафиқ!
Розимен, биллаҳ, агар билсамки, ёр ўлтургуси.
Ўзни ўлтурсам, агар мен бирла ўлтурмас даме,
Доимо ағёр ила, келсам, нигор ўлтургуси.
Бўлди корим бори ғам остида жон урмоқ мудом,
Ваҳки, ҳар кун меҳнату бу кору бор ўлтургуси.
Мастмен бу кеча, соқий, лутф ила ўлтур мени,
Варна қўйсанг тонглага ранжи хумор ўлтургуси.
Бир кеча борғум деюб, ҳар кечалар тонг отқуча,
Фурқатийни айлабон уммидвор ўлтургуси.
«Ўлдум соғиниб, эй кўзи хуммор, кесанг-чи…»
Ўлдум соғиниб, эй кўзи хуммор, кесанг-чи,
Бир лутфу карам айлаюб, эй ёр, кесанг-чи.
Жавру ситаминг токай эрур жонима келмай,
Эй золиму бераҳму жафокор, кесанг-чи.
Точанд бўлай мунтазир, эй ёр, йўлингда,
Оқарди боқиб дийдаи хунбор, кесанг-чи.
Шаҳло кўзингни ёдида бемор бўлубман,
Сўрмоққа мани ҳолими бир бор кесанг-чи.
Васлингга етиб, бир дили хушнуд бўлолмай,
Фурқатни эрур сийнаси афгор, кесанг-чи.
«Ишқ оташи қачонким, ман бемажола душти…»
Ишқ оташи қачонким, ман бемажола душти,
Савдойи дарди ҳижрон бошимға сола душти.
Авроқи дилда, жоно, жон орасинда эрди,
Қаддинг алиф мисоли ёзилди вола душти.
Дилдўз тийри мижгон отганда ё қошингдин,
Ёзди бағирни, аммо жонга қадола душти.
Лозим билиб ўзина ўлмоқни поймолинг,
Кирдинг чаманга, гуллар ерга уёла душти.
Хизр ичмай оби ҳайвон тарк этти орзусин,
Кўзи қачон хатинг-ла оби зулола душти.
Устоди ишқ ёзди ҳар дилрабоға сархат,
Иншойи нуктадонлиқ сан хушмақола душти.
Ногаҳ саманди нозинг жавлон веруб ҳамиша,
Фурқат кўзини андин гард иктиҳола душти.
«Анбар хатинг на танҳо шавқи хаёла душти…»
Анбар хатинг на танҳо шавқи хаёла душти,
Дашти Хўтанда балким мушкин ғизола душти.
Эттим фидо дилу жон, асраб туролмадим ҳеч,
Кўз хонақаҳда ул кун рухсори ола душти.
Даврон элина қисмат қилғонда бодаи васл,
Бан толиъи забунға холи пиёла душти.
Лол андалибу қумри қадду юзингни кўргач,
Сарве ҳижолат ичра, гул инфиола душти.
Халқеки хурдадондур, оғзу белинг нишонин,
Бир нуктасин тополмай кўб қилу қола душти.
Этди қадим хамида золим фалакни жаври,
Боис ўшал юз узра фикрим ҳилола душти.
Номам етурса қосид, ул лаҳза ҳазратингдин,
Бемори ҳажри Фурқат, кел, назъи ҳола душти.
«Юз очиб, қилсанг агар сайри гулистон, айланай…»
Юз очиб, қилсанг агар сайри гулистон, айланай,
Ўзни пойандоз этар гул бирла райҳон, айланай.
Лутфу эҳсон айлагил, йўқлаб дуогў қулларинг,
Ҳусн иқлимида сен давлатли султон, айланай.
Еткуруб васлингға эмди шодком этсанг нетар?
Ўртади жону дилимни доғи ҳижрон, айланай.
Икки ҳиндудур кўзинг қилғонда ханжарбозлик,
Ҳеч бири топмас омон, гар бўлса минг жон, айланай.
Тун ичида кулбама юзлансанг, эй гул, бениқоб,
Бўлмагайму музмаҳил ул моҳи тобон, айланай.
Сунбулингни тор-торидин сабо илки саҳар,
Кўнглум авроқини кўб қилди паришон, айланай.
Ҳасрати лаълинг қилибдур ғунчадек бағримни қон,
Йиғламоқдин бўлди кўз монанди уммон, айланай.
Кўзларимни мақдаминг тупроғидин тўлдирмадинг,
Фурқатинг кўнглида қолди мунча армон, айланай.
«Сен каби, эй шўх, бир жон офати жонон қани…»
Сен каби, эй шўх, бир жон офати жонон қани?
Ишвада ошуби даҳру фитнаи даврон қани?
Истасам оғзинг каби бир ғунчами гулшанда бор?
Кўзларингдек наргису хаттинг каби райҳон қани?
Жўши ҳуснингдек назоратлик эрур қайси чаман,
Қоматингдин сарв бўлган гулшани имкон қани?
Белу оғзинг ҳасратида бўлди маскан тангу тор,
Тургали бу ерда менга сабр ила сомон қани?
Деб эдинг: ўлганда ҳам руҳингга айларман вафо,
Войким, буздинг тирикликда, ўшал паймон қани?
Сўргали ғамдийда ҳолим нотавон кўнглум учун,
Байт ул-эҳзонимға бир кун бўлганинг меҳмон қани?
Рўзгори тийра ҳам телба сочинг савдосидин,
Фурқатий ошуфтадек бир умр саргардон қани?
«Оҳким, раҳм айламас ҳолимга жононим мени…»
Оҳким, раҳм айламас ҳолимга жононим мени,
Куйди бу ҳасрат ўтида куймаган жоним мени.
Йиғламайму гўшаи зулмат аро тонг отқуча,
Сўрмаса бир тун келиб шамъи шабистоним мени.
Бошима савдо тушиб, ошуфта ҳол ўлмай нетай,
Жилвагар бўлса ўшал кокул паришоним мени.
Орази гул, сунбул, кўйлаги барги суман,
Хилъати раъно, бўйи зебо гулистоним мени.
Гарчи ўлдим ишқида, бир зарра парво айламас,
Ул тағофулпеша, истиғночи ҳоқоним мени.
Эй мусулмонлар, икки кофир кўзи бедодидин,
Қолмади жону кўнгулда сабру сомоним мени.
Қувлоғондин кўйида ўлтурғой эрди, кошки –
Остониға тўкилса бир қошиқ қоним мени.
Дардима бечоралиғдин чорае қилмасмуди,
Бўлса эрди Тошкандда бир қадрдоним мени?
Фурқат, ул маҳваш фироқида етар гардун сари,
Кечадин то субҳ чеккан оҳу афғоним мени.
«Ошиқа чўх айладинг зулм ила бедод, айланай…»
Ошиқа чўх айладинг зулм ила бедод, айланай,
Жавр этарга олдинг ўхшар хатти иршод, айланай.
Бора-бора бемурувватликлар айлаб ошкор,
Бир йўли бердинг вафо расмини барбод, айланай.
Сендин ўргансун бугун Лайли-ю Ширин нозни,
Ишқни мендин яна Мажнун Фарҳод, айланай.
Донаи холинг сочиб, дом этти зулфинг торини,
Мурғи дилни туткали ул ҳусни сайёд айланай.
Бир қўлида ҳанжару бир қўлда тийғи обдор,
Кўзларинг қатлим учун монанди жаллод, айланай.
Бу камолу, бу малоҳат ғайр имдоди эмас,
Ғозага муҳтож эмас ҳусни худодод, айланай.
Гул юзингдин, ғунча оғзингдин чаманда мунфаил,
Қоматинг шармандаси сарв ила шамшод, айланай.
Ҳар кеча базмингда айру ташқарида чун зубоб,
Қилмишам тонг откуча афғону фарёд, айланай.
Умрлардур етмайин васлингға, Фурқат, қон ютиб,
Ҳасратингда бўлмишам, мағмуми ношод, айланай.
«Мусаффо оразингдин меҳр, эй дилбар, сафо топди…»
Мусаффо оразингдин меҳр, эй дилбар, сафо топди,
Тулуъ этти жаҳон андин, кейин бўйла зиё топди.
Юрар эрда Хўтан даштида мушкин зор ҳолингни,
Кўруб тоқат қилолмасдин кийик нофиға жо топди.
Риёзи васлатингми умр айлабдур сўроғингни,
На мен топдим, ва на булбул, ва на боди сабо топди.
Эдуб ташбиҳ ғамзанг, қаддингга қумри сановбарни,
Душуб ғул бўйнина бу беадаблиғдин жазо топди.
Жамолу хатингга қилсам назора қилма айбимким,
Масалдур ҳусни хўбу, хатти хушдин кўз жило топди.
Ўшал кунким, пиёда юз очиб сайри чаман қилдинг,
На толеъ, пой бўсинг давлатин анда хино топди.
Зиҳи саҳройи ишқингким, чиқиб минг шавқ ила лола,
Шаҳиди тиғ ғамзангдин, чу бир қонлиғ қабо топди.
Нигоро, ҳарфи исминг ҳар хату узра айлагач туғро,
Қулинг Фурқатни шеъри озгина нашъу намо топди.
«Кўнгулдин олди оромимни боққоч бир дилороми…»
Кўнгулдин олди оромимни боққоч бир дилороми,
Жафожў, тундхў, бебок масти, шўхи худкоми.
Юзу зулфиға этса бир назора кофиру муслим,
Саломат қолмағай ҳар иккисининг куфру исломи.
Сабо кош эрди сўз келтурса менга ул шаккар лабдин,
Олурдим коми ширин гарчи бўлса талх пайғоми.
Кимеки орзуйи зулфу хаёли бирла ўтмайдур,
Паришонлиқда ўтсун, ё раб, онинг субҳ ила шоми.
Тағофул бирла истиғно қилиб ўлтурди, бу етмай,
Кўнгулни синдурур доғи рақиб олдида дашноми.
Ғаму андуҳдин кўб элға май бирла амон бердинг,
Кел, эй қошу кўзингдин менга ҳам лутф айла бир жоми.
Висоли рўзи ўлса ул паривашни ажаб йўқким,
Кими то субҳ ҳақға нола қилса Фурқат оқшоми.
«Бир-икки созандалар бул кеча илҳон айлади…»
Бир-икки созандалар бул кеча илҳон айлади,
Ончунон, соз айладиким, дилни вайрон айлади.
Кошғарлик Эмин охунд дўсти Арслонхон билан,
Лаҳни Довудий билан дийдамни гирён айлади.
Ул бири чолуб рубоб-у, бул бири олуб дутор,
Осмонда Муштарию Зуҳра рақсон айлади.
Нағмаси таъсиридин шўриш тушуб афлок аро,
То саҳар айлаб наволар, шўру афғон айлади.
Жумлаи хушхону мутриб, базм аро созандалар,
Бўлдилар беҳуш-у масту маҳву ҳайрон айлади.
Офарин шундоғ муғаннийларгаким, таъсиридин,
Хастадил ушшоқлар дардига дармон айлади.
Завқу ошубу масаррат ончунон юзландиким,
Базмни чун жаннат айлаб, боғи ризвон айлади.
Кўрган одамларни қолмай заррае кўнглида ғам,
Базм аҳлин жазм айлаб, шоду хандон айлади.
Кўрмаганларни таассуф бирла ҳасратда қўюб,
Оташи ҳасрат билан юзини сўзон айлади.
Айлади Фурқатсифат созандаларни, шул сабаб
«Назм айланг!» деб, анга маҳбуби фармон айлади.