Электронная библиотека » Закирджан Фуркат » » онлайн чтение - страница 4

Текст книги "Муҳаббат йўлида"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 10:40


Автор книги: Закирджан Фуркат


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 4 (всего у книги 12 страниц)

Шрифт:
- 100% +
«Бошладим аввал ба номи холиқи Акбар баёз…»
 
Бошладим аввал ба номи холиқи Акбар баёз,
Бўлмағай деб то қиёмат даҳр аро абтар баёз.
 
 
Қодиреким қудратидин айлабон лайлу наҳор,
Нуру зулматдин яратти ҳар савод-у, ҳар баёз.
 
 
Ҳамд ҳарфидин ўзига зеблар пайдо қилиб,
Топти наъти Саййиди кавнайнидин зевар баёз.
 
 
Фахри олам, афзали одам, Расули коинот,
Шаръидин бўлди жаҳон зулматлари яксар, баёз.
 
 
Ҳазрати Бубакр сидқидину адли нуридин,
Айлади олам саводи ҳазрати Уммар баёз.
 
 
Берди динға ҳилму тамкини била Усмон ривож,
Куфр зулмотин қилиб самсомидин Ҳайдар баёз.
 
 
Бўлди ҳар мавжи ғазал бирла сафобахши жаҳон,
Зоҳир айлаб мисраенинг тийғидин жавҳар баёз.
 
 
Топти оройиш ғазаллардинки, ҳар бир мисраъе,
Қомати баржастаи бир шўхи симинбар баёз.
 
 
Ҳар саводи нуқтаю хатти эрур мушки Хито,
Ҳар баёзи байни сатри қитъаи анбар баёз.
 
 
Жонфизо мазмунларидин тийрадилларни қилиб,
.........................................................33
  Кўпнуқта ўрнидаги ёзув йиртилиб йўқолган.


[Закрыть]
Искандар баёз.
 
 
Ҳар қачонким очти табъим боғидин бир тоза гул,
Боғладим гулдаста, Фурқат, айладим дафтар, баёз.
 
«Шеваи меҳру вафо дилдорлардиндур ғалат…»
 
Шеваи меҳру вафо дилдорлардиндур ғалат,
Зулфи сунбул орази гулнорлардиндур ғалат.
 
 
Айламас ҳаргиз мурувват ошнолар, ёрлар,
Айламоқ гашти вафо ағёрлардиндур ғалат.
 
 
Ҳар нафас юз минг жафога мубтало айлар кўзи,
Истамок хурсандлик хунхорлардиндур ғалат.
 
 
Лабларидан нуши дору айламанг уммидким,
Орзу этмок даво беморлардиндур ғалат.
 
 
Кеча-кундуз жон узар бечоралар бир пул учун,
Айламоқ чашми карам тужжорлардиндур ғалат.
 
 
Тошбағирлардин мурувват истамоғликдур хато,
Шишага раҳм айламоқ сангхорлардиндур ғалат.
 
 
Фисқ аҳлидин хато уммиди эҳсону сахо,
Зуҳду тақво истамоқ фужжорлардиндур ғалат.
 
 
Фурқат, абнои замондин шиква қилмоқлик на суд,
Чунки уммиди вафо ғаддорлардиндур ғалат.
 
«Сўрғоли ҳолимни, эй қоши қалам, кел эртароғ…»
 
Сўрғоли ҳолимни, эй қоши қалам, кел эртароғ,
Йиғламоқдин қолмади кўзларда нам, кел эртароғ!
 
 
Сендин айру гўшаи ҳижрон аро ёлғиз топиб,
Ўртаға олди мени дарду алам, кел эртароғ!
 
 
Марҳабо, бош устина, айлаб карамлик шаҳсувор,
Кўзларимни устина қўйғил қадам, кел эртароғ!
 
 
Муддатедур даҳр аро топмай вужудингдин сўроғ,
Эл аро анқо каби бўлдим адам, кел эртароғ!
 
 
Эй хуш ул тунлар фориқинг ёдима келмас эди,
Билмайин комим висоли муғтанам, кел эртароғ!
 
 
Бистарим хоки мазаллат, ҳамдамим андуҳдур,
Ҳасратингда масканим бўлғунча ғам, кел эртароғ!
 
 
Фурқатий ошуфтадил то чанд тортар интизор,
Дилда тоқат қолмади, жоним-танам, кел эртароғ!
 
«Тортаман бечоралиғда ҳар кеча бедорлиғ…»
 
Тортаман бечоралиғда ҳар кеча бедорлиғ,
Бир кўруб ҳоли дилимни, бермадинг дилдорлиғ.
 
 
Қошларинг тийғин чекиб, гоҳи мижангнинг ханжарин,
Кўзларингким бошладилар шеваи хунхорлиғ.
 
 
Айлағил дардимға чора ёки ўлдурғил мани,
Меҳнату андуҳ ила токай чекарман хорлиғ.
 
 
Ман асиру хастага айлаб лабингни заҳрханд,
Ўзгаларнинг базмида бўлдунг шакаргуфторлиғ.
 
 
Ман ғаминг новакларидин сийначоку дилфигор,
Сан қилиб ғайриға, эй, ороми жон, ғамхорлиғ.
 
 
Қўймадинг кўзга қадам, мардумлиғ айлаб бир йўли,
Билмадинг меҳру вафо йўлида мардумдорлиғ.
 
 
Телбае расво эрур деб, эй париваш, ор этиб,
Фурқатий дилхастадин олдинг хати безорлиғ.
 
«Ул пари ҳажрида чеккан нолау зоримға боқ…»
 
Ул пари ҳажрида чеккан нолау зоримға боқ,
Осмонға ўрлади, оҳи шарарборимға боқ.
 
 
Гулжабину ғунчалабнинг ҳасратида қон ютуб,
Сарғарибдурман, хазондек жисми беморимға боқ.
 
 
Заъфарон юз узра қонлиғ ёш тўкарман, эй, рафиқ,
Қилмадинг бовар агар бу ранги рухсоримға боқ.
 
 
Умрлардур бўйла бир бетараҳҳум ёр учун,
Дўсту душмандин эшитган таъна-озоримға боқ.
 
 
Таън қилғунча мени, бедардлар, кўзум ўюб,
Ол, кўзинг ўрниға солғил, сўнгра дилдоримға боқ.
 
 
Ишқ савдосидин ўлдум гарчи кўб ошуфтаҳол,
Эй, жунунни шаклидин бўйнумда тумморимға боқ.
 
 
Эй, муҳаббат аҳли, рамзи ишқ фаҳм айлай десанг,
Ёзилан хуни жигардин, Фурқат, ашъоримға боқ.
 
«Кўнгул қўймоқ хатодур, ҳусн аҳлининг вафоси йўқ…»
 
Кўнгул қўймоқ хатодур, ҳусн аҳлининг вафоси йўқ,
Хинонинг рангли янглиғдур, кетар бир кун, бақоси йўқ.
 
 
Ўшал маҳвашки олам халқи анга мубталодурлар,
Ва лекин ман каби онлар ичинда мубталоси йўқ.
 
 
Ишонманглар, мусулмонлар, вафога ваъдалар қилса,
Булар ялғончилардур, аҳдининг ҳаргиз вафоси йўқ.
 
 
Ғаразгў, шум рақибларнинг юрар арқосидин истаб,
Қочар андинки, ишқдин ўзга дилда муддаоси йўқ.
 
 
Фалотун бўлса баъзи, мақтама, ул бехирад бўлғай,
Жаҳон раъноларининг қай бирининг норасоси йўқ.
 
 
Тағофул бирла оҳиста кетар ҳар сў, қарор этмай,
Замоне ўлтурурга ошиқ олдида ризоси йўқ.
 
 
Замона хўбрўсидин ўзингни қил, бадар, Фурқат,
Агар юз йил бу янглиғ умр кўрсанг, ҳеч бақоси йўқ.
 
«Жаннатнинг гулларидин гулзорингиз чиройлик…»
 
Жаннатнинг гулларидин гулзорингиз чиройлик,
Ҳуру пари юзидин рухсорингиз чиройлик.
 
 
Кўрганда қоматингиз бўлғой хижил сановбар,
Товуснинг жилвасидин рафторингиз чиройлик.
 
 
Ҳар қанча айласангиз келмас малол ҳаргиз,
Яхши эрур жафонгиз, озорингиз чиройлик.
 
 
Ҳар бир-биридин аҳсан афъолу хислатингиз,
Кирдорингиз ярашган, атворингиз чиройлик.
 
 
Олма қизил юзингиз, бодом эрур кўзингиз,
Таърифи анжирингиз, анорингиз чиройлик.
 
 
Фурқат, кўриб кўнгуллар бўлмас нечук паришон?
Белларда кокулингиз, тумморингиз чиройлик.
 
«Чаман саҳнида дерлар сарв бирла ёсуман нозик…»
 
Чаман саҳнида дерлар сарв бирла ёсуман нозик,
Ғалатдур, қоматинг олдида гулдан пираҳан нозик.
 
 
Қачон ул Юсуфи Мисрийда бу ҳусну малоҳат бор?
Фасоҳатда, сабоҳатда, ҳама тўғрида сан нозик.
 
 
Фалакни даврида кўп давр кечти, даҳр золидин,
Вужуда келмади асло сенингдек оқ бадан нозик.
 
 
Каломингдин ҳаловат топмоғи жонларни ондинким,
Даҳон нозик, забон нозик, ки лаб нозик, сухан нозик.
 
 
Қошинг саркашлик айлаб, қон тўкарга ўлтириб эрди,
Нечук бўлдики, бош чекмиш кўзинга ул чафан нозик.
 
 
Муносибдур сенингдек андалиби жаннатий, йўқса,130
Қачон бўлди жаҳон боғида ҳар зоғу заған нозик.
 
 
Қулинг Фурқат, дилим дардини кўп ифшо қилолмасмен,
Кўтармас табъи мавзунинг, анинг фикрича, сан нозик.
 
«Келинг Мулло Раҳим, ёр ахтарайлук…»
 
Келинг Мулло Раҳим, ёр ахтарайлук,
Кўнгул марғуби дилдор ахтарайлук.
 
 
Агарчи топмасак бир яхши дилбар,
Ёмондур, гар ситамкор, ахтарайлук.
 
 
Йўлуқтурди фалак якбора ғамни,
Демасдук ранжу озор ахтарайлук.
 
 
Юракда дарди йўқларни нетармиз?
Ўзимиздек дилафгор ахтарайлук.
 
 
Жаҳон боғини маҳзун булбулимиз,
Гулеки бўлса бехор, ахтарайлук.
 
 
Вафолик ёрни аҳволи шулму?
Қўйинг эмди, жафокор ахтарайлук.
 
 
Бўлуб ҳайрон бу ерда турмасак хўб,
Кезиб элни чи миқдор ахтарайлук.
 
 
Неча кундур иковлан Фурқатиймиз,
Висолини бўлуб зор ахтарайлук.
 
«Ишқ аро ошиқ ҳамиша волаи мажнун керак…»
 
Ишқ аро ошиқ ҳамиша волаи мажнун керак,
Оҳи сўзон, сина бирён, кўзлари пурхун керак.
 
 
Ғунча янглиғ ҳар саҳар хунобаи ҳасрат ютуб,
Ашки хунолуду пурхун жомаси гулгун керак.
 
 
Кори ҳар номард эмасдур ишққа қўймоқ қадам,
Рустами достон керак ё марди Афлотун керак.
 
 
Эл аро йиртиб яқосин, дод этиб, йиғлаб юруб,
Кўксига нохун уруб, нолон, кўзи Жайҳун керак.
 
 
Фурқато, ишқ аҳлини ноласи афғониким,
Булбули шўридадек ҳар рўзи шаб афзун керак.
 
«Сурмадин кўзлар қаро, қўллар ҳинодин лола ранг,8…»
 
Сурмадин кўзлар қаро, қўллар ҳинодин лола ранг,44
  Фурқат бу мисрани Фузулийга тазмин қилган.
  Қаранг: Фузулий. Асарлар, икки жилдлик биринчи жилд. Девон. Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, –Тошкент: 1968, 338-бет.


[Закрыть]

Ғозадин юзларда тобу ўсмадин қошлар таранг.
 
 
Заъфароний кўйлак узра арғувоний камзиҳур,
Рўймол оғушидин пешонани аҳволи танг.
 
 
Бори нозик панжалар олтун узукдин зебнок,
Қўл биларзукдин музайян, нуқрадин оғизда чанг.
 
 
Гавҳар осқон ҳалқалар сиймин баногўшида банд,
Кўринур зулфи тунида субҳи содиқдек аранг.
 
 
Ғамза бирла ўлтурур, гаҳ жилвалар бирла юрур,
Турфа бир ноз, офарин, пур ишва таннозу сатанг.
 
 
Ақл, ҳуш элтар агар турса паридек силкиниб,
Одамизод ичра ҳам мундоғ бўлурму шўх-шанг?
 
 
Йўқ қутулмоқлиғ менга, ул офати жон дастидин,
Қасдима қошлар камон, пайваста мужгонлар ҳаданг.
 
 
Ул париваш ишқидинки, телбадурмен, гоҳ соғ,
Чунки бордур орамизда гоҳ сулҳу, гоҳи жанг.
 
 
Жаврларким, Фурқат, ул шўхи жафожў айлади,
Мунча бедоду ситам қилмас мусулмонға фаранг.
 
«Не балолиғ эрди, эй шўхи дилоро, суратинг…»
 
Не балолиғ эрди, эй шўхи дилоро, суратинг,
Ақлими лол этти қилғунча тамошо суратинг.
 
 
Кетти бир кўргач ани сабру қарорим шеваси,
Айлади тоқат нечук чекканда тарсо, суратинг?
 
 
Ёки Гуландом эрурсан, боз келдинг дар вужуд,
Айлади Баҳромдек бизларни шайдо суратинг.
 
 
Сарвқадлар суратин чекканда наққоши азал,
Бир алиф шаклида ёзмиш қадди зебо суратинг.
 
 
Нақши пойингни чеколмас эрди Чин суратгари,
Олғуси миръот ила рус аҳли қайдо суратинг?
 
 
Бу латофатлар била борса калисоға агар,
Қўймағайму бош-аёғига чалипо, суратинг?
 
 
Турфаким тасвири лаълинг мурдаларға жон берур,
Йўқ эрур, жоно, ажаб бўлса Масиҳо суратинг.
 
 
Кеча-кундуз журъат айлаб моҳу меҳр ойинаси,
Бўлмади кўрмоқ ила мустағни асло суратинг.
 
 
Фурқатий қошу кўзинг айни тасаввур айлагач,
Солди ғорат кўнглига, жониға яғмо суратинг.
 
«Нигори дилнавозим, доғи ҳижрон айладинг кетдинг…»
 
Нигори дилнавозим, доғи ҳижрон айладинг кетдинг,
Фироқинг ўтиға бағримни сўзон айладинг кетдинг.
 
 
Қадингни жилвапиро қилдинг эрса ҳури жаннатдек,
Ҳамани қумридек ҳасратда нолон айладинг кетдинг.
 
 
Асири ишқ бўлғонлар ҳамамиз йиғлашиб қолдик,
Мунингдек ҳасрату ғам ичра нолон айладинг кетдинг.
 
 
Табассум айладинг гулдек, такаллум айлабон ул кун,
Мисоли ғунчадек бағрим тўла қон айладинг кетдинг.
 
 
Сафар қилдинг, шаҳаншоҳим, шукуҳу салтанат бирла,
Қулинг Фурқатни бу ғурбатда нодон айладинг кетдинг.
 
«Мунча золим бўлмиш ул хунрез тарсо кўзларинг –…»
 
Мунча золим бўлмиш ул хунрез тарсо кўзларинг –
Ким, солур ислом элиға онча яғмо кўзларинг.
 
 
Ҳалқаи зулфинг кўнгулларни саросар банд этиб,
Қатлима тортар қошингдин тиғи бурро кўзларинг.
 
 
Кеткил ул ён, деб ишорат қилса ҳар гаҳ қошларинг,
Кел бери, деб айлашур оҳиста иймо кўзларинг.
 
 
Майдин эрмас ул киши, жоно, сияҳ маст ўлмоғи,
Кўрди бир ғамза ҳарифи нашъа паймо кўзларинг.
 
 
Хирқаи зуҳдумни ҳуснинг панжасидин чок этиб,
Офият аҳли қошида қилди расво кўзларинг.
 
 
Айлаганда настаран кўзгусини ҳайрон юзинг,
Интизор этмас нечук наргисни шаҳло кўзларинг?
 
 
Не учун дашту биёбонларни тинмасдин кезар,
Қилмағон бўлса агар оҳуни шайдо кўзларинг?
 
 
Қилди Фурқатни харобу хастау зору забун,
Холу хаттинг, қадду рухсоринг, на танҳо кўзларинг.
 
«Май ичибким, ғамза тиғин обдор айлар кўзунг…»
 
Май ичибким, ғамза тиғин обдор айлар кўзунг,
Ҳар нигаҳда юз кишини дилфигор айлар кўзунг.
 
 
Холинг ошуби ҳабаш иқлимиға яғмо солиб,
Фитнадин торожи мулки Зангибор айлар кўзунг.
 
 
Айламас тоқат нигоҳингга агарчи бўлса тош,
Кўзгуни сиймоб янглиғ беқарор айлар кўзунг…
 
 
Раҳна солиб даҳр аро, қилди Ҳалоку даврини,
Қўрқаман эл қонидин сув жўйбор айлар кўзунг.
 
 
Хоки ночизи дўкон ўлди жавоҳир сурмаси,
Бир назар солмай ани бу навъ хор айлар кўзунг.
 
 
Ой юзинг узра қошинг ўтрусида Миррих ўлуб,
Қавс буржида қиронлар ошкор айлар кўзунг.
 
 
Тутмаган бўлса ғазабдин Шоҳимардон шевасин,
Нега қошингдин ҳамойил зулфиқор айлар кўзунг.
 
 
Накҳати зулфинг ушотиб нофаи Чин қадрини,
Оҳуи дашти Хўтанни шармисор айлар кўзунг.
 
 
Базм аро гулранг майи сен нўш қилғилким гаҳи,
Фурқатийға бир боқиб дафъи хумор айлар кўзунг.
 
«Эй жаҳона сеҳрлар, жоно, аён айлар кўзунг…»
 
Эй жаҳона сеҳрлар, жоно, аён айлар кўзунг,
Сеҳр ила, азбаски, тасҳири жаҳон айлар кўзунг.
 
 
Сийналар чок ўлмасунмиким, мижанг новаклари,
Боғлаюб қош ёсина ҳар дам нишон айлар кўзунг.
 
 
Лаъли нобинг ишқ элиға гарчи руҳафзо эрур,
Бир нигаҳ бирла ва лекин қасди жон айлар кўзунг.
 
 
Айлаб истиғно чекардин сурманинг овозасин,
Йўқ этиб, дошлар аросинда ниҳон айлар кўзунг.
 
 
Мардуми ақл ила шахси хушуми қатл этмака,
Ноздин тиғу тағофулдин синон айлар кўзунг.
 
 
Холи ўлсун лаҳзаи қайдоғ замон ошубидин,
Ғамзадин ҳар дамда ошуби замон айлар кўзунг.
 
 
Айламай найлай хаёли кипригинг охир асо,
Ким, мени ёдида доим нотавон айлар кўзунг.
 
 
Нофа бағрин қон этиб накҳатда зулфинг, ваҳшини,
Умрлар овораи бехонумон айлар кўзунг.
 
 
Тушмагайди фитналар даврона, оё Фурқатий,
Фитна ахтар буржида меҳри қирон айлар кўзунг.
 
«Тўккали жаллод эрур ишқ аҳлидин қон кўзларинг…»
 
Тўккали жаллод эрур ишқ аҳлидин қон кўзларинг,
Лабларинг жон бахшу аммо офати жон кўзларинг.
 
 
Саҳл, агар бўлса паришон, дилбарим, қилсанг нигоҳ,
Қилди оҳуни Хўтан даштида сарсон кўзларинг.
 
 
Ногаҳон ошиқларингға тийри мужгонлар отиб,
Раҳна дил мулкиға солди номусулмон кўзларинг.
 
 
Бир ишорат бирла дер эрди боқиб бисмил қилай,
Бўлмасун ул аҳдидин, ё раб, пушаймон кўзларинг.
 
 
Эй нигоро! Сурмани қўй, қўйма, қўйсанг, чиқмағил,
Қилмағай ошуби даҳр устига тўфон кўзларинг.
 
 
Шукр, Фурқат, фурқатингда хастаю бемор эди,
Бир боқишда айлади дардиға дармон кўзларинг.
 
«Юзу зулфинг фурқатидин, эй дилоромим менинг…»
 
Юзу зулфинг фурқатидин, эй дилоромим менинг,
Йиғламоқлиғ бирла кечгай субҳ ила шомим менинг.
 
 
Йўқ эрур осойишим, холинг ғамидин кечалар,
Найлайин талх ўлса бу тарёкдин комим менинг?
 
 
Хоки пойини фидоси жон, ўшал қосидниким,
Еткурур бўлса жанобингға бу пайғомим менинг.
 
 
Заъфлик жисмим, рамақда жон, ўлар ҳолатдаман,
Тобакай ҳажрингда кечсун буйла айёмим менинг?
 
 
Айладинг азми сафар, қолдим агарчи телмуруб,
Сен била кетди баробар сабру оромим менинг.
 
 
Эл гумон айларки: нўшим бодаи гулранг эрур,
Йўқ, лабинг ёдида тўлмиш қон ила жомим менинг.
 
 
Нега булбулдек фиғону қумридек чекмай наво,
Сендин айру, Фурқат, эй сарви гуландомим менинг.
 
«Мени, эй гул руҳим, булбулдек афгор айладинг, қўйдинг…»
 
Мени, эй гул руҳим, булбулдек афгор айладинг, қўйдинг,
Ишимни кеча-кундуз нолаи зор айладинг, қўйдинг.
 
 
Лабинг ширинлиғидин нуктаи пинҳон эди, сўрдим,
Табассум қилдингу бу сирни изҳор айладинг, қўйдинг.
 
 
Ўшал кун лутф этиб, васлингға еткурдинг мени осон,
Фироқинг бирла ҳолим эмди душвор айладинг, қўйдинг.
 
 
Жамолинг хирманида донаи холингни кўргуздинг,
Кўнгул мурғини зулфингға гирифтор айладинг, қўйдинг.
 
 
Қилиб ширин адолиғ, ҳар кима боқдинг кулиб, жоно,
Ўзингга ошиқ они, менга ағёр айладинг, қўйдинг.
 
 
Вилоят ичра солдинг ҳалқаи зулфингдин овоза,
Жунун аҳлини ҳолимдин хабардор айладинг, қўйдинг.
 
 
Нигоро! Хастаи Фурқатни маҳжури висол айлаб,
Кўзи кўзгусини муштоқи дийдор айладинг, қўйдинг.
 
«Яна жоно, мени дилхастани ҳайрон қилиб кетманг…»
 
Яна жоно, мени дилхастани ҳайрон қилиб кетманг,
Фироқ андуҳидин куйган юракни қон қилиб кетманг.
 
 
Келурда меҳрибонлик бирла хуррам этдингиз жонлар,
Кетарда бори қаҳр айлаб, ишим афғон қилиб кетманг.
 
 
Маромингизга боқсам, тарки меҳр айларга ўхшарсиз,
Тақи ғамлар қўлида зору саргардон қилиб кетманг.
 
 
Кулуб зоҳирда чандон марҳаматлар ваъдасин айлаб,
Фаромуш айлабон ё аҳдингиз ёлғон қилиб кетманг.
 
 
Қўюб мундоғ уқубатга, жафонинг бобини ушлаб,
Кўзум ёшини гўё мавжуши тўфон қилиб кетманг.
 
 
Малоҳат ағниёси сиз эрур, мен ишқ мискини,
Закоти ҳуснингизни ўзгага эҳсон қилиб кетманг.
 
 
Висола қилдингиз марҳам, бу қулни сарбаланд айлаб,
Яна Фурқатни ташлаб, ер била яксон қилиб кетманг.
 
«Ҳажр ўтида шоми ғам куймоқ менго фан айладинг…»
 
Ҳажр ўтида шоми ғам куймоқ менго фан айладинг,
Васл шамъи бирла сен эл базми равшан айладинг.
 
 
Лоладек бағримға қўйдунг шевадин доғ узра доғ,
Лаҳзаи дашти тағофулни нашиман айладинг.
 
 
Тиғи ҳасрат бирла қатл айлаб, аё хуршид рўй,
Чун шафақ оламни хунимдин музайян айладинг.
 
 
Новаки мужгон қошингни ёсидин пайваст этиб,
Кўксум, эй бедодгар, юз ерда равзан айладинг.
 
 
Ҳеч кофир даҳр аро қилмас мусулмон аҳлига,
Зулм ила бедодлиғларким, менга сан айладинг.
 
 
Нахли қадди нилуфарпўша, кўнгул, ўлдинг асир,
На эдуб сарв орзу, на ёди савсан айладинг.
 
 
Ишқ майдони аро, Фурқат, мушаббак кўксунги,
Шўхларни ханжари нозиға жавшан айладинг.
 
«Дилбаро, қилди мени кўб зору саргардон қошинг…»
 
Дилбаро, қилди мени кўб зору саргардон қошинг,
Йиғлатиб, қилди кўзимни ёшини тўфон қошинг.
 
 
Кўзларинг икки тарафдин дам-бадам афсун қилур,
Эмди қўйғил деб ишорат айлади ёлғон қошинг.
 
 
Ҳар бири бир ханжари қотил эрур мужгонларинг,
Неча мендек бегуноҳнинг қонини тўккон қошинг.
 
 
Қурсанг, эй ғорат нигоҳ бедодгар, мужгон ўқин,
Жону дилдин ўткарур то сирғача паррон қошинг.
 
 
Ноз тахтида Азизи Мисри истиғно деди,
Келди элчи ҳинд элидин, айлади меҳмон қошинг.
 
 
Ҳасрати бирла ҳамиша ўзи янглиғ хам этиб,
Қилди таъмири қадимни оқибат вайрон қошинг.
 
 
Эй қуёш юзлик пари, ҳар ойни бошида ҳилол,
Фурқатийдек бўлди кўргоч бесару сомон қошинг.
 
«Дилбаро, бошинг уза чун тожи султон кокулунг…»
 
Дилбаро, бошинг уза чун тожи султон кокулунг,
Ганжи ҳуснунгни қилур оламға эҳсон кокулунг.
 
 
Печ-печ ўлғонда жонлар ичра тушти печутоб,
Тўлғониб қилди кўнгулларни паришон кокулунг.
 
 
Мордурким чирмошибдурмиш қизил гул шохига,
Сарв қаддинг бирла ёким гули печон кокулунг.
 
 
Холи абрў бир тараф сабру қароримни олиб,
Айлади гажжак била ақлимни ҳайрон кокулунг.
 
 
Очти торидин гиреҳ, оё, сабо машшотаси,
Мушкбор этти жаҳонни анбарафшон кокулунг.
 
 
Кўзларинг яғмосидин оламға тушти фитналар,
Неча одамларни қилди хонавайрон кокулунг.
 
 
Бош қўюб аждар каби ётур жаҳонға ўт сочиб,
Айлагандек ганжи ҳуснунг мунда пинҳон кокулунг.
 
 
Шонадин заҳмат етар очсам гиреҳ мужгон ила,
Гул каби нозик эрур мушк ила бу кон кокулунг.
 
 
Кўзларинг наргис, юзинг гул, қуфли райҳондур хатинг,
Мисли сунбул ҳар тарафга бўлди ларзон кокулунг.
 
 
Йиғлатиб ғам даштида бул Фурқатий девонани,
Оқибат бағриға солди доғи ҳижрон кокулунг.
 
«Лабларинг остидаги холингдин айлансун қулунг…»
 
Лабларинг остидаги холингдин айлансун қулунг,
Лоладек гул-гул рухи олингдин айлансун қулунг.
 
 
Телба ошиқларга занжир икки ҳайдар кокулунг,
Дом этган сунбули долингдин айлансун қулунг.
 
 
Тонг насимидин дамодам ҳар тарафға хам бўлур,
Шохи гулдек қадди беҳолингдин айлансун қулунг.
 
 
Мақсадинг – ошиқни васла еткуруб шод айламоқ,
Бу ҳавас йўлида омолингдин айлансун қулунг.
 
 
Дарж қилғон донаи ёқут уза олмосдек,
Лаъл лаб устида табхолингдин айлансун қулунг.
 
 
Тори зулфингдин чиқиб бизларга тумори жунун,
Пойи сар фархунда бу холингдин айлансун қулунг.
 
 
Фурқатийни айладинг тасхир бу иқлим аро,
Саъд буржи узра иқболингдин айлансун қулунг.
 
«Фироқинг бирла, эй золим, неча бағримни қон қилдинг…»
 
Фироқинг бирла, эй золим, неча бағримни қон қилдинг,
Ғаминг бирла яна кўз йўлларин оби равон қилдинг.
 
 
Вафо кўз тутмагил ҳаргизки, жуз ғаддорлиқ йўқдур,
Фалакни умрлардур, эй кўнгул, кўп имтиҳон қилдинг.
 
 
Кўзимнинг мактабидин тинмайин, эй тифл, ашк оқар,
Сабаб на эрди, ҳайрат дарсини мунча равон қилдинг?
 
 
Рафиқо, не эди мақсад жаҳона келмагингдинким,
Кетарда на аён моҳиятингни, на ниҳон қилдинг.
 
 
Тириклик ҳосили шулдур, бузулмас деб гумон этма,
Ажал торожидан, оқил, ҳавасдин хонумон қилдинг.
 
 
Дегил бўлмас агар доим муродинг муғбача ҳусни,
Нечун дайр ичра Фурқат, хизмати пири муғон қилдинг?
 
«Эй, хароби чашми шўхи нимхобинг мен сенинг…»
 
Эй, хароби чашми шўхи нимхобинг мен сенинг,
Қил назар ҳолимғаким, бўйла харобинг мен сенинг.
 
 
Айладим бўса талаб, лаб очмадинг сўз арзаға,
Етти, аммо, интизори бир жавобинг мен сенинг.
 
 
Айласам бир лаҳза васлингдин фароғат, айб эмас,
Умрлардур ҳажр аро тортган азобинг мен сенинг.
 
 
Лайли-ю Ширинға Мажнун бирла Фарҳод ўлса боб,
Англаким, ҳар бобдин ишқ ичра бобинг мен сенинг.
 
 
Лабларинг ёқутиким, маҳзун кўнгулни қутидур,
Кел бериким, ташнаи ёқути нобинг мен сенинг.
 
 
Куйдирурсен тобакай жоним итобу қаҳр ила,
Фурқатинг ўтида худ бағри кабобинг мен сенинг.
 
«Руҳи мажруҳа ватандур хамлари ҳар кокулинг…»
 
Руҳи мажруҳа ватандур хамлари ҳар кокулинг,
Раҳм қилғил, ёзма, эй шўхи суманбар, кокулинг.
 
 
Шоҳи ҳинд шайдойидурким мулки ҳуснинг фатҳиға,
Ҳар соридин даста-даста йиғди лашкар кокулинг.
 
 
Ё малоҳат мулки шоҳисан, шарофат нуридин,
Бир ҳумо эрди бошингға ёзди шаҳпар кокулинг.
 
 
Дафтари ҳуснинг азал котиблари ёзмоқ учун,
Сафҳаи рухсоринг узра қилди мистар қокулинг.
 
 
Хотирим айлаб паришон, қилди бахтимни қаро,
Бошима ҳар дам солиб савдойи маҳшар кокулинг.
 
 
Эй, назокат гулшанида қоматинг сарви равон,
Наргиси шаҳло кўзингдур, сунбули тар кокулинг.
 
 
Нега топсун Фурқатий нозик белингким, толғуси –
Ким, кўтарган чоғда бори бор гавҳар кокулинг.
 
«Куюб дардингда, йиғларман, аё дилдор, куйдурдинг…»
 
Куюб дардингда, йиғларман, аё дилдор, куйдурдинг,
Етолмасман, нетай, эй навраси гулзор, куйдурдинг.
 
 
Қачонким ошиқинг бўлдум, куярман, оҳ, ишқингда,
Манго кўрсатмайин рўйингни, беозор, куйдурдинг.
 
 
Яқомни чок этиб ҳам оҳу воҳ деб халқ аро юрсам,
Санго бу ор эмасму? Эй қизи беор, куйдурдинг.
 
 
Уруб сийнамга ханжар, айласам нобуд дастингдин,
Халойиқ таъна қилғай, раҳм қилмай, зор куйдурдинг.
 
 
Юрубман халқ аро бир телба итдек оҳу воҳ айлаб,
Манинг уйқумни олдинг ҳам қилиб бедор, куйдурдинг.
 
 
Бу ишқинг кўчасида оҳ уруб борсам маҳаллангга,
Қавоғингни солиб, чиқмай бериб озор, куйдурдинг.
 
 
Дамодам ваъда айлаб, келмадинг, кўп интизор эттинг,
Гуноҳ эрмасму?! Ноҳақ хун тўкуб, хунхор, куйдурдинг.
 
 
Тирик борман бу олам ичра, ошиқ бўлғоним бўлғон,
Агар ўлғонда руҳим ҳам санго хушдор, куйдурдинг.
 
 
Санго ошиқ бўлуб, йиғлаб жигарлар қонга айланди,
Ёриб кўрсанг, билурсан, эй парирухсор, куйдурдинг.
 
 
Лабинг ширинлиги қанду асалнинг шаънини бузди,
Қулингга журъае бер, эй кўзи хумхор, куйдурдинг.
 
 
Баданнинг мевасидин бермадинг бир олма ё анжир,
Қўлунгни бўйнима солдурмадинг зинҳор, куйдурдинг.
 
 
Бу Фурқат ошиқи зоринг санго додини арз этти,
Тараҳҳум айлагил деб байт аро изҳор, куйдурдинг.
 
«Ман ғарибни куйдуруб, қилди адо ғулғулларинг…»
 
Ман ғарибни куйдуруб, қилди адо ғулғулларинг,
Бу тариқа зор этиб, қилдинг тамошо қулларинг.
 
 
Ҳажрдек ғавғо солиб мунглуғ бошимга, эй уко,
Даста-даста ҳар тараф айлаб риёҳ кокулларинг.
 
 
Маст этиб беихтиёр, олдинг бу ҳушим сийнадин,
Ҳар даме силкинтириб ушбу сиёҳ сунбулларинг.
 
 
Донаи холинг ярашган лоладек рухсорингга,
Ушбу сочинг домани райҳонму ё жанбулларинг?
 
 
Оразинг боғида очилгай тутошиб дам-бадам,
Ғунчаи хандоналар, айлаб таманно гулларинг.
 
 
Тутмагай лутф отини, доим иши жавру жафо,
Хорадек қаттиғ экандур беибо кўнгулларинг.
 
 
Ором олгай жон, анинг тегса агар шаббодаси,
Елфиниб устингдаги кийган қабо гул-гулларинг.
 
 
Хастадурман фурқатингда, йўқ мадорим заррача,
Бир бориб кўргаймуман, эй, маҳлиқо, манзилларинг?
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации