Текст книги "Муҳаббат йўлида"
Автор книги: Закирджан Фуркат
Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 12 (всего у книги 12 страниц)
Маҳфуз – 1) сақланган, беркитилган; 2) хотирга олинган, ёдланган.
Мижа, мужа – киприк (кўплиги мижгон).
Минвол – усул, йўл, қоида, тартиб, равиш.
Мийно – май шишаси.
Миръот – ойна, кўзгу.
Мизроб – танбур чертадиган нохун, тирноқ.
Мо – 1) йўқ, эмас; 2) ҳозирча, қанчалик.
Мор – илон.
Мосиво – ундан бошқа, ундан ташқари, каби маъноларда келади.
Мофиҳо – унда бор нарса; дунёу мофиҳо – дунёда нимаики бор нарса.
Моҳ, маҳ – ой, моҳ; тобон – ёрқин ой; моҳ рў – ой юзли.
Моҳазар – бирор нарсанинг ҳозир бўлиши, тайёрланган овқат, нимадир бор, тайёр.
Мақарр – турар жой.
Мағлул – кишанланган, занжирланган.
Мағмум – ғамли, аламли, ғамгин бўлмоқ.
Моҳасал – натижа, ҳосил.
Моҳи – балиқ.
Муазз – шарафловчи, ҳурматловчи.
Муанбар – атирланган, анбарланган, хушбўй.
Муаххир – орқага сурувчи.
Мубаддал – алмашинган, ўзгартилган, айрибошланган.
Мубаййин – баён қилинган, изоҳ этилган, тушунтирилган, исботланган.
Мубин – очиқ, равшан.
Мубоҳот – 1) арзирлик, ҳалол, жоиз, содда, осон; 2) мағрур, фахрланиш.
Муддаий – даъвогар, шикоятчи.
Мудаққиқ – нозикликни сезгувчи, ингичка, нуқталарни англовчи.
Мужавҳар – безаш, безак, қиммат баҳо тошлар билан безалган.
Мужалло – жилоланган, ялтиратилган.
Мужда – яхши хабар, хушхабар.
Музтариб – ташвишда, изтиробда қолган.
Мукаддар – 1) қирланган; 2) ғамли, кўнгли олинган, табъи хира.
Мукаррам – ҳурматли, азиз.
Мулоқот – учрашиш, кўришиш, йўлиқиш.
Мумтоз – танланган, аъло, олий, энг яхши.
Мунташир – ёйилган, тарқалган, ҳаммага маълум бўлган.
Мунфаил – хижолатли, уялган таъсирли.
Мунқатиъ – кесилган, узилган, таъсирли.
Мураттиб – тартибга солувчи, тузувчи.
Мураххас – бўшатилган, озод қилинган.
Муртазо – танланган, сайланган.
Муртафиъ – 1) юксак, юқори; 2) четлатилган; тугатилган.
Мурур – ўтиш, юриш.
Мурғ – қуш, парранда, товуқ.
Мурғон – қушлар.
Мурғоби – ўрдак.
Мусаввар – суратланган, зеҳнида тасвирланган, тасвир.
Мусаллам – таслим этилган, қойил қилинган, барчанинг маъқул топгани.
Мусаллат – эгаллаб олиш, ҳукмрон бўлиш.
Мусалсал – бир-бирига занжир каби боғланган.
Мусаммам – бир ишга қатъий қарор бериш.
Мусаххар – тасхир қилинган, ўзига қаратилган, забт этилган.
Мусиқор – афсонавий бир қуш, бу қушнинг тумшуғида жуда кўп тешиклар бўлиб, у парвоз этганда, шу тешиклардан ёқимли садолар, куйлар чиқар эмиш.
Мусовий – тенг, баробар.
Мустазод – 1) мафтун бўлган; 2) орттирилган; шарқ адабиётида лирика жанрининг бир хили.
Мустаххар – тасхир қилинган, ўзига варатилган, забт этилган.
Мустафид – фойда олувчи, баҳрланувчи.
Мустағний – эҳтиёжсиз, тортинувчи.
Мустаҳсан – таҳсин этилган, мақташга сазовор, хуш кўрилган ёқтирилган.
Мусҳаф – 1) китоб, рисолалар тўплами; 2) Қуръон (диний китоб).
Мутарро – тоза, янги безалган, таралган, тиниқ, ялтироқ.
Мутобиқ – мувофиқ, уйғун, бирбирига тўғри келадиган.
Муътакиф – кишилардан чекинган, ибодат учун хилватга чекинган.
Муътақад – эътиқодли, ишончли, ишонувчи.
Мутриб – созанда, музикачи.
Мутталиъ – хабардор бўлиш.
Муфаххар – шон-шавкатли.
Муфт – текин.
Муфсид – бузуқ, нияти бузуқ, иғвогар.
Муфтатин – эҳтиросга берилувчи.
Мухайяр – ихтиёрли, бир ишни қилиш қилмаслик, ихтиёри ўзида бўлган.
Мушаббак – қафас, тўр, панжара.
Мушавваш – ташвишли, бесаранжом, кўнгли ташвишли.
Мушк – 1) қора тусли ва хуш исли нарса, ипор, маж. Сочнинг қоралиги ва ҳиди; кўзнинг гавҳари (қорачиғи).
Мушки тотор – тоза ва энг хушбўй мушк.
Мушки ноб – тоза, соф мушк ўта хушбўй, мушки Хўтан – Хўтан ипори.
Мушкин – хушбўй ҳидли.
Мушобиҳ – ўхшаш.
Муштарий – 1) сотиб олувчи харидор; 2) Юпитер планетаси.
Муқаввас – ёй, камон шаклида, букилган.
Муқаллид – тақлид қилувчи, ўхшаш, ўхшатилган.
Муқарнас – устунлари қат-қат, ўймали, чўққиси, қуббали баланд бино.
Муқарраб, муқарриб – 1) дўст, ҳамсуҳбат; 2) қурбон қилувчи.
Муқаттаат – кесма нарсалар, қитъалар.
Муғтанам – ғанимат, қулай манфаатли пайт.
Муҳтасиб – бозор назоратчиси, халқ орасидаги тартиб-қоидаларни кузатиб юрувчи.
Мужиб – сабаб, туфайли.
Мавт – ўлим, тугаш.
Мўврус – мерос.
Мўйин, мўин – соч ёки юнгдан қилинган мато.
Н
Набз – қон томири.
Набий – авлиё, пайғамбар.
Набот, наботот – ўсимлик, майса, ўт.
Наво – 1) овоз, садо; 2) куй, мусиқа оҳанги; 3) махсус куйнинг номи; 4) бойлик, баҳра, лаззат.
Навоз – сўз бирикмасида келиб, лутф этувчи, тарбияловчи, хуш кўрувчи маъноларини билдиради: меҳмоннавоз, меҳмондўст, меҳмонпарвар.
Навозиш – яхшилик қилиш, сийлаш, марҳамат, эркалаш, меҳрибончилик.
Навола – совға, ҳадя, эҳсон, инъом.
Наврас, навраста – 1) янги ўсиб келаётган ёш; янги етишган ўспирин; 2) янги майса.
Навҳа – товуш чиқариб йиғлаш, улиш, мунгли йиғи, нола.
Нажжор – дурадгор, бинокор уста.
Нажод – 1) насл-насаб, келиб чиқиш; 2) зот, жинс.
Назъ – 1) олиш, суғуриб (юлиб) олиш; назъ ҳолат – ўлиш вақти; 2) танлаб олиш; ажратиш.
Назм – 1) тартиб, тузум; 2) шеър.
Найсон – баҳор чоғлари; абри найсон – баҳор булути.
Накҳат – хушбўй, яхши ис.
Наъл – 1) кавуш; 2) тақа шаклидаги тамға; нағал.
Наълайн – бир жуфт кавуш.
Нанг – ор, уят, номус.
Наргис – оқкўнгил, сирин, бўтакўз.
Нардбон – нарвон, шоти, зина.
Нарм – юмшоқ.
Насойим – ёқимли шабадалар, тонг шамоллари.
Настаран – хушбўй оқ гул.
Наът – тавсиф (кўплиги наут).
Нафир1 – 1) най товуши; 2) карнай, овоз; 3) қичқириқ, нола, фарёд, йиғи; 4) жамоат, гуруҳ.
Нафир2 – нафратланувчи.
Нафйи – рад этиш, йироқлатиш, кетказиш, бадарға.
Нафт – қорамой, нефтъ.
Нахл – 1) кўчат, ёш дарахт; 2) хурмо дарахти.
Нахлистон – хурмо дарахтлари, хурмозор.
Нахос – мис.
Нахсот – 1) биринчидан, дастлаб; 2) биринчи.
Нахостин – дастлаб, биринчи.
Нашимангоҳ – 1) ўтирадиган жой; 2) борадиган жой.
Нашот – хурсандлик, севинч, шодлик.
Наъш – тобут.
Нақз – бузиш.
Нақл – 1) ривоят, ҳикоя, оғизданоғизга кўчиб юрган жумла; 2) келтириш, ўзгартириш; 3) таржима; 4) варақлаш; 5) кўчириш.
Наҳж-наҳаж – 1) тўғри йўл, очиқ йўл, катта йўл; 2) тарз, йўсин.
Наҳиф – озғин.
Нек – яхши, гўзал.
Неку – яхши, гўзал.
Нигаҳдор – қараб турувчи, сақловчи.
Нигун – тубан, тўнкарилган.
Низ – яна, тағин.
Низомия – тартиб, система, қонун.
Нимбисмил – чала сўйиш, чала ўлдириш.
Нисор – сочиш, соқчи, ҳурматли кишиларнинг бошидан гул ёки танга сочиш; зар нисор – зар сочиш.
Ниш – тикон, заҳар, чақадиган ҳашарот найзаси.
Нашиб – пастлик, нишаб.
Нишиман – 1) қуш уяси, ин, турар жой; 2) мажлис, ўлтириш.
Нишин – сўз бирикмасида ўлтирувчи, яшовчи маъноларида келади: хилватнишин – хилватда ўтирувчи.
Ниҳод – 1) табиат, характер, хислат; 2) тузилиш; 3) вужуд, вазият, асос, қиёфат.
Ноб – соф, холис, тоза, тиниқ.
Новак – ўқ учи, қадимги замон ёйи (камон) билан отиладиган ўқ.
Ной – қамиш.
Нол – қамиш, Ҳиндистондан келтирилган қора қамиш; қалам ичидаги қилтириқ.
Нопадид – кўринмаган.
Носиҳ – насиҳатчи.
Нофа, ноф – киндик.
Нофиъ – фойдали.
Ноқис – нуқсонли, камчилиги бор.
Нузул қилмоқ – келмоқ, тушмоқ.
Нукта – нозик маъноли сўз.
Нуктарас – ақлли, нозик фикрларни еча олувчи донишманд, камолга эришган.
Нури басар – кўз нури.
Нўг, навг – бирор нарсанинг (чунончи қалам ва игнанинг) учи.
Нўш – 1) тотли, ширин таъм, чучуклик; 2) асал, бол.
Нўш – сўз бирикмасида келиб, ичувчи маъносини билдиради; боданўш – май ичувчи.
О
Обёр – сувдан фойдаланиш устидан назорат қилиб турувчи мироб.
Обиҳайвон – оби ҳаёт – тириклик суви.
Овар – сўз бирикмасида – келтирилган, келтирувчи маъноларини билдиради; нукта овар – чуқур маъноли, чиройли сўзловчи.
Овон – вақтлар, замонлар, пайтлар.
Озар – 1) ўт, олов; 2) қавс ойининг бошқа бир номи.
Озмо – синаш, имтиҳон.
Озурда – озор кўрган.
Ойин – одат, расм.
Ол – очиқ қизил ранг.
Олуд – сўз бирикмаларида келиб, аралаш, буланган маъноларини ифодалайди; заҳр олудзаҳар – аралашган, қўшилган.
Олуда – буланган, булғанч, ярамас.
Олудалик – ифлослик, беҳудалик.
Ом – омма, кўпчилик, умумий.
Осиб – зиён, зарар, мусибат, офат, кулфат, фалокат, бахтсизлик.
Осо – сўзга қўшилиб: тинчитувчи, роҳатлантирувчи каби ўхшаш маъноларида келади. Дил осо – кўнгилга роҳат берувчи.
Осор – асарлар.
Остин – енг, беостин – енгсиз.
Офият – соғлиқ, соғайиш, тинчлик.
Офоқ – осмон атрофлари, уфқ.
Ошуфта – боғланган, берилган.
Ошуб – ғавғо, тўполон, шовқин фитна.
Оғуш – қучоқ.
П
Падид – пайдо бўлган, кўзга кўринган.
Падидор – пайдо бўлган, ошкор кўринган.
Паём – хабар.
Пажмурда – сўлғин, сўлиган.
Пазир – сўз бирикмасида қабул қилувчи, ёқимли, ёқувчи маъноларини ифодалайди; дилпазир – кўнгилга ёқувчи, ёқимли.
Пайк – хабарчи, элчи, хат олиб келувчи.
Пайкар – гавда, қомат.
Пайкон – ўқ.
Паймона – пиёла, май идиши.
Паймоншикан – ваъдани бузувчи, аҳдида турмовчи.
Пайғом – хабар, элчилар, хабарчилар.
Паланг – қоплон.
Парвин – ҳулкар.
Паргола – 1) парча-парча, бўлак; 2) титилган, юмдаланган.
Паргор – чамбарак, паргар.
Партов – нур, ёруғлик, ярқираб кўриниш.
Пасру – айнимоқ, қайтмоқ.
Печтоб – ўралиш, қайтмоқ.
Пеша – ҳунар, касб, одат.
Пир – қари, кекса.
Пиро – безак, зийнат, безанган.
Пироҳан – кўйлак.
Пири муғон – май сотувчи.
Порсо – тақво қилувчи, сақланувчи.
Пўя – йўртиш, ўртача тезликда юриш.
Р
Рабт – 1) боғланиш, алоқа; 2) интизом.
Равза – 1) боғ; 2) жаннат; 3) маж. қабр.
Равзан – туйник, тешик, дарча.
Равған – ёғ, мой.
Раг – томир, қон томири.
Рагидаст – қўл томири.
Раият – аҳоли.
Рак – тўғри, очиқ.
Рамақ – умр охиридаги энг кейинги нафас.
Ранж – машаққат, қийналиш, оғриқ.
Ранжур – касал, хаста.
Рас – сўз бирикмасида қилувчи, етувчи, етишувчи маъноларида келади, фарёд рас – раҳм қилувчи, қулоқ солувчи.
Расон – сўз бирикмасида етказувчи маъносини ифодалайди: нафъ расон – фойда етказувчи.
Рафъ – 1) кўтарилиш, юксалтириш; 2) йўқ қилиш.
Рафиъ – юксак, баланд.
Рафоқат – 1) дўстлик, йўлдошлик; 2) ширкат, жамоат.
Рафоҳият – турмуш кенгчилиги, кун кечириш фаровонлиги, яхши аҳвол.
Рафтор – юриш, муносабат.
Рах – ёриқ, чок, чизиқ.
Рахна – йиқиқ, дарз, ёриқ.
Рахт – 1) уй асбоб-анжоми; 2) кийим-кечак; 3) йўл.
Рахш – от, олачипор от.
Рахшон – ялтироқ, порлоқ, тобланувчи.
Раҳ – 1) йўл; 2) шароб.
Раҳиқ – соф, шароб, май.
Рашҳа – томчи, бу ерда: учқунлар.
Ридо – дарвешлар бўйнига солиб юрадиган чодир.
Ризвон – 1) қаноатланиш, розилик; 2) жаннат дарвозасида қоровуллик қилувчи фаришта.
Рил – из, елкан.
Ринд – нозик табиат, олифта, бепарво, салт-сувой.
Рисмон – арқон, арғамчи, ип.
Рисолат – юборилган, элчилик, пайғамбарлик.
Ришта – ип, каноп.
Робита – алоқа, боғланиш, занжир, тартиб, қоида.
Ровий – ҳикоячи, тарихчи, ривоят қилувчи.
Роҳ1 – 1) шодлик; 2) маж. роҳий райҳоний – кўкимтир ва ҳуш исли май.
Роҳ2 – йўл.
Роҳиб – христиан динига тақводор, зоҳид, монах.
Руд – 1) торли чолғу асбоби; 2) ариқ, ирмоқ.
Рустохез – 1) ғавғо, тўполон; 2) қиёмат.
Русум – расмлар.
Рухом – мармар тош.
С
Сабт – 1) маҳкам туриш; 2) ёзиш, қайд этиш.
Сабу – кўза, хумча.
Сабукбор – юки енгил, чаққон.
Савмаа – христианлар ибодатхонаси, монастир, христиан дарвешларининг халқдан бекиниш жойи (кўплиги савомиъ).
Савт1 – қамчи.
Савт2 – товуш, овоз, шовқин, оҳанг, куй, мақом.
Сад – девор, тўсиқ, ғов, юз.
Саъд – бахт, толеъ, яхшилик, юлдузнинг яхшиликка қарата таъсири.
Садр, садра – нилуфар.
Саёдат – сайидлик, улуғлик.
Саид – саодатлик, бахтли, бахтиёр.
Саъй – тиришиш, ҳаракат, уриниш.
Сайд – ов, ов қилиш.
Сакон – 1) тинчлик; 2) тинч яшаш.
Сакани – турувчилар, жойлашиб яшовчилар.
Саканот – тинчлик, тинч ҳаракатсиз.
Салосил – занжир қатор, кетмакет (бирлиги силсила).
Салом, салавот – ибодат, намоз.
Сам – заҳар.
Саман – ёсмин – сўзининг қисқаргани: оқ, сариқ, рангли ҳуш исли гул (ҳозирги қўлланиши суман).
Саманд – от, саман от, юришли от.
Самандар – калтакесакка ўхшаган жонивор (афсонага кўра гўё ўтдан пайдо бўлиб, ўт ичида яшармиш).
Самар1 – мева, фойда, натижа.
Самар2 – машҳур, танилган.
Самиъ, сомиъ – эшитувчи, тингловчи, хабардор.
Симоъ – эшитиш.
Самт – сукут, жимлик.
Самум – ҳалокатли, заҳарли шамол.
Сановбар – 1) қарағайга ўхшаш хушқомат дарахт; 2) маж. келишган қомат.
Санам – 1) бут; 2) маж. севгили, гўзал (кўплиги асном).
Сандал – 1) қора-сариқ рангли хуш исли ёғоч; 2) стул, курси.
Санж – сўз бирикмасида ўлчовчи, тортувчи маъносини ифодалайди.
Санжида – ўйлаб иш қилувчи, жиддий; мулоҳазали.
Санжоб – кул ранг мўйна, кул, бўз рангли олмахон.
Сантур – бир чолғу асбобининг номи.
Сарбоз – аскар.
Сарв – қомати келишган, текис бир дарахт.
Сард – совуқ; оҳи сард – совуқ оҳ – нафас.
Саропо – бошдан-оёқ, бошидан охиригача.
Сарфароз – етишган, хурсанд, ҳурматланган.
Саргарм – 1) қизишган, қизғин киришган; 2) маст.
Сарир1 – тахт.
Сарир2 – ғижирлаш, шилдираш.
Саргарон – гангиган, довдираган, қалтираш.
Саросар – бошдан охиригача.
Сархора – олтин нақшлар.
Сафир – най овози, ёқимли, майин овоз, қушлар овози.
Сафо – 1) соф, тоза; 2) ёруғлик, равшанлик, порлоқлик, хурсандлик; сафо аҳли – соф-юрак, пок кўнгилли.
Саффок – 1) қон тўкувчи; 2) қон олувчи.
Сафҳа – саҳифа, бет.
Сахт – қаттиқ, қотиб қолган, мустаҳкам.
Саҳбо – қизил май.
Саҳи, сиҳи – тўғри, барваста (бу ҳар вақт сарв, қад сўзлар билан бирга келади).
Саҳл1 – осон, енгил; арзимас.
Саҳл2 – 1) текислик, водий; 2) осон, енгил, арзимас.
Себарга – бир хил чиройли ўт, ёввойи беда.
Сижин – зиндон, қамоқ.
Сиёдат – ҳукмрон, ҳукумат.
Сийрат – хулқ-атвор, хислат, равиш.
Силк – 1) ип (марварид каби тошлар ўтказилади); 2) қатор; тизим.
Сийм – кумуш, сиймтан – кумуш тан, нозик тан.
Синон – найзанинг учи.
Сир – 1) сир; 2) ҳис-сезгини йўқотиш, хушсизлик, сир вақти ҳушсизланган, сезгини йўқотган бир пайт.
Сиршк – кўз ёши.
Сифориш – буюриш, топшириқ.
Сиканжа – исканжа, пресс.
Соиб – яхши йўналтирилган, худди кўзланган жойга бориб тегувчи.
Сойир – бошқа (сойир асбоб – бошқа асбоблар).
Солик – бирор сўфийлик маслагига мансуб; сулук – сўфийлик йўлини тутувчи.
Сониъ – яратувчи, пайдо қилувчи.
Соний – иккинчи, иккинчидан.
Сос – 1) дўндуқча, жажжи; 2) зарпечак.
Соқиб – ўткир, кучли, тешиб ўтувчи.
Соғар – май қадаҳи, май пиёласи.
Сувор – отга минган.
Суд – фойда.
Сужуд – таъзим, букилиш.
Сулс – учдан бир.
Сулук – феъл-атвор, муносабат.
Сум – 1) таёқ; 2) маж. оёқ.
Суман – бир хил гул (жасмин).
Сунбул – 1) бир турли хушбўй қора рангли ўсимлик; 2) маж. севгилининг сочи.
Сура – Қуръоннинг айрим боб ва бўлими (кўплиги сувар).
Сурайё – ҳулкар, бир тўп юлдуз.
Суроҳий – май идиши.
Сурхоб – қизил рангли сув.
Сутур – от, улов.
Суханвар – сўзамол, билимдон, сўзга уста.
Сў, сўй – томон, тараф.
Сўз – куйдириш, ўрташ; 2) сўз бирикмасида куйдирувчи, ўртовчи маъносида келади.
Сўзиш – ғам, қайғу, аччиғланиш, куйиш.
Сўзон – 1) куйган, куйиб турган, ёниб турган; 2) аламли.
Т
Тааб – машаққат, қийинчилик.
Таарруз – 1) тегиш, тақилиш; 2) қаршилик кўрсатиш.
Таб – иситма, безгак.
Табъ – табиат, характер, истеъдод.
Табдил – ўзгартиш, алмаштириш, айлантириш.
Таъбия – 1) тартибга келтириш, жой– жойига қўйиш; 2) пистирма (чунончи, душмандан мудофааланиш учун аскарни ва уруш асбобларини шайлаб қарши қўйиш).
Табошир – шакар қамиш.
Табхол – иситма, лабга учуқ тошиши.
Таважжуҳ – юзланиш, юзни бир кишига ёки бир томонга буриш, қараш, қаратиш.
Таваққуф – тўхташ, тек туруш.
Таваққуъ – илтимос, умид.
Таъвиз – тумор.
Тавил – узун.
Таъвил – сўзни ўз маъносидан бошқа маънога буриш.
Тавобиъ, тобиъ – эргашувчи, бўйсунувчи.
Тавоф – бирор нарсанинг атрофини айланиш, зиёрат.
Тавсан – 1) шўх от; 2) қайсар, ўжар, хира.
Тавф – айланиб чиқиш, сайр этиш.
Тадриж – аста-секин.
Тажарруд – алоқасизлик, четланиш, ҳамма нарсадан кечиш, ёлғизлик.
Тажассус – излаш, қидириш.
Таъжил – ошиқиш, шошилиш, тезлатиш.
Тажнис – 1) сўз ўйини; 2) адабиётда – омонимларни (шакли бир, маъноси бошқа-бошқа сўзларни) келтириш; тажнис қилиш, ҳамшакл қилиш, туюқ.
Тазалзул – титраш, дириллаш, тўлқинланиш.
Тазаллум – зулмдан зорланиш.
Тазарв – қирғовул.
Тазвир – макр, ҳийла.
Таъзир – койиш, жазолаш.
Тай – юриш, кезиш.
Тайид – қувватлаш, мустаҳкамлаш, таъкидлаш.
Тайр – 1) учиш; 2) қуш; тайр қилмоқ – учмоқ.
Такаллум – сўзлаш, гапириш.
Такмил – камолга етказиш, комил қилиш, тўлдириш.
Тал – 1) тепа, баландлик; 2) шабнам, майда ёмғир.
Таллил – ёмғирнинг шивалаб ёғиши.
Талаф – нобуд, ҳалок, йўқ бўлиш.
Талотум – урилиш, тўлқинларнинг бир – бирига урилиши.
Талх – аччиқ.
Талхис – саралаш, хулосалаш.
Тилхком – қайғули, тириклиги қийналиб ўтадиган.
Талъат – қиёфа, юз чеҳра.
Тўъма – овқат.
Таманно – тилак, истак, орзу.
Таъмир – бузуқ жойни тузатиш, ремонт, иморат қилиш, бино қилиш, обод қилиш.
Тамкин – оғирлик, чидам, оғир табиатлик, сабр.
Тамма – тамом бўлди, сўнг бўлди.
Тамр – пишган хурмо.
Танаъум – кайф-сафо, неъматланиш, неъматга эга бўлиш.
Тар – янги, ҳўл.
Тараб – хурсандлик, шодлик келтирувчи.
Тарабнок – хурсанд, шод.
Тарашшух – 1) суюқликнинг сизиб оқиши; 2) бирор яширин нарсанинг билиниб қолиши.
Тараҳҳум – раҳм қилиш, ғамхўрлик.
Таржиъ – қайтариш, такрорлаш; таржиъбанд – шеърда бир байтнинг такрорланиши.
Таржиҳ – бир нарсани иккинчи нарсадан ортиқ кўриш.
Тарийқ – 1) йўл, из; 2) усул, йўсин, қоида, расм; 3) маслак; 4) восита, сабаб.
Тариқ – йўлдош, ҳамроҳ.
Тароват – янгилик, тозалик.
Тарсил – юборилган, хатти тарсил – юборилган хат.
Тарсо – христиан.
Тарҳ – 1) ташлаш, олиб ташлаш; 2) қурилган бино; 3) қурилиш, иморатнинг режаси, плани, проекти.
Тасалсул – занжир бандлари каби бир– бирига кетма-кет уланиб кетиш; бир-бирининг ортидан тизилиш.
Тасниф – ёзиш, тузиш (асарни).
Тасхир – қўлга олиш.
Тафарруж – сайр-томоша, кўнгил очиш.
Тафаххус – кавлаш, текшириш, суриштириш.
Тафсир – шарҳ, изоҳ.
Тахаллус – 1) халос бўлиш, қутулиш; 2) ўзининг асли отидан бошқа бир от (масалан, шеърда) қўйиш.
Тахфиф – енгиллашиш.
Ташбиҳ – ўхшаш, каби.
Ташриф – марҳамат қилиб келиш.
Ташхис – таний олиш, ажрата билиш, аниқлаш, касалликни аниқлаш; ички аъзоларни текшириб билиш.
Тақвият – 1) куч бериш; 2) қувватлаш.
Тақрир – қарор бериш, мақсадни оғзаки англатиш.
Тағйир – ўзгартириш.
Тағийри ҳаво – ҳавони ўзгартириш.
Тағофул – билиб билмасликка солиш, ғафлатда қолиш.
Таҳайюр – ҳайратланиш, ҳайрон бўлиш, ҳайронлик, шошиб қолиш.
Таҳаммул – тоқат, сабр, чидам.
Таҳаррук – қимирлаш, ҳаракатланиш, ҳаракатга келтириш, қўзғатиш.
Таҳолуф – зидлик.
Таҳур – покиза, тоза.
Тегру – …гача, га, қадар; тонгға тегру – тонггача.
Тийр – ўқ.
Тийра – қоронғу, қора, булғонч, ғам-ғуссали.
Тифл – гўдак, ёш бола.
Тиҳи – бўш, ичи бўш.
Тоб1 – тоқат, куч, қувват, қудрат.
Тоб2 – эшилма, тўлғаниш, букилиш.
Тоб3 – нур, товланиш.
Тоз1 – тохтан – югуриш, тоз – югур.
Тоз2 – интилувчи.
Тозий – 1) арабча; 2) арабий от, чопқир от.
Тозиёна – қамчи, хипчин, новда.
Тор – қора, қорамтир ип, соч.
Тош тулак – бир қушнинг номи.
Туби – афсонавий бир дарахт.
Тужжор – савдогарлар.
Тул – узун, узунлик, давоми, узун бўй.
Тулуъ – чиқиш, кўриниш, боқиш.
Тулак – туллаш, пўст ташлаш.
Тунд – 1) аччиқ, ғазаб, ғазабли; 2) асов, бош бермайдиган, саркаш, шўх.
Турбат – 1) тупроқ, ер; 2) маж. қабр.
Турра – кокил, ўрилган соч.
Туғро – герб, давлат нишонаси, подшоҳнинг ёрлиқ, фармон ва қарорлари ёзилган қоғознинг тепасига туширилган махсус белги.
Тўтиё – кўзни равшан қилувчи дори.
Тўша – озиқ-овқат, йўл озиғи.
У
Уд – 1) оловга солганда хуш ис берадиган ёғоч; 2) бир турли чолғу асбоби.
Узлат – чекиниш, кишилардан четлашиш.
Узор – юз, башара, ёноқ.
Улув – 1) баландлик, юксак; 2) улуғворлик.
Улум – илмлар.
Уммон – дарё, бир дарёнинг номи.
Умур – ишлар, воқиалар (бирлиги амр).
Унноб – жийда, мажозий маъноси – гўзалларнинг юз олмаси, лабнинг қизиллиги.
Урён – яланғоч.
Устурлоб – қуёш ва юлдузларнинг юксаклигини ўлчайдиган асбоб (русча: астролябия).
Уқбо, уқби – нариги дунё.
Ф
Фавойид – фойдалар, нафълар.
Фавр – тез; билфавр – тездан.
Фавран – тездан.
Фавт – йўқолиш, йўқотиш; ўтиб кетиш, ўлим.
Фазл – 1) афзал, ортиқлик, камолотга эришганлик, устунлик, етуклик; 2) илм, фан, ҳунар.
Фазла – қолдиқ, ортиқча зиёда, кераксиз.
Фазо – очиқ ер, майдон, кенглик.
Фано – 1) йўқ бўлиш, тугалиш; 2) ўлим.
Фар – порлоқлик, ҳашамат, савлат, шукуҳ, безак.
Фард – якка, ёлғиз, ягона.
Фардо – 1) эрта; 2) эртаги кун.
Фароз – 1) юқори, улуғ, баланд; 2) яқин; 3) очиш.
Фарох – 1) кенг; 2) кўп.
Фарш – 1) гилам; 2) жиҳозлаш; 3) ёйиш: масалан, гилам ёйиш.
Фароғ, фароғат – 1) тинчлик, хотиржамлик, 2) роҳат истироҳат; бўшаш, озодлик.
Фархунда – қутлуғ, саодатли, бахтли, қувончли.
Фасоҳат – сўзнинг очиқ, равшан, равон, ёқимли, қоидага мувофиқ бўлиши; услубнинг чиройлилиги.
Фатонат – ўткир зеҳн, зийраклик, ақлий қобилият, хушфаҳмлик.
Фаттон – фитна қилувчи, мафтун этувчи.
Фатҳ – 1) очиш, очилиш, ечилиш, кушойиш; 2) забт этиш, қўлга киритиш, ғалаба.
Фағфур – 1) хитой императори; 2) чинни идиш.
Фигор – жароҳатли, ярали.
Физо – қ. афзо.
Фикан, фиган – сўз бирикмасида солувчи, отувчи, ташловчи маъноларини ифодалайди; нола фикан – нола қилувчи.
Филмасал – масалан, ўхшаш.
Фирдавс – боғ, жаннат боғи.
Фитрак – қанжирға юк боғлаш учун эгарнинг кетига, икки томонига уланган тасма.
Фирифта – 1) алданган; 2) мафтун, берилган.
Фом – барқ, чақмоқ, ранг, сочилиб кетмоқ.
Фойиқ – афзал, бошқалардан юқори.
Фоил – ишловчи, бажарувчи.
Фужжор – гуноҳкор, ёмонлик қилувчи.
Фузун – кўп, зиёда, ортиқ.
Фунун – илм-фанлар.
Фўта – ўрама, белбоғ.
Х
Хад – юзнинг қизариб турган жойи.
Хайл – гуруҳ, тўда, қўшин, аскар ҳам от.
Хам – эгри, букилган, эгилган.
Хамул – эгилиш, қоронғу, хира.
Хатм – 1) тугалиш, тамомланиш, охирга етказиш; 2) муҳр босиш; 3) хос, махсус.
Хафо – яширинлик, махфийлик.
Хашхош – кўкнори, кўкнори уру ғи.
Хез – сўз бирикмасида берувчи, қўзғатувчи, каби маъноларда келади.
Хайл – пода, моллар йилқи.
Хайлул баҳр – қуруқлик подаси.
Хилъат – яхши кийим, сарпо.
Хилқат – яратилиш.
Хира – 1) ҳайрон, ҳаяжонли, паришон, ўзини йўқотган; 2) қоронғу; 3) жуда ботир; 4) жасоратли.
Хирад – ақл, хуш.
Хиргоҳ – 1) чодир, ўтов; 2) маж. қўрғонланган ой.
Хиром – чиройли юриш, текис, ноз билан юриш.
Хирс – айиқ.
Хирқа – жанда, қуроқ тўн.
Хоб – уйқу.
Ховар – шарқ, кун чиқиш; меҳр ховар – шарқ қуёши, қуёш.
Хок – тупроқ.
Хома – қалам.
Хон – ясоқлик.
Хуноб – қонли ёш, аччиқ йиғи.
Хунхор – қон тўкувчи.
Хурус – хўроз.
Хуруш – қичқириш, ҳайқириш, фарёд, фиғон, шовқин, ғавғо.
Хуршид – қуёш.
Хутур – кўнгилга келиш, хотирда пайдо бўлиб қолиши.
Хутут – хатлар.
Хушк – қуруқ.
Ч
Чавгон – от миниб ўйналадиган тўп (копток) ўйини.
Чакас – лочин, қирғий каби овчи қушлар қўниб турадиган айри ёғоч.
Чалипо – плюсь аломатига ўхшаган бир белги, бут, крест.
Чарб – 1) ёғ, чарви; 2) фаровон.
Чарб забон – нотиқ, сўзамол, алдаб сўзлаш.
Чашмаи иксир – гўё ҳар бир нарсани олтинга айлантириш хусусияти бўлган афсонавий кимё булоғи.
Чин – жингалак, бурама, ажин.
Чиндовул, чингдовил – қўшин орқасидан юрадиган соқчи отряд.
Чин нофаси – нофа (мушк) кийикнинг киндигида бўлиб, жуда хушбўй нарса, эски замонда буни Тибетдан келтирилар эди. Тибетни Хитойнинг бир бўлаги деб билганлари учун уни «чин нофаси – нофаи чин» деб атардилар.
Чира – 1) ғолиб; 2) жасоратли, чаққон.
Чира дашт – чаққон уста.
Чобук – чаққон, тез, илдам, чавандоз, ўйноқи, шўх.
Чобуксувор – чавандоз, отни усталик билан бошқарувчи.
Чоҳи Бобил – эски Вавилион халқларининг тушунчасича: афсонавий қудуқ, гўё одамлар ундан сеҳргарликни ўрганар эмишлар.
Чоҳи зақан – кулганда юзда ҳосил бўладиган чуқурча.
Ш
Шаб – кеча, тун.
Шаби ялдо – қиш туни.
Шабиҳ – ўхшаш, каби.
Шабоб – ёшлик.
Шабранг – тимқора.
Шаввол – ҳижрий йили ҳисобининг ўнинчи ойи.
Шажар – дарахт.
Шакар омиз – хурсандлик сўзи.
Шакархо – шакар чайновчи; маж. ширин сўз.
Шамим – хуш ис, яхши ҳид.
Шаммаи – гардтак, андак.
Шамс – қуёш, офтоб.
Шарор, шарора – тобланиш, ярқираш аланга.
Шафиъ – мудофаа қилувчи, ўртада туриб иш битирувчи.
Шаҳбоз – лочин.
Шаҳпар – қаноат.
Шахсувор – чавандоз.
Шева – одат, равиш, йўсин.
Шеван – нола, зори, фиғон, мунг.
Шикан – 1) синиқлик, букилиш, бирилиш; 2) сўз бирикмасида синдирувчи.
Шиканж – 1) букилиш, буралиш; 2) қийноқ; 3) соч учининг қўнғироқ бўлиб туриши.
Шикиб – чидам, чидамлилик, сабр, тўзим.
Шино – сузиш, юзиш.
Шиновар – юзувчи, сузувчи.
Шинос – сўз бирикмасида танувчи, билувчи маъноларини ифодалайди.
Шиноса – танитиш, билиш.
Шиносолиғ – таниқлик, билишлик, билимдонлик.
Шитоб – суръат, тезлик.
Шоб – ёш йигит, йигитча, навқирон.
Шодоб – 1) сероб, қонган, янги, ҳўл, тар; 2) майнинг бир хили.
Шойист, шойиста – мувофиқ, муносиб, лойиқ, мақбул.
Шол – 1) юнгдан тўқилган кийим; 2) рўмол.
Шона – тароқ.
Шотир – жиловдор, подшоҳ ёнида юрадиган чаққон хизматкор.
Шоҳид – 1) гувоҳ; 2) маҳбуб.
Шуъбада – сиҳрбозлик, алдаш.
Шукуфа – мевали дарахт гулининг очилиши.
Шуоъ – шуълалар.
Шўр – ғавғо, тўполон.
Шўрангиз – ғавғо солувчи, тўполон кўтарувчи.
Шўриш – ғавғо, ғалва.
Шўрида – паришон, ганграган.
Шўх – шанг – шўх ва гўзал, ўйноқи.
Э
Эъжоз – мўъжиза кўрсатиш.
Эрам – афсонавий боғ.
Эътидол – ўртача ҳолат.
Эътисом – ўзини мудофаа қилиш, бирор нарсага қаттиқ ёпишиб олиш.
Ю
Юсуф – Яъқуб пайғамбарнинг ўғли, «Юсуф ва Зулайҳо» достонининг бош қаҳрамони.
Я
Явм – кундуз.
Яд – қўл яди байзо – оппоқ қўл.
Яздон – худо, тангри.
Ялдо – қишнинг энг қоронғу, энг узун кечаси.
Яман – Арабистон шаҳарларидан бирининг номи.
Яғмо – талон-торож, бузғунлик.
Ў
Ўрду – қароргоҳ, қўшин аскар.
Ўром – кўча, қўра, ҳовлининг иҳотаси.
Ўтру – қарши, муқобил, рўпара.
Қ
Қабо – узун устки кийим.
Қабол – қарши, юзма юз.
Қабойил – қабилалар.
Қавий – қаттиқ, мустаҳкам
Қавл – сўз гап.
Қавоид – қоидалар.
Қавс – ёй, камон камалак.
Қазо – қозилик.
Қалби – қалай.
Қаламрав – бир подшоҳнинг қўл остидаги мамлакат, ҳудуд.
Қамар – ой.
Қаср – қисқа, калта, (қусурнинг бирлик формаси).
Қатл – ўлдириш.
Қафоқ – қовоқ.
Қиём – тик туриш, турадиган жой.
Қийл – қол – гап, сўз.
Қирон – яқинлаштирувчи, икки нарсанинг қўшилиши.
Қосид – 1) хабарчи; 2) қасд қилувчи.
Қосир – камчиликли, қисқа, калта.
Қуё – қаттиқ, мустаҳкам.
Қудс – поклик, тозалик; муқаддас.
Қуллоб – 1) қармоқ, чангак, илмоқ; 2) эгма.
Қурб – яқин, қўшни.
Қуср – қаттиқ, ўткир.
Ғ
Ғабғаб – бағбақа.
Ғаддор – ярамас, алдамчи, золим.
Ғал – 1) кек, душманлик; 2) алдаш, хоинлик.
Ғалтон – айланувчи, юмалоқ ғалтак.
Ғамбода – ғамли.
Ғамгусор – ғамхўр, меҳрибон.
Ғамзудо – қайғуни кетказувчи.
Ғаммоз – сир очувчи, чақимчи.
Ғаш1 – алдаш, мунофиқлик.
Ғаш2 – ҳушсизлик, ҳисдан маҳрум бўлиш.
Ғизо – овқат.
Ғизола – ғизол, кийик, оҳу, жайрон.
Ғоза – қизил рангли упа.
Ғул – бўйинга солинадиган кишан, занжир.
Ҳ
Ҳавл – қўрқиш.
Ҳадиқа – боғ, гулзор.
Ҳаз – ҳаловат, лаззат, шодлик, ҳаз топмоқ, лаззатланмоқ.
Ҳал – аралаштириш, эзиш, туйиш, эритиш.
Ҳамвор – текис, теп-текис.
Ҳамд – мақташ.
Ҳамъинон – жиловлаш, ёндаш.
Ҳамл – 1) кўтариш, кўтариб туриш, чидаб туриш; 2) қориндаги юк.
Ҳамнишин – бирга ўлтирувчи, улфат.
Ҳамойил – бўйинга осадиган нарса, тумор.
Ҳампо, ҳампой – ҳамроҳ.
Ҳамул1 – ҳам ул, худди ўша.
Ҳамул2 – чидамли, бардошли
Ҳамчу – ўхшаш, каби, гўё.
Ҳарам – хос жой.
Ҳарим – ўз аҳли бўлмаган кишилар киритилмайдиган жой, ичкари ҳовли; 2) хотин; 3) каъба.
Ҳарба – найза.
Ҳарза – 1) беҳуда, бемаъни сўз, бекорчи сўз; 2) бекорчи, бефойда.
Ҳарос – қўрқув.
Ҳар сў – ҳар тараф.
Ҳақ – 1) тўғри, рост; 2) лаёқат; 3) баҳо.
Ҳаққо – ҳақиқатда.
Ҳижоб – 1) парда, орқалиқни тўсиб турадиган тўсиқ; 2) маж. уят, уялиш рафъ ҳижоб – пардани очиш.
Ҳилм – юмшоқлик.
Ҳойил – тўсиқ, ғов, пардани тушириш.
Ҳола – ой ёки қуёшнинг гардиш боғлаши.