Текст книги "Уч мушкетёр"
Автор книги: Александр Дюма
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 1 (всего у книги 47 страниц) [доступный отрывок для чтения: 15 страниц]
Дюма Александр
Уч мушкетёр
БИРИНЧИ ҚИСМ
МУАЛЛИФ СЎЗБОШИСИ
Бунда, биз китобхонларга ҳикоя қилишга мушарраф қисса қаҳрамонларида, гарчи уларнинг номлари «ос» ва «ис» билан тугалланса-да афсонавий ҳеч нима йўқлиги аниқланади.
Тахминан бир йил муқаддам Қирол кутубхонасида Людовик XIII тарихига доир қидирувлар билан машғул пайтимда мен иттифоқо ҳақиқатни айтишга интилган, кейин узоқ ёки қисқа муддатга Бастилияга равона бўлишга майли бўлмаган муаллифларнинг аксар асарлари сингари Амстердамда, Пер Ружникида нашр этилган «Жаноб д’Артаньян» хотираларига йўлиқиб қолдим. Мени сарлавҳа қизиқтириб қўйди: мен мемуарларни уйга, албатта кутубхона қўриқловчиси ижозати билан олиб кетдим-у, харислик билан уларга ёпишдим.
Мен бу ерда шу аломат асарни муфассал таҳлил қилмоқчи эмасман, фақат китобхонларимнинг ўтмиш лавҳаларини қадрлай биладиганларига улар билан танишиб чиқишни маслаҳат бермоқчиман. Улар бу мемуарларда моҳир қўл билан қораланган портретларни топадилар, гарчи бу енгил-елпи лавҳалар аксар ҳолларда казарма эшиклари ва қовоқхона деворларида солинган бўлса-да, барибир китобхонлар улардан Людовик XIII, Анна Австрийская11
Анна Австрийская – Франция қироличаси, Людовик XIII нинг ратиқаси ва Австрия қиролининг синглиси.
[Закрыть], Ришелье, Мазарини ва ўша давр саройи аҳлидан талай кишиларнинг тасвирларини, худди жаноб Анкетил тарихидаги22
Аббат Анкетил (1723-1806) – Франция кўп жилдли тарихининг муаллифи.
[Закрыть] сингари тўғри тасвирларни таниб олади.
Бироқ, маълум бўлганидек, ёзувчининг нозик идрокини гоҳида кенг китобхонлар оммаси илғамаган нарсалар тўлқинлантириб юборади. Қойил қолишлари шубҳасиз бошқалар сингари мемуарларнинг бу ерда таъкидлаб ўтилган фазилатларидан завқланиб, биз ҳарҳолда, бизгача афтидан ҳеч кимса заррача парво қилмаган бир жиҳатдан ҳайратда қолдик.
Д’Артаньян ҳикоя қиладики, у қирол мушкетёрлари капитани ҳузурига дастлаб ташриф буюрганда унинг қабулхонасида ўзи қабул этилиш шарафига эришмоқчи бўлиб юрган шавкатли полкда хизмат қилгувчи, номлари – Атос, Портос ва Арамис бўлган уч йигитни учратган.
Эътироф этамиз, қулоқларимизга бегона номлар бизни таажжублантирди ва дафъатан буларнинг ҳаммаси замирида: фақат бу лақабларнинг эгалари тантиликдан, аламдан ёхуд қашшоқликдан оддий мушкетёрлик ридосини кийган кун танлаб олмаган тақдирда, д’Артаньян эҳтимол машҳур номларни яширган, деган гап кўнглимизга келди.
Ўша пайтга эътиборан бизнинг қизғин синчковлигимизни қўзғатган бу ғаройиб номларнинг бирор изини топишга уриниб, ором билмадик.
Шу ниятда биз мутолаа қилган китоблар рўйхатининг ўзи бутун бошли бир бобни ташкил қилган бўлурди, бу нарса балки ибратли бўлармиди, лекин китобхонларимиз учун мароқли бўлиши амри маҳол. Шу сабабдан биз фақат узоқ ва натижасиз уринишлардан ҳафсаламиз пир бўлиб, қидирувларимизни ташлашга қарор қилиб турган пайтда, биз ниҳоят машҳур ва донишманд дўстимиз Полен Париснинг насиҳатларига амал қилиб ¹4772 ва ¹4773 деб қайд этилган, аниғи хотирамизда йўқ, ва: «Қирол Людовик XIII подшоҳлигининг пироварди ва Қирол Людовик XIV подшоҳлигининг бошларида Францияда кечган баъзи воқеалар тўғрисида граф де Ла Фернинг хотиралари» деб номланган қўлёзмани топиб олганимизни айтиб ўтамиз, холос.
Бу қўлёзмани, ўзимизнинг сўнгги илинжимизни варақлаб туриб, йигирманчи саҳифада Атоснинг, йигирма еттинчида – Портоснинг, ўттиз биринчисида эса – Арамиснинг номларини топиб олганда қувончимиз нақадар кучли бўлганини тасаввур этмоқ мумкин.
Тарих фани тараққиёти шу қадар юқори даражага етган бир даврда мутлақо номаълум қўлёзманинг топилиб қолиши бизга мўъжизадек туюлди. Биз бир кун келиб ўзгалар хазинаси билан, мабодо ўзимизники билан – бу жуда эҳтимол нарса – Франция Академиясига қабул қилинолмасак, Ёзувчилар ва Нафис Адабиёт Академиясига учраш ниятида уни нашр этиш учун рухсат сўрашга ошиқдик.
Бундай ижозат бизга берилдики, бу нарсани шу ерда қайд этиб ўтамиз, токи, биз, яшаб турган даврда ҳокимият адибларга нисбатан унча хайриҳоҳ эмас, деб таъкидлаб юрган қора кўнгил кишиларнинг ёлғончилиги фош бўлсин.
Биз ҳозир китобхонларимизга бу бебаҳо қўлёзманинг биринчи қисмини ўзига муносиб сарлавҳани тиклаган ҳолда ҳавола этмоқдамиз ва бу биринчи қисми ўзи арзийдиган, бизнинг имконимиз комил муваффақиятни қозонган тақдирда, иккинчисини ҳам ошиғич эълон қилишни зиммасига оламиз.
Ҳозирча эса қабул этгувчи иккинчи ота бўлиши сабабли китобхонни ўз завқлари ёки зиқлиги манбаи деб гарф де Ла Ферни эмас, бизни билишга таклиф этамиз.
Шуни аниқлаб олгач, ҳикоямизга ўтамиз.
I
Ота-д’Артаньян жанобларининг уч армуғони
1625 йил апрелининг биринчи душанба куни бир замонлар «Атиргул ҳақида роман»33
«Атиргул ҳақида роман» – машҳур ўрта аср француз поэмаси (XIII). Поэмани Гилём де Лоррис бошлаган, иккинчи қисми Жон Клопинел (Менгский) томонидан яратилган.
[Закрыть]нинг муаллифи таваллуд топган Менг шаҳарчасининг аҳолиси, гўё гугенотлар44
Гугенотлар – Францияда калвинист (протестан) динининг тарафдорлари. XVI асрнинг иккинчи ярми – XVII асрнинг бошида асосан қирол ҳокимияти ўтказган марказлаштириш сиёсатидан норози дворянлар ва феодал аъёнларининг бир қисми гугенот бўлган.
[Закрыть] уни иккинчи Ларошелга55
Ларошел – Атлантик океани соҳилидаги шаҳар. Гугенотларнинг таянчи, 1628 йили кардинал Ришелье томонидан узоқ қамалдан кейин эгаллаб олинган.
[Закрыть] айлантиришга шайлангандай бесаранжом кўринарди. Асосий кўча томон чопиб бораётган аёлларни кўрган ва уйлар бўсағасидан келаётган болаларнинг қий-чувини эшитган шаҳарликларнинг баъзилари шоша-пиша кийинишар, яроғ-аслаҳаларини олишар, ўзларига диловарроқ тус бермоқ учун ким пилта, ким биротар милтиқ билан қуролланганча қаршисида шовқинли оломон тўпланиб, дақиқа сайин кўпайиб бораётган «Озод тегирмончи» меҳмонхонаси томон ғизиллардилар.
У замонлар бундай тўполонлар одатий ҳол бўлиб, камдан-кам кунлардагина у ёки бу шаҳар ўз солномасига шу хил ҳодисаларни қайд этолмай қоларди. Аслзода жаноблар бир-бировлари билан тортишардилар, қирол кардинал билан урушарди; испанлар қиролга қарши жанг олиб борардилар. Аммо гоҳ босиқ, гоҳ очиқ, гоҳ пинҳоний, гоҳ ошкор бу курашдан бўлак яна гадойлар, гугенотлар, дайди ва хизматкорлар бор эдики, улар ҳамма билан олишардилар. Шаҳарликлар ўғриларга, дайдиларга, хизматкорларга қарши қуролланишларди-ю, бироқ, кардинал ёки испанларга қарши ҳаргиз қўл кўтаришмасди. Мана шу сингиб кетган одатга кўра юқорида зикр этилган 1625 йил апрелининг биринчи душанбаси куни шаҳарликлар шовқин-суронни эшитган ҳолда герсог Ришелье66
Ришелье Арман Жандю Плесси – нуфузли герсог, машҳур француз давлат арбоби. 1622 йилда қиролнинг илтимоси билан Рим папасидан кардинал (католик черковининг энг катта амалдори) унвонини олган ва 1624 йилда қудратли министр бўлган. Ришельенинг асосий вазифаси қирол ҳокимиятини кучайтириш, мамлакатнинг феодал тарқоқлигини ва қадимий феодаллик имтиёзларини йўқотишдан иборат эди.
[Закрыть] мулозимларининг уқали либосларини, сариқ, қизил белгиларини кўрмасдан «Озод тегирмончи» меҳмонхонаси томон югуриб қолдилар.
Фақат ўша ердагина тўс-тўполоннинг сабаби аён бўлди.
Ёш йигит… Унинг хомаки тасвирини чизиб беришга ҳаракат қилайлик: ўн саккиз ёшдаги дон Кихотни, совут ва яроғ-аслаҳасиз, кўк ранги қизғиш ва мовийлар ўртасидаги бир тусга кирган камзуллик дон Кихотни кўз олдингизга келтиринг. Чўзинчоқ буғдойранг юз, туртиб чиққан ёноқлар – муғомбирлик нишонаси; жағ мушакларининг ҳаддан ортиқ чайирлиги, ҳатто, берети бўлмаганда ҳам гасконлик77
Гаскон – Франциянинг жанубидаги область (вилоят). Гаскон зодагонлари одатда қирол гвардиясида хизмат қилишган.
[Закрыть] эканини дарров билдириб қўювчи яққол белги, ёш йигит эса пат мисол нарса билан безатилган берет кийиб олган эди: нигоҳи самимий ва оқил. Бурни қирғий, аммо нозик қуйилган, бўйи ўспирин учун ортиқ даражада баланд, балоғат ёшидаги эркак киши учун кам. Мабодо яёв юрса эгасининг оёқларига уриладиган, отга минса ёлини тўзғитадиган қайишга осиғлиқ узун қиличи бўлмаганда тажрибасиз одам уни сафарга чиққан ферма эгасининг ўғли, деб ўйлаши мумкин эди.
Зеро, йигитчамизнинг оти бўлиб, яна шунақанги аломат хилидан эдики, у ҳамманинг назарига тушдиқўйди. Бу ўн икки, ҳатто, ўн тўрт ёшлар чамасидаги бақайлари шишиб кетган, думи туллаган, сарғиш малла тусдаги беарн88
Беарн – Франциянинг жанубидаги, Пиреней тоғлари этагидаги область (вилоят).
[Закрыть] ахта оти эди. Бу от бошини тиззаларидан ҳам қуйироққа солинтириб, шу билан эгасини сувлуқ тортиш ташвишидан қутқариб йўртса-да, ҳарҳолда, кунига саккиз ле99
Ле – узунлик ўлчови.
[Закрыть] масофани босиб ўтишга қодир эди. Бахтга қарши, отнинг бу хусусиятлари унинг бесўнақай кўриниши-ю ғаройиб ранги билан тўсилиб қолган, ҳамма синчи бўлган ўша йилларда юқорида зикр қилинган отнинг чорак соат илгари Божанси дарвозасидан кириб, Менг шаҳрида зоҳир бўлиши шу қадар нохуш таассурот қолдирдики, ҳатто, суворийнинг ўзига ҳам доғ тушириб қўйди.
Буни ҳис қилиш ёш д’Артаньянга (янги Россинантда ўтирган янги дон Кихотнинг номи шундай эди) у ўзи қанча яхши суворий бўлмасин, бундай отда у нечоғлик кулгили кўринишга мажбурлигини ўз-ўзидан яшириб ҳам ўтирмаганлиги учун янада кучлироқ алам қиларди. Бу армуғонни ота-д’Артаньяндан қабул қилар чоғида у ўзини тиёлмай оғир энтикиб қўйгани бежиз эмас эди. Бундай отнинг баҳоси кўп деганда йигирма ливр бўлишини у биларди. Бироқ, армуғонга илова қилинган сўзларнинг бебаҳолигини инкор этиб бўлмас.
– Ўғлим! – Генрих IV1010
Генрих IV Бурбон – француз қироли (1589-1610). Тахтга ўтиришидан илгари гугенотлар йўлбошчиси бўлган. Кейинчалик сиёсий мулоҳазалар билан католизмга оғиб кетган. 1598 йилда у Нонт эдикт (фармон) нашр қилган, унга биноан гугенотларга эътиқод эрки билан бирмунча сиёсий мустақиллик берилган.
[Закрыть] сўнгги кунларигача унутолмаган ўша соф беарн талаффузида сўзлаганди гаскон дворяни. – Ўғлим, бу от ўн уч йил муқаддам отангизнинг уйида ёруғ дунёни кўрди ва шу йиллар давомида садоқат билан хизмат қилиб келдики, бу сизни унга нисбатан риояли қилиши керак. Уни ҳеч бир шароитда сота кўрманг, унга иззат-ҳурматда бўлинг ва қариликда тинчгина ўлишига имкон беринг. Борди-ю унда сафарга отлангудай бўлсангиз, кекса хизматкорни аягандай унга шафқат қилинг. Саройда, – давом этди ота-д’Артаньян, – мабодо у ерда қабул этилганингиз тақдирда, дарвоқе, бу ҳуқуқни сизга насабингизнинг қадимийлиги беради, ўзингиз ва яқин кишиларингиз ҳақи, ота-боболарингиз беш юз йиллар давомида шараф билан аталиб келган дворян номингизнинг номусини сақланг. Яқин кишиларингиз, деб мен сизнинг қариндош-уруғларингиз ва дўстларингизни назарда тутяпман. Қирол ва кардиналдан бўлак ҳеч кимсага итоат этманг. Фақат жасорат билан – эшитяпсизми, ёлғиз жасорат билан бизнинг кунда дворян ўзига йўл солиши мумкин. Кимда-ким бир зумгина бўшашиб қолса, толеи айни шу дақиқада инъом этган фурсатни бой бериб қўйиши мумкин. Сиз ёшсиз ҳамда икки сабабга кўра жасур бўлишга мажбурсиз: авваламбор, сиз гасконлик, иккиламчи менинг ўғлимсиз. Тасодифлардан чўчиманг, саргузашт овлайверинг. Мен қилич тутишни ўрганишингизга имкон яратиб бердим. Сизнинг болдирларингиз метиндек, чангалингиз пўлатдек. Бўлар-бўлмас баҳона билан жангга кираверинг, мубораза1111
Мубораза – яккама-якка олишув.
[Закрыть] қилинг, устига-устак муборазалар ҳозир тақиқланган ва бинобарин, мубораза қилиш учун икки баробар мардроқ бўлиш зарур. Мен сизга бор-йўғи ўн беш экю пул, от ва ҳозиргина ўзингиз эшитган насиҳатларни бериб юборишим мумкин, ўғлим. Онангиз буларга лўлидан олган қандайдир малҳамнинг қўлланмасини қўшади, бу малҳам мўъжизакор кучга эга ва кўнгил дардларидан бўлак ҳар қанақа жароҳатни тузатади. Шу нарсаларнинг ҳаммасидан баҳра олиб, узоқ ва бахтли умр кўринг… Энди яна бир нарсани қўшимча қилишим: яъни, сизга тимсол кўрсатишим қолди – ўзимнимас, зеро, мен сира саройда бўлмаганман, эътиқод учун бўлган урушлардагина кўнгилли бўлиб иштирок этганман. Мен бир вақтлар қўшним бўлган жаноб де Тревилни назарда тутяпман. Болалигида у қиролимиз Людовик Ўн Учинчи1212
Людовик XIII – француз қироли (1610-1643). У ўзининг биринчи министри кардинал Ришельенинг батамом таъсирида бўлган.
[Закрыть] билан – илоё уни худо асрасин – ўйнаш шарафига ноил бўлган. Ўйинлар жанжалга айланган пайтлар бўлган, бу урушларда эса ҳар доим ҳам қирол устун келавермаган. Ўзи еган муштлар қиролда жаноб де Тревилга нисбатан дўстона туйғулар ва катта ҳурмат уйғотган. Кейинчалик, Парижга қилган сафари пайти жаноб де Тревиль бошқа шахслар билан беш марта, раҳматлик қирол вафотидан кейин ёш қирол балоғатга етгунча – етти марта, ўша балоғат ёшидан ҳанузгача эса, урушюришларни ҳисобламаганда, юз мартача уришган!
Ҳозир эса унинг олий фармон, буйруқ ва қарорларни юз-хотир қилмасдан мушкетёрлар1313
Мушкетёрлар – Франция гвардиясининг энг имтиёзли отрядларидан бири.
[Закрыть]га, яъни кардинал ҳайиқадиган ҳамда қирол жуда қадрлайдиган сезар легионига капитанлиги бежиз эмас. У анча-мунча нарсадан қўрқмайди, бу ҳаммага маълум. Бундан ташқари, у йилига ўн минг экю маош олади. Бинобарин, у жуда катта амалдор. У худди сиздек бошлаган. Унинг ҳузурига мана шу мактуб билан боринг, ундан ибрат олинг, худди унингдек ҳаракат қилинг.
Шу сўзлардан кейин ота-д’Артаньян жаноблари ўзининг шахсий қиличини ўғлига топширди, унинг иккала юзидан меҳрибонлик билан ўпди-да, оқ фотиҳа берди.
Отасининг хонасидан чиқа туриб, йигит юқорида келтирилган насиҳатларга кўра, келгусида тез-тез ишлатиш эҳтимоли бўлган ғаройиб малҳам қўлланмаси билан ўзига мунтазир турган онасини кўрди. Бу ерда видолашув юмшоқроқ бўлиб, анча чўзилди, негаки, жаноб д’Артаньян эркак киши эди, ўзининг яккаю ягона фарзанди бўлмиш ўғлини ёмон кўрмаса ҳамки, эркак киши учун ўз ҳисларига эрк беришни макруҳ ҳисоблаган бўлур эди, ҳолбуки, д’Артаньян хоним аёл ва она эди. У зор-зор йиғлади ва кичик – жаноб д’Артаньяннинг шаънига, тан олиш керакки, у ўзини бўлғуси мушкетёрга муносиб тарзда тутишга нечоғлик уринмасин, ҳис-туйғулари устун келди-ю, кўп кўз-ёши тўкди, ҳали булар ҳам зўр машаққат билан ярмини яширишга муваффақ бўлгани эди.
Ўша куниёқ йигит биз айтиб ўтган ўн беш экю пул, от ва жаноб де Тревилга мактубдан иборат учала ота армуғонлари билан йўлга отланди. Насиҳатлар ҳисоб эмас, албатта.
Шу зайл хайр-маъзур қилгач, унинг тасвирини қоралаб беришни ҳикоячилик бурчи биздан талаб этганда, жуда ўринли қиёс қилганимиздек, д’Артаньян ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан Сервантес қаҳрамонига айнан ўхшаб қолган эди. Дон Кихотга шамол тегирмонлари улкан паҳлавонлар, қўйлар суруви эса бутун бошли армия бўлиб туюлган эди. Д’Артаньян ҳар табассумни таҳқир, ҳар нигоҳни эса беодоблик деб қабул қиларди. Шунинг учун Тарбдан Менггача у муштумини очмасдан кунига кам деганда ўн марта қиличининг сопига ёпишди. Ҳар қалай, унинг мушти ҳеч кимнинг чакагини ёрмади, қилич эса қинини тарк этмади. Рост, бадбахт йўрғанинг кўриниши бир неча марта йўловчиларнинг мийиғида кулиб қўйишларига сабаб бўлди, бироқ, отнинг биқинига анча салобатли қилич урилиб тургани, юқорироқда эса ориятдан кўра кўпроқ ғазабдан порлаган кўзлар чақнаб тургани учун йўловчилар кулгиларини босар, борди-ю хушчақчақлик эҳтиёткорликдан зўр келса, қадимий ниқоблар сингари юзларининг ярми билангина илжайишга ҳаракат қилишарди. Д’Артаньян шу тарзда қоматининг маҳобати ва бор жиззакилигини сақлаган ҳолда машъум Менг шаҳрига етиб олди.
Аммо, у ерда, «Озод тегирмончи» дарвозасининг нақ тагида мусофир узангисидан тутиб тургувчи хўжайин, хизматкор ёки отбоқарларнинг ёрдамисиз отдан туша туриб, иккинчи қаватдаги очиқ деразага – новча ва басавлат дворянга д’Артаньяннинг кўзи тушиб қолди. Нохуш ва такаббур чеҳрали бу дворян ўзини илтифот билан тинглаётган ҳамроҳларига алланималар деяётгандай кўринди.
Д’Артаньян одатига кўра шу замон гапни ўзи тўғрисида деб гумон қилди-да, қулоғига зўр берди. Бу гал у янглишмаган ёки фақат қисман хато қилган эди: гап унинг тўғрисида эмас, оти ҳақида борарди. Афтидан, нотаниш киши унинг ҳамма фазилатларини бир-бир санар, юқорида зикр этганимиздек, тингловчилари унга жуда илтифотли муносабатда бўлганлари сабабли унинг ҳар бир сўзидан шарақлаб кулишарди. Ҳатто, енгил табассум ҳам қаҳрамонимизнинг жаҳлини чиқариш учун кифоя қилиниши назарга олиб, шўхликнинг бундай қизғин ифодаси унга қандай ботганини тасаввур қилиш осон.
Д’Артаньян аввало уни хўрлашни раво кўрган сурбетнинг башарасини тузукроқ кўриб қўйишни ихтиёр этди. У мағрур нигоҳини нотаниш кишига қадаб, ўткир қора кўзли рангпар юзли, бурни йирик, қора мўйловлари жуда ҳафсала билан текисланган қирқ ёшлардаги одамни кўрди. Эгнидаги сафар камзулиштоннинг боғичлари ҳам шу рангда, орасидан кўйлаги кўриниб турган, одатдагича ўйилган тешиклардан бўлак безаги йўқ. Иштон ҳам, камзул ҳам яп-янги, лекин сандиқда кўп туриб қолган нарсалар сингари жуда аҳволга келиб қолган. буларнинг ҳаммасини д’Артаньян, эҳтимол, яна бу киши ҳаётида анча-мунча роль ўйнашини унга шипшиб турган туйғуга бўйсуниб, ўткир кузатувчининг назари билан бир зумда илғаб олди.
Шундай қилиб, худди д’Артаньян сафсар камзуллик кишига тикилган пайтда у беарн тойчасининг шаънига ўзининг энг нозик, маъноли фикрларидан бирини қотди. Унинг тингловчилари хахолаб кулиб юборишди, сўзлаётган кишининг юзига ҳам ошкора ярашмай нурсиз табассумга ўхшаш нарса маълум бўлди. Бу дафъа шубҳага ўрин қолмаган: д’Артаньян чинакамига ҳақорат этилган эди.
Буни тўла-тўкис тушунгач, у беретини бостириброқ кийди ҳамда Гасконда аслзода сайёҳларида кўрган сарой қилиқларига тақлид қилишга уриниб, бир қўли билан қиличининг сопини тутди, бошқасини белига тираб, олдинга чиқди. Бахтга қарши лаҳза сайин унинг ғазаби ошар ва пировардида ўзи, мағрур ва кибрли ибораларга чулғамоқ ниятида бўлган даъво ўрнига, у жон-жаҳди билан имо-ишора қилиб, бир-икки оғиз дағал сўз айта олди, холос.
– Ҳой, тақсир! – қичқирди у. – Сиз! Ҳа, ўша дарчанинг орқасига беркинаётган сиз! Илтифот қилиб, нимадан кулаётганингизни айтсангиз, бирга кулишардик!
Аслзода мусофир шошмасдан нигоҳини отдан суворийга кўчирди. Бундай ғаройиб таъналар ўзига қарата айтилганини у дафъатан тушунмаган кўринарди. Гумонларга ўрин қолмагандан кейин, унинг қошлари хиёл чимирилди ҳамда анча давомли сукутдан сўнг у истеҳзо ва такаббурликка тўлиб-тошган бир оҳангда жавоб берди:
– Мен сиз билан гаплашаётганим йўқ, муҳтарам афандим.
– Аммо, мен сиз билан гаплашаётирман! – хитоб қилди бетамизлик ва назокат, илтифот ва нафратнинг бу омухтасидан ғазаби қайнаган йигит.
Нотаниш киши яна бир неча лаҳза кўзини узмай д’Артаньянга тикилиб турди, кейин эса деразадан узоқлашиб, меҳмонхонанинг эшигидан аста-секин чиқиб келди-да, йигитдан икки одим нарида, унинг оти рўпарасида тўхтади. Унинг хотиржамлиги ва юзидаги истеҳзоли ифода ҳамон дераза олдида турган суҳбатдошларининг хурсандчилигини янаям ошириб юборди.
У яқинлашиб келаётган вақтда д’Артаньян қиличини ғилофидан роса бир футга чиқариб қўйди.
– Бу отнинг ранги ростданам сап-сариқми ёки бир вақтлар шунақа бўлганми, – гасконлик йигитнинг ўзи билан улфатлари ўртасида турганига қарамасдан, дераза ортида қолган тингловчиларига юзланган ҳолда, гўё д’Артаньяннинг тажанглигини пайқамагандай давом этди нотаниш киши. – Ўсимликлар оламида ғоят кенг тарқалган бу ранг ҳалига довур отларда кам қайд этилган.
– Эгасидан кулишга журъат этолмаган одам отидан кулади! – қаҳру ғазаб билан хитоб қилди де Тревилнинг тақлидчиси.
– Мен кам куламан, тақсир, – деди нотаниш киши. – Сиз буни юзимнинг ифодасидан кўришингиз мумкин эди. Бироқ, мен хоҳлаганимда кулиш ҳуқуқини ўзимда қолдиришга умидворман.
– Мен бўлсам, – хитоб қилди д’Артаньян, – ўзим хоҳламаганда кулишингизга йўл қўймайман!
– Ростдан-а, тақсир? – янаям хотиржам оҳангда қайта сўради нотаниш киши. – Хўш, нима қипти, жуда тўғри.
У пошналарида орқасига бурилиб, д’Артаньян кўриб улгурган эгарлоғлиқ от турган меҳмонхона дарвозасига қараб юриб кетди.
Бироқ, д’Артаньян ўзини таҳқирлашга журъат этган одамни қўйиб юборадиган хилидан эмас эди. У қиличини қинидан бутунлай суғуриб олди-да:
– Ўгирилинг, ўгирилсангиз-чи, тақсир, сизни орқангиздан уриб қўймай тағин, – дея қичқириб, дилозорининг орқасидан отилди.
– Мени уриб? – пошналарида кескин ўгирилиб ва йигитга таажжуб ҳамда худди шундай нафрат билан тикилиб хитоб қилди нотаниш киши. – Сизга нима бўлди, сизга нима бўлди, азизим, сиз ақлдан озган бўлсангиз керак!
Шу заҳоти у паст товушда ўз-ўзи билан сўзлашаётгандай қўшиб қўйди:
– Аттанг! Мушкетёрлар сафини тўлдираман, деб жасур кишиларни қидирмаган жойи қолмаган ҳазрат олийлари учун қандай топилма-я…
У ҳали гапини тугатмасидан д’Артаньян шундай шиддатли ҳамла қилдики, нотаниш киши дарров сакраб чап бермаганда бу ҳазил ҳаётида энг сўнггиси бўлиб қолармиди. Нотаниш киши ҳангома жиддий тусга кираётганини фаҳмлаб, қиличини чиқарди ва рақибига таъзим қилиб, чинакамига ҳимояга шайланди. Худди шу пайтда унинг иккала шериги саройбон билан биргаликда таёқ, белкурак, оташкураклар билан қуролланган ҳолда д’Артаньянга ташланишди. Бу ногаҳон ҳужум олишувнинг оқимини кескин ўзгартириб юборди-ю, д’Артаньян ёғилаётган калтаклар ёмғирига кўксини қалқон қилиш учун тескари ўгирилганда унинг рақиби аввалгидек бамайлихотир қиличини ғилофига қайтариб солиб қўйди. Боягина ўзи иштирокчи бўлиб қолаёзган жанжалда у энди томошабинга айланди ва бу ролни ҳам ўзига хос вазминлик билан уддалади.
– Бу гасконликлар қуриб кетсин! – ҳарҳолда тўнғиллаб қўйди у. – Уни шу жийрон отига ўтқизиб қўйинглар, даф бўлсин.
– Сени жонингни олганимдан кейин, номард! – учала рақибига қараган кўйи ҳамон дўлдек ёғилаётган зарбаларни қўлидан келганча қайтара туриб, қичқирди д’Артаньян.
– Гасконча чираниш! – тўнғиллади нотаниш киши. – Виждон ҳақи онт ичаманки, бу гасконликларни тузатишнинг иложи йўқ. Қани, ўзи хоҳлагандан кейин боплаб таъзирини беринг. Жонидан ўтса, ўзи айтар.
Бироқ, нотаниш киши қандай қайсарга йўлиққанини ҳали билмасди. Д’Артаньян раҳм-шафқат сўрайдиганлардан эмасди. Шунинг учун олишув яна бир неча зум давом этди. Аммо, ниҳоят гасконлик йигит ҳолдан тойиб, таёқ зарбидан иккига бўлинган қиличини қўлидан чиқариб юборди. Навбатдаги зарба унинг манглайини ёрди-да, у қонга беланиб, ҳушидан кетай-кетай деб қулаб тушди.
Худди шу пайтда можаро жойига халойиқ чопиб келганди. Хўжайин ортиқча гап-сўзлардан чўчиб, хизматкорлари кўмагида ярадорни ошхонага олиб кетгандан кейин ўша ерда унга ёрдам кўрсатган бўлишди.
Бу орада нотаниш киши дераза ёнидаги жойига қайтиб ўзининг иштироки билан, афтидан, ғоят ғашига тегаётган оломонга ошкора нохушлик билан қараб-қараб қўярди.
– Хўш, у телбанинг аҳволи қалай? – очилган эшикнинг товушига оъгирилиб, ўзидан хабар олгани келган харобот1414
Харобот – қовоқхона, майхона.
[Закрыть] эгасига юзланиб сўради у.
– Жаноб олийлари соғ-саломатми, зиён-заҳмат етмадими? – сўради саройбон.
– Соппа-соғман, қимматли хўжайин. Бироқ, мен йигитчамизнинг аҳволини билмоқчи эдим.
– Аҳволи тузук, – жавоб берди соҳиб. – У тамом ҳушидан кетди.
– Ростданми? – такрор сўради нотаниш киши.
– Аммо, унгача у бор кучини йиғиб, сизни чақирди, сўкинди, рози қилишингизни талаб қилди.
– Бу шайтоннинг ўзи-ку! – хитоб қилди нотаниш киши.
– Йўғ-э, жаноб олийлари, – лабларини нафратомуз ишшайтириб эътироз қилди соҳиб. – Биз беҳушлигида уни тинтиб чиқдик. Унинг бўғчасида атиги битта кўйлаги-у, ҳамёнида – ўн бир экю пул бор экан, холос. Аммо, шунга қарамай, ҳушидан кета туриб, нуқул бу ҳодиса Парижда бўлганда борми, сиз турган жойингизда пушаймон бўлишингизни, энди эса кейинроқ афсус қилишингизни ҳадеб такрорлайверди.
– Унда уст-бошини ўзгартирган қароқчи бўлса керак-да, – совуққина деди нотаниш киши.
– Мен ҳазир бўлинг, сизни огоҳлантириб қўйишни лозим топдим, жаноб олийлари, – гап қистирди хўжайин.
– Жаҳл устида у ҳеч кимнинг номини айтиб қўймадими?
– Бўлмасам-чи, айтди-да! У чўнтакларига уриб-уриб: «Кўрамиз, шафелигидаги одамни хўрлашганидан хабар топса, жаноб де Тревиль нима деркин», деб такрорлади.
– Жаноб де Тревиль? – ҳушёр тортиб сўзлади нотаниш киши. – Чўнтакларига уриб-уриб, жаноб де Тревилнинг номини тилга олди денг?.. Хўш, қалай, муҳтарам хўжайин? Йигитчамиз беҳуш ётганда ўша чўнтакчани ҳам кўриб қўйиш хотирангиздан кўтарилмагандир. Унда нима бор экан?
– Мушкетёрлар капитани жаноб де Тревилнинг номига ёзилган мактуб.
– Шундай денг?
– Худди мен жаноб олийларини бохабар қилганимдек.
Унчалик зийрак бўлмаган хўжайин шу сўзлардан кейин нотаниш кишининг юзида пайдо бўлган ифодани пайқамади. Шу пайтга қадар кесакисига суяниб турган деразадан нарига кетиб, ташвишланиб қовоғини солди у.
– Шайтон! – деди у ижирғаниб. – Наҳот Тревиль бу гасконлик йигитни ёнимга юборган бўлса? У ахир жуда ёш-ку! Аммо, ёши нечада бўлмасин, қасд қилган кишининг қилич зарбаси – бу қилич зарбаси-да. Бола эса менга унча хавф солаётгани йўқ. Пайти келганда арзимаган ишкал улуғ мақсадга етишга ғов бўлиши мумкин.
Нотаниш киши бир неча дақиқа ўйга чўмиб қолди.
– Қулоқ солинг, соҳиб! – охири деди у. – Шу телбадан мени халос қилишни бўйнинггизга ололмайсизми? Уни ўлдиришга виждоним қўймаяпти, аслида эса… – унинг юзида қаҳрли совуқ ифода пайдо бўлди, – аслида у менга халал беряпти. У қаерда ҳозир?
– Хотинимнинг хонасида, иккинчи қаватда. Унинг ярасини боғлашяпти.
– Анжомлари ва ён халтаси ўзи биланми? Камзулини ечгани йўқми?
– Камзулиям, ён халтасиям пастда, ошхонада қолди. Энди бу ёш девона сизга халал бераётган экан…
– Халал беряпти, албатта меҳмонхонангизда дуруст одамларнинг тинчини бузиб, тўполон қиляпти… Боринг-да, менга ҳисобни тайёрлаб, хизматкоримни огоҳлантириб қўйинг.
– Ие? Жаноб олийлари бизни ташлаб кетяптиларми ҳали?
– Бу сизга аввал ҳам маълум эди. Мен отимни эгарлаб қўйишни буюриб эдим-ку. Буйруғим бажарилмадими ҳали?
– Бажарилди. Жаноб олийларининг ўзлари кўриб, ишонч ҳосил қилишлари мумкин – от эгарланган, дарвозанинг ёнида турибди.
– Яхши, ундай бўлса, айтганларимни қилинг.
«Ана холос! – ўйлади хўжайин, – У боладан қўрққан бўлмасин тағин?»
Бироқ, нотаниш кишининг нуфузли нигоҳи унинг фикр оқимини таққа тўхтатди. У ялтоқланиб таъзим қилди-да, чиқиб кетди.
«Бу муттаҳам миледини кўриб қолмаса бўлгани, – хаёл сурарди нотаниш киши. – У тез орада ўтиб кетиши керак. У ҳаяллаб ҳам қолди. Яхшиси, мен отда унинг истиқболига юрақолай… Қани энди де Тревилга ёзилган ўша мактубда нималар ёзилганини билолсам!..»
Нотаниш киши ўзича алланималарни шивирлаб, ошхонага йўл олди.
Бу орада харобот эгаси ёш йигитнинг шу ердалиги нотаниш кишини мусофирхонани тарк этишга мажбур қилгани хусусида ҳеч гумон қилмасдан хотинининг хонасига чиқди. Д’Артаньян ўзини анча ўнглаб олган эди. Кибор мансабдор билан – нотаниш кишининг киборлигига харобот эгаси шубҳаланмасди – жанжал қўзғагани учун полиция аралашуви мумкинлигини шама қилиб, хўжайин д’Артаньянни, дармонсизлигига қарамай, ўрнидан туриб, йўлга отланишга ундамоқчи бўларди. Д’Артаньян ҳалиям ярим гангиган, камзулсиз бошига сочиқ боғланган ҳолда қўзғалди ва хўжайин томонидан аста-аста туртилиб, зинапоядан туша бошлади. Аммо, ошхона бўзағасидан ҳатлаб ўтгач, деразага ногоҳ қараганда кўзига чалинган биринчи киши катта-катта қўш норманд отлари қўшилган ёпиқ фаетоннинг зинасида туриб, аллаким билан бемалол сўзлашаётган ўзининг дилозори бўлди.
Унинг файтон деразаси ромидан боши кўриниб турган суҳбатдоши йигирма-йигирма икки ёшлардаги ёш жувон эди. Биз д’Артаньяннинг инсон юзи хусусиятларини қандай тез кўра билишини зикр этиб ўтгандик. У хонимнинг ёшлиги ва соҳибжамоллигини кўрди. Бу ҳусн д’Артаньян шу маҳалгача ўзи яшаб келган жанубий Франция учун мутлақо хос бўлмагани билан уни кўпроқ таажжублантирди. У узун зулфлари елкасигача тушган, дудоқлари қирмизи, қўллари бўрдай оппоқ, сарғиш сочли, мовий хумор кўзли рангпар аёл эди. У алланималар ҳақида нотаниш киши билан жонланиб суҳбатлашарди.
– Хуллас, падари бузрукворнинг менга амр қилганлари… – деярди хоним.
– … дарҳол Англияга қайтасиз ва, башарти, герсог Лондонни тарк этса, у ердан ошиғич хабар юборасиз.
– Қолган фармойишлар-чи?
– Уларни Ламаншнинг нариги томонида, мана бу қутичани очиб, ичидан топасиз.
– Жуда соз. Хўш, сиз-чи, нима қилмоқчисиз?
– Мен Парижга қайтиб кетяпман.
– Бу қўрс боланинг адабини бермасдан-а?
Нотаниш киши жавоб бермоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган эди ҳамки, бутун суҳбатни эшитиб олган д’Артаньян бўсағада пайдо бўлди.
– Ўша қўрс боланинг ўзи кимни бўлса адабини бериб қўяди! – хитоб қилди у. – Умид қиламанки, у адабини бермоқчи бўлган кимса, бу гал ундан беркинмайди.
– Бекинмайди? – қошларини чимириб, қайта сўради нотаниш киши.
– Хотинимнинг кўз ўнгида қочишга юрагингиз бетламас, деб ўйлайман?
– Хотирга олинг, – нотаниш киши қилич сопига ёпишганини кўриб, қичқирди миледи, – сал пайсалга солсангиз, ҳаммаси барбод бўлиш мумкинлигини хотирга олинг!
– Сиз ҳақсиз, – шошиб гапирди нотаниш киши. – Ўз йўлингиздан боринг. Мен ўзимникидан кетаман.
Хонимга таъзим қилиб, у сакраб эгарга минди, файтоннинг кучери эса отларнинг устига кетма-кет қамчи босди. Нотаниш киши ва унинг суҳбатдоши қарамақарши томонларга елдек учиб кетдилар.
– Ҳисоб-чи, ҳисобни ким қилади? – Унинг ҳисобкитоб қилмасдан узоқлашаётганини кўрган заҳоти меҳмонга илтифоти чуқур нафратга айланиб, бўкириб юборди хўжайин.
– Тўлаб қўй, ялқов! – деб суворий отини тўхтатмасдан хизматкорига қичқирди, униси харобот эгасининг оёқлари остига бир-иккита кумуш танга улоқтирди-да, соҳибининг кетидан от қўйди.
– Номард! Аблаҳ! Қаллоб дворян! – ўз навбатида хизматкор кетидан қувиб қичқирди д’Артаньян.
Бироқ, йигит бундай ҳаяжонга дош бериш учун ҳали жуда заиф эди. У ўн қадам ҳам чопиб ўтмасидан қулоқлари шанғиллаб, боши айланиб кетди, кўзларини қонли булут қоплади, ҳамон:
– Номард! Номард! Номард! – дея қичқирганича кўчанинг ўртасига гуп этиб йиқилди.
– Ростданам хасис номард экан! – д’Артаньянга яқинлашиб ҳамда масалда қарқара шиллиқ қуртга панд берганидек, хушомад билан бояқишнинг кўнглини овлаб, уни алдашга ҳаракат қилиб гапга тушди хўжайин.
– Ҳа, манфур номард, – шивирлади д’Артаньян. – Аммо униси қандай гўзал-а!
– Ким униси? – сўради харобот эгаси.
– Миледи, – шивирлади д’Артаньян ва иккинчи бор ҳушидан кетди.
– На чора, – деди хўжайин. – Иккитасини бой бериб қўйдим. Аммо, буниси бир-икки кун шу ерда қолиб кетади, деб ишонсам бўлади. Ишқилиб, ўн бир экю ишлаб қоламан-ку.
Бизнинг хабаримиз бор – д’Артаньяннинг ҳамёнида қолган бор бисоти ўн бир экю эди.
Харобот эгаси меҳмонини кунига бир экюдан тўлаб, ўн бир кун бетоб ётади, деб мўлжаллаганди, бироқ, у ўз меҳмонини билмас экан. Эртасига д’Артаньян тонг саҳарда туриб, ўзи ошхонага тушди ва тўла рўйхати бизгача етиб келмаган баъзи бир дориворлар, яна бундан ташқари, вино, мой, розмарин топиб беришларини сўради ҳамда онаси берган қўлланмани қўлида ушлаб туриб, малҳам тайёрлади-да, ёнига бирор табибни йўлатмасдан уни беҳисоб жароҳатларига суриб, қайта боғлаб олди. Д’Артаньяннинг ўша куниёқ кечқурун оёққа тургани ва келгуси куни аллақачон буткул соғайиб кетгани малҳамнинг шифобахш хусусиятларидан ёки, эҳтимол, табибнинг аралашмаганидан бўлса, ажаб эмас.
Аммо, саман тойчанинг нафси бўйига яраша мўлжалдан, хўжайиннинг даъвосича, уч ҳисса ёмон чиққан бўлса-да, ўзи ўта қатъий парҳез сақлаб, шу куни тановул қилган бирдан-бир нарсалар – розмарин, мой ва вино учун ҳисоб-китоб қилар пайтида йигит чўнтагидан ичидаги ўн бир экюси билан ишқаланиб кетган бахмал ҳамёнини топди, холос. Жаноб де Тревилга ёзилган мактуб йўқолган эди.
Мактубни йигит дастлаб жуда синчиклаб, астойдил излади. Иштон ва камзулининг чўнтакларини йигирма мартача ағдариб, ён халтасини қайта-қайта пайпаслаб кўрди. Аммо мактубнинг йўқолганига тамом ишонч ҳосил қилгач, унинг чунон жаҳли чиқдики, сал бўлмаса, вино-ю, хушбўй мойга яна эҳтиёж туғилаёзди, зеро, ёш меҳмоннинг мактубини топиб беришмаса, дўконни остин-устун қилиб ташлайман деб таҳдид солиб, тутақиб кетганини кўриб, хўжайин – тўқмоқ, хотини – супурги, қароллар эса икки кун муқаддам ишга солган таёқларининг худди ўзи билан қуролланиб олдилар.
– Мактуб, тавсиянома билан мактуб? – қичқирарди д’Артаньян. – Мактубимни топиб беринглар, минг лаънат! Ёки ҳаммангизни какликдай сихга санчиб қўяман!
Бахтга қарши пўписасини амалга оширишда йигитга бир нарса монелик қиларди. Биз баён қилганимиздек, унинг қиличи биринчи олишувда иккига бўлиниб кетган, буни у мутлақ унутаёзган эди. Шу важдан у қиличини суғуриб кўрганда харобот эгаси учидан шпиглайдиган нина1515
Шпиглайдиган нина – гўштнинг ора-орасига чўчқа ёғи тиқиш учун ишлатиладиган нина.
[Закрыть] ясаш ниятида уни ўзига қолдириб, ғилофга яхшилаб тиқиб қўйган бир-икки дюйм узунликдаги чўлтоқ нарса билан қуролланиб қолди.
Башарти хўжайиннинг ўзи меҳмоннинг талаби тўғри, деган хулосага келмаганда бу ҳол жўшқин йигитимизни тўхтатолмасди, эҳтимол.
– Ростдан ҳам, – деди у тўқмоғини тушириб, – мактуб қаёққа йўқолди экан?
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?