Текст книги "Тожмаҳал"
Автор книги: Узбектош Киличбек
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 11 (всего у книги 17 страниц)
Қайсарвой яна гугурт томон боради. Гугурт ўгирилади. Унинг ортига “Тегманг. Хавфли. Болалардан эҳтиёт қилинг” деб огоҳлантириб ёзилганди.
Қайсарвой: Ўзимни катта қилиб кўрсатаман. Дадамнинг дўпписини кийиб оламан.
Қайсарвой стол тагидан дўппини олиб кияди. Гугурт ундан юзини тескари буриб олади.
Қайсарвой: Ҳозир бу уйда ҳеч ким йўқ. Демак, мен уйнинг каттасиман. Бу уйнинг ҳамма жиҳозлари уй эгаси менга бўйсуниши керак. Қани, ўтирчи.
Гугурт ўтиради.
Қайсарвой: Тур. (гугуртнинг турганини кўриб) Ана шундай бўлсин, дўстим.
Гугурт: (қўлини узатиб) Дўст бўлсак, танишиб олайлик, уйнинг эгаси.
Қайсарвой унинг қўлига номига уриб қўяди.
Гугурт: Сенинг отинг нима?
Қайсарвой: Мен қайсарлиги билан донғи кетган болакай…
Гугурт: Қанақа бола бўлсанг ҳам отинг бордир?
Қайсарвой: А?
Гугурт: (Қайсарвойнинг қулоғига) Отинг бормииииии?
Қайсарвой: Ҳатто эшагим ҳам йўғу… менда от нима қилсин?
Гугурт: Ростдан ҳам беодоб ва қулоқсиз бола экансан.
Қайсарвой: Мен гугуртни чақаман, Қоғозларни ёқаман.
Қуёшнинг ўчоғига, Алангалар тиқаман.
Қайсарвой гугуртни чақади. Қайчи унинг йўлини тўсмоқчи бўлади. Лекин Қайсарвой чап беради. Қайчи Қайсарвойнинг қўли устига йиқилиб, ўтни ўчиради.
Қайсарвой: Буниси ўчган бўлса, яна ёқамиз.
Қайсарвой чизган қуёшининг четларига гугурт чўпларининг бошларини ёпиштириб чиқади. Кейин у иккинчи марта гугурт чақади. У қуёшни ёндиради. Қоғоз ёнади. Қуёш айлана шаклда ёниб туради.
Қайсарвой: Қуёш энди ҳақиқий бўлди. Иссиғиям бор, нуриям бор.
Қайчи ва телевизор тинмай титрайди. Ўрмон чизилган қоғоз бутунлай куйиб кул бўлади.
Қайчи: Ўрмонинг ёниб кул бўлди. Бу ўрмонда қанча жониворлар яшарди. Эссиз…
Қайсарвой: Намунча қўрқдинглар? Бу шунчаки қоғознинг ёнишику?
У қорайган қоғозни ахлат челакка улоқтиради. Бир зумдан сўнг ҳаммаёқни тутун қоплайди. Қайсарвой йўталади. Хонада ёнғин ваҳимаси бошланади. Ахлат челагида бошланган ёнғин пижамага ўтади. Девор қоғозлари, дераза ромлари ёна бошлайди. Қайчининг оғзини боғлаган ип ҳам қизариб кулга айланади.
Қайчи: Аланга кучаймасдан ўчиришинг керак.
Қайсарвой: Олов чиройли а? Қаранглар, ранги ҳар сония ўзгариб туради.
Қайчи: Оловнинг жодуси бор. У худди жодугардай одамни сеҳрлаб қўяди. Унга маҳлиё бўлма.
Қайсарвой: Бунча тез ёнди? Бу тушим бўлса керак. Мен туш кўряпман. Ҳозир кўзимни очаман, уйғонаман.
Қайчи: Қочиб қолиш керак.
Қайсарвой: Ахир бу оловни мен ёқдимку. Менга тегмайди. Олов мен билан қадрдон бўлиши керак.
Олов гоҳ икки, гоҳ уч, тўрт бошли аждарга айланади.
Олов қўшиғи:
Мен аланга, оловман,
Бепарволарга ёвман.
Ялт-ялт ёниб сеҳрлаб,
Рақс тушаман лов-лов ман.
Ўрмонни ёндираман,
Ҳўлу қуруқ баробар.
Тилсиз ёв бўлиб чиндан,
Қурум қиламан зумда.
Қайчи: 101 га қўнғироқ қил.
Қайсарвой: Уй телефонини ишлатолмайман.
Қайчи: Унда планшетинг ёрдамга келсин.
Қайсарвой: У ўйин оғирлик қилиб қотиб қолган. (гугуртга) сен ёрдам бер, хоним… жаноб гугурт.
Гугурт: Ёрдам бераман. Ҳа. (Оловга ҳаво пуркаб кучайтиради.) Қандай яхши. Ён. Ёнақол. Тезроқ.
Қайсарвой: Энг биринчи планшетимни қутқараман. Онамнинг кўйлагини қутқараман.
Қайчи: Аввал ўзингни қутқар!
Ҳаммаёқни тутун қоплаб олади.
Қайчи: Деразани оч.
Қайсарвой деразани очиб токчага чиқади. Лекин у пастликка қараб чўчиб кетади.
Қайсарвой: Лекин мен пастликка сакролмайман, қўрқаман.
Қайчи: Олов ёқишдан олдин буни ўйлашинг керак.
Қайсарвой: Сен ўзинг сакролмайсанми?
Қайчи: Мен шу уйда яшадим. Агар шу уй ёнса, мен ҳам ёниб кетганим яхши. Чунки бу уйдан бошқа уйда яшолмайман. Мен фақат шу уйни яхши кўраман. Бу уйнинг ҳар бир эшиги, девори, поли, шифти, пирпирак пардаси, синиқ қандили ҳам қадрли.
Қайсарвой: Мен ҳам бу уйни яхши кўраман.
Қайчи: Энди бу уй ёниб кетади. Бу уйдан ажраб қоламиз.
Қайсарвой: Вой, уйим, вой, уйим.
Қайчи: Эшикдан қочиб қол. Тутундан бўғилиб қоласан.
Қайсарвой: Оловдан сакролмайман.
Қайчи: Ҳозир оёғингга ўт ёқаман. Қандай сакраб кетганингни билмайсан. Туш токчадан.
Қайсарвой: Вой, вой, ипга оёғим ўралашиб қолди. Қайчижон, ечиб қўй.
Қайчи: Менинг қўлларим ёняптииии…
Қайчи эгилиб жимиб қолади. Қайсарвойнинг пижама ёниб кетади.
Қайсарвой: Энди мени ким қутқаради?! Ааааа! Қайчижоооон!
Овозлар: Уй ёняпти. Вой-дод.
Ўт ўчирувчи машиналар сигнали эшитилади. Она чопиб келади.
Она: Вой-дод, боламни қутқаринглар.
Икки ўт ўчирувчи нарвонни қўйиб юзи қорайган Қайсарвойни қутқариб олади. Онаси уни бағрига босади.
Қайсарвой: Ойижон, мени кечиринг. Сизнинг кўлагингизни ёндириб юбордим. Қайчижоооон, сен ҳам кечир. Болажонлар, сизлар ҳам кечиринглар. Мен бу қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман.
Ўт ўчирувчилар қизил ширмани йиғиб қўяди.
Ўт ўчирувчи-1: Ана, болажонлар, эртагимиз тамом. Хайр, соғ бўлинглар.
ТАМОМ
10-13 март, 2016 йил
ХАЛОСКОР МАНГУБОТИР
Замонавий қаҳрамонлик мавзуидаги эртак
ИШТИРОКЧИЛАР:
МАНГУБОТИР
ОТАСИ
ГУЛЮЗБЕКА
ҚАРШИБОЙ
1*
Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим замонда Сайҳун бўйларида бир тегирмончи ўтган экан. У бефарзанд экан. Унинг ёши олтмишдан ўтиб етмишга яқинлашибди. Тегирмончилик ишларига ҳоли қолмапти. Уларнинг юртига ёв бостириб келибди. Куч-қуввати қолмаган тегирмончи ва сайҳунликлар ёвга қанчалик қаршилик кўрсатишмасин енгилиб, таслим бўлишибди. Қора ниятли ёв лашкарлари уларнинг бор-будини ўлжа олиб, тегирмонга ўт қўйишибди. Тегирмончи охирги бисотини йиғиб Пурёйвалий пойига қурбонлик келтириб, тангридан фарзанд сўраб илтижо қилибди.
“Ё Тангрим, қўлларимни дуога очиб кўп умид билан бир фарзанд сўрадим. Менга бир фарзанд ато эт. Ушбу фарзанд қаддим эгилганда, оғиримни енгил қилсин, эл кўнглига ором бўлсин, юртни ёвлардан озод этсин”, деб зор-зор йиғлабди.
Орадан тўққиз ой ўтиб тегирмончининг уйида бир ўғил дунёга келибди. Ота гўдакни кўтариб разм солибди. Чақалоқнинг пешонаси ва елкаси кенг, кўзлари бургутнигоҳ, гавдаси паҳлавонларники каби миқти экан. Тегирмончи ўғлининг зийраклиги ва тетиклигига қараб эл ишига мададкор абадийлик шаъни билан зийнатланган бўлсин дея исмини Мангуботир деб қўйибди. Кексаликда кўрган боласининг туғилганлигидан ёв томондагилар хабар топишидан хавотирланган тегирмончи ўғлини Алп тоғига олиб кетибди. Мангуботир Алптоғида яшай бошлабди. У бир ёшида йўлга кириб, тошдан тошга сакрайдиган, икки ёшида тили чиқиб, барча нарсаларни ўз номи билан атайдиган, етти ёшида элга эниб кураш тушадиган, манаман деган паҳлавонларни ҳам енгадиган бўлибди. У отаси белига боғлаган белбоғни белидан қўймас, дўпписи ҳам ўзига ярашганди. Мангуботир чиниқиш учун белбоғига бешта темиртошни осиб юраркан. Уни шу жиҳати билан бир қараганда барчадан ажратиб олиш осон эди. Мангуботир “Ё, пирим”, деб рақибининг яктагидан ушлаб бир силтаса, рақиб оёғи остига гурсиллаб йиқилар, ер ҳам титрарди.
– Шунча куч-қудратга қандай эга бўлгансан, – деб сўрашаркан бот-бот алптоғликлар ундан.
– Менга исмим куч беради. Чунки исмимнинг ўзи ботир, Мангуботирда. Ўз исмига муносиб бўлмаслик ўғил болага уят!
Ўн тўрт ёшида Мангуботирнинг довруғи етти иқлимга кетибди.
Шу тоғ атрофи тўқайзорларида ва дараларида бир уюр ёввойи отлар кезиб юраркан. Қанча тузоқ қўйишмасин, неча хил ҳийла ишлатмасин тулпорлар уюрини ҳеч ким тутолмаскан. Уюр ичида, айниқса, мовий рангли тулпор уюрни бошқарар, оловдан сакрар, сувўрадан қутулиб кетарди. Ушбу ёввойи уюр тоғ этаги одамларининг экинларини пайҳон қилар, чодирларни бузиб кетарди.
Мангуботир: Қандай бўлмасин уюр бошчисини қўлга тушириш керак. Шунда, уларни ўргатиш осон бўлади.
Бир куни Мангуботир ов қилиб юрса, олисдан отлар тўдасининг пишқиришлари, туёқларининг зарбини эшитибди. У шамолга юзини тутиб, ҳидлаб отлар қайси томондан келаётганлигини фаҳмлабди. Сўнг тупроққа қулоғини босиб, отларнинг қанчалик яқиндалигини билиб олибди.
Мангуботир қайрағоч дарахти устига чиқиб уюр келишини пойлай бошлабди. Уюр яқинлаша бошлабди. Одамларнинг дод-фарёди оламни бузибди. Улар экинлари атрофини иҳота қилишар, отларни ҳуркитиш учун олов ёқишар, аммо бари бефойда эди. Мангуботир уюрни қайси томонга йўналганлигини мўлжалга олиб, қайрағоч шохини ерга қайирибди. Қайрағоч шохи бир қарсиллабдию Мангуботирни юқорига улоқтириб юборибди. У икки қўлини бирлаштириб, учишга шайлабди. Мангуботир уюр орасидан учиб уни иккига бўлиб юборибди. Мангуботир кўк ёлли тулпор билан баробар бўлганда унинг бўйнидан маҳкам ушлаб олибди. Тулпор жон борича кишнаб, Мангуботирни осмонга улоқтирибди. Мангуботир осмонга кўтарилиб яна тулпорнинг устига миниб олибди. Тулпор қанча типирчиламасин, Мангуботир уни икки оёғи билан омбурдек қисиб олган: қутулишнинг иложи йўқ эди.
Уюр бош тулпори қўлга тушганди. Унинг кишнашидан ҳурккан бошқа отлар ҳар ёққа тарқалиб кетибди. Тулпор куни бўйи сакраб чарчабди. Охири Мангуботирнинг кучи олдида бош эгиб ювош тортиб қолибди. Мангуботир белбоғини арқон қилиб тулпорнинг бўйнидан боғлаб уйи томон юрибди. Экинлари ва улари омон қолганидан шодланган халқ Мангуботирни олқишлагани йиғилибди.
Тегирмончи қадоқ қўллари билан отнинг ёлини силаб:
– Бу отлар Массагетлар қабиласини кўрган қадимий зотлар авлоди. Бу тулпорнинг номи Кўктой бўлсин, етти қават осмон билан бўйлашадиган бўлсин. – дебди.
Мангуботир бўлакча меҳр билан Кўкёлни парваришлай бошлабди.
ВАФОДОР ЁР
Комедия, мелодрама
Қатнашувчилар
Ирода – бош қаҳрамон 40 ёш архитектор вақтинча уй бекаси
Холида – Ироданинг онаси 55 ёш ишлайди
Алимардон – Ироданинг эри тадбиркор 45 ёш лақаби Ален Делон
Жумагул – Ироданинг қўшниси, бева 35 ёш
Лайло – Ироданинг таниши, Алимардоннинг офисида котиба бўлиб ишлайди 25 ёш
Тоживой – Алимардоннинг тоғаси 60 ёш қишлоқда яшайди
Холмат – Лайлонинг ошиғи 50 ёш қишлоқдан келган содда одам
Саидхўжа – рухшунос 50 ёш
Шермат – архитектор 40 ёш
Жумагул: Битта психолог топдим. Ирода, сен ҳам гаплашиб кўр. Тоживой ғирт башоратга ишонадиган. Оми.
Воқеалар шу кунларда бўлиб ўтади
Жумагул билан рухшунос шахарлик.
Қолган қахрамонлар қишлоқдан шаҳарга кўчиб келган танишлар.
Томошалар кўп қаватли уйда бўляпти.
Биринчи кўриниш
Эрталаб. Алимардоннинг уйи
Алимардон охирги пайтлар уйга кеч келадиган қилиқ чиқарган, бу сафар уч кундан бери дараги йўқ, хотини Ирода эрталабгача ухламаган оқ рўмолча билан боши бойлаган ичкаридан эрини қарғаб чиқяпти.
Ирода. Қайси гўрда қолдинг? Битта яхши гапга бошингни тиззамга қўярдинг, бошинг кундага қўйилгур, қаерга гумдон бўлдинг? Дом-дараксиз йўқолиб кетган одамга ўҳшайсан, уч кундан бери дарангинг йўқ? Ҳа, Нортуяга ўхшаб қийшайган бўйнигинанг синсин. (деразадан кўчага қарайди) Қайси парини кетидан арқонингни узиб кетдинг. (дори ичади) Мен сени билмасам экан? Битта ўзингга ўхшаган ўрдакбурунни топиб ўзингча Айшварий билан ўтирибман деб ўйлаяпган бўлсанг керак. Сен ҳам паст келмагансан, нималарни ваъда қилдинг, бизнесменман, машиналар, дачаларим бор дегансан, бир қоп қарзинг борлигини айтмагансан. (столдаги нарсаларни саришталаяпти) Ёки нега аввалроқ учратмадим бу ғилай кўзларим қаёқда эди дегансан. Балки ёнингдаги эркалаб бўйнинга осилаёгандир, бўйнинга осилмай дорга осилсун. Сен барибир асов отга ўхшаб олдимга келасанку.... (телефон жиринглайди ойиси қўнғироқ қиляпти) Ҳа, ойи, йўқ келмади. Нега бекор ўтираман, одам сигири йўқолиб қолса ҳам қидирадику бутун бошли битта эркак йўқ бўлиб кетяпти жим ўтираманми, моргга қўнғироқ қилдим, мабодо сизларга свежий барно йигит тушмадими дедим. Худога шкур, йўқ дейишди. Йўғ-е, ойи унақа деманг менга буни тириги керак. Келяпман дейсизми, ҳа уйдаман. Тоживой тоғасими? Йўқ. Ҳа, ўзи эшитиб келаётган экан. Биласизку жиянидан хабар олиб туради. Ҳа, майли. (майда-чуйда уй ишлари билан банд алимардонни қарғашда давом этяпти) Сени ўзи икки гапни бирида севаман дейишинг ёқмай турган эди. Уёққа ўтасан жоним дейсан, буёққа ўтасан жоним дейсан, ҳа, жоним демай жонинг чиқсин. (столда ўтирибти) Дугоналарим эшитса нима дейди. (дугонаси қўнғироқ қилади, тезда ўзгаради кулиб гапиради) Ҳа, дугонажон, яхшимисан, тинч омон юрибсанми. Рахмат. Ҳа эсимда, йўқ, (қўшниси Жумагаул киради Ирода сезмаяпти у гап пойлаяпти) Алимардон акам боролмайдилар. Ҳа, тинчлик, кеча норвондан йиқилиб қўллари синиб қолди. Билмадим мен ҳам боролмасам керак. Кўрамиз хайир, ҳа қўнғироқлашамиз. (телефонни ўчиради эрини қарғашда давом этяпти) Яшшамагур, бошқа нима деб жавоб берай, учкундан бери эрим йўқ, бирортасини топиб олганга ўхшайди дейманми? (Жумагул йуталиб келганини билдиради)
Жумагул. Опа?
Ирода. Келинг Жумагул.
Жумагул. Ирода опа, (хавотирланиб) нима гап?
Ирода. Одамни қўрқит юбордингиз. (эрини қарғаётганини билдирмаслик учун шарта столдаги китобни олиб ўқияпти) кўряпсизку китоб ўқияпман, мана, (китобдан )” қошингиз камондек деса учиб кетдингми” ?
Жумагул. Шуларни китобдан ўқияпсизми?
Ирода. Ҳа, эркаклар тўғрисида ёзилган. Номи ҳам ажойиб экан “Эркакларни қайта тарбиялаш ва қўлга ўргатиш сирлари”.
Жумагул. Аниқ эркакларми? Балки хўкизларни деб ёзилгандир?
Ирода. Мана ёзиб қўйибти. “Универсал эркак” дегини ҳам бор экан.
Жумагул. Ё тавба, эркак ҳам унверсал бўладими?
Ирода. Бўлса керакда. Хозир буларни тури ҳам кўпайиб қолди.
Жумагул. Автори ким экан?
Ирода. Яқинда пайдо бўлган янги ёзувчи…
Жумагул. Қайси?
Ирода. Анави асари ҳеч қаерда қўйилмайдиган ёзувчи борку, ўша.
Жумагул. Танимас эканман.
Ирода. Китобини ўқисангиз танийсиз.
Жумагул. Бу мени ўйлантириб қўйди. Унда ўқишга бериб турсангиз бўлар экан.
Ирода. Беролмайман, меники эмас бировники хозир.....
Жумагул. Яна бир қатор ўқингчи.
Ирода. Эшитинг, (китобдан) “энди мендан кўрасан, бўлди тамом ажрашаман”.
Жумагул. Тугадими?
Ирода. Ҳа.
Жумагул. Бу бошланиши денг. (эри ҳақида бўлаётган воқеаларга шама қиляпти).
Ирода. Нима бошланади?
Жумагул. (уёқ, буёққа аланглаб хавотирланиб уйда нима бўлганини аниқ билгиси келяпти иложи бўлса Ирода унга ёрилиб ичидагини тўкиб солса) Ишқилиб тинчликми?
Ирода. Нимага ундай деяпсиз? (Ирода фақат эрини айбини беркитишга харакат қиляпти)
Жумагул. Сиқилманг, бу ҳамма эркакларда ҳам бир-бир бўлади.
Ирода. Тушунмадим нима бўлиб туради? Уйқисираяпсизми?
Жумагул. Ўзингизни билмасликка олманг, интернетда гап бўлиб ётибтику.
Ирода. Интернетга нималарни ёзишмайди.
Жумагул. Алимардон акамни айтяпман.
Ирода. Нимасини айтасиз?
Жумагул. Котибаси Лайло билан бўлган романларни кундалигини ҳамма кунда ўқиб турибтику. Ўйламанг ергина ютсин буларни. Мени эримда ҳам бўлган. Бу эркакларни бир даври келади шунда буларни ушлаб қолмасангиз тамом, адашиб кетса урди худо хонавайрон бўлади…
Ирода. Унақамасдир.
Жумагул. Ҳа, бошқасига кетиб қолиши мумкин.
Ирода. (гапни айлантиришга харакат қиляпти) Мени эрим унақалардан эмас. Жумагул ишларим кўп, энди ойимникига бораман деб турган эдим.
Жумагул. Тўғри қиласиз, тезда нарсаларингизни йиғиштириб жўнанг. Уч тўрт кун араз қилиб ойингизникида туринг.
Ирода. Шу ёшда-я, нима деб бораман.
Жумагул. Олтмиш ёшда ҳам аразлаб кетадиганлар бор.
Ирода. Аразлашга арзийдиган нарсани ўзи йўқ. Махалла куйдан уяламан.
Жумагул. Бўлмаса опангизникига боринг…
Ирода. Нимага чиққан эдингиз деб сўраяпман.
Жумагул. Менми, эсим қурсин дазмол сўраб чиққан эдим.
Ирода. Дазмол сиздаку.
Жумагул. Унда чўмичингизни бериб туринг.
Ирода. Уйда чўмичингиз борку барака топгур энди борсангизчи шошилиб турибман.
Жумагул. Сиз олдин эрингизни яхшилаб қарғинг, ҳа опажон енгил тортасиз. Мен ҳам шундай қилганман. Ундан ҳам яхшиси, чинни синдиринг фойдаси яхши бўлади. Биллур вазани синдирнг овози яхши чиқади. Суратини йиртинг. Бўлмаса деворга илиб четига қора лента тортиб қўйсангиз ҳам бўлади.
Ирода. Жумагул, етар балки…
Жумагул. Шошилманг, сизни куйиб кетмасин деб ака тўғрисида эшитганларимни айтмаган эдим.
Ирода. Акангиз ким бўлди?
Жумагул. Эрингиз Ален Делонни айтяпман. Уни жоним деб эркалаганини эшитганлар бор.
Ирода. Унингиз ким? (ўзини билмасликка олиб кўчада эри тўғрисида нима гаплар бўлаётгинини билишга харакат қиляпти)
Жумагул. Нега ўзингизни билмасликка оласиз, ўша Лайлони айтяпман.
Ирода. Яхши қилибти, яқин тутиб хазиллашгандир. Иши битгунича эркалайди, жоним дейди. Вақт шунақа тилинг бийрон бўлмаса ишинг битмайди.
Жумагул. Қўшнимни қудасини келини кафеда кўрибти, Алимардон акам Лайлони қўлидан ушлаб ўтирган экан.
Ирода. Қизни қўли увишган бўлса ушлагандир. (уйни саришталаяпти)
Жумагул. Олдин эшитсангизчи бу хали ҳаммаси эмас.
Ирода. Тоғда кўришибтими?
Жумагул. Ҳа, ўзингиз билар экансизда.
Ирода. Эркак киши зериккандир. Ундан кейин хозир аёл киши билан эркак киши бемалол бизнес тўрисида тоғда гаплашиши мумкин. Буни нимаси ёмон?
Жумагул. Бунча бепарво бўлмасангиз. Бунақада тезда эрсиз қоласизку.
Ирода. Бошимни оғритиб юбордингиз. Эр меники бўлса сиз нега куйиб кетяпсиз?
Жумагул. Сизни ўйлаяпман.
Ирода. Менга жонкуярлик қилманг, меҳрибонлигингиз учун рахмат. Жумагул. (Иродани гапига эътибор бермасдан давом этяпти) Уруғ-қариндошларни йиғинг бор гапни айтинг, ҳаммани ичида шарманда қилинг. Махаллага чиқинг, кейин судга ариза беринг.
Ирода. Нега ариза беришим керак?
Жумагул. Ажрашинг.
Ирода. Ё тавба, йўқ нарсага нега вахима қиляпсиз? Мен эримга ишонаман.
Жумагул. Вой, опама сўраб суриштириш керак.
Ирода. Эримни пойлаб юрайми? Бу яхшимас, бўлдими яна нима дейсиз?
Жумагул. Алимардон акам сиздек фариштани билмадия, уларни шунчаликка боради деб ўйламаган эдим.
Ирода. Мен фаришта эмасман, агар фаришта бўлганимда сизга кўринмаган бўлар эдим. Аёл муқаддас лекин фаришта бўлолмайди. Ундан кўра ўзингизни ўйласангизчи. Гап ташигандан нима фойда қиласиз?
Жумагул. Наҳотки мени гап ташийди деб ўйласангиз. Майли кечки пайт хабар оламан. Мабодо кўча-куйдан янгилик эшитсам албатта сизга етказаман. (чиқиб кетяпти) Сиз тезлик билан рухшуносга кўрининг. Хозир ҳамма шундай қиляпти, фолбинга боришлар қолиб кетган. Менга ҳам шулар ёрдам берди. Мени зўр рухшунос танишим бор. (ташқаридан уй тарафга келайётган овоз эшитилади Жумагул деразадан қарайди) Ана ўзлари ҳам келяпти. ( Ирода дастурхон тузатишга тушиб кетади)
Ирода. Бу бечора тунги сменада ишлаган бўлса оч қолгандир тезда қорнини тўйғазмасам бўлмайди?
Жумагул. Жанжал қилмайсизми?
Шахноза. Қанақа жанжал, эя бу гапингизни эрим эшитмасин энди борақолинг, кейин кирасиз.
Жумагул. Албатта, (паст овозда чўзиб ) лекин сизга хайрон қоляпман.
(Алимардон киради айб иш қилган мушукдек шумшайиб турибти ортидан Холмат Лайлони қувлаб келаётганини билади уйда жанжал бўлишидан хавотир бўляпти)
Ирода. Алимардон ака яхши келдингизми?
Алимардон. Яхши рахмат. Жумагул яхшимисан?
Жумагул. (унга шубхали қараб) Жуда яхшиман.
Ирода. Кеча роса чарчаган кўринасиз?
Алимардон. Сира сўрама… (безовталаняпти деразадан кўчага кейин эшикка қараяпти)
Жумагул. Алимардон ака мазангиз бўлмаяптими?
Алимардон. Нега унақа дейсан?
Жумагул. Худди ортингиздан бўрилар қувлаб келаётган одамдек типирчилаяпсиз.
Алимардон. Ҳечам ундаймас, мен, мен яхшиман, (хаяжонланяпти) ишларим зўр…
Жумагул. Кўринишингиздан ишингиз бешга ўхшайди.
Ирода. Дадаси келинг қўлларингизни ювинг хозир чой дамлайман ё қуйиқ қахва дамлайми?
Алимардон. Ҳеч нарса ёқмаяпти, иштаха йўқ.
Ирода. Дори берайми?
Алимардон. Керакмас.
Ирода. Ҳечқиси йўқ, чарчаганники бўлса керак хозир ўтиб кетади.
Жумагул. Алмардон ака қўлингизга нима бўлди?
Алимардон. Ҳа, буми, шу ишхонадагилар…
Ирода. Хозир ўзим боғлаб қўяман ҳеч нарса қилмайди. Сиз ўтиринг, хозир…
Алимардон. Шу, ишхонада кўзим илиниб ёмон туш кўрибман.
Ирода. Нима кўрдингиз?
Алимардон. Тушимда қанақадир одамлар, аёллар менга тухмат қилиб....
Ирода. Яхши ният қилинг дадаси, қурқ тухматдан ўзи асрасин.
Жумагул. Вой, ўлмасам…
Ирода. Кейинчи?
Алимардон. Ортимдан қувлаб юришибти, шунақа ала-чапоқ тушлар хайрон қоласан. Бу нима экан хайронман. Ишда чарчайсан, буёғда бунақа тушлар…
Жумагул. Тушда аёллар кўринса кўпинча ўнг бўлиб чиқади. (ортидан одам келяптими йўқми чопиб бориб деразадан кўчага қараяпти)
Алимардон. Овозингни шамол ўчирсин сени.
Жумагул. Вой, ростдан ҳам келишяпти, мен энди кета қолай…
(Жумагул чиқиб кетмоқчи бўлиб эшик тарафга юради. Эшикдан бақирганча котиба Лайло киради кетидан Холмат қувлаб киради Жумагул билан тўқнашиб кетади Жумагул тўқнашувдан йиқилиб тушади котиба қочиб столни атрофида айланяпти Алмардонни ортига бекинмоқчи)
Алимардон. (гуё ҳеч нарса билмагандек) Нима гап, тинчликми, нима бўляпти?
Холмат. Бўлди тамом сени ўлдираман бевафо. Хали тўй бўлмасдан туриб, ҳаммасини энди тушундим. Ах, сенлар…
Ирода. Тўхтанглар, Лайло нима гап? Холмат ака шошилмасдан секин гапиринг.
Холмат. Келин бу секин гапирадиган гап эмас.
Алимардон. Қўшнилар эшитади.
Шошилганича тоғоси Тоживой оқсоқланиб киради
Холмат. (Алимардонни айтяпти) Ўзим ҳам сезгандек бўлган эдим, мана айтганимдек бўлди.
Тоживой. (Холматга) Баттар бўл, бу сенга кам хали. (Алимардонга) Эҳ, Алимардон қовун туширдинг, охири қўлга тушдинг. Келин эшик деразаларни беркит овозинглар ташқарига чиқмасин буерда роса томоша бўладиганга ўхшайди. (Жумагул Иродага ўзим дегандек ишора билан эшик деразаларни текширган бўлади)
Ирода. Кимни ушладингиз, кимни қўлга туширасиз?
Тоживой. Манабу Лайлони…
Лайло. Ёлғон.
Ирода. Буни бизга нима алоқаси бор.
Холмат. Нега алоқаси бўлмасин, ахир сени.....
Алимардон. Бу шахсий жанжалинглар буни уйда қиласизлар илтимос бизни тинчлигимизга қўйинглар.
Тоживой. Довдирамасдан гапирсангчи, нима бўлди?
Холмат . Манабу Ален Делон билан ушлаб олдим.
Жумагул. (хайратланиб) Вой дод бўлиши мумкин эмас.
Ирода. (Алимардонга қарайди)
Нима деяпсизлар ўйлаб гапиряпсизларми ишонмайман. Дадаси туш кўрмайин ҳам балога йўлиқинг, шуни олдин сувга айтмасмидингиз.
Алимардон. Мени бу гаплардан умуман хабарим йўқ, ўзим ҳам хайрон бўлиб турибман. Кейин бу ишларга мени аралаштирманглар, илтимос.
Ирода. Холмат ака гапингиз рост бўлса хозир Алимардон акамни бензин билан ёқиб юбораман.
Алимардон. Иродахон шошилмасдан олдин эшитсангчи. Ҳечам ундаймас. Холмат ака ушлолганингиз йўқ, ҳа ушлолганингиз йўқ кўзимиз кўзимизга тушгани йўқ, тўғри гапиринг.
Холмат. Қандай ушлайман учинчи этаждан ташлаб қочдингку. Мана кўз кўзга тушиб турибтику яна нима керак?!
Ирода. Вой шўрим наҳотки. (ўзини ёмон хис қилгандек бўляпти)
Жумагул. (ўзича юрак дори қидиряпти) Ирода опа юрак дорингиз борми, ё уйдан олиб чиқайми?
Лайло. Деразадан ташлаб қочган газчи контралёр эди.
Тоживой. Эя, газчи нега ташлаб қочади. Ўзи эшикдан кирганмиди.
Лайло. Ҳа.
Холмат. Унда нега эшикни беркитиб қўйдинг.
Ирода. Тўғри айтяпти, нега эшикни ёпиб қўясан?
Жумагул. Опа, доридан ичинг.(сув билан дори беряпти)
Ирода. Мен яхшиман нега ичишим керак?
Жумагул. Мабодо рост бўлиб чиқса олдини оляпман.
Холмат. (Лайлога) Сендан сўраяпман эшикни нега ёпиб қўйдинг?
Тоживой. Лайломисан, Лейламисан, нимасан, тез-тез гапир ростини айт жиянимни алоқаси бўлмаса бу машмашага аралаштирма.
Лайло. Нега ишонмайсизлар газчи эди.
Холмат. (Лайлога) Нега унда эшикни кеч очдинг.
Тоживой. Бўлди Холмат измаланма, Лайло газчи ўзини нега деразадан ташлаб кетди? Шошилмасдан ўйлаб жавоб бер, бу ерда битта оилани тақдири хал бўляпти.
Лайло. Худди судяга ўхшаб сўроқ қиляпсизлар.
Жумагул. Қилгиликни қилгандан кейин жавоб берасанда, бузуқи.
Лайло. Сен овозингни ўчир аралашма. Қулоқ.
Жумагул. Ажаб бўлсин, мен гап ташисам ҳам тўғрисини айтаман.
(Иккаласи уришиб кетмоқчи бир-бирини тортишга боряпти)
Лайло. Сен чақимчисан.
Жумагул. Сен маиший бузуқсан сен хақингда бўлаётган гаплар…
Лайло. Сен олдин ўзингни бил анави рухшунос…
Жумагул. Ёлғон.
Тоживой. Овозингларни ўчиринглар.
Ирода. Гапир Лайло ҳаммани куттиряпсан.
Лайло. Ҳаммаси манашу бўлажак эримни рашқчилигидан бўлди, эшикни шунақа ғазаб билан тақиллатди, худди айиқни ўкиришига ўхшаб бақирди, бечора овозини эшитиб қўрққанидан ўзини ташлаб юборди.
Тоживой. Алмардонми?
Лайло. Газчини айтяпман.
Холмат. Газчи бўлса асбоб ускуналири қани?
Лайло. Асбобини ташлаб кетадими, чемадони билан бирга ташлади, лекин юраги бор экан.
Жумагул. Эркак мана бундай бўлибти, аммо газчига қойил қолдим.
Тоживой. Ишқилиб тирикми, оёқ қўллари сингандир, нега ортидан қувлаб ушламадинг.
Холмат. То тушгунимча йўқда номард (Алимардонга қараяпти) қочиб кетибти.
Тоживой. Отангга рахмат, бу Тарзан эканда.
Алимардон. Мана кўрдинглар қуруқ тухмат, менда гапинглар бўлмаса....
Тоживой. Шошма.
Ирода. Ана кўрдингизми Холмат ака одам қаригандан кейин ёш хотинни соядан ҳам рашқ қилади. Исботингиз йўқ.
Холмат. Тоживой ака савол берсам бўладими?
Тоживой. Мархамат бемалол тортинмасдан фақат ишончли бўлсин.
Холмат. Хўп яхши, Алимардон укам бу қўлчаларингга нима бўлди?
Алимардон. Илтимос қиламан буни ишга аралаштирмасангиз.
Холмат. Ана кўрдингларми?
Ирода. Илтимоснома қондирилмади. Алимардон ака, ростдан ҳам қўлингизга нима бўлди?
Алимардон. Ҳа-я, боя айтишга ҳам улгирмадим… (гапдан тутиляпти)
Холмат. Сен дудуқ эмас эдинг шекилли, қани гапир энди?
Алимардон. Ҳа, буми, бу, халиги....
Ирода. (чўзиб сўроқ маъносида) Али-мардон-ака?
Жумагул. (шарта гапга аралашади) Мен биламан…
Алимардон. Гапир Жумагул.
Тоживой. Билсанг гапирсангчи ожиза.
Жумагул. Фақат хақиқатни гапираман. (қўлини столга қўйиб)
Тоживой. Судда ўтирганинг йўқ қасам ичмай гапиравер.Улар кеча қишлоққа дам олгани…
Ирода. Жумагул қисқа қил.
Жумагул. Хўп, қишлоққа танишиникига борганда нашвоти оламан деб нарвондан йиқилиб қўлларини синдириб олган.
Тоживой. Жиян эҳтиёт бўлмайсанми, яхшиям бўйнинг синиб кетмабти.
Алимардон. Тоға бунақа тухматга қолгандан кўра белим синиб кетгани яхши эди.
Ирода. Эркаланманг.
Алимардон. Мен атайлаб жим турган эдим. Холмат ака яна савол борми?
Ирода. Йўқ нарсага бу қуруқ томошани кимга кераги бор. Холмат ака бўлдими кўнглингиз жойига тушдими? Мени эрим ишончли одам бунақа гапларни бошқа гапирманг.
Лайло. Жумагул сен яхши аёлсан.
Жумагул. Ўзим биламан.
Холмат. Хали шунақами, менда рад қилиб бўлмайдиган ашёвий далил бор.
Алимардон. Ашёвий далил? (қўлини беркитяпти соати йўқлигини билди)
Холмат. Мана (соатни кўрсатади) бу тилла саот сизларга таниш бўлса керак? Хўш, энди бунисига нима дейсизлар?
Тоживой. Тилла соат таққан қўлинга кишан солинадиганга ўхшайдику, жиян?
Ирода. Бу тилла соат Алимардон акамники…
Холмат. Баракалла келин, тан олишингни билар эдим. Ирода аёл бўлсанг ҳам мардлигинг борда.
Тоживой. (Холматга) Адашмаяпсанми?
Холмат. Мана Алимардон деб ёзиб қўйилган.
Алимардон. Бутун бошли шахарда битта менда эканми тилла соат, кейин Алимардон деган исм тўлиб ётибти.
Жумагул. Балки газсваркачини исми Алимардон бўлса керак.
Холмат. (Жумагулга) Сен тўтиқуш аралашмай тур, сенда ҳам гап кўп, гапир Алимардон бўлмаса бунга ҳам бир бахона ўйлаб топ. Хозир хотининг сенга ўт қўйганда биласан.
Ирода. Жон деб ёқиб юборар эдиму лекин айб менда.
Холмат. Эя, бу нима деганинг келин?
Тоживой. Олла, ўзим ҳам шунақа деб ўйлаган эдим. Энди буёғи нима бўлади?
Холмат. Тоживой ака сиз жим туринг…
Ирода. Энди мени эшитинглар. Гап шундаки бу тилла соатни (Лайлога қараб) Лайлоникида гап бўлганда дугоналаримга мақтангани олиб борган эдим, кўриб ҳаммани оғзи очилиб қолди. Эсим қурсин сени ёстиғингни тагида қолдирибман.
Лайло. Буни қаранг шошилганда мен ҳам унитибман. Бўлди Ирода опа эсимга тушди.
Ирода. Лайло сен хижолат бўлма бу мени айбим.
Алимардон. (ўлаётган одамга қайта жон киргандек ерга қараб) Ирода шуни айтмайсанми, сал бўлмаса сени деб қуруқ тухматга қолар эдим. Бу аёлларни хаёли қаёқда-а?
Жумагул. Аёлни хаёли эрда бўлади, Алимардон ака?
Ирода. Бўлмаса ўтиринглар чой ичинглар, мен бугун эрим билан гапга боришим керак. Шунга тайёргарлик дегандек.
Лайло. Ана рашқчиликни оқибати. Юринг кетдик биз ҳам гапга боришимиз керак.
Холмат. Олдин горгазга борамиз ўша ярамасни топиб бир бошлиғига айтиб адабини бериб қўймасам.
Тоживой. Тўғри қиласан, йўқ нарсага мени қишлоқдан овора қилиб юрибсанлар. Ўзим ҳам хайрон бўлган эдим Ален Делонни шайтон урдими деб, мен ҳам кетишим керак.
Алимардон. Қишлоққами тоға?
Тоживой. Йўқ, бир икки кун шу ерда бўламан сен билан ишим бор.
Алимардон. Ишлар ёмонмас.
Тоживой. Кўриб турибман.
Жумагул. Мен ҳам чиқай чаллардан кеч қоляпман. Чироқ ўчади
Иккинчи кўриниш
Шарт қўйиш
Алимардонни боши бойланган, қўли гипсда Хотини биллур ваза билан бошини ёриб қўйган. Холида Ирода Тоживой кечаги можародан кейин гаплашишяпти.
Холида. Қўлингиз майли, бошингизга нима бўлди? Бешинчи этаждан тош тушдими? Ё Учинчи этаждан бошингиз билан тушганмисиз. Бу нимаси куёвтўра, махаллада ерга тиқдингизку.
Алимардон. Бошимни кеча кроватдан йиқилиб ёриб олдим, қолганини билиб турибсиз, ҳаммаси қуруқ гаплар шунақа одамни кўролмайдиганлар кўп экан…
Тоживой. Сенга нима дейшга ҳам хайронман. Сен ўзи аслида артист бўлишинг керак эди.
Холида. Қайси артистдан кам. Буни ролини учна-бунча актёр ўйнай олмайди.
Тоживой. Қизни бир тарафдан яқинга тушгани яхшимас экан. Сал овози чиқса эшитилади. (Иродага) Эшигингдан уёққа ўтсам ҳам кираман, буёққа ўтсам ҳам кираман.
Холида. Мана тоғонгизни олдида жавоб беринг бўлди етар энди буниси ошиб кетди. Ҳаммани олдида шарманда қилдингиз бегона бўлса ҳам майли эди? Қуриб қолгандек топганингизни қаранг.
Ирода. Ойи?
Холида. Сен жим тур, аввало айбни ҳаммаси сенда. Қачонгача буни ёнини оласан. Ўргилдим сенларни севгингдан ҳам мухаббатингдан ҳам.
Алимардон. Ойижон тушунсангизчи буларни ҳаммаси уюштирилган уларни мақсади иккаламизни оиламизни бузиш.
Холида. Сиз бировни оиласини бузмаяпсизми?
Алимардон. Хозир бировни бахтини кўролмайдиганлар кўп.
Тоживой. (Алимардога) Эй, қўйсангчи сени ким кўролмайди? Одамларни сенлардан бошқа қиладиган иши йўқдек гапирасан.
Алимардон. Мен-а, нахотки менга ишонмасангиз…
Холида. Ишонганимдан айтяпман. Алимардон ваъда қани, эсингиздами?
Ирода. Нега эсимда бўлмас экан, хохласангиз яна қайтариши мумкин.
Тоживой. Мен сени ароқ ичишни ўрганибсан десам қасам ичишни ҳам ўрганибсанда.
Холида. Нималар деган эдингиз? Мана тоғонгиз ҳам эшитсин.
Алимардон. Халиги…
Холида. Тортинмай айтаверинг.
Ирода. Буни эшитган сизку.
Тоживой. Уф буёғи ошиқча бўлдику, нима дегансан шум қадам бошинмга битган бало бўлдингку.
Алимардон. Мени етимча деб туртаверасизми. Нега тушунмайсиз?
Тоживой. Мен сен тулкини биламан, ярамас рахмимни келтирмоқчи бўляпсан.
Ирода. Тоғо урушманг.
Тоживой. Камига индамаса йиғлаб беришга ҳам тайёрсан.
Ирода. Ойи, буни эшитгансизку.
Холида. Яна бир марта эшитиб кўнглим жойига тушсин дейманда.
Ирода. Гапиринг Алимардон ака нега нафасингиз ичингизга тушиб кетди.
Алимардон. Менимча шундай бошланган эди. Мен йигитларни гули бўлмиш Ален Делон....
Тоживой. (пастроқ) Ален Делон бўлмайин ўл. Лекин тўғри қўйишибти, аммо ўхшар экансан.
Алимардон. (Тоживойга) Адаштирманг.... Севгилим Иродадан вафодорлик рамзи бўлган тилла соатни олиб қўлимга тақар эканман....
Тоживой. Тилло саотни ўрнига кишан тақилишига сал қолдику..
Алимардон. Тоғо бўлманг, бир умрга сизга содиқ қолишга, сизга ҳеч қачон хиёнат қилмасликка, бегона аёлларга қарамасликка, йўлимдан малика (Айшварий) чиқиб қўлимдан тортиб хилват жойга таклиф қилганда ҳам ўйламасдан рад этишга. Сабабсиз уйга кеч келмасликка ҳеч қачон бошқасини яхши кўриб қолмасликка сўз бераман деган эдим.