Электронная библиотека » Узбектош Киличбек » » онлайн чтение - страница 12

Текст книги "Тожмаҳал"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 22:20


Автор книги: Узбектош Киличбек


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 12 (всего у книги 17 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Холида. Кейинчи, охиригача айтинг.

Алимардон. Агар ваъдамда турмасам маншу соат таққан қўлларми синсин....

Ирода. Ойи, Алимардон ака бўлди бас қилинглар…

Холида. Яхши ҳаммаси эсингизда экан. Буни унутманг. яна бир иккита қўшимчалар киритиш керак экан.

Холида. Айбни каттаси менда, сени хафа бўлмасин майли ўзи яхши кўрадиганга тексин деб шу етимчага беришга рози бўлибман.

Ирода. Ойи, хақоратламанг.

Алимардон. Тўғри айтяпти.

Холида. Мени гапим шу, агар шартларингга кўнса яшайсан, бўлмаса ўзинг биласан.

Алимардон. Ойижон қанақа шарт ахир ҳаммаси жойидаку. Ёки яна қасам ичайинми?

Холида. Керакмас бунақада қасамхўрга айланиб қоласиз.

Ирода. Ойи сиз бораверинг ўзимиз келишиб оламиз. Ўзим пиширган ошни ўзим айланиб ўргилиб ейман.

Холида. Сени пиширганинг ош эмас қандайдир (Алимардонга қараб) бўтқага ўхшаб қолди. Яна ўзинг биласан. Лекин буни шундоқлигича қолдирмайман. Сиз куётўра ўзингиздан кетманг, сиз хали мени яхши билмайсиз шекилли.

Алимардон. Нега ойижон биламан, жуда ҳам яхши биламан. Сиз дунёдаги энг меҳрибон қайнонасиз.

Холида. Яна артистлик қиляпти.

Тоживой. Бўлмаса гап бундай буни (Алимардонни айтяпти) мен оталиққа олман кейин буларни иккаласи билан алоҳида гаплашиб кўрайчи.

Холида. Машина сигнали чалинади) Ана ўғлим сигнал чаляпти, ишга шоишлаётган эди.

Ирода. Нега кирмади.

Холида. (Алимардонга ишора қилиб) Манабуни кўрса бўғиб ўлдириб қўйиши мумкин шунинг учун кирмади. Буни қилмишларини эшитиб қутурган шердек қўлимга тушса ғажийман деб ўтирибти

Алимардон. Айтинг кетаверсин, ўзим каптивада олиб бориб қўяман.

Холида. (пастроқ овозда) Сиз хали шошмай туринг…(кузатишади кетади)

Тоживой. Куйдирги нимани жанжалини қиляпсан? Туппа-тузик юрган одам яна нима бўлди? Бу келишмовчиликлар қаердан пайдо бўляпти.

Алимардон. Сен айт менда жанжал йўқ. Энди йўқ эмас бор бир иккита арзимаган, айтишга ҳам уяламан.

Тоживой. Шунинг учун бошқасига кетиб қолдингми?

Ирода. Қайси айтган гапингизни қилмадим.Ҳаммасини бажараманку.

Тоживой. Вақтимни олма жиян гапир?

Алимардон. Айтадиган бўлсам кўп. Масалан, уйга келганимда овқат тайёр бўлмаса жахлим чиқиб кетади.

Ирода. Қачон тайёр бўлмади?

Тоживой. Келин, ишдан келишига сигирни тўпиғини қайнатиб кастрюли билан олдига қўй. Бўлди биттаси кетди. Яна?

Алимардон. Туфлигим....

Тоживой. Тозалаб қўяди, яна?

Алимардон. Ишга кетаётганимда, кузатмайди.

Ирода. Тухматчи.

Тоживой. Келин майли гапирсин…

Ирода. Тўғри гапирмайдими?

Алимардон. Тўғрисини айтяпман.

Тоживой. Сен урушга кетяпсанми яхши боринг деб айтса етмайдими. Келин эрталаб ишга кетаёганида пешонасидан ўпиб ой бориб омон келинг дейсан бўлдими? Ишдан келганингда юзингдан ўпиб кутиб олади. Яна нимадан жанжал?

Ирода. Уйга келганда идиш-товоқ ювилмаган бўлса товоқни тепиб люстрага лағмони билан олиб қўяди.

Тоживой. Бу ерда ҳеч ким йўғу лекин, келин бунисини тўғри қилибти. Яна?

Алимардон. Мен учун ҳар куни ясан-тусан қилиб юрсин.

Ирода. Яна нима хохлайдилар, кўчада уни буни кўриб хаваси келяптими дейман.

Тоживой. Келин эрлик ҳақини талаб қиляпти.

Алимардон. Айтаман десам кўп.

Тоживой. Шуларни ҳаммасини бажарса яхши бўласанми?

Алимардон. Бу ҳаммаси эмас.

Тоживой. Яна нима қолди?(Иродага қараяпти)

Ирода. Алимардон ака?

Алимардон. Буёқда жанжални энг каттаси бор.

Тоживой. Нима экан?

Алимардон. (Иродага қараб) Сен айт жанжал нимадан бўлаётганини.

Ирода. Овозингиз ўчсин, уялмайсизми, бу нима деганингиз?

Тоживой. Айт, жиян айт. Хозир ҳаммасини хал қилиб бу нохушликларни олдини олишимиз керак.

Алимардон. Одам айтишга ҳам уялади.

Тоживой. (Тоживой кулимсираб озгина жим туради) билмадим, бу жанжал ҳаммада бор. Йўқ жиян бунисига аралашаолмайман. Ойисига айт, янгасига айт. Мана ҳаммаси арзимайдиган нарсалар.Оилани жанжалини фақат эр-хотин ўзаро келишиб хал қилади. Чунки уерда нима бўлганини иккласидан бошқа ҳеч ким билмайди. Ёш эмассизлар анави европадаги жиян ҳам тезда келади. Буёғини ўйланглар. Мени тизаковкада ишим бор қўшним электрик Зокир нарса тайинлаган эди. Яна сизларга нимани айтишим мумкин. (чиқиб кетади)

Ирода. Хўш… буёғи нима бўлади?

Алимардон. Айтдимку сенга мени кечир деб.

Ирода. Бу билан иш битмайди. Энди ҳаммаси ўзгаради. Энди шарт қўяман, балки айбни каттаси ростдан ҳам мендадир. Энди буни ковлаган билан фойдаси йўқ. Бу Лайлони сизни олдингизга ишга жойлаштириб ўзим катта хато қилдим. Сизни шунчалик пасткашлик қиласиз деб ўйламаган эдим.

Алимардон. Ирода тушун асло ундай эмас.

Ирода. Қандай бўлмаса, ўзингизни оқламақчимисиз?

Алимардон. Хозир сенга гапиргани билан фойдаси йўқ барибир ишонмайсан. Яхши бўлмаса шартингни айт. Амринга мунтазирман.

Ирода. Биринчиси ишлайман, сизни деб архитектор деган диплом чанг босиб ётибти. Озгина ишлаб энди иш ўрганаман деганда тўхтатдингиз.

Алимардон. Сени ишга оламан деб кимини кўзи учиб турган экан.

Ирода. Гаплашиб бўлдим.

Алимардон. Қаергалигини билсак бўладими?

Ирода. Курсдошим Шермат “арт проект” қурилиш лойҳа фирмасин очибти. Хохирча шуерда ишлайман. Иккинчиси хохлаганимдек кийнаман…

Алимардон. Учинчиси?

Ирода. Хозирча шуни ўзи етади.

Алимардон. Мени жазоламақчимисан?

Ирода. Тарбияламоқчиман. Сиз нима деб ўйлаган эдингиз, ҳаммани олдида ёнимни олди, бўлди бир икки қарғади, бошимни кувшин билан ёрди буёғига қутилиб қоламан деб ўйлаганмидингиз. Адашибсиз ундай эмас. Энди бошқача бўлади. (кўчага чиқишга тайёрланяпти)

Алимардон. Сен мени тушунмаяпсан.

Ирода. Гапирмасангиз ҳам бўлади.

Алимардон. Хўп, яхши, агар шартинга кўнмасамчи?

Ирода. Унда ажрашамиз.

Алимардон. Қаерга отланяпсан?

Ирода. Қурилиш фирмасида архитекторларни танлови бор экан. (кетмоқчи)

Алимардон. Тўхта, шошма Ирода ўзим олиб бориб қўяман.

Ирода. Сиз ундан кўра Лайлони олдига чопинг, яна бирортаси билан кетиб қолса ундан ҳам қуруқ қолиб ўтирманг. (Ирода чиқиб кетади)

Алимардон. (ўзига-ўзи гапиряпти) Бу кунингдан баттар бўл Ален Делон. Хали бу холвага ўхшайди икки ўтни орасида тириклайин ёниб кетадиганга ўхшайманку. Ирода шошма, Ирода… (югуриб чиқиб кетади)

Тамом

ОТА ЎҒИЛ
Романтик комедия

Авлодлар алмашинуви ҳар вақт тўқнашув билан содир бўлган.


А. Вампиловнинг “Тўнғич ўғил” асари асосида миллий комедия

ҚАТНАШУВЧИЛАР:

Азиз талаба

Самад алфонс

Асад ака карнайчи

Нилуфар Асад аканинг қизи.

Вали Асад аканинг ўғли

Чарос қўшни қиз. РАҚҚОСА.

Собир қўшни

Хуррам ─ Нилуфарни сохта севган йигит. Лайло

Шахло

Доирачи йигитлар.


1-кўриниш.

Қиш туни кириб келаётган палла. Ҳаво булут, ёғадиган авзойи бор. Уч уй дарвозаси кўриниб турган ҳовли. Мажнунтол. Ёғоч ўриндиқда икки доирачи йигит совуқсираб ўтиришади. Ғилофга солинган карнай кўтарган Асад ака келади.

Асад ака. Бугун ҳеч ким тўй қилмади, шекилли?.

Йигит: Суннат тўйи бўлса ҳам майлийди. Ярим пулига борардим.

Йигит2: Жўралар, бу совуқда ўтиравериб, касал бўламиз-ми, ё жонли ижрода ўзимизни реклама қилиб харидор чақирамиз-ми?!

Икки йигит берилиб доира чертади.

Икки қўли тўла бозорлик сумка бўлган Собир қўшниси Асад акани кўриб тўхтайди.

Асад ака: Ассалом…

Собир: Асад ака, яна ўша толнинг остида ўтирибсизми? Бу яхшимас. Ахир айтувдимку, иш керак бўлса, офисимга ўтинг деб… Ўртоқларим калака қилиб карнайчилар маҳалласи бу дейишларидан тўйиб кетдим. Кимнинг қулоғига ғат-ғат қиляпсиз?

Асад ака: тушунмадим.

Собир: кимнинг тўйидан маст бўлиб келяпсиз, деяпман? Ғат-ғат қилавериб қулоқдан қолибсизу…

Асад ака: Сал секинроқ. Уйдагилар билиб қолмасин.

Собир. Уйингизни олдида ўтирасизу улар билмайдими?

Асад ака. Бу ерда ўтиришимни билади. Лекин тўйга чиқишимни билишмайди. Тўйга чиқишимни билса, қизим ҳам, ўғлим ҳам ор қилади.

Собир: Уларга ҳойнаҳой консерваторияда ё “Тошкент” гуруҳида ишлаяпман дегандирсизда?! Уйдагилардан яшириб нима қиласиз? Анави безори ўғлингизга ҳам карнай чалишни ўргатсангиз, “Қўшкарнай” гуруҳи бўлардиларинг.

Асад ака: Ўғлимга тил теккизма, ифлос! Ўғлим қанақа одам бўлган тақдирда ҳам. Сендан яхши одам бўлади.

Чапдаги дарвозадан семиз хотин Зуҳра кўринади.

Зуҳра: Келдингизми, куёвтўра?!

Собир: Ҳа. Ҳа, ойижон. (Собир қайнонасининг олдига пилдираб боради.) Ассалому алайкум.

Зуҳра: Нимага ҳадеб салом бераверасиз, боя кўришувдикку.

Собир: Энди… сизни яхши кўраманда?!

Зуҳра: мени яхши кўргунча қизимни яхши кўринг. Сизга қуруқ гап бўлса. Қуруқ гап оғиз йиртар, билсангиз. Бундан кўра иш билинг. Опкелдингизми рексонамни.

Собир: Ҳа, ҳа, мана, ойижон.

Зуҳра ўзига тегишли атирматоҳни олиб сепганча кириб кетади. Собир эргашади.

Асад ака: Хотиннинг зўри, эрнинг шўри деганлари шу бўлса керакда. Ҳозир сут берганмас, пул берган азиз бўлиб қолди. (Бошини қимирлатиб) Эсиз, йигита? Бировларнинг олдида арслондай, хотиннинг олдида қуёндай… Биламанку сени. Ишга киришимдан олдин, хотинингдан рухсат олишим керак. Хайр, йигитлар.

Асад ака ўртадаги ўз уйига кириб кетади. Йигитлар ҳайрон қараб кетишади.


2-кўриниш.

Шахло, Лайло чиқишади. Уларга эргашган Азиз ва Самад келишади.

Лайло калта юбкасини тез тез пастга тортиб қўяди.

Самад: Бу юбка билан оёқни ёпмоқчимисиз, ҳадеб паст тортасиз? Белингиз очилиб қоляптию.

Азиз: Қизлар, кепқолдикми?

Лайло: Ҳа, мана кепқолдик.

Лайло Самаднинг қўлидан сумкаларини олади.

Лайло: Раҳмат сизларга.

Қизлар қоронғиликка кириб кета бошлайди.

Самад: Балки, байрамни давом эттирармиз. (Қўшиқ айтади) Жонон бўламан деб, ҳаммани куйдирасанму… Мани ёрим алдоқчи, мани ташлаб кетмоқчи.

Шахло: Йўқ. Биз чарчадик. Бугунга байрам етарли.

Лайло: кузатганларинг учун раҳмат. Ширин тушлар кўринглар.

Самад: наҳотки, биздай йигитларни уйга таклиф қилмасаларинг?! (Азизга) Бу сенга ёқяпти шекилли?

Азиз: шу совуқда кўчада қоламизми? Музлаб қоламизку? Эрталаб чиқсаларинг кўчада иккита йигитнинг ҳайкали туради.

Лайло. Яхши бўларди? Ўша ҳайкалларнинг остига қизларнинг йўлида жон берган буюк ошиқлар деб ёзиб қўямиз.

Азиз. Қизлар, яхшимас бу?

Шахло: Ҳушларинг жойидами? Сизларни уйга таклиф қилсак, кўрганлар бизни ким деб ўйлайди?

Лайло: Бир оғиз ширин сўзга алданиб, эриб кетадиган содда қизга ўхшадик шекилли!? Бизни ким деб ўйладиларинг?!

Самад: Деразадан ошиб тушсакчи?

Шахло: Бизни арзонга баҳолабсизлару

Лайло: Ширин тушларингда кўришгунимизча хайр.

Азиз: Уйга кирганларингдан кейин виждонларинг қийналмайдими, ўйлаб кўринглар!

Самад: тушимда кўришим учун битта бўса бериб кет, ҳеч бўлмаса… қўлингдан бўлса ҳам…

Қизлар қарама қарши томонга ўтиб, кўздан йўқолади.

Шахло овози: Битта пирожни, битта музқаймоқ, битта кола билан меҳмон қилдик, қизлар кафтимизда деб ўйлади шекилли. Овсарлар!!!

Лайло: Бекорларни бештасини орзу қипти.

Самад: Ҳой, тўхта исминг нимайди? ШАХЛОЗА!!! Йўғе, Шаҳноза… Шахло…

Икки йигит мажнунтол остидаги ўриндиқда ўтириб қолишади.


3-кўриниш.

Коллеж ўқувчиси Вали келади. У совқотаётганига қарамай, катта телефонда нимадир кўриб кимнидир кутиб туради. Егуликлар кўтариб олган енгил кийимли Чарос кўринади. Йигитлар ўзларини панароққа олишади.

Вали: Э, ўзларику… Салом.

Чарос: Қалайсан? Танимабман. Бой бўларкансан.

Вали: Бой бўлишим аниқку.

Чарос: (Телефонни кўриб) Телефон олдингми?

Вали: Йўқ. Ўртоғимники… Ҳозир иккаламиз сайр қилмаймизми?

Чарос: Шундай совуқдая?

Вали: Бўлмаса, киритмайман.

Вали унинг йўлини тўсиб қўяди. Чарос ундан ёқимли ҳид туяди. Роҳатланиб ҳидлайди.

Чарос: Супер атир сепиб олибсанми?

Вали: Акс эффект.

Чарос: Буям ўртоғингникими?

Вали: Ҳа.

Чарос: Ўзимники деб қўявермайсанми? Мен билиб ўтирибманми?

Вали: тўғри… лекин… нимагадир сенинг олдингда рост гапиргим келади.

Чарос: қоч, кириб кетай.

Вали: Тоза ҳаво тангга даво деган буюк аждодларимиз. Мана шу тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб турсак, турибмизда!? Озроқ уёқ-буёқдан гаплашардик. Бир нима десангчи?

Чарос: бир нима!!!

Вали: Балки эртага кинога тушармиз?

Чарос: эртага Худо пошшо! Кўрамиз. Ҳозир бор, оқшом эртакларини кўриб ухлагин.

Вали: розилик бермагунингча, йўл бермайман.

Чарос: нима? Менга хўжайинмисан? Қоч! Энди бир сенга ялинишим қолувди.

Вали: бақиряпсанми?

Чарос: бу сенга жазо бўлсин. Ҳозир қўшнилардан кимдир мени келиб қутқарар.

Чарос Валини елкасига уради, чимчилайди.

Вали: Чимчилашинг росаям ёқади менга. Яна чимчила.

Чарос: сен мени ёқтирасанми? Яхши кўрасанми?

Вали: А…

Чарос: Йўқ. Сен мени чин дилдан яхши кўрмас экансан. Мен уй кийимида кўчада турсаму сени раҳминг келмаса? Шамоллайманку…

Вали: Қизлар шамоллайди, йигит уни даволайди!!!

Вали Чаросни ўтказиб юборади.

Чарос: Шунақа айтганимни қилиб юрсанг, яхши бола бўлардингда? Лекин менинг ортимдан кузатишни, пойлашни бас қил. Бундан ҳеч кимга фойда йўқ.

Чарос ўнгдаги уйга шарақлатиб эшикни ёпиб кириб кетади.

Вали: Оч. Оч… Битта гапимни эшит.

Чарос: бақирма… Битта мени билганим етади. Қўшнилар ҳам билмасин телбалигингни.

Вали: Қўшниларинггаям, маҳаллангаям, шаҳаринггаям…

Чарос: Томинг жойидами? Мен ахир сендан 10 ёш каттаман. Нега мени тинч қўймайсан. Ўз тенгингни топсангчи?

Вали: Девордан ошиб тушаман.

Чарос: ошавер. Барбосни ечиб юборганман. Зўр овқат бўласан.

Вали: Майли, мени бошқа кўрмайсан. Бир армонда қолгин.

Чарос: Кетақол, кучукчадай ортимдан юришинг жонимга тегди. Энди сенга энагалик қилишим қолувди.

Вали: Тошюрак!

Вали жаҳл қилиб Асад аканинг ортидан уйга кириб кетади.


4-кўриниш.

Самад ва Азиз битта энергетик ичимликни бир-бирига узатиб ичиб ўтиришади.

Азиз: Ўша қиз ҳам ёққандир сенга?

Самад: Бу совуқда ҳеч нима ёқмаяпти. Соатинг неча бўлди?

Азиз: 12 та кам 12.

Самад: Оҳҳо… бугуннинг ҳисобидан икки баравар банкрот бўпмизу? Бу шаҳардан ташқарида на автобус, на такси бўлади энди? Тилла балиқчадай ботқоққа тушдик. Энди эрталабгача шу ерда бўлишга мажбурмиз. Телефонинг борми?

Азиз: ҳали олмадим. Ўзингдачи?

Самад: меники залогда. Шу ёшга кириб кириб телефонинг йўқми? Нима иш қиласан ўзи?

Азиз: ТДЖЖТИда ўқийман.

Самад: ТДДДДДДЖЖЖЖЖТТТТТ..... Дррррр.... титраб кетяпману… Шунақа дегин. Талабамисан?

Азиз: Ҳа. Ўзингчи?

Самад: мен бир кун бу шаҳарда, бир кун у шаҳардаман. Тўйларда давракашлик қиламан. Бу қишлоқчада таниш-билишларинг борми?

Азиз бошини қимирлатади.

Азиз: Ҳеч бунақа бўлмаган. Қайси қизга гап ташлаган бўлсам, адашмаганман, ҳаммаси ўз уйига таклиф қилган.

Азиз: Бировларнинг уйида яшаб юраман дегин?

Самад: Бировлармас… Қизларнинг уйида… Нима учундир чиройли қизлар менга танишдай, қариндошдай туюладида! Ҳув анави қиз ҳам. Ҳой қиз, сиз катта холамнинг аммасини қўшнисини кенжа қизимисиз?

Қиз индамай кетади.

Самад: Ана шу қиз ҳам кўзимга иссиқ кўриндида! Сен билан гап сотиб совуқда тош қотмоқчи эмасман. Отинг нимайди?

Азиз: Кафеда айтдиму…

Самад: эшитмадим… кел, бошқатдан танишамиз. (Қўлини узатади) Самад. Ўртоқларим Самир дейишади. Тарқаб кетган “Гитара” гуруҳида қўшиқ айтганман.

Самад: Унақа гуруҳни эшитмаган эканман. Азиз Ҳасанов.

Самад: Ўв, Азиз… Энди биз қондош дўстлармиз!

Улар бир бирини бағрига босишади.

Самад: Одам шундай қилса, сал қизиркана? Кел,яна бир марта…

Улар яна қучоқлашишади. Кулишади. Ит етаклаб олган Собир кўзойнагини тақиб чиқади. Уларни жиддий кузатиб туради.

Собир: Олдин бу ердан қиз билан йигитларни қуволмай ҳалак эдим. Энди йигитлар…

Самад: Ассалому алайкум. Унақа хаёлга борманг. Биз дўстлармиз.

Улар кўришади.

Самад: Тунги клуб борми бу атрофда?

Азиз: Йўқ. Такси келадими?

Собир: Кўчани аҳволини кўриб турибсану… Такси келмайди.

Азиз: Шаҳарга олиб кетадиган трассага қандай чиқиб олсак бўлади?

Собир: Шу ердан тўғрига 3 км.

Самад: кечирасиз, қаерда тунасак бўлади? Биз меҳмондорчиликда бўлиб, йўлда қолиб кетдик.

Собир: Йигитчиликда бўлади. Биз ҳам эркакмиз.

Самад: Акажон, биз иккаламизга битта эски диван бўлса ҳам ухлайверардик.

Азиз: Бошқа ҳеч нима керакмас, ака.

Собир: Нима? Битта диван?

Собир яна уларга бошқатдан разм солади.

Самад: йўқ. Оилангизга ҳалақит бермаймиз демоқчимиз.

Собир: Мен жоним билан… лекин уйда хотиним, қизим, қайнонам…

Азиз: Нима қипти хотинингиз, қанонангиз бўлса? Улар ҳам одам. Аҳволни тушунтирамиз. Бир кечага жой сўраймиз. Тўғри тушунар?

Собир: тўғриси, ўзим зўрға сиғяпман. Ичкуёвман. Ҳеч ким билмасин.

Собир тезроқ итини етаклаб жўнайди. Момоқалдироқ гулдирайди.

Самад: Эҳ, акама… акам… Йигит бўлмай ўл! Шамол чимчилаяптику… Ҳозир анави қизларнинг ортидан кетганимизда мазза қилиб массаж олиб ётармидик, иссиққина чой ичиб..

Азиз: ёмғир ёғса керак.

Самад: Э, нафасингга… Ўзи шу етмай турувди.

Азиз: Ким сенга олифта кийинсин деди? Қиш арафасида олифтагарчиликка бало бормиди?

Самад: Шу гапларинг билан отамни эсга туширдинг. Уям сенга ўхшаб қуруқ маслаҳатдан нарига ўтмасди. Уни қил, бундай қил деб… лекин замонни тушунмасди. Ҳозир нима бўляпти? Одамлар қандай яшаяпти, билмасди. Мард бўл, мард бўл деб ўзи номардлик қилиб қариган чоғида хотини билан ажрашиб Россияга кетворди. Менга мерос қолдиргани нима бўлди? Иккита ориқ қўй ва мана бундай нос чекиш!!!

Азиз: Ҳа, унақа оталарга шон-шарафлар бўлсин!

Азиз Самадга ачиниб кўзлари намланган ҳолда қарсак чалади.

Самад: Кўнглинг бўш экан. Бу яхшилигингдан. Ўзингнинг отанг билан бунақа келишмовчилик бўлмаганми?

Азиз: Йўқ. Умуман келишмовчилик бўлмаган.

Самад: Қойил. Бунга қандай эришгансан?

Азиз: Жуда оддий. Менинг отам йўқ.

Самад: ҳа… Узр… мен билмай… кўнглингга олма… Қаерда яшайсан?

Азиз: Автомойкада… Майли, йигитга бало урмайди, агар ўзи сабабчи бўлмаса, деган гап бор?! Сен бошқа қўшнилардан жой сўраб кўр. Бу ерда ҳамма эрта ухлайди. Кеч қолмайлик.

Самад кетади. Азиз Чароснинг дарвозасини тақиллатади. Чарос дарвоза дарчасини очади.

Чарос: (Ёки домофон экранида) Ким у?

Азиз: Яхши қиз, биз йўлда қоп кетдик. Бир кечага жой керак.

Чарос: Ҳеч қачон. Жой йўқ.

Азиз: дарвозада кириш таъқиқланади деган ёзув йўқку?!

Чарос: Мен бир ўзим яшайман.

Азиз: Бир ўзингиз бўлсангиз, унданам яхшику…

Чарос: Мен ёлғизман. Тушуняпсизми?

Азиз: Шунча баҳайбат уй бир ўзингизга катталик қилмайдими? Ертўлада бўлса ҳам биз бечораларга жой топилар?

Чарос: Шамол қаттиқ бўляпти, шекилли, томни учириб кетибди. Мен сизни танимасам…

Азиз: (Қўлини узатади) Мен Азиз Ҳасанов… Талабаман.

Чарос: Нима қипти шунга?

Азиз: Ҳеч нима. Мана танишиб олдик.

Чарос: Бу етарли эмас. Хайр.

Азиз: Шошманг. Бўм бўш уйда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

Чарос: Холам келгунча шу ерда яшаб турибман. Бир йилдан бери…

Азиз: Қоронғида қўрқмайсизми? Уйингизга ўғрилар келсачи?

Чарос: Итим бор.

Азиз: Ит инсонни ўрнини босолмайдику!? Бундай қилманг, илтимос. Балки кечқурун касал бўлиб қоларман.

Чарос: Ади бади айтишишга вақтим йўқ. Хайр. Бошқа сафар гаплашармиз?

Чарос дарчани ёпади. Азиз оёқларини бир бирига уради.

Азиз: Қачон? Эртагами? Эртагача балки ўлиб кетарман… Лекин ҳозир ошни сузиб, салатларни ликопчаларга қўйиб, бизни меҳмонга чақиришингизга ишонамиз.

Чарос: Биз? Сизлар неча киши?

Азиз: Ўртоғим бор битта…

Чарос: ҳали, икки кишимисизлар? Алфонс, шилқим, хотинбозлар, бировнинг уйига киришни бошқа йўлини тополмадиларингми? Йўқолинглар, ҳозир милиция чақираман.

Самад шошилиб югуриб келади.

Самад: Қўлингни кўтар (Милтиқ ўқталгандай бўлиб Азизни чўчитади) Биттаси шундай деб хотинига ўйнашинг келдими, милтиқ кўтариб чиқса бўладими?

Азиз: ( Ёқасига туфлаб) Кўчадаги одамлар ёмон бўлиб кетганми ё ичкаридагилар?

Самад: тишим такиллаб кетяпти. Яна беш минут турсак, қотиб қоламиз.

Азиз: Анави ёғоч дарвозага суяниб ўтирайлик. Сал иссиқроқ.

Самад: Йўқ. Бошқа уйларни ҳам кўрайлик.

Азиз: Фойдаси йўқ. Уларга нима дейсан?

Самад: Кўчада қопкетдик. Нарсаларимизни ўғирлаб кетишди деймиз.

Азиз: ишонмайди.

Самад: Бизнинг ортимиздан киллерлар қувяпти деймиз. (Кулади) Наҳотки, бизни одам ўрнида кўришмаса… Агар мен кўчамда кимдир шундай турганлигини кўрсам, дарров уйга олиб кирардим.

Азиз: одамларни билмагандай гапирасана?

Самад: билмасам, керакда? Ўзинг биласанми?

Азиз: Озгина биламан. Университетда психологиядаги маърузаларни қолдирмасдим. Психолог ўқитувчимни яхши кўрардим. Ҳозир одамларнинг териси қалинлашиб кетган. Бетиям қалин. Уни тешиб ўтиш қийин.

Самад: Сен ҳақсан. Лекин шу ҳақ бўлганинг, ҳозир бизга фойда келтирганда, яхши бўларди.

Самад сакрашга тушади. Рақсга тушиб қўшиқ айтади.

 
Самад: Нураган деворга тирговуч бўлинг,
Кексайган кўнгилга бир овунч бўлинг,
Севгидан бошқаси бахт беролмайди,
Дунёлар соғинган бир соғинч бўлинг.
Инсон исмингизга оқибат қилинг,
Ор-номусингизга оқибат қилинг.
 

Собир: Йўқол, овсар…

Самад: мард бўлсанг чиқ буёққа…

Аёлнинг овози: жиннихонангга қайтиб кет!

 
Самад: Интернетда дўстлашдим,
Тонгга қадар сўзлашдим,
Ишқ ҳақида сирлашдим,
Бирам яхши қиз экан.
 

Азиз: Анави уйни тақиллатмадигу?

Икки йигит Асад аканинг уйига қараб туради. Чироқ ёниб ўчарди.

Асад ака: (овоз элас-элас эшитилади) Ухла..

Вали: Ухламайман.

Асад ака хона чироғини ўчириб кетади. Вали чироқни ёқиб кийинишда давом этади. Дарвоза жаҳл билан очилиб Асад ака чиқади. Йигитлар четга бекинишади. Асад ака Чароснинг дарвозасини тақиллатади.

Чарос: Яна ким?

Асад ака: Менман…

Чарос эшикни очади.

Чарос: Ассалому алайкум, Асад ака.

Асад ака: сенда 5 минутлик ишим бор.

Улар ичкарига киришади. Дарвоза қулфланади.

Самад: 60 ёшга 20 ёш!!! Зўру?

Асад: Ишонмайман. Унинг оиласи бор.

Самад: Ҳозир хиёнат учун оила халақит бермаяпти. Юр, ҳалиги бола билан гаплашамиз.

Асад: Ўғли биланми?

Самад: Ўғлими, бошқами, бизга жой берса бўлдида, юр!

Самад Асад аканинг уйига чопиб кетади.

Асад: Бу ишинг билан милицияхонага етиб оламизда?!

Самад Асад аканинг дарвозасидаги қўнғирооқни излайди. Лекин тополмайди. У эшик калиткасини тақиллатади. Эшик ғийқиллаб очилиб остонада қора мушук кўринади.

Икки йигит:Ассалому алайкум.

Мушук миёвлаб четга қочади.


5-кўриниш.

Асад аканинг уйи. Вали қизларнинг пудрасидан кўкарган чап кўзини остига суради.

Вали телефонда ўзини видеога олади.

Вали: Ҳозир ҳамма қизлар кўнглингга эмас, чўнтагингга қарайдиган бўлиб кетган. Уларга пулинг бўлса, яхшисан. Пулинг бўлмаса, ёмонсан. Лекин билишмайдики, пул ўтади, мол дунё ўтади, меҳр қолади.

Хона эшиги тақиллайди. Вали нарсаларини сумкага солади.

Нилуфар: Мумкинми?

Вали: Нима дейсан?

Нилуфар: Отам билан тортишганингни эшитдим.

Вали: Ишинг бўлмасин.

Нилуфар: Қаерга отландинг?

Вали: Истанбулга кетаман. Хайр. Гудбай.

Нилуфар сумкани тортиб олади. Вали ундан қайтариб олади.

Нилуфар: дадамга озроқ ачинсанг бўларди.

Вали: дадам менга ачинсин, ўртоқларимда иккита телефон, планшет… Менда биттаям йўқ.

Нилуфар: Дадамни онамсиз қийналиб яшаётгани етарли.

Вали: Хотин керак бўлса, уйлансин.

Нилуфар: Дадам сени, мени кўнгли ўксимасин деб уйланмадилар. Шуни билгин… Бунақа аблаҳлик кимдан ўтди сенга? Кимдан ўргандинг бунақа бешафқатликни. Эртага мен эрга тегиб кетсам, сизларга нима бўлади, шунга ачинаман. Ўйлаб иш қил.

Вали: Сенга кимниям кўзи учиб турибди? Сен кетишингдан олдин мен кетаман.

Нилуфар: Кўрамиз, паспортингни қаердан топаркансан?!

Нилуфар чиқади. Вали у ёқ, буёғини ахтаради. У шкаф тепасидан ароқни олади.

Хонага 1-бўлиб Самад, унинг ортидан Азиз киради.

Самад: Ассалому алайкум.

Вали: Ассалому алайкум. (Телефонни яширади) Сизлар кимсизлар?

Самад: Меҳмонлар.

Вали: Қанақа меҳмон?

Самад: мен Самадман.

Азиз: Мен Азиз…

Вали: Мен Валишер!

Самад: Даданг қани?

Вали: Ҳозир келадилар… Дадамда нима ишларинг бор?

Самад: Ўзимиз шунчаки… эски қадрдонлармиз. Қачондир кўришганмиз.

Вали: У билан анчадан бери кўришмаганмисизлар?

Самад: нима десам бўлади? Биз у билан умуман кўришмаганмиз.

Вали: Тушунмадим.

Самад: Ҳайрон бўлма.

Вали: Ҳайрон бўлаётганим йўқ. Тушунмаяпман. Уни қаердан танийсизлар?

Самад: Бу сир?

Вали: Қанақа сир?

Самад: Бу даҳшатли сир!

Азиз: Майли, ҳазиллашдик. Биз исингани кирувдик. Анави телефон олдидаги блокнотдан отангнинг фамилия исмини ўқидик. Қизларга алданиб, автобусдан қопкетдик. Ишонмайсана?

Азиз: Ишонаман. Лекин ҳозир бақираман.

Азиз: Буни ичиш ярамайди. Бу фақат ҳаёт қийинчиликларига чидолмаган иродаси бўш, ожиз эркакнинг иши.

Азиз ароқни шкаф устига олиб қўяди.

Вали: Дадамдан нима истайсизлар?

Самад: бир биримизга ишонишни, меҳр муҳаббат дегандай… биз ҳамма инсонлар (Стол устидаги егуликларга тўймай боқиб) битта ота онадан тарқаганмиз. Биз бир биримизга ака укамиз ахир. Илдизимиз битта, юлдузимиз, осмонимиз, ватанимиз битта…

Вали: Нега келдинглар?

Самад: Тушунмадингми?

Вали: Йўқ.

Самад: ҳамма тинчлик сақласин. Мен сирни очаман. Бу бола сенинг аканг! Ҳа, икковларингни оталаринг битта!!!

Ҳаммани ток ургандай жимиб қолади.

Азиз. Бу ҳазил эмас!

Вали: ғалатию…

Самад: ака укалар ва ниҳоят узоооооооқ айрилиқдан сўнг учрашишди. Қучоқлашинглар, ўпишсаларинг ҳам майли…

Самад уларни қучоқлаштириб қўяди. У Азизга кўзини сиқиб қўяди.

Самад: Буни нишонлашимиз керак.

Самад музлатгични очиб тансиқ таомларни столга қўяди.

Самад: Олинг, олинг Самад ака.

Самад ейишни бошлайди. Валининг телефони жиринглаб қолади. Вали бир четга ўтади.

Азиз: Сан жиннихонадан қочганмисан? Нималар деб валдиряпсан?

Самад: Довдираб қолдим… оғайни…

Азиз: Э, ўл довдирамай. Шунақаям дейдими? Акамиш? Ҳозир Асад ака кепқолса нима деймиз?

Самад эшикдан пойлаб келади.

Самад: Улар ҳали бери севги ишларини тугатишмайди. Ювиниб чиққунча… Ўтир биз овқатланиб олишга улгурамиз. Кейин қуённи расмини чизамиз.

Улар шошиб овқатланишади.

Самад: Манти жуда мазали экан. Сотиб олишганмикан? Ё ўзлари қилишганми? Салат ҳам зўр

Азиз: Келиб келиб шунақа тентак билан ўртоқ қиласанми?

Вали столга келиб ўтириб Самаднинг чойини бир кўтаришда ичади.

Азиз Валининг кўкарган кўзига қараб қолади. Самад унинг кўзига тегинади.

Самад: Тиртиқ эркакни безайди. Сиқилма. Йигитчиликда нималар бўлмайди. Неча ёшсан? 16ми 17ми?

Вали: ЁШ бола эмасман.

Азиз: Тўғри, 16 ёш ─ ЁШ эмас.

Самад: Отанинг саломатликлари яхшими?

Вали: Ҳамма ўртоқлари бир хил касал ─ қон босим, бошоғриқ!

Азиз: Кимда йўқ қон босим?

Самад: Битта фикр борда? Балки, бугун отага айтмасмиз, сизнинг ўғлингиз деб, қон босими кўтарилиб яна бир нима бўлмасинлар! Бироз ўтирамизда, кетамиз, кейин эртага келамиз.

Вали: Ҳеч бўлмаса, бугун оддийроқ кўришиб, эртага келганингизга қўй сўйиб маҳаллага маълум қиларлар?

Азиз: Йўқ, қаричилик. Билиб бўлмадими,бунақа хушхабарни кўтароладиларми?

Вали: Ҳеч қиси йўқ. Кўтаради.

Нариги хонадан автовключениедан ёнган телевизорнинг баланд овози эшитилади. Футболнинг тантанали бошланишини шарҳловчи шарҳларди.

Вали: юринглар, ичкари иссиқроқ!

Улар меҳмон хонага киришади. Самад ва Азиз каминнинг олдига ўтиришади.

Вали: мен ҳозир ташқарига чиқиб келай?

Вали ҳовлига чиқиб хожатхонага боргунча телефонда гаплашади.

Вали: Сардор, анави болаларни қаердан топсам бўлади? Энди мениям акахонларим бор. Бир дабдала қилайлик…

Вали девордаги 2 ғиштни олиб Чароснинг уйига мўралайди. Чарос деворга тираб қўйилган катта кўзгуга қараб, рақс машқ қиларди. Вали мириқиб томоша қилади.

Ёмғир томчиларди. Дарвозадан Асад ака киради. Вали қўлини тарновга ювади

Асад ака: Шу ердамисан, ўғлим. Ажабтовур ёмғир ёғяптида! Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар, Томчилар томчилар сочимга… Шунақа шеърни эшитганмисан? Бу ёмғир ёшлигимни эсга туширди. Рости, умримда кўўўўўп хато қилган эканман. Энди хатоларга кетган умримга ачиняпман.

Вали: тўғри, айтасиз, ўша қилган хатоларингиз сизни излаб кепти, уйда ўтирибди.

Асад ака: Тўғри, ёшликдаги хатоларим туни билан менга тинчлик бермайди. Тушларимга ҳам кириб қийнаб чиқади.

Вали: Тушунмадингиз. Уйга меҳмон келган. Кутилмаган меҳмон.

Асад ака: Шу пайтдая? Ким экан?

Вали: Ўғлингиз!!! Сизнинг катта ўғлингиз!

Асад ака: нима дединг?

Асад ака калишини ечиб ўғлига яқинлашади.

Асад ака: Яна бир қайтар! Нима дединг? Кимнинг ўғли экан?

Вали: Сизнинг ўғлингиз… Бунга ҳайрон бўлаётганим йўқ. Нималар бўлмайди йигитчиликда?

Асад ака: Боя кетаман, деб жаҳл қилгандинг. Энди бачкана ҳазилларинг билан устимдан кулмоқчимисан?

Асад ака калишини Валига отади.

Вали: ҳазиллашаётганим йўқ. Ана меҳмонхонада чой ичиб ўтиришибди.

Асад ака меҳмонхона деразасидан мўралайди.

Асад ака: улар икки кишими? Иккинчиси ҳам менга ўғил бўлмоқчими?

Вали: Улар кап катта одамку… катта одамга нимага керак ота она?

Асад ака: Шундай деб ўйлайсанми? Унда, нега кўчанинг бошида яшайдиган Сувонқул ота 60 ёш бўлса ҳам онаси вафот этганда, қон қон йиғлади?

Асад ака остонада ўтириб қолади. Вали дадасининг калишини кийгизиб қўяди.

Вали: Узр, ўйламай гапирдим. Одамларга бировнинг ота онаси керакмас демоқчи эдим. Иккинчиси бир ўзи келишга уялган бўлса, ҳа,биттаси вакил бўлиб келгандирда.

Асад ака: ичиб олишмаганми?

Вали: Йўқ.

Асад ака: Балки ўғрилардир?

Вали: Йўқ. Жуда узоқдан келганга ўхшайди. Сизни жуда соғинганга ўхшайди.

Асад ака: Нимага мени соғинади? Ким… ким мени соғинади?

Вали: Ўғлингиз! Тўнғич ўғлингиз…

Асад ака: У ўғлим бўлса, унда сен кимсан?

Вали: Мен кенжа ўғилман, супрақоқдиман. Энди эркалик қилсам бўлади.

Асад ака: бир кечада икки ўғилли бўлсама? Унинг ёши нечада?

Вали: 20.

Асад ака: 20йил? 20 йил олдин? Қаерда эдим?

Вали: 25 ёшингизда қаерда эдингиз? Айни қирчиллама йигит ёшингиз… ҳали уйланмаган. Онам билан танишмаган пайтларингиз…

Асад ака: Жим бўл, тирранча. Афғондан қайтиб шаҳарма шаҳар дайдиб юрган пайтларим. Ўзимча садоқатли аскарман.(Солдатча юриб) Бир, икки, уч… Ўзбекистон энди мустақил бўлган пайтлар. Қоним қайнаган даврлар.

Эшикдан чиққан Азиз Асад акани кўриб қотиб қолади. У ортига қайтиб, деразадан тушиб кетмоқчи бўлади. Лекин Асад ака айвонда юриб гапираётгани учун улар қочолмайди.

Асад ака: Бу телбалик! Ўғлим бўлиши мумкин эмас. Адаштирган. У агар ўғлим бўлса, у менга ўхшаши керак.

Азиз дераза олдида туради. Асад ака ҳам уни кўрмай ёнида тўхтайди.

Вали: дада, у сизга ўхшайди.

Асад ака: Ёлғон. Уйдирма. Сени боплаб лақиллатишган. Сен ҳам ўзимга ўхшаб кўнгилчансан. Раҳматли онангга ўхшаб сал қатъиятли бўлсанг, бунақа гапларга ишониб ўтирмасдинг. Шошма! Агар ундан бола туғилган бўлса… Наҳотки? 2013 дан 1992ни айириб ташласак… 21! Ҳа, унинг ёши 21 бўлиши мумкин.

Самад ва Азиз ошхона ойнасидан нафас ютиб, Асад аканинг гапларини тинглайди.

Самад: Эшитдингми. Сенинг ёшинг 21.

Вали: Агар унинг ёши 22 бўлсачи!

Асад ака: Йўқ. У қиз билан 92-йил кузда танишганмиз. Унинг исми… Сайёра! У билан никоҳдан ўтишимизга сал қолган. Холи бор отанинг қизи. Холдор эди унинг отасининг исми.

Вали: Шунинг учун ҳам “Биринчи муҳаббатим” қўшиғини яхши кўраркансизда? У мени онам бўлиши мумкинмиди?

Асад ака: Ўчир.

Вали: Фамилияси нима эди?

Асад ака: Фамилиясини эслолмадим. Шунча йил ўтди ахир. Исмини нима дединг?

Вали: исмини ўзингиз қўймаганмисиз?

Асад ака: ажрашаётганимизда боладан нишон йўқ эди.

Вали: Исми Азиз экан.

Асад ака: Азиз! Чиройли исми бор экан.

Вали: Ўзиям келишган йигит.

Асад ака: Йигит дегин? ҳали уйланмаптими?

Вали: бармоғида узуги йўқ эди. Унинг устига талаба экан. Стипендия билан хотин боқолмайдику?

Асад ака: Уларни бирон нима билан меҳмон қилдингми?

Вали: Ҳа.

Асад ака ўзининг кийимларини тўғирлайди.

Асад ака: Кўринишим яхшими?

Асад ака эшикка ортини ўгириб тургани учун Самад ва Азиз қочмоқчи бўлади. Асад ака эшикка ўгирилиб уларни кўриб қолади.

Азиз: Ассалому алайкум.

Асад ака: Ассалому алайкум.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации